Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Библиотеки
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные

Ответить

Опции темы Опции просмотра
Старый 01.06.2010 13:49   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Муаллиф сифатида бир нусхасини сизга тухфа этаман десангиз чиройлирок чиқарди (ортиқча нусхаси бор бўлса агар).
Тақсир, Сизнинг гапингиз ерда қолганидан кўра, шайтоннинг бўйни узилиб кетсин! Сиз айтганча бўлақосин! Айтинг Нигора бону, китобни қаёққа жўнатай. Шу қадар «трудоголик» экансиз, ЎР МВ га кела олмасангиз керак.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 01.06.2010 13:55   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Имкони бўлса, сўзбошисини форумда эълон қилсангиз нур устига аъло нур бўларди.
СЎЗБОШИ

Мазкур Луғатда халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатларга оид тушунчалар келтирилган бўлиб, унинг асосий мазмуни халқаро ҳарбий-сиёсий, ҳарбий-дипломатик атамалар ҳамда ҳарбий хавфсизлик, қуролли кучларни стратегик ва оператив жиҳатдан қўллаш, қуролли кучларнинг қурилиши ва қўлланилишини таъминлашга доир аксарият давлатларда қўлланиладиган ҳарбий-техник атамаларга берилган изоҳ ва таърифлардан иборат.
Луғат сиёсий ва ҳарбий раҳбарият таркиби, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органлари, халқаро хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик соҳасида олиб борилаётган музокаралар иштирокчилари, ҳарбий хизматчиларнинг барча тоифалари, миллий хавфсизлик ва ҳарбий фан соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби, талабалар ва китобхонларнинг кенг оммаси учун мўлжалланган.
Луғатни бошдан охиригача алифбо тартибида тузишдан онгли равишда воз кечилган. Ҳарбий санъатга оид атама ва тушунчалар эса мавзусига кўра алоҳида бобларга ажратилган.
Маълумотнома мазмунидаги ушбу Луғат 14 та бобдан иборат бўлиб, ўз ичига соҳага доир 670 дан ортиқ атама ва тушунчаларни мужассам этган. Луғатнинг илк саҳифаларида алифбо тартибида бугунги сиёсий ва ҳарбий адабиётларда қўлланилаётган қисқартмалар ҳавола этилганлиги, ҳар бир боб бошланишида эса унинг мавзусига доир, сўнгги йилларда нутқимизга кириб келаётган терминларнинг худди шу тарзда келтирилган рўйхати мавжудлиги фойдаланувчи учун қўшимча қулайликлар яратади.
Мисол учун, “Қуролли курашнинг моддий воситалари”, - деб номланган 8- бобни очар экансиз, унинг мундарижасига қараб, сизни қизиқтирган атамани танлайсиз. Масалан, ушбу бобда келтирилган “Ўқ-дорилар” атамасини олайлик. Луғатда мазкур атамага ниҳоятда батафсил таъриф берилган. Мақола билан танишиб чиқар экансиз, ўқ-дори ва унинг талқини ҳақида аниқ тасаввурга эга бўласиз.Халқаро терроризм ҳақида ҳамма гапиради бироқ, бу тушунчани ҳамма ўз билганича идрок этиб, талқин қилади. Луғатнинг 1- бобида эса инсониятга қарши йўналган янги ва энг ҳалокатли ушбу хавфга бир маънода таъриф берилган бўлиб, унинг манбалари ва моддий негизини фош этишга ҳаракат қилинган.
Мазкур китобда кўзланган мақсад ҳам айни шундан яъни, атамаларга бир хил маъно бериш, уларни доимо бир хилда қўллаш, бошқача қилиб айтганда – атамалар унификациясига эришишга уринишдан, ҳаммага тушунарли тилда гапиришга, ҳарбийлар ва ҳарбий бўлмаганлар, сиёсатчилар ва сайловчилар, журналистлар ва газетхонлар, ёзувчилар ва китобхонлар бир-бирини тўғри тушунишларига имкон яратишдан иборатдир.
Луғатда келтирилган атамаларнинг катта ҳажми халқаро хавфсизлик ва халқаро муносабатларнинг ҳарбий-сиёсий масалалари билан боғлиқ. Тарихий тавсифга эга масалалар ҳам эътибордан четга чиқарилмади. Хусусан, ХХ асрда ва бугунги асримизнинг 2004 йилига қадар бўлиб ўтган диққатга сазовор халқаро можаролар ёритиб ўтилган. Энг муҳим халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилот ва иттифоқлар, ҳарбий соҳага оид битим ва шартномалар баёни мантиққа мос келтирилган (бунда, асосан 2003 йилга қадар олинган маълумотлар ҳавола этилган).
Замонамизнинг бугунги даври, айниқса сўнги ўн йилликлари халқаро ҳарбий-сиёсий вазиятда туб ўзгаришлар рўй бериши билан кечмоқда. Жадал илмий-техник тараққиёт, оммавий коммуникацияларнинг равнақ топиши, саноат технологиялари сифатининг шиддат билан илгарилаб кетиши туфайли жиддий янгиланишлар юз бермоқда. Икки сиёсий лагернинг мафкуравий қарама-қаршилиги ва дунёни бўлиб олишга интилиши ўтмишда қолиб кетди. Томонларнинг бир-бирини стратегик жиҳатдан тўхтатиш учун зўр берган ҳарбий “мушаклари” бўшашиб, аксарият давлатларнинг устувор манфаатлари ва ташқи сиёсатларида бурилишлар рўй берди. Бироқ, ҳаёт саҳнасида ҳарбий-сиёсий кескинликнинг минтақавий марказлари вужудга кела бошлади. Мулоҳаза юритилаётган кескинликнинг юзага келишига асосий сабаб миллий, ҳудудий, иқтисодий ва хурофий тавсифга эга муаммолардир.
Маҳаллий қуролли можаролар сўнгги йилларда кенг тус олиб, кўплаб одамлар нобуд бўлиши, инсон ҳуқуқининг пой-мол этилиши, минтақалар иқтисодиётидаги равнақ издан чиқиши, инфратузилмаларнинг вайрон бўлиши, охир-пировардида ҳарбий-сиёсий вазият беқарор бўлиб бориши билан кечмоқда. Бундай можароларда кўрилаётган зарар ва талафотлар миқёсини эса оммавий қирғин қурол қўлланилган кенг миқёсли урушга қиёсласа ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.
Шундай шароитда аҳдлашувчи икки томон музокара ўтказиш учун учрашар экан, томонлар иши, авваламбор, битим тузиш давомида ихтилоф ва тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун, тегишли атама ва тушунчалар талқини борасида келишиб олишдан бошланади. Айниқса гап уруш ва тинчлик борасида борар экан, бу масала ниҳоятда жиддий аҳамият касб этади. Халқаро вазият тубдан ўзгариб кетган, миллий хавфсизликка нисбатан янги таҳдидлар юзага келаётган бугунги даврда эса бу муаммо ўта долзарб саналади.
Бугунги халқаро муносабатлар ривожи, шу жумладан, уларнинг салбий ва хавфли кўринишлари (этник-хурофий можаролар, халқаро терроризм, қуролли кучнинг ноқонуний қўлланилиши ва шу каби тавсифлари) сиёсий элита олдига жаҳонда рўй бераётган жараёнлар ва уларнинг халқаро ва миллий хавфсизликка кўрсатаётган таъсирини диққат билан таҳлил қилиб бориш вазифасини қўймоқда.
Бироқ, ягона атама ва тушунчалар негизи ёки миллий хавфсизлик ва ҳарбий иш масалаларини талқин қилишда лоақал минимал ҳамфикрлик (консенсус) бўлмас экан бундай таҳлилнинг натижалари жиддий ва самарали бўлиши амри маҳолдир. Айниқса, жаҳонда ҳукм сураётган, тушунча ва мазмундорлик жиҳатидан чалкашликка яқин тарзда кечаётган фикрлар плюрализми шароитида мулоҳаза юритилаётган масала янада чуқур аҳамият касб этади.
Мазкур Луғат юзага келган бундай вазиятни енгиш борасидаги уринишлардан бири бўлди. Уни расмий адабиётлардан фойдаланган тарзда яратиш жараёнида ҳарбий соҳага тааллуқли масалаларни ёритишда ҳам, ушбу тушунчалар билан бевосита боғлиқ иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик жиҳатларга ҳам эътибор қаратилди.
Тажрибали ва ёш сиёсатшунослар замон муаммоларини бир маънода тушунишлари учун “тушунчаларнинг ягона тили” яъни, тушунарли таъриф, шарҳ ва атамаларни қўлламас эканлар, жаҳон ёки муайян давлат манфаатларига қаратилган хавфсизликка доир вазифалар ечимининг оқилона вариантини топиш қийин кечади.
Дарҳақиқат, тегишли маълумотга эга бўлмаган ҳар қандай киши, ушбу Луғатга ўхшаш махсус луғатлардан фойдаланмас экан, у ёки бу газета мақоласи ёки телекўрсатувда гап нима ҳақида бораётганлигини тушуниб олиши мушкулдир.
Аёнки, китобхон ҳукмига ҳавола этилган ушбу асар асосли танқидга дучор бўлади. Эҳтимол ҳарбий операцияларга доир, уларнинг тури, миқёси ва тавсифига кўра Ўзбекистон Қуролли Кучлари учун мутлақо тўғри келмайдиган айрим кўрсаткичлар келтирилган ёки денгиз ва океанлардаги ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонлари билан боғлиқ атамалар изоҳи ушбу китобда ортиқча баён этилган деб топиш мумкин, албатта. Бироқ, ўзбекистонлик фойдаланувчининг ўхшаш атамалар талқини, уларда кўзланган ҳарбий-сиёсий, стратегик мақсадлар ва ҳал этиладиган вазифалар мазмунидан бохабар бўлиши фойдадан холи бўлмаслиги аниқ. Шубҳа йўқки, мавжуд камчиликлар тўғри кўрсатилиб, тегишли таклифлар киритилади.

Муаллиф
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 01.06.2010 13:56   #23  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Тақсир, Сизнинг гапингиз ерда қолганидан кўра, шайтоннинг бўйни узилиб кетсин! Сиз айтганча бўлақосин! Айтинг Нигора бону, китобни қаёққа жўнатай. Шу қадар «трудоголик» экансиз, ЎР МВ га кела олмасангиз керак.
Нутқингизда тилшуносларга хос услубий бўёқдорлик бор. Бир матнда ҳам фразеологизм, ҳам эфемизм.
Қўйинг, китобни жўнатишга ҳожат йўқ.
Керакли каналлардан топиб оламан.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.06.2010 14:09   #24  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бир матнда ҳам фразеологизм, ҳам эфемизм.
Мени ҳозир нима деб «сўкиб берганингизни» тушунмадим-у (қайси таълим муассасасини тамомлаганимни кўргандирсиз) она тилимни жуда яхши кўраман!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 01.06.2010 14:17   #25  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Мени ҳозир нима деб «сўкиб берганингизни» тушунмадим-у (қайси таълим муассасасини тамомлаганимни кўргандирсиз) она тилимни жуда яхши кўраман!
Кўнглингизга оғир ботадиган гап айтган бўлсам маъзур тутгайсиз.
Сўзларим "сўкиш" эмас.
Тилшунос бўлиш учун албатта, филология факультетини тугатиш шарт эмас.
Хайрли ишларингиз билан танишиб чиқиб ҳавас қилдим. Ишингизга ривож тилайман.
Ответить 
"+" от:
Старый 02.06.2010 11:40   #26  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Кеча Теодор Драйзернинг "Бахтиқаро Керри" китобини ўқиб тугатдим. Бу китоб бекорга "Жаҳон адабиёти дурдоналари" сафига киритилмаган экан. Қисқа сатрларда:
Цитата:
Колумбия ситилик 18 ёшли Каролина Мибер(Керри) бахтини излаб Чикагога отланади. Йўлда Чарли Друэ исмли ёш коммивояжер қиз билан танишишга улгуради. Керри Чикагода яшовчи опасиникида туриб бир пойафзал фабрикасида ҳафтасига 4.5 доллар маош эвазига ишлай бошлайди. Бир куни касал бўлиб қолиб ишидан айрилади. Бу эса зиқна поччасига ёқмайди. Шу кунларда Друэ қизни йўлдан уриб ўзи билан бирга яшашга кўндиради. Қиз Друэ билан яшаб юрган пайтида Друэ уни дўсти Жорж Герствуд билан таништиради. Герствуд бир майхонанинг иш юритувчиси бўлиб, ўша пайтда энг иши юришган одамлардан эди. Герствуд Керрини севиб қолади. Улар унча пайтгача учрашиб юришади. Бундан хабар топган Друэ Керрини ташлаб кетади. Бу пайтда Герствуднинг хотини ҳам бу ишдан воқиф бўлиб Герствуддан ажрашмоқчи бўлади. Герствуднинг бутун давлати хотинининг номида эди. Кунларнинг бирида Герствуд кечқурун майхонани қулфлаётиб очиқ қолган кассага кўзи тушади. У ерда 10 000 доллардан ортиқ пул бор эди. Иродасизлик қилиб пулни олади ва Керрининг ёнига жўнайди. Керрига Друэнинг касалхонада оғир аҳволда ётганини айтиб уни олиб қочади. Улар Монреалга қочишади. Монреалдаги меҳмонхонада майхона эгалари ёллаган изқувар Герствуд билан учрашади. Герсвуд пулнинг бир қисмини майхона эгаларига қайтаради. Кейин улар Нью-Йоркка боришади. У ерда Герствуд оддийроқ бир майхонани бошқаради. Майхонаси ёпилганидан кейин аввалига бир неча ой иш қидиради. Кейин ғирт танбалга айланади. Керри ўзи ишлашга мажбур бўлади. Керри Мадлер исми билан ҳафтасига 12 доллар эвазига бир театрда статист/кордобалет лавозимида ишлай бошлайди. Иқтидорли бўлгани учун оддийроқ ролларни ижро эта бошлайди. Унинг омади шундан бошланади. Герствудни ҳақли равишда ташлаб кетади. Тез орада ҳафтасига 150 доллар маош оладиган таниқли актрисага айланади. Хушомад қилувчилар, танишмоқчи бўлганлар атрофини қуршаб олади. Лекин бой тажрибага эга бўлган Керри ўзини йўқотиб қўймайди. Меҳмонхона эгалари ундан ўз меҳмонхонасида туришни илтимос қилиб кела бошлайдилар. Ўша пайтларда таниқли одамлар қайси меҳмонхонада турса ўша меҳмонхонанинг обрўси ошарди. Қашшоқлашиб тиланчига айланган Герствуд охири ўз жонига қасд қилади. Бу пайтда эса Керрининг суратлари бутун Нью-Йорк афишаларини тўлдириб турарди.
Бу китобни ўқиш керак.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 02.06.2010 12:58   #27  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение

Мазмунини айтиб бўлдингиз, энди ўқимасак ҳам бўлади
Ответить 
Старый 02.06.2010 19:25   #28  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Мазмунини айтиб бўлдингиз, энди ўқимасак ҳам бўлади
Бу ерда мана бу таклифга кўра
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Имконияти бўлса, тавсия этилаётган китоб ҳақида "яхши экан" билан чекланиб қолмай, нимаси яхшилиги хақида батафсилроқ ёзилса янада яхши бўларди.
500 дан ортиқ саҳифадаги маълумотни қисқартириб жойлаштирдим.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 02.06.2010 21:50   #29  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Хайрли ишларингиз билан танишиб чиқиб ҳавас қилдим.
Ишончим комилки, у ёки бу форумдошимиз бугун бўлмаса эртага ўз фаолияти (ижоди) давомида у ёки бу ҳарбий атама мазмуни ва унинг давлат тилидаги талқини тўғрисида ўйланиб қолиб, изланишлар олиб боради. Бу борада унга қўлимдан келганча яқиндан ёрдам беришим мумкин (бошқа форумдошларимиз ҳам қўшимча ахборот тариқасида танишиб борадилар). Мазкур мавзудан четлашиб кетаётган бўлсам-да, мен ҳавола этадиган ёрдам шаклини кўрсатиб ўтмоқчиман (Луғат сўзбошисида тилга олинган «Терроризм» атамаси мисолида):

ДАВЛАТЛАРАРО ТЕРРОРИЗМ(межгосударственный терроризм) Агрессор давлат томонидан террорчилик воситалари қўлланилиб, душман давлатга таъсир ўтказиш ва даҳшат солиш усули.
Давлатлараро терроризмнинг мақсади душман-давлатнинг сиёсий раҳбарлари ва ҳарбий қўмондонлик вакилларини жисмонан йўқ қилиш ёки аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини уюштириш орқали душман ҳудудида оммавий ваҳима ва тартибсизликни юзага келтиришдан иборатдир.
Давлатлараро терроризмнинг энг хавфли кўриниши – бутун бошли халқни йўқ қилишни (геноцидни) ўз мақсади деб билган нацизм саналади.

ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ(международный терроризм) Миллатчилик руҳидаги халқаро экстремистик ҳаракатлар ёки диний мутаассиблар уюшмалари (тўдалари) томонидан давлат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилот ходимлари ва тинч аҳолига қарши қаратилган террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш орқали давлатларга (халқлар, элатлар ёки миллий гуруҳларга) даҳшат солиш усули.
Халқаро терроризмнинг (аниқроқ айтиладиган бўлса – жиноий байналмилалликнинг) моддий негизи сифатида, одатда, ғайриқонуний корчалонлик, жумладан, одам савдоси, наркотик моддалар бозори, яширин миграция, молия соҳасидаги турли-туман жиноятлар ва шу каби жиноий ҳаракатлар хизмат қилади.
Одатда, халқаро терроризм қатъий интизом, сир сақлаш қоидалари, ҳомийлар (шу жумладан, агрессор давлатлар), даъват этувчи-ташкилотчилар ва ижрочи-жанггарилар бўлиши кўзда тутиладиган ҳокимият иерархияси ва аниқ ички тузилиш қоидасига сўзсиз амал қилишга асосланади.
Аксарият ҳолларда халқаро терроризм бир қатор кўринишларда, хусусан:
ҳаддан ташқари миллий ва диний муросасизлик;
сиёсий режими беқарор давлатларда ички ижтимоий-иқтисодий, миллий ва хурофий қарама-қаршиликларга жиддий тус бериш;
халқаро жамият томонидан мураккаб давлатлараро, диний ва этник можароларнинг ҳал этилишига нисбатан умидсизлик кайфиятини қарор топтириб, оммалаштириш;
“совуқ уруш” оқибати яъни, бундай уруш давомида унинг иштирокчилари ўз душманларига қарши бузғунчилик ва қўпорувчилик ишларини амалга оширганлигининг оқибати, қолаверса, ушбу урушда иштирок этган давлатлар томонидан террорчилик ва ҳаттоки ҳарбий ҳаракатларни ташкиллаштириш учун миллатчилик руҳидаги турли-туман халқаро экстремистик ёки диний тузилмалар хизматидан фойдаланганликнинг (баъзан эса бундай экстремистларни тайёрлаш ва қуроллантириш билан шуғулланганликнинг) ҳосиласи сифатида намоён бўлади.
Халқаро терроризм ХХI асрда инсониятга қарши йўналган янги ва энг ҳалокатли хавф жумласига киради. Халқаро ҳуқуқда халқаро терроризмга қарши курашнинг юридик жиҳатлари етарлича акс эттирилмаган. Замонавий терроризм таҳдидининг кескинлиги, олдиндан башорат этиб бўлмаслиги мавжуд ҳуқуқий меъёрларни жуда уддабуронлик билан қўллашга мажбур қилмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.06.2010 01:51   #30  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Кеча Теодор Драйзернинг "Бахтиқаро Керри" китобини ўқиб тугатдим. Бу китоб бекорга "Жаҳон адабиёти дурдоналари" сафига киритилмаган экан. Қисқа сатрларда:...

Бу китобни ўқиш керак.
OFF: Judayam ajoyib kitob... 10-12 yillar avval o'qigan edim, esga soldingiz... Muallifning "Amerika fojeasi" asari ham, qandaydir jihatlari bilan "Baxtiqaro Kerri" ga o'xshab ketadi. Vaqtingiz bo'lsa, ayni muallifning "Финансист" asarini o'qib chiqishingizni maslahat beraman (umuman olganda, bu asar trilogiyaning 1-kitobi), afsus qilmaysiz.

ON: Men yoqtirgan asarlarimni qayta o'qishni yaxshi ko'raman. Masalan, kecha "Usta va Margarita" ni yana o'qiy boshladim. To'g'risi, bu asarni maktab paytida o'qigan edim oxirgi marta, ba'zi narsalarni tushunmagan ekanman, endi tushunib yetayapman. Ertaga tugatsam kerak

Jek Londonning "Martin Iden"ini har yili bo'lmasa ham 2 yilda bir o'qib chiqaman. "Choliqushi"ni esa, deyarli har yili o'qiyman (Shu asarni boshlasam, bosh ko'tarmay o'qib chiqmagunimcha, uxlolmayman ). Dyumaning "Graf Monte Kristo" asarini 5-6 marta, "Qora Lola"sini 3-4 marta, Qodiriyning "O'tgan kunlar"ini 8-9 marta, Tolstoyning "Urush va tinchlik" va Dostoevskiyning "Jinoyat va Jazo"sini 2 martadan o'qib chiqqanman ... O'qimaganlarga esa, yuqoridagi kitoblarni o'qishni tavsiya qilaman (Shu bilan birga, o'sha adiblarning aksariyat asarlarini ham).
__________________
Мой ЖЖ

Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 03.06.2010 в 02:01.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»

Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх