Интернет-фестивалдаги Ўзбекча сайтлар
Соате бунда саёҳат айладим, http://if.uz/uz/ -сайтидаги номинацияларни кузатиб улар орасида саёҳат қилар эканман ўзга тилларда қилинган сайтларни кўриб қувондим, аммо ўзбек тилида қилинган сайтларнинг сифати пастлиги, миқдори камлиги, кўлами торлиги кузатувчини хафа қилди... Бунга не дейсан, дўст? Бунга қандай баҳона бор? Бунга қандай чидаш мумкин? Нега Ўзбек тилидаги сайтлар кам? Ким уларни кўпайтириши керак? Қани шу мардлар? : ((Не саёҳат, минг надомат айладим. Кўзда ёшим бўлган эрди пардадор, Йиғлади дил парда ичра зор-зор (Чустий шеъридан) Келинглар бу мавзуда Интернет-фестивалдаги ўзбекча сайтлар ҳақида гаплашамиз... танқид, таклиф ва шикоятларни шу мавзуда жамлаймиз... Қани танловда қайси сайтлар эътиборингизга тушди... қайси сайтлар ҳақида ижобий ёки салбий фикрдасиз... |
http://infoman.uz/ - яхши сайт экан...
|
мардлани пайти утиб кетти ока. хозир хамма нарса факат пул учун килинади. :buba:
а узбек сайтида пул ишлаш учун сайтти "монетизация" килиш кере. "сапа" дан бошка мундок кулга илинадиган йули йук узбек сайтларига. "рекламодатель"ла йук, онлайн тулов йук, интернет киммат, давлат томонидан "контроль" йук, интернетта "серьезный" караш йук, кора курс туфайли "честний" ишлашга имконият йук, конунда "онлайн коммерция" диган тушунчани узи йук. довом эттирими ё узиз чунволдизми? :naughty: п.с. Алпомишлани давримас, "не выгодно"кан уйлаб карасам (С) Хожибой ака Аллох рахматига олган булсин :naughty: |
|
http://oshxona.uz/ - ўзининг мавзусида жуда яхши сайт, профи тарафидан "оригинал подход"лар...
|
http://adabiyot.biz.uz/ - яхши сайт экан... аммо сайтдаги бўлимларнинг таснифи (классификация) мукаммал эмас экан... аммо бу жиддий камчилик эмас... мухими идея зўр... майда-чуйда камчиликлар эса "ижод" жараёнида бартараф қилиб борилади...
|
http://ganchkor.uz/ - сайтининг "идея"си УЗНЕТда нодир... аммо сайт тўлиқ ишга тушмабди... ёки зўр ғояни тўлиқ амалга ошира олмабди... балки бунга вақт керакдир... майли кутамиз... : )
|
Цитата:
кейин "идея" учун қилинган сайтлар пул учун қилинган сайтлардан дойим устун бўлади... буни унутмаслик керак... Цитата:
Цитата:
"не выгодно" - деган сўзга таъриф бериш керак... яъни аниқлаштириб олиш керак... қайси маънода "не выгодно" - пул тарафиданми ёки идея??? |
Цитата:
"Электрон тижорат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни |
Цитата:
|
Текущее время: 08:44. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»