|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#852 | |
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
Оффтоп: Imenno, lingvistika pri chyomligi uchun ham Nigora Umarova Ibragim akaning yuqoridagi postini "uForum.uz va O'zbek tiliga e'tibor masalasi..." mavzusidan chiqarib, shu yerga qo'ygan. Kun mavzusiga qo'ygani esa, Ilyaning vafotiga ikki yil bo'lgani sabab bo'lsa kerak... Menimcha, boshqa biror moderator Ibragim akaning yuqoridagi postini siz aytgan mavzudan (agar gapingiz rost bo'lsa) biz eslatayotgan mavzuga o'tkazvorgan adashib. Yoki, Ibragim akaning o'zi mavzuda adashib post qoldirganlar... |
|
|
Ответить |
![]() |
#853 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Хабарни сиз айтган жойдан эмас, "uForum.uz va O'zbek tiliga e'tibor masalasi..." мавзусидан олиб қўйдим. Что я дурочкой выглежу что-ли???!!!!.... Прям как в детском саду. |
|
|
Ответить |
![]() |
#854 | |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
Қаерга жойлаштиришни билмасдан эмас, кун мавзусига айланмасин деб, фойдаланувчилар куп иштирок этаётган нормальный мавзу деб шу ерга қўйган бўлсалар ажаб эмас. Бўлди у вақт ҳам ўтиб кетди, энди ҳеч кимга ўша пост керак бўлмаса керак..... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#855 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
Ответить |
![]() |
#857 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Бугун, 2010 йил 14 декабрь, Миллий матбуот марказида “Тарихнинг номаълум саҳифалари” (Илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар), 2-китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Китоб “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилди.
“Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг асосий вазифаларидан бири қатағонлар даврига оид янги тарихий маълумотларни аниқлаш, қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, илмий-ижодий меросини тўплаш, нашрга тайёрлаш ва чоп этишдан иборатдир. Ўтган давр мобайнида музей ҳамда жамғарма илмий ходимлари томонидан бу борада жуда катта ишлар амалга оширилди. Бир қатор монографиялар ва илмий мақолалар нашрдан чиқарилди. “Тарихнинг номаълум саҳифалари” тўпламининг 2-китоби ҳам шундай нашрлардан бири бўлиб, унда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ўрганилган ёки умуман ўрганилмаган муҳим масалларга оид илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, шунингдек, ўз тақдирида мураккаб тарихий даврнинг фожиали воқеаларини ифодалаган сиймолар ҳақидаги хотиралар илк бор эълон қилинмоқда. Б.Ҳасанов “Туркистондан ноёб китобларнинг Россия кутубхоналарига олиб кетилиши”, Н.Каримов “Салимхон Тиллахоновнинг “Миллий иттиҳод” ташкилоти ҳақидаги ёзма кўрсатмаси”, А.Собиров “Ф.М.Бейли и его книге “Миссия в Ташкенте”, Р.Шигабутдинов “Документы, рассказывающие о преследовании мусульманской интеллигенции органами ЧК и ГПУ” сингари республикамиз тарихчиларининг мақолалари билан бир қаторда Россиялик тарихчи Д.Шевченко “Причины басмаческого движения в Средней Азии в свете рассекреченных архивных материалов” ва Қозоғистонлик олим Т.Алланиязовнинг “Из истории политических репрессий в Каракалпакистане” мавзуидаги материалларининг тўпламга киритилганлиги унинг халқаро аҳамиятга моликлигидан далолат беради. Ушбу китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва ҳуқуқшунос олимлар, аспирантлар ҳамда олий ўқув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган. |
|
Ответить |
![]() |
#858 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
АЛВИДО, УСТОЗ…
Атоқли адибимиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров ҳаёт билан видолашди... У 1928 йилда Тожикистон Республикасининг Ўратепа туманидаги Кенгкўл қишлоғида таваллуд топган. 1951 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаб, Москвадаги М.Горький номидаги Адабиёт институти аспирантурасига кирди. “Абдулла Қаҳҳорнинг урушдан кейинги ижоди” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1954-1963 йилларда у Москвада собиқ иттифоқ Ёзувчилар уюшмаси қошида ўзбек адабиёти бўйича маслаҳатчи, 1963-1976 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими лавозимида ишлади. 1990-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлиб, парламентнинг Фан, маданият ва таълим қўмитасида фаолият кўрсатган. Шу билан бир қаторда узоқ йиллар республикамизнинг турли газета-журналлари таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида ижод аҳли билан ҳамнафас бўлган. Икки йил бурун устоз таваллудининг 80 йиллиги бутун мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланган эди. Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов шу муносабат билан Пиримқул Қодировга йўллаган табрик хати унинг қалбида умрбод муҳрланиб қолганди. “Истиқлол руҳи Сизнинг ижодингизга янги куч-қувват ва илҳом бергани сўнгги йилларда ёзилган асарларингизда яққол намоён бўлиб турибди,– деган илҳомбахш сўзлар битилган ушбу табрик хатида.– Хусусан, шу улуғ ва табаррук ёшда ҳам ҳормай-толмай ижод қилиб, “Тил ва эл”, “Амир Темур сиймоси” сингари пухта изланиш ва тадқиқотларга бой китоблар яратганингиз ёш адиблар учун ибрат намунаси бўлиб хизмат қилади”. Давлатимиз раҳбарининг ҳурмат ва эътиборидан нақадар мамнун бўлган улуғ адиб унга жавобан дил сўзларини шундай ифода этганди: “Сиз қанчалик банд бўлишингизга қарамай менинг камтарона роман ва қиссаларимни ўқиб чиққанингиз, уларга заршунослик нигоҳи билан қараб, теран маъноли фикрлар билдирганингиз учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман,– деб ёзганди Пиримқул Қодиров.– Сизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли янги китобингиз маънавий ҳаётимизда унутилмас воқеа бўлиб, бу асарда миллий маданиятимизнинг бой тарихи, бугунги ривожи ва порлоқ истиқболи ёрқин тафаккур ёрдамида жуда теран таҳлил этилгандир. Адабиётимиз шу буюк маънавият хазинасининг марказий қисмидан ўрин олганлигини Сиз улуғ адибимиз Чўлпоннинг “Адабиёт яшаса, миллат яшайдир” деган сўзлари мисолида яққол кўрсатиб бергансиз. Мен эллик йилдан буён бу доно сўзларни дилимда такрорлаб баҳра оламан. Бугун адабиётимизга Сизнинг шунчалик катта ғамхўрлик кўрсатаётганингиз бизни юксак ижодий камолотга ундайди. Бошқа адиблар қатори мен ҳам бутун умримни, бор куч ва қобилиятимни миллий маънавиятимиз ва унинг узвий қисми бўлган адабиётимизни юксалтиришга сарф этаман”. Ўтган асрнинг ўрталаридан то бугунгача ўтган давр ўзбек адабиётини атоқли адиб Пиримқул Қодиров ижодисиз тасаввур этиш қийин. Унинг “Студентлар” деган биринчи китоби 1950 йилда нашр этилганидаёқ Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Зулфия каби устозлари эътиборини қозонганди. Адабиёт ихлосмандлари қалбидан роппа-роса арим аср илгари – 1958 йилда илк бора чоп этилган “Уч илдиз” романи ўрин олганди. Шундан сўнг, “Қора кўзлар” (1966), “Олмос камар” (1977),“Юлдузли тунлар” (1979), “Авлодлар довони” (1988), “Она лочин видоси” (2000) романлари ҳам китобхонларнинг маънавий мулкига айланган. Адибнинг “Қадрим”, “Эрк”, “Мерос”, “Ботирлар ва бахиллар”, “Яйра институтга кирмоқчи”, “Акромнинг саргузаштлари” каби қиссалари ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинган. Бу асарлар турли даврларда бир неча бор нашр қилиниб, ўз мухлисларининг эътиборини қозонгани баайни ҳақиқат. Устоз асарларини қанчалик мароқ билан ўқисангиз, ўзларининг суҳбатидан ҳам шунча маънавий завқ оласиз. Меҳрга пайваста асарлари ила қалбингизни ром айлаган адиб меҳригиёсидан баҳраманд бўлишнинг ўзи катта бахт, дегингиз келади. Юртимиз мустақиллиги миллатпарвар адибга туганмас илҳом бахш этганини унинг сўнгги йилларда яратилган қатор романлари, истиқлолни дилдан тараннум этувчи ўнлаб мақолалари мисолида кўриш мумкин. 2001 йилда “Маънавият” нашриётида чоп этилган “Қалб кўзлари” тўпламидан ўрин олган бадиалар, ўйлар ва мақолаларида юрт истиқлоли қанчалик бебаҳо неъмат эканлиги, уни кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз бўлмоғи лозимлиги ҳақида куюнчаклик билан сўз юритилган. Шу табаррук ёшда ҳам устоз қўлидан қалами тушмади. Қатор тарихий романлари билан адабиёт мухлисларининг қалбларини забт этган адиб “Амир Темур сиймоси” асарида буюк Соҳибқирон Амир Темур, “Юлдузли тунлар”да шоҳ ва шоир Мирзо Бобур, “Авлодлар довони”да бобурийлар сулоласи давомчилари Ҳумоюн ва Акбар, “Она лочин видоси”да Гавҳаршод бегим ҳамда суюкли ўғли Мирзо Улуғбекларнинг, шу билан бир қаторда уларга замондош бўлган қанчадан-қанча тарихий шахсларнинг ёрқин сиймоларини ғоят юксак бадиий маҳорат ила яратган бўлса, 2009 йилда “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган “Шоҳруҳ ва Гавҳаршод” романида темурийлар сулоласининг бетимсол давомчиси бўлган Соҳибқироннинг садоқатли ўғли Шоҳруҳ Мирзо ҳамда умр йўлдоши бўлган, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийдек дилбар шахсларга меҳрини берган фидойи она – Гавҳаршод бегимнинг ёрқин сиймолари ўз аксини топганди. “Шоҳруҳ ва Гавҳаршод” романи “Она лочин видоси”нинг тўлдирилган ва табиийки, Соҳибқирон Амир Темурнинг ўзи каби улуғвор ўғли Шоҳруҳ сиймоси билан бойитилган нашридир. – Темурий тарихида қирқ йилдан ортиқ тахтда ўтирган ва Соҳибқирон отасининг улуғвор ишларини ўзига хос тарзда давом эттирган Шоҳруҳ Мирзо ҳақида жуда кўп маълумотлар тўпладим,– деганди Пиримқул Қодиров ўз мулоҳазаларини баён этар экан.– Мазкур манбаларни синчковлик билан ўрганганингиз сари бу буюк бобокалонимизнинг ҳам қанчалик улуғвор шахс, доно шоҳу мард ва танти инсон бўлганини англайверасиз. Тарихдан яхши маълумки, Соҳирқироннинг сўнгги юриши, минг афсуски, унинг ҳаётига хотима қўйган. Узоқни кўра билган, кексалик боғларига қадам қўйган отасининг аҳволини жуда яхши тушунган донишманд ўғли Шоҳруҳ Мирзо отасининг бу юришига қарши бўлади... Ўз ибораси билан айтганда “узоқ тарихни телескоп билан кўра оладиган” адиб буюк аждодлар ҳаётини ўз кўзи билан кузатгандек уларни бетакрор бадиий лавҳаларида тасвирлар эдики, мутолаа қилган ўқувчи кўз ўнгида ўша асар қаҳрамонларининг улуғвор сиймолари гавдалангандек бўларди. Ўзбек адабиёти хазинасига баракали ҳисса қўшган устоз адиб Пиримқул Қодировнинг хизматлари юксак баҳоланиб, 1994 йилда “Шуҳрат” медали, 1998 йилда “Эл-юрт ҳурмати”, 2006 йилда “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган. Хуллас, қатор тарихий асарлари билан миллионлаб мухлисларининг қалбларидан мангу ўрин эгаллаган улуғ адиб номи тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар ила битилажак. Абдуғафур РАСУЛОВ, Тўлқин ЭШБЕК |
|
Ответить |
![]() |
#859 |
![]() ![]() ![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Атокли Узбек адиби Примкул Кодиров 82 йушда оламдан утдилар.
1951 йилда Тошкент Давлат Университетининг шаркшунослик факультетида укиганлар. Тогам, Дадахон Нурий ва уз номимдан якинларига таъзия изхор этаман. Последний раз редактировалось Colorado; 21.12.2010 в 02:38. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#860 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Inna lillahi va inna ilayhi rojiyyun
(Barchamiz Allohnikimiz va barchamiz Unga qaytamiz) juda yaxshi ma'rifatparvar, ajoyib inson edilar, Joylari jannatda bo'lsin, O'z rahmatiga olgan bo'lsin ilohim...
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
"+" от:
|
|