Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 18.07.2013 23:39   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Диний экстремизм

Баъзибир ҳужжатларни ўрганиб ўтириб, қизиқ бир маълумотга дуч келиб қолдим. Замиридаги асосий ғоя ва мазмунни сақлаб қолган ҳолда уни таҳрир қилиб, мақола кўринишида эътиборингизга ҳавола этмоқдаман. Мабодо, бирон-бир хатога йўл қўйган бўлсам, маъзур санайсиз.

ҒАЛАТИ «МУСУЛМОНЛАР»

Йилдан-йилга глобал тус олиб бораётган диний экстремизм таъсири юртимизни четлаб ўтгани йўқ, албатта. Бироқ ушбу масала шу қадар нозикки, анъанавий Ислом динига эътиқод қиладиган мўмин мусулмонлар билан муқаддас динимизни бетавфиқ башарасига ниқоб қилиб олган, жамиятнинг тинч-тотув ҳаётини издан чиқаришга уринаётган, давлатнинг конституцион тузумини барбод этиб, халифалик давлатини тузишга даъват этадиган экстремистларни фарқлай билиш, уларнинг фаолиятини моҳирона фош эта олиш жиддий аҳамиятга эгадир.
Дарҳақиқат, диний экстремистик ташкилотлар томонидан олиб борилаётган бундай фаолият таҳлили, бугунги кунда устомонлик-ла ниқобланаётган мутаассиб оқимлар ўзларининг қабиҳ ниятларини рўёбга чиқариш манфаатларида ижтимоий-психологик жараён ва омилларга катта қизиқиш билдираётганини кўрсатмоқда.
Бугун ана шундай оқимлардан бири – Аҳмадия жамоаси тўғрисидаги айрим маълумотлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Ушбу жамоа аслида мустамлакачи давлатларнинг ҳимояси остида, муайян мақсад кўзланган режаси асосида вужудга келган бўлиб, асосчиси 1835 йили Ҳиндистоннинг Панжоб вилоятидаги Қодиён қишлоғида туғилган Мирзо Ғулом Аҳмад Қодиёний саналади.
Унинг ҳаётий фаолиятини ўрганиб чиққан соҳа мутахассислари, Панжоб вилоятига бостириб кириб, ўрнашиб олган инглиз мустамлакачиларига сидқи дилдан хизмат қилгани, фаолиятини дастлаб Ислом динига даъват этишдан бошлаб, тарафдорлар орттиришга муваффақ бўлгач, ўзини Оллоҳ томонидан юборилган мужаддид (яъни динни янгиловчи, ислоҳ қилувчи зот) деб, вақт ўтгач эса кўпдан кутилган Маҳдий ва ваъда қилинган Масиҳ, деб эълон қилган. Фаолиятининг охирида эса пайғамбарликка даъво қилишга журъат этиб, ўз пайғамбарлигини Муҳаммад (с.а.в.)нинг набувватидан ҳам аъло ва юксак эканини маълум қилган.

Энди Аҳмадия (дастлаб Қодиёния) жамоасининг эътиқоди ва айрим фикрларига эътибор қаратинг:

жамоа эътиқодига кўра, Оллоҳ рўза тутади, намоз ўқийди, ухлайди, уйғонади, ёзади, хатога йўл қўяди, имзо чекади ва шунга қарамай, Оллоҳ олий ва пок зот саналади;
Мирзо Ғулом Аҳмаднинг илоҳи инглиз бўлиб, у билан инглизча хитоб қилади;
пайғамбарлик набуввати Муҳаммад (с.а.в) билан тугамай, давом этади;
зарурат туғилса, Оллоҳ Ерга пайғамбар йўллайди, Мирзо Ғулом Аҳмад эса ўтган жамики пайғамбарлар орасида табиийки, энг афзали саналади;
Жаброил (с.а.в) Муҳаммад (с.а.в)га ваҳий олиб тушгани каби, Мирзо Ғулом Аҳмадга ҳам ваҳий олиб тушади;
ваъда қилинган Масиҳ, яъни Мирзо Ғулом Аҳмадга тақдим этилган китобдан бошқа Қуръон, унинг таълимотидан ўзга ҳадис йўқ, Мирзо Ғулом Аҳмад раҳбарлигидан ташқари пайғамбарлик ҳам йўқ;
жамоа асосчиси Мирзо Ғулом Аҳмадга Қуръони каримдан ташқари, «Китобул-мубин» номли китоб туширилган;
жамоа дини мустақил дин, вакиллари мустақил шариат эгалари, Мирзо Ғулом Аҳмад йўлдошлари эса саҳобалар, деб эътироф этилади;
жамоа учун Қодиён (Мирзо Ғулом Аҳмад туғилган қишлоқ) ҳарам саналиб, жамоанинг қибласи ҳам, ҳаж амаллари бажариладиган зиёратгоҳ ҳам, ўша қишлоқ бўлади;
инглиз ҳукумати Мирзо Ғулом Аҳмаднинг раҳнамоси ва шу боис, умумий итоатга мувофиқ, «иш боши» талабига кўра, жиҳод ақидаси бекор қилинади;
хамир, афюн ва шу каби, сархуш қиладиган бошқа моддалар истеъмоли мусулмон учун ихтиёрийдир.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.07.2013 23:44   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Юқорида санаб ўтилган эътиқод ва қарашларга кўра, Аҳмадийлар янги дин яратган бўлиб, шариат даъвоси ила чиқаётганини англаб олиш қийин эмас, албатта. Бироқ ваҳий Мирзо Ғулом Аҳмадга инглиз тилида нозил бўлгани, худоси инглиз экани соғлом фикр юритадиган ҳар қандай мўмин мусулмонни ҳайратга солмай қўймайди-ку!
Табиийки, савол туғилади: Мирзо Ғулом Аҳмад йирик динлардан бирига эътиқод қиладиган одамлар юрти бўлмиш Ҳиндистонда туриб мўмин мусулмонлар кутган имом Маҳдий, христианлар кутган Исоликка даъво қилганча, бошқа иккита йирик динни бирлаштиришни ният қилганми, нима бало?!

1974 йили Маккаи мукаррамада Ислом олами уюшмаси томонидан йирик анжуман ўтказилди. Ушбу тадбирга дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган динимиз вакиллари таклиф қилиниб, мулоҳаза юритилаётган жамоа томонидан солинаётган хавф, унинг Ислом динига қанчалик дахлдор эканлиги муҳокама қилинди. Анжуман ниҳоясида Ислом олами уюшмаси Мирзо Ғулом Аҳмад ва унинг жамоасига эргашувчиларни қуйида санаб ўтилган эътиқод ва қарашлар учун куфрга кетган ва Ислом динидан чиққан, - деб эътироф этилишини эълон қилди:
Мирзо Ғулом Аҳмаднинг пайғамбарлик даъвоси;
Ер юзида фақат Маккаи мукаррамада амалга ошириладиган ҳаж ўрнини Қодиёнга ўзгартириш нияти;
Оллоҳ инсон сифатида эътироф этилиб, унга қиёс қилиниши;
Таносухга (руҳнинг кўчиб ўтишига) иймон келтириш;
ўзини Олло таолонинг фарзанди, дея эътироф этиш, Худонинг ўғли, деб даъво қилиш;
хатми нубувватнинг Муҳаммад (с.а.в.) билан битишини инкор этиб, ваҳий эшиги ҳар кимга очиқ эканлигини баёнот қилиш.


Иши чаппасига кетиб, ўз аҳволини англаган жамоа энди Қодиёния номини Аҳмадия номига алмаштириб, хатти-ҳаракат усулларини ўзгартиришга мажбур бўлди.
1914 йили, яъни Мирзо Ғулом Аҳмаднинг вафотидан 6 йил ўтгач эса жамоа икки гуруҳга парчаланди. Улардан бири Мирзо Ғулом Аҳмаднинг ўғли Нуриддин бошчилигидаги Қодиён жамоаси бўлса, иккинчиси Муҳаммад Али бошчилигидаги Лоҳур-қодиёнийлар жамоасидир.
Қуръони карим матнини инглиз тилига ўз қарашларига асосланганча таржима қилган Муҳаммад Али жамоанинг Мирзо Ғулом Аҳмад давридаги пешқадам йўлбошчиларидан бири бўлган.
Ҳар икки гуруҳ қарашлари ўрганиб чиқилар экан, ушбу ғалати «мусулмонлар» орасида баъзибир янада ғалати зиддиятларни кузатиш мумкин. Хусусан:
Қодиён жамоаси Мирзо Ғулом Аҳмадни пайғамбар сифатида эътироф этса, Лоҳур-қодиёнийлар жамоаси, уни пайғамбар эмас мужаддид, деб билади;
Қодиён жамоаси Исо (а.с.)ни отасиз, мўъжиза сабаб дунёга келган, деб эътироф этса, Лоҳур-қодиёнийлар жамоаси, Исони Юсуф Нажжорнинг ўғли, - деб билади.

Ислом уламолари: «Зоҳиран ҳар хил номланса-да, иккала гуруҳ, ягона ҳаракат замирида фаолият юритади», - дея таъкидлаб ўтишган. Ушбу таъкидни маъқуллаб, юқорида Исо (а.с)га нисбатан билдирилган фикрнинг ўзидан: бир қараш-ла, мусулмонлар оламига кириш, бошқа қараш-ла, христианлар оламига ўрнашишга уриниш, - деган хулоса чиқариш ўринли бўлади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.07.2013 23:46   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Аҳмадия таълимоти асл Ислом манбасидан нечоғлик узоқ эканлигини бугунги кунда ҳар бир мусулмон идрок этиши, англаб етиб, фарқ қилиши зарурдир! Негаки, сўнгги йилларда, ушбу жамоа кишиларнинг диний илми етарли бўлмагани ёки Ислом динига бўлган қизиқишлари тобора ортиб бораётганидан унумли фойдаланмоқда.
Бундай ҳолатни Россия мисолида яққол кузатса бўлади. Ўтган асрнинг 90- йиллари бошида Россия Федерацияси ҳудудида фаолият бошлаган Аҳмадия жамоаси Татаристонда қайд этилишга муваффақ бўлган. Қуръони каримнинг Муҳаммад Али қарашлари ила суғорилиб, рус тилига қилинган таржимаси расман чоп этилиши ва Федерация ҳудудида фаолият юритаётган масжидларда тарқатилгани, одоб-ла айтиладиган бўлса, ниҳоятда ажабланарли ҳолатдир! Африка давлатларига ҳам суқилиб кирган жамоа, ўз таълимотини ҳабашлар орасида оммалаштиришга киришган. Бундан ташқари, мазкур жамоа Ғарб давлатларининг аҳолиси Ислом динига бўлган муносабатини ўзгартириб, ижобий қарай бошлаганидан фойдаланишга уринган.

Мулоҳаза юритилаётган жамоа ўз фаолиятини жойларга етиб бориши ҳамоно, шифохона, мактаб, коллеж каби, муассасалар таъсис этиш, яъни кўпчиликнинг эҳтиёжи қаноатланадиган ишлардан бошлаши инобатга олинадиган бўлса, оёғи етган жойда узоқ муддат қўним топишига шубҳа қилмаса ҳам бўлаверади.
Бугунги кунда Аҳмадия жамоасининг жаҳон миқёсида миллионлаб аъзолари бор. Унинг йирик идоралари АҚШ ва Буюк Британия давлатлари ҳудудида, асосий қароргоҳи эса Исроилнинг Хайфа шаҳрида жойлашган. Жамоанинг асосий эътибори Африка, Осиё ва Жанубий Америка, Россия давлатининг мусулмонлар яшайдиган ҳудудларига қаратилган. Жамоа маблағи етарлича йирик бўлгани боис, ўзининг тарғибот ишларини жамики жаҳон миқёсида, кенг кўламда олиб бормоқда.
Аҳмадия жамоасининг таълимоти битилган адабиётлар 130 дан ортиқ тилга ўгирилиб, йирик ададда чоп этилганча, дунё бўйлаб оммалаштирилмоқда, диний таълим-тарбия жараёни ташкиллаштирилиб, стипендиялар таъсис этилмоқда. Чунончи, Қуръони каримнинг жамоа манфаатларидан холи бўлмаган матни бугунги кунга қадар 50 дан зиёд тилга ўгирилиб, 100 мингдан ортиқ нусхада чоп этилган.
Бундан ташқари, жамоанинг диний мавзуларга бағишланган кўрсатувлар орқали ўз таълимотини тарғиб қилганча, сутка бўйлаб эфирга узатадиган Мусли Телевизион Аҳмадия телеканали мавжуд.

Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, Аҳмадия ҳаракати Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистонга («Ислом ва мазҳаблар» китобида) катта қизиқиш билдириб, юртимиз ҳудудига сингиб киришга ҳаракат қилмоқда.
Ушбу экстремистик ташкилот ўз таълимотини юртимизда оммалаштиришдан манфаатдор эканлигига ҳам шама қилиб келмоқда. Хусусан, «Аҳмадия даъвати» китобида: «Мирзо Ғулом Аҳмад ўзбеклар учун бегона ёки ажнабий киши эмас, зеро у, буюк саркарда соҳибқирон Амир Темурнинг амакиси Ҳожи Сайфиддин Барлос авлодидан» эканлиги баён этилиб, ўзбек миллатининг эътиборини тарихимиз ва маданиятимизнинг муштараклигига қаратишга уринмоқда.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида зоҳир бўлган турли диний гуруҳ ва жамоалар халқимиз орасида турли тавсифларга эга диний тушунмовчилик ва гуруҳбозликларни юзага келтирган. Аҳмадия жамоаси томонидан солинадиган хавф-хатар миқёсини ҳам оз деб бўлмайди. Зотан, мазкур жамоа юртимизда яшаётган мўмин мусулмонларнинг Раббиси, Пайғамбари ва аждодлари томонидан асрлар оша мақбул кўрилган ақидаларига мутлақо зид келадиган ғояларни илгари сураётгани юқорида баён этилди.
Мухтасар қилиб айтганда, диний экстремистик ташкилот ва оқимлар томонидан илгари суриладиган ғоялар соф Ислом таълимоти, ҳуқуқий демократик давлат конституцияси ва умумбашарий қадриятларга мутлақо зид келиб, юртимизни четдаги ғараз кучларга муте қилиш каби, кўплаб қабиҳ мақсадларга хизмат қилишга чорлайди. Шу нуқтаи назардан қаралганда, даврнинг ўзи жамиятимизни бундай зарарли, таъбир жоиз бўлса, манфур офатлардан асраб-авайлаш лозимлигини тақозо этади, барчани ҳушёрлик, огоҳлик, эҳтиётлик ва ҳар жиҳатдан ақл-идрок-ла иш тутишга ундайди.

Эътиборингиз учун раҳмат.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 19.07.2013 03:00   #4  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Оффтоп:
Мавзу номини "Диний деструктив (бузғунчи) секталар" деб қўйилса, яхши бўлар эди...
Ответить 
Старый 19.07.2013 05:54   #5  
Аватар для Saidafzal
Оффлайн
Ташкентский исламский университет
старший преподаватель
Сообщений: 2
+ 0  8/2
– 0  0/0

UzbekistanFacebook
Аҳмадия - бузғунчи секта. Уни бирор дин билан боғлаш мушкул. Бу тоифага кирувчиларни на мусулмон на христиан деб бўлади. Умуман, секташунослик алоҳида йўналиш бўлиб, одатда секта (фирқа, оқим)ларнинг улар даъво қилаётган дин билан боғлиқ жиҳати юзаки бўлади. Шунинг учун ҳам аҳмадияга ўхшаш секталар мазҳаб ва оқимларга бағишланган адабиётларда бирор динга мансуб эмас, балки диндан чиққан секталар қаторида зикр қилинади. Бинобарин, аҳмадийларга нисбатан "диний" иборасининг ишлатилиши ҳам шартлидир.
Ответить 
Старый 19.07.2013 21:37   #6  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Мавзу номини "Диний деструктив (бузғунчи) секталар" деб қўйилса, яхши бўлар эди...
Вақт топиб, айнан мавзуга оид мулоҳазалар билдириб боришни ният қилган эдим. Шу боис, мавзу номини ўзгартирмай турсак. Бунда, Сиз каби соҳа мутахассисларининг фикри жуда қимматлидир.
Эҳтиром ила.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 20.07.2013 21:56   #7  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ТЕРМИНЛАР ВА УЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР

Француз (extremisme) ва лотин (extremus) тилларидан олинган бўлиб, «ўта кескин» дея таржима қилинадиган «экстремизм» терминининг юридик жиҳатдан кенг маъноси, одатда, сиёсат бобидаги ниҳоятда кескин қарашлар ва чора-тадбирларга мойиллик, мухолифларга нисбатан муросасиз бўлиб, зўравонлик-ла тазйиқ ўтказиш ҳамда ўз тамойилларини оммалаштириб, мажбурий равишда сингдириш мафкурасини англатади.
Шундай экан, ушбу терминни жамият ҳаётида кечадиган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг турли соҳаларига нисбатан қўллаш мумкин. Жумладан:
сиёсий мақсадларга эришиш кўзланиб, соҳага оид кескин қарашлардан ташкил топган – сиёсий экстремизм;
этник ва миллатлараро можароларнинг юзага келишига омил бўладиган – миллий экстремизм;
дин ниқоби остида ғаразли ниятларнинг рўёбга чиқарилиши кўзланадиган ва бугунги кунда энг хавфли тавсифга эга бўлиб бораётган – диний экстремизмни мисол тариқасида келтириш мумкин.

«Экстремизм» термини соҳа мутахассислари томонидан, унинг замиридаги асл моҳият экстремистик ташкилот раҳбарлари томонидан у ёки бу сиёсий масала юзасидан қатъий қарор қабул қилиниб, ўта кескин чоралар кўрилиши, бошқача айтганда, куч ва зўравонлик ишлатилиши, охир-пировардида эса муайян давлат ҳокимияти ағдарилишидан иборат бўлгани боис, сиёсий терминлар жумласига киритилган.
Оммавий тартибсизликларнинг юзага келтирилиши, террористик ҳаракатларнинг амалга оширилиши, партизанлик уруши олиб борилишини зикр этилган чоралар жумласига киритиш мумкин. Қатъий қарашларини намоён этаётган экстремистлар, аксарият ҳолларда, ҳар қандай шаклда муросага келиш, музокара ўтказиш, муайян битимга келишдан бош тортишади.

Бироқ таъкидлаб ўтмоқ жоизки, халқаро ҳуқуқда «экстремизм» термини ва унинг юқорида санаб ўтилган ҳосилаларига бугунги кунга қадар умумэътироф этилган ягона таъриф берилмаган. Фақат муайян ташкилот фаолияти ёки минтақа шароитларидан келиб чиққан изоҳларнигина учратиш мумкин.

Диний экстремизм – «экстремизм» терминининг диний мазмун касб этган кенг маъноли ҳосиласи, маънавий таҳдид турларидан бири бўлиб, тегишли дин вакилларини қатъий хатти-ҳаракатларга даъват этиш, муайян давлатда ҳукм сураётган барқарорликни издан чиқариб, унинг конституцион тузумини қўпориш, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузиш, ҳокимиятни қўлга киритиш, динлараро муросасизликни юзага келтиришга қаратилган дин негизидаги ёки дин ниқоби остидаги сиёсий фаолиятдир.
Тарих саҳифаларига мурожаат қилинадиган, хусусан, Ислом дини мисолида кўриладиган бўлса, динимизнинг асосий йўналишлари негизидаги илк ақидапараст фирқалар фаолияти, мулоҳаза юритилаётган термин талқинида ўз аксини тўлиқ топади.
Соҳа мутахассислари томонидан диний экстремизмнинг, аниқроқ айтиладиган бўлса, бундай сиёсатни рўёбга чиқараётган у ёки бу диний экстремистик ташкилотнинг ижтимоий жиҳатдан хавфлилик даражаси жамиятга етказилаётган моддий ва маънавий зарар кўламига кўра белгиланмоқда.
Чунончи, Ислом динини ниқоб қилган диний экстремизм вакиллари аксарият Ғарб давлатлари томонидан асосий хавф ва таҳдид манбаси сифатида кўрилмоқда. Ваҳоланки, диний экстремизм, нафақат Ислом дини, балки Христиан ва Будда динларида ҳам йилдан-йилга кенг тус олиб бормоқда. Ҳолбуки, бугунги кунда ҳар қандай давлатнинг хавфсизлиги ва конституцион тузумига бевосита таҳдид солаётган, фуқароларни диний, миллий, ирқий, сиёсий ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар тенг ҳуқуқлигига чангал солиб, мосуво қилишига уринадиган диний экстремизм озми, кўпми, таъсир ўтказмаётган давлатнинг ўзи йўқ.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 20.07.2013 21:59   #8  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Диний экстремизмнинг асосий аломатлари жумласига:
бошқа динларга нисбатан муросасизлик руҳидаги мафкура кенг тарғиб қилиниши;
зўравонлик, қуролли кураш воситалари ва усулларини қўллаш учун “асос” бўладиган ғоялар илгари сурилишини;
экстремистик ғоялар тарғиботида кишиларнинг ҳис-туйғуларига таъсир ўтказиш усуллари устувор кўрилиши;
экстремистик маданият намояндаларининг “бенуқсон” қиёфаси яратилиши;
диний экстремистик жамоа аъзолари онгида умумэътироф этилган ижтимоий меъёр ва умумбашарий қадриятларга бўлган ижобий муносабат деформацияга учраб, таназзулга юз тутиши киради.

Диний экстремизм мафкураси:
ҳар қандай ўзгача фикрга қарши кескин кураш олиб бориб, тазйиқ ўтказиш ва турли-туман йўллар-ла, инкор этиб, пучга чиқариш;
фақат ташкилот (фирқа, оқим) томонидан илгари сурилаётган сиёсий ва диний қарашлар тизими ҳақ, деб топилиб, қаерда бўлмасин мажбурий равишда амалиётга жорий этиш;
ташкилот (фирқа, оқим) раҳбариятининг буйруқ, амр, фатволарига кўр-кўрона итоат этиб, сўзсиз бажарилишига эришишдан иборатдир.

Диний экстремистик ташкилот (фирқа, оқим) бу:
жиддий иерархия, яъни поғонама-поғона бўйсуниш тизимига эга, ташкилий жиҳатдан уддабурон тузилган;
аъзоларининг онгига ўтакетган диний мутаассиблик ғоялари сингдириб бориладиган, тинка-мадорлари қуриб кетадиган даражада оғир руҳий ва жисмоний машқ усуллари қўлланилиши оқибатида баркамол ривожланишлари тўхтаб қолиб, руҳий ва жисмоний ҳолатларига (сифатларига) путур етишида намоён бўладиган;
гуруҳ таркибининг тараққиёт сари етаклайдиган ҳар қандай урф-одат, ахлоқ меъёрлари, мавжуд ижтимоий тизим, маданият, тартиб, динлараро ва миллатлараро бағрикенглик, миллий ва умумбашарий қадриятларга ниҳоятда салбий, муросасиз муносабатда бўлиш сифатлари тарбияланадиган;
гуруҳ аъзоларининг онги, хулқи (юриш-туриши) ва шахсий ҳаёти устидан зимдан назорат олиб борилиб, уларга енг ичида руҳий зулм ўтказиш мақсадида раҳнамо ёки раҳбарият томонидан ички жосусларни тайинлаш амалиётидан фойдаланиладиган;
раҳнамога (раҳбарият таркибига) кўр-кўрона итоат қилинадиган;
жамият «ўзимизникилар» ва «бегоналар»га ажратилган тарзда эътироф этиладиган;
гуруҳ аъзолари шуурида ўзлари олиб бораётган фаолият ягона ҳақ йўл эканлигига қатъий ишонч ҳосил қилинадиган;
гўё дин, миллат ва умуман инсониятни «қутқазиш, уни ғайридинлардан халос этиш»дек юксак вазифа бажараётган каби груҳий сажда онги шакллантириладиган;
сўнгги чора (шаҳид бўлиш) ва экстремистик зўравонлик усулларини қўллаш тарафдори бўлган ҳар қандай диний йўналишдаги ташкилотдир.

Юқорида санаб ўтилган таъриф ҳар қандай динга эътиқод қилинадиган экстремистик гуруҳларга нисбатан қўлланилади.

Бундан ташқари, анъанавий Ислом дини ғояларига мос келтирилиб, динга сиёсий тус бериш ҳамда амалдаги давлат ҳокимиятига таъсир ўтказишга қаратилган уринишларни ҳам қўшимча тавсиф сифатида келтириш мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 20.07.2013 22:05   #9  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Диний экстремистик ташкилотлар ва уларнинг вужудга келиш жараёнлари:

Шаклланиш босқичларига кўра, дин негизида вужудга келган экстремистик фирқалар шартли равишда тўртта гуруҳга ажратиб ўрганилади. Жумладан:

1- гуруҳ. XVI – XIX асрларда, асосан, ўша даврда қарор топган ижтимоий-сиёсий сабаблар туфайли пайдо бўлган равшанийлик, салафийлик, маҳдийлик, аҳмадийлик фирқалари.

Фаолияти XVII асрнинг 30- йилларга қадар давом этиб, бостирилган, асосчиси Боязид Ансорий (1525-1572 йй.) бўлиб, халқ орасида “Пири Равшан” номи ила танилган равшанийлик фирқаси Афғонистон ҳудудида яшайдиган пуштунларнинг миллий ўзликни англашида ўзига хос таъсир кучига эга бўлиб, суннийлик анъаналаридан мазмунан фарқ қиладиган диний-сиёсий қарашларни илгари сурди.
Равшанийлик ғояларини:
маҳаллий ҳукмдорлар ва бобурийлар сиёсатига қарши кураш раҳнамолари ҳам;
охир замон бўлиб, имом Маҳдийнинг келишига оид диний таълимот негизида вужудга келган маҳдийлик ҳаракати вакиллари ҳам;
XIX аср ўртаси ва хотимасида амалдаги ҳокимиятга қарши кураш олиб борган ҳаракат раҳнамолари ҳам, «мафкуравий қурол» сифатида қўллашган.

1881 йили Судан деҳқонлари ва кўчманчиларнинг исёнига раҳбарлик қилган Муҳаммад ибн Аҳмад (1848-1885 йй.) ҳамда Эрон зодагонлари ва ҳукмдорларига қарши олиб борилган кураш етакчиси Мирзо Али Шерозий (1849 й.) маҳдийлик ҳаракатининг намояндалари саналади.

Эътиборга молик томони шундаки, ушбу қўзғолон раҳбарларининг ҳар бири ўзини «Адолатли тузум ўрнатувчи Маҳдий», - деб эълон қилган.
Аҳмадийлик фирқаси ҳақида эса мавзу бошида етарлича маълумот бериб ўтилди.

2- гуруҳ. XIX аср бошида мусулмонлар оламида «ислоҳотчилик» номини олган ҳаракатлар.

Ўрта аср охири, янги аср бошида мусулмонлар оламида илм-фаннинг ниҳоятда заифлашиб кетиши кузатилди ва айни вақтда Шарқда Ғарб давлатларининг мустамлакачилиги таъсири остида «ислоҳот» ҳаракатлари бошланиб, XIX – XX асрларда авж олди. Ғарб мустамлакасидан озод бўлган мусулмонлар оламида энди «исломлашиш», «исломий бошқарув», «исломий давлат», «Ислом омили» ва шу каби, бир қатор бошқа дастурлар юзага келди.

1884 йили Францияда Муҳаммад Абу (1849-1905 йй.) ва Жалолиддин Афғоний (1839-1897 йй.) томонидан яширин равишда тузилган Ал-Урват ал-Вусқо (Мустаҳкам бирлик) уюшмасининг фаолияти мусулмон зиёлилар орасида катта таъсирга эга бўлган. Унда Ислом динининг маънавий-ахлоқий ақидаларига асосланган ижтимоий тенглик ва адолат ғоялари тарғиб қилинганлигини, юқорида баён этилган фикрга мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин.
Ваҳоланки, «ислоҳотчилик» ҳаракатидан кўзланган асосий мақсад Ислом динини ислоҳ қилиш ва мусулмонлар оламини ягона ислом байроғи остида бирлаштириш бўлган. Чунончи, Ихволун-муслимин раҳбари Хасан ал-Банно ҳам, мазкур ғоядан унумли фойдаланган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 20.07.2013 22:07   #10  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
3- гуруҳ. «Ислом – дин ва давлат» шиори остида диний-сиёсий (баъзан қуролли) тузилмалар.

Бугунги ақидапараст оқимларнинг нуқтаи назарига кўра, дунёвий-маърифий давлат Исломга зид тимсол саналади. Улар ўз ғояларини «Ислом – дин ва давлат» (ал-Ислом дин ва давлат) шиори билан мазмунан мос келтиришга уринишган. Ушбу шиор дастлаб Мисрнинг Мажаллат ал-муҳомот аш-шарқия журналининг 1929 йилги октябрь сонида Абдураззоқ ас-Санҳурий томонидан нашр этилган мақолада «Ал-ислом – давлат ва дин» шаклида келтирилган.

1928 йили Мисрнинг Исломия шаҳрида Хасан ал-Банно (1906-1949 йй.) томонидан асос солинган Ихвонул-муслимийн ташкилоти бу масалада ўз тарихий ўрнига эгадир. Ушбу ташкилотнинг мусулмонлар яшайдиган барча давлатларда шариат қонунлари жорий этилган жамият қуриш ғояси кўплаб террористик ва экстремистик тузилмалар учун «мафкуравий байроқ»қа айланди. Мулоҳаза юритилаётган ташкилот ўзига хос яна бир фаолият билан шуғулланади, у ҳам бўлса, ашаддий диний мутаассибларни тайёрлаб берадиган «конвейер» вазифасини ўтайди.

Шу ўринда эслатиб ўтмоқ жоизки, Ал-жиҳод ал-исломий, Ат-такфир вал-ҳижра, Хизб ут-таҳрир, Ал-муҳожирун каби, кўзланган мақсадга эришиш йўлида асосан террористик фаолият билан шуғулланадиган тузилмалар, айнан мана шу Ихвонул-муслимин ташкилотининг ғоялари таъсирида юзага келган.

4- гуруҳ. XIX аср ўртаси ва хотимасида Ихвонул-муслимин халқаро экстремистик ташкилотининг жиҳод негизидаги таълимоти таъсирида вужудга келган кўплаб жанггарилик уюшмалари.

XIX асрнинг 70- йилларида Жундуллоҳ, Ал-жиҳод, Ал-жамоа ал-исломий, Шабаб Муҳаммад, Ал-такфир ва ал-ҳижра каби, кўплаб тузилмалар мусулмонлар оламининг энг экстремистик қатлами сифатида вужудга келди. Уларнинг аксарияти бугунги кунда ҳам фаолият юритиб, ўтган аср бошида пайдо бўлган ўша Ихвонул-муслимин ташкилотининг энг фаол вакилларини бирлаштирган Ал-қоида билан бир сафда йирик миқёсли можаролар-у, террористик ҳаракатларда иштирок этмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх