Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 21.05.2018 16:42   #31  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
ЁЗГИ «КИЙИМ»

Автобусда ўтирибман, йўловчилар анчагина бор. Мендан олдинги курсиларда ёши олтмишдан ошган икки нафар аёл ўтирибди.

Навбатдаги бекатда ёши тахминан 22 – 25 га тўлган, қўлда музқаймоқ ушлаган икки нафар қиз чиқди. Назаримда, улардан бири ўзига эътибор бермаган бўлса керак, футболкасининг этак қисми ниҳоятда тор шими устидан кўтарилиб, киндик ва ундан паст қисми яланғочланиб қолибди.

- Қизим, қорнингни ёпиб ол, очилиб қолибди, - деди олдимда ўтирган кампир.

Қиз дастлаб қорнига, сўнг кампирга қаради-да:

- Оналик қилмай, тек кетинг хола, балки менга так удобнийдир, қаердан биласиз? - деди.

- Оллоҳдан қўрқсангчи қизим, сен уялмасанг мана бу эркакларнинг олдида мен уялиб кетяпман, - ҳайрон бўлди кампир.

- Уятингиз билан нима ишим бор, ОНАЛИК ҚИЛМАЙ ЎТИРИНГ ДЕДИМ, - автобусни бошига кўтариб бақирди қиз. - Ёзги кийимим шу менинг, бировнинг иши бўлмасин, ҳеч кимга не касаетса бу!

Кампир кафтини оғзига босганча, ҳамроҳи томон юзланиб, жим қолди.

Одамларнинг танқидий нигоҳи, баъзиларнинг қорнига қизиқиб қарашидан ўзини бироз ноқулай ҳис этди шекилли, анави қиз кейинги бекатда дугонасининг қўлидан тортиб, автобусни тарк этди.
Йўловчилар эса ўзаро пичирлашиб қолишди...
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.06.2018 22:22   #32  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Бугун эрталабки метро вагони. Тик турган йўловчи йўқ, ҳамма ўтирибди, лекин бўш жой ҳам деярли йўқ. Рўпарамда ўтирганлар орасида эгнига синасигача очиқ енгил кийим, ички трусикидан сал кенгроқ, иккала сонини тўла очган жинси шортик кийган, ёши 35 дан ўтган бир ўзбексимон жувон ҳам бор.

Навбатдаги бекатда 3 – 4 нафар йўловчи, шу жумладан, ёши 70 дан ошган, соч соқоли оппоқ, бошига худди меникидай марғилон дўппи кийган, елкасига дурра ташлаб олган мўйсафид кирди.

Анави жувон билан ёнидаги киши икки томон сурилиб, қарияга жой бўшатишди. Кўринишидан ўтиришга эҳтиёж сезаётган қария ярим яланғоч жувоннинг кепатасини кўриб, ўтирмади. Шартта нари кетиб эшик олдидаги металл устунни ушлаганча туриб олди. Вазиятни тушунган мен тенги бошқа эркак дарҳол ўрнидан туриб мўйсафидга жой берди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.07.2018 22:38   #33  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг тақдирлаш маросими.
Ёмғир ёғяпти. ФИФА президенти, Хорватия ва Франция президентлари ипидан игнасигача шалаббо бўлишди. Путинга соябон тутилди. Шу ердаям одам ажратилди...

https://www.facebook.com/photo.php?f...type=3&theater
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 15.07.2018 в 22:41.
Ответить 
Старый 16.07.2018 08:58   #34  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 803
+ 118  241/171
– 23  28/22

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Шу ердаям одам ажратилди...
улар 2-сортда.
Ответить 
Старый 08.08.2018 07:19   #35  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
18+

Юртимизни босиб олиб, бизга «маданият келтирганлар»нинг маданияти

https://www.facebook.com/abeliakov/v...7751834308349/

Шу қадар тубанлашиб, фосиқлашиб кетади деб ўйламаган эдим буларни. Ичиб, чўчқасидан фарқи қолмайди-я!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"–" от:
Реклама и уведомления
Старый 08.08.2018 22:29   #36  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 803
+ 118  241/171
– 23  28/22

Uzbekistan
https://mover.uz/watch/pFBljHtm/ я тоже верю а вы товариш долимов кому верите?
Ответить 
"+" от:
Старый 11.10.2018 10:41   #37  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СУҲБАТНИНГ ХАВФЛИ ТОМОНЛАРИ

Кунлардан бир кун «Буюк ипак йўли» метро бекатидан чиқиб йўналиш таксисига ўтирдим. Ёнимда бир ўрис қиз, орқа ўриндиқлардан бирида ўрис йигит ўтирибди. Иккаласининг қўлида телефон. Назаримда бири эри билан, иккинчиси хотини билан телефон орқали суҳбатлашиб кетмоқда.

- Мана, Чирчиққа кириб келяпман, - деди ўрис қиз, гарчи йўналиш таксиси ТТЗ шох бекатидан нари ўтмаса-да.

Унинг гапини йигитнинг суҳбатдоши (хотини) эшитиб, тегишли эътироз билдирди шекилли, йигит бақириб қолди:

- Алло, қанақа Чирчиқ, «Максим Горький»да ўтирибман! Такси жойидан қўзғалгани йўқ ҳали, одам тўлишини кутяпмиз!

Йигитнинг гапини ўрис қизнинг суҳбатдоши (эри) эшитиб, яна ёлғон гапираётганда айблаган кўринади, қиз чинқирди:

- Айтяпман-у, Чирчиққа, Троицкий кўпригига етдим деб! Анави тентак хотинини алдаётган бўлса, менда нима айб?!

Буни эшитган йигит қизга бақира кетди:

- Ҳой, аҳмоқ! Нималар деяпсан, қанақа Чирчиқ? Нима бор менга у ерда?! Бу такси Чирчиққа бормайди! - ва ҳоказо.

Иккаласи ит-мушук бўлиб кетди. Қисқаси ўрис қизнинг ёлғони туфайли шўрлик йигит хотини билан жанжаллашиб қолди.
Тағинам мен имкон қадар юмшоқроқ таржима қилдим, ўрислар аксарият ҳолларда лўлилардан фарқ қилмай, уятсиз сўзлар қўллаб гапиришини яхши биласиз.

Айтмоқчиман-ки, телефон орқали суҳбатлашар экансиз огоҳ бўлинг, суҳбатдошингиз бошқа бировнинг суҳбатини эшитиб, ҳар хаёлга бормасин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх