|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Худойберди Тухтабоевнинг кайси асарларини укигансиз? | |||
"Сариқ девни миниб", "Сариқ девнинг ўлими" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
33 | 78.57% |
"Ширин қовунлар мамлакатида", "Мунгли кўзлар" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
23 | 54.76% |
"Беш болали йигитча", "Омонбой ва Давронбойнинг саргузаштлари" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
14 | 33.33% |
Деярли барча асарларини |
![]() ![]() ![]() ![]() |
9 | 21.43% |
Асарларини ўқимаган эканман |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 2.38% |
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 42. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#251 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29
215/71
– 0
0/0
![]() |
Хотирамда ёрқин из қолдирган яна бир ўқитувчим Меҳмонали Турсунов домла бўлиб, бу киши, болалик тасаввуримда Эрматовдан ҳам олийжаноб эди. У бизни тўртинчи ўқитганди. 1947 йили еттинчи синфни битираётган йилимиз мактабимизга тўрт киши Қўқон шаҳридаги ўғил болалар педагогика билим юртида ўқиши учун таклиф билан келибди. Шундан тўрт болани танлашди. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Меҳмонали домла колхоз аравасида бизни олиб жўнади. Фарғона каналидан ўтгач, Охунҳайдар деган жойга етганимизда Маҳмуджон ўртоғим "бизни уруш бўлган ерларга қурол-яроғ тердиргани олиб кетишяпти", деб қолди. Бу гап тўртталамизга ҳам бирдан қаттиқ таъсир қилди.
Ўша йиллари урушнинг даҳшати ҳали тугамаганди. Кўз очиб юмгунча аравадан сакрадик-да, домланинг ҳай-ҳайлашига қарамай ура солиб қишлоқ томон қочдик. Ўқитувчимиз изма-из қувлаб келяпти. Аравакаш Холбек ака эса ортимиздан от солиб, Фарғона каналининг кўприги олдида йўлимизни тўсиб бизни тўхтатди. Ортимиздан ҳансираганча етиб келган Меҳмонали ака қўлларимизни ушлаганича, тўсатдан ҳўнграб йиғлаб юборса бўладими. - Болаларим! Мен сизларни ўқисин, қишлоққа маданиятли қиши сифатида қайтсин, ўрнимга ўқитувчи бўлсин, деб Қўқон шаҳридаги ўғил болалар педагогика билим юртига олиб кетаяпман, сизлар нима деб ўйладинглар, болаларим,-деб йиғларди. Биз унинг гапларига ишониб, яна йўлга тушдик. Етиб борганимиздан кейин бизни жойлаштирди. Қочиб кетишимиздан хавфсираб илим юрти ёнидаги чойхонада ўқитувчимиз уч-тўрт кунгача қолди. Ҳар куни келиб, бизни овқатлантирар, илиқ гаплар айтиб ўқиб муаллим бўлишга ундарди. Биздан ваъдани олгач, кейин қайтиб кетди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#252 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29
215/71
– 0
0/0
![]() |
Учинчи бир ўқитувчини ўша билим юртида учратдим. Ўқишга келган йилимнинг ноябрь ойида Ашхабодда зилзила бўлди. Ўша зилзилада бутун Ашхабод шаҳри вайронага айланди. Табиий офат бизга ҳам таъсир қилмай қўймади. Билим юртининг ётоқхонаси эски бир бинода эди. Унинг қулаб тушиш эҳтимоли йўқ эмасди. Зилзила пайтида ўқувчиларнинг ҳаммаси ташқарига отилиб чиқишга улгурди. Ёнимизда катта одамлар бўлмагани учун саросимага тушиб қолдик. Бир соат ўтар-ўтмай Солиев деган геграфия ўқитувчимиз пайдо бўлиб, ҳаммамизга далда берди. Кейин билсак, биздан хавотир олиб салкам 10 км.ли масофадан чопиб келибди. Ўша домла болалар қўрқиб қолишди, ўқишни ташлаб кетиб қолмасин, деб уч кунгача олдимизда гирдикапалак бўлди. Ўзи шундоқ ҳам қийинчилик даври бўлишига қарамай, 35 нафар болага ўз ҳисобидан билим юрти ёнидаги чойхонада уч кун ош берди. Уларнинг фидойилиги, мардлиги, тантилигини қаранг. Ёшликда, ғўр маҳалинг бу нарсаларнинг туб моҳиятида нима яширинганига унчалик ҳам эътибор қаратмайсан киши. Бироқ йиллар ўтиб, муаллим деган зотнинг ким эканлигини англай бошлайсан. Уларнинг фидойилиги, жонкуярлиги туфайли қийинчилик, машаққатли даврларда ҳам маънавиятимиз, руҳий гўзаллигимиз, имон-эътиқодимиз сақланиб қолди. Мана салкам етиш йил бўляпти. Барча таниган-билганларим ёдимдан чиққан бўлиши мумкин, лекин шу учала ўқитувчини бир дам бўлса-да, унутганим йўқ. Асарларимда қандай яхши инсонлар тимсолини яратган бўлсам, шу учов ўқитувчиларимнинг характери асосида пайдо бўлган. Албатта, ҳозир ҳам бундай ўқитувчи ва мураббийлар етарлича топилади. Юртимиз номини дунёга танитаётган ёшларимизнинг камол топаётганлиги улар меҳнатининг самарасидир.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#253 | |||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 24.11.2012 в 16:54. |
|||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#256 | |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Цитата:
Илоҳим, умрлари узоқ бўлсин, 80дан сакраб, 90га тўқнашиб, 100 билан юзлашиб, 110 ёшларида "Барлосбой ва Билмасвойнинг саргузаштлари"ни ўқувчиларга тақдим этиш насиб этсин... (яхши ният, ёрти мол, бу ҳам бир ғояда ![]()
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#257 | |||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
|
|||
|
Ответить |
![]() |
#260 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Атоқли адибимиз Худойберди Тўхтабоев билан ўтган асрнинг 80-йилларида танишган куним - ҳаётимда энг унутилмас кун бўлиб қолган. Ўшанда устоз "Гулхан" журнали бош муҳаррири эдилар!
Устоздан анча-мунча сабоқ олиш бахтига мушарраф бўлганмиз. Бу ҳақда кейинроқ батафсилроқ айтадиган сўзларимиз бисёр. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|