uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ўзбекистон ва дунё янгиликлари (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=602)
-   -   Информацион уруш (https://uforum.uz/showthread.php?t=15411)

Shokir Dolimov 27.04.2011 22:20

Информацион уруш
 
Давлатимиз раћбари ва ћукуматимиз бошчилигида юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, жамиятимиз барќарорлиги, халќимиз ютуќлари, турли соћаларда амалга оширилаётган самарали ислоћотларимиз, тинчликсевар ички ва ташќи сиёсатимиз, ќудратимиз ва миллий хавфсизлигимизни кўра олмаётган айрим кучлар томонидан адоват рућида тўќиб чиќарилиб, оммавий ахборот воситалари орќали тарќатилаётган уйдирмаларни эшитар (ўќир, кўрар) эканман, ѓазабим ќайнайди. Уларнинг маќсади аён – шонли мустаќиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида аћолига салбий рућий таъсир ўтказиш. Бундай хатти-ћаракатларнинг эса ўз номи бўлиб, информацион уруш, деб аталади. Бугунги кунда Катта Маѓриб давлатларида юз бераётган ћодисаларни айнан мана шу уруш ћосиласи десам, адашмасам керак. Ћарбий терминларнинг изоћидан хабари бўлмаганлар «Бу ќанаќа уруш бўлди?», деган савол бериши табиий, албатта. Шу боис, ушбу терминнинг изоћини эътиборингизга ћавола этмоќчиман. Бирор бир форумдошимизнинг касбий фаолияти учун асќатиб ќолса, ажаб эмас.

Shokir Dolimov 27.04.2011 22:22

ИНФОРМАЦИОН УРУШ информацион тизим, жараён ва манбалар ћамда жиддий аћамиятга эга тузилмаларга зарар етказиш (информацион-техник уруш), сиёсий ва ижтимоий тизимлар, шу жумладан, давлат ва жамият барќарорлигини издан чиќариш учун ќўшинлар шахсий таркиби ва аћолига оммавий рућий таъсир ўтказиш (информацион-психологик уруш) маќсадларида ахборот майдонида давлатлар томонидан бир-бирига ќарши олиб бориладиган кураш.
«Информацион уруш» термини АЌШда ХХ асрнинг 90- йиллари бошида пайдо бўлиб, XXI аср бошида иккита маъновий вариантда, хусусан:
кенг маънода – турли сиёсий маќсадларга эришиш учун ахборот майдони ва оммавий ахборот воситаларида олиб борилаётган ќарши курашни номлаш вариантида;
тор маънода – информацион ћарбий ћаракатлар маъносида, яъни ахборотни жанг майдонида (операция ёки мућораба давомида) йиѓиш, ќайта ишлаш ва ќўллаш орќали бир томонлама устуворликка эга бўлиш маќсадида ћарбий ахборот майдонида олиб бориладиган ќарши курашни номлаш вариантида фаол ќўлланилади.
Информацион уруш ћодиса сифатида Иккинчи жаћон уруши нићоясида пайдо бўлди, тушунча сифатида эса ХХ асрнинг 90- йиллари, айниќса, «совуќ уруш» олиб борилган кезларда АЌШда ќўлланила бошланди.
Ћарбий-сиёсий тушунча сифатида «Информацион уруш» терминига раќиб давлат ћудудидаги жамики аћоли онгига ўтказиладиган таъсир усулларининг мажмуи сифатида таъриф берилади. Ушбу таъсирлар раќиб аћолисига асосий ижтимоий ва табиий ћодисалар ћаќидаги билимларни бузиб кўрсатиш ва бу билан жамият асосларини заифлаштириш ёки уларга путур етказиш учун ўтказилади. Бу эса ўз навбатида, душман давлатда тажовузга ќаршилик кўрсатиш учун кўрилган чора-тадбирларни издан чиќариш учун ќулай шарт-шароитлар яратади.
Информацион урушнинг асосий вазифаси ќарши курашаётган давлат миллатининг ўзини ўзи англаш асослари ва ћаёт кечириш учун яратган шарт-шароитларига путур етказишдир.
Бундай уруш жамият ћаётининг барча соћалари, жумладан иќтисодиёт, сиёсат, ижтимоий муносабатлар, маънавий ћаёт ва айниќса, мафкура соћасида олиб борилиши мумкин. Муайян миллат мафкурасига ќарши олиб бориладиган информацион урушда душман давлат халќининг билим орттириш фаолиятидаги фалсафий ва услубий асосларни ўпириб ташлаш, онгида чалкашликлар туѓдириш, ўз истиќболига бўлган ишончдан маћрум ќилиб, сохта иќтисодий ва ахлоќий тушунчаларни сингдириш вазифаси ћал этилади.
Афкор оммани чалѓитиш, ёлѓон хабар ва маълумотлар тарќатиш тадбирлари, одатда, оммавий ахборот воситаларининг жамики турлари орќали узоќ ваќт давомида, махсус идора ва муассасалар томонидан ишлаб чиќилган технологиялар бўйича амалга оширилади. Ќарши курашаётган томоннинг оммавий ахборот воситаларига тегишлича таъсир ўтказадиган агентура киритилиши натижасида, ушбу халќнинг ижтимоий онгига зарурий таъсир ўтказиш, уни тегишли мафкура сари етаклаш, ўз маслагидан ќайтариб, сингдириб бориладиган мафкурага бўйсундириш учун имкон яратилади.
Башариятнинг глобализация даврига кириб келиши ћамда ћаёт кечириш учун оммавий маданий шарт-шароитлар яратиш, эскирган халќаро ижтимоий муносабатларни енгиб ўтишнинг янги шакллари ќидирилиши боис информацион урушнинг халќаро ва миллий хавфсизликка кўрсатадиган салбий таъсир кўлами ва даражаси ортиб бораверади. Айни ваќтда, ушбу муаммо, фаќат ћарбий мазмуннигина касб этмай ќолади.
Шу тариќа, информацион уруш, XXI аср цивилизациясининг ижобий ривожидаги ќийинчиликларни янада мураккаблаштириб бораверади.

Шох Салтан 29.06.2011 06:13

информацион таҳдид, информацион ҳуруж, информацион террор, информацион ...
буларни бир-биридан фарқи нимада?
Оффтоп:
информацион пахта қўйиш-чи?

AbuMuslim 29.06.2011 19:37

«Нима учун қадимий Карфаген ўрнида жойлашган Тунисда бўлаётган воқеалар Троя воқеаларига бу қадар ўхшаш? Британия разведкасининг (МИ-6) агенти жаноб Ассанжнинг сайти Троя оти каби интернет ва бошқа глобал телеканалларга «керакли» маълумотларни етказиб турибди. Шунча вақт ўтса ҳамки, ахборот урушлари мазмун жиҳатидан ўзгаргани йўқ».
Профессор Игор Панарин ўзининг мақоласида келтириб ўтган тарихий параллеллар биз мусулмонларни сўнгги кунларда араб ўлкаларида ва умуман дунё миқёсида бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида фикрлашга ундаши керак. Айниқса, Ватанимизга тегишли ҳодисаларга бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Чунки Ватанимиз мусулмонлари ҳам, биз буни истаймизми йўқми, аллақачон ахборот урушининг объектига айланган. Кўпчилик бу ахборот урушига «учинчи жаҳон уруши» деб таъриф бермоқда.
Ахборот уруши нима?

Россиялик етакчи мутахассисларнинг ёзишича, ахборот уруши (information war) – стратегик мақсадларни амалга ошириш учун рақибнинг ахборот майдонига информацион таъсир кўрсатиш ҳаракатидир.
Ахборот уруши «тарғибот» (пропаганда) атамасига жуда боғлиқ. «Тарғибот» атамасини Рим Папаси 1622 йилда, католиклар ва протестантлар ўртасидаги 30 йиллик урушда илк бор қўллаган. Папа мағлуб бўлаётган католикларнинг жанговор руҳини кўтариш мақсадида махсус конгрегация - иймон тарғиботи бўлимини ишга туширган.
1622 йилдан биринчи Жаҳон урушигача тарғибот атамаси диний маънода қўлланилган. Душман қўшинлари ва кучларига таъсир қилиш учун махсус бўлинмалар илк бор ана шу урушлар давомида пайдо бўлди.

давоми: http://info.islom.uz/content/view/2704/986/

Shokir Dolimov 05.07.2011 06:45

Цитата:

Сообщение от Шох Салтан (Сообщение 574269)
информацион пахта қўйиш-чи?

Муҳтарам Шоҳ Султон, нималарга шама қилаётганингиз, жамоат жойида «қоғозга ўраб» айтган пичинг гапингиз ва ушбу фикрингиз замиридаги контекст маъноси тушунарли, албатта. Кўриб турибсизки, тарафдорларингиз ёки «ҳақ»лигингизни қўллаб-қувватлайдиган, ўхшаш гапларга таъсирчан кишилар ҳам йўқ эмас. Юқорида камина томонидан келтирилган маълумотларга, хусусан информацион-психологик уруш тушунчасига қўшимча қилмоқчиман:
Бундай информацион-психологик таъсир ўтказишдан кўзланадиган мақсадлар жумласига:
аҳоли, айниқса, ёшлар орасида маънавиятсизлик, фосиқлик, юрт ва халқнинг маданий меросига салбий муносабат муҳитини қарор топтириш;
ижтимоий кескинлик ва алғов-далғовликни юзага келтириш мақсадида афкори оммага таъсир ўтказиш;
можаро чиқариш, ишончсизлик ва гумондорликни авж олдириш, ички сиёсий нифоқларга кескинлик тусини бериш, тўқнашувлар ва ўзаро қирғин юзага келиши учун фитна чиқариш мақсадларида турли ижтимоий гуруҳлар орасидаги муносабатларни бузиш;
ҳукумат ва бошқарув органларининг информацион таъминотини сустлаштириш, идора қилишга оид янглиш қарорлар чиқарилиши учун иғвогарлик ишларини олиб бориш;
аҳоли орасида давлат органлари ҳамда қуролли вазирлик ва идоралар фаолиятига оид ёлғон маълумотлар тарқатиш, уларнинг нуфузига путур етказиб, бадном қилиш;
ижтимоий, сиёсий, миллатлараро, этник ва хурофий тўқнашувларни юзага келтириш;
оммавий иш ташлашлар, тартибсизликлар ва шу каби бошқа хатти-ҳаракатларга туртки бериш;
иқтисодий норозиликни юзага келтириш;
бошқарув органлари томонидан муҳим қарорлар чиқарилишини қийинлаштириш;
давлатнинг халқаро нуфузи, бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини бадном қилиш;
давлатнинг маънавий, сиёсий, иқтисодий, мудофаа ва шу каби бошқа соҳалардаги миллий манфаатларига зарар етказиш киради.

Usmonkhon 06.07.2011 22:56

Узбекистон ва дунё янгиликлари
 
Мен рафик Долимовнинг Информацион уруш ва Ватан туйгуси тугрисидаги барча фикрига тулик кушиламан. Эскидан макол бор "Олдингдан утган арикни кадри йук" деган. Юртимиздаги тинчлик ва фаровонликни хеч нарсага алмашиб булмайди. Иктисодий тараккиёт ва жамиятни Президентимиз кузлагандек боскичма боскич тараккий топаётгани хеч кимга сир эмас. Бир вактлар, инсон хукуклари тугрисида жар солган Европа парламенти ва европа ривожланиш ва тараккиёт банклари хам уша даврдаги хатоларини тан олишаётгани сир эмас. Мен бир кун невараларим билан тинч ва осуда юртда сайр килганимни хеч кандай бошка бир бахога алмашмайман. Мехнат килган, узини хурмат килган ва сафарда булиб, бошка юртлардаги "демократия" ортидаги коррупция (скенхедлар, миллатчилар ва бошка террорчиларни) харакатларни гувохи булганлар мени сузларимга далил була оладилар.

AbuMuslim 22.12.2011 10:49

Дунёга киберурушлар хавф соляптими?

Мутахассислар фикрига кўра, Интернетдаги хаёлий (фантом) урушлар барчамизга таъсир қилиши мумкин экан. 2011 йилнинг октябр ва ноябр ойлари АҚШ учун ҳақиқий кибер ойлар бўлди. АҚШ Мудофаа Вазирлиги ва Миллий контрразведка бошқармасининг киберсиёсат бўйича Конгресс учун тайёрлаган маърузалари, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро муносабат режалари – буларнинг ҳаммаси занжирнинг бир ҳалқаси бўлиб, яқин келажакда Вашингтоннинг бу борадаги сиёсати ҳақида баъзи тасаввурларни бериши мумкин. АҚШ ўзи учун кибермуҳит ҳозирламоқда. АҚШ оламшумул миқёсда кибермуҳитни америкача демократиянинг меъёр ва ўлчамларини тарғиб қилиш учун қулай майдон сифатида кўрмоқда...

давоми: http://blog.islam.uz/home/abumuslim/52-maqola.html

AbuMuslim 18.01.2012 22:01

...2001 йили немис разведкаси бундан кейин ахборот урушларининг кучайиши таҳдидидан дунёнинг барча махсус хизматларини огоҳлантириб қўйди. Мутахассислар хулосасига кўра, бир қатор давлатларнинг махфий хизматлари мунтазам тарзда ахборот урушига тайёргарлик кўришмоқда (мутахассислар баёнотларида расмий равишда бу мамлакатларнинг номлари айтилмаган). Уларни рақиб томон компютеридаги маълумотлар базасини йўқ қилишга ўргатишмоқда. Ахборот урушининг асосий моҳияти мамлакатни бошқариш тизимига талафот етказиб вақтинча ишдан чиқариш ёки уни тезда бутунлай йўқ қилишдан иборат. Ахборот урушида энг олдин нишонга олинадиган нуқталар ҳарбий тузилмалар, кейин эса турли нуфузли ташкилотлар, банк тизимлари, полиция ва транспортга қарши қаратилган бўлади. Олмон мутахассислари маълумотига кўра, “Троя оти” деб ном берилган махсус дастурлар бор, улар рақиб компютерида йиллаб мавжуд бўлиб туради-да, керакли вақтда ишга тушиб, бутун тизимни ишдан чиқаради. Масалан, Франциядан сотиб олинган “Мираж” русумли самолётларнинг ҳеч қайсиси Ироқ урушида учмади. Чунки улар ичига яширин электрон мослама ўрнатилган бўлиб, французлар ёрдамисиз самалётларни ҳавога кўтариш иложсиз эди. Французлар шундай қилиб ўзларига керакли вазиятда бу ҳолатдан аъло даражада фойдаланишган. Бундай услубларни НАТО Югославиядаги ҳаво урушида ҳам қўллади. Америкалик ҳарбий хакерлар (компютер тизимини бузиб, бостириб кира оладиган устамонлар) сербларнинг ҳаво мудофаа тизимини ишдан чиқара олишди. Немис разведкаси мутахассислари бу ҳийла ахборот уруши вақтида қўлланиладиган ягона услуб эмаслигини ҳам кўрсатиб беришган...

тўлиқ: http://info.islom.uz/content/view/3112/986/

spitamen 02.02.2012 17:08

Nima ham derdik bu urushda O`zbekiston g`olib va zarar yetkazmasa bo`lganu.

Sanjar Rustamov 07.02.2012 16:48

Информацион уруш хозирда кибер маконда кенг тарзда олиб борилаётгани аён. Шу хакда фикрларим бор эди.

Shokir Dolimov 23.12.2012 23:26

Цитата:

Сообщение от uzorient (Сообщение 839899)
G'oyaga qarshi g'oya bilan deb Prezidentimiz bejizga etmaganlar

https://img.uforum.uz/images/qmfetml2910966.png

Сайтингизга берган ҳаволангизнинг мавзуга нима дахли бор?

uzorient 23.12.2012 23:29

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 839915)
Сайтингизга берган ҳаволангизнинг мавзуга нима дахли бор?

Mavzuga hech qanday dahli yo'q.

Shokir Dolimov 06.10.2017 12:25

ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ
Украинада 2017 йил 28 сентябрдан эътиборан «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга кирди.

Энди таълим жараёни Украинада асосан давлат тилида, яъни украин тилида амалга оширилади. Шу билан бирга, таълим дастурига мувофиқ, бир ёки бир нечта фан икки ва ундан зиёд тилларда, хусусан, давлат тилида, инглиз тилида ва Европа Иттифоқида қабул қилинган бошқа расмий тилларда ўзлаштирилиши мумкин.

Бунда, ўрис тили таълим жараёнидан умуман чиқариб ташланди.

Нима учун шундай бўлди?

Чунки ўрис, соддароқ қилиб айтадиган бўлсам, сўнгги йилларда ўз обрўсини ўзи йўқотяпти. Ўзининг империалистик ғоялари, анави авлиё Георгий тасмасига ўхшаш рамзлари, коммунистик режим рамзлари, аллақачон йўқ бўлиб кетган давлат байрамлари каби, бўлар-бўлмас нарсаларини илгари суриб, тўғри келган жойга тиқиштиряпти. Ўзининг «рус-совет оккупацион режим тили»ни гўё миллатлараро мулоқот тили сифатида кўрсатишга уриняпти.

Табиийки, қилмишига яраша жавоб оляпти. Европа ҳудудида ўриснинг ҳар қандай рамзлари, ғоя ва белгилари йўқ қилиняпти. Украинанинг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ўхшаш қонунлар қабул қилиняпти.

Қилмиш қидирмиш дейдилар буни! Ўзларининг таъбири ила айтганда: «По содеянному – воздаяние», «Как аукнется, так и откликнется»

spykee 06.10.2017 15:36

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1098337)
ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ

У себя на родине, запретить учится на родном языке, вам кажется правильным?

twix 06.10.2017 15:42

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1098337)
ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ
Украинада 2017 йил 28 сентябрдан эътиборан «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга кирди.

Энди таълим жараёни Украинада асосан давлат тилида, яъни украин тилида амалга оширилади. Шу билан бирга, таълим дастурига мувофиқ, бир ёки бир нечта фан икки ва ундан зиёд тилларда, хусусан, давлат тилида, инглиз тилида ва Европа Иттифоқида қабул қилинган бошқа расмий тилларда ўзлаштирилиши мумкин.

Бунда, ўрис тили таълим жараёнидан умуман чиқариб ташланди.

Нима учун шундай бўлди?

Чунки ўрис, соддароқ қилиб айтадиган бўлсам, сўнгги йилларда ўз обрўсини ўзи йўқотяпти. Ўзининг империалистик ғоялари, анави авлиё Георгий тасмасига ўхшаш рамзлари, коммунистик режим рамзлари, аллақачон йўқ бўлиб кетган давлат байрамлари каби, бўлар-бўлмас нарсаларини илгари суриб, тўғри келган жойга тиқиштиряпти. Ўзининг «рус-совет оккупацион режим тили»ни гўё миллатлараро мулоқот тили сифатида кўрсатишга уриняпти.

Табиийки, қилмишига яраша жавоб оляпти. Европа ҳудудида ўриснинг ҳар қандай рамзлари, ғоя ва белгилари йўқ қилиняпти. Украинанинг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ўхшаш қонунлар қабул қилиняпти.

Қилмиш қидирмиш дейдилар буни! Ўзларининг таъбири ила айтганда: «По содеянному – воздаяние», «Как аукнется, так и откликнется»

бу мақолани уқиб, сиз томондан шу ўрис тилига қарши инф.уруш очилгандай туйилияпти. қизиқ қилишга бошқа ишингиз йўқми?

Shokir Dolimov 06.11.2017 09:30

ЎРТА ОСИЁДА ЮРТИМИЗДАН КЎЧИРИБ КЕЛТИРИЛГАНЛАР БИЛАН ОХИРГИ НОННИ БАҲАМ КЎРИШГАН

Уруш йиллари биз жулдурвоқи, очиққан, битлаб кетган, етим қолган, қашшоқ россияликларга Ўрта Осиё республикаларида бошпана беришган. Ўзбек, қозоқ, тожиклар юртимиздан эвакуация қилинган одамларни ўз уйларига олиб кириб, охирги нонини баҳам кўришган.

Бугун эса биз уларнинг фарзандлари-ю, набираларини Москвада одам қатори кўрмаймиз, узоқда кўриб қолсак, жирканиб пишқирганча, ҳақоратомуз «гастарбайтер» сўзи ила мазах қиламиз.

Савол туғилади: нега энди ўрислар нефтдан олинаётган даромад ҳисобидан қарз узиб, «гастарбайтерлар»га, бир вақтлар эвакуация қилинганларга ёрдам беришгани учун бадал тўлашмайди? Ахир улар ўшанда биз учун анчагина харажат қилишган-ку! Ёки айрим фуқароларимиз «гастарбайтерлар» фақат кўча супуриш-у, девор шувашга ярайди холос, деб ўйлашадими? Агар шундай хаёлда юрган бўлсак, демак биз, фашизм устидан ғолиб чиққан халқ, миллатларни олий ва паст табақаларга ажратган ўша нацистлардан зиғирдай бўлсин, фарқ қилмаймиз.

Леонид Сергеевич Броневой
Совет ва Россия театри ва киноси актёри, ССРИ халқ артисти


https://newsland.com/user/4297728044...mu-adu/4667332

Shokir Dolimov 14.11.2017 07:33

Ўриснинг спорти атрофидаги, ўрис давлатидаги допинг-тизим ҳақидаги гап-сўзларни, ўрис спортчилари ўз медалларидан маҳрум этилаётганини ўқиб, бир савол туғилади менда: бутун дунё ноҳақ-у, ўрис ҳақ бўлиши мумкинми?

Халқаро олимпиада қўмитаси, Бутунжаҳон допингга қарши агентлик, халқаро спорт федерациялари, Спорт арбитраж суди каби нуфузли ташкилотлар туҳмат билан шуғулланмас, ахир? Йўқ, албатта.

Ҳаром нарса тешиб чиқиши муқаррар. Спортдай нарсага ҳаром аралаштирган экан, бошқа нарсага ҳаром аралаштирмаслигига кафолат борми?
«Иймони бўлмаса ҳам, инсофи бор», - деган гап юради бизда. Иймон бўлмаган жойда инсоф нима қилсин?

twix 14.11.2017 09:40

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1099151)
Халқаро олимпиада қўмитаси, Бутунжаҳон допингга қарши агентлик, халқаро спорт федерациялари, Спорт арбитраж суди каби нуфузли ташкилотлар туҳмат билан шуғулланмас, ахир? Йўқ, албатта.

кизик, сиз каердан биласиз? улар тухмат килган килмаганини? Улар хам одам-ку. Хозир пулиз буса сиз хаксиз нохак булсангиз хам.

Shokir Dolimov 16.11.2017 21:05

2015 йилнинг ноябрь ойида Бутунжаҳон допингга қарши агентлик (WADA) ўрислар юртини допингга қарши қоидаларнинг кўп сонли бузилишларга йўл қўйганликда айблаб, Москванинг допингга қарши лабораторияси фаолиятини тўхтатган ҳамда Россия допингга қарши агентлиги (РДҚА) WADA кодексида баён этилган талабларга жавоб бермаётганига доир қарор чиқарган эди.

Вақт ўтиб, РДҚА мавқеини тиклашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бироқ ўрис WADA талабларини тўлиқ бажармади. Шу боис, бугун Сеулда ўтган Таъсисчилар кенгаши йиғилишининг натижасига кўра, WADA РДҚА ҳуқуқини тиклашдан бош тортди.

Қизиқ, ҳалиям бутун дунё ноҳақ-у, ўрис ҳақми? :)

Shokir Dolimov 02.12.2017 03:49

«Мустақилликка эришгач...», «Мустақилликни қўлга киритгач...» эмас, «Мустақиллигимизни қайта тиклаб олгач...» (ўрисчасига «С момента восстановления независимости...»), - дея тўғри ёзишимиз керак.

Чунки биз – Марказий Осиё халқлари, дейлик, Африка ҳабашлари сингари ҳеч қачон қул бўлмаганмиз. Зеро, бизнинг ўз ҳудудимиз, давлатчилигимиз, мустақил сиёсатимиз, туғ, байроқ каби рамзларимиз бўлган. Айрим сабаблар туфайли анави ўрис-совет империясига вақтинча қарам бўлиб қолганмиз холос, гарчи баъзи ўзбексимонлар, ўша империя томонидан амалга оширилган босқинчилик сиёсатининг рамзини (тасмасини) тақиб юриб, ўз соҳибларига онг-ла қарам бўлганча қолаётганини намоён этиб келаётган бўлса-да.

Собиқ Совет Иттифоқи парчаланиб кетгач, юртимизда қолиб, 5- колоннага айланган айрим элементлар қарамлик тушунчасидан мустасно, албатта. Улар она заминимизда ўз авлиё Георгий тасмасини «ҳақли равишда» бемалол тақиб юришади...

Shokir Dolimov 06.12.2017 09:49

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1099151)
Ҳаром нарса тешиб чиқиши муқаррар. Спортдай нарсага ҳаром аралаштирган экан, бошқа нарсага ҳаром аралаштирмаслигига кафолат борми?

Нуфузли халқаро ташкилот – Халқаро олимпиада қўмитаси ўрисга ҳаромни қўйиб, ҳалолга қайтишни ўргатишга уринганча, Россия терма жамоасини 2018 йил Олимпиадасида иштирок этишдан маҳрум қилди. Энди унинг байроғи кўтарилмайди, мадҳияси ижро этилмайди.
Бундан ортиқ шармандалик бўлиши мумкинми?

Яна ўша савол: бутун дунё ноҳақ-у, ўрис ҳақ бўлиши мумкинми?

https://www.kp.by/online/news/2953400/

spykee 06.12.2017 10:01

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1099745)
Нуфузли халқаро ташкилот – Халқаро олимпиада қўмитаси

Коррупционерлар макони.

twix 06.12.2017 12:17

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1099745)
Яна ўша савол: бутун дунё ноҳақ-у, ўрис ҳақ бўлиши мумкинми?

Бўлиши мумкин!

Shokir Dolimov 28.12.2017 04:00

Табиий бойликларининг охири кўринмайдиган Россия давлати бундай бойликлардан маҳрум бўлган Япония давлатидан ривожланиш масаласида нима учун анча ортда қолиб кетганининг сабаблари статистик маълумотлар келтирилган видеороликда кўрсатилди (ФБда).
Бир россияликнинг ўша видеоролик остида қолдирган изоҳи менга ёқди. Унга мен кўрган фурсатда 210 киши лайк қўйиб, маъқул топганини билдирибди. Мана ўша изоҳ (таржимаси ва ўрисчаси) :

«Имконияти чекланган бошқа халқлар анча бой бўлиб, яхши яшаётгани баён этилган ўхшаш маълумотларни ўқиган юртдошларимизда уят ҳисси эмас, ўз уқувсизлигидан алам туйғуси қўзғалади, муваффақият қозонаётгани учун бошқа халқлардан нафратланиб, ўзининг тажовузкор табиатини намоён қила бошлайди. Истеъдодсизлигининг айбдорларини қаердадир хориждан қидиради. Айбдор аслида ўзи ва нўноқ ҳокимияти эканлигини кўрмайди, аксинча, уни 80 – 90 фоиз овоз берганча, қўллаб-қувватлайди».

***

«Когда наши читатели читают такую информацию, когда у других народов всё хорошо и живут значительно богаче, несмотря на ограниченные возможности, она вызывает не чувство стыда, а возникает чувство обиды за свою бездарность и становится в позу агрессора ненавидя всех за их успех. Начинают искать виновника где то за кордоном, но ни в коем случае у себя ни у своих бездарных властей. И поддерживают её на 80-90%».

Ўйланиб қолдим: республикамизда 26 йил муқаддам қабул қилинган давлат тилини фуқароларимизнинг айрим тоифалари ҳамон ўзлаштира олмаслигининг асл сабаби, чиндан ҳам уларнинг истеъдодсизлигида эмасмикан, деб.

twix 28.12.2017 07:47

Бизда чи?

Shokir Dolimov 28.12.2017 13:58

КТО ТАКАЯ «НАШУМЕВШАЯ» ОСТРОГОЖСКАЯ?

Улар ҳамон зиён етказмоқда.

Shokir Dolimov 20.02.2018 10:10

Юртимизда амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, миллий-маънавий ҳаётимиздаги ислоҳотлар анави ўзбексимонлар-у, уларнинг раҳнамоларига ёқмай, ижтимоий тармоқларда қаттиқ танқидга учрадими, демак билингки, биз тўғри йўлдан бормоқдамиз.

Shokir Dolimov 13.03.2018 12:28

АҚШнинг махсус хизматлари ўз баёнотларини исботлай олмаслигини шу билан иккинчи марта намоён этди.

Биринчи марта Ироққа қарши уруш бошлаб, унинг ҳудудида оммавий қирғин қуролни топиб бера олмагани, иккинчи марта эса Д. Трамп Кремлнинг жосуси эканлиги, президент сайловига ўрис аралашганини исбот қилиб бера олмагани бўлди.

Шундай экан, қадрли дўстлар, йирик давлатларнинг қудратига қаттиқ ишониб, адашиб қолманг.

Shokir Dolimov 13.03.2018 15:49

Ҳодисалар хроникаси

1999 йилгача Россиянинг Истиҳборот бош бошқармасида хизмат ўтаган ҳарбий разведкачи захирадаги полковник Сергей Викторович СКРИПАЛЬ 2006 йили Буюк Британия манфаатларида жосуслик қилгани учун хоинликда айбланиб, судланган.

2010 йили афв этилиб, Россия ва АҚШ ўртасидаги жосуслар алмашувидан сўнг Буюк Британиянинг Уилтшир графлигидаги Солсбери шаҳрида яшаб келган.

2018 йил 4 март куни С. Скрипаль ва унинг қизи Юлия асаб фалажловчи газ воситасида заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.

Буюк Британиянинг махсус хизматлари томонидан олиб борилаётган тергов тадбирлари натижасида, ушбу жиноятнинг содир этилишида, табиийки, Кремлнинг қўли борлиги аниқланган.

2018 йилнинг 12 март куни Буюк Британиянинг Бош вазири Тереза Мей Кремлга С. Скрипалнинг заҳарланишига доир тушунтиришлар бериши учун 24 соат вақт ажратди. Акс ҳолда Россия Буюк Британия ҳудудида содир этилган ғайриқонуний тажовузда айбланиши кутилади.

Воқеаларнинг келгуси ривожи Россияга, унинг маъмурий маркази бўлмиш Кремлга ва ўрисларнинг сохта ахборот тарқатадиган янгилик сайтларига нисбатан кибертажовуз қилинишини кузатиш мумкин.

Инглизларнинг фавқулодда масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қиладиган COBRA қўмитаси ҳам бугун йиғилса керак.

Жаҳонда, айниқса, Ғарбда Россияга бўлган ишонч барҳам топиб бораётгани боис, иш аста-секин бу йил ўриснинг юртида бўлиб ўтиши лозим бўлган Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бойкотига қадар етадиган кўринади.

Сиёсий ҳодисаларни диққат билан кузатиб боринг.

twix 13.03.2018 18:09

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1105523)
Буюк Британиянинг махсус хизматлари томонидан олиб борилаётган тергов тадбирлари натижасида, ушбу жиноятнинг содир этилишида, табиийки, Кремлнинг қўли борлиги аниқланган.

Кизик бизга бу нарсани нима дахли бор?
Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1105523)
Жаҳонда, айниқса, Ғарбда Россияга бўлган ишонч барҳам топиб бораётгани боис, иш аста-секин бу йил ўриснинг юртида бўлиб ўтиши лозим бўлган Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бойкотига қадар етадиган кўринади.

политикани спортга нима дахли бор?
нима буганда хам шу руслани жони сог бусин

Shokir Dolimov 15.03.2018 17:11

2018 йил 15 март куни БМТ Хавфсизлик кенгашида «Скрипаль иши» кўриб чиқилди. Унда АҚШ билан Франция вакиллари ушбу масалада Буюк Британия томонида бўлди. Зудлик билан аниқ чоралар кўрилмас экан, кимёвий қурол Суриядан ташқари, Солсберида ҳам қўлланилган ҳолат охиргиси бўлмаслиги, Нью-Йоркда ёки ҳар қандай давлат шаҳарларида такрорланиб бориши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Shokir Dolimov 18.05.2018 09:47

Ўриснинг сиёсати тутуриқсиз бўлиб, ҳаром (яъни фейк) аралашиб боришини исботлайдиган яна бир далил:

Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи кунида рус нашрларида ахборот хуружи. Бундан муддао нима эди?

spykee 18.05.2018 09:53

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1108062)
Ўриснинг сиёсати тутуриқсиз бўлиб, ҳаром (яъни фейк) аралашиб боришини исботлайдиган яна бир далил:

Крим тугрисида нима дейсиз, еки хамелеонга ухшаб бу масалада хам узгардингизми?:biggrin:

spykee 18.05.2018 10:01

Kun.uz эксперти Улуғбек Акбаров

крутой эксперт

Shokir Dolimov 18.05.2018 10:04

Цитата:

Сообщение от spykee (Сообщение 1108063)
Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1108062)
Ўриснинг сиёсати тутуриқсиз бўлиб, ҳаром (яъни фейк) аралашиб боришини исботлайдиган яна бир далил:

Крим тугрисида нима дейсиз, еки хамелеонга ухшаб бу масалада хам узгардингизми?:biggrin:

Қрим масаласида маслагим ўзгармасдир. Фақат хамелион мен эмас, ўрис халқи ҳам эмас, унинг ҳукумати, ўрис юртининг сиёсати.

spykee 18.05.2018 10:07

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1108065)
Қрим масаласида маслагим ўзгармасдир. Фақат хамелион мен эмас, ўрис халқи ҳам эмас, унинг ҳукумати, ўрис юртининг сиёсати.

Тугри, урис сиесатчилари ихтиерий равишда узи бошига елгон ишларни олади.. англиядаги скрипал вокеаси, спортчиларни нохак айблаш, сиз учун албатта рус сиесати булиб куринади :biggrin:
Сизга маълум эмасми, америка президента америка оммавий ахборот таркатиш тизимларини сизнинг тилингиз билан айтганда харом (фейк) таркатадиган воситалар сифатида бахолаган?

spykee 18.05.2018 10:15

Цитата:

Сообщение от spykee (Сообщение 1108067)
Сизга маълум эмасми, америка президента америка оммавий ахборот таркатиш тизимларини сизнинг тилингиз билан айтганда харом (фейк) таркатадиган воситалар сифатида бахолаган?

Сиз бу хакикатни тан олишни истамайсизми, еки сизга факат россияга карши тухмат килишга ундашадими? Ким?

Shokir Dolimov 26.05.2018 02:14

Россия ёки АҚШ: Ўзбекистон ким билан ҳамкорлик қилгани маъқул

YangierBola 26.05.2018 21:19

Shokir Dolimov, Да вот только не ждёт там никто. У них всё хорошо для своих. Как будто туда визу за день можно получить и полететь. Спорная статья очень, не объективная. Хвалят Америку. Фейсбука не было когда другие соцсети были. Просто он удушил все подобные сайты.

spykee 28.05.2018 09:34

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 1108354)

АКШ билан хамкорлик килиш унинг кулига айланиш дегани. Хозирда канча давлартлар бу кулликдан кутилолмай юришибди, уз мустакил сиесатини ва иктисодиени юрита олмай. Бу кармокка тушиш аклдан эмас биз учун.


Текущее время: 21:36. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»