Просмотр полной версии : Адабиётдан гузаллик излаган мунаккид: Озод Шарафиддинов
Nigora Umarova
12.03.2009, 09:54
http://img.uforum.uz/images/8861908.jpg
(1929 - 2005)
Адабиётки кунгил гулшани дейишади. Адабиёт богига болта эмас, гулкайчи кутариб кирган, адабий асарларни, ижод машаккатини теран англаган мунаккидларнинг устози Озод Шарафиддинов хаёт булганларида бу йил 80 ёшга тулган булардилар.
Озод Шарафиддинов 1929 йилда Кўкон шахрида тугилди. Тошкентдаги ўрта мактабни олтин медаль билан битиргач, Тошкент Давлат университени филология факультетида ўкиди. Сўнгра Москвадаги жахон адабиёти институтини аспирантурасида таълим олди. Номзодлик диссертациямни муваффакиятли химоя килганидан кейин (1952) Тошкент Давлат университетини ўзбек адабиёти кафедрасида, ўкитувчи, доцент, профессор лавозимларида ишлади. Умрининг сунгги йилларигача "Жахон адабиети" журналида бош мухаррир булиб ишлади.
1963 йилда илк асари - "Замон, калб, поэзия" китоби нашр этилган. Ундан кейинги йилларда "Адабий этюдлар", "Яловбардорлар", "Истеъдод жилолари", "Биринчи мўъжиза", "Адабиёт хаёт дарслиги", "Хаёт билан хамнафас", "Хакикатга садокат", "Абдулла Каххор", "Чўлпон", "Чўлпонни англаш", "Ижодни англаш бахти", "Довондаги ўйлар" каби адабий - танкидий рисолалари босилиб чикди. Бу асарларда ўзбек шеърияти ва насрининг тараккиёт йўллари, адабиётимизнинг Чўлпон, Гафур Гулом, Миртемир, Зулфия, Асхад Мухтор, Саид Ахмад, Одил Ёкубов, Пиримкул Кодиров каби сўз санъаткорларнинг ижодлари тахлил килинган.
Шу билан бирга жахон адабиётининг ўнглаб дурдона асарларини таржима килди. Хужа Ахмад Аббоснинг "Хиндистон фарзанди", П.Мерименинг "Карл IX салтанатининг йилномаси", А.Рибаковнинг "Арбат болалари", Л.Толстой, В.Белинский, Н.Добролюбовларнинг маколалари, И.Буничнинг "Партиянинг олтинлари", О. Уальднинг "Дориан Грей портрети", П.Коэльенинг "Алхимик" каби асарлари шулар жумласидандир.
Йиллар давомида хукуматимиз томонидан орденлар ва бир канча медаллар билан мукофотланди, "Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти"га сазовор бўлди(1971), "Ўзбекистонда хизмат курсатган фан арбоби" унвони берилди(1991), "Мехнат шухрати"(1998) хамда "Буюк хизматлари учун"(1999) ордени хамда 2002 йилда "Ўзбекистон кахрамони" ордени берилди.
Озод Шарафиддинов 2005 йил 5 октябрда вафот этди.
Nigora Umarova
12.03.2009, 11:39
Одил Ёкубов
Ўзбекистон халк ёзувчиси
Иродасига койил колганман
- Уйимизга Озод Шарафиддинов деган олим кўчиб келяпти. Буюмларидан китоблари кўп. Бир машинага сигмайди – деган гаплар кулогимга чалинди.
Мен Озодни билардим. У Москвада яқиндан диссертация ёқлаб, диплом олиб келган. Келиши биланоқ Ёзувчилар уюшмасида тузилган ёш адиблар семнарида иштирок эта бошлаган эди.
Шоша-пиша ҳовлига тушдим. Озод бўй-басти келишган, хушқад, хушсурат йигит эди. Фақат сочлари тўкилиб, боши ялтираб қолган. Озод бу ҳақда:
- Ақлли сочларим тентак бошимда ўсишни истамай уни тарк этяпти. Не чора? – деб кулиб гапирарди. Кейин билсам Озод кулги деганда ўзини томдан ташлайдиган қувноқ инсонлар тоифасига кираркан.
У мени кўриб:
- Э, сиз ҳам кўчиб келганмисиз? Яхши бўпти. Қўшничилик қилар эканмиз, - деб кулди-да, шу заҳотиёқ уйга таклф қилди.
Ўшанда Озодга кўп фарзандли оила эканини ҳисобга олиб, уч хонали уй берилган экан. Биз чиққанда Озоднинг рафиқаси Шарофатхон билан фарзандлари Муҳаббатхон, ўғиллари Фарҳод ва Алишерларни китобларни жавонларга тераётган экан, Озод рафиқаси Шарофатхонга:
- Мана, қўшнимиз Одил бизни табриклаб келибди. Дастурхон ёз. Бу йигит Ёзувчилар уюшмасида катта мансабда. Бизга асқотади ҳали!-деб гапирлд-да, ўзи дарҳол дастухон ёза бошлади...
Кейинчалик “Жаҳон адабиёти” журнали таъсис этилганда Президентимиз Ислом Каримов бош муҳаррир лавозиимга Озодни таклиф этгани адиблар даврасида кўпчиликка маълум.
Шуна Озод Ислом акага:
- Танқидчилик жуда қийин соҳа-ку, Ислом Абдуғаниевич, балки мендан бошқа одамни топарсизлар,-деганда Президентимиз:
- Мен биламан, сиз ишнинг кўплигидан эмас, аксинча, иш озлигидан азият чекадиган инсонлар тоифасига кирасиз. Сиз ишни бошлайверинг, соғлиғингиз ҳақида биз ўйлайлик, -деганини Озод кўп эслаб:
- Бундай гапдан кейин мен Президентимизнинг бу таклифини қандай рад этаман, - деди.
Ҳақиқатан, Озод “Жаҳон адабиёти” журналига бутун ақлу заковатини бағишлаб ишлади. Ҳатто оғир касаллик хиппа бўға бошлаганда ҳам у таслим бўлавермади, аксинча, ишга қаттиқ шўнғиди, ишдан ҳаловат қидирди. Ҳеч ёдимдан чиқмайди, бир куни у телефон қилиб:
- Одил, бугун кечқурун мен Россиянинг элчисини таклиф қилганман. Марямхонни олиб кел, яхши одамга ўхшайди, гаплашиб ўтирамиз, - деб қолди.
Элчи ҳақиқатан ҳам вазмин ва камтарин инсон экан. Озод мендан ташқари Матёқуб билан Пиримқул ва Эркинжонни ҳам чақирган экан. Яхши давра бўлди. Яхши гаплардан гапиришиб, кулишиб ўтирдик. Фақат меҳмондорчилик давомида Озод уч-тўрт марта ташқарига чиқиб-кириб турди. Мен уни дастурхондан кўнгли тўлмай, Шарофатхонга кўрсатма бериб кириб-чиқиб тургандир-да, деб ўйладим. Эртасига Озодга телефон қилиб:
- Озод, кеча жуда безовта бўлдинг-ку? Ё дастурхондан кўнглинг тўлмадими, - деб сўраган эдим. Озод “уф” тортиб:
- Э, дўстим, нимасини сўрайсан? Мана бу ёмон касал кеча яна хуруж қилиб қолди. Ҳар сафар еган-ичганларимни қайт қиляпман. Томоғимдан овқат ўтмаяпти,- деб қолди. Шунда мен азиз дўстимнинг чидами ва иродасига яна бир бор қойил қолдим. Не чора? Бу кўргулик ҳам бор эканда, бошимизда. Бошга тушганини кўз кўрар дейди-ку халқимиз.
Озод шеъриятни яхши кўрар, яхши билар, у яхши кўрган шеърларини ёдга олиб, давраларда ўқиб юрарди. Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов шеърларини ёддан ўқиб, айтиб юрарди. Айниқса, Абдуллажоннинг “Биринчи муҳаббатим”, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” деган шеърларини ёддан айтиб беришни яхши кўрарди. “Ура-ура”чилик руҳига тўлиб тошган шеърларни эса энсаси қотиб эсларди...
Озод, умуман, дабдабозликни, бошқалардан ажралиб туришни, иззатталабликни жини суймас эди. Бир сафар касалхонага тушганида Шарофатхон иккисини ҳукумат шифохонасида алоҳида хонага ётқизишган экан, бу жойлар Озодга жуда зерикарли туюлибди.
- Кечаси билан ухлай олмадим, - деди Озод нолиб. - Тонг отсин, ҳамма ётадиган хоналарга ўтиб оламиз. Кўпчилик билан бирга бўлганга не етсин!...
Озод устоз Абдулла Қаҳҳорни ўз отасидай ҳурмат қилар, у кишининг ижодини юксак баҳолар эди. Лекин шундай бўлса ҳам, у кишининг энг сўнгги асари “Синчалак”ка берилган юксак баҳога қўшилавермас, асарнинг энг нозик нуқтаси – муштдеккина қиз қудратли раис билан бўлган курашда ғолиб чиқишини ҳаёт ҳақиқатига зид, сохта конфликт, деб ҳисоблар эди. У ўз фикрини ёзган мақоласида айтмаса ҳам, классик ёзувчи билан бўлган суҳбатларида устознинг ўзига ҳам бемалол айтаверар, устоз эса унинг бу фикрига қўшиладими-йўқми, буни тушуниб бўлмас:
- Ҳа, энди биз ёшлар ҳаёти ва ички дунёсини яхши билмаймиз. Сизлар ҳақ бўлишларинг ҳам мумкин, - деб қўя қоларди. Ҳаёт кейинчалик бу бахсда буюк классигимиз эмас, Озод ҳақ эканини кўрсатди. Озод дўстликни ниҳоят қадрлар, дўстлар бошига бирор мусибат тушса, дарҳол етиб бориб, кўнглини кўтаришга уринар эди.
Сира эсимдан чиқмайди. Онаизорим оламдан ўтганларида Озод ёнига шогирдлари Умаралаи, Иброҳимжон ва яна бир-икки дўстлари билан Туркистоннинг узоқ қишлоғида ўтган дафн маросимига етиб борган ва улар маросим тугагунча ёнимда бўлишганди.
Озод, умуман ёш олим ва адибларни яхши кўрар, ёшлар ҳам уни жуда ардоқлар эди. У вафот қилганида мотам маросимига келган ёшу кекса одамлар кўчаларга сиғмай кетди. Улар шунчаки келиб-кетишмай, Чиғатой қабристонигача марҳумни кузатиб боришди... Биз, дўстлари, ҳар йили Озод вафот этган куни унинг хонадонига йиғиламиз, марҳумни хотирлаймиз. Шунда яна бир марта унинг бир уйга сиғмайдиган кутубхонасига қараб, бу хонадонда ўтган маросимлар, бўлган самимий суҳбатларимизни, энг муҳими – Озоднинг ўз халқига қилган улкан хизматларини эслаб, ҳайратга тушамиз. Озод орамизда барҳаёт.
Nigora Umarova
12.03.2009, 11:57
Озод Шарафиддинов сабоклари
Ўтмишдаги шон-шухрат, муваффакият ва парвозлар яхши нарса, албатта! Аммо улар шунака нарсаки, хар бир янги авлод бу шухратга шухрат кўшиб турмаса, эски ютуклар каторини янгилари билан бойитиб бормаса, миллатнинг каноти кайрилиб, парвози сусайиб колади.
Хаётни гаровга кўйиб эришилган махорат санъаткорни хеч качон тарк этмайди, унинг мангу мулки бўлиб колади.
Ижод эркинлиги халкка, ватанга фидокорлик билан хизмат килиш эркинлигидир.
Хеч каерда хеч кайси инсонлар жамияти факат моддий манфаатларга суянибгина, факат моддий эхтиёжларини кондирибгина хаёт кечира олмайди – инсон хаётининг саодатманд бўлмоги учун виждон ва имон унинг хаётида устувор бўлмоги керак.
Мухаббатни ўз холига ташлаб кўймай, акл чироги билан ёритиб турилса, нур устига нур бўларди.
Санъатдаги эстетик бойликни мукаммал хис килгандагина санъат асарини тўгри бахолай олиш мумкин.
Тилни менсимаслик миллатни менсимаслик, ватанни менсимасликни кўрсатадиган ўта нохуш холдир.
Зиёли ўзини халкнинг узвий кисми деб хисобламоги, халкка карши бўхтонларни рад этмоги, халкнинг маънавий бойлигининг посбони бўлмоги лозим.
Одамларни одам киладиган, жамиятни жамият киладиган кудрат – виждон, инсоф, диёнат, адолат ва хакикатнинг баркарорлиги.
Nigora Umarova
12.03.2009, 18:41
Бугун 12 март, соат 16-00 да Узбек Миллий академик драма театрида Озод Шарафиддинов хотирасига багишланган хотира кечаси булиб утди. Кечада адабиётшуноснинг шогирдлари, ёзувчи ва шоирлар олим хакидаги ёркин хотираларни сузладилар.
http://img.uforum.uz/images/987952.jpg
http://img.uforum.uz/images/6115577.jpg
Lutfillo Tursunov
17.03.2009, 23:49
Озод Шарафиддиновни англаш (http://www.xabar.uz/damol_details.asp?newsID=46)
Тугрисини айтсам мен Озод Шарофиддиновни хеч тушунмайман. Нима учун бизни криллчадан лотинчага утказганини ва бу иш халигача тулалигича амалга ошмаганлигида олимнинг катта хатоси бор ИМХО. Лотин алифбосига асосланган Узбек алифбоси кандайдир галати чикди. Аввал турклар ишлатган усулда бошланди, кейин бир неча бор узганди. Окибатда халк орасида саводхонлик пасайиб кетди. Узбек тили давлат тили булишига карамасдан, давлат корхоналари ва бутун иш дунёси ёзиб-чизишлари халигача рус тилида олиб борилмокда.
Деярли хар куни узбекча билмайдиган узбеклар билан русча гаплашишга тугри келади. Жуда галати холат, шундай бой тилимиз булсаку биз узбеклар узаро русча гаплашсак.
ИМХО: Рус тили урнига инглиз тили иккинчи тил килинса жуда яхши буларди халк учун.
ИМХО: Рус тили урнига инглиз тили иккинчи тил килинса жуда яхши буларди халк учун.
Аввал ўзбек тилининг биринчи тил мақомини мустаҳкамлаш керак. Кейин иккинчи тилнинг ғамини есак бўлади.
Номзодлик диссертациямни муваффакиятли химоя килганидан кейин (1964)
Озод Шарафиддинов номзодлик диссертациясини 1955 йилда ҳимоя қилганлар.
Тугрисини айтсам мен Озод Шарофиддиновни хеч тушунмайман. Нима учун бизни криллчадан лотинчага утказганини ва бу иш халигача тулалигича амалга ошмаганлигида олимнинг катта хатоси бор ИМХО.
Лотин алифбосини жорий қилиш ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари мустақилликнинг дастлабки йиллари Олий Мажлис томонидан қабул қилинган. Бунда ҳамма соҳадаги мутахассислар, шунингдек, тил ва адабиёт намоёндаларининг фикри ҳисобга олинган. Лекин бу иш айнан Озод Шарафиддинов томонидан амалга оширилган дейиш учун асос йўқ.
ИМХО: Рус тили урнига инглиз тили иккинчи тил килинса жуда яхши буларди халк учун.
70 йилдан ортиқ вақт ичида халқимизни рус тилига ўргатишди. Яхшими-ёмонми рус тили ҳам жаҳонда кенг тарқалган тиллардан бири, ундан бутунлай воз кечиш кечиш, таъқиқлаб қўйиш мумкин, лекин бу ақлли иш бўлмайди.
Кўп тилни билганга нима етсин, келинг рус тили билан бирга инглиз тилини ҳам яхши ўрганайлик. Россия ТВ каналлари, кинолар, рус тилидаги китоб ва газеталардан таржимасиз бемалол фойдаланганимиздек, инглиз тилидан ҳам шундай фойдалана олайлик.
Nigora Umarova
14.10.2009, 10:53
Тугрисини айтсам мен Озод Шарофиддиновни хеч тушунмайман. Нима учун бизни криллчадан лотинчага утказганини ва бу иш халигача тулалигича амалга ошмаганлигида олимнинг катта хатоси бор ИМХО. Лотин алифбосига асосланган Узбек алифбоси кандайдир галати чикди. Аввал турклар ишлатган усулда бошланди, кейин бир неча бор узганди. Окибатда халк орасида саводхонлик пасайиб кетди. Узбек тили давлат тили булишига карамасдан, давлат корхоналари ва бутун иш дунёси ёзиб-чизишлари халигача рус тилида олиб борилмокда.
Деярли хар куни узбекча билмайдиган узбеклар билан русча гаплашишга тугри келади. Жуда галати холат, шундай бой тилимиз булсаку биз узбеклар узаро русча гаплашсак.
ИМХО: Рус тили урнига инглиз тили иккинчи тил килинса жуда яхши буларди халк учун.
Колдирган хабарингизни мавзуга кандай алокаси бор?!
(Факат биринчи гапдан ташкари). Эътиборингиз учун домла тилшунос эмас, адабиётшунос олим булганлар.
Nigora Umarova
14.10.2009, 11:00
Номзодлик диссертациямни муваффакиятли химоя килганидан кейин (1964)
Озод Шарафиддинов номзодлик диссертациясини 1955 йилда ҳимоя қилганлар.
Мухтарам Sparc!
Фикрингизни кайси манба асосида билдирганингизни айтиб бера оласизми?
Мен маълумотларни Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонаси томонидан чикарилган "Адабиётга бахшида умр" методик-библиографик кўлланмаси асосида келтириб утдим.
Nigora Umarova
14.10.2009, 11:03
ИМХО: Рус тили урнига инглиз тили иккинчи тил килинса жуда яхши буларди халк учун.
Аввал ўзбек тилининг биринчи тил мақомини мустаҳкамлаш керак. Кейин иккинчи тилнинг ғамини есак бўлади.
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида жадидлар, "Бир тил эмас, куп тилни билув керак", деганлар.
Номзодлик диссертациямни муваффакиятли химоя килганидан кейин (1964)
Озод Шарафиддинов номзодлик диссертациясини 1955 йилда ҳимоя қилганлар.
Мухтарам Sparc!
Фикрингизни кайси манба асосида билдирганингизни айтиб бера оласизми?
Мен маълумотларни Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонаси томонидан чикарилган "Адабиётга бахшида умр" методик-библиографик кўлланмаси асосида келтириб утдим.
Озод Шарафиддинов "Ижодни англаш бахти", "Довондаги ўйлар" асарларида аспирантлик йилларидаги ҳаётларини жуда батафсил ёзганлар. Шу маълумотларга асосланиб ўзгандим. О. Шарафиддинов аспирантурага 1952 йилга ўқишга кириб, 1955 йилга ҳимоя қилганлар, биринчи китоблари 1962 йилда чоп этилган.
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида жадидлар, "Бир тил эмас, куп тилни билув керак", деганлар.
Нигора хоним, мен умуман бошка нарсани назарда тутдим. Куп тил билиш албатта яхши нарса, мен айтмокчи булган нарса Узбек тилини ривожлантириш, уни иккинчи даражали тил булмаслиги учун харакат килиш керак.
Юкорида Озод Шарофиддинов тугрисида ёзганларим учун кечирим сурайман. Бугун домланинг шогирдларидан бири билан шу мавзуда сухбатлашдим. Маълум булдики сунградан домла бу ишга карши чиккан эканлар.
AbuMuslim
27.05.2010, 06:34
Озод Шарофиддинов ижодидан:
Иқрорнома (http://e-adabiyot.uz/jahon/155.html) (Л. Толстой, Озод Шарафиддинов таржимаси)
Чўлпонни англаш (http://e-adabiyot.uz/kitoblar/maqolalar/158-cholpon.html)
AbuMuslim
07.07.2010, 07:17
Истибдод қурбони ёхуд ўзлигидан маҳрум этилган шоир (http://e-adabiyot.uz/kitoblar/maqolalar/159-xamza.html)
Аввал ўзбек тилининг биринчи тил мақомини мустаҳкамлаш керак. Кейин иккинчи тилнинг ғамини есак бўлади.Бу дегани ҳамма рус тилини ўргансин(айниқса пойтахтда), рус тили билмаганлар 2 сорт ҳисоблансин, ... деганимас-ку. Ўйлаб кўринг, Тошкентда нечта рус тили ўргатадиган курслар бор? Энди уларнинг сонини ўзбек тили ўргатадиган курслар билан солиштириб кўринг-чи... Ўзбек тили ўргатадиган курслар рус тили ўргатадиган курсларга қараганда анча марта кам. Нимага биласизми? Русийзабонларга ўзбек тили умуман керак эмас. Керак бўлса мен билан русча гаплаш деб тураверади. Ҳатто ўрганишга ҳам ҳаракат қилишмайди. Керак ҳам эмас. Айб ўзимизда ҳам бор. Русча билмаганимиз учун уяламиз. Камига миллий урф одатларни танқид қилиш жону-дили. Бешик ҳақидаги мавзудан кейин маҳаллий халқ(асосан ўзбеклар) мурдани қабрга тобутсиз қўйиши ҳақида мавзу очилиб қолса ажаб эмас. Шундай мавзу очилса "Ўзбеклар пулни тежаш мақсадида мурдани қабрга тобутсиз қўяди" деган айбловлар ёғилиши ҳеч гап эмас.
Nigora Umarova
08.07.2010, 12:41
Барака топкур, OmoN!
Нега ўзингизни хабарингизни (OmoN)менинг номимдан кўрсатяпсиз?
Аввал ўзбек тилининг биринчи тил мақомини мустаҳкамлаш керак. Кейин иккинчи тилнинг ғамини есак бўлади.Бу дегани ҳамма рус тилини ўргансин(айниқса пойтахтда), рус тили билмаганлар 2 сорт ҳисоблансин, ... деганимас-ку. Ўйлаб кўринг, Тошкентда нечта рус тили ўргатадиган курслар бор? Энди уларнинг сонини ўзбек тили ўргатадиган курслар билан солиштириб кўринг-чи... Ўзбек тили ўргатадиган курслар рус тили ўргатадиган курсларга қараганда анча марта кам. Нимага биласизми? Русийзабонларга ўзбек тили умуман керак эмас. Керак бўлса мен билан русча гаплаш деб тураверади. Ҳатто ўрганишга ҳам ҳаракат қилишмайди. Керак ҳам эмас. Айб ўзимизда ҳам бор. Русча билмаганимиз учун уяламиз. Камига миллий урф одатларни танқид қилиш жону-дили. Бешик ҳақидаги мавзудан кейин маҳаллий халқ(асосан ўзбеклар) мурдани қабрга тобутсиз қўйиши ҳақида мавзу очилиб қолса ажаб эмас. Шундай мавзу очилса "Ўзбеклар пулни тежаш мақсадида мурдани қабрга тобутсиз қўяди" деган айбловлар ёғилиши ҳеч гап эмас.
Барака топкур, OmoN!Уррааааа!!! Опажонимиз пайдо бўлдилар :)
Shokir Dolimov
17.07.2010, 22:15
2002 йилда "Ўзбекистон кахрамони" ордени берилди.
Нигорахон!
Ижозатингиз билан кичик бир тузатиш киритиб ўтсам. Бироќ, ушбу тузатишни арзимас деб ћам бўлмайди. Сиз айтиб ўтган «Ўзбекистон ќаћрамони» ордени йўќ (бундай орден таъсис этилмаган).
Ўзбекистон Республикаси давлати олдида кўрсатган ќаћрамонлик намоён этиш билан боѓлиќ бўлган хизматлар учун – Ўзбекистон Ќаћрамони унвони таъсис этилган (унвоннинг ёзилишига эътибор ќаратинг).
Ўзбекистон Республикасида 1994 йил 5 майдаги Ўзбекистон Республикаси Ќонуни билан тасдиќланган Олтин юлдуз медали (медалнинг тасвирини ўзингиз ћавола этган суратда кўриб турибсиз) Ўзбекистон Ќаћрамонининг алоћида таќдирлаш нишони бўлиб, ћар ќандай орден ва медаллардан юќорида таќиб юрилади. Шу ўринда унвонга берилган изоћни эътиборингизга ћавола этаман:
«Ўзбекистон Ќаћрамони – фахрий унвон. Ўзбекистон Республикаси давлати олдида ќаћрамонлик намоён этиш билан боѓлиќ бўлган хизматлар учун бериладиган энг олий мукофот. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 1994 йил 5 май куни таъсис этилган. Мазкур унвон берилиши билан бирга «Олтин юлдуз» медали ћам топширилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси томонидан топширилади».
Shokir Dolimov
17.07.2010, 22:58
Айб ўзимизда ћам бор.
Гапингизда жон бор.
Яќинда русзабон бир сафдошим менга арз ќилиб ќолди:
- Шакир Закирович, я недоволен поведением нашего народа!
Мен ундан ўзбекчалаб:
- Ћа, нима ќилди халќимиз, мушугингни пишт деб ќўйди-ми, - деб сўрадим.
- Меники, ўзбекча гапиришни, хотя бы разговорный речда опыт, навыки орттиришни истайди, кўчада, бозорда халќ билан по-узбекски гапиришга ћаракат ќилади. Одамлар эса менга фаќат по-русски жавоб ќайтаради. С таким вот ћурматом меники ќачон ўзбекча ўрганади. Сами подумайте? – деб, чиндан ћам дардини дастурхон ќилди.
Nigora Umarova
20.07.2010, 13:44
2002 йилда "Ўзбекистон кахрамони" ордени берилди.
Нигорахон!
Ижозатингиз билан кичик бир тузатиш киритиб ўтсам. Бироќ, ушбу тузатишни арзимас деб ћам бўлмайди. Сиз айтиб ўтган «Ўзбекистон ќаћрамони» ордени йўќ (бундай орден таъсис этилмаган).
Marhamatli Shokir Zokirovich!
Ushbu ma'lumotni Ozod Sharafidinnovga bag'ishlangan bibliografiyadan olgan edim. Tuzatishlaringiz uchun rahmat.
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2012, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot