PDA

Просмотр полной версии : Tabobat va meditsina haqida


Fahrulla
26.10.2008, 12:56
Бир дустим менга -карасам табобат хакида мавзу йук, янги мавзу очсангиз -деб колди Шу сабаб бу ишга кул уришга тугри келди.
Бу мавзуда мулокотдан максад- халк табобатидан ёки медицинадан хар ким узи билган маслахатларни уртоклашсин, биз укиб урганайлик, фикр билдирайлик ва билмаган нарсаларимизни сурайлик.

Катнашувчиларга катта рахмат.


Узим бошлаб бераман.
Биласизларми? Абу Али Ибн Синонинг Тиб конунлари китоби европа давлатларида урта асрларда асосий дарслик сифатида 650 йилдан ортик вакт фойдаланилган.
Бу китобнинг киймати хозирда хам йуколмаган.
Бу китоб хозирги халк табобатининг асосини ташкил килади.
Бунда ёзилган кимматли маълумотларнинг купчилиги халигача урганилмаган.
Баъзи гиёхларнинг хозирги номлари номаълум, баъзи касалликларларнинг номлари. Касалликка ташхис куйиш, мизож таълимоти мавхумлигича- урганилмасдан колмокда.
Аждодларимизнинг кимматли меросини урганиш бизнинг асосий вазифаларимиздан биридир!

Fahrulla
26.10.2008, 13:06
Якинда бир вокеанинг гувохи булдим. Тиб конунларини укиб, кесак ейиш касаллигида бериладиган дориворлар руйхатидан темир зоки сузини укиб колдим. Бу темир занги. Тасанно дедим. Сабаби хозирда замонавий тиббиётда кесак ейиш факат темир танкислиги анемиясига хослиги маълум. Ибн Сино яшаган замонда айнан темир етишмаслигини исботловчи -доказатальная медицина - булмаган булса, кандай килиб Ибн Сино буни топди экан деб уйлаб коласан киши?!

OmoN
26.10.2008, 18:36
Ибн Сино яшаган замонда айнан темир етишмаслигини исботловчи -доказатальная медицина - булмаган булса, кандай килиб Ибн Сино буни топди экан деб уйлаб коласан киши?!
Ахир у Ибн Синоку :)
Ибн Сино кайси усул билан топганини билмадим-у лекин Улугбек Ер ва Куёш, Ер ва Ой уртасидаги масофаларни Куръон оятлари оркали абжад хисоби буйича топган деб эшитганман.

Fahrulla
26.10.2008, 19:02
Ибн Сино яшаган замонда айнан темир етишмаслигини исботловчи -доказатальная медицина - булмаган булса, кандай килиб Ибн Сино буни топди экан деб уйлаб коласан киши?!
Ахир у Ибн Синоку :)
Ибн Сино кайси усул билан топганини билмадим-у лекин Улугбек Ер ва Куёш, Ер ва Ой уртасидаги масофаларни Куръон оятлари оркали абжад хисоби буйича топган деб эшитганман.

Муъжизалар, куръон оятлари, хакида мавзу очсангиз. Укиб бахраманд булсак.

Fahrulla
26.10.2008, 19:17
Якинда бир беморни даволадик. Касалнинг асосий шикояти бурундан тухтовсиз, куп микдорда "профуз" кон кетиши. Текширишлардан кейин маълум булдики, беморда аневризма "артериянинг кенгайиб кетиши" хисобига бурун тепаси суяклари тешилиб бурундан тухтовсиз кон окаётган экан. Бундай антика касалликни купчилик шифокорлар хеч качон куришмаган экан.
Буни карангки Ибн Синонинг Тиб конунлари 3 китобида ёзилган экан: ...баъзан бу бурундан кон кетиши мия томирларининг ёрилишидан булиб деярли даволаб булмайди... дейилган.
Биз беморни замонавий ангиография усули билан томир ичидан бориб беркитиб ташлаш йули билан даволадик.

OmoN
26.10.2008, 20:13
Муъжизалар, куръон оятлари, хакида мавзу очсангиз. Укиб бахраманд булсак.
Балки форумдошимиз Абу Муслим бу ишни уз зиммасига олар...

Sanjar Dusmukhamedov
27.10.2008, 11:07
Бу мавзуда мулокотдан максад- халк табобатидан ёки медицинадан хар ким узи билган маслахатларни уртоклашсин, биз укиб урганайлик

Эрмон – пешоб хайдш учун, кони захарлардан тозалаш учун, овкат хазм килиш учун ишлатилади.

Азим дори – юракга кувват беради. Одамни тинчлантиради.

Кийик ути – кон босимини туширишга, овкат хазм килиш учун ишлатилади.

Жавлон дори – ичакларни тозалаш, ошкозон, 12 бармокли ичакни тозалаш учун ишлатилади.

Тарвуз палак – кон томирларни тозалаш учун ишлатилади.

Кучала – танага кувват беради, касаллик даволангандан кейин сутга кувуриб берилса бемор тез оёкка туради.

Гултожихуроз – истма тушириш учун кайнатиб илик холда беморга берилади.

Айик дори – яраларни тез битиши учун, кони тухтатиш учун, ичакларни ошкозон операцияларидан кейин яра тез бтиши учун ишлатилади.

Зогоза – синган ва кийшик битган суякларни юмшатиш учун ишлатилади. Суяклар юмшаганидан кейин уни кайтадан синдириб тугрилаб гипс килинади.

Кучкор думбаси – ичакларни шамоллаши учун, курсаткич бармок шаклида ва катталигида кесиб куйилади. Бундан ташкари жуда куп касалликларга дори сифатида ишлатилади. Бу ерда факат кучкор думбаси хакида гапирилган. куй думбаси тугри кемиди. Кучкор думбасининг хам урта кисмида 3-4 сантиметрлик жойигина энг куп фойда берадиган кисми хисобланади

Сугур ёги – нафас йулларидаги шамоллашларни даволаш учун. Огир шамоллашлар учун ишлатилади.

Мехригиё ва мумиё хакида 1 тадан китоб ёзса булади.

Бу ёзганларимни хаммаси Узбекистон худудидан топса булади (мехригиёдан ташкари).

Яна канака утлар кизиктиришини ёзсангиз ёки кайси касал канака йул билан даволанишини ёзсангиз кулимдан келганича жавоб бераман.

Яна бир нарсани айтиб утиш керак. Бу ерда гиёхларни ишлатилишини ёзганим йук. Гиёхларда хам дорилар сингари дозаси ва ишлатилиш тартиби булади. Агар уларга риоя килинмаса реанимация хам ёрдам бермаслиги мумкин.

JUS
27.10.2008, 14:32
Яна канака утлар кизиктиришини ёзсангиз ёки кайси касал канака йул билан даволанишини ёзсангиз кулимдан келганича жавоб бераман.
Жудаям зур тарифлар, койил!!!
Алкагол, спиртли ичимликларга урганиб колган, муккасидан кетган инсонлар учун кандай шифобахш гиёхлар (утлар) тавсия эта оласиз?

Sanjar Dusmukhamedov
27.10.2008, 15:38
Алкагол, спиртли ичимликларга урганиб колган, муккасидан кетган инсонлар учун кандай шифобахш гиёхлар (утлар) тавсия эта оласиз?

Авваламбор бу касаллик эмас. Лекин буни хам даволаш мумкин. Бунинг учун юкорида айтиб утилган Жавлон дори кайнатилиб даволанмокчи булган одамга арокга аралаштириб берилади. 3-4 марта берилгандан кейин организим уз узидан спиртли ичимликлар кабул кила олмайди. Хатто ичадиган одам ичкиликга карашга хам холи кемиди.

Nigora Umarova
27.10.2008, 18:28
Абдулазиз Саид Нуриддин углининг "Табобатдан угитлар", Пол Брегнинг, Малаховнинг китобларида хам табиий даволашнинг хусусиятлари хакида баён этилган.

Behzod Saidov
27.10.2008, 19:21
Moderatorlar, mavzuni nomini toʻgʻrilab qoʻyishsa boʻlarkan.. meditsina deb yozilsa toʻgʻri boʻladi

Fahrulla
28.10.2008, 14:04
Сообщение от Sanjar Dusmukhamedov
Азим дори – юракга кувват беради. Одамни тинчлантиради.

Жавлон дори – ичакларни тозалаш, ошкозон, 12 бармокли ичакни тозалаш учун ишлатилади.


Санжар ака азим дори, жавлон дориларнинг таркибини хам езиб юборсангиз.

Sanjar Dusmukhamedov
28.10.2008, 14:12
Санжар ака азим дори, жавлон дориларнинг таркибини хам езиб юборсангиз.

Бу хаммаси гиёхлар.
Азим дори - тозаланмаган валерианка. Русчасига - корень валерианы. Ишлатилиши: Илдиз куритилиб эрталабдан овкатдан олдин оч коринга 1 чой кошидан ейилади ёки илдизи куритилиб кичкина тумор сифатида куйлак чунтагида ёки куйлакни ичидан тикиб куйиб олиб юрилади.

Жавлон дорини хам нималигини ёзардим лекин у дозасини билмасдан туриб, одамни узини курмасдан туриб фойдаланиш катъиян маън килинади. Шунинг учун узбошичалик килинмаслиги учун буни ёзолмиман.

Fahrulla
28.10.2008, 14:39
Мирвохид акамизнинг кон босими вакти-вакти билан кутарилиб турадиган инсонлар учун маслахатлари:
Яшилрок рангли тухум катталигидаги лимонни 70 фоизли спиртда(этил) ёки арокда 2-3 хафта настойка килиб, фильтрлаб 25 мл ичилса 2-3 кунгача кон босими кутарилиб кетишига йул куймас экан.
Худди шу усул билан тайёрланган настойкани шотутдан килинса таъсири аввалгидан хам кучлирок буларкан.

Sanjar Dusmukhamedov
28.10.2008, 18:47
Мирвохид акамизнинг кон босими вакти-вакти билан кутарилиб турадиган инсонлар учун маслахатлари:
Яшилрок рангли тухум катталигидаги лимонни 70 фоизли спиртда(этил) ёки арокда 2-3 хафта настойка килиб, фильтрлаб 25 мл ичилса 2-3 кунгача кон босими кутарилиб кетишига йул куймас экан.
Худди шу усул билан тайёрланган настойкани шотутдан килинса таъсири аввалгидан хам кучлирок буларкан.

Ёзилганларни хаммаси яхши, лекин бу мевалар одамнинг - совуклигини оширишини биласизми? Шунинг учун хам кон босимини туширади :). Лекин кетидан анча нокулайликларни келтириб чикаради. Бу настойкани ичишдан олдин докторни куригидан утган яхширок уни устига бу ёзилганлари одамни ланж килади, уйкусини келтиради, хатти харакатларини секинлаштиради. Халк табобатидан фойдаланилар экан олдин хамма мевани (иссиклик ёки совукликга ажралишини билиш керак) акс холда куп нокулайликлар келтириб чикаради.

Fahrulla
28.10.2008, 19:45
Sanjar Dusmukhamedov (javascript:insertnick('Sanjar Dusmukhamedov');) Ёзилганларни хаммаси яхши, лекин бу мевалар одамнинг - совуклигини оширишини биласизми?

Санжар ака, мизож хакида суз бошида айтганимдек жуда гаплар куп. Хар бир тадбир, дори, овкат, харакат микдорини беморга мизожини хисобга олмай туриб буюрилмайди. Масалан табиий мизожи иссик булган кишига нисбатан табиий мизожи совукрок булган киши учун дориларнинг меъерида, кучида, берилиш тезлигида фарк булади ва хоказо...

Sanjar Dusmukhamedov
29.10.2008, 09:16
одам асабийлашган вактида, юрак тез уриб кетган вактида, вактинчалик кон босимини кутарилишига сабаб булади. Шу вактда беморни чап кулини жимжилок бармогини совук сувга ботириб утирилса - кон босимини нормаллашиши ва брак фаолиятини йрнига тушишига ёрдам беради. Бу факат доктор келгунча килинадиган муолажа.

Sanjar Dusmukhamedov
29.10.2008, 10:42
Олмурут – тогнинг ёввойи олмаси. Томок огриги, ангина булганида куритиб кайнатиб 200 гр оч коринга овкатдан олдин 3 махал ичилади.

Husen
01.11.2008, 12:06
Асабларни тинчлантириш учун қандай халқ табобати усуллари бор?
Ново пасситдан кўра тасирчанроқ... Шу дорини қабул қилиб, ҳеч таъсирини сезмадим-да..

Fahrulla
06.11.2008, 03:07
Тог райхони- душица ва оддий райхон хам яхши тинчлантирувчи

olim
19.11.2008, 17:02
Санжар ака, мизож хакида суз бошида айтганимдек жуда гаплар куп.

Insonda tabiiy mijozlar qanday belgilar bilan ajratiladi? Yani tabiiy mijozlar to'grisida ma'lumot bera olasizlarmi? Bilishimcha inson hayoti va tabobatda bu muhim o'rin tutadi.

Oldindan beriladigan fikrlaringiz uchun tashakkur!!!

Umarbek Allamov
22.04.2009, 15:51
Инсон табиатнинг бир қисми бўлгани учун, ҳаётда учрайдиган минглаб касаликларга табиатнинг ўзи гиёҳларни яратиб қўйган фақат уни тўғри ишлата билиш керак.

Ота-оналаримиз, Бобо-момоларимиз бу гиёҳлардан ўз вақтида самарали фойдаланишган. Бугунги кунда эса бу илмий асосланган ва ҳаётда фойдаланиб келинмоқда.
Радио ва телевиденияларда ҳам бу борада кўплаб эшиттириш ва кўрсатувлар мавжуд.

Ҳурматли форумдошлар бу мавзу орқали сиз берадиган тавсиялар кимнингдир соғлиғини мустаҳкамлашга ёки бирор бир касалликни даволашга ёрдам берар.

Абу Али Ибн Сино айтганидек,

Йиллабу, ҳафталаб, ҳоҳ эртаю кеч,
Уйингиздан ўн нарса аримасин ҳеч.
Қатиғу, ҳоҳ гўшту, думба ёғ, ҳасип,
Асалу, нон, мева, сариёғ, шиннию, гуруч.

Umarbek Allamov
22.04.2009, 16:45
Мўмиё

Қадим замонлардан бери халқ табобатида жуда кўп касалликларга қарши даво сифатида ишлатилиб келинган.
Лекин кўпчилик одамлар мўмиё тўғрисида ҳеч нарса билмаганлар.
Баъзилар эса мўмиё фақат суяк синганда ишлатилади деб уйлайдилар.
Мўмиё организмда касаликни ўзи топиб олади ва касалликка шифо бўлади, чунки мўмиё таркибида 28 та кимёвий элемент бўлиб юздан ортиқ кассаликга даводир.
Абу Али Ибн Сино ўз асарларда: "Яхши мўмиё қўлда бироз эзилса тез юмшайди, ёмони қаттиқлигича қолаверади" дейди.

Яна, Абу Али инб Сино сабоқларидан:

Мурчни майиз билан тенг миқдорда,
Қўшиб чайнаб юрса киши,
Ёпишқоқ балғамни кўчириб танда,
Қолмас унда ғаму ташвиши.

Husen
22.04.2009, 16:51
Мўмиё

Қадим замонлардан бери халқ табобатида жуда кўп касалликларга қарши даво сифатида ишлатилиб келинган.
Лекин кўпчилик одамлар мўмиё тўғрисида ҳеч нарса билмаганлар.
Баъзилар эса мўмиё фақат суяк синганда ишлатилади деб уйлайдилар.
Мўмиё организмда касаликни ўзи топиб олади ва касалликка шифо бўлади, чунки мўмиё таркибида 28 та кимёвий элемент бўлиб юздан ортиқ кассаликга даводир.
Абу Али Ибн Сино ўз асарларда: "Яхши мўмиё қўлда бироз эзилса тез юмшайди, ёмони қаттиқлигича қолаверади" дейди.

Яна, Абу Али инб Сино сабоқларидан:

Мурчни майиз билан тенг миқдорда,
Қўшиб чайнаб юрса киши,
Ёпишқоқ балғамни кўчириб танда,
Қолмас унда ғаму ташвиши.

Дорихоналардаги мўмиёлар сифатига қандай баҳо берасиз?

olim
22.04.2009, 16:54
Мўмиё

Қадим замонлардан бери халқ табобатида жуда кўп касалликларга қарши даво сифатида ишлатилиб келинган.
Лекин кўпчилик одамлар мўмиё тўғрисида ҳеч нарса билмаганлар.
Баъзилар эса мўмиё фақат суяк синганда ишлатилади деб уйлайдилар.
Мўмиё организмда касаликни ўзи топиб олади ва касалликка шифо бўлади, чунки мўмиё таркибида 28 та кимёвий элемент бўлиб юздан ортиқ кассаликга даводир.
Абу Али Ибн Сино ўз асарларда: "Яхши мўмиё қўлда бироз эзилса тез юмшайди, ёмони қаттиқлигича қолаверади" дейди.

Яна, Абу Али инб Сино сабоқларидан:

Мурчни майиз билан тенг миқдорда,
Қўшиб чайнаб юрса киши,
Ёпишқоқ балғамни кўчириб танда,
Қолмас унда ғаму ташвиши.

Mo'miyo haqida ko'proq ma'lumot bera olasizmi?

Umarbek Allamov
23.04.2009, 14:49
Mo'miyo haqida ko'proq ma'lumot bera olasizmi?

Имкон қадар мўмиё билан даволаш бўйича Абу Али ибн Сино китобларидан ўқиганларим тўғрисида маълумот бераман.

Томоқ оғриғида мўмиёдан 0,2-0,5 г эрталаб ва кечқурун сут, асал билан ичиб туриш тавсия этилган.
Бел оғриғига мўмиёни асалга аралаштириб бир қисми оғриган жойга суртилса, бир қисми мошдек-мошдек қилиб ичиш тавсия қилинган.
Бутун организмга айниқса юракка куч қувват беради деб ёзилган. Мўмиё хоссаларининг тасвири деярли бир хил.
Заҳарланишда, чаён чаққанда, қорақурт, илон ва бошқа ҳашоратлардан заҳарланса, киши мўмиёни мошдек-мошдек қилиб ичиш тавсия қилинган.
Суяк синганда эса, мошдек-мошдек қилиб кунига 3 маҳал овқатдан олдин ичиш тавсия қилинган.

Ibragim Yermatov
23.04.2009, 15:03
Дорихоналардаги мўмиёлар сифатига қандай баҳо берасиз?

Дорихоналардаги мўмиёлар тоза, лекин анчагина кучсиз бўлади.

Умуман олганда, мўмиёни тушунадиган докторингиз тавсия қилмаса, ичмаганингиз мақул. Тавсияни эса қонингиз таркибини аниқлангандан сўнг бериши мумкин.

Nargiza
24.04.2009, 14:44
Якинда бир беморни даволадик. Касалнинг асосий шикояти бурундан тухтовсиз, куп микдорда "профуз" кон кетиши. Текширишлардан кейин маълум булдики, беморда аневризма "артериянинг кенгайиб кетиши" хисобига бурун тепаси суяклари тешилиб бурундан тухтовсиз кон окаётган экан. Бундай антика касалликни купчилик шифокорлар хеч качон куришмаган экан.
Буни карангки Ибн Синонинг Тиб конунлари 3 китобида ёзилган экан: ...баъзан бу бурундан кон кетиши мия томирларининг ёрилишидан булиб деярли даволаб булмайди... дейилган.
Биз беморни замонавий ангиография усули билан томир ичидан бориб беркитиб ташлаш йули билан даволадик.
Arteriya nimaga kengayib ketadi, tushuntirib yuboring iltimos, malol kelmasa agar? Yana bitta savol: Suyaklar teshilmaganida qon oqmasmidi? Tomir ichidan borib berkitib tashlashni ham tushuntirib bering iltimos.

Abdusalim Nursaidov
24.04.2009, 16:51
мумиёни тозаси ва ящирок таъсир килувчиси бу тош мумиедир

Nigora Umarova
29.04.2009, 12:48
Антибиоток –хаётни ўлдираман
Кўшним Насиба опа соддалиги ва эхтиётсизлиги туфайли эллик ёшга етмасдан дунёдан бевакт кўз юмди. Бечора аёл ўрта кулок яллигланиши – отит касалидан азоб чекиб юрарди. Сурункали тус олган отитни даволаш анча кийин, кўп холларда хасталикдан бутунлай халос бўлиш касдида касаллар жаррохлик истолига ётишга рози бўладилар. Лекин хеч битта лор-хирург жаррохлик амалиётидан сўнг кулокдан йиринг окиши тўхтайди деб кафолат беролмайди. Мен ўз кўзим билан отит касали хуружидан кутилиш учун учинчи мартта кулогини операция килдираётган 16-20 ёшли йигитчаларни кўрганман. Кулок –миянинг кўшниси.
Кулокда бир неча мартта ўтказилган жаррохлик амалиёти беморнинг аклий кобилиятига таъир килмай колмайди...
Хуллас,Насиба опа сурункали кулок яллигланиш касалига дучор бўлганди. Мен опани баъзан кўчада кўриб колиб хол-ахвол сўрардим:
- Саломатмисиз,кулогингиз безовта килмаяптми? Кайси дўхтирда даволаняпсиз, канака килиб даволаняпсиз.
Насиба опанинг жавоби хар сафар бир хил бўларди:
- Антибиоток ичяпман, дўхтир буюрди. Яхши антибиоток деб мактади.
Орадан бир ёки икки ой ўтиб яна Насиба опани учратиб колиб,сўрардим:
- Ичаётган антибиотокларингиз таъир киляптими, кулок тузалай деяптими?
- Йўк, кулогим халия тузалгани йўк, Хозир бошка антибиоток ичяпман.
Шу зайл Насиба опа сурункасига икки йил антибиоток ичиб,охири жигари чириб ўлди. Боёкишнинг эри хам ногирон эди, икита кизини турмушга узатмаганди хали.
Сурункасига антибиоток ичавериш одамни бевакт гўрга тикишини каердан билсин бечора Насиба опа. Умуман ахоли орасида ёл?он ва хатарли тушунча анча чукур илдиз отиб улгирган. Кўпчилик одамлар антибиотокни хамма касални даволайдиган универсал дори воситаси деб хисоблайди ва, шифокор тайин килмаса-да, ўзбошимчалик билан дорихонадан антибиоток сотиб олиб ичиб юришади. Антибиоток- хаётни ўлдираман,деган маънони англатади. Шубхасиз, ўлдиради хам.
Андижонлик узок кариндошим Бахтигул турмушга чикиб беш йилда хам фарзанд кўрмади. Кейин дўхтирларга юкиниб борди. Кайси дўхтир канака дорини буюрса,дорихонадан сотиб олиб ичаверди. Икки йил сурункасига Дорихона дориларини кетини-кетига улаб ичган Бахтигул хам охири жигари касалланиб вафот этди.
Якин танишимнинг талаба кизи гайморитга чалинди ва дўхтир унга кучли антибиоток ичишни буюрди. Гайморит тузалдию лекин буйрагида муаммо пайдо бўлди. Бечора бир йилдан буён буйрагидаги хасталикдан кийналиб яшайди.
Каламкаш танишларимдан бири пешоб йўли касаллигига чалинди. Поликлиника шифокори уни оддийгина текширувдан ўтказиб просатит деб ташхис кўйди. Кейинчалик бу ташхис нотўгри чикди. Танишим цистит ва пилонефритга йўликкан экан. Маълумки, урологлар простатик касалини даволашни ростдан яхши кўришади. Бириничидан, бу хасталик хаёт учун хавфли эмас, яъни бемор тўсатдан ўлиб колмайди, иккинчидан эса мазий бези яллиги секин тузаладиган хасталик хисобланади. Простатитга чалинган бемор урологнинг “постоянний клиенти”га, аникрок айтсак, доимий даромад манбаига айланади. Хуллас, танишим огригу азобга чидай олмай ёз бўйи кетма-кет антибиоток ичаверди. Маълумки, антибиоток инсон тансидаги мадда алмашинувини бузиб юборади.
Антибиотокни назоратсиз ва меъёридан ортик ичган танишим артроз касалини орттириб юборади. Артроз эса осонликча тузаладиган касаллик эмас, хусусан, ёши киркдан ўтганларда артроз тузалиши жуда кийин. Артрозни тузатиш учун биринчи навбатта танадаги модда алмашувини изга солиш лозим. Антибиоток деган захардан каттик зарар кўрган танада нормал хаётий жарёнларни изга солиш эса жуда хам мушкил.
Зарари мия кон томирларидаги паллам (тром)дан кам бўлмаган нотўгри фикр - антибиоток шамоллаш,яллигланиш билан боглик каслликларни мувафакиятли даволайдиган энг ишончли дори воситаси деган тушунчани калладан бутунлай чикариб ташлаш керак. Касал энди бошланган пайти антибиоток ичсак тузалиб кетади деб хато фикр юритиб касалликка карши курашмаймиз ва,охирида, ростдан хам антибиоток ичишга мажбур бўламиз. Тумов ва грипп каби кенг таркалган касалликларни шошилинч хонаки чоралар ёрдамида жуда тезликда тузатиб юбориш мумкин. Бу хил касалликларни кандай даволаш хакида йўл-йўрик бермокчи эмасман, бу нарсани эсли-хушли хар бир одам яхши билиши лозим. Агар ота-бобомиз турли хил хасталикарга карши кўллаган оддий воситаларни билмасангиз, шўрингизга шўрва тўкилгани шу.
Халкона даволаш усулларидан бутунлай бехабар кимса кизчаси ёки ўгилчаси тумовога чалинса тўппа-тўгри шифокорга югуради. Албатта,бундай вазиятда шифокорга бориш лозим. Лекин шифокорга боргунича килинадиган хонаки тиббий амалиётлардан одамзотнинг хабари бўлиши лозим. Иккинчидан,шифокорлар хам хар хил бўлишини унутмайлик. Яхши шифокор хар кандай касалингизни минимум химикат дори ишлатган холда тузатишга харакат килади. Дори фирмалари билан хамкорлик киладиган дўхтир эса тумовга йўликкан фарзандингизга тўрт хил химикат дори ва икки хил антибиоток тайин килади. Балки химикат дорилар болангизни тумовдан халос килар, лекин улар бошка аъзони касал килиши турган гап. Тумов ёки грипп бошланган захоти зарур шошилинч хонаки даволаш амалиётлари кўллаш оркали бу хасталиклардан жуда тезликда халос бўлиш мумкин. Кўпчилик кишилар оддий касалликлари асорат бериб, тузалиши кийин тус олган пайти шифокорга югуради. Дейлик, ўрта кулокка асорат бера бошлаган гриппни даволаш эса анча мушкил бўлиб колади.
Шу оддий грип,агар тезликда йўли тўсилмаса, отитга,гайморитга,пневмонияга,хатто менингитга айланиши мумкин.

Nigora Umarova
29.04.2009, 13:06
...Юкоридаги фикрга кайтаман. Содда,жўн ўйлаш одамни халокатга,бевакт ўлимга олиб боради. Кишиларда антибиоток дорисига нисбатан зарарли ва саёз фикр шаклланиб улгирган. Масалан,оддий тумовга чалинган аксари кишилар дархол антибиотокка ёпишади,дўхтир хам бу вазиятда антибиоток буюради. Антибиоток яллигланиш касалликлари ўткир кўринишда хуруж килган пайти кўлланилади, ўн йилдан буён кулоги окиб юрган бемор кандайдир янги чиккан антибитокни ичиб тузалиб кетмайди. Бир нарсани унутманг: антибиоток киска муддат давомида ва дўхтир назорати остида кабул килинади, пала-партиш ичилган антибиоток иммун тизимини кучсизлантириш хисобига инсон танасидаги касалликни яна хам чукур илдиз оттириб юборади-ки,кейин бу касалингизни хеч кайси табиб тузатолмай ожиз колади. Навоий айтадики, касалликка карши ўз мижозинг курашмас экан, сени Исо Масих хам тузатолмайди. Маълумки, антибиоток биринчи навбатда мижозимизга хужум килиб яралайди.
Шу ўринда яна бир гап. Мамлакатимизда фаолият юритаётган хориж дори фирмаларининг бевосита дўхтирлар билан ишлайдиган юзлаб диллерлари бор. Улар поликлиника ва шифохоналарга бориб, дўхтирлар билан шахсан юзма-юз учрашиб ўз формаси дориларини беморларга “ўтказиб” беришни илтимос килишади. Бу ўринда илтимос деган сўз унчалик ўрнига тушмади. Аникроги, дори фирмаси диллери дўхтирга муайян микдорда пул ёки кимматбахо буюм ваъда килиб ўз дориларини сотилишига кўмак беришини сўрайди. Унча-мунча дўхтир бу каби сердаромад таклифга дарров рози бўлади. Шу тарика дўхтир хам дори фирмаси махсулотларини сотилишидан маддий манфатдорлар каторига кириб колади. Бу нарса эса унда беморларга нисбатан холисликни йўколишига олиб келади. Поликлиника,шифохоналар ва хусусий клиникаларнинг коридорлари ва шифокорлар ўтирадиган хона деворлари турли хил дори фирмаларнинг мухсулотлари реклама килинган плакат-когозларга тўлиб кетган. Шифокорлар ўтирадиган столни устида дори рекламаси акс этган юзлаб этикет когозларга кўзингиз тушади. Шу йил кишда Ревматология марказида ётиб даволандим. Бундаги аксари шифокорлар кийиб олган ок халатнинг кўкрак чўнтаги устида Диклоберл деган ёзув бор. Диклоберл – таянч-харакат аъзолари яллигланишида ишлатиладиган дори воситаси. Ревматолог шифокордан сўрайман:
- Ок халатингиздаги Деклоберл ёзуви ўрнига ревматолог деган ёзув бўлса яхши эмасми, ахир сиз Диклоберл-шифокор эмас, ревматологсиз-ку!
Шифокор хам эътирозимга кўшилганнамо дейди:
- Профессор хам Диклоберл ёзуви бор халатни кийманглар дейди.
Кимнинг аравасига чиксанг,ўшанинг кўшигини айтасан,дейди халкимиз. Дори фирмалари “аравси”га чикиб олган шифокор ўшаларнинг йўригига юришга мажбур,йўкса “арава”дан тушириб юборишади...
Яна бир гап. Шифокорларимиз беморга тайин килган дориларини дуч келган когозга, аксари холларда кайсидир дори фирмаси савдо маркалари тасвири туширилган когозларга ёзиб беришади. Бу нарсани хам ножойиз иш деб хисоблайман. Беморга тайин килинган дори воситалари расмий ресепт бланкасига ёзилиши ва унда шифокор имзоси ва мухри бўлиши лозим. Ана шундагина дори фирмаси билан хамкорлик киладиган дўхтирлар касалга дори тайин килишда сал эхтиёткор бўлишади. Шунингдек, хар бир нарсанинг жавобгарлиги бўлиши керак. Дейлик, дўхтир тайин килган дорини ичиб беморнинг ахволи ёмон бўлиб колди.Хўш,бунинг учун ким жавоб беради. Билиб кўйинглар: соглик инсондаги имондан кейин иккинчи ўринда турадиган бойликдир. Согликнинг йўколиши ногиронлик ва охири бевакт ўлимга олиб боради. Кўчада бировни бир шапалок урсангиз камалишингиз аник. Лекин бировга нотўгри дори тайин килиб соглигини бир умрга бузиб ташласангиз сизни хеч ким суриштирмайдими. Бу- адолатдан эмас. Шунинг учун айтаман-ки, хар бир дўхтир беморга тайин килаётган дори воситалари учун жавобгар эканлигини хис килсин.
Реклама жамият кишилари онгига мислсиз тазйик ўтказаётган даврда яшаяпмиз. Кизиги шундаки, хар бир фирма ўзига тегишли махсулотни ўзи реклама килади. Дейлик арра кипигига озгина шакар ва ун аралаштириб вафли тайёрлаган ёки саноат чикиндиларидан печени ишлаб чикараётган фирма ўз махсулотини жаннат меваси деб реклама килади. Бозор иктисодиёти хар кимга ўз махсулотини ўзи макташ хукукини берди. Сўз воситасида инсон миясини чалкаштириб юбориш жуда осон нарса. Бундай рекламалар тасирида тугма акли паст ва билимсиз одамлар бирданига “аклли” бўлиб коляпти. Беакл ва нодон одамнинг бирданига “донишманд” бўлиб колишидан кўркиш керак. Рекламаларнинг шакардан ширин ёлгон гаплари тўрига илинган одам ўзини аклли санай бошлайди. Антибиотокларнинг инсон танасидаги касалликка таъири таърифу тафсиф килинган этикет- ялтирок когозларни ўкиб кўрганмисиз. Бундай ялтирок когозларда муайяан антибиоток танадаги касалликни кандай килиб йўкотиб ташлаши математик аниклик билан баён этилган. Аслида эса ундай эмас. “Йўрикнома когозда антибиотокларнинг хамма зарарли таъири ёзилмайди” дейди фармацевт танишим.Бундай реклама когозларини ўкиган ахмок бўлмаган одам хам алданиб колиши хеч гап эмас. Бунинг устига антибиоток ичишни сизга Дорихоначи эмас,балки малакали шифокор тавсия киляпти. Одатда шифокор тавсиясига риоя килмайдиган одамнинг касали тузайлмайди дейишади. Лекин шифокор деганлари ўзи хамкорлик килаётган дори фирмаси махсулотини кўпрок сотилишини таъминлаб,беморга нисбатан холисликни йўкотган бўлса-чи.
Шахримизда кундан кунга кўпайиб бораётган дорихоналар кўчаларимиз безаги эмаслиги аник. Мулохазали одам дорихоналар сони кўпайишидан ташвишга тушмай иложи йўк.
Дорихоналардаги химикат дорилар касални даволаб ташлар экан,хўш, унда нега кун сайин дорихоналар сони кўпайиб боряпти. Себзордан Цирккача бўлган масафада (1кмга якин) 20 дан зиёд дорихона бор,кейинги икки ой ичида улар сафига яна учта янги дорихна кўшилди.
Аслида ота-бобомиздан колган урф-одатларимизни унутиб юборганимиз бизга кимматга тушяпти. Нопок тадбиркорларимиз хориждан келтираётган хар турли саноат колдикларидан тикилган совук курткани кийиб бел ва буйрак касалига чалинсак чалинмизки, лекин ота-бобомиз кейган пахтали камзул ёки пахтали чопонни киймаймиз. Ўз соглигимизни асраш ва касаликларни даволашда хам тажриба ва йўрикларни бутунлай унутиб юборганмиз. Энам рахматли мактаб кўрмаган, нафака пулини олиш учунгина имзо кўйишни ўрганиб олган эди. Лекин гўё саводсиз энам афти ангоримизга караб танамиздаги салбий ўзгаришларни бемалол пайкар эди. “Совуклигинг ошибди”, Иссиклигинг ошибди”, “Жигаринг кизиб кетибди”,”Буйрагингга совуклик ўрнашибди” “Конинг куйилибди” “Мижозинг бузилибди” деган гапларни энамнинг огзидан эшитганман. Ва рахматли энам танамиздаги салбий ўзгаришларни оддий озик- овкат ва бошка хонаки воситалар билан бартараф киларди.
Хозирги оналар эса боласи касал бўлса нима килишини билмай дорихонага серкатнов бўлиб колади...

Nigora Umarova
29.04.2009, 13:24
..Хар кандай касал комплекс равишда даволансангина тузалиш деган хурсанд кунларга етиши мумкин. Хасталикни халка шаклида хар томондан ўраб,камал холатига тушириб тор-мор килинади. Агар касалликнинг бир томонга кочиб колишига имкон берсангиз шифо майидан тотиб кўриш насиб килмайди. Замонавий медицинада пархез деган нарса умуман ўкитилмайди.
Шифохоналарда хам пархезга унчалик эътибор берилмайди. Холбуки, улугларимиз айтиб кетган: “Пархезсиз касал – хамиша ўсал”. Оддий пархезга риоя килмагани учун одамлар бевакт ўлиб кетади, касаллиги ўн йиллаб тузалмайди. Пархезни тушунчасини кўпчилик тор маънода, яъни касал истеъмол киладиган муайя овкат турларига нисбатан ишлатишади. Лекин пархез жуда кенг тушунчага эга. Пархез – хаёт тарзингизни касалликка карши кураша оладиган равишда тубдан ўзгартиришдир. Дейлик, отитга чалингансиз,касалингиз сурункали тус олган, сиз эса деярли куёш нурлари тушмайдиган зах бетон уйда яшайсиз. Бундай мухитта отитингиз ўн йилда хам тузалиши даргумон. Ёки пайпогингиздан тортиб бош кийимингизгача дагал синтетик матодан тикилган. Бу каби кийим-кечак сог одамни хам касал килади. Умуман хар кандай яллигланиш касалидан бутунлай халос бўлиш учун биринчи навбатда синтетик кийимлардан воз кечиб, табиий матодан тикилган кийимларга кийишга ўтишингиз керак. Тузалишнинг бошка йўли йўк. Оёгингиздаги оддий синтетик пайпок кулогингиз очидаги яллигланишни тузалишига монелик килади. Синтетик кийимлардан пархез килмаган касал тузалиш тонгини тушида хам кўрмайди. Унутманг,кадимги Грециянинг афсонавий кахрамони Ахиллнинг жони товонида бўлган. Оддий йўтални даволаш учун товонга эътибор бериш озим. Кекса табиб Абдулазиз Саиднуриддин ўгли яллигланиш билан боглик касалликларни тузатишда бемор юриш-туриши хакида кимматли маслахатлар берган. Хурматли табибимизнинг китобларни албатта топиб ўкиш керак.
Узок касал одамнинг ичи гараз, хасад,хусумат каби салбий туйгуларга тўла бўлади. Бу каби мараз туйгулар тузалиш томон килаётган харакатингизда йўлингиздаги энг катта тўсикдир. Истасангиз-истамасаниз бу каби ёмон туйгулар кўнгилда пайдо бўлаверади. Уларнинг пайдо бўлиш манбаси танангиздаги хасталикдир. Хасталик йўколса, кўнглингизда офтоб нурларини сезасиз. Хўш, хасталик туфайли ичингида тўлиб-тошиб кетган мараз туйгулардан кандай халос бўлиш мумкин? Аввало бу борада беморга атрофидагилар – кариндошлари,фарзандлари ва дўстлари ёрдам бериши керак. Билиб кўйинг: якинлари томонидан ташлаб кўйилган касал ярми янчилган илон каби зарарли махлукка айланади, дуч келган одамни хафа килишга, ранжитишга уринади. Бу нарса эса унинг тузалишини бутунлай йўкка чикаради. Демак, сог одамлар хар доим касалдан кўнгил сўраб туришлари, ахволидан хабардор бўлишлари, унга самимий кариндошлик ва дўстлик мехрини кўрсатишлари лозим. Бусиз тузалишнинг хеч иложи йўк. Шуни унутмангки, хеч ким хаста бўлиб ётиб колишдан химоя килинмаган.
Худо кўрсатмасин, бугун девдай бўлиб кўчани тўлдириб юрган одам эртага касал бўлиб кўчага чиколмай колишингиз, зах бетон уйингизнинг бурчагида эски чопонга ўралиб гижиниб ўтиришингиз мумкин. Хаётдан хар нарса кутиш мумкин. Бир хўплам сувни ичишга улгирмаслигингиз мумкин: кутилмагнда бало келиб томогингиздан хиппа бўгади.
Ичингизни захарлаб ташлаётган палагда кечинмалардан кутилишнинг иккинчи усулини эса беморнинг ўзи топиши лозим.Кўлингизга когоз ва калам олиб ичингизни кечаётган туйгуларни ёзишга харакат килинг. Дейлик якинларингиз ташлаб кўйди, холингидан хабар олишмаяпти, ёрдам бермаяпти. Сиз эса когозга “ Якинларим окибатсиз ва бемехр экан, ёмон кунимда ташлаб кўйди”деб ёзинг. Дейлик касалликка чалинганингиздан сўнг дўстларингиз сиздан юз ўгириб кетди. Буни хам когозга ёзинг:” Дўстларим номард экан, касалланиб кераксиз одамга айланиб колганлигим учун мендан юз ўгириб кетишди”. Хуллас, бемор ичидаги айниган туйгулар босимидан зарар кўрмаслиги учун ўзини бир нарсага каттик чалгитиши керак. Агар кўлингиздан келса арзимаган дурадгорлик иши билан шугулланинг, ёки томоркангизга чикиб бегона ўтларни юлинг. Нима бўлганда хам бемор ўз хасталиги ва ичидаги ёвуз ва тушкун туйгулар билан юзма-юз колмаслиги керак.
Менинг бу тавсияларим табобатда янгилик эмаслигини яхши биласиз.
Бу гапларни Ибн Синою Розийлар бундан минг йил илгари айтиб кетишган.
Айрим фикри калта шифокорлар табобатни (билмаганлиги учун) писанд килмайди. “Табибга борган касални даволамасликка хакким бор” пўписа хам килади. Лекин билмайдики, табобат умидсиз, ўлиши аник бўлган касални хам ташлаб кўймайди. Балки касалнинг ичидаги афсуз,пушаймон,тушкунлик,ўлимдан кўркув каби инсонга хаддан зиёд каттик азоб бераётган захарли туйгуларни хам даволайди. Аслида энг мухим даво шу. Худо томонидан кариш ва касалланиб ўлиш деган хукмини Лукмону Хаким хам ўзгартиролмайди. Лекин инсонни калбини чирмовикдай ўраб олган дахшат ва кўркув тўла кечинмаларни захрини пасайтириш ва ўлимни осон килиш мумкин.
Ибн Синонинг рубоийларини ва Розийнинг фалсафий асарларини ўкинг: бу асарлар касалнинг кўнглини кўтариш ва ўлим вахимасини пасайтириш учун ёзилган. Яъни бемор ўлиб кабрга киргунича табобат уни ташлаб кўймайди.
Табобат, бу – инсонпарварликнинг энг юкори чўккисидир.
Дори фирмалари билан хамкорлик киладиган дўхтирнинг тавсияларига шубха билан карашни ўрганинг.

Рахмат Курбон, адабиётшунос

khikmatilla
29.04.2009, 14:59
Бир дустим менга -карасам табобат хакида мавзу йук, янги мавзу очсангиз -деб колди Шу сабаб бу ишга кул уришга тугри келди.
Бу мавзуда мулокотдан максад- халк табобатидан ёки медицинадан хар ким узи билган маслахатларни уртоклашсин, биз укиб урганайлик, фикр билдирайлик ва билмаган нарсаларимизни сурайлик.

Катнашувчиларга катта рахмат.


Узим бошлаб бераман.
Биласизларми? Абу Али Ибн Синонинг Тиб конунлари китоби европа давлатларида урта асрларда асосий дарслик сифатида 650 йилдан ортик вакт фойдаланилган.
Бу китобнинг киймати хозирда хам йуколмаган.
Бу китоб хозирги халк табобатининг асосини ташкил килади.
Бунда ёзилган кимматли маълумотларнинг купчилиги халигача урганилмаган.
Баъзи гиёхларнинг хозирги номлари номаълум, баъзи касалликларларнинг номлари. Касалликка ташхис куйиш, мизож таълимоти мавхумлигича- урганилмасдан колмокда.
Аждодларимизнинг кимматли меросини урганиш бизнинг асосий вазифаларимиздан биридир!

Жуда яхши мавзу очибсиз. Сизга бир маълумотни бермокчиман. Агар Сизга айтсам Абу али ибн Сино ёзган китоби "Тиб конунлари" 500 йил давомида печат киладиган стоноклар чиққандан сўнг, Европада 40 маротаба кайта чоп этилган бўлиб "Инжил" китобидан сўнг у ерда(Европада) нусхаси бўйича иккинчи ўринда турар экан. Биринчи маротаба Фридрих Барбарос топшириғига асосан Герхард Кримоновский таржима қилди ва шу кунгача врачлар столидаги справичник бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Вақт хамма нарсани ўз жойига қўяди. Агар чоп этилган китоблар ўз мухлисини топа олмаса, албатта бу меҳнат зое кетган бўлади деб ўйлайман. Лекин ассосланмасдан, илмга эга бўлмасдан даволаш учун харакат қилган киши Аллохни олдида нима жавоб беришини ўйлаб қўйиши зарур. Ахир инсон саломати унинг энг зарур ва катта бойлигидир. Сохта табиблар ва илмсиз врачлар халкимизни соглигини саклаш ишларида катта заррар берадилар.

khikmatilla
29.04.2009, 15:04
Ха айтгандек, хаммани сўзига кириб хар хил гиёхларни истеъмол килиш ярамайди. Гиёхларнинг ичида захарлилари хам бор ва уларни мутахассис тавсиясига кўра истеъмол килиш керак. Ўзбекистонда жуда билимдон табиблар хам бор, лекин хамма "табибман" деган кишига ишониш керак эмас.

Nigora Umarova
30.04.2009, 15:40
Ташхисми ёки вахима

Инсонмисан, борми сенда хис,
Нега кўйдинг нотўгри ташхис.
Беморнинг гапи

Асл касби филолог бўлган курсдошларимдан бири бир неча йил мактаб ва коллежда адабиёт фанидан дарс бериб юрди. Кейин эса хеч кутилмаганда кимнингдир ёрдами, воситасида хорижий дори-дармон фирмаларидан бирига илакишиб колди.
Курсдошим сўз билан одамни сехрлаб ташлайдиган даражада гапдон, яъни оратор эди.
У ўз гояси,фикрини сизга сингдириш, гапларига ишонтириш учун жуда кўп далил исботлар келтирар ва,энг мухими, хаддан зиёд кўп гапириб миянгизни чарчатиб юборар эди.Сиз эса миянгиз чарчагани учунгина унга ишониб колганлигингизни сезмай коласиз.
Бундай гапдонлик, нотиклик дори-дармон фирмасида ишлаш ва яхшигина пул ишлаб топиш учун кўл келишини билмаган эканман.Сўзда сехр бор. Бу –бор гап.
Хуллас курсдошим гапдонлиги ва сергайратлилиги туфайли ўзи аъзо бўлган дори фирмасида бир йилдаёк кандайдир мансабга,аникроги, ахоли орасида дори сотувчиларнинг катта бир гурухига бошлик бўлди.
Якинда диллер курсдошим йўл-йўлакай уйимга мехмонга кириб ўтди. Маълум бўлишича, у тез-тез чет элларга ўзи мансуб фирма номидан хизмат сафарига бораётган экан. Бу галги чет эл сафаридан антика ташхис аппарати олиб келибди. “Бу Канадада ишлаб чикилган аппарат. Касалингизга гоят аник ташхис кўяди”, деб мактанди у.
“Синаб кўрайлик” дедим. У рози бўлди. “Лекин мени текширишингнинг хожати йўк.. Каерим касаллигини ўзим яхши биламан”, деб огохлантириб кўйдим.
Аёлим,уйимизга кириб-чикиб юрадиган кўшни хотинлар ва талаба жияним дўстимнинг “Гоят аник ташхис кўяди” деган гапига кизикиб колишди. Деярли хамма аёллар Канадада ишлаб чикарилган ташхис ускунасида ўзларини текширтирмокчи бўлишди. “ Бунинг кийин жойи йўк,-деб тушунтирди курсдош дўстим,- аппаратга уланган манави симларни чап кўл бармокларингга боглаб кўяман, ўзим эса экранда пайдо бўладиган ракамларни ёзиб бораман”. Ростдан хам тиббий ускунанинг кичкинагина экрани бор эди. Хуллас “100 фоизли” тўгри ташхис кўйиш жарёни бошланди. Дастлаб кўшни аёл ташхисга тортилди.
5 минут давомида экрандаги ракамларни ёзиб борган дўстим кўшни аёлга: “матка”нгизда ўсимта ўсишни бошлабди. Назаримда хозирча сизга билинтиргани йўк”,-деди. Бечора кўшни аёлнинг туси ўзгариб, бир четга ўтиб ўйланиб колди. Иккинчи кўшни аёл хам бироз чўчиб ўзини текширтиришга рози бўлди. Бу галги “ташхис” хам кўркинчли бўлди. “ Жигарингизда жиддий муаммо пайдо бўляпти”. Бу аёлнинг хам ранги-рўйи ўзгариб, бир оз асабийлаша бошлади. Канадада ишлаб чикарилган тиббий ташхис аппарати топаётган касалликлар бошкаларни кўркитиб юборди. Бошка хеч ким ўзини текширтиришни истамади.
Эрталаб дўстим ўз вилоятига жўнаб кетди. Аппаратда ўз касалликларини аниклатган икки кўшни аёл эса юраги вахимага тўлиб хусусий ташхис марказларига йўл олишди.
Кечкурун аёлимдан секин сўрадим:” Кўшни аёллар ташхис марказларига бориб келишибдими? Нима гап экан”. Хотиним киноя билан жавоб берди:” Канадада ишлаб чикарилган бўлмай ўлсин ўша вахимачи аппарат. Кўшниларимизнинг хеч канака касали йўк экан. “Матка”нгизда ўсимта ўсяпти демай ўлсин ўша дўстингиз. Гапини ел учирсин”.
Якинда Чорсу бозорида бир пайтлар журналистика сохасида бирга ишлаган собик хамкасбимни кўриб колдим. Саломлашдик. Турмушимизни суриштирдик. Хозир нима иш киляпсан?- деган саволимга у:
- Хитойдан ташхис аппарати олиб келиб табибчилик киляпман,- жавоб берди у.
Кизик. Хозирги замонда ўкимай,ишлаб тажриба орттирмай битта шубхали тиббий аппарат сотиб олиб ўша захоти табибга айланиб колиш мумкин экан-да. Бугунги кунда табибман дегувчилар кўпайган. Одамлар бир ухлаб туриб табибга айланиб коляпти…
Инсон саломатлиги тиллодан хам кимматли неъмат. Бу неъмат мамлакат бойлиги хамдир. Мамлакатнинг саломатлик деб аталувчи бойлигини талон-тарож килишга хеч кимнинг хакки йўк.. Табиб никобини кийиб олган фирибгарларни фош киладиган идора бордир ахир...
Асл касби тарих ўкитувчиси бўлган хамкишлогим бир неча ўн йил ўзини хар томонга уриб тадбиркорлик килди. Икки йилдан буён эса Хитойдан кандайдир тиббий ташхис ускуналарини олиб келиб, кишлокда табибчилик киляпти. Хозирги кунда хаттто СПИДни даволайман деб “пўписа” киладиган “дахо” табиблар пайдо бўлган.
Инсонни даволаш шу даражада осон экан-да. Инсонни даволаш кўйнинг жунини олиш ёки итнинг канасини териб ташлаш эмас. Инсон саломатлиги тадбиркорлик килиш учун кулай майдонга айланиб колиши яхшиликка олиб бормайди.
Зўрга еттинчи синфни битирган, ўкиш-ёзишни деярли билмайдиган, кўзига хар турли шарпалар кўриниб юрадиган киз-аёллар одатда ўзларини фолбин деб эълон килиб юборишади. Бизнинг содда халк фолбин билан табибнинг фаркига бормайди. Дардига даво истаб фолбинга хам боради. Хатто айрим танишларнинг кистови билан менинг ўзим хам (бир томони кизикиш) фолбинга боргандим. Оёк-кўли огирлашиб,огзим сувланиб,серуйку бўлиб колгандим. Фолбин аёл Куръон ўкишни билмас экан. У ўзимизнинг ширин ўзбек тилида мени даволашга харакат килди. Кўлига накд ярим метр келадиган Чуст пичогини олиб, пичокнинг учини пешонам,кўкрагимга теккиздириб: Рахматжонинг ичига кириб олган жин-алвастилар чикинглар,унга азоб берманглар. Оллохдан кўркинглар,бу бечора бандани кийнаманглар, деб ўн минутча кўлидаги пичогини кўймай даволаш сеансини ўтказди.
Охирида сўрадим:
- Касалим нима экан? Нега касал бўлибман.
- Сиз нотўгри жойда утиргансиз. Касалингиз шундан. Елкангизга жин-ажиналар миниб олган. Етти кун менга катнайсиз. Хар келганда кора хўрознинг гўштини олиб келасиз. Авлиёларга багишлаб ис чикараман.
Фолбин аёлга уч минг сўм бердим. Ўша пайтлар уч минг сўм кичкина пул эмасди. Лекин кора хўрозни каердан топаман.Иккинчидан, ўртача хўроз ўн мингдан кам эмас. Ўзи хўрознинг кора ранглиси бўладими. Хеч диккат килмаган эканман.Фолбин билан хайрлашиб ўрнимдан турган пайтим у менга:
- “Дом”нинг пастида аптека бор. Аптекадан аспирин деган таблетка олиб, ичиб юринг,-деди.
Табибман, фолбинман, касалларни даволайман дегувчилар беморларнинг пулини шилиш максадида бир-бири билан тил бириктирган бўларкан. Юнусободда Дониёр табиб бор, ўшанга хам бориб кўринг, деб маслахат берди кўшниларимдан бири. Табибнинг манзилини топиб бордим. Табиб каттагина залга ўхшаган хонада беморларни кабул киларкан. Хонанинг девор томонларига териб кўйилган диван ва стулларда хаста аёллар,бемор эркаклар терилишиб ўтирибди. Хона тўрига ўрнатилган узун истол ортида табибнинг кассири, табиб ва тахминан 15-16 ёшли йигитча ўтирибди.Касалингига ташхисни шу йигит кўяркан. Олдида кичкинагина аппарат. Аппаратга учига тўмток темир пайванд килинган сим уланган. Йигитча тўмток темирни хар бир бармогингиз учига ботириб чикади ва ва аппаратнинг кичкинагина экранчасида пайдо бўлаётган ракамларни ёзиб боради. Мени хам шу усулда текширди. Текшириб бўлгач, ундан сўрадим: “ Касалим нима экан?” Йигитча бир оз ўйланиб туриб:” Касалингиз чап томонингизда экан”- деди. “Чап томон? Чап оёгимми, чап кўлимми,чап кулогим ёки чап кўлимдами касаллик. Балки касаллик юрагимдадир. Ахир юрак чап томонда жойлашган”- деб йигитчага савол охангида гапирдим. У гапимга жавоб кайтармади ва ёнимда ўтирган навбатдаги беморни “текшириш”ни бошлади.Хали 16 га хам тўлмаган, кийимлари юпун, сочлари тўзиган, тишлари сап- сарик йигитчанинг касалга ташхис кўяман дейиши одамга жуда эриш туюлар экан.
Беморлар бир бошдан табибнинг рўпарасидаги стулга ўтириб, кандай касалликка чалинганлигини гапириб беряпти. Мен табибга якинрок жойда ўтиргандим. Истасам-истамасам кўпчилиги аёллар бўлган беморларнинг ўз касалликлари хакидаги шикоятларини эшитишга мажбурман. Жуда нокулай бўларкан.Аёллар ўзларининг нозик хасталикларини табибга гапириб бераётганда кулокларимни беркитиб олгим келарди.
“ Беморларни битта-битта кабул килса бўлмасмикан. Аёл ва эркаклар бир-бирининг касалликлари хакидаги гапларини баралла эшитиб ўтириши ахлокка жуда зид-ку!”- деб ўйлагандим. 2005-йил эди ўшанда. Кассир аёлга 7 минг тўлаб табибнинг тўгрисидаги столга ўтирдим. У мендан кандай касалликка чалинганимни бир огиз хам сўрамай, бармокларимга майда-майда игналар санчий бошлади. Ўзим гапира бошладим. “ Бошим огрийди. Жуда ёмон огрийди...”
Табиб гапларимга эътибор бермай бармогимга охирги игнасини санчиб: “ Ичингизга жуда катта жин кириб олган. Мана бу ракамга телефон килсангиз, ичингиздаги жинни кувиб чикаришади. Жуда кучли мулла” деди. Кейинрок “жуда кучли мулла”га кўнгирок килдим. У тезда етиб келди. Полга тўшак солиб, ёстик кўйиб чўзилиб ётдим. Мулла ёнимда чўкка тушиб олиб узок Куръон тиловат килди. Куръон тиловатини тинглаш – рух учун тенгсиз озука. Лекин жин кувгич мулланинг овози дагал экан. Балки муллага айлангунича кашанда ва арокхўр бўлгандир. Кўпинча бўйнигача гунохга ботган, зиногар, арокхўр ва ўтакетган золимлар Худонинг кудрати билан бир кунда ёмон килмишларини ташлаб, имонга келади. Тоза эмас,ифлос кийим ювилади...Лекин имонга келган одамга ўтмишини эслатиш хам гунох. Худо уни тўгри йўлга солибдими, демак гунохидан хам кечган. Мулла гохида тиловатдан тўхтаб “ Ичингизда бирор нарса кимирладими?” - деб сўраб кўярди. “Йўк” дердим. Хуллас, мулла карийиб бир соатга якин Курон тиловат килди.Лекин ичимда хеч нарса кимирламади.Жин кувгич мулланинг нархи ўн минг сўм экан. 2005- йилда 10 минг кичкина пул эмасди.Мен билан хайрлашаётган мулла: “ Балки сизга касаллик бошка нарсадан теккандир. Фолбинлик исломда кораланади, лекин барибир ўзингизни яхши фолбинга кўрсатишингиз керак. Мен зўр фолбинни танийман. Сизга унинг телефон ракамини ёзиб бераман” деб бир парча когозга фолбиннинг телефон ракамини ёзди. Мен унга: “ Фолбинга борганман, у менга аспирин ичишни тавсия килган” дедим. “ Унда роса зўр табибнинг манзилини берай. Кўйликда яшайди. Борасизми” деди. Индамадим. Елкасига кўлимни кўйиб
” Майли,яхши боринг” деб кузатиб кўйдим.Яна табибга борсам, у касалимга даво тополмаса,кейин кимга жўнатади. Гассолгами? Гўрковгами? Ёки Тибетда табобатни ўрганиб келган Масих нафас сўфий табибга борайми? Хуллас, касал бўлманг экан. Бу дунёда касалларнинг пулини талон-тарож килишни касб килиб олган олчо?лар кўп экан.
Чўл-сахрода биронта хайвон яраланиб жон таслим килаётган пайти унинг тепасида, осмонда гала-гала кузгунлар пайдо бўлади...
Айрим каззоблар учун касал одамнинг “гўшти” жуда мазали бўлишини илгари ўйлаб кўрмаган эканман...
Хуллас, касалга ташхис кўйиш мураккаб иш эканлигини тиббиёт академиклари хам эътироф этишади. Вужудингизга азоб бераётган касалликнинг ўнта боши бўлади ва бир пайтнинг ўзида ўнта жойингизни тишлайди. Ўнта касалликнинг илдизини топиш эса анча мураккаб нарса. Ибн Сино хам айрим касалликларни аниклаш, аникланган такдирда хам даволаш ўта кийин эканлигини эътироф этган. Хатто тиббиёт академиклари касалга ташхис кўйиш кийин иш деб турган пайти тиббиёт ва табобатдан мутлако бехабар кимсаларнинг хориждан кандайдир тиббий сукуна сотиб олиб беморларга ташхис кўяман, уларни даволайман дейиши хам кулгули, хам хатарли нарсадир. Халк саломатлигини биринчи навбатда билими чала ва тажрибаси паст, дори фирмалари билан хамкорликка берилиб беморга нисбатан холисликни йўкотиб кўйган шифокорлар, сохта табиблар ва хар турли тиббий аппаратлар сотиб олиб беморларни даволамокчи бўлаётган сохтакорлардан химоя килиш керак.
Хўш, беморларни йўк жойда пайдо бўлган сохта табиблар, кандайдир тиббий аппарат сотиб олиб ўзини шифокор деб эълон килган фирибгарларнинг остонасига бош уриб боришига нима мажбур килади? Касалланган одам хеч качон тўппа-тўгри табибга ёки шифокорман дегувчи фирибгарга бормайди... Каерга боради? “ Ўша “ каерда” сифатли тиббий ёрдам оляптими? Шу хакда хам ўйлаб кўриш керак. Яна хозирги кунда кўпчилик шифокорлар дори-дармон фирмаларининг диллерларига айланиб колган. Улар касални тузатишдан кўра, аксинча, ўзи хамкорлик килаётган фирма дориларини кўпрок сотилиши ўйлайди. Шу боис касалга химикат дориларни керагидан ортикча тайин килади. Халк ибораси билан айтсак, химикат дориларга ружу кўйган бемор “бурга”ни ўлдираман деб “кўрпа”сини хам ёкиб юборади. Нопок шифокор ва химикат доридан “огзи куйган” бемор ё ўзини ўзи даволашга ўтади ёки табибман деган сохтакорларнинг остонасига ётиб олади. Иккинчидан, кўпчиликнинг тиббий маданияти ўта паст. Антибиоток ичсам,бас, касалим тузалади деб ўйлайди. Кетма-кет антибиоток ичиб, охирида халокат ёкасига бориб колган одамларни, 25 ёшида кампирга айланиб колган кизларни кўрганман... Шунингдек, ўзим хам бемор сифатида тез-тез сохта антибиотокларга дуч келганман. Жабрини хам тотиб кўрганман...
Денгиз ва дарё сувлари ўз таркибларига илакишиб колган зарарли, ифлос нарсаларни кўпикка айлантириб, киргокка чикариб ташлайди. Яъни сув хар доим ўзини ўзи тозалаб, поклайди. Кўлмак сувлар эса бундай хусусиятларини йўкотиб, ташкаридаги нопокликни ўзига жалб киладиган бўлиб колади. Жамият хам дарё ва денгиздек гап. Соглом жамият хам хар турли сабаблар билан пайдо бўладиган иллат ва бидъатларни худди кўпикдек четга чикариб туради.
Юкорида айтганимдек, миллатнинг соглиги Мурунтовнинг тиллосидан хам киммат туради. Фирибгар ва ёлгончиларнинг миллат соглигига путур етказиш хисобига тадбиркорлик килишига асло йўл кўйиб бўлмайди.
Огрикнинг остида Оллох бор, дейди Румий... Хушёр бўлинг...


Рахмат Курбон,
адабиётшунос

OmoN
30.04.2009, 16:48
Дори фирмаларининг диллерларига айланган шифокорларнинг харакатларини назорат киладиган хеч кандай ташкилот йукми? Шуларнинг дастидан бу йил мед.институтга хужжат топширворишим хеч гап эмас. Аввалига биронта дорини тавсия килишади. Кейин уша дорининг коробкасининг бир кисмини йиртиб олишади. Кейин билсам уша коробканинг йиртиб олинган кисмларини туплаб дори фирмасига топширса уларга хар хил совга(тиббиёт ускуналари, кийимлар, духовка...)лар беришаркан.

khikmatilla
30.04.2009, 17:08
Дори фирмаларининг диллерларига айланган шифокорларнинг харакатларини назорат киладиган хеч кандай ташкилот йукми? Шуларнинг дастидан бу йил мед.институтга хужжат топширворишим хеч гап эмас. Аввалига биронта дорини тавсия килишади. Кейин уша дорининг коробкасининг бир кисмини йиртиб олишади. Кейин билсам уша коробканинг йиртиб олинган кисмларини туплаб дори фирмасига топширса уларга хар хил совга(тиббиёт ускуналари, кийимлар, духовка...)лар беришаркан. Бу холлар кўп учраб турибди ва у врачлик этикасига тамоман зид. Сиз ўз вазифангизни яхши адо этаяпсиз. Нима киласиз врач бўлиб гунохингизни ошириб. Яхши врач бўлсангиз арзимаган маошга ишлашга тўгри келади, лекин катта савоб олинади.

OmoN
30.04.2009, 21:07
Сиз ўз вазифангизни яхши адо этаяпсиз.
Рахмат
Нима киласиз врач бўлиб гунохингизни ошириб.
Бу ишни айнан ушанака врач булмаслик учун килмокчиман :) Бунинг иложи йуклигини узим хам биламан :) Шунчаки орзуимни ёзгандим холос

khikmatilla
01.05.2009, 10:06
Сиз ўз вазифангизни яхши адо этаяпсиз.
Рахмат
Нима киласиз врач бўлиб гунохингизни ошириб.
Бу ишни айнан ушанака врач булмаслик учун килмокчиман :) Бунинг иложи йуклигини узим хам биламан :) Шунчаки орзуимни ёзгандим холос "Яхши ният ярим мол" маколига асоалансак албатта Сизга ухшаган инсофлик одамалар врач бўлса маъкўл эди. Ха айтгандек врачлар орасида инсофлилари жуда хам кўп, лекин битта- иккитасининг муомиласи хам бу номга дог туширади.

olim
01.05.2009, 17:10
Ха айтгандек врачлар орасида инсофлилари жуда хам кўп, лекин битта- иккитасининг муомиласи хам бу номга дог туширади.

Gurunch kurmaksiz bo'lmaydi deyishadiku lekin shifokorlar orasida khikmatilla akamiz aytganidek insoflilari juda ko'pdir.

khikmatilla
02.05.2009, 09:07
Ха айтгандек врачлар орасида инсофлилари жуда хам кўп, лекин битта- иккитасининг муомиласи хам бу номга дог туширади.

Gurunch kurmaksiz bo'lmaydi deyishadiku lekin shifokorlar orasida khikmatilla akamiz aytganidek insoflilari juda ko'pdir.Ха,Сиз билан доим фикрларимиз бир чикишидан хурсандман.

Javohir Mahmudjonov
09.05.2009, 14:40
Bilasizlarmi Tabobat qadim fan,unda qancha bahslashsa shuncha kam. yuqoridagi ma'lumotlar ham oltinga teng.
sardorlar.zn.uz (http://sardorlar.zn.uz)

khikmatilla
10.05.2009, 11:32
Bilasizlarmi Tabobat qadim fan,unda qancha bahslashsa shuncha kam. yuqoridagi ma'lumotlar ham oltinga teng.
sardorlar.zn.uz (http://sardorlar.zn.uz)
Фикрингизга кушиламан, канча кўп маълумот билан фикр алмашинса, шунча кўп илм олинади. Бернард айтганидек "Агар икки киши олма алмаштирса уларда биттадан олма бўлади, лекин фикр алмашинса иккитадан фикр бўлади" деган фикрига амин бўласиз.

axmedovshuhrat
13.05.2009, 09:00
Табобат ҳақида кўп гапирилди-ку, аммо замонавий медицина ҳақида ҳеч нарса ўқимадим. Замонавий тиббиёт ҳам ҳозирги кунда ёмон ривожланаётгани йўқ. Масалан, H1N1 пандемиясига қарши қандай Ибн Сино доривор воситаларидан тавсия берар эдингиз? Паркинсон ва Альцгеймер синдромларини даволашни гиёҳларга асосланган ҳолда олиб бориш мумкинми? Хавфли ўсмаларда нима қилиш керак? Табобат буларга адекват жавоб бера оладими?
Мени фикримча, Ибн Сино табобати, тибет табобати, массаж, ароматерипия, игнатерапия, фармакогнозия ва ҳ.к. - бу замонавий тиббиёт билан ҳамнафас олиб борилиши керак бўлган умумий катта тиббиётни бир қисми бўлиши керак. Замонавий тиббиёт касалликларни даволашда юқорида кўрсатилган методлардан фойдаланиши мумкин, фақатгина замонавий тиббиётда жиддий альтернатива бўлмаган ҳолатлардагина. Акс ҳолда замонавий медицинани ўзида етарли усул ва ускуна, тиббий муассаса ва шифокорлар мавжуд. Тарихий табобат билан шуғулланадиганлар эса фикримча "ўз тажрибаси"га эмас, тиббий билим ва кўникмага эга бўлиш керак (албатта медицина олийгоҳини битирган ҳолатда).

Nigora Umarova
26.06.2009, 17:47
Бир чойнак мойчечак

Одамзод чалиниши мумкин булган касалликлар сони ун мингга якин экан. Купми? Хаддан зиёд куп. Хатто ун мингга якин касаллик деган жумлани юракдан хис этиб, тасаввур килишнинг узи одамни куркувга солади. Ва ундан хам ёмони, янги-янги касалликлар пайдо буляпти. Нега шундай? Умуман, хозирги кунда касалман дегувчилар сони купайган. “Согман деган одамнинг узи йук дейишади.
Парадоксни куринг. Бир томондан доришунослик сохаси ривожланиб, ноёб дори воситалари кашф килиняпти, иккинчи томондан эса, нихоятда аник ташхис куядиган тиббий ускуналар пайдо буляпти. Жаррохлар инсоннинг ички аъзоларини кучириб утказишяпти, чурт узилиб кетган кулни урнига улаб куйишяпти. Лекин касалман дегувчилар ва касаллик турлари тобора купайиб бораяпти. Хуллас, чукур уйлаб курса арзийдиган мавзу бу...
Касаллик турларининг ва касалларнинг куплиги шифохоналар, дорихоналар, ташхис марказлари сонининг ошишига олиб келиши турган гап.
Шунингдек, дорихоналардаги химиявий дори воситаларини истеъмол килишда купчилик узини тийяпти. Худди шундай бир вазиятда халк орасида табибларга ва табобатга оид китобларга кизикиш хаддан зиёд кучайиб боряпти. Халкнинг табиблар ва табобат китобларига кизикишини сезган уддабурон одамлар узларини табиб деб эълон килишга, табобатга оид китоблар ёзишга шошилишяпти.
Якинда журналист танишларимдан бири кунгирок килиб, мендан табобатга оид китобларни суради. Мен табобатга оид китобларни курган жойимда сотиб оламан.
– Нима булди, бетобмисан, табобат китобларига кизикиб колибсан,– дедим унга.
– Йук, худога шукр, согломман, гап шундаки, нима десам экан... табобатга оид китоб ёзмокчиман.
Танишимнинг бу нияти мени хайронлар колдирди. Кандай килиб табобат кучасидан утмаган, табобат илмидан бутунлай бехабар одам табобатга багишлаб китоб ёзиши мумкин. Унга яна савол бердим:
– Кандай килиб китоб ёзмокчисан, ахир бу сохадан мутлако хабаринг йук-ку!
Унинг жавоби тайёр экан:
– Узингиз биласиз, хозирги кунда табобатга оид китоблар жуда чаккон сотиляпти. Бундай китобларнинг купчилигини мутахиссислар эмас, балки бошка касб эгалари, купрок журналистлар ёзяпти.
Танишим шу уринда хак эди. Кейинги пайтда табобат ва медицинадан мутлако бехабар устамон кишилар хар хил манбалардан чала-ярим кучириб “тиббий рисола”лар ёзишяпти. КИТОБга, СУЗга каттик ишонадиган оддий одамлар эса минг бир умидда номутахассис томонидан “ясалган” табобат китобларини сотиб олишяпти.
Бу каби “ясама” китоблар фойда урнига, зиён келтириши шубхасиздир.
Чорсу бозорида зираворлар сотадиган аёл билан гохо беш-ун дакика гаплашиб тураман. Охирги сухбатимизда у: “Ромашка ичяпман, бир ичишда бир чойнак дамлаб ичяпман”,– деб колди.
– Нима максадда ичяпсиз,–деб сурадим.
– Шундай, узим ичяпман. Табибларнинг китобида укидим, ромашка фойдали экан, –деб жавоб берди аёл. Эътибор беринг: бу оддий аёл каердандир “ромашка фойдали” деган гапни укиган ва укиганига ишониб, мойчечакни дамлаб ичяпти. Мен унга эътироз билдириб, билганимча тушунтиришга харакат килдим: «Хар кандай доривор гиёх аник максад ва муайян микдорда ичилади. Доривор гиёхларнинг ичиш муддати ва микдорини ошириб юборсангиз, кайсидир аъзоингизга зиён килади...»
Табобатга оид купгина китобларда (уларнинг аксарини мутахассис ёзмаган) кайсидир гиёхни муайян хасталикда канча микдорда ва неча кун ичиш курсатилмаган.
Масалан, Хожи Менгназар Рустам углининг “Дард борки, дармон бор” китобида буйрак огригини колдиради деб буймодорон гиёхини дамлаб ичишни ёзган. Лекин неча кун ва канча микдорда ичиш айтилмаган. Доривор гиёхлар хусусиятини билмаган оддий одам буйраги огриб колса, шу гиёх даво экан деб бир чойнак буйимодорон дамлаб ичиб, касали баттар огирлашиб кетиши мумкин.
Уша буйимодорон захарли гиёх хисобланади. Уни табиб ва шифокор курсатмаси буйича оз микдорда ичилади.
Умуман, Хожи Менгназар Рустам углининг барча китобларида (бу киши туртта табобатга багишлаб китоб нашр эттирди) беморларга берган тавсиялари чала-ярим, мантиксиздир. Масалан, у киши “Иситмани даволаш” деб тавсиялар берган. Иситма алохида касаллик эмас, балки у танадаги узгаришнинг белгиси халк табобатида иситма даволанилмайди.
Эронлик машхур табиблардан бири: “Огир ва умидсиз касалда истима пайдо килинг, мен уни тузатаман”,–дейди. Яъни, истима пайдо булди дегани организм касалликка карши кураш бошлади дегани.
Хуллас, истмани даволаш деган жумла ута мантиксиздир.
“Хар дарднинг давоси бор” (туплаб нашрга тайёрловчи Ахмад Мухаммад Турсун) тупламининг умуман амалий ахамияти йук. Бемор бу китобда укиганларига риоя килса касалини огирлаштириб куйиши мумкин. Ахмад Мухаммад Турсун кадимги табибларнинг турли касалликларни даволашга оид тавсияларидан чала-ярим юлиб олиб, китоб “ясаган”. “Ясалган” китоб фойдаланишга мутлако яроксиздир.
“Кулок огриса сигир пешобидан уч томчи кулокка томизилса, огрикни колдиради”, деган гап билан иш битмайди. Умуман, “ясалган”, муътабар тиббий китоблардан чала-ярим кучирилган “тиббий рисолалар” одамга зиёндан бошка нарса келтирмайди. Бундай китобдаги тавсиялар буйича даволанган бемор кош куяман деб куз чикариши хеч гап эмас.
Биргина кулокнинг унлаб касалликлари бор. Табиб кулок огриги олдида ожиз. Чунки унда кулокнинг ичини – ташки эшитув йули ва ногора пардани курадиган тиббий асбоби йук. Балки “вой кулогим” деб азоб чекаётган одамнинг кулоги эмас, кулок ёни ва ичидан утган асаб толалари огриётгандир. Унутманг: кулок ичидаги яллигланиш ва хар хил усмалар билан боглик касаллик эшитув йули ва ногора парда куринишига караб аникланади. Буни факат ута нозик ва мураккаб асбоблар ёрдамида аниклаш мумкин.
Умуман, юкорида тилга олганимиз Ахмад Мухаммад Турсун туплаб нашрга тайёрлаган “Хар дарднинг давоси бор” китобида келтирилган касалликларга оид узук-юлук, чала-ярим тавсияларни куллаш кутилмаган нохуш окибатларга олиб келиши мукаррар.
Кушним – поликлиникада хамшира булиб ишлайдиган Барно доимо нолиб юради: “Бир чала табиб онамнинг кулогини йиринг окадиган килиб куйган” деб.
– Кандай килиб,–деб сурайман.
– Табиб бир неча кун онамнинг кулогига хар-хил совук суюк дориларни томизган,–дейди Барно.
Хаммаси тушунарли. Кулок совукни ва сувни ёмон куради. Кулокка томизиладиган хар кандай дори илик холда булиши лозим.
Икромали Хожи Усмонов “Асал хосиятлари” китобчасида Артрит хасталигини даволашда асал ва асаларидан фойдаланиш тугрисида шундай ёзади: “Бир чой кошик она ари сути ва асал 1:100 тенгликда тайёрланган аралашмасини кунига икки махалдан тилнинг тагида эриб кетгунига кадар ушлаб турилади. (Бу аралашма бундай тарзда тайёрланмайди – муаллиф) Шу билан бирга, беморлар огриб турган жойини 20 та асалари нишига чактиради. Ревматизм ва артрит касалида даволов курси бир ойни ташкил этади. Сунг икки ойга даволов курсини тухтатиб, яна ун кун давомида муолажа кабул килинади”.
Нихоятда тушунарсиз ва чала тавсия. Изохнинг хожати йук.
Асаларига чактириб даволанишнинг хам узига хос нозик жихатлари бор.
Аввало, асаларига чактириб даволаниш мутахассис-шифокор назорати остида утказилади. Бошида бемор танасининг асалари захрига сезгирлиги текшириб курилади. Кейин эса беморнинг сийдигида оксил пайдо булган-булмаганини аникланади. Натижалар ижобий булса, шундан кейин асаларига чактириб даволанишни бошлаш мумкин.
Икром Хожи Усмон асаларига чактириб даволанишнинг бундай мухим жихатларини ёзмайди. Унинг табобатидан мутлако хабардор эмаслиги куриниб турибди.
Чала-ярим тавсия – зиён. Асалари захри артритни тузатади деб ёзган табиб бу шифо усулини мукаммал баён этиши лозим. Хар кандай даво усули мутахассис назорати остида мукаммал куллансагина кутилган натижани бериши мумкин.
Албатта, хозирги кунда табобат хакида китоб ёзаётганларнинг купчилиги соха мутахассиси эмас. Улар факат пул ишлаш учунгина бу мавзуда китоб хозирлашади. Лекин узлари хар кандай даволаш усули мураккаб ва шу билан бирга, гохо хатарли булишини билишмайди.
Саломатлик – тиллога хам топилмайдиган бойлик. Саломатлик хакида саёз ва чала китоблар ёзиб кишиларни чалгитиш яхшиликка олиб келмайди.
Номутахассис томонидан у ер – бу ердан чала-ярим кучириб тайёрланган табобатга оид китобларни нашр килаётган ноширлар хам масъулиятли булишлари лозим. Инсон соглиги билан хазиллашиб булмайди.
Асл касби журналист булган Иброхим Кузиев “Танангда дард булса...” (Тошкент, Фан нашриёти, 2006 йил) китобида: “Даволаш максадида хаммадан кура купрок Штрияда етиштириладиган уругларининг пусти юпка буладиган мойли ковок мос келади”, деб ёзибди.
Штрия деган давлат каерда жойлашган экан? Умуман шундай номдаги мамлакат борми? Штрия... бу сузни биринчи бор эшитишим. Жугрофия фани буйича магистратурада укийдиган жиянимдан сурайман:
– Штрия деган мамлакат борми?
– Йук, бунака мамлакат йук,–дейди у.
Штрия деганлари мени кизиктириб колди. Шу китобни нашрга тайёрлаганлар, хатто, муаллифнинг узига хам кунгирок килиб, Штрия деб аталмиш мамлакат хакида сурадим. Улар хам шу номдаги мамлакат борлигини хаттоки, ёзган китобларида шу сузни тилга олганликларини хам билишмас экан.
Иброхим Кузиев юкорида тилга олинган китобида “Артрит ва полиартрит булганда...” деб лимон, керосин, арок ва хужалик совунидан тайёрланган малхам ёрдамида оёкларни массаж килишни тавсия килиб, “массаждан сунг огриётган жойларни навбатма-навбат икки кун синтетик мато билан, икки кун ип-газлама мато билан ураб куйинг” деб ёзади. Синтетик мато артрит – оёк касали учун нихоятда зарарли эканлигини унча-мунча одам хам билади. Хатто соглом одам хам синтетик матога асло якинлашмаслиги лозим. Савдогарларимиз арзон бахога сотиб олиб, кимматга пуллаётган синтетик кийимларни узингиз хам кийманг, фарзандингизга хам олиб берманг.
Гиёхларнинг шифобахш хусусиятлари хакида ёзаётган кимсалар купинча масаланинг мухим томони – муайян доривор гиёхнинг ножуя таъсири, айрим касалликларда умуман кулламаслик тугрисида лом-лим дейишмайди.
Масалан, лимон ут (мелисса) доривор гиёхни бош огригида, асабийлашиш ва овкат хазм булмасликда дамлаб ичишни тавсия киладилар. Лекин лимон ут кон босимини тушириб юбориши ва гиперония касали бор кишилар бу гиёхни эхтиёткорлик билан ичишларини эслатиб куйишмайди. Наъматакни кунглингиз кутарганча дамлаб чой килиб ичинг дейишади. Лекин наъматак дамламаси инсон танасидан кальций моддасини хайдаб чикаришини ёзишмайди. Куп микдорда ва узок вакт мойчечак дамламасини ичиш асаб ва шиллик каватларга ножуя таъсир килади.
Табобат, хусусан, доривор гиёхлар билан даволанишга багишлаб ёзилаётган китоблар нашр килинмасдан бурун албатта шу соха олимлари, мутахассислари назаридан утиши лозим. Чунки инсон саломатлиги билан боглик сохада чала-ярим, кучирмачилик, саёзлик, номукаммаллик факат зиён келтиради.
Якинда Мухиддин Умаров, Икромали хожи Усмонов ва Ёкутхон Усмоноваларнинг каттагина, 480 бетдан иборат “Табобат асрори ва шифо” номли китоби нашр килинди. Гарчи бу китоб учта муаллиф томонидан ёзилган булса-да, лекин кайси булимни ким ёзганлиги курсатилмаган. Бу китобнинг камчилиги. Чунончи, когозга тушган хар бир суз ва жумланинг масъулияти ва жавобгарлиги бор.
“Табобат асрори ва шифо”ни куздан кечириб булгач, миямда ушбу фикр пайдо булди. Бу китоб муаллифларнинг табиблик тажрибалари махсули эмас, балки касалликлар ва доривор гиёхлар хосса-хусусиятлари хакида турли манбадан материаллар туплаб, кучирмакашлик килиб каттагина китоб ясаганлар.
Масалан, дейлик, уларнинг китобида далачой, седана, ширинмия, эрмон ва бошка бир катор доривор гиёхларнинг хусусиятлари, уларни кандай ва нима максадда ишлатиш хакидаги таъриф-тавсиялар Хомиджон Зохидовнинг “Шифо хазинаси” (тожик тилидан жамол Шаропов таржимаси, Тошкент, “Янги аср авлоди”, 2004 йил) китобидан сузма-суз кучирилган. Биргина мисол келтираман: “Шифо хазинаси”да Эрмонга шундай таъриф берилган: “Барги коху баргига ухшаш бу гиёх маълум ва машхур, гули кум-кук, хушманзара, таъми аччик булиб, халк орасида таъмига нисбат берилиб, аччик гиёх хам дейишади. Унинг янги, хулининг мижози аввалги даража охирида совук ва хул. Агар иссик жойларда ва иссик об-хавода усган булса, иссик ва курукликка мойил булади. Ва курик Эрмоннинг мижози курикликка мойил...”.
Эрмонга берилган таърифни “Табобат асрори ва шифо”дан укиймиз: “Барги коху баргига ухшаш бу гиёх маълум ва машхур, гули кум-кук, хушманзара, таъми аччик булиб, халк орасида таъмига нисбат берилиб, аччик гиёх хам дейишади. Унинг янги, хулининг мижози аввалги даража охирида совук ва хул. Агар иссик жойларда ва иссик об-хавода усган булса, иссик ва курукликка мойил булади. Ва курик Эрмоннинг мижози курикликка мойил...”.
Шу йусинда доривор гиёхлар хакидаги маълумотлар сузма-суз, нуктама-нукта, хатто гап курилишидаги нуксонгача кучирилган. Кучирмачилик одамга обру келтирмаслиги маълум гап. Муаллиф хукуки деган гап хам бор. “Шифо хазинаси”да гиёхлардан дамлама ва малхамлар тайёрлаш йуллари баён этилган. Балки Хомиджон Зохидов тавсия этаётган малхамларини амалда синаб кургандир. Лекин унинг китобидан кучирганлар бу малхамларни уз табиблик тажрибаларида синовдан утказиб курганми?
Иброхим Кузиевнинг “Танангизда дард булса” (2006 йил “Фан” нашриёти) китобидаги бод, радикулит, остехондроз ва бугим касалликларини даволаш усулларини “Табобат асрори ва шифо” муаллифлари шундоккина кучириб куя колишган. Лекин кучириб олган манбалари курсатилмаган.
Шукур Эргашевнинг “Табиатнинг узи табиб” китобидаги бир катор гиёхлардан дамлама тайёрлаш усуллари, турли касалликлар хакидаги мулохазалар хам “Табобат асрори ва шифо” китобига узгартиришсиз кучиб утган. Биз бу уринда дамлама тайёрлаш усули ва касалликка берилган таъриф нотугри демокчи эмасмиз. Айтмокчимизки, М. Умаров ва унинг икки шериги бошка муаллифларнинг бошка тилдан килган таржималари ва муайян касаллик ёхуд доривор гиёх хакида уз сузлари билан тузган гапларини кучириб олишган.
“Шифо асрори ва табобат” китобининг бир булими томирдан ташхис куйишга багишланган. Мен томирдан ташхис куйишни тушунмайман ва бу тугрида мутахассислар фикр билдирар... мен узим дуч келган бир вокеани гапирмокчиман.
Кетма-кет утказилган жаррохлик амалиётлари туфайли каттик бош огрик касалига йуликдим. Бош огригим шу даражада ёмон эдики, хатто ёнимдаги одамга бошимни кутариб, кузимни очиб карашга кийналардим. Баъзан огрикнинг зуридан бошим тарвуздек “тарс” этиб ёрилгандек буларди. Кон чикдимикан деб бошимни пайпаслаб курардим. Ибн Сино: Ута кучли бош огрик бош суягини ёриб юбориши мумкин, деб ёзган.
Шифокорлар тайин этган дори-дармонлар дардимни салгина енгиллаштирди, холос, лекин бошимдаги машаккат кетмади.
Кунлардан бир кун университетда бирга укиган дустим:
– Сизни зур табибга олиб бораман, томирингизни ушлаб хамма касалингизни айтиб беради. Табибнинг узи асли наманганлик, Тошкентда хам офис очган. Машинасозлар метро бекатига якин жойда,–деб колди.
– Майли борамиз,–дедим.
Бордик. Йул-йулакай дустим бир гапни бир неча марта такрорлади:
– Сиз бир огиз хам гапирмайсиз, томирингизни ушлаб хамма касалингизни табибнинг узи айтади.
– Зур-ку,–дейман дустимга,–сиз мени Исо Масихнинг ёнига бошлаб бораётганингиз йукми?
Хуллас, табиб макон тутган масканга етиб келдик. Тонг сахар эди. Табиб шахар шифохоналаридан бирининг биносида жойлашган экан. Шифохона дарвозасини харбий кийимдаги бир йигит куриклаб турган экан. Табиб хузурига кирадиганлар руйхати шу йигитнинг кулида экан.
Мен хам руйхатга номимни ёздирмокчи булиб дарвоза коровулига мурожаат килдим.
– Бугун сизга навбат тегмаса керак,– деди у, – кечаги руйхатдан ортиб колганларнинг сони 40 та, табиб эса бир кунда 40 дан ортик бемор кабул килмайди.
– Энди нима киламиз? Дустим менга тушунтирди.
– Коровул аскарга уч минг сум беринг (2005 йил эди ушанда), фамилиянгизни руйхатнинг бошига ёзиб куяди.
Шундай килдим. Уч мингнинг бахридан утиб, табиб хузурига биринчи булиб кирадиган булдим. Нихоят, орзикиб кутганимиз “томирчи” табиб келди. Хузурига кирдим. Табиб кул томиримни ушлаб, бир оз уйланиб туриб:
– Простата бези безовта киладими?–деди.
– Йук.
– Жигарингиз огрийдими?–деди у яна.
– Йук.
– Буйрагингизда муаммо бор экан,-деди у ишонч билан.
Озгина жахлим чикди. Узида гайритабиий кобилият борлигини даво киладиган одамларни ёмон кураман.
– Буйрагимда хеч гап йук, калла... Бошим огрийди, жуда ёмон огрийди,-дедим жахлим чикканини яширмай.
Табиб “калла” деган сузни унга нисбатан айтганимни сезиб жахли чикди, гап охангида куполлик ва асабийлик пайдо булди.
– Бош огригингиз сабаби буйракда-да,-деди у.
– Эй-ий... – дедим-да бошка гапирмадим. Табибнинг ёнида бир ёш йигит когоз коралаб утирганди. Тасодифан ёзганларига кузим тушди. У менинг касаллик варакамни ёзиб бораётган экан. Ёзганларини куз кири билан тезда укиб, хайрон колдим. У менинг фамилиям тугрисига “простатит”, “жигар”, “буйрак” хасталиги деб ёзиб куйибди.
– Касаллик варакангизни Наманганга жунатамиз. Дорини уша ерда тайёрлашади. Ун кундан кейин келиб дорини олиб кетасиз,–деди табиб. Табиб утирган хонанинг бурчагидаги каттагина стол устида жуда куп когоз халтачаларга солинган доривор гиёхларга кузим тушди.
Табибнинг кабули 10 минг сум экан. Ун кундан кейин тайин килинган дорини олгани бордим. Табиб йук экан. Аввалги курганим ёш йигит кулимга доривор гиёхлар тулдирилган когоз халта берди.
Барибир табибнинг йигма гиёµларини дамлаб ичдим. Бош огригим асло пасаймади.
Яна бир хамкасбим номи афсоналарга буркалган табибнинг дарагини топиб келди.
– Тибетда табобатни урганган. Томирингни ушлаб касалингни айтади. Дорилари жуда кучли. Тугма шол одамни югуртириб юборганлигини эшитганман.
– Майли... борамиз.
Табибнинг кабулига кириш 7 минг (2005 йил) сум экан. Кирдим. Кулимда ташхис когозларим хам бор эди. Уларни табибга курсатмокчи эдим, у бармок ишораси билан “четга куйинг” деди. Ва юмшоклик билан кулимдан ушлаб, юрак зарбларимни текшира бошлади. Бир муддат утгач, кулимни куйиб юбориб:
– Простата безовта киладими,–деди мулойимлик билан. Мен шошиб колдим. Хамма ички аъзоларимни бир бошдан санаб чикмасин деб тез-тез гапира бошладим:
– Бошим огрийди. Жуда ёмон огрийди. Операциядан сунг шундай булиб колди,–деб кандай операциялар булганимни айтиб бердим. У менга узлари тайёрлаган кандайдир, хиди уткир малхам, керосин ва уч халта гиёх тайин килди. Дорилари киммат экан. Табибнинг дориси чиндан хам кучли экан, икки кун ичиб холим ёмон булиб колди.
Дархол табибнинг дориларини ичишни тухтатдим.
Хар холда мен, кузи билан курган, бошига тушган одам, “томирдан ташхис” деган гапга шубха билан карайман.
Купинча табиблар уз номларини кандайдир гайритабиий ходисага боглаб афсонага айлантириб куйишади. Утган йили газеталардан бирида янги чиккан табиб хакида маколага кузим тушиб колганди. Маколада ёзилишича, фалончи табиб болалигида куй бокиб юрган пайти осмондан оппок либос кийган нуроний бир чол тушиб, унинг кулидан ушлаб, кир-адир айлантириб гиёхларнинг хусусиятлари хакида гапириб, “келажакда зур табиб буласан” деб башорат килганмиш. Купинча Худо аклдан кисган, рухида нуксон бор кишилар руёлар, сароблар гирдобида уралашиб юради ва рухлар, фаришталар билан гаплашяпман деб хаммани хайрон колдиради.
Хамма гап шундаки, мана шундай ахмокона уйдирма “реклама”ларга ишонадиганлар керагича топилади.
Хар холда, муаллифлар кейинги пайтда нашр этилаётган табобатга оид китоблардан кучириб мулохазаларни узлаштириб “Табобат асрори ва шифо” китобини “ясашган”. Муаллифларнинг мен бу уринда уларнинг кучирмакашлигини исботлайдиган мисолларнинг хаммасини келтириб утирмайман. Агар шундай килсам, каттагина китоб ёзишга тугри келади.
Хулоса шуки, табобат хакида китоб ёзган одам аввало узи тажрибадан утказган даво усулларини баён килиши керак. Узга тиллардан чала-ярим таржима килинган табобат китоблари фойдаланишга мутлако яроксиздир.

Рахмат Курбон
адабиётшунос

OmoN
26.06.2009, 19:00
Харбийлар харбий сохага кираётганда касамёд кабул килишади. Агар биронта харбий касамёдига хиёнат (албатта самоволка каби майда-чуйдалар бундан мустасно) килса уни трибунал кутади. Агар медицина ходими касамёдига хиёнат килса унга хам жазо борми?

Sanjar Dusmukhamedov
26.06.2009, 19:46
(албатта самоволка каби майда-чуйдалар бундан мустасно)

Касамиёд килганда ёки бирон коидани бузганда майда чуда деган гап бумиди!!! Бир харбий сиз айтгандек "самоволка"га чикадиган буса бу конунни бузиш дейилади бунга хам жазо курсатилган.

Агар медицина ходими касамёдига хиёнат килса унга хам жазо борми?

Агар у касамиёдини бузиб бунинг оркасидан конунни бузиш келтирилиб чикариладиган булса Конун томонидан жазо берилади.

OmoN
26.06.2009, 20:25
Озгина юмор:
Дунёда 4 тоифа врач бор:
1 - Кулидан хеч нарса келмайди, Лекин хамма нарсани билади. Улар
терапевтлар.
2 - Хеч нарсани билмайди, лекин хамма нарса кулидан келади. Улар
хирурглар
3 - Хеч нарсани билмайди. Кулидан хеч нарса келмайди. Улар
психиатрлар.
4 - Хамма нарсани билади ва хамма нарса кулидан келади. Афсуски
уларга беморлар жудаям кеч мурожаат килишади.


4 та врач урдак овлагани чикишибди. Терапевт, психиатр, хирург ва патанатом. Буталар орасидан урдак учиб чикибди.
Терапевт: Ана урдак, ёки урдак эмасми? Балки урдакдир. Ким билсин...
Урдак учиб кетибди. Иккинчиси учиб чикибди.
Психиатр: Ана урдак. Лекин унинг урдаклигини мен биламан. Лекин урдак узининг урдаклигини билармикин?
Урдак учиб кетибди. Учинчиси учиб чикибди.
Хирург иккала укни хам унга каратиб отибди ва патанатомга бакирибди: Вася, карачи ростдан хам урдакмикан?

Врачларга изох.
Терапевт.
У врач эмас. Менеджер. У сизни кандай даволаш хакида хеч нарса билмайди, лекин агар кимдир сизни даволай олишини билса ким даволай олишини билади. Лекин терапевт танийдиган одам сизни кандай даволашни билиш-билмаслиги номаълум. Медицина ривожланаётганига карамасдан хамма умид олдингидай 1917 йилда Ленин бекор килган(тугрироги бекор килишга уринган) Оллохдан.

Хирург.
Хирург худди сапёрга ухшайди. Факат бир марта адашади. Ягона фарки агар сапёр уз хаётида бир марат адашса хирург сизнинг хаётингизда учун факат бир марта адашиши мумкин. Агар хирургнинг хатосидан кейин тирик колсангиз хам сизга бу хаётнинг умуман кераги йук. Худди сапёрга ухшаб тупланган маълумотлар асосида эмас, балки уз интуициясига кура иш тутади. Бу хам бизнинг бахтимиз, чунки медицинадаги энг ишончли нарса интуициядир.

Оториноларинголог.
Шу врачларга хайрон коламан. Аввал уларни кулок-бурун-томок врачи дейишарди. Лекин бу ном уларга ёкмади. Шундан кейин ЛОР деб атайдиган булишди. Бу уларга камдай туюлди. Улар логопедлар билан бирлашишди, чунки логопеднинг ёрдамисиз уларнинг янги номларини айтолмайди. Тугрироги унчалик хам хохлашмайди. Агар эшитиш аппаратисиз уларнинг номини эшита олсангиз бу врачларнинг фойдаси теккан булади.

Стоматолог.
Баъзан одамлар дархол таниб колмасликлари учун узларини дантист деб хам аташади. Энг куркинчли врачлар. Энг яхши томони, хар бир одам уларнинг кабулига максимум 32 марта бориши мумкин. Акл тиши чикмаганлар учун 28 та. Аклли одамлар айтиши буйича ахмокларга яшаш анча осон экан (12,5 фоизга). Бу ёгини узингиз хал килинг.

Гинеколог.
Энг ишёкмас врачлар. Чунки бошка хамкасбларига караганда уларнинг пациентлари икки баробар кам.

Акушер.
Энг хурматга сазовор врач. Чунки айнан у бошка хамкасбларини иш билан таъминлайди.

Невролог.
Уйлаб карасангиз сифилис ва синишдан бошка барча касалликларни даволай олади. Чунки хамма касалликлар асабга боглик. Лекин унинг умуман фойдаси йук. У сизга "Асабийлашманг" дейиши мумкин. Лекин узи кандай килиб асабийлашмаслик мумкинлиги хакида хатто тушунчага хам эга эмас.

Аллерголог.
Энг актив врач. У сайёрамизнинг барча ахолисини албатта узининг пациенти деб хисоблайди (бунга хакли асоси бор). Шунинг учун аллергологнинг бош максади сиз аллергиядан халос булмасингиздан туриб уни топишдир.

Психиатр.
Улар энг пассив врачлар. Аллергологдан фаркли равишда сайёрамизнинг барча ахолиси унинг пациенти эканлигига унчалик хам ишончи комил эмас. Уларнинг фойдаси кам. Узингиз уйлаб куринг. Бир беморни бошка бир бемор даволаши мумкинми? Энг кизиги, психотерапевтлар бор лекин психохирурглар халигача пайдо булмади.

Нарколог.
Энг бахил врачлар. Чунки улар беморни энг охирги кувончидан хам махрум килишни хохлашади.

Сексопатолог.
Шундай врачлар борлиги хакида билишдан худонинг узи асрасин.

Сексолог.
Сексопатологнинг ёруг томони. Сексапотолог сизнинг ахволингиз ёмонлигини аникласа Сексолог кандай килиб яхши тарафга узгартириш мумкинлигини билади. Нур ва соя орасидаги абадий уруш.

Дерматолог.
Кулманг. У жудаям керакли, энг бахтсиз врач. Унитазнинг оркасида ёки куринмайдиган жойларда нималар яшаши билан хеч кизикканмисиз? У хар бир паразитни юзига караб таниши керак.

Проктолог.
Медицина кундан-кунга олдинга силжияпти. Лекин бу врачлар хар доим оркада.

Анестезиолог.
Жудаям фойдали врач. Улар сизни хеч нарсани сезмаслигингизни таъминлашади. Агар у хато килса бахтингиз. У холда сиз бундан кейин умуман хеч нарсани сезмайсиз.

Иммунолог.
Энг дангаса врач. У хар доим узининг ишини сизнинг организмингизга юклайди.

Травматолог.
Бу врачлар спорсевар врачлар. (Шахматдан ташкари албатта)

Фармаколог.
Агар купчилик врачлар сизнинг организмингиздан ниманидир чикариб ташлашга харакат килишса, бу врач организмингизга ниманидир куп микдорда киритшга харакат килишади. Кейин танангиз уз устида утказилган тажрибага кандай муносабат билдиришини кизикиб томоша килишади.

Токсиколог.
Фармокологларнинг шарофати билан бу врачлар хеч качон ишсиз колишмайди. Хозирда токсикологларнинг 50%дан куп даромади фармокологлар ёрдами билан топилади.

Вирусолог.
Жудаям ширин муомалали врач. Бахтига унинг сухбатдошлари кундан-кунга купайиб бормокда.

Эпидемиолог.
У хам вирусолог. Тугрироги гигомания касалига учраган вирусолог.

Педиатр.
Жудаям кахри каттик одамлар. Агар бошка врачларнинг кулига аклимизни таниганимиздан кейин тушсак педиатрнинг кулига болалигимизнинг энг ширин дамларида тушамиз.

Ортопед.
Одамнинг уз организмини хурлашининг окибатларини бартараф килади. Педиатрнинг кулиги тугилишимиз билан тушамиз. Ортопеднинг кулига эса одатда мактаб ёшида тушамиз. Демак ортопедлар халк таълими вазирлиги билан мустахкам алокада.

Физиотерапевт.
Менимча улар садист. Нимагадир сизга юкори кучланишли токни уласа сизга яхши булади деб хисоблайди. Менимча бу врачлар ёшлигида бармогини розеткага тикишни хуш куришган булса керак ва хозир барча бу нарсани бошидан утказиши керак деб хисоблашади.


Судмедэксперт.
Бошкаларга узини кимнидир даволай оладиган врач сифатида курсатмайдиган ягона врач.

fishki.net сайтидан олинди. Мутаржим: камина.

Бир харбий сиз айтгандек "самоволка"га чикадиган буса бу конунни бузиш дейилади бунга хам жазо курсатилган
Унда харбий коладими???

Sanjar Dusmukhamedov
27.06.2009, 10:11
Унда харбий коладими???
Колади.

Zokir
27.06.2009, 11:39
Табобат ҳақида кўп гапирилди-ку, аммо замонавий медицина ҳақида ҳеч нарса ўқимадим. Замонавий тиббиёт ҳам ҳозирги кунда ёмон ривожланаётгани йўқ. Масалан, H1N1 пандемиясига қарши қандай Ибн Сино доривор воситаларидан тавсия берар эдингиз?

Менимча, хамма нарсани тугридан-тугри кабул килавериш керак эмас.
Яни, ОАВ нима деса, ишониб кетавермасдан, мулохаза килиб куриш керак.
Масалан, H1N1, СПИД ва яна бошка балолар пайдо булаяпти.
Баъзилар, янги чикаётган гриппларни, биологик курол ёки фармкомпаниялар томонидан чикарилаяпти дейишади. Улар бу гапларини кучли аргументировать хам килишади. Шундай экан, янги грипплар хакида гап кетганда, Ибн Синонимас, балки Тамифлю ва бошка бало-баттарларни ишлаб чикарадиган компанияларни хам ковлаб курилса зиён килмайди. Одамлар содда-да, янги грипп чикди деса, чайнамай ютаверади ОАВ даги гапларни.

Масалан, СПИД ни олайлик. СПИД нинг альтернатив назариялари хам бор. Баъзи бирлари, ВИЧ билан СПИД нинг богликлигини инкор этишса, баъзилари, ВИЧ вируси мавжудлигини хам инкор этишади. Бундай СПИД-диссидентлар каторида катта-катта олимлар бор. Хуллас, СПИД ни хам "теория заговора" деса булади, уларнинг фикрича. Фармкомпаниялар эса, "СПИД га даво кидириш билан банд", чунки бу жуда мумай даромад келтиради.

Zokir
27.06.2009, 11:52
Дерматолог. Кулманг. У жудаям керакли, энг бахтсиз врач. Унитазнинг оркасида ёки куринмайдиган жойларда нималар яшаши билан хеч кизикканмисиз? У хар бир паразитни юзига караб таниши керак.

Дерматологлар паразитлар билан хам шугулланадими? Мен уларни факат тери касалликлари билан шугулланади, деб юрардим.

Фармаколог. Агар купчилик врачлар сизнинг организмингиздан ниманидир чикариб ташлашга харакат килишса, бу врач организмингизга ниманидир куп микдорда киритшга харакат килишади. Кейин танангиз уз устида утказилган тажрибага кандай муносабат билдиришини кизикиб томоша килишади.

Фармакологлар хам врачми?

Lutfillo Tursunov
27.06.2009, 19:45
G`M эликсири ҳақида нима дейсиз? Бир дискни кўрдим, деярли ҳамма касалликни даволайди деган хулоса чиқди. Язваю, ўсимталарни ҳам йўқ қилади дейишади, қон босими ошишидан азият чекадиганларга ҳам даво бераркан. Шу эликсирни ичиб даволаниб кетган танишларингизни биласизми?

OmoN
27.06.2009, 20:28
Фармакологлар хам врачми?
Мен каёкдан билай. Ёзишганини таржима килдим холос.
Шу эликсирни ичиб даволаниб кетган танишларингизни биласизми?
Мен биламан. 3-4 йил олдин бир танишим Санкт-Петербургга ишлагани бориб лейкомия касалига чалинган. Ака-укалари ота-онасига билдирмасдан уни Санкт-Петербургдаги докторларга каратишган. Топган пулларни касалхонага сарфлашган. Охири у ерлик докторлар "2-3 ой умри колди. Уйига олиб кетинглар. Ота-онасини куриб колсин" дейишибди. Бу ерга олиб келиб яна докторларга курсатишди. Бу ерлик докторлар хам диагнозни тасдиклашди. Гематология институтида кон куйдиришди, онкология касалхонасида ётиб чикди. Докторлар факат кон куйиб узок булмаган муддатга саклаб туриш мумкин дейишди. Шунда бир танишимиз G'M элексиридан хам ичиб курсин деб колди. Элексирни ичганда биринчи хафта ахволи огирлашди. Энди ростдан хам улиб колади деб уйладик. G'M касалхонасига бориб сурасам "Элексир касалликни бир кузгаб олиб кейин тузатади" дейишди. Кейин ростдан хам тузалиб кетди. Бир марта Москвага бориб ишлаб хам келди. Хозир уйланган. Фарзандли хам булди. Хозир хам элексирдан ичиб туради. Махаллада устачилик килиб юрибди. Тузалгани шу эмасми?
ПС: Бу реклама эмас. Элексирни ихтиро килганларга хеч кандай алокам йук.

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:19
Айтайлик, кишида шамоллаш аломатлари сезилди. Қаранг-ки, уйида ҳеч қандай дори-дармон воситалари йўқ. Хўш, нима қилмоқ керак?
O'zim ham tabobat haqida bir mavzu ochsammikin deb rosa bosh qotiruvdim mana o'shanday mavzu ochildi tabobat va medisina bo'yicha ancha-muncha tajribaga egaman qiziqtirgan savolga harakat qilaman javob topishga.
Buning eng oddiy usuli isiriqdir, uni suvda qaynatib bir oz daqiqa tutuniga og'zingizni tutib tursangiz nafaqat shamollashni, gripni tomog' og'rishini bir zumda yo'qotadi...

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:24
Yana limonli asal choy qilib ichish ham foydali.
Ayni paytda limonli choy ham foyda ham zarar bo'lishi mumkin, chunki limon tarkibidagi modda davleniyasi (bosimi) bo'r odamlarda behushtlik yo'ki bo'simini tushirib yuborishi mumkin, buning o'rniga eng foydalisi novvot choy hisoblanadi, u nafaqat darmon bo'lib qolmay balki quvvat ham beradi

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:26
Men shamollab qolganimda limonli asal choy ichaman. Yaxshi yordam beradi.
Limonli asal choy kunning issiq paytlarida yordam beradi holos sovuq paytlarda esa asal choyni o'zi kifoya qiladi

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:27
Аптекага чиқиб, дори олиш керак
Bilmagan narsani aptekaga borib aytsaz rosa o'hshatish alomatlari bo'lgan va bo'lib turadi

Lutfillo Tursunov
29.10.2009, 19:28
Buning eng oddiy usuli isiriqdir, uni suvda qaynatib bir oz daqiqa tutuniga og'zingizni tutib tursangiz

Исириқни қайнатиб, тутун чиқаришни бирор киши уддалай олармикан!!!

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:30
Turli xil ta'siri past dorilardan ko'ra tabiiy ne'matlardan foydalanganimiz maquldir.
Tabiiy ne'matlar juda ko'p faqat ularni ishlatishni bilish kerak, mana masalan ko'pchilik yuqorida aytib o'tishdi limon foydali lekin zararli tomonini ham o'ylash kerak va yana o'zim ham aytib o'tdim isiriq ham foydali lekin zararli tomonlari ham bo'r, sizzi gapizdan kelib chiqiladigan bo'lsam ba'zida shu narsalarni o'rnin dorilar ham bosa oladi

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:32
Исириқни қайнатиб, тутун чиқаришни бирор киши уддалай олармикан!!!
Bu juda oddiy usul choynakka quyasizda qopqog'ini ochib o'z atrofingizni ro'mol yoki biror latta bilan o'rab yopasiz va 4-5 min qopqog'ni ochib undan chiqayotgan bug'ga og'zni ochib nafas olib turilsa bo'ldi

Lutfillo Tursunov
29.10.2009, 19:35
Исириқни қайнатиб, тутун чиқаришни бирор киши уддалай олармикан!!!
Bu juda oddiy usul choynakka quyasizda qopqog'ini ochib o'z atrofingizni ro'mol yoki biror latta bilan o'rab yopasiz va 4-5 min qopqog'ni ochib undan chiqayotgan bug'ga og'zni ochib nafas olib turilsa bo'ldi

Э, буғни тутун демангда, одамни бошини қотириб ташайсиз-а.

Эҳтиёт бўлинг, яна "ҳидлаш"ни ўрнига "ичиш" керак деб бирор рецепт ёзиб, содда одамларнинг бошига етиб юрманг :)

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:37
C" vitamini mavjud sharbatlar(arelsin, limon,ananas...), linonli choy, malinali choy va umuman ko'p siyuqlik ichish zarur. Tomoq og'risa bir piyola iliq suvga , yarim choy qoshiqda iste'mol sodasi (agar bor bo'sa bir tomchi yod) qo'shib chayish kerak. Chaygandan so'ng yarim soat hech narsa emaslik va ichmaslik zarur. Agar yuda aytganlarim yoq bo'lsa, tuzli iliq suvda chayish kerak
Bu hollar har kimda boshqacha kechadi opa sho'r suvni chayqash orqali tomog'da yana ham qichishlar paydo bo'lishi tufayli yutalish yanaham zo'rayishi mumkin, siz aytgan holat kasallik endi boshlangan davrda qo'llaniladi

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:42
Э, буғни тутун демангда, одамни бошини қотириб ташайсиз-а.
uzr bug' so'zini tutun so'zi bilan adashtirib yuboribman tag'in tutatib yurmanglar bu yo'tal kasalligi yoki grip va shamollash kabi kasallikka uchraganlaga zarari bo'r

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:50
Hozirgi ayni kuz faslida eng ko'p tarqalayotgan kasallik bu gripdir, buning davolashning yo'llari ko'p hatto tabiiy yo'l bilan ham davolash mumkin lekin bir narsani aniq bilish kerak bir narsani davosini topaman deb allakimdirlani gapiga ishonib, turli-tuman antibiotiklar yoki dorilar va yana tabiiy mahsulotlar davolabgina qolmang ular davolabgina qolmay ayni paytni darmonsizlantirib qo'yishi mumkin, bunda yana ob-havo ta'siri ham odamda quvvatni olib qo'yishi mumkin shuning uchun doim tajribadan o'tgan yoki mutahasisligi shu bilan bog'liq odamlardan so'rashingizni maslahat beraman. Ko'pchilik ayollar qo'ni-qo'shni kasal bo'lib anu unday qilgan ekan tuzalib ketibdi desa shunga ishonishadi, lekin bilib qo'ygan ma'qul hamma odam har hil bo'ladi va kasallik ham har hil kechadi ...

Behzod Saidov
29.10.2009, 19:50
Аптекага чиқиб, дори олиш керак
Bilmagan narsani aptekaga borib aytsaz rosa o'hshatish alomatlari bo'lgan va bo'lib turadi

Yuqoridaig gapingizni (agar uni gap deb aytish mumkin bo'lsa) qayta qayta o'qidim. Foydasi bo'lmadi. Baribir tushunmadim. :)

Kahramon Jalilov
29.10.2009, 19:55
Yuqoridaig gapingizni (agar uni gap deb aytish mumkin bo'lsa) qayta qayta o'qidim. Foydasi bo'lmadi. Baribir tushunmadim.
Ba'zi hollarda ko'pchilik nima dori olishni bilmasdan aptekaga bo'rib so'rashadi shunda ular ham iloji bo'richa o'zlari bilganlarini yoki ba'zi hollarda kuchli va qimmat dori berib yuborishadi shunday holda be'morlar nafaqat tuzalibgina qolmay ikkinchi kasallikni ham keltirib chiqarishi mumkin. Aslida dorilar bemorning oldingi kasalligi (istoriya)ga qarab belgilanadi shuning uchun ehtiyot bo'lish kerak!!!

Kahramon Jalilov
31.10.2009, 12:55
yana bir oddiy medisina haqiqati bilan sizlarni tanishtirsam bu juda oddiy narsa (ko'pchilik eshitgan bo'lsa kerak)
Biz bugungi kunda ko'plab kasalliklar haqida va ularni oldina olsih haqida ko'p marotaba o'qiganmiz va kerakli joylarga bo'rib kerakli odamlardan davo topganmiz vaholanki bugungi kunda ko'p tarqalayotgan kasallikllarni turlarini ham bilib olmoqdamiz...Buni qarangki bizdan oldin necha asrlar oldin bu haqida o'zimizning muqaddas kitobimiz Qur'oni Karimda har hil kasalliklar va kerak bo'lsa SPID haqida yozilganini ham ko'pchilik musulmon halqi bilmasligi mumkin. Bulardan biriga bir misol keltirish mumkin. Bu voqeani menga bir tanishim aytib bergan edi vaholanki u musulmonchilikni uncha hushlamas masjid qaerdaligini ham bilmas edi lekin uni masjidda yurganini ko'rib hayron qoldim shunda u menga bir voqeani aytib bergan edi. Kunlardan bir kuni uning otasi qattiq kasal bo'lgan edi uni holatiga Zamonaviy medisina ham javob bera olmagan edi shunda uning qo'shnisi otasiga har juma dildan tuzalishni niyat qilib g'usl qilishlikni maslahat berdi va shunda tuzalib ketish mumkinligini aytdi buni qarangki oradan 1-1,5 oy o'tar o'tmas uning otasi tuzalib ketganligini aytdi shunda qo'shnisidan buning qanday siri bo'r deb so'rabdi shunda u qo'shnisini bir shayhni oldiga olib boribdi va huddi shu savolni unga berishibdi shunda shayh Qur'oni Karimda yozilishicha hamma ichki va tana kasalliklar har juma tananing tashqi tarafiga chiqishi haqida va bularni yo'q qilish haqida oyat mavjudligini aytib o'tdi. Darhaqiqat u odamning otasining kasalligi aynan tana qismida ekanligini va bu oraqali davo topganligi haqida ma'lum bo'ladi....
Bu haqida va boshqa narsalar haqida juda ko'plab misol keltirish mumkin, faqatgina hulosa chiqarish siladan omon bo'linglar!

Maestro
01.11.2009, 02:32
Hozirgi ayni kuz faslida eng ko'p tarqalayotgan kasallik bu gripdir, buning davolashning yo'llari ko'p hatto tabiiy yo'l bilan ham

Грипп борасида мен куйидаги акидага амал киламан:
"Гриппни даволасанг етти кунда утади, даволамасанг-бир хафтада". Яъниким, умуман дори ичмайман, укол хам олмайман, кинна хам солдирмайман;-)
Харорат ошишини эса организмнинг касалликка карши табиий курашиши деб кабул киламан. Бунинг олдини хам олмайман.

Kahramon Jalilov
01.11.2009, 10:24
Харорат ошишини эса организмнинг касалликка карши табиий курашиши деб кабул киламан. Бунинг олдини хам олмайман.
Tog'ri harorat oshishi organizmninig turli hil kasallik keltirib chiqaruvchi moddalar bilan bizning imunitetimizga bir-biri bilan "urush" qilishadi shuning uchun harorat ko'tariladi. Ba'zi odamlar o'z kasalliklarini shundoq yurib tuzatib yuborishadi lekin ning asoratlari qoladi u bizga hozirga davrda uncha bilinmaydi lekin yosh o'tish bilan organizm sustlashishi bilan ular yana qayta tiriladi va endi bu safar ular g'alaba qozonadi va odamda umrini qolga qismini bedavo holatda ham o'tkazishga olib kelishi mumkin!!!

OK
01.11.2009, 13:04
Дори фирмаларининг диллерларига айланган шифокорларнинг харакатларини назорат киладиган хеч кандай ташкилот йукми? Шуларнинг дастидан бу йил мед.институтга хужжат топширворишим хеч гап эмас. Аввалига биронта дорини тавсия килишади. Кейин уша дорининг коробкасининг бир кисмини йиртиб олишади. Кейин билсам уша коробканинг йиртиб олинган кисмларини туплаб дори фирмасига топширса уларга хар хил совга(тиббиёт ускуналари, кийимлар, духовка...)лар беришаркан.
Хозирги кунда Врач дипломини олиш учун чамаси 12 йилгача укиш керак. Совет даврида хам 7 йил укиш керак эди, яъни бошка касбларга нисбатан анча купрок инсон узини багишлаши керак. Шунча укиган врачга, инсонлар узининг энг кадрли ва Оллох томонидан берилган неймати ишонадиган ва топширадиган одамга, давлатимиз 150 - 200 минг сум атрофида ойлик маош тулайди. Узбек оилалари одатда куп фарзандли булади. Ундан ташкари бизларнинг урф-одатларимиз, туй, марака-маврутларимиз нихоятда сер харажатлидир. Бунинг устига оилани саришта килиш, фарзандларни доимо корнини туйдириш, кейинтириш, укитиш ва хоказо харажталар бор. Шу арзимас, кулгили маош, одамни манашунака ёмон ишларга кул уришга мажбур килмайдими!? Айтингчи, буни кандай тушуниш керак!? Масалани бу томонига, инсонлар шунака йулга боришига ким жавобгар!?
Нимага хамма врачларни биринчи новбатда камчиликларини топади, нимага мактабда, лицей ва коллежларда, институт ва университетларда, хар-хил текширув органларига берилган пул ва бошка хизматлар, табиий сифатида курилади!?
Жавобини бир уйлаб курингларчи? Балким умумлаштириб айтганда тизим шунакадир!?

Харбийлар харбий сохага кираётганда касамёд кабул килишади. Агар биронта харбий касамёдига хиёнат (албатта самоволка каби майда-чуйдалар бундан мустасно) килса уни трибунал кутади. Агар медицина ходими касамёдига хиёнат килса унга хам жазо борми?
Мухтарам, одам касам ичадими ёки йукми - конун олдида хамма бир! Агар инсонни жиноий жавобгарлиги тегишли тартибда Суд томонидан аникланса, факат шу холда у жиноий жавобгарликга тортилади, унгача барча гаплар тухмат ва бухтон хисобланади.

Энди мавзуга келадиган булсак, бир илтимосим бор: касалликни аниклаш ва даволашга, факат врач ва тиббиёт-даволаш ташкилотларининг хукуки ва мажбурияти бор. Шунинг учун, даволаш буйича тавсия берганда, доимо охирги суз даволовчи шификор билан маслахат килинган тарзда булиши кераклилигини, хамда тавсияни курсатмага айлантирмасликларингизни илтимос килардим.

Улуг Ибн Синонинг китоблари кимда булмаса, бизнинг Медицина ва Фармацевтика сохасига багишланган сайтимизга кириб танишишларингиз мумкин. Мархамат: КАНОН ВРАЧЕБНОЙ НАУКИ. Авиценна (http://www.edoctor.uz/page/doctrines/canon)

Kahramon Jalilov
01.11.2009, 17:19
Ёшлигимда жуда қизиққон ва шўх бўлганман жуда кўп нарсаларни билсам-билмасамда хам суравериб хаммани бошини қотириб юборардим. Кунларнинг бирида ота-онам мени мусиқа мактабига ўқишга беришди ва нега мени мусиқа мактабига ўқишга бераётганликларини сўраганимда улар менга шундай тушунтиришган эди:
Қадимда улуқ бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино кунларнинг бирида бир беъмор болани даволамоқчи бўлган эканлар, роса уринсалар хам хеч даволай олмабдилар ва охири беъмор бола вафот этибди. Шунда Ибн Сино нега бундай бўлганини хеч аниқлай олмасдан кейин бола танасини очиб кўришга ахд қилибдилар. Шунда не кўз билан қарасинларким боланинг юрагига парда тушган экан ва охири шу парда юракни уришидан тухтатиб қўйган экан. Бу холни кўрган бобокалонимиз шундай деган эканлар: Агарда шу болани уриб чолинадиган мусиқа асбоби (доира) ёки танбур чолишни ўргатган бўлганимда бундай холат умуман вужудга келмаган эди" деб хулоса чиқарган эканлар"...
Демакки биз ўша бўш вақтларимизда ёки қизиқиш орқали бир мусиқа асбобини чолишни ўргансак ёки фарзанларимизга бу нарсаларни ўргатсак бизни ва фарзандларимиз соғлиғи учун жуда катта фойдалари мавжуд экан, омон бўлинг!!!

Abdusalim Nursaidov
01.11.2009, 17:39
kasalni davolagandan ko'ra uni oldini olgan afzal

Abdusalim Nursaidov
01.11.2009, 17:43
Yana bir narsa eshitdim, grippga qarshi infulvak vaksinasi bor ekan uni foydali va zararli tomonlari haqida kim nima biladi

OK
01.11.2009, 18:38
Yana bir narsa eshitdim, grippga qarshi infulvak vaksinasi bor ekan uni foydali va zararli tomonlari haqida kim nima biladi
Нафакат Инфлювак, бундан ташкари бошка вакциналар хам бор. Мана бу ерда айтганимдек (http://uforum.uz/showthread.php?p=293773#post293773), бу муаммо буйича аввало купрок билим орттириш керак.
Сиз сураётган ва бошка вакциналар буйича охирги маълумотларни кейинги хафтада сайтимизда (http://www.edoctor.uz/) чоп этамиз, хозир маълумолар йигилиб, умумлаштирилмокда. Бу муаммо хозирги кунда ва бундай холатда нихоятда жадаллашмокда.

Kahramon Jalilov
01.11.2009, 22:45
Oybek aka sizning saytingiz menga juda yoqdi va yana iloji bo'lsa "Tib qonunlari" haqida ma'lumotlar joylashtirsangiz benihoya hursand bo'lardik!!!

OmoN
02.11.2009, 10:45
Yana bir narsa eshitdim, grippga qarshi infulvak vaksinasi bor ekan uni foydali va zararli tomonlari haqida kim nima biladi
Фойдаси иммунитетни кўтаради. Зарари 17 минг :)

Abdusalim Nursaidov
02.11.2009, 17:12
Фойдаси иммунитетни кўтаради. Зарари 17 минг
17 minga uni qayerdan olsa bo'ladi

OmoN
02.11.2009, 17:14
17 minga uni qayerdan olsa bo'ladi
Тошкентда деярли любой дориксонадан топса бўлади.

Lobar Pulatova
09.11.2009, 11:50
Kunlardan bir kuni Ibn Sino bir bemorni davolay olmadi, natijada bemor vafot etdi. Uning hastaligini o`rganish uchun Ibn Sino o`likni yorib ko`rdi. Qarasa bemorning buyuragida tosh bor ekan tabib toshlarni olib anhor yonidagi yalpiz ustiga qo`ydi bir oz muddat o`tgandan so`ng kelib qarasa toshlar erib ketgan ekan. Ushbu hodisa sabab Ibn Sino buyurak toshini yalpiz bilan eritish mumkinligi bildi. Yana ajoyib ma'lumotga e'tiboringizni qarataylik agarda Ibn Sino biron o`simlikning nimaga davo ekanligini topa olmasa tushida unga shu o`simliklar nimaga davoligini so`zlagan ekan. Bu bobomizning ilohiy qobiliyat egasi ekanligi isbotlaydi.

Ziyoda Teshaboyeva
09.11.2009, 17:57
Bu rivoyat-ku. Rivoyatda esa haqiqatdan ko'ra ko'proq badiiy to'qima bo'ladi. Ibn Sinoning tabiblik mahorati esa Buxoro amirining nodir qo'lyozmalar saqlanadigan kutubxonasidagi kitoblarning barchasini o'qib yod olganligida va kitobdagi bilimlarni hayotga tatbiq qilganligida deb bilaman.

tornado
10.11.2009, 22:36
Hattoki ertaklarda ham haqiqat bo'lganidan keyin, rivoyatga ishonmay bo'lmaydi.:)

Nigora Umarova
11.11.2009, 16:08
Муҳтарам форумдошим!
Эътиборингизга Ўзбекистон Халқ табобати академияси бошқаруви раиси Муҳаммаджон Ҳамроевнинг "Шарқ табобатида инсон ва унинг саломатлиги ҳақида" китобларидан маълумот келтириб ўтмоқдамиз.

Ўт

Ибн Сино “Тиб қонунлари”да ўтни “ўт оддий жисмдир. Табиий ўрни унсурларга тегишли ҳамма жисмларнинг устидадир. Ўтнинг ўрни осмон гумбазининг шундоқ бир сатҳида бўлиб, вужудга келиш ва бузилиш шу ерга келиб тугайди. Унинг шундоқ ўринда бўлиши мутлақ енгиллигидадир. Табиати иссиқ ва қуруқ”, деб таърифлайди.
Султон Алининг “Дастурул илож” асарида ўт ҳақида гапирилиб, ўт мисолида қуёш ва одатдаги ўт-олов кўрсатилади. Кучли қизиб турадиган нур юлдузи – қуёш ер юзидаги ҳаётнинг гаровидир. Ўт (қуёш) жуда иссиқ, тартибсиз, зичлиги энг кичик ва вазни мутлақ енгил моддадан иборат бўлиб, доимо юқорига кўтарилади. Унинг кайфияти қуруқ-иссиқ бўлиб, ўрни ҳамма нарсанинг устидадир. У заминни ўраб турган ҳаво қатламининг устида туради. Ўт (қуёш) тўрт фасл ва кеча-кундуз доимий ер шарининг турли ерларига иссиқлик етказиб туради. У ўзининг қуруқ-иссиқ кайфияти билан табиат дунёсидаги борлиқни қиздириш, жисмларга иссиқлик етказиш, пишириш, қаттиқ жисмларни парчалаш, ҳўлликни қуритиш ҳамда ўзидаги ультрабинафша ва инфрақизил нурлари таъсирида моддаларда ранг пайдо қилиш, сувнинг буғга айланишини амалга ошириб, сув ва тупроқ совуқлигини тенглаштириб туришда муҳим аҳамиятга эга.
“Ўт”нинг табиатдаги ўрни. Ўт атмосфера қатламининг устида бўлиб ернинг асосий қувват (энергия) манбаи бўлиб ҳисобланади.
Қуёш радиациясининг жуда оз қисми, тахминан икки миллиарддан бири ерга етиб кела олади. Аммо қуёшнинг ҳар минутига ерга етказиб берадиган қувват (энергия) миқдори тахминан 400 миллион тонна кўмирни куйдирганда чиқарган иссиқликка баробар бўлиб, қуёш радиацияси атмосфера қатламидан ўтиб кейин ер юзига етиб келади. Бу жараёнда бир қисм нурларни атмосфера қатлами у ердаги чанг ва ҳаво воситасида тўсиб қолади. Ернинг етмиш бир фоиздан иборат қисми сувдан – табиий сув ҳавзаларидан иборат. Қуёш таъсирида сувнинг табиатда айланиши ер юзида жами жонзотларнинг ҳаёт кечириши учун муҳим зарурий омилдир.
“Ўт”нинг инсон организми билан муносабати. Ўт организм билан ниҳоятда зич муносабатда бўлиб, қуруқ-иссиқлик билан қизил қон ҳужайраларининг ҳаракатини амалга ошириб, юрак ҳаракатини таъминлаб, қоннинг оқиш суръатини жадаллаштириб, қондаги мой (холестерин) миқдорини камайтириб, қон томири қотиши каби ҳолатларнинг юзага келишининг олдини олади.
Оқсил, мой, қандларнинг организмга сўрилишини илгари суриб, оқсил, мой ва қантдан иборат уч жавҳар айланишини тезлаштиради. Баданда қон қанти камайиб, қувват етишмаганда мойларнинг парчаланишини амалга ошириб, қувват билан таъминлаб, жами жараёнларни жадаллаштиради, модда алмашинувини яхшилайди. Бадан ҳароратини юқори кўтариб, ҳўлликни қуритиб, тери тешикчаларини кенгайтириб, ҳўлликнинг меъёридан ошиб кетишига йўл қўймасдан, бадан ҳароратини бир маромда ушлаб туради. Суюқликларнинг оқишини кучайтириб, тиқилмаларни очиб, оқсил, қант, мой каби озуқаларнинг хужайра тўқималарига етиб боришини таъминлайди.
Қуруқлиги ва иссиқлиги билан асаб толалари сезгирлигини оширади, қон айланишини тезлаштиради, ҳазм фаолиятини амалга оширади. Агар қуруқ-иссиқлик кайфиятида ўзгариш бўлса баданда турли касалликларнинг келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.

Nigora Umarova
11.11.2009, 16:17
Ҳаво

Ибн Сино “Тиб қонунлари”да ҳавони “Ҳаво оддий жисм бўлиб, табиий ўрни сувдан юқори, ўтдан тубан. Чунки у нисбий енгилдир. Табиати иссиқ ва ҳўлдир. Ҳавонинг коинотда мавжудиги мавжуд нарсаларнинг бўшашиши, енгил бўлиши ва кўтарилиши учундир” деб таърифлайди.
Бу таърифдан қуйидагича хулосага келиш мумкин: Ҳаво муҳитдаги бўшлиқларни тўлдиради. “Ўт”нинг сув ва тупроққа бўладиган зиёда таъсир-ҳароратини камайтиради. Табиатдаги жами жонзотлар учун ҳаётий омил бўлиб хизмат қилади.
“Ҳаво” ўрин жиҳатидан “ўт” (қуёш)нинг остида, сувнинг устида турганлиги учун табиати ҳўл-иссиқ бўлади. (Ҳаво зичлиги сувнинг зичлигидан кичик).
Ҳавонинг табиатдаги ўрни. Ер юзидаги жамики жонзотлар нафас олиш жараёнида кислород ютиб, карбонат ангидрид чиқаради. Кислород ер юзидаги ҳаётий зарур омилдир. Ўртача ҳисобларга қараганда бир секундда ўн минг тонна кислород сарф бўлади. Шу зайлда кислород сарф қилинса атмосферадаги кислород уч минг йилга етар экан. Аммо яшил олам ишлаб чиқараётган кислород доимий равишда атмосферани тўлдириб туради.
“Ҳаво”нинг инсон организми билан муносабати. Инсон ҳавосиз ҳаёт кечира олмайди. Нафас олишни тўхтатилса даставвал мия, кейин бошқа аъзолар ўз фаолиятини тўхтатади. Табобатда инсоннинг яшаш жараёни тўрт унсур билан чамбарчас боғлиқлиги ва бу тўрт унсурнинг қайси бири йўқолса, ҳаётнинг тўхташи алоҳида таъкидланади. Ҳаво “моддий руҳ” деб аталади. Ҳаво, яъни кислород ҳаёт учун зарур бўлган руҳи ҳайвониянинг асоси бўлиб, баданда ҳосил бўлган хилтларнинг учувчан жавҳар қисми “моддий руҳ” яъни кислород билан учрашиб, ундан кейин баданда яхши руҳ шаклланади ва ҳаёт давом этади.

Nigora Umarova
11.11.2009, 16:28
Сув
“Тиб қонунлари”, “Куллиёт нафисий”, “Дастурул илож”, “Ақрози тиббий” каби қадим табобатимизга оид бир қатор асарларда сув ҳақида: “Сув оддий бир жисм бўлиб, ер ва ҳаво ўз табиий ўринларида бўлганида у ўз табиий ўрни билан ерни ўрайди ва ҳавога урилиб туради. Шундай ўринда бўлишига сабаб, унинг нисбий оғирлигидир. Табиати совуқ ва ҳўлдир. Тупроқдан енгил ва бошқа унсурлардан оғирроқ” деб таърифланади.
Ер шарининг тўртдан уч қисмини сув эгаллайди. Сув табиатдаги барча жараёнлар – иқлим, фасл ўзгариши, ёғингарчилик, ўсимлик ва жонзотларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган омилларнинг биридир.
Сувнинг 1 граммини буғга айлантириш учун 37 каллория иссиқлик зарур экан. Сувнинг мизожи совуклиги шу мисолда ҳам кўриниб турибди.

Nigora Umarova
11.11.2009, 16:35
Сувнинг инсон организми билан бўлган муносабати

Сув инсон баданидаги энг кўп миқдорда бўлган табиий моддадир. Ҳужайра ичида ёки ҳужайра сиртида бўлишидан қатъий назар сув кўпгина ноорганик ва органик тузларнинг эритувчиси сифатида иштирок этиб, тан суюқлигини шакллантиради. Ҳар хил ноорганик тузлар, паст молекулали органик бирикмалар ва оқсилларнинг сувда ион ҳолатида мавжуд бўлиб туриши сабабли электролитлар деб ҳам аталади. Организмдаги ҳар қандай модда алмашиш жараёни тан суюқлиги иштирокида амалга ошади.
Тан суюқлиги миқдорининг, босимининг ва тарқалишининг меъёрида бўлиши, тана модда алмашинув жараёнининг амалга ошиши ҳамда ҳар қайси аъзолар хизмат фаолиятини таъминлашдаги зарурий шартлар бўлиб ҳисобланади.
Тўла шаклланиб етилган инсон танасининг олтмиш фоизини тан суюқлиги ташкил қилади. Тан суюқлигининг учдан икки қисми ҳужайра ичига тарқалган бўлиб, ҳужайра ички суюқлиги деб таърифланади. Тан суюқлигининг учдан бир қисми ҳужайра сиртида бўлади ва ҳужайра ташқи суюқлиги деб таърифланади.
Ҳужайра сиртқи суюқлигидаги мусбат ион Na+ С1- ва НСОз
Ҳужайра ички суюқлигидаги мусбат ион К+ манфий ион НР042- ва оқсилдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда,
1. Инсон баданидаги барча кимёвий жараёнлар сув иштирокида амалга ошади.
2. Сув ниҳоятда яхши эритувчи бўлганлиги сабабли тана фаолияти учун лозим бўлган барча озуқаларни эритади ва керакли аъзоларга етказиб беради.
3. Сув бадан ҳарорати барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Чунки 1 грамм сувни буғга айланиши учун 37 каллория иссиклик талаб қилинади. Танада ҳосил бўладиган катта миқдордаги иссиқлик сувнинг буғга айланиши жараёнида сезилмас даражада сарф қилинади.
4. Сувнинг латифлаштириш хусусияти ҳам алоҳида аҳамият касб
этади. Масалан, сўлак суюқлиги, кўз ёши суюқлиги, бадан бўшлиқлари ва бўғимлардаги суюқлаштирувчи суюқликлар (ўзлари) мавжуд бўлган
ерларни намлаб латифлаштириш оқибатида суркалиш ва қитиқлашни камайтиради.
5. Сув бадандаги бошқа моддалар билан бирикиб, сувли бирикмалар ҳосил қилади.
Масалан, оқсиллар. Юрак мушакларининг 79 фоизи сувдан иборат. Бу сувнинг кўп қисми бириккан сув шаклида мавжуд бўлади.

Nigora Umarova
11.11.2009, 17:14
Тупроқ

“Тиб қонунлари”да тупроқ ҳақида шундай таъриф берилади: “Тупроқ оддий жисм бўлиб, унинг табиий ўрни ҳамма жисмлардан тубанда. У ўз табиати билан шу ўринга мосдир. Агар ўз ўрнидан ажраса яна шу ўринга қараб ҳаракат қилади. Бу тупроқнинг мутлақ оғирлигидандир. Унинг табиати совуқ ва қуруқдир”.
Тупроқ табиат дунёсидаги жами жонсиз ва жонли мавжудотларнинг шакл-сифатини сақлайди. Уларга нисбатан сувнинг зиёда ҳўллик таъсири ва қуёшнинг зиёда иссиқлик таъсирини тенглаштириб туради. Буткул жонзотларга зарур бўлган озуқа маъданларини ўз таркибида етарли миқдорда сақлайди. Тупроқ таркибида 02, S1, А1, Се, Са, Na, Мg, К каби кимёвий элементлар 97,13 фоизни ташкил қилади, бундан 02-49,13 фоизни, S1-26 фоизни ва қолган элементлар жуда кам миқдорда мавжуд. Тупроқ таркибидаги кислороднинг зичлиги 1,43г/см3, кремнийнинг зичлиги 2,34г/см3, алюминийнинг зичлиги 2,7г/см3, темирнинг зичлиги 7,86г/см3, натрийнинг зичлиги 0,79г/см3, магнийнинг зичлиги 1, 74г/см3, калийнинг зичлиги 0,96г/см3 эканлиги тупроқнинг мутлақ оғирлигининг далолатидир.
Тупроқ таркибидаги кимёвий элементлар зичлиги қолган уч унсур (ўт, ҳаво, сув) таркибидаги элементлар зичлигидан юқорироқ эканлиги ва зичлиги юқори элементнинг массаси оғирлиги ҳам юқори бўлиши ва табиийки ер шарининг тортиш кучи таъсирида ўз ўрнини топиши аниқ.
“Тиб қонунлари”да тупроққа қанчалик аниқ таъриф берилганлигини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак.
Тупроқ мизожнинг қуруқ-совуқ бўлиши унинг таркиби ва табиатда тутган ўрнига боғлиқдир.
Қуёш билан ер шари ўртасидаги масофа 150 миллион километрни ташкил қилади. қуёш тупроқни ташқи иссиқлик қуввати билан таъминлайди. Тупроқ таркибидаги макро ва микро элементлар табиатдаги жонсиз ва жонли мавжудотларнинг ҳаёт манбаидир.
Ўзбек халқ табобатида, тупроқ табиат дунёсидаги жами жонсиз ва жонли мавжудотларнинг шакл ҳамда сифатини сақлайди. Уларга нисбатан сувнинг зиёда ҳўллик таъсири ва қуёшнинг зиёда иссиқлик таъсирини тенглаштириб туради. “Тупроқ – ҳаёт учун зарур бўлган озуқа манбаидир” деб таърифланади.
Дарҳақиқат табиий жуғрофий муҳитнинг таркибий қисми бўлган тупроқ, органик ва ноорганик дунёнинг ўзаро боғланиши ҳамда таъсирининг муҳим воситаси бўлибгина қолмасдан, балки шу муҳитдаги модда ва энергия алмашинувининг зарурий ҳалқасидир.
Тупроқ таркибидаги С, Н2, 02, Na, каби унсурлар ва уларнинг алоҳида органик бирикмалар ҳолатидаги шакли қандай ҳолатда ва қанчалик миқдорда учрашидан қатъий назар минерал тузлар деган умумий ном билан аталади.
Инсон баданидаги миқдори кўп бўлган Р, Мg, Na, К, Са, С1, S, каби унсурлар умумий кул миқдорининг 60-80 фоизини ташкил қилади. Fе, J, Sn, Мn, 5е, Со, Ni каби унсурлар инсон танасида нисбатан кам миқдорда мавжуд бўлади. Бу унсурларнинг бузилиши тупроқ таркибидаги унсурларнинг тузилиши билан асосан ўхшаш бўлади. Бу унсурлар бадандаги тўқималарнинг яшаш зарурлиги ва модда алмашинув жараёни учун муҳим аҳамият касб этади.
Бу унсурларнинг инсон бадани учун энг муҳим бўлганлари қуйидагилар:
1. Кальций (Са): Янги туғилган чақалоқ баданида 28 граммгача
кальций мавжуд бўлади. Вояга етганда бу миқдор 1200 граммни ташкил
қилади. Унинг асосий қисми суяк, жумладан тишлардадир.
Кальций савдо хилтининг муҳим таркибий қисми, шунингдек, ҳужайра сиртидаги суюқлик, юмшоқ тўқималар ва қон таркибида бўлади. Ҳужайра пардасининг таркибий қисмини ҳам кальций ташкил қилади.
2. Темир (Fе): Инсон баданидаги микромиқдорда учрайдиган
унсурлардан бири бўлиб, бадандаги миқдори 3-5 граммни ташкил қилади.
Бу миқдорнинг 60-70 фоизи қонда ва 30 фоизи мушакларда бўлади.
3. Фосфор (Р): Фосфор ҳамда кальций суяк ва тишларга тарқалган бўлиб, суяк ва тишни ташкил қилувчи муҳим таркиб ҳисобланади. Вояга етган инсон суягидаги фосфорнинг миқдори 85 фоиз (тахминан 600-800 грамм). Бундан ташқари фосфор юмшоқ тўқималарни тузувчи муҳим таркибдир.
4. Йод (J): Вояга етган инсон баданида 20-50 миллиграмм йод мавжуд бўлиб, унинг 20 фоизи қалқонсимон безда, қолган миқдори тухумдон билан терига тарқалган.
5. Магний (Мg): Вояга етган инсон баданида 20-30 грамм магнийнинг 70 фоизи суяк ва тишларда, тахминан 25 фоизи юмшоқ тўқималарга тарқалган.
6. Фтор (F): Озиқ-овқат маҳсулотлари билан кирган фторнинг одатда 50-80 фоизи инсон баданига сингади. Бадандаги фтор тиш ва суякка тарқалган.
7. Рух (Sn): Инсон баданидаги рухнинг миқдори тахминан 1,4-2,3 грамм бўлиб, у суяк, тери ва сочга тарқалган. Бадандаги рухнинг 75-80 фоизи қизил қон ҳужайраларига тарқалган.
Ҳеч муболағасиз инсон танасининг тупроқ билан интайин зич муносабатда бўлиши, ер юзидаги инсоният ҳаётининг гаровидир дейиш мумкин. Чунки инсон танаси тупроқсиз мавжуд бўла олмайди.
Юқорида таърифлаб берганимиз тўрт чўнг унсур – ўт, сув, ҳаво, тупроқ ҳақидаги таълимот бир неча минг йиллар давомида яратилган таълимотдир. Қадим аждодларимиз тарафидан табиатни кузатиш орқали танилган тўрт чўнг унсур таълимоти бир бутун инсон ҳаёти билан муносабатлик алоҳида тарафлари орқали муҳим бир тадқиқот объектига айланиб, инсониятнинг борлиққа келиши, ҳаётий фаолияти, соғлиқ ва касаликка чамбарчас боғланиб, ўзбек халқ табобати асосий назариясининг муҳим қисмига айланган.
Тўрт чўнг унсур таъсирида инсон баданида иссиқлик, Ҳўллик, совуқлик, қуруқликдан иборат тўрт кайфият борлиққа келади.
Бу кайфиятлар инсон ҳаёти учун кам бўлса бўлмайдиган муҳим омиллар ҳисобланади. Масалан: баданда иссиқлик бўлмаса озуқа моддалари парчаланмайди, ҳўллик-суюқлик бўлмаса озуқа сўрилмайди, қуруқлик бўлмаса миянинг қўмондонлик қилиш кучи ожизланади ва совуқлик бўлмаса юракнинг хизмати ночорлашади. Демакки, одам баданида тўрт кайфиятнинг ҳаммаси бўлиши, бир-биридан кам ёки ортиқ бўлмаслиги керак. Бу хил кайфият нафақат инсонларда, балки тўрт унсур таъсирида ривожланадиган табиат дунёсидаги борлиқ жонсиз ва жонли мавжудотларда ҳам мавжуд. Шу жумладан инсон саломатлиги учун ишлатиладиган табиий дорилар ҳам иссиқ, совуқ, ҳўл, қуруқликдан иборат тўрт хил кайфиятига эга.
Демак, бутун коинот ва курраи замин ҳаёти учун иссиклик, совуклик ёки унинг манбалари бўлган кун нури, ҳаво, сув, тупроқ, зарур бўлганидек инсонларнинг ҳаёт кечириши учун ҳам бу омиллар ниҳоятда зарур омиллар бўлиб ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, ўзбек халқ табобати ва унинг доригарлиги бир бутун назария бўлган тўрт чўнг унсур таълимоти ва ундан келиб чиқиб шаклланган таълимотлар асосида ривожланган яхлит бир фандир.

Nigora Umarova
11.11.2009, 17:31
http://img.uforum.uz/images/fenydfc4291102.jpg (http://%5BIMG%5Dhttp://img.uforum.uz/images/fenydfc4291102.jpg%5B/IMG%5D)

Рус табобатининг моҳир билимдони Геннадий Малахов ва Муҳаммаджон Ҳамроевларнинг "Чорсу" бозори бўйлаб сайёҳати.

http://img.uforum.uz/images/akqnbym5804849.jpg (http://%5BIMG%5Dhttp://img.uforum.uz/images/akqnbym5804849.jpg%5B/IMG%5D)

http://img.uforum.uz/images/xxmxlag9412014.jpg (http://%5BIMG%5Dhttp://img.uforum.uz/images/xxmxlag9412014.jpg%5B/IMG%5D)

Ўзбекча савдолашиш.

http://img.uforum.uz/images/vnkmfmy3592941.jpg (http://%5BIMG%5Dhttp://img.uforum.uz/images/vnkmfmy3592941.jpg%5B/IMG%5D)

Ўзбекистон халқ табобати академиясида.

Nigora Umarova
11.11.2009, 17:46
Агар мавзу сизда озгина бўлсада қизиқиш уйғотган бўлса, мижоз ва инсоннинг мижозига хос хусусиятлар ҳақидаги хабарларни ҳам жойлаштираман.

Kahramon Jalilov
17.11.2009, 17:30
Ҳовлимиздаги дорихона
Пиёз -танга даво қишу ёз.
Пиёзнинг 400 га яқин тури булиб, 230 тури диёримизда кенг тарқалган. Унинг шифобахшлиги Шарқ мамлакатларида қарийб тўрт минг йиллар муқаддам аён эди. Уруғи доғни кетказади. Туз билан қушиб ишлатилса сўгалларни туширади, суви чиркин яраларга фойда қилади. Қулок, шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлганда, кулоққа томизилади.
Ичак уктин-уктин оғриганда, сариқ касаллигида, колит, қабзият, атеросклероз хасталикларида, тумовга қарши, чипқонда гижжаларни туширишда пиёздан фойдаланиб келинган.
Бир нарса хотирамдан сира кутарилмайди. Қўшнимнинг икки ойлик қизчаси бошида яра пайдо бўлиб, анча вақтгача тузалмади. Тиббиёт ожизлик килди, шифокор харакати зое кетди. Мехридарё онанинг елиб-югуриши, барча харакатлари бехуда кетар, йиринглар эса болага азоб берарди. Айрим кишилар "Энди у тузалмайди, тузалса хам кал булади, қиз болага бу катта доғ" дейишди. Хох, ишонинг, хох. ишонманг, кизча икки ёшга қадам қуйганда ховлида барқ уриб ўсаётган пиёзнинг баргини узиб, ея бошлади. Кук пиёзни шундай иштиёқ билан ер эдики, уни курган ота-онаси хайрон қоларди. Пировардида 3-4 кун ичида бошидаги йирингли яра битиб, кейинчалик ундан асорат хам қолмади. Сочлари усиб, тенгқурларга тенглашиб колди, (хозир у 35 ёшда), Оиласида энг куп пиёз еган бу қиз шундан буён хеч бир дардга чалинмади.
Ха, пиёз фақатгина зиравор неъмат, тотимлик озик, булиб қолмай, балки инсонни қатор касалликлардан мухофаза қилувчи дори хамдир. У меъда безлари фаолиятини яхшилайди, пешоб хайдайди, пешоб йулларида пайдо булган қум ва тошларни эритади,йуталга қарши даво бўлади, балғам кўчиради. Ангинада, милк ва нафас йуллари шамоллаганда туғралган пиёзни косага солиб, устига энгашилади ва бошга румол ёпиб, ўн дақиқа давомида чуқур нафас олинади.
Пиёз вужудимиздаги қанд микдорини камайтиради.
Буғда пиширилган ёки қўрга кўмилган пиёз чипқонни етилтиради. Майдаланган пиёз чакка ва манглайга қўйилса, бош оғриғи кетади. Қадокдан халос бўлиш учун ошхона сиркасини қайнатилган пиёзга қўшиб артилади. Шунингдек, пиёз баргларини қалин хил барра пиёз иштаха очади, соч тукилишидан асрайди.
Булғориялик олимларнинг фикрига кўра тумов, гриппда барра пиёз шарбати билан намланган пилик бурун катакларига қўйилса яхши самара беради, Кўк пиёзни кўп еб хам бўлмайди, унда эфир мойи ва пурин моддалари кўп бўлгани сабабли меъда, ичак йўли, жигар ва буйрак фаолияти суст булган кишиларга нохуш таъсир этади.
Мирзамир
МИРЗАШАРИПОВ,
доришунос.

Muhammadjon
07.08.2010, 16:14
Илтимос, кучала хакида имкони борича купрок маълумот беринглар.

axmedovshuhrat
09.08.2010, 14:22
Рус табобатининг моҳир билимдони Геннадий Малахов
Моҳир билимдондан чиққан фикрлар бўлмиш уренотерапияга фикрингиз, ростдан ҳам пешобдан тузалса бўладими?
мана бу URLларга кириб кўринг.
[URL="http://www.kp.ru/daily/23917.3/68555/
http://ru.wikipedia.org/wiki/Малахов%2B

Nigora Umarova
10.08.2010, 09:05
Рус табобатининг моҳир билимдони Геннадий Малахов
Моҳир билимдондан чиққан фикрлар бўлмиш уренотерапияга фикрингиз, ростдан ҳам пешобдан тузалса бўладими?
мана бу URLларга кириб кўринг.
[URL="http://www.kp.ru/daily/23917.3/68555/
http://ru.wikipedia.org/wiki/Малахов%2B

Bilmadim davolanib ko'rmaganman. Biroq undan davolanish haqidagi urinoterapiyaga oid kitoblarni o'qiganman. Ming og'ir dardga chalingan taqdirimda ham davolanishning boshqa usulini qidirishga harakat qilardim.

Sanjar Dusmukhamedov
10.08.2010, 09:16
Ming og'ir dardga chalingan taqdirimda ham davolanishning boshqa usulini qidirishga harakat qilardim.

Аввалам бор бунакангги касалга чалинмангку лекин даволанишнинг бошка иложи топилмасачи?

Моҳир билимдондан чиққан фикрлар бўлмиш уренотерапияга фикрингиз, ростдан ҳам пешобдан тузалса бўладими?

Уренотерапиядан тузалган одамни курганман. 2 ёшида касалхонадан "Тайёргарлигингизни кураверинг" деб чикариб юборишган бола хозир 21 га кирди. Кандай касалликдан, кайси йул билан даволанишдан катъий назар авваламбор уша нарсага ишонч, уша нарсага ихлос керак.

axmedovshuhrat
11.08.2010, 05:55
Ming og'ir dardga chalingan taqdirimda ham davolanishning boshqa usulini qidirishga harakat qilardim.
Мисол учун сизга туяни ҳалигисини ейишни маслаҳат беришса ҳам шундайми?!
Уренотерапиядан тузалган одамни курганман. 2 ёшида касалхонадан "Тайёргарлигингизни кураверинг" деб чикариб юборишган бола хозир 21 га кирди. Кандай касалликдан, кайси йул билан даволанишдан катъий назар авваламбор уша нарсага ишонч, уша нарсага ихлос керак.
У уринкадан эмас, айнан ишончдан тузалган. Уринка сабаб бўлган, даво эмас ИМХО.

Nigora Umarova
11.08.2010, 09:55
Ming og'ir dardga chalingan taqdirimda ham davolanishning boshqa usulini qidirishga harakat qilardim.
Мисол учун сизга туяни ҳалигисини ейишни маслаҳат беришса ҳам шундайми?!


Shunday. O'lsam o'lardimki makruh narsani og'zimga olmasdim/

greg
11.08.2010, 12:13
У уринкадан эмас, айнан ишончдан тузалган. Уринка сабаб бўлган, даво эмас ИМХО. - катта одамларни "обсуждать" килаётган мавзуларини каранг... ;) (Хазил). Менимча, одам танасидан зарарли элементларни чикараётган суюкликни "кайта ишлатиш" (яъни ичиш) - бу нотугри. (ИМХО)

Sanjar Dusmukhamedov
11.08.2010, 13:00
Менимча, одам танасидан зарарли элементларни чикараётган суюкликни "кайта ишлатиш" (яъни ичиш) - бу нотугри.

Хурматли greg, (ман 1 та Greg ни билардим "Greg House") у хам билса керак одам бирон касалликка чалинганда танасидаги аъзолари яхши ишламиди балки шу туфайли "Зарарли" чикиндилар билан бирга фойдали витаминларни хам чикитга чикарар?

Shunday. O'lsam o'lardimki makruh narsani og'zimga olmasdim/

– Так не бывает! Наши тела ломаются, иногда, когда нам 90, иногда до рождения, и это всегда случается, и в этом нет никакого достоинства. Мне всё равно, можете ли вы ходить, видеть, вытирать собственную задницу. Болезнь всегда отвратительна! Всегда! Вы можете жить с достоинством, но вы не можете с ним умереть.
(С) HOUSE MD

greg
11.08.2010, 14:23
балки шу туфайли "Зарарли" чикиндилар билан бирга фойдали витаминларни хам чикитга чикарар? - унака булган такдирда хам, нотугри деб хисоблайман.

House сериалидан цитата учун рахмат. Лекин, хаммани уз фикри уз хаёти учун. :)

Kavsar
22.08.2010, 21:44
Tabobatda shamollashga qarshi yaxshi samara beradigan narsa tarvuzning suvini qaynatib ichish ekan. "Naqshbandiya" jurnalidan o'qigandim. Apisilin, rinza kabi dorilarni tavsiya etmayman. Shu jumladan teraflyni ham. Teraflyu parashogi o'zimizning limon choy bunday olganda..

Lekin tarvuzni suvini qaynatib ichilsa grippdagi bemor ham 2 kunga qolmay tuzaladi. Bu muolaja Sino tabobatida amalda bo'lganlardan ekan..

Avvalambor hech kim kasal bo'lmasin.

Fahrulla
27.04.2012, 23:09
сурати йук киши бу мен эмасми ишкилиб?
Илтимос, сурат куйишнинг иложини килолмаяпман, ёрдам берингизлар.
олдиндан рахмат.

Fahrulla
27.04.2012, 23:16
Сийдикдан тузалиш масаласи жуда мураккаб менимча. Сийдик асосан мочевина ва креатинин моддасидан ташкил топади. Бу организмдаги оксил алмашинуви охирги махсулоти булиб, азот колдиклари хисобланади. Табиатда барча моддалар айланишини унутмаслигимиз керак. Умуман олганда биз бугун эрталаб ичган чойимиз, ерда одамзод пайдо булганидан буён тирик организмларда неча марта айланиб чикканини Аллохнинг узи билади. Бу моддага инсон нима ном бериши катта ахамиятга эга менимча, агар сийдик деб карасак у "ифлос нарса", агар уни мочевина деб карасак уни хусусиятига караб албатта бирор нарса учун фойдаланса булади.

Fahrulla
27.04.2012, 23:28
Нигора Умаровага катта рахмат. Утган сахифаларда жуда батафсил маълумотлар берибдилар. Менга жуда ёкди. Табобатни хозирги замонавий фундаментал фанлар билан изохлашга хали хеч ким журъат килолмаяпти, айникса "мизож назарияси" буйича 10 йилдан бери "кавлаб" келаяпман, мактанишга арзигулик иш килганим йук. Лекин насиб этса, бу назарияни янги вариантини "коралаш" ниятим йук эмас. Шунга фикрларингиз жуда керак. Хамма маслахат берувчиларга олдиндан рахмат!

Nigora Umarova
28.04.2012, 15:40
сурати йук киши бу мен эмасми ишкилиб?
Илтимос, сурат куйишнинг иложини килолмаяпман, ёрдам берингизлар.
олдиндан рахмат.

Forum adminstratori Eldar Ishimbayevga iltimos qilib suratingizni yuborsangiz, suratingizni joylashtirib beradilar.
e.ishimbaev@uzinfocom.uz

Tulqin Eshbekov
29.04.2012, 06:18
suratingizni joylashtirib beradilar.

Қанийди, барча форумдошлармизнинг муборак чеҳраларини шу тариқа кўриш насиб этса! :)

Tulqin Eshbekov
29.04.2012, 06:23
ростдан ҳам пешобдан тузалса бўладими?

Бўлади! Чўкканга чўпдан мадад, қабилида иш тутиб, дардига пешобидан дармон топганларни аниқ биламан! :)

Shokir Dolimov
29.04.2012, 07:26
ростдан ҳам пешобдан тузалса бўладими?

Бўлади! Чўкканга чўпдан мадад, қабилида иш тутиб, дардига пешобидан дармон топганларни аниқ биламан! :)

Ёшлигимда, агар етиши қулай бўлган бирон-бир жойим, мисол учун, бармоғимни кесиб ёки шилиб олсам, энам раҳматли: «Югур болам, ҳожатхонага кириб, жароҳатинг устига сийиб юбор», дер эди.
Кейинчалик эса Иккинчи жаҳон уруши йиллари фронт чизиғига яқин дала госпиталларига спирт етказиб бериш масаласи мураккаб кечгани боис, жанг майдонидан эндигина олиб чиқилган ярадорларнинг жароҳатларига дастлабки тиббий ишлов бериш амаллари айнан пешоб воситасида бажарилганидан хабар топганман.

Tulqin Eshbekov
29.04.2012, 10:43
жароҳатинг устига

Куюб қолган жойга ҳам сепилса ачиши таққа тўхтайди! :)

barlos
29.04.2012, 12:35
Куюб қолган жойга ҳам сепилса ачиши таққа тўхтайди! :)

Домла, деярли ҳар бир постингизда :) смайлигини ишлатасиз. Кулинг, умрингиз узаяди деган фикрга амал қилар экансизда-а? :) (ҳазил) Демоқчи бўлганим, кулгу, юқори кайфият ҳам соғлиқ учун муҳим омил саналади, тўғрими?

Fahrulla
06.05.2012, 23:30
Любопытный факт: в Кордове есть памятник Авиценне. Говорят за то, что научил воду кипятить, чем спас много народу от инфекций!!!

согласно распространенной версии, термин «медицина» произошел от латинизированного «мадад Сина» (в переводе – исцеление от Сина) или от сокращенного «метод Сина».

Еще при жизни ибн Сина был удостоен таких высоких титулов, как Худжа-тул Хакк (доказательство или авторитет истины), Шейх-ур-Раис (глава мудрецов), Хаками бузург (великий исцелитель), Шараф-ул-Мулк (слава, гордость страны).

albatros
06.05.2012, 23:56
Сийдикдан тузалиш масаласи жуда мураккаб менимча. агар уни мочевина деб карасак уни хусусиятига караб албатта бирор нарса учун фойдаланса булади.

ростдан ҳам пешобдан тузалса бўладими?
Бўлади! Чўкканга чўпдан мадад, қабилида иш тутиб, дардига пешобидан дармон топганларни аниқ биламан! :)

Siydik bilan davolanish makruh. Insonning peshobi og'ir najozat hisoblanadi. U bilan davolanishni sha'riatimiz qoralaydi. Uning o'rniga boshqa dori-davo ishlatgan ma'qul.
Izoh: bu yerni ko'ring (http://islom.uz/content/view/935/137/)

Fahrulla
07.05.2012, 00:09
Siydik bilan davolanish makruh.

Гапингизга кушиламан, дустим. Сузимни ярмини оффтопга олманг, тулик маъноси чикмай колади, илтимос. Уни макрухлигини биламиз, баъзи шароитларни хам назарда тутамиз. Макрух- ёмон курилган амал дегани. Сийдикдан жирканмаган одам булмаса керак...

Tulqin Eshbekov
07.05.2012, 06:26
кулгу

Кўп мавзуларни кулдириб тушунтирган устозларнинг ўша усули ёққан. Шу анъанани давом эттириш асносида шундай йўл тутаман. Ҳаётда :( га қаршиман. :)

sha'riatimiz qoralaydi

Ҳамма нарсага диний тус беравериш тўғримикин? Халқ табобатини бир чеккага суриб қўйиш керакми? Жони оғриган одам "чўкканга чўпдан мадад" қабилида иш тутишини тўғри тушуниш керакдир?
Саводхонлик масаласига келсак,

og'ir najozat

иборасини нотўғри қўллаяпсиз. Биринчидан, "нажосат" деб ёзилади, иккинчидан, унинг оғир-енгили ҳақида бирор манбада ўқиганмисиз?

albatros
07.05.2012, 11:53
sha'riatimiz qoralaydi

Ҳамма нарсага диний тус беравериш тўғримикин? Халқ табобатини бир чеккага суриб қўйиш керакми? Жони оғриган одам "чўкканга чўпдан мадад" қабилида иш тутишини тўғри тушуниш керакдир?
Саводхонлик масаласига келсак,

Sog'liqni saqlash uchun bundan boshqa yo'llar bordir ehtimol. Xalq tabobatida, xususan Ibn Sino bobomiz ham siydik bilan davolaganini o'qiganmisiz(agar o'qigan bo'lsangiz marhamat manbaasini ko'rsating). Din uchun emas, xususan inson ekanligimizni ham nazarda tutgan holda bu usuldan foydalanish noo'rin ekanligini anglashimiz lozim menimcha. Musulmon ekanmiz avvalo din nuqtai nazaridan ham har bir amalga e'tibor bermoq burchimiz ekanligini siz yaxshi bilsangiz kerak domla.

og'ir najozat
иборасини нотўғри қўллаяпсиз. Биринчидан, "нажосат" деб ёзилади, иккинчидан, унинг оғир-енгили ҳақида бирор манбада ўқиганмисиз?
Yozuvda grammatik xatolik bor(buning uchun uzr so'rayman), ammo bu yerda uni xato yozilgani emas, yuqoridagi fikrlarga qaratilgan mazmuni ahamiyatliroq... Peshobning og'ir najozatligi va u bilan davolanish harom ekanligini o'zim o'ylab chiqmaganman. Shuning uchun yuqorida ham manbaasini ko'rsatib o'tdim. Yana kirib ko'ring (http://islom.uz/content/view/935/137/)

Tulqin Eshbekov
09.05.2012, 06:56
avvalo din nuqtai nazaridan ham har bir amalga e'tibor bermoq burchimiz

Бу ҳаммамиз учун ҳам олий қадрият, албатта.

Xalq tabobatida, xususan Ibn Sino bobomiz

Абу Али ибн Сино бобомизнинг тиббий кашфиётлари илмий асосланган!
Халқ табобати эса ўзга бир олам. Ёшлигимизда бунинг кўп хилларини кўрганмиз. Масалан, гўдак қорни дамласа, чумчуқнинг увоқдеккина тезакчасини суюлтириб ичкизишганини кўрганман. "Мезим"дан ҳам самаралироқ таъсир кўрсатиб, бир пастда гўдак чеҳрасида табассум ила ором ола бошлаган!!
Қорни оғриган ўнлаб гўдакларнинг қорнига нон силаб, кучукка ташлаганлар, бу ҳам яхши самара берганининг гувоҳи бўлганман.
Бунақа мисоллар жуда кўп.
Энг эътиборлиси, дард ҳам кўп, уни даф этишга қаратилган дармонлар ҳам роса кашф этилган-да. Шахсан мен халқ табобатини замонавий тиббиётдан кам кўрмайман. Яқин инсонларимдан бирининг камқонлик касалини замонавий тиббиёт соҳиблари тузата олмади. Халқ табобати усталаридан бири уни беш кун деганда шундай даволадики, мана, олти йилдан бери бу дард нималигини тамомила эсдан чиқарган!!!

Peshobning og'ir najozatligi va u bilan davolanish harom ekanligini o'zim o'ylab chiqmaganman.

Пешоб мавзусига келсак, бир кун кўришиб қолганимизда шундоқ натижаларини изоҳлаб ва исботлаб бераманки... у ёғини қандоқ қабул қилиш ўзингизга ҳавола. Ҳар қалай унинг аҳамияти ва самараси ҳақидаги гаплар менинг ҳам кашфиётим эмас. :)

Fahrulla
18.05.2012, 22:31
гўдак қорни дамласа, чумчуқнинг увоқдеккина тезакчасини суюлтириб ичкизишганини кўрганман. "Мезим"дан ҳам самаралироқ таъсир кўрсатиб, бир пастда гўдак чеҳрасида табассум ила ором ола бошлаган!!
Қорни оғриган ўнлаб гўдакларнинг қорнига нон силаб, кучукка ташлаганлар, бу ҳам яхши самара берганининг гувоҳи бўлганман.

Одамлар орасида Ибн Сино даволаш усулларини халқ ўзи ўйлаб топган усуллар билан чалкаштирадиганлар кўп, бунга сабаблар бор. Халқда ишлатиладиган хамма нарсалар хам "халқ табобати" бўлмаса керак. Лекин халқ табобати деганда айнан Ибн Сино табобати назарда тутилади. Халқ табобати деганда луғавий маънода иккаласи хам назарда тутилади.

Fahrulla
05.06.2012, 14:00
Бод касаллиги ҳақида гаплашсак. Менимча бу жуда фойдали.
Бод-бу ревматизм, тўғрироғи ревматик касалликлар. Умуман олганда хозир бу касалликларни даволашда кўп муаммолар мавжуд. Кўпинча бу сурункали холатга ўтиб беморнинг умрини охиригача безовта қилади, мехнат қобилиятини камайтириб боради. Бундан ташқари тўхтовсиз азоб беради. Баъзи врачларнинг айтишича ревматоид артритни даволаб бўлмас эмиш, факат ремиссияга ўтказиш мумкин экан, яъни кам оғриқли фазага. Шу гаплар хаётда тўғрими? Сизларнинг фикрингиз қандай?

barlos
05.06.2012, 14:42
ревматоид артрит

даволаш усуллари хусусида маълумот берилса яхши бўларди...

Мухаммад Сохиб
10.06.2012, 16:12
Пешоб билан одам огрикдан кутулади. Касалликдан эмас. Бу худди ёрик деворни лой билан ямалганга ухшайди. Кайтанга ямок остида турфа ташки таъсирлар натижасида хосил буладиган бошка ёриклар хам куринмай колади. Сийдик хам яралардаги огрикни колдириб, организм уз хусусиятига кура ташкарига чикариб ташлаётган захарлар йулини тусади. Натижада ёрик ямалади. Организмда колган захарлар эса барибир кайси йул биландир ташкарига чикиши керак. Агар бу Аллохнинг мархамати билан кичик ёки катта хожатларда ёхуд кон олдириш кабиларга тугри келиб колмаса, касаллик бошкача тус олади. Балким у Экзема булар, балким Грибок балким яна бошка бир нави...
Огрикни душман деб билмаслик керак. Тана кутарадиган огрикка оз сабр килинса, аста аста хаммаси жойига тушади. Агар овкатланишни тухтатиб факат сув ёки дамламаларни узи билан кифояланиб турилса, касалликдан кутулиш жараёни янада тезрок кечади.
Пешоб, Арок, Коняк, Спирт(медицинаники эмас) каби булмагур нарсалар билан даволанилмайди. Огрикдан гунох ортириб халос булинади.

Fahrulla
09.07.2012, 21:04
Менда оригинал даволаш усуллари бор, табобат буйича:
"Занжабил мураббоси" ва женьшень настойкаси билан 2 -3 ойлик курсдан кейин ревматоид артритни тузатганмиз.

barlos
10.07.2012, 20:44
Менда оригинал даволаш усуллари бор, табобат буйича:
"Занжабил мураббоси" ва женьшень настойкаси билан 2 -3 ойлик курсдан кейин ревматоид артритни тузатганмиз.

Марказ ёки даволаш маскани номи, жойлашган жойи, мўлжал (ориентир), телефон рақамларингизни ДМга юборсангиз...

Nigora Umarova
07.08.2012, 15:29
Оғриқларни тўхтатиш ҳақида

Оғриқларнинг сабабларини билдинг. Сабаб иккига бўлинади: мизожнинг тўсатдан ўзгариши ва узлуксизликнинг ажралиши. Кейин оғриқлар сабаблари баёнининг ё иссиқ ёмон мизожга, ё совуқ ёмон мизожга, ё моддасиз қуруқ мизожга, ё каймус моддали қуруқ мизожга, ё елга, ёки шишга келиб етишини билдинг. Оғриқни тўхтатиш шу сабабларга қарши курашиш билан бўлади. Сабаблардан ҳар бирининг зидди қанақа бўлишини билдинг; ёмон мизож, шиш ва бод қанақа бўлишини ва қандай даволанишини ҳам билдинг.
Кучаяётган ҳар бир оғриқ ўлдиради; бундай оғриқдан бошлаб гавда совуши ва қалтираши пайдо бўлади, кейин томир уруши кичиклашади, кейин тўхтайди, сўнгра (касал) ўлади.
Оғриқни тўхтатувчи нарсаларнинг ҳаммаси ё мизожни ўзгартирувчи, ё моддани эритувчи, ё увуштириб сезгисиз қилувчи нарсалардир.
Увуштирувчи нарса оғриқни кетказади, чунки ўша аъзо сезгисини кеткизади; сезгисини кеткизиш икки сабабнинг бири билан; ё ҳаддан ташқари совитиш билан, ё ўша аъзонинг қувватига қарши турадиган ўз заҳари билан бўлади.
Бўшаштирувчи дорилар (оғриқни) секин тарқатувчи дорилар тўдасидандир. Чунончи: зиғир уруғи, укроп, қашқар беда, мойчечак, петрушка уруғи, аччиқ бодом, биринчи даражадаги ҳамма иссиқ дорилар, айниқса, бир оз ёпиштириш қуввати бўлган дорилардир; масалан, олхўри елими, крахмал, қалай ва қўрғошин упаси, заъфарон, ладан, гулхайри, амом, карам, шолғом ва (кейинги) иккитасининг қайнатмалари; чарви ёғлари, ҳўл зуфо мазкур (ўсимликлардан) олинган ёғлар, сурувчи ва бўшатувчи дорилар — (оғриқни тўхтатувчилар) жумласидандир.
Агар бўшалишга эҳтиёж бўлса, (юқоридаги) бўшаштирувчи дориларни бўшалгандан кейин ишлатиш керак; (бўшатилиш натижасида) ўша оғриқли аъзога қуйилаётган модда узилади.
Шишларни пиширувчи ёки тешиб оқизувчи ҳамма нарсалар ҳам (аста-секин тарқатувчилардандир).
Увуштириб (сезгисиз) қилувчиларнинг энг кучлиси афюндир; Меҳригиё меваси ва уруғи ҳамда илдизининг пўстлоғи, кўкнорлар, мингдевона, сас-сиқалаф, итузум ва сутчўп уруғи, қор ва совуқ сув ҳам шулар тўдасидандир.
Кўп вақт оғриқларнинг сабаблари тўғрисида янглишилади, улар иссиқ ё совуқ, ё ёстиқнинг ёмонлиги, ё ётар жойининг носозлиги, мастлик ё бошқа сабаб билан йиқилиш каби сиртқи ҳодисалар бўлатуриб, оғриқларга гавдадан сабаб қидириш хатодир. Шунинг учун ўша сиртқи ҳодисаларни аниқлаш, оғриқли аъзода тўлиқлик бор ё йўқ эканини ва у аъзодаги тўлиқликнинг сабабини аниқ-лаш керак бўлади.
Гоҳо сабаб сиртдан бошланиб сўнг ичида ўрнашиб олади. Масалан, совуқ сув ичган кишининг сув сабабли меъда ва жигар соҳаларида оғриқлар пайдо бўлади. кўпинча бунда бўшатиш каби катта бир ишга муҳтож бўлинмайди. Шундай пайтда (у кишига) ҳаммомга тушиш ва етарли даражада ухлаш кифоя қилади. Яна бир мисол, бир киши иссиқ нарса еб, унда қаттиқ бош оғриғи пайдо бўлса, ундай кишига совутилган сув ичиш кифоя қилади.
Гоҳо оғриқни кетказиши мўлжалланган нарса-нинг таъсири суст бўлиб, оғриққа чидаб туриш мумкин эмас; чунончи, ичакларнинг толаларида қамалиб қолган ва қуланж оғриғини яратувчи модданинг бўшатилиши, ёки таъсири тез бўлади-ю, лекин хавфи зўр бўлади; чунончи қуланж касаллиги-да оғриб турган аъзони увуштирувчи дорилар билан сезгисиз қилиш. Ана шунда даволовчи ҳайронликда қолади, энди унинг фикри кучли бўлиб икки муд-датнинг қайсиси, яъни қуватнинг жойида бўлиши муддати узунроқми, ёки қуланж оғриғининг муд-дати узунроқми фаҳмлаши керак. (Шунингдек,) — икки ҳолнинг қайси бири, яъни оғриқ зарарлироқми ёки аъзонинг увуштириб сезгисиз қилишдаги хавф зарарлироқми, ана шуларни билиб, тўғриро-ғини ишлатиш керак бўлади.
Гоҳо оғриқ давом этиб кучайса ва зўрайса ўлдиради; увуштириш эса бошқа бир йўлдан зарар қилса ҳам ўлдирмайди. Сенинг давомли ва тўғри илож билан бу зарарни кетказишинг ва тўғри муолажа қилишинг мумкин бўлади. Шу билан бирга увуш-тирувчи дорининг таркибига ва кайфиятига қарашинг керак. Улардан кучсизроғини ва шунда ҳам ўз тарёки билан қўшиб тайёрланганини ишлатиш ке-рак, лекин аҳвол жуда оғир бўлиб, кучли увушти-рувчи дорига муҳтож бўлсанг (бундай қилма).
Гоҳо аъзоларнинг баъзиси увуштирувчи дори-дан (ёмон) таъсирланмайди ва у дори ўша аъзога катта зиён етказмайди. Масалан, тишларга увушти-рувчи дори қўйилганда шундай бўлади.
Кўпинча оғриқни қолдирувчи дорини ичиш тузукроқ бўлади. Масалан, кўз оғриғи учун сезгисиз қилувчи дори ичишнинг зарари кўзга уни қўйишдаги зараридан камроқдир.
Гоҳо оғриқни қолдирувчи дориларни ичишнинг бошқа аъзоларга етказадиган зарарининг олдини олиш ҳам осон бўлади. Аммо қуланжга ўхшаш касалликда (оғриқни қолдирувчи дориларни ичишнинг) зиёни зўр.Чунки модданинг совиши, қотиши ва беркилиши ортади.
Гоҳо оғриқни қолдирувчи дорилар ухлатиш билан оғриқни тўхтатади, чунки уйқу оғриқни тўхташ сабабларининг биридир. Айниқса, моддали оғриқдан оч ҳолда ухланса шундай бўлади.
Кучли увуштирувчи дориларнинг қувватини улар учун тарёқ бўладиган бошқа дорилар билан синдириб ишлатиш бехавотирроқдир. Масалан, филуниё ёки «уч таркибли» исми билан маълум бўлган кулчалар шундай; бироқ буларнинг оғриқни қолдириши бўшроқ. Булардан янгиларининг сезгисиз қилиши кучлироқ, эскиси сезгисиз қила олмасликка яқин, ўртачасининг сезгисиз қилиши ҳам ўртача.
Оғриқларнинг баъзиси жуда қаттиқ бўлиб, бироқ даволаш баъзи вақтларда осон бўлади, чунончи, бод оғриқлари; баъзи вақтларда бод оғриқларига иссиқ сув қуйиш кифоя қилади ва оғриқни тўхтатади. Лекин иссиқ сув қуйишда бир хатар бор. Гоҳо оғриқнинг сабаби шиш бўлатуриб, сабаби бод деб гумон қилинади, ана шу пайтда, айниқса, (оғриқнинг) бошланғич даврида иссиқ сув қуйиб кетказмоқчи бўлинса, зарар зўраяди. Шу билан бирга иссиқ сув қуйиш кўпинча бод оғриғига ҳам зарарли чоралардандир: хусусан (сув) бодни тарқата ол-маганда ва бодлар ҳажмини катталаштирганда (шундай бўлади).
Пахтадоғ ҳам бодни даволаш йўлларидан бири-дир. Пахтадоғнинг энг яхшиси енгилгина, яъни тариқ каби нарсалар билан қилинадиганидир. Лекин кўзга ўхшаш кўтара олмайдиган аъзога латта билан пахтадоғ қилинади.
Қиздирилган (иссиқ) ёғ суртиш ҳам пахтадоғлардан ҳисобланади.
Кучли пахтадоғлардан бири мана бу: бурчоқ унини сирка билан қайнатиб, қуритиб, кейин ўшандан пахтадоғ учун олиб ишлатилади. Шу йўсинда қайнатилган кепакнинг кучи ундан камроқ.
Туздан қилинган (пахтадоғ) ачиштиради, тариқ ундан кўра мосроқ ва кучсизроқ таъсир қилади.
Баъзан (ҳайвонларнинг) сийдик пуфагига (иссиқ) сув солиб ҳам (касал жойга) қўйилади. Бу бехавотир ва майин тадбир ҳисобланади, аммо эҳтиёт бўлинмаса, юқорида зикр этилган (зарарли) таъсирни кўрсатиши мумкин.
Олов билан қортиқ қўйиш ҳам (оғриқни қол-дирувчи) чоралардандир, у бод оғриғини қолди-ришга кучли фойда қилади. Буни бир неча мартаба такрорланса оғриқни тубидан йўл қилади, лекин гоҳо воситалардан бўладиган зарар пайдо бўлади.
Секин ва узоқ вақт юриш оғриқни қолдирувчи тадбирлардандир. Чунки (юришда) бўшаштирувчи ва юмшатиш таъсири бор. Шунингдек, маълум юмшоқ чарвилар биз айтиб ўтган ёғлар, яхши ашу-ла, айниқса, у билан ухлатиш ҳам оғриқларни қолдирувчилардандир. Шодлантирувчи нарсалар билан банд бўлиш оғриқни қолдиришда кучли таъсир қилади.

Абу Али ибн Синонинг "Тиб қонунлари" асаридан, ("Шарқ табобати" журналидан)

Nigora Umarova
07.08.2012, 15:40
Инсоннинг мия фаолияти учун ниҳоятда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари:
Олма, ўрик, мол гўшти, сабзи, гулкарам, селдир, бодринг, гилос, қуруқ мевалар, хом тухум сариғи, балиқ, саримсоқ, узум, буйрак, жигар, сут, зайтун ёғи, пиёз, апельсин, нўхат, картошка, петрушка, қулупнай, ундирилган буғдой, кунгабоқар ёғи, буғдой кепаги, ёнғоқ.

Nigora Umarova
07.08.2012, 16:00
Овқатланишнинг олтин қоидалари

Ичимликсиз овқатланинг!
Овқатланиш жараёнида ва овқатдан кейин ичимлик истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмас. Сув, чой ёки бошқа суюқлик ошқозон муҳитини бузади, ошқозон жавҳарини суюлтиради. Ошқозонда овқат ҳазм бўлиши ўрнига ичакларда бижғиб, турли касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Жағингизни ишлатинг
Овқатни яхшилаб чайнанг. Овқат камида 30 марта чайналиши керак, токи таъми ўзгариб ва бир масаллиққа айлангунча. Бу ҳазм қилиш жараёни тезлашишига ва ҳар доимо одатдагидек кам овқат истеъмол қилинишига олиб келади. Семизликдан парҳез билан эмас, ана шу усул билан қутилиш мақсадга мувофиқдир.

Саратонга учрамаслик учун
Қизилўнгач саратони пайдо бўлишининг сабабларидан бири, бу бизнинг иссиқ овқатни совимасдан (мўътадил ҳароратда) истеъмол қилишимиздир. Лекин совуқ овқат (ойниқса музсандиқдан олиб) истеъмол қилиш ҳам кони зарар. Совуқ овқат балғамни кўпайтиради. Овқатимиз ҳарорати мўътадил бўлиши лозим.

Ичаклар фаолияти бузилганда
Куруқ кўп ёки қора чойни ярим чой қошиғини яхшилаб чайнаб, устидан бир қултум сув ичиб юборинг. Ич суриши тўхтайди. Антибиотик дорига ҳожат қолмайди.

Қорин билан нафас олинг
Кўпчилик кўкрак қафаси билан нафас олади. Бу ҳолатнинг қорин босимига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Оқибатла ички аъзоларда кераксиз тиқилмалар пайдо бўлади. Ошқозон-ичак касалликлари пайдо бўлади. Корин билан нафас олсангиз, диафрагмангиз мушакларини ишга соласиз. Ҳаракатдаги диафрагма ичаклар босимини кўтаради, кўкрак қафас босимини туширади. Бу ҳолат ҳамма ички аъзоларнинг ишлашига ва қоннинг пастдан тепага кўтарилишига ёрдам беради.

Ширинликнинг аччиқ таъми
Барча касалликларнинг негизи ошқозонда! Ибн Сино «касаллик оғиздан киради» деганида нақадар ҳақ эди. Хўш ошқозонингизнинг аъло даражада ишлашини хоҳлайсизми? Дастурхонингиздан қишин-ёзин табиий маҳсулотлар аримасин. Кандолат ҳамда ҳайвонот маҳсулотлари ва ёғли овқатлардан воз кечинг. Чунки ширинликлар «аччиқ» оқибатларга олиб келади. Ваҳоланки пиёз, гармдори, қора мурч, саримсоқ каби аччиқликлар ширин ҳаёт гаровидир.

Жигар нимани яхши кўради?
Жигар ширинликни яхши кўради.
Ширин мевалар (узум, ўрик, нок) ва асалдан бошқа буғдой, гречка, сули ҳамда сут маҳсулотла-ри (сутнинг ўзи эмас) жигар учун айни муддаодир.

Гўшт фойдалими?
Эллик ёшдан ошган ҳар бир инсон гўшт маҳсулотларини ёнғоқ, қўзиқорин, ловия, нўхат билан алмаштириши лозим. Чунки гўшт бу ёшда инсон организми рутубати бўлган енгил ишқорийлик муҳитини бузади ва турли касалликлар келиб чиқишига сабабчи бўлади. Яна бир муҳим маълумот: ҳайвон сўйилганда қўрқув таъсири остида бўлади. Ана шу қўрқув «хабари» гўштда саланган бўлади. Энди бу «хабар»нинг ёши улғайган одам баданига кўчиб ўтиши албатта саломатликка салбий таъсир қилади.

Қовурилган овқатдан воз кечинг
Соғлом ҳаёт кечирмоқчи бўлсангиз дудланган ва қовирилган таомлардан воз кечинг! Овқатни дамлаб пишириш ва буғда тайёрлаш саломалик гаровидир. Ковурилган овқатлар, ёғлиқ шўрвалар, сутли қандолат маҳсулотлари, печенье ва оқ нон, колбаса ва дудланган гўшт маҳсулотлари жуда кўп касалликларни келтириб чиқаради. Эллик грамм дудланган колбасадаги заҳарли моддалар бир қути тамакидаги заҳарли моддалар миқдорига тенгдир.

"Шарқ табобати" журналидан олинди.

barlos
07.08.2012, 16:18
музсандиқ

Тил сандиғим қўшимча битта сўз билан бойиди :)

Nigora Umarova
07.08.2012, 16:58
Тоза руҳ - саломатлик манбаи

Руҳ бирламчидир
Одам нима учун касал бўлади? Ҳакимларнинг фикрича, вужудда касалликларни қўзғатувчилар борлиги ёки унда патологик ўзгаришларнинг келиб чиқиши орқали дардга чалинар экан. Қадимги замон, кўҳна Шарқ табибларининг айтишича, касаллик - бу энг аввало, идрок қилиш, ҳиссиётли-сезги йўллари орқали келиб тушадиган ахбордир.
Масалан, грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекцияларни олайлик. Бу касалликларга асосий сабаб: ҳаво-томчи йўллари орқали ўтадиган вируслар, деб айтамиз. Аммо фақат бугина эмас. Вужудга тушган вируснинг ўзи ҳеч нарса қилолмайди. Вужудига вирус тушганини шу одамнинг ўзи ҳам ҳали билмайди. Тушган вируслар йўлида вужуднинг ҳимоя кучлари ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб, кўндаланг туриб қолади. Аммо ҳамма жойда грипп тарқалганлиги ҳақидаги ваҳимани эшитган ва гриппнинг асоратлари оғирлигидан ҳаяжонга тушган одамлар бу касалликка учрашдан қўрқиб қоладилар, ана шунда, қўрқувдан заифлашган вужуднинг ҳимоя кучлари бўшашади. Касал юқишидан кўрқиш касалликка йўл очиб беради. Ёки аксинча, оммавий шов-шувларга эътибор қилмайдиган, ўзига ишончи кучли одам бир гуруҳ аксираётган ва йўталаётган одам¬лар ичида ҳам бемалол ўтириб, соппа-соғ қолиши мумкин.
Одамзоднинг туғма тарзда орттирган ўз-ўзини бошкариш маркази ташкаридан бўладиган ҳар кандай тажовузларга карши курашиш қобилиятига эгадир. Одамзодда қаршилик кўрсатиш даражаси кучли бўлади. Одамнинг куч-қуввати ҳам шунга ярашадир. Машқ қилиш эса маълум ҳиссиёт ва туйғуларни юзага келтиришга боғлиқ бўлади. Чунки айнан ана шу салбий ҳиссиётлар ва туйғулар касалликнинг юқишига сабаб бўладилар-да ва уларнинг ижобийлари эса касалликдан халос этади ҳам.
Кўп йиллик тажрибаларнинг кўрсатишича, турли ички аъзоларнинг касалликлари билан турғун салбий ҳиссиётли ҳолат ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор экан.
Жигар, ўт пуфаги, меъда ости бези, асабий тарангликлар каби касалликлар қаҳр-газаб, кўролмаслик, ўз қаҳрини арзимас сабаблар билан бошқаларга сочишнинг окибати ҳисобланади. Бироега нисбатан кек сацлаш, ганимлик ҳисси кўпчиликка маълум. Демак, кекчи одам кимгадир нисбатан кўнглида қасос туйғуси билан яшайди, унга яхшигина зарба бериш учун пайт пойлайди. Баъзилар шу ғанимликни доимо ичида сақлайди еа оқибатда бирор аъзосида ана шу тош «пайдо бўлади». Агар қаҳр-газаби жуда кучли бўлса, уни қандай цилиб чиқаришга йўл тополмаса, бу алам ўз ичига караб «кайрилади», яъни ўт пуфагининг букилиши ёки бирор аъзонинг буралиб қолиши юз беради.
Юрак касаллиги - севги ва ишончнинг йўқлиги, мағрурлик, ўзига бино қўйганлик, ичиқоралик, ҳасаднинг «мевасидир». Рашк, тушкунлик ва ғам-ғуссалар юрак етишмовчилигига олиб келади. Бировнинг фикрини ўзлаштириш, кўчирмачилик артмиянинг келиб чиқиши учун қулай шароит яратиб беради.
Эндокрин тизим касалликлари ўзини ҳаммадан юқори қўйиш, худбинлик, такаббур, хомхаёллар оқибатида қўзғалади. Уз тақдиридан, ҳаётидан, шарт-шароитидан норозилик бўйрак усти безларини эзади.
Меъда ости безидаги бузилишлар доимо кимдандир аччиқланиб, хафаланиб юриш, бутун дунёдан безиш сабабли пайдо бўлади. «Ширин турмуш»га интилиш, осон ҳаёт ҳақида хаёл суришдан қандли диабет келиб чиқади.
Меъдада ейилган овқат ҳазм бўлади ва бу ерда фаолият учун зарурий қувват юзага келади. Меъданинг касал бўлиши - бу меъда соҳибининг кимнидир жуда ёмон кўриши, у билан ҳатто бир дақиқа ҳам ҳамсуҳбат бўлишга тоқати йўқлигининг далилидир. Халқда: «Мен уни ҳеч ҳазм қилолмайман»,- деган гап шундай вазиятга тегишлидир.
Қора ўйлар, ичиқоралик, ёмон қилиқлар оқибатида ичакларда муаммолар келиб чиқади. Очкўзлик, бахиллик қисман ич қотишига, кимнидир ёмонлаш, кимгадир таъна цилиш қорин оғригига сабаб бўлади.
Кечирим сўрашни ва кечиришни билинг. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, вужудни тартибга солиш, саломатликни тиклаш ва мустаҳкамлаш учун ҳар ким хулқ-атвори, одатлари, одамларга бўлган муносабатлари устида жиддий ишлаши керак, Ҳаётга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқиши, ўз ҳис-туйғуларини назорат остига олиши талаб қилинади. Саломатликка эришиш ва ички руҳий муаммоларни ечиш йўлида чин дилдан тавба қилиш самарали усул ҳисобланади.

"Шарқ табобати" журналидан

Shokir Dolimov
18.08.2012, 06:20
Ичимликсиз овқатланинг!
Овқатланиш жараёнида ва овқатдан кейин ичимлик истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмас. Сув, чой ёки бошқа суюқлик ошқозон муҳитини бузади, ошқозон жавҳарини суюлтиради. Ошқозонда овқат ҳазм бўлиши ўрнига ичакларда бижғиб, турли касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Аксинча, мева ёки сабзавот шарбатини истеъмол қилмоқ даркор. Зеро, бундай суюқлик ҳазм жараёнини енгиллаштиради.

Nigora Umarova
18.08.2012, 10:04
Аксинча, мева ёки сабзавот шарбатини истеъмол қилмоқ даркор. Зеро, бундай суюқлик ҳазм жараёнини енгиллаштиради.

Har kimning organizmi har xil. :)
Mediklarning fikricha ham ichimlikni ovqatlanishdan oldin yoki bo'lmasa 2 soat keyin ichgan ma'qulroq, degan mulohazani o'qigandim.

Figaro
19.08.2012, 18:23
Менда оригинал даволаш усуллари бор, табобат буйича:
"Занжабил мураббоси" ва женьшень настойкаси билан 2 -3 ойлик курсдан кейин ревматоид артритни тузатганмиз. Balkim diagnoz boshqacharog" bo"lgandir? RA ni butunlay siz aytayotgan yo"l bilan davolash balkim boshlangich stadiyada mumkindir, lekin keyingi stadiyalarda umuman mumkin emas, deb oqiganman. Zanjabil nima ekan?

Fahrulla
25.12.2012, 20:47
Insonda tabiiy mijozlar qanday belgilar bilan ajratiladi? Yani tabiiy mijozlar to'grisida ma'lumot bera olasizlarmi? Bilishimcha inson hayoti va tabobatda bu muhim o'rin tutadi.

Oldindan beriladigan fikrlaringiz uchun tashakkur!!!
Олим ака узр кечикиб жавоб берганим учун. Табиий мизожлар марказий асаб тизимини хисобга олган холда 4 хил бўлади. Сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик. Бу биринчи марта Гиппократ томонидан киритилган гуморал назария таркибида бўлган, кечинчалик Гален, Розий, Ибн Сино буни ривожлантирган. Бизнинг замонамизга келиб физиолог профессор Павлов текширувлар олиб борган ва тасдиқлаган. Бу 4 хил танадаги 4 хил суюқликнинг табиий устунлиги хисобга келиб чиқади деб тушунтирилган, сангвиник қоннинг устунлиги туфайли, холерик ўт (сафро), флегматик балғам яъни (қоннинг албумин ва глобулин, умуман оқсилли қисми) ва нихоят меланхолик савдо (қора сафро, прямой билирубин) устунлиги билан бўлади.
Сангвиник- оптимист, харакат ва фикрлаш тезроқ, қизиққон, жахли тезроқ
Холерик- жахлдор, фикрлаш ва харакат тезлик билан, эшитишга сабрсиз, хулоса тез чиқариш, урушқоқ, кек сақлашга мойил.
Флегматик- писсимист, фикрлашда ва харакатда сустлик, уйқучанлик, "дунёни сув босса тўпиғига чиқмайди ва хоказо. Буларнинг ўртача холатлари хам бўлади ва хаммада бир хил даражада бўлмайди.

Fahrulla
25.12.2012, 20:57
Сообщение от Fahrulla
Менда оригинал даволаш усуллари бор, табобат буйича:
"Занжабил мураббоси" ва женьшень настойкаси билан 2 -3 ойлик курсдан кейин ревматоид артритни тузатганмиз.
Марказ ёки даволаш маскани номи, жойлашган жойи, мўлжал (ориентир), телефон рақамларингизни ДМга юборсангиз...

телефон рақамим- 275-84-54 (уй) Чилонзор 22 квартал,
ревматоид артритнинг охирги босқичларини даволашнинг иложи қийин, бошланганига 7-8 йилгача бўлса натижа бўлиши мумкин, яна кўриш керак, касаллик кечишига хам боғлиқ.
Занжабил бу имбир (русча)

uzorient
25.12.2012, 22:12
Қорин дам бўлишини олдини олишни қандай усуллари бор ...

Fahrulla
25.12.2012, 23:26
Қорин дам бўлишини олдини олиш учун: Ибн Сино тавсияси "қоринни дам қилувчи овқатлардан ва кўп ейишдан сақланиш ва очликка чидаш орқали тадбир қилинади; шунингдек, билиб ўтилган нарсалар билан хазм қувватини кучайтирилади ва елдан бўладиган қуланж (колит) бобида биз баён қиладиган дорилар билан елни тарқатилади. ... игир мураббоси фойдали дорилардан хисобланади."
мен фақат сиз топишингиз осон бўлган "игир мураббоси"ни келтирдим. Бунинг учун игирни янчилганини 2:1 ёки 1:1 нисбатда асалга аралаштирасиз ва 1 чой қошиқдан 2-3 махал истеъмол қиласиз.

uzorient
26.12.2012, 09:53
Қорин дам бўлишини олдини олиш учун: Ибн Сино тавсияси "қоринни дам қилувчи овқатлардан ва кўп ейишдан сақланиш ва очликка чидаш орқали тадбир қилинади; шунингдек, билиб ўтилган нарсалар билан хазм қувватини кучайтирилади ва елдан бўладиган қуланж (колит) бобида биз баён қиладиган дорилар билан елни тарқатилади. ... игир мураббоси фойдали дорилардан хисобланади."
мен фақат сиз топишингиз осон бўлган "игир мураббоси"ни келтирдим. Бунинг учун игирни янчилганини 2:1 ёки 1:1 нисбатда асалга аралаштирасиз ва 1 чой қошиқдан 2-3 махал истеъмол қиласиз.


Ташаккур

Fahrulla
29.12.2012, 01:07
Рух хақида Ибн Сино "Юрак дорилари" китобида:
"Улуғ тангри юракнинг икки бўшлиғидан чап бўшлиғини руҳга ўрин ва унинг вужудга келиш жойи қилиб яратди, руҳни нафсоний қувватлар учун бир улов қилиб яратдиким, у (қувватлар) руҳ воситасидан гавданинг турли аъзоларига тарқалади. Нафсоний қувватлар биринчидан руҳга тааллуқли бўлиб, иккинчидан (руҳ) воситаси билан бадан аъзоларига ёйилади.
(Тангри) руҳни хилтларнинг латиф ва буғ қисмидан, жасадни эса хилтларнинг қуюқ (касиф) ва ерлик қисмидан яратгандир.
(Шундай қилиб) руҳнинг хилтларнинг тоза ва латиф қисмига нисбати баданнинг хилтларга бўлган нисбати кабидир. Аъзо хилтларнинг мизожий бир шаклда аралашишидан вужудга келади ва хилтларнинг айрим таркибий қисмларидан фойдаланмайдиган холларни бу аралашиш орқали қабул этишга қобилиятли бўлади.
Руҳ тўрт хил хилтлар латиф қисмининг мизожий бир сурат- (шакл)га айланадиган аралашувидан вужудга келади, натижада руҳ айрим таркибий қисмлардан вужудга келмайдиган нафсоний қувватларни қабул этишга қобилиятли бўлади. Балки, у бошлаб файзи илоҳий билан вужудга келур. (У файзи илоҳий шундайки), қайси бир нарсани бўлмасин такомиллашишига қобилияти (истеъдоди) тамом ва етук бўлиб, унга футур ва камчилик етмаса, у нарсада билқувва мавжуд бўлганларини феълга (яъни амалга) чиқаради.
Ҳар бир аъзо бир хил жавхарлик хилтлардан ташкил топган бўлса ҳам, уларнинг ҳар бири ўзига хос мизожга эгадир. У аъзоларнинг хар бирида хусусий мизож пайдо бўлишига хилтлар миқдорининг (ўзаро) нисбати ва хилтлар кайфиятининг аҳволи сабаб бўлади. Худди шунингдек, бизда бўлган ҳайвоний, нафсоний ва табиий руҳлар ва буларнинг ингичка венаолари ҳам хусусий мизожга эгадир: уларнинг хар қайсиси жавҳарлари бир хил бўлган хилтларнинг тоза ва латиф қисмидан ташкил топса ҳам, шу қисм миқдорларининг нисбати ва аралашиш кайфиятининг ҳолига қараб ҳар бирининг хусусий бир мизожи бордир. Вужудга келган органлар сон жихатидан кўп бўлса ҳам булардан энг аввал вужудга келгани фақат биттасидир; унинг вужудга келишига боғланиб бошқа органлар вужудга келадилар. (Лекин мана шу энг аввал вужудга келган) битта орган ҳақида ҳар хил фикрлар бор. Худди шунинг сингари биздаги руҳларнинг сони ҳам кўпдир, бириқ хукамоларнинг энг каттаси бўлган зод (яъни Арасту) нинг фикрича энг аввал вужудга келган руҳ бир донадир. Бу руҳ юракда қужудга келади, сўнгра бошқа бошқарувчи аъзоларга ўтиб тарқалади. Бу (бошқарувчи органлардан) қайси бирида қарор топса, ўша ерда хусусий бир мизож пайдо бўлади.
(Шундай қилиб руҳ) мияда шундай бир мизожга эга бўладики, у мизож орқали ҳис ва ҳаракат қувватларини қабул этишга қобилиятли бўлади.
Жигарда эса шундай бир мизожга эга бўладики, у мизож орқали озиқлантириш ва етиштириш ишларини (тарбия) қувватларини қабул этишга қобилиятли бўлади.
Икки моякда шундай бир мизожга эга бўладики, у мизож орқали туғдириш қувватини қабул этишга қодир бўлади.
Гарчи шу ҳакимнинг фикрича бу қувватларнинг келиб чиқиш жойлари юрак ҳисоблансада, унга қарши бўлган (хакимларнинг фикрига) кўра кўрув, эшитув, тотув ва бошқа қувватларнинг келиб чиқиш ерлари миядир. Лекин руҳ бошқа бир органларга келиб ўрнашгач, мазкур қувватларни ҳақиқат ва тўлалик билан қабул этишга қодир бўлади. Масалан, кўз гавҳарининг мизожи руҳнинг мизожи билан аралашса, қўриш қобилияти вужудга келади. Эшитиш канали сатҳига ёйилган нервнинг мизожи билан аралашгач, (руҳ) эшитув қувватига қобилиятли бўлади.
Тил остидаги юмшоқ эт чиқарадиган намликнинг мизожи руҳнинг мизожи билан аралашгач, руҳ тотиш қувватига қодир бўлади.
Қарши (фикрга эга) бўлган ҳакимлардан бир қисми шундай дейди: “руҳ миядан аъзоларга олиб борадиган қувватнинг у аъзолар мизожига эхтиёжи йўқдир. Аксинча, ўша аъзо (ўзига келган) қувватнинг феъли (иши)дан фойдаланади, унинг жавхаридан эмас.
Чуқур текширишга (асосланган) илмий баҳс эса мухолифларнинг бу назарияларини емирди ва руҳ тўла қувватни қурол бўлган иш органида олишлигини аниқлади.
Улуғ табибнинг ҳамкасбларидан бир гуруҳ кишилар юқоридаги фикрга ўхшатиб шундай дейдилар: “Бутун нафсоний қувватлар тўғридан-тўғри юракдан руҳга берилади; руҳ бу қувватларни қабул қилиш қобилиятига эга бўлиш учун мия ва жигар каби бошқа органларга муҳтож эмас”.
Лекин инсоф (билан текшириш) бу назарияни оқламайди, балки ёлғонга чиқаради. ..."
деб ёзган.

Fahrulla
29.12.2012, 08:48
Мен ҳозирда қадимги тиббий ва фалсафий назарияни замонавий талқини устида ишлаяпман. Унинг ахамияти жуда катта. Бебаҳо илмлар яширинган аждодларимиз китоблари ва илмлари жумладан Ибн Сино, Розий, Форобий, Беруний ва деярли барча олимларнинг асосий таянган назарияси бўлган бу. Ўз ишимдан бир қисмини келтирмоқчиман.

АСОСИЙ ҚИСМ
1. УНСУР (СТИХИЯ, ЭЛЕМЕНТ)

Унсур халқ табобатининг биринчи пойдевор тушунчаларидан ҳисобланади. Бизга маълумки, атроф-табиатдаги жисмлар ва танамизнинг аъзолари моддалардан тузилган.
Модда деб - маълум кимёвий хоссага, кимёвий формулага эга бўлган зарралардан ташкил топган физик жисмга айтилади. Моддани ташкил қилувчи зарралар атом, ион ёки молекула кўринишида бўлиши мумкин.
Молекула деб, модданинг кимёвий хоссаларини ўзида сақловчи энг кичик заррачага айтилади.
Табиатшунос файласуфларни унсур ҳақидаги тушунчаларининг барчаси атомнинг ички тузилишига боғлиқ эканлиги шубҳасиздир. Маълумки атомнинг таркибий қисмлари замонавий фанда маълумлир, нейтрон, протон, электрон ва электрон орбиталидан ташкил топган. Гарчи электрон орбитали деган нарса йўқ бўлиб, бу тушунча киритилган бўлса ҳам орбиталда электронлар жойлашишига қараб турлича энергетик ҳолатда бўлади. Масалан, мис атомининг ягона ташқи электрони, энергияни ютиш хисобига 3d 10 ҳолатдан 4s1 ҳолатга ўтади. Яъни ютилиши жараёни электронннинг жойлашишини ўзгартиради.
Тиб қонунларида унсурлар барча жисмлар таркибини ташкил қилиши, уларнинг аралашишидан турли жисмлар пайдо бўлиши хақида гапирилади. Яна улардаги кайфиятлар улар орасидаги муносабатларни, жумладан бирикиш учун зарурлиги айтилади. “Унсурлар қайси бири бўлса хам оддий жисмлар бўлиб, одам танаси ва бошқа нарсалар учун дастлабки бўлаклардир. Оддий жисмлар шундай нарсаларки, улар шакли турлича бўлган бўлакларга бўлинмайди, (балки) мураккаб жисмлар уларга бўлинади. Оддий жисмларнинг аралашишидан коинотдаги турли шаклдаги навлар пайдо бўлади.”
Буни икки даражада тушуниш мумкин. Биринчиси, оддий жисмлар атомни ташкил қилувчи зарралар бўлиб, улар протон, нейтрон, электрон ва элекрон орбитали сақлаган энергиядир. Айнан мана шуларнинг аралашишидан турлича элемент атомлари пайдо бўлади. Иккинчиси, атомлар ҳам айни пайтда турлича аралашиши натижасида бир неча юзминглаб хилдаги моддаларни (яъни навлар) пайдо қилади.
“Табиб, унсурларнинг тўртта ва тўрттадан ортиқ эмаслиги тўғрисидаги табиатшунос олимларга ишонсин.” Чунки бу соҳа фалсафага оид бўлган. Табиатшунос олимларни файласуфлардир. Булар юқорида айтилган нейтрон, протон, электрон ва электрон сақлаган орбитал энергияси.

1-электрон, “ҳаво”
2-протон, “сув”
3-нейтрон, “ер”
4-орбитал, “олов”

2- расм. Атом тузилишида унсурларни кўрсатиш. (Узр расм қўя олмадим)

“Ер оддий жисм бўлиб, унинг табиий ўрни ҳамма жисмларнинг ўртасидир. У, ўз табиати билан ўша ўринда туради, агар ўз ўрнидан ажраса, яна ўшанга томон ҳаракат қилади. Бу –ернинг мутлақ оғирлигидир. Ернинг табиати совуқ ва қуруқдир, яъни унинг табиати шундайки ўз ҳолига қўйилса, четдан бирор сабаб уни ўзгартмаса, унинг табиатидан совуқлик ва қуруқлик пайдо бўлади. Ернинг коинотдаги мавжудлиги тутишга ва барқарорликка, шакл ва тузилишнинг сақланишига ёрдамлашади.”7 Атомнинг тузилиши планетар моделли деб ҳисоблаган, марказда “ер”, худди ер шарини сувли қават ва ҳаволи атмосфера ўрагани каби.
“Сувга келсак, сув- одиий бир жисм бўлиб, табиий ўрни билан, ер ва ҳаво ўз табиий ўринларида бўлганида, ерни ўрайди ва ҳавога ўралиб туради. Шундай ўринда бўлиши унинг нисбий оғирлигидир. Сув совуқ ва ҳўлдир, яъни унинг табиати шундайки, ўз ҳолига қўйилса, четдан бирор сабаб унга таъсир қилмаса, унинг табиатида совуқлик ва ҳўлликдан иборат бир холат пайдо бўлади. Бу ҳолат сувнинг табиатида шундай бир хусусият бўлишидан яъни энг кичик сабаб таъсиридан зарраланиб тарқалиш ва бирика олиш, турли шаклни қабул қила олишидан иборатдир. Сув шу хил сабабга учраса, ўз вазиятини сақлай олмайди. Сувнинг коинотда бўлиши мавжуд бўлакларни майин қилиб уларнинг истаган шаклларини, суратларини, текисликларни ва тузилишни осон қабул қила олишлари учундир, чунки сувнинг тузилиши ва шакллларни бузиши ҳам қабул қилиши ҳам осондир. Шунингдек, қуруқ нарсаларнинг шаклий тузилишларни қабул қилиши ва бузиши қийиндир. Қачон қуруқлик ҳўллиқ билан қўшилса, қуруқ нарса ҳўлликдан фойдаланиб, чўзилишни ва шаклланишни осон қабул қилади. Ҳўллик қуруқликдан фойдаланиб, ўзида пайдо бўлган қаттиқлик ва тикликни сақлай олади. Қуруқ ҳўлга қўшилиб оқиб кетишидан сақланади.” 8. Сув унсури протонга мос келади. Сув ионларга ажраганда протон ва ОН ионига айланишига эътибор беринг. Бундан ташқари водород ионида нейрон йўқ ва бу протондир. Мана шу мусбат зарядланган протон сув молекулалари ўртасида водород боғи пайдо бўлишига сабаб бўлади.
“Ҳаво оддий бир жисмдир. Табиий ўрни – сувдан юқори, оловдан пастдадир. Шундай бўлишига сабаб нисбий енгиллигидадир. Табиати, юқорида айтганимизча, иссиқ ва ҳўлдир. Ҳавонинг коинотда мавжудлиги бор насаларнинг сийракланиши, латиф бўлиши, енгил бўлиши ва кўтарилиши учундир. “ 9
Ҳаво электронга тўғри келади. Иссиқ дейилишига сабаб, энергетик поғога энергиясини сақлайди, ҳўл дейилишига сабаб бошқа электрон билан жуфтлашиши хисобига боғ пайдо қила олади.
Юқоридаги тўрт хил унсурларнинг таъсири устунлик қиладиган ҳолларда моддаларнинг тўрт хил агрегат ҳолатлари юзага келади. Жумладан: қаттиқ, суюқ, газ ва плазма.

Унсур Элементар зарра Агрегат ҳолат
Ер нейтрон Қаттиқ
Сув Протон Суюқ
Ҳаво Электрон Газ
Олов Электрон орбитал энергияси плазма

3-расм.
Хулосалар: умуман олганда, қадимги табиатшунос олимлар томонидан киритилган тушунчаларни ҳозирги замон фанлари фактлари тасдиқлайди. Назарияларда ёзилган ер, сув, ҳаво ва олов каби сўзлар, уларнинг луғавий маъноларига яқин, лекин айнан унсурларнинг бошқача номидир. Уларга нима учун бундай номлар берилганлиги, менимча, 3-расмда ўз аксини топган.