Сўз бойлигимизни бойитамизми?
Ўзбек тилининг нақадар бой эканлиги ҳақида ҳамиша бонг урамиз! Аммо, ўзимизда сўз бойлигимиз қанчалик ранг-баранг?! Жумлаларни чиройли қилиб келиштириб ёзиш хар ҳолда бу тилни мукаммал ўзлаштирганлик белгиси бўлмаса керак! Айрим ҳолларда керакли сўзларни тополмай хуноб бўламиз.
Ишхонамда анчадан бери варақлашларини мунғайиб кутиб турган 5 жилдлик "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"нинг биринчи жилдини менсимасдан (худдики, ўзбек тилини мукаммал биладиган одамдек)қўлимга олдиму рўйи-рости уялиб кетдим. Эҳ-ҳе, 80 минг сўздан иборат ушбу луғатни кўздан кечириб, ўзим учун қанчадан-қанча янги сўзларни кашф қилдим. Ва шу топда бу сўзларни сиз азиз форумдошлар билан ҳам ўртоқлашиш фикри туғилди. Келинг, ўзимиз учун янги бўлган сўзларни ўзлаштирайлик, форумдаги ёки кундалик ҳаётимиздаги мулоқотларда, кимдир шеърида, кимдир ижодида, кимдир шунчаки иш қоғозларида қўллаш орқали уларнинг оммалашишига ҳисса қўшайлик. Ишонинг, бу ҳам ватанпарварликнинг гўзал кўринишларидан бири бўлади!!! Демак, бошладик! |
Изоҳлари қисқартирилган ҳолда алифбо тартибида вақти-вақти билан ўзим учун янги деб билган сўзларни ҳавола этиб боришга ҳаракат қиламан. Таклиф ва мулоҳазарларни кутамиз. А Абас – фойдасизАбдол – авлиё Абдолваш – авлиётабиат Абёт – байтлар Абр – булутлар Абри бало – бало булути Абри найсон – баҳор булути Абришим – ипак Аваға – чевара Авбош – безори Авоқ – авахта, қамоқ Аврод – кўп ўқиб юриладиган дуолар Аврон – тошқин Авроқчи – алдоқчи Аддоий – дуогўй Адиз, ангиз – буғдойи, экини ўриб олинган майдон Адип – тўннинг ички четига тикилган энсиз газлама Адоқ – оёқ Адоқламақ – охирламоқ, қуйиламоқ Адрамкаш – лоқайд Адрасман – исириқ Аёзламоқ – совқотмоқ Ажива – кўримсиз Ажуз – қари, кампир, чол Азимат – жазм Азмойиш – синов Азтаҳидил – астойидил Айбаки – айбли Айбона – айб иш учун жарима Аймоқи – ток Аймашмоқ – чирмашмоқ Айнамачи – тез-тез айнувчи Айрам – оқар сувнинг энг чуқур жойи Айқин – айқириб оқадиган Айғоқламоқ – текширмоқ Айҳай – айюҳаннос Акс – жин-ажина Алайно – очиқдан очиқ, рўйи рост Аламангиз – аламли Алапи – хом жўхори Аллоф – хашак, пичан, дон сотувчи Алоҳа – ҳозир, ниҳоят Амвол – мол-мулк Амома – салла Амплуа – актёр имкониятига мос тушадиган роллар туркуми Анбар – тобут ёпинчиғи Анбуҳ – сон-саноқсиз Ангров – анқов Андом – гавда,бадан Анчар – заҳарли, заққум Арайиш – ортиқчаси Арақи – шифтга ишланган ёғоч нақш, карниз Ардоб – ун, дон қўшилган ёғсиз суюқ овқат Арза – арз қилмоқ Арзонқўл – озгина ҳақ бадалига ишлайдиганлар Аристон – маҳкум Арқирамоқ – наъра тортмоқ Аспижаллоб – от олибсотар Атан – қишки узум осиб қўйиладиган ёғоч дор Атанган – ном чиқарган Атоғ – обрў, донг Афзун – зиёда Афиф – покиза, иффатли Ахбор – хабар Ашк – кўз ёш Аъмо – кўзи ожиз Ағраймоқ – анграмоқ Аҳбоб – дўстлар |
Цитата:
|
Avvalo, shunday foydali mavzu ochganingiz uchun tashakkur, do'stim. Hammamiz uchun foydali bo'lgan ushbu mavzuni, kelgusida qo'ldan kelgancha boyitib borishga harakat qilamiz.
Men ham "basir" so'zini "ko'zi ojiz" ma'nosida ishlatar ekanman... adashmasam, o'qigan aksar adabiyotlarimda ham shu ma'noda kelgan edi... Lekin, bu so'zning "ko'zi o'tkir" ma'nosida kelishini endigina bildim... Akamiz, Shokirbek bu so'z haqida o'z fikrini bildirsalar yaxshi bo'lar edi... "Axbor" sozi xabar emas, xabarlar ma'nosida kelar edi, adashmasam. (arab tilida otlarning ko'pligini yasash qoidasiga ko'ra yasama so'z) Astoyidil - soz'i esa, forscha "az tahi dil" ning buzilgan shakli ekanini bir katta yoshli odamdan eshitgan ekanman :) Ashk so'zi esa, adashmasam, forschadan kirib kelgan, badiiy adabiyotda qo'llab kelayotganimiz so'z |
Б
Бад – ёмон Бад олмоқ – шбуҳаланмоқ Бадар кетмоқ – ном-нишонсиз кетмоқ Бадастир – бекаму кўст Бадбин – бузуқ ниятли кимса Бадбуруш – бадбашара Бадгир – кек, гина сақловчи Бадгўй – ғийбатчи, иғвогар Бадзот – тагипаст Бадик – дудуқ Бадкарда, бадкор, бадкирдор – ёмон ишлар қилувчи Бадланмоқ – хўмраймоқ Баднамо – турқи совуқ Бадраф – ҳожатхона Базл – совға, туҳфа Бай – савдо келишуви Байдоқ – байроқ Байзо – оппоқ Байзо – офтоб Байир – қўлга ўргатилган Байирлашмоқ – маҳаллийлашмоқ, хонакилашмоқ Байтар – мол табиби Байтулаҳзон – ғам-ҳасрат уйи Байтулмол – хазина, мол-мулк сақланадиган жой Бакор келмоқ – кунига ярамоқ, бас келмоқ Бакорат – иффат Балбала – қадаҳ идиши Балоқ – кўйлак-иштоннинг почаси Бандибаст – жоду ёрдамида тайёрланган тугун Бандибон – турма, зиндон назоратчиси Банот, бархит – духоба Баравж – авж олган Бараҳна – очиқ-сочиқ Баргрезон – хазонрезги Баримта – гаров тариқасида молларни куч ишлатиб олиш Барол – барор Басир – ўткир кўзли Басит - содда, саёз Батанг қилди – қулоқни қомат келтирди Бачажиш – чақалоқ, полапон Бачки – майда шоҳчалар Баччахўрак – ғўр мева Баъда, баъдаз – шунингдек, кейин Баякбор – кутилмагандан, тўсатдан Бақавли – бамисоли Бақадриҳол – баҳоли қудрат Бақай – поча, тўпиқ, болдир суяги Бақамти – юзма-юз Бақанг – обкаш Бақия – солиқ, қарзнинг тўланмаган қолдиқ қисми Бақиядор – қарздор Бағаз – сўри, ишкомнинг қўндаланг ёғочлари Бағдаш – чордана Бағиз – нуқсон, айб, камчилик Бағир – жигар Баҳақ – Худо йўлида Баҳраланмоқ – баҳра олмоқ Бебилиска – осонлик билан топилган текин ва ҳисобсиз, пала-партиш Бебилчак – оёқ юзининг дўнг жойи Бебок – ножўя ишлардан қайтмайдиган қўрқмас, салбий маънодаги жасур Бевасиқа одам – лафзсиз, бетайин Бегор –мажбурий текин хизмат Безаха – эзилмаган, лат емаган, урилмаган Беканор – ҳадсиз, чексиз Бекас – ҳеч кимсиз Белак – чақалоқ беланадиган мато Беланғич – тебранадиган, айланадиган Белдамча – ичкаридан бойланадиган пахтали белбоғ Белдов – ўтовнинг белидан боғланган арқон |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
|
Текущее время: 22:35. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»