uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Талабалар ижоди намуналарининг муҳокамаси (https://uforum.uz/showthread.php?t=18740)

Tulqin Eshbekov 28.10.2012 08:45

Талабалар ижоди намуналарининг муҳокамаси
 
Талабчан ва фикри теран баъзи форумдошларимиз баҳс-мунозараларда талабаларимизнинг қай даражада қалам тебратаётганлари, қандай ижод қилаётганлари билан қизиққан эдилар.
Шу муносабат билан ташкил этилган ушбу саҳифада ёш истеъдод соҳиблари бўлган умидли қаламкаш талабаларимизнинг ижодий машқларидан намуналар бериб боришни лозим топдик.

Tulqin Eshbekov 28.10.2012 08:47

АВАТАР УСТИДАН ҚОТАР?

Дурдона Абдуназарова энг фаол журналистлар сафидан ўрин олаётган умидли қалам соҳибаларидан бири. Спорт ва шоу-бизнес оламига қизиққани туфайли шу мавзуларга оид қизиқарли мақолалар ёзмоқда. Унинг “Кўнгил кўчалари”, “Бекажон” каби газеталарда, интернетдаги қатор сайтларда ёритилаётган интервью ва мақолалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Однокласс-ники”да маънавият ва маданият” сарлавҳали мақоласи ўрин олган.

* * *

Бу сарлавҳага кўзингиз тушгани заҳоти “Аватар” сўзига дарҳол салбий тус берасиз, чунки бу сўзнинг асл маъносини барча ҳам бирдек тушунмайди ёки билишни истамайди. “Аватар” сўзи интернет тармоғида жуда оммабоп бўлиб, агар сиз виртуал оламингизга сурат ўрнатмаган бўлсангиз сурат ўрнидаги эркак ёки аёл кўринишини берувчи тасвир ўз-ўзидан қўйилган бўлади ва ана шу тасвир “аватар” деб номланади. “Аватар” номли Жамес Камерон фильми ҳам борлиги сизга маълум. Тушунарлироқ таърифласак “аватар” – “номаълум” мазмунини беради. Афсуски, бу сўзни ўз ўрнида қўлламайдиган шахслар кимларнингдир устидан кулиш, камситиш учун ишлатадиганларнинг кундалик сўзи. Энди муаммога қайтсак.
Бугунда нафақат интернет оламида, балки сўзлашув жараёнида баъзи ҳамшаҳарлар тилидан кўпинча “аватар” сўзини эшитиб қоламиз. Бу сўз бугунда урфга кирган ва авваллари бошқа номлар билан аталган. Бу сўзнинг замирида шаҳардан йироқроқ жойда туғилиб ўсганларга шаъма қилинаётгани сезилиб туради. “Odnoklassniki.ru” сайти профайлларининг бирида “Ҳамма ёқда хавф-хатар, кўча тўла аватар” статусига кўзим тушиб қолди. Профайл шароити билан таниш инсонлар статус тагида “класс” деган тугмача борлигини яхши билишади. Тугмачанинг ёнида 512 сони кўрсатилган, демак бу статус шу инсонларга маъқул келган деган гап. Бу қайси даражадаги фаросатсизлик?
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри – илм маскани. Шу боис, ҳар йили турли вилоятлардан талабалар ўқиш мақсадида Тошкентга ташриф буюришади. Нима учун ўз ҳамюртларимизни меҳмон сифатида кутиб олиб, Тошкент ва тошкентликлар тўғрисида яхши таассурот қолдириш, иззат-икром кўрсатиш ўрнига “аватар” номи билан сийлаймиз, ранжитамиз. Ёхуд Вилоятларга зиёратга борганда, хордиқ чиқариш учун йўл олганимизда ёки иш юзасидан хизмат ўтагани борсак меҳмон сифатида ҳурмат қилиш ўрнига “қуруқ” дея сифат белгисини тамғалаймиз?
Қарс икки қўлдан чиқади, барида икки томон ҳам бирдек айбдор. Бироқ бу анъана тарзига айланган жиддий ва хунук ҳодисага қачон ақл билан ёндашамиз?
Бирдамликка кимнинг эвазига эришамиз?
Бировлар эвазига эмас, ёлғиз ўзимизнинг саъй-ҳаракатларимиз натижасида эришайлик!!!
Келинг, тўғри тафаккур қилайлик.
Оллоҳ учун биз қандай бўлмайлик – бир хил бандамиз, холос.
Инсонлар ўртасида ҳам фақат “инсон” тушунчаси сақланмоғи ва улуғланмоғи даркор.
Ақлли, зиёли, маънавиятли, маданиятли шахслар бу каби АҲМОҚГАРЧИЛИККА йўл қўймайдилар.
Сиз бизнинг сафимиздамисиз?

Дурдона АБДУНАЗАРОВА,
ЎзМУ жуналистика факультети 3-босқич талабаси

Shokir Dolimov 28.10.2012 15:27

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 815761)
ёш истеъдод соҳиблари бўлган умидли қаламкаш талабаларимизнинг ижодий машқларидан намуналар бериб боришни лозим топдик.

Ушбу намуналарни асл ҳолатида, яъни мазмуни, тарзига қалам теккизмай бериб борасизми ёки?...

Masud Mahsudov 28.10.2012 15:36

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 815762)
АВАТАР УСТИДАН ҚОТАР?

Бу сарлавҳага кўзингиз тушгани заҳоти “Аватар” сўзига дарҳол салбий тус берасиз, чунки бу сўзнинг асл маъносини барча ҳам бирдек тушунмайди ёки билишни истамайди. “Аватар” сўзи интернет тармоғида жуда оммабоп бўлиб, агар сиз виртуал оламингизга сурат ўрнатмаган бўлсангиз сурат ўрнидаги эркак ёки аёл кўринишини берувчи тасвир ўз-ўзидан қўйилган бўлади ва ана шу тасвир “аватар” деб номланади. “Аватар” номли Жамес Камерон фильми ҳам борлиги сизга маълум. Тушунарлироқ таърифласак “аватар” – “номаълум” мазмунини беради.

Булмаган гап! Эркак ёки аёл кўринишини берувчи тасвир эмас, шунчаки, бирор нарса, манзара, ҳайвон, мультфильм қаҳрамони ва ҳк. ларнинг тасвирини умумлаштирган тарзда ўша фойдаланувчининг аватари дейилади (Масалан, Омон аканинг аватарларини олиш мумкин )))) ) Бу сўз кўчма маънода интернет оламига кириб келган сўз. Асл маъноси эса, қадимги одамларда худоларининг бирор бир шаклда бошқаларга кўринадиган шаклини аватар деб номлашган. Луғавий маънолари 1. тушиш, пасайиш 2. Воқеа, ходиса

Талабалар ўртасида у сўзнинг "қишлоқи", "гўл", "бадбашара" ва ҳк сўзларга синоним қилиб ишлатилиши эса одобсизлик, тубанлик, аҳлоқи бузуқлик, савиясизлик ва маданиятсизликнинг бир кўриниши холос. Сиз уни эшитмасликка, унга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг, усиз ҳам қилиниши, эътибор берилиши, ўрганилиши керак бўлган нарсалар сон мингта :)

Bahrom 28.10.2012 19:40

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 815762)
Дурдона АБДУНАЗАРОВА,
ЎзМУ жуналистика факультети 3-босқич талабаси

Salom, juda qiziq va foydali mavzu. Aynan talabalar uchun, lekin ustoz siz shu talabalaringizni o'zini ham taklif qilsangiz va ular o'zlari ham qatnashishsa juda qiziq bo'lar edi.
Mavzuning nomiga yarasha bu mavzuda talabalarni o'zlarining qatnashishi yaxshi emasmi?

Tulqin Eshbekov 29.10.2012 04:03

МЕН – ОЗОД МИЛЛАТ ВА ОБОД ЮРТ ҚИЗИМАН!

Гулноза Умирова Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган “Ақчакўл илҳомлари” IV Республика кўрик-танловида фахрли 2-ўринни эгаллаган. “Ўзбекистон Миллий университети” стипендианти. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Болаларни ёт ғоялардан асрайлик” сарлавҳали мақоласи ёритилган.

* * *

Истиқлол ўзлигимиз, миллий қадриятларимизни қайтариб бергани билан қадрли, ҳур фикрлилик неъматини инъом этгани билан эъзозлидир. Ўтган йигирма бир йил давомида эришилган ютуқлар, мамлакатимиз ҳаёти, халқимиз турмуш тарзининг юксалиши алоҳида аҳамиятга моликдир. Бугунги кунда ҳаётимизда кечаётган ислоҳотлар самарасидан барчамиз бирдек баҳрамандмиз. Менимча, қалб ва тафаккуримизда рўй берган ижобий ўзгаришлар истиқлолнинг энг катта туҳфасидир. Ватанимиз юксалиши баробарида биз ҳам юксалдик. Ўзбекистонимизнинг шу давр мобайнида танлаб олган ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли – ҳаётимизнинг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш орқали жамиятни янгилаш, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга доир амалий тадбирлар бугун ўз самарасини бермоқда.
Улуғ юртимнинг бахтиёр қизи, унинг ўтмиши билан ифтихор қиладиган, бугунги кунидан қувонадиган, истиқболига масъул бўлган бир фарзанди сифатида баъзан ўйланиб қоламан: мозий ҳақидаги китобларни ўқисангиз, фильмларни томоша қилсангиз, Шекспир-у Шайхзода драмаларини таҳлил қилсангиз, бутун бошли даврларда инсоният беҳисоб бойликлар учун курашганига гувоҳ бўласиз. Юрт истиқлоли шарофати туфайли, минг шукрлар бўлсинки, мустақил Ўзбекистонимизнинг биз, навқирон авлоди дур-у жавоҳирларга эмас, илмга, янги технологияларга, юксак маънавият ва билимга кўнгил қўймоқдамиз.
Мамлакатимизда 2008 йил – ”Ёшлар йили”да 13 тенгдошим қатори Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлдим. Айнан шу ёруғ дамларда пойтахтимизда миллат аёлларининг маънавий тимсоли сифатида шоира Зулфияхонимга ёдгорлик ўрнатилди. Бу истиқлол замирида нақадар теран, муқаддас, мўътабар тушунчалар ётганидан, энг аввало, барча ислоҳотлар ва ўзгаришлар моҳиятида инсон қадри, шуури, манфаатлари ётганидан дарак эмасми?! Биз толеи баланд юртда яшаяпмиз. Бу ёруғлик умумтаълим мактабидан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежидан, институт ва университетлар аудиториясидан бошланади.

Гулноза УМИРОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси

Tulqin Eshbekov 29.10.2012 04:15

Юқорида билдирилган таклифлар, фикр-мулоҳазаларни албатта талабаларимизга етказаман.

Tulqin Eshbekov 29.10.2012 04:40

Цитата:

Сообщение от Bahrom (Сообщение 815944)
Mavzuning nomiga yarasha bu mavzuda talabalarni o'zlarining qatnashishi yaxshi emasmi?

Мақсад ҳам шу!
Бу борада оғзаки айтган таклифларимнинг амалга ошиши қийинроқ кечаётгани учун дастлаб шундай йўл тутяпман. Қизиққан, интилувчан талабаларимиз форумдошлар сафига қўшилгач, ушбу саҳифани ўзлари давом эттирадилар, деган умиддаман.

Цитата:

Сообщение от Masud Mahsudov (Сообщение 815894)
Талабалар ўртасида у сўзнинг "қишлоқи", "гўл", "бадбашара" ва ҳк сўзларга синоним қилиб ишлатилиши эса одобсизлик, тубанлик, аҳлоқи бузуқлик, савиясизлик ва маданиятсизликнинг бир кўриниши холос.

Талабаларга тарбия борасида бу қадар қўполлашмаслигингизни истардим.

Цитата:

Сообщение от Masud Mahsudov (Сообщение 815894)
Булмаган гап!

Илтимос, талабанинг гапини бунақа бўлманг...

Цитата:

Сообщение от Masud Mahsudov (Сообщение 815894)
Асл маъноси эса, қадимги одамларда худоларининг бирор бир шаклда бошқаларга кўринадиган шаклини аватар деб номлашган. Луғавий маънолари 1. тушиш, пасайиш 2. Воқеа, ходиса

Сиз буни қайси манбага асосланиб ёзганингизни кўрсатсангиз фикриингиз асосли, ишончлироқ бўларди. Ҳозир талабалар, ҳатто форумимиз ўқувчилари ҳам кимнинг гапига ишонишга иккиланадилар...
Яна бир бор илтимос, талабаларни ўқишга жалб қилаётганимиз - ушбу саҳифада зиёлиларга хос муомала қилишингизни истардим.

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 815893)
Ушбу намуналарни асл ҳолатида, яъни мазмуни, тарзига қалам теккизмай бериб борасизми ёки?...

Мазмунига асло тегмайман (ҳатто, баъзи фикрлар хато, баҳслироқ бўлса-да). Мақсад - уларни эркин ижодий фикрлашга ўргатиш. Бироқ, қўполроқ тарзда имловий хато ё услубий ғализлик бўлса сал-пал "муҳаррирлик" қилиш бурчимиз. Бундан мақсад эса - ўша талабамизга ҳам маҳорат сирларини ўргатиш, қолаверса, форум ўқувчиларини мушкул аҳволга солиб қўймасликдир.
Бир гал факультетимизда Форумимиз етакчи муаллифлари билан ижодий учрашув уюштириш ниятим борлигини ёзгандим. Марҳамат, унга тайёргарлик асносида талабаларимизнинг фикрлашлари, савияси, маънавий олами билан танишиб борингизлар...

Masud Mahsudov 29.10.2012 06:50

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 816058)

Мен гапни бўлмадим, домла, фикримни билдирдим. Мақолани қўйдингизми, демак, унга билдириладиган фикрга ҳам тайёр туринг. Бўлмаса, фикримизни сўраманг. Бир пайтлар "яхши гап бўлса, мавзуга, ёмон гап бўлса шахсий хабар қилиб ёзинг," деган илтимосларингизни талабаларингизга қўллай олмайман. Ёш ниҳолни ҳозирдан тўғриламаса, эртага улар бир тийинга қиммат журналистлар бўлиб етишишмайдими, домла?

Юқоридаги сўзнинг маъносини мен луғатдан олдим, ишонишингиз мумкин, унинг нотўғри эмаслигига. Сизнинг 3-курс талабангиз изланувчан эмаслиги, билимларини ижтимоий тармоқлар билан чегаралаб олганликлари боис, оддий сўзнинг маъносини нотўғри талқин қилибдилар. Интернетдан қидирсалар, билиб олардилар . :)

workerbeeviii 29.10.2012 07:04

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 816054)
МЕН – ОЗОД МИЛЛАТ ВА ОБОД ЮРТ ҚИЗИМАН! Гулноза Умирова Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган “Ақчакўл илҳомлари” IV Республика кўрик-танловида фахрли 2-ўринни эгаллаган. “Ўзбекистон Миллий университети” стипендианти. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Болаларни ёт ғоялардан асрайлик” сарлавҳали мақоласи ёритилган. * * * Истиқлол ўзлигимиз, миллий қадриятларимизни қайтариб бергани билан қадрли, ҳур фикрлилик неъматини инъом этгани билан эъзозлидир. Ўтган йигирма бир йил давомида эришилган ютуқлар, мамлакатимиз ҳаёти, халқимиз турмуш тарзининг юксалиши алоҳида аҳамиятга моликдир. Бугунги кунда ҳаётимизда кечаётган ислоҳотлар самарасидан барчамиз бирдек баҳрамандмиз.

Мана шунақа баландпарвоз, пойинтар-сойинтар, меъдага уриб кетган "мақолалар" ни ким ўқийди?! Ҳамма нарсани ўз оти билан айтиш керак, мусор бу, чепуха бу! Одамлар газета ўқимайди дейишади, ўқийдиган нарсанинг ўзи йўқ-да. Цензура бор, фикр эркинлиги йўқ жойда журналист касбини танламаслик керак ўзи, акс ҳолда ҳаммага кулги бўлиб ўтасиз, гап-сўзингизнинг сариқ чақалик қиймати бўлмайди, шахс сифатида ҳам русчасига айтганда "неудачник" ка айланасиз.

Текущее время: 04:59. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»