|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
19.10.2015 15:55 | #201 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
ТВ, радио каналлари хаммаси шу ахвол, хар бир бошловчи, журналист узича "янгича" тил ихторо килади, томошабин, радио эшитувчилар эса бу "отсебятина"ни эшитишига тугри келяпти. Ёшларимиз хам узбек тили шунака эканда деган хулоса килаётган булса, энг аянчлиси шу. Последний раз редактировалось Sparc; 19.10.2015 в 16:06. |
|
|
Ответить |
20.10.2015 11:43 | #202 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
20.10.2015 11:56 | #203 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Канийди шунака булса, хамма муаммо узбек тилини мактабда кандай укитилишида, кундалик турмушда, оилада, кучада кандай узбек тилини ишлатилишида. Русчасига айтганда "каша в голове", ёшларимиз онгида яхлит узбек тили йук, кучада бошка тил, уйда бошка, ТВ да яна бошка тил.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
21.10.2015 13:58 | #204 | ||
|
Цитата:
Цитата:
Оффтоп: Sparc, Sizning mulohazalaringiz 15 yil avval ham aytilgan ekan. |
||
|
Ответить |
18.02.2016 11:14 | #208 |
|
«Миллий тикланиш» партияси ўзбек адабий тили қоидаларига амал қилиниши масаласини Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига олиб чиқмоқчи
Шу партияга аъзо бўлиш керак экан, шекилли. Миллатпарвар, тилпарвар партияга ўхшайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
18.02.2016 12:45 | #209 |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Бу масала Тошкент шаҳрида ҳал қилинса бўлди аслида. Вилоятларда бундай муаммо йўқ. Андижонда ўзбек тилини "эшиб" қўядиган корейслар-у русларни кўрганман. Андижон шевасида гапиради лекин тўлиқ, акцентсиз гапиради.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
13.03.2016 09:53 | #210 |
|
ЭНДИ ЎЗБЕКЛАРГА ЎХШАБ КИЙИНАМАНМИ?
Жуда қизиқ ҳолат, кўча-кўйда, жамоат жойда соф ўзбекча гапирган бошқа миллат вакилини кўрганда аксарият ҳолларда кўпчилик ҳайратланиб кетади. Худди бундай бўлиши мумкин эмасдек. Аксинча, агар ўзбеклар бошқа тилда, масалан рус тилида гапирса ҳеч ким эътибор бермайди. Керак бўлса унга қўшилиб биз ҳам русча гапириб юборганимизни сезмай қоламиз. Бунга одатдаги ҳолдек қараймиз. Нега шундай-а, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Яқинда кўчада бир танишимни учратиб қолдим. Республикамизнинг донгдор газеталаридан бирида мухбир бўлиб ишлайдиган қаламкаш дўстимиз Бўстонлиқ туманидаги қайсидир бир оромгоҳда бўлиб ўтган катта бир тадбирдан келаётган экан. Ҳамкасбимиз тадбир яхши ўтганини, у ерда олган таассуротларини мен билан ўртоқлашди: — Тадбирда саккиз ёшли бир қизча ҳаммани ҳайратда қолдирди. Ишонсангиз нақд тўрт тилда ҳаммани табриклади, шеър ва қўшиқ айтиб берди. Инглиз, француз, корейс, рус тилларида худди биз она тилимизда гапиргандек бемалол гапирар экан-ей! — Хорижлик бир қиз бўлса керак-да? — Э, йўқ, ўзбекистонлик, миллати ҳам ўзбек. — Унда қойил, саккиз ёшида хорижий тўрт тилни билса! — Шуни айтинг. — Ундан интервью олдингизми? — Олдим, фақат таржимон орқали гаплашдим. — Нима? Нега? — Ўзбек тилини яхши билмас экан. Тутилиб-тутилиб гапирар экан. — Ўз она тилида-я? Қизчанинг кўпчиликни ҳайратда қолдирганича бор экан. Бир эмас, тўртта хорижий тилни ўзлаштирибди-ю, ўз она тилини ҳаминқадар ўрганибди. Ҳеч эътибор берганмисиз? Фарзандини боғчага ёки бошланғич мактабга бераётган аксарият ота-оналар уларни рус ёки инглиз тилига ихтисослашган таълим муассасаларга беришга интилишади. Улардан бунинг сабабини сўрасангиз қуйидагича изоҳлашади: хорижий тилини ўрганади, тарбиячилар ёки ўқитувчилар яхши тарбиялайди, ўқитишади, боланинг «кругазори» кенг бўлади… Балки уларнинг айтганича ҳам бордир. Ёшликдан олган билим худди тошга ўйилган нақшдек қолиб кетади. Жаҳон тилларидан бўлмиш рус ва инглиз тилини ўрганади. Лекин бошқа бир томони эътибордан четда қолмаяптимикин? Ҳали ўз она тилини яхши ўзлаштирмаган, унинг жилосидан баҳраманд бўлмаган боланинг миясига бошқа бир тилни тиқиштириш, уни руслаштириш ёки инглизлаштириш, қўпол қилиб айтганда чаламулла қилиш тўғри бўлармикин? Яқинда фарзандим етти ёшга тўлди. Уни қайси мактабга бериш борасида таниш-билишлардан маслаҳат сўрадим. Кимдир рус тилига ихтисослашган мактабга беришимни маслаҳат бериб, у ерда имкониятлар яхшилигини айтса, яна бошқаси ўзбек мактаблари яхшилигини билдирди. Ёши каттароқ ҳамкасбимизнинг фикрлари ўғлимни ўзбек мактабига беришимга туртки бўлди. «Фарзандларимни рус тили мактабига берганимга ҳозир афсусланаман, — дейди у куйиниб. — Кимларнингдир тавсиясига ишониб, шундай қилгандим. Бошида уларнинг рус тилида бийрон гапираётгани кўриб қувондим. Бора-бора улар уйда ҳам русча гаплашадиган, ҳатто бизга ҳам «папа», «мама» дея мурожаат қиладиган бўлди. Фарзандларинг худди ўртоғига гапиргандек «сен» деб мурожаат қилса ғалати бўларкансан. Биз доим ишда бўламиз, фарзандларимнинг асосий куни мактабда ўтади. Русча гаплашади, русча ўқийди. Бориб-бориб русча фикрлайдиган ҳам бўлиб қолди. Баъзида танишларимнинг уйига бориб қолсам болалари «Ассалому алайкум» деб кутиб олганини, ўзбекона урф-одат бўйича ота-онасига, меҳмонларга мулозамат қилганини кўрсам эзилиб кетаман. Мен уйга борсам фарзандларим «привет, папа» деб бепарво ўтиб кетади…». Балки сиз бундай бўлишга ота-она айбдор, уларни назорат қилиш керак эди, дея ўйлаётгандирсиз. Лекин ҳамма ота-она ҳам фарзанди олдидаги масъулиятни тўла англаб етавермайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|