Яхши китоб экан (!)
Ассалому алайкум... хурматли форум аҳли... Ўзбекистонда нашр қилинган турли хил китоблар бор.... Уларнинг орасида яхшилари кўп... келинглар ушбу мавзуда ўзимизга ёққан китобларни кўпчиликка тақдим қилиб борамиз.... эшитмаган, билмаган, кўрмай қолганларга бу мавзу асқотиши мумкин
|
Оффтоп: мавзуни номини "Ўзбекистонда нашр қилинган китоблар хақида фикр ва мулохазалар" ўзгартирса яхшироқ бўлар эди. |
"Миллий журналистика тарихи", Муаллиф Назира Абдуазизова, 2 жилд. Тираж 1000 дона.... Шарқ нашриёти....
Тиражи кам.... аммо яхши китоб экан.... |
Hozir Pirimqul Qodirovning yana kitoblari chiqibdi deb eshitdim ("Yulduzli tunlar", "Avlodlar dovoni"dan tashqari). Gavharshodbegim haqida o`quvdim, yana chiqqanmish, qanaqa kitob u?
O`g`limni doim urushaman: "Kitob o`qishday baxtdan o`zingni mosuvo qivossan, rasmi qimirlaydigan qutichaga baqrayib o`tiravermay kitob o`qi" deymanu, ming afsus o`zim kitob o`qimaganimga ancha bo`di, yo`q, o`qiyman, faqat soham bo`yicha, badiiy asar o`qimaganimga, ohirgi o`qiganim - o`sha Gavharshodbegim haqida maza qilib o`qidim yaqinda, qachonligiyam esimda yo`q. Keyin, o`qisam ko`zlarim tinadigan bo`b qolgan, vaqtingiz va imkoniyatingiz borida o`qib qoling. |
Цитата:
Faqat, Abo aka, bu mavzuni "Ijod xususida so'z" bo'limida emas, umimiy bo'limda ochsa, maqsadga muvofiq bo'lar edi... Moderatorlarimizdan, ushbu xususda yordam kutib qolamiz... |
Цитата:
|
Оффтоп: Yaxshi bo'lardi agar faqat badiy yoki ommabop kitoblar haqida so'z yuritsak, sababi mutaxassisligimiz bir birimizga to'g'ri kelmasligi mumkin agar maxsus kitoblarni sanab o'tsak. |
[MOD]
Hurmatli forumdoshlar! Agar qarshi bo'lmasangiz mavzuni Kutubxona bo'limiga o'tkazaman. [/MOD] |
Tohir Malikning "Kelinlar daftariga" (3 ta jild - 8900 so'm) kitobini sotib oldim.
Kitobda nafaqat kelinlarimiz, balki kuyovlar, qaynona-qaynotalar ham o'qishlari zarur bo'lgan ham diniy, ham dunyoviy, ham axloqiy zaruriy ma'lumotlar, tavsiya va nasiyhatlar bor ekan. Yaxshi odamlarning kitoblari ham yaxshi bo'ladi. Sizga ham tavsiya etamiz. |
Цитата:
|
«Ҳарбий атамаларнинг қисқача изоҳли луғати» муаллиф камина, 2007 йил, ЎР МВ босмахонаси, 1570 дан ортиқ атама, 393 саҳифа, тираж 4200 дона, Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигида 2008 йил 3 апрелда 2542 рақам билан рўйхатга олинган
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Тоҳир Маликнинг ижодларига албатта барака тилайман, бир-бирига ўхшаш ахлоқий-дидактик китоблар балки ўз китобхонини топар ҳам, лекин ҳозирги давр китобхонларига нуқул панд-насиҳатлардан иборат китоблар қанчалик зарур экан, билмадим. Одатда ёзувчи ўз бадиий асарлари билан китобхонни тарбиялаши керак, бу асарнинг савиясига боғлиқ албатта. Ёзувчи ўз халқининг виждони бўлиши керак, шундагина халқ унга эргашади, уни қаҳрамонларидан ўрнак олади. |
Цитата:
|
Цитата:
Афсус... Сотувга қайта нашр эттирсангизлар бўлмайдими? |
Цитата:
|
Цитата:
"Жаҳон адабиёти" журналида эълон қилинган тўплаган луғатингиз ҳақидаги мақола билан танишиб чиққандим. Устознинг пурмаъно суҳбатларидан баҳраманд бўлиш ва мақолангиз билан танишиш учун олдиларига борардим-у, бироқ ишлар хонамга банди қилиб қўйган. |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Мазкур Луғатда халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатларга оид тушунчалар келтирилган бўлиб, унинг асосий мазмуни халқаро ҳарбий-сиёсий, ҳарбий-дипломатик атамалар ҳамда ҳарбий хавфсизлик, қуролли кучларни стратегик ва оператив жиҳатдан қўллаш, қуролли кучларнинг қурилиши ва қўлланилишини таъминлашга доир аксарият давлатларда қўлланиладиган ҳарбий-техник атамаларга берилган изоҳ ва таърифлардан иборат. Луғат сиёсий ва ҳарбий раҳбарият таркиби, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органлари, халқаро хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик соҳасида олиб борилаётган музокаралар иштирокчилари, ҳарбий хизматчиларнинг барча тоифалари, миллий хавфсизлик ва ҳарбий фан соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби, талабалар ва китобхонларнинг кенг оммаси учун мўлжалланган. Луғатни бошдан охиригача алифбо тартибида тузишдан онгли равишда воз кечилган. Ҳарбий санъатга оид атама ва тушунчалар эса мавзусига кўра алоҳида бобларга ажратилган. Маълумотнома мазмунидаги ушбу Луғат 14 та бобдан иборат бўлиб, ўз ичига соҳага доир 670 дан ортиқ атама ва тушунчаларни мужассам этган. Луғатнинг илк саҳифаларида алифбо тартибида бугунги сиёсий ва ҳарбий адабиётларда қўлланилаётган қисқартмалар ҳавола этилганлиги, ҳар бир боб бошланишида эса унинг мавзусига доир, сўнгги йилларда нутқимизга кириб келаётган терминларнинг худди шу тарзда келтирилган рўйхати мавжудлиги фойдаланувчи учун қўшимча қулайликлар яратади. Мисол учун, “Қуролли курашнинг моддий воситалари”, - деб номланган 8- бобни очар экансиз, унинг мундарижасига қараб, сизни қизиқтирган атамани танлайсиз. Масалан, ушбу бобда келтирилган “Ўқ-дорилар” атамасини олайлик. Луғатда мазкур атамага ниҳоятда батафсил таъриф берилган. Мақола билан танишиб чиқар экансиз, ўқ-дори ва унинг талқини ҳақида аниқ тасаввурга эга бўласиз.Халқаро терроризм ҳақида ҳамма гапиради бироқ, бу тушунчани ҳамма ўз билганича идрок этиб, талқин қилади. Луғатнинг 1- бобида эса инсониятга қарши йўналган янги ва энг ҳалокатли ушбу хавфга бир маънода таъриф берилган бўлиб, унинг манбалари ва моддий негизини фош этишга ҳаракат қилинган. Мазкур китобда кўзланган мақсад ҳам айни шундан яъни, атамаларга бир хил маъно бериш, уларни доимо бир хилда қўллаш, бошқача қилиб айтганда – атамалар унификациясига эришишга уринишдан, ҳаммага тушунарли тилда гапиришга, ҳарбийлар ва ҳарбий бўлмаганлар, сиёсатчилар ва сайловчилар, журналистлар ва газетхонлар, ёзувчилар ва китобхонлар бир-бирини тўғри тушунишларига имкон яратишдан иборатдир. Луғатда келтирилган атамаларнинг катта ҳажми халқаро хавфсизлик ва халқаро муносабатларнинг ҳарбий-сиёсий масалалари билан боғлиқ. Тарихий тавсифга эга масалалар ҳам эътибордан четга чиқарилмади. Хусусан, ХХ асрда ва бугунги асримизнинг 2004 йилига қадар бўлиб ўтган диққатга сазовор халқаро можаролар ёритиб ўтилган. Энг муҳим халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилот ва иттифоқлар, ҳарбий соҳага оид битим ва шартномалар баёни мантиққа мос келтирилган (бунда, асосан 2003 йилга қадар олинган маълумотлар ҳавола этилган). Замонамизнинг бугунги даври, айниқса сўнги ўн йилликлари халқаро ҳарбий-сиёсий вазиятда туб ўзгаришлар рўй бериши билан кечмоқда. Жадал илмий-техник тараққиёт, оммавий коммуникацияларнинг равнақ топиши, саноат технологиялари сифатининг шиддат билан илгарилаб кетиши туфайли жиддий янгиланишлар юз бермоқда. Икки сиёсий лагернинг мафкуравий қарама-қаршилиги ва дунёни бўлиб олишга интилиши ўтмишда қолиб кетди. Томонларнинг бир-бирини стратегик жиҳатдан тўхтатиш учун зўр берган ҳарбий “мушаклари” бўшашиб, аксарият давлатларнинг устувор манфаатлари ва ташқи сиёсатларида бурилишлар рўй берди. Бироқ, ҳаёт саҳнасида ҳарбий-сиёсий кескинликнинг минтақавий марказлари вужудга кела бошлади. Мулоҳаза юритилаётган кескинликнинг юзага келишига асосий сабаб миллий, ҳудудий, иқтисодий ва хурофий тавсифга эга муаммолардир. Маҳаллий қуролли можаролар сўнгги йилларда кенг тус олиб, кўплаб одамлар нобуд бўлиши, инсон ҳуқуқининг пой-мол этилиши, минтақалар иқтисодиётидаги равнақ издан чиқиши, инфратузилмаларнинг вайрон бўлиши, охир-пировардида ҳарбий-сиёсий вазият беқарор бўлиб бориши билан кечмоқда. Бундай можароларда кўрилаётган зарар ва талафотлар миқёсини эса оммавий қирғин қурол қўлланилган кенг миқёсли урушга қиёсласа ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Шундай шароитда аҳдлашувчи икки томон музокара ўтказиш учун учрашар экан, томонлар иши, авваламбор, битим тузиш давомида ихтилоф ва тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун, тегишли атама ва тушунчалар талқини борасида келишиб олишдан бошланади. Айниқса гап уруш ва тинчлик борасида борар экан, бу масала ниҳоятда жиддий аҳамият касб этади. Халқаро вазият тубдан ўзгариб кетган, миллий хавфсизликка нисбатан янги таҳдидлар юзага келаётган бугунги даврда эса бу муаммо ўта долзарб саналади. Бугунги халқаро муносабатлар ривожи, шу жумладан, уларнинг салбий ва хавфли кўринишлари (этник-хурофий можаролар, халқаро терроризм, қуролли кучнинг ноқонуний қўлланилиши ва шу каби тавсифлари) сиёсий элита олдига жаҳонда рўй бераётган жараёнлар ва уларнинг халқаро ва миллий хавфсизликка кўрсатаётган таъсирини диққат билан таҳлил қилиб бориш вазифасини қўймоқда. Бироқ, ягона атама ва тушунчалар негизи ёки миллий хавфсизлик ва ҳарбий иш масалаларини талқин қилишда лоақал минимал ҳамфикрлик (консенсус) бўлмас экан бундай таҳлилнинг натижалари жиддий ва самарали бўлиши амри маҳолдир. Айниқса, жаҳонда ҳукм сураётган, тушунча ва мазмундорлик жиҳатидан чалкашликка яқин тарзда кечаётган фикрлар плюрализми шароитида мулоҳаза юритилаётган масала янада чуқур аҳамият касб этади. Мазкур Луғат юзага келган бундай вазиятни енгиш борасидаги уринишлардан бири бўлди. Уни расмий адабиётлардан фойдаланган тарзда яратиш жараёнида ҳарбий соҳага тааллуқли масалаларни ёритишда ҳам, ушбу тушунчалар билан бевосита боғлиқ иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик жиҳатларга ҳам эътибор қаратилди. Тажрибали ва ёш сиёсатшунослар замон муаммоларини бир маънода тушунишлари учун “тушунчаларнинг ягона тили” яъни, тушунарли таъриф, шарҳ ва атамаларни қўлламас эканлар, жаҳон ёки муайян давлат манфаатларига қаратилган хавфсизликка доир вазифалар ечимининг оқилона вариантини топиш қийин кечади. Дарҳақиқат, тегишли маълумотга эга бўлмаган ҳар қандай киши, ушбу Луғатга ўхшаш махсус луғатлардан фойдаланмас экан, у ёки бу газета мақоласи ёки телекўрсатувда гап нима ҳақида бораётганлигини тушуниб олиши мушкулдир. Аёнки, китобхон ҳукмига ҳавола этилган ушбу асар асосли танқидга дучор бўлади. Эҳтимол ҳарбий операцияларга доир, уларнинг тури, миқёси ва тавсифига кўра Ўзбекистон Қуролли Кучлари учун мутлақо тўғри келмайдиган айрим кўрсаткичлар келтирилган ёки денгиз ва океанлардаги ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонлари билан боғлиқ атамалар изоҳи ушбу китобда ортиқча баён этилган деб топиш мумкин, албатта. Бироқ, ўзбекистонлик фойдаланувчининг ўхшаш атамалар талқини, уларда кўзланган ҳарбий-сиёсий, стратегик мақсадлар ва ҳал этиладиган вазифалар мазмунидан бохабар бўлиши фойдадан холи бўлмаслиги аниқ. Шубҳа йўқки, мавжуд камчиликлар тўғри кўрсатилиб, тегишли таклифлар киритилади. Муаллиф |
Цитата:
Қўйинг, китобни жўнатишга ҳожат йўқ. Керакли каналлардан топиб оламан.:187: |
Цитата:
|
Цитата:
Сўзларим "сўкиш" эмас. :icon_redface: Тилшунос бўлиш учун албатта, филология факультетини тугатиш шарт эмас. Хайрли ишларингиз билан танишиб чиқиб ҳавас қилдим. Ишингизга ривож тилайман. |
Кеча Теодор Драйзернинг "Бахтиқаро Керри" китобини ўқиб тугатдим. Бу китоб бекорга "Жаҳон адабиёти дурдоналари" сафига киритилмаган экан. Қисқа сатрларда:
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
|
Цитата:
ДАВЛАТЛАРАРО ТЕРРОРИЗМ(межгосударственный терроризм) Агрессор давлат томонидан террорчилик воситалари қўлланилиб, душман давлатга таъсир ўтказиш ва даҳшат солиш усули. Давлатлараро терроризмнинг мақсади душман-давлатнинг сиёсий раҳбарлари ва ҳарбий қўмондонлик вакилларини жисмонан йўқ қилиш ёки аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини уюштириш орқали душман ҳудудида оммавий ваҳима ва тартибсизликни юзага келтиришдан иборатдир. Давлатлараро терроризмнинг энг хавфли кўриниши – бутун бошли халқни йўқ қилишни (геноцидни) ўз мақсади деб билган нацизм саналади. ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ(международный терроризм) Миллатчилик руҳидаги халқаро экстремистик ҳаракатлар ёки диний мутаассиблар уюшмалари (тўдалари) томонидан давлат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилот ходимлари ва тинч аҳолига қарши қаратилган террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш орқали давлатларга (халқлар, элатлар ёки миллий гуруҳларга) даҳшат солиш усули. Халқаро терроризмнинг (аниқроқ айтиладиган бўлса – жиноий байналмилалликнинг) моддий негизи сифатида, одатда, ғайриқонуний корчалонлик, жумладан, одам савдоси, наркотик моддалар бозори, яширин миграция, молия соҳасидаги турли-туман жиноятлар ва шу каби жиноий ҳаракатлар хизмат қилади. Одатда, халқаро терроризм қатъий интизом, сир сақлаш қоидалари, ҳомийлар (шу жумладан, агрессор давлатлар), даъват этувчи-ташкилотчилар ва ижрочи-жанггарилар бўлиши кўзда тутиладиган ҳокимият иерархияси ва аниқ ички тузилиш қоидасига сўзсиз амал қилишга асосланади. Аксарият ҳолларда халқаро терроризм бир қатор кўринишларда, хусусан: ҳаддан ташқари миллий ва диний муросасизлик; сиёсий режими беқарор давлатларда ички ижтимоий-иқтисодий, миллий ва хурофий қарама-қаршиликларга жиддий тус бериш; халқаро жамият томонидан мураккаб давлатлараро, диний ва этник можароларнинг ҳал этилишига нисбатан умидсизлик кайфиятини қарор топтириб, оммалаштириш; “совуқ уруш” оқибати яъни, бундай уруш давомида унинг иштирокчилари ўз душманларига қарши бузғунчилик ва қўпорувчилик ишларини амалга оширганлигининг оқибати, қолаверса, ушбу урушда иштирок этган давлатлар томонидан террорчилик ва ҳаттоки ҳарбий ҳаракатларни ташкиллаштириш учун миллатчилик руҳидаги турли-туман халқаро экстремистик ёки диний тузилмалар хизматидан фойдаланганликнинг (баъзан эса бундай экстремистларни тайёрлаш ва қуроллантириш билан шуғулланганликнинг) ҳосиласи сифатида намоён бўлади. Халқаро терроризм ХХI асрда инсониятга қарши йўналган янги ва энг ҳалокатли хавф жумласига киради. Халқаро ҳуқуқда халқаро терроризмга қарши курашнинг юридик жиҳатлари етарлича акс эттирилмаган. Замонавий терроризм таҳдидининг кескинлиги, олдиндан башорат этиб бўлмаслиги мавжуд ҳуқуқий меъёрларни жуда уддабуронлик билан қўллашга мажбур қилмоқда. |
Цитата:
ON: Men yoqtirgan asarlarimni qayta o'qishni yaxshi ko'raman. Masalan, kecha "Usta va Margarita" ni yana o'qiy boshladim. To'g'risi, bu asarni maktab paytida o'qigan edim oxirgi marta, ba'zi narsalarni tushunmagan ekanman, endi tushunib yetayapman. Ertaga tugatsam kerak :) Jek Londonning "Martin Iden"ini har yili bo'lmasa ham 2 yilda bir o'qib chiqaman. "Choliqushi"ni esa, deyarli har yili o'qiyman (Shu asarni boshlasam, bosh ko'tarmay o'qib chiqmagunimcha, uxlolmayman :) ). Dyumaning "Graf Monte Kristo" asarini 5-6 marta, "Qora Lola"sini 3-4 marta, Qodiriyning "O'tgan kunlar"ini 8-9 marta, Tolstoyning "Urush va tinchlik" va Dostoevskiyning "Jinoyat va Jazo"sini 2 martadan o'qib chiqqanman :)... O'qimaganlarga esa, yuqoridagi kitoblarni o'qishni tavsiya qilaman (Shu bilan birga, o'sha adiblarning aksariyat asarlarini ham). |
Цитата:
|
Aha, umuman olganda Teodor Drayzerning aksariyat asarlari mana shunday g'amgin ruhda yozilgan. Sal boshqacharoq, jonliroq chiqqan asari, yuqorida aytganimdek, "Finansist". Uning asarlarining qaysidir jihatlarini Dostoevskiyga o'xshataman. Dyumaning "Malika Margo" va "Grafinya de Monsoro"lari ham o'qishga arzigulik.
Dan Brownning "Farishtalar va Shaytonlar", "Da Vinchi kodi" asarlarini o'qib chiqishni tavsiya qilaman, judayam qiziqarli va faktlarga boy. "Yo'qolgan tumor" (Lost symbol) asarini esa, endi boshlaganman, oxiriga yetsam, keyin qanaqa ekanini yozaman. |
Цитата:
|
Tohir Malikning "Talvasa" romanini qayta-qayta o'qisam ham toy'mayman. Garchi undagi Baron, Graf, Bo'ron o'g'rilar olamining vakili bo'lsa-da, ulardan qandaydir ijobiy insoniy fazilatlar topaveraman, yuzidagi "niqobsiz" shaxslarni topaveraman.
Muallif romanida Rauf Parfi, Asqar Mahkam she'rlaridan mahoratli foydalangan. |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Асқар Маҳкам "Авесто", Жалолиддин Румийнинг "Маснавий-ю маънавий" сини таржима қилганлар. У кишининг ижодлари билан "Ўзбек шеърияти антологиясида танишишингиз мумкин." |
Цитата:
|
Вложений: 1
Цитата:
Umuman olganda, Dan Braunning "Da Vinchi kodi" asari "Ангелы и Демоны" ning mantiqiy davomi hisoblanadi, shu sababli, ko'pchilik avval "Ангелы и Демоны"ni o'qishni maslahat berishar edi... Kitobning kitob rastalariga hozirgacha chiqmaganiga hayronman. Men uni 2007 yilda, Moskvadan olib keltirib o'qigan edim, haliyam uyda turgan bo'lsa, borganda, beraman o'qishga, xudo xohlasa :) Ака, ушбу постга илова килиб Рубен Давид Гонсалес Гальегонинг "Черным по белому" асарини колдираяпман. Вакт топганда укиб куринг, афсус килмайсиз... |
Цитата:
|
Текущее время: 18:06. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»