|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
22.07.2008 14:55 | #11 |
|
Олимпиада совриндорларини кутиб олиш маросимидан тайёрланган батафсил фоторепортаж билан танишинг
Халкаро олимпиада иштирокчилари Тошкентда
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
22.07.2008 22:53 | #12 | |
Цитата:
Bu tengdoshlarimga HAVAS QILAMAN... |
||
|
Ответить |
29.07.2008 17:33 | #13 |
Сообщений: 3
+ 2
3/2
– 0
0/0
|
Ўзбекистон вакиллари 1997 йилдан бери мазкур Халкаро олимпиадада иштирок этиб келишмокда. Олимпиадада юртдошларимизнинг муваффаккиятли иштироки мамлакатимизда таълим сохасида амалга оширилаётган ислохотларнинг ўзига хос меваси деб биламан. Мазкур олимпиадаларнинг Ўзбекистон буйича маъсул шахси, мутасадди рахбарлардан бири сифатида шуни ишонч билан айта оламан-ки, келгуси йили Германияда бўлиб ўтадиган 50-юбилей олимпиадада бундан-да яхши натижалар кўлга киритилади.
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
04.07.2009 12:56 | #16 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Бу йил математика фанидан Халкаро Олимпиада 50-бор юбилей тарзида Германиянинг Бремен шахрида утказилади. Хўш, мазкур нуфузли тадбирга мамлакатимиз терма жамоасида қай даражада тайёргарлик кўрилмоқда? Форумимизда терма жамоа мураббийи Шухрат Исмоилов ҳам мунтаззам иштирок этиб келмоқдалар. Бу ҳақида у кишидан маълумотлар кутиб қоламиз.
|
|
Ответить |
04.07.2009 20:31 | #17 |
Oltinlarni kutib qolamiz!
__________________
http://futbol-klub.uz |
|
|
Ответить |
05.07.2009 10:15 | #18 | |
|
Цитата:
http://www.imo-official.org/year_reg.aspx Германиянинг Таълим ва Фан Вазири, олима-аёл Аnnette Shavan мазкур нуфузли олимпиадада Ўзбекистон жамоасини иштирок этишга расмий таклиф қилди. Халқаро Математика Олимпиадасининг асосий мақсади иқтидорли мактаб ўқувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг математика фанига қизиқишини кучайтиришдан иборат. Командага танлов икки босқичдан иборат бўлган. 1) Вилоятларда Ипак йўли халқаро олимпиада топшириқлари асосида 200 га яқин иктидорли ўқувчилардан 14 таси танлаб олинди. 2) Тошкент шаҳрида 14 та танлаб олинган ўқувчилардан 6 таси танлаб олинди. Ўзбекистонлик ўқувчиларни 50-ХМОда муваффақиятли иштирок этиши билан боғлиқ бўлган зарурий ташкилий ишлар амалга оширилиб, ундаги вазифалар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази ҳамда Халқ таълими Вазирлигининг қўшма буйруғида белгиланди. Мазкур буйруққа асосан 6 та ўқувчи, иккита жамоа раҳбаридан иборат бўлган делегация жунатилиши режалаштирилган. Шу 6 та ўқувчи махсус тайёргарлик кўришди. Команда таркиби: 1 Diyora Salimova 3 курс Самаркандский академический лицей при институте экономики и сервиса 2 Abror Pirnapasov 11 Каракульский лицей №1 для одаренных учащихся Бухарской области 3 G’ulomjon Abdurashitov 11 Каракульский лицей №1 для одаренных учащихся Бухарской области 4 Azizkhon Nazarov 10 Каракульский лицей №1 для одаренных учащихся Бухарской области 5 Jasurbek Bahramov 2 курс Баявутский профессиональный колледж сельского хозяйства Сырдарьинской области 6 Ibrokhimbek Akramov 2 курс Самаркандский академический лицей при институте экономики и сервиса Улар хакида маълумот (расмлари билан) http://www.imo-official.org/year_reg_team.aspx?code=UZB сайтида жойлаштирилган. Айтиш жоизки, Diyora Salimova Испанияда бўлиб ўтган 49-ХМО да иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлган. У Зульфия мукофотини совриндори, 2008 йили Москвада бўлиб ўтган СНГ ва Балтия давлатлари олимпиадасининг ғолиби, 2008 йилда бўлиб ўтган Ипак йўли халқаро масофавий олимпиадаси бронза медали эгаси. Бу қизимизга эътиборингизни қаратмоқчиман. 11 июл куни жамоаларнинг раҳбарлари ва германиялик олимларидан таркиб топган Халқаро ҳакамлар ҳайъати иш бошлайди. Улар мусобақага таклиф қилинган масалаларни тубдан ўрганиб чиқиб, овозга қўйиш йўли билан 6 та масалани танлайдилар, баҳолаш мезонларини тасдиқлайдилар ва матнларни иштирокчиларнинг она тилларига таржима қиладилар. Масалалар математиканинг геометрия, алгебра ва сонлар назарияси, комбинаторика соҳаларидан танланган бўлиб, улар ностандарт характерга эга бўлди. Халқаро экспертлар фикрига кўра бўйича бу йили олимпиада топшириқлари ўта мураккаб бўлиши кутилмоқда. 14 июл куни олимпиаданинг очилиш маросими, 15-16 июл кунлари эса бевосита математик мусобақа бўлиб ўтади. Унда ҳар куни 4,5 соат вақт ичида 3 та масалани ечиш кўзда тутилган. Ҳар бир масаланинг тўлиқ ечимига 7 балл ажратилади. 17-18 июл кунлари жамоаларнинг рахбарлари ўз ўқувчиларининг ишларини тасдиқланган баҳолаш мезонлари негизида кўриб чиқадилар ва халқаро экспертлар олдида ҳимоя қиладилар. Умумий келишувдан кейингина ўқувчиларнинг ишлари баҳоланади. Натижалар 19 июл куни халқаро хайъат йиғилишида тасдиқланади. Ғолиблар 21 июл куни ёпилиш маросимида тақдирланадилар. Оффтоп: Олимпиада натижалари хақида 20 июл куни терма жамоанинг PR-директори дўстимиз Хусен Тангриев хабар берадилар. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
05.07.2009 19:39 | #19 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Шухрат ака, шу ўринда яна бир мулоҳаза. Ҳар йили олимпиада натижалари эълон қилингач, бизда бироз янглиш хулосалар чиқарилади. Айтайлик, ўтган йили ўқувчиларимиз бронза медалларини қўлга киритишганида, матбуотдаги аксарият хамкасбларимиз ўзбекистонлик ёшлар 3-ўринни қўлга киритишди деб шов-шув қилишди. (Бўрттириш миллий журналистикамиз табиатига хос, начора!) Ваҳолангки, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон учинчи ўринда эмас, аксинча 33 ўринда эди.
Мамлакатимизнинг олимпиададаги иштирокчиларини қўшни давлатларники билан солиштирадиган бўлсак, қозоғистонлик ўқувчилар шу пайтга қадар 8 та олтин, 14 та кумуш ва 34 та бронза медалларни қўлга киритишган. Ўзбекистонда эса бу рақамлар 0, 3, 18 ни ташкил қилади. Савол шуки, ҳар йили олимпида иштирокчиларин "Ғалаба муборак" деб кутиб оламиз! Аслида ғалаба дейишга қанчалик ҳаққимиз бор? Шунчаки, иштирок этишгани билан муборак этсак мантиққа тўғри келармиди деб ҳисоблайман. Сизнингча олтин медалларни қўлга кирита олмаётганимизнинг сабаблари нимада? Последний раз редактировалось Husen; 05.07.2009 в 19:51. |
|
Ответить |
05.07.2009 19:50 | #20 | |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
|