PDA

Просмотр полной версии : Масофавий таълимни ташкиллаштирувчи платформа

vakhid
09.05.2009, 18:17
Якин ойларда биз масофавий таълим жараёнини ташкиллаштирадиган дастурий таъминотни яратмокдамиз!

Дарвоке, Узбекистонда масофавий таълим жараёнини ташкиллаштирувчи дастурий таъминотлар мавжудми?

Behzod Saidov
09.05.2009, 20:05
Якин ойларда биз масофавий таълим жараёнини ташкиллаштирадиган дастурий таъминотни яратмокдамиз!

Iloji bo'lsa, uning imkoniyatlari va ishlatilgan texnologiyalar haqida batafsilroq ma'lumot bersangiz. Iloji bo'lsa, mavjud dasturiy ta'minotlar (masalan Moodle) bilan taqqoslagan holda...

albatros
12.05.2011, 13:29
Bu dasturiy taminotning qanday afzallik tomonlari bor.Unda mavjud imkoniyatlar haqida ham ma'lumot bersangiz.

Shokir Dolimov
30.07.2011, 06:30
Якин ойларда биз масофавий таълим жараёнини ташкиллаштирадиган дастурий таъминотни яратмокдамиз! Дарвоке, Узбекистонда масофавий таълим жараёнини ташкиллаштирувчи дастурий таъминотлар мавжудми?
Велосипедни қайтадан ихтиро қилиб қўймаслик мақсадида бир нарса яратишдан олдин ишни ўхшаш саволларга жавоб топишдан бошлаган маъқул эмасми? Ёки «яратмоқдамиз», деганингизни айнан шундай иш тутганингиз сифатида тушуниш керакми? Юқорида, форумдошларимиз томонидан берилганлар саволларга батафсил жавобингиз мени ҳам қизиқтиради

vakhid
09.09.2011, 08:40
Айнан ҳозир масофадан ўқитиш буйича http://estudy.uz/ ни ишга туширдик.

Hero
09.09.2011, 10:23
Айнан ҳозир масофадан ўқитиш буйича http://estudy.uz/ ни ишга туширдик.

Bu sayt nima haqida ma'lumotlar berilgan to'liqroq iloji bo'lsa

AbuMuslim
09.09.2011, 11:17
Айнан ҳозир масофадан ўқитиш буйича http://estudy.uz/ ни ишга туширдик.

Бу сайт қайсидир хорижий мамлакат тилида экан... ўзбекча версияси ҳам борми?
Сайт аудиторияси кимлар бўлиши назарда тутилган...?

Nigora Umarova
14.09.2011, 09:33
Moodle tizimi bo'yicha masofaviy ta'limni tashkil etish bo'yicha videolavhalar (http://utube.uz/search/result?query=moodle) bilan mana bu yer (http://utube.uz/search/result?query=moodle)da tanishishingiz mumkin.

vakhid
25.09.2011, 23:40
Танишинг http://my.estudy.uz/

Масофали таълим тизими академик лицей ва колледж ўқувчилари , Олий таълим муассаси талабаларига масофадан таълим бериш учун яратилган тизимдир. Ҳозирда тизим ТАТУ талабалари ва ТАТУ қошидаги академик лицейларга физика, математика фанларини интерактив куринишда таълим олиб келишмоқда.
Ўвув курслари ўзбек ва рус тилларида яратилади......

mrmelhay
12.11.2011, 14:35
Мен хам масофали таълим устида иш олиб бораяпман.
http://dl.namsu.uz
Ушбу сайтни яратишда Moodle дан фойдаланилган.
Сизлар яратган платформа очик кодли буладими ёки у хам бирорта CMS асосида яратилганми?

vakhid
12.11.2011, 14:47
Мен хам масофали таълим устида иш олиб бораяпман.
http://dl.namsu.uz
Ушбу сайтни яратишда Moodle дан фойдаланилган.
Сизлар яратган платформа очик кодли буладими ёки у хам бирорта CMS асосида яратилганми?

http://estudy.uz/ тизимини узимиз яратганмиз хавфсизлик маъносида коди очик булмайди.
Лекин, http://my.estudy.uz/ LMS тизими эса efront да яратилган

Anvar Atakhanov
12.11.2011, 15:02
Мен хам масофали таълим устида иш олиб бораяпман.
http://dl.namsu.uz
Сайтни секинрок ишлашини, ахборотларнинг эскилигини инобатга олмаганда нормальний сайт, ишга тушуриб олгандан кейин манимча бу камчиликларни бартараф этсангиз керак.

Tulqin Eshbekov
16.11.2011, 05:32
колледж

Илтимос, коллежни - "колледж" шаклида ёзманг! Биттаси менинг ИМИЖ ҳақида ёзганларимни журналга "имидж" шаклида бузиб "таҳрир" қилиб чиқаргани учун эшитадиганини эшитди... ;)

Ўвув

Ўқув сўзини ёзганда бундай техник хатолар ўтиб кетиши мумкинлигини тушунса бўлади, чунки муаллиф ҳамиша шу хатога йўл қўймаслигига ишонаман. :)
Ҳамиша тўғри ёзишга не етсин!! ;)

Masud Mahsudov
16.11.2011, 17:29
колледж

Илтимос, коллежни - "колледж" шаклида ёзманг! Биттаси менинг ИМИЖ ҳақида ёзганларимни журналга "имидж" шаклида бузиб "таҳрир" қилиб чиқаргани учун эшитадиганини эшитди... ;)

Ҳамиша тўғри ёзишга не етсин!! ;)

Домла, юқорида айтган "имиж" сўзининг ўзбекчада ишлатилишининг ўзи қанчалик тўғри? Мен, масалан, ишлатолмайман, ғализ туюлади, тўғриси...
Шу сўзни "кўриниш" билан алмаштирсак чиройлироқ эмасми?

Botirali Jalolov
22.12.2011, 05:22
Menda bitta savol paydo bo'ldi. Elektron o'quv qo'llanma va darsliklar bilan masofaviy ta'limning farqi nimada va qanday xususiyatlari bilan ajralib turadi? Bilganlar to'liqroq ma'lumot beringlar

Kadambay Saytov
22.12.2011, 09:49
Масофавий таълимда талаба (тингловчи) маълум веб-сайт орқали ўзининг логин ва паролини киритиб, курслар бўйича таълим олади. Яъни, маъруза матнлари ўқиши, топшириқлар, тест, савол-жавоб ва бошқасини бажариши эвазига, маълум балларни тўплайди.
Электрон қўлланма ва дарсликлар (ЭАТР - электрон ахборот таълим ресурслари) синф ёки синфдан ташқари дарс машғулотларидан, шунингдек мустақил таълим олишда қўлланилиши мумкин.

Одатда, электрон қўлланма ва дарсликлардан локал тарзда компьютернинг ўзидаёқ интернетга уланмасдан қўлланилади. Масофавий таълимда эса, аксарият ҳолларда, Интернет тармоғига уланиш ва кўрсатилган сайтда рўйхатдан ўтиш зарур бўлади.

СДО (система дистанционного обучения) - яъни масофавий таълим тизими платформалари очиқ қодли (тўлиқ ёки қисман бепул) ёки ёпиқ кодли (тижорат) дастурий код платформасида бўлиши мумкин. Очиқ кодли платформага мисол MOODLE тизими.
Мисол:
http://moodle.uzedu.uz/

Tulqin Eshbekov
23.12.2011, 05:06
"имиж" сўзининг ўзбекчада ишлатилишининг ўзи қанчалик тўғри? Мен, масалан, ишлатолмайман, ғализ туюлади, тўғриси...

Замонавий янги сўзлар қатори "имиж" ҳам лисонимизга кириб келмоқда. "Ўзбекистон миллий энциклопедияси"нинг 4-жилдида унга шундай изоҳ берилган:
"ИМИЖ (инг. image, лот. imago — тимсол, кўриниш) — шахс, ҳодиса, нарсанинг оммалаштириш, реклама қилиш ва ҳ. к. мақсадларда одамларга ҳиссий-руҳий таъсир кўрсатишни кўзлаб шакллантириладиган қиёфаси; тарғиб қилиш воситаларидан бири (мас, сиёсий арбоб имижи)".
PR (жамоатчилик билан алоқалар) фанида у ҳақда жуда кенг маълумотлар берилади. Бу борада инглизлар билан басма-басига рус ва украин олимлари анча-мунча тадқиқотлар олиб боришмоқда. Бизда ҳам журналистика факультети олимларидан Файзулла Мўминов ва Гулнора Нишонова изчил тадқиқотлар олиб бормоқдалар.
PR нуқтаи назаридан қаралганда, ташкилот имижини яратиш учун у ҳақда жамоатчиликка мунтазам равишда ахборот бериб бориш талаб этилади ва ҳоказо. Очиғи, бу борада ҳали жуда кўп ишлар қилишимиз лозим!

Шу сўзни "кўриниш" билан алмаштирсак чиройлироқ эмасми?

"Имиж"нинг ўзбекона маъноларидан бири "кўриниш" бўлса-да, кенг маънода бу сўз унинг моҳиятини тўла қамраб ололмайди...
Тараққийпарвар жамиятимизда ташкилотлар, шахслар имижини PRга мосу хос равишда чинакам яратаверсак, имиж деганлари ҳам тилимизга сингиб, том маънода ўзимизники бўлиб қолса ажабмас! :)

Tulqin Eshbekov
23.12.2011, 05:12

24.12.2011, 13:13

Шу каби сўзларнинг тилимизга, адабиётимизга кириб келишига барибир қаршиман... Қачондан бери инглиз ёки рус тилидан сўз олишимизга эхтиёж бўлиб қолди? Кўриниш, сурат, тасвир, нуфуз, ҳолат, аҳвол деган сўзлар каммидики, бу сўзни қабул қилсак?

Tulqin Eshbekov
26.12.2011, 06:39
Кўриниш, сурат, тасвир, нуфуз, ҳолат, аҳвол деган сўзлар каммидики, бу сўзни қабул қилсак?

Она тилимизга бу қадар жонкуярлик билан қарашингиз таҳсинга лойиқ! Бироқ, PR (пиар) фани билан боғлиқ ҳолда халқаро сўзлардан бирига айланган "имиж"ни ўйлаб кўриш керак. Унга оид янги фан пайдо бўлган. Яъни, "Имижеология"! Бу борада ҳам тадқиқотлар олиб борилмоқда. Журфакнинг 4-босқич талабаларига айнан шу фандан изланувчан олимамиз, филология фанлари номзоди Гулнора Нишонова дарс беради.
У дунёдаги етакли олий таълим муассасаларида "Имижеология" деган фан ўтилиши ҳақида сўз бошларкан, бизда, айтайлик: "Нуфузология" деб ўрганишимиз маъқул, деса тўғри бўлармикин?
Башарати, лисонимизга имиж, "Имижеология" каби илмий сўзларнинг кириб келиши ва амалиётда сўз бойлигимизга бойлик қўшилишининг нимаси ёмон?
Мен ҳам илгари дуру гавҳар мисол сўзларимизни асраш ҳақида куюниб ёзганман. Айтайлик, шаҳар - "город"га, кўча - "улица", "ул. Пушкина"га, она - "мама"га, ота - "пахан"га айланиб кетмасин, деган мазмундаги мақолаларимни ўқигандирсиз? 2000 йил Ғафур Ғулом нашриётида чиққан "Адашган қиз қисмати" деган китобимга ҳам киритилган ўша мақолалар.
Бугун эса дунёдаги тараққийпарвар давлатлар билан ҳамқадам бўлишга интилаётган эканмиз, компьютер, интернет каби сўзлар ёнида пайдо бўлган имижнинг ҳам "кўксидан итариб" ташлаш қанчалик тўғри бўларкин, деган ўй тинчлик бермаётир...

мафтун
27.12.2011, 17:15
Шу каби сўзларнинг тилимизга, адабиётимизга кириб келишига барибир қаршиман...

Тилнинг бойиши айнан шу йўл билан ҳам бўлади-ку!

Имиж маъносини хос кўриниш деган ибора билан ифодаш мумкиндир,
аммо имиж каби қулай ва аниқ эмас.
Яхшиси уни шундай қабул қилиш керак, бу тилнинг камчилиги ё фақирлиги ҳисобланмайди, менимча.

Сўз ўзлаштириш бир сўз билан айтганда ёмон эмас.

Японияни Йипония дейиш ёмон, масалан.

Tulqin Eshbekov
29.12.2011, 08:18
Яхшиси уни шундай қабул қилиш керак

Бу атама (сўз) бизда ҳам аллақачон қабул қилинган! Исботи - "Ўзбекистон миллий энциклопедияси"да изоҳланган, олий таълим муассасаларида имиж мазмун-моҳияти назарий жиҳатдан ўрганилмоқда, амалиётда эса, айнан шу соҳада ишга киришган янги авлод вакиллари ўзларини ҳақли равишда: "имижмейкер" деб аташмоқда!
Менинг биргина тилагим: шу имиж деган сўзни асл ҳолида ёзиш, уни - "имидж" шаклида бузишга эътироз эди!.. ;)

Tulqin Eshbekov
03.01.2012, 01:17
Шу тариқа форумимизнинг ҳам имижи яратилмоқда! ;)

Ruzmatov Kahramon
21.11.2012, 17:11
Масофали таълим тизими академик лицей ва колледж ўқувчилари , Олий таълим муассаси талабаларига масофадан таълим бериш учун яратилган тизимдир. Ҳозирда тизим ТАТУ талабалари ва ТАТУ қошидаги академик лицейларга физика, математика фанларини интерактив куринишда таълим олиб келишмоқда.
Ўвув курслари ўзбек ва рус тилларида яратилади.....

Sayt yaxshi yaratilgan,men hamma modullarini tekshirib ko'rdim, men ham yaratmoqchi edim, bilishimcha bu narsalar hamma etarli ekan.....

Igor Khan
24.05.2013, 09:21
Просматривая статистику (https://moodle.org/stats/) на сайте moodle.org, извлек данные (https://moodle.org/sites/) по количеству официально зарегистрированных сайтов moodle в Центральной Азии.
Казахстан - 77
Киргизия - 24
Узбекистан - 16
Таджикистан - 2
Туркмения - 1
Афганистан - 95

Кто не в теме, moodle - одна из наиболее распространенных систем управления образовательным контентом. На ее основе строятся системы дистанционного обучения

Kadambay Saytov
24.05.2013, 11:08
moodle - одна из наиболее распространенных систем управления образовательным контентом. На ее основе строятся системы дистанционного обучения
А где можно получить список 16 ти сайтов Узбекистана, использующих платформу MOODLE? (кроме moodle.uzedu.uz и mtk.uz :))

Igor Khan
24.05.2013, 11:24
А где можно получить список 16 ти сайтов Узбекистана
Там (https://moodle.org/sites/index.php?country=UZ) ведь список стран, по названию страны щелкаем и получаем