PDA

Просмотр полной версии : Что такое информационные ресурсы?

Sherzodbek
28.02.2007, 12:41
Хурматли Узинфоком жамоаси!

Давлат ахборот ресурслари хакида энг кискача, аник таъриф беринг. ДАР га нималар киради. www.reestr.uz сайтида Перечень ДАР бор, уни укиб чикдим, масалан янги ДАР яратиш деганда нима тушунилади, 1 та янги маълумотлар базасига ёки маълумотлар банкига эга программами ёки БД га эга веб сайтми? Бирор соха мисолида тушунтириб беринг, масалан вилоятлар хокимлигида янги ахборот ресурсини яратиш мисолида...

Жавобизи кутаман!

Ibrohim Djuraev
28.02.2007, 18:04

Хурматли Шерзод,
Давлат ахборот ресурсларига аник тариф, Узбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тугрисида"ги Конунда 10 моддасида тариф берилган. Айнан шу моддада ДАРларга нималар киритилиши курсатиб утилган.
Конундан кучирма:
10-модда. Давлат ахборот ресурслари
Давлат ахборот ресурслари куйидагилардан шакллантирилади:
давлат органларининг ахборот ресурсларидан;
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат бюджети маблаглари хисобидан яратилган ахборот ресурсларидан;
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирлари хамда махфий ахборотни уз ичига олган ахборот ресурсларидан;
юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда такдим этиладиган хужжатлаштирилган ахборотидан.

Бундан ташкари ДАРларга тариф беришдан олдин Конунда келтириб утилган асосий тушунчалардан фойдаланиш лозим, масалан:

ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;

ахборот тизими - ахборотни туплаш, саклаш, излаш, унга ишлов бериш хамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жихатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алока воситалари.

бир сохада тушунтиришга келсак, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 20.02.2006 йилдаги 27-сон карори билан тасдикланган Давлат ахборот ресурслари хамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни куллаб-кувватлаш учун маъсул булган давлат органлари руйхатида турли сохадаги яратилган давлат ахборот ресурслари номлари билан танишиб чикиш мумкин.

Вилоят хокимиятлари мисолида куриладиган булсак, айнан хокимият тизимида, иктисодиётни турли йуналишларида яратилган ва яратилиб борилаётган ахборотлар, маълумотлар базаси, ва уларни турили дастурий таъминотлар оркали фойдаланувчиларга такдим килиш, уша сиз этиб утган веб-сайтга интеграциялаш оркали хам мисол булиши мумкин

Sherzodbek
01.03.2007, 15:17
Хурматли Иброхим ака!

ДАР лар хакидаги берган жавоб ва маълумотларингиз учун Сизга катта рахмат! Анча тушунарли булди. Якинда УзААА нинг 42-сон буйругига асосан Агентлик тизимидаги компаниялар, ташкилотлар ва корхоналарда мавжуд ёки яратилаётган, режалаштирилган ахборот ресурслари хакида маълумот бериш суралган эди. ДАР лар буйича консультатив хизмат эса Сизларга, яъни Узинфоком зиммасига юклатилган эди. Шу масала юзасидан саволлар тугилди яна.

1) Агентлик тизимидаги компаниялар, корхона ва ташкилотлар узларининг ДАР ни яратишлари мумкин Республика микёсида (бунга уни филиаллари хам киради), лекин худудий (вилоятлардаги) филиалларида ДАР лар яратиш буйича бирор аник фикр билдирсангиз, масалан, "Узбекистон почтаси"ни вилоятдаги 1 та филалида.

2) Бошка бирор давлат органларини ДАР ларини яратиш хам маълум бир маблаг талаб килади, яхши лойиха асосида килинган бирор ДАР яратиш учун канакадир имкониятлар бериш ёки грантлар борми?

Ibrohim Djuraev
01.03.2007, 17:41

Шерзод,
айнан ана шу худудий булинмаларда яратилаётган турли маълумотлар базаси, ахборотлар жамламаси, компания ва корхоналарни умумий ахборот ресурсларини ташкил килади.
масалан "Узбекистон почтаси" мисолида куриладиган булса, бунда:
- барча почта булинмаларининг руйхати, манзиллари
- юборилаётган хатлар, посилкалар, телефонограммаларни;
- оддий ва буюртма почта карточкалари;
- оддий ва буюртма хатлар;
- оддий ва буюртма бандероллар;
ва хоказолар.
Чунки ДАРларни яратилиши ва шакллантириш жараёнида уни олдиндан урганиб чикиш, тансифлаш, ва инвентаризация килиш лозим булади.
Бундан ташкари, ДАРларни яратилиш жараёнига келсак, умуман олганда ДАРлар корхонани иш жараёнида тупланган ва тупланиб борилаётган маълумотлар,ахборотлардан ташкил топади.

2) Бошка бирор давлат органларини ДАР ларини яратиш хам маълум бир маблаг талаб килади, яхши лойиха асосида килинган бирор ДАР яратиш учун канакадир имкониятлар бериш ёки грантлар борми?
бу савол буйича аник жавоб бериш учун ушбу яратилаётган ахборот ресурсини мохиятини етарли даражада намоён килиш лозим булади, ана шундагина, ушбу яритилаётган ахборот ресурини амалга ошириш учун маблаг ажратилиши мумкин.
Эътиборли жой шундаки авваламбор ахборот ресурсларини мулкдорлари ва эгалари томонидан ушбу ишлар амалга оширилиши ва молиялаштирилиши кузда тутилиши керак булади

Sherzodbek
02.03.2007, 09:12
Ассалому алекум Иброхим ака!

Сизга катта рахмат ДАР лар хакида берган тушунчалар учун, 3-4 киши билан шуни маслахатлашдим, энг коникарли, тушунарли жавобни мана Сиздан олдим, мабодо саволлар тугилиб колса яна безовта киламан :)

Ишларингизга омад!

Ibrohim Djuraev
02.03.2007, 09:59
Ассалому алекум Иброхим ака!

Сизга катта рахмат ДАР лар хакида берган тушунчалар учун, 3-4 киши билан шуни маслахатлашдим, энг коникарли, тушунарли жавобни мана Сиздан олдим, мабодо саволлар тугилиб колса яна безовта киламан :)

Ишларингизга омад!

Шерзод,
кандай саволлар булса жавоб беришга харакат киламиз, саломат булинг