uForum.uz

uForum.uz (http://uforum.uz/index.php)
-   Янги технологиялар олами (http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=604)
-   -   Ўзбек программистлари : ) (http://uforum.uz/showthread.php?t=5646)

AbuMuslim 05.07.2008 12:30

Ўзбек программистлари : )
 
Ассалому алайкум... Агар холис атрофга эътибор килсак, кўп кучлик программистлар рус ёки руслашган ўзбеклардан иборат... Бунинг сабаби кўп... Куйда айримларини келтириб ўтаман... 1. Программа тилларини ўрганиш учун она тилимизда китоблар (манбаълар) етишмайди, кўпчилиги рус ёки инглиз тилларида... 2. Кўп дастурлар яна рус ва инглиз тилларида... уларни ўзбеклаштириш учун волонтерлар етишмайди... ташабусскорлар кам... :( 3. Дарсларнинг кўпчилиги рус тилида олиб борилади... Рус тилини камситмаган холда ва рус тилида жуда кўп ишлар килиб боришини эътироф килган холда... она тилимизда хам кучли программистлар, сохага оид яхши китоблар, яхши яхши дастурлар бўлса дейман... Шундагина ўзбек программистлари кўпайади... Давлатимиз, миллатимиз учун фойда яна зиёда бўлади... Бу хакида "любой" билан бахслашишига тайёрман :biggrin:

Behzod Saidov 05.07.2008 14:25

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 117221)
Давлатимиз, миллатимиз учун фойда яна зиёда бўлади... Бу хакида "любой" билан бахслашишига тайёрман

Манимча бу борада баҳсга ўрин йўқ. Фойдали эканлигини аниқ.

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 117221)
она тилимизда хам кучли программистлар, сохага оид яхши китоблар, яхши яхши дастурлар бўлса дейман...

Манам буни чин дилдан истайман. Қўлдан келганча бу борада ёрдамимни аямасликка ҳаракат қиламан...

Atham Mirazizov 07.07.2008 20:26

AbuMuslim, Сизнинг шиорларингизга қарши бирон бир ўзбек баҳслашмайди. Чунки айтганингиз тўғри. Аммо мен сиз кўтарган масалаларни туб негизи хақида тўхтаб ўтишни лозим деб топдим.
Ҳар бир миллат ғурури чўққиси яратилган умуминсоний қадриятлардан иборат. Бундай махтанса бўладиган эришишлар албатта етук, юқори савияли инсонлар бўлишини тақозо этади. Барча миллат фарзандлари туғилганиданоқ мукаммал бир мухитга тушиши керак, шундай бир тарбия-илм олишлари керакки хар томондан ақлли бўлиш учун. Бунинг учун ўйлайманки таълим тизими фундаментал ва амалий фанларнинг бугунги кунда актуал билимларини она тилимизда етказиши шарт. Бу фақатгина ўқув-услубий материалларнинг, адабиётнинг систематик равишда, чуқур изланишлар асосида тайёрланишга боғлиқ. Шу борада айтиб ўтиш зарурки ахборот технологиялари, программирование (дастурлар) йўналишида технологиялар янгиланиши шиддати 3-6 ойдан ортиқ эмас. ДемаК актуал туриш учун адабиёт хам бу тезликни ушаб туриши зарур (майли ўқув қўлланмалар у ёғда турсин). Шундай қилиб ўзбек программистлари кенгроқ жой эгаллашлари учун таълимни юқори поғонага кўтариш керак.
Айтиб ўтилган фикрим ўзбекларнинг барча техник-мухандислик жавхаларига тегишли бўлса керак.
Аммо бизга хос бўлган кундалик маданият, шарқона тарбия, ўзаро муносибатларни сақлаш (балки тиклаш) ва янада ривожлантиришни таълимни, тарбияни энг долзарб масаласи деб биламан. Қисқа қилиб айтганда ғарбдан технологияларни ўргандан холда ўзимизни тафаккуримизни йуқотмасак зўр бўларди.

Lutfillo Tursunov 08.07.2008 16:34

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 117221)
Ассалому алайкум... Агар холис атрофга эътибор килсак, кўп кучлик программистлар рус ёки руслашган ўзбеклардан иборат... Бунинг сабаби кўп... Куйда айримларини келтириб ўтаман... 1. Программа тилларини ўрганиш учун она тилимизда китоблар (манбаълар) етишмайди, кўпчилиги рус ёки инглиз тилларида... 2. Кўп дастурлар яна рус ва инглиз тилларида... уларни ўзбеклаштириш учун волонтерлар етишмайди... ташабусскорлар кам... 3. Дарсларнинг кўпчилиги рус тилида олиб борилади... Рус тилини камситмаган холда ва рус тилида жуда кўп ишлар килиб боришини эътироф килган холда... она тилимизда хам кучли программистлар, сохага оид яхши китоблар, яхши яхши дастурлар бўлса дейман... Шундагина ўзбек программистлари кўпайади... Давлатимиз, миллатимиз учун фойда яна зиёда бўлади... Бу хакида "любой" билан бахслашишига тайёрман

Балки бошка тилда фаолият олиб борувчи дастурчиларга узбек тилини ургатиш керакдир :) Шунда узбек дастурчилари (узбекча дастурлар хам) купайган булармиди?!
Менимча, бу масалани таълим жараёни хал этади. Жумладан, куйидаги фикрга 100 фоиз кушиламан:
Цитата:

Сообщение от Atham Mirazizov (Сообщение 117806)
Бунинг учун ўйлайманки таълим тизими фундаментал ва амалий фанларнинг бугунги кунда актуал билимларини она тилимизда етказиши шарт. Бу фақатгина ўқув-услубий материалларнинг, адабиётнинг систематик равишда, чуқур изланишлар асосида тайёрланишга боғлиқ. Шу борада айтиб ўтиш зарурки ахборот технологиялари, программирование (дастурлар) йўналишида технологиялар янгиланиши шиддати 3-6 ойдан ортиқ эмас. ДемаК актуал туриш учун адабиёт хам бу тезликни ушаб туриши зарур (майли ўқув қўлланмалар у ёғда турсин). Шундай қилиб ўзбек программистлари кенгроқ жой эгаллашлари учун таълимни юқори поғонага кўтариш керак.

Шунингдек, худди буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий уз вактида туркий тилда хам етук асарлар ёзиш мумкинлигини исботлаганидек, узбек дастурчиларимиз хам уз йуналишида катта ютукларни жахонга намойиш этишлари керак булади. Ана шунда узбек тилида дастурлаш ишларини олиб борувчилар сафи хам янада ортади. Бундай булишига эса ишониш керак. Чунки алгоритмни узимизнинг Бобокалонимиз яратган.

Shohruh Rahmat 08.07.2008 16:53

Ассалому алайкум, хурматли форумдошлар! Мен Давлат солиқ қўмитасининг собиқ ходими сифатида, ижозатларинг билан ўша ердан мисол келтирмокчиман. Камина 2001 йилда бир туман давлат солиқ идорасидан қўмитанинг компьютерлаштириш бошқармасига ишга ўтган эдим. Тугри юқорида келтирилганидек ўша пайтларда аҳвол Абу Муслим ака айтгандек эди. Бироқ вақт ўтиб, хаммаси жой-жойига қўйилди. Хозирга келиб ахборот технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш борасида олиб борилаётган барча ижобий ишлар ўзимизнинг қора кўзлар томонидан бажарилмоқда. Ажаб эмас бу холат бошка идораларда хам такрорланса.

Lutfillo Tursunov 08.07.2008 17:23

Цитата:

Сообщение от Shohruh Rahmat (Сообщение 118092)
Ассалому алайкум, хурматли форумдошлар! Мен Давлат солиқ қўмитасининг собиқ ходими сифатида, ижозатларинг билан ўша ердан мисол келтирмокчиман. Камина 2001 йилда бир туман давлат солиқ идорасидан қўмитанинг компьютерлаштириш бошқармасига ишга ўтган эдим. Тугри юқорида келтирилганидек ўша пайтларда аҳвол Абу Муслим ака айтгандек эди. Бироқ вақт ўтиб, хаммаси жой-жойига қўйилди. Хозирга келиб ахборот технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш борасида олиб борилаётган барча ижобий ишлар ўзимизнинг қора кўзлар томонидан бажарилмоқда. Ажаб эмас бу холат бошка идораларда хам такрорланса.

Дархакикат, фикрингизни тасдиклайман. Мен утган йили солик кумитасининг ахборот технологиялари маркази тугрисида макола ёзган эдим. У ерда хакикатанам узбек мутахассислари ишлашади. Бир маълумот: Узбекистонда электрон ракамли имзодан энг куп фойдаланувчилар хам айнан шу марказдан руйхатдан утишган (электрон ракамли имзо калитларини олишган). Вилоятлардаги аксарият фермерлар (махсус дастурлар ёрдамида) солик туловларини интернет оркали амалга оширишяпти.

Coach 17.07.2008 16:26

AbuMuslim, Siz ko'targan mavzu bahsu-munozaralarga emas, harakatga undaydigan mavzu. Holatni ijobiy tomonga o'zgartirish esa ana shu sohadagi o'zbek mutaxassislarning sa'yi-harakatlariga ko'p jihatdan bog'liq. Shuning uchun bu borada munozara qilishdan ko'ra amaliy ishlarga ko'proq urg'u berish lozim. Ana shu harakatlar etarlimi? Ularni qanday qilib yangi sifat darajasiga ko'tarish kerak? Fikri ojizimcha ana shu savollarga javob izlab ko'rsak, suxbatimiz foydaliroq ko'rinish olsa kerak.

AbuMuslim 30.07.2008 12:48

Илмий-техникавий китобларни таржима килиш фондини ташкил килиш керак.

Бу фондга албатта давлат бош кош бўлиши зарур. Айникса замонавий технологияларга (нанотехнологиялар,компютер технологиялари, ядро физикаси, микробиология, генетика ва хк) ахамият бериш зарур.
Шу билан бирга ёшларни фантазиясини уйготадиган илмий оммабоп журналлар, интернет сайтлар, телекурсатувларни ташкил килиш керак.
СССР вактида -"Техника молодежи" "Наука и жизнь", "Знание сила","Химия и жизнь" каби журналлар ? "Мужизасиз мужизалар" курсатувичи?

Бир дўстим сўзидан иктибос...
...Мен масалан шуларни укиб катта булганман. Рус тилини билганим учун, лекин юрагим уша пайтларда хам бир насадан сикилар эди - чунки ёнимда менданда зехнли дустларим бу нарсалардан бебахра колишарди. Тугри улар хозир узига тук инсонлар- бири ташкилот рахбари,бири катта савдогар, бири мелиционер, лекин орасида битта хам Хакикий ОЛИМ йук (фан кандидат дегани бор-лекин у ОЛИМ дегани эмас!).

Уларнинг ягона камчилиги тил билмаслик эди. Шунинг учун таржима фондини ташкил килиш зарур деб хисоблайман.

Ёшлар буни укимайди дейишади. Укишади. Агар узбек тилида булса. Менга чет тилини урганиб ушанда укишсин дейишади. Албатта бу хам жуда мухим. Иккинчи томондан мамлакат салахиёти уни босиб чикарган (уз тилида!) китобларига хам богликку.Чет тилида китоб укиб урганган ОЛИМ уз юртида тегишли мухит топа олмай уша тилли мамлакатга кетишга мажбур булади. (Туртта уртогингиз орасида утирганда картошка-сабзини нархидан бошка умумий мавзунгиз булмаса, хаётни узи уни чет элга суриб чикариб юборади)

Биз аввало болаларимизни илм-фан йулига солиб олишимиз керак. Бу йулга эса факат она тилдаги китоб, журналлар интернет сайтлари оркалигина утиш мумкин!

Lutfillo Tursunov 30.07.2008 17:26

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 124430)
Ёшлар буни укимайди дейишади. Укишади. Агар узбек тилида булса. Менга чет тилини урганиб ушанда укишсин дейишади.

Таҳририятимизга талабалар тез-тез мақолалар олиб келишади. Бу жуда қувонарли ҳолат. Чунки кейинги пайтларда қайси соҳада ўқимасин, мақола ёзиш кераклигини кўпчилик тушуниб етаяпти. Бугун бирор бир кичикроқ мақола ёзган талаба эртага катта-катта илмий мақолалар, илмий ишлар ёзишга қийналмайди. Қолаверса, тил қоидаларини ҳам яхши ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам чет элда исталган соҳа вакили бадиий жиҳатдан мукаммал китоблар ёза олишади. Бизда ҳам шу ҳолат аста секин ривож топса яхши бўларди.
Лекин... Таҳририятга келадиган талабаларнинг айримлари рус тилидаги мақола олиб келади. Рус тилида сўзлашувчи талабалар бўлса ҳам майли, уларнинг кўпчилиги ҳатто рус тилини мукаммал билмаслиги шундоқ кўриниб туради. Хуш айтингчи, бу талаба қандай қилиб мақолани рус тилида ёзади? Нега ўзбекча ёзмадингиз деб сўрасак. Бизда дарсликлар русча, соҳани русча ўрганганимиз туфайли ўзбек тилида мақола ёза олмаймиз, дейишади. Хўп шу ёзган мақолангизни ўзбекчага таржима қилинг, десак. Таржима қилиш қўлимдан келмайди дейишади. Демак, у мақолани қаердандир кўчирган. Чунки таржима қила олмайдиган одам уни бошқа тилда ёза олмайди ҳам. Албатта бир неча тилни мукаммал биладиган ва ўша тилларда мақола ёзиб, чет элларда анжуманларда ўз маърузалари билан қанташувчи ёшлар ҳам бор. Лекин улар сони кўп эмас.
Ҳозирги пайтда университетларда ўзбек гуруҳларида ўқиётган талабаларнинг бошқа тилларда (рус, инглиз, немис ва ҳок.) диплом ҳимоя қилиши одат тусини олган. Мен бунга қаршиман. Нима учун ўзбек гуруҳида ўқиган талаба бошқа тилда диплом ёқлаши керак? Ахир ўқиган соҳасини аввал ўз она тилида таърифлаб бериши керак эмасми? Аввал она тилида қойиллатиб ёзиб қўйиб, кейин ўнлаб тилларда ёзмайдими?! Ўша талабаларнинг камида 80 фоизи тил билган тақдирда ҳам материалларни қаердандир кўчириб олади. Ундан кўра ҳеч бўлмаганда таржима қилиб, илмий иш ёқласа унинг билими бир оз бўлсин ошган бўлармиди... Бу ҳолда ўзбек тилидаги адабиётларни ким яратади. Чет элдан келиб ёзиб беришадими?! Қачонгача адабиётлар бошқа тилда деб юраверамиз?!

Nigora Umarova 30.07.2008 17:45

Бугунги кун учун нихоятда долзарб мавзуни кутариб чикибсиз.

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 124430)
Илмий-техникавий китобларни таржима килиш фондини ташкил килиш керак.

Бу фондга албатта давлат бош кош бўлиши зарур. Айникса замонавий технологияларга (нанотехнологиялар,компютер технологиялари, ядро физикаси, микробиология, генетика ва хк) ахамият бериш зарур.
Шу билан бирга ёшларни фантазиясини уйготадиган илмий оммабоп журналлар, интернет сайтлар, телекурсатувларни ташкил килиш керак.
СССР вактида -"Техника молодежи" "Наука и жизнь", "Знание сила","Химия и жизнь" каби журналлар ? "Мужизасиз мужизалар" курсатувичи?

Бир дўстим сўзидан иктибос...
...Мен масалан шуларни укиб катта булганман. Рус тилини билганим учун, лекин юрагим уша пайтларда хам бир насадан сикилар эди - чунки ёнимда менданда зехнли дустларим бу нарсалардан бебахра колишарди. Тугри улар хозир узига тук инсонлар- бири ташкилот рахбари,бири катта савдогар, бири мелиционер, лекин орасида битта хам Хакикий ОЛИМ йук (фан кандидат дегани бор-лекин у ОЛИМ дегани эмас!).

Уларнинг ягона камчилиги тил билмаслик эди. Шунинг учун таржима фондини ташкил килиш зарур деб хисоблайман.

Ёшлар буни укимайди дейишади. Укишади. Агар узбек тилида булса. Менга чет тилини урганиб ушанда укишсин дейишади. Албатта бу хам жуда мухим. Иккинчи томондан мамлакат салахиёти уни босиб чикарган (уз тилида!) китобларига хам богликку.Чет тилида китоб укиб урганган ОЛИМ уз юртида тегишли мухит топа олмай уша тилли мамлакатга кетишга мажбур булади. (Туртта уртогингиз орасида утирганда картошка-сабзини нархидан бошка умумий мавзунгиз булмаса, хаётни узи уни чет элга суриб чикариб юборади)

Биз аввало болаларимизни илм-фан йулига солиб олишимиз керак. Бу йулга эса факат она тилдаги китоб, журналлар интернет сайтлари оркалигина утиш мумкин!

Фикрларингиз худди жадидларнинг гоясига ухшаб кетибди. Тугри мамлакатнинг эртанги куни она тилида босиб чикарилган китобларга боглик. Бирок она тилига чет тилидан таржима килинаётган шу китоблар таржима конун-коидасига мос равишда килинмокдами?
Таржимон агар бирор бир сузнинг ички мазмун мохиятини билмай таржима килса, кош куяман деб куз чикариши аник.

Юкорида таъкидлаганингиздек,
А) Илмий-техникавий китобларни таржима килиш фондини ташкил килиш керак;
Б) Ёшларимизга хорижий тилни мукаммал ургатмогимиз керак, сабаби улар таржиманинг тугри ёки нотугрилигини фарклай олиб , уз мулохазасига эга булади, балким шу асосда таржимадаги камчиликларни хам тугрилашар.


Текущее время: 14:04. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM