Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.12.2016 16:22   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,483
+ 6,182  7,208/1,995
– 72  116/62

UzbekistanFacebook
Янги Президент, янги давр билан !

ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТ, ЯНГИ ДАВР БИЛАН !

Қадрли юртдошлар, миллатдошлар, диндошлар ва қуролдош дўстлар!

Барчангизни давлатимизнинг янги раҳбари, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони сайлангани, юртимиз тарихида янги давр бошлангани, халқимиз бунёдкор ҳаёт, ижобий ўзгаришлар, юксак марралар, янги ғалабалар сари йўл олгани билан табриклайман!

Ҳеч шубҳа йўқ-ки, юртбошимиз бунёдкор, ҳалол ва меҳнаткаш халқимизни тараққиёт сари етаклайди, ички ва ташқи сиёсатни тўғри ва чиройли олиб боради, халқаро майдонларда катта обрў қозониб, ўзбек заминини ҳар ерда муносиб ифода этади, диний, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий масалаларни миллат манфаати йўлида янада ривожлантиради.

Янги лавозимда Шавкат Миромонович Мирзиёевга улкан зафарлар, омад, куч ва қудрат, энг муҳими – мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. Оллоҳ ўз амаллари ила ўзбек халқи қалбида умид учқунини, бетакрор юртимизнинг келажагига бўлган ишонч туйғусини уйғота билган Шавкат Миромоновичга тўғри, ҳақ йўл кўрсатсин, бутун бошли юртга раҳбарлик қилиш жараёнидаги ҳар қандай мушкул ишини Ўзи осон қилсин, хайрли ишларига ривож берсин.

Келинг дўстлар, хонимлар ва жаноблар, ҳаммамиз бирлашайлик, ниятни яхши қилайлик, миллий манфаатларимиз, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топтириш, унинг тинчлиги, хавфсизлиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини таъминлаш йўлида бир ёқадан бош чиқариб, ҳар биримиз ўз ўрнимизда Шавкат Миромоновичга, демакки, юртимиз ҳукумати, вазирлик ва идораларига қўлдан келганча ёрдам берайлик. Агар у ёки бу масалани танқид қиладиган бўлсак, одоб сақлаган ҳолда, ҳеч кимни ҳақорат қилмай, туҳмат ва маломат тошларини ёғдирмай, ғийбат билан шуғулланмай, соғлом ва асосли танқид қилайлик.

Оллоҳ иймонимизни зиёда қилсин, миллий ўзлигимиздан айирмасин, юртимизни тинчлик-омонликда сақласин, халқимизнинг ризқини баракали қилсин, саноатимиз, илм-фанимиз, қишлоқ хўжалигимизни тараққий айлаб, натижаларини самарали қилсин, бугунги танловимизни тўғри ва фойдали қилсин, ўзбекнинг ютуқларини кўра олмайдиган, тилимиз ва миллий-диний анъаналаримиз, қадриятларимиз, урф-одатларимизни ҳурмат қилмайдиган, доимо ҳукуматимиздан норози юрадиган нокас ва нонкўрларни, яъни динимиз ва миллатимизнинг ички ва ташқи душманларини сўқир қилиб, юзини тескари қилсин, маддоҳлар-у, ёлғончиларни гунг қилсин, халқ ҳақини еб ўрганганларнинг жазосини берсин.
Оллоҳ ўзбекни асрасин!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 09.12.2016 19:59   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
"Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ.
АБДУРАУФ ФИТРАТ"
Президент Ш.М. Мирзиёев нутқида Абдурауф Фитратдан келтирилган иқтибос ва концерт дастурида Абдулла Авлонийнинг шеъридаги уйғунлик миллатимиз фарзандлари тарбиясига, уларнинг келажакдаги тақдирига бефарқ қарамасликка ундайди. Демак, таълим ва тарбияга ҳам фақат қоғоздагина эмас, амалда ҳам катта аҳамият берилади.
Ответить 
Старый 10.12.2016 09:19   #3  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 969
+ 977  465/247
– 32  17/12

Uzbekistan
Амалдаги ишларга омад тилайман Юртимиз тинч булса хаммаси яхши булади
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.
Ответить 
Старый 05.05.2017 09:45   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,483
+ 6,182  7,208/1,995
– 72  116/62

UzbekistanFacebook
Кўп қаватли бино олдига келган Шавкат Мирзиёев таққа тўхтади! Бироз назар солиб тургач, юқори қаватга кўтарилиб, хонадонларнинг бирига кирди. Кимнинг хонадонига ташриф буюрди Мирзиёев? Ва қандай манзарани кўрди у ерда?

Шавкат Мирзиёев республикамизнинг Бош вазири бўлган кезлардаёқ Тошкент туманларини айланиб чиқишга аҳд қилган.

Кунлардан бир кун у ўз бўйсунувчилари билан бирга кўп қаватли бинолардан бирининг олдига келиб, тўхтади. Бироз тургач, бинога кириш эшиги томон одимлади. Юқорига кўтарилгач, хонадонлардан бирининг эшигини тақиллатиб, ичкарига кирди... Бўйсунувчилар ҳам унинг ортидан эргашди.

Аниқланишича, ушбу хонадонда камбағал оила яшар экан. Мирзиёев шу заҳоти озиқ-овқат, кийим-кечак олиб келишни, докторларни чақиришни буюрди.

Бугунги Президент қаердан билди, ўша хонадонда камбағал оила яшашини? Ушбу савол билан унга ўз бўйсунувчилари мурожаат қилишган.
- Балконларини кўряпсиз-ми? Ювиб қуритилаётган кийимлари жуда юпун экан, шундан билдим, - жавоб берган эди у.

Теварак-атрофга диққат билан назар солиб юрадиган Президент Шавкат Мирзиёев жуда зийрак кишидир. Бундай Президент билан ўзбек халқининг омади чопди, дейилса ҳеч муболаға бўлмайди.

Соғ-саломат бўлинг, ҳурматли Шавкат Миромонович...


***


Шавкат Мирзиёев подойдя к многоэтажке остановился! Немного постояв поднялся на верхние этажи! Зашел в одну квартиру! В чью квартиру зашел Мирзиёев? И что он там увидел?

Будучи еще премьер министром страны Шавкат Мирзиёев решил пройтись по районам Ташкента. Он и его подчиненные остановились возле одной многоэтажки. Мирзиёев немного постояв сделал шаги в сторону подъезда! Он поднялся на верхний этаж! Постучался в одну из квартир, зашел... Его подчиненные последовали за ним! Оказалось в той квартире живет бедная семья. Мирзиёев сразу же сказал принести еду, одежду, вызвать докторов...

От куда нынешний Президент узнал, что там живет бедная семья? Ему его подчиненные задали этот вопрос! Он ответил так: "Видите их балкон? Там после стирки сушится старая одежда, отсюда и узнал".

Президент Шавкат Мирзиёев настолько внимателен, что рассматривал все вокруг! Народу Узбекистана повезло с таким Президентом! Крепкого здоровья вам Шавкат Миромонович...


http://upl.uz/index.php?newsid=1908
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 17.08.2017 13:58   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,483
+ 6,182  7,208/1,995
– 72  116/62

UzbekistanFacebook
Биласизларми мени нима қийнайди? Тарихимизни билмаймиз! Биз совет даврида ўқиган авлод Пушкинни, Лермонтовни биламиз, ҳатто уларни отаси қайга кўмилганигача обориб кўрсатишган.
Аммо, масалан, Фарғонийни билмаймиз! Ё биламизми? Билмаймиз!!!
Суворов мактабини Темурийлар деб ўзгартирдик. Суворов ким ўзи? Қайси кўчамиздан ўтган?! Гап номда эмас, ғояда, мафкурада, ғурурда!!! Суворовчи бўладиганлар поездга ўтирсин-да, бориб суворовчи бўлсин.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

***

Знаете что мучает меня. Мы не знаем собственную историю. Мы знаем Пушкина, Лермонтова, знаем даже, где их предки были похоронены, по советской системе образования. Но не знаем своих предков, например Фаргоний. Или знаем? Нет, не знаем.
Суворовскую школу мы переименовали на Школу Темурбеков. И правильно сделали. В самом деле, кто такой Суворов для нас? Что он сделал для нашей страны?
Дело не в том, как именуется школа. Дело в идее, в идее, заложенной в деятельности школы. А тот, кто хочет стать суворовцем, ради Бога, пусть садится в поезд и едет становиться суворовцем.

Шавкат Мирзиёев,
Президент Республики Узбекистан
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 17.08.2017 в 14:25.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх