Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Культура > Кино, видео
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Кино, видео ... телевидение и все, что с ними связано


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.12.2009 11:36   #11  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AZiza X Посмотреть сообщение
Муаммолар ва ютуқлар...
Тўғрисини айтсам, бошланғич синфдалигимда сухандонларга ҳавас қилиб, амо улар билан журналистнинг фарқига бормасдан "Журналист бўламан!" деб юрардим. 11 йиллик мактаб даврида шу ният миямда ўрнашиб, шу даражага етиб борди-ки, гўёки журналистликдан бошқа нарсани эплолмайдигандек ҳис қилиб қолдим ўзимни. Аммо, журналистика факултетига ўқишга киргач орзуларнинг амалга ошиши осонмаслигини англай бошладим... Бировни кўролмаслик эмас-у, калласида тариқча ақли йўқ курсдошларнинг ТВ да бир юмалаб сухандон, мухбирга айланиб қолишларидан ҳайратга тушардим... Нима эвазига? Биринчи курсда "Ёшлар" телеканалида амалиётда бўлдим. Биттагина лавҳанинг сценарийсини тасдиқлата олмай роса ҳалак бўлдим. Оқибат амалиётдан 3 баҳо билан қайтдим, стипендиянинг ҳам милтираб турган чўғи тағин пасайди. Аммо, амалиётга бормасдан ҳам 5 олиш мумкин эди... Айтганча, айни шу муаммо хусусида яқинда "Правда Востока" газетасида факултетимизни уриб чиқишганмиш...
Хуллас, осонгина таслим бўлдим. Мана энди бошқа соҳаларда ўтлаб юрибмиз... Аммо, ҳамон туманимга борганимда мени журналист бўлади деб кутиб юрган, "Ҳа, мухбир!" деб чақирадиган маҳалладошларимнинг "Телевизорда чиқмаяпсан-ку?!!" деган самимий мурожаати ҳар гал ичимни тилиб ўтади... Вазиятдан қандай чиқишни билмай, "Э, ТВ да ишлаб бўлмайди, ака, танка керак. Кейин ҳаммаёқ цензура, эркин ишлолмайсан" деб осонгина айбни бировга тўнкаб қўя қоламан! Аммо. аслида ундай эмас - ҳамма бало журъатсизликда!!!
Хуллас, кадрлар масаласи ТВ даги энг катта муаммо деб биламан!
Ответить 
Старый 27.12.2009 15:34   #12  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Сериалда мадҳлар айлаб корейсларни,
Ўстирмасдик обрўсини артисларни...
Кабель олиб, кўрмас эдик ўрисларни
Журналистлар гапирсалар ҳақиқатни!
Шу шеър муаллифи ҳақиқатни гапирадиган, журъатли журналистлардан бири. У ТВда кўпчилик эътиборини торта оладиган қатор лойиҳалар тайёрлашга иқтидори етади, лекин ўзи хоҳлаган тақдирдаям ТВга ишга кира олмайди!!!
Ҳамма муаммо ҳақиқатни гапириш билан ҳал бўлиб қолганда эди...
__________________

Ответить 
Старый 27.12.2009 15:53   #13  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Jahongirman Посмотреть сообщение
Асосийси зўр кўрсатув тайёрлашдан журналист учун қандай фойда бор? Бошқалардан кўпроқ ойлик олишни бошлайдими (пулни ахамияти йўқ деманглар, балки кимгадир ахамияти йўқдир, лекин у ҳаммага керак), ё машхур бўлиб кетадими? Агар машхур бўлиб кетса қайси телекомпаниялар уни ишга чақириши мумкин? Айланиб бари бир бир жойга келади ку.
ТВнинг асосий муаммоларидан бири - шу. Шов-шувга сабаб бўла оладиган репортаж тайёрлаган журналистга, оддий тадбирдан тайёрлаб келинган репортажга ҳам деярли бир хил гонорар берилади (матбуотда ҳам шунақа). Инсон ўз иқтидорига яраша ҳақ олишга ҳақли. Бу қоида нафақат ТВ ва матбуотга тааллуқли, балки бошқа соҳаларга ҳам алоқадордир.
Энди, кучли репортаж тайёрлаган журналист оддийгина ишлаб юрган ҳамкасбидан яхшироқ молиявий маанфат кўрмаса, қандай қилиб бор куч билан ишлай олади?! Бу ҳолатларнинг ҳаммаси рақобатга бориб тақалади. НТТни ҳисобга олмаганда қолган барча каналлар бир бошқарув остида, яъни ҳаммаси асосан бюджет ҳисобидан кун кўради. "Ўзбекистон", "Ёшлар" ва "Спорт" каналлари орасида умуман рақобат йўқ. "Ёшлар"да ишлаб юрган журналист "Спорт"да ҳам чиқиш қилаверади. Рақобат бўлмаганидан кейин яхши кўрсатувлар тайёрлашга мажбур қиладиган кураш бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, малакали ходимларга эҳтиёж ҳам тўғилмайди. Битта каналдан "урилган" журналист бошқа каналга ишга ўтиб кета олмайди. Демакки, ишсиз қолади, ҳеч ким унинг ёнини олмайди.
"Нозик" масалардан бошқа мавзулар ҳам кўп, лекин ТВда рақобат бўлмаганидан кейин кучли лойиҳа билан боринг, агар хомийингиз бўлмаса, ўша лойиҳа билан қизиқишлари қийин бўлади. Шунинг учун кинога тааллуқли кўрсатувларимиз танқид ўрнига фақат тарғибот, реклама усулига ўтди. Агар шу ишни қилишмаса, лойиҳа (кўрсатув) ёпилиб кетиши мумкин.
__________________

Ответить 
"+" от:
Старый 27.12.2009 16:31   #14  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AZiza X Посмотреть сообщение
Ўзбек телевидениеси ривожи учун қандай кўрсатувлар тайёрланиши керак деб ҳисоблайсиз?
Саволни сал бошқачароқ қўйишдан бошлаш керак: Яхши кўрсатувлар тайёрланиши учун нима қилиниши керак?
Агар яхши кўрсатувлар, лойиҳалар кўп бўлса телевидениемиз ўз-ўзидан ривожланади. Юқорида рақобат ҳақида айтдим, ТВ каналларимиз кучли лойиҳалар тайёрланишидан манфаатдор эмас. Агар манфаатдор бўлганида эди, турли танловлар ва шунга ўхшаш ҳаракатларни кўрган бўлардик. Энди асосий масала - вазиатдан қандай чиқилиши керак? Камчиликларни биламиз, лекин унинг ечиминичи?!
ТВдаги вазиятдан, муҳитдан оз-моз бўлса-да хабарим бор, бир йилча унинг ичида юрганман. Шартнома асосида (ойлик маошсиз) ишлайдиган ходимлар кўпчиликни ташкил этади, уларнинг ўзига қайсидир йўл билан даромад топиш вазифаси қўйилган (гонорар, туширилган рекламадан фоиз ва ҳоказо). Савол туғилади: журналист ўзи ким - ижодкорми ёки ишбилармон? Кўрсатувига ҳомий қидиришга, уларни кўндиришга вақт сарфласинми ёки ижод қилишга? Ойликсиз ишлаганидан кейин муаммоли мавзуларни кўтариб чиқсинми ёки тижорий мавзуларга қўл урсинми? (Таъмагирлик, порахўрликка ўтиб олганидан кўра бу йўлни танлаганигаям шукр қилиш керак).
Муаммони ҳал этиш йўли - ТВ продюсерларни тайёрлаш керак. Журналист лойиҳасига ҳомий қидиришга вақт сарфламасин, бу иш билан мутахассис - продюсерлар шуғуллансин. Яхши лойиҳаларни ажрата оладиган продюсерлар ТВда пайдо бўлса ўз-ўзидан қизиқарли кўрсатувлар юзага чиқаверади. Шунда кўрсатувларда фақат кимнидир мақтаб, тижорий усулни қўллашга мажбур бўлинмайди. Кинога оид кўрсатувлар сифатсиз филмларимизни аёвсиз танқид остига ололадиган бўлади (сабаб - кўрсатув молиялаштирилиши бошқа рекламалар ҳисобига бўлади). Шунда айни ҳамма ТВ кўрадиган кечки вақт маҳалида корейсча сериаллар ўрнини қизиқарли ва фойдали кўрсатувлар эгаллайди.
Оффтоп:
Нега қўшиқчиларимизнинг обрўйи ошиб кетди - сабаб бу йўналишда продюсерлар қаттиқ ишлаяптилар, катта сармоя айланяпти. Шунинг учун ҳам Сардор Раҳимхон ва Диас Раҳматов бир вақтда "хизмат кўрсатган" унвонини оляпти.

Аммо, бу ишларнинг амалга оширилиши учун яна ўша - рақобат юзага келиши талаб этилади. Яъниким, хусусий телеканаллар ҳам юзага чиқиши керак. Ҳозир республика миқёсидаги хусусий каналлар юзага келишига техник имкониятларимиз ҳам етарли эмас. ТВ узатиш станциялари асосан давлат каналларини узатишга имкони етади, холос. Вазият 2015 йилдан ўзгариши мумкин. Ўша йилдан бошлаб бутун республикамиз бўйлаб ТВ рақамли тарзда узатила бошлайди. Рақамли ТВнинг битта асосий устунлиги - битта узатгич орқали 10дан ортиқ каналларни эфирга узатиш имкони юзага келади. (Бугунги кунда битта узатгич биттагина канални эфирга тарқата олади).
Хуллас, янги ТВ-каналлар юзага келиши ва рақобат кучайишини кутиб қоламиз. Унгача жиддий ўзгариш бўлишига шахсан менинг кўзим етмайди.
__________________

Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 27.12.2009 20:03   #15  
Real ID Group
Аватар для Фаррух Абдурахманов
Оффлайн
Частный предприниматель
AKA:VooDoo.id.uz
Сообщений: 308
+ 322  445/125
– 18  7/5

UzbekistanОтправить сообщение для Фаррух Абдурахманов с помощью ICQОтправить сообщение для Фаррух Абдурахманов с помощью Skype™
Мен Узбекистон телевидениесини умуман курмайман. Ёкмайди. Янгиликлар доим кеч колиб (чунки янгиликларни россия каналларидан куриб булган буламиз) курсатилади (шунда хам батафсил ёритилмайди).
Яхши журналистлар йук деб айтолмайман. Бор албатта. Лекин бизнинг телевидениеда Цензура деган нарса бор экан, мана шунака "хазил" курсатувларни куйишаверади. Журналист номи чикиши, шухрат козониши ва шуни оркасидан пул топиши учун, доимо "эксклюзив" курсатувлар тайёрлаши керак. Айтайлик бир журналист "дахшат" ("зур" деган маънода) курсатув тайёрлади, лекин уни килган ишини "Куп маълумотлар очик ёритилган ва хкз" деб "цензура"дан утказишмаса, шу журналистда кайта бунака курсатув тайёрлаш иштиёки йуколади. Бундан кейин бу журналист хар хил артистлардан интервью олиб, дала ва боглардан курсатувлар тайёрлаб юраверади. Бу шароитда "усиш" мумкинми?
УзТВдаги курсатувларни куриб рости гашим келади. Худди ёш болаларга театр куяётганга ухшайди курсатувлар.
Хеч кайси журналистдан узр сурамаган холда, уз фикрларимни булдирдим.
Ответить 
Старый 28.12.2009 09:08   #16  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Kahramon Jalilov
Оффлайн
Аналитик
админ ДСИ
AKA:designer
Сообщений: 1,104
+ 781  680/330
– 24  11/7

UzbekistanОтправить сообщение для Kahramon Jalilov с помощью YahooОтправить сообщение для Kahramon Jalilov с помощью Skype™LiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мир
Тўғриси Ўзбекистон телеканали, ёшлар телеканалини ва бошқа телеканалларни кўпинча кўришга хожат қолмайди, чунки буни олдин хам бир пайтлар таъкидлаб ўтганман, билмадим унча таъсир қилмаганми тўғриси хозиргача хайрон қоламан, Водий телеканалларини ўзининг мустақил ғоялари мавжудмас, доим пойтахт телеканалларидан ўғирлашгани-ўғирлашган ёки билмадим, мана масалан, адашиб ёшларда бир кинони ёки бирор янги нарсани премерасини кўриб қолсангиз, водий телеканаллари шу нарсани 3-4 кун олдин сийқасини чиқариб, 4-5 марта қайтариб ўша нарсани қўяверади, қўяверади ва охири шу телеканалларни кўришга умуман хожат қолмайди, яхшиямки шу ёшлар телеканалида корейслани сериаллари унча тарқаб кетмаган унда, умуман ёшлар телеканалини кўришга хожат қолмас эди...
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Аммо, бу ишларнинг амалга оширилиши учун яна ўша - рақобат юзага келиши талаб этилади.
Ответить 
Старый 28.12.2009 16:37   #17  
Аватар для Iymandar
Оффлайн
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289  152/66
– 27  3/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AZiza X Посмотреть сообщение
ТВ (давлат ва нодавлат/хорижий телеканаллар)сизга тақдим этаётган кўрсатувлардан қайси бири ёқади? Нима учун?
Ўзбек телевидениеси ривожи учун қандай кўрсатувлар тайёрланиши керак деб ҳисоблайсиз?

Муаммолар ва ютуқлар...
Мақтов ва танқид...


Оффтоп:Сизнинг фикрингиз-мен учун муҳим.
Завқли ва сифатли телевидение бўлиши учун анчагина омиллар муҳим.
1) Миллатнинг менталитети ва маданиятига асосланиб, аммо шу билан бирга замоннинг илғорлигига ҳам таянган ҳолда;
2) Кучли цензура бор экан телевидениенинг ривожи суст бўлаверади. Ҳамма нарсада ва жойда меъёр бор;
3) Телевидениеда ижодкорликнинг ҳам моддий ва ҳам маънавий рағбати системларини ишлаб чиқиш лозим;
4) Телевидениеда қариндош-уруғчилик ва таниш билишчилик (клановость)дан воз кечиш лозим. Ҳар холда ижод қилиш булар асосида эмас;
5) Телевидениедаги ҳар бир журналист, редактор, оператор ва бошқалар ўзларини томошабин ўрнига қўйиб кўрсинлар. Яъни ана шу кўрсатувни томошабин қанчалик истак ва завқ билан томоша қила олади, қанчалик ундан ахборотни тўла ва тўғри олади, унга кетган вақтига қанчалик ачинмайди ва ҳоказо.
6) Кўрсатувларда 80% ёлғон – 20 % ростдан, 80% рост ва 20 % ёлғон томонга ўзгариши лозим.

Аслида бу фикрлар оддий томошабиннинг, яъни телевидение мутахассиси (профессионали) бўлмаган кишининг фикри. Журналистикани ва, айниқса, телевидениени ривожлантириш бўйича қонун-қоидалар, дарсликлар, дунёнинг бошқа телевидениелари тажрибаси ва ҳоказолар ўз манбаларида берилган-ку? Нимага улардан фойдаланилмайди? Ҳеч бўлмаса, ўшалардек савияга ҳаракат қилинмайди?
Муҳими буёғида мия қотиб қолмаслиги керак. Сизга шижоат, қувват ва саломатлик тилайман!
Ответить 
"+" от:
Старый 28.12.2009 22:52   #18  
Аватар для AZiza X
Оффлайн
КгБ
SmC
Сообщений: 82
+ 66  63/42
– 0  0/0

Uzbekistan
Айни кунларда сиз қайси мавзу бўйича кўрсатув томоша қилишни истаган бўлардингиз?
__________________
Sizga kulgu yarashadi:187:
Ответить 
Старый 28.12.2009 23:08   #19  
Real ID Group
Аватар для Камолиддин Зайнутдинов
Оффлайн
AKA:Камол
Сообщений: 3,372
+ 2,484  1,147/733
– 95  58/48

UzbekistanОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью ICQОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от AZiza X Посмотреть сообщение
Айни кунларда сиз қайси мавзу бўйича кўрсатув томоша қилишни истаган бўлардингиз?
хозир хохласак хохламасак байрам кўрсатувлари бўлади . лекин шу билан бирга янги фильмлар хам қўйилса яхши бўларди . корейсча сериалларни ўрнига бошқа қизиқарли сериаллар қўйилсин . ман мисол тариқасида келтираман . "Вспомнить , что будет" , "Герои" , "Иерихон" мана шу сериалларни қўйишса бўладику . кўрсатувлардан "Россия" каналида "Вести-Москва" ва "Дежурная часть" НТВ каналида "ЧП" кўрсатувлари бор . шунақа кўрсатувлар тайёрланса қизиқ деб ўйлайман . бу кўрсатувлар шахар хабарлари , ёнғинлар , жиноятчилар устидан оборилаётган суд жараёни , милиция ходимлари жиноятчиларни ушлаганлиги ва хоказолар хақида . бу ерда хамма бизнинг ТВда цензура кучли дейишяпти . нахотки мана шунақа кўрсатувга хам цензура бўлса ?
Ответить 
Старый 28.12.2009 23:26   #20  
Real ID Group
Аватар для Фаррух Абдурахманов
Оффлайн
Частный предприниматель
AKA:VooDoo.id.uz
Сообщений: 308
+ 322  445/125
– 18  7/5

UzbekistanОтправить сообщение для Фаррух Абдурахманов с помощью ICQОтправить сообщение для Фаррух Абдурахманов с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Комол Посмотреть сообщение
орейсча сериалларни ўрнига бошқа қизиқарли сериаллар қўйилсин
СЕРИАЛЛАР
Эээ гапирманг дустим. Бу сериал корейсчами,хиндчами, туркчами - хаммасида доим бир хил дубляж. Уйдагилар сериал куришса кулогимга овози чалинса "Яна шу сериални куряпсизларми" десам, "йук, бу бошкаси" деб кулиб куйишади. Янги овозлар йукми телевидениеда? Нахот хамма кинога "Ойбарчин Бакирова & Co" овоз бераверса? Йук, мен бу инсонларнинг профессионал йуналишини тахлил килишдан йирокман, лекин асални хам ози ширин дейишадику.

РЕКЛОМ РЕКЛАМА
Рекламаларга купрок компьютер дизайнерларини жалб килиш керак. Жудаям сифати паст. Ишонмасангиз "Доктор МОМ ... самарали восита" рекламасини куринг.

ЯНГИЛИКЛАР
Бу мавзуда хар канча фикр билдирмайлик, хеч нарса узгармайди.

КИЗИКАРЛИ КУРСАТУВЛАР
Мана хозир байрамолди кунларда, телевидение ишчилари турли хил курсатувлар тайёрлаб, томошабинни жалб киляптику, "факат бизнинг каналда", "утказиб юборманг", "ахахей вохахей" деб. Демак, томошабинни жалб килиш кулларидан келар экан. Мана шундай кайфият билан давом этса, хаммаси яхши буларди.
Мани таклифим купрок "кунгилочар" курсатувлар тайёрланса...
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх