PDA

Просмотр полной версии : Узбек романчилигининг асосчиси: Абдулла Кодирий


Nigora Umarova
10.04.2009, 18:18
Бугун - 2009 йил, 10 апрель куни узбек романчилигининг асосчиси, ёзувчи Абдулла Кодирий таваллуд топганларига 115 йил тулади.


https://img.uforum.uz/images/2212132.jpg

Келинг, ушбу мавзуда узбек маърифатпарвар адиби, улкан ёзувчи Абдулла Кодирийни хотирласак азиз форумдошлар.
Зеро, ёзувчи айтганидек мозийга кайтиб иш курмокни хайрлик дейдилар.

Nigora Umarova
10.04.2009, 18:21
Ёзувчи хакидаги маълумотларни ушбу сайтдан (http://www.qodiriy.edunet.uz/index.htm)олишингиз мумкин.

http://www.qodiriy.edunet.uz/index.htm

Nigora Umarova
10.04.2009, 18:30
Хурматли Тохир ака!
Бир пайтлар Абдулла Кодирий номидаги жамгармани бошкаргансиз. Шу боис хам хам ёзувчи, хам собик жамгарманинг раиси сифатида халкимизнинг буюк фарзанди Абдулла Кодирий хакидаги фикрларингизни форумдошларимизга билдирсангиз, илтимос...

Tohir Malik
10.04.2009, 19:09
АЖАБ САОДАТ
(биринчи ма?ола)
1
1938 - мелодий, ўктабр ойининг тўртинчиси, куз кунларининг бири, ?уёш алла?ачон ботган, аммо теваракдан шом азони эшитилмайдир. Ша?ар марказидаги бу донгдор бино атрофида масжид йў?. Нари ма?аллалардаги омон ?олган масжидлардан ?ўр?ибгина, титрабгина чи??ан азон ча?ири?и тўрт-беш хонадон деворидан аранг ошиб ўтишга ?урби етади. Донгдор бинода гуно?лари нима эканини билолмай ?айрон ётган ма?буслар шом кирганини кичкина дарчадан тушиб турувчи нурнинг йў?олганидан биладилар. Озодликдан нишона бўлиб туюлувчи бу нурни ?ар тонг умид билан кутиб, тушкин ва эзгин кайфиятда узатадилар. Дарчадаги нур йў?олгач, кечлик ов?ат киритилади. Улар ўлимга ма?кум эканликларини сезишади. Очликдан ўлиб ?олмаслик учун, «?онуний» йўл билан отиб ўлдирилишлари учун ов?ат ейдилар. Сўнг... бу бинода жонланиш бошланади. Аммо кишиларнинг дадил сўзлашишлари, ха?олаб кулишлари бу иморатни кўкка кўтаргудек эмас. Бундаги товушлар ўзгача, бундаги ташвишлар бош?адир. Бунда дардли инграшлар ?укмрон...
Бунда терговни кўпро? тунда ?иладилар. Кундузи одам овлаш билан маш?ул бўладиларми ёхуд ту?мат ва и?во тошларини тўплашдан бўшамайдиларми - бу ёл?из Яратганга маълум - ?ар ?олда терговга асосан кечаси ча?иришади.
-Кадыри, на выход!
Айни чо?да бош?а эшиклар ?ам очилади:
-Сулейманов - Чулпан, на выход!
-Фитрат...
ўофил бандалар... Бу сўнгги ча?ири? терговга эмаслигини ?айдин билишсин? Улар «терговчи уни сўраса, бундай жавоб ?айтараман...» деган хаёл билан ?ўлларини ор?ага ?илган муте бир ?олда юриб чи?адилар. Улар билмайдиларки, сўро?лари кеча якунига етган. Бу тун отиладилар. Эртага, тонг отгач эса... ?укм ёзилади. Уларнинг киндик ?онлари турли жойларга, турли ва?тда томган. Ту?илган кунлари ?ужжат учун ани? ?ам эмас... Фалон мучал, ўрик гуллаганда ёки ?андалак пиши?ида ту?илган... Аммо... ўлим топган кунлари ани? - 4 ўктабр... Аммо 5 ўктабр деб расмийлаштирилади... Юрак ?онлари бир жойга тўкилади...
Буни билмайдилар, нима учун ?овлига олиб чи?ишгани ?ам улар учун номаълум. Дарича тугул бирон тир?иши ?ам бўлмаган усти ёпи? автомобилга чи?иб, ёнма ён ўтиришади. ?орон?ида бир-бирларини танимайдилар. Сўзлашиш мумкин эмас. Чур? эта олмайдилар.
Автомобил ?аби? манзилга етмо?ни истамагандек ихраб-сихраб секин юради. Текис йўл тугаб, ўн?ир-чўн?ирлик бошланади. Автомобил ?ар силтанганида, чу?урга тушиб-чи??анида мувозанатни йў?отадилар.
Ни?оят, автомобил тўхтади. Эшик очилиб, ?орон?у ерга туташиб кетган юлдузли осмоннинг бир парчаси кўринади. Уларни жарлик ё?аси сари бошладилар. Шунда улар бир-бирларини танидилар. Шунда бу ерга нима учун келтирилганларини англадилар. Осмондаги кемтик Ой ёру?ида кўзлар кўзларга тикилиб сўзлашади:
-Киши агар юз, агар минг яшаса ?ам охири ўлмак керак. Эслайсизми, «Бобурнома»да шоир:
«Агар сад сол мони в-ар яке рўз,
Бибояд рафт аз ин ко?и дилафрўз...» - деган эди. Яъниким, агар юз йил ва агар биргина кун яшасанг ?ам, кўнгул очувчи бу ?асрдан кетиш керак бўлур. Биз учун бу ?асрдан кетмо? ва?ти етубдур.
-Бу ?асрдан кетишимдан мен афсусда эмасман. Армоним шуки, бу ?аётдан бизни ўз дўстларимиз ?увдилар. А?ил-ино? яшай олмадик. Биз-ку кетамиз, миллатнинг а?воли не бўлур? Кун келурмики, миллат иттифо?да яшаса? Кун келурмики, ?орон?улик чекинса, офтоб чи?са...
-«Тилинган тилларга ?он югургуси,
Бўшанган инларга жонлар киргуси.
Тиканли бо?чалар чечак кўргуси,
?а? йўли, албатта бир ўтилгуси...»
-Гаплашилмасин!
?ар э?тимолга ?арши айтилган буйру? эди бу. ?озир кўз кўзга тушиб, юрак юрак билан сўзлашмо?да эди. Юраклар сўзлашувини ?еч ким ман этолмас. Уларнинг жисмлари ?ибсда. Ру?лари эса озодликда. ?озир ў?лар узилади. Бедор юраклар уришдан тўхтайди. Жисм ?аёт чо?ида агар юрак фа?ат ?он ?айдаш билан банд бўлган бўлса, жон чи?иши билан у ?ам ўлар. Агар юрак эл ?амида, инсонлар ?амида яшаган бўлса, бир ў? тегиши нима экан, ?ийма-?ийма ?илиниб зарралари олам аро сочиб юборилса ?ам ўлмайди, яшайверади. Милти?ларини ў?лаганлар билишмайди буни. Уларга буйру? берилса бас - тепки босилади... ў? ?авода ўтли из ?олдириб бориб бедор юракка санчилади. Улар «ма?кумлар ўлди», деб изларига ?айтадилар. Буларнинг ?ўлларига кишан уриб берган «дўст»лари ?ам «улар ўлди» деб ўйларлар. Уларнинг номларини ўчира бошларлар. Бирга тушган суратларини йиртарлар. Кўпчилик бўлиб тушилган суратларда уларнинг кўзларига игна ти?иб тешарлар... Булар милти? тепкисини босувчи, буйру? бажарувчи аскарлар эмас. Улар ўзларини доно фа?млайдилар. «Алвасти кўприк» деб аталувчи жар ё?асида милти? тепкиси босилувини кутаётганларнинг юраклари тоабад тирик ?олишини ?ам биладилар. Била туриб ўзларини фа?мламаганга оладилар. Йў?, улар бу юракларнинг ?ам жисмга ?ўшилиб тупро? остида чиришини истайдилар. Шукрки, фа?ат истайдилар халос. Юракка кишан уриб беролмайдилар. Юракни чирита олмайдилар...
Жар ё?асида турган ма?кумлар нималарни ўйлашди? Кўзларидан дарё-дарё ёш о?изиб ?олган оилалариними? Ёки бу дунёдан алла?ачон кўз юмиб кетган ота-оналари, биродарлариними? Балки Самар?анддарвозадаги шийпонда ?урган су?батларини эслашар?
-Асрнинг ўн еттисида онадан ?айта ?ур бўлиб ту?илдик, деб адашибми эдик?
-Бизки адашдик, фу?аро не ?илар?
-«?алокат бўлишин билмай ?улочни катта отдим-ку...»
...Милти? тепкиси босилунига ?адар бир неча нафас ва?т бор...
-Мен «дўст»ларимизга ачинаман. Ва?ти келиб бизнинг ?а? эканимиз ойдин бўлганида бу дунёда ?андай бош кўтариб юрар эканлар? Балки Худо уларни тирик ?олдириб, узо? умр бериб жазолагандир?
-?иёматда юзма-юз бўлганимизда нима дейишар экан?
Тилга кўчган сўзлар шуларгина эди.
-Гаплашилмасин!
Буйру??а ?ожат ?ам йў? эди.
Тепкилар босилди, ўлим ў?лари отилди.
Сўзлашмо? ?иёматга ?олди.
Уларга ?еч ким аза очмади. Жаноза ?ам ў?илмади. Чунки уларнинг ўлимидан бехабар эдилар. ?атто «дўст»лар ?ам бехабар эдилар. Шунча ?илган хизматлари эвазига ?увониш бахтидан беба?ра ?олдилар, бечоралар…
Орадан йиллар ўтиб эса... билдилар. Аммо энди кеч эди. ?увонишга асос йў?. Улар хал? душмани эмас, чин хал?парвар эканликлари маълум бўлди. «Дўст»ларни биров айбламади. Ўзларидан ўтгани ўзларига-ю, Алло?га маълум.
Байт:
Бу гулшан ичраки йў?тур ба?о гули?а сабот,
Ажаб саодат эрур, чи?са яхшили? била от.
(?азрат Навоийдан)

Tohir Malik
10.04.2009, 19:11
2
Уларнинг жисман ма?в этилганларига эллик олти йил бўлибди. Ўшанда ?азрат Абдулла ?одирий ?ир? тўрт ёшда эканлар. «Ўтган кунлар» рўмонининг ёзилганига эса етмиш йил бўлди. Ёзувчи билан бирга асарга ?ам кишан урдилар. Асарни ?ам ўлимга ма?кум этдилар. ?а? йўлидаги асарни ?еч ?андай ?укмдор ?еч бир замонда ма?в этолган эмас. Абдулла ?одирий ?ам, у зотнинг асарлари ?ам тирик ?олаверади.
Камина хизматкорингизнинг ма?сади - «Ўтган кунлар» ?а?ида уч-тўрт о?из сўз айтиш эди. Гапни тў?ридан тў?ри шундан бошласам ?ам бўларди. Аммо Абдулла ?одирий ва унинг сафдошлари отилган кунни, онни эсламо? зарур эди. Чунки уларнинг ўлимлари тасодифий эмас, улар охир-о?ибат шу жар ё?асига келажакларини билганлар ва бу ?олни асарларига сингдирганлар.
«Ўтган кунлар» ?а?ида балки юзлаб ма?олалар ёзилгандир. Тан?ид ?илинган, та?лил этилган, ма?талган ма?олаларнинг айримлари билан танишман. Мен адабиётшунос олим эмасман. Та?лилларга нўно?ман. Мен фа?ат Абдулла ?одирийнинг мухлисиман. Шу боис у мўътабар зотнинг асарларидан олган таассуротларимнигина баён ?ила оламан.
Абдулла ?одирий адабиёт оламида ўз мактабларини яратганлар. Мен шу мактабнинг бошлан?ич синфидаман. Фикрларим ?ам шу даражада - маъзур тутгайсиз.
Биз ўрта мактабда Абдулла ?одирий ?аёти ва ижодини ўрганмаганмиз. Университетда ?ам ахборот тарзидаги маърузаларни тинглаганмиз. Ўрта мактабда «Гулнор ( ёки Зайнаб, Фар?од, Мажнун...) - чин му?аббат эгаси», деган мавзуларда инщолар ёзганмиз. Фарзандларимиз эса «Отабек (ёки Кумуш, Анвар, Раъно...) - чин му?аббат эгаси», деган мвзуда иншолар ёздилар. Олимларимиз нашр этган айрим ма?олаларда ?ам шу ?олни учратишимиз мумкин. Бу масалада уларга жиддий эътироз билдирмо?чи эмасмиз. «Ўтган кунлар» рўмон тарзида (жанрида) ёзилган. «Ўтган кунлар»нинг пойдевори - Отабек билан Кумушнинг му?аббати. Мен бу асарни шимолий уммондаги ба?айбат муз то?ига - айсбергга ўхшатаман. Маълумки, бу то?нинг фа?ат чў??илари кўзга ташланади, асосий ?исми эса кўринмайди - сув остида бўлади. ?ар бир улу? асарнинг улу?ворлигини, умрини ана шу кўзга кўринмас ?исми таъмин этади, деб ўйлайман. Абдулла ?одирий ?ўлга ?алам олганларида икки ёшнинг оловли му?аббатинигина баён ?илмо?чи бўлганмикинлар? Агар ма?сад шугина бўлса асар бу ?адар улу?ворлик касб эта олармиди? Ахир тарихимизда иш?ий ?иссалар кам эдими? Эслайлик: Абдулла ?одирий адабиётга му?аббат куйчиси бўлиб кириб келмаганлар. Фикримизнинг далили учун «Жувонбоз» деб аталган ?икояларини, «Бахтсиз куяв» деб аталмиш пъесаларини ёдга олиш кифоядир. Шунга кўра айтмо? мумкинки, ёзувчи адабиёт майдонига хал? ?амида куйиб-ёниб кириб келганлар. Хал?нинг та?дирини, келажагини ўйлаб ?ай?урганлар. «Ўтган кунлар» ёзишга ?ам ана шу миллат ?ай?уси ундаган бўлса керак.
Байт:
Юз жафо ?илса манга бир ?атла фарёд айламон,
Элга ?илса бир жафо юз ?атла фарёд айларам.
(?азрат Навоийдан)
«Кумушни ўлдириб ?ўйдим», деб йи?лаган эканлар. Назаримда ёзувчи Кумуш исмли гўзал жувоннинг ўлимидан эмас, бош?а нарсадан куйиб, йи?лаганлар. Бу ?а?да бир оздан сўнг батафсилро? муло?аза юритмо??а уриниб кўрамиз.
Фикри ожизимча, «Ўтган кунлар»нинг биринчи ва охирги жумласи асарнинг асл мо?иятини белгилайди:
«1269-инчи ?ижрия, далв ойининг 17-инчиси, ?иш?и кунларнинг бири, ?уёш бот?ан, теваракдан шом азони эшитиладир...»
«...Ўзбек ойим ?ора кийиб, таъзия очди.»
Шу жумлаларни кўп ўйлайман. Нима учун ?иш куни? (Ба?ор ёки ёз эмас?) Нима учун атрофдан шом азони (бомдод эмас!) эшитилади? Айтмо?ингиз мумкинким, савдо а?ли кундузи иш билан маш?ул, карвонсаройга шу пайтда ?айтади, Отабекнинг ?узурига келувчи ме?монлар шуни назарда тутганлар. Шундай десангиз сизга яна бир саволим бор: улар бомдодда келувлари ?ам мумкин эдими? Ёки, Мар?илон катта ша?ар эмас, Отабекни биронта растада кундузи учратмо?лари ?ам э?тимолдан ?оли эмасдир.
«...Теваракдан шом азони эшитиладир...» Балки бунинг рамзий маъноси бордир. Балки ёзувчи айнан шом азонини таъкид этганида фа?ат намозга ча?ири?ни эмас, бош?а нарсани ?ам назарда тутгандир? ?ар ?олда менга шундай туюлади. Шом - ?орон?улик босиб келишидан бир дарак. Далвда кечалар узун, ёру?лик камро? бўлади. Шом азони юрт бошига ёпирилиб келаётган ?орон?илик, зулматдан ого? этувчи дарак эмасмикин? Донишманд адиб «?ой мўъминлар, кўзларингизни очингиз, остонангизда ?аним турибди. Иттифо? бўлмас экансиз, ёру? кунларингиз узун тун кечаларига айлангусидир», демо?чи бўлмаганмикинлар? Бу азон ча?ири?ига эътибор берилмади. Ёзувчи азон ча?ири?ини тилга олгач, унинг изидан «намоз ў?илди», демаганлар. Фа?ат ча?ири?ни баён ?илганлар. ?ужрадагилар эса ўз ишлари билан маш?уллар. Бу ?ам ноиттифо?ликка бир ишорамикин? Асарда азон ча?ирилиши бир неча маротаба зикр этилади. Аммо бирон марта ?ам намоз тасвири берилмайди. Ажаб ?ол: азон ча?ирилгану ?амма дунё ташвиши билан банд. Адиб “?ора кунларнинг бостириб киришига диёнатсизлик сабаб”, демо?чи бўлмаганмилар?
Асарда нима учун Отабекнинг онасига «Ўзбек ойим» деб исм ?ўйилган? Ахир аёлларда «Ўзбек» деган исмни ?арийб учратмаймиз-ку? (Шахсан мен ?еч эшитмаганман.) Назаримда ёзувчи шу сўнгги жумла учун ?ам «Ўзбек ойим», деб ?ўйганга ўхшайдилар. ...Ўзбек ойим ?ора кийди... Юрт хавфдан ого? этувчи ча?ири??а эътибор бермади, ?идоятдан чекинди ва о?ибатда ?ора кийди, аза очди. ?орон?и тунларга кириб келди.
Юртнинг ?ора кийишига сабаб нима? Худоёрхоннинг ?арбий жи?атдан ?оло?лигими? Йў?! Хал? орасида тотувлик йў?лиги асосий сабаб бўлди. Ёзувчи тарихни тў?ри англаб, тў?ри та?лил ?илиб, ўз хулосаларини дам очи? тарзда, дам рамзлар ор?али ифода ?илганлар. Асарнинг дамтлабки бобларида ў?иймиз:
«Менимча ўриснинг биздан ю?оридали?и унинг иттифо?ида бўлса керак,-деди Отабек,- аммо бизнинг кундан кунга ор?а?а кетишимизга ўз аро низъоимиз сабаб бўлмо?да, деб ўйлайман... Орамизда бу ?ўр?унч ?олатни ба?а??и тушанадир?ан яхши одамлар йў?, билъакс, буз?учи ва низъочи унсурлар томир ёйиб, ?ар замон содда хал?ни ?алокат чу?ури?а ?араб тортадирлар...»
Ди??ат ?илайлик: бу гапларни йигирма тўрт ёшли йигит – Отабек айтяпти. Мазкур сатрлар ёзилаётганда адиб ?ам тахминан шу ёшда бўлганлар. (Тахминан, дейишимизга сабаб шуки, асар ёзиш ?ояси Абдулла ?одирийда э?тимол шу ёшларида ту?илгандир. ?ар ?олда рўмон эълон ?илинганида у зот ўттиз ёшларда бўлганлар. Отабек ва Кумушга ёш жи?атдан я?ин бўлганлари учун ?ам уларнинг дарду аламларини баён этишда бирга ёниб, бирга куйгандирлар. Шунинг учун ?ам асарда ёл?он дард йў?дир?)
Отабек (нима учун «Ота» «бек», буни ?ам муло?аза ?илмо?имиз лозим.) - юртнинг келажаги. Лекин Отабек юртнинг келажагини ёру?ликда кўролмайди.
«...Мозористонда «?айя ала-фала?» хитобини ким ?ам эшитарди...»
«...Ўз ?арази йўлида истибдод ор?али эл устига ?укмрон бўл?увчилар йў?отилмас эканлар, бизга нажот йў?дир...»
Юрт мозористонга айланаёзган, шундай жойда «нажотга келинглар», деб минг ба?иринг, ким ўрнидан туради. Ўликлар ?андай нажотга келиши мумкин? Ёзувчи бунда жисман мурдаларни эмас, ру?и, миллий ?урури ўлганларни назарда тутмадилармикин?
Асар ёзилаётган дамларда 1937 йилда бошланган ?ир?инга ?али кўп йиллар бор эди. Лекин бўлажак фожиа бўронининг шабадалари эса бошлаганини ёзувчи сезганлар. Чунки Бе?будий ёки Мунаввар?оридек миллат учун ?ай?урувчи маърифатпарварларнинг ?атл этилишлари яхшиликдан нишона эмасди. Я?ин келажакда ?ир?ин бўлажагини билибми, «буз?увчи ва низоъчи унсурлар томир ёйиб» бораётганидан хавотирланадилар. «Буз?увчи ва низоъчи унсурлар»нинг томир ёйиши фа?ат Отабек яшаган давргагина эмас, балки ундан кейинги даврларга ?ам хосдир.
Ёзувчи асар бошланишида биз ?озир «ижтимоий муаммо» деб айтаётган му?им масалага эътиборни ?аратадилар. ?ора тунлар ?аердан бошланишини кўрсатадилар. Сўнг бу муаммо гўё унутилгандай туюлиб, иш?ий можароларга берилгандай бўладилар. Иш?ий можаро ?ал этилгандай туюлгач эса яна ўша ижтимоий муаммога энди Юсуфбек ?ожи иштирокида ?айтадилар. ?ипчо? ?ир?инини, ундан Отабекнинг ?андай ларзага тушганини та?лил этмай турайлик. Асосий эътиборни Юсуфбек ?ожи сўзларига ?аратайлик. Ёзувчи энди дардларини Юсуфбек ?ожи тилидан ?о?озга тўкадилар:
«...Буродарлар! Ўрус ичимиздан чи?адир?ан фитна-фасодни кутиб, дарбозамиз тегида ?ўр тўкиб ётибдир. Шундай ма?шар каби бир кунда биз чин ёвга берадирган кучимизни ўз ?ўлимиз билан ўлдирсак, сен фалонсан, деб ?ирилишса?, ?олимиз нима бўладир...
...Сиз ўз ?ипчо?ингиз учун ?абр ?азиган фурсатда, сизга иккинчилар тобут чопадилар. Биз ?ипчо??а ?илич кўтарганда, ўрус бизга тўп ў?лайдур...»
Бунда ?ипчо??а ?абр ?азилди, унда эса тобут тайёрланди. Узо? йиллар чиримайдиган ?илиб тайёрланди. Бунда биродарга ?арши ?илич кўтарилди, унда миллатга ?арши тўплардан ў? узилди... Бу энди тарихий ?а?и?ат. Тарихни нима учун ўрганамиз, тарихий во?еаларни нима учун эслаймиз? Бош?а бир хал??а нисбатан адоват уй?отиш учун эмас, балки ва?тида йўл ?ўйилган хатоларни англаш учун, бу хатоларни такрорламаслик учун! Дастлабки ноа?иллик бос?ин билан тугади. Кейингиси ўттиз еттинчи йил ?ир?ини билан... Ёзувчи ва у зотнинг сафдошлари шу ноа?илликнинг ?урбони бўлдилар...
Ўзбекнинг ?овлиси ?адимда иккига бўлинган эди. Ичкари ва таш?ари. «Ўтган кунлар» рўмони ?ам шунга ўхшайди. «Таш?ари» томони билан ота-бола сўзлари ёрдамида ?исман танишдик. Энди «ичкари»га ?арайлик-чи? Ўзбек ойимнинг ?ора кийишларига сабаб шу ичкаридан чи?ар. Рамзларни, ишораларни тушунмо??а уриниб кўрайлик.
Аввало Кумуш... Абдулла ?одирий уни суйиб-суйиб ёзганлар. Кумушни Отабек кўпро? севар эдими ё Абдулла ?одирий севар эдиларми, деган муаммога мен ?ануз ани? жавоб топа олмайман. ?ар ?олда Абдулла ?одирийнинг севгилари буюкро? бўлгандир. Йў?са, Отабек Кумушни бу ?адар ўтли му?аббат билан сева олмас эди. Ёзувчи Кумушда фа?ат гўзал малакни кўрганмилар? Мен ўзимча ёзувчи Кумуш тимсолида гўзал Ватанни кўрганлар, деб ўйлайман. Кумушга бўлган севгилари Ватанга бўлган севгилари эди, деб хаёл ?иламан. Кумушни биз дастлаб кўрганимизда у хаста эди. Ажабки ўшал замонда юрт ?ам хаста эди. Отабекнинг му?аббати Кумушга далда берди, шифо берди. Агар юрт ў?лонлари Ватанга шундай му?аббатда бўлганларида эди, Ватан хасталикдан бош кўтарармиди...
«...?ўл узатиб сувдан олди ва юзини ювди. Унинг юзини ўпиб тушкан сув томчилари билан ари? ?аракатга келиб чай?алди, гўёки сув ичида бир фитна юз берган эди... Иккинчи, учинчи ?айталаб юз ювишида бу фитна та?и ?ам кучайди...»
Кумушнинг юз ювиши баёнида ?ам яширин маъно бормикин? Балки ёзувчи гўзал Ватан атрофидаги фитналарни айтмо?чи бўлгандирлар? Бу фитна фа?ат Кумуш замонасига хос эмас, ундан кейин ?ам давом этди. Ватанга эгалик ?илиш учун бир неча мамлакат уринди. Ёзувчи шуларни назарда тутмадиларми экан?
Агар Кумуш тимсолида Ватанни назарда тутган бўлсалар, у ?олда Кумушнинг ўлимидан изтиробга тушганлари, йи?лаганларининг сабаби ойдин бўлар? Ёзувчи бир гўзал малакнинг ўлимидан эмас, Ватан келажагининг захарланганидан ?ай?уга берилмадиларми экан? Кумуш ўлди. Аммо унинг ў?ли тирик. Демак, Ватан келажагига умид бор. Ёзувчининг сўнгги сўзидан маълумки, Ёдгорбекнинг бир ў?ли шўролар томонида, иккинчиси ўша дамда «босмачи» дейилганлар томонида экан. Бунда ?ам рамз бордек кўринади. Ўша йиллари юрт ў?лонлари ?ам иккига бўлинган. Бир ?исми болшевиклар гапига ишониб, улар томонга ўтишган. Бош?а бир ?исми эса ?арши бўлган. Замон акани укага ?аним ?илиб ?ўйган. Ёзувчи шуларни ўйлаб йи?ламадиларми экан?
Кумушнинг ўлими... Захарланиш... Бу турмушда учрайдиган оддий кундош рашки о?ибатими? Юртни бош?арувчи хон а?ли фу?арони бирдек кўрмади. ?ипчо? ?ир?инига фатво берди. Юсуфбек ?ожининг йи?лаб айтган сўзларини яна эслайлик. Отабек ?ар икки хотинига бир ?ил муносабатда бўлмай, рашк ўтининг аланга олишига шароит яратиб бермадими? Хон фу?аросини уру?га, ?абилага ажратмай, иттифо??а даъват этса, ?атто куч ишлатса-да, тотувликни бар?арор са?ласа юрт хароб бўлармиди? Отабек Зайнабдан ме?рини дари? тутмаса, у Кумушга захар берармиди эди?

Tohir Malik
10.04.2009, 19:12
3
Асарга «ўзбеклар турмушидан тарихий рўмон» деб изо? берилган. «Севишган ?алблар ?а?ида» ёки «Му?аббат фожеалари»... эмас, айнан «ўзбеклар турмушидан», айнан шом азони ча?ирилган дамдаги турмушидан. Шунинг ўзиё? бизни айсбергнинг ?уйи ?исмини ўрганишга даъват этади. Бу вазифани таъбир жоиз бўлса, бир ?амлада уддалаш мумкин эмасдир. Яъни бир ма?ола ёзиш билан уддалаб бўлмайди. ?амонки, сиз му?тарам ў?увчининг ди??атини жалб этишга киришган эканман, яна айрим ?ирраларини айтиб ўтишим зарур.
Рўмонда орти?ча тасвир, баён йў?. Мен ?ар гал уни ?ўлга олганимда шуни ўйлайман. Асардан тушириб ?олдириш мумкин бўлган жойни ?идираман. Ёзувчи ёш, бунинг устига биринчи йирик асари, ?аяжонга берилибми ё тажрибасизлик ?илибми кераксиз са?ифаларни ёзгандир деб ўйлайман. Бир сафар уста Алимнинг ?икояси ?оят чўзилгандек туюлди. Сўнг шу ?икоя олиб ташланса нима бўларди, деб ўйладим. Кейин фикрлаб кўрсам, ёзувчи буни шунчаки ?икоя сифатида ишлатмаган эканлар. Саодатнинг ўлими фа?атгина уста Алимнинг ?ай?усини бериш учун олинмаган. Саодат ой-куни я?инлашганида ?ийналиб ўлди. Ана энди Кумушнинг ой-куни я?инлаган дамларини ва Отабекнинг ?авотирларини эслайлик. Ёки ?омиднинг Сайфига (Саодатнинг укасига) ёмон назар, бузу? ният билан ?араши о?ибатида уста Алимнинг янги дўкон ?уриши, шу ба?онада Фарфининг келиши баён этилган са?ифаларни вара?лайлик. Тугуннинг ечими шу са?ифаларда бошланмайдими? Демак, уста Алимнинг ?икояси асарнинг икки му?им ну?тасида иш беради.
Абдулла ?одирий асарларида ?ар бир жумланинг ўз хизмати бор. Асарнинг «Ин?илоб» бобидаги бир жумлага эътиборингизни тортай: Азизбек хал??а узр айтганда, узри ?абул бўлмайди. Унга ?арши айтилган гаплар орасида шундай жумла бор: «Ханжарингни хайф кўриб ма?аллаларга чаён соли?и солган, о?аларимизни чаён за?ари билан ўлдирган ким эди?» Мен неча марта ў?исам, шунча марта бу жумлага етарли эътибор бермабман. Аммо биродаримиз Рустам Тожибоев бу жумлага эътиборни ?аратиб, кичик илмий тад?и?отни амалга оширибдилар. Тарихий асарларни ўрганиб, Тошкент ?окими Азизбекнинг чиндан ?ам ма?буслар устига чаён ташлаб ?ийнаб ўлдиргани, а?олига чаён соли?и солгани, одамлар пахса деворларни бузиб чаён ?идиришга мажбур бўлганларини ани?лабдилар. ?аранг, биргина жумла фа?ат Азизбекнинг ярамас ?или?ларини баён эта ?олмай, балки тарихий бир ?а?и?атни ?ам ўзига сингдирган.
Ёки... асар бошларидаё? ?омиднинг шакли-шамойили, феъл-атворининг тасвирига ало?ида эътибор берилади. ?омид - ўттиз беш ёшлардаги кўримсиз одам. «...унинг шу?рати нима учундир бойлиги билан бўлмай «?омид хотинбоз» деб шу?ратланган». ?олбуки унинг иккита хотини бор. У замонларда кўпхотинлик айб эмас, суннат саналган. Нима учун ?омидга «хотинбоз» ла?аби тиркалди, Мирзакарим ?утидорнинг ?изи ?а?ида гап кетса нима учун «?омиднинг че?раси бузилди... бир турли вазиятда жиянига ?аради... Юзидаги бояги ?олат яна ?ам кучланиб...» то?атсизланди? Бу ?олатлар баёни бекорга тилга олинмагани кейинро? бориб маълум бўлади. «Бу кунгача икки хотин ўртасида туриб жанжалга тўймаган» ?омиднинг хотинни учта ?илиш ўйи борлиги ?ам бекорга айтилмаган. Чунки учинчи хотин унинг ўйича - Кумуш бўлиши керак эди. ?омид ма?садига эришмо? учун ?еч нарсадан ?айтмайди. ?омид ўттиз еттинчи йилдаги «холис хизмат ?илувчи» «дўст»ларни эслатмайдими? Асарда ?омид енгилган эди, ?аётда эса...

Tohir Malik
10.04.2009, 19:13
4
Асар нималари билан ди??атга лойи?? Энг аввало лутфи билан, ?а?рамонларининг одоби билан, шундай эмасми? Бир жумлага эътиборни ?аратайлик: Ра?мат Отабекка ?араб: «ва?тсиз келиб сизни тинчсизладик», деганида Отабек: «...тинчсизламадинглар, билакс, ?увонтирдингизлар... ша?рингизга биринчи марта келишим бўлгани учун танишсизлик, ёл?излик мени зериктирган эди», деб жавоб ?илади. Шу ўринда «биринчи марта келишим», деган сўзларга ди??ат ?илайлик. Отабек бу ерда шунчаки эмас, биринчи марта келгани учун зерикди. Агар шунчаки зерикдим, деса мезбонларга малол келар, балки уларга маломат, гина бўларди. «Ша?рингиз зерикарли экан», деган маъно ?ам чи?арди. Отабек бу ерда ?ам лутф ?илди, ?ам унинг Мар?илонга биринчи келиши ў?увчига маълум бўлди. Ёки Отабек ?асаналига иш буюришдан аввал «тузукмисиз ота?» деб а?вол сўрайди.
«- Баъзи ишларни буюрсам...
-Буюрингиз, ў?лим.
-Ра?мат ота, бўлмаса бизга чой ?айнатиб берсангиз-чи.
-Хўб, бегим...»
Шу ?ис?а савол-жавобда одобнинг олий чў??иси кўринган. Отабек ?асаналига «ота», деб мурожаат ?илганида у «ў?лим», деб жавоб берди. Отабек иш буюрганида эса «бегим», деди. Бу ерда фа?ат Отабекнинг лутфи эмас, ?асаналининг одоби, зийраклиги, фа?ми ?ам акс этган. Ёки, «бу киши кимингиз бўлади?» деган саволга Отабек дарров жавоб бермайди. «?асаналини ?ужрадан узо?латиб, сўнгра жавоб берди: - ?улимиз».
Отабек бу ўринда тў?ридан тў?ри шундай деганида Хасанали ранжимас эди. Чунки у ?уллигини унутган эмас. «Хўб, бегим», дейишининг ўзиё? бунга далил. Отабек исломий одоб эгаси бўлгани учун ?ам ?асаналини ?ужрадан узо?латиб айтди бу гапни.
Сўз ислом ва иймон ?а?ида борар экан, айтмо? жоизки, асарда иймонлилар (Отабек, Юсуфбек ?ожи...) ва иймонсизлар (?омид, унинг шериклари, Азизбек) кураши мавжуд. Ёзувчи фалончи иймонли, фалончининг иймони суст, деган сўзни ишлатмайди. Буни ?а?рамонларнинг сўзлари, ?аракатлари аён этиб туради. ?аётда чин мусулмон бўлиш, муста?кам иймон эгаси бўлиш жуда о?ир. Намоз ў?игани билан дарров иймонли бўла ?олмайди одам. ?омидлар, азизбеклар ?ам ўзларини мусулмон санашган, намозларини ў?ишган, аммо иймондан узо? бўлишган. Балки ўттиз еттинчи йилда дўстларининг ?ўлларига кишан уриб берганлар ?ам ўзларини мусулмон санашгандир. Балки кейинро? гуно?ларини англаб, тавбалар ?илишгандир... Балки...
Байт: Чанд боши зи маосий мазакаш,
Тавба ?ам бемаза нест би чаш.
(Маъноси: ?ачонгача гуно? ишлардан зав? оласан, тавба ?ам бемаза эмас, ундан ?ам тотиб кўр. «Бобурнома»дан)

Tohir Malik
10.04.2009, 19:15
5
Ва ни?оят, ?ата?оннинг умри тугади. Ёзувчининг номи о?ланди, асарлари ?ибсдан озод бўлди. ?арийб йигирма йил Абдулла ?одирийнинг асарларини ?ўлга олиш ман этилди. Бу асарларни ў?иганлар жазога тортилди. Гуно?дан ?ўр?маганлар китобларни ё?иб юбориб, жон са?лашди. Кўпчилик эса китобларни санди??а солиб, ерга кўмди. ?ўшсинч девор орасига олиб суваб ташлади - ё?иб ташлашга кўнгли бўлмади. Айримлар эса ?еч нарсадан ?ўр?ишмади. Са?ланиб ?олган китоблар ?ўлма-?ўл бўлиб ў?илаверди.
?а?и?ат рўёбга чи?а бошлагач, Абдулла ?одирий ижодига муносабат ?ам ўзгарди. Иззат Султон биринчилардан бўлиб ёзувчи ижоди ?а?ида ма?ола ёздилар. Ва... тан?идга учрадилар. Абдулла ?одирий ижодига ?аддан таш?ари ю?ори ба?о беришда айбландилар. «Ўтган кунлар» Сарвар Азимов та?рири остида китоб ?олида нашр этилди. Нашрга жузъий ўзгартиришлар киритилди. Айрим жумлалар ?ис?артирилди. ?озир, орадан ?ир? йил ўтиб, бемалол эркин фикрлашимиз, кимнидир, ниманидир айблашимиз осон. Шуни унутмайликки, эллигинчи йилларнинг ўрталарида бир до?ий ўлгани билан тузум яшамо?да, тузум янги до?ийни минбарга кўтармо?да эди. «Социалистик реализм», «миллий масала», «коммунизм»... деган тушунчалар аввалги до?ий даврида ?андай бўлса, кейин ?ам ўша ?олда кун тартибида турар эди. Яъни тузум иморати са?ланган, фа?ат у ер бу ердаги кўчган суво? ўринлари ?айта сувалаётган эди. Бу - биринчидан. Иккинчидан, Абдулла ?одирий ва унинг дўстлари ?ўлларига кишан уриб берганлар ?аёт эдилар. Улар айбларини бўйинларига олиб, осонликча чекина олмасдилар. Шунга кўра асарни асл ?олича чи?ариш имкони у даврда йў? эди. Бир неча жумла олиб ташланмаса, асар бутунлай чи?масдан ?олиши мумкин эди.
?ар нарсанинг ва?ти, соати бўлганидек, «Ўтган кунлар» ?ам ва?ти келиб,асл ?олича, ёзувчи ?аёт эканликларидаги нашрга асосланган ?олда китоб ?илинди. Бу ишни ёзувчининг набиралари, ?абибулло ?одирийнинг ў?иллари Хондамир ?одирий амалга оширди.
Ал?исса...
«Ўтган кунлар» етмиш йил умр кўрди. Етмиш йил азобли, у?убатли умр кечирди. Етмиш йил бу асар учун синовли йиллар бўлди. Асар синовдан ўтди. Абадият мартабасини олди...
Маъзур тутинг, сўзим бир оз чўзилди. Мен илмий ма?ола ёзишга даъвогар эмасман. Асарни ў?иганда кўнглимдан кечган фикрларни баён ?илдим. Абдулла ?одирий ижодини ўрганиш бўйича олимларимиз анча иш ?илишган. ?илинган барча ишларни «дебоча» десам ранжимаслар. Хорижда суюкли ёзувчилари ижодини ўрганувчи махсус институтлар бор. Бу институтлар ?ар йили ёзувчи ижодига ба?ишланган китоблар, журналлар чи?аришади. Пушкин вафотидан кейин унинг ижодини ўрганиш билан шу?улланган олимлар сони саналса шоир яратган шеърий сатрлар сано?идан ?ам кўп бўлса э?тимол. Шоир ижодига ба?ишланган китоблар тахлаб чи?илса, Кремлдан ?м баландро? бўлар...
Шуларни муло?аза ?илиб ?ам ишларни «дебоча» дедим.
Худога шукр, Абдулла ?одирий музейи барпо этилди. Энди илмий кучлар шу музей атрофида тўпланса, келажакда «?одирийшунослик институти» ?ам вужудга келар. Яхши ният - ярим мол. Яхши ният ?илаверайлик.
1994 йил.



Изо?: Мазкур ма?ола «ХХ аср ўзбек романи» туркумида «Шар?» нашриёт-матбаа концернининг Бош та?ририяти чоп этган «Ўткан кунлар» китобига сўнгсўз сифатида ёзилган эди. Ма?ола сўнгида яхши ният ?илиб эдик. Бу ният умрини яна узайтирамиз шекилли. Чунки айтганимиз «Абдулла ?одирий музейи» ташкил этилди-ю, бир неча ойга бормай, ?атто ?аддини кўтаришга улгурмай йў? бўлди. Адабиёт му?иблари бу аччи? ?а?и?атни билиб ?ўйишларини лозим деб топиб, мазкур изо?ни баён ?илдик.

Nigora Umarova
10.04.2009, 19:32
I

Тушимга киради Кодирий бобом,
Бемадор, бемажол, бехол, беором.

Эгнига эски бир тун кийиб олган,
(Шинелдир балки у, кимдандир колган).

Уша тун эгнида похол хам бордай,
Бобомнинг юзлари окарган кордай.

Йук, юзи сомонга ухшайди унинг,
Чараклаб тургувчи кузи тула мунг...

Тушимга киради Кодирий бобом:
Тур дейди, мунча куп ухладинг, болам.

Бок, бу дам айланиб жухоризоринг,
Урогин кайрайди онаизоринг.

У уриб булгунча ризку зарингни,
Уйнатиб тур чикиб, укаларингни.

Ва менинг саломим айт, дер уларга-
Бобосин согинган мусичаларга...

Тушимга киради Абдулло бобом,
Ох олтин бобом-а, вох тилло бобом.

Каро ер каърида кон йиглаб колган
Акмал Икром бобом, Файзулло бобом!

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
10.04.2009, 19:42
II

Улган улди-кетди.
Хеч ким кайтмайди.
Нега?
Нима учун?
Бу хам муаммо.
Тарих соков кампир,
Дардин айимайди,
Айтолмас,
Унутиб хам булмас аммо.

Мана,
Кодирийни килишар сурок:
"Уткан кунлар" деган шеър сизникими?
- Ха,
Аммо у шеър эмас...
- Жим булинг, ахир.
Шеърми ё бошками, автори сиз-да.
Тамом.
Бошка гапга колмайди хожат.
Терговчи - пайгамбар.
Терговчи - худо.
Темир зотдан келган буйрук - ижозат,
Узбек яна битта углидан жудо.

Айби шуки...
Айби...
Ким билсин буни,
Балки, жуда ноёб истеъдодидир.
Отишдимикин ё осишди уни?
Балки хукм ижрочиси жодидир?

Жоди деганларин билишмас ёшлар,
Билмагани маъкул бундан кейин хам.
Жоди орасига тушганда бошлар
Одам...

Кузимга ёш тулар мана шу ерда.
Куйнимга тош тулар мана шу ерда.
Кузимга тор булиб колади олам,
Ох, олтин бобом-а, вох тилло бобом...
Утган кунинг курсин, Абдулло бобом!

Мухаммад Юсуф

Nargiza Saidova
11.04.2009, 09:46
Шу кунларда айни "утган кунлар" ва "Мехробдан чаённи" кайта укиб чиккан эдим. Хар хил ёшда бошкача маъно билан тушуниб бораркан киши. илгари эътибор бермаган нарсалар энди кузимга янги томондан ошкор булгадек.
Баъзи бир холлар уйлантириб куйди...
Шу умуман олганда..бизда Отабек ва Кумушни узбек йигит ва кизларига эталон килиб курсатиш, улардаги одоб ахлок жуда юкорилигини..хуллас угилга "Отабекдек йигит" деган мактов жуда юкори мактов хисобланади. Умуман олганда эса - Отабекни ижобий кахрамон деб буладими? Ота онанинг розилигисиз, хатто билдиришсиз уйланиш - кайси узбек оиласига мос келади? Шундай угилларни биз яхши деймизми?
Юсуфбек хожи эса - яна бир ижобий..хатто ута ижобий кахрамон. Зайнабнинг фожиасига айбдор инсон у хам эмасми? Узбек ойимнинг калталиги румонда куп таъкидланади. Ва лекин Юсуфбек Хожининг уйнинг боши була туриб шу калталикка рози булиши уни хам узокни кура билмаслигидан далолатмасми?
Романда Кумуш биби Тошкентга келиб бирга туришни бошлагач, у хам Зайнабга аламли куз билан карашини, худди "Сен кимсану мен кимман" деб узини тутишини якол куриш мумкин. ижобий деб курсатилган кахрамонда бечора Зайнабга чорак рахм булмади.

Хуллас.. :)) шу охирги укиганимда менга Отабек хам, Кумуш хам, Юсуфбек хожи хам ёкишмади. Анвар ва Раънолар купрок ёккан. Хатто Солих Махдум хам купрок ёккан (менга умуман бу образ узининг турфа кирралари билан хар доим ёкарди. Жуда кучли берилган)

AbuMuslim
11.04.2009, 15:02
АЖАБ САОДАТ (http://tohirmalik.com/index.php?option=com_content&task=view&id=89&Itemid=197) мақоласи Тохир Маликнинг сайтида хам бор экан...
мр3 билан бирга.... ўкишга эринганлар учун кўйишган бўлса керакде... : )

Nigora Umarova
13.04.2009, 18:27
Шу кунларда айни "утган кунлар" ва "Мехробдан чаённи" кайта укиб чиккан эдим. Хар хил ёшда бошкача маъно билан тушуниб бораркан киши. илгари эътибор бермаган нарсалар энди кузимга янги томондан ошкор булгандек...
Баъзи бир холлар уйлантириб куйди...
Хуллас.. :)) шу охирги укиганимда менга Отабек хам, Кумуш хам, Юсуфбек хожи хам ёкишмади.


Ота-она ризолигини олмай иш тутиш ёмон окибатларга олиб келиши хакидаги Турсуной Содикованинг (http://www.qodiriy.edunet.uz/tursun.htm)фикрлари менга жуда ёкади.
Бечора Зайнабга ачинаман. Тошкентнинг олди кизи келин булиб тушган хонадонида беэътибор колганлиги ва Кумуш Маргилондан келгач келин булиб тушган хонадондаги оила аъзоларининг совук муомаласи уни захар беришдек машъум ишга ундайди.
Отабек нафакат Кумушнинг улимига, Зайнабнинг мажнуна булиб колишига хам сабабчи булди.

Gulnora Voisova
10.07.2009, 19:04
Хуллас.. ) шу охирги укиганимда менга Отабек хам, Кумуш хам, Юсуфбек хожи хам ёкишмади. Анвар ва Раънолар купрок ёккан. Хатто Солих Махдум хам купрок ёккан (менга умуман бу образ узининг турфа кирралари билан хар доим ёкарди. Жуда кучли берилган) Балки росдан хам адиб Кумуш, Отабек образини ёзиб туриб бошка нарсалар хакида уйлагандир?Тагин ким билади дейсиз...Менга Зайнабнинг соддалиги ёкса,Кумушнинг айёрлиги ёкади.

AbuMuslim
23.08.2009, 04:04
Адиб "Ўткан кунлар"ни ёзиш жараёнида уни шогирдларига ўкиб бериб турар экан... Китобни эшитаётган даврадаги шогирлари ўткан кунларни эшитиб йиғлар эканлар... чунки кўпчилиги Адиб асарида нима демокчи бўлганини тўғри тушунишган... шунинг учун уларнинг калбларидаги холатларига кўзлари йиғлаган...

Nigora Umarova
24.08.2009, 16:44
Адиб "Ўткан кунлар"ни ёзиш жараёнида уни шогирдларига ўкиб бериб турар экан... Китобни эшитаётган даврадаги шогирлари ўткан кунларни эшитиб йиғлар эканлар... чунки кўпчилиги Адиб асарида нима демокчи бўлганини тўғри тушунишган... шунинг учун уларнинг калбларидаги холатларига кўзлари йиғлаган...

Адибнинг фарзанди Хабибулло Кодирийнинг "Отам хакида" китобида ёзишича, ёзувчининг волидаи мухтарамаси Жосият биби, "Бор, отангни кечки овкатга чакириб чик!" деб Хабибулла Кодирийга буюради. Ёш Хабибулло адибнинг ижодхонасига кирса, отаси йиглаб утирибди. Нима килишини билмай вокеани Жосият бибига баён килади. Жосият биби, "Абдулла, нима булди? нега йиглаб утирибсан?",-деган саволига Абдулла Кодирий, "Шу кулларим билан Кумушни улдириб куйдим",-деб жавоб кайтаради. Жосият биби , "Бу жинни булиб колибди", деб хонадан чикади.
Маълум булишича, Абдулла Кодирий уша лахзаларда Кумушбибининг вафот этиш манзараларини когозга тушираётган экан.
Асарнинг таъсирчан чикиши - ёзувчининг канчалик изтироб ва дард билан асар ёзишига хам боглик.

AbuMuslim
25.08.2009, 01:06
Кумушнинг ўлими ва унинг фожеаси миллат такдиридаги фожеанинг аксидир...

Gulnora Voisova
25.08.2009, 10:40
Tushimga kiradi Qodiriy bobom:
Bolam, oqibating yo'q ekan bolam...

Bo'lsa agar mening go'rimni top, der,
Kelib, ochiq qolgan ko'zimni yop der.
Hammamizga qabr bir joydan tegdi -
Bari bobolaring yonimda, deydi.

Qabrlar qabrga birlashib ketgan,
Qo'llar bo'yinlarga chirmashib ketgan.
Bamisli shoxdan duv to'kilgan bodom,
Yotibdi bepoyon maydon to'la odam...

Rutubatli Shimol o'rmonlarida
Qayinlar ho'ngrab quyoshni uyg'otar.
Qarang, Cho'lponingiz so'nggi makonida
Beqasam choponin yopinib yotar.

Yotar alpqomatli bahodirlar qator,
Akmallar,
Qodirlar,
Shokirlar yotar.
Yotar Fayzullolar,
Yotar Ahmadlar,
Xudo rahmat qilgur, xudo rahmatlar...

Ularning sanog'i yulduzdan ham ko'p,
Yurtim dilbandingdir har giyoh, har cho'p.
Fidolaring bo'lgan farzandlaringdir,
Nomdoru nomsizin hokipoyin o'p!..

Muhammad Yusuf. 1988 yil.

Nigora Umarova
25.08.2009, 17:35
Абдулла Кодирий хатто "Уткан кунлар" романида Кумушнинг улимини катта изтироб билан тасвирлаб, унинг саганасига битилиши мумкин булган шеърий сатрларни хам дастлаб Фузулийдан олган. Улуг озар шоирининг мана бу мисралари унинг Кумуш улими билан боглик изтиробларини ифодалагандек туюлган:

Хамрохим эдинг бу йулда, эй мох,
Хамрохни ташлаб кетарми хамрох?..

Лекин сатрлар романнинг дастлабки укувчиларига у кадар таъсирли булиб куринмади. Улар бу мисралардан каноат хиссини туймадилар. Бу хакда 20-йиллар адабиётини пухта билган зиёлилардан бири шоир Гайратий бундай ёзган эди:
1925 йилнинг ёзларида булса керак, босмахонадан бушаб, укитувчилик ва "Муштум" журналида штатсиз мухбирлик килиб юрардим. Чамаси, Абдулла акам "Уткан кунлар"нинг охирги булимини битириб, "Муштум"даги уртокларга укишга берган эканларми, хар холда, бир кун идорадаги баъзилар Кумуш кабрига битилган шеър хакида Абдулла акамга эътироз билдиришди. Абдулла акам олдинги вариантда кабр тошига Фузулийдан шу байтни кучирган эканлар... Улар байтни epufhnbhbiyb? уз асарларига уз шеърлари булишини маслахат беришди...

Шу тарика Абдулла Кодирий романдаги Кумуш кабртошидаги шеърни узи ёзади:

Аё чарх, этдинг ортик жабр бунёд,
Кузим ёшлиг, тилимда колди фарёд.
Хаётим лолазоридан аюрдинг,
Ёкиб, жоним, кулим кукка совурдинг.

Nigora Umarova
25.08.2009, 17:51
Фузулийнинг бояги сатрларидан ун чандон таъсирли булган бу тошбитикни ёзиш учун, шубхасиз Абдулла Кодирий Кумуш улими ва дафн маросими тасвирланган парчани кайта укиб, уша рухий холатга тушган.
Романнинг уша мунгли сахифаларини эслайлик:

... Эртаси куни дафн маросими булди. Жанозага Тошканднинг хар бир махалласидан деярли кишилар иштирок этди. Факат мактуланинг энг якинларигина бу тантанага етиб келолмадилар.
Бечора она, бечора ота!..
Еттинчи кун хатми куръон килиниб, халкка ош берилди ва шу муносабат билан чакалокка "Ёдгорбек" деб исм куйилди...
Энг кейинги видолашиш куни етди. Отабек, кутидор ва Офтобойим кабристоннинг икки туп куриган чинор огочи орасига тургизилган янги гиштин сагана каршисида тухтадилар. Сагананинг унг бошидаги тошдан уйиб ясалган лавха кузга чакилиб турар эди...

Бечора она чидолмади, кабрни кучоклаб уввос тортди. Отабек хам кабр ёнига тиз чукиб, куз ёшиси билан тупрокни лой кила берди...



Бундай юрак уртар сатрларни ёзиш учун ёзувчи бекиёс даражада рухий кувват, инсон калбига сигмайдиган дард-аламларни хис килганлигини сезиш мумкин. Зеро, ёзувчи изтироб чекиб ёзган асаргина укувчининг калбига етиб боради.

Gulnora Voisova
27.08.2009, 09:04
тупрокни лой кила берди
Адиб сузлардан жудаям мохирлик билан фойдаланган.
Масалан биргина уят сузи карама карши маъноларда жуда гузал ишлатилаган:

... яна бир кайта уятсизланди
... уятсизлик курбони
... уятлиларча

Койил колмай иложинг йук.
Зеро, ёзувчи изтироб чекиб ёзган асаргина укувчининг калбига етиб боради.
Шубхасиз!

Lutfillo Tursunov
28.08.2009, 12:48
Шу кунларда айни "утган кунлар" ва "Мехробдан чаённи" кайта укиб чиккан эдим. Хар хил ёшда бошкача маъно билан тушуниб бораркан киши. илгари эътибор бермаган нарсалар энди кузимга янги томондан ошкор булгадек. Баъзи бир холлар уйлантириб куйди... Шу умуман олганда..бизда Отабек ва Кумушни узбек йигит ва кизларига эталон килиб курсатиш, улардаги одоб ахлок жуда юкорилигини..хуллас угилга "Отабекдек йигит" деган мактов жуда юкори мактов хисобланади. Умуман олганда эса - Отабекни ижобий кахрамон деб буладими? Ота онанинг розилигисиз, хатто билдиришсиз уйланиш - кайси узбек оиласига мос келади? Шундай угилларни биз яхши деймизми? Юсуфбек хожи эса - яна бир ижобий..хатто ута ижобий кахрамон. Зайнабнинг фожиасига айбдор инсон у хам эмасми? Узбек ойимнинг калталиги румонда куп таъкидланади. Ва лекин Юсуфбек Хожининг уйнинг боши була туриб шу калталикка рози булиши уни хам узокни кура билмаслигидан далолатмасми? Романда Кумуш биби Тошкентга келиб бирга туришни бошлагач, у хам Зайнабга аламли куз билан карашини, худди "Сен кимсану мен кимман" деб узини тутишини якол куриш мумкин. ижобий деб курсатилган кахрамонда бечора Зайнабга чорак рахм булмади.

Мен бу ҳолатнинг сабабини бироз бошқачароқ тушунаман. Биз мактабда ўқиган пайтларимизда (умуман олганда ҳозир ҳам) ҳар бир нарса оқ ва қорага ажратиб кўрсатилиш урф бўлган. Бадиий асарлар ўрганилганда қаҳрамонлар ижобий ва салбийга ажратиб ўтилган. Лекин инсон мукаммал бўлиши мумкин эмас, унинг барибир қандайдир заиф ва камчилик тарафлари бўлади. Қайсидир жиҳатни бошқа бир фазилат йўққа чиқаради.
Шу тарафдан олганда Қодирий ўзининг бош қаҳрамонларини тўла ижобий инсонлар қилиб кўрсатишга ҳаракат қилмаган, ҳақиқатга яқин, ҳаётга яқин қилиб тасвирлаган. Шунинг учун биз ўқувчилар (юқорида айтганимдек, мактабларда бадиий асарлар нотўғри талқинда ўргатилгани учун) бу қаҳрамонларнинг айрим ҳаракатларини ҳазм қила олмаймиз. Отабек нима учун ота-онасидан бесўроқ уйланди? Чунки у мустақил инсон сифатида вояга етган эди, қарорларни мустақил чиқарарди, чет элни кўришга улгурганди. Бундай киши уйланишда ҳам ота-онам менга қарши чиқмайди деб ўйлайди. Чунки унинг бошқа қарорларига ота-онаси қарши чиқишмаган, уни шундай тарбия қилишган. Вазиятни бундай тасвирлаши Қодирийнинг ютуғи деб биламан.
Тасаввур қилинг, Отабек биз ўйлаган "рисоладаги" фарзанд сифатида ота-онаси ризолигини олмоқчи бўлади, улар эса қарши чиқишади. Отабек ота-онасини ранжитмаслик учун севгисидан воз кечади. Бу ҳолат Отабекни бизга ижобий қилиб кўрсатиши мумкиндир, лекин асарнинг мантиқини бузади, юқорида таърифланган мустақил йигит образига путур еткизади, унинг чет элларда эркин савдо қилиб юрганига, дунё кўрганига шубҳа уйғотади, хуллас, асар воқеалари ҳаққонийлигини синдиради.
Юсуфбек Ҳожи балан боғлиқ ҳолат ҳам худди шунақа.
Бу менинг фикрим.
Умуман олганда Қодирий, Чўлпонлар ўз қаҳрамонларини 100 фоиз салбий ва ижобийга ажратишганми? Мен бунақа деб ўйлайман. Демакки, ўша кўз билан ўқишимиз керак бу асарларни.
Ҳозир китоб ўқисам, "ижобий", "салбий"га ажратмай ўқийман, албатта, "симпатия" бўлади айрим қаҳрамонларга, лекин образларга "симпатия" билан "ижобий қаҳрамон" сифатида қарашнинг фарқи катта бўлар экан. Ўзингиз ҳамдард бўлган қаҳрамон камчиликларини тўғри тушуна оласиз, "ижобий қаҳрамон" камчиликларини эса кўрмасликка, илғамасликка ҳаракат қиласиз, худдики сиз унга хиёнат қилиб қўядигандек. Аслида ҳаммаси бир хил мақомга эга (асар учун) образлар. Ҳар бирининг қандайдир ютуғи, қандайдир камчилиги бор.

Nigora Umarova
28.08.2009, 13:07
Ҳозир китоб ўқисам, "ижобий", "салбий"га ажратмай ўқийман, албатта, "симпатия" бўлади айрим қаҳрамонларга, лекин образларга "симпатия" билан "ижобий қаҳрамон" сифатида қарашнинг фарқи катта бўлар экан. Ўзингиз ҳамдард бўлган қаҳрамон камчиликларини тўғри тушуна оласиз, "ижобий қаҳрамон" камчиликларини эса кўрмасликка, илғамасликка ҳаракат қиласиз, худдики сиз унга хиёнат қилиб қўядигандек. Аслида ҳаммаси бир хил мақомга эга (асар учун) образлар. Ҳар бирининг қандайдир ютуғи, қандайдир камчилиги бор.

Фикрингизга кушилган холатда шуни маълум киламанки, ёзувчи кучли севги ёки нафрат уйгота олган образ "Гузал образ" дейилади. Масалан, асардаги Хомид мана шундай "гузал образ"лардан биридир.

OmoN
28.08.2009, 14:20
Масалан, асардаги Хомид мана шундай "гузал образ"лардан биридир.
Унда Содиқвой ва Жаннат опалар Miss World 2009 экан-да :)

Nigora Umarova
28.08.2009, 14:34
Масалан, асардаги Хомид мана шундай "гузал образ"лардан биридир.
Унда Содиқвой ва Жаннат опалар Miss World 2009 экан-да :)

Асарни укиш жараёнида Хомиддан нафратланасиз. Уша пайтда Отабекнинг урнида булиб бугизлаб куйгингиз келади. Тугрими? Ёзувчи сизни Хомиднинг ёмонлигига ишонтира олгани учун хавм "У образ гузалдир".
Содиквой, Жаннат опаларнинг номлари эса рамзий маънода олинган. Жаннат опа исмига мос булмаган "дузахий иш"ларни килади. Содик эса Хомидга,тугрироги, унинг пулига шу кадар "содик"ки, пул учун кон тукишдан хам чучимайди.
Агар сизнинг таъбирингиз билан фикрлайдиган булсам, Содикка "Мистер киллер" унвонини берардим.

Gulnora Voisova
22.09.2009, 16:40
Хабибулла Кодирийнинг хотирлашича, отаси "Утган кунлар"ни ёзиш тарихини хикоя килганда, гап орасида шундай деган:
Бир куни богимизга, отамни кургани эшак миниб шахардан бир одам мехмон булиб чикди... У отамнинг эски кадрдони экан... Уларнинг сухбатидан шуни англадимки, мехмон Тошкентлик булиб, уйли-жойли, бола-чакали киши экан. Аммо ёшлик чогларида савдо важи билан Андижонга бориб колиб, у ерда куп йиллар истикомат килган, у ердан хам уйланган экан. Мехмоннинг ана шундай соддагина тарихи менга чувалган ипнинг учини топиб бергандай, ёзмокчи булганим "Утган кунлар" романининг шаклини чизиб бергандай булди...
Хабибулла Кодирийнинг таъкидлашича, адиб уз асарида китобхонга тугри тасаввур бериш максадида шахарлар кезиб, водийда куп яшаган, уша даврни курган, эшитган шахсларни излаган, улар билан сухбатлашган ва асардаги хар бир харакат уринларини аниклаган, тахминлаган ва бу хакда гапириб утган:
Мен Маргилон кучаларида юриб, карвонсарой, эски Урда уринларини белгиладим. Мирзакарим кутидор, уста Олим, Хомид, Содиклар уйини тахминладим ва "Хужа Маъоз"да бир кеча тунадим...

Орадан кариийб бир асрлик вакт утди.
Назаримда "Утган кунлар" романи, китобхонга сиёхи куримай туриб кандай таъсир утказган булса, халиям шу таъсирини йукотмаган.

Nigora Umarova
22.09.2009, 19:23
.... "Хужа Маъоз"да бир кеча тунадим...



Хар гал асарнинг "Хужа Маъоз" кисмини укиганимда кузимга ёш калкийди. Отабекнинг Кумуш вафотидан бир йилдан кейинги ахволи, мажнуна Зайнабнинг кабр ёнига келиши....
Бечора жавобсиз севгига эришган мажнуна Зайнаб, бечора килган хатолари учун жавоб берган Отабек, бечора севгисининг курбонига айланган Кумуш...

Gulnora Voisova
23.09.2009, 16:48
Хотима

Бир йилдан сунг Отабек уста Олим билан бирга Тошкент келди. Хожи ва Узбек ойим огиз очиб ундан ранжий олмадилар. У мехмонлар каби эди. Отаси ва онаси билан очилиб сузлашмади. Уста Олим билан бир хафта чамаси Тошкентда туриб, энг сунгги кеч ёлгиз куйи Кумуш кабри ёнида булди. Кеча ойдин, кабристон тип - тинч, узокрокдан куръон товуши эшитилар эди.
Икки туп чинор бутокларида куниб утирган уч-туртта бойкушлар, кабр ёнида тизланган Отабек ва юкори, куйи думбайган кабрлар бу тиловотга сомиъ каби эдилар. Куръон оётлари кабристон ичида огир охангда окар эди. Кабр ёнига тиз чуккан йигитнинг куз ёшлари хам куръон оётларига кушилишиб окар эди. Бирор соатдан кейин тиловот тухталди. Отабек холсизланиб оёк узра турди ва оркасидаги ярим ялангоч кулагани куриб, бир неча кадам кабр томонга тисланди...
Кулага ялингансимон унга томон юриб келди...
- Ким бу?
- Мен Кумуш!..
Отабек товуш эгасини таниди. Бу мажнуна Зайнаб эди.
- Кет мундан!
- Мен Кумуш!.. - деди яна Зайнаб, аммо кетмай иложи колмади. Зероки, дунёдаги энг якин кишиси унга "кет!" амрини берган эди. Зайнаб оркасига карай-карай Отабекдан узоклашди. Отабек кайтиб унга карамади, кабр ёнига тиз чукди...
Эртаси куни Узбек ойим йиглай-йиглай Ёдгорбек учун тикдирган кийимларни углига топширди. Отабек уста Олим билан бирга Маргилонга жунади. Бундан сунг Отабек Тошкентга кайтиб келмади, бир неча кайта Узбек ойимнинг узи Маргилон бориб келди.
1277 йилнинг куз кезларида булса керак, Юсуфбек Хожи Каноатшохдан бир хат олди, Каноатшох Авлиё отадан ёзар эди:
"Углингиз Отабек яна бир киши билан бизнинг кушинда эди. Авлиё ота устидаги чор аскарлари билан тукнашишимизда биринчи сафимизни шу икки йигит олди ва кахрамонона урушиб шахид булди. Мен уз кулим билан иккисини дафн этдим..."
Юсуфбек хожи хатми куръон килиб юртга ош берди, Узбек ойим кора кийиб таъзия очди.

Битди.

Akbarova Mehribonu
06.11.2009, 18:38
Testlarga adabiyot faniga oid qo'llanmada Abdulla Qodiriyning "Obid ketmon" asarini yozganligi haqida gap ketadi. Ushbu asar nima haqida? Uni o'qiganlar bormi? Kitobni qancha qidirmay topa olmadim.

Akbarova Mehribonu
06.11.2009, 18:42
Юсуфбек хожи эса - яна бир ижобий..хатто ута ижобий кахрамон. Зайнабнинг фожиасига айбдор инсон у хам эмасми?
Романда Кумуш биби Тошкентга келиб бирга туришни бошлагач, у хам Зайнабга аламли куз билан карашини, худди "Сен кимсану мен кимман" деб узини тутишини якол куриш мумкин. ижобий деб курсатилган кахрамонда бечора Зайнабга чорак рахм булмади.



Men ham bechora Zaynabga juda achinaman. Zaynabning o'rnida bo'lganimda Yusufbek hoji xonadonidan bosh olib chiqib ketgan bo'lardim. Bundan tashqari Zaynabning fojiasi noto'g'ri odamdan opasi Xushro'ybibidan maslahat olganligidir.

Shokirbek
03.12.2009, 15:53
Testlarga adabiyot faniga oid qo'llanmada Abdulla Qodiriyning "Obid ketmon" asarini yozganligi haqida gap ketadi. Ushbu asar nima haqida? Uni o'qiganlar bormi? Kitobni qancha qidirmay topa olmadim.

Bu yerdagi domlalarimiz mukammalroq javob berishar. Men esa esda qolganlarimni bir o'rtoqlashgim keldi. Bu asarni bolaligimda, adashmasam "Sharq yulduzi" jurnalida o'qigan edim, salkam o'ttiz yil bo'layapti chog'i. Undagi bosh qahramon Obid ketmon bo'lib, uning ish ko'zini bilgan puxta dehqon, ayni vaqtda odamovi, sodda bir kishi ekanligi juda chiroyli uslubda chizib beriladi. O'sha paytdagi kolxozlashtirish asnosida bo'lgan voqealarni adib o'ziga xos uslub bilan hikoya qiladi. Undagi kishini zavqqa tushiradigan Obid ketmon bilan boshqalarning sodda dialoglari, bir mahalla imomi bilan yana bir kishining ba'zi fiqhiy masalalarda uzun bahslari asarga chiroy bag'ishlagan. "Dahi dar dah" masalasi hozir ham yodimda turibdi.. :)

Ushbu asarni men ham izlab yuribman, kim buni elektron nusxada internetga qo'ysa juda savobga qolar edi-da.

Nigora Umarova
17.12.2009, 15:37
Бугунга қадар адабиётшунос, тарихчи олимлар томонидан Абдулла Қодирий шахси, ҳаёти, ижодий фаолияти чуқур ўрганилган.. Шундай бўлса-да, буюк адиб фарзандлари томонидан битилган ва битилаётган хотиралар, эсдаликлар ҳамон Абдулла Қодирий ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритиб келмоқда. Ёзувчининг набираси Шеркон Қодирий томонидан ёзилган "37-хонадон" китоби ҳам оталари Ҳабибулло Қодирий, оналари, амакиларидан эшитган ҳикоялари, хотиралари асосида яратилган. Китоб менда катта таассурот қолдирди.
Китоб юзасидан адибнинг набиралари билан боғланишга мушарраф бўлдим.

Шеркон Қодирийни форумимизга таклиф қилдим. Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодига оид саволларингиз бўлса, уларни ушбу мавзуда қолдиришингиз мумкин.

Nigora Umarova
17.12.2009, 16:27
https://img.uforum.uz/images/sdqwzwg8718752.jpg

Шеркон Қодирий 1958 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1981 йили А.Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтини тамомлаган. 1984 йилдан бери ижод билан шуғулланиб келади.

Colorado
18.12.2009, 01:51
Бугунга қадар адабиётшунос, тарихчи олимлар томонидан Абдулла Қодирий шахси, ҳаёти, ижодий фаолияти чуқур ўрганилган.. Шундай бўлса-да, буюк адиб фарзандлари томонидан битилган ва битилаётган хотиралар, эсдаликлар ҳамон Абдулла Қодирий ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритиб келмоқда. Ёзувчининг набираси Шеркон Қодирий томонидан ёзилган "37-хонадон" китоби ҳам оталари Ҳабибулло Қодирий, оналари, амакиларидан эшитган ҳикоялари, хотиралари асосида яратилган. Китоб менда катта таассурот қолдирди.
Китоб юзасидан адибнинг набиралари билан боғланишга мушарраф бўлдим.

Шеркон Қодирийни форумимизга таклиф қилдим. Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодига оид саволларингиз бўлса, уларни ушбу мавзуда қолдиришингиз мумкин.
Произведения выдающегося романиста вызывают интерес и у русоязычного населения нашей страны и не только.
Корректно ли будет задать вопросы и на русском языке?

Nigora Umarova
18.12.2009, 10:49
Произведения выдающегося романиста вызывают интерес и у русоязычного населения нашей страны и не только.
Корректно ли будет задать вопросы и на русском языке?

Можете задавать свои вопросы и на русском языке.

AZiza X
22.12.2009, 10:24
Nima uchun Abdulla Qodiriy uy muzeyi tashkil qilinmadi. U kishidan esdalik sifatida saqlab qolingani faqat bir kichik xona bo'ldi?

Shokirbek
23.12.2009, 19:27
Mening Sherkon Qodiriyga savollarim quyidagilardan iborat:

1. Ulkan adibning kitobxonlarga yetib kelmagan xabarlaridan "37-xonadon"da siz tilga olib o'tganlarini qisqacha aytib o'tsangiz.
2. Adibning barcha asarlari yi'g'ilgan ko'pjildli kitob chiqarilganmi, bo'lmasa, shunday qilish niyati bormi?
3. "Obid ketmon" asarini hozir ko'pchilik topa olishmayapti. Alohida chop etilganmi?
4. Adibning asarlarini o'qir ekanmiz, unda o'tkir shoirlarga xos baytlarni uchratamiz. Asarlari ichida yozganlaridan tashqari adibning alohida yozgan she'rlari ham bormi? Bor bo'lsa, ularni bir she'riy to'plam qilib chiqarish haqidagi fikringiz.
5. Hozirgi avlod ichida Abdulla Qodiriydek adiblar yetishib chiqishi uchun nimalar qilinishi kerak, deb o'ylaysiz.
Oldindan minnatdorlik izhor etgan holda kamoli ehtirom ila Shokirbek.

Nigora Umarova
24.12.2009, 11:33
37-xonadon" kitobini o'qib 31-dekabr Qodiriylar xonadoni uchun mash'um sana bo'lganligini angladim: 1937-yil, 31 dekabr kuni Abdulla Qodiriy hibsga olingan; 1988-yil, 31-dekabr kuni Habibullo Qodiriy dorilfanoda dirilbaqoga rixlat qilganlar.
Tohir Malik ham "Shaytanat" asarlarida Asadbekning otasini qamoqqa olinishini bekorga 31- dekabrda tasvirlanmaganlar nazarimda.

Colorado
24.12.2009, 13:49
Mening Sherkon Qodiriyga savollarim quyidagilardan iborat:




2. Adibning barcha asarlari yi'g'ilgan ko'pjildli kitob chiqarilganmi, bo'lmasa, shunday qilish niyati bormi?

3. "Obid ketmon" asarini hozir ko'pchilik topa olishmayapti. Alohida chop etilganmi?



5. Hozirgi avlod ichida Abdulla Qodiriydek adiblar yetishib chiqishi uchun nimalar qilinishi kerak, deb o'ylaysiz.

Oldindan minnatdorlik izhor etgan holda kamoli ehtirom ila Shokirbek.


Я бы добавил, в сетевых ресурсах, online библиотеке UzNet.
О аудио издании можно только мечтать, очевидно.
Вопрос больше не к Шеркону, а Нигоре Умаровой.
Такие планы есть, вы не в курсе?

Nigora Umarova
24.12.2009, 14:15
Я бы добавил, в сетевых ресурсах, online библиотеке UzNet.
О аудио издании можно только мечтать, очевидно.
Вопрос больше не к Шеркону, а Нигоре Умаровой.
Такие планы есть, вы не в курсе?

Уважаемый Colorado!
Я не в курсе.
Но когда-то я создавала медиа-ресурс www.qodiriy.edunet.uz для учителей и учеников для пользования на уроках литературы.

Colorado
25.12.2009, 01:59
Я бы добавил, в сетевых ресурсах, online библиотеке UzNet.
О аудио издании можно только мечтать, очевидно.
Вопрос больше не к Шеркону, а Нигоре Умаровой.
Такие планы есть, вы не в курсе?

Уважаемый Colorado!
Я не в курсе.
Но когда-то я создавала медиа-ресурс www.qodiriy.edunet.uz (http://www.qodiriy.edunet.uz) для учителей и учеников для пользования на уроках литературы.
Форумдошимиз AbdulAziz хам уз режалари билан уртоклашадилар деб умид киламан.

Nigora Umarova
29.12.2009, 16:43
Ҳурматли форумдошларим!

Севимли, фидойи адибимиз Абдулла Қодирийнинг ҳаётлари ва ижодларига оид саволларни эртага соат 11-00 гача қолдиришингизни сўрайман.

Муҳтарам ёзувчимизнинг набиралари Шеркон Қодирий саволларингизга жавоб берадилар.

Tohir Malik
31.12.2009, 14:03
Устоз Абдулла Қодирий ўзбек адабиёти хазинасини нечоғли бойитганларини биламиз. Тўғрироғи, буни одатий ҳол деб биламиз. Лекин бугунги ёш авлод улуғ устознинг мероси халққа қандай машаққат билан етказилганини билармикин?
Ҳабибулла Қодирийнинг “Отам ҳақида” деб номланган китобининг ёзилиши ўша даврдаги маданий ҳаётда катта воқеа бўлган эди. Унга қадар ҳеч ким бундай китоб ёзмаган эди. Ажабки, ундан сўнг ҳам кам ёзилди. Сталин ўлимидан кейинги воқеаларни ҳам барча билавермайди. Сталин ўлган-у ҳақиқат тикланган, деб юзаки ўйловчилар янглишишади.
Ҳа, улуғлар “оқланди”. “Оқланди” сўзини бежиз қўштирноққа олмадим. Чунки аслида қораланган одам оқланади. Туҳмат билан қамаш, менингча, қоралашга кирмайди. Улар ҳеч қачон “қора” бўлмаган, ҳамиша пок бўлган.
Оппоқ деворга балчиқ чапланса-ю, кейин тозалаб ташланса, барибир доғи қолади. Яна бир томони, балчиқ чаплаганлар омон экан, доғни бутунлай тозалашга осонлик билан йўл бермайди. Партия қарорлари ва суд ҳукмлари улуғларни “оқлагани” билан улардан қолган бой адабий мероснинг халққа қайтарилиши муаммолигича қолаверган эди. Фитрат, Чўлпон каби устозларнинг ижодлари то Мустақиллик йилларига қадар ҳам халққа тўлиқ қайтарилмади. Халқ бу борада Абдулла Қодирий ижодидан баҳраманд бўлди.
Мен бунинг сабабини кўп ўйлайман. Сабаби менингча битта: уларнинг Ҳабибулло Қодирий каби фидойи ўғиллари бўлмаган. Қариндошлари Ҳабибулло ака каби жонкуярлик билан ҳаракат қилмаган. Биз фақат “Отам ҳақида”, “Қодирийнинг сўнгги кунлари” асарлари ёзилганини биламиз. Аммо Абдулла Қодирий асарларини қайта нашр этишдаги заҳматлари бизга қоронғи эди. Не шодки, бу қоронғиликни Ҳабибулло аканинг кичик ўғиллари Шеркон Қодирий бартараф этиш учун қўлларига қалам олибдилар.
Ҳабибулла ака оталари ишни қандай ихлос билан давом эттирган бўлсалар, у кишининг ишларини ўғиллари Хондамир ва Шеркон ҳам шундай давом эттиряптилар. Хондамир дадалари билан бошлаган ишларини ниҳоясига етказдилар -“Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” асл ҳолида нашр этилди. Эллигинчи йилларда партия қарори билан асарга киритилган ўзгартишлар, қисқартишлар тикланди. Изоҳлар, иловалар тайёрланди. Хуллас, Хондамир ўнлаб адабиётшунос ходимлар қиладиган ишни бажарди. Улуғ адибнинг “кичик асарлари” ҳам тўла ҳолга келтирилиб, “Диёри бакр” номи билан нашр этилди.
Бундай одамларни халқ олқишлаб “ҳақиқий ота ўғил!” деб мақтайди. Чиндан ҳам шундай. Ҳабибулло Қодирий туғилган кунларига 90 йил тўлиши муносабати билан ота ўғил – ака-укалар ижодий изланишларини давом эттирдилар. Хондамир хотиралар тўпламини тайёрлади, Шеркон эса “37-хонадон” китобига тартиб берди. Шеркон бобоси Абдулла Қодирий, отаси Ҳабибулла Қодирийнинг қийинчиликда кечган ҳаётларидан лавҳа келтириш билан бирга аждодлари шажарасини ҳам тузиб, адабиёт мухлисларига ниҳоятда қизиқарли маълумотларни тақдим этган. Шунингдек, "37-хонадон"да Абдулла Қодирийдек инсоннинг аждодлари ким ва қандай одамлар бўлгани ҳақидаги ибратли ҳикоялар келтирилганки, зқувчи беихтиёр ана шундай инсонларни етиштирган миллатнинг фарзанди эканидан фахр туйғусини туяди.

Sherkon Qodiriy
06.01.2010, 10:16
Ассалому алайкум ҳурматли форум аъзолари!

Авваламбор, бувамиз Абдулла Қодирий ижодлари билан қизиққанларингиз учун оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман.
Бевосита берилган саволларнинг жавобларига келсак, бувамиз Абдулла Қодирий 1937 йил, 31 декабрь куни тунда ҳибсга олинганликлари ва ушбу сана билан устозимиз Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" асаридаги Асадбекнинг отасини ҳибсга олиниши ҳам 31 декабрь куни деб тасвирланганлиги ва бу икки сананинг бир-бирига боғлиқлиги ҳақида савол берилган экан. Сизлар биласизларми-йўқми ёзувчи Тоҳир Малик марҳум ёзувчи Мирзакалон Исмоилийнинг жияни бўлади. Мирзакалон Исмоилий ўқувчиларга "Фарғонада тонг отгунча" романи ҳамда "Одамийлик қиссаси" каби асарлари билан танишдир. Бу кишининг ҳаётида ҳам ўша машъум сана алоҳида ўрин тутади, яъни у киши ҳам 50 йилларнинг 31 декабрь куни ҳибсга олинган.
Ёзувчи Тоҳир Малик эса шу асарида тоғасининг ҳаётини маълум даражада акс эттиришга ҳаракат қилган.
Бу гапларни мен Тоҳир ака сиз билан бўлган суҳбатда англаган эдим.

Colorado
08.01.2010, 02:33
Ассалому алайкум ҳурматли форум аъзолари!

Авваламбор, бувамиз Абдулла Қодирий ижодлари билан қизиққанларингиз учун оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман.

Азиз Щеркон, сир босиб узбек тилида уз фикримни аник билдиролмасам керак. Рухсат берсангиз, рус тилида мурожаат килсам.

Дорогой Шеркон, я давний почитатель призведений Абдуллы Кодирий. "Утган кунлар" моя настольная книга. Эта книга для меня и как словарь и как правдивый исторический справочник, в ней я нахожу, как ни странно, ответы на многие повседневные жизненные вопросы. Она актуальна, как никогда, и сегодня.

Я не осмелился задать Вам свои вопросы в отпущенное время, боялся, что Вы можете их не так понять.
Еще раз надеюсь, что общение с Вами на форуме не ограничится этим постом.

Masud Mahsudov
08.01.2010, 19:38
Азиз Щеркон, сир босиб узбек тилида уз фикримни аник билдиролмасам керак. Рухсат берсангиз, рус тилида мурожаат килсам.

Дорогой Шеркон, я давний почитатель призведений Абдуллы Кодирий. "Утган кунлар" моя настольная книга. Эта книга для меня и как словарь и как правдивый исторический справочник, в ней я нахожу, как ни странно, ответы на многие повседневные жизненные вопросы. Она актуальна, как никогда, и сегодня.

Я не осмелился задать Вам свои вопросы в отпущенное время, боялся, что Вы можете их не так понять.
Еще раз надеюсь, что общение с Вами на форуме не ограничится этим постом.

O'tgan kunlarning ruschaga qilingan tarjimasi Sizga qanchalik yoqadi? (Adashmasam, L. Bat' qilgan edi)... demoqchimanki, tarjimada ancha kamchiliklarni ko'rganman... O'zbekchasi bilan solishtirib, ancha xatoliklarni ham uchratganman...

O'tgan yili bir akamizga Moskvadan buyurtma tushgan ekan, shu asar tarjimasiga, juda chiroyli qilib o'girib berdilar... Inshaallah, yaqinda shu aka qilgan "O'tgan kunlar" nashrdan chiqsa, ajab emas..

Colorado
09.01.2010, 02:12
O'tgan kunlarning ruschaga qilingan tarjimasi Sizga qanchalik yoqadi? (Adashmasam, L. Bat' qilgan edi)... demoqchimanki, tarjimada ancha kamchiliklarni ko'rganman... O'zbekchasi bilan solishtirib, ancha xatoliklarni ham uchratganman...

O'tgan yili bir akamizga Moskvadan buyurtma tushgan ekan, shu asar tarjimasiga, juda chiroyli qilib o'girib berdilar... Inshaallah, yaqinda shu aka qilgan "O'tgan kunlar" nashrdan chiqsa, ajab emas..

Мен факат узбек тилида чикарилган китобни укиганман.
"Бола пакир, кандингни ур.." Мальчик-ведро, кушай свой сахар.... буладими? Бу хазилни менга арабист Абулло хожи айтиб, кулимга узбек тилида чикарилган асарни берган эди, хозир эдилар дейиш керак.

OmoN
09.01.2010, 19:42
"Бола пакир, кандингни ур.." Мальчик-ведро, кушай свой сахар.... буладими?
Унда "Сигир кавш қайтаряпти" "Корова возвращает тапочки" бўларканда :)

Nigora Umarova
19.01.2010, 11:45
https://img.uforum.uz/images/ijoaign2759816.jpg

"Mushtum" jurnalida Abdulla Qodiriy nomiga 1924-yilda ishlangan sharj surat.

Nigora Umarova
19.01.2010, 12:11
"Mushtum" ta'rifida

Tarixga bir aylanib qaralsa, mushtning ahamiyati zog'ora nondek bo'lib ko'z o'ngida gavdalanur. Ammo xoli hoziramizga ham ko'z qirini tashlansa, musht degani hayvoni g'ayri notiqning siyosatda podshoh, iqtisodda avliyo, fanda kimyo o'rnini ishg'ol etkanini ko'rilur. Bularni ham bir yoqqa qo'ya turib, mushtning ahamiyati muhimmasini o'zimizning manavi mahalla-kuydan qidirilsa taftishotga tag'in ham yaqinroq turilg'an bo'linur.
Mahalla-kuylarimizda bitta-bitta bo'yni yo'g'on-bo'yni g'avslar borlig'ini har bir kimsa bilur va ularning mahalla ijtimoiyotida o'ynayturg'on ro'llari ham katta-kichikka belgulikdir. Bizning tekshirish va kashfiyotimizcha asl xususiyat bo'yni yo'g'onliqda bo'lmay, uning zamiridagi mushtdadi8r va mushtumzo'rliqdadir.
lekin ta'rif jahongiz va burjuaziya faylasuflari nuqtai nazaridan bo'lib, ammo proletariatning mushtka bo'lg'on nazariyasi buning aksidir. Jurnalimiz shu keyingi qo'li qadoqlar sinfining "mushtum"i bo'lg'onliqdan uning ma'nosi ham haligi ta'rifning tamoman teskarisidir.
Bu "Mushtum"-zo'rliq mushtumi emas, haqliq mushtumidir; bu "Mushtum"-zolimlar mushtumi emas, mazlumlar mushtumidir. Shuning uchun buning ma'nosi ham boshqachadir.
-Hammanikiga do'lona yoqqanda, biznikiga devona yog'di!
- Qovun, deb ekkanimiz shung'iya bo'lub chiqdi!
-Oltun qo'ng'uz deb maqtag'anlari qora qo'ng'uz ekanki, ro'molcha bilan burunni o'rashg'a majbur bo'ldiq...
-Bog'dan gapirsak-tog'dan keladilar!
-Ali, desak-bali, deydilar...
-Shu yo'sun: gulshan razolatda, gulzor safohatda, bozor siyosatda, maydon hamoqatda, boyimiz, mullamiz, eshonimiz, yoshimiz va moxovimiz, pesimiz sayru guluston etmoqda va jununi ma'rifat, fununi shaytanat vodiylarida masti-loya'qil kezmakdalar...
Mana, shunday "ovoni saodat"larda to'rt tomondan mo'ralab, el ichiga oralab, haqiqatni qoralab, yaxshidan yomonni saralab; shaxsiy g'arazdan sof, to'g'ri yurmaganga bop bir "mushti purzo'r"ga ehtiyoj sezildi va uzoq o'ylab turilmay uzoq-yaqin, do'st-dushmanlarimizning ko'maklari umidida ushbu "Mushtum" jurnalining nashriga ham qaror berildi.
Tumshug'ingiz ustiga yangi mehmon muborak bo'lsin, afandilar!

Julqunboy, "Mushtum"-1923-yil, fevral, 1-son, 2-bet.

Nigora Umarova
19.01.2010, 17:40
Бобонгиз муҳтарам ёзувчимиз Абдулла Қодирий ҳақида набира сифатида маълумот бериб ўтсангиз.

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 17:43
Бобонгиз муҳтарам ёзувчимиз Абдулла Қодирий ҳақида набира сифатида маълумот бериб ўтсангиз.

Мен бобомиз Абдулла Қодирийнинг 26 набираларидан бириман. Абдулла Қодирийнинг набираси бўлишлик менимча фахр эмас, балки масъулиятни юклайди. Мени у кишидек ёзувчи бўлишга даъвогарлигим йўқ, бироқ ҳаётда,турмушда улар каби ҳалол яшашга, ибодат борасида бобомга эргашишга ҳаракат қиламан. Бувамиз қамоқда ичишга берилган сувни ибодат қилишдан олдин покланиш учун ишлатиб беш вақт намозни канда қилмаган эканлар.

Nigora Umarova
19.01.2010, 17:47
Абдулла Қодирий асарларини кўп жилдлик тўплам ҳолида нашр қилиш ишлари режалаштирилганми?

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 17:54
Абдулла Қодирий асарларини кўп жилдлик тўплам ҳолида нашр қилиш ишлари режалаштирилганми?
Бундай режа “37-хонадон” китобида таъкидлаганимдек, собиқ Ўзбекистон Коммунистик Партияси Марказий Комитетининг 1958 йил 10 февралидаги мажлис қарорида тасдиқланган эди. Унга кўра Абдулла Қодирийнинг асарлари 3 томлиги тайёрлансин. 1-томга “Ўтган кунлар” романи, 2-томга “Меҳробдан чаён” романи ва “Обид кетмон” қиссаси, 3-томга ҳикоя, очерк ва фельетонлари киритилсин, деган гаплар бор эди. Бироқ у даврда деярли кўнгилдагидек ишлар қилинмади. Отамиз Ҳабибулло Қодирий ва акамиз Хондамир Қодирийнинг машаққатли меҳнатлари эвазига 1992 йил Ғафур Ғулом номидаги адабиёт нашриётида “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” романлари асл ҳолида, ўзгартиришсиз нашр этилди. Бундан ташқари “Янги аср” нашриётида 2007 йилда “Диёри бакр” номли китоб нашрдан чиқди. Китобга Абдулла Қодирийнинг шеърлари , ҳикоялари, саҳна асарлари, адабий мақолалари, фелъетонлари киритилган. Китобни тўплаб нашрга тайёрловчиси Хондамир Қодирийдир.

Nigora Umarova
19.01.2010, 17:56
Адибимизнинг келгуси режаларида “Амир Умархоннинг канизи”, “Намоз ботир” ҳақида роман ёзиш ниятлари бўлган экан ва бу борада улар материал тўплаб юрганликлари ҳақида ўқиганмиз, эшитганмиз. Ушбу материаллар тинтув пайтида йўқотилганми ёки оилавий архивингизда сақланиб қолганми?

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 18:00
Адибимизнинг келгуси режаларида “Амир Умархоннинг канизи”, “Намоз ботир” ҳақида роман ёзиш ниятлари бўлган экан ва бу борада улар материал тўплаб юрганликлари ҳақида ўқиганмиз, эшитганмиз. Ушбу материаллар тинтув пайтида йўқотилганми ёки оилавий архивингизда сақланиб қолганми?
Қўлёзмаларни 1945 йил 28 май куни отамиз Ҳабибулло Қодирийни олиб кетишаётганди бирга олиб чиқиб кетишган. Дадамиз ўзларининг “Отам ҳақида” китобларида хотирлашларича, ўшанда уйимиздан “Ўткан кунлар“, “Меҳробдан чаён”, “Обид кетмон” асарларининг асл қўлёзмаларининг нусхаси, ёзмоқчи бўлган асарларининг қўлёзмалари, қисқаси уч минг дона қоғоз қўлёзма олиб чиқиб кетилган ва дадамизнинг терговчилари Виноградов томонидан ёқиб йўқ қилинган. Дадам бу ҳақида шундай дегандилар: “Терговчи қоғоз йўқлигидан сўроқда дадам қўлёзмаларининг орқасидан ёзиб фойдаланар ва охири ғижимлаб ахлатга ташлар, гоҳида уларга мохорка ўраб чекар, менга ҳ?ам берарди”.

Nigora Umarova
19.01.2010, 18:02
Абдулла Қодирий ҳақида видеофильм суратга олинган. Сизнинг назарингизда видеофильм қай даражада ҳаққоний ишланган?

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 18:05
Абдулла Қодирий ҳақида видеофильм суратга олинган. Сизнинг назарингизда видеофильм қай даражада ҳаққоний ишланган?
Ушбу видеофильм Хайриддин Султонов қаламига мансуб бўлиб, “Мозийдан бир саҳифа” деб номланади. 1990 йили телевидениеда кўрсатилган эди. Буни ўша даврни кўрсатиб берувчи энг ёрқин асарлардан бири деса бўлади.

Nigora Umarova
19.01.2010, 18:06
Китобингизда Абдулла Қодирийнинг 60 га яқин тахаллуслари бўлганлигини ёзгансиз. Муҳтарам адибимиз қайси тахаллусларини қайси жанрга нисбатан қўллаганлар?

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 18:11
Китобингизда Абдулла Қодирийнинг 60 га яқин тахаллуслари бўлганлигини ёзгансиз. Муҳтарам адибимиз қайси тахаллусларини қайси жанрга нисбатан қўллаганлар?

Мен адабиётчи эмасман. Тахаллуслардан қай йўсинда фойдаланганликларига ақлим етмайди. Марҳум журналист Мўминжон Муҳаммаджон ўғли Тошқиннинг фикрлари саволга ойдинлик киритса керак. Тошқин ёзади: “Муштум" журналининг 1-сонига бош мақола ёзган ҳам Абдулла Қодирий бўлди. “Жулқунбой” отаси томонидан қўйилган от эмас, ўзи томонидан танлаб олинган унинг адабий тахаллусидир.
У ҳар бир типнинг ўзига яраша сўз танлай билар, ким тўғрисида ёзадиган бўлса(масалан: “Калвак маҳзум”, “Тошпўлат тажанг” сингари) худди ўша шахснинг ўзи бўлиб кетар эди. Бунинг учун, ўша типдаги кишиларнинг бутун ички сирларидан огоҳ бўлиши керак, албатта. Фавқулодда заковатга ва жасоратга эга бўлган ёзувчи, мазкур типдаги шахслар орасида юриб, ҳар бириси билан алоҳида суҳбатлашишдан тортинмасдилар: муллалар билан ҳам, бориб турган қиморбоз, беданавоз чапанилар билан ҳам, зўр ўғрилар билан ҳам, эшонлар, муридлар, сўфилар, дарвишлар, қаландарлар билан ҳам, кўкнори ва бангилар ҳам гаплашаверарди”.

Nigora Umarova
19.01.2010, 18:12
Абдулла Қодирийга туҳмат қилганлардан биронтаси улар оқланганларидан кейин адиб оиласидан кечирим сўрашганми?

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 18:14
Абдулла Қодирийга туҳмат қилганлардан биронтаси улар оқланганларидан кейин адиб оиласидан кечирим сўрашганми?
Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ)дан ривоят қилинадики,у киши айтадилар: “Кечирим сўраманглар”. У дегани айб иш қилинганидан кейин “Кечирим сўраманглар”,- дегани эмас, балки “Кечирим сўрайдиган иш қилмаслик керак”,-демоқчилар. Бўлар иш бўлди, тарихни ортга қайтариб бўлмайди. Буларни кечирган билан ўтганлар қайтиб келмайди. Балки ўшандай кунлар қайтиб келмаслиги учун тарихдан ибрат олиш керак.

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 18:22
Ulkan adibning kitobxonlarga yetib kelmagan xabarlaridan "37-xonadon"da siz tilga olib o'tganlarini qisqacha aytib o'tsangiz.



Дадамиз бирор учрашувга бориб: “Мен ёзувчиман ёки 10 йилга қамалганман”, деб гапирганликларини эслай олмайман. 1980 йилларнинг охирида нафақаларини маҳаллий аҳамиятдаги даражага айлантириш фикри туғилди. Керакли қоғозларни тайёрлаб Ёзувчилар ташкилотига бордик. У ердаги “махсус бўлим”нинг ходими ҳужжатларни қабул қила туриб шундай деди:
-Бу ишларнинг фойдаси бўлмаса керак.
-Нега?
- Чунки бирорта мукофатингиз йўқ экан.
- Мен 10 йил қамоқда ўтирдим. Бу мукофот эмасми?
- Мен сизни қамагани йўқ-ку.
-Сен буларни қабул қилиб олавер. Бўлса, бўлар. Бўлмаса катта кўча,-дедилар жаҳл билан.
Дадамиз сўнгги кунларининг бирида бувамиз ижодлари билан боғлиқ бир воқеа юз берди. Шунда дадам: “Шеркон, қаерга борсанг, эшикдан дадил киравер. Қўрқма! Сен ёзувчи бўлмайсан. Агар ёзувчи бўлсанг ҳам, у пайтларда улар ўлиб кетган бўлади. Мен қўрқиб яшадим. Хорликларга чидадим. Агар шундай қилмасам, улар ёзганларимни чиқармас эдилар. Натижада халқ буванг ҳақидаги маълумотлардан бебаҳра бўлар эди”,-дедилар маъюслик билан.
Бувамиз Абдулла Қодирий 1937 йил 31 декабр куни тунда, ўз уйларида ҳибсга олинган эдилар. Тақдирни қарангки, аввалги 19-рақамли уйимизга, бугунга келиб ўша машъум йилни эслатиб турувчи 37-тартиб сони берилган. Дадамиз вафот этганларида аср намозидан сўнг у кишини қабрга қўйдик. Бизда бир одат бор: эркаклар мозордан қайтгач, аёллар билан сўрашадилар. Ўшанда онам мени бағирларига босиб:”Отангнинг юзларини бироз ерга қаратиб қўйиш керак эдимикин? Кўпгина гапларини айтолмай ичларида олиб кетдилар. Зардоблари бу дунёда қолармиди”, деб йиғлаганлар.
Вақти-соати етиб, ана шу “зардоб”ларнинг баъзиларини сиз, азиз ўқувчиларга ҳавола этишга жазм қилдик. Зеро, “37-хонадон” бошига тушган аччиқ қисматлар тарихи сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 18:27
Юқорида таъкидлаганимдек, менинг ёзувчиликка даъвогарлигим йўқ эди. Энди ушбу хотиранинг юзага келиши ҳақида икки оғиз сўз. Дадамиз вафотларидан сўнг бир оз қалам тебратишга тўғри келди. Бир куни устозларимиздан бири раҳматли ёзувчи Неъмат Аминов ҳузурларига чорлаб:
- Ёзаётганларингизни ўқидим. Яхши. Бироқ бир маслаҳат бор,-дедилар.
- Эшитаман.
- Сизга жуда қийин. Йўлингизда икки тоғ бор. Бири бувангиз. Иккинчиси дадангиз. Агар шу икки тоққа яқинлашсангиз, ёзинг. Уни одамлар ўқиб “Шундай яхши нарса ёзибди-я!” дейишсин. Бўлмаса...-дедилар.
Мен маслаҳатларини ижобий қабул қилиб, ёзишни умуман ташлаб юбордим.
Орадан қарийб 20 йилларча вақт ўтди. Бир куни тушимда устозларимиздан бири Тоҳир Маликни кўрдим. У киши “ёзсангиз-чи” дедилар. Уйғониб кетдим. Анча кунгача ўша туш хаёли билан юрдим ва охири қўлимга қалам олдим. Дастлабки хотирани ёзиб, бир куни Тоҳир аканинг олдиларига бордим. Бўлган воқеани айтиб бердим-да: “Шуни бир ўқиб кўринг. Менинг ёзувчиликка даъвоим йўқ. Маъқул бўлса айтарсиз”,-дедим. У киши дарров ўқиб чиқиб:
-Бўлади,-дедилар қисқагина. Мен Неъмат Аминовнинг ўгитларини айтиб бердим.
-Энди у киши ҳам ҳақ. Лекин сиз давом этаверинг-дедилар. Шундай қилиб устознинг далдаларида, ушбу китоб юзага келди. Хулоса қандай бўлади, энди буёғи сиз азиз ўқувчиларнинг ҳукмига ҳавола.
Хотираларни тиклашга ҳаракат қилар эканман, воқеаларни ошириб-тошириб ўтирмадим. Зеро, барча мақтов Аллоҳга, унинг пайғамбарларига ва асҳобларигадир. Ўтмишдагиларнинг сиймоларини тасвирлашда, Пайғамбаримизнинг “Ўтганларнинг фақат яхши томонларини эсланг”, деган ўгитларига амал қилдик. Баъзи ўринларда эса ибрат учун бир оз четга чиқишга тўғри келди. Бунинг учун бизни албатта кечирасиз, деган умиддамиз.

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 19:08
"Obid ketmon" asarini hozir ko'pchilik topa olishmayapti. Alohida chop etilganmi?“Обид кетмон” қиссаси 1987 йили Ғафур Ғулом номидаги нашриётда “Ғирвонлик Маллавой” номли китобнинг ичида акамиз Хондамир Қодирий томонидан тайёрланиб нашр этилган.

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 19:09
Adibning asarlarini o'qir ekanmiz, unda o'tkir shoirlarga xos baytlarni uchratamiz. Asarlari ichida yozganlaridan tashqari adibning alohida yozgan she'rlari ham bormi? Bor bo'lsa, ularni bir she'riy to'plam qilib chiqarish haqidagi fikringiz.



Абдулла Қодирийнинг бизга маълум бўлган шеърлари тўртта: “Тўй”, “Аҳволимиз”, “Миллатимга бир қарор”, “Фикр айлағил”.
Бу шеърлар “Диёри бакр” китобида 2007 йилда нашр этилган.

Shokirbek
19.01.2010, 19:10
"Mushtum" ta'rifida

Tarixga bir aylanib qaralsa, mushtning ahamiyati zog'ora nondek bo'lib ko'z o'ngida gavdalanur. Ammo xoli hoziramizga ham ko'z qirini tashlansa, musht degani hayvoni g'ayri notiqning siyosatda podshoh, iqtisodda avliyo, fanda kimyo o'rnini ishg'ol etkanini ko'rilur. Bularni ham bir yoqqa qo'ya turib, mushtning ahamiyati muhimmasini o'zimizning manavi mahalla-kuydan qidirilsa taftishotga tag'in ham yaqinroq turilg'an bo'linur.
Mahalla-kuylarimizda bitta-bitta bo'yni yo'g'on-bo'yni g'avslar borlig'ini har bir kimsa bilur va ularning mahalla ijtimoiyotida o'ynayturg'on ro'llari ham katta-kichikka belgulikdir. Bizning tekshirish va kashfiyotimizcha asl xususiyat bo'yni yo'g'onliqda bo'lmay, uning zamiridagi mushtdadi8r va mushtumzo'rliqdadir.
lekin ta'rif jahongiz va burjuaziya faylasuflari nuqtai nazaridan bo'lib, ammo proletariatning mushtka bo'lg'on nazariyasi buning aksidir. Jurnalimiz shu keyingi qo'li qadoqlar sinfining "mushtum"i bo'lg'onliqdan uning ma'nosi ham haligi ta'rifning tamoman teskarisidir.
Bu "Mushtum"-zo'rliq mushtumi emas, haqliq mushtumidir; bu "Mushtum"-zolimlar mushtumi emas, mazlumlar mushtumidir. Shuning uchun buning ma'nosi ham boshqachadir.
-Hammanikiga do'lona yoqqanda, biznikiga devona yog'di!
- Qovun, deb ekkanimiz shung'iya bo'lub chiqdi!
-Oltun qo'ng'uz deb maqtag'anlari qora qo'ng'uz ekanki, ro'molcha bilan burunni o'rashg'a majbur bo'ldiq...
-Bog'dan gapirsak-tog'dan keladilar!
-Ali, desak-bali, deydilar...
-Shu yo'sun: gulshan razolatda, gulzor safohatda, bozor siyosatda, maydon hamoqatda, boyimiz, mullamiz, eshonimiz, yoshimiz va moxovimiz, pesimiz sayru guluston etmoqda va jununi ma'rifat, fununi shaytanat vodiylarida masti-loya'qil kezmakdalar...
Mana, shunday "ovoni saodat"larda to'rt tomondan mo'ralab, el ichiga oralab, haqiqatni qoralab, yaxshidan yomonni saralab; shaxsiy g'arazdan sof, to'g'ri yurmaganga bop bir "mushti purzo'r"ga ehtiyoj sezildi va uzoq o'ylab turilmay uzoq-yaqin, do'st-dushmanlarimizning ko'maklari umidida ushbu "Mushtum" jurnalining nashriga ham qaror berildi.
Tumshug'ingiz ustiga yangi mehmon muborak bo'lsin, afandilar!

Julqunboy, "Mushtum"-1923-yil, fevral, 1-son, 2-bet.


Katta rahmat, bu kabi adibning maqolalaridan qo'yib borilishi biz uchun juda foydali, quvonchli va maroqlidir.

Shu yerda ijozatlaringiz bilan arab harfidan lotinchaga o'girilayotganda yo'l qo'yilgan ba'zi (mening nazarimdagi) kamchiliklarga mulohaza bildirsam.

"xoli hoziramiz" - "holi hoziramiz" bo'lishi kerak, ya'ni hozirgi ahvolimiz demoqchilar.
"musht degani hayvoni g'ayri notiqning" - "musht degan hayvoni g'ayri notiqning", ya'ni musht deb ataluvchi so'zlamaydigan jonivorning demochilar.
"mahalla-kuydan" - "mahalla-ko'ydan".
"gulshan razolatda, gulzor safohatda, bozor siyosatda, maydon hamoqatda, boyimiz, mullamiz, eshonimiz, yoshimiz va moxovimiz, pesimiz sayru guluston etmoqda" - "gulshani razolatda, gulzori safohatda, bozori siyosatda, maydoni hamoqatda boyimiz, mullamiz, eshonimiz, yoshimiz va moxovimiz, pesimiz (balki yoshimiz va qarimiz, moxovimiz va pesimiz demoqchidirlar) sayri guliston etmakda". Ya'ni - razillik gulshanida, nodonlik gulzorida, siyosat bozorida, ahmoqlik maydonida boyimiz, eshonimiz va h.k.lar "guliston sayrini" qilishmoqda, javlon urishmoqda.

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 19:13
Тўй
Қилди бу вақт бизда жавлон тўй,
Оқчаси йўқни этди ҳайрон тўй.
Бир-биридан ошурдилар тўйни,
Топди равнақ, ҳайратила боён тўй.
Беш кун тўйни сўнгидин
Кетибон мулклар боис фиғон тўй.
Боён тўйиға ерлилар қараб
Этди сарф токи тандаги жон тўй.
Эй ғанийларимиз, эй фақирларимиз,
Амр этубдурми бизға Қуръон тўй.
Мундайин ишлар шаръимизда йўқ
Кори мажъус, кори шайтон тўй.
Ишламас шундай аҳллик киши,
Йўламас асло аҳли виждон тўй.
Ўтса тўй бирла ёзу қишимиз,
Айлагай бизни ерға яксон тўй.
Келингиз дўстлар, дин қариндошлар,
Ташласун бўлса гар мусулмон тўй.

Ғаний-бой. Маъжус-насроний.
Абдулла Қодирий, “Садойи Туркистон” 1915 йил, 64-сон, 20 март, 2-бет

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 19:16
Аҳволимиз

Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.

Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На худони буйруғи булган улум ўрготамиз.

Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз.

Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.

Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт оқвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.

Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тўфангча бирла отамиз.

Келингиз ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг,
Ухлаганларни агар қодир эсак уйғотамиз.

Улум-илмлар.

1915 йил

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 19:23
Миллатимга бир қарор

Кел эй миллат, бир кун бир маслаҳат билан қарор ўлсун,
Бу кундин ўтган ишларга пушаймон бирла ор ўлсун,
Қилайлик бул куни ҳайрат ҳама бирдан қилиб ҳиммат,
Жаҳолат чўл саҳросида минбаъд сабзавор ўлсун.
Бу нодонлик биза қилмиш эди тўрт фаслни қишдек,
Жаҳонни зимистони дўнуб фасли баҳор ўлсун.
Аяшмай кумуш-олтунни ҳамма боёнлар асло,
Солиб дорилфунунлар ҳам макотиблар ҳазор ўлсун.
Ўқушсун миллат авлоди бизни доим дуо айлаб,
Қилиб таҳсил улумларни фунуна яхши ёр ўлсун.
Очайлук жамиъатлар, кўб йиғайлик ҳам иноятлар,
Ки токи ятим ва бечора бекасға мадор ўлсун.
Неча чоғлар бўлубдурким, қочибмиз биз тараққийдин,
Бу кун бир илтифот бирлан бу йўлға бир гузор ўлсун.
Жаҳолат сассиғи бизни ҳамиша беҳузур этди,
Бу кун илмнинг бўйи бирлан димоғлар мушкибор ўлсун.
Бизнинг жоҳиллигимизни кўриб ул шод бўлганлар,
Кўриб машғулиятимизни илмға шармисор ўлсун.
Кимиким журъат айлаб, бул каломларға амал қилса,
Жаҳонда исми ани паҳлавон номдор ўлсун.
Бу кун мен сўзладим оз нутқ сиза то Қодир ўлгунча,
Илоҳи айласун таъсир шу сўз сизга бакор ўлсун.

Дўнмоқ-қайтмоқ.
Макотиб-мактаблар
Фунун-ҳунарлар; фанлар.
Иона-ёрдам, кўмак.
Бекас-ҳеч кими йўқ, ёлғиз одам.
Бакор-эҳтиёж, ҳожат.
“Аҳволимға”, “Миллатимга бир қарор” шеърлари илк марта “Жувонбоз” ҳикоясига илова ҳолида нашр этилган эди.

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 19:27
Фикр айлағил

Оқило фикр айлағил, ки на ишлаюр аҳли ватан,
Қайси фосиқ, қайси жоҳил, қайсиси бўлди чапан?
Қилдилар бир-бириға душманликни ҳар вақт беибо,
Бир-бирини айбин очмоқға киришдилар бажан.
Ер сотарлар элда неча тўй бажо этмак учун,
Чунки бидъатин йўлида ҳам фидодур жону тан.
Пулни кўб исроф этармиз, бизға тўғри келмағай,
Тўлибон тошти бу вақт ул ақчалардин рестўран.
Занлари соҳибжамолу ҳам сатанг деб ўйлама,
Еб-ичиб жир битмаган андоқ сигири белабон.
Қизларин бўйнида кўруб зебигардон ҳам тумор,
Ўйламангиз олима деб жумласи нафъсиз, зиён.
Тушса пул қўлиға гар, соатча тўхтаб турмагай,
Чунки нодонни қўлида мушт туфроқдур суман.
Қодирий наздингиза оз ҳасратидин сўйлади,
Айб этуб қилманг ҳақорат, муҳтарам аҳли ватан.

Тошканд, Абдулла Қодирий жанобларингиздур.
“Оина” журнали, 1915 йил, 12-сон

Sherkon Qodiriy
19.01.2010, 19:29
Hozirgi avlod ichida Abdulla Qodiriydek adiblar yetishib chiqishi uchun nimalar qilinishi kerak, deb o'ylaysiz.



Буни ёзувчиларнинг ўзидан сўраш керак.

Nigora Umarova
20.01.2010, 14:44
Абдулла Қодирий қуйидаги тахаллуслар билан ижод қилган эканлар: Жулқунбой, Жубой, Йўловчи, Думбулниса, Калвак Махзум Шоший, Шаккок, Чичора, Гўзиматчи, Мошхўрдачи Шилғай, Овсар, Кўтаргучи Думбул, Мулла Эшонбой, Бемаза махзум, Домла Думбул, Жиян, Эски Шайтон, Мухбир, Совринбой, Калвак Махзумнинг жияни, Абу Думбул, Жулқунбой Совринбой ўғли, Мирза Жулқун, Муштум, Жўра Алимов

Nigora Umarova
20.01.2010, 15:13
Саломнома

-Отқа қоққан тақадек. сувдан чиққан бақадек, бир мирилик чақадек-маъориф шўросига сало-о-ом!
- Ўзи четка буқиниб, шахсиятга тўкунуб. аллакимга чўқунуб-ўғри ушлаганга сало-о-ом!
- Кўрунган ер оқ салла, оқ бўлса ҳам бўш калла, оўу қора ҳам малла- Туркистон уламоларига сало-о-ом!
- Бошлариға соч қўйғон, отларини ёш қўйғон, фаҳш дегонни фош қилғон, яна отини ёш қўйғон- думсизларимизга сало-о-ом!
- Масков бориб келибон, минглаб фойда қилибон, ҳафтада гап ейибон, томга карнай қўйибон; халқ қайғусини емайин, мактаб очай демайин; эллик-олтмиш қўй бергон, саккиз кунлаб тўй берган- туркистон савдогарларига сало-о-ом!..
Амма-холаси ҳаводор, айланай!
Келин янгаси: Думбилниса.

"Муштум"-1923 йил, 2-сон, 3-бет

Nigora Umarova
21.01.2010, 14:13
https://img.uforum.uz/images/wrguvww6511680.jpg

"37-хонадон" китоби.

Nigora Umarova
22.01.2010, 18:50
МАКТАБИ БЕТАКРОР

(Абдулла Қодирий таваллудининг 110 йиллигига)

Маълумки, дунё бир жойда тўхтаб турмайди: доимо ўзгариб, янгиланиб боради. Шунинг учун кўпдан-кўп воқеа-ҳодисаларда ҳам табиий равишда ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлади. Лекин уларнинг мазмун-моҳиятига чуқурроқ назар ташланса, ўзгариш маъно ёки мантиқда эмас, кўпроқ шаклда бўлишига тан беришга тўғри келади. Масалан, амал ва амалдорликни олайик. Ҳамма замонда ҳам амал атрофида алам ва адоват ўралашиб, эргашиб юрган. Мансаб ва мартаба учун олишув, тортишув, ҳасад ва маккорликлар ҳеч бир даврда тўхтаб қолмаган – ҳамиша фаол ҳаракатда бўлган. Энг ёмони, ҳасад ва адоват на истеъдод, на фазилат, на умумэътироф ҳеч нарсани тан олмаган. Мана шу ҳақиқатни Абдулла қодирий “Меҳробдан чаён” романида жуда ёрқин шаклда ёритиб берган.
Халқимизда “Ҳамма нарсага фаришта омин дейди”, – деган бир қараш бор. “Меҳробдан чаён”даги дастлабки лавҳалардан бирини хотирлаб “Наҳотки, фаришта ҳазилга ҳам “Омин!” деса, наинки, самимий ва зариф бир ҳазилнинг таги ҳам зил бўлиб чиқса?” дейсиз.
Ана ўша лавҳа: Раъно кичкина укалари – Мансур ва Масъуд билан айвонда ўтирибди. Онаси ошхонада манти пишираётир. Отаси аср намозига бориб келиш учун масжидга йўл олади. Кўп ўтмай Анвар ишдан қайтади. Раъно ўрнидан туриб уни қаршилайди. Анвар аввал ерда ўтирган Мансурни, кейин Раънонинг қўлидан олиб Масъудни эркалайди. Сўнг “симобий шоҳи салласини” олиб, ёстиққа ташлайди ва “рўмоли билан қоп-қора бўлиб чиқа бошлаган муртини тузатади”. Раънодан сўрайди:
“ – Тинчликми?
–Бетинчлик, – деди кулиб Раъно.
–Айни муддао экан бўлмаса... Ҳа, айтгандек, – деди Анвар ўтирган супасига ишорат қилиб, – букун жой катта солинган?
–Меҳмон келар эмиш.
–Ёлғонинг қурсин, Раъно, – деди Анвар кулимсиб. – қандай меҳмон?
–Мен қаёқдан билай, қандай меҳмон... фотиҳага кишилар келар эмиш, деб эшитдим.
–Фотиҳаси қанақа?
–Билмасам қанақа.
Анвар ўйланиб яна кулимсиди:
–Сенинг фотиҳанг бўлмасин?
–Менинг қандай фотиҳам бўлсин: мен ҳали тирикман.
–Тескарига бурма, Раъно, балки сени эрга бермакчидирлар?
Раъно қизариб турди-да, яна гапни кулгиликка олди:
–Мени кимга берар эмишлар?
–Сеними? – деди кулиб Анвар. – Сени хондан бошқа ким олсин?...”
Бу гапларнинг бари ҳазил. Ҳар қандай ошиқ-маъшуқ ўртасида шундай ҳазил бўлиши мумкин. Агар шўрлик Анвар кунлардан бир кун хон Раънога совчи юборишини билганида “Сени хондан бошқа ким олсин?” дермиди? Тили кесилганда ҳам бундай демасди. Раъно-чи? Эрка бир аччиқланиш бугун-эрта мудҳиш ҳақиқатга айланиши ва қисмати ўзгариб кетишини зарра қадар сезганида Анварнинг “маслаҳати”га кўнгандай кўрсатармиди ўзини (“Сиз шундай маслаҳат берсангиз... Мен қандай қилай...”)
Ёзувчи балки ҳазил йўли билан Анвар ва Раънонинг келажак тақдирига ишорат қилгандир? Аммо китобхон бу тўғрида ўйламайди ва бундай ишорат маъносига унинг инонгиси ғам келмайди. “Тақдир деган подшоҳ бўлса, ошиқларнинг ҳоли танг”, деганларидек, Раънонинг хон ҳарамига боришига йўл очувчи яширин бир сабаблар ҳам бор эдики, бу бевосита Солиҳ Маҳдумнинг ўтмиши ва шажараси билан боғлиқдир. Солиҳ Маҳдум романдаги энг пишиқ ишланган образ эканлиги маълум. У ўқувчини ҳам жуда қизиқтиради, ҳам кўп мушоҳадага чорлайди.
қоралай десангиз – уни тўла қоралолмайсиз. Айблай десангиз – қай бир жойда Маҳдум, “шу учун ҳам мени айблаб бўладими” деб тургандай. Мақтамоқчи бўлсангиз – баъзи ишлари ва нокасликларини кўриб, “Э, садқаи одам кет!” дегингиз келади унга. Баъзан Раънони ўйлаб, баъзан Анварнинг раъйига қараб, таънаю маломатга ҳам тил айланмай қолади. Кейинги пайтларда бундоқ ўйлаб кўрсам, Маҳдум жаноблари салбий ё ижобий дея қатъий равишда “рамка”га солинадиган қаҳрамон эмас экан. Муҳими, уни билиш ва тушуниш экан. Зеро, Маҳдум инсон табиатидаги камчилик ва чиркиндан-чиркин иллатларнигинамас, ички мураккаблик, ишониш қийин бўлган нафсоний эврилишларни ҳам очиб берадиган серқирра бир образдир. Маҳдум ҳақида сўзлаганда ёзувчи тўғри таъкидлаганидек, “унинг шахсига хиёнат ва бўҳтон қилишдан” сақланмоқ лозим. Ҳақиқатда у хасис. Моддий кечими яхши, “устоз Мулла Солиҳ Маҳдум” бўлиб танилган вақтларда ҳам “кўйлак, иштонининг аксар етти-саккиз жойидан ямоғи бўлади. Етти қишдан бери гуппи чопон” янгиланмайди. “Фақат қиш келиб кетган сайин алак гуппининг енги ўзгарибгина туради ва астари йил сайин янгидан-янги ямоқлар билан бойийди. Шу гуппи бутун умрида биргина мартаба ва шунда ҳам Маҳдумдан берухсат” тоғора юзини кўрган. Ёки “беш-олти қайта бошлатиб қўнжи бир қаричга келган айбаки маҳси, чарми усти-устига уюлиб ердан уч энлик чамаси кўтарилган, икки чорак вазнлик кафшни айтмайсизми? “Ҳарчанд эҳтиёт қилинса ҳам неча жойдан попилтириғи осилган оқ бўз салла-чи?” Унинг “ёши” мағалланинг кўпчилик кишиларига маълум ҳам эмас. Маҳдумнинг рўзғор юритишдаги зиқналикларини таърифлайман десангиз, Раънонинг “кулгулик учун” ёзилган мана бу сўзларидан ошириб бир нима айтолмайсиз:
Ёғлар тўкилса ерга, ётиб ялар тақсирим.
Бўлса бозорда пастлик, сотиб олар тақсирим.
Отаси вафот этганда Солиҳ Маҳдум “йигирма ёшлик талаба” бўлган. Ўзидан бир неча ёш каттароқ акаси отасининг ўлимидан сўнг Марғилонга имом бўлиб, оиласини кўчириб кетган. Онаси ва Наима исмли ўн олти ёшлик сингиси билан Маҳдум қўқонда қолган. Бирор жойдан даромад йўқ. Оила кўп тангликка тушиб қийналган. Охири Солиҳ Маҳдум таҳсилни тарк этиб, қорин тўйдирарлик касб излашга мажбур бўлган. Одамда нафрат қўзғайдиган унинг айрим ҳаракатлари, хусусан, хасислиги ана шу қаттиқчиликларнинг руҳга сингиб қолган ёмон таъсирлари бўлиши мумкин. Хасислик томир отган вужудда таъма барг ёзади. Маҳдумнинг хасислигини ҳам, таъмагирлигини ҳам тушунса бўлади. Лекин унда ҳорисона бир ички қоралик ҳам бор. Бу офатга у қачон йўлиққан? Бу ҳам етимлик, йўқчилик асоратими?
Бу саволга тўғри ва қаноатланарли жавоб топмоқ учун сал олдинга – Маҳдумнинг шажаравий тарихига бир назар ташлаш зарурияти туғилади. Юқорида айтилганидек, Маҳдум отасидан ажралганида йигирма ёшлик талаба эди. Демак, бунгача унинг характери деярли шаклланган. Келажакдаги мақсад ва вазифалар ҳам мавҳум бўлмаган. Ахир, у кимсан – Олимхон ва Умархон даврларида муфтилик, қозилик мансабларида хизмат қилган баланд нуфузли бир амалдорнинг невараси эди. “Ота-боболари хонлар қошида мумтоз, халқ назарида “шарафли ва муҳтарам мавқени” маҳкам сақлаб келган киши ўзининг кибор ўтмиши, қондан-қонга кўчиб келган ҳиссиётларидан қандай қилиб тамоман жудо бўлади? Маҳдумнинг отасидан омад юз бурмаганида, у оддий мактабдор бўлишни хаёлга келтирармиди? Асло келтирмасди. қўқоннинг энг эътиборли мадрасасида неча йиллар мударрислик қилган ва шахсан Мадалихоннинг назарига тушган одамнинг фарзандига нега амал ва юқори мартаба эшиклари очилмасин? Маҳдум амалга сиғинади. Катта амалдорни кўрса, жонини қўйгани жой тополмай қолади. Нега? Чунки у ўсган муҳитдаги ахлоқ шундай бўлган. У худди шундай нуқтаи назар билан тарбияланган. Агар ўша “мумтоз силсила” Маҳдумгача етиб келганида борми, манаман деган айёр, юлғич мансабдорни ҳам у доғда қолдириши шубҳасиз эди. Лекин...
“Туркистон хонлиги тарихидан хабардор кишиларга маълумдирким, амир Умархон охир умрида ўз саройидаги ёш канизаклардан бирига муҳаббат қўяди. Каниз ёш бўлганлиги ва балоғатга етмаганлиги учун уни никоҳга ололмай, вақт кутади. Шу кутиш йилларида Умархон муродига етолмай вафот қилади. Орадан бир неча йиллар ўтиб, бояги каниз қиз балоғатга эришади ва бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилиб, отанинг боласи бўлган Мадалихонни ҳам ўзига ошиқ қилади”. Ёш хон бу паривашнинг дардида неча йиллар ёниб-куяди. Аммо аҳли уламо қизни Мадалига “она мақомида ҳисоблаб”, хоннинг унга уйланишини шариат номидан тақиқлайдилар. Ҳукмдор истаса нима ишлар амалга ошмайди, дейсиз бу дунёда? Хон орзусига қарши чиққан уламони бирин-кетин “илмий” фаолиятдан четлаштиради. Орадан анча вақт ўтказиб оғзи ошга етган янги уламога у фатво сўраб мурожаат қилганда улар “Отангиз марҳум: “никоҳланаман” деб айтган бўлсалар ҳам “никоҳландим” деб айтмаганлар. Бас, амиралмўъмин мазкурани (яъни канизакни – И.Ҳ.) ўз нафсларига аҳди шаръий қилсалар жоиз ва дурустдир, – дея хоннинг тўй ва томошолар билан мурод-мақсадига етишига кенг йўл очиб берадилар. Гўзал канизнинг таърифини эшитган ва унга ғойибона ошиқ бўлган Бухоро амири Насруллога бу хабар етиб боргач, уламойи киромнинг тескари фатвоси билан Фарғона устига ул золим юриш қилади. Мадалихонни қатл этади. Унга фатво ёзиб берган олимлардан бир нечаси таъқибга учраб, бир нечалари қочиб қутиладилар. Шулардан бири Маҳдумнинг отаси бўлиб, у бошга тушган кулфатдан сўнг кўп яшолмай ўлган эди. Буларнинг барчаси Маҳдумнинг кўз ўнгида содир бўлган, бамисоли оғир тош хотирасида ўрнашиб қолган эди. Шу-шу оиланинг бой берилган имтиёз ва шарафи Солиҳ Маҳдумга тинчлик бермайди. Унинг бағрида мудраб, яшириниб ётган меросий ҳис-туйғулар жаҳд билан Анварни сармунший бўлишга кўндиришга уринаётганда гўё бирданига бош кўтаради: “Ойига қирқ тилло вазифа, анвойи ҳадяи шоҳона, яна – элдан кўриладиган обрў, ҳурмат, ҳай, ҳй, ҳай...”.
Маҳдумнинг қалбини ўртаган, ичдан уни доимо “ҳай, ҳай”латган асосий ҳақиқат ана шу эди. Хўш, одамлар нимага мансаб учун интилишади? Маҳдумни узоқни кўра билганлигига қойил, албатта. У таъкидлаганга ўхшаш имконият ва имтиёзлардан маҳрум этилсин – Ҳеч биров мансабу мартабага яқин келмайди. Шу маънода Маҳдумнинг реалистлиги мансаб “фалсафа”сини сафсатага берилмасдан тўғри талқин қилишга уриниши мақбулдир. Шу билан бир қаторда Маҳдум типидаги одамлар нечоғлик пишиқ ва билағон бўлишмасин, тақдирнинг ногаҳоний зарбаларидан ҳам четга қочолмайдилар. Ва ўзлари инонган, ўзлари орзу қилган, ўзлари идеаллаштирган хосиятсиз бир кучнинг шарафсиз қурбонлари сафидан жой оладилар.
Мана бу қиёсга эътибор беринг: Маҳдумнинг отаси канизак можаросига аралашади. Мадалихонни қўллаб фатво берувчилар томонида туради. Шунинг учун Бухоро амири золим Насрулло қаҳрига йўлиқиб, ғам-ғусса ва мардудликка дош беролмай ўлиб кетади. Унинг ўғли эса Худоёрхонга қизимни бераман деб мусибат жарига қулайди. Ота гўзал канизак воситасида бир ҳукмдорга ёқиш ва мавқеини мустаҳкамлашни кўзлаган бўлса, ўғил иккинчи бир хон билан наслан яқинлашиш умидида ўз қизининг бахтига чанг солиб, шармандаю шармисор бўлади. Натижа эса битта: нафс ва таъмага қурбонлик. Бадбахт Маҳдумнинг таъмани қоралаб, унинг катта “қопқони”га бўйнидан илингани ниҳоятда ачинарли, албатта. Умуман, инсон қисмати беҳад мураккаб ва чигалдирки, Қодирий асарларини қанча ў?исангиз бунга шунча иқрор бўласиз.

Иброҳим Ҳаққул, Ишонч, 2004 йил, 10 апрел

AbdulAziz
07.04.2010, 12:36
ABDULLA QODIRIY
(1894 - 1938)

http://www.ziyouz.com/rasmlar/adib/qodiriy.jpg



«... Yozmoqqa niyatlanganim yangi zamon romanchiligi bilan tanishish yo‘lida kichkina bir tajriba, yana to‘g‘risi, bir havasdir».
Abdulla Qodiriy («O’tkan kunlar»)


O’zbek tarixiy romanchiligining asoschisi Abdulla Qodiriy 1894 yil 10 aprelda Toshkent shahrida bog‘bon oilasida tug‘ilgan. U moddiy muhtojliklar sababli 9-10 yoshlarida maktabga boradi, bir boyga xizmatkor bo‘ladi, toqichilik hunarini o‘rganadi, bog‘dorchilik bilan shug‘ullanadi.

1912 yilda Abdulla rus-tuzem maktabini tugatib, ikki yil o‘tgach, Toshkentdagi Abulqosim madrasasiga o‘qishga kiradi. U 1912 yilda Rasulmuhammadboy ismli savdogarga prikazchik bo‘lib ishga kiradi, 1914 yilda boyning katta qizi Rahbaroyga uylanadi va Nafisa, Habibulla, Adiba, Anisa, Mas’ud nomli farzandlarni tarbiyalaydi. davomi... (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=1092&Itemid=210)

O'zbek adiblari kitobidan:
O’zbek adabiyotining yirik namoyandalaridan biri Abdulla Qodiriy (Julqunboy) 1894 yil 10 aprelda Toshkent shahrida tug’ildi. (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=99&Itemid=41)

AbdulAziz
07.04.2010, 12:38
Abdulla Qodiriy asarlari:

O'tkan kunlar (roman). Abdulla Qodiriy

http://www.ziyouz.com/images/books/utgan_kunlar.jpg (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=34)

Muallif: Abdulla Qodiriy
Hajmi: 684 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=34)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=625.0)


Mehrobdan chayon (roman)

http://ziyouz.com/images/books/mehrobdan_chayon.jpg (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=689)

Muallif: Abdulla Qodiriy
Hajmi: 1,10 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif Saqlab olish (http://ziyouz.com/images/books/mehrobdan_chayon.jpg)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=4465.0)


Hikoyalar

Jinlar bazmi (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=4304&Itemid=210)
Uloqda (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=944&Itemid=210)

AbdulAziz
07.04.2010, 12:45
Abdulla Qodiriy haqida maqolalar:

Qodiriyning qudrati (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=4347&Itemid=59)

http://ziyouz.com/images/qodirii.jpg


Abdulla Qodiriy... O'zbek nasrini yuksak rutbalarga ko‘targan, kitobiylashgan tilimizga jonli xalq ohanglarini olib kirgan qilqalam adib. Jahon adabiyotida dovruq qozongan zabardast romannavislar panjasiga dadil panja urib, o‘zbek romanchiligiga asos solgan nuktadon ijodkor, sohir san'atkor. Zulmdan qaddi dol bo‘lgan millat ma'rifatini hayotiy a'mol deb bilgan, bu yo‘lda borini nisor etgan ulug‘qalb shaxs. davomi... (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=4347&Itemid=59)

Ikki Abdulla (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2869&Itemid=369)

http://ziyouz.com/images/abdullalar.jpg


Qur’oni Karimda ismlar osmondan tushadi, ya’ni ilohiydir mazmunidagi oyat bor. Ism (nom) inson taqdiri bilan bog‘liq, aniqrog‘i, uning kelajagi shu ismda yashiringan bo‘ladi. Ushbu fikr isbotini yigirmanchi asrning ikki buyuk ijodkori — Abdulla Qodiriy hamda Abdulla Qahhor nomlari misolida ham ko‘rish mumkin.
Abdulla (Abdulloh) arab tilidan tarjima qilinganda, "Ollohning quli" demakdir. Kimki, nomi qanday bo‘lishidan qat’iy nazar, Parvardigorga chin dildan qullikni ixtiyor etsa, u mislsiz in’omu ehsonlarga sazovor. davomi... (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2869&Itemid=369)

Haqiqat – ochib so’zlashdadir (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=3880&Itemid=76)

http://ziyouz.com/images/qodiri.jpg


XX asr madaniyatimizning benazir namoyondasi, adabiy o‘zbek tilining yaratuvchilaridan biri bo‘lmish Abdulla Qodiriy ijodiy merosi xalqimizning boqiy xazinasidir. Adib milliy romanchiligimizga asos soldi. Ulug‘ so‘z san'atkorining bu tarixiy xizmati hech qachon unutilmaydi. Bu haqda mashhur qozoq adibi Muxtor Avezov «Abdulla Qodiriy(Julqunboy) yuksak romanlar yaratdi. Uning romanlari 20-yillari go‘yo tekis sahroda to‘satdan Pomir tog‘lari vujudga kelgandek paydo bo‘ldi», deganida mutlaqo haq edi. davomi... (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=3880&Itemid=76)


«O'tkan kunlar» haqida ba'zi haqiqatlar (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=1091&Itemid=369)

http://ziyouz.com/rasmlar/articles/otgan_kunlar.jpg


O'tkan kunlar... Xalqimizning o'tkan kunlari... Bu asarni sevib o'qimagan, asar asosida suratga olingan filmi ko'rib zavqlanmagan adabiyot shaydosi bo'lmasa kerak... "O'tkan kunlar" garchi muallif yozganidek, yangi zamon ro'monchilig'i bilan tanishish yo'lida kichkina bir tajriba, yana to'g'risi bir xavas bo'lsa-da, hali shu kunga qadar o'zbek adabiyotida unga yetadigan asar yaratilmadi...
davomi... (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=1091&Itemid=369)

AbdulAziz
07.04.2010, 12:51
Abdulla Qodiriy. Suddagi nutq (1926) (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=3708&Itemid=372)

Qatlnoma. Nabijon Boqiy

http://ziyouz.com/images/books/qatlnoma.jpg (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=425)

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИ
кимлар,
қандай йўсинда,
қаерда,
қачон ва
нима учун
ҚАТЛ ҚИЛГАН ЭДИЛАР?..

Muallif: Nabijon Boqiy
Hajmi: 3.5 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=425)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=4579.0)

AbdulAziz
07.04.2010, 13:24
Qodiriyning qudrati (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=4347&Itemid=59)

http://ziyouz.com/images/qodirii.jpg


Abdulla Qodiriy... O'zbek nasrini yuksak rutbalarga ko‘targan, kitobiylashgan tilimizga jonli xalq ohanglarini olib kirgan qilqalam adib. Jahon adabiyotida dovruq qozongan zabardast romannavislar panjasiga dadil panja urib, o‘zbek romanchiligiga asos solgan nuktadon ijodkor, sohir san'atkor. Zulmdan qaddi dol bo‘lgan millat ma'rifatini hayotiy a'mol deb bilgan, bu yo‘lda borini nisor etgan ulug‘qalb shaxs. davomi... (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=4347&Itemid=59)

Nigora Umarova
10.04.2010, 11:05
Cho'lponning "Tong sirlari" she'riy to'plamiga so'zboshi

Ba'zi bir o'rtoqlar Cho'lponni yig'loq, deb aybsitadilar. Balki haqlari ham bordir. Chunki uning:

Chechaklar o'skusi ko'z yoshlarimdan,
bo'g'inlar ungusi o'ylashlarimdan...-

deb hasratlanishi bizning ko'z o'ngimizda "yig'loq" bir shoirni gavdalandiradir. Biroq, shoir shu to'kkan ko'z yoshlaridan chechaklar o'sdirmoqchi bo'lmasa edi, biz ham uning mu'tarizlari qatoriga kirgan bo'lur erdik.
Anqov ta'nachilar shoirni ranjitishda mudovamat qiladirlar, hatto: "Sen ko'k shoiri!" deguvchilar ham bo'lib, chorasiz shoir ularga o'z holidan ochiq javob berishka majbur qoladir:

Siz deysizkim, men ko'klarni o'ylaymen,
Yer betiga sira nazar solmaymen.
Yanglishasiz: men ko'klarga berkingan
Yer qizidan xayolimni olmaymen!..

O'ktabr o'zgarishi qora tunimizning tongini otdirdi esa-da, bu mudhish kechning badnamo ko'lagalari hamon shoirning yuragini titratdilar va ul chor-nochor yig'ladi... Shu yig'i orasida barq urib ko'ringan erk quyoshi bu ko'z yoshlaridan "Chechaklar ungusi"ni so'zladi...
Menimcha, "Tong sirlari"da ko'rilgan ko'z yoshlarining siri shudir. Shu qisqa jumlada o'qig'uvchini bu kungi Cho'lpon bilan tanishdira olg'on bo'lsam o'zimni baxtlik sanar edim.

Julqunboy.
Toshkand, 1925-yil, 6 sentyabr.

Lug'at:
Mu'tariz- e'tiroz qiluvchi
Mudovamat - davom ettirish

Nigora Umarova
10.04.2010, 11:18
Yig'indi gaplar

O'qug'uchilar bilan dardlashmaganimga qariyb bir yarim oy bo'ldi.
-Qaysi burchakda uxlab qolding?-deb sorama, jiyan. Bu o'lkada nima ko'b ekan-uxlaydirg'on burchak va unda o'mpayib, to'mpayib uxlag'uchi menga o'xshash ovsarlar! Men senga aytsam, o'zbekning ishchisi, dehqoni, ma'orifi, madaniyati, iqtisodi, shaltay-baltayi, xullas barchasi uxlaydi. Ammo o'choqboshini xoli topqon olaqarg'alar bo'lsa xo'bam bilgan noma'qulchiligini qilayapti! Qilaversin, egasiga tovoq-qoshiq kerak bo'lsa, axir bir kun qatron-patron qilib olar-ov, og'ayni! Ish qilib o'lmasdan bahorga chiqib olsaq bo'pti... "O'psa netar, yuvsa ketar", degan ekan ota-bobo.
Men shu dunyodagi odamzodning kuydi-pishtisini temirtakda qiynab o'ldursam deyman:
- Yerlilashdirish! O'zbeklashdirish! Falonchining vijdoniga kuydirgi chiqg'anmi? O'lib bo'ldik-ku! (To'ng'iz qo'psang yo'q, dedimmi!) Yaram yangilandi! Ko'rchipqonimni kimning oldida yoray?! (Buvingni oldida yor!) Mahallamdan munchasi ishsiz, falonchasi och! (Och bo'lsa kafanini hozirla!)

Lug'at

O'choqboshi- hukumat
Olaqarg'a- kelgindi

Nigora Umarova
10.04.2010, 11:40
Yig'indi gaplar
(davomi)

Ko'chaga chiqsang ko'ringan kishidan eshitadirgan so'zing shu. Qulog'ingga paxta tiqmasang, boshqa iloji yo'q!
- Voy o'sha kuydi-pishtini yig'ib, terib egam chaqirsin!
Hali-ku bu og'zaki g'ishg'isha. Ammo kechagi kun gazetda Oxunboboyevdek bitta sarkoringdan ham fe'lim aynay yozdi. Hammadan ham buniki qiziq. Madanglik maorif xodimlari qurultoyida ma'ruza o'qib nima deydi, deng:
- "Jumhuriyatimizda har 200 murassa' chaqirim yerga, yoxud har 4909 odamg'a bitta maktab bor. Yoki o'qish yoshida bo'lg'on bolalarning har(emas, xo'tuk) 979 tasiga bitta maktab to'g'ri keladir!"
Ana bu miyasi achimaganning gapiga qarang endi! Xudoga shukur qorning to'q, qayg'ung yo'q, bas, tinchkina faroyizxonlik qilmasdan oqsoqollig'ingni qilaversang bo'lmaydimi, usta Yo'ldosh!
Tuzik, chaqirim-paqirimingga manim ham qarshilig'im yo'q. Rahmatlik bo'boy: "Sakkiz chaqirim bir tosh bo'ladi, bir toshni yaxshi oting bo'lsa bir soatda bosasan", - deb aytar edi. Ikki yuz chaqiriming... hisobning kallasi minan 24 tosh bo'lsa, haligidek oting chaman bo'lmasa bir qo'nib ertasiga tush chog'ida arang yetib borasan. Uloving eshak bo'lsa-ku niyatni safarga qilib ro'zangni bahuzur yeyaver!ro'zangni bahuzur yeyaver!
Gap qayerda edi, hali.. ha, aytkandek har besh ming odamga bitta maktab yoxud 979 tagina uyida enasini zeriktirgan go'dakka bittagina ermak to'g'risida edi.

Lug'at
Yo'ldosh Oxunboboyev- O'zbekiston SSR MIK raisi
Sarkor- rahbar
Madanglik- madaniy
Murassa'- qiymatli toshlar bilan bezalgan, ma'ruzachining so'zida bu so'z murabba' (kvadrat) deb berilgan.
Yo'ldosh Oxunbobvoyevning ma'ruzasi "Qizil O'zbekiston" gazetasining 1926-yil, 4-fevral, 29-sonida bosilgan.
Faroyizxonlik- hisobdonlik
Chaqirim- 1,06 kilometrga teng uzunlik
Chaman ot- sekin yuradigan ot yoki eshak
Ma'lumki, safardagi odam ro'za tutmaydi, rozangni ochaver, baribir yetib borolmaysan, demoqchi.

Nigora Umarova
10.04.2010, 12:16
Yig'indi gaplar
(davomi)

Shu zamonadagi ba'zi odamlarg'a ajab hayron qolaman. Bir ming bolag'a bitta maktab bo'lsa nima-yu, o'n minggiga bitta to'g'ri kelsa sen bilan menga nima hasrat! Basharti muddao mirzaboshilarni ko'paytirib, idoralarni yerlilashdirish bo'lsa azbarayi Lenin va Marks uzatkon oyog'ingni yig'ma! Ko'chaga chiqsang har qadamda bitta mirzaboshi, hasratidan chang burqiydi: ish yo'q, kuch yo'q, o'n to'qquzta yerlilashkan idoradan hafta o'tmay chirting-pirting qog'ozini olibdir. Rostini aytsam, "Qul o'lmas, rizqi kamimas" maqolini
uncha-muncha odam to'qib tashlamag'an. Darhaqiqat, har besh mingiga bitta maktab bo'lsa ham bechoralar yig'lab, siqtab, yag'irig'a kul sepib, bir kunini ko'rayapti. Buning ustiga kun sayin tappa-tappa kelib turg'an beshik-belik va qadr, hurmatlik mehmonlarg'a ham sirini bergani ma'lum emas. Endi har minggiga bitta maktab tushkan har besh mingning xo'tuklari ham bir kunini ko'rib ketar deb, o'ylaymiz. Bitta-yarimtaning o'chog'iga kosov bo'lar yoki ot boqarmi, axlat qoqarmi, ishqilib bir balo bo'lar-ku! Bas, menga qolsa mundog' mayda gaplarning qay'g'usini chekish ham arzimaydir.


Lug'at
Mirzaboshi- xizmatkor, malay
Oyoq yig'maslik - yo'ldan, niyatdan qaytmaslik
Bu yerda chet ellardan va markazdan kelayotgan mehmonlar nazarda tutilayapti.

Davlat boshqaruv apparatini, umuman, Turkistonda "Milliy jumhuriyatlar" hayotini milliylashtirish, o'zbeklashtirish,-idora xat-hujjat ishlarini o'zbek tilida yuritish, deganda barcha boshqaruv apparatini yerli aholi qo'liga topshirish degan ma'noda tushuniladi. 1919- yil 12-iyulda RKP MK bu masalani milliy jumhuriyatlar tuzilganidan so'ng, chet ellik mehmonlar kelib milliy masalalar jumhuriyatlarda qanday hal etilayotganligini ko'rib, bilib ketayotganlaridan so'ng qayta ko'rishga majbur bo'ldi.
RKP MK o'zining 12-qurultoyida har bir jumhuriyatda idora ishlarini milliylashtirish masalasini qayta ko'radi. 1924-yil 29-mart sonida "Zarafshon" gazetasining muxbiri "Mushtum" tanqidining o'rinsiz" nomli maolasida shunday deb yozib o'tadi: "Hozirgi xo'jalik ishlarimizning to'qson foizini, balki ko'pragi ovropalik o'rtoqlarning qo'lidadir. Shu vaqtgacha bularning oralarida sinfiy ayurma masalasi qo'zg'alganini ko'rmaymiz. Balki ish nuqtai nazaridan oddiy kishilar bir tarafda tursun, xo'jayun va oqsuyaklar qo'yulg'ondur. Chunki ular o'zlarining mutaxassisliklari orqasida ko'b vaqt zarar o'rniga foyda ham bera olurlar"...
Xalq kommisiriati qoshida ochilgan yerlashdirish kommisiyasi joylardan sinfiy mansubiyati, ijtimoiy ahvolini tekshirib o'lka va viloyat idoralariga tajriba uchun ko'plab kadrlarni yig'ib jo'natadilar. Lekin bu tadbir ham samarasiz qolayotgani; yuborilgan kadrlarning hech biri layoqat va iste'dodi e'tiborga olinmagani, boshqarma mudirligi faoliyatini o'rganishga qo'yilmay muxbirlik, kassirlik, qog'oz tikish kabi eng oddiy ishlar bilan ovora bo'lib yurganlari haqida muxbirlar gazeta maqolalarida yozib o'tadilar. Bolsheviklarning bu tadbirlarini Georgiy Safarov "Mustamlaka inqilobi, Turkiston saboqlari"(1921 yil, M.) nomli kitobida "Mustamlakachilarga yerli xalqdan chiqqan haqiqiy rahbar, o'zlari bilan bir safda turadigan teng huquqli o'rtoq kerak emas edi. Ularga tilmochlar va ijrochi mirshablar zarur edi" deb izohlab o'tadi.
Oktabr inqilobining o'n yilligi munosabati bilan Maskovga borgan fransuz ishchi delegatsiyasining bir guruhi Turkistonga ham tashrif buyuradi va ular safarlari yakunida o'z taassurotlari bilan deklaratsiya e'lon qiladilar. Shu deklaratsiya munosabati bilan 1928-yilda Parijda yashab turgan turkistonlik muhojir Mustafo Cho'qay o'g'li "Turkiston sho'rolar hokimiyati davrida" nomli risolasini yozadi. Adib Abdulla Qodiriyning ushbu "Yig'indi gaplar" felyetonida ko'tarilgan ayni shu masalalarni Mustafo Choqay o'g'li ham o'z risolasida batafsil tahlil etib o'tadi.

Nigora Umarova
10.04.2010, 12:38
Yig'indi gaplar
(davomi)

Ensamni qotirg'on gaplarning yana bittasi anovi kun bo'lib kechkan madanglik maorif xodimchilarining qurultoyidir. To'g'risini aytkanda, ziyonliklarning foydalik qilish masalasidir. Lekin ashaddiy qaqhqahamga mujib bo'lg'an gap ham shunisi. O'rtoq Akmalcha Cho'lponboyning:

Ziyolimassen ziyonli xezlardan
Upa-elik oludasi qizlardan.
Oxund bobo o'g'li kabi er kerak,
Boyonlardan olungusi yer kerak!-

degan she'ri bilan ziyonlilarning aftiga tufurgani holda yana nima uchundir imoni susayib "Xezlar tavba-tazarru' qilsa firqaning quchog'i ularga ochiq!"
deb qo'yadir. darhaqiqat, xezlardan bittasi tavba qilib, istig'for aytsa, Akmal jindak bu tavbaga ishonadimi, yo'qmi, hozircha uning ichiga kirib chiqg'an mahluq yo'q. Biroq bunga ishonar ekan Akmalingg'a aytadirgan ikki og'iz gapim bor:
Senga misol berish uchun Shayx Sa'diyning hikmatiga va yo Kalilaning Dimnasiga murojaat qilib o'lturmayman. Misolni xudda naq mutakallimdan eshit:

Lug'at
1926 va 1927-yillarda Toshkentda O'zbekiston madaniyat va maorif xodimlari qurultoyi bo'lib o'tadi. Bu qurultoyda bolsheviklarning mamlakatda o'tkazayaotgan bir necha xil kampaniyalaridan biri-ziyolilar masalasi ko'riladi. Unda ziyolilar ikkiga: proletar va eski ziyolilar guruhiga bo'linadi. Eskilarga millatchi, panturkist yorliqlari osilib, ularga qarshi qattiq siyosiy hujum boshlanadi. Maxsus qarorlar qabul qilinib, eskilar san'at, adabiyot, matbuot ishlaridan, ayniqsa, rahbarlik lavozimlaridan chetlashtiriladi, ba'zilari ta'qib ostiga olinadi. Qurultoyni Akmal Ikromov ma'ruza qilib ochadi, ikkiyuzlamachilikdan iborat bo'lgan bu ma'ruza "Qizil O'zbekiston" gazetasining 1926-yil 21 - yanvar, 8-sonida bosilgan.
Istig'for- kechirim so'rash, tavba qilmoq.
"Kalila va Dimna"- - shahzodalarga ta'lim-tarbiya beruvchi, pand-nasihat uslubida yozilgan hindlarning "Pantachantra" kitobi.
Mutakallim- so'zlovchi, notiq, o'zimdan.

Nigora Umarova
12.04.2010, 17:33
Yig'indi gaplar
(davomi)

Men har kuni Xudog'a to'qquz martaba osiy bo'lib, o'n sakkiz martaba tavba va istig'for aytaman. Isyonim bepayon bo'lg'onidek, istig'forim ham hadsiz va lekin isyonsiz qolg'an soatimg'a juda oz uchrarman! Bas, onglag'ilkim, ey Akmal! Tavbaga bo'yin bukkan banda, bandalarning eng yaramasidir, qulliq bunyod qilg'on rasvo-rasvolarning eng ashaddiy rasvosidir. O'z butunlig'ini saqlay olmag'an boshqag'a en bo'laoladir, degan gapni hech bir kitobda uchratolmadim. Aytmakchimanki, tavbasi boshini yesin, sen bo'lsang ishingdan qolma, otingni chuh, de! Haqiqat oldida bo'yin egish tovbadir, o'zgasi g'ovg'adir!
Shu oralardag'i muhum hangamalarning yana bittasi "Milliy qo'shinning firqa kanferensiyasi" deb arz qilsam ehtimolki, hech kimning ko'ngliga og'ir kelmas. Nafsilamir, qilay desa ishi, yotay desa og'rig'i yo'q, yigitlarimizni basharti muvofiq ko'rilsa va gazarmalaringiz bo'sh bo'lib ko'ngillariga gap kelmasa, qo'llarig'a miltiq topilmag'anda ham bitta-bitta ketman dasta berib? qo'riqchilikka qabul qilish chakki bo'lmas, deb xayol qilurmiz. Yana ra'yi o'zlarinikidir.
Yer islohati munosabati bilan O'zbekistonda boshqa islohatlar ham yasalar emish, deb eshitdim. Darhaqiqat, mamlakatda islohatga muhtoj masalalar ko'bdir. Masalan, kattalarga aql va basirat islohati, muharrirlarg'a til va ma'no., shoirlarga ilhom va uslub(ma'no bo'lmasa ham mayli), yoshlarg'a axloq va kiyim, xotinlarg'a jabru zulm, domlalarg'a din va salla, "Mushtum" yozishg'uchilarig'a faqat shaxslarning yoqasiga yopisha berishlik va boshqa mavzular to'g'risida o'ylab ham qaramaslik va hokazo islohatlarg'a nihoyat darajada ehtiyoj ko'bdir.

Ovsar
"Mushtum"-1926-yil, 2(27)-son, 2-3 bet, 25-fevral

Nigora Umarova
15.04.2010, 17:42
А.Қодирий «Йиғинди гаплар» (1926) ҳажвиясида ЎзССР МИК раиси Йўлдош Охунбобоевни танқид қилганлиги учун 1926 йили Самарқандда қамоққа олиниб, 2 йилоик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Фитратнинг илтимоси билан Ўзбекистон ССР ХКС раиси Файзулла Хўжаев адибни қамоқдан чиқаришга муваффақ бўлади.

Turon
24.04.2010, 10:37
Abdulla Qodiriy haqlarida o'zbek adabiyotchilarimiz ko'p va xo'p fikrlar bildirishgan, yaqinda www.turklib.uz saytida Aziz MERHAN ning "Abdulla Qodiriy ve Özbek Romanının Dogusu" maqolasini o'qib qoldim, turk tilini yaxshi tushunmaganim bois ham bu yerga post qilaman, tushunadiganlar o'qib fikr bildirsinlar.


Abdulla Qodiriy ve Özbek Romanının Dogusu*

Aziz MERHAN**

Özet
Çarlık Rusyasının Türkistan’ı işgali devrinde, özellikle 1910’dan sonraki yıllarda varlık göstermeye başlayan türlerden biri romandır. Kısa hikâyeler için kullanıldığı için önce kavram, 1920’li yıllarda ise Abdulla Qodiriy’nin tarihsel romanlarıyla tür olarak Özbeklerin yaşamına girer. Bundan dolayı 44 yıl gibi kısa bir ömür yaşamış olan Qodiriy, bu türün Özbekistan’daki öncüsü kabul edilmekte, onun etkisi günümüzde bile genç kuşakları roman yazmaya teşvik etmektedir.

Turon
24.04.2010, 10:44
Kendisinin “Gerçek yazar olmak için yaşamı her yönüyle öğrenmek, bunun için
onun her alanından haberdar olmak gerek.” (1969: 210) sözüyle özetlenebilecek yazarlık
felsefesine sahip olan Abdulla Qodiriy Özbek romanının doğuşunu sağlamış
ilk modern romancıdır. Doğum tarihi kesin olarak bilinmemekle birlikte
kabul gören yaygın görüşe göre o, 10 Nisan 1894 tarihinde Taşkent’te bağcılıkla
uğraşan bir ailenin son çocuğu olarak dünyaya gelir. Ailedeki yoksulluktan dolayı
okula ancak 9-10 gibi ileri sayılabilecek yaşta gidebilir. Aynı sıkıntıdan dolayı
eğitimine 12 yaşında ara verip zengin bir adamın yanında çalışmaya başlar.
Ticaretle uğraşan bu zengin adam, ticari ilişkilerini arttırmak amacıyla Rusça
okuyup yazabilen birisine gereksinim duyduğundan Abdulla’yı Mahalli Rus
Okuluna (Russko-tuzemnaya-şkola) gönderir. Abdulla 1912 yılında başarıyla
mezun olduğu okulda öğrendiği Rusça sayesinde Rus ve dünya klasik eserleriyle
tanışma fırsatını yakalamıştır. Bu kazanımın, edebî kişiliğinin oluşumunda
olumlu etkisi olduğu inkâr edilemez. Okul yaşamından sonra 1912-1915 yılları
arasında bir tüccarın dükkânında çalıştığı üç yıllık süre zarfında Tatarların çıkardığı
gazeteleri okuma, dükkâna gelen şair, yazar, gazeteci ve aydınlarla da
tanışma fırsatını yakalar. Şiir ve hikâye yazma merakını bu fırsatlar sayesinde
elde ettiğini söylemek yanlış olmaz. 1915 yılında gittiği medresede Arap ve Fars
dilleri ile İslam bilimlerini öğrenen yazar, 1917 Ekim devriminden sonra gerek
işçi organizasyonlarında gerekse basımevinde etkin bir rol üstlenir. Ayrıca 1924
yılında gazetecilikteki bilgi ve becerilerini arttırmak amacıyla gittiği Moskova’da
bir yıl kaldıktan sonra Taşkent’e geri döner. Bir yıllık süre zarfında Rus
ve dünya edebiyatının önemli eserlerini okuma ve inceleme fırsatı yanında Özbek
gazeteleri için makale yazmaya da devam eder. Basımevindeki faaliyetlerinden
ve çıkarmaya başladığı Muştum (Yumruk) adlı satirik mizah dergisinden
dolayı çok istemesine rağmen Moskova’ya geri dönemez. Bu arada 1922’den
itibaren tefrika halinde yayımladığı Utkan kunlar (Geçmiş Günler) romanını yeniden
gözden geçirdikten sonra 1926 yılında kitap formunda yayımlatır. Aynı
yıl içinde çeşitli dergi ve gazetelerde Kalvak Maxzumning xotira daftaridan (Anlayışsız
Maxzum’un hatıra defterinden) ve Toşpulod tacang nima deydi? (Sinirli
Toşpulod ne diyor?) yergi hikâyeleri yanında bir çok makalesi, yergi yazıları
çıkar. Dergi ve gazetelerdeki yazılarında sadece zenginleri, din adamlarını
yermekle yetinmeyip aynı zamanda yeni sistemin uygulayıcılarını da hedef tahtasına
koymaktan çekinmez. Nitekim 1926 yılında Muştum dergisinin 3. (27)
sayısında Ovsar (Serseri) imzasıyla basılan Yiğindi gaplar1 (Yığıntı sözler) başlıklı
yergi makalesinde (1995: 186-189) Özbekistan Komünist Partisi Sekreteri Akmal
Ikromov (1898-1938) ile Yürütme Komitesi Başkanı Yuldoş Oxunboboyev’i (1885-
1943) “tenkit ve tahkir” ettiği gerekçesiyle 1926 yılında tutuklanır, iki yıllığına
hapis cezasına çarptırılmasına rağmen aynı yıl içinde üç dört ay sonra başkan
Oxunboboyev’in de girişimi ile serbest bırakılır.

Turon
24.04.2010, 10:44
Serbest kaldıktan sonra artık
dergi ve gazete yazıları yazmayan Qodiriy, bunun yerine ikinci romanı
Mehrobdan Çayon’ı (Mihraptaki Akrep) yazmaya başlar. Komünist Partisi Merkez
Komitesinin 23 Nisan 1932 tarihli Sovyetler Birliğindeki bütün edebiyat teşkilatları
kapatılarak yerine Sovyet Yazarlar Birliğinin kurulması gerektiği kararı
doğrultusunda yeni Özbekistan Yazarlar Birliğinin kurulması hazırlıklarını
sürdüren komitede görev alır, birliğin 1934 yılında kurulmasıyla üye olduktan
hemen sonra yönetim kurulu tarafından yazarlar delegasyonunda Moskova’ya
ve Kazan’a Sovyet Yazarlarının Birinci Genel Kongresine gönderilir. Yine yönetim
kurulu tarafından köy yaşamıyla ilgili Obid ketmon (Çapa Obid) adlı uzun
hikâyesini yazması için gereken destek sunulur (Normatov 1995: 52). Bütün bu
gelişmeler dışında geçimini sağlamak ve ailesine bakmak amacıyla çeviriler de
yapar.

Turon
24.04.2010, 10:46
1936-1939 yılları arasında Sovyetler Birliğinin genelinde yürütülen “büyük
temizlik” operasyonundan Qodiriy de rejime karşı olmaktan suçlu(!) bulunur.
Özellikle devlet arşivlerinin açıldığı 1990’lı yıllarda ele geçirilen belgelere
göre Qodiriy karşıdevrimci ve milliyetçi Milliy ittihod2 (Millî Birlik) teşkilatının
bir üyesi olmak ve uzun yıllar Sovyet yönetimine ve Komünist Partisine karşı
savaşmak ve karşı propaganda yapmak suçlamalarıyla karşı karşıya kalır. Kendisine
yönetilen suçlamaların çoğunu kabul etmesine rağmen söz konusu teşkilata
üye olmadığını ısrarla vurgular. 31 Aralık 1937’de hapse atılan yazar, dokuz
aylık hapishanedeki sorgu ve işkenceden sonra devrim karşıtı olduğu gerekçesiyle
4 Ekim 1938’de Taşkent’te gizlice öldürülür. Bu belgelerden ayrıca
yazarın mahkemesinin, kurşunlanarak öldürülmesinden bir gün sonra 5 Ekim
1938 tarihinde Taşkent’te yapıldığı anlaşılmaktadır. Uzun yıllar eserleri zararlı(!)
diye imha edilmekle kalmaz, onun romanlarına sahip olanlar da 18 yıl boyunca
(1938-1956) korku ve endişeden dolayı onları yok etmek zorunda kalmıştır.
Özbekistan’daki kütüphanelerde de onun eserlerine uzun süre rastlanamamıştır.

Turon
24.04.2010, 10:47
Yazarın büyük oğlu Habibulla da karşıdevrimci bir teşkilatın lideri olmak,
babasının kitaplarını bulundurmak ve Sovyet yönetimini devirme girişiminde bulunmak bahaneleriyle 1945-1955 yıllarını kuzey Ural toplama kampında
geçirmek zorunda kalmıştır. Bundan daha ilginci, oğul Habibulla toplama
kampında babasının romanlarını okudukları veya evlerinde bulundurdukları
için mahkum olanlarla karşılaşmıştır (2005: 370-388). En nihayetinde yazar,
Komünist Partisinin XX. Kongresinden sonra 9 Ekim 1956 tarihinde aklanarak
şerefi geri verilir ve romanları sansürlenerek de olsa basılmaya başlar.

Turon
24.04.2010, 10:48
Bu yaşam öyküsünün başlangıcından önceki yıllarda yazarın memleketi
Türkistan, 19. yüzyılın ikinci yarısından (1867 yılından) itibaren Çarlık
Rusyasının sömürgesi durumuna gelmişti. Sömürgecilik, beraberinde işgal ile
birlikte yeni tartışmalar da getirir. Bu tartışmalardan biri sömürgecinin dilinin
öğrenilip öğrenilmemesi gerektiği hususunda yürütülür. Karşı çıkanlar çok olmasına
rağmen yerli yazarlardan bazıları Rus dilinin öğrenilmesi gerektiği bilinciyle
Rusça eserlerden kendi dillerine çeviriler yaparlar. Çeviri yoluyla yeni
bir edebiyat ve kültür kendini göstermeye başlar. Bunda kuşkusuz 1870’den
başlayarak Taşkent’te Rus ve Sart3 dilleriyle çıkarılan ve 47 yıl gibi uzun bir süre
yayımlanan Turkiston viloyatining gazeti4 (Türkistan ülkesinin gazetesi) önemli
bir görev üstlenir. Türkistan basını gerek çeviriler gerekse yerli yazarların
yazma çalışmaları sayesinde sadece gazete ve dergi yoluyla değil, aynı zamanda
yeni edebî türler aracılığıyla da halka ulaşmaya çalışır. Yeni gelen edebî türlerden
önemlisi olan roman Özbek edebiyatında ilk kez cedit (yenilik) edebiyatının
Sovyetler devrindeki ilk temsilcilerinden Hamza Hakimzoda Niyoziy
(1889-1929) tarafından Haqiqat kimda (Hakikat kimde, 1908), Yangi saodat yoxud
milliy roman (Yeni saadet yahut millî roman, 1915) ve Uçraşuv (Karşılaşma, 1916)
adlı eserleri için kullanılmıştır. Ayrıca yazarın Qizil gul, sarıq gul (Kırmızı gül,
sarı gül) seçme eserinin sonunda sunulan listede şairin Turmuş aççiği – milliy
roman (Yaşam acısı – millî roman) adlı bir eserinden söz edilmesine (Mirvaliyev
1969: 60) rağmen böyle bir eser günümüze kadar bulunamamıştır. Bundan başka
Mirmuhsin Şermuhamedov Fikriy’nin (1895-1929) 1914 yılında Turkiston
viloyatining gazeti’nde (sy. 75-79) yayımlattığı Befarzand Oçildiboy (Çocuksuz
Oçildiboy) ile Abdulla Qodiriy’nin Cuvonboz (Oğlancı, 1915) kısa hikâyeleri
Hamza’nın “roman” diye nitelendirilen eserlerinden farklı değildir.

Turon
24.04.2010, 10:49
Gerek hacim gerekse olay örgüsü bakımından bu eserleri hikâye olarak görmek gerektiğinden,
roman türündeki ilk ürünler olarak kabul etmek olanaksızdır. Ancak
roman diye sunulan bu hikâyeler bir yandan anlatı türünde yazılmış denemeler
olmaları bakımından değerliyken, diğer yandan roman ve hikâye türlerinin henüz
birbirlerinden kesin çizgilerle ayrılmadığını da göstermektedir. Özbek edebiyatında
“roman” olarak görülen eserlerin aslında hikâye türünde yazılmış
olmaları ve millî karakter taşımaları hususu Tanzimat edebiyatında görülen
durumdan farklı değildir. Ayrıca dikkate değer bir başka husus Osmanlı devletinde
geleneksel hikâyeden sıyrılıp modern romana geçiş 1870’li yıllarda olurken,
bu durum Özbeklerde ancak 1905 yılından sonra gerçekleşmiştir.
Hamza, Mirmuhsin ve Abdulla Qodiriy gibi yazarların, kendi hikâyelerini
“roman” diye sunmalarından, Batı edebiyatına özgü bir tür olan romanın, Özbek
edebiyatında 20. yüzyılın başında önce terim, sonra içerik ve yapı olarak
doğduğu sonucu çıkmaktadır. Oysa roman türündeki ilk örnekler daha sonra
1920’li yıllarda Abdulla Qodiriy’nin iki romanıyla görülür. Kendisinin ve Özbek
edebiyatının ilk romanı olan Utkan kunlar, yazarına tanınmışlık payesini
getiren tarihsel ve gerçekçi bir romandır. Hatta bu roman bütün Sovyetler Birliğinde
tarihsel roman türünün ilki olarak bile kabul edilmektedir (Mirvaliyev
1969: 89). Üç ana bölümden oluşan romanda, Özbeklerin 19. yüzyılda hanlıklar
devrindeki yakın tarihi ve Rusların Orta Asya’yı sömürgeleştirmeye başladıkları
dönem anlatılmaktadır. İlk romanıyla yakaladığı büyük başarıdan sonra
Qodiriy, yine tarihsel konuda olmak üzere 1926 yılında yazmaya başladığı
Mehrobdan çayon başlıklı ikinci ve son romanını 1929 yılında yayımlatır. Romanda
19. yüzyılda Hokand hanlığının son devrindeki Özbek halkının yaşamı
konu olarak seçilmiş olup Hokand hanı Hudayar’ın hanlıktaki son yılları (1865-
1875), hanlığın Ruslar tarafından işgal edilmesini hazırlayan nedenler işlenmiştir.
İlk romandan farklı olarak bu romanda saraydaki entrikalar anlatılmakta ve
kahramanların karakter özellikleri daha gerçekçi tasvir edilmektedir.

Turon
24.04.2010, 10:49
Yazar, her
iki tarihsel ve gerçekçi romanıyla hem Özbek diline ve düzyazısına azımsanmayacak
katkılar sunmuş, hem de Özbek edebiyatında yeni romanların yazılmasına
öncülük etmiştir. Onun romanlarının etkisinde, 1920’li yılların çok yönlü
edebiyatçısı Abduhamid Sulaymon Çulpon (1897-1938) Keça va kunduz (Gece
ve gündüz, 1936) ile büyük romancı Oybek (Muso Toşmuhammaduğli, 1905-
1968) Türkistan özgürlük tarihinin başlangıç noktası olan 1916 başkaldırısını ele
aldığı Qutluğ qon (Kutlu kan, 1940) romanlarını kaleme alırlar.5 Sonraki yıllarda bunları yeni romanlar izlemiştir. Özellikle Sovyet devri Özbek edebiyatının
durgunluk dönemi olan 1960-1990 yılları arasında tarihsel roman yazımına ayrı
bir önem verilmiştir. Bunun başarılı örnekleri Nazir Safarov’un (1905-1985)
Kurgan Keçirganlarim (Görüp geçirdiklerim, 1968), Navruz (Nevruz, 1973),
Mirmuhsin Mirsaidov’un (doğ. 1921) Me’mor (Mimar, 1974), Temur Malik (Timur
Melik, 1986); Odil Yoqubov’un (doğ. 1926) Uluğbek xazinasi (Uluğbek hazinesi,
1974), Kuhna dunyo (Köhne dünya, 1982); Pirimqul Qodirov’un (doğ. 1928)
Yulduzli tunlar (Yıldızlı geceler, 1978), Humoyun va Akbar (Hümayün ve Ekber,
1988), Ona loçin vidosi6 (Anne doğanın vedası, 2001) romanlarıdır. Bağımsızlık
devrindeki tarihsel romanlar ise genelde millî nitelik taşımakta ve tarihle yüzleşme
konularını içermektedir. Buna örnek olarak Naim Karimov’un (doğ.
1932) Çulpon (Çulpon, 2003); Erkin Samandar’in (doğ. 1935) Tangri quduği (Tanrı
kuyusu); Sa’dulla Siyoyev’in (doğ. 1939) Yassaviyning sunggi safari (Yesevî’nin
son yolculuğu, 1995), Muhammad Ali Ahmedov’un (doğ. 1942) iki ciltlik
Sarbadorlar (Serbedarlar, 1989) ve Uluğ saltanat (Ulu saltanat, 2003); Asad
Dilmurod (doğ. 1947) Mahmud Terobiy (Mahmud Terabi, 1998), Hayriddin
Begmatov Devona Maşrab (Divâne Meşreb, 2005) romanları gösterilebilir. Durgunluk
devrinde temelini Qodiriy’nin attığı tarihsel roman dışında genelde
Sovyet ideolojisi, Sovyet insanının yaşam mücadelesi ve ruhsal durumu, kadınlar,
işçiler, insan ilişkileri, insanların günlük yaşamdaki sıkıntıları gibi konularda
onlarca roman yazılır. Devrin son yıllarında, özellikle 1980 yılından itibaren
siyasal ve toplumsal değişimler görülmeye başlayınca roman türünde de Sovyet
sistemine yönelik daha cesur eleştiriler getirilir. Bağımsızlığın elde edildiği
1990 yılından itibaren günümüze kadar Özbek romanında insan psikolojisi, insan
ilişkileri başta olmak üzere diğer ulusların edebiyatlarında görülebilecek
türlü türlü konular işlenmektedir.

Turon
24.04.2010, 10:50
Günden güne gelişen, farklı farklı temalara yönelen, nicelik ve nitelik bakımından
gittikçe olgunlaşan modern Özbek romanı dünyaya gelişini Abdulla
Qodiriy’e borçludur. O, Doğu – Batı kültür sentezi ile yoğrulan romanlarını yazarken
hem dünya romancılığından yararlanmış, hem de Orta Asya İslam kültürü
üzerinde gelişmiş olan halk ve klasik edebiyattaki yaratımları esin kaynağı
almıştır. Nitekim bu esin kaynaklarından Ravşan (Revşen), Alpomiş (Alpamış),
Orzigul (Arzugül), Şirin bilan Şakar (Şirin ile Şeker), Rustamxon (Rüstem Han)
gibi Özbek destanları ve Farhod va Şirin (Ferhat ve Şirin), Tohir va Zuhra (Tahir
ve Zühre), Layli va Macnun (Leyla ve Mecnun) gibi Doğu kültürünün klasik aşk
hikâyeleri ile ahlak kitabı Kelile ve Dimne ve sözlü anlatım ürünü Binbir Gece
Masalları gibi önemli yapıtlar hem yazarın romanlarının oluşumunda hem de
Özbek romanının doğuşunda kaynak olmuştur. Ayrıca gerek yazarın kendini
yetiştirmesinde gerekse Özbek romancılığının oluşumunda Nevâyi’nin mesnevilerinin,
Babür’ün anılarını içeren Babürnâmesinin, Muhammad Salih’in
Şeybaninâmesinin etki ve katkıları küçümsenemez. Kuşkusuz yazarı besleyen
sadece geleneksel halk anlatımları ve yazılı edebiyat değil, aynı zamanda hem
Rus dili ve edebiyatı hem de başta Tatar, Azerbaycan ve Osmanlı başta olmak
üzere Türk lehçeleri ve edebiyatları aracılığıyla Orta Asya’nın Türk halklarında
kendi etkisini bulan Batı edebiyatıdır. Çok yönlü bu yararlanış, onun dünya
edebiyatına giden yolda farklı kaynaklardan beslendiğini ve farklı yolları kullandığını
göstermektedir. Özellikle klasik Rus edebiyatının önemli yazarlarının
eserlerinden yararlanan Qodiriy, romanlarındaki karakterleri yaratmada ve
onların psikolojilerini aktarmada Tolstoy (1828-1910) ve Dostoyevski (1821-
1881) gibi Rus yazarlarından etkilendiği (Mirzayev 1984: 43), bununla yetinmeyerek
bazı makalelerindeki bilgilerden Dante (1265-1321), Cervantes (1547-1616)
ve Gogol (1809-1852) gibi dünyanın önde gelen yazarlarını okuduğu anlaşılmaktadır.
Yine onun, Türk edebiyatının Yakup Kadri (Karaosmanoğlu 1889-
1974), Falih Rıfkı (Atay 1894-1971), Ruşen Eşref (Ünaydın 1892-1959) ve Yahya
Kemal (Beyatlı 1884-1958) gibi önemli yazarlarına ayrı değer verdiği ve Mısırlı
yazar Corci Zeydan’dan (1861-1914) etkilendiği bilinmektedir. Hatta Maorif va
uqituvçi (Eğitim ve Öğretmen) dergisinde (1925/4) yayımlanmış Turkiya
matbuoti (Türkiye basını) adlı makalesinde Tanin gazetesinin Avrupa hayranlığını
karalar nitelikte “Bize Paris yaşamının kompartımanları değil, Refik Halid, Halide
Edib, Yahya Kemal’in bugünkü yaşamı ve muhitinin yansıması olan eserleri gerektir.”
(Normatov 1995: 68-69) diyerek düşüncesini dile getirmektedir.

Turon
24.04.2010, 10:51
O devirdeki
yazarlarda olduğu gibi yazarımızda da, kendisinin kimi yazılarında dile
getirmekten çekinmediği Rus, Tatar, Azerbaycan ve Osmanlı yazarlarının eserlerinin
etkisi vardır. Ayrıca o, daha Bolşevik devrimi öncesinde Arap, Fars ve
Rus dillerini öğrenme fırsatı bulduğundan, bu dillerle yazılmış yazıları ve eserleri
okuduğundan Doğu edebiyatının klasik eserlerini çok iyi bilmekte, Sa’dî
(öl. 1292) ve Fuzulî (öl. 1556) gibi ünlü şairlerin şiirlerinden alıntılar yapmaktadır.
Roman türüyle tanışması bu etkinlikler sonucundadır. Kendisini “roman
yazmaya heveslendiren” (1969: 193) Mısırlı yazar Corci Zeydan (1861-1914) sayesinde
roman yazmaya başlaması, devrin eleştirmenlerinden Sotti Husayn (1907-
1942) tarafından (1931: 102) “yüzde yüz onun [Corci Zeydan’ın] etkisinde” olarak
görülmesi, gerçeği yansıtmamaktır. Romanlarında Özbek halkının gelenek, görenek
ve tarihini anlatan yazar, genelde Batı tarzı roman formunda, ama kısmen
de geleneksel Doğu destan formunda tarihsel romanlar kaleme alarak
“millî” unsurlara önem vermiştir. Diğer yandan kahramanların ruhsal ve fiziksel
durumlarına veya manzara tasvirlerine yer vererek romanını tarihsel yapıtın
ötesine taşıyarak sanatsallığa başarıyla ulaştırabilmiştir. Özbekler için yazarın
asıl değeri Özbek’e ait unsurları yansıtmasında ortaya çıkmaktadır. Sovyet edebiyatının
tarihsel romanlarının önemli yazarlarından biri olan Aleksey Tolstoy’un
(1883-1945) onu Taşkent’te ziyaret etmesi başarıyla gelen ününü göstermektedir.
Oğlu Habibulla’nın babası hakkındaki anılarına dayanan kitaptan
(1985: 33-38) Aleksey Tolstoy’un Kazan Tatarlarından yazar Ismoil Obidov ile
1933 yılında Qodiriy ile görüştüğü anlaşılmaktadır. Habibulla’ya göre babası
Rusça eserleri kendi ana dilindeki gibi hızlı okumasına, kalın kalın kitapları iki
üç gün içinde okumasına rağmen Rus dilini o kadar düzgün konuşamadığından
olsa gerek sözlerinden bazılarını Ismoil Obidov Rusçaya aktarırmış. Bu çevirilerden
Habibulla’nın aklında kalanlardan “Bizim şiiriyatımız yüzyıllardan beri
biçimlenmiş, kendisine özgü anlatısı, yapısı, lirizmi, geleneği ile dünya edebiyatında
önemli bir yer edinmiştir. Ancak nesrî real edebiyatımız henüz beşikte. Bu, bizde Ekimden
[Ekim Devriminden] sonra doğdu. Bunu biz Batıdan öğrenmeye başladık...” (1985:
35) ifadeleri yazarın düzyazı anlatımının doğuşuna bakış açısındaki nesnelliği
göstermektedir. Bu buluşma Qodiriy’nin basın ve edebiyattaki etkinliğini, özellikle
tarihsel romanları sayesinde Özbekistan sınırlarını aşan başarısını açıkça
göstermektedir. Bu, sadece Doğulu bir yazarın başarısı değil, aynı zamanda
dünya edebiyatında Özbek ve Doğu düzyazısı için büyük bir kazanımdır. Onun
başarısını pekiştiren bir başka olay ise Rus Türkologu Kuzmiç Konstantin
Yudahin’in (1890-1975) ziyareti ve 1927 yılında yayımlanan Uzbeksko-russkiy
slovar’ (Özbekçe-Rusça sözlük) çalışmasına Utkan kunlar romanından da sözler
almasıdır (Qodiriy 2005: 192).

Turon
24.04.2010, 10:52
Abdulla Qodiriy’nin romanları, gerek bilim adamlarının gerekse ünü ülkelerinin
sınırlarının ötesine ulaşmış yabancı yazarların haklı övgüsünü kazanması
boşuna değildir. Ünlü Kazak yazar Muxtor Avezov (1897-1961), yazarımızın
romanlarını 1920’li yıllarda sanki düz sahrada birdenbire Pamir dağlarının ortaya
çıkması gibi değerlendirirken, Doğubilimci Evgeniy Eduardoviç Bertels
(1890-1957) onları bütün yapısıyla kendine özgü üslupta yazılmış Özbek romanları
olarak görmekte ve dünyada Fransız, Rus, İngiliz, Alman ve Hint romancılığı olmak üzere beş tane ekolün olduğunu, bundan sonra Abdulla
Qodiriy’nin yarattığı Özbek romancılık ekolüyle altıncısının ortaya çıktığını
söylemektedir (Qodiriy 1986: 92-93). Bunlara benzer bir övgü Türkmen romancı
Berdi Kerboboyev’den (1894-1974) “Ben de Tolstoy’dan, Gorki’den, Şolohov’dan
öğrenmeseydim, Tatar yazar Ibrohimov’un ‘Bizim günler’ini, ‘Kazak kızı’ını, ‘Derin
kökler’ini ve Özbek yazar Abdulla Qodiriy’nin ‘Utkan kunlar’ini, ‘Mehrobdan
çayon’ını okuyup, onları örnek almasaydım, ‘Cesur adım’a başlayamazdım.” sözleriyle
gelirken, bir başka Türkmen yazar, Xidir Deryayev (1905-1988), yazarın romanlarından
etkilendiğinden Qismat (Kısmet) romanını yazmaya başladığını söylemektedir.
Ayrıca ünlü Tacik yazar Calol Ikromıy (1909-1993) onun eserlerini
“Ben Abdulla Qodiriy’nin eserlerini otuzlu yıllarda okumuş olmama rağmen onlardaki
kahramanları şimdiye kadar unutamadım. Abdulla Qodiriy, kendisinin gayet kısa, ama
derin lirizm ile yoğrulmuş cümleleri ile beni meftun ederdi. Onun eserlerindeki her bir
detay, kendisinde yüksek bir anlam taşımakta, mahir kuyumcu tarafından işlenmiş bir
nesne gibi parlamakta.” ifadeleriyle övmektedir (Qodiriy 1986: 164). Bütün bu
görüşlerden Qodiriy’nin tarihsel roman türünün başarılı yazarlarından biri olarak
Orta Asya’daki yazarlar üzerinde etkisi uzun süre kalacak bir iz bıraktığı
sonucu çıkarılabileceği gibi güç bir devirde Batı romancılığı tarzındaki romanlarıyla
Doğu edebiyatına paha biçilmez bir hisse kattığı yargısına da varılabilir.
Nitekim ilk romanını yayımladığı yıllarda Orta Asya halkları arasındaki farklılıkların
uçurum şeklinde olmadığından o, hangi derecede Özbek yazarı ise o
derecede Türkmen yazarı, Kazak yazarı, Kırgız yazarı, hatta dili başka olan Tacik
yazarı da sayılmaktadır (Quşconov 1977: 85). Yine Utkan kunlar romanını
yazmaya 1919 yılında başlayıp 1922 yılından itibaren yayınlatması göz önünde
tutulursa, sadece Özbek edebiyatında değil, Orta Asya halklarının edebiyatında
da tarihsel romancılığı başlatan yazar olmuştur.

Turon
24.04.2010, 10:53
44 yıla sığdırılmış bir ömürde önce cedit hareketinin yenilikçi düşüncelerinden,
daha sonra Bolşevik devriminin getirdiği olumlu havadan yararlanan
Abdulla Qodiriy hem hikâyelerinde ve yazılarında geçmişin geri kalmış, yeni
sisteme uymayan taraflarını karalayarak yeniliğin savunucularından olmuş,
hem de yazdığı tarihsel ve gerçekçi romanıyla Özbek edebiyatında roman türünün
doğuşunu gerçekleştiren yazar olmuştur. Onun ideolojiden uzak her iki
tarihsel romanı yeni kuşaklara esin kaynağı olmuştur. Özellikle 14 yıllık bağımsızlık
devrinde önemi daha çok anlaşılmış, Özbeklerin “öz”lüklerini yeniden
bulmalarını sağlamıştır.


manba: www.turklib.uz

OmoN
24.04.2010, 11:30
Kendisinin “Gerçek yazar olmak için yaşamı her yönüyle öğrenmek, bunun için
onun her alanından haberdar olmak gerek.”
Ҳурматли Турон. Шу маълумотларни ўзбекча жойлаштирсангиз айни муддао бўларди.
Ўзининг “Ҳақиқий ёзувчи бўлиш учун ҳаётни ҳар томонлама ўрганиш, унинг ҳар бир соҳасидан хабардор бўлиш керак” (1969; 210) деган сўзлари билан ифодаланадиган ёзувчилик фалсафасига эга бўлган Абдулла Қодирий Ўзбек романчилигининг пайдо бўлишига сабаб бўлган илк замонавий романнависдир.
Туғилган вақти аниқ бўлмаганлиги учун Тошкентда боғдорчилик билан шуғулланадиган оилада сўнгги фарзанд бўлиб 1894 йил 10 апрелда туғилган деб ҳисобланади.

Оиладаги етишмовчиликлар туфайли 9-10 ёшларда мактабга қатнай бошлайди. Айнан шу сабаб туфайли 12 ёшида ўқишни ташлаб бир бой хонадонида ишлашни бошлайди.

Савдогарлик билан шуғулланувчи бой тижорий алоқаларини кенгайтириш учун рус тилида ўқиб, ёза оладиган ишчига эҳтиёжи борлиги учун Абдуллани маҳаллий рус тузем мактаби (русская туземная школа)га ўқишга жўнатади.

Абдулла 1912 йилда мувафаққият билан тамомлаган мактабида рус тилини ўргангани учун рус ва жаҳон классик асарлари билан танишиш имкониятини қўлга киритади.

Бу имконият адибнинг адабий салоҳиятини орттиришига ижобий таъсир кўрсатганлиги табиий холдир. Мактабдан кейин 1912-1915-йилларда бир савдогарнинг дўконида ишлаган уч йил мобайнида Татарлар нашр эттирган газеталарни ўқиш, дўконга келган шоир, ёзувчи, журналист ва кибор(интеллигент)лар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Шеър ва ҳикоя ёзиш завқига бу имкониятлар натижасида эга бўлган десак хато бўлмайди. 1915-йилда ўқиган мадрасасида араб ва форс тилларини ўрганган ёзувчи 1917-йилги октябр революциясидан сўнг керак бўлса ишчи ташкилотларида, керак бўлса нашриётлар фаолиятида муҳим рол ўйнаган.

Бундан ташқари 1924-йилда журналистика соҳасидаги билим ва кўникмаларини орттириш мақсадида Москвага бориб бир йил ишлаганидан кейин Тошкентга қайтади. Ўтган бир йил ичида рус ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўқиш ва таҳлил қилиш билан бирга Ўзбек газеталари учун мақола ҳам ёзиб туради.

Босмахонадаги фаолияти ва чиқаришни бошлаган “Муштум” сатирик журнали туфайли қанча истаса ҳам Москвага қайтиб боролмайди. Бу пайтда 1922-йилдан бошлаб фельетон сифатида чоп эттирила бошлаган “Ўткан кунлар” романини бошқатдан кўздан кечирганидан кейин 1926-йилда китоб шаклида чоп эттиради.
Шу йили ҳар хил журнал ва газеталарда “Калвак Маҳзумнинг хотира дафтаридан” ва “Тошпўлат тажанг нима дейди” сатирик ҳикоялари билан бирга бир қанча мақолалари, сатирик хабарлари чоп этилади.
Газета ва журналлардаги мақолаларида фақат бойларни, дин уламоларини ҳажв остига олгани етмасдан айни вақтда янги тузумни жорий қилганларни ҳам нишонга олишдан қайтмайди.

Шу шаклда 1926-йилда Муштум журналининг 3(27) сонида “Овсар” имзоси билан босилган “Йиғинди гаплар” сатирик мақоласида (1995: 186-189) Ўзбекистон Коммунистик партияси секретари Акмал Икромов (1898-1938) ва Ижроия комитети бошлиғи Йўлдош Охунбобоев(1885-1943)ларни “танқид ва таҳқир” қилганликда айбланиб 1926-йилда ҳибсга олинади. Икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганига қарамасдан шу йили уч-тўрт ойдан кейин Ижроия комитети бошлиғи Охунбобоев аралашуви билан озод қилинади.

AbdulAziz
05.05.2010, 10:07
Qodiriyni qo'msab

http://ziyouz.com/images/books/qodiriyni_eslab.jpg (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=737)

Nashrga tayyorlovchi: Sherkon Qodiriy
Hajmi: 5,53 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=737)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=4675.0)

Kimsan Birov
23.07.2010, 16:16
Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романини ўқиганимда таассуротларим жуда кучли эди. Бундан кейин унинг бошқа асарларини ҳам излай бошлаганим эсимда. Аммо «Меҳробдан чаён» романини қўлимга олганимда ҳамма ҳафсалам пир бўлди. Унинг 10 дан ортиқ саҳифасини ўқий олмадим. Мен мажбурият учун эмас, ҳордиқ чиқариш учун китоб ўқишни истайман, бу нуқтаи назардан бошқа асарларини ўқий олмадим. «Ўтган кунлари» ўзгача эди. Айнан ЎтГан кунлари, чунки кейинчалик «Ўткан кунлар» сифатида ўзгартириб, тилини ўз ҳолига қайтаришганида бошқа ўқишни хоҳламадим.

AbuMuslim
29.08.2010, 02:24
Аммо «Меҳробдан чаён» романини қўлимга олганимда ҳамма ҳафсалам пир бўлди. Унинг 10 дан ортиқ саҳифасини ўқий олмадим. Мен мажбурият учун эмас, ҳордиқ чиқариш учун китоб ўқишни истайман, бу нуқтаи назардан бошқа асарларини ўқий олмадим.

Айбни Қодирийдан эмас... балки ўзингиздан изласангиз тўғри бўлса керак...

ilm izlagan
23.09.2010, 18:21
Айбни Қодирийдан эмас... балки ўзингиздан изласангиз тўғри бўлса керак...

Мен фикрингизни тушундим. Лекин, 1930 йил билан бугунги ўзбек тили ўртасида ҳам озроқ фарқ бор. Буни инкор қила олмаймиз.

Мени бир савол доим ўйлантиради: Абдулла Қодирий бугун тирик бўлганида замонамизни кўриб қандай фикр билдирар эди. У ўз орзуларига етдимикан? Умуман, унинг асарларидаги асосий ғоя нима деб ўйлайсиз?

Fayzbek
25.09.2010, 13:32
Мени бир савол доим ўйлантиради: Абдулла Қодирий бугун тирик бўлганида замонамизни кўриб қандай фикр билдирар эди. У ўз орзуларига етдимикан? Умуман, унинг асарларидаги асосий ғоя нима деб ўйлайсиз? Folbinmisiz? Yo biz folbinmizmi? Bunaqa savollarni qaerdan olasiz? Agarda siz haqiqatda ilm bilan shug'illansangiz, mavhumlikdan aniqllikga qarab intilishingiz kerak. Qush ham qanotlari qanchalik kuchli bo'lmasin havo bo'lmasa ucha olmaydi, shuningdak olim ham faktlarsiz (mavhumlik bilan) ilm bilan shug'illana olmaydi.

ilm izlagan
29.09.2010, 20:04
Folbinmisiz? Yo biz folbinmizmi? Bunaqa savollarni qaerdan olasiz? Agarda siz haqiqatda ilm bilan shug'illansangiz, mavhumlikdan aniqllikga qarab intilishingiz kerak. Qush ham qanotlari qanchalik kuchli bo'lmasin havo bo'lmasa ucha olmaydi, shuningdak olim ham faktlarsiz (mavhumlik bilan) ilm bilan shug'illana olmaydi.

Мен фолбин эмасман. Сизни билмадим.

Бундай саволлар тасодифан миямга келиб қолади. Агар сизга бу савол оғир ботган бўлса, узр сўрайман.

Шуғулланаётган нарсам илм ёки илм эмаслиги пайти келганда аён бўлади. Умид қиламанки, фойдали илм бўлиб чиқади. Олдиндан айтишим мумкин, у математика (аниқ фан) ёки иссиқ-совуқ илми эмас.

Саволимнинг қаери мавҳум, уни қандан қилиб аниқлаштирилиши керак, ақлим етмади. Билсангиз айтинг, қабул қиламан.

Қуш ҳақидаги мулоҳазангиздан келиб чиқсак, ёки зоологсиз, ёки шорисиз. Ким бўлсангиз ҳам, илмингизга барака тилайман.

Олимнинг фактларсиз илм билан шуғуллана олмаслиги ҳақидаги фикрингиз мунозарали. Масалан, файласуф учун факт нима бўлиши мумкин? Ёки файласуф олим эмасми? Мен билишим бўйича, фалсафа - барча ижтимоий фанлар асосида ётади.

Менинг фикримга қизиққан ягона киши ҳозирча сиз бўлиб турибсиз, шунинг учун сизга раҳмат.

Fayzbek
29.09.2010, 20:44
Шуғулланаётган нарсам илм ёки илм эмаслиги пайти келганда аён бўлади. Умид қиламанки, фойдали илм бўлиб чиқади. Олдиндан айтишим мумкин, у математика (аниқ фан) ёки иссиқ-совуқ илми эмас.

matematikada nuqta
V=0
m=0

Hamma jismlaru jarayonlar nuqta asosida talqin qilinadi,Bundan kelib shiqsak har qanday jismni massasi 0 bo'lishi kerak, shunday emasmi?
unday bo'lsa uni qanday qilib aniq fan deyish mumkin?
Haqiqatda esa
V=0 bo'lishi mumkin lekin
m=0 bo'lmaydi.

Қуш ҳақидаги мулоҳазангиздан келиб чиқсак, ёки зоологсиз, ёки шорисиз. Ким бўлсангиз ҳам, илмингизга барака тилайман.

Men Fizikman, Matematikani fizikasiz o'rganish mumkin, lekin fizikani matematikani o'rganmay turib u bilan shug'ullanib bo'lmaydi.
Meditsinaning tili lotin bo'lganidek, fizikani tili matematikadir, shu sababli matematikadan etarlicha habarim bor.

Олимнинг фактларсиз илм билан шуғуллана олмаслиги ҳақидаги фикрингиз мунозарали. Масалан, файласуф учун факт нима бўлиши мумкин? Ёки файласуф олим эмасми? Мен билишим бўйича, фалсафа - барча ижтимоий фанлар асосида ётади.
Falsafa Inson va Olam orasidagi munosabatlarni o'rganuvchi fandir. Uning obyekti davrlar o'zgarishi bilan o'zgarib borishi mumkin. Bakalavr davrida, Magistraturada va Aspiranturada falsafani o'rganganmiz, imtihon ham topshirganmiz. Har qanday sohada falsafiy fikrlash zarur. Aynan shu falsafa darsida bizni huddi shu narsalarga o'rgatishgan.

Менинг фикримга қизиққан ягона киши ҳозирча сиз бўлиб турибсиз, шунинг учун сизга раҳмат.
Ming afsuski Qodiriy domlani tiriltirib undan bu haqida so'ray olmaymiz, shu sababli ham bunaqa savollar mantiqqa to'g'ri kelmaydi.

Kavsar
01.10.2010, 00:32
Lyaponni bir gapi yodimga tushdi: "Kelinglar, do'st va inoq bo'laylik.. :) "

Kavsar
01.10.2010, 00:39
У ўз орзуларига етдимикан? Умуман, унинг асарларидаги асосий ғоя нима деб ўйлайсиз?

Menimcha, Qodiriy domla "O'tkan kunlar"ni yozib ancha narsalarni aytib keta oldilar. Nazarimda asar faqatgina Otabek va Kumushni tasvirlash uchun yozilmagan. Tarixiy voqealariga, qahramonlarning gap so'zlariga, Otabekning qahramonlarcha halok bo'lishiga e'tibor qaratishimiz kerak. Shunda yashirin ma'nolarni ko'ramiz. Qolaversa kitobni bir o'qishda tushunib qolmaysiz. Har gal o'qiganingizda har xil ma'nolarni topaverasiz..

ilm izlagan
01.10.2010, 09:51
Сизга нисбатан ҳурматим ошяпти.

Физикларни умуман жуда ҳурмат қиламан. Сиз ҳақиқатан физик бўлсангиз, табиийки ҳурматим баланд.

Саволни тўғри қўя олмаганим тўғрига ўхшайди. Умуман, бу менинг камчилигим.

Мен айтмоқчи бўлганим, Абдулла Қодирийни тирилтириб бўлмайди. Бу ҳаммага маълум. У каби фикрлайдиган инсонлар бугун ҳам пайдо бўлиши мумкинми?

Fayzbek
01.10.2010, 17:39
Мен айтмоқчи бўлганим, Абдулла Қодирийни каби фикрлайдиган инсонлар бугун ҳам пайдо бўлиши мумкинми?
Kavsar dan iltimos qilardim bu savolga javob be`rishni.
Boshqa bir mavzuda Alisher Navoyi haqida judayam ma'noli gaplarni yozgandi. Shu fikrlar hozir meni o'yimda ularni yozsam ko'chirma gap bo'lib qoladi...

Kavsar
03.10.2010, 23:04
Мен айтмоқчи бўлганим, Абдулла Қодирийни тирилтириб бўлмайди. Бу ҳаммага маълум. У каби фикрлайдиган инсонлар бугун ҳам пайдо бўлиши мумкинми?

Hurmatli, Ilm izlagan! Bu savol ilgari mana bu: http://uforum.uz/showthread.php?t=7814 yerda qo'yilgan edi. Ustoz olimlarimiz va forumdoshlarimiz juda yaxshi fikrlarini bildirganlar.

Fayzbek janoblari (kamtarlik qilibdilar) bilan esa fikrimiz deyarli bir joyda yakun topgan. Adashmasam, mana bu linkni: http://uforum.uz/showthread.php?t=13498&page=4 nazarda tutganlar. Lekin bularning bari bor yo'g'i kimningdir shaxsiy qarashi deb biling. Aynan to'g'ri javob degani emas. Balki siz qo'shilmasligingiz ham mumkin.. Chunki har bir inson turfa xil dunyo. Hamma o'z ko'rgan kechirganlariga qarab xulosa chiqaradi.


Ojizona qarash shuki, agar hayotda Qodiriy kabi insonlarni uchratmasangiz, siz dunyoda unday kishilar borligiga ishonmaysiz, vaqti kelib o'shanday inson suhbatiga musharraf bo'lganingizda esa, bunday kishilar haliyam borligiga shubha qilmaysiz. Faqat ular boshqacha shaklda, boshqa xil tarzda yurgandir, uni ilg'ab, ko'ra olish kifoya deb o'ylayman.

AbuMuslim
09.10.2010, 00:33
Юсуфбек ҳожининг безовталиги

"... Мен кўп умримни шу юртнинг тинчлиги ва фуқоронинг осойиши учун сарф килиб, ўзимга азобдан бошка ҳеч бир каноат косил кила олмадим. Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб-ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизга аклим етмай колди. Биз шу ҳолда кетадиган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядиган яқиндирки ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсак ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйнига ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлига тутқин қилиб топширгучи биз кўр ва ақлсиз оталарга худонинг лаънати тушар, ўғлим! Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун (кўмилган) Туркистонимизни тўнғизхона қилишга ҳозирланган биз итлар Яратгувчининг қаҳрига албатта, йўлиқармиз! Темур Қўраган каби доҳийларнинг, Мирзо Бобур каби фотиҳларнинг, Форобий, Улуғбек ва Абу Али ибн Сино каби олимларнинг ўсиб-унган ва нашъу намо килганлари бир ўлкани ҳалокат чуқурига қараб судрагучи албатта тангрининг қаҳрига сазовордир, ўғлим! Гуноҳсиз бечораларни бўғизлаб, болаларини етим, хоналарини вайрон қилғучи золимлар-қуртлар ва қушлар, ердан ўсиб чиқған гиёҳлар қарғишига нишонадир, ўғлим!..."

Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романидан олинди.

AbuMuslim
12.12.2010, 20:56
Ўқиш-ўрганиш. Абдулла Қодирий

Майда ҳикоялар устаси Чехов сўз тўғрисига келганда ҳаддан ташқари хасис, ортиқча сўзлар сарф қилиш у ёқда турсин, керакликларидан ҳам мумкин қадар юлишга ҳаракат қилади. Ўзи айтади: Майда ҳикоялар ёзганда сўзни ортиқча исроф қилгандан кўра керакликларини ҳам мумкин қадар озроқ ишлатиш керак». Унинг ҳикояларида сўз исрофгарчилигига сабаб бўладиган ортиқча деталлар ҳам бўлмайди. У бутун деталларни ўзи айтган асосда ишлатади. «Биринчи кўринишда милтиқ бўлса, шу милтиқ учинчи ёки тўртинчи кўринишда албатта отилиши керак, йўқса милтиқ тўғрисида сўзлашнинг ҳожати йўқдир».

давоми: http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunoslik/tanqidchilik/368-qodiriy.html

Husen
28.12.2010, 17:12
Давлат божхона қўмитасида ўтказилган навбатдаги маърифат машғулоти XX аср ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири, ўзбек миллий романчилигининг асосчиси, буюк адиб Абдулла Қодирий ижодига бағишланди. Шу муносабат билан тадбирга Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, ўзбек китобхонларининг севимли адибларидан бири Тоҳир Малик ҳамда Қодирийлар сулоласининг давомчиларидан бири, таниқли ижодкор Шеркон Қодирий таклиф қилинди.
Тадбир доирасида “Шарқ зиёкори” корхонаси билан ҳамкорликда бадиий асарлар кўргазмасининг ташкил этилиши унда қатнашганларга нафақат бадиий адабиётлар харид қилиш, балки уларга севимли адибларининг дастхатларини қўйдириш имконини ҳам берди.
Бир сўз билан айтганда тадбир таассуротлари иштирокчилар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолиши аниқ. Зотан, машҳур “Ўткан кунлар”дан иқтибос оладиган бўлсак, “...мозийга қайтиб иш тутиш хайрликдир”.
https://img.uforum.uz/thumbs/belamfx223739.jpg (https://img.uforum.uz/images/belamfx223739.jpg)
Юқоридагиларни бежизга бу ерда ёзганим йўқ. Чунки, тадбирга меҳмонларни таклиф этишга айни шу мавзудан келиб чиқиб ёндошган эдик. Тоҳир Малик ва Шеркон Қодирий билан боғланиш учун маълумотларни тақдим қилган Нигора опага алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз.
Тоҳир Малик форумчиларни яхши эслаб қолган эканлар. Каминани дарров танидилар. :)

Fayzbek
19.01.2011, 00:19
O'ziyam bir hayrlik ish bo'lgan ekan.

AbuMuslim
25.02.2011, 02:55
Отабекнинг прототипи бўлганми?

Ёзувчи роман ёзишга киришганда, у хоҳ тарихий, хоҳ замонавий мавзуда бўлмасин, албатта, ҳаётда рўй берган воқеалардан фойдаланади, тирик кишиларнинг ўзига хос фазилатлари, қиёфалари, гап-сўзларини тасвирга тортади. Агар бу воқеалар ва бу кишилар ёзувчи бадиий нияти ёхуд мақсадининг рўёбга чиқишига хизмат этса, албатта. Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романини ёзишдан муроди, ўзи айтганидек, халқимизни янги замоннинг — XX асрнинг "Тоҳир-Зуҳра"лари, "Чор дарвеш"лари, "Фарҳод-Ширин" ва "Баҳромгўр"лари билан таништириш бўлган. Бу мақсадни амалга ошириш учун у отасидан эшитган воқеа-ларга мурожаат этган.

Давоми... http://e-adabiyot.uz/kitoblar/maqolalar/405-otabekning-prototipi.html

AbuMuslim
03.03.2011, 05:23
Қодирий, Чўлпон ва бошқалар

Мен, Абдулла Қодирийнинг Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев билан яқин дўст бўлганларини сезардим, лекин улар тўғрисида ҳеч нарса гапирмас эдилар. Негадир шу дамда жуда очилиб кетдилар шекилли: «Хўб, яхши раҳбарларимиз бор», деб яна бир воқеани гапириб бердилар.
— Яқинда Акмал Икромов мени чақириб, «Ўтган кунлар» романингизни қайта нашр қилсак, шу шарт биланки, сиз Юсуфбек ҳожининг руслар улуғ ёвимиз, деган жойини ҳамда Отабекнинг русларга қарши жангларда ҳалок бўлгани каби ўринларини таҳрирдан ўтказсангиз, сизга ўттиз минг сўм берар эдик, деди. Мен агар сиз айтган ўринлар олиб ташланса, роман романликдан чиқиб, сариқ чақалик ҳам қиммати қолмайди, деб жавоб қилдим. Акмал Икромов фикримга қўшилди.

зўр мақолага линк: http://e-tarix.uz/milliyat-insholari/maqolalar/426-qodiriy-cholpon-boshqalar.html

Fayzbek
08.04.2011, 17:08
10-aprel Abdulla Qodiriy tavallud topgan kun (1894-1937)

Gulchehra Ibragimova
09.04.2011, 02:13
10-aprel Abdulla Qodiriy tavallud topgan kun (1894-1937)


“Қoдирийни қўмсaб”

Адибнинг 117 йиллик юбилейи oлдидaн.


Қoдирий бoбoжoн, бугун дaрдимгa,
Ул “Ўткaн кунлaр” ҳaм қўёлмaс мaлҳaм.
Мoзийгa қaйтoлмaй қaлблaргa aлaм,
Нaштaри сaнчилгaн кўзлaримдa нaм.

O, Зaйнaб, aлaмнoк ғамлар қурбoни,
Бeр ўшa oғудaн, ичaйин мeн ҳaм.
Ҳoй, биби Кумушим, сeн тўxтa, ичмa,
Ул зaҳри қoтилни, кўр мeнгa бaҳaм.

Қoдирий бoбoжoн йўқлaсaнгиз-чи,
Дaрвeш этaгидeк пoрaдур бaғрим.
Мeн сeвгaн “ўшa” бeк…кетдилaр тaшлaб,
Aждaрҳo кoмидa куйди тaқдирим...

Қoдирий бoбoжoн, сoғиндим қaйтинг,
Кўзим қaрoсини сoғинчлaр ўйсин.
Сизни ҳaм йиғлaтгaн Кумушгa aйтинг,
Мeн бoрaр қaбрни бўшaтиб қўйсин.

Кумушой кундошлик гуноҳин ичма,
Бўйингга айрилиқ тўнини бичма.
Отабек ишқига шерик бўлар қиз —
Турганда бекалик бахтингдан кечма.

Бу фалак қўлида тақдирлар ўйин,
Биламан Зайнабой сенга ҳам қийин.
Ундан кўз юмолмай, сени — севолмай,
Бегинг ҳам бош олиб кетмоғи тайин.

Жон Қодирий бобо бу тонг уйғониб,
Бир йўқланг бугуннинг «Кумуш»ларини.
Бетоле қиз бўлиб юрибман куйиб.
Зайнабдан ололмай улушларимни.

... жон Қодирий бобожон, бугунга қайтинг?!
(с)



Абдулла Қодирий ижоди ҳақида гапирганимизда кўз ўнгимизга аввало унинг икки шоҳ асари – «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари ва ундаги севимли қаҳрамонлаоимиз сиймоси келади. Адабиётшунос олимларимиз томонидан бу икки асар тадқиқотига бағишланган кўп мақола ва тақризларда асар қаҳрамонлари, уларда илгари сурилган ғоялар, ёзувчи маҳорати хусусида анчагина таҳсинга лойиқ фикрлар бор..
Тарихчи А.Маманов “Бизга керакли нуқта” мақоласида адиб ҳақида қуйидагича изоҳ беради: “Абдулла Қодирий “асл хазинани заршуносдан яширади”: ахир гавҳар оёқ остида ётганида унинг қадри бўлармиди? Абдулла Қодирийни бир пайтлар эски услуб ёзувчиси деб ғавғо солгувчиларга буюк адиб томонидан берилган жавобни кўпчилик яхши билса керак: «…халқимиз неча – неча асрлардан бери достонлар, афсоналардан озиқланиб келди » …Мана шу эски услуб, яъни Шарқ адабиётининг энг кўзга кўринган ўзига хослиги ҳақикий маънони чиройли ташбеҳлар, қизиқарли воқеалар тасвири ортига яшириш эмасми? Шарқ мумтоз адабиётида фикрни тўғридан – тўғри, таъбир жоиз бўлса ялангоч ҳолда такдим этилганини кўрганмисиз? Алишер Навоийнинг «Қаро кўзим» газалини бир эсланг: адабиётшунослар неча – неча замонлардан бери таҳлил, тафтиш этадилар, аммо ҳали – ҳануз таҳлил қила олдим, маъносига етдим дегучи мард топилармикин?”

Абдулла Қодирий мана шу Шарқ фалсафаси, Шарқ адабиёти сарчашмаларидан баҳра олиб улғайган, вояга, камолга етган ёзувчидир. Демакки, унинг асарларида ҳам мана шундай яширинган, зарношунослр кўзидан беркитилган дуру бебаҳолар бўлиши табиий бўлиб, ўқувчи уни бир зумда эмас, мушоҳада ва ўйлари орқали секинлик билан топади ва маънолар яшириган хазинани нимага қаратилганини англагачгина бирдан кўз ўнг нурафшон бўлиб, дили равшанлашиб кетади.

Ушбу буюк адиб, сўз санъаткори ҳақида Юнус Мақсудий ўзининг "Абдула Қодирий, Чўлпон ва бошқалар" номли маълумотларида адибни шундай хотиралар орқали таърифлайди:
“Абдулла Қодирий бағри кенг, садоқатли, халқимизга ўта меҳрибон, баркамол, ҳожатбарор, чин инсон эдилар.

У зотнинг ўзлари меҳмон чақиришни яхши кўрсалар-да, шоҳона зиёфатларга боришни, тантанали мажлисларда иштирок этишни ва баландпарвоз гапларни тинглашни ёқтирмас эдилар. Машҳур ёзувчимиз кишилар бойлиги ва лавозимини писанд этмай, фақат одамийлигига қараб муомала қилардилар.
Дўстларининг аксарияти адабиёт, дин арбоблари, ишчилар, деҳқонлар, косиблар, кўнчилар ва бошқа касбдаги шинаванда чапанилар эди. Ўзларида ҳам сезиларли даражада чапанилик бор эди.

Абдулла Қодирий йиғинларда айтадиган фикр-мулоҳазаларини ақл торозусида ўлчаб, сўнг муҳокамага ташлар эдилар.

Абдулла Қодирий ҳар йили, ёзнинг айни пишиқчилик палласида диний арбоб, арабшунос Заҳриддин Аълам, бедилшунос Аловиддин махсум, навоийшунос Нодирхон махсум ва кекса авлодга мансуб бўлган шоирлардан Тавалло, Хислат, Мискин, Тошқин ва шу каби яқин биродарларини меҳмонга чақириб тарих, тиббиёт, мантиққа оид масалалар ҳақида суҳбатлашардилар. Заҳриддин Аълам Муҳаммад пайғамбар ҳадисларини, Саҳиҳ Бухорий ва ат-Термизий асарларини муҳокама қилар, Аловиддин махсум ва Нодирхон махсум Бедилу Алишер Навоий асарларини, улардаги ислом динига тааллуқли жойларини ўқиб тафсил қилишарди. Халқимиз тарихини пухта билган адиб диний урф-одатларга ҳурмат билан ёндашарди. Аммо бидъату хурофот билан асло ,чиқиша олмасди. Адибнинг бу фазилати асарлари қаҳрамонлари табиатига ҳам кўчган.

Менинг мазкур соҳадаги маълумотим оз бўлганлиги учун сукут сақлаб тинглардим. Абдулла Қодирий эса, улар билан бемалол баҳслашар ва баъзан ўзининг билимдонлигидан дўстларининг олқишларига ҳам сазовор бўлар эди.
Абдулла Қодирий кишиларга хайрли иш қилсалар, ўша одамга сездирмас ва миннат қилмас эдилар”.

Абдулла Қодирий асарларининг бугунги ҳаётимиздаги қиммати, аҳамияти нимада?

Асл айнимас сўзи хўб сўз. Абдулла Қодирий ижоди мукаммал ва бетимсол бўлиб, ҳақиқатдан ҳам битмас бир хазина: муҳаббат шайдолари ундаги гўзал севги қиссаларидан завқланадилар, илм толиблари ундаги заковат булоқларидан симириб даҳога айланадилар, илми сироҳгарчилик талабида бўлганлар эса сиёсатни ўрганадилар.
Зеро, буюк инсонлардан бири айтганча: «Бу икки китобни бир марта эмас, беш марта ўқиш керак. Уни уқиш керак. Шунда сиз турмушни, тарихни, сиёсатни, одобни, тилни ўрганасиз».

Nigora Umarova
16.02.2012, 12:52
Ushbu ma'lumot Sherkon Qodiriy iltimoslariga binoan mavzuga joylashtirildi.

Bek Mirzo Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" асари Арно Шпехт (Arno Specht) томонидан рус тилидан немис тилига "Die Liebenden von Taschkent" [Тошкентлик севишганлар] номи остида таржима қилиниб, Ньота Туннинг (Nyota Thun) тақризи остида 1968 йилда немис китобхонларига тақдим қилинган.

https://img.uforum.uz/images/zzaufpg5682099.jpg


Hurmatli forumdoshlar!

Abdulla Qodiriyning "O'tkan kunlar" asari rus, nemis, turk, uyg'ur tillidan tashqari yana qaysi tillarga tarjima qilingan. Agar bu haqida ma'lumotga ega bo'lsangiz ushbu mavzuda qoldirsangiz. Kitobning o'zga tillardagi elektron varianti yoki "O'tkan kunlar" haqida o'zga tillarda chop etilgan maqolalarni ham havola etsangiz bag'oyat mamnun bo'lardik.

Nigora Umarova
12.07.2012, 14:52
ҲАМИД ИСМОИЛОВ БИЛАН ЯНГИ РОМАНИ ҲАҚИДА СУҲБАТ

Айни пайтда Лондондда истиқомат қилаётган ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоиловнинг янги романи “Жинлар базми” дея ном олган. Асар 1937 йилда қатағонга учраб отувга ҳукм бўлган таниқли ўзбек ёзувчиси, “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” тарихий романларининг муаллифи Абдулла Қодирийга бағишланган. Мухбиримиз билан мўъжаз суҳбат давомида Ҳамид Исмоилов янги романнинг мазмун-моҳияти ва унинг ёзилиши тафсилотлари билан ўртоқлашмоқда.

Мухбир: Сиз ўзбек тилида янги роман ёзибсиз, айтинчи, асарингиз нима ҳақида?

Ҳамид Исмоилов: Чиндан ҳам буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ҳаётининг баъзи лавҳаларини тасвирловчи “Жинлар базми” дея аталган романни ёзиб тугатдим (дарвоқе, ёзувчининг илк ҳикояларидан бири ҳам шундай аталади). Абдулла Қодирий 1937 йилда янги роман яратишга киришган ва унинг ўзининг таъбирича, бу романни ўқиганлар “Ўтган кунлар” ва “Меҳробдан чаён” китобларини ўқимай қўйишади, яъни, муаллиф янги романининг шунчалик мафтункор бўлишини кутган. Қодирий ўзининг бу романда тақдир тақазосига кўра учта хонга хотин бўлган бир “канизакнинг” ҳаётини тасвирламоқчи бўлган эди. Ёзувчи дўстларига: “Бир қиш ўтирсам романни ёзиб тамомлайман, тайёргарчилик ишларини ниҳоясига етказдим, ёзиш қолди, холос. Шундан кейин одамлар менинг олдин ёзган китобларимни ўқимай қўядилар”, – деб гапириб юрарди. Аммо 1937 йилнинг 31 декабрида уни ҳибсга олдилар, ҳамма қўлёзмаларини мусодара қилиб, кейинроқ ўтга ташладилар. Турган гап, романдан асорати ҳам қолмади. Қодирийни 1938 йил 4 октябрь куни Чўлпон, Фитрат ва ўзбек маданиятининг бошқа таниқли вакиллари билан бирга қатл этдилар.

Менинг романинг айнан шу давр ҳақида – роман ёзаётган, ҳибсга олинган, турмада ўтирган ва ўз асарининг тақдири борасида қайғуриб изтироб чекаётган Қодирий ҳақида. Менинг романим фақат ёзувчининг онгида яратилган аммо қоғозга ёзилмай қолган роман ҳақида. Қодирийнинг ўзи айтишича, у бирор асар яратаётган пайтда унинг фикри-зикрига бошқа ҳеч нарса кирмайди ва у ўз асарининг дардига мубтало бўлади.

Шу маънода менинг романим Қодирийнинг атрофида, Қодирийнинг атрофидан келиб чиққан ҳолда барпо этилади, у билан бирга қамалган одамлар нафақат воқеа иштирокчилари, балки ёш аёл ва унинг аянчли тақдири тўғрисидаги у ёзаётган асарга муаллифдош ҳам бўлиб қоладилар. Ойхон-пошша исмли аёлнинг бокира муҳаббати топталиб, ўзини Қўқон хони Умархоннинг (шоир Амирий, шоира Нодиранинг эри) ҳарамига жория қилиб берилади, хон қўққисдан ўлганида эса ўғли Мадаминнинг ҳарамига ўтади, пировардида, Бухоро амири Насрулло Қўқонни забт этиб Ойхон-пошша унинг қўлига ўтади. Бир маънода у Қодирийнинг гўзал, бироқ барча тарафидан сотилган, топталган адабиётининг рамзига айланади.

Шу маънода мен Қодирий орқали унинг рўёсидаги романини ёзиб тугатдим, аммо менинг асарим – ёзувчи ва унинг ижод маҳсули ҳақида.

Мухбир: Романни яратиш жараёнида қандай материаллардан фойдаландингиз, ахир Қодирийнинг ҳаёти ҳақида жуда оз нарсалар маълум? Айниқса унинг НКВД қамоқхонасида ўтирган даври ҳақида. Боз устига, унинг барча қўлёзмалари ёндириб ташланган деяпсиз.

Ҳамид Исмоилов: Шу ерда Михаил Булгаковнинг “Қўлёзмалар ёнмайди” деган машҳур иборани келтириш жоиз бўларди, аммо афсуски улар ёниб кули кўкка совирилган. Мен Қодирий бу бахтсиз аёл ҳақида нималарни ўқиб чиққан бўлса, ёзилган нарсаларнинг ҳаммасини ўқиб чиқдим. Ҳозир исмларини мен ошкор эта олмайдиган баъзи тарихчилар катта ёрдам бердилар, улардан беҳад миннатдорман. Қачонлардир Қодирий танишиб чиққан барча материаллар қўлимдан ўтди, устига-устак Қодирийга ноаён бўлган инглиз, рус ва бошқа саёҳатчилару жосуслар ўша пайтларда шу ўлкаларга келиб тўплаган материаллардан ҳам фойдаландим. Бир вақтлар мен Чўлпон устида кўп ишлаганман, у Қодирийга энг яқин дўст ва ҳамкфикр инсон бўлган. Қайта қуриш йилларида бошқа ёзувчилар қатори мен ҳам КГБ архивлари билан танишиш имкониятига эга бўлдим, гапнинг индаллоси, қўлимда етарлигидан ортиқ материаллар бор эди. Қодирий таъбирича, бир қиш ўтириб, қиссани қоғозга тушириш қолганди, холос. Лекин бу ҳужжатли роман эмас, балки Амирий, Нодира, Увайсий, Гулханий исмлари билан боғлиқ Қўқон, Хива, Бухоро сарой маданиятларию Қодирий, Фитрат, Чўлпон ва Усмон Носир яшаган ўтган асрнинг 30-йиллар даврлари чамбарчас боғланган бир асар бўлиб қолди. Шу билан бирга, бу роман нафақат ўзбеклар, балки руслар, поляклар, яҳудийлар, афғонлар, инглизлар, татарлар ва кўплаб бошқа халқлар ҳақидаги бир асардир.

Мухбир: Романни қачон ва қаерда чоп этмоқчисиз?

Ҳамид Исмоилов: Даставвал романни ўзимнинг ҳамда Фейсбукнинг Абдулла Қодирийга бағишланган саҳифасида бобма-боб чоп этмоқчиман, кейин бир гап бўлар.

Matn FA saytidan olindi.

barlos
16.07.2012, 11:07
Ҳамид Исмоиловнинг янги романи “Жинлар базми” дея ном олган.

Бу романнинг 3 та боби (қисми) Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг сайтларида жойлаштирилган экан, ҳузур қилиб ўқидик. Ўзгача услубда ёзилган, шахсан менга жуда манзур бўлмоқда.
Албатта, бу борада адабиётшуносларимиз, қолаверса, китобхонларимиз ўзларининг холис фикрларини билдиришади.

Агар роман электрон тарзда шу топикда ҳам жойлаштириб борилса, ўқувчилар учун жуда катта маънавий бойлик яратилган бўлар эди. Фикримизни инобатга оласизлар, деган умиддамиз.

Colorado
16.07.2012, 11:43
Агар роман электрон тарзда шу топикда ҳам жойлаштириб борилса, ўқувчилар учун жуда катта маънавий бойлик яратилган бўлар эди. Фикримизни инобатга оласизлар, деган умиддамиз.
пруф (ссылка) беринг ёки "фикр"да блог очиб, жойлаштиринг - олам гулистон (с)

barlos
16.07.2012, 21:35
пруф (ссылка) беринг ёки "фикр"да блог очиб, жойлаштиринг - олам гулистон (с)

Айтмоқчиманки, юфорумда жойлаштириб борилса, ўзаро фикр алмашар эдик.
Мана бу ерда. (http://kh-davron.uz/)

Colorado
16.07.2012, 22:12
юфорумда жойлаштириб борилса, ўзаро фикр алмашар эдик.
уқитувчилар "десанти" безор қилишини хохлайсизми? форум итак мусорга тулиб кетди.

barlos
16.07.2012, 22:23
Оффтоп:уқитувчилар "десанти" безор қилишини хохлайсизми? форум итак мусорга тулиб кетди.

Форумнинг олтин қоидаси шу - баҳс, мунозара. Фикрлар хилма-хиллигига нима етсин. Ўзимизга кераклисини олиб қоламиз, ўзгасини эса... :0

Амақи, тавба, денг-а, яна Ффулаб ташлашмасин.

Nigora Umarova
03.08.2012, 15:05
Айтмоқчиманки, юфорумда жойлаштириб борилса, ўзаро фикр алмашар эдик.
Мана бу ерда. (http://kh-davron.uz/)

Бу борада асар муаллифи билан боғландим. Мурожаатноманинг жавобини кутмоқдаман.
Ҳозирча романнинг иккинчи фаслини мана бу ерда (http://ijodkor.com/publ/khorizh/nasr/23) мутолаа этишингиз мумкин. Тарих ва тақдир рукнида ёзилган қизиқарли роман бўлибди. Мароқ билан ўқидим.

barlos
03.08.2012, 18:32
Мурожаатноманинг жавобини кутмоқдаман.

Сўровга ижобий жавоб бўлишидан умидвормиз...

Nigora Umarova
03.08.2012, 19:14
Ҳозирча романнинг иккинчи фаслини мана бу ерда (http://ijodkor.com/publ/khorizh/nasr/23) мутолаа этишингиз мумкин. Тарих ва тақдир рукнида ёзилган қизиқарли роман бўлибди. Мароқ билан ўқидим.

Хонпошша образи "Меҳробдан чаён" ва ўқиган ўзга адабиётларда салбий қаҳрамон сифатида берилган. Ёзувчи Ҳамид Исмоил эса унинг ижобий жиҳатларини очиб берибдилар.

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:41
Сўровга ижобий жавоб бўлишидан умидвормиз...

Va alaykum assalom, Nigoraxon,
xatingiz uchun rahmat. Men romanni o'z saytim www.hamidismailov.com/wordpress va Facebookning Abdulla Qodiriyga bag'ishlangan saytida http://www.facebook.com/#!/pages/Abdulla-Qodiriy/135713306501246 bobma-bob berib boryapman. Hozir Ramazon oyi davomida to'xtatib turibman, biroq Ramazon o'tgach yana kunma-kun nashr qilib boraman. U yerdan bemalol olaverishingiz mumkin....
Ishlaringizda omad tilab,

H

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:42
Жинлар базми (1)
Абдулҳамид ИСМОИЛ

Кўнгилдаги муҳаббатнинг учқунин
Хаёлимнинг бир бурчида беркитдим.
Ул учқуннинг кучлигидан сийнамда
Ҳеч тузалмас, оғир яра бор этдим.
Қулоғимга ол бахт, деб эшитилган
Азонларни шайтоний деб ўйладим.
Шунинг учун бахт берган малакка
Турли-туман афсоналар сўйладим.
Сочларини ўйнаб туриб эшитди
Ва дедиким: “Афсоналар беҳуда”.
Бул сўзлари қулоғимга етишди:
“Оқдим, – деди, – қонли, зардобли сувда…”
Оқ-оқ, – деди афсоналар султони, -
Сенинг тахтинг, бахтинг унда кутадир,.
Ул зардобли, қонли сувлар остида
Қора кийган жонинг жилва этадир.
Кет, эй шайтон, босирқадим… қўрқаман;
Кет-кет. Қилич синган, қалқон тешилган.
Кўрасанми? Мен эзилган, ётаман,
Устимга-да бало тоғи йиқилган.
Сўнгги нафас, охирги дам, эй малак,
Кел, бир қара, сўнгра йиқилсун фалак!
Чўлпон
Улоқ
Ўша йил куз ўзгача чиройда келди. Шаҳар кезиб Кўкчадаги янги тушган трамвай бекатидан ҳувиллаган кўчалар бўйлаб уйга қайтасанми, Самарқанд Дарвозадаги синчу гувала деворлар ортига кўз қирини ташлайсанми, толиқиб ўз боғингга чиқасанми – кўк осмон остида алвон-алвон ранглар. Сарғишу-қизғиш барглар негадир бу кузак қовжирамай, шоху-бутоқлардан узилмасдан, гўёки мусаффо ва осуда ҳавода қишларга довур ялт-ялт ҳилпирагусидек. Шундай эса-да, силжимас ҳаводаю қартайган ушуқ қуёшда аллақандай ҳазинлигу аччиқлик, кўзга бўлмаса-да, димоққа сезиларди. Узоқларда ёқилган чўпу хазоннинг элас-элас исимиди бу тахирлик…
Ким билсин…
Бугунга Абдулла ток кўмишни мўлжаллаган. Барди ўрилиб, ҳув чекароқда увун-тўда ғарамланган. Туновида болалар гулхан ёқиб, бардига ўт қўйиб юборай дейишди. Худо бир асради ўшанда. Ток-қайчи қўлида, Абдулла кенг ишком тагида тураркан, бир-икки ерда истак узилиб, бағозлар бўшаганига кўзи тушди-да, бу фавқулодда ҳолни нимага йўйишини билмади: ҳосилнинг мўллигими ё қаровнинг озлигимиди боис? Рост-да, бу ёзу бу куз боғига одатдагидек қаролмади, жабр бўлди пояга. Кўнгли алахсиди. Офтобчувоқ кўкламда токни очганидан бери, оламда жинлар базми бошланиб кетгандек. Кўча-кўйда узуккун янграгани – ғат-ғат оркестру “ура”–“ура” ҳайқириқлари. Ҳадрадан то Ўрдага қадар ҳар бинога сўлақмондек қилиб расмлар осилган. Ерга тиқилган хода борки, устида ранг-баранг байроқ. Кечалари эса ягана кўрган даладек бирма-бир жўралари йўқолади. Бириси куни Ғози Юнус-домланинг беркинавериб, унниққан ўғли Тўлқин, отасининг тилла соатини кўтариб, пул сўраб келибди. Тунов эса Чўлпоннинг бебаҳра хотини Катя-хоним: “Сиз тавсия хати ёзиб юборинг, сизга ишонишади-ку!” – деб йиғлайди. Кимга ким ишонарди ҳозир?! Кунимиз бетайин, қаттол замонга колиб кетган бўлса. Дала яганаланиб, уватга айлангани йўқ. Ҳазрат айтмиш: “Бешаи Мозандаронга тушти ўт”. Олағовурда ҳўлу қуруқ бир ёняпти. Мана унинг ўзи ҳам эгарланган очаға отдек тайёр турибди. “Чўх!” – дейишса кетади.
Бу маъюс хаёлларда Абдулла токнинг пастқам, олақароқ новдаларини кеса бошлаганини ҳам сезмай қолибди. Аста-секин қийшанғи пояни бутоқлар. Ҳалим-бери чуғурлашиб болалари ҳам ёппасига-қийғос ҳашарга чиқиб келишса ажаб эмас. Афсуски, тўнғичи Ҳабибулла касал бўлиб ётиб қолди, ёнига кириб ишни тезлаштиришармиди. Лўмбиллаган кенжатойи Маъсуд “отам-отам” бўлиб, ўроқ деганда косовни узатса-да, гапга солиб турар. Кенжасини эслаб, Абдулла мийиғида кулиб қўйди. Олам ҳодис, ҳалида нарвонни шитоброқ тиккайтирилган ишкомга қўйса борми, маймунчадек тепасига чиқиб кетади. “Дадачи, дада, чилпиган истакларни мен кесай” – деб боғбон-отачадек хархаша қилади. Майли-да! Қайдам, токларнинг барини бугун кесиб, ётқизиб, қўндоқлаб, барди билан ёпишга улгурмас-ўв! Яна эрта бор, яна Худо хоҳласа индин бор… Токларини кўмар ҳам, совуқлар ҳам ўтар, шовур-шовур ёмғирли кўклам қайтиб, буюрса, пояю бачкилар яна занг отар… Бир – кўмилади, бир – яна ҳеч нарса бўлмагандек, очилади… Адабиёт ҳам шундай эмасми, – деб ўйлади, қаншаридаги бир томчи терни артиб, Абдулла.
Олачалпоқдан кўзлари қамашдими, чунки худди шу пайт кесилган бир новда қўлига илашиб, шапалоқдек баргни ўзи билан ерга тортдию, бояги барг остида яширинган майдагина ғужумча узум очилиб қолди. “Қирмизка-қирмизка!” – деб ўтган йили аллақаердан топиб эккан токи. Бояги шингил ҳам қирмизка номига монанд, узилмай панада ётаверганидан, қип-қирмизи бўлиб етишган, юм-юмалоқ узумчалари ҳам – зўри келса – шабнам томчисидан зиёда эмас, худди ўйинчоқ ғужумнинг ўзгинаси. Юраклари дук-дук урди Абдулланинг. Анчадан бери кўнглига тугиб юрган китоби бор эди: уч подшоҳга хотин бўлган гўзал каниз ҳикояси. Барг остида қизларнинг луччак бетидек қип-қирмизи бўлиб яширинган бу шингилнинг кеч кузда бир куни яланғоч қинғайган новдалар аро тўсатдан муҳайё бўлиши Абдулланинг чигал ўйларини бирдан ёзиб юборгандек эди. “Маъсуд, отам, кела қолинг!” – деб севинчини уй томонга ҳайқирди. Кўнгил қурғур қув-да, ғужум ҳали лиққою тахирлаб қолган бўлмасин, – дея, кенжасига илинган шингилнинг энг майда донасини тишига қўйиб эди-ки, безаха узумча тирс этиб, тилни ёрадиган шираю-маза бехосдан Абдулланинг бутун вужудига урди.
Биракайига билди у қандай бошлашини бу қиссани. Шундай ажабтовур қисса бўлсинки, уни ўқиган одам “Ўтган кунлар”ни ҳам “Меҳробдан чаён”ни ҳам унутиб юборсин. Кўча бошидаги Аҳмад Қоридан. “Бадое ул-виқоя” ни олиб ўқиш демаса, Мулло Олим Махдуму Ҳакимхон тўраларни аврасидан астаригача титкилаб чиқди. Манави уйнинг атала-бўтала ишларидан хотиржам бўлиб, бир қиш узлатда ўтирса, қиссани албатта ёзиб битиради…
Лўппи кенжатойи, отаси, Отабеги уйдан чиқавермагач, Абдулла чирсиллатиб, яна бир дона ғойибдан келган қирмизка узумдан еди-да, ғужумчанинг қолдиғини, бежама сифат, қулоқ кетига қистириб, ишга киришди.
Ўша аёз қишнинг 31-нчи декабрь куни, янги 1938-нчи йил арафасида, Абдуллани таъзири билмол қилиб, уйидан қамоққа олиб кетишди…

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:43
Жинлар базми (2)
Абдулҳамид ИСМОИЛ
* * *
Йўқ, у ҳикояни сарғайган барг остида беркиниб, кеч кузга етиб келган хазонак ғужумчадан бошлагани йўқ. Абдулла қиссани улгили улоқдан бошлади. Эмишки Бухоро амири Ҳайдархоннинг иккинчи ўғли Насруллохон Қаршида ҳоким бўлиб ўтирган пайти улоқ томошасини хуш кўрар, мана бу куни ҳам ўзининг эндигина совутилган тўриқ айғирига миниб, шаҳар четидаги сайҳонга кириб борарди. Отлар ичида Насруллохон тўриқларини хушлар, балки сағрисига қамчи урганда, ё сонини қилич тилганда сизган қон кўзга ташланмаганлиги учунми. Ҳокимни аъёнлари билан кўрган оломон ғала-ғовурда такбирлар ҳайқиришга киришар экан, Насруллохон ўзининг бедав тўриғига кўз қирини ташлаб қўйди: отмисан-от-да: ёлларига жажжигина зар қўнғироқлар боғланган, буларнинг ҳар эшитилар-эшитилмас зинғирига тафти совуса-да қони ҳали совумаган айғир сесканиб, зийрак тортади, юганининг юмшоқ қайишга садафлар тақилган, эгарнинг қоши қизил тиллодан, ҳатто тўқими ҳам оқ бўталарнинг юнгидан босилган кигиз… “Ҳа, савил!”, – деб қўяди ҳар бир силкинишига дўлвор гавдали ҳоким. Унинг зарчопонларини айтмайсизми, қараган одамларнинг кўзлари қамашади, айниқса тоза тилло устига от кўзидек гавҳар қўндирилган камар тўқасию бу камарга осилган ғилофу шамшир. Ушбу ерга тўпланган бор авомнинг бисотидан ортиқроқ бўлса бордир. “Ҳай-ҳай, не жавоҳир!” – деб ўйлаб қўяди ўз-ўзидан кўнгли тўлиб Насруллохон.
Мана у кенг чорпоя капа остига кириб борди-да, эпчил ясовуллардан бири хумоюн тўриқнинг оёғига тушов солди-ю, икки ёндан икки ғулом елпиғичларини кўтаришган эди ҳамки, такбирлар бир зумда тиниб, ўртага баковул ила шаҳар қозиси чиқишди. Қозикалон узундан узоқ қилиб, Қуввати Дин Буҳоро аморотида Иймон сирожини порлоқ тутган Манғит хонаводасию хоссатан ўшал хонавода гавҳари шаҳзода Насруллохон шарафларига дуои саломлар қилиб, ҳоким қамчисини бир силкигачгина, ўртадан ғойиб бўлди-да, баковул нарироқда кишнагану ер тепган асов отларини шайлаб турган чавандозларга қарата ўз йўриқларини ҳайқирди. Якум, – деди, – бир-бирингни қулатмайсан, бир-бирингга қамчи урмайсан, дуввум, – деди, – отларингни бир-бирига тишлатмайсану тепдирмайсан, севум, – деди, – йиқилганни отинг билан депсатмайсан. Чавандозларнинг бари “Балли! Балли!” – деб, бу гапларни олқишлаб туришди. Шу пайт қора от минган икки навкар тақимига улоқни босганича, чекадан елдек учиб келишди-да, ҳоким капасининг шундоқ пешида ўн қадамларча нари новвосча келадиган улоқни ерга улоқтиришдию, бир зумга тўхтамай, боди раф-раф бўлиб, оломон томонга ўтиб кетишди.
Баковул томоғини йиртгудек бўлиб: “Улоқ кўтарилди!” – деб буюрди ва дарров ўзини панага тортди. Ана бошланди шунда рўзи маҳшар! Гижинглаб турган отлар чангу-чим кўтариб, дупур-дупурга тушди, авом, тизгини қўйиб юборилгандек, ғалаён кўтарди, узоқроқдаги ўлаксахўр қарғалар жон ҳолатда осмонга қалқишди.
“Ол!” – деди кимдир. “Ёпиш!” – деди бошқаси. “Шошма!” – деди учинчиси. Мингларча одам тўпланган бўла ҳар бири бу жўрга қўшилди, ит эгасини танимай қолди.
Даврага интилган отларнинг пишқиришларидан Насруллохоннинг тўриғи чўчидими, ё қони қўзиб, тушовига қарамасдан юлкинди, тепина бошлади, бироқ “Ё, сабил” – деб, жиловни қўлига маҳкам ўраган ҳоким тортишга ҳам улгурмасдан, икки ясовул икки тарафдан ўзангига ёпишишди. Отларнинг оғизлари қийшайди, оғизларидан кўпиклар сачради, қамчилар ёғилди, қани ҳоким бу орада улоқни кўрса.
Кўргани – бир-бирини туртиб суртган отларнинг кўтлари бўлди. Юраги дук-дук урди ҳокимнинг. Икки ясовулини икки томонга тепиб, отини ўртага солмоқчи бўлди, шамширини яланглатиб бўлса-да орага ёриб кирсаю, қамчи оғзида, бир энгашиб улоқни ўзи кўтарса… Тўриғи ҳам ҳокимнинг фикру-зикрини сезгандек, яна бир талпинди ва агарда шунда тумонот отлар даврасидан қулоқ пардасини йиртгудек чинқириқ кўтарилмаганида эди, ким билсин, савлату-давлатига қарамай Насруллохон ўзини даврага урармиди…
Чека отлар бирданига сийраклашиб, туёқлар оралаб кўргани шу бўлдики, кимдир улоқни эмас, илигидан тортиб тақимига одам боласини кўтармоқда эди…
“От босди, от босди!” – деган овоза чор тарафга бошлар оша тарқалди. Баковул ўртадаги пўсиб қолган даврага шошилди. Бир зум ўтмай орадан улоқни эмас, бежон чавандозлардан бирини от гарданига осилтириб, яна бир чавандоз чиқди-да, унинг кетидан қўлма-қўл қилиб, етимлаган саман отини баковулга тутқазишди. Баковул ҳоким тарафга таъзим ила боққанди, ҳоким бош ирғади. Чокарлардан иккиси капа ичидан зарбоф чопон олиб чиқишди-да, саманнинг устига ёпишди. Баковул саман жиловини тана кўтариб чиққан отлиққа тутқизди-да, у оломон ичида дод-вой кўтарилган тарафга икки отни йўрғалатганича жўнади.
Узоқдаги оҳу-вовайлога қарамай яна улоқ кўтариш бошланиб кетди. Энди чекароқда турганлар ўзларини ўртага уришди. Бундан бир ҳафта аввал Қаршига Насруллохоннинг отаси Бухоро амири Ҳайдар-подшоҳ келган эди, бугун олампаноҳ вазири Ҳаким-қушбегидан чопар келибди: “Валинеъматингиз сиздан қайтгач, бетоб бўлиб қолдилар, масиҳо нафасли табиблар муолажа учун қанча уринмасин аҳволи хумоюнлари тобора оғирлашмоқда!” – дейди. Ҳаким-қушбеги: “Тадоригингизни кўраверинг!” – деб юборибди.
Отаси илмга берилди, ҳилмга берилди, манғитлар хонаводасини заифлади. Аморат фитналарга чўмган. Бари бир-бирини сотган. Самарқанд ҳокими Давлат-қушбегини хитой-қипчоқ улуси талабди. Шаҳрисабз томондан Дониёл-оталиқ бир нечта қўрғонни қўлга киритган. Ички хиёнатлардан фойдаланиб, Хўқанд амири Умархон Жиззаҳ қалъасини узук кўзидек қамалга олган…
Аҳволи хумоюнлари тобора оғирлашятганмиш. Бу ерда эканларида манови ўлаксахўр баковул бир нарса едириб қўйган бўлмасин тағин. Бир томчиси от йиқитадиган маргумушим бор! – деб мақтаниб юрарди, ош-пошларига солиб юборганмикан? Бир терговга тутса бўларди бу мурдашўйни. Майли, режаланган ишлар битиб олсин-чи!
Шу тоб яна қий-чув кўтарилди. “Улоқ, улоқ кўтарилди!” Чиндан ҳам кўтарилган улоққа чап томондан узатилган қўлни тиззаси билан шарақлатиб синдириб, кетда қолган дод-войга қарамасдан, орадан ёшгина бир чавандоз отилиб чиқди-да, улоқни тақимига босганича, ҳокимникидай тўриқ айғирини ўнг томонга учирди. Кетидан отларнинг жийронию қорабайири, чақирию бўзи, марқасию ақал такаси, оқбулоқу кўки қувишга ташланди. Баковулнинг бояда “бировингга қамчи урма” дегани қани, шартиллатиб оғзи-бурнини билмай савалаб ётишибди. От отни чалган, чавандозлар чим билан бир бўлиб, туёқлар остида қолиб кетишган, яна боягиндай қиёмат!
Эллик қадамча нарида тўриқнинг оёғи дўнгалакми, чуқурда тойдими, бир энтиккан эди, чил минган чавандоз бир тарафдан, бурноч мингани иккинчи тарафдан ўртага олишди, ва яна чопганча торт-торт бошланиб кетди. Лекин оти қоқилса ҳам чавандози абжир экан, тақимидан бермади улоғини бояги дўнон йигит, қамчиси бирининг биқинига ниқталди, жиловини кескин чап томон тортган эди, улоқ босган тиззаси қўл узатган иккинчи чавандозни ҳам эгаридан улоқтириб юборди-да, бир неча қадам улоққа ёпишганича у ер бўйлаб судралди-да, тап этиб ўз отининг тагида қолиб кетди.
“Азамат!” – деб юборди Насруллохон. Улоқни кўтарганига яраша олиб кетишини ҳам эплаган бу йигитчани негадир ўзига ўхшатди. Бошқа пайт, айниқса отасининг ўнгида баковулни чақириб сўкарди балки, бироқ бу кез аллақайси хаёлда йигитга офаринлар айтди. Отаси Амир Ҳайдарга бир нарса бўлгудек бўлса, Насруллохоннинг оғаси амир Ҳусайн, инилари Умархону Зубайрхон, Ҳамзахону Сардорхонлар улоққа ташлангандек, тахтига ёпишишади. Лекин улоқни байталлар уюри эмас-да, остида типирчилаб турган тўриқ ғўнонни минган Амир Насруллохон олиб кетиши муқаррар.
Шу фикрда, томошанинг қоқ авжида тарк этиб, шошган аёнларига қарамай, ҳоким тушовсизланган отини кўшкига қараб чоптирди…

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:44
Жинлар базми (3)
Абдулҳамид Исмоил

Абдулланинг ўз қиссасини кеч кузда ғайбдан пайдо бўлган бир бошча узумдан эмас, улоқдан бошлаганича ҳам бор экан.
Янги йил арафаси, 31-нчи декабр куни уйига бостириб кела, Янги йил кутамиз деб турган бола-чақанинг доду-войию оби-дийдасига қарамай, ўртадаги байрам дастурхонини ағдар-тўнтар қилиб, Абдулланинг китобу-қоғозларини тинтувига киришишганида, ана ўша улоқ саҳнаси бир кечиб ўтди Абдулла хаёлидан. “Чўх!” – дейишни кутган от эдим, энди бу чавандозлар ўзимни тақимларига босишади чоғи, – деб ўйлаган эди ҳамки, лаин очарвоҳлар икки қўлига икки кишан солиб, икки қўлидан судраганича, ҳовлида кўтарилган қиёмат оралаб, дарвоза тагидаги олонда турган учқур машинага улоқтиришди.
Ҳадраларга етганда атрофларда Янги йил мушаклари отилгани, радиокарнайлардан Янги йилнинг лахтак-лахтак табриклари янграётгани Абдулланинг қулоғига чалингандек бўлди. Аттанг, бугун Темир йўлчилар саройига бориб, болаларига Янги йил совғаларини уйда яшириб қўйган эди-да! Ҳар бир бордонда Москвадан келган ширинликлару болаларга энг ёққани – биттадан сап-сариқ норинж бор эди-я! Хотини Раҳбар-бону, болаларини юпатгач, бўйсаралаб, совға халталарини бўлишармикан? Ё йиғи-сиғида эсидан чиқиб қолармикан?
Абдулла бундан ўн бир йил авал қамалиб чиққанлиги учунми, на саросима, на ғулғулага тушган эди. Боёв кўнгил ғалаёнга ўшанда учраб, ўшанда куйиб бўлган. Ҳозир эса ачингани – Янги йилсиз қолган болаларию қиш бадамида узилган иши.
Ташқаридан анбуҳ карнай-сурнаю ноғораларнинг ғат-ғатию гиж-бадабанги қулоғига чалинар экан, қўлида кишани ҳар силкинишдан занг урганида тўймисан тўйни эсларди у.
1235-нчи ҳижрия, Сунбула ойининг ўрталари каллаи саҳардан карнаю сурнай овози доруламон пойтахти Хўқанднинг паст ҳавосини осмону фалакка кўтарган. Жарчиларнинг ҳайқириқлари бу кун Амирул-муслимийн Умар ибн Олимхон – Ғозихўжа қизи Пошшахонни ўз никоҳи шарийяларига олишларини шаҳар фуқарою фузалосига эълон этмоқда. Саройдан эса машшоқу муғаннийларнинг мунгли хиргойилари тарала бошлаган. Ўрдада халойиққа ош, саройда аҳли хосга зиёфат, бир эмас, уч кунга байрам…
Бу тўй Амирул-муслимийнинг биринчи тўйи эмас, шу боис Амирнинг ўзи ҳам, халойиқ ҳам уч кунлик хашамат тараддудида ўз тадоригини кўрмоқда. Гулчилар саройга даста-даста гул ташиган, қандолатчилар қозонларидан узулмай холваю новвот, пашмагу хўрозқандлар пишириш билан машғул, ўрислардан асирга тушган икки мушакбоз тўпларни уртуксизлантириб, аввалдан тайёрланган ранг-баранг мушаклар учун улкан лўпчиқлар ила тозалашмоқда.
Амирул-мўминийн эса шаҳару-қалъаларни забт этишдан олмаган нашъасида усрукланиб ўтирибди. Ўн сакиз минг оламда тенги йўқ ўн саккиз ёш гўзал қиз бу кеча унинг никоҳига тушажак. Ҳазрат айтмиш:
Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажабки сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.
Ҳай-ҳай не ошублар ила ани қўлга киритди. Эндигина ёзилган ғазалида битилмиш:
Ғамингдин, эй пари рухсора, жони нотавоним бор,
Қилурға ранги ҳижронинг қиличин қатра қоним бор…
Бир куни Амир Умархон Шаҳрихонга ўз синглиси Офтоб-ойимдан хабар олгани борганида, у даргоҳда Шаҳрихон хонининг оқила ва покиза хотини ҳам хозир экан. У Амир арзига ушбу сўзларни қилди: “Ҳазрати олийлари хотирларида бўлса, Ўратепадан Сайид Ғози-хожани ўз ғазабларига дучор этиб, кўч-кўрони билан ушбу вилоятга сургун қилиб эрдилар. У зот ҳозир шу ўлтирган уйимиз орқасидаги бир кулбада хору-зорликда кун кечирмоқда. Аммо ул зотнинг Ойхонпошша отли бир қизи борки, унинг чиройини тавсиф этишга сўз ожиз, тил соқов, қалам синиқдур. Шоир айтмиш:
Оразин кўргач кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз ниҳон бўлғач қуёш.
Ул қилвир хотин қизнинг таърифини зиёда қилдики, Амирул-мўминийн орада таъмами ё ғараз бор деган гумонга борди, бироқ барча тарқагач, Умархон ўз сингли Офтоб-ойим билан қолганида, ул маликаи айёр негадир янгидан ўрганган Шаҳрихон шевасида: “Ҳа, тузук, бу қизди мен ҳам кўрғонман-да, бети – синмаган сопол ой, кўзлари – тун бошида ярақлаган Чўлпон, бели – болчи арининг белидек ингичка, думбаси қум уюмидек оғир”, – деб болалигида бирга тинглаган “Минг бир кеча” тавсифларидан келтирган заҳоти, Амирнинг юраклари дарз кетди. Эртак айтмиш, энди чегачига эҳтиёж унинг бутун вужудини қамради…
Бир эмас икки дафъа Ғози-хожанинг уйига совчи юборди, иккала сафар ҳам йўқ жавобини эшитди. Бирида: “Бу мастурамизни қариндошлардан бирига унаштириб қўйганмиз, яқин орада тўй қилишга умунганмиз” – деган эса, иккинчи кез Ғози-хожа ўз аламини очиқроқ ифода этибди. “Мен ғурбатда юрган бир айбаки ғариб бўлсам. Амирул-мўминийннинг бу саъи-корлари на адолат юзасидан, на дину-диёнат жиҳатидан ақлга тўғри келади. Агар зўрлик билан олмоқчи бўлсалар, яна ўзлари биладилар!” – деб, хотинларнинг йиғи-сиғисини қўшиб, совчиларни қайтарган экан.
Лекин…
Шу пайт ичи қоронғи машина таққа тўҳтаб, Абдулланинг хаёлини узди. Манзилига етиб келишибди-да… Нималарни ўйлаётган эди боягинда. Ҳа, қандили ўчган уйдаги болаларига улашилмаган бешта қуёшранг норинж ҳақида… Аттанг-а! Йўқ, навқирон ёшлигида ёзган бир ҳикояси бўлгич эди. Отасининг бир ваҳимали саргузашти ҳақида. “Жинлар базми” деган… Отасига ўхшаб Абдулланиям жин босдими?
Эшиклар шарақлаб очилди-да, ташқарида осуда ёғаётган лайлак қорни ҳар томонга тўзитиб, ҳайқириқ янгради: “Кадыри, выходи!”. Тўрт тарафи қоп-қора олабаргоҳ бино билан ўралган ҳовлида одам оёғи босмаган покизаю беғубор кўм-кўк қор ётарди…
* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:45
Қўлида кишани билан Абдуллани қоронғу бинонинг қоронғу зиналари бўйлаб қоронғу ертўласига судрашди. Ертўланинг бир хонасида темир катакка илинган жинчироқ остида бир барзангидек ўрис Абдулланинг чопони остига қўлини тиқиб, чўнтакларини кавлаб, сариқ чақагача бор пулини йиғиб олди-да, сўнг иштонига ёпишиб, ултон қамарини ечди. “Мана бунга имзо чек!” – деб бир парча қоғозни узатар экан, Абдулла қўлидаги кишанга имо қилган эди: “Ҳа, ёзувчишка, қичиган қўлларинг қисқарибди-да!” – деб тиззасига оғир ўтиги билан тепган эди, қимтилаб Абдулла чидаб бўлмас оғриқдан икки эгилди. “Тишла энди ручкани!” – деб ўшқирди бу бандибон жаллод.
“Қўй, Винокуров, – деб аралашгандек бўлди уйда тинтув қилганлардан бири, – келиши биланоқ ўлдириб юборма! Ҳали бу ифлосни сўроқ қилишим керак! Пока же в одиночку!” – деб буйруқ берди-да, анави онағар Винокуровни Янги йили билан табриклаб, ўзи уйга, оиласи билан байрамни кутгани кетишини айтдию маҳбусни Винокуров қарамоғида қолдирди.
Янги йил аламини олдими, ўшанда Абдулладан Винокурови, ё Янги йил қилиб аввалдан ичиб олган эканми, роса тепкилади, сўкди, урди маҳбусни ва чалажон ҳолатда, якка камерага ташлади. Бўғзига ёпишай деса – қўллари кишанланган, тишлай деса – номардлик, лабини қон қилиб тишлаганича Оллоҳга солди бу безанглаган маҳлуқни Абдулла…
Лўққиллаган оғриққа ҳам кўникса бўларкан: нафасингни оғриқ тўлқинларига мослайсан-да, бу мавжнинг авжини атайин кутасан, лекин адолатсизлик аламига чидаб бўлмайди, кучсизлик азобига бардош бериш қийин. Абдулла аввалига анавининг бағритошлигинию юрагини анор қилиб эзган бу оғриқни унинг ўрислигига йўйди, бироқ уйидан чиқаверишида афтидан андироқ татар терговчининг “ий”лаганроқ талаффузидаги гаплари эсига тушди: “Сини биз билябиз. Уртақларинг барлиғини бизгя йеткургянляр…”
Қамоқ борки қамоқда тепки емасдан қолмайсан. 26-нчи йили ҳам Абдуллани ўлардек тепкилашган. Унда ўзининг эгиз ўзбеклари. Лекин унда ҳам юрагини қон қилгани бу тепкилару муштлар эмас, ўзи ишонган, ўзи дўст деб тутинган қора кўзларнинг хиёнати бўлган эди. Ўшанда шу қора кўзларга қайта қараш ўрнига маҳкамадан тузукроғи уни отиб ташлашни сўраган эди. Ўшанда бебок ёшлик ғурурида на бола-чақасини, на Раҳбарини ўйлаган экан…
Бердимикан Раҳбар-бону болаларига аталган норинжларни? Эртага (ё аллақачон бугунми?) Абдулла болаларини Темир йулчилар саройига арча байрамига олиб бориши керак эди. Темир йулчилар саройида арчаларнинг ҳам энг каттаси, томошанинг ҳам энг сараси бўлгич эди. Ўтган йили болаларига айниқса одам гапига жавоб берувчи қирриқ итлар ёққан эди. Кейин бу ажойиб маҳлуқлар бир-бирини чанада басма-бас тортиб кетишган эди. Олиб борармикан Раҳбар болаларини, ё олиб борса-да энди қўйишмасмикан уларни? Эшик тагидан ҳайдармикин баттоллар, қамалганнинг болалари деб? Юраги бирам эзилди болаларини эслаб.
Бир куни ўзининг болалигида ерли рус мактабида ўқиятган чоғи ҳавас қилиб башанг янги шим, янги чопонда арча байрамига келаётганида мактаб қоровули Холмирза-тажанг эшик тагида тутиб олиб: “Сан ҳам копир бўлдингми?” – деб балдоқи билан бола болдирига аямай тушириб қолганида, буни кўрган адабиёт ўқитувчиси Георгий Евстигнеевич, чолнинг олдига келиб, тоза сарт тилида: “Ахир Исо ибн Мариямнинг милоди бу. Исо сенинг ҳам пайғамбаринг-ку!” – деб айтганини эслади Абдулла. Ўшанда янги шимию оёғи қонга буланиб, арча байрамининг ўрнига Георгий Евстигнеевичнинг извошчигида аввал касалхона, сўнг уйига қайтган эди у. Йўқ, саҳоватинг ҳам, разолатинг ҳам миллати бўлмас экан.
Ана, буларни барини гуржи бошқариб ўтирибди. Бирини гўштини бири еган…
Бу фикрда Абдулланинг алмойи-алжойи хаёллари яна олисларга учди…
* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:46
Улоқдан бирор ҳафта ўтар-ўтмас Ҳаким-қушбегидан яна чопар келди: “Падари бузрукворингизнинг жон қуши дорул фанодан дорул бақога риҳлат қилди. Аркнинг ундур дарвозасини берк тутгандек бу хабарни ҳам ҳануз сир тутяпмиз. Фурсатни ғанимат билиб, черик ила Бухорои шарифга чобук қатъи манозил айлагайсиз!” – дея. Тадорик кўрилган эмасми, уч юз навкар ила Насруллоҳ Бухоро томон юзланди.
Аммо ойни этак билан ёпиб бўлармиди. Амир Хайдар ҳарамининг шўру-шайни ила хабар гузарма-гузар бутун шаҳарга тарқалди. Амирнинг тўнғич ўғли Ҳусайн-тўра андин воқиф ўлғач, ўз навкарлари ила Арк томон шошилди.
Ҳаким-қушбеги, Арк дарвозасини берк тутиш ваъдасини Насруллоҳ-тўрага бермаганми, ул зот аскари билан Бухоро томон силжиганини билгач, Ҳусайн-тўра унинг исёнкор тарафдорларини ўқу-милтиққа тутди. Лекин булар Арк деворлари тагига етишган, Ҳусайн-тўра эса ўз маҳрамлари ила ўзларини Арк ёнидаги пул зарбхонасининг панасига олишганди.
Шу учур Ҳаким-қушбеги буларнинг бошига Арк деворларидан тошу-ғўлалар ёғдириш буйруғини қилди. Тошлардан бири келиб Ҳусайн-тўра бошини ёрди. Қонга буланса-да, тўра шаштидан қайтмади. Қайтага жароҳатланган шаҳзодани кўриб, халойиқ жунбушу уштулумга келди. Басталигу чеплар оша, энди булар ўқу тошбўронга ҳам қарамай, Арк дарвозасига ёпишдилар ва ерга сочилган тошлар ила уни уриб синдиришди.
Томчи сув кетидан фаврак, фаврак кетидан оқим, оқим кетидан сел келганидек, бир заҳоти оламон Аркка сизди, ёпирилди, босиб кетди. Яраланган шаҳзода Ҳусайн Аркка амирсимон кириб борди. Бузғунчи Ҳаким-қушбегини қидиришди, ҳеч қаердан топишолмади. Ўшанда бир пайт, тўпчи Ражабнинг олинган калласи қўлида, Ҳаким-қушбеги Амир олдига ўзи чиқиб келди. “Бир қошиқ қонимдан кечинг, ғафлат уйқусида қолибман, мана бу кўрнамак эса сиз Хумоюн ҳазратларига Арк дарвозасини очиш ўрнига ўт очибди!” – дея, кўплаб тавозеълар қилди. Ҳусайн-тўра унинг гуноҳидан кечиб, марҳум отаси йўлида ўз вазири қилиб тайинлади.
Эртасига Ҳусайн-тўрани Амир қилиб тахтга кўтаришди, бироқ тахтни эгаллаганидан сал ўтмай, Амир Ҳусайн бир номаълум касалга чалиниб, масиҳонафас табибларнинг муолажа уринишлари зое кетиб, салтанати уч ойга етар-етмас дунё омонатини қўлдан бой берди. Насруллохон баковулини ҳадъя тариқасида саройга юборган эди, “Маргимушини ҳам ўзи билан олиб кетибди-йўв бу аблаҳ!” – деб ўйлади ўзича у, яна черигини Бухоро томон тортар экан…
* * *
Хаёл йўллари ажиб. Қаердан келди буниси, танадаги жароҳатлариданми, ё анави Винокуровнинг дағдағасиданми? Ё балки лоямут гуржи пошшони эслаганиданми? Ахир Янги йил кечаси чирқиллаб қолган болаларини ўйлаётган эдию Абдулла.
Чиндан ҳам отаси айтмиш, жин босар экан, ёзувчи одамни. Ишга киришдингми – зикру хаёлинг ана ўша тўқимада, қолгани – фақат алахсиш, фақат чалғишдек туюлар экан. Ўтган ой ичида анча-мунча қоғозларни қоралаб қўйди Абдулла, айтмовдими: “Шу қиш узлат қилиб ўтирсам, қиссани ёзиб битказаман” – деб. Афсус, ишнинг белига от тепди. Анави анди татар топган қўлёзмасини уйдаги биттаю битта жомадонга босиб, ўзи билан олиб келди. Ўқирмикан барини? Эскичага кўзи ўтармикан? Ё яна ўзининг қора кўзларидан ёллаб, уларга ўқитармикан?
Нега ахир узум ғужумидан бошлагани йўқ, боғбонлар ҳаётидан бир асарча деб қўя қолармиди. Ҳали бунисини ҳам унинг бўйнига қўйишса керак. Хаёл йўллари ажиб.
Мана, боягина ҳам Умаршоҳнинг биринчи тўйи ҳақида ўйлаётган эди. Андижон ҳокими Раҳмонқулибек ҳижрий 1220-нчи сана, ўз исмат пардаси ортидаги қизи Моҳларойимни Амир Умархонга узатгани ҳақида ёзиб битирганларини, қуда-андачилик машмашасию, тўй-тугун дабдабасини хаёлидан кечирганди. Аммо негадир бу тўйдан хаёллари иккинчи тўйга кўчиб кетди. Недан бу? Недан ёзаётган чоғинг ҳам бир нарсаларни мўлжаллайсану, бир сўзми, бир жумла баҳона мутлақо айрича саҳнага ўтиб кетасан. Хаёл йўллари ажиб.
Бадану руҳ оғриғини тахайюлига белаб, улоқтирилган ерида ўзини уйқулатмоқчими Абдулла? Ё йиллар давомида орттирган одати – бошини ёстиққа қўйиб: “Ётдим тинч” дуосидан сўнг хаёл жиловини озод қўйиб юбориши бу ерда ҳам, муздек ва зах цемент устида ўз кучини кўрсатяптими… “Ётдим тинч”ни ўқигани йўқку ахир…
Амир Умархоннинг биринчи тўйини эринмай ёзган эди Абдулла. Давлат саройидаги жамшидий базм барпосинию, ўйин-кулги ва шодлик садосини. Иқбол ноғораси овози осмоннинг зумрад гумбазини тутишинию, масрурлик овозаси одам аҳли қулоғига етишини. Қувонч бодаси шодлик қадахида кўпирганинию, муғаннийлар навоси юракларни шавқу-завқ ила ўпирганини…
Шу боис иккинчи тўйга бошқа услуб қидирган эди. Бояда иккинчи тўй саҳнасини хаёлидан кечирган экан, лоп этиб топгандек ҳам бўлувди. Нима эди-я у хаёл?
Ҳа, учинчи сафар Амир Умархон Ғози-хожа хонадонига совчи қилиб шайхулислом Маъсумхон-тўра ҳазратларининг ўғиллари одамохун Муҳаммадҳакимхон-тўрани юборди. Ҳакимхон айни пайт Амирнинг жияни бўлиб, маҳрамларидан эди, ўзгалардан қизғонса-да, Амир совчиланган қиз чиройини ўз жиянидан қизғонмади. Орадан не гаплар, таҳдиду-ваъдалар ўтди, фақат совчиларнинг ўзларию, оқ қошларини тер босгану дами ичига тушиб кетган Ғози-хожага маълум. Қандай бўлмасин ўт билан ўйнаб бўлмаслигини тушуниб етган Ғози-хожа чор-ночор бошини розиликда ирғабди.
Ўша саҳарнинг ўзидаёқ Муҳаммадҳакимхон-тўра ул бокира қизни ўз қўшига келтириб, Амир Умархоннинг сингли бўлмиш Офтоб-онасига топширибди. Қиз чиройидан ёқасини тишлаган совчи йигит ўз онасига ушбу байтни айтибди.
Бутеки зи дидани он шаклу рафтор,
Бибандад зоҳиди сад сола зуннор.
Санамки, кўрганда ул шаклу-рафтор,
Юз яшар зоҳид ҳам тақади зуннор.
Бечора қиз ўзининг эски кўйлагида экан. Амир Умархон ўз қайлиғини кўргани келиб, уни шоҳона атласу ҳарирларга ўратгач, бу кўйлакни табаррук қатори канизларга бермоқчи бўлишса, буларнинг бари у кўйлакдан ижирғанган экан.
Лекин бу ҳам эмас эди Абдулланинг хаёлидан боя лип этиб учган учқунча. Нима эди-я у?

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:46
Шу топ бирданига қамоқ сукунатини ёриб, девсимон Винокуровнинг сурсимон овози панжараю деворларга қоқилди: “С Новым годом, бляди!”
Бир зумга Абдулла на кулишини, на йиғлашини билмай қолди. Бу девнинг ҳам атрофида ҳеч ким қолмабдими, ёлғизлигидан мана маҳбусларга бўлса-да ўз зорлигинию, ўз борлигини изҳор этяпти. Ё қоровул аскарлари билан ичиб олиб, уларга ҳайқирганими буниси?
Янги йил ҳам кирибди. Янги йилингиз муборакбод, Абдулла! Бир қиш ўтирсам қиссамни ёзиб битираман, – деган эдингиз. Худо хоҳласа демаган экансиз-да ўшанда. Кўнглингизда бор эдию бу хатар, ахир Фитрату Чўлпон, Вадуд Маҳмуду Ғози Юнус, Анқабою Элбекни олиб кетган жойда сизни тинч қўйишармиди?! “Чўҳ”- деса кетадиган от экансиз, арқонингизни узунроқ ташлаб қўйишган экан-да, “Қани ёзиб турсинчи, роса қизиғида босамиз”, – дейишган эканми.
Янги йилни қаерда кутиб олсанг, йилинг ҳам шундай ўтади, – деган ўрислардан юққан бир ирим бор эди, қамоқда ўтказар экансиз-да бу йилни, Абдулла! Ўтган сафар олти ой деганда қўйиб юборишган эди, бу сафар ана Фитратнинг ҳам, Чўлпониннг ҳам қамоққа тушганига ярим йилдан ошиб кетди. Чиқишидан дом-дарак бўлгани йўқ. Улар ҳам шу атрофдамикан? Бир-икки девор наримикан? Анави барзанги Винокуровга ўхшаб ҳайқирса, жавоб беришармикан?!
Ҳаҳ! Эсига тушди бояда миясида чақнаган анави учқун. Муҳаммадҳакимхон-тўранинг чимилдиқ пойлагани. Деярли ёд олган “Мунтахаб ат-таворих”ни эслади Абдулла. “Аммо камина ҳам айни ёшлик даврим бўлгани учун ва ҳам бир томони шўхлик қилиб ҳеч ёққа қўзғалмадим ва беадаблик йўлига кириб чимилдиқнинг бир чекасида бекинганча, ул ой ва қуёшнинг яқинлашувини тўйиб томоша қилдим. Ҳуллас ўша чоғда Амир Умархоннинг димоғида жуфтлашиш шароби кўпирди, ул дилрабо юзида эса ҳаё тори шабнам донасидек намоён бўлди. Нозу-ниёз лаҳзалари қизиди – ҳаридор иштиёқи кучайиб, мол эгаси мулойимлиги ортди. Чунки орзу кишининг булути мақсадини ҳосил қилиш учун мурод пардаси ортида шай турарди. Гулғунча шамолнинг уятсизлиги натижасида қабога бандини ечишга мажбур бўлди ва ўзининг гулгунлиқ оғушига солди. Омонлик суманининг ғунчаси мақсади ҳосиллик насими ҳилпираши сабабидан оғзини очди ва мақсуд бўстонидан кумуш ранг садафга симоб гавҳари томчилади.
Айни ўша пайт каминанинг кулгиси қистаб қолса бўладими?”
Абдулла бу сўзларни дуосимон пичирлар экан, хаёли ҳар томонга тўзиди. Винокуровнинг наъраси ҳам унинг кулгисини қистатмаганмиди ҳозиргина. У ҳам ўзини бир зумга чимилдиқ кетида писиб ётган Ҳакимхон-тўрага менгзатди, рост, бу чимилдиқнинг деворлари тош, остида эса севги эмас ўлим ҳукмрон эди. Тўхта, тўхта! Жиловни қўлингдан чиқариш вақти эмас бу. Учқур хаёлинг обқочиб кетмасин сени. Жимжимадоргилиги демаса саҳна ажойиб ёзилган, айниқса бошию кети, лекин Абдулла ундан азбарои бошқа туртки олди ўхшайди.

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:47
Жинлар базми (4)
Абдулҳамид ИСМОИЛ

Ойхон-пошша Сайид Ғози-хожа ҳазратларининг тўнғич қизи эди. Ўн саккизга ҳали кириб-кирмаган бу қиз ёш умрига қарамай кўпни кўрганиданми ўз онаси Қантак пошшога қиз эмас, сингил қатори эди. 1232-нчи йилнинг Жадий ойида улар туғилиб ўсган Ўратепани Хўқанд подшоҳи Амир Умархон босиб, сайидлар паноҳи Маҳмуд-хожаю, бошқа улуғ-улуғ ҳазратларнинг қўлларига кишан солганида, бало Сайид Ғози-хожанинг ҳам хонадонига кириб келди. Қишнинг қаттиқ совуғига қарамай буларнинг барини қор устида зор йиғлатиб бутун борлиғини мусодара қилишди-да, уловга солиб, Хўқанд томон бадарға қилишди. Ойхон-пошша ўшанда ўн беш ёшда эди. Оч-яланғоч булар Хўқандга етишгач, Амир Умархоннинг хожагонга қарши ғазаби битмай, Сайид Ғози-хожаю Ўратепа улусининг бошқа улуғларини ундан ҳам нари, Шаҳрихонга сургун қилди. Ул бечораларни шу қадар талашган эди-ки, бир кулча нон буларнинг кўзларига фалак чархи, жулдур кўйлак эса биҳишт ҳилъатидек кўринарди.
Қиш қаҳратонида яйдоқроқ ерда бир кулба қуриб Сайид Ғози-хожа маҳалладаги учта-тўртта майдага дарс ўқитиш ила, Қантак-пошшо билан Ойхон-пошшо эса дўппи тикиш ила кун кўриша бошлашди. Дўппи гулларини ипакдан тикишса-да, ўзлари бўз кўйлак кийишди. Топган-тутганлари фақат қора қозонни қайнатишига етиб турди холос. Кичик ука-сингилларини – отасини уринтирмасдан – ўзи ўқитди Ойхон-пошша. Уларга аллалар айтди, эртаклар тўқиди, ғазаллар битди.
Ютган аламлариданми, иккинчи қишга бориб, Қантак-пошшанинг аввалига буқоғи шишиб кетди. Кейин битмас йўтал ёпишди. Сайид Ғози-хожа аллақаердан кийик ўти тилаб келди, уни қайнатиб ичиришди, ёрдам бергани йўқ, кўкламга етар-етмас беш болани тирик етим қолдириб, Қантак-пошша бу вафосиз дунёдан кечди. Зор-зор йиғлаб қолишди булар. Энди Ойхон-пошша отасига ягона суянчиқ, ука-сингилларига она ўрнида қолди. Илгари ҳафтасига ўн дўппи тиккан бўлса, энди йигирматадан тикди, ўшанданми шаҳло кўзлари икки ўткир ханжардек чархланди, укаларини ювди, таради, ўқишию ошига қаради, ҳаракатлари сиртлоннинг урғочисидек енгилу эпчил бўлди, бирданига мункайиб қолган отасининг синиқ кўнглини асраб-авайлаб чегалади – овозлари чиннидаги қиёмдек ширалади…
Буни биринчи бўлиб ҳар кўклам Эски-Новқатдан Шаҳрихонга келиб, боғчаларни чопишдаю, экин экишда ёрдам бериб юрадиган амакиваччаси Сайид Қосим-хожа йигитча сеза бошлади. Энди у аввалгилардек ишини битирса, Сайид Ғози-хожа ҳазратларининг дуосини олиб йўлига ошиқмас, балки турли баҳона топиб, бир буларнинг барини ковушларини ямар, бир тандиру ўчоғ атрофидаги сувоқни янгилар, бир деворингиз нураб қолибди, – дея, пахса қаларди.
Сайид Ғози-хожанинг болалари ҳам Сайид Қосимни хуш кўрар, бири унга лой отган, бошқаси хипчин олиб келиб, тойчоқ ясаб бер дея, хархаша қилган, учинчиси “Катта бўлсам, сизга тегаман” – деб, ваъдалашган. Фақат Ойхон-пошша ўзини бу амакиваччаси билан сипо тутар, керагида чойига, керагида жойига қарарди.
Ўша эрта кўклам ҳам бошқа ишларини битириб бўлгач, Сайид Қосим буларнинг икки тупгина токини очиб бериш важҳида яна Эски-Новқатига қайтишга кеч қолди. Ҳолбуки Сайид Ғози-хожа ўша куни Янги-Новқат томон Саҳобани зиёрат қилгани ўзининг 14 яшар ўғли Сайид Олим билан йўлга чиққан эди. Ойхон-пошшанинг икки синглиси маҳалладаги Отинча-бувиникига дарс олгани чиқиб кетишган, ёлғиз кенжатой Сайид Нозимхон уйда ҳали ҳам уйқусидан турмаган эди.
Сайид Қосим-йигит аввалига ишкомининг бир-икки ямоғини янги ходалар билан ямади. Бир чой қайнар вақтдан сўнг токни очишга киришди, бардиларни аста бир чекага йиғди, қўндоқланган токни авайлаб очди, хар тугул совуқ урмабди, ва оҳиста таг-тагидан бошлаб, ток поясинию, новдаларини истак билан ишкомга тараб-тараб боғлай бошлади. Кўклам жони поя танасидан югура бошлаган, шўралар эгилиб-букилиб, ҳар томон гажак ташлай бошлаган эди.
Шу пайт чойини кўтариб Ойхон-пошша келиб қолди. “Ҳормангиз, ака!” – деб сўрашди-да, қўлтиғидаги қийиқчани ёзиб, ичидаги нонни ушатди, чойни пиёлага қуйиб имо қилди: “Чойдан ичиб олинг, қувват бўлади!”. “Майлингиз!”, – деб жавоб берди Сайид Қосим ва дастурхонгача яқинлашар экан, Ойхон-пошшанинг анави гажак-гажак шўралар каби ўгирилиб, уй томон кетажагини пайқади-да, бирдан:
- Менга ёрдамингиз керак эди, Ойпошша! – деди.
Ойхон бир қиё боқди-да:
- Нима эди, ака? – деб сўради.
Бу “ака” деб айтган сўзида неларни англамади ўша он Сайид Қосим-йигит, дами ичига тушиб кетиб, қарийиб шивирлади:
- Шотини ушлаб туролмайсизми. Ишкомнинг тепаси нозикроқ, шўрани боғлаб олай…
Ойхон бебоғ шўрадек ялт этиб ўгирилди.
- Майлингиз…
Чой ҳам бир чекада қолиб кетди, Сайид Қосим-йигитча, қўлу-нафаси титраганича, ишком тагида ётган нарвонни турғизиб, ишкомнинг пухтароқ бир ходасига тирадию:
- Мана бу тарафдан ушлаб турсангиз, мен дарровгина токни тараб ташлай, – деди.
Ингичка Ойхон қаддини ростлаб, бор жаҳди билан нарвонга ёпишди. Сайид Қосим эса бирданига ўзини дорбоз янглиғ ҳис этиб, шоти тепасига учиб чиқди. Кўклам шабадаси унинг юзу-сочларини қитиқлар, у эса ўзини ишком тепасида тугул, бутун олам узра учаётгандек сезарди. Қўлидаги истак билан бир новдани боғлади, иккинчисини. Учинчиси – бебошроғи хийла узоққа қайирилган экан, истак ушлаган қўли билан чўзилганини билади Сайид Қосим-йигит, бирданига нарвон бир томонга оғиб, боягина янгидан ямалган ишком катаги қарс этдию, қизнинг “Дод!” – деганига қарамай, Сайид Қосим-йигит нарвони билан осмондан ерга қулади.
“Дод!” – деб, Ойхон йигит олдига ташланди, бетларига уриб боқди, ёқасидан ушлаб силкитиб кўрди, қани жон асорати кўринса. Йигитнинг юзига дув-дув ёшлар оқди, жонсарак лабларини йигитнинг тер босган манглайига босган эди, йигит бирданига бир ингради.
- Вой худойим! – деб ҳитоб қилган Ойхон кетидан:
- Кўрдим, кўрдим, ўпишдийла! – деган овоз қизни чўчитди…
Кечаси кенжа укаси Сайид Нозимхонни қучоғида олиб ётаркан, Ойхон-пошша унга:
- Сиз боягини ҳеч кимга айтиб юрманг-а, яна, – деб сирлашарди.
Қўшни хонада ётган Сайид Қосим-йигитнинг эса урилган бадани лўқ-лўқ қақшаса-да, юраги елвизакка бўй берган новдадек сарҳуш эди…

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:47
Қоронғу туннинг билмам қай бир қисмида Абдулла лўқ-лўқ қақшаган баданини кўтариб, бурчакда қорайган ёстиққа ташлади; бадани оғриққа тўла эса-да, негадир юраги енгил тортди. Қайси муждадан экан буниси?
Айёру қувча Сайид Нозимхон дадаларига сотиб қўйдими, ё Саҳобадан қайтаётгач, Эски-Новқатдаги қариндошлари билан хабарлашган Сайид Ғози-хожа маслаҳатини пишириб келдими, баҳарҳол боғу-роғ ишларини битирган Сайид Қосим-йигит буларнинг кўнгилларини ярим қилиб, уйига кетганида, ота тўнғич қизини пешгоҳда ўз олдига чақирди-да, гапни Одам Атою Момо Ҳаводан бошлаб, аста-секин кўнгилларидаги муддаоларини изҳорладилар:
- Сайид Қосим-хожа яхши йигит, тагли-тугли, ўзимизнинг сайидлар авлодидан. Қўли гул йигит, экин чопишгаю, гувала теришга бирдек эпчил. Ана, томорқани ҳам қўралаб қўйибди. Устига-устак ўқимишли йигит, оталари Сайид Қодир-қози Хўқанддан ҳужра олиб бериб, зиёда ўқитиш ниятида эканлар. Мен ҳам қариб қолдим, кўзларим назла, қўлларим гириҳ, ёнимга кирадиган бир маҳрамим йўқ, қани шўрлик онангиз роҳатингизни кўрса эди… – деб, тусмоллагандек бўлдилар.
Бўроз Ойхон-пошша аввалига оталари уни синаяптимикан деган хаёлга борди. Бироз йиғлаб ҳам олди:
- Отажон! – деди, – дўхтари заифангизни афу этинг, мен гуноҳкор – сизга яхши қаролмадим. Бир каштага алахсидим, бир қозонга. Энди зинҳор ундай қилмайман, онажонимдан ўрнак олсам бўлмасмиди…
- Йўқ, – деди Сайид Ғози-хожа, – ундай деманг, онам қизим, мен қариб, ақлимни еб қўйибман. Ўзим эмас, сизни ўйлаб айтган гапим эди. Қуръони Каримнинг “Ал Ҳужурат” сурасида Аллоҳ таоло айтибдурким: “Йа айюҳаннасу, инна ҳалакнакум мин закари ва унса ва жаалнакум шуубан ва қабална таарафу. Садақаллоҳу азийм!” Бу дегани, “Эй, инсонлар, чиндан ҳам биз сизни эркак ва аёл қилиб яратдик, ва бир бирингни билингиз деб, халқу-қавмларга бўлдик!” Эркаку аёл орасидаги никоҳ Пайғамбаримиз суннатидир, мана сизнинг ҳам бўйингиз етиб қолган, деб шу андишага борган эдим… – деди маюс овозда Сайид Ғози-хожа…
Ойхон-пошшанинг пирпираган лаблари ҳатто: “Ихтиёрингиз!” – дейишга ҳам бормади, у фақат қуйи солинган оғир бошини ирғаб қўйди холос.
* * *
Ўша кўкламнинг охирида Ойхон пошша укалари билан Эски-Новқатга амакисининг уйларига бориб, бир ҳафта туриб келадиган бўлди. Буларни олиб кетиш учун Сайид Қосим-йигитнинг ўзи улови ила келди. Бомдоддан кейинги ғира-шира саҳарда Сайид Ғози-хожанинг дуосини олиб, булар йўлга чиқишди. Бардию похол устидан ёпилган уч қават кўрпача устида силкина-силкина, Асакаю Аравон қилиб, пешинларга қирғизларнинг Қора Кўчкан деган жойига кириб келишди. У ерда нонушта еб, қирғизларнинг тоза қимизидан симиришган эди, йўлнинг тоғ қисмини Ойхон-пошшанинг иккала укаси ҳам донг қотганича ухлаб кетишди. Икки томон адиру-тоғ, сой ёқалаб кетишар экан, Сайид Қосим-йигит от ҳайдаб ўтирган еридан орқага ўгирилмай ўзига сўзлагандек:
- Тоғ шаббодаси яхши-да! – деб сўрадими, ё, жўнгина, тўлиб кетган кўнглини бўшатдими, унга хомушликдан сиқилиб кетгану кимсасиз ялангликда чимматини юзидан олган Ойхон-пошша ҳам:
- Айниқса кўклам шаббодаси ўзгача, – деб жавоб берди.
- Буни мен анови куни ишком устида англаган эдим… – дедию соддадилликда Сайид Қосим-йигит ва бирданига тилини тишлаб қолди, чунки Ойхон-пошша ҳижолат тортганини ўгирилмасданоқ унинг оғир “уҳ”идан пайқади.
- Мен, ўлгур, ўшанда ушлай олмадим… – деб, ўкина бошлаган эди қиз, Сайид Қосим-йигит дарров гапни бошқа томонга чалғитти.
- Бу тоғларда одамнинг негадир ашула айтгиси келади-я…
Кўм-кўк адирлардан, пастда оқиб турган тиниқ сой сувларидан, ях ҳаводану бояги тоза қимиздан элиган Ойхон ҳам бош ирғаб:
- Ҳа, – дедию, қизлик ҳаёси тўсқин келдими: – Айтмайсизми, ака? – деб қўя қолди.
Сайид Қосим-йигит ҳам, ортиқча қистатмасдан, ўпкасини тўлдириб, умканларини шишириб, куйлай бошлади:
Арзимни айтай боди сабога…
Арзимни айтай боди сабога.
Кўзлари Чўлпон, зулфи паришон,
Сарви хиромон, дод-ей, қоши қарога.
Биздан дуолар бўлсин
Ул дилрабога…
Учди кўзимдин ул пари янглиғ,
Ташлади кетти, дод-ей, турли балога…
Қилдик икковлон бир аҳду-паймон
Ҳар ким ёмондур, ёрай, солдим худога…
Йигитнинг овози эшилиб-эшилиб, тоғ томон кўтарилаётган шабодага эргашгандек, юқори интилар, ашула авжига чиқиб борар экан, Ойхон ҳам ўзини тиёлмасдан, аста хиргойи қила бошлади…
Бу ашулага яна бири қўшилди. Қизнинг овози ҳам эркин ҳавода озодроқ янграр, буни сезган Сайид Қосим-йигит ашула тугар-тугамас:
- Энди сиздан ҳам эшитайлик, пошшам, – деб қолди.
Ойхон укаларига ялт этиб кўз ташлади-да, ҳали ҳам қимиз кучи босган уйқуда эканларига амин бўлгач, Сайид Қосим-тўра ҳеч қачон эшитмаган ғазални куйлай бошлади:
Овозим титрайдиё, аранг-аранг жон келсин,
Гулнинг ярми ранг бўлса, қолганига қон келсин.
Кеча кундуздан тошиб сим-сим оқди эрса ёш,
Кўзни куйдиргач Чўлпон кун бўлиб афғон келсин…
Қиз овози адир бағирларидаги лола-қизғалдоқлардек уятчангу нозик, айни пайт туновги ток шўраларидек гажакдору, ернинг сармаст қилувчи ширасидек кучли эди. Сайид Қосим-йигитнинг бу хаёлларини ғайбдан пайқагандек Ойхон бирданига:
Томга шоти қўйган ким, чангга ботгунча олманг,
Ё бизни хазон урсин, ё сизга боғбон келсин, –
деб куйлаганида, йигит бу ғазални ким битганини юрагининг ҳар зарби билан ўз-ўзига аниқ тасдиқлади.
Бир ўгрилиб боқишинг икки жаҳонга ўлим,
Иккисида тирилсам биридан нишон келсин…
Сайид Қосим тизгинларини деярли қўйиб юборган, чошгоҳнинг тоғ букури бўйлаб думалаган пастқам офтоб нурида орқасига ўгирилдию, чимматсиз қиз юзи эмас, қуёш нурларида чарақлаган маюс ой кўргандек бўлди.
Бу кунимга мих қоқиб кўнглимни асрай десам
Тилди кўнглимни бу кун, кетгали осон келсин…
Кошки бу сўзларни қиз эмас, Сайид Қосим-йигитнинг ўзи айтсайди… Қуёш, бир думалаб, тоғ кетида ярим бошини йўқотдию, қиз ҳам авжидан тушиб, оҳиста хиргойи тарзида ашуласини эшитилар-эшитилмас қилиб битказди:
Юрагимнинг яраси ямоқ-ямоқ бўлганда
Елвизакка ип боғлаб Ойхондек осмон келсин…

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:48
Жинлар базми (5)
Абдулхамид ИСМОИЛ
Қуёш тафтию ашула ҳовури ҳали ҳам музлаб бўлмаган хавода овунар экан, улар Кўк Жетик деган яйловга кириб келишди. Ўтов ичида оёқларини ёзиб, асрни ўқиб бўлгач, Сайид Қосим-тўра отларини боқиб берган таниш қирғиз йигитлардан бирини ўзи билан олди-да, қоронғуда қолиб кетмайлик дея, яна йўлга шошилди. “Орада бир довон қолди”, – деб, Ойхону укаларига тушунтирди у қирғиз йигитнинг тоғ шевасини… Ана шу довонда юрак-пураклари чиқиб кетди Ойхоннинг. Йўл тепага шу қадар тик кетар эканки, отлар ҳансираб қолишди. Сайид Қосим-тўраям, бояги қирғиз йигитча ҳам, аравадан тушиб, бири тизгинни ушлаганича отларни тепага торта бошлади, бошқаси эса араванинг кетидан баҳоли қудрат итара бошлади.
Ҳалигина Ойхон ўз ашуласида айтганидек, қуёш ҳам тоғ тепасига қоқилдию бир вақтга қадар қотиб қолди гўё; тоғ ортига думалаб кетай деса, буларнинг аравалари тепароқ чиқавериб қуёшни кўздан йўқотишмади. Сайид Қосим-йигит ҳам худди бор кучини шу қуёшни узоқроқ ушлаб туришга, қўрққанидан, араванинг бурчагига биқиниб, чимматига бурканиб олган Ойхон юзларида, чиммат узра бўлса-да, қуёш нурлари ўйнашини орзулагандек эди. Довоннинг энг тепасига чиқишганида яна ўша ишком тепасидаги туйғу йигит юрагини чулғади: “Илло, энди арава шотиси билан қуламасам” – деган хаёлда қора тер босган қўйнига туфлаб қўйди. Тепа ёп-ёруғ, довоннинг икки тарафидаги воҳаларга эса қоронғуликнинг илк сояси тушган эди.
Бу тоққа чиқиш қўрқинчлироқмиди Ойхон учун, ё тушиш йўлими, ким билсин, лекин қоронғу тушиши билан улар сойлари кокил каби таралган Орол номли обод ерга, яна бир соат деганда эса осмонида юлдузлар чарақлаган Эски-Новқатга кириб келишди.
Умрида бу қадар бахтли бўлмаган эди Ойхон ўша бир ҳафта.
Аммо бир ой ўтар-ўтмас уларнинг кулбасига Амир Умархоннинг совчилари бостириб келишди. Ўша йилнинг Сунбула ойида эса Ойхон-пошшани зўрлаб, Амир Умархонга учинчи хотин сифатида никоҳлашди ва у чимилдиққа қамоққа тушган қушдек кирди…

Бу фикрни эндигина тўйган Абдулла кимнинг оғриғидан инграётганини ўзи билмай қолди. Навқирон йигит Сайид Қосимнинг ишком эмас, довон эмас, чарақлаган юлдузли осмонидан қаро ерга қулаган вужудининг оғриғимиди бу, ё қор устида зор йиғлаб турган болаларни музлаб қолган кўзларида ҳаргиз эритолмайдиган Ойхон-пошшанинг азиятимиди? Қаерда ўзи у? Нималар бўляпти бу дунёда, бу битмас зулматда?! Оғриқдан ортиқ нарса борми ўзи?..
Тоғ тепалаб ботаётган қуёш, бешта норинж бўлиб, пастга думалаб кетди-ю, Абдуллани қоронғу уйқу босди…

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:49
Эрталаб қамоқхонанинг эшиги шарақлаб очилди-да, чўчиб: “Қаердаман ўзи?” – деб уйғонган Абдуллага ошпаз аскар бир товоқ бўтқа билан бир кружка чой қолдирди. Қамоқдаги биринчи уйғониш бошқача бўлади. Буни Абдулла биринчи қамалишидан эслаб қолган: тушсиз уйқуда бўлса-да, қамоқда эканлигингни англайсану, уйғонгач биринчи хаёлинг – тунги васвасаларим туш бўлиб чиқса-я! – деган ўй бўлади. Лекин, қарайсанки, босинқираш ёки алаҳсираш эмас экан у, ростданам қамоқдасан. Ростданам кеча 31-нчи декабрь уч киши келиб, қўшнинг гувоҳлигида уйингни тинтув қилишган, Раҳбару болалар қор устида зор йиғлашган, гўдаклигида: “Кўтаринг бер!” – деб, қўлга ўрганган кенжатойи Маъсуд: “Дадажон!” – дея, кишанланган қўллари томон талпиниб қолган…
Урилгани, тепилгани ҳам рост, бурчакда турган пақирдаги сувга турмоқчи бўлган Абдулла бутун вужуди зирқираганидан яна жойида узалиб қолди. Йўқ, насҳ босиб, бомдодниям қазо қилибди, аста туриб таҳоратини олиши керак, қазо қилиб бўлса-да бомдодни ўқиб олиши лозим… Бадандаги оғриқини енгиб, Абдулла ўрнидан турди, бурчакда таҳоратини олди, ётоғига қайтиб, қибла қайси томонда эканини билмасдан, гардкамига қазо бўлган бомдодини ётоқ бўйлаб ўқиб олди. Бўтқага кўнгли бормади, тахир чойни ичиб олди.
Чой фикрларини ёзиб юборди.
Ўйламабмиди, шу деворлар орқасида Ғози Юнус аллома бўлиши мумкин, Фитрат домла бўлиши мумкин, Чўлпон, ҳа, Чўлпон бўлиши мумкин, деб. Аравада ашула айтган қизни Чўлпон ёзмаганмиди, ана ким Шаҳрихоннию Эски-Новқатни афзалроқ чизиб бериши мумкин эди. Қўмсади Чўлпонни Абдулла. Қанчадан қанча гаплашадиган гаплари тугулиб юрган эди кўнглида. Энди кўришармикан у билан бу ерда? Энди етказа олармикан унга рус хотинининг ҳавотиру ташвишларини?…
Қамоқдаги биринчи кун айрича. Нималар бўларкин? – деб, пуч хаёлларда эшик орқасида қитир этган ҳар бир сасга қулоқ тутиб ўтирасан. Лекин узоқ-узоқ ҳеч нарса бўлмайди. Бундан яна беҳудаю зое хаёлларга бериласан. Яна бир нарсаларни эслайсан, яна ўз кўнглингни оғир тегирмон тошлари орасига соласан. Бундан чиққани эса – пуф деса тўзиб кетадиган тўқимаю тахайюл уни…
Оғир тош деди. Лекин Ойхон-пошшанинг ўз қамоғидаги биринчи эртаси бундан юз карра оғир бўлмаганми? Зўрланган ул қизнинг, эрталаб келин саломга чиқиб, ўз отаси Сайид Ғози-хожага бош эгиши, ундан сўнг хонага бирин-кетин кириб келаётган хотин-халаж, уни зўрлаган ва ҳалқумидаю қорнида оғир бир тугун қолдирган Амирнинг онаю холалари, аммаю хотинлари олдида қад эгиш оғирлгини бир зумга сездию Абдулла, ўз нолишини шу кезоқ унутиб, хаёлини Оллоҳнинг зикрига бурди.
Озми-кўпми вақт ўтди, қамоқхона эшиги яна очилиб: “Заключенный Кадыри, руки за спину, на выход!” – деган аскар уни ертўладаги бошқа бир катакка бошлади, у ерда қўлига номери ёзилган тахтача тутқазиб, бир – юзи тарафидан, бир – ёнидан расмга туширишди, кейинги катакда эса қартайган жуҳуд сартарош сочию соқол-мўйловини тозалаб қиртишлади. Ғўдайиб турган аскар ўнгида оғиз очишга изн берилмаганиданми, соқовликдан ичи ёрулгудек у сартарош пишшилларди, вишшилларди, шивирларди, илож топмагач, гапга чанқоқлигини қўллари орқали ифодаларди. У Абдулланинг кўпикдан озод бетларига енгил шапатлар туширар, яктагининг ёқасини тортиб қўяр, қулоғига энгашиб яна пишшиллар, вишшиллар, яна ўзига бир нарсаларни шивирларди.
Абдулла бирданига Сайид Қосим устида гиргиттон бўлган Ойхонни эсладию, бирданига кулай деворди. Йўқ, устара остидаю анави аскарнинг муздек кўзлари ўнгида ўзини жиддий тутгани дуруст. Келиб-келиб бу кулгининг нуқси манови бечора сартарошга ҳам урмасин. Уям ахир бир навъ маҳбус эмасми? Қўлга тушмай деб, буларга ишлаётганмикин? Ё чинданам маҳбусмикан? Қўлларини аямай оппоқлади у Абдулла яноқларини.
Соч олдириш осон эса-да, бир зумда бесоқолу бемўйлов бўлиш оғир экан – тепа лаби дўрддайиб кетди Абдулланинг. Яхшиям расмга бу ҳолатда тушмади… Анови туксиз рус аскарига қараганиданми, қиссасида кейинроқ ва кенгроқ ишлатмоқчи бўлган бир ҳикоя эсига тушиб кетди.

19-нчи асрнинг бошида Россия қарамида бўлган Польшанинг Шавел шаҳрида аслзода Виткевичлар оиласида ўғил туғилади. Отаси унинг отини Ян, француз маданиятига моил онаси эса Жан деб аташади. Бола зукко ва абжир бўлиб ўсади. Поляк тилидан ташқари ёшлигиданоқ рус ва инглиз, француз ва немис тилларида бемалол гаплашади. 14 ёшида Краж шаҳрининг гимназиясида ўқир экан, Ян Виткевич “Қора қардошлар” деган махфий ташкилот тузиб, халойиқ орасида русларга ва Россия мустамлакачилигига қарши шеърлару варақалар тарқатаётганда қўлга тушади. Ёшлигига қарамай, барча мулкию, ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этиб, бу ўспиринни бадарға қилишади.
Рост, қадди-қомати ўспирин эмас, йигитлик даражасида эканлигиданми, қўнғир сочлари бараварида ҳали мўрт мўйловларинаям аскар сартароши қиртишлаганида, лаблари дўрдайиб қолганини у кейинроқ ўз хотираларида ёзган эди.
Орск чўлида, татару қозоқлар орасида, у маҳаллий тилларни ўрганишга киришади, ҳамда илмининг ўткирлигидан татарлар орасида Ян эмас, Жан эмас, Галимзян, қозоқлар орасида эса Алимжанга айланади.
Онда-сонда Бухородан Маскўвга кетаётган савдогарлардан у форсчани ҳам юқтириб олади. Бу уринишларда олти йил ўтади. Ўша пайт Сибир экспедициясидан қайтар экан, Оренбургда машҳур немис шарқшуноси Вильгельм Ҳумбольт тўхтаб ўтади. Тасодифан 20 яшар Ян Виткевич билан учрашиб қолган олим, унинг билимларига қойил қолиб, эндигина Оренбург губернатори этиб тайинланган полковник Перовскийга Виткевични тавсия этади.
Чор ҳукумати тарафдан Ўрта Осиёни забт этиш вазифаси юклатилган Перовскийга Виткевичдек одамлар айни муддао бўлганидан, у Галимзянни 1835-нчи йили Бухорога жосус сифатида юборади. Бир йил деганда у Бухоро қушбегию вазирлари билан танишиб, маълумоту ахборот йиғиб, Перовский олдига қайтади. Бундан сўнг у яна бир қанча жосуслик сафарларига Туркманистону Афғонистонларга йўлланади.
Русларга ва Русия ҳукуматига кўрсатган хизматлари учун уни зобит этиб тайинлашади, ҳақ-ҳуқуқларини тиклашади. Келажаги порлоқ 30 яшар зобитни 1839-нчи йили пойтахт Петербургга чақиришади. Меҳмонхонада экан, у тасодифан ўзининг ёшлигидаги дўсти шоир -Константин Тышкевич билан учрашиб қолади. Шунча йил кўришмаган икки дўст хонага қамалиб, ёшлик орзуларинию бошларидан кечганларини бир-бирига ошиқиб-тошиқиб сўзлашади.
Ян ҳам ўзининг Галимзяну Алимжонга айланганини, Бухорою, Нишопуру, Кобулларда бўлган саргузаштларини айтар экан Тышкевич тобора оқариб, бўзариб, ахир Виткевич ўз ҳукукларида тикланганию, зобит мартабасига кўтарилганини сўзлаганида, бирданига уни кесиб:
- Сен биласанми кимсан? Сен сотқин. Сен хоин. Ахир буларга қарши ўлгунча курашамиз деб қасам ичмаганмидик?! Сен эса буларнинг малагига айланибсан, – деб, шартта ўрнидан турадию, эшикни шарақлатиб ёпганича, хонадан чиқиб кетади.
Эртасига миясига ўқ еган Виткевичнинг жасади, қўлида тўппончаси билан, ўз хонасида топилади…
* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:49
Абдулла бу хомроқ ҳикояни кейинроққа сақлаб қўйган, балки пишганида, “Рус рулеткаси” деган бир боб қилиб ёзар. Иншоллоҳ, бу ердан эсон-омон чиқиб олсин-чи, ҳали Виткевичнинг Бухородаги саргузаштларига ҳам қайтади. Бу ҳикояни серсув қиладиган бир-икки қўшимча қочиримлари бор. Тилини ҳам анча зийнатлаш керак. Ҳозирча жўнгина қилиб манови рус йигитга айтиб берсамикан бу ҳикояни? Тушунармикан? Тўзиб кетди Абдулланинг хаёллари ўзининг тўкилган сочлардек. Ақлини бир ерга жамлаб олиши керак. Айниқса бу ерда…
Сартарош ҳам ўз ишини битирди. Яна бояги бир-бирига ўхшаган темир эшиклар бўйлаб уни ўз қамоқхонасига бошлашди. Ақлини бир ерга тўплаши керак. Бедов хаёлларининг жиловини қўлга ўраши керак. Сўроқ бўладиган бўлса, нималарни сўрашади? Буларга жавобларини пишитиб қўйиши лозим. Нималарда айблашди кеча уни? Татар терговчининг қоғозида, хато қилмаса, 57-нчи, 67-нчи моддалар кўрсатилганди. Эрталаб кўрмаган экан, эшик ёнида титкиланган китоб – Жиноий Кодекс ётибди. Уни қўлига олиб, ўз моддаларини қидиришга киришди Абдулла. 57-нчи модда: “Совет Иттифоқи Конституцияси ва Иттифоқдош республикалар Конституцияларини, Совет Иттифоқи ва Иттифоқдош автоном республикаларнинг ишчи-деҳқон ҳокимиятини ағдариб ташлашга, қўпоришга ва ё заифлаштиришга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат, ҳамда Совет Иттифоқининг халқ хўжалигининг пролетар революцияси қўлга киритган ғалабаларни қўпоришга, заифлаштиришга қаратилган уринишлар контрреволюцион деб ҳисобланади.
Совет Итифоқи таркибига кирмайдиган меҳнаткашларнинг бошқа бир давлатига қарши қилинган хатти-ҳаракатлар ҳам, барча меҳнаткашларнинг манфаатини, интернационал бирдамликни ҳимоя қилиш мақсадида контрреволюцион деб ҳисобланади”.
Абдулла бу моддани қайта-қайта ўқиб, ўзининг қайси бир ҳаракатини ушбу йўсинда йўйиш мумкинлигини билмай, ўйланиб қолди. Ё: “Дўппи бўлса бош топилади” – деган хилиданмикан буниси?
Бир неча бет варақлаб у 67-нчи моддани ҳам топди: “Контрреволюцион мақсадда қилинган ҳар бир ташкилий фаолият, ва ё унга тайёргарликда қатнашган, айни пайтда юқорида қайд этилган биронта жиноятни содир этган шахслар ушбу бўлимнинг контрреволюцион жиноятлар сирасида кўзда тутилган моддаларга мувофиқ жиноий жавобгарлкка тортилади”.
Бунисини ҳам қанча тиришмасин, Абдулла тушунгани йўқ. Бир томондан тушунмаганлиги юрагига аллақандай ғулғула солгандек бўлса-да, бошқа тарафдан ақли: “Буларга менинг ҳеч қандай дахлим йўқ-ку!” – дегандек, енгил тортди.
Бекорчиликда бошқа моддаларни ҳам кўздан кечира бошлади у. “Безорилик” деганда Тошпўлат-тажангини эслади. “Қўшхотинлик” деган моддага Отабекини солди. “Диний даъватга” Калвак Махзумини ўлчади. “Ўғрилик”ни очганда, ният қилиб қўйган Намоз-ўғрини хотирлади. Китобни бир бошидан, бир оёғидан титкилаб, буларнинг барчасига ҳазил-ҳазил модда топиб чиқди, лекин ўзига ярашасини кўрмади. “Хаёлпарастлик” – деган жиноят йўқ-ку ахир. “Ўйчанлик” ё “Орзукашлик” деган ҳам модда учрамайди бу китобда.
Жиноят дейдиган бўлса мана буни сўзлаб берсин у…

1242-нчи ҳижрий йилнинг Шаъбон ойи, эрта баҳор. Қарши ҳокими Насруллохон яна черик чорлаб, Бухоро томон юзланган. Бу сафар унинг шашти баланд, бу сафар улоқни у олажак. Отаси Амир Ҳайдар ул бевафо дунёни тарк этганида, улуғ оғаси Амир Ҳусайн тахтга чиқди. Бухоро остонасига черик тортган Насруллоҳ сув бўйидан сув ичмасдан қайтди. Уч ой ўтар-ўтмас Амир Ҳусайн ҳам фонийдан боқийга отаси кетидан йўл олгач, Карманада ҳоким бўлиб ўтирган кичик иниси Амир Умархон эпчиллик қилиб тахтга уйқашиб олди. Бир сафар оғам деган эса Насруллоҳ, иккинчи сафар иним деб, яна Бухоро остонасидан қуруқ қайтди.
Энди Ҳаким-қушбеги юборган чопардан эшитишича Амир Умар салтанат ишлари эмас, айшу ишрату, кайфу сафо билан куну кеч бандмиш. Амирлик емирилаётган бир пайт Амир Умар чоғиру таннозлардан ўзгасини билмасмиш. Бундан нолиган вазирлару беклар Ҳаким-қушбегини ўртага солиб, чопарларини яна кимга – Насруллохонга жўнатишди.
Бу кез энди ёлғон мулозаматга бориш йўқ. Насруллохон шахтидан қайтмайди, тахт тиланмас, тахт улоқ каби юлиб олинар экан. Бухорога етишдан аввал Насруллохон Хожа Баҳовиддин мақбараларини зиёрат этиб, Ҳожатбарор Пиримиздан ўз ишларида дастак сўради. Мушкулларини раво қилиб бердими Ҳожатбароримиз, бир неча ҳафта қамалдан сўнг 1242-нчи сана, Шаъбон ойининг йигирманчи куни Ҳаким-қушбеги бошлиқ аъён Амир Умарга хиёнат қилиб, Арк дарвозасини Насруллохонга очиб бердилар ва ўша куннинг ўзидаёқ инисини тутиб, Амир Насруллоҳ-хонни тахтга кўтардилар.
Пиримиз хожа Баҳовуддин Ҳожатбарор руҳлари ҳали элимаган эканми Амир кўнглидан, орада Эшон Муҳаммадшариф-хўжа ўртачи бўлиб, расвои-раддибало Умархонни ўз отига айқаштириб, шаҳардан олиб чиқиб кетди. Йўлда оламондан бири амирга қўл узатиб, бошидан зар қалпоғини, бошқаси эса белбоғу зарчопонини юлиб олса бўладими! Бухоро кўчаларидан бошялангу яланғоч чиқиб кетди кечаги амир… Э, бевафою беоқибат дунё! Агарчи Эшон Муҳаммадшариф-хўжа ўзларининг фақирлик кулоҳларини амир бошига кийгизган эканлар.

Подшохларга муносиб тож ила авранг эрур,
Йўқса билмиш ҳар гадо эски кулоҳ бош узра тож…

Амир Насруллоҳ-хон тахтга чиққач, Ҳожатбароримиз буюрган мурувват ила унга қўшилган инилари Зубайрахон Ҳамзахон ва Сардорхонларга инъом сифатида Бухоро туманларидан бири – Наразим ҳокимиятини топширди. Ҳаким-қушбегини қайта вазирликка тайинлади, халойиққа Арк ўнгида ош тортди…
Мана энди Ҳаким-қушбеги билан юзма-юз ўзининг хос хонасида ўтирар экан, ўзини дўсараликка солган қушбеги ўсмоқлаб:
- Шояд инингизни озод қўйиб юборганингиз хайрия йўлига йўйилса, – деб қўйди.
- Недан? – деб дўққироқ тарзда сўради амир.
- Салотини Усмониянинг ажиб бир расми бор экан деб эшитдим, тахт ворисидан ўзга барча иноғалар гўдаклигидан қатл этиларкан! Тахтга даъво бўлмасун деб…
- Дуруст, унда бизам шаҳид кетган бўлурдик – деб дўлайиброқ жавоб берди Амир Насруллоҳ.
- Астағфирулло, – деб ўз хатосини ямашга шошилди Ҳаким-қушбеги. – Мақсад – бу тахт табаррук қўлингизга тушгач, уни даъвою, дўқ-даварадан озод этиш…
Шипдаги чилчироқ липиллаб ёнар, Ҳоким-қушбегининг салқи юзида ажиб соялар ўйнарди.
- Сeн менга ўзгача гапни айт, баковулинг ўзи қандай одам? Ишонса бўладими? – ўзини гўлликка солиб сўради Насруллоҳ-хон.
- Қўлингиздан ўтгач, таълимингизни ҳалигача унутмаган… – гап қаёққа бурилаётганини билмай каловланди қушбеги.
- Сўраётганим, падари бузрукворимиз бехосдан касалликка учради. Оғамиз Амир Ҳусайннинг навқирон умри бир зумда хазанакка айланди. Буларда шу баковулингни қўли йўқми? – деб синагандек бўлди ёш амир.
- Илло-билло! – деб, уф тортди айёр қушбеги, суҳбат жиловини яна қўлига олар экан. – Мўмин одам, ҳолвадан ортиғига парвои фалак…
- Ҳолва дейсану, иниларимдан эҳтиёт бўлсакми дейман…
Чекадан бу суҳбатни эшитаётган одам нималарни ҳам тушунарди, лекин беш-олти амирни кўрган қушбеги чинни пиёлага қараб, бу пиёланинг ичидаги нимпиёладан ҳам бохабар туриши шарт. Охирги гапни, шайху эшонга кўниб, ўз иниси Амир Умарни озод қўйиб юборган Қарши ҳокими мўрт Насруллоҳ-бек айтяптими, ёки Ҳаким-қушбегининг гапларини қулоғига қуйган тахт оғаси Амир Насруллоҳ-хонми?
- Баковул бунда, ул зотлар Наразимда, – деб ўртага синов тошини отди қушбеги.
- Шуни айтаман-да…
Йўқ, ўз фикру-ниятларини беркитишда ҳалиям мўрт амиримиз, баковул айтмиш: қиёмига етмаган. Буни илғаган қари тулки Ҳаким-қушбеги шахдамлик билан:
- Чорасини Ғозибек-мирохўр қалмоққа топширамиз, – деди.
Бир ой ўтар-ўтмас Амир Насруллоҳ-хоннинг уч иниси: Зубайрхон, Ҳамзахон ва Сардорхонларнинг нозанин бўйинларига тун ярмида пичоқ тортилди. Бухоро салтанати Амир фармонига мувофиқ малъунлар қўлида шаҳид кетган шаҳзодаларга уч кун мотам тутди…
Мана буни жиноят деса бўлади, – деб ўйларди Абдулла…

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:50
Жинлар базми (6)
Абдулхамид ИСМОИЛ
Тўзиди Абдулланинг текис хаёллари. Иккинчи дафъа қамоққа тушса-да, кўникмас экан бунга инсон. Тушликка йўғон макарон билан озгина хантал сурилган котлета берилибдиям-ки, Абдулланинг кўнглида “Босинқирашим узунроқ чўзиляптими? Энди уйғонсам ҳам уйғонаман, уйғонмасам ҳам уйғонаман”, – деган қатъиятга қарши кун давом этаверди. Пешинини ўтирган ерида ўқиб олди Абдулла. Раҳбарни, болаларини қўйшармикан ҳабар олгани? Темирйўлчилар саройига Янги йил арчасига бориш ўрнига ташқарида Ленинградская кўчасининг изғирин совуғида бировларга ялиниб туришганмикан? Текис хаёллар деб ўйлаётган эди у. Бунақанги ҳолатда текис ўйлар келармиди мияга. Текис ерда тўзиб кетган ҳаётга жавоби ҳам манови тўзиб кетган ўйлар бўляптими? Қай бирига ёпишишини билмайди, қай бири унга эп келиб, тушган ҳолатига малҳамми ё жавоб бера олади? Ё чиндан ҳам васваса босдими уни? Жин чалган ўйларига яраша ҳаётини ҳам жин чаляптими? Болалигида Абдулланинг раҳматли отаси жинлар базми ҳақидаги ҳикоясини сўзлаб бўлгач, ўғлига ҳазиломуз тарзда: “Хаёлларингни тузук қил, яхшироқ нарсалар ҳақида ўйласанг бўлмайдими?” – деб қўярди.
Балки чиндан ҳам дурустроқ нарсалар ҳақида ўйлагани маъқулмиди? Ахир бу қиссадан ҳам “Ўтган кунлар”нинг бир турини ясаса бўларди-ку?
Моҳларйимни эслади у. Жаҳонотинни, Амирий тахаллуси остидаги Умархонни. Йўқ, бошиданоқ айтақолсин: Нодирабегим, Увайсию Амирийларни.
Моҳларойим шаҳзода Умархонга узатилган куниданоқ бошлаб, ўз эрини қизғанарди. Аввалига амир эмас шаҳзодалигига, сўнг шаҳзодаларнинг отаси Амир Олимхон оламдан кўз юмиб, аморотини ўғлига мерос қилиб қолдиргач, салтанатнинг битмас ишларига, девону шикор, юришу зиёфатларига қизғана бошлади.
Бутун дунё Амир Умархонни Моҳларойим қучоғидан тортиб олаётгандек туюларди унга:
Куйдурди чаман гулларини рашк ўти бирла,
Ул ғунчаи хандон ила ул наргиси шаҳло…

Никоҳдан бир кун аввал Моҳларойимнинг падари бузруквори Андижон ҳокими Раҳмонқулибек ўз қизига насиҳат тариқасида: “Эрингга яхши қарагин. Эркак зоти кўча-куйда ҳоким. Уйга қайтгач ҳокимни ҳам хотин бошқаради. Ана, онангдан ўрган!” – деб айтган эдилар. Албатта бу сўзларда волидаи муҳтарам ўз манфаатларини кўзлаган бўлишлари ҳам мумкин, бироқ астойдил уқибдими ўшал насиҳатга Моҳларойим, аҳён-аҳён ўз шаку гумонларини текшириб ўз-ўзига: “Тавба!” – деб қўярди.
Туновида Амир Умархон эркак зотини Сирдарё тўқайларига овга бошлаганида, Моҳларойим зерикмаслик учун саройга аёлларни буюртиргач, тўю зиёфатдан сўнг ўйин-кулгу бошланиб, Жаҳонотин бир чистонларини ўқиган эди:

Ул на гумбаздир, эшиги туйнугидин йўқ нишон,
Неча гулгунпўш қизлар анда айлабдур макон.
Синдируб гумбазни қизлар ҳолидин олсам хабар,
Юзларига парда тортиғлиқ турарлар бағри қон…

Кимдир “Амирнинг ҳарами” деди, кимдир “тандирдаги нон” деди, фақат зукко Моҳларойим икки шамани ҳамоно илғаб олган эди: ул гумбаз шаклидаги нарсанинг на эшиги ва на туйнуги бор, ҳамда ул қўлга сиғар нарса бўлмоғи даркор, ахир “синдириб гумбазни” дейиляпти-ку. Парда ортидаги қизларнинг бағри қонлиги суратга ранг бериб, Моҳларойим: “Анор” – деганларида, Жаҳонотин таъзим бажо келтириб, маликаи дилрабо отига таҳсинлар ўқиган эди: “Чиндан сиз Нодирасиз!”
Куни кеча эса маликаи дилором ўрниларидан кечроқ тураркан, эртароқ девонларига чиқиб кетган завжи хумоюнларининг ҳали ҳидлари ўчмаган ва кўрпа устида қолиб кетган ҳилъати гулгунларини қўлларига олар экан, жайбидаги бир парча қоғозга кўзи тушиб қолди. Олсалар – ўз илки олийлари ила битилган ғазал:

Бўлди то табдин ҳарифи лаъли жононим анор,
Гул қилур хуни жигардин хори мижгоним анор…

Бул радифга ёзилган матлаъни ўқибоқ, Моҳларойимнинг бетига анор сувидек қип-қизил қон урди. Юраклари дони сепилган анордек бўшашиб, кўзлари ғазал узра югурди.

Ҳусн боғи мевасига ёр ноз айлаб деди:
“Лабларим анжирдур, себи заноҳдоним анор”.

Боғ гул бирла анориға агар ноз айласа,
Ёр айтур оразим гул, лаъли хандоним анор…

Моҳларойим, лаблари пичирлаб, бу байтларни ўқир экан, кўнглида ғичир-ғичир анор донасидек юз минг хаёллар исёнкорона ачишди. Анжир деб, уларнинг ошиқ-маъшуқ тилида нима аталишидан огоҳ Моҳларойим ажиб бир ғулғула туя бошлади.

Лаблари шафтолисиға зормен, эй боғбон,
Тўкмасин беҳуда истиғно била қоним анор…

Шарбатим қондур агар топсанг ул ой базмиға бор,
Лаъли хандонинға еткур арзим, эй жоним анор…

Кўз энтикиб илгари югурса-да, кетидан илашган ивирсиқ онг: “Подшоҳим ҳаргиз лабимни шафтолига менгзатмаган эди” – деган фикрда, анор эзган қўлдек, қовжираган юракни эзарди.
Ёралиғ кўнглимни кўз ёшида қилдим парвариш,
Ким эрур бу боғ аро мақбули султоним анор

Себи ғабғаблар фироқида беҳидек сарғариб,
Қон ютарменким эмастур боби дандоним анор

“Себи ғабғаблар” калимасини ўқидию Моҳларойим, синоатли анор гумбази бузилиб, сир туйқусдан очилгандек бўлди: йўқ, ёш киз эмас, жувон бу… Тўкилган доналар эзилди, янчилди… Наҳотки…

Кўз лабинг уннаби ҳижронида йиғларким, тўкар
Қатра-қатра қон ёшимдан жайбу домоним анор.

“Унноб эмас, аъноб!” – деб йўл-йўлакай рашкини жаҳлга бурди Моҳларойим.

Олам элида вафо топилмас,
Бу гавҳар эрур жаҳонда ноёб… ¬-

деб кўзларидан ёш оқизди Нодира. Бир томчи ёш ҳилъати хумоюн жайбидан пинҳона олинган хитой қоғоз устига томди-да, “унноби” деган ёзув эриб, “вов” харфи “аъйн”га айлана бошлади. Моҳларойим зудлик билан енгини қоғозга босди. Афсус, из қолиб бўлганди. Рашк, алам, ғазаб, ўкинч, араз шарбати қону кўз ёшига сачраган Моҳларойим хира нигоҳ ила ғазал мақтаъсига боқди:

Оразинг раммонини бу боғ аро истар Амир,
Мудаодур анга эй сарви хиромоним анор…

“Хато устига хато” – деб ўйларди Моҳларойим. Лекин назарида нени тутарди? Арабчада “анор” сўзини англатувчи “руммон” сўзининг “раммон” деб ёзилишиними, ё ўз гумонларида янглиш бўла олишиними, ё-да аксинча ўз ёри-дўстига вафодорлигию оқибатининг хатосиними, ёинки бу дунёю бу ҳаётнинг адашлигини?

Себи заб-заб бирла аъноби лабинг ҳижронида
Меваи алвони боғу бўстоним бўлди талх.

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:51
Кеч тушаётганини Абдулла юрагининг бўшашятганлигидан сезарди. Ертўла бу қамоқда панжара йўқки, осмон рангидан огоҳ бўлиб турсанг. Кеч тушаётганини Абдулла, зерикиб, кечаги кечани эслаганидан туярди. Намозшомда ёзишни яхши кўрарди Абдулла. Шомни ўқиб бўлгач, деразага ёни билан тиралган столи ўнгида ўтирарди-да, ғира-шира осмонга тикилиб, ҳазин юрагидаги ҳануз илиқ соғинчларни оқ қоғозга тўкарди. Чўлпоннинг ажойиб шеъри бор, “Кечкириш” деган. Шуни ёддан биларди Абдулла. Мана энди ҳам бу шеър бехосдан эсига тушганидан, кеч тушаётганини тушунди Абдулла:

Баланду паст катта-кичик бинолар
қизил, кўм-кўк, яшил томлар устида
ола-була, қуюқ-суюқ булутлар…
кўкни қоплаб бир томонда тўпланган.

Кун ботадур…тарқоқ, ёйиқ лолалар,
унда-мунда булутларнинг юзида
сил юзидек ранги кетиб сўлиблар…
Қоронғулик Шарқ томондан қўзғалган

Шом азони, муаззиннинг йўсунсиз,
кучсиз товши титрабгина чўзилган…
ёмғир пича ёғиб ўтган, бузилган
қинғир кўча четидаги узун из…

Қисмат излаб ҳар томонга тарқалган
катта-кичик, ёшу-қари бўшашиб,
хориб, чарчаб, секингина қайтадир,
маҳалланинг бир ерига тўпланган
бир тўп бола турлик ўйин ўйнашиб,
кетганларни кутадир…
Белгисизлик қанотини кенг ёйиб,
коинотни қучоғига тортадир.
Чироқлар ҳам жин кўзидек йилтиллаб
хира қараб, мунғайиб
кўриндилар –
килкиллаб -
ёмғир суви ер бағрида ётадир…

Кеча ҳам Самарқанд Дарвозасининг тепалигидан Кўкча томондаги уйларнинг томларига қараб ўтирганида, Камолан Дарвозаси тарафдаги масжиддан муаззиннинг йўсинсизроқ овози етишгандек эди. Булутлар, булутлар, – деб ўйларди Абдулла, – қаердан қаёққа кетяпсиз, кунни тунга боғлаб, не гувоҳликларни ўзингиз билан ўтмишга олиб кетяпсиз. Бу белгисиз соатни ўтказиб олсам, қоронғунинг равшан чироғида яна ёзишга киришаман. Янги йил кутишгача икки-уч қоғоз қоралаб оларман, – деб беқарорликда ўтирганида, эшик тақиллаб қолди. Қўшни хонадан зиёфат дастурхонини ёпишаётган болаларининг овози етишди: “Дада, эшикни кимдир тақиллатяпти!” Абдулла елкасига чопонини ташлаб эшик томон юрди.

Қисмат излаб хар томонга тарқалган
катта-кичик, ёшу-қари бўшашиб
хориб, чарчаб, секингина қайтадур…

Ким келган экан бу бемаҳал соатда, киши борки, ҳозир ўз ўйида Янги йилга тайёрланиб ўтирмайдими, – деб хаёлидан кечирди Абдулла ва эшик тамбасини очишдан аввал: “Ким?” – деб сўради. Эшик ортидан: “Мен, домком Раҳматилла акайзман!” – деган овоз келди. Қизиқ, ойда-йилда бу ерга келмаган домком нима қилиб юрибди, тинчликмикан? – деб эшик тамбасини очган эдиям-ки, салом йўқ, алик йўқ, қора ёмғирпўш кийган уч нусха ёпирилиб кирди.
Эшик қийиғидан Абдулла “Қора қузғун” машинасини кўрдию, барини тушунди.

Кўз олдида болалари. Қўлига кишанлар солиб, уни машина томон судрашятканида Анисими, ё Адибаси у томон интилиб, остона тагида турган обдастага қоқилдию, кўзида ёш – ётиб қолди. Кўзойнак таққан анови татар терговчи кўзойнагини чақнатиб унга шавқатсиз назар ташлади.
Белгисизлик қанотини кенг ёйиб
коинотни қучоғига тортадир.
Чироқлар ҳам жин кўзидек йилтиллаб
хира қараб мунғайиб
кўриндилар –
килкиллаб –
ёмғир суви ер бағрида ётадир…

Бир кун ўтибди.

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:52
Бир кун ўтар-ўтмас Моҳларойим ўзининг кечаги шак-шубҳаларидан ўзи уялар: “Наҳотки битта сўзнинг иккита шеърда учрашидан у қадар гумонларга борсам? Ахир Жахонотиннинг анор чистонини султонимга ўзим ҳам айтган бўлишим мумкин-ку…
Ановинда:

Маъшуқ аҳлидин васл рамзини сўрсам ўлдирур сўрмасам ўлам,
Дард аҳлиға ишқ дўконини қурсам ўлдирур, қурмасам ўлам.

матлаъли ғазалини Жаҳонотиндан эшитиши биланоқ, ўшал кечаёқ ўз рашкини Амирул-мўминийннинг Амирий рашки билан босиш учунми, бошдан оёқ, қизишиб, ўқиб берганди-ку.
Ҳатто мақтаъсига етганида, “Вайсий” тахаллусини “Нодира”га алмаштирай дейишига бир баҳя қолган эмасмиди:

Мендан ор этар, хору-зор этар, фоний дунёдин ушбу жон кетар,
Нодира ғариб, ранги сарғариб турсам ўлдирур, турмасам ўлам…

Ваҳолонки, “Нодира” “Вайсий”дан бу мисрга кўпроқ ва хўброқ ярашур эрди.
Лекин Жаҳонотиннинг феъли барибир ажибу-ғариб. Минг яқин тутмасин Моҳларойим унга ўзини, сарой ҳарамида хос отин дея, не қадар эъзозланмасин, ўз ғазалларини унутиб, хаттотларга қанчалик Увайсий девону баёзларини топширмасин, Жаҳонотиннинг на оёғига, на хаёлига тушов солиб бўлмайди. Кўнглида нелар сақлаганини ҳам билиб бўлмайди. Мана охирги ёзган ғазали:

Хўқанд шаҳридан келганлар, кафшим йўқолди, сандаму?
Ҳоли дилимни билганлар, кафшим йўқолди, сандаму?

Нима ҳақда ўзи бу ғазал? Анинг даъвоси неда?

Бу ғамда йўқ, менда ҳамдам, йўқ, йўқотдим, дийидамда нам,
Кўкабиби, жонга марҳам, кафшим йўқолди, сандаму?

Қайси кафш ҳақида гап кетяпти ўзи? Эртакдаги малика бўлиш учун ўлчалган кафшмасмикан ул кафш?

Ман жисмдурман, сан жоним, ташлаб кетганим армоним,
Арзим эшит Қўзихоним, кафшим йўқолди, сандаму?

Ўз зукколиги билан бу ғазалнинг моҳиятига етолмаган Моҳларойим ҳар бир сўзни синчковлаб текширар, аммо ғазал унинг ақлини майна қилгандек, сирдан сирга кўмиларди. Моҳларойим ахир ғазалнинг мақтаъсига етди-да, на ҳайқиришини, на дамини ичига ютишини билмай, гаранг бўлиб қолди:

Шояд хабардор ўлса шоҳ, тўққиз фалакдин ўтди оҳ,
Дуо қилгил, Вайсий, гумроҳ, кафшим йўқолди, сандаму?

Йўқ-йўқ, шукурки, у заминдаги шоҳни чорлаётгани йўқ, қизғанмаса бўлади Моҳларойим, лекин арши муаллодаги Шоҳга даъват этяпти, ҳа-да, арши муаллодаги Султони Азимга “кафшим йўқолди, сандаму?” – дейишга ҳадди сиққан арзандадан ул аршнию, ул Султонни қизғанмай бўлармикан? Ул рашки аъзамда ўз каломидан муқобилини тополмаган Нодира Фузулийни эсга олишга мажбур қолди:

Раҳм қил, давлатли султоним,
Мурувват чоғидур…

* * *

Шомга Абдулла “Ваз-Зуҳа” билан “Ваш-Шамсу”ни овозини чиқариброқ ўқиди. Намоз ярмида эшик яна шарақлади-да, кечки нонуштага бижиганроқ карамнинг қовурдоғи билан бир бурда қора нон келди. Анави карамнинг ўткир ҳиди бутун қамоқхонани тутди. Намозни дилга ўтқазиб, Абдулла ошпаз аскарнинг қўлидан овқатини кутиб олди. Негадир эсига тўнғич ўғли Ҳабибулланинг доимий ҳазили – қачонки уйда карамдан томоқ пиширилар экан, “лутфи караминг…” деб, хиргойи қила бошлаши тушди. Касал қолди-я, ётган ерида тўнғичи. Олдига кириб хайрлашишга ҳам қўйишмади.
Кечки овқатни тарқатган аскар йигитча мусулмондан эканми, чиндан ҳам темир товоқдаги таомни узатишида аллақандай лутфу карам бордек эди. Кимга ўхшатди-я шу йигитни Абдулла? Гап очиб боқса бўларди, аммо намозини бузгиси келмади. Балки бу йигитча воситасида Чўлпонми, Ғози Юнуслар билан хабарлашармиди… Намозини ўқиб бўлгач, Абдулла овқатдан татиб боқди. Бижиган карамнинг тахир тами оғзини қамаштирди. “Есам, кейинроқ ерман”, – деб, нонини кавшай бошлади у. Кечга келиб суяклари яна оғрий бошлаганини сезди. Ҳар бир чайнашдан жағларининг оғриғи чаноғига, чаноғидан икки курагига, куракларидан қовурғаларига, қовурғаларидан белию оёқларига тарқарди. Бир бурда нон оғриқ билан ейилди. Рост оғизда ширин бир таъм қолди. Уни анови бижиқ карам талхи билан бузгиси келмади Абдулла ва яна ўйга толди.
Эслаганларини барини ёзиб улгурганмиди? Ёзиб улгурганларини эсладими холос? Ё бари тўзиб, ақлига келгани пойинтар-сойинтар бўлдими? Чунки ёзса буларнинг барини: Умархоннинг Хўқанд саройию Насруллоҳ-хоннинг Бухоро Аркини қориштирмасди. Чунончи орада бир эмас, ўн йил фарқ бор. Амир Умархонга муқобил қиладиган бўлса Амир Ҳайдарни кўпроқ ёзарди. Лекин, нега бирданига Насруллоҳ-хонга ўтиб кетди? Хаёллари, ҳаёти тўзиб кетганиданми? Сезганлари анча тиниқроқ эдику… Моҳларойимнинг ҳам феъли-атвори бошқачароқ эди эмасми? Нима бўляпти Абдулланинг миясида ўзи? Жин босди дегани шуурига ҳам етиб бўлдими?
Абдулла зўр бериб буларнинг барини унутишга ҳаракат қилди. Чўлпон айтмиш:

Тун ёмон, тун қоронғу,
тун қўрқинч, тун азоб,
тунда эски ва янги
ҳар нарса хаёл, сароб…

Буларнинг барини ўзининг сўнгги пайт севиб-севиб ўқиган “Зарбул масали”га алмаштирмоқчи бўлди. Шу нарсанинг ҳалига қадар поёнига етгани йўқ эди. Қай йўсинда қиссасига киритишини уйлаб-ўйлаб, ўйларининг кетига етмаган эди.

“Аммо ровийлар андоғ ривоят қилурларким, илгарига айёми нафаржомда Фарғона иқлимида Кайкубод отлиғ подшодин қолган бир эски шаҳристон бор эди. Аммо ани ҳавоси хуш ва боди дилкаш. Сабза, раёҳин, анвои гуллар, чечаклар касратидин кўрган баҳор чоғда товуснинг парларидек турланиб, мунаққаш кўринур эди. Ва анинг ёнида бир ёғочлик ерда Япалоққуш маскани, ота-бобосидан қолган жойи бор ерди. Аммо Бойўғлининг бир қизи бор эрдики меҳри ховарий юзига банда эди.

Оразидин шамсу қамардур ҳижил,
Сўзларидин шаҳду шакар мунфаил,
Ҳосили умри эди ул бойни,
Оти Гунашбону ўшал ойни….”

Ахир бу Амир Умархоннинг Сайид Ғози-хожа қизи Ойхон-пошшага уйланиши тарихи-ку! Наҳотки ҳозирга қадар Абдулла буни сезмаган бўлса! Қойил-э!
Лаззатидан ўзича ёдга тушиб қолган сўзларни бирма-бир қайтарар экан, Абдулла ички севинч билан ўз инкишофини ўзи тасдиқлаётгандек эди. Япалоқ Кўрқушни совчиликка юборганини эслаб, Ҳаким-тўранинг “Мунтахаб ат-таворих”ига қиёслади:
“Бойўғлининг бир чиройлик қизи бор эмиш. Бизни тарафдин совчи бўлиб боринг. Ҳарқанча қалин бўлса топилур.
Анда Кўрқуш айди: “Бор мақтанса топилур, йўқ мақтанса чочилур” – деган яхшиларнинг масалидур. Бойўғлининг оғзининг бурчидан чиқар: “Минг чордевор қизимнинг қалини” – деб. Ҳоло подшоҳимиз Ҳазрат Сайид Умархон Амирул-муслимийн аҳд ва замонларида одам маъмур ва раоё масрур. Ҳар нечук аёлмандлар тасбиҳи маржондан уйрулур – бир бўш чордевор топилмас, уялурмиз. Нечукким айтмишлар: “Ёлғон масал турмас”, “Уят – ўлумдин қаттиғ”. Яна айтмишлар: “Эрман ёғочини эгилгани – сингани, эр йигитнинг уялгани – ўлгани… ”

Ахир Гулханийнинг ҳам Тожикистон тарафларда туғилганини билмасмиди Абдулла? Аттанг, текшириб боқмаган экан, Нола тахаллусли шоир Сайид Ғози-хожага агарчи қариндош чиқмаса, онҳазрат қўлларида таҳсил олган бўлмасин… Сайид Амир Умархон ҳақидаги заҳарханда бундан далолат эмасми?…
Ундан кейин Фазлийдан маълумки, Гулханий Умаршохга навкар бўлган. Ким билсин, бу дўлвор одамни Амир Умархон Ҳакимхон-тўрага қўшиб Сайид Ғози-хожаникига важоҳат учун юборган бўлса-чи?! Ҳакимхон-тўра қиз билан ота орасида нималар ўтганини ёзмаса-да, Гулханий “Зарбулмасал”да бу саҳнани тоза ўхшатган-ку!
“Анда Бойўғли айди: “Ори, боланинг бўйи етибдур. Ўзидан сўраб жавоб берсам керак”, – деб, туруб, қизининг олдига кирди: “Эй болам, Япалоқ бибининг боласи Қулонкирсултон ҳавохоҳ бўлуб, совчи юбормиш, на жавоб берурсан?”
Анда Гунашбону ойим, нечукким рўзғор қизларининг аълоларидур, “Сукут – аломати ризо” дегандек, бошини қуйи солиб ўлтурди. Бойўғли қизнинг майлини билиб айдики: “Бу болиғанинг кўнгли эр тилар ўхшар”, – дегач, қиз тилга келиб айди: “Эй, беъмани чол, соқолингдин уёл. Хомуш турмоқлик жавоби бўйла бўлурми? Хайр ишиға мутакаллим бўлғоннинг хитоби бўйла бўлурми?”

Шу пайт калитлар ғичири билан эшик шарақлаб очилди-да, йўғон ва малла навкар Гулханий ўрнида девсимон Винокуров қамоқхонага кириб келиб: “Ну что, с Новым годом что ли, буржуазно-националистическая крыса, думал зарылся в нору здесь? А я тебя тут же за хвост!” – деб, “Карнайчидан нима кетди, пуф” – дея, Гулханий билан хайрлашишга улгурмаган Абдулланинг оғзи-бурнини бир қилиб, урибу тепиб кетди…

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:52
Жинлар базми (7)
Аблуҳамид ИСМОИЛ
Хуши чип-чип қону оғир оғриқ билан ўзига қайтгач, бу сафар ёмон афсусланди Абдулла. Нега, хом хаёлларга берилиб, бунга тайёр бўлмади?! Винокуровнинг бўғзига қўлининг кучи етмаса тиши билан ёпишса бўларди-ку, отиб ташласин эди шу ернинг ўзидаёқ, лекин мановинга ўхшаб хор бўлиб ётганидан минг карра афзалроқ эмасмиди?! Энди қайтишга йўл йўқ. Сал кучини йиғиб олсин: кўриши билан тишлаб, ғажиб, бўғиб, ўлдиради у маҳлуқни. Абдулланинг тишлари ғижирлади. Ўлдиради! Ўлдиради! Ўлдиради!
Туни бўйи биронта пуч хаёлга берилмай, фақат аблаҳ Винокуровнинг интиқомини ўйлаб чиқди Абдулла. На оғриқни сезди, на қотган қонни, фақат ёниб-куйиб ўртанган қасоскор юрагини. Хуфтон намози эсидан чиқиб кетди, буни тун ярмида элас эслагандек бўлди, лекин намоз сўзи миясининг бир бурчагида учқунлагач, кимни эслади – Намоз-ўғрини. Аср бошида ўрислар қамоғидан чиқиб, Самарқанд вилоятида бой-бадавлатни қийратиб, улар томонидан сотилгану, ўрис қамоғига тушган Намоз-ботирни. Уни урмоқчи бўлган аскарларнинг тўртта-бештасини гумдон қилган экан у. Шунинг учун ҳам Намозни ташлашган қоронғироқ хонага ҳеч ким ёлғиз йўламас, кирганда ҳам 10-12 киши милтиқларини шайлаб киришар экан.
Намоз йигитлари уддабурон эмасми – булардан бир-иккитаси майда ўғрилик қилиб, атайин шу қамоққа тушишади-да, Намознинг қайси катакда ўтирганини билиб, у билан ўзлари билган сирли алоқага чиқишади. Ким тош билан тўсин тақиллатишни айтса, ким ашула айтиб, ашулага керакли сўз қўшишни сўзлайди. Неки бўлмасин, буларнинг баъзилари ўзларига тегишли 50 дарра еб, қамоқдан чиққач, ташқаридан ер кавлашга тушишади ва келишилган пайт бу қазима Намоз-ўғри ўтирган катакнинг бурчагидан чиқиб келади. Лекин осонгина қочса, Намоз Намоз бўлмас эди. Ўрани яхшилаб яшириб, у саҳарда ўз эшигига бир неча бор тақиллатади. Бир-бирини уйғотиб, ҳайбаракалаб ўн-ўн беш аскар милтиқлари билан кириб келишади-да, ғира-шира қоронғуликда Намоз-ўғрини тополмай, ҳавога ўқ отганича, кими ташқарига, кими бошқа катакларни очишга, кими эса жойида қотиб қолишади. Ҳаммаёқ ола-гастон. Шу пайт шифт остидан болорларга тирсагию тиззасини тираб ёпишган Намоз-ботир анави карахт бўлиб қолганларнинг устига сакраб, ер билан яксон қиладию, милтиқларини қўлтиқлаб, ўзини ўрага уради.
Ўшанда унинг кетидан ўн-ўн бешта қамалган ҳам ола-тасирдан фойдаланиб, қочиб қутулган экан.

Буни ҳам ёзмоқчи бўлган эди Абдулла. Лекин нимага бу саҳнани хозир эслади у? Бошқа қиссада, бошқа замон содир бўлган ҳодиса эмасми бу? Агар Намоз қилганини қайтараман деса, на ўзининг одамлари бор Абдулланинг, на бу бетон узра ўра ковлаш мумкин, на шифтга ёпишай деса, тўсину болорлар бор. Шифтдаги чироқни ўраган темир катак холос, лекин унга ҳам осилмаслик учун камару белбоғларни ечиб олишган…
Барибир ёпишади Винокуровнинг бўғзига! Барибир…
Шу иштиёқда Абдулла, ўрага қулагандек, қоп-қоронғу тушсиз уйқуга қулади…

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:53
Эрталаб эшик ғичирлашидан сесканиб уйғонган Абдулла зеҳни билан эмас, кечаги аламининг кучи билан кириб келганга ҳамла қилмоқчи эканлигини уйғониши биланоқ туйиб, қўллари муштга тугулган эдики, қараса эшикдан анави бесўнақайроқ ўзбек аскарчаси кириб келаяпти. “Худо бир асради-я!” – деб, ўзиними, ё йигитними ўйлади Абдулла ва мусулмон бу йигитга юзини ювмасдан салом беришга бетламай, апил-тапил қонлари қотган пешонасию кўзларини, шишган икки яноқу, оғриган жағини бурчакда ювиб олди.
Йигитнинг ўзи шивирлаброқ салом бергандек бўлди. Саломи ҳам Тошкентчасига: “Соламан, ака!” – қабилида бўлиб, Абдулла юзини чопонининг этагига артиб, алигини олди.
¬- Ока, сизга нон-чой опкелудув…
Абдулла кечагидақа бўтқа билан кружкадаги чойни таъзим билан қабул қилиб, пастроқ овозда:
- Тошкентликмисиз? Қайси маҳалладансиз? – деб сўради.
Аскарча идиш-товоқни тақиллатиброқ топширар экан, бу шовқинга овозини ўраб:
- Қумлоқливуза, Калҳовуз бўйидан. Бзайа хизмат бўса этувринг! – деб пичирлади.
Абдулла ҳам кружка билан товоқни бир-бирига шақирлатиброқ:
- Майли, ўйлаб боқай-чи! – деди-да, қайрилиб, “уҳу-уҳу” билан чиқишга юзланган аскарчага: – Чўлпон билан Ғози Юнус дегани қайси хонадайкин? – деб қолди.
Эшитдими унинг саволини қумлоқлик аскарча, ким билсин, эшик шарақлаб ёпилдию, Абдулла анави бўтқа устида ўз хаёллари билан яккама-якка қолди.
Нимани сўраса экан бу йигитчадан? Нима келар экан унинг қўлидан? Пичоқ обкелиб бер, – десамикан? Эплолармикин? Ё осонроғи – бир парча қоғоз билан қалам топ деб, уйдагиларига хат ёзиб юборсамикан? Нима деб ҳам ёзарди? Эсон-омонман деса – ёлғон, эрта-индин чиқиб қоларман деса – пуч хаёл, уриб-тепкилашяпти, – деб ёзмайди-ку! Ё Виноградов деган ярамасни ўлдирмоқчиман, кечиринглар ва алвидо дейиши ҳам қип-қизил аҳмоқлик. Лекин барибир негадир аввалига бир парча қоғоз билан қалам сўрашни ният қилиб қўйди, жилла қурса, Раҳбарга: “Темирйўлчилар саройига бордингларми?” – деб ёзиб юборар. Кейин: “Канизак қиссасининг қўлёзмаларини шийпондаги ёқилмайдиган чўян печканинг ичига беркитган эдим, уни қариндош-уруғларникида асраб қўй!” – дермиди? Қўлёзманинг тўлароқ қисмини авваламбор болалардан, қолаверса Раҳбарнинг ўзидан яшириб, чўян печкада сақлаши қўл келдимикан, терговчилар майда-майда қоғозларгача барини тинтиб-тортиб-тергаб олишди, бироқ шийпондаги печканинг ичига қарашга биронтасининг ақли етмади…
Абдулла мазасиз сўк бўтқани еркан, яна терговчилару, домкомни эслади. Тергови қачон бошланаркин? Бир-икки кун Янги йил қилиб, дам олишса керак, демакки бу кунлар Винокуровнинг маҳрига ёзилиб, Винокуровнинг хасмига айланган экан-да!
Пичоқ сўраши керак қумлоқлик йигитчадан.

Ойхон-пошша гўшангада янчилган талқондек ётар экан, на дод дейишга кучи, на юм-юм йиғлашга ёши, на ўзини бўғиб ўлдиришга мажоли бор эди. Зўрланган қизнинг адоқсиз кечаси… Зўрлаган махлуқ эса ғусл олгани чимилдиқ ортидан ташқарига чиқиб кетган, унга эргашгану, қулаган нафрат қиз кўкрагини тегирмон тошидек босган. Тепинди қиз, тимдалади, тишлади, дарранда-чи бундан қайтага жўшиб, пишқириб, кўпикларини нозик гулбаданга сочди. Чип-чип қону оғир оғриққа буланиб ётган қиз: “Энди келса бўғзига тишим билан ёпишаман!” – деб, маржондек тишларини ғижирлатиб ётибди.
Ойхон-пошша уловга солинганида навкарлар орасида баланд бўйли қизғишроқ одамни кўрган эди. Кўзига иссиқ кўринган бу навкар ваҳший ҳайвонни ҳам гўшангагача қўриб келган эди. Ўратепада отасининг қўлида ўқиган кўҳлик Муҳаммад Шариф бўлмасин тағин! Ўзини “Нола” атаган отаси уни эркалаб “Гулханий” деб атарди… Агарда ўша бўлса, ялиниб, эркаланиб, ханжар сўрасамикан?…

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:53
Моҳларойимнинг ўз султони Амир Умархоннинг салтанат ишларигаю, илҳом ғилмонлари, ҳатто бир вақт “анор” сўзи кетидан Жаҳонотинга қизғаниши ўйинчоқ бўлиб чиқди. Моҳларойим иккита бола кўриб, ўзи билан ўзи овора бўлиб қолгач, Амир Умархон, сиёсат юзасидан дея, япалоқроқ қипчоқ қизни Моҳларойим устига қўшхотин қилганида ҳам куюккани ҳолва бўлиб чиқди. Рашкнинг бузурги, иҳтимомнинг кабири, қизғанчнинг улуғи ҳали олдинда экан.
Ким йўлдан оздирди олампаноҳни ўзи, лекин бир ёз Шаҳрихондаги синглидан хабар оламан деб бориб келдию, бом-бошқа бўлиб қайтди. Моҳларойимнинг шоирона юрагини алдаб бўлармиди?
Гулу лола мавсумидир, қани ёри дилнавозим,
Назаримдин ўлди ғойиб санами суҳан тирозим.

Ҳама сайди орзудур бу жаҳон шикаргоҳи,
Нетайин қўлимдин учди бу маҳалда шаҳбозим…

Билди ўшанда Моҳларойим селдек офат келишини. Машраб айтмиш:

Минг шўри фиғон бирла ҳай-ҳай не бало келди,
Жон қичқирадур қўй деб, ханжарни оло келди…

Бор чорасини ишга солди Моҳларойим, аввалига аниси ғамкашининг жайбидан Хўқанд қоғозига ёзилган ғазални топди:

Висолингга кўнгул муштоқ эди, эй ёр, хуш келдинг,
Кўзим нурини равшан айладинг бисёр, хуш келдинг.

Хуморим заъфидин бетоб эдим, базм ичра, эй соқий,
Хиромон шишаи соғар тутиб саршор хуш келдинг.

Бу шаклу бу шамоил бирла базми ноз аро кирдинг,
Сиҳи қадларни қилдинг сояи девор, хуш келдинг.

Кеча кулбамға пинҳон келди ул маҳваш, Амир айди:
“Бу лутфу марҳаматни билмасун ағёр, хуш келдинг… ”

Уни, пинҳон келган маҳваш ўнгида, ағёрга айланиши ҳам бир гап, лекин девордаги сояга эврилиши ажаб қийнади сарой бекасини. Ишончли маккораларни ишга солиб, бу фитнанинг бошида Шаҳрихон ҳокимининг хотини турганини билса-да, бало ривож олиб, томир отиб, муолажа палласидан чиқиб бўлган экан. Моҳларойимнинг икки дастархончиси аллақачон Шаҳрихонга қувилган Сайид Ғози-хожа қизига совчи бўлиб тушишган экан.
Ким экан ул маҳваш? – дея ўртанди, куйди Моҳларойим, токи Сайид Умаршоҳ жияни ўспирин Ҳакимхон-тўрани орачи қилиб, Амирул-муслимийннинг шаҳрихонлик сингиллари, тўранинг волидаи муҳтарамаларини кўриш баҳонасида никоҳи хумоюнга тараб-тайёрланган “сиҳи қадларни сояи девор” қилган товуси хушрафторни парда ортидан кўрмади. Ул душизани кўрдию, барча аввалги майда-чуйда рашклари бир тараф ва бул рашкларнинг рашки бир тараф бўлди. Энди билди Моҳларойим рашк дегани нималигини, ҳолонки унга ўз сўзининг қудрати етишмасдан бемажол лаблари яна оташнафас Машрабнинг байтларини пичирлади:

Минг шўру фиғон бирла ҳай-ҳай не бало келди,
Жон қичқирадур қўй деб, ханжарни ола келди.

Қўлида қилич фўлод, бошимга келиб жаллод,
Қилди мани бебунёд, тийғи гузаро келди…

* * *

Абдулла бемаза-бематра сўк бўтқасини еб бўлиб, офтоби ўлган тахир чойдан хўплади. Чўлпонлару Фитрат домлалар қамоқ кунларига кўникиб кетган бўлсалар керак. Катаклардаги хлорка билан тер ҳидию бу белаззат томоқ, шифтдаги жинчироқу, тунгги ҳамлалар – Абдулла ўзининг биринчи қамалишидан билганидек буларнинг барига бора-бора кўникма ҳосил бўлади. Буларни вақти-бевақт бузиб турадиган сўроқлару юзлаштиришлар эса ташқи дунё билан алоқадек – рост у ташқи дунёнинг шакли қинғир, шамоили қийшиқ, аслию арази эса ёлғондир.
Бироқ Янги йил байрамлари боисми, ҳануз бирон тергов бўлгани йўқ, ё уни аввалига бу ерда янчиб-синдириб, кейин юмалоқ-ёстиқ қилишмоқчими?! Бояги қумлоқлик йигит чалғитди Абдулланинг муқаррар иродасини: умид бор ерда ихтиёр бўшашади чоғи – балки анави дарранда Винокуровни ўлдирмас, бироқ энди ғафлатда қолиб, унга текинга тан бермаслиги тайин. Оғизда қамаштирувчи тахирлик қолдириб, чой ҳам битди.
Қумлоқлик йигитни ўз томонига оғдирса ажаб бўларди! Китобларини ўқиганмикан у йигитча? Афтидан соддароқ, аммо НКВД аскарларига олишган экан, бир нарсаси бўлса керак бу йигитнинг. Ҳамманиям олишавермайди-ку! Ана, туновги терговчилару текширувчилар орасида биронта ўзбекка йўлиққани йўқ Абдулла… Раҳбар-бонуга хат ёзиб, қўлёзмаларини сақлаб қўйса яхши бўларди, йўқса қиш чилласи кириб, қаҳратонда уй иситамиз деб, чўян печкага ҳам ўт қалаштириб юборишмаса… Бу фикрдан Абдулла анча тоқатсизланди. Ҳозирга қадар ёзилган саҳналари унча-мунча эсида бўлса-да, гап фақат қуруқ саҳналарда эмас-да, топилган талаффузда, терилган сўзларда, вақтида қўйилган нуқтада…
Баъзи асарлар пишиқ ғиштдан теп-текис терилган иморатларга ўхшайди, бармоқ тиқадиган кавак тополмайсан унда. Деворлари жаранглайди. Бошқалари эса – қинғир-қийшиқ гуваладан апил-тапил ясалган кулба мисол. Ер бир силкинса, жўнгина дўнглик қолади булардан…
Оғдириш керак бу йигитчани ўз тарафига.

“Келин-саломга упаланган-пардозланган Ойхон-пошша белидаю, оёқларида чидаб бўлмас оғриқ билан чиқиб борди. Юрганида оёқлари бир-бирига чуваланар, ҳарам хотинлари унинг ҳусну-малоҳатига “оҳу-воҳ” қилишса-да, у ўз-ўзини сувга тушган мушукми, ё аксинча ярғаш суваракдек ҳис этарди. Йўқ, ўртага ташланган бежон улоқчадек… Типирчи, давуғеч кампирлар атрофда ивирсир, улардан бири отинча бўлиб:

Сарв бўйлуқ хуш қадам, раъно сифат, хуш келдингиз,
Юришинг товус киби барно сифат, хуш келдингиз.

Ҳа, келинлик даврини сурсанг керак бир неча вақт,
Нури дийдам, тожсар, келинойим, хуш келдингиз.

Умрингиз бўлсун дароз, ҳам бахтингиз бўлсун кушод,
Охуни барпо билан қўша қаринг, хуш келдингиз… -

биддилларди. Бу чуғурлашга энсаси қотди Ойхон-пошшанинг. Ким тўқибди бу қадар бесўнақай, йўсинсиз ғазални? На қофияси бор, на маъноси… Санъати илтифот ўрнида эса тескари жайдари сенсирашга ирғиш… Ҳарир ниқоби остидан Ойхон-пошша атрофга зимдан қараб боқди. Ажузалар ўнгини ўраб, улардан кейин рўбинондан сарупо олиш илинжида турган катта-кичикка кўзи тушди.
Отинча шеърдан-шеърга сакраб, келин саломига киришди. Аввалига хонадон улуғларига эгди у Ойхонни, улардан ҳадъя бўлиб тушган лаълу-маржонлар қизнинг лойқа ёшга тўла кўзини ёритмади, сўнг кундошлари ўнгида букди Ойхонни отинча, айниқса саройнинг тўнғич бекаси Моҳларойимни онқадар таърифладики, булбули гўё бўлди:

Ул куни туриб бериб сарупо,
То қилди улуғлиғки бар аъло,
Сер айлади ҳар ғарибу ғурабо…

Тўр остидан ул таърифи беназиру нодир аёлга кўз югуртирган Ойхон икки кўз эмас, икки ханжар қадалганини сездию, юраги шиғ этди. Ахир баёзлардан унинг Нодира таҳаллуси ила ёзилган ғазалларини Ойхон ёд биларди-ку:

Шому фурқат ёрсиз мен ютмаган қон қолмади.
Раҳм қилким, энди қон ютмакка имкон қолмади…

Энди эса, кетида икки ўспирин ўғлини еталаб, у Ойхонга туҳфа ўрнида алвон-алвон шойи-ипакларни тортиқлар экан, оғриқдан эгилган белини тўғирлолмай, дол сифат қотган пошша қиз бошқа матлаъни ич-ичидан ваҳму-даҳшатга тўлиб, хаёлидан кечирди:

Қон тўкар майдон аро ул қилса жавлон ҳар тараф,
Мавж урар дарё каби майдон аро қон ҳар тараф

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:54
Жинлар базми (II фасл)
Абдулҳамид ИСМОИЛ

Ошиқ

Январнинг тўртинчи кечаси, қорасини ортиқ кўрсатмаган Винокуровдан мерос – кўкарган бету кўзларини унча-мунча упалаб, Абдуллани тагхонанинг оғзига бошлашди-да, камару белбоғларини ечиб олишган хонада унинг уйидан топилган милтиқни кўрсатиб, бу милтиқ унга тааллуқли эканини ёзиб олишди. Абдулла бир қоғозга қўл қўйиб, агарда бу ерда ҳам тепкилашадиган бўлишса, ўқсиз бу милтиққа ёпишиб, қўндоғи билан буларнинг бошини ёришини мўлжаллаб қўйди. Йўқ, уришгани йўқ, имзо чекиши биланоқ қўлига уйдан милтиқни ўраб келган кўрпачасини тутқазишди-да, ўзининг эски қамоқхонасига эмас, тескари тарафга бошлаб, бошқа хонага етаклашди.
Тун яримлаб қолган, бояги упа-пардоздан ҳойнаҳой катталарданми, терговчилардан уни кимдир кўрганими келибди, – деб ўйлаган Абдулла адашганини, эшик очилиб, уни ичкари итаришганида англади. Димоғига қўланса ҳид урди. Ўнлаб ўз терию, сийдик-ўсириғига ботган ювуқсиз эркакнинг ҳиди. Бир эмас тўртта-бешта қафасланган жин чироқдан бу катакнинг аввалгисидан уч-тўрт баравар катталигини чамалади Абдулла. Бу ердаги қуюқ қоронғуликка ҳали кўникмаган кўзи остонадан бошлабоқ ерда қатор-қатор нарса ётганини сезгандек бўлди. Анови сассиқ ҳиддан ўқчиб-ўқчиб энгашиб боқса – буларнинг бари бир ёнда ётган одам…
Кираверишдаги чап бурчакда бири уйғониб, гавдасини кўтарди-да, Абдуллага узоқ тикилиб қаради. Кейин ишонч ҳосил қилдими, ёнидаги яна бирини уйғотди:
- Муборай, Муборай, тур, яна биттасини опкелишди!
Муборак дегани ғудраниб уйғонди-да:
- Оқсоқолга айт, жой топеб бераде! – деди.
Лекин биринчиси қўл силтади.
- Келувринг буёққа, яхши одамга ўхшийсиз.
Кейин яна Муборагини туртиб:
- Муборай, сурил, орамиздан жой беровуза! – деди.
Қўшнисининг хархашасидан энди росмана уйғонган Муборак Абдуллага қарадию, кутилмаганда:
- Домла, Абдулла Қодериймасмесиз? – деб кўзини ишқай бошлади.
Димоғи бу ҳиддан бўкиб-бўғилиб, ўқчиғи қайтган Абдулла бош ирғади.
- Сиз нема қилеб юребсиз бу ерда? – деб, хитоб этдию Муборак, бироқ ўз саволига шу заҳотиёқ ўзи жавоб топгандек: – Ҳа, немалар деяпман ўзе, кела қоленг бу ёққа, – деб, қўшниси билан оралиқда Абдулла қўлидаги кўрпачага жой очди.
- Содеқ, танемаденгме, бу одаме ўзбекнинг энг катта ёзувчисе бўладе-я! – деб бухорои талаффузда шивирлади Муборак.
Буни элас эшитган Абдулла кўрпачасини орага тўшар экан, Содиқнинг:
- Қизил пахта чопонларидан билувдим-а! – деб ўзини оқлагандек бўлди. – Ётинг, домла! Дам оловуза! Эртага отамлашармиз, – деб қўшиб қўйди у.
- Фақат ҳаммамез ярем тун бир ёнда, ярим тун бошқа ёнда ётамез, – деб, Муборак чап ёнига ағдарилди.
Абдулла ҳам оралиққа кириб чап ёнига ётди.
Бу ҳидданми, сўнгги саҳнаданми, атрофдаги хурракларданми Абдулланинг уйқуси келмас, лекин нафсиламри, тўрт кунлик совуқ ёлғизликдан сўнг у яна ўзига ўхшаш одамлар орасида эди…

Кундошлар орасида тўнғич хотин бўлиш яхшими ё кенжа хотинми? Буни ўз бошидан ўтқазганлар айтсин. Моҳларойим ўз хонасида Жаҳонотин билан мутолаа қилиб ўлтирар, ва лекин хаёли айрича жойларда эди.
Жаҳонотин аллақаерлардандир топиб юрган баёзларидан масал ўқир, ул масал жиҳатлари эса Моҳларойимга қасдданми ё тасодифан ўз турмушини эслатарди.
“Илгари айёмда икки кабутар бор эрди, бирини Базанда, бирини Навозонда дер эрдилар. Кеча-кундуз бир ашъёнда дамсоз ва бир кошонада ҳамроз эрдилар. Бир куни Навозанда Базанданинг юзига боқди: осари малоҳат – андуҳ пешонасидан мутолаа қилди. Айди: “Эй, кўзумнинг нури, ва ой маҳзун кўнглумнинг сурури, замиринг кўзгуси хира, юзинг шиои тийра, айёми нафаржомдин нелар кўрдинг ва нелар тегди?”
Анда Базанда айди: “Қадимғилар сўзидурки: “Арзон кира шаҳардин овора қилур”. Ҳеч зод ва роҳила менда йўқ Сафар қилмоқ дағдағаси бошимга тушубдур. Жон тўтиси тан қафасидин парвоз қилур”…
Жаҳонотин ўқишини давом этар, Моҳларойим эса сўнгги сўзларни ўзига ўлчар, чиндан ҳам унинг топталган руҳи, жон тўтиси гўё, тан қафасидан парвоз этгусидек эди… Икки мунгли кабутар орасида Навозанда бўлиб, Жаҳонотин гоҳ насрдан, гоҳ назмдан ўқир, Моҳларойимнинг чалғиган хаёли эса сўз уқмас, тилида эса икки мисра:

Шум рақиби ки адоват қилур
Кофир эрур, ёди худо айламас, -

айланаверади…
Сезгир Жаҳонотин ҳам Моҳларойимнинг пароканда ҳолатини пайқади чамаси, овозини баландроқ кўтариб дона-дона қилиб ўқиди:
“Анда Навозанда айдики: “Сафарга қўп ҳарис бўлмаки, анда бир нуқта зиёда бўлса, сақар бўлур. Сафарда рафиқ керак… Яхши рафиқ бирла сафар қилсанг саодат топарсан ва ёмон рафиқ билан шаковат. Далилдур, нечукким сангпўшт билан чаён ҳамрох бўлғондек”.
Анда Базанда айди: “Қандоғ эрди? Сўзлағил!”
Навозанда айди: “Андоғ эшитганим борки, сангпўшт Ироқдин Ҳижоз сари борур эрди. Йўл узасида ночор бир чаёнга йўлдош бўлди. Иккиси заруратдин ҳамроҳ бўлдилар. Аммо сангпўшт бағоят фаросатлик эрди. То баҳоддеки кўп сафарларда юруб, кўп тажрибалар ҳосил қилган эрди. Аммо чаёнга инон-ихтиёрин бериб, бодиялар қатъ этуб, манозил ва мароҳил тай қилиб юрур эрди. Ўшал аснода ногоҳ бир наҳри азимга дучор бўлдилар. Андин ўтар иложини топмадилар… Охируламр, сангпушт мурод ҳадафиға мақрун бўлуб, шиноварлик бирла муддао истидосининг соҳилиға ўзини олди. Ғоз ва ўрдакдек силкунуб турди. Ногаҳ орқасиға боқти, кўрдики, йўлдоши йўлда ҳорғон… найзасини кифтига тик ушлаб, юқори-қуйи юрубдур. Сангпушт айтдики: «Эй биродар, сабаб надур ки буён ўтмайсиз».
Чаён айди: «Кўз ёшича, сув бўлса, бизга маъзур тутунг». Сангпушт кўнглида айтдики: «Йўлдош бўлмоқ шарти бу эмаски, оз ҳодиса бирла ҳамроҳлик расмини бартараф қилсам, унча хўб эмас. Авло улдурки, ўткариб қўйсам. Қадимий яхшилар масалидурким: «Яхшилиқ қил сувга сол, сув билмаса балиқ билур, балиқ билмаса, холиқ билур».
Алқисса, сангпушт чўлғочини қўлиға олиб, оз ҳаракат бирла ўзини нажот соҳилиға олди. Айди: «Эй биродар, сени дарёдин ўткаргали ўғрадим. Менинг устимға мин. Бежо ҳаракат қилмаки, ўз жонингга жабр қилурсан».
Анда чаён айтди: «Ҳар ким ўз маслаҳатини ўзи билур», деб сангпўштнинг орқасиға минди. Дарёға тушуб оқдилар. Замондин сўнг чаён тебранаберди. Сангпўштга айди: «Букун майдонингни васиъ топдим. Бурунғи яхшилар «Эшак ўюни қирқ йилда»,- дебдурлар. Букун пўлод найзамни якжурма қалқонингға озмойиш қилай дерман».
Сангпушт айтди:
«Сенинг бу хор сифат найзайи бемажолинг менинг бу якжурма қалқонимға нима кор қилсин».
Анда чаён айди: «Билганинг йўқмуким, ақрабнинг муддаоси неш урмоқдур, хоҳ дўст кўксинадур, хоҳ душман орқасина».

Ҳаркими одати нечук бўлғай,
Беиродат зуҳур этар андин.
Тошдин неш аёри йўқ ақраб,
Гарчи мундоқ демак ажаб сендин.

Сангпушт айди: «Яхшилардин бир масал қолибдурким: «Ишонмағил дўстингга, сомон тиқар пўстингга», «Ошнангдин топ» дегандек, дўстум, сув узра хасдек юрмоқ токай. Бу баҳри амиқ жавоҳирларин тамоша қилмоқ керак» деб, ғаввослардек бир ғўта урдиким, ул жавоҳир термоқда ва чаён жон бермоқда қолди, бу масални анинг учун келтурубдурларким «Асилни хатоси бўлмас, ножинсни ошноси бўлмас», «бўйнида иллати борни оёғи қалтирайдур». Бу сўзни ниҳояти узоқдур, лекин мақсад қўлдин кетар». Сўз мақсудига келдик”…
Жаҳонотин қўлидаги китобни шаъм ёниб турган токчага қўяр экан, Моҳларойим ўзича ўйларди: “Қай мақсадда ўқиди ул масални Навозанда? Сен мўлжаллаган сафарда икки кабутар киби бирга бўлолу деями, ва ё “ўзингга эҳтиёт бўл, кундошингни рақиб тутма” қабилидами? Ким ёзган экан ул матални, Жаҳонотиннинг ўзи бўлмасин, йўқ, тили соддароқ, жайдарироқ, кўча тилига ўхшаркан…
Хаёллари айланиб-айланиб яна ўз байтига қайтди: Овозини чиқариб, Моҳларойим пирпираган шамдек қироат этди:

Бўлса гар мақсад кўнгуллар қушларни сайд айламак,
Дона қил ҳолингни, зулфинг ҳалқасидин дом тут…

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:55
Амирул-муслимийн Сайид Умархон аҳён-аҳён эгнига жулдур кийим кийиб, дарвешсимон кўча-куй сандирақлашни хуш кўрарди. Белбоғига эҳтиёт шарт хирпи ошиқу беш-олти олтин танга солинган хилондонини боғлаб, ёнига ишончли навкарлардан кўҳлик қизғиш полвон Гулханий лақабли Муҳаммад Шарифни беанжом таврда оларди-да, бозорми, чойхона карвонсаройми, қиморхонага йўл оларди. Халқнинг салтанат ҳақидаги олди-қочди гапларини ўрганиш баҳона, Амирул-муслимийнга номашруъ бўлмиш хирсу-завқларга ҳам шу асно берилишни хушларди у.
Чилимми ёки кўкнорни саройда ҳам тотса бўлур, кўпроқ қиморхона ошиқ ўйинига ошиқарди ўзига Холбоқи-мисгар лақабини олган Умаршоҳ. Ёнида Журъат лақабли паҳлавон навкари билан у ҳеч нарсадан тап тортмас, керак бўлса ўйинга, керак бўлса қиморхона чапанилари билан олишувга киришиб кетаверади.
Лекин ўша куни аксига олиб, кийим алмаштираман деганда девонга шайхулислом кириб келса бўладими. Нима эмиш, Хўқанд фуқароси бозор-ўчарига берилиб масжидларга қатнамай қўйибди. Айниқса аср билан шом намозида масжид имоми ёнида масжид сўфисию мутаваллисидан ортиқ ҳеч ким йўқмиш. Тоқатсизланган Амирул-муслимийн сармуншийга фармон буюрди: “Кимдаким Пайғамбаримиз Мустафо Расулуллоҳ алайҳиссаломимиздан суннат бўлган намозларни, айниқса аср ва шомни тарк этса 50 дарра урилсин”. Сармунший буларни оқизмай-томизмай ёзиб олди. Шайхулисломнинг шахсий ҳам муддаоси бор экан. Унисини ҳам ҳал этиб, Умаршоҳ кийим бошини алмаштирдию, ёнига Журъат лақабли Гулханийни олиб, тўғри қиморхонага йўл олди.
Бу кун ҳам у қиморхонада ошиқ отишга отланган. Хирпаланган ошиғини “Гардкам!” – деб отади, бироқ ошиғи ҳеч олчи турмайди, яхши тушса товвасига тушади, тушмаса бужулига. Қўли келмай ҳамёнидаги бир танга истисно бор пулини ютқазиб бўлди. Охирги тангасини тергаган бармоқлари билан пайпаслар экан тўсатдан барчага: “Энди бошқа ўйин ўйнаймиз!” – дея, хитоб қилди. Кимдир унга тиртайиб боқди, кимдир хомтамалик билан: “Ўйнаверсак бўларди, ўйин роса қизиятувди” – деди, бироқ Холбоқи-мисгар ёнида қўлини кўксида чирмаштирган Журъат-полвоннинг кўзлари тарозунинг палласига тушган икки оғир тошдек барининг майлини бир тараф оғдирди.
- Қанақа ўйин, ошиқми ахир? – деб, чуғурлаша бошлашди қиморбозлар.
- Мен манови атлас белбоғимни ўртага ёзаман-да, баримиз устига қатор қилиб иккитадан ошиқ терамиз. Кейин беш қадам кўт ташлаб, бирин-кетин хирпаларимизни отамиз. Ким ошиқни чорсидан уриб чиқарса ошиқам, қўл ҳам уники. Хирпасини уриб белбоғ устидан чиқарган одам хирпасиниям, ошиғиниям олади.
Қиморбозлар бош қашишди, буниси – болаларнинг ўйинию, деб ижирғанишгандек бўлишди, бир икки савол сўрашди ва ўйин бошланди. Ёдгор-булотқи дегани “Гардкам!” – дея, хирпасини отди. Майдагина хирпаси ошиқлар қаторидан бир қаричча берироқда бир сакраб, чиқ этиб, ошиқлардан бирига тегдию, шашти ўчиб қаторга кўмилди. Ёдгор-булотқи кир тирноғини тишлаганича чекага турди.
Сафар-боғчи дегани “Ё пирим, мадад!” – дея, хирпасини ирғитди. Хирпаси бориб, Ёдгор-булотқининг хирпасини чўқиди-да, ўзи думалаб, қийиғ арзидан чиқиб кетди.
- Етим қизга елпиғич чикора! – деб, кулиб қўйди Журъат-полвон.
Сафар-боғчи танқа бурнини пишиллатганича, Ёдгор-бўлотқининг рўпарасига ўтди.
Гал Отабой-бўзчига келди. Бутра соқол бу одам хирпасини отишдан аввал тисарилиб, Журъат-полвонга маслаҳат солди:
- Тавваси билан отайми ё бужулими?
Унга Журъат дўққи овозда:
- Сен қассобдан: “Бу кафш хотинимга тўғри келурми?” – деб сўраган одамдайсан! – деган эди, қиморхона шифти қахқахадан бир силкинди.
Ўсал Отабой-бўзчи хирпасини улоқтирган эди, хирпа бечора ошиқлар тугул, уларнинг остидаги чорсига ҳам теккани йўқ.
- Бўзчи белбоққа ёлчимас дегани шу-та! – деб, шарҳлади Журъат-полвон ва яна қиморбозлар бир ботқоқ қурбақа янглиғ қур-қур кулдилар. Ниёзча-оғалиқ отди, Бобожон отди сўнгиси пихини ёрганлардан эмасми, иккита ошиқни уриб чиқарди, бироқ хирпаси ҳам зарба кучидан узоқроқ сапчиб кетган экан, иккинчи қўлда яна иккита ошиққа урилди-да, ўзи улар билан бир ҳовуч бўлиб туриб қолди.
Энди навбат Холбоқи-мисгаримизга етганда, у бошқаларга ўхшаб хирпаланган қўй ошиғи эмас, муштумдек мол хирпасини хилондонидан чиқарди. “Ғирром!” – деди кимдир, “Нотанти!” – деб, ғижинди иккинчиси, лекин Холбоқи-мисгар: “Оғиз ошга етганда, бурни қонаган мен бўлдимми?” – деб, юзини бужурлади-да, Журъат-полвонига қараганди, Журъат-полвон ботмондек қўлини кўтардию: “Шунга ҳам ота гўри қозихонами! Биттанг ёнимга кел!” – деб, буларнинг орасида муштумзўри Ниёзча-оғалиқни ўзига имлади.
- Айт, – деди у Ниёзчага, кавушини кўрсатаркан, – мана бу кавушимни тепага ирғитаман, ерга чаппасига тушадими, ё ўнги биланми? Топсанг сен ҳақ, топмасанг – Ҳолбоқи!
Қиморбозлар бахслашиб кетди, бири “ўнг” деди, бири “чаппаси”ни айтди. Ниёзча-оғалиқ кавушга синчковлаб боқди-да: “Кавушнинг товони қалин экан, ўнги билан тушади”, – деб, хулоса қилди. Журъат-тожик кафшини аёғи билан тепага отган эди, кафши икки ярим марта умбалақашиб роппа-роса чаппасига тушди: “От тошингни, Холбоқи!” – деб, белгилади Журъат. Холбоқи-мисгар: “Гардкам!” – дея, гувалачадек хирпасини ёнлаб олди. Ошиқлар учқундек ҳар томон сочилди. Хирпа, оғир бир юмалаб, белбоғ устида қолди. Ҳолбоқи аввалига ғашғашани бошлаб берган Бобожоннинг хирпасини янчди, охирида эса атлас устида қолган ошиқчаларни жуфтлаб-жуфтлаб сурди. Қийиқ устида ёлғиз ошиқ қолганида шомга азон айтилиб қолди.
Эшитган эшитди уни, эшитмаган хирпасини ошиққа отди. Ошиқ шарақлашига қўшилиб, қиморхона эшиклари ҳам шарақлаб очилди-да, ўн қадар навкар шўру-шайн билан ичкари бостириб келишди.
Йўқ, ўзи эрталаб буюрган эллик даррани бошқалар еган эса-да, Холбоқи-мисгар лақабли Сайид Умархон егани йўқ. Журъат-полвон кору-ҳол қилиб тўрт-беш жароҳатланган навкар орасидан олиб чиқиб кетди Ҳолбоқини.

Мана энди у ўз кутубхонасида Журъат лақабли Муҳаммад Шариф Гулханий билан жулдур жандаларда ўтирар экан: “Ҳолбоқидан гапир, Ҳолбоқидан!” – деган эди, Журъат дағалроқ тожик талаффузида айди: “Андоғ эшитганим борки, одамзод фарзандидин Холбоқи-мисгар деган бир кўкнори бор эрди, намозшом вақтида бировни меҳмонхонасига таом устида ҳозир келибдур. Мардумлар суфрани қуршаб ўлтирурлар эрдилар, шу вақтда азон овози келди. Кишилар айдилар: “Аввал намоз ўқуб, сўнгра таом тановвул қилали. Ҳар ким намоз ўқимаса таом емасун”, – дедилар. Ҳолбоки-мисгар намоз учун ер ўпкани йўқ эрди. Ўрнидин туруб, таҳорат қилиб, намоз ўқуб, сўнгра нарсани маломат қилиб, даржанг бўлуб айтур эрдиким: “Эй, тош кемиргур нафс, мени кўкнори ҳолига боқмай қўлимга совуқ сувни сазовор этиб, рангимни қаҳрабодин ўткариб, ахир намозхон айладинг…” Сиз анга ўхшабсиз. Сазовори нафсингизни битказинг, ё султон амрини”. “Икки суюқлик бир кўнгулга сиғмас” – дебдурлар. Ва яна яхшилар дебдурларким: “Икки кема тутган қолди ғарқоб ичида, чиқмас ул денгиздан бир кема тутмагунча”…
Султон на кулишини, на сўкишини билмай, бир лаҳзага ўйга толди…

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 15:56
Келиннинг чилласи чиқдию, у отасини кўргани Шаҳрихонга отланди. Дурустки, қўл келиб, Сайид Умархон Сирдарё шикорига кетиш тараддудида, сингиллари Офтоб-ойим эса тўй меҳмондорчиликларини битириб, Шаҳрихондаги уйига қайтаётган эди. Амир Умархон буларга яна уч-тўрт югурдак кампир баробарида ўз тўнғич ўғли Муҳаммад Алихонни, жияни Ҳакимхон-тўрани, ҳамда ўз ишончли навкардаридан кўҳлик Муҳаммад Шарифни қўшиб берди.
Кун совиб, ҳавода булдуруқу, йўлларга қиров тушган, шундан эркаклар пўстину, хотин-халаж эса астарли тўнлару юнг рўмолларга ўралиб олишган. Оғизлардан буғ чиқиб, кўҳлик полвон Гулханий истисно, биронтасининг сўз қотишга ҳам майли йўқ. Пишқирган отлар ҳам арава кутмасдан, тезроқ қизиш учун чопишса. Кампирлар билан аёллар аравада танча қургандек, қалин кўрпа остида айланалаб ўтиришган, йигитлар икки ёнда икки от миниб, аравакаш Муҳаммад Шариф-навкар юрган тезликка ўз булонларини мослашган.
Кун қаҳратон эса-да, чиммат остидаги икки яноғи қип-қизил олмадек Ойхон-пошша барибир ўзининг илк баҳор арава сафарини аччиқ-чучук бир туйғу билан эслайди. Худди арава ўриндиғида кўҳлик тожик Мухаммад Шариф эмасу, унинг суюкли Сайид Қосим-тўраси, ёш иссиқ баданига биқинишган кампирлар эмасу, меҳрибон укалари. Арава ғилдираклари ғичирлайди, худди икки оғир тегирмон тошидек унинг ширин хаёлларини ун қилиб янчади…

Кечау кундуз кетимда шарпа ё жосус назар,
Яккалиғ ҳолимни пойлаб кеча-кундуздек юрур.

Ваҳму-қўркунчим нафасдек чун саёз ўлса, бироқ
Ман қадам босган йўлимнинг кети чексиз лаҳм эрур…

Ойхон-пошша ғазал битса-да, уни қоғозга кўчирмайди, ўз исъёнкор хаёлларидан ҳадиксирайди. Ипга терилган маржондек бу байту мисраларни эл кўзидан йироқ, қўйнида, иссиқ юраги ёнида сақлайди. Хаёллар, хаёллар, хаёллар… кошки сизларга чек бўлса, ё кошки сизлардан наф тегса. Илк баҳордан кеч кузга тушиб қолган йўлдексизлар гўё. Лолазор ўрнида анғиз, гуллаб-яшнаган ўрикзорлар бағрини хазон тўлдирган, кўм-кўк кети кўринмас осмон, пасайиб, қош-қовоғини уйдирган кампир янглиғ, оғир булутлари билан хўмраяди. Арава ғилдираги эса тинимсиз ғичир-ғичир, ғичир-ғичир.

Бешанинг бошоқ ўқидек, тоғу-тошнинг нешидек
Санчилур икки куракка бўшлиқ ичра ваҳми нур…

Аравакаш Муҳаммад Шариф Сайид Қосим-йигитдек ашула айтмайди, у хотин-халажни зериктирмаслик учун йўғон дағал овозида матал айтади. Маталлари ҳам кун атворидек ҳазин:

Бор эди Фарғонада бир сарбон
Теваси бор эрди, туғди ногаҳон.

Аҳлу аёли анинг бас эрди чўҳ,
Озуқадин кулбасида нарса йўқ.

Султоннинг ул тевадин ва ул теванинг бўтасидан бошқа бисоти йўқ экан. Бир кун ул тевани қўмлаб, устига оғир юкларни юклаб, сарбон йўлга чиқибди. Уйда қолган бўта онасидин ажраб ёнибди, ўртанибди. Ёз фасли экан, қумлар ёнар, бироқ онаси кетидан югурган бўтанинг юраги ундан бадтар ўртанар экан. Саҳрода ёлғиз дарахт соясида сарбон тевасини чўктирибди.

Бўтаси бориб эди орқасидин,
Ёнди ҳароратлар яғмасидин.

Юзланиб айди: Ҳоло бераҳм онам,
Куйдию ёндию туташти танам.

Аста-аста юрсанг бўлғай на ғам,
Сийна сутингдан эмайин дам-бадам.

Айди онаси боласига боқиб,
Кўзларининг ёшлари сувдек оқиб:

Кўрки, бурундуқ кишининг қўлида,
Бу кишининг кўзлари ўз йўлида,

Менда агар зарра каби ихтиёр
Бўлса эди бўлмас эдим зери бор…

Бу сўзларни эшитган Ойхон-пошшанинг бирам хўрлиги келиб кетдики, совуқдан ёшлари кўзида қотмаса, чиммат оралаб тўкилармиди.
Гулханийнинг маталлари билан пешинларга Марғилонга кириб боришди. Бу атрофда Муҳаммад Шарифни танимаган одам йўқ экан чамаси, бари: “Бир пиёла чой қилайлик, кириб ўтмайсизми?” – деб, ўзлариникига қисташди. Булардан тузукроғини танлаб, унинг қўшига тушдилар, пешинни ўқиб, чой-пой қилишди-да, сўнг, дамланган ошни кутмай, йўлларида давом этишди.
Марғилондан ўн-ўн беш чақирим наридаги Араб-мозор деган ерга етиб қолишганида, осмоннинг авзои янада бузулиб Мадалихон-шаҳзода отидан тушиб, отининг тизгинини аравага боғлади-да, ўзи: “Тўнгдим!” – дея, хотинларнинг орасига, кўрпа остига кирди.
Ойхон-пошша қараса, у нуқул кўрпа остида ўз оёқларини унинг оёқларига текказиб, кўзларини олиб қочгани қочган. Аввалига ўгай ўғлининг ўгай онасига эркаланишидир деган хаёлга борди у, бироқ оёқларини чирмаштиришида алланечук хирсни сезиши биланоқ, Ойхон-пошша аравакаш Муҳаммад Шарифга хитоб этиб, аравани тўхтатди-да, “Энди отга мен минай!” – деб, Ҳакимхон-тўра ёрдамида Мадалихоннинг булонига мингашди. От ҳам арава кетидан судралиб зериккан эканми, шаталоқ отиб, олға чопди. Ҳакимхон-тўра ҳам бўш келмай ўз отини қамчилади. Қоши қорая бошлаган кун ичида улар тезда кўздан ғойиб бўлишди. Муҳаммад Шариф ҳам аравасини авайлаброқ чоптирган эди, Араб-мозорга етиши биланоқ ўнг ғилдиракнинг икки кегайи узулиб тушди.
Хайриятки бу қишлоқда ҳам Муҳаммад Шариф-навкарни таниганлар бор экан. Чой узатиш асносида ғилдирак парралари ҳам тузатилди, аммо Ойхон-пошша билан Ҳакимхон-тўранинг қоралари учиб бўлганди. Ғира-ширада Найман деган ерга етиб олайлик, ўша ерда тунаб қоламиз, – деди Муҳаммад Шариф. Аммо у ерга етишса, на анови икки суворийдан хабар, на уларни кўрганлардан. Майлига, қодир Худо улуғ, адашган бўлишса-да, йўл ёлғиз, ахир бу ерга келиб қолишар деб, қишлоқ оқсоқолиникида тунаб қолишди.
Энди ҳикояни Ойхон-пошша билан Ҳакимхон-тўрадан эшитайлик. Булар аравадан узилган чоғ, орқага қарамасдан бирин-кетин от чоптиришда давом эттираверишибди. Ойхон-пошша ниҳоят эркинлик туйғусини қоронғу ичидан озод этиб, бу туйғуга маст, совуқ ҳавода ўт бўлиб елса, Ҳакимхон-тўра “қиз қувди” дан сархуш бўлиб, янгасининг кетидан қолмайди. Бироз чопгач, аксига олиб, осмонни қора булутлар қуюни қоплабдию, бутун оламни қоронғулик босибди. Бу шабгун зимзиёликда кўрингани – фақат чопган отнинг ҳилпираган ёйи бўлибди. Бирдан қор учқунлаб шамол увиллай бошлабди. Атроф – чангалзор, ёлғиз оёқ йўл ҳам кўринар-кўринмас ҳолатга келибди. Ким ваҳимага тушибди – ёш йигитча Ҳакимхон-тўра. “Орқага қайтайлик!” – деб ялинибди, ёлворибди, лекин янгаси ҳеч тўхтамай, отини шитоб ила олға чоптираверипти.
Иттифоқо, ўша дам совуқ ҳавога дош беролмай отлар ҳам ўпкасини тўлдиришибди-да, хансираб-хансираб тўхташибди. Ҳакимхон-тўра ҳар иккала отни шамширининг дастасига оёғидан қаттиқ боғлабди. Янга бошлаб, қийргунликда буларнинг иккаласи тош лавҳаси оралиғига кириб, ширин жонларидан қўл ювганича, ўлимларини кутиб ўтиришибди. Ҳар дамда буларнинг икки гўшига ажал хабари музлик зимистони томондан ва ваҳимали товушлар чангалзор тарафидан етаркан. Даррандалар наъраси, уларнинг ваҳшийларча ўкиришлари қулоқларига чалинибди. Феълан, булар биқиниб ўтирган ердан бир гала тўнғизу қобонлар ўтиб қолишибди. Улар отларни кўргач, ҳуркканидан шундай чийиллашиб югуришибдики, уларнинг оёғи остида қолган неки бор бўлса, ер билан яксон бўлиб янчилибди. Юрак-пураги чиқиб кетган Ҳакимхон-тўра янгасининг пинжига кириб олиб, жон ҳолатда “Ло ҳавла”ни ўқибди. Отларнинг ўпкалари пўсгач, Ойхон–пошша яна отга минибдию, узоқдаги жинчироқларга чоптирипти. Униси арава тўхтаган Найман қишлоқ экан…

Абдулланинг бехоб кўзларига худди ўша жинчироқлар кўриндию, қамоқхона оқсоқоли буйруғи билан ойқора ётган барча маҳбус бошқа ёнига ўгирилар чоғи, бу уч саҳнадан қай бирини қиссага олишини билмай, у ҳам тескари ёнига ағдарилди.

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:00
Жинлар базми (II фасл) 9 кун
Абдулҳамид ИСМОИЛ
Эрталаб “Подъем!” буйруғи билан ҳамма ёппасига турганда, Абдулла атрофига қараб элликдан ортиқ инсонни кўрди. Боғбончилик йиллари у бир неча ёз ари боқмаганмиди, нақд асаларининг уясидек тиқилинч эди бу ҳона. Эски қамоғида ҳам бу қадар бўлмаса-да, йигирма қадар инсон бир хонада ўтирган, уларнинг орасида кимдир оқсоқоллик қилмаса на ювунишнинг, на сийишнинг, на овқат ейишнинг, на ухлашнинг тартиби бўлади. Бу уяда ҳам қизғиш соқолроқ йўғон оқсоқол дўқ-давара билан маҳбусларнин аввал яқин бурчакдаги пақирга сийишга, сўнг эса ювинишга навбатларни белгиларди. Гал ғундароқ Муборакдан сўнг Абдуллага етганда, оқсоқол дағдаға билан:
- Сен кимсан?! Нега менинг хабарим йўқ? – деб ўшқирди.
Абдулла жавоб учун оғзини жуфтланган эди, орқасидаги майдароқ Содиқ:
- Булар ўзбекнинг котта ёзувчилари бўлади! – деб, Муборакнинг кечаги гапини қилди. – Ярим тунда опкелишти, сиззи уйғотишка ботинмадув, Журъат-ока, – деб қўшиб қўйди у.
- Отинг нима? – деб, дағал эса-да, сал юмшоқроқ сўради Журъат-қизилсоқол.
Унинг отига, бўйи-бастига ҳайрон бўлиб ўтирган Абдулла ҳамманинг ўзига боққан нигоҳларидан уялиброқ айтди:
- Абдулла…
- Э, бу Абдулла Қодирий-ку! – деб қолишди икки-уч ёндан.
- Орамизда шоиримиз бор эди, Чўлпон дегани, энди сени ҳам оқартувга жўнатишибди-да, – деб ачиндими, ё заҳарханда қилди Журъат-полвон. – Майли, чўпчакларингдан ҳали айтарсан, ҳозирча кел, ичингни бўшатвол.
Абдулла ҳамманинг назари остида бурчак томон ўтиб бораркан, ўтган қамоғидан олиб чиққан тўқимаси – Тошпўлат тажангни эслаб қўйди. Бунисидан ҳам зап Намоз-ўғри чиқса ажаб эмас… Бадя олдига етиб ҳам борди-да, лекин гардани билан анови ниқталган нигоҳлар юкини сезди-да, аввалига шимининг пешчокидаги тугмаларини ечишга қўли бормади, кетида яна қанча одам заҳартанг бўлганини ўйлагач, тугмаларини ечдию, пешоби ҳеч келмади. Хаёлларини чалғитишга уринди, шифтга қаради… Кейин ўйлаб боқса, хона оқсоқоли ҳам буни сезган чамаси, ўша пайт бировнинг кўйлагини сочиқ қилиб юзу-қўлини артаётган бир маҳбусни кўриб қолиб, дўна-дўна ўшқириб кетди. Ҳамманинг диққати бошқа бурчакка чалғиб, Абдулла ҳам қовуғини бўшатиб олди. Таҳорат ололмадию, юз-қўлини яхшилаб ювиб, ҳўл бармоқлари билан маҳсисига яширинча маҳс тортиб қўйди. “Худонинг ўзи кечирсин!”
Ўрнига қайтиб, Муборак билан салом-алик қилди. Муборакнинг талаффузидан унинг Бухорои эканлиги сезилар, лекин бунинг устига Абдулла билмаган шеванинг ҳам асорати теккандек эди. Бироқ Абдулла юз хотир қилиб, ҳеч нарса суриштиргани йўқ. Содиқ ҳам ювиниб, ўрнига қайтди. У билан ҳам салом-алик қилиб, Абдулла Чўлпон ҳақида сўради. Буларнинг иккаласи ҳам елка қисиб қўйишди: “Қайдам, биздан аввал ўтирган бўлса керак”. Абдулла зимдан атрофдагиларга қараб чиқди, қамоқхонадаги ғира-шираликданми, ё боя айтганидек – арининг уяси тинмай ғимирлашиданми, биронта таниш юз топгани йўқ. Буларнинг орасида боягинда “Абдулла Қодирий” деганлари ким экан? Наҳотки танишса, ё ўқишган бўлишса? Абдулланинг ғужғон хаёллари ҳам арининг уясидек яна тўзиди. Йўқ, бозор ё издиҳомни эмас, Чўлпоннинг номи тилга олинганиданми, бу ғала-ғувурга қараб мушоирани ўйлади Абдулла.

Сайид Умаршох саройида мушоира дабдаба билан ўтарди. Ову-шикорни яхши кўрган подшоҳ, шоирларнинг йиғинидан ҳам ўлжа олгудек, аввалига бошқаларни пойлар, дўнглик кетида писиб ётган овчи янглиғ фақат кўз-қулоқ бўлар, кимдир товушқон, кимдир тустовуқ отганидан бир навъ қаноат ҳосил қилар, чунки унинг кутгани йирикроқ дарранда – ё шер, ё сиртлон бўларди. Шеърнинг шери ё сиртлонини пойлар экан, Умархон, ёҳуд, тўғрироғи Амирий, атрофдаги шуарои фузалони вақти-бевақт гиж-гижлагандек ҳам бўларди. Оҳирги сафар у мушоира бошланишидан аввал Зулфиқор, Сайфиддин, Содиқ ва Қулмуҳаммад отли тўрт косагул йигитни бир қаторга тизиб саройнинг маликул-шуароси Мавлоно Фазлий кириб келганида унга: “Бул гул руҳларга бир муносиб сўз айтинг!” – деган эди, Мавлоно дафъатдан:

Тилим гўё бараҳна Зулфиқори наъти Аҳмаддур,
Кесарга риштам ботилни Сайфиддин мушаддаддур.
Етушса муниси Содиқ ҳама Козиб бўлур барҳам,
Ҳама олам умид эткучи яхши Қулмуҳаммаддур! -

деб айтди. Ул хонга манзур бўлиб, эгнидаги беш юз тиллолик пўстинини дарҳол ечиб, Мавлоно Фазлийнинг елкасига ёпти. Буни кўрган шоирлар бири биридан ўзаман деб, хон шаънига қасидалар, рубойилар айтиб кетишди.
Биринчи бўлиб Мавлоно Хозиқ ўз рубоийсини айтди:

Чун ёфт жаҳон ба асри вай тўйи дигар,
Жамжоҳи жаҳон сурё ба сад зийнату фарр,
Сар кард ба шаҳзода ки шуд базм ҳама,
Жўши тараби жоми майи шоҳ Умар.

Ҳамма Мавлоно Ҳозиқийга тасаннолар айтди. Умархон эса ширинсуҳан шоирга кумуш жабдуқли отини ҳадъя қилди. Бу отни кўрган Бухоро амири Ҳайдарнинг укаси Амир Ҳусайн форсий забонни бир чекага қўйиб, соф туркийда қасидасини ўқиди.

Гарчи кўп кездук жаҳонда хору зору дарбадар,
Тобтук ахир боргоҳи ҳазрати Султон Умар.
Риштаи иҳлос ила ҳизматга боғлабмиз камар,
Шукри лиллоҳ қилди бизга лутфу шафқатдин назар.
Шоҳ бизнинг шоҳимиз, султон бизи султонимиз,
Давр бизнинг давримиз, даврон бизи давронимиз…

Амир Умархон Амир Ҳусайнни қучоқлаб, девонбеги ўрнига ўтказди, фахрий инъом либосини тортиқ қилди. Қасидалар шарақлаб ўқилди, туҳфаю армуғонлар ширинқаламлар аро улашилди. Хонсалару дастархончилар лазиз таомларни тарқатишди, соқию косагуллар жом-жом шаробу май узатишди. Муғаннийлару машшоқлар майин нағма таратишди.
Базм авжига чиққанда маликул-шуаро Мавлоно Фазлий Амирул-мўминийн қулоғига алланарсаларни шивирлагач, қаттиқ қарсак чалди-да, бир дамга мажлисга чўккан сукунатда: “Арши мушоира байни Фазлий ва Маҳзуна”, – деди-да, қўли билан бурчакдаги ғуломгардишга кўрсатиб ўз бадиҳасини бошлади:

Юз офарин сўзингга лубби лубоб кўрмай,
Арзи жома этарму ойина об кўрмай…

Кимдир қийқирди, кимдир чапак чалди, кимдир қаҳқаха отди. Шовқин бироз босилгач, ғуломгардиш кетидан майин тебранган аёл овози янгради:

Кимдан чиқар бу сўзлар баҳри кабоб кўрмай,
Ганж ўлмагай муяссар ҳолин ҳароб кўрмай.

Энди бояги шовқинларнинг икки ҳиссаси кўтарилди. “Дод!” – деди кимдир, “Дўст!” – дея, хитоб қилди бошқаси. Мавлоно Фазлий таъзим бажо келтириб давом этди:

Мастураи суҳанга пўшидалиғ муносиб,
Маъно арусини бас мен бениқоб кўрмай…

Шовқин энди кўтарилай деганда, ундан бурунроқ жавоб келди:

Йўқ айб, сўзларимни гар бўлмаса муаддаб,
Андоқки ўт кўкаргай ҳеч офтоб кўрмай…

Қий-чув бошланиб кетди. “Нима деди? Нима деди?” – деб, кимдир кимдан сўраган ва кечикиб бўлса-да қаҳқахага қўшилган. Бу шовқинда баъзи байтлар ҳеч кимнинг қулоғига кирмас, бироқ айтишув завқи сўзлар маъносини унутиб, ўз-ўзича базмни қизитиб ётарди. Ахир Мавлоно Файзий яна қарсак чалиб, диққатни ўзига тортди.

Мундоқки нуқтадонсан, ким эрди устодинг,
Ой каби нур қилмас, то офтоб кўрмай…

Сукунатда ғуломгардиш кетидан титраган овоз келди:

Кўп нархлар йиғилса дарёи нур дур ўлғай,
Илм аҳлидин бу мискин бир шайху шоб кўрмай…

Ана эндиги шўришу-суронни кўринг. Маҳзуна тахаллусли бу қиз Мавлоно Фазлийнинг сўнгги ва суюкли шогирдаси эканлигини билганам биларди, билмаганам. Ойни этак билан ёпиб бўлармиди? Айтишувнинг сўнгги байтлари бу шавқли шовқинда ғойиб бўлди, шунда овчи каби шеъру сиртлонини пойлаб ўтирган Сайид Умархон, йўқ, ғазалгўй Амирий, ўз ўрнидан турди-да, барчанинг ҳайрон нигоҳи остида Мавлоно Фазлий ёнига бориб, унга сертош тўқали камарини узатиб, сукунатда ғуломгардишга қарата:
Зери домони ту пинҳон чист, эй гули пираҳон?
деб сўради. Бурчакдан ўйноқироқ овоз:
Нақши сўмми оҳуйи Чин аст дар барги суман, –
деб жавоб берди. Ҳамма жим. Амирий:
Боз тош беҳи дигар кун, эй бигардам аз сарат, –
деса, қиз парда орқасидан:
Ғунчаи серобро монад, ки нашгуфта даҳан…

деди. Шунди зиёфатда рўзи маҳшар турди. Завқу-шавқ денгизига чўмган Амирий: “Шу ерда неки бор бўлса, барини сенларга бердим!” – деб, ёқасини йиртди. Ана талади хосхонани шуарою фузало, аъёну-умаро. Амир олдида ҳеч нима қолмай, толор шип-шийдон бўлди.
- Таланг! – деди амир. Олинг! – деди…

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:00
- Оленг! – бу Муборак билан Содиқ Абдуллага эрталабки ёрма бўтқа билан тахта чой юқини узатишарди.
- Қизув одамакансиз, – дерди Содиқ. – Худди қаткадир учиб кеткандовсиз. Хаёлийз бўттамас, бошқа жойда…
Абдулла чиндан ҳам шавқ денгизидан чиқиб келган кимсадек, атрофига шабкўрона аланглар эди…
* * *
Қамоқхонада бир неча кун ёлғиз ётиб, хаёл тизгинларини қўйиб юборишга одатланибди ўхшайди Абдулла. Камеранинг бунисида тахайюли давом этадиган бўлса, кулгига қолиши тайин. Ана, айтяптику Содиқ: “Учар экансиз!” – деб. Балки кўпроқ бугунги ҳолатини ўйлагани маъқулроқдир. Атрофидаги одамларни ўргангани дурустдир… Абдулла ёрма бўтқага нон бостириб еркан, шуларни ўйларди. Атрофига разм ташлаб чиқса – бўтқани барчага тарқатаётган аскар – анави қумлоқлик бола. Э, қойил-е, ўртоқ ёзувчи! Чўлпон айтмиш:

Хаёлим бир учиб кетиб қоладур,
Мен ҳам тизгинини қўйиб бераман.
Зотан қандай қилиб тутиб тураман?
Энг нозик қилимга тегиб қоладур….

дея, энг керакли нарсаларниям кўрмаса-я? Қумлоқлик бу аскар Абдулланинг боқишини сездими, қувлик қилиб: “Дабавка берайми?” – деб имлади. Бошқа пайт бундай ипирисқи овқатнинг қўшимчаси қурсин, ўзини ҳам емайдиган Абдулла йигитда бир гап борлигини сезиб, гуп-гуп урган юрагини ҳовучлаганича, темир товоққа сим билан боғланган темир қошиқни ялади-да, қумлоқлик аскарнинг олдига шошилди.
Атроф шовқин, қошиқларнинг товоқларга урилган бир пайт биров йигитчанинг шивирлашига аҳамият берармиди.
- Ока, этканийзи опкелдувиза, икки бурда нон беровуз, орасида… – деди-та, шарақлатиб чўмичини бўтқа бидонига уриб, Абдуллага икки кесим нон тутқазди.
Абдулла ҳам эпчиллик қилиб, бу тилимларни чопонининг енгига солди-да, ўрнига товоғида ярим чўмич добавкаси билан қайтди. Унинг юраги яктагу қизил пахта чопони тагидан чиқиб кетгудек урилар, лекин на Муборак, на Содиқ, на уларнинг икки ёнидаги маҳбуслар бирон нарсани пайқаган эди. Абдулла бир амаллаб бўтқани бир бурда нон ҳайдови остида ютиб битқазди-да, товоқларни топшириш маромида бир парча қоғоз билан чўлтоқ қаламчани шимининг чўнтагига солиб, иккинчи бурда нонни пинҳона қумлоқлик йигитчага қайтариб берди.
Ишлади! Отангга рахмат, мусулмон боласи! Ишлади! – деб аллақандай ҳаяжонона ўз жойига қайтди Абдулла. Энди қўлёзмалари сақланиб қоладиган бўлди. Худо хоҳласа бу ердан чиқса, яна бир ёзми, қишми ўтириб, барини битказади. Худо кўрсатмасин, узоқроқ қолиб кетсами – яна барибир омонати омон қолади.
Орада, кун бошланиб, кимнидур сўроққа етаклаб кетишди, кимнидур жой алмаштирганими, Сибир қилиб жўнатгани ашқал-дашқали билан олиб чиқиб кетишди. Кимдир бекорчиликда вақ-вақлашиб ўтирар, кимдир-кимдандир қай мақсадда гап олар, бир сўз билан айтганда, арининг уяси одатдагидек ғувилларди. Фақат Абдулла Мубораку Содиқларнинг саволларига алланечук паришонхотирлик билан бош ирғаб қўяр, унисига эса Содиқ: “Ёзувчимиз яна учиб кетди!” – деб, Муборак билан ўзлари билган майда-чуйда гапларни қилишарди.
Абдулла чиндан ҳам хаёлида учиб борарди.

Учадир… учадир… минг қабат кўкни
бир бошдан сийналаб ўта берадир.
Зерикмай, эринмай кета берадир,
Баъзан ҳовлиқтириб жинни юракни…

Бугун тунда Рахбар-бонусига, ётиғи билан тушунтириб, ёзиб юборса, эрта-индин, Худо хоҳласа қоғоз унинг қўлига тегиб, қўлёзмаларни илдамгина сақлаб қолади. Кимникига элтиб қўяркин? Ўзининг Кўктеракдаги қариндоши Иноғомжонникигами? Ё укаси Асомиддинникигами? Раҳбар-бону ақлли аёл, ақли барига етади. Абдулла хотинини эсладию, кўзи намиқди. Кўп қийналди идборликда шу аёл. Биринчи бор қамалганида ҳам ҳомиладор ҳолатида учта бола билан ёлғиз қолиб кетган эди. Хайриятки у сафар қамоғи ихтисор бўлиб, узоққа чўзилмаганди. Эндигиси қандоқ бўларкин? Яна бола-чақа билан ёлғиз ўзи қолди. Қўлида оз-моз пули бор эди, лекин фурсат чоғлаб, қора кунга сақлаб қўйган пулининг жойини айтгани йўқ-ку унга! Юраги жиз этиб санчилди! Хаёли қаерларда санғимади бу кунлари, бироқ буни эсига ҳам олмабди-ку! Ўз-ўзидан уялди, утанди Абдулла! Ёзувчи дегани ҳеч одам бўлмас экан! – деб койиди ўзини.
Ўтган йили ёзда оналари Жосият-биби оламдан ўтганларида уларни ерга қўйишдию, дафн маросимининг иккинчи куни Абдулла Ёзувчилар Иттифоқи топшириғи билан Чўлпону Ғофур Ғуломларга қўшилиб, Қозонга, татар ёзувчилари қурултойига кетворди. Қаъдаларга қўшниси Мулла Юсуф-домла бош-қош бўлиб қолди. Қозондан қайтиб келган туни болаларини ухлатиб бўлган Раҳбар пиқ-пиқ йиғлаб: “Бир кун худо кўрсатмасин, мен ҳам ўлиб қолсам, мурдам ювилмай, сиз ёзувчилигингиз кетидан қувасиз-а?” – деб, роса кўнглини бузганди. Энди ўйлаб боқса – ҳақ экан ўшанда бетолеъ хотини. Ахир Қозонга бормаса, осмон узилиб ерга тушармиди?! Борганида ҳам атрофи ўйин-кулгу, ҳазил-мутойиба. Бири Ғафур Ғуломга: “Ғафур, сен ичишингни ташла! Талантингни бошига етасан! Одамга ўхшаб юрсанг ўласанми?!” – деб, роса насиҳат қилади. Ғафур ҳам бошини қуйи солганича, бу сўзларни қулоққа олади. “Бу гаплар билан кошки тузалсанг! Ке, қўй, бор анавидан иккитасини топиб кел!” – деб, йўл гаштинию, меҳмондорчилик завқини суришлар… Шуларни кўриб юришга борганмиди?
Ундай деса, дарвозасининг ўнгида мотамсаро ўтирса-да, ўн-ўн беш дақиқа бекорчиликда кимдир гап бошларди:
- Бу йил деҳқончилик қилдувиза, сартопо дахмаза бўларкан. Ҳали ер чоп, ҳали ариғ торт, бу ёғида хомток, хашак… ўсиришкаям вақтинг бўмасакан! Кеча, оғайни, картишка яганаловдим, энди бир суғорсам, чопиғиям кептурипти…
- Пирназарвой, ягана деганини сув бергандан кегин қилардию. Ундан кейин картошка яганаланмийдию!
- Э, ҳазилийззи қўйинг, муллака! Ўзи ўлардек чарчап турипман…
- Йўқ, беҳазил, ана бошқаладан сўранг!
Ҳамма бош лиқиллатади.
- Э, хўп, ягана қилинди нимаю, қилинмади нима?
- Қилинмаса ҳосил яхши бўлади. Қилинса, эккан уруғийззи оласиз холос…
- Вой, нима қип-қўйипман, деҳқончиликдан ўргилай, – дейиши биланоқ азада ҳам қаҳ-қаҳ кулгу кўтарилди.
Яна ҳазил, яна аския…
Абдулла қулоқ солса, атрофидагилар ҳам кими латифа айтган, кими бошқасини масхара қилган, хуллас ичакузди кун ўтказиш. Ўзбекчилик…

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:01
Амир Насруллоҳ барча иноғаларини гумдон қилиб бўлгач, уни ҳокимиятга олиб келган Ҳаким-қушбегидан гумонсирай бошлади. Йўқ, унинг лаёқатида бирор дарзми, кавак кўргани йўқ Амир, бироқ бир эмас тўрт амирга вазир бўлган бу қари тулкидан нималарни ҳам кутса бўларди? Кўнглингда ғулув бўлса-да – унинг домига тушдингми, ширин каломлари билан эритади сени, хушомаду зарофати ила гумон тугунларини бирма-бир ечиб ташлайди. Аввалги амирлар ҳулқи-атворидан гапир-деса Амир Насруллоҳ, шу зайлда сўзлайдики, малихул қабиҳ деб, мақтаяптими у, ё куляптими уларнинг устидан – англаб етолмайсан.
- Бир куни падари бузрукворингиз Шаҳрисабз амири Муҳаммад Содиқбий ҳақида ушбу латифани айтиб берган эдилар. Шаҳрисабздан Китобга келаётганида, мол бозорда ола буқа олиб келаётган бир ўзбекдан туркий сўйлаб: “Сигирингни номи нима?” – деб сўрабди. Ул содда ўзбек нима деб жавоб беришни билмай, гаранг бўлибди. Мир эса ҳадеб сўрайверибди. Ўзбек амирнинг муддаосини тушунмай роса боши қотибди. Ахир амир дарғазаб бўлиб, ҳалиги одамни таёғи билан савалай кетибди. Ул бечора: “Хўкизимнинг оти ҳўкиз!” – деб, қоча бошлабди. Ниҳоят амир надимлардан бири амир муддаосини илғагандек бўлибди ва бечора ўзбекка: “Мир сендан баҳосини сўраяпти!” – деб тушунтирибди. Ўшанда мир ҳам туркийда янглиш гапирганига ақли етибди. Шунда ҳўкиз эгаси хўкизини сотиб олмагани, бундан нарҳини ҳам билмаслигини айтиб, беҳуда еган калтагига пушаймон бўлган экан…

Шу латифани айтиб берсамикан Абдулла мановиларга? Лекин тушунишармикан? Ё Амир Насруллоҳга ўхшаб: “Ҳаким-қушбеги яна устимдан кулаётган бўлмасин!” – деб, ўзбекона гумонга солиб ўтиришмаса тағин…

* * *

Хотинлар ҳақида айтиб бериши керак, ҳа, хотинлар ҳақида. Тўртта эркак бирга йиғилдими, гап бориб-бориб шунга тақалади эмасми! Султон Умархоннинг ҳарами ҳақида.
Моҳларойим Султон Умархоннинг сўнгги мушоирадаги “қилиғидан” хабар топди-да, яна оромини йўқотди. У қилди, бу қилди, барча жодуларини ишга солиб, энди Султон ҳарамида ҳам ўшал каби мушоира ўтказадиган бўлди. Шуаро деган аёлми, отинчами бор экан, бари саройга чақиртирилди. Жаҳонотин ўзининг шогирдаларини йиғди. Уйларининг ичкариларида, дутору танбурларини биров эшитмасин деб, тинғир-тинғир қилиб ўтирадиган машшоқалар ҳам таррор, муғомбир кампирлар воситаси ила саройга буюртирдилар.
Моҳларойимнинг кўнглида сирли бир ҳаваси бор эди. Бу ҳавас ҳақида у ҳеч кимга айтмас, бироқ уни зимдан кузатган икки аёл – Жаҳонотин билан Ойпошша-хон – бу сирдан воқиф эрдилар. Моҳларойим Бобурийлар хонаводасида, Ҳиндистонда туғилмаганидан афсус чекарди. Ёшликда ўқиган китоблариданми Дилдор-бегиму, Гулбадан-бегим, Аржуманд-боную Зебунисо, Нуржаҳон-бегиму Жаҳонаро унинг хаёлида ер эмас, жаннатда яшагандек эди, Шоҳжаҳоннинг Мумтоз Маҳалга бағишлаб қурган Тожмаҳалининг довруғи Моҳларойим юрагини эзиб-эзиб қийнарди…

Нигори гулбаданимни тушимда кўрсам эдим,
Лаби шакаршиканимни тушумда кўрсам эдим…

Мушоира кечасига ҳам у атлас ё адрас кийгани йўқ, Ҳиндистондан келган парчаю ҳарирларга ўралди. Муаттар накхатлар таралди, султоннинг хос икки товуси кенг толорда гуногун думларини ёзиб, хиромон айлашди. Дастурхончи хотинлар базмда елиб-югуришар экан, товуслар чўчиш ўрнига уларни такаббурона чўқиб-чўқиб, кетидан ёқимсиз овозларида ғул-ғуллаб ижирғанишарди. Пурлаззат таомлар ейилди, анор сувию, узум суви деб, мусалласлар ичилди. Шоираларнинг яноқлари анору чиллаки узумдек лов-лов лахчаланди. Энди қасидалар бул зиёфатнинг мезбони олиялари Моҳларойим шаънига ўқилди.

Анингдек келмагай дахр ичра ойим,
Анинг кўнгли саҳоват бирла дойим.
Сурубон келтириб аҳли фазойил,
Йиғилди даргоҳида ҳар қабойил.
Бириси шеър ичра эрди моҳир,
Ғазал демоққа барча эрди шоир…

Маддоҳларга Андижон тужжорлари узоқ Ҳиндистондан келтирган саруполар тортилди. Бир бурчакда, қасидаю ғазаллар қолиб кетиб, чилдирма чалиндию рақс-лапар бошланиб кетди.

Оқ ойдин кечалар,
Оппоқ ойдин кечалар.
Гул билан райҳон бурайди
Ёр юрган кўчалар.

Ёр юрган кўчаларни
Супурай сочим билан.
Чанги чиқса сув сепай
Кўзимдаги ёшим билан.

Аёллар жўш уриб чегарасидан чиқмасин экан. Чиқишса борми, рўмолларини ечиб, ёйлиқ ўрнида елпишдию, ул-ул-уллашди, қий-чув, кулгию чапак шифтга кўтарилди. Хушбўй аторатлар сўниб, атрофни тер ҳиди босди. Ғулдураган товуслар ҳам хослигини унутиб, бир бурчакда писиб қолишди.
Тўрда ёлғиз ўтирган маҳзун Ойпошша-хон ўзича:

Кечди умрим нақди ғафлат бирла нодонлиғда, ҳайф,
Қолғани сарф ўлди андуҳу пушаймонлиғда, хайф… -

деб ўйлади-да, ҳеч кимга билдирмасдан, базмдан ётоқхонасига чиқиб кетди. Чиқиб кетди-да, бу базмнинг авжи, атайин мақсадидан бебаҳра қолди. У чиқиб кетишидан бир пас, ярим пас ўтмай, бурчак эшигидан Моҳларойим чиқиб келдию, хизматкорлар бурчакдаги эшикни шу заҳотиёқ ғуломгардиш билан тўсдилар. Моҳларойим толор марказига яқинлашар экан, базм бекаси Жаҳонотин қаттиқ қарсак чалдию, “Субхон оллоҳ!” – дея, ҳайқирди. Атрофдаги шовқин-сурон истар-истамас оҳиста сўнди.
- Арши мушоира байни Нодира-бегим ва … – орада бироз сукунат тутиб, Жаҳонотин бор овозича: Амирий! – деб ҳайқирди.
Толор бир овоздан “Оҳ!” – деди. Чинданам ғуломгардиш кетидан Амир Умархоннинг шоҳона овози янгради:

Неча арбоби хирад аҳли унундан ори бор?

Унга Нодира-бегим, толор ўртасида туриб, ўзининг нозу-такаллуф тўла овозида:

Ким булар урён аларнинг жуббаи дастори бор, -

деб, жавоб берди. Хотин-қизлар зор-зор “Оҳу воҳ!” қилишди.

Гул юзунг олида зоҳир қилди шабнамдин ароқ… -

деб, давом этди яшринган Амирий.

Ғунча хамушу лабингни гавҳари гуфтори бор…

Яна оҳу-воҳ кўтарилди. Кимдир ҳўнг-ҳўнг йиғлай бошлади.

Соқиё, май бирла бир соат мени шодон қил,-

деган эди Султон, дастурхончи қизлардан бири, чоғир тўла жомни кўтарганича, ғуломгардиш кетига ошиқди. Буни кўрган Нодира-бегим бошини чайқаганича:

Нотавон кўнглимни ҳижрон дардидан озори бор, -

деб қўя қолди. Бирор бир дақиқага айтишув тўхтаб қолди-да, чоғирдан лабини хонсалар қиз этагига артган Амир бундай деди:

Риштаи зулфини бўйнимда кўруб таън айламанг…

Шу маҳал бурчакдаги товуслар, бир нарса сезгандек, бирининг кетидан бири қувлай бошлаган эди, орадаги қий-чувда Нодира-бегим ўз орзусини яққол кўргандек:

Бир бираҳман бут йўлида бўйнида зуннори бор, –

деди. Аёллар бир-биридан нима дейилганини англашмоқчи экан, фақат Жаҳонотин бу сўзларнинг маъносию лафзига етиб, мийиғида кулиб қўйди. Бироқ кейинги сўзларнинг сирини балки у-да тушунмагандир, чунки орадаги гаплар фақат зукко Султон Умархон билан ўртада йўқ яна бир кимсага ҳавола эди:

Эй пари, бир кун бузуқ кулбам сари қилғил хиром… -

чоғирнинг ҳарорати сўзларига урган Амирий жавобига кутгани бул эмасди:

Ҳеч агар йўқтур замони сояси девори бор…

Амирий бир вақтлар “Хуш келдинг” радифли ғазалида ишлатган мажози – “сояи девор” келиб-келиб унга қайтарилди. “Йўқ, бугун кулбангни обод айлашга мен келмагум, истасанг, хуш келдинг деганингга бор, биз сояи девор бўлғон эдик, энди сояи девор бўлиш гали сизларга ҳам тегсун!” – дегандек эди аразу-ўч аралаш Нодирабегим бу сўзлари ила. Шундай дедию – орадаги учинчи кимса томон боқди-да, тилини тишлаб қолди: Ойпошша мажлисда йўқ эди… Бу пайт охирги ҳайратомуз мисрасини айтиб бўлган султон:

Не сабабдин бўлмасин обод кўнглим кишвари… -

жавобини кутди-кутди-да, жавоб бўлмағач, ўзи ғуломгардиш кетидан:

Ишқ шоҳидек Амирий маъдилат осори бор, -

деб, ғазални ўз номи билан тугатиб қўяқолдию, хотин-халаж базмини уларнинг ўзларига қолдириб, ётоқхонасига чиқиб кетди… Вайрон бўлди Нодира кўнгли:

Юзунг ўлсун қароким, эй фалак, зулм авлодинг беҳад,
Айирдинг ёрдин бу Нодир мажнуни шайдони.

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:02
Жинлар базми (II фасл) 10кун
Абдулҳамид Исмоил
Булар ҳақида айтиб берсамикан маҳбусларга Абдулла? Тушунишармикан? Ё бир бошидан “Минг бир кеча” тарзида ҳикоя қилсами? Баҳонада ҳануз ёзилмаган саҳналар ҳам шаклга тушармиди… Зийрак Муборак Абдулланинг атрофидаги суҳбатларга қизиқиб, қулоқ тутганини пайқади-да:
- Ако-Абдулло, сизне қайсе гуноҳ илан муттаҳам қилишде? – деб, гапга тортди.
- Қайдам? – деди Абдулла. – Тепадагилар билишса керак. Вақти соати келиб айтишар… Сиз-чи? – деб, сўраган эди Абдулла, лекин бу пайт маҳбуслар билан олди-бердисини битириб бўлган қизғиш соқолли “оқсоқол” Журъат-ака буларга яқинлашди-да:
- Қани, қул болани чичкани дам олгани деб, сиз билан ҳам бир гаплашайлик-чи, – дея, орадаги суҳбатни бўлди. – Ёзувчиман денг? Ўқимаган эканмиз. “Шум бола” деган китобни ўқиганман. Зап ёзган ўша одам… Абдулла бир нарса деганни “Ўғри” китобини ўқиганман… Ҳа, бояда отингизни Абдулла дедингиз шекилли? “Ўғри”ни сиз ёзмаганмисиз,
- Йўқ, уни Абдулла Қаҳҳор дегани ёзган…
- Билмадим, ёзишларингиз уларга етадимию, барибир тўнингиз яхши экан…
Охирги гапини Журъат-оқсоқол чалғитиш учунми, ё Абдулланинг кўнглини кўтариш учунми, ё боринг-ки, Абдулла тўнини ечиб, унга топшириши учунми айтди, бироқ Абдулланинг хотирига Насруллоҳ-хон давридан бир латифа келиб қолдию, у беҳосдан кулиб:
- Бир подшоҳ эски пайтда урилиб-сурилиб тахтидан ажрабди-да, сарсон-саргардон бўлиб, бир кун Самарқандга кириб борибди. Қўлида на пули, на моли, бор бисоти – бир эски чопони экан. Ноилож ўша чопонини сотишга бозорга борибди. Ҳеч харидор топилмасмиш. Ниҳоят, деярли текин баҳода, аниқроғи чорак дирҳамга чопонини сотибди-да, бу пулга амаллаб қорнини тўйғазибди. Эртасига ўша бозор атрофида юрса, кечаги харидор уни ушлаб олибди-да, “Чопонингни айби бор экан, кечаги савдони бекор қиламан, олмайман!” – деб, дағдаға қила бошлабди. “Айби нима экан?” – деб сўраса шоҳ, ҳалиги одам: “Бутун дунёнинг бити шу чопон ичига йиғилган экан. Кечаси танимда бир мисқол ҳам соғлом эт қолмади, ямлаб ей дейишди!” – деган экан.
Шунга ўхшаб бизнинг тўнимизнинг ҳам айби ўзи билан… – деб, табассум ила битирди ҳикоясини Абдулла.
- Э, қойиле! Тан бердим! – деди Журъат-қизилсоқол. – Сиз бу ерда оёқ ости бўлиб, ивирсиб ётманг, ёнимга кўчасиз. Биз қимор ўйнаганда чўпчаклардан қулоғимга қуясиз, – деди оқсоқол ва чўнтагидаги ошиқларни шарақлатганча, Абдулланинг тўшагини тўрга, унинг ёнига ёзишни буюрди.
Шу дамда бошқа бурчакда икки маҳбус алланарсани бўлишолмай жиғиллашиб қолишганди, оқсоқол олов олиб кетмаслигидан аввал уларни босгани шошди.
Фурсатдан фойдаланиб, Муборак узилган суҳбатни ямагандек:
- Насруллохон давредан гапурдингизме? Биз ҳам ўша даврдан бисёр кўб ўқигон. Айнеқса инглизи кетоб… Ишпиёнларде… – деб қолди.
- Йўғ-е! – деб, ҳайрон бўлганиними, ё ҳайратда қолганини яширолмади Абдулла. – Мен ўша давр ҳақида китоб ёзаётган эдим…
- Унда сиз ман било гапурушингиз лозем, – деб, қувларча кўзини қисиб қўйди Муборак. – Тўшакни тўрга ёзаверай, дэл ҳаминжо қолса бас… Пурсеш бердингиз бизне муттаҳамлик чи, деб. Биз инглиз ишпиёне…
Ажаб, қандай одамлар учрайдия қамоқда…
Абдулла оқсоқол Журъатнинг жағиллашганлар орасида қозилик қилаётганини кўрди-да, Муборак кетидан тўрга чиқиб боришга ботинмади. Кейинроқ бир гап бўлар деб, Содиқ томон қайрилди. Содиқ нариги ёнидаги маҳбус билан гаплашарди. Абдулла қулоқ тутса, нариги томондаги одамнинг шеваси ғалатироқ, бунақа шевалик одамни Абдулла Ўзбекистон сафарларида учратмаганди.
- Мақсад, мўтарвонни тутиб, шипилла гузориши ҳадди мамолик қилинса…
Қамоқда бировнинг суҳбатига беруҳсат қулоқ солиш у ёқда турсин, бировга назар ташлаш қамоқ одобидан эмас. “Бақрайма! Очиб қўйиптими!” – деб, урворишлари ҳам ҳеч гап эмас, шунда Абдулла ҳам номига йўталиб қўйди. Содиқ у томон ўгирилди: “Домла, манови қўшнивуза Афганистонлик муллаладан. Термизу Бухорога зиёрат учун келганаканла, қўлга тушип қоптила” – деб, ҳамма қатори бесочу бесоқол муллани таништирди. Э-ҳа, Афғонистонлик ўзбеклардан денг…
Абдулланинг ўзи яратган бир ўйини бўлган эди. Трамвайми, автобусда шаҳар марказигами, ё шаҳар марказидан Ҳадра томон уйига кетаётганида йўловчиларнинг юзларига қараб, уларни турли даврларга солиб боқарди. Манови бақалоқ хомсемизроқ киши Насруллоҳон Аркида қози калон бўлармиди, анови патила сочли жиккаккина аёл Нодирабегим ҳарамида дастурхончилар маъмураси бўлишга ярарди. Трамвайнинг шоп мўйлов ҳайдовчиси аравакашликка эмас, қассобликка мосроқ, чипта текшириб юрган бежо кўзли эркак эса Хўқанд бозорида паттачи эмас, ўлпончи эмас, киссавурликка лойиқ эди… Кимдир, ўзи билмаган ҳолда, шоирлик мартабасига кўтарилар, бошқаси қўлтиғида попкаси билан, ўзининг жаллодлигидан бехабар, Бозормачит бекатида тушиб қоларди.
Ана шу ўйинини эслади шу тобда Абдулла. Ўлиб қолсаям бу афғон мулласида афғон мулласини танимасди. Кўп бўлса Бухоро зиндонида оёғига ғул солинган тутқун деб билармиди…
Абдулла мулло билан қўл бериб кўришди.
- Ассалому алайкум, қандоқсиз, жонингиз журми? – деб, кўришиб кетди мулла.
¬- Була бзани улув ёзувчиларимиза-те! – деб қўшиб қўйди ўзидан Содиқ.
- Баҳ-бах-баҳ! – деди, тиржайганича мулла, – Тасаддуғинг кетай аҳли ёзғучидин, шоядки бизнинг воқеатимиздин огоҳ ўлуб тазкираи масоиллардан ёзсалар… Бул сари шўрангезимизга Дўстмуҳаммад подшоҳнинг бошиға тушмаган балолар ёғилиптур, ани айтишга тил ожиз ва дил пурхундир…
- Сиз Дўстмуҳаммад-подшоҳнинг тарихидан бохабармисиз? – деб сўради ҳайратда Абдулла.
- Наинки бохабар ва лекин ул зоти забунвашнинг авлодидин эрурмиз…
- Демакки, Дўстмуҳамад-подшоҳ тахтидан қулаб, Бухоро амири Насруллоҳ-хоннинг олдига келганини эшитган бўлсангиз керак?
- Йўқса-чи! Ўзим ҳам ул роҳигузаронлик кетидан бу ҳолати нофаржомга тушубман… Айтиб берайму?
Абдулла “Ҳа” дейишга улгурмади, чунки шу топда Муборак унинг енгидан тортиб: “Ахсоқол олдега чағуряпти!” – деб, мулло билан келишишга ҳам қўймасдан, Абдуллани қамоқхона тўрига бошлади.

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:02
Журъат оқсоқол икки қават ёстиқни қўлтиғига қўйиб, ёнбошлаб майкачан ётарди. Бармоқлари орасида икки хирпаланган кичик ошиқ шақилаб ўйнар, у Абдуллага ўзининг ўнг ёнидан жой кўрсатди-да, Муборакка буюрди.
- Ёзувчига ҳаммани танитиш керак. Ёзувчи ўз қаҳрамонларини билсин. Битар ишнинг бошига, яхши келур қошига, деб қўйибди. Бирма-бир опкел қаҳрамонларингни!
Муборак узоқдагилардан бошлади. Ҳар кимни у биттама-битта тўрга бошлар, келган одам отини ва нима учун қамалганини айтар, Журъат-оқсоқол эса ҳар бирига икки оғиз шарҳ бериб қўярди.
- Фалончи Фистончиев, Ўзбекистон Жиноий кодексининг 150-нчи моддаси, порахўрликда воситачилик. – Унга оқсоқол: “Бор мақтанса топилар, йўқ мақтанса чочилар” – деб қўяр, Фалончи ғунда баданини таъзимга эголмай, қорин устидан бош эгиб таъзим қилиб қўярди-да, оқсоқол имоси билан орқасига қайтарди.
- Фистончи Фалончиев, Ўзбекистон Жиноий кодексининг 233-нчи моддаси, алдаш ва ишончдан суистеъмол қилиш. “Ёлғон масал турмас!” – деб, чўрт кесиб қўярди Журъат. Фистончи Фалончиев мақолнинг маъносига етмасдан, айёр кўзларини табассумга бўяб, юзларини бужмайтирарди.
- Фалонбой Фалонбоев, – кўзини ёғ босган бу маҳбус ўзининг моддасини айтар экан – 150-нчи, порахўрликка кўндириш, – Журъат, ижирғаниб: “Харомзоданинг қуйруғи бир тутам!” – деб қўлини силтар, Фалонбоев эса: “Озодликда бўлсак, сени нима қилишимни хўп билардим-а!” – дегандек, тилла тишларини ғичирлатар ва салқи юзини буруштирганича кетига қайтарди.
Бироқ таништирувга келганларнинг энг кўпи битта моддани турлаб-турлаб айтар, 1926-нчи йил қабул қилинган Ўзбекистон Жиноий Кодексининг 66-нчи моддасини. Бири 66-нчи модданинг 12-нчи бандини – контрреволюцион ҳаракат жинояти ҳақидаги хабарни тегишли органларга еткизмаслик ҳақида сўзласа, иккинчиси айни шу модданинг 10-нчи бандини эсларди – контрреволюцион ташвиқоту тарғибот. Буларга Журъат-оқсоқол аллақандай ўкинч билан: “Ишонмагин дўстингга, сомон тиқар пўстингга!”, ё “Эсинг борида этагингни ёп!” – деб қўяқоларди.
Бирма-бир эллик-олтмиш одамнинг бари буларнинг кўзи олдидан ўтди. Бирови: “Ким экан бу янги ўнгқўл вазир?” – деб тиржайди, бошқаси қўғирчоқбоз бу одатдан нолиб, тумтайгандек бўлди, яна бириси “Бошга тушганни кўз кўрар” – дегандек, ўз хаёлида келдию, ўз хаёлида қайтди. Буларнинг тинимсиз ҳаракатларидан бижиқ хаво янада чучмаллашиб, бижғиган олманинг ҳидида қотди. Ахир олиб келадиган инсон қолмасдан Муборакнинг ўзи буларга яқинлашиб:
- Муборак Кўхонуфф, 66-нче модда, 6-нче банд, ишпиёнчилик, – деб қўя қолди.
- Шестёркаларни шестёркаси бўлиб кет-э, ишпион, – деб, гап отди Журъат-оқсоқол. 666 дегин-а! Яшавор-э! Қўй кўрмаган эсак-да, қий кўрган эдук, – дегин. Айрон тилаб келган бўлсанг челагингни яширма, айт, кимларга ишпиёнчилик қилдинг?…
- Акамулло, сиз беласизку, мен ҳеч қандай ишпиён. Аҳле Мусо қидируб Энглистон тушуб қолдук. Бизнинг бўюнга инаш маломат қўйилибтур.
- Уруғингдан топдингми ахир у ерда?
- Ҳарчандке топдум. Бисёр сарватманду хейли донешманд. Дар барое Бухоро кетоб-кетоб ёзуптурлар. Ўзум ўқудум…
- Ке, минг қарғага бир кесак, сен биланам бир ошиқ ўйнайлик. Ошиқ ўйнашни биласанми ўзи?
- Қанэ, намойшта бино қилай-че…
Абдулла бу суҳбатга қизиқиш билан қулоқ осса-да, анави бижиғ ҳиднинг бу ердаги чидаб бўлмас қўлансалигиданми, ё шунча ночор инсонни юзма-юз кўрганиданми, ва ёйнки ўша намойишнинг ясама ва ғайриинсоний табиатидинми, бехосдан ўқчий бошлади.
- Мен яхшиси эшик тагида ётсам, ҳаво етишмаяпти менга… – деб, оқсоқолга боққан эди, Журъат-қизилқсоқол ҳам ёзувчининг бўзариб кетган юзига назар ташлади-да: “Яхшилик қил, сувга сол, сув билмаса балиқ билур, балиқ билмаса ҳолиқ билур…” – деди-ю, Муборакка: “Эски жойига еталаб қўй!” – деб буюрди.

Жаҳон ганжига шоҳ эрур аждаҳо,
Ки ўтлар сочар қаҳр ҳангомида.
Анинг коми бирла тирилмоқ эрур
Маош айламак аждаҳо комида…

деб ўйлади ўзича Абдулла, елвизак исли эски жойига қайтар экан.

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:03
Ана шу ҳангомаларда тушлик овқати ҳам тортилди. Бу сафар овқатни тарқатишда Винокуровнинг ўзи бош-қош бўлиб турди. Абдулла уни кўриши билан кўзларига қон урди, кўнглида кўп кунлаб йиғилган интиқом ҳиси Абдулланинг бақувват муштларида тугилгандек эди. Ҳозир Винокуров у томонга қараса борми, кўз тўқнашадию, Абдулла бутун йигитлик шаънини бир ҳамлага йиғиб, ярамаснинг бўғзига ёпишади… Бироқ Винокуров бировга қараш тугул, икки бидонни ғалтак аравада олиб келган икки аскар панасида туриб, Журъат-оқсоқолни ўзига имларди. Журъат-оқсоқол ортиқча қисталангсиз Винокуровнинг олдига келдию, улар бир нарсаларни ўзаро шивирлашиб, Винокуров бирданига думи тугилган итдек тисарилиб-тисарилиб, қамоқхона эшигидан чиқиб кетди. Абдулланинг қасоси ҳам фақат тугилган муштлардаю, қисилган нафасда қолди холос.
Нималарни гаплашишди улар қизилсоқол Журъат билан? Оқсоқолнинг ўзидан сўрасамикан? Ё орада аллақандай фитналар бормикан? Маълумки, икки киши бор жойда учинчиси фитнага аралашади. Бу ерда эса икки эмас, олтмиш икки инсон баҳор чаёнидек бир идишга тиқилган бўлса…

Фитна… фитна… фитна… Амир Умархон етти қават кўрпачада бедана патига тўлдирилган болишларга ёнбошлаб ётар экан, унинг ўнгида қисилиб ўтирган Қурама вилоятининг ҳокими Эрназар вилоятидан йиғилган ўлпонлар ҳақида гапирарди:
- Олампаноҳим, бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бироқ бириси куни ўлпончилар вилоят чекароғидан қайтиб келишаётса, йўлида икки шубҳали кимса учраб қолибди. “Кимсан, бу ерда нима қилиб юрибсан?” – деб суриштира бошлаган экан, иккаласи қирчанғи отларига қамчи уриб қочишибди. Ўлпончилар ҳам бўш келмай кетидан қувиб, ахир қўлга олишибди. Уларнинг қўйнидан мана бу хат чиқибди. Хумоюн отингизни кўрибоқ, хатни, ўқимай, сизга олиб келдим, олампаноҳим.
Амир Умархон узатилган хатни ишонқирамайроқ қўлига олди, лекин хат узра кўз югуртирар экан, қошлари хуркайиб, кўзлари олайиб, муштлари тугулиб борди.
- Бачағар! – деди у. Кейин, хатни икки буклаб, жайбига солди-да, Эрназарга бош ирғаб:
Бори шуми? – деб сўради.
- Олампаноҳим, хатда нималар ёзилганини билмадиму, анавиларни исканжага олишса, хат ёзган одам булардан ташқари яна иккита одамни қирғизларнинг орасига, Норбутабийнинг ўғилларига ҳам юборган экан…
- Тутганларни нима қилдинг? – деб тишини ғичирлатди Умархон.
- Яна бир қошиқ қонимдан кечинг, олампаноҳим. Зиндонга солган эдим, зиндондан қочишмоқчи бўлишганида тунқотарларим иккисини-да чопиб қўйибди…
- Аттанг! – деди Амир Умархон ва муштумини бедана пати тиқилган болишга тушурди. Болиш “пўп!” этиб, шаклини ўзгартирди.
- Сен энди кетавер. Бу ёғини ўзим ҳал этаман! – деди Умархон. – Аммо зийраклигингни йўқотма. Чегараларингга кўпроқ одам қўй. Кимни тутсанг менга келтир!
Эрназар: “Хўп бўлади!” – дея, тисарилиб-тисарилиб, бўйини юқори кўтармаганича, хосхонадан ғойиб бўлди.
Қопинган Амир бирор лаҳза ўйланди-да, қарсак урди. Қўшни хонадан соқчиларнинг бири югуриб чиқди.
- Мадали билан Ҳаким-тўрани чақир! – деб буюрди Умархон.
Соқчи Амирнинг ўғлию, жиянини қидиргани чопиб кетди.
Бироздан сўнг йигитларнинг иккаласи Амирнинг ҳузури олийларига таъзим ила кириб келишди.
- Мана буни ўқи! – деб Амир бир парча қоғозни жияни Ҳакимхон-тўрага тутқазди.
Ҳакимхон “Бисмилло” деб, ўқишга киришди.

“1232-хижрия санаси Ражаб ойининг биринчи куни.
Етиб маълум бўлсинким, алҳамдулиллоҳ биз дуогўй дўсти қадрдонимиз дуои жонингизни ва саломингизни қилиб, сояи тақдиру-тадбир остида ҳаргиз соғ-саломат юрубмиз…”
- Охирини ўқи! – деб, тоқатсизланди Умархон.
Ҳакимхон-тўра, бир узулиб, хатнинг пастроқ қисмига боқди ва ниҳоят керакли жойини топди шекилли қайта бошлади:
“Айшу-ишрат ботқоғига ботган, даррандаю парранда қатори хотин-қизни шикори номашруъ қилаётган Умаршоҳнинг тиғи зулми халқимизнинг қаро қонига беланиб…”
- Тубан! – деб, ҳайқирди подшоҳ. Ҳакимхон-тўра ушмундоқ хитобнинг хатгами, хат ёзғучисига тааллуқлигини билмасдан, бир дамга сўзсизланди-да, башарти эҳтиёт бир нарсаларни пичирлаб, кўзини яна қуйироққа югуртирди.
“Вақти интиқом пишиб етди. Жирғатол қирғизларини ҳозирлаб, шай бўлиб турунг. Қорачопонликлар қипчоғу қирғизни бирдек қириш тараддудида эканлигини аларға билдиринг. Қоратегин халқини ҳам унданг. Қишқа яна бир ўлпон солинармиш денг. Иншаоллоҳ ошиқларимиз олчи тушуб, вали неъматингиздан сизларга мерос бўлиб қолғон Хўқанд тахти ул бедаво остида қулаб, қайта Олимхон авлодига насиб айлағай.
Аддои хайриҳоҳингиз Ражаб-девонбеги…”
- Аблаҳ! – деб юборди шу ерда Мадали.
- Сотқин! – деб, қўшиб қўйди хатни Умаршохга ихтиёрсиз қайтарар экан, Ҳакимхон-тўра.
- Чоғир! – деб бақирди буларга тескари Умаршоҳ.
Соқчилардан бири хумча тўла май олиб чиқиб, уни косага қуйди. Амир бир нафасда уни сипқарди.
- Сен бориб Ражабни топ! – деб буюрди у ўғли Мадалига, ҳўл мўйлабларини енги билан артар экан. Мадали югуриб ташқарига чиқиб кетди.
- Қуй! – деб, косасини жияни Ҳакимхон-тўрага узатди Амирул-муслимийн. Ҳакимхон-тўра хумчани косага бўшатар экан, Умархон унга:
- Ит Ражаб келса, мендин бохабар бўлиб тургин! – деб, қўшиб қўйди-да, косани қулт-қулт ичига ағдарди.
Ҳадемай Мадали ўнгида ҳаллослаб, Ражаб девонбеги кириб келди. Кириб келдию, тиз чўкди. Чўккалаб Амирга таъзим қилди:
- Буюрган экансиз, олампаноҳим…
Умаршоҳ тунд бир ҳолатда унга бояги хатни узатди-да:
- Ўқи буни! – деб ўшқирди.
Ражаб-девонбеги, ҳеч нарсадан хабари йўқдек, бояги мактубни ўқишга тушди. “Ёвузлик саҳросининг тикани, залолат вайронасининг бойўғлиси бўлмиш беҳосил Умархон …” – деган жойига етгач, тутилиб:
- Йўқ, бу каби қабиҳ сўзларни мен ўқиёлмайман, олампаноҳим! – деб туриб олди.
- Муҳрига қара! Муҳри сеникими?! – деб ҳайқирди Умархон. Ражаб-девонбеги хатнинг туб қисмига боқди-да, бирданига унинг бўртинган юзларига қон уриб:
- Илло-билло бу туҳмату фитна! – деб, хитоб этди ва – Худо урсин, агарда! – дея, қасам ичишга тушиб кетди у.
- Имзонг сеники-а! – дея, енгилмади Умархон.
Бунисига Ражаб-девонбеги байт билан жавоб берди:

Машнав суҳани ҳар кас ва бишнав суҳани ман,
Ки арбоби ғараз рост ба ҳар боб суҳанҳо.

Ҳар кимнинг гапига кираверма, мен ҳақимда мендан эшит,
Ғараз аҳлининг сўзи исталган борада бўлиши мумкин.

Тортишув яна бир қанча вақт давом этди. Умаршоҳ у деса, вазири бу деди, Ражаб-девонбеги айбсизман деса, подшоҳи – айбсиз Парвардигор, деб айтди. Ахир Амир вазирига ишонгандек бўлди, эгнидан зарчопонини ечиб, Мадалию Ҳакимхон-тўра ўнгида Ражаб- қушбегининг гарданига ёпди. Ражаб-қушбеги ўзида йўқ хурсанд бўлиб бу инъомнию, инъомдан ортиқ афуни қабул этди, сўнг олампаноҳидан ижозат олиб уйига кетди.
Уни чиқариб юборгач, Умархон ўғлинию жиянини карвонсаройга юбориб, Қурама вилоятининг ҳокими Эрназарни зудлик билан топиб келишни буюрдию, ўзи оғир бошини бедана патидан ясалган болишга ташлади.
Амир бу қитдай мизғишда қанча вақт ўтказганини билмадик. Йигитлар Эрназар-ҳокимни карвонсарой тугул, аллақайси зиёфатдан топиб, саройга етаклаб келгач, Амир Умархон ўғлию жиянини чиқариб юбориб, ҳоким Эрназар билан нималарни сирлашганини ҳам билмадик.
Билганимиз – Амирнинг фармони олийлари билан Эрназарни Қурама вилояти ҳокимлигидан озод этиб, унга Тўрақўрғон ва Наманган вилояти берилганида, Ражаб-қушбеги янги ҳокимни бу икки ҳокимиятига ўтказиб келадиган бўлди.
Йўлда Сайхун дарёсидан кечиб, Ахси мавзеида қўш ташлашган чоғи, тун ярмида Эрназарнинг тўрт жаллоди Ражаб-қушбегини милтиқ пилтаси билан бўғиб ўлдириб, жасадини қопга солишдию, Сайхун дарёсининг лойқа сувларига ташлашди.

Бу саҳналар Абдулланинг миясида ажиб бир тезлик билан кечиб, улардан қолган хазанак – Винокуровнинг Журъат-қизилсоқол билан шипшиташи эмас, балки ўзининг уйга, Раҳбар-бонуга ёзмоқчи бўлган хати юракда жиз этдию, бироқ аллақандай ваҳимага йўғрилган бу хаёл ҳам кечдию-ўчди…
Тушлик овқатини кавшаш давом этарди…

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:04
Жинлар базми (II фасл) 11кун
Абдулҳамид ИСМОИЛ
Ёзувчи халқи одам танимайди. Илк қарашда бу фикр зиддиятли туюлса-да, Абдулла умрида неча бор бунга амин бўлган. Ёзувчи халқи одамларни тўқийди, ўз хаёлларидан ясайди. Безайди, ясантиради, тусантиради. Қарабсизки, бир ярамас исқирт ҳам бу бежовда туппа-тузук қаҳрамонга айланади-қўяди. Одамларни ким яхши танир экан - хотинлару театр режисёрлари. Раҳбар билан Маннон Уйғунни эслади шу топда Абдулла. Аёлларнинг юраги хафв сезади чамаси: “Дадаси, манови шогирдингиз ортиқча мулозамат қиладими, эҳтиёт бўлинг, кўнгли тоза эмас унинг...” - дегани дуппа-дуруст гап бўлиб чиқади. “Йўғ-э, хотин, бу йигит адабиётимизнинг келажаги, ҳали шундай ярқирайди-ки!” – деб, Раҳбар-бонусига бас келиши эса аксинча ёппа-ёлғон бўлиб чиқади.
Маннон Уйғун ҳам одамларни тўқимайди, афтидан вазият ичига солади. Ана ўшанда аблаҳнинг аблаҳлиги, мунофиқнинг мунофиқлиги, дўстнинг дўстлиги яққол очилади-қўяди шекилли...
Абдулла бу бекорчи фикрларда қамоқдаги яна бир кунни ўтқазарди. Бир тарафдан қишнинг калта куни йўқолиб боришидан юраги ачишса-да, бошқа ёндан кеч тезроқ келишинию, чўнтагидаги бир парча қоғозу, бир кесим қаламчадан тезроқ фойдаланишни орзуқиб-орзуқиб кутарди.
Маҳмуд Қошғарийда ўқиган эски туркча бир сўз – “им” сўзини ўйларди Абдулла. Бу сўз ўзбекчада “имо” ё “имлаш” сифатида қолган холос. “Им” сўзи эса икки одам ўртасидаги келишилган очқич сўзни англатар экан. Солдатлар орасидаги пароль сўзини. “Им билган эр ўлмас” – дейди Қошғарий. Қумлоқлик аскар билан бир имга келишиб олишсамикан?
Шу пайт Абдулланинг фикрларини бузиб, Муборакнинг жўраси Содиқ Абдулла елкасига қоқди-да, бесўнақай имладию: “Мана бу одам Чўлпон деганийззи ёнида ётганди” – дея, ёнидаги симрайганроқ, тажангроқ маҳбусга имо-ишора қилди.
Абдулла хаёлари тўридан озодланар экан, Чўлпон отини ҳамоно туйса-да, бу ерга нима алоқаси бор эканлигини дарров тушунмай, бироз гангсигандек эди. Миядаги тегирмон тошлар айланиб, негадир қайта Маннон Уйғунга йўлиқди. Бир пайтлар Маннон Уйғуру, Чўлпону, Абдулланинг ўзи ва яна бир қанча ўзбек Москвада яшаган эди. Рост, Абдулла ўшанда ўз муддатининг сўнгигача пойтахтда қололмади, бироқ Москвадан Тошкентга ёлғиз ўзи қайтаркан, бир кун эмас бир куни Чўлпоннинг Москвада яшаган ҳаёти ҳақида бир нарса ёзишни орзу қилиб келди. Роман бўлмаса қисса бўлар, қисса бўлмаса узунроқ ҳикоя... Аммо афсус, буни ҳам ёзолмади.
У Содиқнинг жўраси билан саломлашди.
- Лазиз-зода, – деб таништирди ўзини энсаси қотганроқ бу одам. - Чўлпон ҳақида суриштирган экансиз. У мен билан тўшак бўлишиб ётган.
Лазиз-зода иштиёқсиз бир йўсинда қамоқ ҳаётининг кундалик манзаларини кавшар, Абдулла эса анави ёзилмай қолган асар армонини қайтадан, юраги аччиқ бир ўкинч билан, туярди. Ана шу ўкинч, ана шу юпанчсизлик хақида бўлиши керак эди бу асар. Дунёнинг марказига айланган Москва, ўқидан чиққан олам, ҳар соҳада инқилоб. Москвага илгарироқ келиб қолишган Ботуми, Фитрат уйларида бир Маяковский, бир Татлин, бир Бахтину, бир Мейерҳолдлар билан учравшувлар. Буларнинг ҳар бири ўз соҳасини ағдар-тўнтар қилиб, янгидан тузаётган даҳо. Чўлпоннинг-да ўзбек шеъриятида қилаётганлари аслида булардан қолишмасди, бироқ ўзлари билан ўзлари овора бу даҳолар бошқаларни кўришармиди...
Буларнинг орасида ким билан топишди Абдулла – тагли-тугли, шажараю-насабли зодагон Алексей Толстой билан. Иккаласи тарихни севишда бирлашишди. Инқилоблар эса бир шоир сўзига мувофиқ:

Эски ола-гастон
тартибсизликдан
янгисини ясаш
бу балки яшаш... -

деган фикрда, иккиси-да айни хулосага келишди. Лекин Толстойни эмас, Чўлпонни эслаётган эди Абдулла. Бировнинг юртига тушиб қолган шоирни.

Билмадим, кўнглимни юпатгай кимлар,
Тоғларми, тошларми ё оқар сувлар...

Ёки кун кетишига Абдулланинг кўнгли бўшашиб кетдими.

Денгизлар қайнаса, тошса сувлари
Кесилса йўлчининг истак йўллари,
денгизга айланса ўнг ва сўллари,
шунда юпатгайму ҳўлланган кўзлар?..

Лазиз-зода Чўлпоннинг ғилдирак кўзойнаги ҳақида гапирар, Абдулла эса ўзининг ёзмаган асарини афсус билан эсларди...
Абдулла Москвада ўқиб юрган чоғи кимдир Тошкентдан Чўлпоннинг “Уйғониш” китобини олиб келди-да, бу китоб дарҳол ўзбеклар орасида қўлма-қўл бўлиб кетди. Абдулла Чўлпонни анчадан бери билар, 1919- нчи йили “Ўзбек ёш шоирлари” юғурмаси шов-шув бўлиб кетгач, Чўлпон номини танимаган инсон қолмаган эди. Булар бир-икки маротаба Фитрат-домланинг “Чағатой гурунги”да ҳам бир-бирига йўлиқишган, бироқ Чўлпон – машҳур шоир, Абдулла эса у вақт атиги бир-икки ҳикоя чоп этган беном ёш ёзғучи – шунинг учун ҳам “сен айри, мен айри” бўлиб юришган.
Бироқ “Уйғониш” Абдулланинг қўлига тегдию, муқовадаги икки сатр: “Нечун очилди кўзим, қайда қолди уйқуларим? Бу уйғонишда тўлиб тошди, ошди қайғуларим...”ни ўқидию, кўзлари очилди. Бу тилда ҳали ҳеч ким ёзмаган, бурун ёзилган адабиёт эса бу тилнинг ўнгида шалвираган увададек титилиб-тўкилиб, Абдулла Москва осмонига қараганича: “Меним ўйимми қора, ёки юрт кўкида булут...” дея, аллақандай сармастликда бу шоирни топишга, унга ўз кўнглидаги бор севгинию эҳтиромни, фахрнию ҳавасни рози изҳор қилишга интиқиб интилди.
Ҳали ҳам эсида Москвадаги ўша учрашув. Зиё Саиду, Айн деган икки қизилсўз Москва Ёзувчиларнинг ишчи-пролетар ассоциацияси дачасида ёш ўзбек адибу шоирларини тўплаб, рус пролетар қаламкашлари оталиғида икки кунлик уқув семинари ўтказадиган бўлишди. “Ўрмонда ош дамлаймиз” – деб, Чўлпону, Боту, Олтою Анқабой, Абдуллаю яна аллакимлар зўр иштиёқ билан дачага тўпланишди. Семинар Чўлпоннинг бир шеърини шарҳ этишдан бошланди:

Кўнгил жимдир. Совуқ кўкда
қараб унга ёниб турган
ҳануз холаю юлдузлар.

Бутун атроф ва ҳарёқда
“Нон! Олтин!” – деб фиғон қилган
талашчи, ғалвачи эллар.

У жим, лекин фиғонларга
қулоқ берган ва кўз тиккан
узоқларга-йироқларга!..

Аввалига Айн бу шеърнинг ғоявий чуруклигию, буржуа индивидуализми ҳақида оғиз кўпиртириб гапирди. Бу шеърнинг Зиё Саид томонидан тайёрланган рус таржимасини ўқиган Авербух дегани ҳам марксизм ғояларидан келиб чиқиб, шеърнинг пала-партишлигию, мантиқий носозлигини фош қили бошлади. Бир нуқтада у:
- Мен айтаётган хулосаларимни таъкидлаш учун худди шу шеърни бошдан оёғига ўгириб ёзиб чиқдим. Бирон нарса ўзгаргани йўқ - ўша-ўша мужмаллик! – дея, ўқий бошлади.

Узоқларга-йироқларга
қулоқ берган ва кўз тиккан
у жим, лекин фиғонларга

талашчи, ғалвачи эллар
“Нон! Олтин!” – деб фиғон қилган
бутун атроф ва ҳарёқда.

Ҳануз холаю юлдузлар
қараб унга ёниб турган
кўнгил жимдир совуқ кўкда.

Ундан кейин Зиё Саид урди, яна бир-икки рус пролетар тоифаси девалашди, танаффусда Чўлпон кўздан ғойиб бўлди. Уқув семинарининг иккинчи қисмида Олтой мақталди, Абдулла рағбатлантирилди... Кейинги танаффусда дили беҳаловат Абдулла Чўлпонни қидиришга тушди. Қараса, у ўз хонасида темир каравотига чалқанча ётганича, бошини чангаллаган. Ёлғиз икки кўзойнаги милтирайди.
Абдулла унинг оёқ томонига ўтиб, каравотнинг бир чекасига ўтирди. Орада сукунат. Кейин Чўлпон ҳазин овозда:
- Буниси менинг шеърим ҳам тугул, Блокни таржима қилган эдим, - деб хўрсиниб қўйди-да, қўшиб қўйди: - Емаган сомсага пул тўладик-ку...
Абдулла, ўзини тутолмай, кулиб юборди. “Бефаросат!” – деб ўйлади у ўзича баногоҳ, “Шоир андуҳда ётсаю, сен кулиб ўтирсанг!” Бироқ Чўлпон ҳам кутилмаганда кулиб юборди.
Роса отамлашишди ўшанда иккиси. Абдулла тўкилиб¬-сочилиб Чўлпоннинг “Юпанч истагини” ўқиди:

Ўйлаган ўйлар-ла кўнгил юпанмас,
Кўнгилнинг истаги ўй билан қонмас,
Айталар бу тунда ёруғ шам ёнмас
Чақмаса гугуртни асл ўғуллар...

- Жумабозор истансасида чекиш хумори тутиб, гугурт тополмай бу шеърни ёзган эдим, - деб қувлик қилди Чўлпон. Булар яна ичаги узилиб кулишди...
Шу-шу пролетар ёзувчиларининг фитналари орасида буларнинг иккиси қиёмат дўст бўлишган эди...
* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:05
Фитналарнинг улуғи Умаршоҳнинг девонида эмас, балки ҳарамида юз берарди. Булардан сўнгиси – Моҳларойим бошига Ойпошша кундош бўлиб тушгач, Моҳларойим туйган зорликни Ойпошшанинг ўзига ҳам билдириш воқеаси бўлди. Айтмаганмиди Моҳларойим бир ғазалида:

Урди зулфинг ҳалқаси бўйнимда печ,
То хаёли дами сайёд айладим.

Сайддан сайёдга айланди бу ишда ҳарамнинг тўнғич бекаси. Ойпошша Моҳларойимдек бекнинг қизи эмаса-да, мартабада юқорироқ “хўжақизлардан” – пошшалардан эди. “Оқсуякликда” ундан ортиқ нима бўлиши мумкин – хўжаларга ўхшаб ҳалифалар авлодидан эмас, Пайғамбаримизнинг уруғларидан бўлган сайид ё тўра қизи. Ҳарам атрофида ким кўп – ғаддор кампирлар. Булардан иккитасини ишга солган эди, қидириб-қидириб уруғига “қорача” зинҳор аралашмаган Эшон Султон Хожаи-калоннинг исмат пардаси ортида ўтирган қизини топишди. Ҳам ота, ҳам она томонидан сайидликнинг ипак толасидан яралган бу маъсума - ота тарафидан Аҳрорий, она томонидан Маҳдумий Аъзамий шажара самари бўлиб, ҳусни-латофатда ойдан бож олар эди. Ана ўша сайиданинг таърифини Амирул-муслимийннинг қулоғига етказиш пайидан бўлди ҳарамнинг тўнғич бекаси.
Шу пайт сайидлардан бири Маҳмудхон-тўра Ўратепага ҳоким бўлиш дағдағасида кунора Амир Умархоннинг ҳузури олийларига қатнарди. Орага отинчаларнинг улуғини солиб, Сайид Маҳмуднинг пошшаси орқали унинг Ўратепа ҳокимлигига бўлган иштиёқи Эшон Султон Хожаи-калоннинг бокира қизини Амирул-муслимийн никоҳига олиб бериш орқали ҳал бўлиши ётиғи билан етказилди.
Хон ҳузурига кейинги ташрифи замонида Сайид Маҳмудхон-тўра мўминлар Амирининг Пайғамбаримиз хонаводасига уланиши аҳамиятини таърифу тавсиф этди.
- Бу дунёнгизни Парвардигоримиз бекаму кўст берди, энди нариги дунёни ҳам Тангримизнинг суюкли арзандаларидан бўлмоқчи экансиз, бунинг ҳам тадоригини кўриб қўйган маъқул.
Сайид Маҳмудхон-тўра тутаноқу лабирроқ одам бўлиб, тез-тез гапирар, бу билан бирга ҳамиша суҳбатдоши билан сир бўлишгандек туюларди. “Бошқа одамга айтмас эдиму, бироқ сизга...” – дегандек.
- Бошқа ёндан Амирул-муслимийн рутбангиз ушбу алоқанинг ҳам омили, ҳам мақсади мувофиқидир, - деб, сўнги сўзларни пичирлаш ила ютарди Маҳмудхон-тўра.
- Боғда ўсган энг чиройлик гулни боғбон чакасига тақади эмасми, ул гули раънонинг дурри шабнами осмонимизнинг ягона қуёшига тобеъдир, - деб, тобларди у тезоб амирни. - Ҳулласи шоир айтмиш:

Агарда бо магар ҳам жуфтсози,
Аз у фарзанд зояд кошки ном.
Яъни:
Агар билан магарни жуфт қурсанг,
Ундан кошки исмли фарзанд туғилар.

У қилиб, бу қилиб, совчи солишга кўндирди у Умархонни. Совчилар Эшон Султон Хожаи-калоннинг эшик турмини бузишди. Тўзиди ўшанда Сайидлар хонадони, уясига пашша кирган арилардек ғувиллади аҳли байт. Улуғ-улуғ сайиду хожалар келишди Амир Умархон қошига: Аслзода Шайхул-ислому табаррук қозикалонлар Амирни бу кўримсиз, нобакор ишдан қайтармоқсчи бўлишди. “Исён” деб айтди бири, “ғулув” деб айтди иккинчиси, бироқ шу ерда Амирул-муслимийннинг ҳам қайсарлиги тутди. Бундан бир кеча аввал гўшанишинликда ҳарамнинг тўнғич бекаси бетаъма айтган ғазалдан ўқиди ул “оқсуякларга”:

Берур ғурур ила оройишу фашу дастор,
Ки худнамолиғ эрур зеби корхонаи шайх...

Булар кетидан дарғазаб Амирнинг ўнгига кирган Сайид Маҳмудхон-тўра эса - ё қудратингдан! – юракка малҳам боскандек, Умаршоҳ хозиргина Шайхулислому қозикалонга қайтарган жавобини улагандек мана бу сўзларни айтса бўладими:

Хомуш этарман ани бир шарори оҳ ила
Агарчи тез эрур ўт каби забонаи шайх.

Қисқаси, пишди Амирул-муслимийн юрагида ихтиёр. Эшон Султон Хожаи-калон хонадонига совчи бўлиб Сайид Маҳмудхон-тўранинг ўзи борди. Тағин Эшонларнинг бузурги билан сирлашгандек нафасини ичига ютиб-ютиб, совчилик мақсадини айтди. Эшон Султон Хожаи-калон аввалига ўз қулоғига ишонмади, Сайид Маҳмудхон жумла кетларини ютишда мақсадини яхши англатолмади, - дея, уни узоқ гапга солди. Ул зот қарасалар, Султон Маҳмудхон Ҳазрати Эшон билан тилсимлашгандек, ички гапини чиндан ҳам фитнаю исёнларнинг каттасига олиб боряпти. Бир зум Эшонимиз ўз уруғини дуои бад қилиб, қувиш хаёлига ҳам бордилару, шайтонга “Ҳай” бермай, - дея, ўзларини зўрға тутиб олдилар.
- Амирул-муслимийн - Худонинг ердаги сояси. Сайид Ғози-хожа қардошимиз ҳам бул андишаларга борган, ахир тақдиру муваққатга тан бериб, исмат пардаси ортидаги душизасини... – Сайид Маҳмудхон-тўра яна сидқидилдан гапирган маҳрамдек жумласини сўнгини пичирлашга ўтди.
- Сайид Ғози-хожа нима қилган экан? - деб, билмагандек овоз пилигини бу мавҳумиятда юқори кўтарди Эшон Султонхон.
- Амирул-муслимийннинг бошараф Минг уруғи билан чатишди, энди ўзлари ҳам файзлик амалига эриш...
- Айтаётганингизни бари эриш... – деб, гапни узди Эшон Султонхон Хожаи-калон. – Менинг Минг бўладими, юз мингми, қорачага берадиган қизим йўқ, тамом вассалом!
Ўз қардоши Сайид Маҳмудхон-тўрага, Амирул-муслимийн Умархонга “йўқ” дейишга ботинди онҳазрат, бироқ ишга хон саройининг ҳарами бош қўшган экан, бул мардона “йўқ”ларнинг чеплари бир кун турар, икки кун. Эшон Султонхон Хожаи калоннинг отин пошшалари бор эмасми. Чеплар ташқи хужумдан эмас, ички мулоҳазадан емирилар экан...
Бир ой ўтар-ўтмас муаррихларнинг жимжимадор ёзиши бўйича: “Амир Умархон тўйхонанинг осмонўпар чодирида бахт тахтига ўтирди ва унинг мажлиси, хурсандчилик ўтириши муҳтарам бекларнинг қуёшангиз пешоналари нуридан безак топди. Арғувоний шароб жомлари ялтирашдан ва тароватли майин ичимлик тўла қадаҳлар ёғдуси ўтирганлар юзи саҳифаларини равшан айлаб, кўзларини қамаштирди. Сиймбадан соқийлар юзининг нури офтоби ул базмгоҳ теварагини нурлантириб сафобахш этди. Хушовоз мутрибларнинг дилкушо нағмалари майпарастлар ҳузур-ҳаловати ва қувончини неча чандон зиёда қилди...”
Индаллосини айтганда эса, Амир Умархоннинг суюкли кенжа бекаси Ойпошша устига ундан-да ёш, ундан-да зодагон келин туширилди...

Недан айни шу саҳнани хаёлидан кечирди Абдулла, қайдам? Беихтирос Лазиз-зода ҳамон Чўлпонга тааллуқсиз бўлган алланималарни чайнарди. Унинг Серго Орджонокидзедек икки қулоғ устидаги икки тук сочи ва ўртада ялтираб турган сийқа боши фирқа раҳбари эканлигидан далолат бериб турар, пастга қараб бурчаклаган юзи эса, тажанглигини ҳам ана ўша фирқавий мияю шуурнинг олам машмашалари юзасидан ортиқча уринишларига йўярди.
“Чўлпон, Чўлпон” – деб, ўзим сўрадиму, гап Чўлпонга келганда бир - ҳарам фитнасига, бир - Лазиз-зоданинг икки тук сочига алахсишимни қара!” – деб, ўз-ўзидан ўкинди Абдулла. Ажаб гаплардан бебаҳра қолган бўлсам-а...”
Лекин буларнинг барини бузиб, орага яна қизилсоқол Журъат кириб қолди-да:
- Шахризод акамизнинг навбати энди бизга! – дея, бир қўлида шарақлаган ошиқлар, бошқа қўли билан Абдулланинг тирсагидан тутиб, яна қамоқнинг биқиқ тўрига бошлади...
* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:05
- Биз кечки нонуштага қадар Муборак-жуҳуд билан ошиқ ташлайлик, сиз эса бизга Синдбод-бахрий каби бир ҳикоя сўзлаб беринг, - ва одатдагидек мақол қўшиб қўйди, - Ширин-ширин сўзласанг илон инидан чиқар, аччиқ-аччиқ сўзласанг мусулмон динидан чиқар.
Абдулла, ростини айтганда, ўнғайсизланди. Радиокарнаймиди у, икки қиморбоз ошиқ ўйнашганда буларга чўпчак айтса. Ё фоҳиша хотинмаски, бировнинг чолғусига йўрғаласа. Лекин Журъат-оқсоқолнинг хатти-ҳаракатларида зўрлаш эмас, сиқилган юракнинг ёзилишга эҳтиёжи кўпроқ туюларди. Ахир Журъат-қизилсоқолнинг ўзи айтмиш: “Карнайчидан нима кетар? Бир пуф!”
- Майлингиз, - деб, кўнди Абдулла бироз андишадан сўнг, - Бироқ билингиз, “Иссиқ жон иситмасиз бўлмас”, бизнинг ҳам қизишларимиз бор...
- Сиз “токча” дейсиз, биз “мўри” деймиз. Алқисса, бир-биримизни меҳримизни йўқотмайлик. “Йўқолган тўппи бошимга тор эди” – деб суюнмайлик, - деб яна фикрларини маталларга буркади Журъат-қизилсоқол ва ўз хирпасини тепага ташлади. Хирпа, айланиб-айланиб, ерга урилди-да, аввалига чикага, кейин пукага, кейин товвага ва яна бир умбалақашиб, олчига турди.
- От, Муборак, - деб, имлади оқсоқол ва ҳар доимгидек изоҳлаб қўйди: Кўришмасанг отангни йиқит.

Абдулла ўз чўпчагини бошлади:
- Эй, саодатли авом, ҳикоя қиладирларки бир замонлар Хўқанд хонлигида Амир Умархон деган подшоҳ бўлиб, унинг уч хотини бор экан. Бирининг оти Моҳларойим, иккинчисининг оти Ойпошшахон, учинчиси эса...
- Э, сиз Нодира-бегумдан ҳекоя айтган... – деб, бесамар ўйиндан алахсиди шу захотиёқ Муборак.
- Сабр, - деб, жеркиди оқсоқол. – Сабр қилсанг хом ғўрадин ҳалво битур...
Абдулла бир зумга Муборакнинг топағонлигига ҳайратланди-да, бироқ қиморбозлар яна ўйинга киришганини кўргач, ўзича давом этди:
- Ул шоҳ умрида хотинларни, хотинлардан-да кўра кўпроқ ошиқ ўйинини, ошиқ ўйинидан-да ортиқроқ ов қилишни яхши кўраркан.
“Ошиқ” сўзида ялт этиб Абдуллага қараган Журъат-оқсоқол истеҳзолик табассум аралаш:
- Сизга тараф йўқ Шаҳризод. Қитиқ ерларимизнинг баридан тутдингиз. Майли, тўғри сўзга тўғаноқ бўлмайлик, давом этаверинг, - деб, яна қулоқ осди.
- Бир қиш ўтиб, кўклам келган чоғи хотину-ҳарамини лола сайли баҳонасида далага олиб чиқаман деб, ўзи қиморбоз дўстлари билан овга отланибди. Ов эса қаерда яхши экан - Сирдарё бўйидаги тўқайларда зўр экан. Хўқанддан чиқиб, Косону Тўрақўрғон томонларга бошлашибди отларинию кўчларини. Кўклам шаббодаси эсган, аёллар араваларда ҳаводан сархуш бўлиб, ашулаю лапар айтган, эркаклар йўл-йўлакай далада бедана тутиб, тузда товушқон отиб кетишди.
Булар тўхтаган қишлоқларда халойиқ Умархон-подшох ўзангиларини ўпар, ҳар ерда зиёфат, ҳар бекатда айшу-ишрат, ҳар қадамда кўклам сурури ҳукм сурарди. Бир неча кун деганда булар Тўрақўрғонга кириб келишди. Тўрт кун улуғ дабдаба билан у ерда зиёфатлар берилди, подшоҳ ўз фуқаросига ошлар улашди. Ундан чиқиб, Косонга ўтилди, у ерда ҳам улуғлар қабрларини зиёратлар қилиб, яна ажру-ниёз тариқасида халойиққа садақалар улашилди, зиёфатлар берилди.
Ана кейин дарё бўйига қайтилиб, қўш қўйилди ва атрофдаги бешаю тўқайларда шикорнинг каттаси бошланди. Ов учун йиғилган фақат лочинларнинг сони бир неча мингга етарди. Подшоҳнинг ўзида уч юздан ортиқ хос лочини, тўққизта шунқор қуши бор эди. Қирқ баҳрин, йирик овловчи шоҳин, қирқта оҳу олувчи чарғ-шунқор, икки юз тоз ит, қозоқ хонларидан армуғон бўлиб келган иккита ҳумозот ити ҳам бор эди. Буларнинг бўйинбоғлари олтину-кумушдан эди, ёпинчиғлари эса баҳмалдан.
Тўқайзорга улуғ дабдаба билан кирилгач, Умархон-подшоҳ лочин солишга тушди. Бешадаги қушлар ҳайиқиб, осмонга учганидан, осмон қоп-қора бўлди. Овнинг роса қизиган пайти тўқайзор ичидан овчиларнинг бақириқ-чақириқлари, дод-войлари эшитилиб қолди. Подшоҳ ўғлию жияни билан яқинлашиб қарасалар, қамишзор ичида баҳайбат бир шеру унинг бузоқдек икки боласи турибди. Бу шернинг тортган наърасидан эса еру осмон ларзага келмоқда.
- Хап-сеними! – деди шу ерда подшоҳ! - Шерга ҳеч киминг тегмайсан, текканнинг хонумони талон! – деб буюрди у овчиларга. - Бу шерни мен ўзим отаман!
Умаршоҳнинг Рум подшосидан хадъя бўлиб келган хос тўфанги бор эди, ана ўшани ўқлаб, ўзи пистирмага ётди-да, шер атрофидаги қамишзорга ўт қўйишни буюрди. Қамишзорга ўт кетгач, шер шу қадар бўкирдики, осмон қулаб ерга тушгандек бўлди. Ўт орасида ўзини ҳар томонга уриб, бир зумда уч кишини гумдон, тўрт кишини ярадор қилиб, олтита отни ер тишлатди. Ахир илож тополмай, дашт сари илдамлай бошлаганди, подшоҳ ўз тўфангидан ўт очди. Ўқ келиб ҳайвонлар подшосининг икки кўзи ўртасидан кириб, думи томонидан чиқиб кетган эди. Шер сапчиб, шу қадар даҳшатли наъра тортдики, лочинлар тапур-тупур ерга ёғилди. Аммо бу бўкиришда бу улкан шернинг ўзи ҳам ерга гурсиллаб қулади. Зилзила ерни титратгандек бўлди. Ана турди хайқириқ, ана қалқди шўру-шайн...
Лочину шунқорлар ерга ёғилгандек, подшоҳ устига офарину тасаннолар ёғилди... Подшоҳ эса бу ҳодисадан эсдалик деб, шернинг икки қозиқ тишини суғуртириб, тумор ўрнида ўз бўйнига осиб олди.

Қисса шу ерга етганда қамоқхона эшиги шақир-шуқур билан очилди-да аскарлардан бири жўжахўроз овозда:
- Ужин! – деб қичқирди, ва Абдулла ҳикоясини узди.

* * *

Nigora Umarova
06.08.2012, 16:06
- Эй, саодатли қиморбозлар, - деб ҳикоясини давом эттирди оқишоқ гуручли бўтқа нонуштадан сўнг Абдулла, қисса нимада тугашини ўзи билмасдан. - Бу овдан кейин Умаршоҳ подшоҳ бир неча кун хотинлари билан айшу-ишратда ўтқазиб, Хўқандга қайтадиган бўлибди.
Маллалликка мойилроқ Журъат-қизилсоқолу, юмалоққина ва силлиқ Муборак ҳам ошиқ ўйнашга лаёқатсизроқ урнашгандек бўлишса-да, энди Абдуллага қулоқ осиш тугул, икки жуфт кўзини ҳам тикишди.
- Булар бир неча кўч масофа босиб, Наманган шаҳрига кириб боришибди.
- Биз Намангон шаҳрига бўлгон... – деб, яна ҳикояга аралашган эди Муборак-жуҳуд, Журъат-оқсоқол бу сафар сўз билан чўрт узиш ўрнига, енгидан бир тортиб қўйган эди шеригини, Муборак тилини қисганича, миқ этмай қолди.
- Наманганда ҳам зиёфатлар, яна соқийлару, муғаннийлар, мутриблару нозанинлар, - деб, ақлини жамлашга тиришди Абдулла. Кейин бир фикрга келди чамаси айшу-ишрат саҳифаларини варақлаб ташлагандек янги бир саҳнага киришди.
- Умаршоҳнинг турган-битгани овчи эди. У нафақат даррандаю-парранда овлар, балки ўзи, даррандадек, аёл зотининг паррандасига ташланар эди. Уч никоҳли шарий хотини бир тараф, ўнлаб танноз канизакларию чўрилари бир тараф эди. Ким қўйган бу лақабни, билмадиму, бироқ ҳарамда Умаршоҳнинг тахаллуси, барча билгандек Амирий эмас, балки “дарранда” эди.
Шуни ҳам айтиш керакки, Умаршоҳнинг тўнғич хотини - шоира, кенжа хотини - зодагон, аммо ўртанча хотини дунёда тенги йўқ гўзал эди. Тирик жоннинг унга кўзи тушар эканки, истар-истамас бу ҳуснга махлиё, бу латофатга мафтун бўлиб қолар экан. Айниқса унинг кўзлари жодуга тўла экан, эркакка қараса ҳиёнат, аёлга қараса рашк туйғусини туғдирар, буларнинг ўнгини тушга, тушини бадхобга айлантирар экан.
Буларнинг барига даррандаи подшоҳ зўрига, иҳтиёрларига қарши уйланган экан. Буларнинг оталари бири ҳоким, бири хўжа, бири сайид, барилари подшоҳ иродасига бўйсуниб, ўз қизларини унга қурбон келтирган экан.
Умаршохнинг тўнғич хотинидан бўлган ўғли Мадалихон, Умархоннинг жияни Ҳакимхон билан харам хотинларига боқиш асносида ўзининг ўша ўгай онаси Ойпошшага ошиқу-беқарор бўлиб қолибди. Бундан воқиф бўлган Ҳакимхон дастлаб насиҳат қилибди, гапи ўтмагач: “Отангга айтаман!” – деб, қўрқитибди. Мадалихон бошида гапга кўнгандек бўлса-да, ичида ўша-ўша ножоиз ишқ ўтида куяверибди.
Майли, буларни бир ёнга қўйиб турайлик-да, Умархон-подшонинг ўзидан эшитайлик.
Ул ҳазрат айшу-ишратлар орасида қур ташласа, йўл чиқибди, шундан аввалига хотин-халажини араваларга ўзи солиб, Намангандан Ахсикентга жўнатибди, улардан кейин қўшини йиғиб, ўзи ҳам беш-олти маҳрамию, қирқ одам соқчиси билан йўлга чиқибди. Худонинг қудратини қарангки, худди анавиларнинг кўтарган чангу-тўзонидан каби осмон бир зумда қорайиб, шу қадар қаттиқ шамол кўтарилибдики, мисли довул. Оғиз-бурун ғичир-ғичир тупроққа тўлибди, кўзлар чангдан ачишиб, қизил қонга беланибди. Олам зим-зиё, йўл тугул, ўз отингни ёлини кўриб бўлмас эмиш. Булар қатор бўлиб, бир-бирининг жабдуқидан тутиб, подшоҳ қаерга юрса, кетидан қолмай кетаверишибди. Очиқ чўлда қуюн айланганидек, булар ҳам юриб-юриб, яна эски жойларига қайтиб келишармиш.
Кун ҳам битиб, тун тушгани шамолнинг совуқ нафасидану атрофдаги оч бўриларнинг увиллашидан маълум бўлибди, лекин буларнинг йўли ҳаргиз битмас эмиш. Жин айлантиряпти бизни деган овоза аскардан аскарга ўтиб, барини ваҳимага туширибди. Аввалига соқчиларнинг тўрттаси ўзаро аҳдлашиб, бировнинг қайишидан узилиб, тонгни кутиш учун панароқ жойда қолишибди. Кейинроқ яна учтаси, яна бештаси. Алқисса, тун яримлаб қолганда, подшоҳу атрофида бояги бир сиқим маҳрами қолибди, холос. Бироқ на чироқ, на манзил кўринмас эмиш. Бобур подшоҳ бир пайтлар айтмиш:

Ҳижронингда бу тун кўнгулда қайғу эрди.
Васлингга етишмадим, жиҳат бу эрди.
Оҳим тутуни бирла кўзумнинг ёшидин
Йўл балчиқ эди, кеча қоронғу эди...

Ҳикоя шу ерга етганда, қамоқхона аскарларидан бири бояги жўжахўроз овозда “Отбой!” – дея, нидо қилди ва Журъат-оқсоқол Абдулладан қулоғию кўзини узиб, қамоқхона аҳлига беиштиёқ тарзда: “Отбой! Ўнг ёнга ёт!” – дея, эълон қилди. Абдулла Муборак билан қоронғуда бировларнинг оёқларига қоқилиб-суқилиб, ўз жойларига ўтишди-да, на қобиқ бўшатилган, на таҳорат олинган йўсинда тўшакларига ётишди.
Кечаси, тун яримлаб қолганида, бедор Абдулла Раҳбар-бонусига пайпаслаб-пайпаслаб бир нарсаларни ёзди-да, алланечук жўшқин бир ҳолатда оқсоқол буйруғи билан барча қатори ўнг ёнига ағдарилди. “Ётдим ёним билан, турғизгил имоним билан...”

* * *

(Азизлар, шу ерда қиссанинг иккинчи фасли тугайди. Рамазон ойи муносабати билан дўконимиз келаси ойга ёпилади. Рамазонингиз муборак бўлсин. Давомини бир ойдан кейин истаганлар бир оғиз ёзиб юборинглар)
Абдулҳамид ИСМОИЛ

Nigora Umarova
07.08.2012, 16:39
Айтмоқчиманки, юфорумда жойлаштириб борилса, ўзаро фикр алмашар эдик.
Мана бу ерда. (http://kh-davron.uz/)

Асар юзасидан фикр билдиришингизни кутмоқдамиз.

barlos
07.08.2012, 18:30
Асар юзасидан фикр билдиришингизни кутмоқдамиз.

Албатта, таассуротлар бир талай. Лекин, шахсан, вақт борасида муаммоларга дуч келаётганлигимни қайд этишим зарур, иш билан бўлиб, "бош қашлашга вақт йўқ". Узримизни форумдошларимиз қабул қилади, деган умиддаман...

П.с. Фурсат бўлиши билан ўз фикрларимни билдириб ўтаман, очиғи, роман якуни билан бу ишни амалга оширишни кўнглимга тугиб қўйгандим.

Nigora Umarova
07.08.2012, 18:38
П.с. Фурсат бўлиши билан ўз фикрларимни билдириб ўтаман, очиғи, роман якуни билан бу ишни амалга оширишни кўнглимга тугиб қўйгандим.

Роман ҳақидаги китобхонларнинг фикрини билиш учун муаллиф ҳам форумни кузатиб бораётганликларини унутмайлик. Асар ўқувчисининг фикри муаллиф учун ҳар доим қизиқарли бўлиб келган. Фикримизни қанчалик пайтида ифодаласак, мазмунли асарлар кўпайишига шунчалик ҳиссамизни қўшган бўламиз.
"Самум" ҳақида ҳам фикрингизни билдирмоқчи эдингиз.

Адибнинг набираси Шеркон Қодирий ҳам роман ҳақида ҳануз эшитмаган эканлар. Уларга ҳам гарчи тўлиқ бўлмаса-да, романни етказдик. Яқин кунларда уларнинг ҳам роман ҳақидаги мулоҳазаларини билсак керак.

barlos
07.08.2012, 20:09
Оффтоп:"Самум" ҳақида ҳам фикрингизни билдирмоқчи эдингиз.

мавзу доирасида (http://uforum.uz/showthread.php?t=6080&page=41=408)

Sherkon Qodiriy
14.08.2012, 17:26
Азизлар, шу ерда қиссанинг иккинчи фасли тугайди. Рамазон ойи муносабати билан дўконимиз келаси ойга ёпилади. Рамазонингиз муборак бўлсин. Давомини бир ойдан кейин истаганлар бир оғиз ёзиб юборинглар
Абдулҳамид ИСМОИЛ


Ҳурматли Абдул Ҳамид Исмоил жанобларининг
"Жинлар базми" асари ҳақида


Ёзувчимиз Абдул Ҳамид Исмоил ўқувчиларимизга Абдулла Қодирийнинг сўнгги кунлари ҳақида маълумот бериш орқали тарихга мурожаат этиб, қўлларига қалам олиб жуда хайрли ишга уринибдилар. Буни албатта қўллаб-қувватлаш керак. Аввалидан айтиб қўяй, мен ёзувчи эмасман. Шунинг учун фикрларим оддий бўлиши табиий.
Умуман олганда асар композицияси дуруст, қизиқарли. Асарда ёзувчининг тарихни яхши билиши сезилиб турибди. Умуман воқеликни тарих билан боғлаш асарга муваффақият келтиради. Шунга қарамай ёзувчимиз билан янги асарлари ҳақида бир оз ўртоқлашгим келди:
1. Асар чамамда шеърий қиссага ўхшаб кетаяпти.
2. Хонлик даври қаҳрамонларининг портретларини чизишга эътиборни кучайтириш керакмикан (имкон даражасида, албатта).
3. Ёзувчимизга Набижон Боқийнинг Абдулла Қодирийнинг қатлига оид 1937 йил давлат ҳужжатлари асосида ёзилган "Қатлнома" китобини ўқишни тавсия этардик.
4. Асардаги Ойхон-Пошша амакиваччаси Саид Қосим-хожага менимча номаҳрам ҳисобланади. Лекин, узум тараш воқеаси яхши топилган. Агар қиз номаҳрамдан қочиш керак бўлса, ушбу "Учрашув воқеаси"ни қайта ишлаш керак.

Шуниси аҳамиятлики, муаллиф Қодирий ҳақларида анча маълумотга эга эканликлариёзганларидан сезилиб турибди.
Яна бир фикр: Агар муаллиф Абдулла Қодирийнинг фелъетон ва ҳикоялари жамланган "Диёри бакр" номли янги китобларини ўқисалар , Қодирийни қайтадан кашф этишлари аниқ.

Юқоридаги таъкидлар бизнинг шахсий фикримиз, албатта. Буларни муаллиф эътиборга олиш-олмаслик ихтиёрларида.

Биз эса асарнинг давомини интиқлик билан кутиб қоламиз.

Ҳурмат билан Шеркон Қодирий.

barlos
27.12.2012, 10:47
Ҳар қандай янги асарни мутолаа қилиш, асар билан яқиндан танишиш ўқувчига ҳамиша ўзгача завқ ва ҳаяжон бахш этади. Адиб Ҳамид Исмоилнинг ўзбек халқининг бетакрор ёзувчиси, ўзбек адабиёти тараққиётига улкан янгилик олиб кирган, мислсиз истеъдодли адиби Абдулла Қодирийнинг сўнгги ҳаёти ва ижодини қамраб олган кенг қамровли “Жинлар базми” қиссасини мутолаа қилар эканман, асар менда яхши таассурот қолдирганини эътироф этишни жоиз, деб ўйлайман.

Асардаги мавзуга мос равишда танланган конфликт ва бадиий характернинг ўзига хослиги, воқеалар ривожининг табиийлиги ҳамда сюжетнинг жиддий тус олиши кўз олдингизда яққол намоён бўлади. Айниқса, ўқувчида ўша давр – ёзувчи яшаган ва қурбони бўлган “Жинлар базми”дан, улар қалбида нафрат ва ғазаб уйғонтирса, бироқ, адибнинг хаёлида ёзаётган асарини қоғозга тушира олмай хуноблиги, қонга беланган ҳолда ҳам ўз ритмидан чиқиб кетмасдан қаҳрамонлар билан сўзлашиши, дардлашиши киши руҳиятида аллақандай хотиржамлик, сокинлик бахш этгандек бўлади. Шунда... яна ваҳшийлик устига ваҳшийлик, инсоннинг шавқатсизларча қийноққа солиниши очиқ саҳналарда намоён этилиши, мураккаб тарзда тасвирланиши ўқувчини воқеалар ривожига бўлган қизиқишини янада орттиради.

Менинг фикримча, асарнинг ютуғи шундаки, қиссанинг йўналиши А.Қодирийнинг асарлари йўналишига, тилига, характерига жуда ўхшашлигидадир. Шунингдек, қаҳрамонлар ҳаёти ва кечинмалари аниқ ва тиниқ рангларда чизилган. Оддий тилда айтилганда асар ичидаги “асар” ҳамма вақт ҳам кишини мавжуд ҳолатдан руҳан бошқа ҳолатга кўчиришга ҳамда ўзга ҳис-ҳаяжонга солиш хусусиятига эгадир. “Жинлар базми”да ҳам мана шу услуб қўлланиши натижасида шакл ва жанр янада жонланади. Назмий парчалар эса асарни безашда катта рол ўйнаган. Шуниси билан ушбу асар ўқимишли ва китобхонларда катта қизиқиш уйғотади.

iDead
04.01.2013, 17:21
Ёзувчи хакидаги маълумотларни ушбу сайтдан (http://www.qodiriy.edunet.uz/index.htm)олишингиз мумкин.

http://www.qodiriy.edunet.uz/index.htmKo`rsatilgan linklar ochilmayapti. :(

Menga Abdulla Qodiriyni asarlaridan biri rus tilida kerak edi. Aniqrog`i, Абдулла Кадыри "Скорпион из Алтаря" ("Мехробдан Чаён" ni rus versiyasi) ni izlayapman. Hech kimda shu kitobni elektron formati yo'q mi?

Katta rahmat, oldindan!

Nigora Umarova
05.01.2013, 14:35
Ёзувчи хакидаги маълумотларни ушбу сайтдан (http://www.qodiriy.edunet.uz/index.htm)олишингиз мумкин.

http://www.qodiriy.edunet.uz/index.htmKo`rsatilgan linklar ochilmayapti. :(


:(
Ha, loyiha asosida yaratilgan sayt edi. Loyihaning faoliyti tugagach sayt ham o'z faoliytini tugatgan afsuslarkim...

iDead
05.01.2013, 14:40
Tushunarlik. :(
Мехробдан Чаён" ni rus versiyasi sizda yo'q mi? Elektron versiyasi bo'lsa - zo'r bo'lar edi...

Nigora Umarova
19.02.2013, 18:36
https://img.uforum.uz/images/tfchysh6568907.jpg

Муҳтарам форумдош, адиби аржумандимиз Абдулла Қодирий ҳақида ёзувчининг набираси Шеркон Қодирийнинг "37-хонадон" китоби чоп этилганлигидан хабарингиз бор. Абдулла Қодирийнинг кенжа ўғли Масъуд Қодирий ҳаётлик чоғларида отаси ҳақида бир қанча хотиралар ёзган, аммо бу битиклар китоб шаклига келтирилмаган эди. "37-хонадон"нинг давоми сифатида Шеркон ака амакисининг адабий меросини тартибга келтириб, мухлислар диққатига ҳавола этибдилар. Китоб "DAVR-PRESS" нашриётида чоп этилган.

Tohir Malik
19.02.2013, 18:58
Чақалоқ туғилганда унга исм қўядилар. Аммо бу гўдакка икки ой давомида исм қўймадилар. Чунки оила бошлиғи бу кунларда қамоқда эди. Ўз асарлари билан ҳар бир ўзбекнинг хонадонига, хонадонигагина эмас, қалбига кириб борган беназир адиб Абдулла Қодирий туҳмат балосига учраб, 1926 йилда қамоқда жабр чекиб ўтирганда, унинг оиласида дунёга келган тўртинчи фарзандига исм беришга шошилмадилар. Туҳматнинг қора булутлари тарқайди, дадаси тез кунда озодликка чиқади, ўғлига исмни ўзи беради, деб умид қиладилар.
Ҳақиқат қарор топди, Озодлик офтоби чарақлади. икки ойлик чақалоққа Масъуд деб исм бердилар. Унинг ҳаёти бахтга чулғанишини ният қилдилар.
Мен кўп адабий учрашувларда Масъуд ака билан бирга бўлдим, суҳбатларини эшитдим. Вазмин оҳангда гапирардилар. Кўпроқ акалари-Ҳабибулла Қодирийдан мисол келтирардилар. Яна оталари билан кўришган табаррук инсонларнинг хотираларини баён қилиб берардилар.
Масъуд акага бир хасталик илашиб, тез олиб кетди. Вафотларидан кейин фарзандлари бир қанча фотосурат ва хотиралар битилган қоғозларни олиб келишди. Шифокорларга хос майда, аммо батартиб тарзда ёзилган хотиралар охирига етказилмаган эди. "37-хонадон" нашрдан чиққач, Шеркон Қодирий "Амакимнинг мақолаларини тўплаб қўйган эдим, уни ҳам нашрга тайёрласам",-деган хайрли ниятини билдирди. Мен: "Китобни бойитишга фойдаси тегар",-деб, қўлимдаги хотираларни Шерконга бердим. Бир неча ойлик ижодий иш натижасида "Ўтганлар ёди" деб номланган ажиб бир тўплам юзага келдики, адабиёт муҳиблари учун бу бир қутлуғ воқеа бўлди.

Nigora Umarova
25.04.2013, 06:36
Орадан йиллар ўтгани сари Абдулла Қодирийдек фавқулодда истеъдод эгасининг бетакрор поэтик тафаккур меваси бўлган “Ўткан кунлар”дек биринчи ўзбек романи қадр топаётгани сир эмас. Романнинг таҳлил ва талқинлари махсус қодирийшунослик соҳасини ташкил этади. Айни чоғда, асар майдонга келган давр, романнинг журнал нусхаси билан биринчи нашрлар ўртасидаги матний фарқларга диққат қаратиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.
1. Журналдаги “Ўткан кунлар”

Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига оид айрим мақолаларда, қодирийшунос олимлар ёзган махсус рисола ва монографияларда биринчи марта “Ўткан кунлар” романидан парчалар 1922 йил “Инқилоб” журналида босилгани қайд этилади (Қаранг: И.Султонов. Пьесалар. Мақолалар. Ўзбекистон давлат бадиий адабиёт нашриёти. Т. 1959.303-бет. А.Алиев. Абдулла Қодирий. Ғ.Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти. 1967 йил. -Т. 70-бет.; М.Қўшжонов. Қодирий – эрксизлик қурбони. -Т.”Фан” нашриёти. 1992 йил, 3-бет.; У.Норматов. Қодирий боғи. Т. “Ёзувчи” нашриёти. 1994.43-бет.; Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти (дарслик). -Т. “Маънавият” нашриёти. 2004 йил. 406-бет.; С.Мирвалиев “Абдулла Қодирий”. “Фан” нашриёти. 2004 йил. -Т. 11-бет...). Тўғри, “Инқилоб” ўша йил феврал ойидан бошлаб дунё юзини кўрди. Шу йили саккизта, 1923 йили битта қўшма, кейинги йили иккита қўшма сони босилади. Аммо тарихий далил шуки, журналнинг 1922 йилги бирорта сонида “Ўткан кунлар”дан парчалар берилган эмас.
Журнал муқовасида меҳнаткашларни бирлашувга чақирувчи ўз даврининг машҳур шиоридан кейин “Туркистон коммунистларининг марказ қўмитаси” муассис қилиб кўрсатилади. Шунингдек, муқовага “Ойда бир мартаба чиқатурған адабий, сиёсий, иқтисодий, илмий, тарихий, ижтимоий ва фанний Шарқ йўқсуллари озодлиғиға хизмат қилғувчи расмлик ўзбекча “Инқилоб” мажмуаси” деб ёзиб қўйилади. 1923 йил феврал-мартда чиққан журналнинг 9-10-қўшма сони 19-51-бетларида “Ўткан кунлар”нинг бошидан олти фасл берилади; роман фаслларига ном қўйилмайди. Романнинг биринчи марта матбуот юзини кўриши ўша – 1923 йилга тўғри келади. Ўқувчилар асар давомини, тўғрироғи, журналнинг навбатдаги сонини интизор бўлиб кутадилар. Ўз вақтида “Инқилоб” нашрида муаммолар пайдо бўлган кўринади. Гарчанд ҳар ойда чиқишига ваъда берилса ҳам, бир йилда базўр бир марта чиқади. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, 1924 йил май ойида 11-12-сонлари босилади. Диққат қилинса, журнал муассиси ўзгариб, энди унга “Туркистон маориф комиссарлиги” эгалик қилади. Йўналиши ҳам ихчамлашиб, “Адабий сиёсий, иқтисодий, илмий ва тарихий ўзбекча “Инқилоб” мажмуаси”га айланади. Адади уч мингта. Ўша май сонининг 6-31-бетларида бир йил кутиб ётган романнинг яна олтита фасли берилади. Орадан беш ой ўтиб, октябрда журналнинг 13-14-сонлари нашр этилади. Ношир сифатида аввалги икки ташкилот ўрнида энди “Ўрта Осиё давлат нашриёти” пайдо бўлади. Зиё Саид “журналнинг ётиш” вақти ҳақида “1924 йил октябрь” деб тўғри маълумот беради (Қаранг: Зиё Саид. Танланган асарлар. -Т. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1974 йил. 86-бет). Аммо кейинги икки сондаги “эга”нинг ўзгариши З.Саиднинг “Туркистон коммунистлар фирқаси” маълумотини ҳам табиий равишда ўзгартиради. Чунки сувга чўкмас, ўтда куймас қоғозларга муҳрланган далилларни инкор қилиб бўлмайди. Охирги қўшма соннинг 41-66-бетларида “Ўткан кунлар”нинг давоми ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилади. Муассиссиз, ҳомийсиз, эгасиз қолган “Инқилоб” журнали ёпилгандан кейин Қодирий романидан вақтли матбуотда намуналар босилиши ҳам тўхтайди.
Сал кам икки йил ичида “Инқилоб” журналининг учтагина сонида босилган “Ўткан кунлар”нинг ўн олти фаслини ўрганиш-тадқиқ этиш ҳам бир қанча адабий-илмий масалаларга ойдинлик киритади.
Шу ўринда тарихий роман ёнидаги битта сўз уч хилда ёзилганини ҳам айтиш лозим: “Ўзбеклар ҳаётидан тарихий рўмон” (журналнинг 9-10, 11-12-сонида), “Ўзбеклар тирикчилигидан тарихий рўмон” (журналнинг 13-14-сонида), “Ўзбеклар турмушидан тарихий рўмон” (китоб ҳолидаги 1926 йилги нашрида). Бундай турличаликлар, баъзан журнал таҳририятига тегишли бўлиши ҳам мумкин.
20-йиллар муҳитида имло масаласида бирлик йўқ эди. Ҳар нашр, ҳар газета-журнал битта сўзни турлича ёзиш одатлари бор эди. Имлодаги муаммолар бартараф қилингунига қадар “Инқилоб” журнали “ўрта йўлни” тутишга қарор бериб, қалам аҳлига “...юбориладиган мақола ва шеърлар ўрта имло билан ёзилса ва янгича ёзиб идорани машаққатга солинмаса эди”, деб истак билдирилади (Зиё Саид. Танланган асарлар. -Т. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1974 йил. 85-бет.). Демак, таҳририятга асар олиб келган ҳар қандай ижодкор асарларининг ифода тарзи “ўрта имло”га тушмаса, таҳрирга учраши кутилар эди. Абдулла Қодирий 1925 йили алоҳида китоб ҳолида босилган “Ўткан кунлар”биринчи бўлимининг тилини уч-тўртта “имлочи”лар ўзгартирганини, оқибатда матн “ажойиб бир қуроқ ҳолга” келганидан зорланади. 1926 йилги нашрида имкони борича кўнгли тўлмаган жойларини ўнглайди. Аммо ўша давр қоидасига кўра “босилиш тақдири ношир қўлида” эканини ҳам эслатади. Шунга монанд “Инқилоб”нинг учта сонида чоп этилган “Ўткан кунлар” тақдири, бир томондан, таҳририят қўлида бўлган, иккинчидан эса, асарнинг дунё юзини кўриш жараёнига Абдулла Қодирийнинг ўзи ҳам бефарқ қарамаган бўлиши керак. Қолаверса, журналдаги сўзбошида адиб: “Маълумки, ҳар бир нарсанинг ҳам янги қабул қилиниш — ибтидоий даврида талай камчиликлар билан майдонға келиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомилга юз тутиши табиий бир ҳол”, деб ёзади. Шунга кўра муаллиф романнинг журнал нусхасига билдирилган фикрларни инобатга олиб, китоб ҳолида босилиш палласида ўз қўли билан анча-мунча ўзгартиришлар киритган бўлиши ҳам табиий. Умуман олганда, романнинг такомилида адибнинг қалами, қалби, бадиий тафаккури жуда муҳим роль ўйнаган.
Дарвоқе, Д.Қуронов ва Х.Полвоноваларнинг “Шарқ юлдузи” журнали 2007 йил 1-сонида “Ўткан кунлар” романи матний тадқиқи тўғрисида бир мақоласи босилди. Унда “Инқилоб” журнали бир-икки марта тилга олинади. Бироқ кенгроқ қиёслар, батафсилроқ маълумот берилмайди. Иккинчидан мақолада: “Романнинг “Инқилоб”даги нашри билан, китоб бўлиб чиқиши орасида беш йиллик масофа бор – бу вақт мобайнида адибнинг маҳорати ўсгани шубҳасиз”, деган бир тахминий гап ҳам “Ўткан кунлар”нинг журналдаги парчаси текширишга зарурат туғдиради.
Роман нашрига оид яна бир далил шуки, “Чақимчилиқ” фасли 1924 йили шоир Чўлпон тартиб берган “Адабиёт парчалари” тўпламининг 15-21-саҳифаларида чоп этилади. Хуллас, бундай тарихий манбалар эскирмайди, тахминлар мўрт ва далиллар эса ўжар бўлади.

Nigora Umarova
25.04.2013, 06:38
2. Муҳим бир сана
Абдулла Қодирийнинг романларига юзлаб адабиётшунослар, минглаб мухлислар мурожаат қилади. Бадиий сўзнинг зилол, тоза булоғидан сирмиради; юраклар ҳузурга тўлади... Айни дамда, таниқли адиблардан тортиб, оддий иншо машқ қилувчи мактаб ўқувчиси ҳам, зарурат туғилганида, бевосита романнинг ичкарисига кирмасдан, шундоқ остонада туриб, адибнинг ҳикматга айланиб кетган “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар” гапини ўзлари учун шиор-маёқ қилиб олади.
Бу остонада бошқа ҳикматлар ҳам бор. Романнинг “Ёзғучидан” деган олдсўз-прологи-эскартиши остига муҳим бир сана битилган. Аммо китоб нусхаларида бу сана негадир қайд қилинган эмас; матн орасида озгина ўзгариш ҳам бор. Яхшиси, журналда берилган олдсўз-прологни шу ўринда тўлиқ кўчирамиз:
“Ёзғучидан
Модомики биз янги бир даврга оёқ қўйдиқ, бас биз ҳар бир йўсунда ҳам, шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашмакка мажбурмиз. Шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячиликларда ҳам янгаришға ва халқимизни янги даврнинг «Тоҳир Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдирмоқға мажбурмиз.
Ёзмоқға ниятланганим ушбу «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишмоқ йўлида кичкина бир тажриба, тўғриси бир ҳавас. Маълумки, ҳар бир нарсанинг ҳам янги қабул қилиниш — ибтидоий даврида талай камчиликлар билан майдонға келиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб такомилга юз тутиши табиий бир ҳол. Мана шунинг далдасида, ҳавасимда жасорат этдим; ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим.
Мозийга қайтуб иш кўриш хайрликдир, дейдирлар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан - яқин ўткан кунлардан; тарихимизнинг энг кирлик - қора кунлари бўлған «хон замонлари»дан белгуладим.
Абдулла Қодирий (Ж.б.)
Тошканд, декабр, 1920 нчи йил”.
Бу парча билан китоб нусхаси таққосланса, айрим фарқлар борлиги маълум бўлади: сўзлар қўшилган ва олиб ташланган. Баъзи сўзлар охирига иш-ҳаракатни якунловчи “-дир” қўшимчаси қўшилган; “қ” билан “к” товуши алмашган. Журналдаги “ҳикоячилик” ўрнида “ҳикоячилиқ” ёзилади; китоб нусхасидаги “Мозийға қайтуб иш кўриш хайрлик, дейдилар” гапида ҳам шундай майда ўзгаришлар бор. Журнал матнида баъзан сўзларнинг “-ғон”, “-лиқ” каби қўшимчалари сингормонизмдан холи ёзилади. Бироқ 20-йиллар имлосида турғунлик бўлмагани учун журналнинг ўзида ҳам бир хил сўзларнинг турлича ёзилиш ҳолатлари мавжуд.
Кўчирма охиридаги “Тошкент, декабр 1920 нчи йил” санаси асарнинг бошқа нашрларида учрамайди. Профессор У. Норматов шу сана ва яна бошқа муҳим далилларга таяниб: “Ўткан кунлар” романи 1920 йил охирида ёзиб тугалланган, деб узил-кесил ҳукм-хулоса чиқариш учун тўла асос беради”, (“Қодирий мўъжизаси”. 2010. –Т. “Ўзбекистон”.204- бет), деб ёзади.
1926 йили “Ўткан кунлар” биринчи бўлимининг қайта нашри пайти адиб ёзган “Узр”идаги: “Рўмон, деб сизга тақдим қилинган бу нарса дунёга келиши биланоқ бахтсизликка учрай бошлаған эди: беш йиллаб босила олмай ётди”, деган фикри, ҳақиқатан ҳам китоб кўринишидаги нашр эътиборидан роман 1920 йили ёзиб тугатилгани учун асос бўлади. Аммо, иккинчи бир фикр шуки, романнинг 1923 йили журналда чиққани ва бунинг устига “беш йиллаб босила олмай” ётгани ҳисобга олинса, Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар”и журналда босилишидан беш йил аввал, яъни 1918 йили ёзилгани ҳақиқатга яқин келади. Чунки роман фаслларининг матбуотда кетма-кет босилиши орасида бир йилдан ортиқ чўзилган судралиш вақти бор. “Босила олмай ётиши” шуни ҳам ифода қилади.

3. Фасллар номи
Бадиий асарнинг сарлавҳаси унинг мазмун-моҳиятини ўзида акс эттиради. Баъзан биргина сарлавҳанинг ўзидан асар мавзуси англашилади. “Ўткан кунлар” романи бир товуш фарқи билан бир неча марта “Ўтган кунлар” сарлавҳасида босилди. Баъзи олимларда эътирозлар туғилди. Аммо ўз вақтида адиб қандай ёзган бўлса, ўша ном - “Ўткан кунлар” оммалашди. Маълумки, роман композицион тарафдан ички фаслларга бўлинади. Аммо фаслларни номлаш зарурати нисбатан кейинроқ адиб хаёлига келган кўринади.
Юқорида айтганилганидек, “Ўткан кунлар”нинг журналда берилган бошдаги олти фасли махсус номланмайди. Сюжет воқеаларининг берилиш кетма-кетлиги рақамланади. Еттинчи фаслдан бошлаб, уларга ном қўйилади: “7. Мажбурият.8. Қутлуғ бўлсун. 9. Икки ёқда. 10. Тўй - қизлар мажлиси. 11. Кутилмаган иш... ” . Бу сарлавҳалардан китоб нусхасида “9. Икки ёқда” “9.Қаршилаш” билан, шунингдек, “11.Кутилмаган иш...” номи “11.Кутилмаган бахт” билан алмаштирилади. Табиийки, бундай номланиш матн моҳиятига яқин келади; олдингисига қараганда таъсирлироқ, бадиийроқдир. Журналнинг 1924 йил октябрь ойидаги қўшма сонида роман давоми: “12. Чақимчилиқ. 13. Қамоқ 14. Нажот истаб 15. Тошкент қамоқда 16. Азизбек” сарлавҳалари билан чиқади. Булар ичидан биргина “Нажот истаб” фасли “Нажот истаб Тошкандга” кўринишига киради. Натижасида ёрдамнинг кимдан кутилиши, адиб воқеалар оқимини қай томон бураётгани ва қаҳрамонни қаерга йўналтиргани аниқлашади.

4. Отабекнинг бобоси ким?
Абдулла Қодирий ўз қаҳрамонлари номига жиддий эътибор берадиган ёзувчилар сирасига киради. Исм танлашда ҳеч кимдан андаза олмайди; ўқувчининг тасаввурига образлар ўз исмлари билан бирга муҳрланади. Романнинг дастлабки саҳифаларидаёқ, Отабек, Ҳасанали, Ҳомид, Раҳмат, Мирзакарим қутидор, Кумуш, Ўзбек ойим, Офтоб ойим ва бошқа асосий қаҳрамонлар исмига мос равишда таърифланади, тавсифланади. “Ҳомид” исми ёлғиз айтилганда биров танимайди; “Ҳомид хотинбоз” деса билади, англайди, эслайди. Қутидорнинг ҳам, Отабек ва унинг “маънавий отаси” Ҳасанали исмлари ҳам шундай кўркам, муҳташам, жозибали.
Адиб икки исм давомига “ҳожи” мартабасини тиркаб қўяди: Юсуфбек ҳожи, Акрам ҳожи. Албатта, бу қаҳрамонлар асарда ўз мавқеига, маънавий даражаларига мос равишда сўзлайдилар, сукут сақлайди ва ҳаракат қиладилар. Гоҳида ҳожи ҳоким билан тўқнашади, ҳамма нарсадан кўнгли совуб, “дунё можароларидан этак силкиб” умр ўтказишни ғанимат билади. Бугун ўқувчилар оммаси ўқиётган “Ўткан кунлар” романидан сарлавҳага олиб чиқилган саволга жавоб топилмайди. Отабекнинг отаси маълум ва машҳур – Юсуфбек ҳожи. Исми жисмига, ҳожилик мартабасига уйғун ва характерни ўқувчи яхши кўриб қолади; юрак-юракдан ардоқлайди. Хўш, Отабекнинг бобосининг исми ким? Шу тарзда савол қўйиш мумкинми? Романда исми тилга олинмаган, бор-йўғи бир-икки ўриндагина “Ҳасаналини болалик вақтида Эрондан киши ўғирлаб келгувчи бир туркман қўлидан Отабекнинг бобоси ўн беш тилло баробарига сотиб олған эди” (китоб.9-бет), Меҳмондорчиликдан Отабек суҳбат чоғи: “Сиз бизнинг ҳавлида бўлғанмисиз” деган саволига Қутидор:“Кўб мартабалаб меҳмон бўлдим. Ул вақтда бобонгиз ҳам ҳаётда эдилар” (китоб.14-бет) деб Отабекнинг бобосини эслайди. Бироқ бобонинг исми айтилмайди. Журналдаги нусхасида эса адиб Ҳасанали тарихи муносабати билан қуйидаги гапларни ёзади: “Ҳасаналини болалиқ вақтида Отабекнинг бобоси Мусабек, Эронистондан киши ўғурлаб келгувчи бир туркман қўлидан 15 олтун баробарига сотуб олған эди” (журнал.21-бет). Ушбу кичик парчада “олтун” “тилло”га ўзгарган. Биз учун муҳими – исм. Отабекнинг бобоси учун Қодирий “Мусабек” исмини танлайди. Бу ном, албатта, бежиз танланган эмас. Отабекнинг аждодларига бундай “Мусабек”, “Юсуфбек” каби исмлар берилиши, албатта, адибнинг дунёқарашига дахлдор тушунчадир. Ўз қаҳрамонларини ўтган пайғамбарлар номи билан аташ – қаҳрамонларга салобат бағишлаши, уларнинг тоза инсонлар тоифасига мансублигига бир ишорадек таассурот беради. Адиб ниятининг, эстетик идеалининг чўнглигига далолат қилади. Лекин романнинг китоб нусхасида “Мусабек” номи тушиб қолади. Бизнингча, дин ва диний исмлар инкори бошланган янги даврда адиб қаҳрамонлари номини ҳам “ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар” олишга мажбур бўлади.

Nigora Umarova
25.04.2013, 06:40
5. Узук билакка тақиладими?
Узукнинг билакка тақилмаслигини ҳамма билади. Узук бармоққа, билакка эса билак узук тақилади. Романнинг барча китоб нусхаларининг “Кутилмаган бахт” фаслида Отабек билан Кумушнинг ҳаяжонли учрашув палласи жуда гўзал тасвирланади. Кумуш “ким келди, деб ёнига қарамайди”, бегонасирайди. Ўзи истамаган ҳолда, аммо “мажбурият остида, ёв қараш билан секингина душманига” қарайди ва ҳайратдан донг қотади. Отабекни кўриб:“Сиз ўшами?” деган ҳаммани бир сескантирадиган сўзни айтади. Кейин дастурхон атрофида уларнинг суҳбати давом этади. Суҳбат орасига адиб кириб олиб, бир изоҳ ёзади: “Дастурхон ёнида Кумушбибининг латиф билагига Отабек олтун узук солур экан, ул ерга қараған ҳолда эди”. Бунда сарлаваҳага олиб чиқишга сабаб бўлган бир савол, бир сакталик бор. Романнинг 1980 йилги нашрида 58-бет, 1992 йилги нашрида 50-бетда – табдил қилинган барча нашрларида юқоридаги гап айнан берилади. Умид билан 1926 йилги нашрга назар ташланади. Афсуски, унда ҳам “латиф билак”ка “олтун узук” солинади. Адибга муҳаббатли, унинг маҳоратига чин кўнгилдан ишонган, тасвирланган вазиятларга мафтун бўлган ўқувчи бу жумладаги сакталикка эътибор бермайди. Узук ҳам билакка тақилар эканми, деган бир савол бермасдан суҳбат ва воқелик давомига ошиқади. Аслида Абдулла Қодирий узукнинг бармоққа, “олтин билак узук”нинг “латиф билак”ка тақилишини жуда яхши билар эди. Қодирий назари тушган журналдаги “Кутилмаган иш ...” фаслидан айни нуқтани топиб ўқиймиз: “Дастурхон ёнида Кумушбибининг латиф билагига Отабек олтун билак узук солур экан, ул ерга қараған ҳолда:
- Ман сизга ҳеч нарса ҳам ҳозирламаған эдим...,- деди”. Биргина сўз ўнгланиши фикр ва ифода мантиғини ўз ўрнига келтиради. Чўзилган гапнинг хулосаси шуки, менимча, “Ўткан кунлар” янги нашрида шу биргина сўзни ўз ўрнига қўйиш лозим. Зотан, оддий бир узук совға қилиш Кумушнинг маҳри учун “уч юз олтин пул”, “ўрадек бир ҳавли, соғиш учун сигир” ваъдасини берган савдогар-бойвачча Отабек шаънига ҳам, ҳаёт мантиғи ва бадиий мантиққа ҳам мувофиқ келмас эди.
Дарвоқе, адиб ўқувчига Отабек билан Кумушнинг биринчи учрашувини “Кутилмаган бахт” фаслига қадар сир сақлайди. Китобда сал кам бир бетлик - Отабекнинг Марғилонга келган пайтдаги таҳорат суви олиш учун Қутидорнинг ташқи ҳовлисига киргани, у ерда Отабекни ипсиз боғлаган Кумушга кўзи тушгани, “аср намозини қазо” қилгани ва, ниҳоят, “унда муҳаббат можароси туғилган”ига оид изоҳларни беради. “Сиз ўшами?” саволининг сабабини очади. Журнал нусхасининг “Кутилмаган иш...” фаслида эса бу учрашув сирлигича қолади. Изоҳ йўқ. Ёзувчи китобга киритилган махсус изоҳга зарурат сезиб, уни кейинчалик ёзганини тахмин қилиш ҳам мумкин. Бу ҳам журнал ва китоб нусхалари орасидаги фарқли жиҳатлар сирасига киради.

6. Тошкандми ё Тошкент?
“Ўткан кунлар”нинг журнал нусхаси босилаётган паллада ҳам имлода аниқ бир тўхтамга келинмагани турли-туманликни келтириб чиқарган эди. Журналнинг 1923 йилги сонида ўндан ортиқ ўринда Кумушбибининг юрти “Марғинон” тарзида, 1924 йилги сонларида ўттизга яқин ўринда “Марғилон” деб ёзилади. Қирқдан ортиқ ўринда Отабек шаҳри “Тошканд” деб, йигирмадан кўп ўринда, хусусан, “Инқилоб”нинг 1924 йил октябрь сонида “Тошкент” тарзида ёзилади. Табиийки, қайси бири тўғри, деган савол туғилади. Тарихда ўтган улкан уламолар исмларига Марғиноний нисбаси қўшилгани маълум. “Ўткан кунлар”нинг китоб нусхаларида “Тошканд” ёзилганидек, “Марғинон”нинг ҳам сақланиб қолгани маъқулга ўхшайди. Чунки адиб фойдаланган Туркистон тарихига оид китобларда ўша жой номи асосан “Марғинон” тарзида ёзилади. Гарчанд аниқ этимологияси масаласи баҳсли бўлса ҳам, Ибратнинг “Фарғона тарихи”ида “мурғу нон”дан “Марғинон” пайдо бўлгани хусусида Искандар замонига бориб тақаладиган бир ривоят ҳам ёзиб ўтилади. Ҳар ҳолда шаҳарларнинг бундай номланиши асарга қайсидир маънода тарихий муҳит салобатини, тарихий давр об-ҳавосини тақдим этди. “Ўткан кунлар” китоб нусхасининг битта жойида, охирида – қабр тепасига тошдан ўйиб ёзилган лавҳада: “Кумушбиби бинти Мизакарим Марғиноний...” шаклида келади.
Гап шаҳарларнинг номлари устида кетар экан, романдаги яна бир ўринга эътибор қаратиш лозим кўринади. Китоб нусхаларида Отабекнинг савдогарлик билан борган шаҳарлари шундай берилади: “Ўзимизнинг шаҳарлардан кўпини кўрдим, - деди бек, - ўрис шаҳаридан Шамайга ҳам бордим”. Асарнинг журнал нусхасида Отабек “ўзимизнинг шаҳарлардан” “Ҳўқанд, Хўжанд, Чимканд, Авлиёота, Олмаота”ни санайди ва “ўрус шаҳаридан Шамайга ҳам” борганини айтади. Табиийки, журнал нусхасида аниқлик, кейингисида эса нисбатан умумийлик, мавҳумлик мавжуддир.
Иккинчидан, журнал муқовасидаги шаҳар номи фарқларидан англашиладики, бундаги “Тошканд”нинг “Тошкент”га ўзгаришида адиб ихтиёри эмас, балки таҳририят ходимларининг қўли бор, деб қараш ўринлидир. Қиёсий таҳлиллар жараёнида бундан бошқа ҳам сўзларнинг турлича ёзилиш ҳолатлари, бир қанча товуш ва бўғин қўшимчаларининг ўзгаришлари кузатилади. Масалан: ҳаракат номининг икки қўшимчаси “-иш” билан “-мак” алмаштирилади (учрашиш - учрашмак) ёки отдан сифат ясовчи “-ли” ва “-лик”, “-лиқ” қўшимчаларининг олдингиси (ерли - ерлик, отли - отлиқ, гулли гилам - гуллик гилам, ўрта бўйли - ўрта бўйлиқ, саллали - саллалик, қалпоқли - қалпоқлик, попоқли-попоқлик) журнал нусхасида кўпроқ қўлланади.
Айрим ўринларда ёрдамчи сўзлар синонимларига (билан-орқали, томони-тарафи, ортиқ-жуда, сўнг-кейин); кўпгина ўринларда “каби” “билан”, “учун” кўмакчи сўзлар “-дек”, “-да”, “-га” каби қўшимчалар билан алмаштирилади. (Масалан: тўлған ой каби - тўлған ойдек, ғижинған каби - ғижинғандек, аччиғи билан - аччиғида, истиқболи учун – истиқболиға).
Бундай ўзгаришлар ўша давр ўзбек адабий тили қонун-қоидаларининг қайта шаклланиш босқичи муаммолари ҳамда ифодани тушунарли ҳолатга келтиришга уринган ёзувчи таҳрири билан боғлиқ, албатта.

Nigora Umarova
25.04.2013, 06:42
7. Сўзлар ўрин алмашганда
Романнинг журнал ва китоб нусхалари орасидаги фарқланишни сўзлар, сўз бирикмаларини таққослаганда ҳам кўзга ташланади. Бу сўз танловларининг барчасини, яхши-ёмон бўлишидан қатъи назар, ўша давр имлочилари зиммасига юклаш ҳам тўғри бўлмайди. Адиб журнал чиқаётган маҳалида ҳам, биринчи бўлимнинг иккинчи марта босилаётган пайти ҳам Тошкентда бўлган эди. Демак, роман тилидаги ўзгаришларга адибнинг сўз қўллаш тажрибаси сифатида ҳам қараш ўринлидир. Ижод аҳли учун таниш бир ҳолат: сўзлар кайфиятни ифода этади...
Адиб имкони борича ўзи тасаввур қилган ҳолатларни гўзал ифодалашга уринади. Шу боис кўнгли тўлмаган сўзларни алмаштириш, романни таҳрир этиш йўлидан боради. Роман тилидаги сўзлар ўзгаришига мисол сифатида “ёруғи – нури, ёруғ кунлари - истиқболлари, ёлғиз - фақат, қўрқунчи - ташвиши” каби ўнлаб мисолларни келтириш мумкин. Бу алмашинувларнинг кўпчилиги поэтик нутқнинг гўзаллашувига хизмат қилади. Офтоб ойим эгачисига (журналда “опаси” деб берилган) Кумушнинг хомушлиги ва ўз ташвишидан гапиради. Эгачисининг: “Нимабало, куявинг хунук-пунукми?” саволига, Офтобойим: ”Ўзим кўрмадим, аммо кўргучиларнинг сўзларига қарағанда ўхшашсиз чиройлиқ, тенгсиз ақлли бир йигит эмиш. Отасининг ўзи йигитни севиб куяв қилған эди” жавобини беради. Китоб нусхасида бу парчадаги “чиройлиқ” сўзи “кўркам”га, “севиб” эса “яхши кўриб” бирикмаси билан алмаштирилади. Жуда ўринли бир таҳрир. Чунки “чиройлиқ”дан кўра “кўркам” сўзи эркак кишига мос келади; “севиб” сўзига қараганда “яхши кўриб”да эса нисбий холислик маънолари сезилади.
Зиё шоҳичининг совчиликка борган бир ҳолати тасвири. Совчи сўзламоқда: “...кунлардан бир кун тақдир шамоли юрадир-да биравнинг иффат пардаси остида ўлтурған қизининг юзидан пардани кўтариб иккинчи томондан бизнинг Отабекни бу қизға юзма-юз (китобда: шу афифага рўбарў) қиладир. Шу дақиқадан бошлаб Отабекда (китобда: бекда) у қизға (китобда: афифага) қарши бир ишқ, ҳам чин бир ишқ туғуладир...” . Уч ўриндаги “қиз”дан иккитаси “иффатли қиз” маъносидаги “афифа”га ўзгартирилади. Муҳаббатдек ноёб ва гўзал туйғу бошда “бир нарса” тарзида жуда оддий-номсиз ифодаланган бўлса, таҳрирда унинг ўрнини “юрак жавҳари” деган жуда қимматли бир таъбир эгаллайди. Ёки тўй куни созанда-машшоқларнинг турли мусиқа асбобларини оддий “чалиш” сўзи “созлар билан дунёга жон суви сепиш” тарзидаги таъсирчан ва образли иборага ўзгаради. Шу билан бирга “Бир кечада ҳар кимнинг оғзиға “тўй” деган гап экилган” гапи билан “Бир кечада ҳамманинг тушига «тўй» кириб чиқған” гапи ўзаро тенг таъсир кучига эгадек таассурот қолдиради.
Роман ҳошиясида Ўтаббой қушбегини адиб қипчоқ бегларининг “яхши ва инсофлиларидан” бири бўлганини ёзади. Бироқ вақт ўтган сари “қонхўр” бек ва хонларга ижобий сифатлар тақашни давр кўтармайди, чамаси, ўша икки сўз китобда “тузукларидандир” шаклини олади.
Журнал ва китоб нусхаларидан олинган қуйидаги айрим мисоллар сайқалланиб бораётган бадиий матн ҳолатини тасаввур этишга ёрдам беради: мурти чиқа бошлаған – мурти сабз урган, шамол - ел, чарх ургач - айлангач, тўғри чизиқ – хатти мустақим, гўшт олиб берарман - эт олиб киргузарман, гилос дарахтлари - гилос ёғочлари, нафсингизни – ўзингизни, турмушға – ҳаётка, ёзуқсиз - гуноҳсиз, қопқа – дарбоза, қопқачи - дарбозабон, машъаладор - чароғчи, бинолар - иморатлар, сақловлари - муҳофазати, билмаслик – тағофул, тузук - маъқул ва бошқалар. Ҳар бир саҳифада юзлаб бундай арабча, форсча сўзларининг туркий муқобили билан ва, аксинча, ўзгаришлари адибнинг сўз устида ишлаш меҳнат-машаққатларидан дарак беради.

8.Юмшаган кескинлик
Кузатишлар шунки кўрсатадики, журнал нусхасидаги айрим кескин вазиятга оид жумлалар китобда нисбатан юмшатилади. Қиёс учун айрим мисолларга мурожаат қиламиз. Отабек Мирзакарим қутидор уйидаги меҳмондорчиликда сафар-саёҳатларидаги кўрган-кечирганларидан сўзлайди. “Ўрисларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий” ҳолатларини баён этгач, бир ўринда айтади: Журналда: “Бизнинг идорамиз бу кунги тартибсизлиги билан кета берганида кофир қўлиға маҳкум бўлувимизни ўйлаб (Худо у кунни кўрсатмасун) бутун авқотимни қайғу билан ўтқузмоқға мажбур бўлдим”. “...Кофир қўлиға маҳкум бўлув”, вақтини “қайғу балан” ўтказмоқ – булар енгил ифодалар эмас. Китобда ўша жумланинг юмшаган таҳририй варинати келади: “Бизнинг идорамиз бу кунги тартибсизлиги билан кетаберса ҳолимизнинг нима бўлишиға ақлим етмай қолди”. Ўша суҳбатда Зиё шоҳичи халқнинг ночор аҳволидан гапириб айтади. Журналда: “Бизнинг бу ҳолда бўлувимизнинг бош сабабчиси ўз феъли хуйимизнинг ёмонлиғидир”. Китобда: “Бизнинг бу ҳолга тушишимиз ўз феъли хуйимиздан”. Адиб халқнинг феълига “ёмонлик”ни раво кўрмайди. Шу суҳбат бошида Отабек ўз отасининг ихтиёри ўзида эмаслигидан сўзлаб, Азизбек ҳузурида бўлиб ўтган бир ҳукм “мажлиси”ни эслайди. Эътироз билдирган ҳожини Азизбек жаллодга буюради. Азизбекнинг ўша бўйруғи қиёсига қараймиз. Журналда: “Қўлингдағини бўшат-да, ўрнига ҳожини сўй!”. Китобда: “Қўлингдағини бўшатиб, ўрнига ҳожини олиб чиқ!”. “Сўйиш”дан воз кечилиб, “олиб чиқиш”га ўтиш вазиятни юмшатиш томон ташланган бир қадамдир.
Албатта, бундай фарқлар, кескин вазиятларнинг юмшатилиши ижод психологияси билан, ёзувчининг асар устида ишлаш жараёнидаги ҳолатлари ҳамда қайта ўқиб кўриш пайтидаги кайфиятлари билан боғлиқ анча мураккаб ҳодисалар сирасига киради.

Nigora Umarova
25.04.2013, 06:43
9. Сонлардаги ифода
Абдулла Қодирий ўз қаҳрамонларини ўқувчи аниқ, теран тасаввур қилишлари учун уларнинг ташқи қиёфаси - портретини эринмай чизади. Айни дамда ҳар бир образнинг ёшига ҳам диққат қаратади. Отабекнинг йигирма тўрт ёшга киргани, Кумушбибининг “ўн еттини қўйиб ўн саккизга қадам босгани”га алоҳида урғу беради. Адиб муҳаббат ёшини таҳрир қилмайди; барча нусхаларда қатъий равишда бир маромда ушлайди. Лекин бошда “қирқ беш ёшлар” чамасида бўлган Мирзакарим қутидорни “қирқ беш-элли ёшлар”га олиб ўтади. Шунингдек, Акрам ҳожининг “эллик билан олтмиш” орасидаги ёшини ортга - “элли беш ёшлар” томон кўчиради.
Мирзакаримнинг Тошкентда қутидорлик қилиб қайтган даври журнал нусхасида “йигирма йиллаб” шаклида чамаланса, китоб нусхасида “ўн беш-йигирма йил” деб бошқа бир тахмин ёзилади.
Бундан ташқари масофани ифодалаган сонлар, дейлик, “беш-олти қадам” - “уч-тўрт”га, “уч қулоч” - “тўрт қулоч”га ўзгартиради. Шунингдек, адиб қизлар бизми - “гуллар, лолалар, тўтилар, қумрилар мажлиси” учун “бир соат” камлик қилганини сезиб, уни “икки соат”га чўзади...
Гуноҳкор сифатида қўлга олиниб, қушбеги ва қўрбоши ҳузурига келтирилган Отабек билан Қутидорнинг сукути учун “беш-олти дақиқа”ни кўп кўриб, “уч-тўрт дақиқа” деб жимлик муддатини қисқартиради. Баъзан “ўн беш дақиқа”ни “дарҳол” сўзи билан ёки “бармоқ билан санорлиқ” бирикмасини “уч-тўрт киши” билан алмаштиради. Табиийки, буларнинг барчаси ўз ўрнига тушган таҳрирлардек таассурот қолдиради. Аммо романнинг бошланишида ҳаммага маълум меҳмондорчиликка оид бир эпизод бор. Китоб нусхасида суҳбат орасида Қутидор Отабекдан сўрайди:“Воқиъан сиз мени эслай олмассиз, - деди. - Мен Тошкандда қутидорлик қилған вақтимда сиз тахминан беш-олти ёшлиқ бола эдингиз... Гўёки, мен Тошкандда кечагина турғандек ва кечагина сизнинг ҳавлингизда меҳмон бўлғандекман...”. Отабекнинг эслай олмаслиги маълум бўлади. Шу жумланинг журнал нусхасини ўқиймиз:“Воқиъан сиз мани эслай олмасға ҳақлисиз. Чунки ман Тошкандда қутидорлик қилған вақтимда сиз уч-тўрт ёшлиқ бола эдингиз. Гўёки ман Тошкандда кечагина турған каби - кечагина сизнинг ҳавлингизда меҳмон бўлған кабиман”. Ҳар икки парчада товуш ва сўздаги фарқлар кўриниб турибди. Аммо китобда берилган “беш-олти ёш”дан кўра журнал нусхасидаги “уч-тўрт ёшлиқ” боланинг ўша ёшидаги даврини эслай олмаслиги асослироқ, ишончлироқ, тўғрироқ ва маъқулроқ кўринади.

10.Турғунлашган ҳаракат ва яқинлашган давр
Ўткан кунлар ўтиб бўлган, тарихга айланган воқеликдир. Бироқ адиб ўз асарининг журнал нусхасида ўша ўтмишни ҳаракат қилаётган, давом этаётган вазиятларда беради. Жуда кўп ўринларда бу ҳаракат қўшма феъл билан ифода қилинади. Махсус диққатни тортадиган сўзлардан бири шуки, “бошламоқ” ёрдамчи феъли ҳаракат ифодаловчи асосий феъл ёнида келади; ҳодиса кечимини англатади. Журналда: “Ўрислар тўғрисида аллақандоқ хаёлий ривоятлар эшитуб юрган қутидор ва Зиё шоҳичиларнинг Отабекдан ҳақиқий ҳолни билгилари келуб, Шамайда кўрган-кечирганларини сўрай бошладилар. Отабек ҳам мажлисни ортуқ қистатуб ўлтурмади-да Шамай хотиротини сўзламакка бошлади”. Китоб нусхасида ҳар икки гапнинг кесимидан давомийликни ифодалайдиган кўмакчи феъл қисқартирилади: “сўрадилар”, “сўзлаб берди” тарзида ҳаракат кесилади ва турғунлашади. Иккинчи гап:“Отабек Шамай хотиротини сўзлаб берди”, деб ортиқча тафсилотлар ўчирилади. Шунингдек, нусхалар қиёсланганда “кута бошлади - кутиб турди, муҳокама эта бошлади ва ўлчамакка олди - муҳокама қилди ва ўлчади, хабарлар юрий бошлади- хабар чиқиб қолди, қарғай бошлади - қарғаб берди, қарай бошладилар - қарадилар, онглата бошлади - онглатмоқчи бўлди, дастурхонлар йиғила бошлади - дастурхонлар йиғилди, сўрай бошладилар - сўрадилар, кўзи етмай бошлади - кўзи етмай қолди, торта бошладилар - тортдилар” каби ўнлаб мисолларга дуч келиш мумкин.
Айнан роман тилидаги иш-ҳаракат, ҳолат феъллари, гап кесимига тегишли яна бир мулоҳаза бор. Адиб мавзуни мозийдан, аммо “яқин ўткан кунлардан” танлаган эди. Журнал нусхасида ўша яқинлик нисбатан узоқлашиб кетган кўринади. Кўп гаплар “эди” тўлиқсиз феъли билан тугалланиши воқеликни яқин эмас, балки узоқ ўтмишга тааллуқли қилиб қўйиб, эртакларнинг ривоя шаклига яқинлаштириши мумкин эди. Буни англаган адиб “мулойим тортған эди – мулойим тортди, тинчланған эди – тинчланди, ишонған эди – ишонди, бекланган эди – бекланди, тушкан эди – тушди, белгилаган эди- белгулади, мажбур бўлған эдилар – мажбур бўлдилар” тарзида “эди” тўлиқсиз феълидан воз кечади. Натижада роман ичкарисида тасвирлаб, баён қилинаётган воқеа-ҳодисалар узоқ ўтмишдан “яқин ўткан кунларга” кўчади.
Табиийки, матндаги сўзлар, изоҳ, ибора ва бошқа унсурларнинг ўзгаришлари остида муайян сабаблар бор. Таҳрирга учраган оддий бир товуш, бўғин, сўз, бирикма ва жумлалар, қайта шакллантирилган ичсарлавҳа ва диологлар филолог мутахассисда мулоҳаза уйғотади. Хусусан, адибнинг кам сўзлар билан кўп маънолар ифодалаш маҳоратини, шунингдек, “Ўткан кунлар”дек ўлмас бир роман бошидан ўткан кунларни тасаввур этишга ёрдам беради.
Тўғриси, “Ўткан кунлар” романи нусхаларидаги имловий ўзгаришларнинг қай бири адибнинг айнан ўз қаламига ва яна қайсилари котиб, муҳаррир ва мусаҳҳиҳларга тегишли эканини аниқлаш осон иш эмас. Аммо романнинг журналдаги бир парча нусхаси билан 1926 йилги китоб нусхасини таққослаш жараёнида барибир Абдулла Қодирий “фикрнинг ифодаси хизматига ярамаган сўз ва жумлаларга ёзувда асло ўрин бермасликка” ҳаракат этганини, баъзи таҳрирларда эса давр нафасини, қайсидир даражада муҳит эрки ва эрксизлигини ҳис этиш мумкин.
Назаримда, романнинг журналда босилган ўша ўн олти фаслини алоҳида чоп этиш “Ўткан кунлар”нинг дунёга келиши ва босилишини тасаввур қилишда, айниқса, танқидий матнини тайёрлашда, адибнинг мукаммал асарлари тўпламини нашр этишда фойда беради, албатта.
Баҳодир КАРИМ,
19.03.2013.

Nigora Umarova
26.08.2013, 10:43
Хабарингиз бўлса керак, юртимизда бир қатор зиёлилар "Абдулла Қодирий қомуси" устида иш олиб бормоқдалар. (http://www.mezon.uz/uz/opinion/intervyu-uz/9032-zbekistonda-abdulla-odirij-omusi-yaratilmo-da).
Абдулла Қодирийнинг "Адабиёт, шариат, жамиятга оид узвий қарашлари"ни ёритиб бериш борасида биз муҳтарам ёзувчимиз Тоҳир Маликдан илтимос қилдик. Марҳамат бу борадаги уларнинг фикрлари билан танишсак. Эслатиб ўтамиз, Тоҳир МАлик ҳам Абдулла Қодирий қомуси юзасидан фаолият олиб бораётган гуруҳ аъзолари сафидалар.

Tohir Malik
26.08.2013, 10:48
Дунё адабиёти тарихида 80-90 ҳатто ундан кўп йил умр кўрган машҳур адиблар кўп. Асарлари 60-70, ҳатто ундан кўп жилдни ташкил этувчи улуғлар ҳам кам эмас. Уларнинг ижодини юзлаб, балки унданда кўп адабиётшунос олимлар, ҳатто илмий-текшириш институтлари йиллар бўйи ўрганиб, ижодий таҳлил ишларини ҳали ҳам ниҳоясига етказганлари йўқ. Бизнинг адабиётимиз тарихида тўқсоннинг нари-берисида умр кўрганлар кўп эмас. Асарлари 25-30 жилдни ташкил этувчилар деярли йўқ. Лекин бу адабиётимизнинг қашшоқлиги далолати эмас. Чунки бадиий адабиётда сон эмас, сифат муҳим.
Ҳазрат Алишер Навоий пайғамбар ёшидан ўтмаганлар. Лекин у муҳтарам устоз қолдирган адабий меросни беш юз йил давомида ўрганиб келаётган адабиётшуносу шоирлар илмий изланишларини ҳануз давом эттиряптилар. Ким билади, ҳазратнинг ижодларини мукаммал ўрганиб чиқиш учун яна беш юз йил керакдир.
Абдулла Қодирий ҳазратлари ҳаётлари ва ижодлари хусусида ҳам шундай деймиз. Бор-йўғи қирқ тўрт йил умр кўрган адибнинг мероси уч жилдга жамланади. Лекин бу уч жилдга тўпланган асарлар янги романчилик МАКТАБига асос солганини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Тарихдаги ўша 50-60 жилдга жамланган асарлар ҳақида эса бундай дея олмаймиз. Улар романчилик анъаналарини давом эттирган оддий асарлардир, десак, айрим адабиётшунос олимлар бу ҳақиқатдан ғашланмасинлар.
Абдулла Қодирий ижодий фаолияларининг бошланганига, яъни биринчи асарлари нашр этилганига 2014 йилда юз йил, таваллуд кунларига эса бир юз йигирма йил тўлади. Бу йил (2013) “Меҳробдан чаён” романи ёзиб тугалланганига 85 йил бўлди. Афсуски, бу сана эътиборсиз қолди. Европа зиёлилари орасида бу каби саналар ҳатто умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Бизда ҳам бу анъана туғилса ажойиб бўлар эди. Ҳамонки Абдулла Қодирий қисқа ҳаётлари даврида мактаб яратган эканлар, бу мактабнинг синфлари – бўлимлари кўп. Севги қиссаси, тил маҳорати, ҳикматлар маржони, халқ дардидан фиғон... Буларни ўрганиб, охирига етказиш учун ўнлаб олимларнинг умри етмайди.
Абдулла Қодирий ижодини чинор дарахтига ўхшатаман. Чинор ҳайбатини ҳар бир одам кўради, соясидан баҳраманд бўлади. Лекин дарахтнинг барглари қанча эканини, йўғон шохлари-ю, бармоқдан нозик шохчаларини биров санаб кўрмаган. Абдулла Қодирий асарларинг фазилати ҳам шундай. Битта баргини яхшилаб ўрганиш учун бир шогирднинг умри кифоя қилармикин?
Шу истиҳола билан устознинг диний қарашларини ўрганишга ҳаракат қилишга жазм этдик, бу борада адашиб қолмасликни, хайрли оқибат беришни Аллоҳдан сўраймиз.
ХХ аср ўзбек адабиётида диний масалаларнинг ёритилиши кўп баҳсларни уйғотган. Айниқса, “социалистик реализм” деган ғоянинг ҳақиқатдан ва илмдан узоқ экани ҳаёт тасдиғидан ўтиб, кунфаякун бўлгач, бу борадаги дунёқарашлар ҳам ўзгарди. Тўғри, “атеизм” деган аксил илмий ғоя адабиётимизда яйраб-яшнади. Динга қарши дам очиқдан очиқ, дам ҳажв йўлидами ҳуружлар бўлди. Ҳатто Бобораҳим Машрабни худосизлар сафига қўшиб, “Мабдаи нур”ни ёзган деган исноддан қутулди”, деган бемаъни ҳукмлар билан улуғ мутаассиб шоир қўлига “болшевиклар гувоҳномасини” тутқазиб ҳам қўйишди. Оқибат шу бўлдики, Машрабни Ленин ХХ асрда илгари сурган “Дин-афюндир”, деган аҳмақона ғоясига мос шоирга айлантирилди.
Шу ўринда яна бир изоҳ лозим: ўтган йили бир киши менга мактуб йўллаб, ёзувчилар “дин устидан куладилар”, деб эътироз билдирибди ва бир қатор ёзувчиларнинг асарлари қаторида “Фарғона тонг отгунча”ни ҳам тилга олибди. Мен бу масала бўйича бир неча марта фикримни баён этганман. Такрор бўлса-да, яна таъкид этишга мажбурман: азизлар, бошқа ёзувчилар сингари Мирзакалон Исмоилий ҳам динни ҳақорат қилишдан узоқлар. Динга тош отишдан ҳар бандани Аллоҳнинг Ўзи сақласин! Ёзувчилар диндор либосидаги, қилмишлари динга зид бўлган айрим жоҳил, мутаассибларнинг ёқимсиз иллатларинигина қаламга оладилар. Ахир диндорлар орасида ҳам турли-туман одамлар бор. Тақво эгаларини, нафсига зулм қила олувчиларни, уламоларни ҳар бир ёзувчи эъзозлайди. Билиб-билмай фатво берувчи, дарди тугун ва тугун учига тугилган пулда бўлган, Ислом илмидан узоқ одамларни эса камчиликларини ёзадилар. “Фарғона тонг отгунча”да ҳам шундай қилинган.

Tohir Malik
26.08.2013, 10:51
Кунларнинг бирида, ҳали жуда ёш эканимда машқ тарзида ёзилган навбатдаги ҳикоямни ёзиб, тоғамга ўқиб бердим. Ҳикоя қаҳрамони – боксчи йигит бувисининг гапига кириб рўза тутади ва оқибатда мусобақада ютқизиб қўяди. Одатда тоғам ёзганларим билан танишгач, асарни яхшилаш йўллари ҳақида гапириб, тилни таҳлил қилиб, камчилигини кўрсатар эдилар. Бу сафар ундай бўлмади. “Сен динни билмайсан, диний одатларни ёмонлаб ёзма”, деб гапни калта қилиб қўя қолдилар.
Устоз Абдулла Қодирий асарларини дастлаб ўқиганимда бу ўгитни кўп эсладим. Гап шундаки, мен диндан хабарсиз ҳолда, рўзага қарши ҳикоя ёзган эдим. Устоз эса ислом илмидан атрофлича хабардор эканларини ҳар жумлада билдириб турадилар (Таҳлилга киришишдан аввал, мисол тариқасида келтириладиган сатрлардаги айрим сўз ёки ибораларни ажратиб ёзиб кўрсатишдан мақсад, сиз азизларни ўшал сўз-иборага ёки воқеага диққатларингизни жалб этмоқдан иборат эканини айтиб қўймоқчиман).
Ўрганишни кичик асарлар туркумига кирувчи ҳажвий ҳикоялардан бошласак:
“Фақирингиз ҳам тариқат ишларидан унча бепарво эмасман. Тўқсон тушуб (уч ойлик қиш кириб) даҳага кириш (ўн кун мобайнида масжидда ўтириб, гуноҳларидан ўтишини сўраб-ёлбориб, туну кун тоат-ибодатда бўлиб, дунё неъматларидан юз ўгириб, Аллоҳга илтижо билан банд бўлиш) масаласи чиқғач, фақирнинг кўз ўнгида ёғлиқ хасиб, қизил палов, аччиғ сомса, заҳардек чой гавдалана бошлайдир.
...Бултур ўзимизнинг Ҳазрат эшон ҳам Миён бузрукнинг рақобатига “даҳа” ўлтуришни одат қилиб кўрган эдилар, натижа жуда яхши чиқди. Ўн еттита хилватхона тикилди. Ўттуз бештача муридлар даҳага ўлтурдилар. Ҳар кун намозшомдан кейин масжиднинг ичида сайл, хилватда ўлтурған ошна, оға-инининг олдиға кирсак узоқ-яқин ёр-дўстлардан келган анвоиъ турлук неъмат, қозоқ бовурларники ҳам қолмасун десак, яхна эт, эй... қайси бирисини санай энди...
Қоринни дўппайтириб олғандан сўнг бошланади жаҳр. Ҳазрат эшон меҳробда, ҳалқанинг бир чеккасида иккита ҳофиз, бир пайт зикр, бир пайт ҳикматдан ҳофизлик, йиғи-сиғи, аросат! Бу вақтда тош битиб кетганлар ҳам эрийдир, дуо олиш учун бир онда эшон бобомиз қоғоз оқча билан меҳроб оралаш кўмилган... ким ўғул талаб, ким қиз талаб, ҳой бовур, нима тилагингиз бўлса қўл дуода, ҳонақоҳ ичи қизғин бозор.
Нима кўп дунёда, ёмон кўп, яхши ишни кўра олмағувчилар кўб. Шу яқин орада ўзининг қўлидан эшонлик иши келмаган муллалардан биттаси: “Ҳонақоҳда савдо иши ҳаром. Бас, савдогарликдан иборат бўлған “зикр самоъ” ҳам ҳаром!” деб юбормасунми, бетамиз! (Зикр баҳонасида ҳадя олиш, моддий манфаат бўлгани сабабли бу ҳаракат тақиқланган, дейилмоқчи) Узоқ-яқиннинг халфа-муридлари ҳалиги пештаҳамни (оғзи бузуқ) ушлаб олуб “Ҳайф санга!” дейишдилар. Маҳалла аҳлининг ҳамияти диниялари қўзғаб кетиб тиюқсизни юртчиликдан ҳам чиқаришға қарор беришдилар. Эшонимизнинг “илми ботина”лари (руҳий илмлари) кўб бўлса ҳам, “илми зоҳириялари” (табиий фанлар) бир оз бемазароқ. Бўлмаса, ҳалиги мулланамонинг кофирлиги билан ҳукм қилиш мана-берда турған гап эди. Шундай бўлса ҳам, маҳалла юрт оғаси муфти аълам бўлса шунга етти танга пул билан югуриб турубдур.
Фақирингиз маҳкамаи шаръиянинг ишсизлигига туруб-туруб ҳайрон қоламан. Пайти келганда шундайин бемаза муллаларнинг кофирлиги ва тошбўрон қилиниши билан ҳукум қилуб дунёда ўзидан бир от қолдирмайдирми?..
Муҳиббут-тариқат (тариқат муҳиби,ошиғи) Жулқунбой”.
(“Туркистон” газетаси, 1923 йил, 12 январ).*

Бу пичинглар бежиз эмас. “Уламо” жамияти авжига чиққан даврларда диндаги бидъат ва хурофотга нисбатан қарши фикрлар билдирган зиёлилар бундан баттар жазоларга тортилганлар. Юзларига қора суртиб, эшакка тескари миндириб сазойи қилдирилганлар. Чунки динни нафслари ниқоби қилиб олганлар ҳақиқатдан қўрққанлар. Мен зиёли аҳли, хусусан жадидлар билан уламо аҳлини бир-бирига зид қўймоқчи эмасман. Йигирманчи асрнинг биринчи чорагида булар орасида мавжуд бўлган муносабат алоҳида тадқиқот мавзуси. Бу ўринда менинг айтадиганим: аввалги жамиятда партия арбобини танқид қилиш мумкин эмасди. Айрим дин пешволарининг талаби ҳам шунга ўхшайди. Мартабали эшон у ёқда турсин, оддий масжид имомининг салбий қилмишлари қаламга олинса ёки бирон минбардан айтилса, ҳақиқатпарвар устига дарров дин душмани жандаси ёпилади.
Ҳозир-чи? Ҳозир йўқми бундайлар? Бор. Фақат либослари ўзгачароқ. Бундайлар Абдулла Қодирийдан анча илгари ҳам бўлган. Покдомон, алломайи замон сўфий шоир Бобораҳим Машрабни “даҳрий” деб эълон қилганлар ва оқибат 1711 йилда Қундуз шаҳрида дорга осганлар. Ҳолбуки, Қуръон оятлари, жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шарафли -------
*Кичик асарлардан намуналар 2007 йилда нашрдан чиққан “Диёри бакр” китобидан олинди.
ҳадисларини тасаввуф шеъриятига сингдириб юборишга эришган шоирни даҳрий дейишнинг ўзи, замондошимиз Жалолиддин Юсуфий ёзганларидек, даҳрийликдир. Жамиятдаги дин арконлари эмас, балки жаҳолат, риёкорлик, ёлғон каби иллатлар Машрабнинг танқид ўқлари нишони эди. Бир мисол: Қишлоқ аҳли сув ичадиган катта ариқнинг юқори қисмида нохос йиқилиб ўлган эшакнинг ўлигини топишади. Шу сувни ичаётган қишлоқ аҳли сув қандай ҳолда ҳалолу қандай ҳолда ҳаром экани хусусида муллалардан сўрашганда улар “Сув етти марта думаласа ҳалол бўлади”, деб фатво беришади. Бу фатводан аччиқланган Машраб томга чиқиб, ўша муллалар устида таҳорат ушатиб юборган эканлар. Улар ғазабланишганда, кулиб: “Манинг сийдугим томдин устингизга тушгунча етти тугул ўн марта думалаб тушди. Ул нечук ҳаром бўлсун?” деган эканлар. Муллаларнинг фатвосидан уларнинг хурофотчи, жоҳил, риёкор ва ёлғончиликлари кўриниб турибди. Машрабнинг жавоблари аччиқ бўлса-да, ҳақиқатдир. Тўғри, оқар сувнинг ҳалоллиги тўғрисида шарафли ҳадислар мавжуд. Лекин эшакнинг ўлигидан тушадиган зарарли микробларнинг сув етти марта думалаганда йўқ бўлиши ақлга сиғмас нарса. Муллалар ҳадисни тўғрима тўғри англашган, таҳлил қилишмаган, шарҳга эътибор беришмаган. Оқибатда жоҳилона фатво беришган. Машрабнинг таҳорат бобида тананинг юзини ювиш кифоя эмас, қалб таҳорати, яъни қалб поклиги муҳимроқ, деган гаплари ҳам барча мулларга ёқавермагани маълум.

Tohir Malik
26.08.2013, 10:52
Камина Ҳазрат Сўфий Оллоҳёрнинг “Саботул ожизийн” асарларини ўқий туриб, ҳам ҳайратомоз, ҳам киши кўнглини эзувчи бир воқеа баёни билан танишган эдим. Эҳтимолдан узоқ эмаски, Абдулла Қодирий ҳам Бобораҳим Машраб ҳаётларига доир тарих воқеаларини, хусусан Сўфий Оллоҳёр асарларини яхши билганлар ва тариқат ниқобида иш юритаётган фосиқларнинг ҳамон мавжудлигидан, ҳамон жамиятда эътиборли мартабада эканидан кўнгиллари оғриган.
Мана ўша ҳолат:
Ғараз, э бандалар, нозир ўлунглар,
Ямон йўл фирқаға ҳозир бўлунглар.
Шарҳ: мақсад шуки, э бандалар, ёмон йўлдан юргувчи гуруҳлар ҳолидан баён қилайин. Сизлар эса ҳозиру нозир бўлингизлар.
Бани Одамда бордур бир фирқа
Тутарлар ўзларин аҳли тариқа.
Шарҳ: одам болалари орасида бир турли гуруҳ бордир. Улар ўзларини аҳли тариқат санаб, «бизлар аҳли жазабамиз», - дерлар. Ўзлари жазабанинг маъноси ва унинг неча хил бўлишини билмайдилар. Фақат тариқат аҳлиданмиз ва зикри жаҳрийаданмиз, дея бақириб, девона бўлиб юришади.
Алар шаръи набийнинг душманидур,
Аларнинг оти, яъни «равшаний»дур.
Шарҳ: сифатланмиш гуруҳлар Пайғамбаримиз (с.а.в.) шариатининг душманидир. Буларнинг ҳоллари кофир бутидан ортиқроқдир. Аммо мазҳабларининг оти мазҳаби Йаъраб ибни Сафвон Равшанийдур (Равшаний - Балхдаги бир қишлоқнинг номи).
Алар ўзлариға «ориф» қўйиб от,
Ўқурлар омийларға яхши абёт.
Шарҳ: бу ботил мазҳаб аҳли бир-бирларини «ориф» атаб, у шундай авлиё, шундайин ҳолли, дерлар. Бир уйга йиғилишиб, охират ҳолни кўрсатувчи абётлар ва ҳикматларни омийларга айтиб ва турли дафъу ноғораю бошқа чолғуларда оҳанглар чалурлар. Хотинлар ва бесоқоллар нафис товушлар билан ўзарлар. Бир замондан сўнг баъзиларининг димоғига шайтон уфиргач, ақлларидан озиб, ҳушдан кетишади. Лекин айтишларича, ақлдан озиб ҳушдан кетишлари бир тур доридандир. Сафро ўтини гулханга қўйиб, ундан тутун чиқиб, димоқларига киргач, ҳушсиз бўлишади. Аммо шайхлари ҳушларини йўқотмай доим оғизларига асал солиб туришади. Бу асал бояги гиёҳ тутинининг ҳароратини қайтариб туради. Ул малъуннинг ғарази - кўркам хотин ёки бесоқол ҳушсиз бўлгач, уни жимоъ қилишдир.
Валекин айтушур беҳуда маъний,
Ўзининг йўлиға солмоққа йаъний.
Шарҳ: аммо бу фирқанинг шайхлари ўтган авлиёлар ва уларнинг ҳоллари ҳақидаги беҳуда гаплар билан омийларни рағбатлантириб, ўзларининг ботил йўлларига солмоқ ва киритмоқ ҳавасида бўладилар.
Аларда бўлмагай ҳеч яхши ният
Аёлу аҳлида бўлмас ҳамиййат.
Шарҳ: ўша мажлисда бўлганларнинг яхши ниятлари йўқ. Бир-бирларига ошиқ бўлиб юришади. Хотинлари ва оилаларига куюнчак бўлишмай, балки қайси бирининг хотини қўлга тушса, ўшани жимоъ қилишади. Шундан сўнг «мен Аллоҳ ишқида маст бўлиб, нима нарса бўлганини билмадим», - дейишади. Ва яна айтурларки, Аллоҳ таоло ҳазрати кўзларига гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмас эмиш. Олимларни душман кўриб, намозни ёқтирмайдилар. Яна дейишадики, уларнинг мажлисида ҳар ким бир кеча ўтирса, қирқ йиллик ибодат савобини топармиш (Шу ўринда таъкид жоизки, мазкур шарҳ муаллифи Тожуддин Ёлчиқул бу мазҳаб ҳолини кўриб, ўрганиш учун уларнинг бир неча мажлисларида ўтирганлигидан афсус-надоматлар чекиб, тавбалар қилганлар).
Жамиъ жонворлар тушса кўзга,
Ҳамиййатлик бўлур тўнғиздин ўзга.
Шарҳ: дунёдаги барча ҳайвонда ғайрат ва куюнчаклик бордир. Ёлғиз тўнғизда бу нарсалар йўқ.
Аларнинг феълидур тўнғизга ўхшаш,
Шариат мункаридур оғзиға тош.
Шарҳ: бу малъунларнинг феъли тўнғизларга ўхшашдур, чунки тўнғиз каби буларда ҳам рашк йўқ (хотинларини қизғанмайдилар). Шариатни инкор қилиш буларнинг одатидур. Олимлар ўгит қилиб, хатоларини айтсалар, уни сўкиб «кофир» дерлар. Рўзани икки-уч кун кейин бошлаб, жамоатдан икки кун бурун байрам қилишади. Шайхлари гуруҳдагиларнинг нимаики нарсасини хуш кўриб қолса, тиланчилик билан олишади. Яна нодон муридлар айтишадики: «Молимизнинг ярми шайхимизникидир. Сўрамайин олса ҳам, бизлар ризо бўлмасак ҳам ҳалолдир».
Аларнинг феълини ким яхши билди,
Бўлуб кофир, ёнар ўтга йиқилди.
Кимки, уларнинг қилмишларини билатуриб йиғинларига ўзи борса ва хотину аҳлини юборса, ёнар ўтига тушганидир. Яъни ул кимса кофирлардан бўлиб, жаҳаннамда мангу қолади.
Бўлибдур яна ҳам бир фирқа пайдо,
Оти мўмин, вале нафсига шайдо.
Яна Равшаний мазҳаби каби бир гуруҳ пайдо бўлибди. Исмлари «мўъмин»дир, аммо ўзларини ўзлари алдагувчилардир. Ўзлари «мўъмин» деб атасалар-да, аммо ичларида кофирдирлар.
Йиғарлар порайи бўйни йувонни,
Солурлар ўртаға қизу жувонни.
Бир гуруҳ бўйни йўғон гиёҳни йиғиб, мажлисларида ўтга қўйиб ёқадилар. Мажлисларига қизлар ва бесоқол болалар ҳам келтирилади. Тутаётган гиёҳнинг тутуни бурунга кириб, кишини ҳушсиз қилади. Шайх бўлмиш кимса доим сирка ва нордон нарсаларни ичиб тургани учун унга тутун таъсир қилмайди. Шундан сўнг истаган қиз ёки бесоқолни жимоъ қилади.
Агарчи Равшаний эрмас, бу - Авбош,
Вале бу иш шариат ҳукмдин тош.
Буни «мазҳаби Аббос ибни Убайда Харуфий Авбоший» дерлар. Равшаний мазҳабидан бошқадир ва ёмонроқдир. Лекин ҳар иккисининг мазҳаби шариат ҳукмидан ташқаридир. Ҳар иккиси кофирдир («Авбош» - Шероз яқинидаги шаҳар исмидир).
Абулҳасан Хирқоний ҳазратлари «Одоби сўфий» номли китобларида ёзишларича, мазкур бу икки гуруҳ замона охирида чиқиб жуда кўп бўлишар. Яна мазкур китобда ёзилмишки, бу икки гуруҳ йўлдан озганлардир ва йўлдан оздирувчилардир. Шариат аҳли олдида уятлидир. Ишонсинлар, деб неча ақлсизлар ул мазҳабнинг тобелари Хожа Аҳмад Яссавийдан нақл қилурлар, яъни «бизнинг силсиламиз Хожа Аҳмад Ясаввий», дерлар ва шу билан халойиқни алдамоқ истарлар. Ажаб! Хожа Аҳмад Яссавий Аллоҳ таолонинг дўсти (валий) бўлса-ю бунчайин бидъат ва ёвуз ишларни қиладими?! Асло! Улуғ авлиёдан бундайин куфр ишлар келмас! Нозими китоб айтадики, Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратлари шариатнинг қуёши, яъни комилу мукаммал эрдилар. Ул зотнинг номини булғаб келаётган бу гуруҳ Аллоҳнинг раҳматидан йироқ ва уларнинг ишлари аҳли суннат ва жамоат ишидан айрилгандир. Шунинг учун улар кофирдирлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладиларки: «қиёмат кун бўлса, «оманно биҳи ва садақно» - жон билан тан бир-бирига қўшилиб қабрдан турсалар, ҳар ким ўзининг яхши кўрган гуруҳи билан бўлади».

Tohir Malik
26.08.2013, 10:55
Абдулла Қодирий халқ ардоқловчи “эшон” мартабасида туриб, жамиятнинг ардоқлаши эвазига уларга хоинлик қилувчи эшонлар билан муроса қила олмас эди. Халқни ҳидоятга бошлаш ўрнига ўзи залолатга кетган, номи “дин пешвоси” асли фисқ аҳли пешвоси бўлган шахслар билан муроса қилиш мумкинми?
Йигирманчи асарнинг дастлабки чорагида нима учун зиёлилар уламолар, хусусан, эшонлар билан муроса қила олмадилар?
Ўнинчи йиллардан ўтиб, Русиядаги ғалаёнлар шабадаси Туркистонга ҳам етиб кела бошлагач, истиқлолга умид кучая борди. Айни шу дамларда халққа илм бериб, уларни озодлик йўлига олиб чиқишга масъул бўлган уламолар ўзларининг жоҳилликларини намойиш қилиш билан банд бўлдилар. Яъни зиммаларидаги улуғ вазифаларни бажаришга ҳаракат қилмадилар. Аксинча, бу йўлдаги зиёлиларга зид туриб олдилар. Айримларини сазойи қилдилар, баъзиларига ҳатто ўлим ҳукмини ҳам ўқидилар. Бу зиддият озодлик йўлидаги курашга ғоят салбий таъсир этди.
Тарихга мурожаат қилсак, жамиятдаги ўз вазифасини тўғри англаган ва солиҳ амаллар билан банд бўлган уламоларни подшолар ўзларига яқин олганлар, уларнинг маслаҳатларига амал қилганлар. Ҳазрати Соҳибқирони акбар Амир Темур салтанатни бошқаришда пирлари Зайниддин Абубакр Тойбодийнинг кенгаш; машварату маслаҳат; қатъий қарор, тадбиркорлик ва ҳушёрлик; эҳтиёткорлик борасидаги маслаҳатларига амал қилганларини ёзадилар. Туғлуқ Темурхоннинг даъвати олингач, “Туғлуқ –Темурхоннинг олдига бориш-бормаслигимни билмай иккиланиб қолдим. Шу ҳол асносида пирим (Тойибодий)дан маслаҳат сўраб хат ёзган эдим, ушбу мазмунда жавоб ёзиб юборибдилар: “Тўртинчи халифа (Ҳазрати Али)дан, унга Тангрининг караму марҳамати бўлсин, бир киши сўрабдики, осмон – камон, ер - камон ипи, ҳодисалар (ва офату кулфатлар) эса ўқ бўлса, инсонлар ул ўқ-ёйларга нишон бўлса, отғувчи - Худойи таоло бўлса, Унинг қудрати яна ҳам улуғ бўлсин, одамлар қаерга ҳам қочадилар? Халифа жавоб қилиб, “одамлар Тангрининг қошига қочсинлар”, дебдилар. Шунга ўхшаш сен ҳам ҳозир Туғлуқ-Темурхоннинг олдига қочгил ва қўлидаги ўқ-ёйини тортиб олгил”. Бу жавоб келиши билан кўнглим кўтарилиб, юрагим бундан қувват олди ва Туғлуқ-Темурхон қошига боришга аҳд қилдим”. Амир Темур ҳазратлари умрлари давомида оқил уламоларнинг маслаҳатларига эътиборсиз қарамадилар. Қаерга борсалар, биринчи галда уламоларни суҳбатга чорладилар, уларга нафақалар бердилар. Шунинг баробаринда дин аҳлининг халқ гарданига ўтириб олишини маъқулламай, меҳнат билан тирикчилик қилишларини талаб этдилар. Темурзодаларнинг аксари боболари йўлидан бордилар. Бобур Мирзо Самарқандга қўшин тортиб келганларида Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор валийнинг сўзларига кириб, жангга кирмадилар, қон тўкмай, изларига қайтдилар. Тарих китобларида бу каби ибратлар кўп баён қилинган. Лекин асрлар ўтгани сайин бу яхши анъана юзига парда тортилди. Шунинг бир мисолини “Меҳробдан чаёнда” ўқиймиз:
Қўқон хони Мадалихон отаси амир Умархоннинг канизагига етишолмай, “шу қизнинг дардида неча йиллар ёнадир. Чунки уламолар хоннинг орзусиға кўндаланг келадирлар:
“Отангиз, агарчанди канизни ўз никоҳларига олмаған бўлсалар ҳам ва лекин балоғатка эришкач, оларман деб ният қилғанлар. Бинобарин бу каниз сизга она мақомида, шариъат рухсат бермайдир!” дейдирлар”.
Мадалихон бу ҳақиқатталаб уламоларни четлатиб, атрофига янгиларини тўплайди. “Табиъий, яқиндағина оғзи ошқа еткан янги уламолар ўз валий неъматлари бўлған Мадалихонға хиёнат қилмайдилар-да:
“Ба назди мужтаҳидини киром асли эътибор ақди шаръийдир (ҳурматга лойиқ дин алломаларининг назарича, асосий эътибор шариат қонунларига қаратилиши керак). Отангиз марҳум – никоҳланаман, деб айткан бўлсалар ҳам “никоҳландим” деб айтмаганлар. Бас, амиралмўъминин мазкурани худ нафсларига ақди шаръий қилсалар (никоҳларига олсалар) жоиз ва дурустдир. Валлоҳи аълам биссавоб”, деб фатвономани “бинни муфти марҳум”, “бинни мударрис марҳум”, “бинни Ҳўқандий марҳум” – муҳри баҳайбатлари билан қалашдириб берадирлар ва Мадалихон тўй ва томошалар билан мурод-мақсадиға етадир.
Кимларнингдир воситаси биландир мазкура гўзал канизнинг таърифи Бухоро амири – амир Баҳодир (Ботур) хонға етиб ул ҳам илгаридан ҳалиги канизга ғойибона ошиқ бўлған эди”.
Амир Насруллохоннинг бу ишқ дардига ҳам уламои киром малҳам топиб беради. “Уламойи киром ҳам дарон ботаҳорат-бетаҳорат, масалани эшитар-эшитмас фатво ёзадирлар”. Асли дарди канизак бўлган амирга бу фатво “дин йўлида холис бир жиҳоди акбар” (дин йўлидаги улуғ уруш) номи билан ниқоб бўлиб хизмат қилади. Оқибат шуки, икки подшоҳга ёзилган икки фатво туфайли минглаб одамлар жон беради, Қўқон ариқларида одам қонлари оқади. Бу тарихдан кўз юмиб бўлмайди.
Бу тарихни унутиш мумкинми? Ўша малъунлар ўша даврларда йўқ бўлиб кетишганми эди? Уларнинг зурриётлари, шогирдлари йўқми эди? Бор эди! Бор бўлганда-ки, аждодларидан, устозларидан ўтиб кетган эдилар. Шу боис ҳам адиб асарларида “уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат (нопоклик) пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирган қадар баён қилинадир”. Туркистондаги аҳвол фақат маҳаллий зиёлиларнинг эмас, хорижликларнинг ҳам эътиборига тушган, танқид қаламига илинган. Хусусан, машҳур Турк шоири Меҳмет Акифнинг “Саёҳатнома”сида дин пешволарининг ачинарли аҳволи кўрсатиб ўтилган сатрлар мавжуд.
Муҳтарам адибимиз Абдулла Қодирий бу мавзуга қалам уриш чоғида масаланинг ғоят нозик ва қалтис эканини яхши билганлари учун ҳам, “эшон”лар ва уларнинг жоҳил муридларини “ҳақиқат отиға (ҳақиқат учун), деб ёзған таржумаи ҳолимиздан ранжимаслар ва ҳақиқат отиға гарчи бадҳазм бўлса ҳам, ҳазм қилғайлар”, деб огоҳлантирадилар. Ўзимизча фикр юритишдан тийилиб, эшонлик мартабасида давр сураётган кимсалардан бирининг сифатига диққат қилайлик: “Иззат сиришт (азалдан иззат эгаси) ва саодат сарнавишт (азалдан пешонасига саодат битилган), некукирдор (яхши феъл-атворли) орифулло (Аллоҳни таниган, ўзгалардан баланд илму амали туфайли юқори мартабага етган муслим) Саид Маҳдихон бинни Саид Боқихон бинни Абулқосимхон эшон бинни қутбул-ақтобхон (даҳолар даҳоси) Тўрахон эшон алавий (Ҳазрат Алининг авлоди) нақшбандийдирлар”.

Tohir Malik
26.08.2013, 11:00
Авом халқ ана шундай асъасаю дабдаба тахтига ўлтирган эшонини бошига кўтариб юрар экан, бир адиб нечун маъюсланди экан?
“Шундоқки, Абулқосим эшон ўз замонининг қутби эди. Унинг валоятига (ҳокимлигига) Тошкандгина эмас, бутун Туркистон, ҳатто Некалай 1 ҳам ғойибона қойил эди. Абулқосим эшонни Русия истибдодига танитқан кишиларанинг биринчиси унинг Тошканд муридларидан бўлған машҳур Саидазимбой билан Шарафийбой (татар)дир. Ул вақтларда Туркистон хонлар қўлида бўлуб, ҳали Русия истибдодига ўтмаган, шунинг учун улуғ оқ подшоҳ қутби замонамиз бўлған Абулқосим эшоннинг валоятларидан умидвор эди. Бу жаноб ҳам ўзларининг югурдаклари бўлган Саид Азим ва Шарафийлар орқалиқ оқ подшоҳга ғойибона ҳусни таважжуҳларини (яхши муносабатларини) юбориб турар эрдилар.
Вақтики Абулқосимхон тўрамизнинг дуолари ижобат ҳадафи (нишони)га тегиб Чернаеф Тошкандни фатҳ қилди: дўстлар шод, душманлар ғамгин бўлуб тўрамизнинг ўзлари улуғ жондорол гўбарнатўр (генерал губернатор) Чернаефнинг олдида гулдек очилғон эди. Кўнгил тинчиб, орадан бирор йил чамаси ўткач, жондорол гўбарнатўр фатҳу нусрат (ғалаба қозониш)да улуғ фидокорлик кўрсатган авлиёларни ўз ҳузурига зиёфатка чақирған. Устол атрофи Шарафий, Абулқосимхон эшон, Ҳожи Алим, Ҳакимхўжа (Тошканд қозиси) каби оқ саллалик гўллар билан тўлған, дастурхонда тўнғуз гўштидан бошқа ҳар нарса муҳайё қилинған эди. Вақтики зиёфат хитомиға етуб, баъдаз фотиҳа адютант томонидан қаҳрамонларға инъом улашиладир. Жумладан, Абулқосимхон эшоннинг олдиға бир кумиш самовор, Ҳакимхўжанинг олдиға кумиш патнус қўйиладир. Бу вақт Ҳакимхўжа қози патнусни самоворнинг ўрнига қўюб, самоворни ўз олдиға тортадир... Бу ҳолдан воқиф бўлған адютант самоворни эшоннинг олдиға олуб, Ҳакимхўжаға айтадир:
-Сизни таниғанимизға ёлғуз биргина йилдир. Аммо эшон бизнинг ҳукуматга ўн беш йилдан бери хизмат қилуб келадур!
Ҳакимхўжа қозининг дами кесиладир. Шу вақтда мажлиска онглашиладирким, эшон унча-мунча одам эмас...”
Албатта, авом эшоннинг бу мартабасидан воқиф эмас, балки каромат соҳиби деб билиб, унга эргашадилар, бузруквор эшонларига лозим бўлса, ҳудди равшанийларнинг нодон муридлари каби жонларини ҳам ҳадя қилиб юборадирлар. 1891 мелодияда миллионлаб муридларини зор йиғлатиб, барча йиғиб-терганларидан умид узолмагани ҳолда дунёдан кўчганда “эшоннинг тирикликларида тўёлмай қолған халқ тобутни эртадан кечкача қўлма-қўл кўтаришиб юрадирлар. Энг охирда тобутни бурда-бурда қилуб, ўзаро тақсим қилишгач, тинчийдирлар”. Ана жаҳолат! Қабр тошидаги битик-чи? “Ин марқади (бу нурли гўр) мунаввар муршиди комили мукаммал шайхул ислом валмуслимин ҳофизи калом раббул оламийн муҳиббул уламо ва малжаул-ғурабо (камбағалпарвар) ҳазрати эшон Абулқосимхон бинни қутбул-ақтоб ҳазрат эшонхон Тўрахон алавий нақшбандий”... Бундай юқори сифатлаш тарих осмонида чарақлаб турган авлиёлар, саҳобалар қабрларида ҳам кўринмайди. Ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабрларида ҳам бу каби мақтов битиклар йўқдир. Бу воқеада авомни ҳидоятга бошлаши керак бўлган дин кўринадими? 1884 йилда фон Кауфман ўлганида бу эшон барчани ҳайратга қўйиб Кауфман руҳига “Таборак” сурасини ўқиб, бахшида этишида-чи? Дин ниқоби остида ўз халқига хиёнат қилган одамни бу қадар иззатда бўлиши, миллатнинг зулматда қолишига сабаб бўлган эмасми? Миллатни ёруғликка олиб чиқиш ғайратида бўлган зиёли бу ҳолатга кўз юмуши мумкинмиди?
Энди халқ кўзига фариштадек кўринувчи эшоннинг хурмача қилиқларига келинса, “ул зот аксар авқот (вақт)ларини ёш, маъсум ўғлонларнинг суҳбатида кечирар эдилар. Ҳаққитаоло дийдорининг аксини шу ўғлонлар юзида мушоҳада қилар ва бир ўғлоннинг қўлидан ичилган бир пиёла чойни кавсар суви (жаннат булоғи)дан беҳроқ (яхшироқ) ҳисоблар эдилар. Ўзларидан сўнг ўн парлаб нозанин ёш хотун ва чўрилар сочларини ёйиб қолдилар”...
Мақсад барча эшонларни аралашига кулги қилиш эмас. Энг муҳими шуки, адиб “Ўрмонга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баравар ёнади” қабилида иш кўрмаганлар, яъни, барча эшонларни қаторасига ёмонлаш ниятлари ҳам бўлмаган. Умумий тарзда сўз юритмай, аниқ шахслар мисолида фикрларини баён қилганлар. Ёзувчининг асосий мақсадлари шарафли “эшон” номига нолойиқ кимсаларнинг кирдикорларини очиш бўлган. Абулқосим эшон “мадҳи”дан сўнг яна бир нечалари тилга олинадиким, шулардан: “Аҳмад махдум” деганларининг қилмишлари ғоят таассуфлидир. “Аҳмад махдумни шаксиз каромат соҳиби эди, деб ривоят қилғувчилар бор. Лекин ул киши тўғрисидаги ривоятларга аниқ ишонилса ҳам бўлатурған кўринадур. Зероки, Аҳмад махдум ўзларининг каромат ва мўъжизалариға мункир (инкор этиш) келгувчи бағзи бир шаккокларга далил ўрнида “Яъти мин баъди исмуҳу Аҳмад” оятини ўқуб, мудофаа қилур ва ўкраб йиғлар эканлар. Мазкур оятдаги “Аҳмад”нинг сариҳ (аниқ) шу Аҳмад махдум бўлғанлиғиға уламо байни (ораси)да бир иттифоқ борлиғи Тошканд халқининг маълуми бўлса керак...”
Жиян”.
(“Муштум” журнали, 1924 йилнинг 25 ва 27 сонлари)
Ана холос! Бу ҳол олдида Муқаннанинг пайғамбарликни даъво қилиши ҳеч гап бўлмай қолади-ку? Аҳмад махдум фосиқ, мунофиқ, аниқроғи – муртад экан. Халқ унга ишонувчи оми экан. Уламо аҳли-чи? Абдулла Қодирийнинг юракдан эзилиш сабабини билмоқ учун “Сафф” сурасидаги оятга қараймиз: “Ийсо бинни Марям: “Эй Бани Исроил, албатта, мен Аллоҳнинг сизларга юборган пайғамбариман. Мен ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда юборилдим”, деган эди”.

Tohir Malik
26.08.2013, 11:07
Қуръони каримда Аҳмад исмли эшон эмас, “Аҳмад исмли бир пайғамбар” юборилиши ҳақида гап кетаётганини фаҳм этмасликни жоҳилликнинг қайси даражаси билан белгилаш мумкин? Бундан уламо кўз юмса, зиёли кўз юмса, диннинг аҳволи нима бўлади? Жамиятнинг, миллатнинг тақдири нима бўлади?! Шарафли ҳадисдаги “Олимнинг бузилиши – оламнинг бузилиши” шунинг ўзи эмасми?
Бугун дин ниқобидаги турли зарарли оқимлар ҳақида кўп гапирилади. Бугун исломнинг бир минг тўрт юз ўттиз тўртинчи йилида турган бўлсак, олтин асрни ҳисобга олмасак, ўн уч асрдан бери динда неча юзлаб оқимлар пайдо бўлди, неча юз минглаб ёки миллионлаб мусулмонларнинг дилини хира қилди. Бу жараённинг давом этишига сабаб – мусулмонларнинг ҳақиқий илмдан бебаҳралиги, яъни жоҳиллиги. Ислом илмидан хабардор бўлгани ҳолда, ҳидоят йўлида хизмат қилмай, нафси йўлини афзал билганларга айнан жоҳилларнинг кўплиги яхши. Жоҳил одам ким қаёққа бошласа, равшанийларнинг муридлари сингари орқасидан эргашиб кетаверади. Илмли одам айтилган масалани аввал ўйлаб кўради, таҳлил қилиб, сўнг хулоса чиқаради. Жоҳиллар дин учун ҳам ёқимсиз бўлган бидъат ва хурофотни авж олишига шароит яратиб берадилар. Тарихдан маълумки, кимлардир ўзлариниг манфаатлари учун ҳатто ҳадис тўқишгача борганлар. Натижада Бухорий, Термизий каби ўнлаб олимлар неча йиллар давомида ҳадисларни саралаш билан шуғулландилар. Халқ орасида тарқалган турли кераксиз урф-одатлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Абдулла Қодирий дастлабки саҳна асарларида “Бахтсиз куяв” шундай одатларни қаламга оладилар.
Исломда кўп яхши одатлар бор. Одамлар орасидаги меҳр-оқибатнинг чиройлик кўриниши бўлган саҳоват, эҳсон шуларнинг бири. Лекин айрим ҳолларда банда саҳоват саройини қураман, деб аслида пасткашлик кулбасини тиклаб қўйган, савоб ўрнига гуноҳ ортмоқлаб олган бўлиб чиқади. Рамазон ойида мусулмонларнинг закот бериши жуда яхши одат. Лекин катта бойлар катта миқдорда пул беришдан оғринадилар. Белгиланган закотни тўлалигича бермасликлари у ёқда қолиб, хийла ишлатишгача борадилар. Ўтган асрда Тошканд бойларидан бири чиройли извошни безаб, кўркам отларни қўшиб, хизматкорини чақираркан-да, “шу сенга закот” деркан. Хизматкор кўнмаса ҳам, зўрлаб, “закотни қабул қилдим”, деган иқрорни эшитиб, хизматкорнинг дуосини ҳам олар экан. Хизматкор отларни етаклаб, уч-тўрт қадам ташлагач, “Менга қара, сен бунақа извошни нима қиласан, яхшиси менга сотақол”, деб уч-тўрт тангага ўзи сотиб оларкан. “Хийлаи шаръий” деб шунга айтадилар. Шубҳасизки, Абдулла Қодирий бу каби хийлаларнинг кўпига гувоҳ бўлганлар ва мазкур мавзуни четлаб ўта олмаганлар. Қурбон байрамига доир “Бойларникида имлама, хасисларникида димлама”, деган ҳикмат билан бошланувчи ҳангамаларида яхши одатнинг моҳиятини тушунмайдиганларни ҳажв қиладилар. Дейдиларки:
“Бу кун қуввати келган ҳар бир “мусулмони комил” ўзлариға ўхшаған бир ҳайвонни қурбон қиладир. Қурбонлиқ қилған мусулмонларға охиратда бўладирған имтиёзлардан қуруқ қолмайлиқ, деб машҳур сиёсий тулки лорд Керзўн ҳам бу ҳайит Лондон халқи учун бир қўй қурбонлиқ қилмоқчи бўлди. Чунки у дунёда сирот кўпруги деган ваҳмалик бир нарса бор эканига Керзўн ҳам ишонибдир. Ҳар кимнинг бу “қиличдан тез, қилдан нозик кўпрук”дан ўтиши мажбурийдир. Керзўндан каттароғи ҳам мусулмонларнинг ақлиға ҳайрон қолмасдан мумкинми? Сирот кўпругидан ўтиш учун бир мингта ҳаво флотининг икки чақача аҳамияти йўқдир. Қурбонлиқ қилған қўйни минасиз-да, пилдираб ўтуб кетаберасиз-да, тўп-тўғри сиз учун ҳозирланған жаннатга кириб, бир қулоғи бу дунёға юз минг баробар келадурган ҳур, бурнининг катаги мана шу Туркистон ўлкасига бир юз миллион баробар келадирган ғилмонни бир тийин налўг тўламасдан тасарруф қилаберасиз (“Мифтоҳул-жинон” таъбири). Мана бу имтиёзлардан кимнинг шўппайиб қолғуси келадир.
Ҳамма ҳам роҳат ва саодатни яхши кўрадир. Баҳо ҳам унча қиммат эмас: бир қўй ё икки кишига бир ҳўкуз, вассалом... Тағин бу томони ҳам бор, қон чиқарилса кифоя.
Бойларимиздан Салимсоқ семиз бултур қилған қурбонлиғи билан қизини чорлади. (Ажаб-ажабким, Рамазон ойи ифторликларида қуда чақириқ каби тадбирларни ўтказиш ҳозирги кунларда ҳам бизда авж олгандир. Агар бирон-бир саҳоватпешанинг таваллуд кунлари рўза кунларига тўғри келса, хавотирли жойи йўқдир. Аввал ифторлик берилади, жамоа тарқагач, улфатларнинг қорин ўйин базми бошланади. Кўринадиким, Жулқунбой тасвири бу кунда ҳам жилваланиб турадир. Т.М.) Қўчқорхўжа акам жўраларига гап берди. Болтичўлоқ маҳалла сўфиси билан имомини ва ҳам уч-тўрт маҳалла муштумзўрларини имлаб қурбонлиғини едириб юборди. Булар-ку майли, Ёдгор семиз шундай бой бўлса ҳам зиқна-да, қурбонлиқ гўшт-ёғини димлаб қўйди.
Бу тўғрида ҳеч кимга айб қўйиш керак эмас. Қурбонлиқ гўштлардан очларға насиба чиқариш учун пайғамбарнинг декрети босилған қонунлар мажмуаси ҳам умматлар қўлиға теккани йўқ, уламолар қўлиға теккан бўлса ҳам, улар бундай буйруқларни бекорга чиқарғанлариға кўб замонлар бўлди.
Қон чиқди – кифоя.
Ҳай-ҳай, қандай яхши... бу дунёда қадри йўқ мусулмон оға-иниларнинг у дунёда бундай роҳат билан кун кечиришларига ҳасад қилғувчи кофирларнинг кўзи чиқсун.
Мусулмонлар учун жаннатнинг баҳоси қўй, икки кишига бир ҳўкуз, туя бўлса ҳам майли. Қони чиқарилса кифоя. Ҳай, ҳай, ҳамма пайғамбарнинг уммати ичида бахтиёр Муҳаммад уммати. Ҳай-ҳай, бу давлат бизга етмасми, Муҳаммад умматидирмиз”.
(Ж-Қ)
(“Туркистон” газети, 1923 йилниг 24 июль куни)

Tohir Malik
26.08.2013, 11:09
Абдулла Қодирий – Жулқунбой бидъат ва хурофотга доир танқидни Совунак (енгил елпи) қори билан Мағзава (эзма) қори ҳангомасида давом эттирадилар. Тасаввур қилинг, иштаҳаси йўқ Али, серовқат, иштаҳаси карнай Валига “мен учун овқат еб бергин”, деб илтимос қилди. Валига бу маъқул келиб, паловми ё қозонкабобними паққос туширди-да, таом ейиш хизмати учун Алидан пул олди. Валининг ошқозонидаги таомдан Али қандай наф топди? Қизиқ савол-а? Лекин диндан ўз нафслари йўлида фойдаланувчилар учун бу савол қизиқ туюлмас. Баъзи одамлар Рамазон ойи арафасида (баъзан бошқа пайтларда ҳам) қорига пул бериб (буни “бай пули” дейдилар) ўтган марҳумлари ҳақига Қуръон ўқитадилар, бу ҳозирги кунимизда ҳам тараққий этган ва “хатм буюриш”, деб номланади. Қори уйида ўтириб, бир ёки икки-уч кун давомида Қуръони каримни тўла ўқиб чиққач, савобни буюрувчи киши айтган бандага бағишлайди. Қуръон ўқиш, ёки ўқилаётганда соме бўлиб эшитиш банданинг ўзига буюрилган. Буни уламолар яхши билишади, лекин дин учун ҳам ёқимсиз бўлган одатга барҳам беришга уринишмайди. Аксинча, рағбатлантиришади. Рағбати шундаки, қори уйида тиловат қилади. Шундан сўнг буюртмачи уйида зиёфат уюштириб, эътиборли уламолардан бирини ҳам чорлайди. Зиёфат ўртасида буюртмачи мақсадини айтади, қори шу даврада Қуръони каримнинг охирги сураларини, сўнг Бақара сурасининг бошланишини ўқигач, хатмнинг ниҳоясига етгани аён бўлиб, давра тўрида қўр тўкиб ўтирган домла узундан-узун дуо қиладилар. Дуонинг нақадар узунлиги хайрлашув чоғида узатиладиган тугун мазмунига таъсир қилади. Абдулла Қодирий айнан шу бидъат билан муроса қила олмаганлар. “Муштум” журналининг 1923 йилги 7-сонидаги “Шилғай” имзоси билан берилган ҳажвга назар солайлик. Эътиборлиси шуки, адиб хурофотчиларни ўзи “қамчиламайди”. Икки қори ўз тиллари билан ўзларини ошкор этадилар.
“Совинак қори: - Бу йил бай пули неча кишидан олинди, Мағзава қори?
Мағзава қори: - Э-эй, бу йилги рўза, маза йўқ ошнам. Такрор пули ҳам чиқмайтурған кўринадир.
-Ҳа, нимага?
-Нимага бўларди, хатмчи (буюртмачи) йўқ.
-Итни урсанг, Қуръон туширтиратурган чиқибдир-ку, хатмчи йўқ эмиш!
-Бор-борлиққа. Аммо мўмайроқ митат чиқаратурған хатмчи йўқ!
-Иш билмагандан кейин хатмчи ҳам йўқ, митат ҳам йўқ!
-Совинак дейман, сан нимани билдинг!!!
-Мен иш билдим, сен саллага зеб бериш билан идғом маъалғунани билдинг!
-Хўш-хўш?
-Нима “хўш-хўш”? Индинга Пўлавойнинг хатмини битирсам, уттаси кундан Шўлавойнинг хатмини бошлайман. Ундан кейин Сўнавойники. Шундай қилиб, бу рўзаи моҳи шарифда энг ками беш миллиард митат.
-Ҳа-ҳҳа, ҳаммасидан ҳам бай пули олдингми, Совинак?
-Олдим. Пўлавойдан беш юз, Шўлавойдан икки юз, Сўнавойдан уч юз!
-Қандай қилиб?
-Пўлавойнинг олдига бориб: “Шўлавой акам бу йил хатмни катта қилар эмишлар, шундай оғир вақтларда унча-мунча одамга хатм қилдириш ҳам қийин...” деб юрагига ўт солиб қўйдим. Сўнавойнинг дўконига тушуб: “Бу йил хатмингиз йўқми, одамлар: “Сўнавойнинг дамаси йўқроқ” деб сўзлашадилар”, деган сўз билан унинг ҳам пайтавасига қурт тушурдим. Шундай қилиб йўқ ердан ёлғуз ўзимга уч хатм чиқардим. Мана иш, ана митат!
Мағзава қори кўнглининг энг чуқур жойидан чиқариб, “уф-ф-ф” деди ва ҳасратидан чанг чиқара бошлади:
-Бу йил бахтимиз сувга урган экан Совинак, ҳеч бир хатмчи “итмисан, эшакмисан” дея бермагач, ноилож “Шунча такрорлар бекорга кетмасун”, деб ўзимни бозорга сола бошладим. Қаерда бир эски хатмчини кўрсам, маддоҳ баччалардек жоврадим: “Эшбой акам хатмга айткан эдилар, бу рамазон қўлим тегмайдир”, дедим. “Маним кўнглим сизда эди...” Иккинчи бировни кўрганда: “Бу йил хатм жуда кўб кўринадир, Тошкандда ўн минг қори бўлса ҳам етишмас”. Ниҳоят шунчалик авроқлар билан ўлиб-қутилиб, битта жиз-бизни топсам ҳам, лекин қурғуринг мандан ҳам ўлумтук экан: “Беш кунлик қилсангиз қанча оласиз-у, уч кунлик қилсангиз қанча берамиз. Мардикор пулингизнигина олиб, ифтор билан саҳарликни уйингизда қилсангиз қандай бўлар экан?” дейдир.
-Қизи талоғинг пудратини берар экан-да, хо, хо, хо!
-Шуни айткина, Совинак. Шундай қилиб хатмни беш юз миллионга баҳолаб олдим. Уч юзни ўзим олсам, икки юзни сомеъга бераман. Уч юзинг нос пулига ҳам етмайдир. Бу йил маза йўқ, ошнам...”
Икки қорининг хасратини енгиллатиш учун адиб киноя ила маслаҳат беради: “Оқчани кам берсалар “ялмаш” усулини қўллаш керак. Қуръонни ялмаб ўқуйсан, десалар, “Бир мирига келгани шу” деб жавоб бериш керак”.
Диққат қилиш жоизки, Абдулла Қодирий динга зарар келтирувчи камчиликларни қаламга олганларида дин асосларини яхши билувчи олим сифатида кўринадилар. Тўғри, лозим бўлган-бўлмаган ерда оят ёки ҳадислардан мисол келтиравермайдилар. Бундай ўринлар жуда кам. Кичик ҳажмдаги асарларида юқорида зикр этганимиз, эшонлар ҳақидаги битикда “Сафф” сурасидан оят келтирилгани, “Ўткан кунлар”да Отабек тилидан “Ҳаййя алал-фалаҳ” (нажотга шошил) азон чақириғидандир. Адиб азондаги бу чақириқдан мамлакат аҳволини баён этишда моҳирона фойдаланган. Асарнинг “Хиёнат” бобида “идда”, “талоқ” ва “алваддайн” иборасини учратамиз. Идда – аёлнинг эри ўлганда (130 кун) ёки эри талоқ қилганда (100 кун ёки уч ҳайз кўргунча, агар аёл ҳомиладор бўлса, идда туққунигачадир) бошқа турмуш қуришигача ўтиши лозим бўлган муддат. Бу масалага Қуръони каримнинг Бақара ва Талоқ сураларидаги бир неча оятларда аниқ кўрсатмалар берилган. Ўсмирлик чоғида мадрасада таҳсил олган адибнинг бу оятларни яхши билишлари табиийдир. “Алваддайн” эса “ўталиши лозим бўлган қарздир” маъносини берувчи ҳадисга ишора. Гарчи, халқ орасида “ҳадис” деб айтиб юрилса-да, уламоларнинг айтишларича, бу ҳадиснинг асоси-маснади аниқланмагандир. “Ҳожи этак силккан” бобида Юсуфбек ҳожи қипчоқ қирғини ҳақида афсуслар ила сўзлаганида Юнус Муҳаммад охунд дейдики: “...ҳамма фасод улуламирда, агар улуламир дуруст одам бўлса, уч-тўртта муттаҳамнинг ёмонлиғи ҳеч қаерга бормас ва бунча гуноҳсиз бечоранинг қони ўринсиз тўкилмас эди. Жаноби пайғамбари Худо ҳадиси шарифларида айтадиларким, бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, қола ан-набию алайҳиссалом: “Изо васада ал-амру ило ғайри аҳлиҳи фантазир ас-соата” – яъни ул Сарвари коинот марҳамат қилурларким: “Агар бир қавмнинг иши ноаҳл одамга топширилған бўлса, бас, ўшал қавмнинг қиёматини яқин бил, яъни ҳалокатига мунтазир бўл”. Бас, бизнинг корларимиз ҳам кўб фурсатлардан бери ноаҳл одамларнинг қўлиға қолиб ва ҳар замон ул нобакорлар бизларнинг бошимизға анвоъи кулфатларни соладирлар. Илоҳи кори бадлари ўз бошлари бирлан дафъ бўлғай.
-Саддақта ё расулиллаҳ (“тўғри айтдингиз, ё расулуллоҳ”) ,-деди ҳожи ва ҳадисни такрорлади. -“Изо васада ал-амру ило ғайри аҳлиҳи фантазир ас-соата” – вой бўлсин биз бадбахтларнинг ҳолига...” (Мазкур шарафли ҳадисни Имом Бухорий ривоят қилганлар).
(Мавзудан бир оз чекинсак-да, бир воқеани эслаш ўрни келди: ҳорижда истиқомат қилувчи ватандошимиз муҳтарам Жўра қори Бўтакўз урушдан кейинги даврда ўзбек оилаларида туғилган болалар она тилларини унутиб юбормасинлар, деган хайрли ниятда “Ўткан кунлар”ни араб алифбосида нашр эттириб тарқатганлар. Туркиядаги босмахоналар лотин алифбосида иш юритгани учун китобни араб алифбосида чиқариш мақсадида Покистонга борганларида у ердагилар “Бу китобни биз босмаймиз, “бисмиллоҳи” йўқ экан”, дейишади. Шунда Жўравой ака 20-30 йилларда, болшевиклар динга қарши курашни авж олдирган даврда асарни “бисмиллоҳ” билан бошлашнинг ҳеч қандай имкони бўлмаганини тушунтиршга уринганлар. Ноширлар қайсарлик қилиб туриб олишгач, “Бу асарнинг “бисмиллоҳи” ичида”, деган эканлар. Бунда икки маъно бор: асар исломга зид эмас, иккинчидан, зикр этганимиз бобда чиндан ҳам “бисмиллаҳ” мавжуд).

Tohir Malik
26.08.2013, 11:23
“Меҳробдан чаён”да Нигорхонимнинг махдум томонидан сиқувга олгани ва бу аёлнинг сабри ҳақида баён қилгач, хотинларнинг “Нигор ойимнинг орқасидан ғийбат сўзламаслар, олдида қандай ҳурматласалар, кейинидан ҳам ўшанча эҳтиромлаб, унинг махдумдек зиқна кишининг қўлиға қарам бўлғаниға ачиниб “пешана,-дея,- айланай, қолу бало” дейишар эдилар”. Халқ орасида оддийгина “пешона” ёки нолиб “пешонам қурсин” дейиш одати бор. Ислом илмидан яхши хабардор бўлган муҳтарам адиб эса “қолу бало”ни қўшяптилар. Яъни: аслан “Ҳа, шундай”. Кенгроқ маънода эса “Ҳа, шундай деб айтдилар”, деб ҳадисга ишорат қилинади.
“Ифлос бир мозий” бобида Абдураҳмоннинг ёшлиги тарихи баёнида “замона бузуқлиғи” хусусида лоф урғувчи мударрис ҳақида сўз юритилар экан, “ўзи “варасатул анбиё” зотлар саналған” ибораси ишлатилади. Бунинг таржимаси “пайғамбарларнинг меросхўрлари”дир. Бу ибора Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” (Имом Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа ва Байҳақий ривоят қилган) деган сўзларидан иқтибос олинган.
Қўқон хонининг ёрлиғи “Ба исми субҳонаҳу. Амруллоҳи фаризатун ва амруно вожиб” деб бошланади. Бу “Бисмиллаҳ”га маънодош, яъни “Аллоҳ номи билан” демакдир. “Аллоҳ номи билан бошлаяпмиз, Аллоҳнинг амри фарздир, бизнинг амримиз вожибдир”. Вожиб мажбурият, бурч деган маънони англатади. Исломда бажарилиши зарур бўлган амал тури ҳисобланади. Зарурийлик нуқтаи назаридан вожиб фарздан кейин, суннат талабларидан олдин туради. Исломда вожибни инкор этиш оғир гуноҳ ҳисобланади. "Подшоҳнинг амри вожиб" деган тушунча Қуръонда мавжуд. Адиб ёрлиқни бежиз бундай бошламаганлар.
Нигор ойим пиширган паловни мақтаган махдум “бироқ гўштни кўб солибсан” деб танбеҳ ҳам беради. Шунда:
“Нигор ойим кулимсираб Анварга қаради:
-Гўшт кўб бўлса ош ўхшаладир.
-“Хайрул-умури авсатуҳо”, Нигор.
-Бу сўзнинг ошқа гўштни кўб-оз солиш билан нима алоқаси бор?
Раъно онасининг бу сўзи билан пиқ этиб кулди. Анвар юзидаги кулгини яшириш учун четка қаради”.
Чиндан ҳам Байҳақий ривоят этган “Ишларнинг яхшироғи ўртасидир” деган шарафли ҳадиснинг махдум қозонига тушган гўштга нима алоқаси бор? Айрим муллалар оят ё ҳадисни ўз манфаатлари йўлида тафсир этишлари ё шарҳ қилишларига Анвар четка қараб кулиши мумкин, лекин адиб бундай ҳолатларга эътиборсиз қарай олмайдилар. Махдумни фош этишни давом эттирадилар.
“Ҳадиснинг ҳукми ом (Пайғамбарнинг буйруғи ҳаммага тегишли), Нигор,-деди Махдум.- Бундаги умур – умурид-дунё (дунё ишлари), умурид-дунё иборат аз ҳаракати аҳли мўъмин. Инчинин, бу ҳадиснинг амалиёти охират учун ҳам ҳукми жорийдир (ярайдиган ҳукм). Масалан, шабу рўз савм (рўза) ва салот (намоз) мўмин кишини жисман нотавон ва нафақаи аҳли аёлдан ожиз қиладир. Бас, бу ҳолда ибодатнинг касрати, яъни тоатда ифрот (ҳаддан ошиш) ҳам хайрул-умурга қўшилмас, зеро, фарз ва суннат банда учун кофий эрди. Маънойи кофий чист, ай авсат (Етарли деганнинг маъноси нима, бу демак ўртачаликдир)...”
Махдум Анварнинг ҳузурига кириб, Ғози эшондан сўз очиб, унинг бемаънилигини таъкидлайди: “Ўзи кўб таммоъ одам. Сизга ҳам зиёфатдан дам урған бўлса керак?” Анвар илжайиб бош ирғагач, давом этади: “Тамаъ ўзи кўб мазмум суфат... Чунончи, азза ман қанаъ, залла ман тамаъ... Отаси марҳум ҳам беҳад тамаъкор эди...” “Қаноатли азиз, тамагир киши хордир” ибораси халқ орасида ҳадис сифатида тилга олинади. Аслида бу ҳадис эмас, шу маънога яқин ҳадислар мавжуд. Шу боис ҳам муаллиф иборанинг ўзбекча маъносини берганда “ҳадис” деб изоҳламаганлар. Ошга сабзи тўғраётган Анвар “Хотин кишининг чархи билан ўчоғига тегма, деган гап тўғри эмиш... Албатта, сен хотин киши эмассан-ку, бироқ, “куллу шайъин яржиуъ ила аслиҳи”, дейди. “Ҳар бир нарса ўз аслига қайтади”, ибораси ҳам оят ёки ҳадис бўлмагани сабабли муаллиф мазмунни бериш билан чекланганлар. Араблар кўп қўллайдиган бу иборанинг турли шакллари мавжуд. Бизда “Қазисан, қартасан, ўз аслингга қайтасан” – мақол шаклида, “Бобурнома”да эса “Боз гардад ба асли худ ҳама чиз, зари софию нуқрау арзиз” – “Ҳамма нарса: хоҳ соф олтин, хоҳ кумуш ва хоҳ қўрғошин бўлсин, барибир, ўз аслига қайтади” – байт шаклида келади. Яна бошқа кўринишлар борки, айни ўринда қўллаш мумкин эмас эди. Чунки Анвар “Сен ҳозирча бокира қизсан, аммо вақти келиб хотин бўласан”, деган маънода айтган эди.

Tohir Malik
26.08.2013, 11:24
“Чаённинг намойиши” аталмиш бобда масжид ҳужрасининг таърифи берилар экан, “ҳужранинг тўрдаги тоқчасиға беш-олти дона қалин муқовалиқ китоблар терилган, уларнинг варақ тахида – “Шарҳи мулло Жомий”, “Ақоиди маълҳавоший”, “Ҳикматул-айн”, “Алвиқоя”, “Сияри шариф” каби сўзлар ёзилған эди. Кун ботиш тоқча девориға гул равишида туширилган дуо ёки шунинг каби муқаддас калималар ёзиғлиқ бир қоғоз ёпиштирилган”, деб аниқлик киритилади. Китобларнинг номлари нима учун айнан берилди? Аввали шуки, адиб мадрасада таҳсил олганларида буларни ўқиганлар. Лекин бу ўринда мақсад билимларини шунчаки ошкор қилиш эмас. Бу китобларни ўқиб, тушунган одам, ундаги кўрсатмаларга амал қилиши, яъни комил инсон бўлиши керак. Аллоҳ таъқиқлаган иллатлардан қутулган бўлиши шарт. Лекин бу илмдан бохабар уч инсон китоблар ёнида ўтириб, “бир-бирларингга зулм қилманглар”, дейилгани ҳолда зулмни касб этганлар, “ғийбат қилманглар, ғийбат ўлик биродарингизнинг гўштини ейиш каби гуноҳдир”, дейилган бўлса-да, ғийбат гўштидан ҳузурланадилар, фитна тўрини тўқийдилар. Яна Анфол сурасидаги “Инналлоҳа маъассобирин” – “Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” оятини тилга оладилар. Муфтига далда бериш учун Калоншоҳ мирзо оятнинг бир чимдимини узиб олиб, ўз нафслари йўлида фойдаланган. Агар улар бу оятнинг маъносига амал қилганларида Аллоҳнинг ғазабига учрашдан қўрққан ва фитнага аралашмаган бўлар эдилар. Оятнинг асл маъноси бундай: “Эй мўъминлар, Аллоҳ ва Расулига итоат қилинглар, буюрганини бажо келтиринглар, ўзаро низо қилманглар. Агар Аллоҳ ва Расулининг ҳукмига хилоф қилар экансизлар, дилларингизда қўрқув пайдо бўлиб, сизлардан душманнинг муқобилига қувват кетади, яъни сустлашиб, заифлашиб қоласиз. Кулфатларга сабр қилинглар. Аллоҳ таоло собирлар билан биргадир”. Жамиятдаги ўзаро низо зўр офатлардан ҳисобланади. Бундан Аллоҳ аниқ огоҳлантиряпти, яъни низо қилувчилар тушкунликка учрайдилар, куч-қувватлари кетади. Тарихдаги барча кулфатлар, мағлубиятлар сабр қилмаслик ва ички низолар туфайлидир. Адибнинг маҳорати шундаки, бу фосиқлар “низо қилманглар”, деган буйруқни тилга олганлари ҳолда, Аллоҳнинг амрига очиқ қарши чиқяптилар. Бугуннинг адиби мана шундай ҳолат тасвирини бермоқчи бўлса, шунчаки “Сабр қилинг, дўстим” ёки “Сабр таги олтин”, деб қўярмикин? Абдулла Қодирийнинг маҳоратлари шундаки, у нозик томирни топа олдилар.
“Обид кетмон”да ўқиймиз: “Улар қишлоқ гузарига бориб, бирга ўнни қўшиб “хабари мутавотир” юргизадилар”. “Хабари мутавотир” – келишиб олиб ёлғон тўқиши эҳтимолдан узоқ даражадаги кўпчилик томонидан ривоят қилинган хабар бу ўринда истиора йўсинида қўлланилган. Бу кўплаб ишончли кишилар нақл қилган хабар, ҳадис илмидаги истилоҳ, демоқ ҳам мумкин.
Хатиб домланинг яна бир гапи: “Албатта, тарозига қараб тош қўйган яхши: Хатиб домлани ҳам қўшиб чақирадиган бўлсанг қўй сўйишинг лозим, ундан кейин битта тўн бермасанг яна ўхшамайди; зеро тўнсиз жўнатсанг “таҳқири уламо” қилган бўлиб, гуноҳкор бўласан”. Бу ўринда адиб “гапга тўн кийдириб” юмшатганлар, чунки “таҳқири уламо”нинг асли “уламоларни таҳқирлаш куфрдир”. Англадикки, домла-имомларни зиёфатга чорлаб қўй сўймасак, елкасига тўн ташламасак... таҳқирлаган бўлар эканмиз. Таҳқирлаш эса... Астағфируллоҳ!
Хатиб домланинг “танозун бақо ва муборазайн ҳаёт” сўзлари “ҳаёт учун кураш” деган фалсафий тушунчани англатади. “Чунончи, “вало тулқув биайдиякум иллат-таҳлика” ояти каримасидан ҳам “танозун бақо”га катта ишорат бор”. Бақара сурасидаги “Ўз ихтиёрингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангиз” ояти домланинг тилидан учишига сабаб: “сиз менинг ҳалиги таълимотим бўйича унинг бўйнига қўй сўйиш ва тўн беришни юклашга ҳаракат қилингиз”. Аслида оятнинг тўлиқ маъноси: “Эй аҳли давлатлар, молларингизни Худо йўлида сарф қилинглар. Бахиллик қилиб ўзларингизни ўз қўлларингиз билан ҳалокатга урманглар. Худонинг махлуқотига яхшилик қилинглар. Худойи таоло эҳсон қилувчиларни дўст тутади”. Саҳоват ва эҳсон ҳақида бир неча оятлар ва шарафли ҳадислар мавжуд. Эҳсон исломнинг гўзал кўринишларидан бири. Унда ўзига, ўз оиласига, қариндошларига, қўшниларига ва бегона муҳтожларга ёрдам қилиш назарда тутилади. Бойларни ёки тўқ муллаларни чақириб зиёфат қилиш эҳсоннинг қайси кўриниши, унда қанчалик савоб бор, биз билмаймиз. Лекин нафс жиловидаги муллалар эҳсон ҳақида сўз юритганларида албатта, уйлари донга тўла бўлса-да, ўзларини унутмайдилар. Ушрдан умидини узган, фақат ҳадя олиши мумкин бўлган Хатиб домланинг “домлангизни қанчалик яхши таъмин қилсангиз, масжид ва динингиз шу қадар обод бўлади”, деган гапига нима деймиз? Наҳот диннинг ободлиги домлага берилгувчи тугуннинг ҳажмига қараб қолган бўлса?

Tohir Malik
26.08.2013, 11:25
Аҳмад тоға Обид кетмонни айблаётганда: “изойи мўъмин ҳаром” деганлар... Қани энди фурсати келганда биз ҳам изо бериб кўрайлик, ўзи пиширган ошнинг мазасини тотсин”, деб даъво қилади. Бундаги “мўъминга азият бериш ҳаромдир” ибораси фиқҳий китобларда келтирилгандир.
Абдулла Қодирий асарларида оятлар, ҳадислар у қадар кўп эмас, лекин форсийдан олинган ҳикматларга тез-тез ўрин берилган. “Обид кетмон”даги Хатиб домланинг “маслаҳат” йўлида аксар ёлғонни ҳам бежаб юборишига сабаб Саъдийнинг “дуруғи маслаҳатомиз беҳ аз рости фитнаангиз” сўзига амал қилишидадир. “Маслаҳат юзасидан айтилган ёлғон, фитнага сабаб бўлгувчи ростдан яхшидир” дейилгувчи ҳикмат маъносига яқин ҳадислар мавжуд. Шунингдек, ёлғон ва ростликка доир оятлар ҳам бор. Лекин адиб барча ўринларда улардан фойдалансалар, атрофларидаги фитначилар асар исломийлашиб кетган, деб иғволардан иборат танқид тошбўронини бошлашлари турган гап эди.
Мазкур мавзуда сўз юритилганда Калвак маҳзумнинг ҳар бир сўзини таҳлил қилиш лозим бўлади. Чунки бу ҳажвий қиссанинг тили ўзига ҳос. Арабий, форсий сўзлар кўп ишлатилгани учун оятлар ҳадислар кўп келтирилгандек кўринади. Аслида ундай эмас. Масалан, Калвак маҳзумнинг ўзига ҳос имтиҳонидан: “Бағдаз аузибисмиллоҳ, падар ўқудилар ва фақир эргашдим: “Агар шахсий гўядки, аввали илм кадомаст ва охири илм кадомаст... жавоб мегўямки, аввали илм шинохтан Аллоҳ таоло аст ва охири илм гузоштан ҳаман амриҳоаст...” Падар аввали илм бирлан охири илмнинг таърифини қилғонларидан сўнг фақирнинг ҳаққимга дуо қилинуб, биринчи дарс хатм бўлди”. Бундаги “агар шахсий гўядки...” (маъноси – “Агар бирор киши илмнинг боши нима-ю, охири нима, деб сўраса, биз “Илмнинг боши Аллоҳ таолони таниш, охири эса барча ишларни унга топширишдир”, деб айтамиз”) ҳикмати ҳадис деган ишоратда берилса-да, уламолар билан маслаҳат қилинганда бу ҳадиснинг манбаси аниқланмади.
“Шапоқ маҳзум” имзоси билан “Муштум”нинг 1924 йил 6-сонида босилган “Лаҳми қадид” ҳажвияси 1969 йилда нашр этилган “Кичик асарлар”да Абдулла Қодирий асари сифатида берилган. “Шапоқ маҳзум” Абдулла Қодирийнинг эмас, яқин сафдоши Ғози Юнуснинг таҳаллусидир. Бу асарни эслашдан мақсад, жоҳил муллаларни ҳажв тиғига олишда Жулқунбой ёлғиз эмас эдилар. Ҳажвияга диққат қилсак, Жулқунбойга хос нозик қочирим, кутилмаган ўхшатиш ўрнига камчиликка кучли зарба беришга интилишни кўрамиз. Зотан, Ғози Юнус “Муштум”нинг раҳбари сифатида шу усулни Жулқунбойдан ҳам талаб қилган ва бу хусусда уларнинг баҳслари машҳурдир. Ҳажвияда зоҳиран динга иҳонат қилинган бўлса-да (айниқса бошланиш қисмида), ботинан ундай эмас, Каллахона маҳалласининг имоми жаноб Абдулло қори домланинг илми ва савияси пастлиги ҳажв қилинади. Бу домланинг ривоятини қаранг: Иброҳим алайҳиссаломга жаннатдан қўчқор чиқарилгач, ул зот “даргоҳи қозиюл ҳожатга саждаъи шукр адо қилғонларидан кейин, қўчқор гўштини тамомий пайғамбарларга тақсим қилиб бердилар. Бошқа пайғамбарлар ўз ҳушвоҳоларини дарҳол пишириб еганлари ҳолда; бизнинг пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом биздек осий-жофий умматлари билан баҳам кўриш мақсадида ерга кўмдилар. Бир неча соатдан кейин ҳалиги “лаҳми қадид”дан мош кўкариб чиқди. Шунинг билан умматлари бўлғон бизлар ҳар куни “лаҳми қадид”дан тановил қиламиз”.
Ана холос! Бундай бемаъни ривоятни ўйлаб топиш учун не қадар паст илм талаб этиларкин? Афсусларким, бу кабилар аввал ҳам бор эди, ҳозирги кунимизда ҳам мавжуд. Яқинда Тошкентдаги бир масжид имоми жумъа маърузасида деди-ки: “Одам тушида марҳумларни кўришлари учун Худо сочни антенна вазифасини ўташ учун яратган”. Сўрадиларки: “Сочи йўқлар туш кўрмасми?” Жавоб берилдики: “Кўрарлар. Сочи йўқларники парабал (яъни чаноқ) антенна”... Бундай “илм соҳиблари”нинг нақлларини эшитганда йиғлаш керакми ё кулиш?
Бу каби таҳлилимизни келгувсида янада батафсилроқ ўрганиш умиди билан ҳозирча мухтасар қилиб, яна “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён”га қайтиб, ундаги айрим масалаларни оз бўлса-да ўрганишга уриниб кўрамиз:
Мазкур романларни ҳар ўқиганда ижтимоий масалалар бўйича бир неча саволларни қайта-қайта қўямиз ва жавоб топишга тиришамиз:
Юрт фожиаси нимада? Бу юрт фарзандлари Отабек ва Анварнинг фожиалари нимада? Юрт фожиаси “ҳаййа алал фалаҳ”ни эшитмаганида, яъни нажотга шошилмаганида, иймондан узоқлашганида эмасми? “Халқимиз таъбирича, бу замонлар “мусулмонобод” бўлса-да, бироқ бу тантаналик таъбирни бузиб қўятурған ишлар ҳам йўқ эмас эди. Хон мусулмон, бек мусулмон, халқ мусулмон, бунинг устига юриш-туриш ҳам мусулмонча, ҳукмлар ҳам шаръиатча эди. Ўғирлиқ қилған учун қўл кесиладир ва дорға осиладир. Зони билан зониялар (бузуқ эр ва бузуқ хотин) ҳам пештоқдан ташланадирлар, ичкулик ичкан учун қирқ дарра уриладир. Раис афанди мулозимларига дарра кўтартириб, намозсизларни текширадир, фарзи айн билмаганларни урдирар эди. Иш шунчалик нозик бўлатуриб ҳам ўғрилар ўз тирикчиликлари орқасидан қолмайдирлар. Эш ака билан Тош аканинг уйлари орқасидан тешилиб моллари ўғирлана берадир, пештоқдан қопқа бўғилиб ташланмоқ учун фоҳишалар билан етишиб турадирлар. Бутун умрида пешонаси сажда кўрмаганлар ҳам кўб, аммо фарзи айннинг бош томонидан тўрт-беш жумлани ҳар ким қийналмасдан сайрий олар эди. Кўб кишиларнинг уйларида мусаллас билан бўзалар хумлаб қайнаб ётса, иккинчи томонда расмий суратда ичкулик сотиш билан тириклик қилғувчилар ҳам йўқ эмас эдилар. Тошканднинг Чуқур қишлоқ деган ерида қозоқлар томонидан очилғон ва ҳамиша рустамнамо кишилар билан айқириб ётқан бўзахоналар ҳам йўқ эмас эди...”

Tohir Malik
26.08.2013, 11:25
Отабек... ҳавас қилса арзигулик вафодор йигит, адолатли йигит. Фазилатлари кўп. Лекин ҳаётда бахтли бўлмоқ учун шу фазилатларнинг ўзи кифоями экан? Ҳаётда ҳар бир инсон бахту саодат йўлини излайди. Отабек бахтини ҳамиша тўғриликдан изладими ё адашган жойлари ҳам борми?
Исломда кўп хотин олишга ижозат берилган, лекин бу борада адолат масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. Қуръони карим маъноларининг ўзбекча таржимасини қўлга олиб, Нисо сурасида ўқиймиз: “...никоҳлари шаръан тўғри бўлган аёлларни биттадан тўрттагача ўз никоҳларингизга олинг ва икки-уч аёл ҳақига зулм етгудек бўлса, бир хотин сизга кифоя қилади. Шу адолатдан оғиб кетмаганингиз яхшироқдир”. Отабек бу амрдан кўз юмди, адолат қилмади, яъни Зайнабнинг ҳақига зулм етказилди. Демак, у гуноҳкор бўлди. Вақтинчалик айрилиғи ва оқибат айрилиғи шу гуноҳига каффорат эмасмиди? Ҳа, у гуноҳда эканини ўзи ҳам билади. Аммо бунда ўзини эмас, кўпроқ онасини айблайди. Ўзбек ойимнинг “ота-онамдан ваъда олғанман, деб шундай хотинга жабр қилиб юра берасанми?” деган таънасига жавоб қиладики: “Келинингизга жабрни хоҳламасангиз ва ўзингиз айткан инсофка қайтсангиз энг осон бир йўл бор... Сиз сўрашни тиламасангиз-да, мен айтай: келинингизга жабрни хоҳламасангиз мендан талоқ қилдирингиз ва бир бечорага бу йўсун азоб бериб юрмангиз!.. Сиз билган инсофни мен ҳам биламан. Бир бечорани фақат сизнинг кайфингиз учун азоб эмас, чеккан хўрлиғини ўйлаб ҳар куни бир қат этдан тушаман... Агар ўз кайфингиздан кечсангиз яхши билингизким, бир эмас, икки жонни азобдан қутқарған бўласиз, онажон!” Албатта ота-онани иззат қилиш шарт. Лекин талоқ ҳуқуқи эрда бўлади. Бу ўринда Отабек аросатда қолган, десак ўринлидир. Лекин адолатсизликдан топадиган гуноҳи соқит бўлмайди, валлоҳи аълам.
Вақтинчалик айрилиқ пайтида у бўзахонадан ҳаловат топмоқчи бўлди. Руҳ ҳаловати бўзахонадан эмасди. Отабекни “кундуз кунлари бўзахонада учратиб бўлмаса-да, аммо бўзахонага келмаган кечаси жуда оз эди. Бўзагар Отабекнинг ким боласи эканлигини яхши билгани учун ҳамма ишни унинг тилагига қараб қилар, ул келди дегунча, оддий бўзахўрлар ёниға ўтқузмай, ўзининг махсус ҳужрасига олиб кирар, бошқаларға берилатурган лойқа бўзадан бермай, бўзанинг гули билан меҳмон қилар эди”. Отабекнинг машшоқ чақиртириб, унга “билсангиз, ҳайдалиш куйини чалингиз, ажралиш куйини чалингиз!” дейиши унинг эзгин ҳолатини англатиш билан бирга бу ерга серқатнов эканини билдиради. Демак, унинг бунда топган гуноҳлари оний адашиш оқибати эмас. Бунақа жойга бир марта кирган киши агар ақлли бўлса, эртасига эсини йиғиб олиб тавба қилиши лозим. Тавба - бундай гуноҳ ишлардан тўхташ. Лекин Отабекда тўхташ йўқ, давомийлик бор. Юртнинг аянчли аҳволини “ҳаййа алал фалаҳ”ни мозористонда ким ҳам эшитарди” деган биргина ибора билан баён эта олган ақл эгаси тушкунликдан бўзахонага бордими? Бўзахона нажот саройи эдими? Нажот иймондан эмасми, сабрдан эмасми? Наҳот у тушунмади? Тушунди. Аммо энди кеч эди.
Бўзахона воқеасидан аввалроқ Отабек уста Алимникида май истеъмол қилади. “Тўғриси ҳам Отабек ичкулукдан қаттиғ ҳазар қилар ва бу кунгача майни ўзига душман каби кўрар эди”. Ажабки, уста Алим майни ўз таъбири билан айтганда, шаръий (?!) қилиб тайёрлайди. Ҳатто маҳалласининг олимлари бу майнинг ҳалоллигига фатво (?!) бериб кетганлар. “Биринчи пиёла билан унинг кўз ўнглари жимирлашмакка ва ўзида бир енгиллик ҳис этмакка бошлаған ва бу иккинчи пиёла гўё “мени ичсанг тағин ҳам енгил тортасан” дер эди”.
Асарнинг аввалида ва кейин яна бир неча ерида азон товуши эшитилгани ёзилади-ю, бироқ ибодатдан дарак йўқ. Отабек қутидор уйидан ҳайдалишда ҳам “уёқ-буёқдан шом азони эшитила бошлаған” эди.
Айрилиқ тугаб, висол онлари яқинлашганда “ҳаммалари масжидга чиқиб пешинни ўқуб кириш учун қўзғалдилар. Отабек кўбчилик билан қўзғалган эди, Ҳасанали уни тўхтатди”. Тўғри, у намозни уйда ўқиб олар, лекин жамоат намозидан қолди, бошқача айтилса, жамоат намозининг савобидан қолди. Сал кейинроқ Ҳасанали ҳийласига навбат келганда у “тинчгина таҳоратингизни олиб, намозингизни ўқуй беринг” деганида Отабек “таробиҳ”ни бошлайди... Ярим соатдан кейин саждада эканида Ҳасанали дарчадан қараб “ўқуб бўлмадингизми?” деб сўраганида “Отабек ёнига салом бермасдан унга қаради”. Демак, намоз бузилди. Хотинлар ҳам намоз ўқияптилар. Лекин Кумуш ўқимаяпти. Ҳасаналининг уйида Отабекни кутяпти...
“Ўткан кунлар”ни дастлаб ўқиганимда Ҳомиднинг ўлдирилиши баёнида Отабекнинг жасоратини кўриб, унга меҳрим ортган эди. Кейинги ўқишларда “ўлдириш шартмиди, содир бўлувчи фитнадан қутидорни огоҳ этиб қўя қолса бўлмасмиди?” деган фикрлар уйғонди. Бу каби ўйлар охирида жавоб кўринди назаримда. Ҳомиднинг ўлими орқали адиб фақат Отабекнинг жасорати, муҳаббати қудратини кўрсатмоқчи эмас экан. Бу воқеада кучли рамзий маъно яширинган кўринди. Ёвузлик жазосиз қолмаслиги керак. Аллоҳ энг кичик “мисқолатан шаррон яро” ёмонлик ҳам жазоланишидан бандаларини огоҳлантирган. Шариатда ёвузликларнинг жазоси белгилаб берилган. Хўш, бузуқликка тобе Ҳомиднинг жазоси нима эди? Дейлик, Отабек фитнадан хабар топиб, қутидорни огоҳ этди. Оқибатда Ҳомид шарманда бўлди. Шу холосми? Ахир бузуқликнинг жазоси ўлим-ку! Отабек Ҳомиднинг шарманда бўлиши ёки Марғилон қозиси томонидан жазога тортилишини кутмади. Бузуқни ўзи шаръан ҳукм қилди, ижроси ҳам ўзидан бўлди. Ҳомиднинг ўлими баёнида шундай рамзийлик яширинган. Бундайларнинг жазоси – деворга бостириб қатл этиш. У ўзига-ўзи лаҳад кавламадими? Шундай ўлим топиши ҳаётининг мантиқий якуни эмасми? Шундай хотимани ўзи истади, ўзи шу лаҳад сари узоқ йўл юриб келди...

Tohir Malik
26.08.2013, 11:26
Энди Анвар тақдирига мурожаат қилсак, Анвар Раънога номаҳрам эди. Исломнинг шу одоби бузилди. Муҳаббат нафси иффат одобидан устун келгани учун уларнинг бошига бало ёғилмадими? Анварнинг қизига номаҳрам эканини Солиҳ махдум ҳам, “отин ойи” мартабасида қизларга билим ва таълим берувчи Нигор ойим ҳам билишади. Номаҳрам йўлини тўсмасликни халқда “даюслик” дейилиши ва бу катта айб саналишини ҳам билишлари табиий.
Таажжуб фитналикдур бу замона
Тушубдур эрлар аҳволи йамона.
Ҳазрат Сўфи Оллоҳёр демоқчиларки, ажаб фитналар кўпдир бу замонда. Эрлар ўзларини ёмон аҳволга солганлар. Яъни уларда ғайрат ва рашкдан асар ҳам қолмай, хотинларини бозорларга пардасиз юборурлар. Хотинини рашк қилмайдиган, била туриб бегона эркакдан қизғанмайдиган эрни, қизини номаҳрамдан тўсмайдиган отани (опа-синглисини эҳтиёт қилмайдигн акани ва укани ҳам) даюс дейдилар. Бошқача айтсак, ўз хотинига қўшмачилик қилувчи эркак даюсдир. Севикли Пайғамбаримиз (с.а.в.) жаннатга кирмайдиган уч тоифадан бири, деб айнан шу даюсни айтганлар. Эрлар томонидан парда бўлмагач, аёлнинг ҳоли не бўлар экан?
Ўшал хотунки, номаҳрам назардур
Агар шамсу қамардур мочайи хардур.
Ҳазрат Сўфи Оллоҳёр демоқчиларким: хотин бегона эрларга қарагувчи бўлса, гарчи ўзи ойдек, қуёшдек гўзал бўлса-да, уни урғочи эшак, демоқ лозим.
Хўп, даюсликнинг иллат эканини билган хонадонда нечун чора кўрилмайди? Бу саволга яна ўша жавоб: “Халқимиз таъбирича, бу замонлар “мусулмонобод” бўлса-да, бироқ бу тантаналик таъбирни бузиб қўятурған ишлар ҳам йўқ эмас эди
Анвардаги ислом одобига зид ҳолатлар ёки Абдураҳмоннинг муллаваччалик пайтидаги шармандали ҳолати мажбуран киритилмадими экан, деган ўйга ҳам борамиз баъзан. Масалан, “Қутлуғ қон”даги Петров образи каби. Рус ишчиси образи асарда бўлмаган, қўлёзма муҳокамасидан кейин “доно танқидчиларнинг” кўрсатмаси билан мажбуран қўшилган. Асар диққат билан ўқилса, Петров образи банорас тўнга жун ямоқ каби кўринади. Ёки Улуғбекни улуғлаш учун Ҳўжа Убайдуллоҳ Аҳрорга зидлаш, Навоийнинг мартабасини кўтариш учун Мажидиддинни қоралаш каби тарихий далилларнинг бузилиши ўша давр сиёсати учун хизмат қилган эди. Ўша давр сиёсатининг зўри билан адабиёт адаш йўлларга кириб борган эди. Абдулла Қодирий ўша сиёсат билан ҳисоблашишга мажбур эдилар. Лекин Абдураҳмон образи ямоқ эмас, ўз ўрнига тушган ва уни асардан юлиб олиб ташлаб бўлмайди.
“Меҳробдан чаён”ни Абдураҳмон образисиз тасаввур қилиш мумкинми? Йўқ. Лекин Абдураҳмон образини Бухородаги аянчли ҳаётисиз бериш мумкинмиди? Эҳтимол мумкин эди. Нега бу ҳолатлар берилди? “Ўтмишни идеаллаштириш” деган даъволарнинг олдини олиш учун, совет тузумига ёқимсиз бўлган мулланинг аянчли образини бериш билан бу “ўқ”лардан қутулишни назарда тутиб бу саҳифларга ўрин бергандирлар? “Абдулла Қодирий пролетариат инқилобиға нисбатан узоқроқ кишидир. Чунки ҳақиқатан А.Қодирий майда буржуазия ёзувчисидир. Унинг синфий асосини белгилаш таҳлил вақтида катта аҳамиятга эгадир” (Болшевиклар партияси Тошкент вилояти комитети органи – “Шарқ ҳақиқати” газетасидан). Бу тахминда ҳам жон бордек туюлади. Лекин асл сабаб бошқадир? Диққат қилайлик-чи?
Жамиятдаги бу бузуқликка, бу шармандали иллатга бўлган нафрат ўти “Жувонбоз”ни ёзиш билан сўнмаган эди. Ҳар икки асар орасида йиллар ўтди (1915-1928). Лекин бу иллат камаймади. (Камайиш ўрнига авж ола борди, дунёни ўргумчак тўри каби ўраб олди. Оқибат шу бўлдики, ХХасрнинг сўнги чораги ва ХХ1 асрнинг аввалига келиб Европада эркак билн эркакнинг никоҳланишига, уларнинг ҳатто бола асраб олишига қонун тусида ижозат берилди...) “Жувонбозда” бу иллатга ўз нафратини очиқ баён қилган адиб, бундан буёғига кўз юмиб юролмас эди. Мулла Абдураҳмоннинг ўсмирлик кунлари тасвирига назар ташлайлик: у “силлиққина бола, мадраса муллабаччалари албатта шундай силлиқ болаға ўч”. Шу боис амакиси уни иҳота қилмоқ мақадида ўз меҳмонхонасидан жой беради. “Домла мударрис “замона бузуқлигини” назарга олғани учун Абдураҳмонни ҳалиги тўғрисидан жуда қаттиғ назорат қилар эди. Бироқ, домлаларнинг бундай бузуқлиққа қарши бора олишлари мумкинми эди? Уларнинг ўзлари шу “маҳрам” балосиға гирифтор, яъни бузуқлиққа манбаъ бўла туриб ҳам яна “замона бузуқлиғи”дан шикоят қилишлари ўша вақтлардағи “мадраса мантиғи”га ҳеч бир баҳссиз сиға олур эдиким, бу тўғрида менга осила кўрмангиз. Кишининг боласини бузиш ҳар бир салласи муаззам, илми “фавқалодда”, ўзи “варасатул анбиё” саналған зотлар назарида ва виждонида маъфу, аммо ўз ўғлиға бошқалар ўшандоғ ҳайвонликни қиладурған бўлса: “Замона бузуқ, эҳтиёт шарт!”

Tohir Malik
26.08.2013, 11:26
Мулла Абдураҳмон “Бухорода илм кўрган” ҳисобланади. Аммо қандай илм? Тўғри, кундузлари Қуръони карим оятларини ўқигандир, ёдлагандир, тафсирларни ўргангандир, ҳадис шарҳлари билан танишгандир. Лекин қуруқ ўқиш ёки ёдлашдан нима нафки, агар маъносини англаб, амал қилишга ҳаракат бўлмаса?! Қуръон бандани бузуқликдан қайтаради, яхшиликка йўллайди. Солиҳ толиби илмлар кундузги мутолаага қаноат қилмай, кечалари ҳам дарсга берилганлар, тунни ибодатлар билан ўтқазганлар. Ҳа, ҳидоят йўлидагилар кўп эди. Лекин Мулла Абдураҳмончи? Амакиси кечаси ухлаганда у қандай дарс олди? “Баччабозлиққа махсус ҳунар ва найранглар ижод қилған омилкор савдогарлардан бир нечаси “Абдураҳмонча”ни йўлдан оздирған эдилар... “Мулла Абдураҳмонжон, жаноби олий, гарам, аз сарашон гардам, балонгни олай! (айланай, бошингга жоним фидо, дардингни олай)” каби мадҳу саноларга кўмилган “Абдураҳмонча” ҳар бир ишни ўз тилагича юритар: май учун соқий бўлар, заифона кўйлак, лозим ва бошиға кокил кийиб ўн олти ёшар қиз суратига кирар; чойға лабини тегизиб “табаррук” қилар; дутор, танбурға йўрғалаб ўюнчи бўлар; бошидағи кокил билан “ошиқ”ларни раҳмсиз қамчилаб ситамгар ва золимга айланар, энг охирида... Қисқаси, бу бобдаги бор чорамиз учун ҳам ярарлиқ ҳолға келган ёки келтирилган эди...”
“Киши аввало моххов ёки пес бўлмасин: бўлдими, бетдан бўлмаса – елкадан, қўлдан сув очмаса – оёқдан, ҳар ҳолда оқаберадир. Шунга ўхшаш жамият ҳам бир касал билан оғридими, унинг ҳар бир табақа ёки синфига, яна тўғриси, фардига (шахсига, одамига) шу касал сироят (таъсир) қилмай қолмайдир...” Адиб касалнинг илдизини очди – жамият! Одамлар тиш оғриғидан азобланадилар. Лекин оғриқ кўриниб турган тишда эмас, унинг илдизида. Дарахтни қуритадиган касаллик ҳам баргда эмас, илдизда.
“Ўткан”кунлар”даги Ҳомиднинг бузуқлиги фақат унинг хотинбозлигида, Кумушга нисбатан қилган тажовузидагина эмас. Зийрак китобхон уста Алимнинг дўконни нега айри қилгани ҳақидаги баённи ўқиётганда унинг яна бир ярамаслигини билади: гарчи кенг тасвир этилмаган бўлса-да, Ҳомиднинг Сайфига шилқимлик қилиши биргина жумлада берилгани фақат унинг кимлигини эмас, у яшаётган жамиятнинг қандайлигини ошкор этади. Ҳомид битта эмас, атрофда ҳомидлар мавжудлиги учун уста у билан олишиб ўтирмай, дўконини бошқа қилиш билан бу бузуқликдан қутулди.
(Мавзудан сал чекиниб, бугунга боқсак, адиб тасвирлаган замондаги иллат бугун бошқа динлар, хусусан, насаро ва яҳуд динлари пешволарини анча хомуш қилмоқда. Католик руҳонийларининг баччавозликлари ошкор бўлгач, бу каби бузуқликларга қарши курашиб келаётган Рим папаси, чорасизлиги оқибатида шу йил (2013) истеъфога чиқди. Бу дин пешволарини хомуш қилаётган воқеалар хусусида тарихда кўп асарлар битилди, черковдаги бузуқликлар фош этилди. Мисол тариқасида эсласак, ўзбек китобхонларига ўтган асрнинг биринчи ярмидан бери таниш “Сўна” асарида Артур ўзининг валади зино эканини, отаси кардинал эканини билгач, Худодан воз кечади. Ўлими олдидан ибодатни, хусусан тавба қилишни истамайди. “Қўлларидан шариллаб қон оқиб тушди. Жон талвасасида типирчилаётган жасадни ушлаб туриб, унинг ўзи ҳам бошдан-оёқ титрамоқда эди. Даҳшатнинг зўридан эсини йўқотиб, ёрдам топиш ниятида теварагига жовдирай бошлаганида, руҳоний келиб унинг елкаси устидан энгашиб, жон берувчининг лабларига бутни босди: “Гуноҳингни Худо Ўзи кечирсин...” Сўна (Артур) докторнинг тиззасига суяниб, ярим-ёрти турди-да, бутга кўзларини олайтириб қаради. Ўртага ўлгин бир жимлик тушди; Сўна ўқ теккан ўнг қўлини секин кўтариб бориб, бутни итариб юборди. Юзида қонли яра тиржайиб турарди...” Ўғилнинг ўлимидан сўнг бутун умрини черковга хизмат қилишга бағишлаган “севгили епископ, кардинал хазратлари монсиньор Лоренцо Монтанелли Равеннада қўққисдан юраклари ёрилиб вафот этдилар”. Унга қадар эса, черковда ўлимдан ҳам даҳшатлироқ воқеа юз берган – кардинал ҳам Худодан юз ўгирган эди: “Саҳрода бир ўзим қолдим, кўзларимнинг нури кўмилган, лахта-лахта қонлари тўкилган ердан назаримни олиб, бўм-бўш, бадбуруш осмонга қарайман. мени ғазаб қамрайди. Мен Ундан юз ўгирдим!..” Бу хитоб қандайдир хилватда эмас, черков тахтидан туриб айтиляпти. Бу ҳолат ҳам аҳамиятлидир. Бу асар биз ўрганаётган мавзуга тааллуқлидир. Ҳозир аҳвол шундайки, бир эмас, ўн папа, юзлаб кардиналлар истеъфога чиқсалар-да, бузуқликнинг давосини қила олмаслар. Чунки бузуқликни тўсиб турувчи тўғон бузилган. Тўғонни тиклаш чораси ҳақида ўйланяпти, аммо ҳозирча қоронғу ғорнинг ичида нажот чироғи милт этмаяпти.)
Мавзуга қайтсак: Абдураҳмоннинг шармандали ўтмиши алоҳида масала. Бош масала унинг иймонидаги қусурда. Унинг энг катта айби: ўзининг ибодати ҳам, динга хизмати ҳам холис эмас, Аллоҳ розилиги учун эмас. Хизматларида ғараз бор, нафс бандаси экани ҳар бир ҳаракатида кўринади. Ўзининг “Бухорои шарифда неча йил ўқуб келиб, ниҳояти маҳаллага имом бўлиб” ўлтириши унинг нафсини хорлади. Масжид имомининг дин учун хизмат қилиб ҳам Аллоҳ ризолигига етиши мумкинлигини фаҳм этмади. Имон заифлиги ҳасад ўтининг аланга олишига имкон яратди. Ҳидоят йўлидан чекиниб, тош қалби фитна ботқоғига ботишни афзал билди. Йигирма саккиз ёшида хатми кутуб қилган Абдураҳмон Қўқон сафарига ҳозирланар чоғида “кўнгли Қўқонда ўзини кутиб турган уламолиқ шуҳратига; муфтилик, қози ва аъламлик мансабига ошиқинар эди. Унинг фикрича, Қўқондаги қариндош-уруғлар ҳам ёш олимнинг истиқболиға ҳозирлик кўргандек эдилар”. У кутгандек бўлмади. Чунки у Аллоҳ йўлида холис хизмат қилишга интилмади, шуҳратни истади. Шуҳрат ҳақидаги орзуси туздан қурилган саройдек эриб кетди. Раънога қўйган совчиси ҳам қуруқ қайтди...

Tohir Malik
26.08.2013, 11:27
Орзусига етишмак учун, “кутилмаганда жонланиб кетди. Яъни “Ақоид”нинг шарҳига яхши тушуниш учун беш бармоғини оғзиға тиққандек енг шимарди”... “Мулла Абдураҳмон бутун камолатини ишка қўйиб, имомат ва хатибликка шуруъ қилди. Ҳар кун қавмлариға амри маъруф, наҳйи анилмункар айтиб, хусусан, ҳар ҳафта жумъа куни амри маъруфни кенгроқ доирада юритиб, кўбларнинг кўнглини эритишка муваффақ ҳам бўлди. Изҳори фазл ниятида қилинған бу кўз бўяш кўбларнинг диққатини ўзига жалб этиб” ғараз кўчасида дадил юра бошлади. Бухоро мадрасасида илм олган мулланинг нияти динга хизмат қилиш эмас, балки хон ўрдасига яқинлашиш эди. Шу боис жумъа намозларида “хонға тегишлик ҳукуматдор беклардан кўриниб қолса, жаннат ва жаҳаннам устидаги масалани дарҳол хонга итоат, бекларга ҳурмат билан айрибошлаб олар эди. Ҳаммабоп бўлишға қарағанда, айниқса, хонбоп бўлишға тиришар эди”.
Шу ўринда Мавлоно Румийнинг бир шарафли ҳадисга берган шарҳларига эътибор қаратсак:
«Пайғамбар, саллолоҳу алайҳи васаллам, буюрадиларким: «Олимларнинг ёмони амирларни зиёрат қилгани, амирларнинг яхшиси олимларни зиёрат этганидир. Фақирнинг эшигига келган амир нақадар хуш ва амирнинг эшигига борган фақир нақадар нохушдир».
Халқ бу ҳадиснинг зоҳирий маъносинигина қабул қилган. Яъни бир олим ёмон олим бўлмаслик учун амирни йўқламаслиги лозим, амирни бориб кўриш унга муносиб эмас, деб билган. Аслида фикрнинг ҳақиқий маъноси халқ ўйлагандай эмас, балки шундай: Олимларнинг ёмони амирдан ёрдам олгани ва улар воситасида ўз аҳволини яхшилагани, кучга кирганидир. Амирлар менга инъом берадилар, мени иззат-икром қиладилар ва бир яхши жой эҳсон этадилар, деган тушунча билан ва уларнинг қўрқуви остида ўқиган кимса олимларнинг энг ёмонидир. Шу ҳолида бу кимса амирлар тарафидан ислоҳ бўлган, билимсизликлардан биладиган аҳволга келгандир. Олим бўлганда ҳам амирлар қўрқувидан ва уларга ёмонлик қилмасликдан тарбия кўрган бир инсонга айлангандир. Энди у истаса-истамаса, ҳамма вақт бу йўлга уйғун тарзда ҳаракат этмоғи керак бўлади. Хуллас, бу важдан зоҳиран хоҳ у амирни кўргани борсин, хоҳ амир унинг ҳузурига келсин, барибир, у зиёрат қилган, амир эса зиёрат қилинган бўлади.
Олим агар амирлар соясида олим бўлишни ўйламаса, унинг билими ибтидо ва интиҳода Аллоҳ учун қилинган бўлади. Унинг тутган йўли ва кўрсатган фаолияти савоблидир. Чунки яратилиши шундайдир, балиқ сувдан бошқа ерда яшай олмаганидек, у ҳам бундан ўзгани қилолмайди. Унинг қўлидан келгани шу. Бундай бир олим ҳаракатларини бошқариб йўлга солиб турган нарса - АҚЛдир. Ҳамма ундан қўрқади ва инсонлар баъзан билиб, баъзан билмасдан у таратган нурдан баҳра оладилар. Хуллас, бундай бир олим амир ҳузурига борса, зоҳиран у зиёрат қилган, амир эса зиёрат қилинган бўлади. Аммо амир олимдан ҳамма вақт юксалишга чорловчи бир қувват-ёрдам олади, олимнинг эса амирга эҳтиёжи йўқ, чунки у бадавлатдир, нур сочаётган қуёш кабидир. Иши таъмасиз кўмак бермоқ, эҳсон этмоқдир. У тошлардан лаъл ва ёқут қила олади. Таркиби тупроқдан иборат бўлган тоғлардан мис, олтин, кумуш ва темир маъданлар ясайди. Тупроқни тозалайди, ёшартиради. Дарахтларни турли-туман мевалар билан бойитади. Иш ва эрмаги - бағишламоқдир, ҳадя қилмоқдир.
Арабнинг «Биз бермоқни ўргандик, олмоқни ўргана олмадик» мақолидаги сингари олим ҳам беради-ю, бировдан олмайди. Ниҳоят, бундай олимлар ҳақиқатда зиёрат этилган, амирлар эса зиёрат этган бўладилар.»
Бу маънони ўргангач, савол туғилади: Мулла Абдураҳмон қандай олим?
Ҳидоят йўлида эмас, хон саройига олиб борувчи йўлда юрувчи мулладан қандай хайрли ишлар кутиш мумкин? Агар Абдураҳмон каби муллалар юз ё икки юз йилда бир чиқиб, сўнг сўниб қолсалар, бир асарга салбий образ бўлиб кирмаган бўлар эдилар. “Гуруч курмаксиз бўлмас”, дейдилар. Лекин гуручдаги курмаклар кўпайиб бораверса-чи? Ахир паловга гуруч солинишидан олдин курмакдан тозаланади-ку? Аслида бу тозалашни уламоларнинг ўзлари қилишлари керак. Тозалаш ишлари етарли даражада бўлмагач, ислом илмидан бохабар зиёли аҳли ёрдамга келса нимаси ёмон экан? Кампирнинг кўзи хиралик қилиб қолса, курмак теришга кўзлари ўткир набираларини жалб қилади-ку?
Бадиий адабиётдаги шайхур-раисимиз Абдулла Қодирийнинг асарларини оддий китобхон икки марта, зиёли аҳли эса камида беш-олти марта ўқисагина асарларнинг асл моҳиятига кириб бора олади, деб ўйлайман. Камина аввал ҳам бир-икки фикрларни қоғозга туширган бўлсам ҳам, бунисида мавзуга чуқурроқ киришга уриндим. Лекин мавзуни тўлалигича ўрганиб, тўлалигича таҳлил этиб, атрофлича фикрлай олдим, деб даъво қилишдан узоқман. Ҳа, ақлим етган қадар, зеҳним кўра олган қадар ўргандим, бундан хулосам шу бўлдики, Абдулла Қодирийнинг асарларидаги динга муносабат даҳрийлик эмас, балки наҳйи мункар – ёмонликдан қайтаришга уринишдир. Назаримда энг тўғри баҳо шу бўлса керак. Ҳар ҳолда камина бу хулосада собитдир.
Яна шуки, мавзуни ўрганиш давом этиб, муҳтарам уламоларимиз, қадрли адабиётшунос олимларимиз бу илм таҳлилига фаолроқ киришсалар нур аланнур бўлар, инша Аллоҳ!
Тоҳир МАЛИК.
2013 йилнинг 22 июнь куни, шаъбон ойининг 13 куни.

AbdulAziz
13.04.2014, 14:09
Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан www.ziyouz.uz га адибнинг бир қанча мақола, фельетон, драма ҳикоя ва ҳажвиялари киритилди:


Абдулла Қодирий. Ижмоли саёсий (1922) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6443:----1922&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Отам ва болшевик (ҳажвия) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6442:2014-04-13-08-57-35&catid=74:abdulla-qodiriy-1894-1938&Itemid=105)
Абдулла Қодирий. Янги систем бетарафлик (1922) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6441:-----1922&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Тинч иш (ҳикоя) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6440:2014-04-13-08-55-24&catid=74:abdulla-qodiriy-1894-1938&Itemid=105)
Абдулла Қодирий. Қироатхоналаримиз (1920) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6439:---1920&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Кула-кула ўласан (1920) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6438:-----1920&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Нега ким (1920) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6437:----1920&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Бозор суриштирмайдир (1920) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6436:----1920&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Эски шаҳар «ЧеКа»си атрофинда (1920) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6435:----lr--1920&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Тиланчилик ёхуд енгил касб (1920) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6434:------1920&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Бизда театру ишининг бориши (1919) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6433:------1919&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Бизда аскарлик масаласи (1919) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6432:-----1919&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Тошканд хабарлари (1919) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6431:----1919&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Эски шаҳар театру ҳаваскорларига (1919) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6430:------1919&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Маъориф шўроси диққатиға (1919) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6429:-----1919&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Думбаси тушиб қолган эмиш (1919) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6428:------1919&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Қимматчилик ҳасрати (1919) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6427:----1919&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Сайловми, босқунчиликми (1917) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6426:----1917&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Шодмарг (1917) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6425:---1917&catid=57:jadid-matbuoti&Itemid=81)
Абдулла Қодирий. Бахтсиз куёв (драма) (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6424:2014-04-13-08-36-42&catid=74:abdulla-qodiriy-1894-1938&Itemid=105)

Nigora Umarova
24.05.2014, 18:29
Республика Фотокўргазмалар уйида 21 май куни Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллигига бағишланган расмлар ва фотосуратлар кўргазмасининг очилиш маросими, 22 май куни эса Шаҳидлар хотираси музейида буюк ўзбек ёзувчисининг ҳаёти ва ижодига бағишланган Республика бўйича илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Абдулла Қодирий авлодлари Ўлмас ая Қодирий (Назифа қизларининг фарзанди), Шеркон ва Хондамир Қодирийлар(Ҳабибулла Қодирийнинг фарзандлари), қодирийшунослар билан суҳбатлашдим.
Абдулла Қодирийга бағишлаб ишланган портретлар орасида қуйидаги рассом Азиза Маматованинг иши кишига кўпроқ таъсир этди. Портретда рамзийлик кучли.
Кўргазма 10 кун давом этади. Унда фотосуратчилар Руслан Шарипов, Абдуғани Жума, рассомлар Азиза Маматова, Алишер Мирзо ва бошқа ижодкорларнинг 20 аср бошларидаги Тошкент ва Қодирийга бағишланган ишлари намойиш этилмоқда.

https://img.uforum.uz/images/etcyibk4498917.jpg

Efim Kushnir
06.06.2015, 11:05
На лето задали прочитать произведение "Скорпион из алтаря".
Не могу найти в сети ни полную версию, ни электронные книги.
Помогите найти в форматах fb2 или lrf, плиз.
Или в чем будет :)
На русском языке.

Заранее благодарен.

YUU
06.06.2015, 11:43
Скорпион из алтаряhttp://www.livelib.ru/book/1000958079

А в нацбиблиотеке нет?

Efim Kushnir
06.06.2015, 12:06
Скорпион из алтаряhttp://www.livelib.ru/book/1000958079

А в нацбиблиотеке нет?

Вот, ищу варианты, где может быть.
Нужно в электронном виде.

По указанной ссылке был, это просто описание.

YUU
06.06.2015, 21:03
Нужно в электронном виде. https://youtu.be/X6iw5DZqYzw пожалуйста.