|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
26.01.2012 02:26 | #1 | ||
Темурийзода султонлардан бири, улуғ шоир ва давлат арбоби, йирик саркарда ва беназир тарихнавис Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди давру замонлар ўтгани сайин неча авлод ижодкорларини қизиқтириб келмоқда ва бундан буён ҳам шундоқ бўлмоғи муқаррар. “Шоирлиги шоҳлигидан, шоҳлиги шоирлигидан улуғ” ҳазрати Бобур қисқа бўлса-да, нечоғли зиддият ва қарама-қаршиликлар, матонат ва жасоратларга бой сертаҳлика ва сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтгани ўқувчиларга яхши маълум. Вақт ўтгани сари улуғ аждодимиздан қолган улкан ижодий мероснинг қадр-қиммати янада залвор ва салмоқ касб этмоқда. Аслида, “Темурийзода султон Заҳириддин Муҳаммад Бобур” дейилишининг ўзидаёқ ҳамма гап айтиб бўлингандай, шу мақом ва ном тилга олиниши биланоқ бошқа сўз ва изоҳга ўрин йўқдай. давоми: http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nazm/687-maqola.html |
|||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
26.01.2012 16:59 | #2 |
АСРАГИЛ
Яралгандан буён олам, дашту саҳролар - Мангуликдан мангуликка оққан дарёлар. Азал Оллоҳ юртим деган зотларга ёрдир, Бу мулкларнинг чин эгаси Парвардигордир. Бу мулкларга келиб кетди не-не карвонлар, Номсиз кетди не сарвару, не-не сорбонлар. Бирларига бош бердингу, тараф бермадинг, Бирларига тож бердингу, шараф бермадинг. Одам бўлиб олам билан сирлашолмаган, Бир-бирига кеклар сақлаб бирлашолмаган. Қўйиб берсанг шамолдан ҳам ўлпон олгайлар, Инсонийлик дарёсига тўғон солгайлар. Не деб сўйлар оналарнинг оҳ-аллалари, Помирлару Олойларнинг оқ саллалари? Мен бир кўчат ўтқизмаган жонлардан айтай, Оллоҳ мулкин бозор қилган хонлардан айтай. Улар бугун тоғлардаги қорни сотгайлар, Диёнат ҳам номус билан орни сотгайлар. Сув бердингу, лек дилларин сен соф бермадинг, Нечун иймон бермадингу инсоф бермадинг? Ер қаъридан келаверар абадий саслар, Инсон нечун табиатдан олмагай дарслар? Қаттол қайси, қурбон қайси - Ўзинг асрагил! Шайтон киму раҳмон қайси - Ўзинг асрагил! Ўтди даврон деганларнинг қанча-қанчаси, Қолмиш Темур боболарнинг мушти, панжаси. Қўрғонлари, айвонлари қуёш диёрим, Сайхунлари, Жайҳунлари талош диёрим. Ён қўшним, деб гоҳ бағрингни қонлар айладинг, Бир жонингни қирқ мингларга бўлиб тайладинг. Билармиди буни сенга жон бўлмаганлар, Ўз юртига шаън бўлмаган, шон бўлмаганлар? Азал олтин конларидан олтинлар чиққай, Мард зотларнинг ҳар сўзидан ёлқинлар чиққай. Бошинг узра Оллоҳ бўлсин ҳар дам паноҳинг, Олам сенга Ҳумо бўлсин, Олам - паноҳинг. Сирожиддин САЙЙИД |
|
|
Ответить |
|