PDA

Просмотр полной версии : RenderMan

maqsudxon
14.05.2009, 23:42
man RenderMan programmasini qattan topsam buladi? (judayam zarur)

Rahmat!!!

Farhodjon Chinberdiyev
21.05.2009, 11:35
Мақсудхон, РендерМан ҳақида етарлича тушунчага эга бўлмай туриб уни қидирганингиз ноўрин. Кўпчилик фильмлар ва ҳ.к.лар ушбу рендер ёрдамида қилинганига яраша у анча қийин. Бундан ташқари, Ўзбекистонда бу рендерни яхшироқ биладиган одамни топиш ҳам қийин бўлса керак.

Маслаҳатим: МенталРейдан фойдаланишингиз мумкин. Ҳозир у ҳам етарли даражада ривожланган, шейдерлар осон яратилади(3Д Макс, Маяларда тайёр келади).

Агар оддий статик расм тайёрламоқчи бўлсангиз, Врейни ишлатинг.

maqsudxon
22.05.2009, 01:29

oka maslaxatiz uchun raxmat. Lekin "hovuzni suvga to'ldirmay suzishni o'rganib bo'lmaydi"ku. siz qaysi programmada ishlisiz? man cinema 4d da ishliyman unga mental ray yo'qku. u-bu qgan ishlarizdan yuvorsez zo'r bo'lardi. maxoff@inbox.uz

Farhodjon Chinberdiyev
22.05.2009, 09:12
Тўғриси, РендерМан ҳақида фақат юзаки билимга эгаман. Ўзим бирор нарса қилиб кўрмаганман, лекин кўп фильмлар шу рендер ёрдамида визуализация қилинишини биламан, холос.

Ўзим, асосан, 3Д Максда ишлайман. Маяда ҳам озгина тажриба бор. Асосий рендерлар: Врей, МенталРей. Бир пайтлар ФайналРендерни ҳам синаб кўрганман.

Қилган ишларим «вау» эффект бермайди, 3Д — мен учун шунчаки хобби.

Айтгандай, аслида РендерМан фақат шейдерлар(материаллар) ёзиш стандарти(улар қисқартирилган Сида ёзилади). Шу стандарт асосида Пиксар дастурлар яратган: RenderMan for Maya, PRMan, RenderMan Studio ва ҳ.к.
РендерМан стандартлари асосида текин рендерер ҳам мавжуд: Пикси — http://www.renderpixie.com/.

Пиксар РендерМанни ҳам қидирсангиз турли торрентлардан топсангиз бўлади.