Ассалому алайкум... Агар холис атрофга эътибор килсак, кўп кучлик программистлар рус ёки руслашган ўзбеклардан иборат... Бунинг сабаби кўп... Куйда айримларини келтириб ўтаман... 1. Программа тилларини ўрганиш учун она тилимизда китоблар (манбаълар) етишмайди, кўпчилиги рус ёки инглиз тилларида... 2. Кўп дастурлар яна рус ва инглиз тилларида... уларни ўзбеклаштириш учун волонтерлар етишмайди... ташабусскорлар кам...
3. Дарсларнинг кўпчилиги рус тилида олиб борилади... Рус тилини камситмаган холда ва рус тилида жуда кўп ишлар килиб боришини эътироф килган холда... она тилимизда хам кучли программистлар, сохага оид яхши китоблар, яхши яхши дастурлар бўлса дейман... Шундагина ўзбек программистлари кўпайади... Давлатимиз, миллатимиз учун фойда яна зиёда бўлади... Бу хакида "любой" билан бахслашишига тайёрман