uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Госуправление (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=504)
-   -   “Ҳаж” ва “Умра” тадбирлари бўйича (https://uforum.uz/showthread.php?t=21426)

Бобур Усманов 04.05.2018 12:37

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирлари бўйича
 
Бу ерда Сиз “Ҳаж” ва “Умра” тадбирлари бўйича саволлар бериш имкониятига эгасиз

twix 04.05.2018 12:43

очередь хакида батафсил маьлумот берсангиз. масалан бугун хаж га бориш учун ариза топширсак неча йил кутишимиз керак? 10-20йил?

Бобур Усманов 04.05.2018 15:00

Бугунги кунда ҳаж ва умра зиёратларининг ташкилий ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июнь кунидаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳамда 28 декабрдаги 1031-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Қарорлари асосида амалга оширилмоқда.
Ҳажга бормоқчи бўлган фуқаро олдин «Ҳаж»га бормаган бўлиши лозим (олдинги талаб сўнгги 5 йил мобайнида «Ҳаж»га бормаган бўлиши керак эди). «Умра»га бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги икки йил мобайнида «Умра»га ёки сўнгги 5 йил ичида «Ҳаж»га бормаган бўлиши керак.
Бундан ташқари, маҳаллаларда Ҳажга боришга номзодларни саралаб олиш учун ишчи гуруҳлар тузилади.
«Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибдаги ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ таркибига, қоидага кўра, туман бош имоми, маҳаллага бириктирилган имом, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вакиллари киритилади.
«Ҳаж» тадбирига боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал махсус талаблар асосида ишчи гуруҳ суҳбатидан ўтказилади ва сараланади.
Бунинг учун фуқаролар йиғини раиси томонидан номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади. Номзодларга улар суҳбатдан ўтказиш ва саралаш учун рўйхатга қўшилгани ҳамда суҳбатдан ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида фуқаролар йиғини раиси томонидан хабар берилади.
Ишчи гуруҳ ҳар ойнинг 5-санасидан кеч бўлмаган муддатда шаклланган рўйхат асосида «Ҳаж» тадбирига борадиган зиёратчи сифатида навбатга қўйиш учун номзодларни суҳбатдан ўтказади ва саралайди.
«Ҳаж» тадбирига боришга навбатга қўйиладиган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак бўлади:
а) номзод моддий ва жисмоний жиҳатдан «Ҳаж» тадбирига қодир бўлиши;
б) «Ҳаж» амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиш учун етарли диний билимга эга бўлиши;
в) номзод маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши;
г) оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий таснифланиши, маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;
д) йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши;
Ҳажга боришга навбатга қўйилган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.
Ишчи гуруҳлар номзодлар бўйича жамоатчилик фикри ва эътирозларини 5 кун муддатда текшириши лозим бўлади.
Ишчи гуруҳ жамоатчилик фикри асосида фуқарони «Ҳаж»га борадиган зиёратчи сифатида навбатга қўйиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 кун муддатда тавсия беради.

twix 04.05.2018 16:06

конунни укиб чикдим ва бир канча саволлар пайдо булди, ижозатиз билан шу саволларга жавоб берсангиз:
Цитата:

Сообщение от Бобур Усманов (Сообщение 1107538)
маҳалла раиси, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вакиллари киритилади

кизик буларни динга нима ахли бор? нима учун участковый, махалла раиси ёки хотин-кизлар кумитаси добро бериши керак? бу билан участковыйни черний спискасида буган киши хажга боролмайдими? илтимос батафсил ойдинлик критиб берсангиз
Цитата:

Сообщение от Бобур Усманов (Сообщение 1107538)
«Ҳаж» тадбирига боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал махсус талаблар асосида ишчи гуруҳ суҳбатидан ўтказилади ва сараланади.
Бунинг учун фуқаролар йиғини раиси томонидан номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади. Номзодларга улар суҳбатдан ўтказиш ва саралаш учун рўйхатга қўшилгани ҳамда суҳбатдан ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида фуқаролар йиғини раиси томонидан хабар берилади.

бора бора порахурлик пайдо булиб колмайдими?
Цитата:

Сообщение от Бобур Усманов (Сообщение 1107538)
Ишчи гуруҳ ҳар ойнинг 5-санасидан кеч бўлмаган муддатда шаклланган рўйхат асосида «Ҳаж» тадбирига борадиган зиёратчи сифатида навбатга қўйиш учун номзодларни суҳбатдан ўтказади ва саралайди.

четдан олиб каралса худди ким ошди савдосига ухшаркан.
Цитата:

Сообщение от Бобур Усманов (Сообщение 1107538)
б) «Ҳаж» амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиш учун етарли диний билимга эга бўлиши;

бу блимларни каердан урганиб олса булади?
Цитата:

Сообщение от Бобур Усманов (Сообщение 1107538)
г) оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий таснифланиши, маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;

демак кизи эрдан ажраб келган, ва ушунга ухшаш омиллар сабаб ота-она хаж сафарини адо этолмайдими?
Цитата:

Сообщение от Бобур Усманов (Сообщение 1107538)
Ҳажга боришга навбатга қўйилган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.
Ишчи гуруҳлар номзодлар бўйича жамоатчилик фикри ва эътирозларини 5 кун муддатда текшириши лозим бўлади.
Ишчи гуруҳ жамоатчилик фикри асосида фуқарони «Ҳаж»га борадиган зиёратчи сифатида навбатга қўйиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 кун муддатда тавсия беради.

яна порахурлик ка олиб бормайдими?

zokidintv 14.12.2018 16:26

40 миллион сум, Худо йули учун. Бой ва келажаги буюк давлатимиз мусулмонлар учун скидка килсин йоки улиб коладими? Зарафшон олтинлари, пахта пуллари каерга кеяпти?

abdurahmonaka 22.01.2019 21:01

Ассаламу алекум Форумдошлар бу uforum-да Диний комтадан вакил борми ? Умра зиёрати билан боглик мумаммоларим бор эди


Текущее время: 07:08. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»