|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
Опции темы | Опции просмотра |
21.05.2018 16:42 | #11 |
|
ЁЗГИ «КИЙИМ»
Автобусда ўтирибман, йўловчилар анчагина бор. Мендан олдинги курсиларда ёши олтмишдан ошган икки нафар аёл ўтирибди. Навбатдаги бекатда ёши тахминан 22 – 25 га тўлган, қўлда музқаймоқ ушлаган икки нафар қиз чиқди. Назаримда, улардан бири ўзига эътибор бермаган бўлса керак, футболкасининг этак қисми ниҳоятда тор шими устидан кўтарилиб, киндик ва ундан паст қисми яланғочланиб қолибди. - Қизим, қорнингни ёпиб ол, очилиб қолибди, - деди олдимда ўтирган кампир. Қиз дастлаб қорнига, сўнг кампирга қаради-да: - Оналик қилмай, тек кетинг хола, балки менга так удобнийдир, қаердан биласиз? - деди. - Оллоҳдан қўрқсангчи қизим, сен уялмасанг мана бу эркакларнинг олдида мен уялиб кетяпман, - ҳайрон бўлди кампир. - Уятингиз билан нима ишим бор, ОНАЛИК ҚИЛМАЙ ЎТИРИНГ ДЕДИМ, - автобусни бошига кўтариб бақирди қиз. - Ёзги кийимим шу менинг, бировнинг иши бўлмасин, ҳеч кимга не касаетса бу! Кампир кафтини оғзига босганча, ҳамроҳи томон юзланиб, жим қолди. Одамларнинг танқидий нигоҳи, баъзиларнинг қорнига қизиқиб қарашидан ўзини бироз ноқулай ҳис этди шекилли, анави қиз кейинги бекатда дугонасининг қўлидан тортиб, автобусни тарк этди. Йўловчилар эса ўзаро пичирлашиб қолишди...
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|