Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.02.2014 18:59   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Бошланғич ҳарбий тайёргарлик

Ушбу масалага доир, эҳтимол сал аччиқроқ тилда билдирган фикр-мулоҳазаларим соҳа билан бевосита шуғулланадиган расмий доиралар-у, идораларнинг қарашларидан тубдан ёки қисман фарқ қилиши мумкин.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 22 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг Ватан ҳимоячиларига йўллаган Байрам табригининг тегишли абзацини қайтадан таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этаман:

«Келгусида Ватан ҳимоячисидек машаққатли касбни онгли равишда танлай олишлари учун, армиямизнинг бўлажак аскарлари ва офицерлари билан олиб борилаётган чақирувга қадар тайёргарлик тизимининг ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтишга зарурат бўлмаса керак.
Ушбу масалада аҳолининг кенг табақалари, жумладан, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийларини жалб этган ҳолда, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳарбий ватанпарварлик мавзусига, бўлажак жангчиларнинг ақл-заковати ва тарихимизга оид билимлари оширилиши, шу жумладан, жисмонан баркамол тарбия топишига қаратилган тадбирларни ташкиллаштириб, ўтказиш ишларига янада фаол тус берилиши муҳим аҳамият касб этади. Фуқароларга ҳарбий хизмат, ҳарбий кадрларни тайёрлаш масалалари ва армиямизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар тўғрисида ахборот бериб бориш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг имкониятлари ва Интернет тармоғининг миллий сегментидан фаол фойдаланиш зарур. Бундай ишга расмиятчилик юзасидан, юзаки ёндашиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ёшларимиз қалбида Ватанга бўлган чексиз муҳаббат, Қуролли Кучларимиздан фахрланиш туйғусини, ҳарбий хизматга ҳурмат-ла қараш сифатларини шакллантириш лозим
».

Хайрият. Ниҳоят, ушбу масалага эътибор қаратилди.
Назаримда, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик тизимида олиб борилаётган ишлар натижаси бугунги аҳволидан-да баттар аянчли бўла олмаса керак.
Кимдир сўраб қолиши ҳам мумкин: «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дегани ўзи нима?», - деб.

ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК чақирувга қадар ёшдаги ўспиринларни Қуролли Кучлар сафида ҳақиқий ҳарбий хизмат ўташга тайёрлаш мақсадида олиб бориладиган таълимотдир.
Бундай тайёргарлик ХХ асрнинг бошида «Аҳолини ҳарбий санъатга мажбурий равишда ўқитиш» номи билан аталган бўлиб, унда ёшларнинг юксак маънавий-сиёсий ва жанговар сифатларини тарбиялаш, қатъий интизомга ўргатиш, зарурий ҳарбий ва техник билимларни эгаллаш, жисмонан баркамол бўлиб етишишга ёрдам бериш, Қуролли Кучлар ихтиёридаги қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника, шахсий таркибнинг кундалик ҳаёти билан таништириш мақсади кўзланган.

Бундан ташқари, БЎЛАЖАК ОФИЦЕР УНИВЕРСИТЕТИ деган тушунча бўлиб, ўрта мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларини ҳарбий касб билан таништириб, олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун тайёрлаш шаклларидан бири бўлган.
Офицерларнинг Ватан ҳимоясида тутган ўрнини тушунтириш, ёшларни офицерлик касбига ҳурмат-ла қараш руҳида тарбиялаш, ҳарбий ишга қизиқишларини ривожлантириш, ҳарбий касбнинг ўзига хос жиҳатлари билан таништириш, офицерлик касбини онгли равишда танлашга тайёрлаш учун ташкил этилган. Бўлажак офицер университети офицерлар уйи, клублари ва шу каби, бошқа турдаги маданий-оқартув муассасалар қошида ташкил этилган. Машғулотларнинг асосий шакллари жумласига: мавзуга оид маърузалар ўқиб эшиттириш, суҳбатлар, уруш ва Қуролли Кучлар фахрийлари билан учрашувлар уюштириш, жанговар шон-шуҳрат музейларига экскурсиялар ташкиллаштириш, олий ҳарбий таълим муассасалари ва гарнизон ҳудудидаги ҳарбий қисмларга ташриф буюриш, жанговар техника ва қурол-аслаҳа билан таништириш каби тадбирлар кирган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 09.02.2014 19:00   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Бугун-чи?...
Ҳарбий кийимимда кўча-кўйда ёки шаҳар транспортида юрар ёхуд оммавий тадбирларда иштирок этар эканман айримларнинг, айниқса, ёшларнинг мен томон қизиқиб қарашини кўраман. Уларнинг баъзилари эса ёнимга келиб сўраб қолишади:
- Амаки, таможняда ишлайсиз-ми?
- Ака, СНБшникмисиз?
Ёки автобуснинг бир-икки курсиси нарида ўтирган ички ишлар ходимига имо қилиб:
- Амаки, нега Сизнинг эгнингиздаги форманинг ранги бошқача?
Уларга Мудофаа вазирлигида хизмат ўтаётганимни айтсам:
- Ие, у қанақа вазирлик? Нима билан шуғулланади? - каби, навбатдаги саволлар ёғилади.
Аксарият суҳбатдошларимнинг соҳага оид билим ва тасаввури бир-биридан кўп фарқ қилмайди. Мисол учун, таксичидан Мудофаа вазирлигига элтиб қўйишни илтимос қилсам, бақрайиб қолади. Етиб бориш йўли, мўлжалларни тушунтираман.
- Э, командир, ТуркВОга демайсиз-ми, ўтиринг, - дейди.
Ўз навбатида, мен ҳам суҳбатдошларимдан оддий нарсаларни, масалан: Қуролли Кучлар тўғрисидаги умумий тасаввури, Қуролли Кучлар турлари, қандай қўшин турлари борлиги ёки махсус қўшинлар қандай қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмалардан ташкил топишини сўрайман.
Жавоб ўрнига, суҳбатдошларимнинг юзлари, худди мен улардан:
- Космосга учганмисиз? - деб сўраган каби, қиёфа касб этади.
Қуролли кураш воситалари ҳақида эса гап очмаса ҳам бўлаверади.

2002 йил 12 декабрь куни қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13- моддасида: «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, шу жумладан, фуқаро муҳофазаси бўйича тайёргарлик ўқув дастуридаги мажбурий фан бўлиб, умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчилари томонидан битириш йили арафасидаги курслардан ёки синфлардан бошлаб ўтилади», - дейилган.

«Қизиқ, мактаб, лицей ва коллежларда ўша суҳбатдошларимни ўқитган ўқитувчиларнинг ўзлари жавоб бера олишармикан юқоридаги саволларимга?», - дея, беихтиёр ўйланиб қоламан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 09.02.2014 19:02   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Саволимга жавоб топиш мақсадида 2010-2011 ўқув йилидан эътиборан амалиётга жорий этилган «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича таълим дастури» билан танишиб чиқдим. Давлат тилидаги ҳарбий терминологияни қўллаш жиҳатидан чаласавод тилда ёзилган ушбу ҳужжатни ҳам таҳрир қилиб, тегишли қисмини эътиборингизга ҳавола этаман.
«...Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш жараёнида ҳал этиладиган вазифалар жумласига чақирувга тайёрланаётган ўспиринлар ва чақирилувчилар томонидан:
конституцион ҳуқуқ ва мажбуриятлар, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларида баён этилган Ватан ҳимояси ва уни қуролли тажовуздан ҳимоя қилиш тушунчалари;
Ўзбекистон Республикаси мудофаа доктринасининг асосий мазмуни;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, ҳар бир Қуролли Кучлар тури, қўшин турлари ва махсус қўшинлар томонидан ҳал этиладиган вазифалар;
«Мудофаа тўғрисида» ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хизматини ташкиллаш тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга киритиш ва чиқариш, ҳарбий жиноят содир этганлиги ва ҳарбий хизматдан бош тортганлиги учун жиноий ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида баён этилган асосий талаблар;
ЎР ҚК Умумқўшин низомларининг асосий мазмуни ва Ҳарбий қасамёднинг мазмун-моҳияти;
ҳарбий қисм ихтиёридаги қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника турлари ҳамда ҳарбий қисм шахсий таркибининг кундалик фаолияти ва жойлашуви;
ҳарбий иш асослари, фанга оид назарий билим ва амалий кўникмалар, жисмоний чиниқиш, руҳий ва маънавий барқарорликнинг зарурий савияси;
фуқаро муҳофазаси ва тиббий тайёргарлик асослари англаб етилиши, пухта ўзлаштирилиши киради.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини чақирувга тайёрланаётган ўспиринлар ва чақирилувчиларга ўқитишдан кўзланган асосий мақсад, уларнинг:
Ватан олдидаги конституцион бурчни аъло даражада адо этишга маънан ва жисмонан тайёр бўлишларини;
муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган биринчи ой жараёнида ташкиллаштирилиб, ўтказиладиган йиғин давомида фанга оид пухта назарий билим ва амалий кўникмаларини намоён этиб, йиғин якунида қоровул, жанговар навбатчи бўлинма ва суткалик наряд таркибида хизмат ўташга ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан тайёр бўлишларини;
ҳарбий қисмда (муассасада) Ҳарбий қасамёд қабул қилгач, масъулиятига бириктириладиган қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техникани қисқа муддатда ўзлаштириб олишга шай бўлишларини таъминлаш саналади.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани қўшинларда олиб бориладиган жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик жараёнида юзага келтириладиган ўқув-жанговар вазиятга имкон қадар яқинлаштирилган тарзда ўзлаштириши кўзда тутилади...»
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 09.02.2014 19:03   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Умуман айтганда, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш жараёнида ҳал этиладиган вазифалар ҳам, ўқитишдан кўзланган асосий мақсад ҳам Дастурга тўғри киритилган. Бироқ ҳар қандай иш, тадбир ёки жараёнга, одатда, унинг натижасига қараб баҳо берилади. Натижа эса юқорида айтилгандек, пачава.
Фикримча, чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчилари, шу жумладан, тегишли муассасаларда бундай ўқитувчиларни тайёрлаш билан машғул бўлган профессор-ўқитувчилар таркиби ҳам, Дастурда санаб ўтилган вазифаларни ҳал эта олишлари, кўзланган мақсадга эриша олишлари учун бир қатор талабларга жавоб беришлари шарт, жумладан:
у ёки бу давлат ҳудуди ҳарбий-маъмурий жиҳатдан қандай бўлинганлиги ва бундай маъмурий бирликларнинг номланишини;
муайян давлатда мазмунан қандай доктрина, хусусан: ҳарбий доктрина, ҳарбий мудофаа доктринаси ёки ҳарбий тажовузкор доктрина қабул қилинганини;
давлатда мудофаа ва хавфсизлик соҳасида шаклланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини;
давлат тасарруфида қандай қуролли вазирлик ва идоралар, қуролли кучлар турлари, қўшин турлари ва махсус қўшинлар борлиги, шу жумладан, уларнинг ривожланиш тенденцияларини;
қуролли кучлар қўмондонлигининг таркиби ва ҳарбий-сиёсий раҳбарият лавозимлари штат бўйича қандай номланишини;
жанговар шайликнинг қандай даражалари қабул қилинганлиги ва ушбу даражалар қачон ва ким томонидан жорий этилишини;
замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техниканинг асосий турлари, русумлари, қисм ва механизмларини, мавжуд қуроллардан қўлланиладиган ўқ-дориларнинг аксарият турларини, улар қандай таснифланишини ва ҳарбий-техник тилда қандай тавсифланишини;
қуролли кучларда олиб бориладиган тайёргарлик турларини;
шахсий таркиб тоифалари, ҳарбий хизматчиларга бериладиган ҳарбий унвонлар ва бундай унвонларга кўра улар қандай таркибларга бўлинишини;
шахсий таркибга етказиладиган таъминот турлари ва ҳар бир таъминот тури бўйича жорий этилган меъёрларни;
қуролли кучлар турига мансублигига кўра шахсий таркиб тоифалари учун жорий этилган ҳарбий кийим русумлари, улар нимаси билан бир-биридан фарқ қилиши, ҳарбий кийим кийиш қоидалари, шунингдек, ҳарбий кийим ва анжом-аслаҳа элементлари ва вазифаларини;
қуролли кучларда олиб бориладиган кундалик ва жанговар хизмат тадбирларини ва шу каби бошқа маълумотларни шахсан ўзи билиши ёки бундай маълумотлар келтирилган манбаларга эга бўлиши;
қуролли кучлар тасарруфидаги бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар қобилияти ҳақида умумий тушунчага эга бўлиши ва энг муҳими буларнинг барини тўғри ифода эта олиши;
тегишли давлатга қарашли қуролли кучлар томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ва жанговар ҳаракатлар солномасини олиб бориши, йиғилган маълумотларга асосланган ҳолда ушбу ҳаракатларда кўзланган асл мақсадларни таҳлил қилиб, уларга Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий-сиёсий нуқтаи назардан баҳо бериш қобилиятига эга бўлиши даркор.
Истаймиз-ми буни, йўқми, юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб бера олиши учун чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси давлат тилидаги ҳарбий терминологиядан яхши хабардор бўлиши шарт.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 09.02.2014 19:04   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Табиийки, савол туғилиши мумкин: «Хўш, охир-пировардида нимага эришамиз, агар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси, ушбу талабларга тўла-тўкис жавоб берса?», - деган.

Жавоби ўта оддий:
1. Биз, командирлар, бўйсунувчи шахсий таркиб билан олиб борилаётган жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик учун ажратилган вақтдан унумли фойдалана оламиз. Зеро, Дастурда кўзланган мақсадлардан бирига эришилиб, ёшларимиз Ҳарбий қасамёд қабул қилгач, масъулиятига бириктириладиган қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техникани қисқа муддатда ўзлаштириб олишга шай бўлишлари таъминланади. Бу эса ўз навбатида, миллий армиямизнинг жанговар шайлиги ошиши, демакки, Қуролли Кучларнинг жанговар қобилияти, юртимизнинг мудофаа қобилияти мустаҳкамланишига олиб келади.
2. Аҳолининг бошланғич ҳарбий тайёргарлик савияси ошади, жаҳонда, минтақамизда бугунги кунда рўй бераётган қуролли можаро ва низоларни, бундай масалалар у ёки бу газета мақоласи ёки телекўрсатувда ёритилган бўлса, унда гап нима ҳақда бораётганлигини тўғри англаб етиши осон кечади ва ҳоказо.

Гарчи мен, юқорида санаб ўтилган талабларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси олдига қўйган бўлсам-да, фаолияти мудофаа ва хавфсизлик соҳасига озми-кўпми дахлдор бўлган мансабдор шахслар (биринчи навбатда ҳокимлар, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари), ёзувчи, журналист ва таржимонларга ҳам тааллуқли десам, ишончим комилки, ошириб юбормаган бўламан.

Эътиборингиз учун раҳмат.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 21.05.2015 13:20   #6  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Assalomu alaykum

Shokir aka Maktablarda Fuqaro mudofasi bo'yicha ochiq dars o'tishga qanday tavsiyalar berasiz? Iloji bo'lsa qo'llanma yoki saytlar haqida ma'lumot bersangiz. Ma'lumotlar elektron shakli bo'lsa shu yerga qoysangiz. ko'pchilikka yordam bo'lardi, oldindan raxmat.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
"+" от:
Старый 22.05.2015 13:59   #7  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 967
+ 975  467/248
– 32  17/12

Uzbekistan
Мактабда фукаро мудофаси буйича фан утилиши бу яхши нарса
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх