|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Веб-ресурсы и доменные имена Раздел про интернет-ресурсы и доменные имена |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() |
Ассалому алайкум...
adabiyot.com сайтимиз ҳақида уч-тўрт ой олдин хабар килган эдик... аммо у лойиҳадан кўнгли тўқ эмас эди, яъни сайт тўлиқ мақсадларимизга жавоб бера олмади... ва сайтнинг ички тузилиши ҳам қониқарли эмас эди... шуларни ҳисобга олиб сайтни бошқадан қилиб чиқишга тўғри келди... шу иш баҳонасида сайтга янги ном ҳам олиниб .УЗ ўтиб олди... www.e-adabiyot.uz Сайт энди илк қадамларини қўймоқда... шунинг учун таклиф, шикоят ва танқидларингиз бўлса бемалол... |
||
|
Ответить |
![]() |
#3 |
![]() ![]() ![]() |
Отлично сделан сайт, если позволите, маленькое замечание: расстояния между картинками на главной не равны:
![]()
__________________
ZiyoNet.uz - Образовательный портал с элементами соцсети. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#5 |
![]() |
Музқаймоқ. Одил Ёқубов
— Партия олдида бегуноҳман, Гулшан! Ўртоқ Сталин барҳаёт экан, бизни буларнинг оёғи остига ташлаб қўймайди! Мен ҳозир, шахсга сиғиниш даврининг мудҳиш кирдикорла-ри, мудҳиш инқилоб доҳийлари, айниқса, Сталин ҳукмронлиги даврида юз берган шафқатсиз қатлу қирғинлар, миллион-миллион бегуноҳ кишиларнинг бошига тўшган ғурбатлар, ота боладан, бола отадан аирилиб, одамларнинг кўзёшй дарё бўлиб оққак ўша зимистон йиллар ҳақида ўйлаганимда, дадамларнинг Сталин тўғрисида айтган гапларини эслаб, ҳайрон бўламан. «Наҳот отам бу қирғинбаротни кўрмаган-сезмаган бўлсалар, наҳот Сталин бу жабру ситамлардан бехабар эди, деган содда, бемантиқ сўзларга ишонган бўлсалар?», деган фикр бот-бот кўнглимдан ўтади... тўлиқ: http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nasr/364-muzqaymoq.html |
|
Ответить |
![]() |
#6 |
![]() |
Ёзишғувчиларимизга. Абдулла Қодирий
...Биз бу ўринда шу самимий йўлдошларимизга, қўлдошларимизга, бир-икки оғиз гап сотмоқчи бўламиз: сиз бир муҳитда яшайсиз, яъни қишлоқда, шаҳарда ёки кўйда. Шу ўзингиз яшаган муҳитда, шубҳасиз, дағаллик бор, қўполлик бор, қинғирлик бор, қийшиқлик бор. Шу аносири арбаадан қайси бўлса бўлсин, мутаоқиб сизнинг ижтимоий руҳингизга ўзининг чучмал таъсирини бермай ва нафратингизни уйғотмай қўймайдилар. Албатта, шу вақт "Муштум"ни ўйлаб қўлингизга қалам оласиз. Аммо шу қалам олишдан илгари бирмунча андиша лозимдир: шошмаслик керак. «Шошган қиз эрга ёлчимас» мақолини балки эшитганингиз бордир. Ўн карра ўлчаб, бир мартаба кесмоқ яхши: 1) сиз олган мавзунинг ижтимоий ва сиёсий манфаати; 2) қош қўйиб, эвазига кўз чиқармайсизми; тўлиқ мақола: http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunosl...7-qodiriy.html |
|
Ответить |
![]() |
#7 |
![]() |
Пешайвон устунига ҚЎЧҚОР арқон билан чандиб ташланган, уст-боши, афт-ангорига қараб бўлмайди. Шу кўйи ухлаб қолган бўлса керак, аввал секин қимирлаб қўяди, сўиг кўзинн очмай эснайди. Оёқ-қўлинннг ўзига бўйсунмаётганига ҳайрон бўлиб, бир-икки чираниб кўради.
ҚЎЧҚОР (уй томонга). Ҳў, тирикмисан?.. (Типирчилай-ди.) Ечиб қўй дарров, ҳў-ў!.. Қумри, деяпман, жаҳлим чиқса нима бўлишини биласан-а? Яхшиликча бўшат! (Бир оз кутиб.) Ие, бир бало бўлганми бунга?.. Охирги марта айтяпман, агар ҳозир югуриб келиб, қўлимни бўшатмасанг... http://www.e-adabiyot.uz/kitoblar/na...mir-xotin.html |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
![]() |
Истиқлол шеъриятида эътиқод эътирофи
...Ҳаққа беадад шукрки, миллий сўз санъатининг қадим илдизлари афзалликларини очиқ-ойдин эҳтиромлаш кунларига эриштирди. Илми адаб аҳли адабий меросни сунъий ғоялаштиришдан, зўраки тоифалаштиришдан тийилди. «Диний-мистик», «феодал-клерикал» намуналарни ажратиб олиб қоралашдан, «дунёвий»ни саралаб олиб ортиқча оқлашдан тўхтади... http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunosl...40-maqola.html |
|
Ответить |
![]() |
#9 |
![]() |
яна бир мақола:
Назмий фасоҳатда иймон соғинчи Миллий шеърият йигирманчи асрлик ҳаётини ниҳоялаб, навбатдаги аср бошидадир. Истангиз-истамангиз, яшаётганимиз йиллар шоиру шеърпарастларда, олиму фузалода сарҳисоб ҳиссини уйғотиб, жўштириб ўтаётир. Турмушнинг ўзи мисол суронли, мураккаб кечган айни адабий тарих ушбу кун керакли сабоқларни чиқармоққа, холис хулосаларни фаҳмламоққа, бехато асарларни ниятламоққа чорламокда. Аср охирларининг шу янглиғ ҳур мушоҳадага бой кечганлиги гоҳ аён, гоҳ ноаён орзуланиб келинган ёғдунинг —эрк неъматининг самарасидир. http://e-adabiyot.uz/kitoblar/maqola...tda-iymon.html |
|
Ответить |
![]() |
#10 |
![]() |
Лирик «мен» билан эпик «мен»
Адабиёт илми назариясининг муайян бир янги давр адабий жараёни натижалари сабаб бўлиб юзага чиқадиган вазифаларидан ташқари яна шундай доимий долзарб юмуш-муаммолари бўладики, улар тадқиқотига ҳам одиллик, самимият, ойдинлик, теранлик бахш этилмаса, маълум тушунча ёки тасаввур талқинида бирёқламалик, чекланиш, чалкашиш, махдудлик кучайиб кетади. Омма тасаввурини бузади, чалғитади. Тарихан санъаткорона сўзи кенг жаҳонга ёйилган, овоза миқёслари ўзига яраша ўзбек шеъриятининг лирик қаҳрамони, шоирларининг «мен»лари билан боғлиқ талқиний муаммолар ҳам тамойиллари ислоҳоотталаб тармоқлардан бири бўлиб келаётир. Адабиётда ҳукмрон тазйиқлар устуворлиги замонида унинг талқин-тадқиқини ҳам зўравон мафкура мажбурияти бошқарган. Тузум адабиётшуносликка шўроча қолип ясаб берган. Аввало, бадиий ижод шу махсус қолипга қуйилиб пишитилиши, сўнгра назарий-мафкуравий жиҳатдан маъқулланмоғи учун адабиёт илмининг ўшандай мезоний қолипига яна бир бор солиб кўрилмоғи жоиз бўлган. Эрксизлиги кўп бўлган ўша маъшум кечмишни фақат қораловлар билан хулосалаб қўя қолиш етарли эмас. Уни эндиликда тажриба-надомат билиб, рўй берган хатоликлардан асраниб юриш керак. тўлиқ: http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunoslik/549-maqola.html |
|
Ответить |
|