Zumrad Shadjalilova |
08.02.2013 15:51 |
Жорий йилнинг 9 февралида халқимизнинг буюк мутафаккири, улуғ сиймо, шоир Низомиддин мир Алишер Навоий таваллуд топганига 572 йил тўлади. Шоирнинг асарларидаги мисралар мана бир неча асрларким ҳикматлар тарзида халқимизнинг тилидан, дилидан жой олган, асарлари севиб мутолаа қилиб келинади. Алишер Навоий 1441-йил 9-февралда Амир Темурнинг ўгли Шоҳруҳ Мирзо шоҳлиги даврида Ҳиротда туғилди. Замондошлари унинг ҳақида кўпинча «Низомиддин Мир Алишер» деб ёзадилар. «Низомиддин» — дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, «мир» — амир демакдир.
Ҳазрат Навоий таваллуд муносабати билан ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи томонидан викторина ўтказишга аҳд қилдик. Марҳамат викторинада қатнашинг ҳамда совринларга эга бўлинг.
- Қайси мумтоз шоир ҳазрат Алишер Навоийга таъриф бера туриб «султони салотини шуаро» деган?
- «Алишербек назири йўқ киши эрди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўп айтқон эмас» сўзлари кимга тегишли?
- «Хазийин ул-маоний» неча девондан иборат ва девонларнинг номини зикр этинг.
- «Хазойин ул-маоний» девонида ҳазрат Навоий мумтоз адабиётнинг лирик жанрларининг нечтасидан фойдаланган?
- Академик Ю.Крачковский Навоийнинг бу асарига таъриф бера туриб, "Ғарбда «Ромео ва Жульета қиссаси» қанчалик севиб ўқилса, Шарқда ҳам бу асар шундай муҳаббат билан мутолаа қилинади" деб ёзган эди. Гап қайси асар ҳақида бормоқда?
Жавобларни 12 феврал кунигача қабул қиламиз.
Жавобларингизни шу мақолани изоҳларида қолдиришни сўраймиз.
Барчангизга омад тилаймиз!
|