Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.05.2011 00:49   #21  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Оффтоп:
Таниқли тилшунос олим Алибек Рустамов ўзининг «Сўз хусусида сўз» китобидаги «Сўз далолати» бобида ўнлаб сўз ва сўз бирикмаларининг маънолари, уларни тўғри қўллаш нозикликлари ҳақида фикр юритар экан, «шоир» сўзига муносабатда мавзунинг турли қирраларини донишона талқин қилади:

«Шоир» сўзининг луғавий маъноси «туйғучи» бўлиб, урфий маъноси шеърчидир. «Шеър»нинг луғавий маъноси «туйғу» бўлиб, урфда, асосан, ҳиссиёт ва қисман тафаккур, қисқача қилиб айтганда, завқ натижасида вужудга келган бадиий сўзламни билдиради. Аммо шоир сўзи ўзининг билдирмиши нуқтаи назаридан теран мазмунга эга бўлиб, махсус фазилатга эга бўлган кишини билдиради. Бундай киши биринчи навбатда инсон даражасига эришишга ҳаракат қилиши шарт. Бу фақат шоирга эмас, ҳамма учун керак. Лекин бу бўлмаса, шоирликнинг пойдевори, содда қилиб айтганда, таги бўш бўлади. Пойдевори бўш иморат тез емирилганидек, инсоний асоси суст бўлган шоирнинг шеъри ҳам, ўзи ҳам тез шикаст ейди».
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.05.2011 09:22   #22  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
нигора хоним, мархамат килиб Фузулий хазратларига тухмат килмасангиз. Хар тугул рахматли булганига куп булган. тушунмасангиз шоир ва шоира танишларингиз куп, сурамабсиз-да. юкоридаги байтда хазрат Фузулий гузалларда вафо бор деса Фузулий, алданма шоирнинг бу сузлари ёлгондир, деганлар. яъни гузалларда вафо бор деган шоирнинг сузи ёлгондир...
Fuzuliy hazrtlariga aslo tuhmat qilganim yo'q. Ushbu fikrlar O'zbekiston xalq shoiri Erkin Vohidovga tegishli. Manba: "Shoiru, she'ru, shuur" kitobi. Toshkent, 1987 - yil, 34-35-betlar. Javobim qoniqarlidir, deb o'ylayman.

She'rni har kim har xil talqin qiladi. Bu uning dunyoqarashiga va qanday ohang bilan o'qishiga, kayfiyatiga ham bog'liq jarayon. Hamma gap she'rni o'qish jarayonida so'z urg'usini tog'ri qo'ya bilishda va lafziy hamda ma'naviy she'riy san'atlarni bilishdadir.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 26.05.2011 10:08   #23  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
кейин шеъриятда муболага санъати кулланади. буни Навоийнинг энг машхур байти оркали тушунтирсам, кифоя килар...

Кўзларингдан неча су келгай, деб ўттирманг мени,[I][COLOR=black][FONT=Verdana][B]
Албатта, шеъриятда муболаға санъати борлигини ҳеч ким инкор қилмайди.
Муболаға араб тилида "катталаштириш", "кучайтириш" маъносини билдириб, адабий асарда тасвирланаётган бадиий тимсол ҳолати ёки ҳаракатини бўрттириб, кучайтириб ифодалаш санъати демакдир.
Муболағанинг ўзи таблиғ, иғроқ, ғулувв деб аталган уч турга бўлинади.
Таблиғ ақлан ишониш мумкин бўлган, ҳаётда ҳам юз бериши мумкин бўлган муболағадир. Юқорида сиз келтирган муболаға иғроқга мисол бўла олади.
ёки
Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрғ келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади

байтининг иккинчи мисрасида ҳам шу хилдаги муболаға қўлланилган.

Муболағанинг иккинчи даражаси иғроқ деб аталади.
Иғроқ белги ёки ҳаракатни ақлан ишониш мумкин бўлса-да, ҳаётда юз бериши мумкин бўлаган тарзда кучайтириб тасвирлаш демакдир. Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" достонида Шириннинг оти туёқлари чирмашиб йиқилай деганда, Фарҳод бориб отни кўтариб олиши воқеаси тасвирланади:
Чу ошиқ онглади қилғоч тааммул,
Ки елдин тушкедукдур ер уза гул.
Ер ўпмакликка мажнундек ҳам ўлди,
Қуёш остида гардундек хам ўлди.
Кўтарди орқасига бодпони,
Нечукким бодпо ул дилрабони.
...Чу икки-уч йиғоч том урди шайдо,
Бўлуб олинда қасру ҳавз пайдо,
Қадамни қўйди қаср айвони сори,
Саломат рахши бирла шаҳсувори.

Фарҳоднинг 1,5-2 км йўлни от ва Ширинни кўтарган ҳолда босиб ўтишини ақлан қабул қилиш мумкин бўлса ҳам, бундай воқеанинг юз бериши мумкин эмаслигини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз.

Муболағанинг учинчи даражаси ғулувв деб аталади. Ақл ҳам бовар қилмайдиган, ҳаётда ҳам юз бериши мумкин бўлмайдиган тарзда тасвирлаш муболағанинг ушбу турига киради.
Алишер Навоийнинг
Ҳар қизил гулким, юзинг шавқида олиб исладим,
Еткач оҳим шуъласи они сариғ гул айладим

байтини таҳлил қиладиган бўлсак, унда ғулуввнинг қўлланганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Шоир тасвирлашича, ошиқ ёрининг қизил юзини соғиниб қизил гулни олиб ҳидлаган экан, оҳидан қизил гул сариғга айланиб қолибди. Бу ҳодиса ҳаётда юз бериши мумкин эмас, шунинг учун ҳам муболағанинг ўта бўрттирилган шаклига киради.
Ответить 
Старый 26.05.2011 10:15   #24  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
нигора хоним, мархамат килиб Фузулий хазратларига тухмат килмасангиз. Хар тугул рахматли булганига куп булган. тушунмасангиз шоир ва шоира танишларингиз куп, сурамабсиз-да.
Адабиёт ўқитувчиси бўлганлигим учун ҳам ўқувчиларимга ҳар бир тушунтираётган мавзудаги фикримни доимо асос асосида тушунтириб беришим даркор. Баҳс-мунозарага сабаб бўладиган мавзудаги фикрларни нафақат ижодкорлар билан, балки адабиётшунос олимлар билан ҳам юзма-юз мулоқот қилиб таҳлил қилишни яхши кўраман.
Шеър илми санъати бўйича раҳматли устоз Тўхта Бобоев институтда дарс бергандилар. Улар ушбу илм юзасидан "Шеъ р илми санъатлари" китобини ҳам ёзганлар.
Бугунги кунда эса шеърият илми бўйича билмаган саволларим юзасидан Анвар Ҳожиаҳмедовдан керакли жавобларни оламан. У киши аруз илми бўйича ва шеърий санъатлар бўйича профессор олимдирлар.
Ответить 
"+" от:
Старый 26.05.2011 11:55   #25  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Оффтоп:
Шоирликнинг шартлари (ёш қаламқашларга)

http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunosl...-06-44-27.html
Ответить 
Старый 26.05.2011 14:19   #26  
Аватар для Alisher Asror
Оффлайн
sport maktabi
trener
AKA:da
Сообщений: 494
+ 483  466/264
– 3  9/9

UzbekistanLiveJournalМой КругМой мир
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Бизга маълумки, шеъриятнинг асосий мавзуси муҳаббат... (ўзга жинсга, табиатга, ватанга ва ҳк.)

Баъзи шоирлар маҳорат билан бирон нарсага бўлган муҳаббатини шеърларида изҳор қилишади, аммо реал ҳаётда эса ўша нарсага муҳаббатдан асар ҳам йўқ... Шеъри чиройлик "чиқиши" учун муболаға ҳаддан зиёд ишлатилади, ёлғон хис-туйғуларини, сохта муҳаббатини оламга достон қилади... Шу тўғрими? Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш... Сохталик яхшими? Кўнгилдан сохта нарсалар чиқиб турса бундай кўнгил қандай кўнгил ҳисобланади?

Муҳаббат инсонда ё бўлади ёки бўлмайди, у ундан ташқарида эмас. Энди, муҳаббатни бирор аниқ объектга қаратилиши таъмагирликдан бошқа нарса эмас. бу ҳақида гапиришга ҳам эҳтиёж йўқ.
Ответить 
Старый 26.05.2011 15:34   #27  
Real ID Group
Аватар для Sanjar Nazarov
Оффлайн
Издательство "Академ.нашр"
директор
Сообщений: 13
+ 8  23/13
– 0  0/0

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
... Шеъри чиройлик "чиқиши" учун муболаға ҳаддан зиёд ишлатилади, ёлғон хис-туйғуларини, сохта муҳаббатини оламга достон қилади... Шу тўғрими? Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш... Сохталик яхшими?
Ассалому алайкум!
Нега энди “ўзида йўқ нарсани бор қилиб”, деб ўйлайсиз?! Балки ўзида бордир-ку, лекин бориям шунақа сохтадир?! Шеър ва машқлар бошқа-бошқа нарсалар, аслида. Ҳатто бундай машқлар шеър деб аталаётган бўлса ҳам.
Бу танқиддан тубан мавзу. Унинг атрофида фикрлаб, баҳслашиб ҳақиқатга етиш қийин бўлса керак деб ўйлайман. Шунинг учун баҳсимизда “муболаға” билан “ёлғон” маънодош “бўлиб қолаяпти”.
Хабарингиз бор, масжидда шеър ўқиш макруҳ ҳисобланади, магарам унда ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш бўлмаса. Масала шундай қўйилганки, баҳсимиз “магарам”дан нарига ўтмаяпти. Биз шеър ҳақида “зиддишеър” (узр, агар шундай дейиш мумкин бўлса) мисолида гапираяпмиз. Бундай машқларни ўқимаслик керак, тамом. Мабодо ўқиганимизда ҳам уларга тўхталмаслигимиз лозим.
Биздаги ясама туйғуларга бўлган талаб(!) туфайли, бугунги кун адабиётида шундай “таклифлар” урчимаятимикан?
Шеърда “ҳаром” ҳам бор (фаҳш, бузғунчилик ва ҳ.к.), “макруҳ” ҳам бор (лаҳв, бекорчи гаплар) ва “ҳалол” ҳам бор (ёмонликдан қайтариш, яхшиликка ундаш). Олдинги иккитаси ҳақида қатъий хулосага эга бўлган ҳолатда кейингиси ҳақида фикрлашиш ҳам фойдали, ҳам ёқимли туйилади менга.

Ответить 
Старый 26.05.2011 16:09   #28  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Sanjar Nazarov Посмотреть сообщение
Шеърда “ҳаром” ҳам бор (фаҳш, бузғунчилик ва ҳ.к.), “макруҳ” ҳам бор (лаҳв, бекорчи гаплар) ва “ҳалол” ҳам бор (ёмонликдан қайтариш, яхшиликка ундаш). Олдинги иккитаси ҳақида қатъий хулосага эга бўлган ҳолатда кейингиси ҳақида фикрлашиш ҳам фойдали, ҳам ёқимли туйилади менга.
Мавзудаги ягона "тузли"/маъноли хабар шу бўлибди.
Қолганлари (ҳаммасияммас) "мен ёзаман сен ёзасанму" билан "шоир мени айлабон харип гап кийдириб кетди жимгина" қабилидаги гаплар...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.

Последний раз редактировалось OmoN; 26.05.2011 в 16:19.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 26.05.2011 17:34   #29  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Узр, шеъриятни тушунмайман-у, лирик чекиниш:

Мактабни янги битириб, институтга кирган вақтим бир қизни севиб қолгандим. Тўғриси, бошқача севиб қолгандим... (Ҳали ҳам унутмаганман). Шеър нима, шеър ёзиш нималагини мендек тўпори қаердан билсин. Хуллас қизни 2 йилдан сўнг турмушга беришадиган бўлишди. Менга эса беришмади, аниқроғи у вақтда уйланадиган ҳолатда ҳам эмасдим, ҳали уйланиш ниятим ҳам йўқ эди. (Ёш бола эдимда). Хуллас шеъриятни дабдаласини чиқариб, қизнинг ота-онасига қарата бир шеър ёздим. (Ўзимча дардимни қаерга муҳрлашни билмагандимда ) Ўша-ўша бирорта қиз учун шеър ёзишга ҳаракат ҳам қилмаганман.

Демоқчи бўлганим, менинг фикримча шоирлар барибир ниманидир ҳис қилган ҳолда илҳомни чақиришади, орқасидан ҳар хил қизларни чақиришади, табиат қўйнига чиқишади, тоғу-тошларга талпинишади ва шу аснода асар яратишади-да.

Ўша шеърни биииир ўқиб, мириқиб қотишингиз учун илова қиляпман.

Майли мени хароб айланг, жудо қилинг,
Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг.


Барча нарса ўткинчидир, ҳойи-ҳавасдир,
Тўй-томоша ўйин-кулгу, орзу-ҳавасдир,
Мен севгимга етолмадим, балки норостдир,
Майли мени хароб айланг, жудо қилинг,
Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг.

Бироқ сиз ҳам тушунарсиз, ўйларсиз шу дам,
Аммо кейин кеч бўлмасин, ҳеч кўрмасин ғам,
Мендан ортиқ бўлса бўлсин, ҳеч бўлмасин кам,
Майли мени хароб айланг, жудо қилинг,
Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг.


Мен ҳам бир кун ўз бахтимни топа оларман,
Балки пулдор бўлганимда сотиб оларман,
Балки шундай, шундайликча бўйдоқ қоларман,
Майли мени хароб айланг, жудо қилинг,
Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг.

Инсон бўлиб бу дунёда нима кўрдим,
На зўр бўлиб, на пулдордек даврим сурдим,
Ҳўп баридан, барчасидан юзим бурдим,
Майли мени хароб айланг, жудо қилинг,
Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг.

(с) 24.04.2003 йил
Ответить 
Старый 26.05.2011 18:00   #30  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shomurodov Shohruh
Оффлайн
AKA:xshom
Сообщений: 1,872
+ 1,707  983/610
– 218  30/25

UzbekistanОтправить сообщение для Shomurodov Shohruh с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Ўша шеърни биииир ўқиб, мириқиб қотишингиз учун илова қиляпман.
Ака, котиш эмас, таъсирли ёзилган, уша пайтдаги холатингиз шеърдан сезилиб турибди. Уз туйгусини шеърга бериш эса осон иш эмас. Яшанг!
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх