Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 02.07.2015 17:59   #41  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Бир мактубдан сатрлар

Ойбек уй-музейи экспозициясида “Навоий” романининг 1944 йилда чоп этилган, ажойиб тарихли бир нусхаси бор. 1966 йилда Қишлоқ хўжалик инстититутининг домлаларидан бири Абдураҳмон Раҳимов томонидан совға қилинган бу китоб урушдан кейинги йилларда кўпгина лагерларда бўлиб, маҳбусларнинг оғир ва азоб-уқубатдан иборат қисматига шерик ва гувоҳ бўлган. Келинг, яхшиси, Абдураҳмон Раҳимов шу китобга илова қилган хатига назар ташлайлик:
“...Бу китоб биз, каторжанлар, учун ниҳоятда мўътабар китобдир.
Китоб инсоният дунёсининг энг улуғ кишиси, генийси, буюк мутафаккир мавлоно Алишер Навоий жаноби олий ҳазратлари ҳақида ёзилган; ҳозирги замондаги қалам эгалари бундан ошириб ёзолмасдилар ва коинотда шул таҳлитда ёзиши мумкин эди бир улуғ инсон. У ҳам бўлса, А.Навоийнинг ўзлари. Ўзгаларни(нг) қўлидан келмайди. Буни фақат Ойбек эплади.
Қўлингиздаги 4-5 маротаба муқоваси янгиланган, эски, чирик китоб кўп кишиларни ўлим чангалидан олиб қолган. Шоир эмасман-да, бу билан муболаға қилиб юборганга ўхшаб қолдим. Аслида эса, ҳеч қандай муболағасиз, айни бир ҳақиқатни ёзяпман.
Ҳурматли ўқувчи! Сиз ёзувчи Александр Солженицинни(нг) “Иван Денисовичнинг бир куни” деган повестини ўқигансиз. Унда ёзувчи бир куннигина ёзган, холос. Локин қўлингиздаги китоб шунақанги кунларнинг 3 630 тасини пўлат чидам билан ўтказди. Иван Денисовични(нг) фақат биргина яхши лагердаги куни тасвирланган. Китоб эса ундан анча маротаба ёмон лагерларни(нг) кўпида бўлди, уни бутун азоб-уқубатлари, қийноқ, оч-яланғочликлари, хўрлашлари, уни инсон (деб) эмас, қўлларидаги овчарка итларидан минг марта паст кўришлари... – ҳаммасини ўз кўзи билан кўрди. Ул ердаги ҳар бир лагерь бошлиғи: “Мен совет ҳукуматиман”, деб истаганича, айниқса, текин ароқ ичиб олиб, хоҳлаган номаъқулчилигини қилганларни, боқувда қутуриб ётган овчаркаларни бегуноҳ, зўрға оёғини судрат кетаётган маҳбуслар устига, ҳатто баъзан ит бормаганда, мажбур қилиб қопдиришлар, соқчилар бир-бирлари билан кимни(нг) ити кучли ўйнашиб, итни қўйиб юбориб, кўкраги билан жим кетаётган маҳбусларни орқасидан уриб йиқитишлар... Бир бурда нонга оч маҳбусларни бир неча марталаб пешонаси ерга теккунча таъзим қилдиришлар, мабодо салом бермаса, роса сўкиш, уриш, хўрлаш, қамаш... - шуларни(нг) ҳаммасини кўрди.
“Иван Денисовичнинг бир куни” китобидан маълумким, бараклар жуда катта, унда юзлаб ҳар хил миллат кишилари ётади. Ҳамма бараклар тунда қулфланиб қўйилади. Ҳар хил одам бор. Шунинг учун ҳамма нарсани бекитиб юриш керак. Хусусан, нонни. Китоб ўқиш, уни ўзи билан олиб юриш қатъий ман этилган. Келадирган ва юбориладирган хатлар, албатта, текширувдан ўтади.
Ҳар бир барак кунига, албатта, тинтувдан ўтади. Шунда назоратчилар қўлига нима тушса, олиб ўртага ташлайдилар. Айниқса, тахта чорпояни(нг) II қаватидан отиб улоқтирилган нарсалар чил-чил бўлиб кетади. Этап вақтларида ҳам адабиёт олиб юриш ман этилганди. (Тўғри, кейинги йилларда рухсат этилди.) Этап вақтида жуда синчиклаб тинтилади, ҳатто нина, тўғноғичлар ҳам совуқ қурол ҳисобланади. Бинобарин, дарҳол олиниб, буюм эгаси, шубҳасиз, жазоланади. Қалам-қоғоз, матбуотлар тортиб олиниб, четга отиб юборилар эди... Бас, шул зикр этилган тинтувларни ҳаммасидан 3 630 кун мобайнида сабр-матонат билан, баъзан нон бўлса, нон ичида... китоб сақланиб, баъзан қўлга тушса, ялиниб, ёлвориб, бирор яхши нарса бериб... сақлаб келинди. Оч қолдик, калтак едик, хўрландик, сўкиш эшитдик, ўнлаб Навоий мухлислари бориб, назоратчи, бошлиқларга ялиндик, “Навоий”ни қайтиб олдик.
Бизлар нонни азиз тутгувчиларданмиз. Бинобарин, ҳамма вақт нонимиз бўлди, локин бўлмаганда, оч қолдик, тиз чўкмадик, сабабсиз қийнаганларида ҳатто ялинмадик, мардонавор тик туриб, ўртоғимизни сақладик, сотмадик, мағрур бардош бердик... Локин “Навоий” учун уялмадик.
Ҳурматли ўқувчи сабабини сўрар. Албатта, бесабаб ҳеч нарса бўлмайди...
Маълумки, маҳбусларни(нг) кўпчилиги урушдан қайтиб ёки қайтмай қамоққа олинган, ёш, ҳали ҳаёт нима эканини билмай, 18 ёшида аскарга бориб, ул ерда қуршовда ёки бошқа сабабли, масалан, оғир ярадор бўлиб... асирга тушган. Ул ерда роса фашистлар қўлида эзилган, хор бўлган, сўнгра Мустафо Чўқай, Вали Қаюмхон ва бошқалар томонидан (жуҳудлардан фарқ қилиб) ажратиб олинган, унда ҳам ҳаёт кўрмаган йигитлар эдилар. Бундай йигитлар учун, айниқса, азоб-уқубат ичида “Навоий”ни ўқиш, зулматдан туриб қуёш нурини кўриш... Шимолнинг зулматлик қаттиқ қишидан бирдан 3-4 соат ичида самолётда бирданига қуёш нурини аямай тўкиб турган, ҳамма ерларда гуллар очилиб, уни(нг) анбар ҳидлари ҳар ёнга сочилиб турган, булбуллар сайраб, ариқларда зилол сувлар шарқираб оқиб турган гўзал Тошкент диёрига келиб қолгандек, ғариб кўнгиллари ўзига бир оз бўлса-да, шу зулматдан чеккага, она-ватанга, ўсиб унган ўлкага ва хусусан адабиётга, унинг шу қадар пок қалблик мутафаккири Навоийга интилар эди.
Бу ёш, ғариб, эзилган, хўрланган, ҳаёт ҳақидаги маълумоти жуда саёз бўлган йигитлар 25 йил ўтиришларини эсласалар... ҳамма нарсадан, шу жумладан, азиз нондан ҳам воз кечар эдилар. Худди шул вақтда улар “Навоий”дан мадад олишар, яна яшашга кўникишар, яна сабр қилишар, яна чидашар эди. Бинобарин, Ойбекни(нг) китоби шу қадар яхши ёзилганким, у инсонларни жонни, ватанни, уни(нг) одамларинигина эмас, ноёб асарлари ва Навоийдек улуғ инсонни, тилини, асарини сақлашга ундаган...
Бул зулматда ҳам асар одамга маънавий куч-қувват, сабр-матонат, чидам... берди. Туб маъноси билан қоп-қора кўзларни ўлимдан олиб қолди...”
Бу, баъзи жойлари ҳаяжондан ғализ, норавон, тушунарсиз ёзилган мактубни изтиробсиз ўқиш мумкин эмас. Аммо унда тасвирланган фожиали ҳақиқат - Ойбекнинг ўлмас асари бир гуруҳ маҳбуслар ҳаётини бамисоли қуёш янглиғ ёритгани ва уларнинг мудҳиш кунларида содиқ ҳамроҳ бўлиб хизмат қилганидан нақл этади.

Филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов
Ответить 
"+" от:
Старый 02.07.2015 18:00   #42  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Қуёш билан Ой

Ойбек бу романи билан ҳам кўнглидаги гапларни айтиб тугата олмади. У умрининг сўнгги йилларида яна севдиги Навоий мавзуига қайтиб, “Бола Алишер” қиссаси ҳамда “Гули ва Навоий” достонини ёзди. Шу икки асар романда мавжуд бўлмаган, аммо китобхонларни қизиқтирган шоирнинг болалиги ва муҳаббати ҳақида ҳам ўз сўзини айтиб кетди.
Адибнинг бисотида қолган чала асарлари орасида яна иккита тугалланмаган, анироғи, дастлабки ўн-ўн беш саҳифасигина ёзилган достон бор. Булар - “Темур” ва “Бобур” достонларидир. Агар худо адибга яна озроқ умр берганида, у мазкур асарларни тугатган бўлармиди. Натижада унинг бутун ижодий меҳнати сафарбар этилган мавзу – туркий халқлар тарихидаги Уйғониш даври ва Навоийнинг шу тарихий жараёндаги ўрни тўлароқ очилган бўлармиди... Аммо шунга қарамай, Ойбек бутун бир авлод бажариши мумкин бўлган ишни ёлғиз ўзи амалга оширди.
Ойбек улуғ Навоий сиймосига мурожаат этар экан, ўзбек адабиётининг қуёши таратган нурни бамисоли ой бўлиб ўз замондошларига акс эттириб турди. Бундан ўзи ҳам мунаввар бўлди, китобхон халқи ҳам.
Арманистонлик бир китобхон адибга ёзган мактубида “Навоий”ни завқ-шавқ билан ўқигани тўғрисида сўзлаб: “Агар Сизда улуғ Навоийга хос юксак фазилатлар бўлмаганида, асарни шу қадар қойилмақом қилиб ёзмаган бўлар эдингиз”, деган. Чиндан ҳам, Ойбекда Навоий ҳазратларидан асрлар ва насллар оша ўтган улуғ фазилатлар оз эмас эди. Мазкур романни, шунингдек, “Навоий”, “Гули ва Навоий” достонларини ўқир эканмиз, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз.

Икки улуғ сиймо турар ним кулиб,
Бири қуёш, бир эса ой бўлиб.
Гарчанд улар орасида беш аср
Ётса ҳамки, улуғ шоир ва вазир -
Кўрганларин бўзлаб дермиш Ойбекка,
Дил асрорин сўзлаб дермиш Ойбекка:
“Бу дунёда улуғ зот бор - “Халқ” деган,
Бирим икки бўлсин, деган, Ҳақ, деган.
Шаҳар қурган, хирмон уйган ўртада,
Ёв келганда қалқон бўлган юртига...
Аммо унинг ғамин еган кимса йўқ,
Оч қолганда ҳолин сўрган кимса йўқ...”
Ойбек дермиш: “Сиз бўлгансиз ҳомийси,
Ҳаётига нур пуркаган доҳийси.
Ҳануз Сиздан мадад олиб яшар у,
Гоҳ адашган, гоҳ йўл топган башар у.
Шояд тарих сабоқларин ёд тутса,
Душмани не, дўсти недир – у билса”.
...Икки улуғ сиймо турар ним кулиб,
Бири қуёш, бири эса ой бўлиб.


Филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 28.07.2015 14:09   #43  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook


Ойбек ва навоийшунос олимлар Иззат Султон, Ҳамид Сулаймон Адабиёт музейининг очилиш маросимида
Ответить 
2 "+" от:
Старый 29.07.2015 12:25   #44  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Мен қайта туғилдим Ойбек ўлган кун
Ва «Чўли ироқ»ни йиғлаб эшитдим.
Жоним чарсиллади, сачради учқун,
Умримни оловга илк бор эш тутдим.

Шу-шу бир манзара тинч қўймас ҳамон:
Ойбекни кўраман чўли ироқда.
Шом қўнар. Ғурубда ташналаб карвон
Дарёни кўрмасдан юрар қиғоқда.

Чайқалар, чайқалар сарбонсиз тўда:
Товуш бор ва лекин йўқ эрур сўзлар.
Тун жимжит. Саҳро жим. Олам уйқуда.
Ойбекда тўхтайди Илоҳий назар.

Шу зум булут очар ойнинг юзини,
Юлдузлар жаранглаб айтадир такбир.
Қумга тушиб қолган Ойбек изини
Авайлаб силайди қудратли тақдир.

Абдулла Шер, 23. 02. 13.
Ответить 
"+" от:
Старый 13.01.2016 11:29   #45  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Жорий йилнинг 10 январида ўзбек халқининг севимли фарзанди Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топганлигига 111 йил тўлди. ХХ асрда яшаган бу буюк адибга ватандош, миллатдош эканмиз, унинг қайси замонда ва қандай инсон бўлганини билсак, унинг руҳий ва маънавий оламини чуқурроқ идрок этишга уринсак, у ҳақидаги тасаввуримиз мукаммал бўлади. "Навоий" романини ўқир эканмиз, негадир унинг руҳий олами Ойбекка яқинроқдек туюлаверади менга...
Тарихий шахс образини яратиш қандай кечади? Ойбек "Навоий", "Қутлуғ қон" романларини ёзишда тарихий жараёнга қандай ёндошган? Устоз, адабиётшунос олим Наим Каримов билан бўлган онлайн-суҳбатсуҳбат шу юзасидан бўлиб ўтди. Суҳбат 12 январь, соат 14.10 да эфирга узатилди.

Ответить 
Старый 26.01.2016 15:12   #46  
Аватар для Asror Samad
Оффлайн
нафақахўр
филология фанлари номзоди, ёзувчи
Сообщений: 52
+ 111  50/19
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Тарихий шахс образини яратиш қандай кечади? Ойбек "Навоий", "Қутлуғ қон" романларини ёзишда тарихий жараёнга қандай ёндошган? Устоз, адабиётшунос олим Наим Каримов билан бўлган онлайн-суҳбатсуҳбат шу юзасидан бўлиб ўтди. Суҳбат 12 январь, соат 14.10 да эфирга узатилди.

Наим ака қомусий билим соҳибилар. У кишининг Миртемир ҳақидаги "Тўрғай" китоблари бизнинг нашриётда чоп этилган. Суҳбатларини тинглаган одам тўймайди.
Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 07:18   #47  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
URadio.uzда ... суҳбат ўтказдик.
Мароқли сухбат бўлибди. Элъер Носиров, Наим Каримов билан бўлган сухбатларингизни эшитиб, юклаб хам олдим.

Лекин, менимча, "Қутлуғ қон" романи ўша давр талабларига асосан ёзилган бўлсада, 20- аср бошларидаги халқимиз ҳаёти, миллий руҳини юксак бадиий маҳорат билан акс этиб берган.
"Ўткан кунлар"(Абдулла Қодирий) ва "Кеча ва Кундуз"(Чўлпон) романлари 37-йилларда таъқиқлаб қўйилгач, халқимизнинг ушбу романни қўлидан қўймай ўқиганлиги бежиз эмас.
Оффтоп:
"Қутлуғ қон" романининг илк версияси яқиндагина (Петров ва улуғ рус халқининг "ўзбек оммасининг кўз очишига ёрдами" хусусидаги ўринлар киритилмаган) Ғафур ғулом номидаги нашриётда чоп этилди.
Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 10:58   #48  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
"Қутлуғ қон" романининг илк версияси яқиндагина (Петров ва улуғ рус халқининг "ўзбек оммасининг кўз очишига ёрдами" хусусидаги ўринлар киритилмаган) Ғафур ғулом номидаги нашриётда чоп этилди.
Оффтоп:
Бу албатта жуда катта воқеа, лекин романнинг илк варианти қандай қилиб сақланиб қолган, бу вариант қанчалик ишончли, ким уни таҳрир қилиб, босмага берган ?
Бу саволларга жавоб бормикан?
Ответить 
"+" от:
Старый 13.04.2016 20:26   #49  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Бу албатта жуда катта воқеа, лекин романнинг илк варианти қандай қилиб сақланиб қолган, бу вариант қанчалик ишончли, ким уни таҳрир қилиб, босмага берган ?
Бу саволларга жавоб бормикан?
Романнинг илк қўлёзма варианти Ойбек уй-музейида ёзувчининг рафиқаси Зарифахоним Саидносирова томонидан сақлаб қолинган. шунга кўра адабиётшунос олим Наим Каримов Ойбекнинг авлодлари илтимосига кўра, анча йиллардан бери Ойбекнинг ҳаёти ва ижоди билан шуғулланиб, Зарифахоним билан биргаликда тўпланган асарларига масъул бўлган шахс сифатида қайта нашрга тайёрладилар.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх