PDA

Просмотр полной версии : Юракка кўмилар асл шоирлар: Муҳаммад Юсуф


Nigora Umarova
21.07.2008, 15:59
Узи улса улар, сузи улмайди,
Хамиша бархаёт насл шоирлар.
Хакикий шоирнинг кабри булмайди,
Юракка кумилар асл шоирлар...

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
21.07.2008, 16:24
Мухаммад Юсуф


http://img.uforum.uz/images/6863441.jpg

(1954- 2001)

Ушанда адашмасам 31 июль эди... Шу машъум кунда биз, халкимизнинг асл фарзанди Мухаммад Юсуфдан айрилганмиз.
Мухаммад Юсуф... Унинг канчадан канча шеърлари халкнинг дилида кушик булиб колди: "Хеч кимга бермаймиз сени, Узбекистон", "Улугимсан Ватаним"... Кайси бир шеърий тупламини очиб караманг, хамма шеърлари кушикка айланиб булганига ишонч хосил киласиз. Шеърларни укиш жараёнида ёнида албатта, оханги хам куйилиб келади.
Шоир шеър хакида, шоирлик хакида куйидаги гапларни айтганди:

Мен шоирман деган зотдан куркинг. Чунки ундан хар балони кутиш мумкин.. Хакикий шоир хеч качон иддао билан узини таништирмайди. Аксинча, уни аллакачон халк танлаб, сайлаб олган булади...
Аслида, шеър хам одамдек гап. Унинг юзи, кузи, киёфаси ва либоси бор. Баъзи шеърлар сатанг аёллардек ясанган. Пардоз-андозни хам жойига куйган. Уларда биргина етишмовчилик бор, холос. Самимият йук.
Шеър нима? Шеър ёзилаверади. Китоблар хам босилаверади. Шоир камайса, ана, канча уддабуронлар бор - китоб камаймайди. Бирок, хакикий адиб, шоир хар йили осмондан чалпакдек ёгилавермайди!


Азизлар, келинглар шоирнинг рухи покларига дуо килайлик-да, ушбу мавзуни халкимизнинг севимли, камтар, шеърлари самимият ила йугрилган шоири Мухаммад Юсуфга багишлайлик.

Мухтарам форумдошлар!

Ушбу мавзуда сиз Мухаммад Юсуфнинг узингиз севиб укийдиган шеърларидан ва рафикалари бугунги кунда Мухаммад Юсуф жамгармасининг раисаси Назира ас- Саломга Мухаммад Юсуфнинг ушалмай колган орзулари-армонлари хакидаги саволлардан
колдиришингиз мумкин.

Сизлардан илтимос, саволларни 24 июль-пайшанба куни соат 18-00 гача колдиринг.

Nigora Umarova
21.07.2008, 16:58
Мухаммад Юсуф

Мухаммад Юсуф 1954 йил Андижон вилоятининг Мархамат туманида дехкон оиласида тугилди. Урта мактабни тугатиб, Республика рус тили ва адабиёти инситутида тахсил олиб, уни 1978 йил тугатган Мухаммад Юсуф китобсеварлар республика жамиятида, 1980-1986-йилларда "Тошкент окшоми" газетасида, 1986-1992 йилларда Гафур Гулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида ишлади. Мухаммад Юсуф 1992-1995 йилларда "Узбекистон овози" газетасида, Узбекистон ахборот агентлигида фаолият олиб борди. 1995-1996 йиллардаДавлат ва жамият курилиши академиясида укиди, 1997 йилдан бошлаб Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси уринбосари лавозимида ишлади. Унинг дастлабки шеърлари "Узбекистон адабиёти ва санъати" газетасида 1976 йилда чоп этилган эди.
1998 йили унинг адабиёт сохасидаги хизматлари хамда купгина шеърларининг халк орасида кушик килиб куйланганлиги назарга олиниб, Мухаммад Юсуфга "Узбекистон халк шоири" унвони берилди.
Мухаммад Юсуфнинг биринчи шеърий туплами "Таниш тераклар" 1985 йилда нашр этилган.. Шундан сунг 1987 йил "Булбулга бир гапим бор", 1988-йил - "Илтижо", 1989 йил - "Уйкудаги киз", 1992 йил - "Эрка кийик" каби тупламлари чоп этилди.
2000 йилда Мухаммад Юсуфнинг сайланмаси, "Халк бул, элим" тупламлари чоп этилган.

Илохим, шоиримизнинг рухлари шод, охиратлари обод булсин!..

Nigora Umarova
21.07.2008, 17:28
Марсия

Кушдай булиб кучогингдан учиб кетди,
Борса келмас манзилларга у хам етди.
Муштокдирмиз шоирнинг хар бир сузига,
Зор килиб кетди-ку, шоир изига.

Алвон-алвон замон келишин кутиб,
Неки дард учраса когозга тукиб.
Таъна-дашномларни юракка ютиб,
Элим, шоир сени ташлаб кетди-ку?!

Ичига ютибди хамма аламин,
Аламлари ила чархлаб каламин.
Халкидан аямай тугри каломин,
Элим, шоир сени ташлаб кетди-ку?!

Шеърият богидан узилди бир гул,
Юртим, васфингни хуп куйлаган булбул.
Богдан богга кучиб юрмаган,
Ёддан чикармасмиз шоирни буткул.

Хурсанд булиб элининг байрамларига,
Шерик булиб унинг андух-гамига.
Чидолмайин бу дунёнинг дардларига,
Мухаммад Юсуф, бизни ташлаб кетди-ку...

Билмайман, буни шеър дейиш мумкинми, йукми, бирок Мухаммад Юсуф вафот этганида камина томонидан бир пайтлар ёзилганди.

Nigora Umarova
21.07.2008, 17:37
Vatanim
Men dunyoni nima qildim,
O`zing yorug` jahonim,
O`zim xoqon, O`zim sulton,
Sen taxti Sulaymonim,
Yolg`izim, Yagonam deymi,
Topingan koshonam deymi,
O`zing mening ulug`lardan
Ulug`imsan, Vatanim…

Shodon kunim gul otgan sen,
Chechak otgan izimga,
Nolon kunim yupatgan sen,
Yuzing bosib yuzimga.
Singlim deymi, Onam deymi,
Hamdardu hamxonam deymi,
Oftobdan ham o`zing mehri -
Ilig`imsan, Vatanim.

Sen Mashrabsan, Xalqda tumor,
Balxda dorga osilgan,
Navoiysan, shoh yonida
Faqirini duo qilgan.
Yassaviysan, meniki deb,
Ko`ringan da'vo qilgan,
Ming bir yog`i ochilmagan
Qo`rig`imsan, Vatanim.

Sen Ho`jandsan, Chingizlarga
Darvozasin ochmagan,
Temur Malik orqasidan
Sirdaryoga sakragan,
Muqannasan qorachig`i
Olovlarga sachragan,
Shiroqlarni ko`rgan cho`pon
Cho`lig`imsan, Vatanim.

Kim Qashqarni qildi makon,
Kim Enasoy tomonda,
Jaloliddin - Kurdistonda,
Boburing - Hindistonda,
Bu qanday yuz qarolig` deb
Yotarlar zimistonda,
Tarqab ketgan to`qson olti
Urug`imsan, Vatanim…

O`g`lim desang osmonlarga
G`irot bo`lib uchgayman,
Chambil yurtda Alpomishga
Navkar bo`lib tushgayman,
Padarkushdan pana qilib
Ulug`beging quchgayman,
G`ichir-g`ichir tishimdagi
So`lig`imsan, Vatanim…

O`tgan kuning - o`tgan kundir,
O`z boshingga yetgan kun,
Qodiriyni bergan zamin,
Qodiriyni sotgan kun.
Qo`lin bog`lab, Dilin dog`lab,
Yetaklashib ketgan kun,
Voh bolam! deb aytolmagan
Dudug`imsan, Vatanim.

Yoningda qon yig`lagan bir
Shoiringga qarab qo`y,
Gar Qo`qonga yo`ling tushsa,
Detdomlarni so`rab qo`y.
Hech bo`lmasa Usmon hokin
Keltirmoqqa yarab qo`y,
Olislarda qurib qolgan
Qudug`imsan, Vatanim…

Sen - shoxlari osmonlarga
Tegib turgan chinorim,
Ota desam, O`glim deb,
Bosh egib turgan chinorim,
Qo`ynimdagi iftixorim,
Bo`ynimdagi tumorim,
O`zing mening ulug`lardan
Ulug`imsan, VATANIM !

Muhammad Yusuf

Nigora Umarova
21.07.2008, 17:42
Шунингдек Мухаммад Юсуфнинг ижоди билан куйидаги веб сахифаларда танишишингиз мумкин.
Туйчи Рузибоевнинг веб сахифаси (http://www.htwm.de/truziboy/adabiyot/myusuf.htm)

ziyouz.com сайти (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=461&Itemid=217)

Шоирнинг рафикаси Назира ас-Саломнинг ижоди билан куйидаги манзилда танишишингиз мумкин. (http://http://ayel.edunet.uz/anazir.htm)

Nigora Umarova
21.07.2008, 18:01
O'zingdan qo'ymasin, xalqim!

Qushday uchib quchog'ingdan dunyo kezdim<
Qancha olis ketsam shuncha qadring sezdim.
Kezib-kezib topganlarim Sog'ich bo'ldi,
Qayda yursam yodi mehring ovunch bo'ldi.
Aylanayin qora qoshu ko'zingdan-a,
O'zingdan qo'ymasin, xalqim, o'zingdan-a.

Birov uchun birovlar tush ko'rib bermas,
Minnat qilmay bir bog' o'tin o'rib bermas.
Bayramingda oylab bazm qilgan kaslar
Boshingga ish tushsa bir kun turib bermas.
Nomus kuyi tushmasin hech bo'g'zingdan-a,
O'zindan aylanay, xalqim, o'zingdan-a!..

Erk vodiysi- zahmatlarga siylovdir bu,

Toy qoqilib ot bo'lguvchi yaylovdir bu.
Ranj chekmasang nurli-nurli tonglar qayda,
Sinovdir bu, balki buyuk sinovdir bu.
Bosh ketsa ham qaytma endi so'zingdan-a,
O'zingdan qo'ymasin xalqim, o'zingdan-a.

Boldan shirin tatir shirin qora bug'doying ham,
O'zingdan bo'lsa gar shohu gadoying ham.
Bir tanu bir jon bir-biringdan rozi yursang,
Payg'ambar ham sendan rozi, xudoying ham.
Gohi ipak, gohi yaktak bo'zingdan-a,
O'zingdan qo'ymasin xalqim, o'zingdan-a.

Er boshiga ish tushsa o't kechkuvchidir,
Chidaymiz-da , bu zahmatlar o'tkinchidir.
Hurliging haq-qolgan bari o'taversin,
bu dunyoda eng yorug' baxt-el tinchidir!..
Ayirmasin beminnat non-tuzingdan-a,
O'zingdan qo'ymasin, xalqim, o'zingdan-a!..

Muhammad Yusuf

Vasliddin Tuychiev
21.07.2008, 19:15
Севимли шоиримиз Мухаммад Юсуф хакидаги баъзи маълумотларни ушбу сахифа (http://literature.uz/uzbek/poetwriter.php?poetid=173&periodid=8)дан хам укишингиз мумкин. Узим ёктирган десам булмайди, чунки у кишининг хеч бир шеъри шеърият ихлосмандларига ёкмаслиги мумкин эмас деб уйлайман. Баъзи шеърларини хам шу сахифага жойлаштирганман. Укиб завк олишингизга аминман.

Vasliddin Tuychiev
21.07.2008, 19:19
Ушанда адашмасам 31 июль эди...

2001 йил 29 июль куни экан.

AbdulAziz
22.07.2008, 07:45
Shoir Muhammad Yusufning Vatan haqida yozgan eng samimiy, sodda, o'zbekona she'rlaridan biri:

IQROR

O, ota makonim.
Onajon o‘lkam,
O’zbekiston, jonim to‘shay soyangga.
Senday mehribon yo‘q,
Seningdek ko‘rkam.
Rimni alishmasman bedapoyangta.

Bir go‘sha suv bo‘lsa, bir go‘sha qirlar,
Qancha yurtni ko‘rdim, qancha taqdirlar.
Qayga borsam suyab, boshni tik tut deb,
Tog‘laring ortimdan ergashib yurar.

Ko‘rdim suluvlarning eng faranglarin.
Yo xudbinman men yo bir sodda kasman men –
Parijning eng go‘zal restoranlarin, B
itta tandiringga alishmasman men.

Na gapga ko‘nayin,
Na til bilayin,
Ko‘zdan uyqu qochdi, dildan halovat -
Uch kunda sog‘insam nima qilayin,
Chala qolar bo‘ldi hamma sayohat.

Bildimki, baridan ulug‘im o‘zing,
Bildimki, yaqini shu tuproq menga.
Bahorda Baxmalda tug‘ilgan qo‘zing,
Arab ohusidan azizroq menga.

Sen bilan o‘tgan har kun bayram - bazm,
Sensiz bir on qolsam vahmim keladi.
Seni bilganlarga qilaman ta’zim,
Seni bilmaslarga rahmim keladi.

Nigora Umarova
22.07.2008, 10:42
Ушанда адашмасам 31 июль эди...

2001 йил 29 июль куни экан.

Васлиддин !
Мен бу манбани шоирнинг рафикаси Назира ас Саломдан олдим.

Masud Mahsudov
22.07.2008, 12:09
Биз бахтли бўламиз

Майли-да, кимгадир
Ёқса,
Ёқмаса,
Уларга қўшилиб
Йиғлашармидик.
Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса
Учрашармидик…

Райҳон ҳидларингни
Йўлларимга сеп,
Кут мени,
Ҳар оқшом,
Кўкка ой чиққан.
Фақат,
Йиғламагин,
Гуноҳим не деб,
Айбинг -
Онанг сени
Чиройли туққан!..

Менга
Бир табассум
Ҳадя эт, эй ёр,
Нур томсин
Лабларинг
Соҳилларидан.
Ўзинг айт,
Сендай қиз
Яна қайда бор,
Киприклари узун -
Кокилларидан?..

Ийманиб яшама
Хаёл пинжида,
Ёйил,
Яйра жоним,
Ўртанма ғамда.
Ғийбатларга чида,
Туҳматга чида,
Сен биттасан, ахир,
Ёруғ оламда.

Мен эса
Ошиғинг сенинг -
Энг ғариб.
Тундан сўз
Қарз олиб,
Тонгга тутгувчи.
Сенинг ёнимда ҳам
Сени ахтариб,
Сенинг ёнингда ҳам
Сени кутгувчи.

Иста,
Тиз чўкаман
Ҳозир олдингда.
Севдим,
Севганимдан
Уялмоқ нечун.
Барча фаришталар
Сенинг қалбингда
Ижарада турган
Қизлар мен учун!..

Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа.
Худо хоҳламаса,
Учрашармидик?!

Samariddin
22.07.2008, 14:20
Тошканда тогларни согиндим
Яшил утлокларни согиндим
Сув буйига чордона курган
Момакаймокларни согиндим

Тошканда тонг шундай бошланар...

Vasliddin Tuychiev
22.07.2008, 14:59
МУҲАББАТ

Муҳаббат, эй гўзал изтироб,
Эй кўҳна дард, эй кўҳна туйғу.
Кўкрагимга қўлингни тираб,
Юрагимни тўкиб қўйдинг-ку.

Қанча кўзлар менга зор эди,
На ғам, на андуҳим бор эди.
Қушдай енгил руҳим бор эди,
Чок-чокидан сўкиб қўйдинг-ку.

Не қилардинг менга тегиб сен,
Енгилмаган эдим - енгиб сен.
Бошларимни ерга эгиб сен,
Қоматимни букиб қўйдинг-ку.

Сен мен учун бир хаёл эдинг,
Яхши бор ё яхши қол эдинг.
Жон керакми - мана ол энди,
Қийнар бўлсанг қийнаб тўйдинг-ку.

Билмам нима эди мақсадинг:
Менга бир жуфт гулинг асрадинг,
Бирин отин Кумуш атадинг,
Бирин исмин Зайнаб қўйдинг-ку.

Муҳаббат эй гўзал изтироб,
Кўчанг кездим сарсон, довдираб,
Юзларимга юзларинг тираб,
Кўзларимни боғлаб қўйдинг-ку!..

Vasliddin Tuychiev
22.07.2008, 15:04
СУВПАРИ

Сени ҳеч ким севолмайди менингдек:
Васлингга зор бу ошиқлар, эҳтимол,
Пойингга тиз чўкиб йиғлар, эҳтимол,
Лекин содиқ бўлолмайди менингдек!..

Алданма ёр, алдамчилар макрига,
Малак бўлма бевафо ишқ шаҳрига,
Улар сени бир босса бас бағрига,
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек.

Йўлинг кесиб ўтсам - ўзим хижолат,
Узоқдан бир сени кўрсам кифоят,
Бир нигоҳинг ўзи менга иноят,
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек

Жонингга жон бўлмайман-у, севаман,
Ёнингга бир келмайман-у, севаман,
Исмингни ҳам билмайман-у, севаман,
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек

Сен кўкдаги ҳарир кўйлак, ҳур-пари,
Кўк кўлдаги тиниб қолган сувпари.
Муҳаммаднинг кўнглидаги дилбари,
Сени ҳеч ким севолмайди менингдек

Vasliddin Tuychiev
22.07.2008, 15:19
ТУШЛАРИМГА КИР

Капалакдай келиб, қошингга қўниб,
Кўзингга термулиб умрим ўтсайди...
Нима ҳам кўрибман, мен йигит бўлиб?
Сочингни силашга қўлим етмайди.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир энди, тушларимга кир.

Товонинг ўпади ариқдаги сув,
Кўйлагинг этагин ўпади майса.
Мен-чи, бир гиёҳча бўлолмадим-ку,
Эй, кўзлари жайрон, кирпиги найза!
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир жоним, тушларимга кир.

Кўчиб бораётир бу умр - карвон,
Кунларнинг бўйнида юрак қўнғироқ.
Мен сенга армону сен менга армон,
Кўнглимнинг тўрида тутар шамчироқ.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир жоним, тушларимга кир...

Капалакдай келиб, қошингга қўниб,
Кўзингга термулиб умрим ўтсайди.
Қолдинггу бағримда жонимдек бўлиб,
Сочингни силашга қўлим етмайди.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир жоним, тушларимга кир...

Nigora Umarova
22.07.2008, 15:33
Таъмагирни торткилаб,
Нафси куймас дейдилар.
Нокас узи туйса хам,
Кузи туймас дейдилар.

Бок бу ёруг оламга-
Кимлар зурга кун курар.
Одамлар бор, богдаги
Булбулдан хам пул сурар.

Ёлгон дунё-бу дунё,
Арзон дунё -бу дунё.
Не-не хоким, беклардан
Колган дунё-бу дунё.

Киприкдан хам кискадир
Молу дунё йуллари.
Ибрат булсин Искандар
Очик кетган куллари.

Узат дейсан, бер дейсан,
Хеч куймадинг одамзот.
Туя туйди, фил туйди,
Сен туймадинг, одамзот.

Шукр килар хаттоки,
Кумурска паррандалар,
Шукр дейсан сен качон,
Хом сут эмган бандалар?

Бу уч кунлик дунёда
Савлатингга керилма.
Каср курма, бог колдир,
Давлатингга керилма.

Уз элингни какшатсанг,
Хор буласан узинг хам.
Бир кун шу эл мехрига
Зор буласан узинг хам!...

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
22.07.2008, 16:08
Нахотки саволлар булмаса?!..
Унда мавзуни мушоира тарзида давом эттириб якун ясаб куя коламиз. Назира ас-Саломни хам сухбатга чорлашнинг мантиги йук... :-(

Nigora Umarova
22.07.2008, 16:37
Лолакизгалдок

Шавкат Рахмон хотирасига
Мендан нима колар:
Икки мисра шеър,
Икки сандик китоб,
Бир уюм тупрок.
Одамлар ортимдан нима деса дер,
Мен сени уйлайман
Узимдан купрок-
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок!

Мен кетсам, ёмондан
Йирок бул, оху,
Чунки сен чиройли,
Куркли бир жувон.
Ёмон кунлар бир кун
Яхши булуру,
Ёмон одам яхши
Булмас хеч качон.

Яша чегарада
Тургандек огох,
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок.

Уйда ётибману,
Сезиб турибман,
Кукда кетаётир
Кушлар кайтишиб.
Хайрлар ёгдириб
Канотларидан,
Хаста шоирига видо айтишиб.
Бор, менинг учун хам
Уларга кул кок-
Лола, лолажоним, лолакизгалдок.

Айвондан одамдек
Кузатолмадим.
Куз. Туйлар бошланди.
Юрагим пора-
Битта кизимни хам
Узатолмадим...
Демак, такдир экан
Туй курмай улмок,
Лола, лолагинам,
Лолакизгалдок.

Бирок, кунглим сезар,
Мендан кейин хам,
Бир кун бу ховлига
Одам тулади.
Хали туйлар килиб
Чарчайсан, эркам,
Менинг кизларим
Энг бахтли булади!
Келинлар куйлаги
Рухимдай оппок-
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок.

Углим, якинрок кел,
Кара, не савдо
Бу ажиб ишларни
Дил лавхига ёз:
Кимга каср етмас,
Кимга мол-дунё,
Менга эса ХАВО
Етмайди холос.
Тириклар мудрокда,
Уликлар уйгок-
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок.

Куксим куйиб борар,
Кукрак ёнмокда,
Айтинг духтирларга,
Ёришса, ёрсин!
Жисм уз улфати-
Жондан тонмокда.
Бечора жон энди
Каерга борсин.
Энди осмон йирок,
Энди ер юмшок
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок.

Буни хаёт дерлар,
Унутма асло.
Бир кун очиласан,
Бир кун суласан.
Калбимда-ку факат
Сен эдинг танхо,
Кабрим устида хам
Узинг буласан.
Сен бизнинг севгидан
Хотира - байрок,
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок.

Аёл калбинг билан
Сув кеч, олов кеч.
Гам келса бошингдан
Хушинг учмасин.
Худодан сурадим:
Мендан кейин хеч,
Номард кимсаларга ишинг тушмасин.
Уларнинг кулида
Хамиша тузок,
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок.

Ишинг тушса, иним
Махаммадга бор,
Шоирлар ичида
Ишонганим шу.
Бироз ичишини
Айтмаса агар,
Кукси тиник бола,
Халол бола у.
Факат сал соддарок,
Факат сал ёшрок,
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок.

Жон сунгги бошпана
Топаркан онгда.
У юрак остида
Дердим мен булсам.
Ажабланма агар
Эртага тонгда
Сени упиб, Ушни
Кучоклаб улсам!..
Утинчим-тепамда
Йиглама узок,
Лола, лолажоним,
Лолакизгалдок.

Мухаммад Юсуф

Aziza Abdunabiyeva
22.07.2008, 23:51
Нахотки саволлар булмаса?!..
Унда мавзуни мушоира тарзида давом эттириб якун ясаб куя коламиз. Назира ас-Саломни хам сухбатга чорлашнинг мантиги йук... :-(


Savollar yo'q emas. Sevimli shoirimizning rafiqalaridan juda ko'p narsa so'rashni xohlaymiz, albatta. Lekin, nimadan boshlash-u, ularni qalb yaralarini tirnamagan holda nima deb savol berish muammo...(shaxsan menda)


Hurmatli, Nazira as-Salom, siz sevimli shoirimiz Muhammad Yusufni hammadan ko'ra yaxshiroq bilasiz. Aytingchi, u insonning boshqalarga o'xshamagan xislatlari, boshqalardan ajralib turadigan tomonlari nimada edi? Xalqqa ma'lum bo'lmagan qirralari haqida gapirsangiz.
Ularning erisholmagan orzu, armonlari ko'pmi?
San'atda qanday inson bo'lganliklari hamma adabiyot muxlislariga ma'lum, hayotda, oilaviy munosabatlarda qanday edilar?

AbdulAziz
23.07.2008, 06:39
Assalamu alaykum!

Nazira opaga savollar:

1. Bir paytlar yaxshi niyatlar ila "Oltin qalam" gazetasini tashkil etgan edingiz. Nega hozir bu gazeta chiqmayapti?

2. Bilamizki, rahmatli Muhammad Yusuf hokisor inson edi, ko'pchilikka yordami tekkan edi. Shuningdek, undan she'r so'ran kelgan san'atkorlarni u har doim noumid qaytarmaganini ham eshitganmiz. Aytingchi, san'atkorlar orasida shoirni "aldab ketganlar", uning she'rini qo'shiq qilib, boshqa kimnidir nomini qo'yib yuborgan plagiatlar bo'lganmi? Shoir va siz undaylarga qanday munosabatda bo'lgansizlar?

3. Nazira opa o'zingiz ham ijodkorsiz. Muhammad Yusufning modern she'riyatga munosabati qanday bo'lgan? Siz-chi? Siz modern she'riyatni qo'llab-quvvatlaysizmi?

Ibragim Yermatov
23.07.2008, 10:14
Саволлар йўқ эмас. Севимли шоиримизнинг рафиқаларидан жуда кўп нарса сўрашни хоҳлаймиз, албатта. Лекин, нимадан бошлаш-у, уларни қалб яраларини тирнамаган ҳолда нима деб савол бериш муаммо... (шахсан менда)
Ҳурматли, Назира ас-Салом, сиз севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуфни ҳаммадан кўра яхшироқ биласиз. Айтингчи, у инсоннинг бошқаларга ўхшамаган хислатлари, бошқалардан ажралиб турадиган томонлари нимада эди?
Халққа маълум бўлмаган қирралари ҳақида гапирсангиз.
Уларнинг эришолмаган орзу, армонлари кўпми?
Санъатда қандай инсон бўлганликлари ҳамма адабиёт мухлисларига маълум, ҳаётда, оилавий муносабатларда қандай эдилар?

Ibragim Yermatov
23.07.2008, 10:20
Ассалому алайкум!

Назира опага саволлар:

1. Бир пайтлар яхши ниятлар ила "Олтин қалам" газетасини ташкил этган эдингиз. Нега ҳозир бу газета чиқмаяпти?

2. Биламизки, раҳматли Муҳаммад Юсуф ҳокисор инсон эди, кўпчиликка ёрдами теккан эди. Шунингдек, ундан шеър сўраб келган санъаткорларни у ҳеч қачон ноумид қайтармаганини ҳам эшитганмиз. Айтингчи, санъаткорлар орасида шоирни "алдаб кетганлар", унинг шеърини қўшиқ қилиб, бошқа кимнидир номини қўйиб юборган плагиатлар бўлганми? Шоир ва сиз ундайларга қандай муносабатда бўлгансизлар?

3. Назира опа ўзингиз ҳам ижодкорсиз. Муҳаммад Юсуфнинг модерн шеъриятга муносабати қандай бўлган? Сиз-чи? Сиз модерн шеъриятни қўллаб-қувватлайсизми?

Masud Mahsudov
23.07.2008, 10:47
Яна саволлар:

1. Ҳурматли Назира опа. Шоирнинг нашр қилинмаган шеърлари сизда мавжудми? Агар "ҳа" бўлса, уларни бизга кўрсата оласизми?

2. Назира опа, Муҳаммад аканинг ўзига яқин олган шогирдларидан кимларни айта оласиз? Уларнинг шеърлари ҳам нашр этилганми?

3. Ҳозирда "Муҳаммад Юсуф" жамғармасининг фаолияти ҳақида нима дея оласиз? Билишимча, жамғарманинг "Олтин қалам" газетаси ҳам нашр қилинар эди. Ҳозирда бу борада ишлар қандай кетаяпти?

4. "Ялпизга суяниб ўлиб қоламан..." каби сатрлари билан шоир қишлоқ ҳаётини жуда қўмсаганликларини гувоҳи бўлганмиз. Марҳаматлик Муҳаммад Юсуфнинг Тошкентга келиб қолиб кетишларида Назира ас-Саломнинг роллари қай даражада?

Husen
23.07.2008, 12:04
Укувчилик кезларимда "Коракул садоси" туман газетаси тахририятига бир йигит Мухаммад Юсуфнинг Тилак Журага битилган шеърини олиб келди. Шеър жуда чиройли эди, мазмуни шуки Тилак, жонингни бер десам, ма, ол жура дейди кабилида эди. Айтишича, ушбу шеър шоирнинг тупламларига негадир кирмай колган эмиш. Бу 2000 йилдаги гаплар, эхтимол кейинчалик ушбу шеър чоп этилгандир. Форумда ушбу шеърни хавола килсангиз.
Дарвоке, ТилакЖура ва Мухаммад Юсуф мунособатлари канака булган? Шоир Тилак Журани узига устоз деб билгани канчалик хакикатга якин?
Шунингдек, шоирнинг вафотидан кейин унинг у-бу ерда ёзиб колдирган, аммо кенг оммага етмасдан пинхон колиб кетган шеърлари булиши мумкинми?

Husen
24.07.2008, 12:38
Бугун адашмасам, Назира ас Саломнинг тугилган кунлари экан. Таваллуд айёминггиз билан кутлаймиз.

Nazira as Salom
25.07.2008, 14:12
Бугун адашмасам, Назира ас Саломнинг тугилган кунлари экан. Таваллуд айёминггиз билан кутлаймиз.

Эътиборингиз учун катта рахмат!!!

Nigora Umarova
25.07.2008, 14:29
Мухтарам Форумдошлар!

Назира опа мавзуни укиб чикдилар ва саволларингизга бахоли кудрат жавоб берадилар.

http://img.uforum.uz/images/5326893.jpg

Nigora Umarova
25.07.2008, 14:40
Назира опа!

Авваламбор, форумимизга хуш келибсиз.

Хотира мукаддас туйгу!..
Инсон дунёдан утиб кетгач, унинг килган эзгу амаллари биз учун хотира булиб колади. Мархумларни ёд этиш биз тириклар учун хам фарз, хам карздир.
Мухаммад ака уз эли - Узбекни суйган, унинг дарди ила яшаган, жонкуяр халкимизнинг суюкли фарзандларидан эди. Уларнинг самимият ила ёзган шеърларини 7 ёшдан то 70 ёшгача булган китобхон севиб укийди, хаттоки ёд олишган. Илохим, рухлари шод, жойлари жаннатда булсин. Хатто узлари хам "Мендан нима колар икки мисра шеър..." деб ёзгандилар.

Nazira as Salom
25.07.2008, 14:44
Нигорахон!

Аввало Мухаммад аканинг хаётига ва ижодига булган эътибор учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Nigora Umarova
25.07.2008, 15:35
Рахматли Мухаммад аканинг шеърларида самимият бор эди. Балки шеърларининг халкчил булишига сабаб шудир. Мавзулари хам, райхон, лолакизгалдок, лола, капалаклар, жайрон...
Табиат оркали инсонларни тасвирлаб бериб, борликни хис килишга, инсоният хам табиатнинг бир булаги эканлигини англашга ундаганлар...
Биргина "Кизгалдок" шеърларини олайлик:



http://img.uforum.uz/images/5104482.jpg

Кизгалдогим, кирдан булак кошонанг йук,
Кокил ёйсанг, ердан булак тошойнанг йук,
Укси-уксиб турганингда узим бориб,
Пешонангдан упай десам, пешонанг йук...

Солланасан келинчакдай бошинг эгиб,
Жайрон утган сукмокларга ёшинг тукиб,
Кизил юзинг кон дилимга турар тегиб,
Менингдек сен гарибнинг хам парвонанг йук...

Кадринг билган, дардинг билган, айт, киминг бор?..
Келиб-кетар бахор сенга бевафо ёр,
Гузалсанки, сенга бари гуллар агёр,
"Ох" урсанг, бир охинг тинглар остонанг йук.

Олдингга мен боролмасам, ут гунохим,
Бир йуклаб куй, мен дунёдан утган чогим,
Кабрим узра хилпираб тур, кизгалдогим,
Мухаммаддан булак дусти девонанг йук.

Nazira as Salom
25.07.2008, 16:12
Рахматли Мухаммад акада Оллох яратган хар био жонзотга ачиниш , иложи булса ёрдам бериш хисси кучли эди. Биргина "Жайрон" шеърларида "Кон йиглатди кайси багри тош, Жайрон нега кузинг тула ёш... Кел тугишган оганг булай мен..", "Кушлар хам йиглар" шеърида "Терлар окди сув булиб биздан, Ва гурсиллаб йикилди терак... Ака, бизнинг килмишимиздан, Тунда кушлар йигласа керак.." деб ёзгандилар. Умуман Мухаммад аканинг табиатдаги жонзотларга хамдардлик тарзида ёзилган шеърлари нихоятда куп.

Nigora Umarova
25.07.2008, 16:26
Savollar yo'q emas. Sevimli shoirimizning rafiqalaridan juda ko'p narsa so'rashni xohlaymiz, albatta. Lekin, nimadan boshlash-u, ularni qalb yaralarini tirnamagan holda nima deb savol berish muammo...(shaxsan menda)

Hurmatli, Nazira as-Salom, siz sevimli shoirimiz Muhammad Yusufni hammadan ko'ra yaxshiroq bilasiz. Aytingchi, u insonning boshqalarga o'xshamagan xislatlari, boshqalardan ajralib turadigan tomonlari nimada edi? Xalqqa ma'lum bo'lmagan qirralari haqida gapirsangiz.

Nazira as Salom
25.07.2008, 16:40
Savollar yo'q emas. Sevimli shoirimizning rafiqalaridan juda ko'p narsa so'rashni xohlaymiz, albatta. Lekin, nimadan boshlash-u, ularni qalb yaralarini tirnamagan holda nima deb savol berish muammo...(shaxsan menda)

Hurmatli, Nazira as-Salom, siz sevimli shoirimiz Muhammad Yusufni hammadan ko'ra yaxshiroq bilasiz. Aytingchi, u insonning boshqalarga o'xshamagan xislatlari, boshqalardan ajralib turadigan tomonlari nimada edi? Xalqqa ma'lum bo'lmagan qirralari haqida gapirsangiz.


Азизахон!
Хамдардлигингиз ва саволларингиз учун рахмат. Биласизми, якин кишингдан айрилиш нима эканини бошига тушган одамгина хис килади. Аммо шундай вакт келадики, хотиралар сизга куч беради, малхам булади. Шунда иккинчи умрингизни яшай бошлайсиз. У кишини хотирласам, назаримда ёнимда тургандеклар...

Саволингизга келсак, бошкалардан ажралиб турадиган томонлари, аввало, шухратга, мол-дунёга умуман кизикмасликларида, дили ва тили бирлигида деб биламан. Бундан ташкари фарзандларидан олисда яшолмасдилар. Баъзи ижодкорлар баъзан оиласидан олисда ижод килишни исташади.
Купкаватли уйда яшаганимиз учун Дурмон ёзувчилар богидан жой олгандилар. У ерда экин экишни хушлардилар. Ёзда у ерда оилавий дам олардик. Узлари учокда овкат килишни яхши курардилар.Кизларига купрок угил болалар касбини ургатардилар: машина хайдаш, спорт турларидан сабок берардилар.
Орзулари- уларни олийгохга киришларини куриш, зиёфатлар килиб бериш эди. Афсуски, Нозиманинг кириш имтихонлари бошланишидан бир кун олдин - 31 июлда вафот этдилар...

Nigora Umarova
25.07.2008, 16:46
1. Bir paytlar yaxshi niyatlar ila "Oltin qalam" gazetasini tashkil etgan edingiz. Nega hozir bu gazeta chiqmayapti?

Nazira as Salom
25.07.2008, 16:50
1. Bir paytlar yaxshi niyatlar ila "Oltin qalam" gazetasini tashkil etgan edingiz. Nega hozir bu gazeta chiqmayapti?



Абдулазизжоннинг саволларига жавобим куйидагича:
"Олтин калам" газетасининг илк сони 2005 йилда чоп этилган булиб, 2006 йилдан бери нашр этилмокда. Аммо узрли сабабларга кура матбуот дуконларида сотилмаётир. Кам микдорда обуначиларга етказиб бериш била чекланмокдамиз.

Nigora Umarova
25.07.2008, 16:52
2. Bilamizki, rahmatli Muhammad Yusuf hokisor inson edi, ko'pchilikka yordami tekkan edi. Shuningdek, undan she'r so'ran kelgan san'atkorlarni u har doim noumid qaytarmaganini ham eshitganmiz. Aytingchi, san'atkorlar orasida shoirni "aldab ketganlar", uning she'rini qo'shiq qilib, boshqa kimnidir nomini qo'yib yuborgan plagiatlar bo'lganmi? Shoir va siz undaylarga qanday munosabatda bo'lgansizlar?

Nazira as Salom
25.07.2008, 17:00
2. Bilamizki, rahmatli Muhammad Yusuf hokisor inson edi, ko'pchilikka yordami tekkan edi. Shuningdek, undan she'r so'ran kelgan san'atkorlarni u har doim noumid qaytarmaganini ham eshitganmiz. Aytingchi, san'atkorlar orasida shoirni "aldab ketganlar", uning she'rini qo'shiq qilib, boshqa kimnidir nomini qo'yib yuborgan plagiatlar bo'lganmi? Shoir va siz undaylarga qanday munosabatda bo'lgansizlar?



Санъаткорлар билан боглик бу холнинг купрок аксига гувох булганман, яъни енгил-елпи шеърларга Мухаммад аканинг номини ёзиб, бадиий кенгашдан утказишган.
Аммо айрим "ижодкорлар" у кишининг шеърини меники деб даъво килган холлар хам булган. Сизнинг болангизни биров "меники" деса кандай холга тушиш мумкин. Хар икки холатда хам улар билан богланишга харакат килардилар. Шундай холларни купрок мен курсатиб берганим учун уларни беэътибор булмасликка ундардим.

Nigora Umarova
25.07.2008, 17:01
3. Nazira opa o'zingiz ham ijodkorsiz. Muhammad Yusufning modern she'riyatga munosabati qanday bo'lgan? Siz-chi? Siz modern she'riyatni qo'llab-quvvatlaysizmi?

Nazira as Salom
25.07.2008, 17:07
3. Nazira opa o'zingiz ham ijodkorsiz. Muhammad Yusufning modern she'riyatga munosabati qanday bo'lgan? Siz-chi? Siz modern she'riyatni qo'llab-quvvatlaysizmi?

Мухаммад ака купрок шеъриятнинг халкка якин тилида (жун эмас) ёзилишининг тарафдори эдилар ва ижодда шу йулдан бордилар.
Интервьюларидан бирида шундай дегандилар: "Мен айтган гапимни (шеър назарда тутилган) ота-онам, содда халким тушунмаса, унинг менга нима кераги бор?!.."

Nigora Umarova
25.07.2008, 17:12
Назира опанинг шеърлари (http://ayel.edunet.uz/sher.htm)билан куйидаги сахифа (http://ayel.edunet.uz/anazir.htm)да танишишингиз мумкин.

Nigora Umarova
25.07.2008, 17:25
3. Nazira opa o'zingiz ham ijodkorsiz. Muhammad Yusufning modern she'riyatga munosabati qanday bo'lgan? Siz-chi? Siz modern she'riyatni qo'llab-quvvatlaysizmi?

Мухаммад ака купрок шеъриятнинг халкка якин тилида (жун эмас) ёзилишининг тарафдори эдилар ва ижодда шу йулдан бордилар.
Интервьюларидан бирида шундай дегандилар: "Мен айтган гапимни (шеър назарда тутилган) ота-онам, содда халким тушунмаса, унинг менга нима кераги бор?!.."

Мен шеър ёзармидим,
Гуллар сопол жомларда эмас,
Кизгалдоклар томларда эмас,
Чаккамизда очилиб турса...

Мен шеър ёзармидим,
Буготларда тикилишмасдан,
Юраклари сикилишмасдан,
Елкамизда болаласа
Калдиргочлар хам...

Мен шеър ёзармидим,
Тизза буйи кон кечиб бунда,
Жанг килишган чоллар бир кунда
Унутворса урушни тушдай.

Ул фидойи чолларнинг бири-
Саксон яшар Ёкуб чулокдан
"Запорожец"га пора сураган
Таъмагирлар булмаса.

Мен шеър ёзармидим,
Куйдирмаса кулимни калам,
Юрагимдан утмаса алам-
Куксим интикомга тулмаса.

Хей, сиз устамонлар,
Сиз кулманг!..
Узни бунча донишманд билманг,
Экканингни урасан дерлар,
Элдан кайтар, хар канча килманг,
Мен шеър ёзармидим, булмаса.

(Мухаммад Юсуфнинг илк китоби "Таниш тераклар" (1985 йил)китобидан )

http://img.uforum.uz/images/1292326.jpg

Nigora Umarova
28.07.2008, 10:26
Укувчилик кезларимда "Коракул садоси" туман газетаси тахририятига бир йигит Мухаммад Юсуфнинг Тилак Журага битилган шеърини олиб келди. Шеър жуда чиройли эди, мазмуни шуки Тилак, жонингни бер десам, ма, ол жура дейди кабилида эди. Форумда ушбу шеърни хавола килсангиз.


Тилак Жура

У хуп дейди, демас: "Менга хам керак",
Ишонмасанг, бориб узидан сура.
Жонингни прокатга бер десанг, Тилак
Икки куллаб тутар: Мархамат, жура.

Мен уни тугилмай туриб билардим,
Мургак чог жаннатда юзин курганман.
Тегирмончиликни орзу килардим,
Унга хавас килиб шоир булганман.

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
28.07.2008, 10:28
http://img.uforum.uz/images/1379181.jpg


Мухаммад Юсуф ва Тилак Жура уртада

Nigora Umarova
28.07.2008, 10:34
Шеър жуда чиройли эди, мазмуни шуки Тилак, жонингни бер десам, ма, ол жура дейди кабилида эди. Айтишича, ушбу шеър шоирнинг тупламларига негадир кирмай колган эмиш. Бу 2000 йилдаги гаплар, эхтимол кейинчалик ушбу шеър чоп этилгандир.

Ушбу шеър 2005 йилда чиккан шеърий тупламда (-Тошкент, Шарк нашриёти, 2005, 97-бет) ва "Халк бул, элим" китобларида мавжуд.


http://img.uforum.uz/images/4649036.jpg

Behzod Sulaymonov
28.07.2008, 13:59
Тилак Жура Коракулликларинг фахри хисобланади. Шу учун карши фикрлар булмаса, Тилак Жура билан боглик шеър ва суратни уз сайтимга хам жойлаштирсам... Майлими?

Nigora Umarova
28.07.2008, 15:16
Тилак Жура Коракулликларинг фахри хисобланади. Шу учун карши фикрлар булмаса, Тилак Жура билан боглик шеър ва суратни уз сайтимга хам жойлаштирсам... Майлими?

Бехзодбек!

Фикримча, сизга бунинг учун Назира ас- Салом рухсат беришлари керак. Бунга уларнинг маънавий хукуклари бор. Сабаби сурат Назира ас- Саломнинг шахсий архивидан олинди. Uforum дан бошка хали хеч каерда эълон килинмаган.
Тилак Жура хакида Гайбуллох ас- Саломнинг китобларида хам илик хотиралар баён этилган. Гайбуллох домла шогирдлари орасида Тилак Журани уз угилларидек курар эканлар. Тилак Жура хакида Гайбуллох ас-Саломнинг хам китобларидан маълумотлар олсангиз булади.

Nigora Umarova
28.07.2008, 16:41
Хурматли форумдошлар!

Эътиборингизга Мухаммад Юсуфга Узбекистон халк шоири унвони берилгач, килинган сухбатни хавола этмокдамиз.


Хакикий шоир- одамлар орасида

http://img.uforum.uz/images/3369435.jpg

-Мухаммад ака, якинда Президентимизнинг кулларидан Халк шоири унвонини олдингиз, авваламбор, юксак унвон билан табриклаймиз. Агар истасангиз, сухбатимизни сухбатимизни уша вокеадан кейинги кунгил кечинмаларингиз билан бошласак…

- Биласизми, кайси сохада булмасин, мехнатингизни озгинм булса-да кадрлаб, баракалла , деб елкангизга уриб куйишса, бу – ката бир далда булиши турган гап. Менинг хам кимгадир керагим бор экан, деб кунгилдан утказасиз, рухланасиз-да! Камтарин ижодимни шу кадар юксак унвон билан такдирлаганлари учун жуда миннатдорман. Менинг ютугимдан фахрланиб, кунгли осмон булиб юрган якинларим, биродарларимни куриб янада шодланаман.
Юзга кирган момом бор.
Унинг кувонганини курсангиз эди… Кузларига ёш олиб кутлади. Нуроний юзларидан мингдан-минг рози эканликларини-ю. янги-янги тилакларни укиб олиш осон эди.

- Узбекистон халк шоири деган унвон сизга янада ката масъулиятлар юкласа керак?..

- Албатта. Бу – билдирилган ишонч демакдир. Бундан кейин янада каттикрок ишлашга ундайдиган «огайни, энди буш келмагин» дейиш билан улчанади.

- Шеърни хар ким хар хил талкин килади. Сизнингча, шеър нима?

- Шеър бу ширин дард, азоб. Шоир – шу дард бемори. Юракдаги уша шеър когозга тушмагунча баъзида уйку хам келмайди. Уни ёзиб битиргандан кейинги рохат бошкача булади. Яхши китоб укисангиз маза киласиз-ку! Энди бир илик жумла топиб олишни тасаввур килиб куринг. Ката-катта асрларнинг яратилишига хам биргина жумла сабаб булиши табиий. Бир шеърни когозга тушира олмай ойлаб кийналиб юриш мумкин, лекин бир куни, «ажойиб кунларнинг бирида. Максад руёбга чикади ва укиб туриб кувониб кетасиз. Баъзилар борки, мен ёзолмай коляпман, мажбуран булса-да, ёзиб турмасам, «кулим чикиб кетади», дейишади. Мен бунга асло кушилмайман. Узим кунглим буюрмагунча ёзмайман хам.

-Насрга кул уриб курганмисиз?

- Тугриси, ёзсам, кулимдан келадиган иш. Лекин мен учун энг мухими – шеър, уни кизганаман. Агар насрга утиб, куп уралашиб колсам, шеър мендан уч олади. Чунки у – менинг жон дустим. Хиёнатни кечирмайди. Наср булса, улфатим…

- Таржимага-чи, кандай карайсиз?

- Жуда кам таржима килганман. Шеърни ёзиб турганда таржима килиш шарт эмас, менимча. Баъзилар таржима шоирни бойитади, дейишади. Билмадим-у лекин у мени купрок чалгитади. Рухиятимга хам тугри келмайдиган бир холат.

- Вактингизни купрок нималарга сарфлайсиз?

- Купрок китоб укийман. Бобурни, Машрабни, Бедилни севиб мутолаа киламан. Анна Ахматова, Сергей Есенин каби рус шоирларини, хозирги шеъриятимиздан Абдулла Ориповни куп укиб тураман.

- Сиз уюшмада ёш ижодкорлар билан шугулланасиз. Айтинг-чи, адабиётимиз кенжа авлодининг кайси жихатлари сизга маъкул?

- Бугун ижодкор ёшларимиз жуда куп. Уларнинг ижод дунёси турфа хил. Бир-биридан гузал.
Агар таккослайдиган булсак, илгариги ижодкор ёшлар орасида хамиша бита энг зури буларди. Хозир эса унака эмас. Хаммаси зур. Бирини ажратиб айтадиган булсангиз, кунгилнинг тубида бошкаси жилмайиб туради. Бу деганим- барчасининг уз овози, уз йули бор. Мен бундан жуда хурсандман.

- Ижодингиздан узингиз розимисиз?

- Йук. Лекин мен ижодни жуда юксак килиб курсатишни хам хохламайман. Негаки, бу хам оддий бир мехнат. Новой нон ёпаётгандай, чупон куёини бокаётгандай, сиз калбингиздан суз сураб одамларга таркатасиз. Бу- шоирнинг кундалик вазифаси булиб колган. У шеърга кул уролмасдан туролмайди.

- Шеър шоир кунгил кечинмаларининг тафсилотими ёки ижтимоийликка дахлдор битикларми?

- Биласизми, мени негадир кушикчи шоир деб тан олишади. Факат, мухаббатдан ёзади дейишади. Лекин., мен адабиётга ижтимоий шоир булиб кириб келганман. Эсингизда булса, уша пайтларда ёзилган «Самаркандга борсам мен агар..», «Дуппи», Гдлян хакидаги шеърларим анна шундай сифатга эга эди.
Энди саволингизга келсак, шеър кунгилни ижтимоийликка боглайдиган ришта хам булмоги керак. Шунда шеърият уз куч-кудратини намоён этади.

- Ёшликда орзулар жуда ката булади. Айтинг-чи, бугунги кунда орзуларимга эришдим, дея оласизми?
- Кисман эришдим, десам ёлгон булмас. Айтганингиздек, болалик орзулари сархад билмайди. Ва уларнинг хаммасига хам эришиб булмайди. Эришилган кундан бошлаб хаётнинг хам кизиги колмайди. Хар куни янгидан-янги максадлар билан кучага чикасиз. Сизни яшашга ундаб турадиган нарса хам манна шу – максад ва орзулар. Уларнинг борлиги хам яхши.

- Шеърни нималардан излайсиз?
- Мен шеърни факат кучадан излаб, кучадан топаман. Китоб укиб шеър ёзмайман. Китобдан наср топиш мумкиндир, китоб укиб олим булиш мумкиндир, аммо хакикий шеър одамлар орасида. Уларни кунгил кузи билан когозга тушира билиш керак.

- Ижодингизда соддалик, жайдарилик яккол сезилиб туради. Бу рухиятингизга, табиатингизга богликми?
- Албатта, боглик. Узи хаётда хам шундайман. Жимжимадор, баландпарвоз сузларни ёмон кураман. Сузни борлигича ифода этсам дейман. Унинг устидан буёк суркаш мутлако ортикча. Кандай суз булмасин, урнида ишлатилса, соддалик ва равонлик уз-узидан пайдо булади. Тугри, сузларни безаб, хаддан ташкари гузал килиш мумкин, лекин уни отангиз, онангиз тушунмаса нима кераги бор? Мен шундай деб уйлайман.

- Узингиз яхши курадиган ва беихтиёр хиргойи килиб юрадиган шеърингиз кайси?
- Мен хар йили купинча, бир шеърим таъсири билан юраман. Бу йилгиларидан «Биз бахтли буламиз Худо хохласа…» деган шеъримни ёктираман.

- Тасаввур килингки, сиз шоир Мухаммад Юсуфнинг мухлисисиз. Четдан туриб унга нима деган булар эдингиз?

- Шеърларини укиб туриб, биринчидан, купрок уки, камрок кушик ёз, деган булардим. Яхшиларидан купайтир, дердим.

- Бугунги ижодкор ёшлар ижтимоийликдан кочиб, уз кунглига бекинишяпти, деган гапларга кандай карайсиз?

- Бу бекорчи гап, менимча. Бу гапни тукиб чикарган булсалар керак. Бугунги ёшлар ижодини тулик тахлил килиб бера оладиган танкидчини топиш амримахол булиб колди. «Тиши утадиганлари» хам бутунлай бошка иш билан шугулланиб кетган…

- Болаларга хам шеър ёзганмисиз?

- Ёзганман-у тугрироги, уддалай олмаганман. «Халима энам аллалари» деган болаларбоп туркум шеърларим бор. Кейин хам харакат килганман-у ёзганимдан кунглим тулмаган.

- Мухаммад ака, охирги саволим – мухлисларингизга кандай ваъдалар ва тилакларингиз бор?
- Олдиндан ваъда бериш кийин-у, лекин шуни айтиб куйишим мумкин: ката бир достонга кул урмокчиман. Насиб этса, мухлисларимга хали куп шеърлар тухфа киламан деган умиддаман..
Барчаларига кунгил хотиржамлигини-ю, оила тотувлигини тилайман. Омон булишсин. Улар билан яхши кунларда ёруг юз ила учрашмок, ишончларини окламок, бурчимни халол адо этмок – энг олий максадим.


Сухбатдош Ориф Тухташ

Nazira as Salom
28.07.2008, 16:46
Тилак Жура Коракулликларинг фахри хисобланади. Шу учун карши фикрлар булмаса, Тилак Жура билан боглик шеър ва суратни уз сайтимга хам жойлаштирсам... Майлими?

Рахматли Тилак Жура - Отамниг севимли шогирдлари, Мухаммад ака билан ака-ука тутунишган эди. Шундай экан мархумларни канча эъзозласак, уларнинг рухлари шод булади. Мухаммад аканинг Тилак Жура хакидаги шеъридан ва сиз сураган расмдан фойдаланишингиз мумкин.

Nigora Umarova
28.07.2008, 16:50
Яна саволлар:

1. Xурматли Назира опа. Шоирнинг нашр қилинмаган шеърлари сизда мавжудми? Агар "ҳа" бўлса, уларни бизга кўрсата оласизми?

Behzod Sulaymonov
28.07.2008, 16:55
Оддий китобхон сифатида шоирни хотирлаб кичкинагина битик битдим. Сиз азизларга канчалик маъкул келади, билмадим.

Шеъриятнинг азим чинорларини хотирлаб… (http://qorakul1.zn.uz/255)

Nazira as Salom
28.07.2008, 17:01
Яна саволлар:

1. Xурматли Назира опа. Шоирнинг нашр қилинмаган шеърлари сизда мавжудми? Агар "ҳа" бўлса, уларни бизга кўрсата оласизми?


Шоирнинг нашр қилинмаган шеърлари, албатта анчагина. Шахсан менинг ва Мухамад Юсуф фондининг максад ва вазифаларидан бири – уларни китоб холида нашр эттириш ва мухлисларига етказиш. Бугунги кунда бир нечта катта-кичик тупламлар нашрга тайёрланди. Улардан бирини “Кирк кўшик” деб номладик ва эълон килинмаган шеърларини киритдик. “Кизлар кўшиги” тўпламида хали эълон килинмаган куйидаги шеър бор:


Киз кушиги

Хар утганга мултираб,
Согинади оналар,
Согинганда йул караб,
Огринади оналар.
Сизга илхак олисда
Кадрдон остоналар,
Согинтирманг онангиз,
Эй мунис дугоналар!

Ёшлик утар, бу уйни
Бир кун тарк хам этарсиз,
Ёр-ёр айтиб янгалар,
Келин булиб кетарсиз.
Ота уйнинг кадрига
Балки, шунда етарсиз...
Кузингиздан томчилар
Мунчок-мунчок доналар.

Гарчи Сиздан сулув йук,
Кизлар каламкошисиз.
Умр кунда байраммас,
Утмайди кузёшисиз,
Малика булсангиз хам
Палахмоннинг тошисиз,
Буй етгандан кейин хеч
Кетмайди бахоналар!..

Туйдан кейин хам Сизни
Согинади оналар,
Йуклаб бормас булсангиз
Огринади оналар.
Сизга илхак олисда
Кадрдон остоналар,
Согинтирманг онгангиз,
Эй мунис дугоналар.

Nigora Umarova
28.07.2008, 17:03
2. Назира опа, Мухаммад аканинг ўзига якин олган шогирдларидан кимларни айта оласиз? Уларнинг шеърлари хам нашр этилганми?

Nazira as Salom
28.07.2008, 17:04
2. Назира опа, Мухаммад аканинг ўзига якин олган шогирдларидан кимларни айта оласиз? Уларнинг шеърлари хам нашр этилганми?



Муҳаммад ака ўзларини устоз мақомига тайёр деб хисобламаганлар. Ёш истеъдодларни ҳамиша, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келганлар. Ёзувчилар уюшмасига у кишини сўроқлаб республиканинг турли вилоятларидан келган ёш ижодкорлардан ёрдамларини аямаганлар. У кишининг таҳрирлари остида ёки оқ йўллари билан жуда кўп ижодкорларнинг тўпламлари нашр этилган. Уларнинг барчаси у кишини устоз дея эътироф этганлар.

Nigora Umarova
28.07.2008, 17:07
3. Хозирда "Мухаммад Юсуф" жамгармасининг фаолияти хакида нима дея оласиз? Билишимча, жамгарманинг "Олтин калам" газетаси хам нашр килинар эди. Хозирда бу борада ишлар кандай кетаяпти?

Nazira as Salom
28.07.2008, 17:11
3. Хозирда "Мухаммад Юсуф" жамгармасининг фаолияти хакида нима дея оласиз? Билишимча, жамгарманинг "Олтин калам" газетаси хам нашр килинар эди. Хозирда бу борада ишлар кандай кетаяпти?



Бугунги кунда фонд томонидан “Қизлар қўшиғи”, “Қизғалдоғим”, “Қирқ қўшиқ”, “Бахтлимисанс севгилим” номли жажжи тўпламлар, шунингдек “Биз бахтли бўламиз” китоби, “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” нотали қўшиқлар тўплами, шунингдек, “Қизғалдоғим” суратли плакати нашрга тайёрланди. “Элимда алёрим қолур” қўшиқлар матнларидан иборат тўплам, “Муҳаммад Юсуфни ёдлаб” хотира китоби, “Танланган асарлар” китоблари нашрга тайёрланмоқда. Ушбу тупламларни чоп этиш учун етарли маблаг топишга харакат киляпмиз.
Фонд қошида 2008 йилдан бошлаб ойда икки маротаба ёш қаламкашлар учун “Муҳаммад Юсуф” мактаби фаолият кўрсатмоқда. Ёш ижодкорларга шеърият илмидан сабоқ берилмоқда. Ички имкониятдан келиб чиқиб бу дарслар хозирча кичик аудиторияда ўтказилмоқда. Шунингдек, келгуси 2009 йил Муҳаммад Юсуф таваллудига 55 йил тўлиши муносабати билан турли тадбирларни режалаштирмокдамиз. “Олтин қалам” газетаси ҳозирча обуначилар учун нашр этилмоқда. Ҳозирда келаётган йил обунасини кўпайтириш ва газета дўконларида сотиш режалари тузилмоқда. Табиийки, газетанинг савиясини янада кўтариш учун харакат киляпмиз. Шу билан бирга газета Муҳамад Юсуф мухлислари билан бизни боғлаб турган воситадир. Шоир билан хотиралар, бирга тушган суратларни йиғиш, халқнинг шоирга бўлган меҳр-муҳаббатини ифодалайдиган марсияларни йиғиш учун бу воситадан унумли фойдаланаётирмиз.

Nigora Umarova
28.07.2008, 17:12
4. "Ялпизга суяниб ўлиб коламан..." каби сатрлари билан шоир кишлок хаётини жуда кўмсаганликларини гувохи бўлганмиз. Мархаматлик Мухаммад Юсуфнинг Тошкентга келиб колиб кетишларида Назира ас-Саломнинг роллари кай даражада?

Nazira as Salom
28.07.2008, 17:15
4. "Ялпизга суяниб ўлиб коламан..." каби сатрлари билан шоир кишлок хаётини жуда кўмсаганликларини гувохи бўлганмиз. Мархаматлик Мухаммад Юсуфнинг Тошкентга келиб колиб кетишларида Назира ас-Саломнинг роллари кай даражада?

М.Юсуфнинг Тошкентга келишлари ҳам, қолиб кетишлари ҳам пойтахтдаги ижодий муҳитга интилишидан деб биламан. Ўзлари эътироф этгандай:
Мени шоир қилган қумсувоқ
Болахоналаринг бор бўлсин.
Ўзи туғилиб ўсган тупроққа меҳр-муҳаббатлари қанча улуғ бўлган бўлса, Тошкентдай шаҳри азимга ҳам муҳаббати заррача кам эмасди. У киши пойтахтда олий маълумотли бўлди. Шуҳрат орттирди. Халққа танилди. Эъзоз топди. Муҳаммад ака қишлоқни соғиниб, пойтахтни севиб яшаганини гувоҳиман.

Nigora Umarova
28.07.2008, 17:17
Дарвоке, ТилакЖура ва Мухаммад Юсуф мунособатлари канака булган? Шоир Тилак Журани узига устоз деб билгани канчалик хакикатга якин?
Шунингдек, шоирнинг вафотидан кейин унинг у-бу ерда ёзиб колдирган, аммо кенг оммага етмасдан пинхон колиб кетган шеърлари булиши мумкинми?

Nazira as Salom
28.07.2008, 17:19
Дарвоке, ТилакЖура ва Мухаммад Юсуф мунособатлари канака булган? Шоир Тилак Журани узига устоз деб билгани канчалик хакикатга якин?
Шунингдек, шоирнинг вафотидан кейин унинг у-бу ерда ёзиб колдирган, аммо кенг оммага етмасдан пинхон колиб кетган шеърлари булиши мумкинми?

Муҳамад ака Тилак Жўранинг ўта самимийлиги, поклиги, фариштадай бегуборлигидан завқланарди. Сухбатлашиб тўймасди. Тилак акадай сурати-ю сийрати бир инсонлар кам топилади деб эътироф этарди. Унинг ҳар бир хислатидан ўрнак оларди. У ҳақда ёзган хотирасида: “Адабиётда хокисор, меҳнаткаш қалбли юлдузлар туркуми бор. Бу юлдуз, бу хокисор сиймолар олдида гоҳо яшаётганингдан ҳам уялиб кетасан одам, бу камтар сиймолар олдида такаббур туюласан одам ўз-ўзингга,” – деб ёзган эди.
Муҳаммад ака Тилак Жўрани ака ўрнида ҳам, айрим ўринларда устоз ўрнида ҳам улуғларди. Айниқса унинг ўз устози Ғайбуллох ас-саломга бўлган беминнат ҳурмати, садоқатини қадрларди.
Фонднинг вазифаларидан бири Муҳамад Юсуфнинг адабий меросини тўплашдир. Оммага етиб бормаган шеърларини нашр этиш устида иш олиб бориш билан бирга бизнинг ўзимизга ҳам етиб келмаган шеърлари, қораламаларини тўплашга харакат қиляпмиз. Бундай шеърлар кўпинча хофизларнинг қўлларида қолганлигини улар эътироф этмоқдалар. Албатта биз уларни тўплаб ўз мухлислари хукмига хавола қиламиз.

Nigora Umarova
29.07.2008, 15:52
Бугунги кунда Мухаммад Юсуфнинг кенжа кизи Мадина хам шеърлар ёзмокда. Бир пайтлар шоир Мадинага багишлаб бир шеър ёзганди.

Мадина, Мадина нега йиглайсан,
Менинг асал кизим, качон ухлайсан?
Иситманг тушмади, топмадим дори,
Тинмади чакалок жонингнинг зори,
Ярашмас яшамок нокасга ёлвориб,
Чида, ёруг тонгни кутамиз, кизим,
Биз хали хаммадан утамиз кизим.

Сен йиглок тугилдинг, мен ёзолмадим,
Ёзган шеъримни хам утказолмадим,
Аммо, ишон ахир, булбул юрагим,
Мен уни бекорга утга солмадим,
Бу ёруг дунёда менинг колар изим,
Биз хали хаммадан утамиз кизим.

Иккала кулимда сенинг бешигинг,
Кунглимда кузингдек шаффоф кушигинг.
Тунларимга наво кайтар куним бор,
Сенга ардок сузим айтар куним бор,
Калбимни шудгордек хайдар куним бор.
Йиглаб ёздирмасанг айланай узим,
Биз хали хаммадан утамиз кизим.

Шоир шундай купки, уларга ер тор,
Хаммаси машхур ва хаммаси номдор,
Улугвор, уларга етишмок душвор,
Аммо улар ойга босиб юзини
Турганда осмонин багрига илк бор
Биз олиб боргаймиз тупрок исини,
Гулдай димогига тутамиз, кизим,
Биз хали хаммадан утамиз кизим!..

Биз хали хаммадан утамиз, кизим,
Йиглаб ёздирмасанг айланай узим.

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
29.07.2008, 16:07
Мадинанинг уша шеърга багишлаб ёзган шеърини Назира опа укинг деб берганларида одамнинг юраги увишиб кетди.

Йиглаб ёздирмаган кунларим

Йиглаб ёздирмаган кунларим хакин,
Тинчиб ухлатмаган тунларим хакин,
Кимларга тулай?

Бир сония жилолмайин ёнимдан,
Хар дакика минг ургилиб жонимдан,
Ташлаб кетдингиз...

Таскинларни кайдан олай билмайман,
Отажоним, тоабадми - кулмайман,
Яна йигладим.

Кузларимни юмсам кулим ушлайсиз,
Ёнигдаман, кизим, деб куз ёшлайсиз,
Мехрибонгинам,

Отажонгинам.

Мадина Мухаммад Юсуф кизи

Nigora Umarova
29.07.2008, 16:09
http://img.uforum.uz/images/8122073.jpg

Шоир кизи Мадина ва рафикаси билан

Nigora Umarova
29.07.2008, 17:22
Шоир хакидаги фоторепортаж билан "Дунёга озори тегмаган шоир: Мухаммад Юсуф" (http://madaniyat.zn.uz/636#more-636) маколаси оркали танишишингиз мумкин.

Nigora Umarova
04.08.2008, 16:59
М.Юсуфнинг Тошкентга келишлари ҳам, қолиб кетишлари ҳам пойтахтдаги ижодий муҳитга интилишидан деб биламан. Ўзлари эътироф этгандай:
Мени шоир қилган қумсувоқ
Болахоналаринг бор бўлсин.
Ўзи туғилиб ўсган тупроққа меҳр-муҳаббатлари қанча улуғ бўлган бўлса, Тошкентдай шаҳри азимга ҳам муҳаббати заррача кам эмасди. У киши пойтахтда олий маълумотли бўлди. Шуҳрат орттирди. Халққа танилди. Эъзоз топди. Муҳаммад ака қишлоқни соғиниб, пойтахтни севиб яшаганини гувоҳиман.


Тошкент
Офтоб тугилади сенинг карогингда,
Тошкент, окшоминг-да фусункор.
Хар бир кучанг,
Хар бир япрогингда
Кодирийнинг уйчан рухи бор.

Мехмондуст деб кимлар таъриф килмаган,
Хамма мактовларнинг узинг адогисан.
Тошкент, сен миннатни билмаган устоз,
Ойбек нигохисан, Ойбек кучогисан.

Анхор буйларида кумрилар уйнар,
Шоир Гафур Гулом билган кумрилар.
Икки минг йил аввал Сагбонни излаб,
Хиндистонни ташлаб келган кумрилар.

Тошкент,
Она шахар,
Бехад, бепоён-
Узбекистондаги энг баланд терак.
Аник таърифингни килмокка баён
Улкан юрак керак,
Улка-ан юрак керак!

Сенинг кузларингга термулиб юриб
Кушиклар сурайман - мен хам бир углинг.
Тошкент,
Эй, миннатни билмаган устоз,
Бир умр тушмасин елкамдан кулинг...

Мухаммад Юсуф

OmoN
19.08.2008, 15:48
O'zbek

Sen pahta terarding yeti bukilib,
Paykalingda eding ey onajonim.
O`zbekmisiz, deya g`alati kulib,
Mendan so`rab qoldi bir tannoz honim.

Tannozlar bilan ne ishim bor,
Yorab,
Ammo tushundim bu ishorasiga.
Qarshimda turardi u ermaktalab,
Malika boqqandek fuqarosiga...

Mana, gazetalar chiqdi qo'ynidan,
Hammasi o`zicha qiladi talqin.
Tillolar topilgan emish uyingdan,
Oltinga ko`milib qolibsan, halqim.

Sen nega Qrimga bormaysan yozda,
Yoki sen otangni o'gay o'g'lisan?!
So'ksa indamaysan, qo'ymi - to'qlisan,
Ursa yig'lamaysan, demak -o'g'risan!

Sahardan shomgacha mo'ltirab, ko'zing
Ko'rmay qolgunicha chopding dalangni.
O'g'irlik qilmasang, ayt axir o'zing,
Qanday boqayapsan shuncha bolangni.

Xonim nigohidan uqqanlarim bu,
Ko'nglimdan kechganin bilib turadi.
Yasama yuzida yasama qayg'u,
O'zbekmisan, deya kulib turadi.

Bir boplay dedimu tilimni tiydim,
Mayli, odam qurib shunga so'z deymi.
O'zbekni yer tanir,
Osmon taniydi.
Tannozlar qayoqdan bilsin o'zbekni!

Nigora Umarova
20.08.2008, 09:49
O'zbek

Sen paxta terarding yeti bukilib,
Paykalingda eding ey onajonim.
O`zbekmisiz, deya g`alati kulib,
Mendan so`rab qoldi bir tannoz xonim...



1986-88- yillarda ayni millat mustaqillikka intilayotgan paytda yozilgan she'r...

Nigora Umarova
20.08.2008, 09:59
Laganbardorlar

Kazzob Stalindan zorlanmang hadeb,
O'sha ham bolasi bitta insonning.
Bilmoq istasangiz qabri qayda deb,
Laganbardorlardan so'rang Cho'lponni.

Otabek Kumushin ko'zlarin yopib,
O'zi ham ortidan qilgach safarlar.
Qodiriy boboning qo'llarin o'pib,
Chohga itarganlar ham laganbardorlar.

Ular Iblis bilan tutingan o'rtoq,
Ular Azroilga sodiq choparlar.
Avval Usmonlarni sotib< keyinroq
Faryod ko'targan ham - laganbardorlar.

Yov nadir? Zo'r kelsa o'ldiradi yov,
Bular qon so'rguvchi iskabtoparlar.
Qahhorni qandkasal,
Oybekni soqov
Qilib qo'yganlar ham- laganbardorlar.

Ular ustoziga quldayin kimsa,
Mehribon homiysi shogirdlarining.
Avval o'ldirib, so'ng mozorigacha
Ko'tarib borishar tobutlarini.

Kazzob Stalindan zorlanmang hadeb,
O'sha ham bolasi bitta insonning.
Bilmoq istasangiz, qabri qayda deb,
Laganbardorlardan so'rang Cho'lponni.

Muhammad Yusuf 1988-yil

Nigora Umarova
28.01.2009, 13:18
Хотиралар... кунгил айвонимизга гох ёмгир, гох майин эсаётган насим ё кувонч, изтироб булиб. иликлик улашаётган адокси з армонлар...
Якинда рахматли шоиримиз Мухаммад Юсуфнинг рафикалари Назира опа билан дилдан сухбатлашганимда, улар менга Мухаммад ака билан ижод хакида булган бир сухбатни такдим этдилар.

Ушбу сухбатдан Сизлар хам бахраманд булинг, форумдошлар!


-Мухаммад ака, Сизнингча шеър нима?
- Хакикий шеър-бу дуо. Керак булса-оят. Бадиий мукаммал шеър укиганда, бекорга баданинг жимирлаб, кузингдан ёш чикиб кетмайди. Румийни, Машрабни укинг, узингиз амин буласиз. Ёки оддий халк огзаки ижодини укинг. "Шеър ёзмасангда, шоир бул" деб, бежиз айтилмаган.
- Илхом узи бор нарсами?
- Илхом-кунгил хотиржамлиги, кимгадир нафинг тегса, кимгадир билмай озор берсанг, кувониб ёки гам чекиб кийналганингдан дардингни когозга туккинг келади. Мен учун шундай хислат илхом.
- Пойтахтга илк кадам куйган пайтларингизни хам эслаб турасизми?
- Ха, албатта. Хар кунимда, хар нафасимда, хар тонгимда эслайман. Ушанда узимга-узим купрок ёкардим. Катта шахар одамнинг кузини тезрок очади. Мен энди баралла айта оламан: шоир одамлардан кунгли колмасданок, купрок ёзиб улгуриши керак экан. Озгина кунгил бушлик килсанг, хамма сени алдаб кетаверса, ёзгинг хам келмайди. Умуман, шеър ёзиш бу- утган кунни эслаш, болаликка кайтиш, менимча. Шоирларни ёш болаларга ухшатишлари хам шундан булса керак.

Nigora Umarova
02.02.2009, 17:26
Дустман деганлар
Кеча мени мактаб юрганлар,
Бир умрга дустман деганлар,
Ёшлик килиб кокинган чогим
Паналарда гийбат килганлар-
Билиб куйинг енгилганим йук,
Эртамдан хам кунгилларим тук.

Ганим эмас, дуст алдаган чог,
Алам килар одамга купрок.
Дилбандларим турса мултираб,
Кукдан бир куч ёгилади гох-
Мен хак дейман, енгилганим йук,
Эртамдан хам кунгилларим тук.

Эзилмагин бунчалар дилим,
Утар каро кечалар, дилим.
Худойимнинг рахмати кенгдир,
Олдиндадир энг ёруг куним.
Билиб куйинг енгилганим йук,
Эртамдан хам кунгилларим тук.

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
02.02.2009, 17:39
Тугилмаган кушикларим
Биз бахорга ошик булдик, куздан узр,
Хазонларда колиб кетган киздан узр.
Хар не утса биздан утди, бизда гунох,
Тугилмаган кушикларим, сиздан узр.

Согинчларга сингил булди суюкли ёр,
Мен меровда на мехр бор, на кунгил бор.
Озрок илхом, купрок шароб килди хумор,
Тугилмаган кушикларим сиздан узр.

Тилимдан бол томди бокиб оламга гох,
Бир ширин суз айтолмадим боламга гох.
Йиллаб бармок босолмадим каламга гох,
Тугилмаган кушикларим сиздан узр.

Йулим караб жайрон кузи толиб кетган,
Гох далада дайди шамол олиб кетган,
Гох андиша айвонидаколиб кетган,
Тугилмаган кушикларим сиздан узр.

Дили борга дилдан дардим тукканим рост,
Суз бошида бош эгиб, тиз чукканим рост.
Гохи жонни авайлаган- куркканим рост,
Тугилмаган кушикларим сиздан узр.

Уксимасин зардоб тула кунгилчангиз,
Дарё-дарё куз ёшим бор чумилсангиз.
Мен хам машхур булармидим тугилсангиз,
Тугилмаган кушикларим сиздан узр.

Юрагимнинг тагидасиз, ялпиздан паст,
Гох уйлайман, шундок кулим узатсам бас!
Юзингиз курмай сира улгим келмас-
Тугилмаган кушикларим сиздан узр.

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
02.02.2009, 18:01
Эртак
Эртагим чузилди, менинг эртагим...
Эртага энди бу дунёдан утсам,
Хаёт, азизим, сен хафа килмагин,
Менинг ширингина кизларимни хам.

Кунглимдан тукилган куйлар нимадир,
Алвон кушикларим учар изимдан.
Ёзган китобларим-когоз кемадир,
Мен кетсам, улар хам кучар изимдан.

Кулга кумдим олтин фурсатларимни,
Энди бир кун факат дадил ва уктам-
Шоирчалар килса гийбатларимни,
Балки, бирон кимса эслар мени хам.

Эсламаса нима, мен бир тупори,
Кишлоки сузбозни, осмон йикилмас.
Уриб турган калбнинг тирикдир зори,
Тухтаганидан сунг юрак сикилмас.

Мен сенинг борингга булдим парвона,
Сахроларинг кезиб толди товоним.
Кипригим олдида турибди, мана,
Товусдай товланиб охир довоним.

Эртагим чузилди, менинг эртагим,
Тонгни куролмасдан дунёдан утсам,
Хаёт, ёлгизим, сен хафа килмагин,
Менинг ширингина кизларимни хам.

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
02.02.2009, 18:09
Бахтли бул, дерман
Менинг ширин кизим,
Менинг асал кизим,
Мендан хам соддасан. Уйламок огир.
Утларга кумилиб кетганда изим,
Холинг нима кечар... юрагим огрир.

Сочинг карогингда менинг ёшлигим,
Сочинг хар толаси азобларимдир.
Йулингда йулдошинг булар экан ким?
Шундай нозиксанки... юрагим огрир.

Мен кимман? Билмасман хатто узим хам,
Кунглим курфазидан баликлар зохир.
Менинг содда кизим, сени уйласам,
Жонни бир куш чукир- юрагим огрир.

Булбуллар ёгилган бир навбахорда
Оламни ёритгай оппок либосинг.
Мен жим ётармау кирда ё жарда
Ва йиглаб упарман кулинг хиносин!

Менинг гузал кизим, бахтли бул, дерман!!!

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
02.02.2009, 18:16
Шоир
Ризк сочар даласига,
Ризкин териб олади.
Дехкондан боласига,
Бир кафт пайкал колади.

Олмалар соясига
Бир кун чукиб толади.
Богбондан боласига
Боги сайкал колади.

Йуклик махалласига-
Ёгоч отга солади.
Чупондан боласига
Бия-байтал колади.

Туйишар ялласига
Тарихга йул олади.
Шоирдан боласига
Колса... хайкал колади!

Мухаммад Юсуф

Nigora Umarova
02.02.2009, 18:23
Мухаммад Юсуфнинг сунгги шеърларини такдим этганлари учун шоирнинг рафикаси Назира ас-Салом (http://uforum.uz/member.php?u=3351)га уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Nigora Umarova
24.04.2009, 15:22
Турсуной опа!
Мухаммад Юсуфга багишланган мавзуимиз билан танишиб чикдингиз. Шоир хаёт булгинида шу йил- 2009 йилнинг 26 апрелида 55 ёшга туларди.
Хаётда Мухаммад Юсуф билан учрашганмисиз?

Tursunoy Sodiqova
24.04.2009, 15:32
Турсуной опа!
Мухаммад Юсуфга багишланган мавзуимиз билан танишиб чикдингиз. Шоир хаёт булгинида шу йил- 2009 йилнинг 26 апрелида 55 ёшга туларди.
Хаётда Мухаммад Юсуф билан учрашганмисиз?

Ойим кизим!
Дарахтнинг буйи йикилганида куринади, дейди халк. Мухаммаджоннинг борлиги юракларимизни устирар эди. Аммо, улим хам шундай шарофатли буладимики, вафотидан кейин шоирга курсатилган кадр, эътибор адабиётнинг буйини устирди, шоирларнинг куксини юксалтирди. У туфайли суз деган неъматнинг шарафини бутун мамлакат байрам килди. топиб айтган сузлари билан Мухаммад Юсуфнинг абадиятга, улмасликка сайланганига халк гувох булди.
Бугун Мухаммад Юсуфсиз яшаяпмиз. У билан 1997 йилда сухбатлашгандим. Мана шунга хам 12 йил булибди. Мен унинг шугина сухбатини олиб колдим, холос. Каро айрилик якин эканки, мен уни "этакларимда олиб кочишга" шайланиб колган эканман.
Эътиборингизга ушбу сухбатни хавола килсам.

Tursunoy Sodiqova
24.04.2009, 15:38
-Турсуной опа , биласиз, мен укувчилик йилларимдан буён шеърларингиз мухлисиман. Кейинрок, талабалик йилларим, Юпкагина илк китобчангизни чунтагимда олиб юрардим. Бугун сиз элга танилган шоирасиз. Лекин жамоат ишларида хам тиниб-тинчимайсиз. Турсуной опа, хам йигинларда катнашиш, хам шеър ёзиш огир эмасми, айтмокчиманки, жонингизни койитмай, факат ижод билан шугуллансангиз булмайдими,
-Нимасини айтасиз, укам! Афсуски, жим утириш менинг иклимим эмас экан. Шеърга сигмай колаётганга ухшайвердим- бир талай насрий ёзмишларим дунё юзига келди. Улар кай сифатда битилди, билмадиму, лекин хар галл ёзиб булгач, енгиллагандай буламан. Гохида багримда яна бетокатлик бошланади, когозга эмас, энди элнинг кузига караб деб-деб, олгим келади. Карабсизки, саноги йук учрашувлар, бахсли анжуманлар содир булади…
Маънавият муаммоси – менинг конаб турган ярам, бу дардни айтиб йиглайвераман. Баъзан унга айтиб куриб, бунга айтиб куриб кузгатолмасам, шартта енг шимариб уша ишни узим килишга киришаман…
Эсингиз, кучингиз етиб турса, Аллох сизга даъватчиликдай неъматни берган булса, сиз туфайли хеч бир юрак уйгониб, бир киши яхши кучага кирса, армонсиз кетганингиз шу-да, биродар!
-Кейинги йиллар кутилмаган вокеаларга бой булди. Мана сиз хам она юртингиз Андижонни тарк этиб, «мусофир»га айландингиз. Кечаги Турсунхон Андижоний бугун бир парвоз силкиниши билан Турсунхон Тошкандий булиб турибсиз… Умр уртасида пойтахтга кучиб келишга нима мажбур килди? Ёки адабиёт етаклаб келдими?
-Хазилдан ташкари айтсам, мен пойтахт излаб келмадим. Йигирма икки ёшга етгунимча мени шу пойтахтнинг узи ката килган. Ички бир огрик билан айтаманки, ёшингиз элликка етиб, умрингиз кунботарга ога бошлагач, ортга боккингиз, хаётингиздан узилиб кетиб бораётган нарсаларингизнинг охирги шарпалари, эпкинларини куриб колгингиз келар экан.. Болалигиму ёшлигимнинг яркирок бекатлари Тошкентга тукилган, пойтахтнинг кабристонларида сингилларимнинг хоки ётибди. Шуларга бир туйиб кетай, деб келгандирман, балки… Хазил аралаш айтадиган булсам-андижоний феъл бу!
Колаверса, шоир иним, бир гапни айтай: мени Андижон туккан, демакки, Андижонийман. Узингизга аён, сизни хам бир яакирдим, юртга кайтинг деб, икки чакирдим-кунмадингиз! Марказ сизларни севиб колдими ё сизлар марказними?.. Бу ёгига хушёр турасиз, менинг келишим бежо – кетсам жун кетмайман, хаммангизни битта-битта териб, этагимга солиб кетаман!
-Хаёт, шоир айтганидек, «бир бош узумни еб битирмак»каби осон иш эмас. Турмушнинг турли кучалари бор. Бирок, барибир, бозор иктисодиётини рукач килиб, узини савдо-сотикка урган айрим аёлларни курганда одам галати булиб кетади.
Умуман, савдо-сотик аёлларга хос касбми, нима дейсиз?
-«Савдо-сотик»аёлларга хосми?» деб куйинишдан аввал жавоб берингиз: рузгор тебратишни аёлга хам тенгма тенг юклаш, эркак бажарадиган ишларни, Бозор юмушларини аёлига суриб куйиш Шарк эркагига хосми?
Авваллари эрлар бозордан у-буни кутариб келиш учун еттита белбог боглаганлар. Хозиргиларнинг топгани ялтирок чарм сумка, уни хам фасонга кутариб оладилар. Тугиб-тугиб олиб келай деса (иктисодий тангликни уртага солманг), хунари йук, Уттиз куннинг якунига мултираб утиради. Шарк аёли хеч качон бундай ер чизиб утириб колган эркакни курган эмас!
Момикдай куллари билан шойи галстуклар боглагандан кура кетмон, омбир, ранда, бигиз ушласинлар. Юмшок диван, креслолар эркаклардан зада булди. Эркакларнинг феълидаги упирилишларни тулдираман деб аёлларда эркакча хусусиятлар пайдо булмокда. Бу- кулфат!
Биз аёллар бугунлик кунда комати, сузи, магзи йирик, ишлари хам яхлит, оилада сардор булишга ярайдиган, аёлини тузга хам зориктирмайдиган, нафакат узининг оиласи, балки авлодимдан-да ёмон чикмасин деб, бутун уруг-аймогининг орияти учун куюнадиган эркакларга зор булдик. Манна шундайлар ярайди миллатнинг мухофазасига. Айни даврда киркта жонини мингтага келтириб яшаётган аёллар масаласини эмас, хакикий Шарк углонини кандай тарбиялаймиз, деган муаммо ва максадни уртага куймок зарур!
-Агар тугишган синглим шеър ёзиб «Ака, шуни бир укиб беринг» деса, рости, энсам котади. Бундан кура рузгор килишни урган, турмушга чикишни уйла, дейман. Аммо шоирликни хавас килган бошка сингилларимга бундай деб айтолмайман негадир. Аксарият, жунгина битилган шеърларни хам эгасига кайтараётиб, «ёмон эмас», деб куяман. Кизлар шеър ёзмасин демайману, бу дард, агар чинакам булмаса, яхшиси, уй бекаси булишни орзу килганлари тузукмикан?
-Шоирликнинг, машхурликнинг азобларини узингиз тортганингиз учун уларни аяйсиз-да! Аммо, «аёл зоти каёкка борарди», деган озгина эркакча беписандлик аралашаётган булмасин тагин! Агар аёлнинг пешонасига аёллик, онлик кисматини битмаганда, «фидойилик» деган илохий кудрат насиб этмаганда – Улугбекнинг ихтироларини эхтимол онаси яратган, Навоийнинг ёзмишларини онаси битган буларди. Илм-закода мислсиз чукки булиши мумкин булган аёллар рузгору фарзанд туфайли узларида ким яширинганини билмай утадилар. Шунинг учун хам тарихда аёл алломаларнинг номи кам.
Шоирим, йигитларнинг йулини Аллохим бирмунча текис яратган, аммо миллатнинг кизларига зийрак ва эхтиёткоррок булмок даркор. Иктидорли кизлар камоли учун елка тутмок- миллатни кутаришдай гап.
-«Кунглим ой каби яримта…»
Тунда ойга карасам, шу сатрлар ёдимга тушади. Турсуной опа, бу шеърингизда биз билмаган, тушунмаган яна не кечинмалар бор? Качон ва кандай холатда ёзилган у?
-Йигирма ёшда эдим. Букага гуза чопигига чиккан эдик. Чекка кишлок. Чивин шунча купки, ташкарида тезак тутатиб, чойшаб ёпиниб юриб жон саклаймиз. Чирок йук, Якин атрофда ахоли хам яшамайди. Осмонни томоша килишдан бошка иш йук. Ушандаги Бука осмонининг накадар пастлигини айтинг: гуё бошингизга тегиб турган кора бахмалдай! Шундоккина кул чузсангиз, юлдузлар узилаверади! Факат яримта ой безовта-тинмай юради… Орадан икки йилча утди. Уша энг якин келган осмон бот-бот эсимга тушаверади. Халиги яримта ой эса изимдан эргашаверади. Бир куни уни шеърга солдиму кутулдим. Унда шундай сатрлар бор эди:
Калбимдаги гашлагимсимон
Аста босиб келади окшом.
Куёшини йукотиб осмон,
Кора либос кийибди, боксам.
Юлдузлардан чодир ёпиниб,
Чикдим туннинг холин сургали.
Кунглим каби ой хам яримта,
Жой излайди узин куйгали…
-Туксон ёшли момом бор. Сизнинг отдошингиз- Турсунбиби. Кузойнаксиз газет укийди. Умрида бирон марта «Ватан» деган сузни тилига олмаган булса-да, хеч качон уйидан булак жойда тунаб колмаган. Хатто уз фарзандлари хонадонида хам.
Момомдан сураш нокулай, икала Турсуной учун хам узингиз жавоб бераколинг: Ватан нима узи?
- «Ватан» сузини айтишга мен хам куркаман. Шу мавзуда шеър битмаганман хам. Аммо унинг отини айтиб чакирсам, юрагимни ушлаб турган бир нарса учиб чикиб кетгандай…
Ватан хакида гапиришдан кура, уни томир-томирларингиз билан туймок лаззатлирокдир!
Пул чунтакни тулдиради, омад уйингизни, дуст атрофингизни, дейдилар. Аммо юракларингнинг катларигача сингиб, томирларинггача тулиб, сим-сим жон узатиб турадиган ёлгиз шу- Ватан! У - неъмат! Таърифи йук мавжудлик. У - илохий тухфа! Ватаннинг ката-кичиги, хунук-чиройлиги булмайди. Шунинг учун кимдир саксовул ва кумга пешона куйиб, ким шур тупрокни упиб, ким музларга тиз чукиб «Ватаним» деб бузлайди! Менинг хам кулларим дуода, дейманки:
… Мени шу ерда бор этди,
Уларда шундай улдирсин…

1997 йил

Husen
24.04.2009, 15:41
У билан 1997 йилда сухбатлашгандим. Мана шунга хам 12 йил булибди. Мен унинг шугина сухбатини олиб колдим, холос. Каро айрилик якин эканки, мен уни "этакларимда олиб кочишга" шайланиб колган эканман. Эътиборингизга ушбу сухбатни хавола килсам.

"Тафаккур" журналида чоп этилган бу сухбатни мирикиб укиган эдим. Шундан сунг Мухаммад Юсуф нафакат шоир, балки сухбатдошини ичидагини топиб гапиртира оладиган ажойиб журналистдир хам деган фикрга келгандим.

Gulnora Voisova
06.10.2009, 12:46
Азиз форумдошлар келинглар мана шу мавзуни ташлаб куймайлик.
Кеча тушимга кирибдилар...
Андижоннинг Мархаматида, Мархаматнинг Ковунчи кишлогида ётган шу юртнинг азиз фарзанди Мухаммад Юсуфнинг рухлари шод булсин, кабри нурга тулсин.
...Лочин кукда нетар кузи утмаса,
Синдир каламингни, сузи утмаса.
Ватан десанг, упканг тулиб кетмаса,
Шеър ёзишга бало борми биродар...
Колган жойлари эсимда йук.

Malika Vahobzoda
17.10.2009, 09:21
Хурматли ИЖОДКОРЛАР! Шоир - Шокир Хакимий ижодидан хабардор инсонлар борми? Менда шу шоирнинг китоблари бор эди.Сураган инсонларга кунгил бушлик килиб бериб, кайта кулимга ололмадим.Илтимос, Иложи булса шу инсон хакида хам суз юритсак ва ижод намуналаридан хам бир-биримизни хабардор килайлик.Олдиндан РАХМАТ.

Nigora Umarova
17.10.2009, 14:13
Хурматли ИЖОДКОРЛАР! Шоир - Шокир Хакимий ижодидан хабардор инсонлар борми? Менда шу шоирнинг китоблари бор эди.Сураган инсонларга кунгил бушлик килиб бериб, кайта кулимга ололмадим.Илтимос, Иложи булса шу инсон хакида хам суз юритсак ва ижод намуналаридан хам бир-биримизни хабардор килайлик.Олдиндан РАХМАТ.


Хурматли Malika Vahobzoda!
Савол ушбу мавзуга оид эмас. Шу сабабли мана бу (http://uforum.uz/showthread.php?t=8991) мавзуда колдирганингиз жоизрокмикан?

Malika Vahobzoda
18.10.2009, 08:58
Хурматли ИЖОДКОРЛАР! Шоир - Шокир Хакимий ижодидан хабардор инсонлар борми? Менда шу шоирнинг китоблари бор эди.Сураган инсонларга кунгил бушлик килиб бериб, кайта кулимга ололмадим.Илтимос, Иложи булса шу инсон хакида хам суз юритсак ва ижод намуналаридан хам бир-биримизни хабардор килайлик.Олдиндан РАХМАТ.


Хурматли Malika Vahobzoda!
Савол ушбу мавзуга оид эмас. Шу сабабли мана бу (http://uforum.uz/showthread.php?t=8991) мавзуда колдирганингиз жоизрокмикан?

--------------------------------------------------------------------------

Биламан шу мавзуга оид эмаслигини, аммо мен мавзу яратишим учун шу форумда хали балларим етарли эмас экан.Шоирлар хакида мавзу булгани учун сурадим.Ва биламизки, шу форумда анчадан бери катнашаётганилар учун хамма мавзу ва кулланишлар сизларга таниш.Лекин биз - яъни шу форумга энди кадам куйган инсонларга танбех беришга шошилманглар.Биз хам энди форум хакида танишиб, каерда нималиги билан танишиб бораяпмиз.Танбехли Ёрдам учун эса - РАХМАТ :187: .

Ozoda Umarova
19.10.2009, 10:03
Биз хам энди форум хакида танишиб, каерда нималиги билан танишиб бораяпмиз.
Сизга форум қоидалари (http://uforum.uz/misc.php?do=cfrules) билан танишиб чиқишингизни маслаҳат бераман

Farhod Sadikov
27.02.2010, 17:40
Узбек шеърияти биринчи навбатда бу - Мухаммад Юсуф. Чунки уни курдик. Бир даврда яшадик. Соф узбек тилида укидик ва койил колдик.

Farhodjon Chinberdiyev
27.02.2010, 23:42
Каминага шоир ижодидаги энг ёққан мисра:

…Мен эса
Ошиғинг сенинг —
Энг ғариб.
Тундан сўз
Қарз олиб,
Тонгга тутгувчи.
Сенинг ёнингда ҳам
Сени ахтариб,
Сенинг ёнингда ҳам
Сени кутгувчи…

Менимча, ошиқнинг нозик ҳисларини бунданда юксакроқ ифода қилиб бўлмайди!

Nigora Umarova
26.10.2010, 17:34
ИЛКСЎЗ

Муҳаммад Юсуф билан қачон танишганман?!
Аниқ эсимда йўқ...
14-15 яшар ўсмир эдим, шекилли. Шоирнинг юпқа китобини қўлдан қўймасдан ўқиганларим; содда, самимий ва ўта оҳорли мисралардан ҳайратга тушганим; “Муҳаммад Юсуфдай шоир бўламан!” деб ўзимча шеър ёзганим – ёдимда....
Кейин... талабалик... Муҳаббат... Шеърият саҳнидаги изланишлар... Ва...


1.

СамДУ мажлислар залида катта шоирлар билан учрашув ташкил қилинди.
Икки-уч шоирдан сўнг Муҳаммад Юсуфни эълон қилишди. Шоир “От қадрини қайдан билсин от минмаган эркаклар!” дея, ўзини тасвирга тушираётган видеочи йигитнинг елкасига қоқиб қўяркан, улкан зал қийқириғу-олқишлардан ларзага келди. Яна, яна шеър сўрашди шоирдан. Ўқиди. Яна олқиш. Мухлислар Муҳаммад Юсуфнинг минбардан тушишини сира хоҳлашмасди. Аммо у ёнидаги шоирларни ўйлаб андиша қилди шекилли, уч-тўртта шеърдан сўнг жойига бориб ўтирди.
Худо ҳаққи, ўшанда ёнида қайси шоирлар бор эди – ҳозир эслай олмайман. Эслаганим – университетда таълим олаётган ёш шоир сифатида менга ҳам навбат беришди: ҳаяжон ичида қандай саҳнага чиққанимни, титроқ овоз билан шеър ўқиганимни элас-элас эслайман....
Кеча сўнгида барча мухлислар қатори мен ҳам шоир ҳузурига ошиқдим. Нима учун, билмайман, ҳарҳолда, ўқиб кўришини жуда-жуда истаганим учун бўлса керак, талабалик даврида ёзганим “Нилуфар” достонимни у кишига тутқаздим. Сарлавҳага кўзи тушибоқ устоз жилмайди: “Мен ёзишим керак бўлган достонни ёзиб қўйибсиз-ку, шоир...” Нима учун бундай деди – билмайман. Ҳарҳолда, шу достонимга Муҳаммад Юсуфдан ҳам икки мисра қўшган эдим: “Ўлсам мени сувга кўминглар – Нилуфарнинг пойида ётай!..”
Кимда қандай таассурот қолдирди, билмайман, лекин бу учрашув менга қанот бағишлади...

2.

Шоир бўлиш, ўзимизни топиш ва исботлаш илинжида ул-бул қоралаб юрган тўрт ўртоқ “ҳай-о ҳуйт” деб Тошкентга йўл олдик. Пойтахтга келдиг-у, аммо кўкка талпинган қанотларимизни йиғиштирганча газетачиликнинг тубсиз, қоронғи қаърига қараб шўнғидик...
Одатдаги зерикарли кунларнинг бирида дўстим Воҳид Луқмон Ёзувчилар уюшмасига, аниқроғи, Муҳаммад Юсуфнинг олдига борамизми, деб қолди. “Қандай бўларкин? У кишини топа олармиканмиз ўзи?” - дедим иккиланиб. “Борайлик-чи”, - деди дўстим.
Хуллас, бордик.
Муҳаммад Юсуф ўтирадиган хона эшигини оҳиста тақиллатганча қиялатиб очамиз. Столга энгашганча, чап қўлини пана қилиб шоир нимадир ёзиб ўтирибди. Эшик очилганини сезиб, биз томон ўгирилиб қарайди. “Келинглар!” – бизни ичкарига таклиф қилади. Ўзимизни ноқулай сезиб ичкарилаймиз. Ўғринча столдаги қоғозга мўралаймиз. Янги, ҳали охирига етмаган шеър! Илҳом келган пайти бегона тугул, ота-онасининг ҳам юзига қарамайди шоир зоти... Буни билганимиз учун баттар хижолат тортамиз. Қимтиниб турганимизни кўрган устоз биздаги хижолатпазликни ёзиб юбориш учунми, шеърни бир четга суриб қўйиб, адабиёт, шеърият ҳақида, хусусан, ёшлар ижоди тўғрисида қизғин сўзлай бошлайди. У кишидаги самимият бизга дадиллик бағишлайди: уч-тўрт оғиз гапирган бўламиз. Сўзларимизни диққат билан эшитиб, суҳбат сўнгида ижодимизга ривож тилайди.
Учрашувдан қониққанча хайрлашамиз.
Бироқ, энди, гоҳ-гоҳида ўзимча ўйлаб қоламан: ўшанда шоир қайси шеърини ёзаётган эди? Ўша шеър якунига етиб, кейинги китобларига кирдимикан? Ёки биз битта гўзал шеърнинг уволига қолдикмикан? Афсуски, билмаймиз...

Nigora Umarova
26.10.2010, 17:36
3.

Телевидениега энди келган кезларим бир муддат “Шеър ва шуур” кўрсатувини тайёрлашимга тўғри келди. Бош муҳарриримиз – таниқли ёзувчи, ўша пайтларда Олий Мажлис депутати Аҳмад Аъзам навбатдаги сонга Муҳаммад Юсуфни ёзиб олишимизни тайинлади. “У кишининг вақти бормикан? Рози бўлармикан?” – иккиландим. Боиси – ўша дамларда севимли шоиримиз ҳам Олий Мажлис депутати бўлиб, ижоддан ташқари жамоат ишлари билан ҳам банд эди. “Ўзим рози қиламан”, деди бош муҳарриримиз ва телефон қилиб, шоирни бир амаллаб кўндирди.
Эртаси куни ижодий гуруҳимиз билан Ёзувчилар уюшмасига бордик.
Қиш куни. Ҳаво бир қадар совуқ. Негадир шоир кечика бошлади. Биздан бошқа бир-икки киши ҳам, қандайдир муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраб келишган шекилли, Муҳаммад акани кутишар эди.
Ниҳоят, у киши келиб қолди.
Бошқалар банд қилмасдан аввал у кишини “эгаллаб” олмоқчи бўлдим. “Нима қилсак экан, бир соатдан кейин жиддий мажлисимиз бор-ку!” – у киши бироз тараддудланди. “Кўп вақтингизни олмаймиз, узоғи билан ярим соат...” – кўндиришга уриндим. “Ҳай, майли, олдин анави меҳмонларни кузатай...” – Муҳаммад ака бетоқат бўлиб кутиб турган кишилар ёнига йўл олди.
Тезда съёмкани бошлаб юбордик. Узоққа бормасдан, Мустақиллик майдонига ёндош боғда, мотамсаро она ҳайкали атрофида у кишининг янги шеърларини тасвирга тушира бошладик. Шоир янги шеърларини ўқиди. Съёмка сўнгида у кишининг шеърият, ижод ҳақидаги фикрларини ҳам олгимиз келди. “Шоирлик – бу, даъво. Мен зўрман, деган катта даъво... – деб сўз бошлади шоир. – Шеър эса дуога ўхшайди...”
Сўнг, бўлдими, дегандай шоша-пиша биз билан хайрлашди: “Мажлисга кеч қоляпман...” Биз ишимиздан қониқиш ҳосил қилганча, бош ирғадик. Муҳаммад Юсуф пальтоси ёқасини кўтарганча Мустақиллик майдони томон йўл олди.
Шу пайт бир нарсани унутганимни эслаб қолдим. “Муҳаммад ака!” – дея шоирнинг ортидан чопдим. Ҳайрон қолган устоз ярим йўлида тўхтади: “Нима гап?” “Узр, эсимдан чиқибди, уй манзилингизни, паспортингиздаги маълумотларни ёзиб олишим керак эди”, дедим ҳаллослаб. “Нима учун?” – ҳайрон бўлди Муҳаммад ака. “Гонорарни уйингизга жўнатишимиз учун...” У киши жилмайди ва қўл силтади: “Керак эмас, ўзларинг ола қолинглар...” Ва кетди.
Ўшанда хаёлимизга ҳам келмабди: бу Муҳаммад аканинг шеърлари тасвирга туширилган сўнгги кўрсатувларидан бири экан. Ҳали-ҳануз турли телеканалларда Муҳаммад аканинг қишки боғ оралаб кезганлари, оғзидан буғ чиқариб шеър ўқиганлари берилиб қолса, беихтиёр шу тасвирлар тасмага туширилган ўша лаҳзалар кўз ўнгимда жонланади.
Шоир Мустақиллик майдони сари кетаркан, бир зум тўхтаб мен томон қайрилиб қарагандай, гўё кўнглимдаги ҳолатни уқиб, далда бергандай бўлади: “Шоирлик – бу, иним, даъво. Мен зўрман, деган катта даъво...”

4.

Кези келганда қистириб ўтай: Тошкентда илдиз отишимда, озми-кўпми ўз ўрнимни топишимда яхши одамларнинг хизмати бўлди. Шулардан бири – юмшоқ кўнгил, аммо кескир тил соҳиби, таниқли ёзувчи Набижон Боқий. У кишининг Дўрмондаги ижодхонаси ўша пайтлари (ҳозир ҳам!) ўз уйимдай эди.
Набижон ака билан Муҳаммад Юсуфнинг ҳовлиси жуда яқин эди. Шунга қарамасдан, одоб сақлаган ҳолда, устоз шоирни ҳеч безовта қилмаганман. Ҳаддим сиғмаган, шекилли.
Бир куни ичкари хонада ўтиргандим, кимдир Набижон акани чақиргандай бўлди. Чиқсам – устоз Муҳаммад Юсуф. Салом-алик қилдим. “Набижон Боқий йўқми?” “Қайгадир чиқибди, чоғи...” – аниқ билмаганимдан хижолат тортдим. “Ҳай, майли, унда манави шеърни бериб қўйсангиз, иложи бўлса, машинкада бир-икки нусха кўчириб берса...” Қўлёзмани олиб қолдим. Бу – кейинчалик жуда машҳур бўлиб кетган, миллатпарвар шоиримиз Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган “Лолақизғалдоқ” шеъри эди. Набижон аканинг Шавкат Раҳмонга нисбатан чексиз эҳтироми боис, назаримда, шоир бу шеърни илк ўқувчилар қатори у киши ҳам ўқиб чиқишини, муносабат билдиришини хоҳлаганди. Шеърни ўқирканман, ичимда титроқ уйғонди – бу мисралар шунчаки тўқилмаганди, шоир ўзи айтгандай, дуонинг кучи бор эди бу сатрларда. Ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам бир нарсага аминман, балки бу фикримга бошқалар қўшилмас, лекин кўнглим шундай дейди: “Лолақизғалдоқ” шеъри бошқа бировга эмас, аслида шоирнинг ўзига бағишланган арзиҳолидир!

Мендан нима қолар:
Икки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
Бу илк мисраларни ёза бошлаганида шоир, эҳтимол, Шавкат Раҳмон ҳақида ўйламаган бўлса ажаб эмас. У фақат вужудини қамраб олган руҳий тўлғоқдан халос бўлишга уринган, холос. Қарасаки, изоҳлаш мушкул бўлган, қисматга дахлдор шеър пайдо бўляпти. Кейин онгли равишда ҳислар оқимини, башоратомуз ҳосилани ўзидан четроқ буришга интилгандир:

Ишинг тушса, иним
Муҳаммадга бор,
Шоирлар ичида
Ишонганим шу.
Бироз ичишини
Айтмаса агар,
Кўкси тиниқ бола,
Ҳалол бола у.
Фақат сал соддароқ,
Фақат сал ёшроқ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ...

Балки, фикрим нотўғридир. Лекин бир нарса ҳақиқат: чин шоир мутлақо бошқа биров ҳақида ёзаётган тақдирда ҳам бир қадар ўз қисматидан башорат қилади. Буни ўзи англаши ҳам, англамаслиги ҳам мумкин. Муҳаммад Юсуфга келсак, менимча, у ўз тақдирини фавқулодда кучли сезимлари орқали ҳис қилган:

Тузалмайди дардим менинг,
Ўлсам керак.
Тупроқ билан оға-ини
Бўлсам керак.

Ўлим нима? Бу ҳам битта
Сайр, Она.
Ўғлинг қаро ерга кетди,
Хайр, она...

Nigora Umarova
26.10.2010, 17:38
5.

2008 йилнинг баҳор фаслида Ўзбекистон халқ шоири, устоз Иқбол Мирзо билан Фарғона водийсига ижодий сафар уюштирдик. Иқбол ака “Сафаримизни Муҳаммад акани зиёрат қилишдан бошласак, шу баҳона устознинг оила аъзоларидан, жумладан, онасидан ҳам хабар олар эдик”, деб қолди. Таклиф менга жуда маъқул тушди.
Мана, шоир ўсиб-улғайган қишлоққа кириб боряпмиз. Бизга йўл кўрсатиб келаётган шу ерлик опа Муҳаммад ака билан боғлиқ бўлган, бизга номаълум қизиқарли тафсилотларни айтиб бераяпти.
Ниҳоят, Муҳаммад Юсуф вояга етган ҳовли дарвозаси олдида турибмиз. Жуда оддий, эл қатори ҳовли. Дарвоза олдида ариқ. Тўғриси, бу манзара бизга бегона эмас эди. Шоирнинг шеърларида бўй чўзган тол-тераклар маъюс бош тебратиб турарди. Гўё ҳозир ҳовлига кирсак, Муҳаммад ака билан учрашадигандай эдик.
Ичкари кирдик. Шоирнинг укаси, сингиллари, бошқа қариндошлари жам бўлишган экан.
Онаизор... оғир аҳволда ётар эди. Сас-садосиз, кўзлари юмуқ....
“Муҳаммад акамнинг шогирдлари келди”, - деди кимдир.
Менга шундай туюлдими, ҳарҳолда, дунёнинг минглаб ўйинларини, зарбаларини кўриб чарчаган, ишонган тоғидан айрилиб бор бўйи чўккан онаизорнинг юзидан енгил титроқ югуриб ўтгандай бўлди.
Ҳол-аҳвол сўрашгандай бўлдик.
Узоқ қолишнинг имкони йўқ эди.
Иқбол ака ёстиқ четига бир даста пул қўйди. Мезбонлар хижолат бўлиб, эътироз билдирган эди, жўяли жавоб топа олди: «Неча йиллардан бери Муҳаммад аканинг шеърларидан телевидениеда фойдаланиб келяпмиз. Бу – устознинг йиғилиб қолган қалам ҳақлари...”
Кўз олдимда “Гонораримни ўзларинг ола қолинглар”, деб Мустақиллик майдони сари кетаётган устоз сиймоси жонланди.
Шоирнинг оила аъзолари билан сассиз изтиробда хайрлашдик.
Андижонда бошланган шеърхонлик учрашувлари Фарғонада, Наманганда давом этди. Ҳар бир учрашувимизда, шубҳасиз, Муҳаммад Юсуфнинг номи кўп бор тилга олинди.
Шундай учрашувлардан бирида бехосдан Иқбол аканинг қўл телефони жиринглаб қолди. Қўнғироққа жавоб бераркан, у кишининг юзида кучли ҳаяжон тўлқинини сездим. Гаплашиб бўлгач, секин мен томонга энгашди ва “Муҳаммад аканинг онаси ҳозир қазо қипти...” - деди. Жунжикиб кетгандай бўлдим. “Наҳотки... Ё Худо...”
Сўз ва шеър ўқиш навбати менга берилди. Мен ҳозиргина эшитганим хабардан мутаассир эдим. Ўзим билиб-билмай, гап оқимини беихтиёр шу томонга бура бошлабман. Буни сезиб қолди, шекилли, Иқбол ака секин, бироқ қатъий тарзда “Нодир, айтманг!” деди. Тушундим. Байрам кайфиятида ўтирган 300-400 чоғли одамни музлатиш ва учрашувни азага айлантириш керак эмас эди.
Сафаримиз ниҳоясида яна Муҳаммад Юсуф ўсиб-улғайган ҳовлига йўл олдик. Бироқ энди изтиробимиз икки ҳисса улғайган эди. Шоирнинг укаси ҳамдардлигимизни қабул қилди. Бизга лутф қилишдими, ёки бор гапми, ишқилиб, даврада бир гап айланиб қолди: “Сизлар келиб кетгандан сўнг онамиз кўп ўтмай жон берди. Кимнидир узоқ кутиб, қийналиб ётган эди. Гўё сизлар билан бирга Муҳаммад акам ҳам келгандай бўлди-ёв...”
Начора, қисмат бу. Онаизорнинг вафотидан қанчалик куйинган бўлсак, сўнгги бора кўришиш насиб қилгани учун тақдирдан шу қадар миннатдор бўлдик...

6
Тақдирга тадбир йўқ, дейишади. Бироқ тақдир ҳам инсон характери ҳосиласими дейман. Агарда қалбини қийнамасдан, изтироб чекмасдан, фароғатга берилиб кун кечирганида Муҳаммад Юсуф ҳам узоқ яшаган бўлармиди. Бироқ барча виждонли шоирлар каби у ҳам ўзини аямади, бор-будини шеърга сарфлаб яшади. Қалбини, руҳини сиқиб, керак бўлса, ғижимлаб, сўнгги томчи туйғусини, меҳрини, изтиробини қоғозга тўкиб кетди.

Юрагимни тамом қилдим,
Йиғлайвериб.
Ҳузуримда ажал турар,
Қошин кериб...

Юксак унвонлар билан сийланган, катта давралар тўрига муносиб кўрилган шоир четдан қараганда бахтиёр кўринса ҳам, аслида ўзини ҳеч ҳачон бахтли ҳис қила олмайди. Чунки билади: токи дунё нотугал экан, токи дилларда изтироб мўл экан, унинг бахтли бўлишга ҳаққи йўқ. Яратган уни кўнгли кемтикларга дарддош бўлиш, уларга ёруғлик туҳфа қилиш учунгина бу дунёга жўнатган. У ҳеч қачон ўз бурчига хиёнат қила олмайди. Кулгиси остида кўзёшларини яшириб яшашга мажбур. Кимки фақат шон-шуҳрат, унвон учун шоирлик йўлини танласа – овора бўлади: ҳар нарсага эришиш мумкин, аммо эл меҳрини сотиб олиб бўлмайди. Худодан берилмаса, бандасининг уринишлари – бир пул. Муҳаммад Юсуф – ана шундай Худо суйган, эркалаган шоир эди. Ўзи бир гал айтганидай: “Шоирлар – бу, Худонинг эрка қулларидир...”
Ҳар гал кўнглимни моғор боса бошлаганини ва қадрдон туйғулардан йироқлашаётганимни сезсам, Муҳаммад Юсуфнинг китобини қўлимга оламан. Унинг шеърлари сирли дуодай маънавий оғриқларимга малҳам бўлади. Яна ўша содда, тоза туйғуларимнинг бўйларини туяман. Руҳим енгиллашади. Поклангандай бўламан. Хаёлан шоирга раҳмат дейман. Англайманки, шоирнинг шундай ўлмас шеърлари бор экан, у билан дийдорлашув доимийдир...

Nigora Umarova
26.10.2010, 17:41
7.
Шоирнинг ўлими... Ҳамиша оғир. Гарчи руҳан ўлмаслигини билсак-да, орамизда жисман йўқлигига ҳам кўниккимиз, рози бўлгимиз келмайди. Муҳаммад Юсуфнинг ногаҳонда вафот этиши барча мухлислари қатори менинг ҳам юрагимни зир титратди. Ўша куни гўё кўк ёрилиб, шохлари осмонга қадалган улкан чинор бошимга қулаб тушгандай бўлди. Довдираб қолдим. Кўпдан буён қўлимга қалам олмаган, икки сатр шеър ёзмаган эдим. Бу машъум хабар борлиғимни остин-устун қилиб ташлади. Шеър ёзиш учун эмас, балки изтиробларимдан бироз холи бўлиш учун қоғоз қораладим. Мана, ўша уч шеърдан иборат изтиробноманинг биринчи қисми:

Узоқлашаган эдим қаламдан,
Қўлларимдан тушганди қоғоз.
Бағрим тутиб қайғу-аламдан,
Юрагимни тўкаяпман боз.
Ҳар бир сўзни, ҳар битта ҳарфни
Дил тўридан оляпман узиб.
Соғинтириб мендай ғарибни,
Қаердасиз, Муҳаммад Юсуф?

Кимдир деди: ўлган, у ўлган...
Ҳайрон боқдим: жинними у, ё –
Одамларга бир нима бўлган,
Ё сўнгига етдими дунё?!
Ахир, чексиз самоват узра
Чарчади-да она ер сузиб.
Ёки ойда ахтариб мисра
Юрибсизми, Муҳаммад Юсуф?

Юлдузларни сархуш этибди
Кўксимга сиз қадаган райҳон.
Аммо кимдир юлиб кетибди,
Сўнг эзғилаб, этибди пайҳон.
Ногоҳ изза бўлган боладай
Йиғлаяпман дунёни бузиб.
Чўққидаги ёлғиз лоладай
Олисдасиз, Муҳаммад Юсуф.

Етолмайман - товонларим қон,
Осилсам-да тикан хасларга –
Пойингизга етганим ҳамон
Юмалайман яна пастларга.
Интиламан тағин кўк сари,
Бурним қонаб, лахта қон қусиб.
Унутилар озорлар бари,
Сизни кўрсам, Муҳаммад Юсуф.

Дийдорингиз қайда?
Ҳансираб,
Ўрмалайман – элтар қай сўқмоқ?
Кетаяпман фақат шаън сўраб,
Балки тушар бошимга тўқмоқ.
Ахир, дунё маслаги – макр,
Ҳузур қилар ҳийлалар тузиб.
Дардкашим йўқ, эзгинман, ахир,
Бехабарсиз, Муҳаммад Юсуф.

Мен кимман?!
Ҳув, йўлда ўксиниб,
Ёлғиз қолиб кетган бутаман.
Ярим йўлда оёғи синиб,
Бўзлаб ётган ночор бўтаман.
Чор атрофим ёнаётган дашт,
Ўт йўлини бўлмайди тўсиб.
Энди қийин бўлади яшаш,
Сиз йўқсиз-да, Муҳаммад Юсуф.

Тоғ эдингиз - ҳар куни қуёш
Кўксингиздан кўкка чиқарди.
Мен-ку сиздан юмалаган тош,
Юксалай деб қувват йиғардим.
Балки бир кун йўл очса Само,
Тоғ бўларман сиз каби ўсиб.
Қай томонга бўйлайин аммо,
Қаердасиз, Муҳаммад Юсуф!?

СЎНГСЎЗ
Муҳаммад Юсуф билан қачон танишганман?
Билмайман...
Унинг ўзи шоир Тилак Жўрага бағишланган бир шеърида “Мен уни туғилмай туриб билардим – Мурғак чоғ жаннатда юзин кўрганман”, деган эди. Эҳтимол, мен ҳам Муҳаммад Юсуф билан ҳали руҳларимиз бу дунёга тушмасдан олдин, миллион-миллиард асрлар аввал илоҳий маъвода танишгандирман.
Буёғи фақат Худога аён.
Бизга маълум бўлган ҳақиқат эса шу:

Умрнинг ҳар куни байраммас, тўймас,
Ўчар оқшоми бор олдинда чироқ.
Кўйлагингга қараб жаннатга қўймас,
Ажрим бўлар бир кун савобу гуноҳ.
Чўян дошқозонга шайтон ўт қалар,
Қутқарса, бир куни иймон қутқарар...

Нодир ЖОНУЗОҚ
2010 йилнинг 6 январи

Nigora Umarova
30.03.2011, 10:33
Муҳаммад Юсуф ҳақидаги фильмни ушбу сайтдан (http://utube.uz/video/e533d67df633525/%C2%AB%D0%9C%D1%83%D2%B3%D0%B0%D0%BC%D0%BC%D0%B0%D 0%B4-%D0%AE%D1%81%D1%83%D1%84%C2%BB)кўришингиз мумкин.
Фильм Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллиги муносабати билан суратга олинган. Унда шоирнинг ҳаёти ва ўзбек адабиётида тутган ўрни хусусида сўз юритилади.

Nigora Umarova
19.05.2011, 18:21
Yaqinda rahmatli Muhammad Yusufning rafiqalari Nazira as-Salom forumimizga shoirning daftarlarida qolib ketgan, biroq hali chop etilmagan she'rlarini taqdim etdilar. Ularni e'tiboringizga havola qilmoqdaman.

O'rganish

Yupqagina to'nim bor edi,
Osilishib qo'ymadi, yechdim.
Ta'na debon to'nimdan kechdim,
To'nim-ku keng, zamon tor edi.

Do'ppi otamdan yodgor edi,
Sandiqlarga otdim uni men.
Ikki pulga sotdim uni men,
Do'ppim yangi, zamon tor edi.

Baqalbu benavolar necha,
Oyoq tovushidan tosh qotdim.
Sumalagim qaynagan kecha,
Itdek qozon qo'riqlab yotdim...

Bemajolu bemador edi-
Qo'shnimdan hol so'rolganim yo'q,
Mozoriga borolganim yo'q,
Zamon yomon, zamon tor edi.

Xo'sh endi-chi, dersiz, nima g'ov?!
Do'ppi boshga o'rnashmagandek.
To'nim endi yarashmagandek,
Kiysam kulayotgandek birov!..

Muhammad Yusuf

Nigora Umarova
19.05.2011, 18:35
Futbol madhi

Yer yumaloq, to'p yumaloq,
Yashil sayhon, yashil o'tloq,
zamindan keng maydon to'la
Muxlislaring golga mushtoq.

O'yna, botirlarim qani,
Gumburlatib darvozani.

Yuraklarda olov yol bor,
Demak, bizga g'alaba yor.
Maradona nima bizga,
Azamat bor, Mirjalol bor.

O'yna, botirlarim, qani,
To'pga to'ldir darvozani.

Ortda millat hamdam bizga,
Har bir yutuq malham bizga.
Har bir o'yin nomus jangi,
Har g'alaba bayram bizga.

To'p sur, botirlarim qani,
To'pga to'ldir darvozani!!!

Muhammad Yusuf

Nigora Umarova
19.05.2011, 18:42
Bolajonlar

Xazon bilmay gurkirasin ko'ngil bog'ing,
Yosh ko'rmasin qoramayiz gul yonog'ing.
O'zbek otli mard bir millat farzandisan,
Xalq otangdir, xalq onangdir, xalq panohing.

Hech muhtojlik ko'rmayin o's, bolajonim,
Ey, qoraqosh, ey qorako'z bolajonim.

Erkli bo'lgin, sen erkingni siyla avval,
Shu bir so'zga jonni fido ayla avval.
Kuch bilakda emas, bilgin kuch yurakda,
Sen yurakka vatanni jo ayla avval.

Hayot-mamot shu bitta so'z, bolajonim,
Ey qoraqosh, ey qorako'z bolajonim.

Omon bo'lsin, elning jasur o'g'lonlari,
Ozod yurtning sheryuragi, arslonlari.
Qatorida sizdek nori bor ekanki,
Qal'asi but bo'lgay, butun qo'rg'onlari.

Ot o'rnini toy bosar iz, bolajonim,
Ey qoraqosh, ey qorako'z bolajonim.

Muhammad Yusuf

Nigora Umarova
19.05.2011, 18:55
Xorijdagi o'zbek qo'shig'i

Qarog'ingman, qaroqlari qayrilgan,
Quchog'ing och qarog'ingga, Turkiston.
Yurt qadrini bilar yurtdan ayrilgan,
Aytmog'im bor qulog'ingga, Turkiston.

Olma oftob misol siylab mehring-la,
Junjikkanda isindim qalb mehring-la.
Simob bo'lib erib ketay bag'ringda,
Qaytmog'im bor quchog'ingga, Turkiston.

Olib ket, deb qushlarga yolvorayin,
Dardim aytib o'zingga dil yorayin.
Kelgin, desang o'tlar kechib borayin,
Yuzim bosib dudog'ingga Turkiston.

Yuragimdan boshlanadi izlaring,
Dimog'imda qolgan rayhon islaring.
Tushlarim - Toshkent, Qo'qon, Chustlaring,
Zorman bir kaft tuprog'ingga, Turkiston.

yalangoyoq dashtlaringda chopmadim,
Kaftim kuyib tandirda non yopmadim.
Dunyo kezib teng-u taraf topmadim,
"Shoshmaqom"u "Ushshog'"ingga Turkiston.

Ajdodlarim ardoqlagan maskansan,
Beshigimga bir payt tumor osgansan.
Jonimdan joy olgan aziz Vatansan,
Ko'z tegmasin xush chog'imga, Turkiston!

Muhammad Yusuf

albatros
13.07.2011, 20:36
Нахотки саволлар булмаса?!..
Унда мавзуни мушоира тарзида давом эттириб якун ясаб куя коламиз. Назира ас-Саломни хам сухбатга чорлашнинг мантиги йук... :-(

Savollar bor, endi bu suhbatni davom ettirib bo'lmaydimi?

Nigora Umarova
14.07.2011, 10:03
Нахотки саволлар булмаса?!..
Унда мавзуни мушоира тарзида давом эттириб якун ясаб куя коламиз. Назира ас-Саломни хам сухбатга чорлашнинг мантиги йук... :-(

Savollar bor, endi bu suhbatni davom ettirib bo'lmaydimi?

Qachonlardir yozilgan savolimni ro'kach qilib savolli savol yo'llabsiz. ;)

Nazira as-Salom bilan doimiy ravishda muloqot qilib turamiz. Savolingizni yo'llayvering. Faqat, iltimos, savollar takrorlanib qolmasin.

pipicron
20.07.2011, 16:21
Ассалом алайкум ахли дуст.
Хар биримиз качондир кулимизга китоб олганмиз, укиганмиз. Балки йиглагандирмиз...
Мана шуни айтмокчиман: Рахматли Мухаммад Юсуфни баъзи сатрларини (айнан сатрларини) укиганимда купинча томогимга алланечук бир дард тикилади, йиглаб юборай дейман, лекин узимни босаман. Балки шоир айтгандек шеър факат биргина суз, биргина маъно, биргина сатр, балки биргина харф учун тугилади. Айнан мана шу сатрлар, сузлар, балки харфлар мени юрагимнинг дардли торларини чертиб утарлар.
Йук, мен савол бермокчи эмасман. Лекин ишончим комил, хамма узича жавоб беришга харакат килди.
Назира ас-Саломга биргина савол бераман: шоирни эркалаган сабодан, ундан буса олган кизгалдокдан, завкини келтирган жайрондан рашк килганмисиз? Мухаммад Юсуф сиздан узининг пок осмонини, кенг дунёсини кизгонармиди?

pipicron
20.07.2011, 16:24
Мадина, Мадина нега йиглайсан,
Менинг асал кизим, качон ухлайсан?
Иситманг тушмади, топмадим дори,
Тинмади чакалок жонингнинг зори,
Ярашмас яшамок нокасга ёлвориб,
Чида, ёруг тонгни кутамиз, кизим,
Биз хали хаммадан утамиз кизим.

...

Биз хали хаммадан утамиз, кизим,
Йиглаб ёздирмасанг айланай узим.

Мухаммад Юсуф

Илк бор укиганимдаёк, шеърни охирига етмаёк ичимга титрок кирди. Кизалогимни согиндим...

Muhammad Ismoil
23.07.2011, 21:46
Ҳали ҳаммаси олдинда!

Икки – уч йил олдин бу мақолани ёзолмасдим. Муҳаммад акани эсласам кўнглимдаги вулқон оламни бузиб юборгудек фарёд солгим келарди. Ҳеч кимнинг вафотидан сўнг бу қадар ўкраб, бу қадар ўксиниб, бу қадар хақири нолон бўлиб йиғламаганман, бу қадар узоқ ва азобли мотам ғуссасига чўкмаганман. Муҳаммад ака билан қалбан қариндош, қалбан дўст, қалбан ака – ука эдик. У кишининг нафақат мен, балки мен сингари минглаб қалбан қариндош ака – укалари, опа – сингиллари бор эди. Чунки ўзбек миллати отамиз, ўзбек тили – онамиз эди. Бу муҳаббат бизни бир оила атрофига жамул - жам этганди. Муҳаммад Юсуф ҳаётининг, ижодининг, эътиқодининг асосий мазмуни Ўзбекистонни шарафлаш, сўнгги қатра қонгача, сўнгги нафасгача, сўнгги мадоргача мана шу юрт, шу халқ пойида таъзим ва ташаккурда жон нисор этмоқ эди. Муҳаммад Юсуф, илк мисраларини ёзган кунлариданоқ шу йўлни танлади ва умрининг барча долғали, мушкулу – осон даврларида бир лаҳзага бўлсин бу йўлдан оғишмади.
Яширадиган жойи йўқ. Қачонлардир Ватан мавзуси кўпчиликнинг энсасини қотирарди. Чунки, у пайтларда Ватан деб аталган Ватан бизнинг Ватан эмасди. Турғунлик давридаги бахтли – саодатли, ҳур ва эркин замон, ҳур ҳам эмас, эркин ҳам эмас, мустамлака тузуми остидаги қўл – оёққа кўринмас кишан боғланган тириклик тарзи эди. Шу сабаб шоир – ёзувчилар бу мавзулардан қочишарди. Кўплар Ғарб шоирларига ёки Лотин Америкаси ёзувчиларига тақлидан, модерн услубда ёзишга ўтиб кетганди. Мустамлака даврида Ватан мавзусида ёзишдан кўра, ўшаларга тақлид қилиш одамни ёлғончиликдан асрарди. Истиқлол худди баҳор сингари юртимизга қайта ҳаёт олиб келгач, ижодкорлар руҳиятида бу инқилоб аста – секинлик билан куртак оча бошлади. Етмиш йил давомида букчайган қадни бирданига ростлаш мушкул эди.
Муҳаммад Юсуф шу даврда машъала кўтариб чиқди. Давр, замон Муҳаммад Юсуфни туғди. Муҳаммад Юсуф Истиқлол даврининг тили, юраги, овози, хайқириғи, адабий куч – қудрати, шеърияти, замон қаҳрамони бўлиб ўртага чиқди. Адабиёт ўзанини тўғри йўлга буриб юборди. Халқ, ўз юраги туққан шоирни, ўз қалбининг боласини этак – чечак қилиб юрганини, бўй чўзганини, кучга тўлганини, навқирон бўлганини кўриб суяр, олқишлар, ардоқлар, еру – кўкка ишонмай, ғурурланарди.
Адабий муҳит шундайки, хулқи бузуқ, ёмон одам ҳатто даҳо бўлса ҳам, тан олмайди, гапириш у ёқда турсин, эшитмайди ҳам. Муҳаммад Юсуф инсон сифатида ҳам адабий муҳитнинг эркаси, жону – жаҳони эди. У киши содда, камтар, камсуқум, жуда оддий одам эди. Умуман бировни ғийбат қилмас, бировни ёмон кўролмас, кибрдан узоқ, очиқ қўл, очиқ кўнгил, хокисор, ҳамма билан бирдай гаплашиб кетаверарди. Бир кун, юқори идораларнинг биридаги йиғинда, “Халқ бўл, элим” шеърининг муҳокамаси бўлади ва катта шоирлардан бири, бу шеърни қаттиқ танқид қилади, ва: “Минг йилдан буён халқ бўлиб келаётган халқни, энди халқ бўл, деяпсанми, ўзбек халқини халқ сифатида тан оламаяпсанми?” – дея сиёсий айб қўйяди ва шоирга сўз бермай, кўпчиликнинг олдида изза қилади, шоирни нотовонликда, халқни камситишда айблайди. Ўша куни Муҳаммад ака билан кўришганимизда жуда тушкун, қайғули ва оғир изтиробда эдилар. Бир жойда туролмас, у ёқ – бу ёққа бориб келар, хаприқар, алам ва ўкинчда гапирар, ўзини босолмасди. − Мен у одамни устоз дегандим, ўз устозим оёғимга болта урди. Ахир яхши биладику, одатда тилак шундай билдирилади, масалан, соғ одамни кўрсангиз ҳам, хайрлашаётиб соғ бўл, дейсиз. Омон бўл, бахтли бўл, тинч бўл, катта бўл, дейсиз, бу ерда худди шунга ўхшаб халқ бўл, дея яхши тилак билдирилаяпти-ку,– дерди. Беш дақиқадан сўнг, Муҳаммад ака ҳамма нарса эсидан чиқиб кетгандай, ўз ҳолига келди.
Ҳоврдан бу қадар тез тушишни ҳеч кимда кўрмагандим. Худо, яхши кўрган бандасини шундай беозор яратаркан-да!
Шоир – дарахт, шеърлари –меваси. Ўқувчилар, мухлислар бу мевани татиб, ҳузур қилиб кетаверадилар. Ижодкор атрофидаги одамларнинг бахти шундаки, улар нафақат мевадан, балки мана шу дарахтнинг ўзидан, гуркираб ўсишидан, япроқларидан, ям – яшил тароватидан, соясидан баҳраманд бўлади. Муҳаммад Юсуф атрофида бўлганлар шундай бахтли одамлар эди.
Муҳаммад аканинг суҳбатидан, фикрларидан, ҳимматидан, марҳаматидан, у киши билан бирга юриш – туриш насиб этган кишилар ҳаётларида катта саодатга эришган кишиларки, бундай дилкаш, бундай дилбар, одамнинг жону – жаҳонига айланадиган, ижоди қанчалик севимли бўлса, ўзи ҳам, инсон сифатида шу қадар севимлига айланаолган ижодкорлар жуда камдан кам бўлади. Баъзиларнинг ижоди яхши бўлади-ю, ўзи такаббур, аблаҳ, баъзиларининг ўзи яхши -ю, ижоди бир пулга қиммат.
Муҳаммад Юсуф адабий муҳитда кўпчиликнинг меҳрини қозонди, бу унинг инсоний фазилатлари буюклигидан дарак берарди, шундан сўнг у, шеърият майдонида қаҳрамонга, истиқлол жарчисига айланди. Ўзбек адабиётида янги зарварақ очилди, элга юртга, миллатга, Ватанга, ота – онага муҳаббат қандай бўлиши кераклигини ўргатувчи мактаб яратди ва чин юракдан ҳақиқий дурдона шеърлар қандай бўлиши кераклигини ўргатиб кетди.
Муҳаммад ака бизнинг хонадонда кўп бўлган ва мен ҳам у кишининг хонадонида кўп бора бўлганман. Муҳаммад аканинг тавсияси билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинганман. Муҳаммад ака ҳақида телевизион кўрсатувлар тайёрлаганман. Устоздан кўпгина ўгитлар олганман. Шулардан бир умр юрагимга муҳрланиб қолганларини баён этаман:
“Мен қўшиқчи шоир эмасман, шоирман. Шеър – қўшиқдан баланд туради. Шеърнинг – ўзи санъат. Биронта шоир қўшиқчининг остонасида ётиб олмаслиги керак. Қўшиқчи билан дўст бўлса, ҳамкор бўлса бошқа гап, лекин шеърнинг, шоирнинг обрўсини тушириб, хонандаларнинг орқасидан югуриб юрган шоирлар сўз – заргари эмас, сўз – савдогаридир. Ундай кимсалардан шеъриятни асраш керак.”
“Ёмон шеър ёзиш, одамларга қараб тупуришдир, уларнинг юраги, кўнглига тупуришдир.”
“Яхши шеър ёзиш учун одам ўзини муттаҳамликдан, ёлғон гапиришдан, таъмадан, миннатдан, порахўрликдан, мансабпарасликдан ва ҳоказо ёмон иллатлардан асраш керак. Баъзи шоирлар, ёмон ишлар қилавераман, лекин яхши шеърлар ёзавераман деб ўйлайди. Асло ундай эмас. Ёмон одам, яхши шеър ёзолмайди.”
“Шоирлар бойларнинг эшигига ялиниб бормаслиги, амалдорнинг пойига патак бўлмаслиги керак. Шоир Худонинг эркатойи, халқнинг арзандаси. Агар шоир Худони севса, халқ шоирни севади, агар шоир бойликни севса, халқ ундай шоирни севмайди.”
“Шеър ҳурмат қозонсагина, шоир ҳурматли бўлади.”
“Шеър ёзиш – яшашдан кўра яхшироқдир. Чунки, одам яшаса, 50 – 60 - йил яшайди, шеъриятга муҳрланган ҳаёт эса асрлар давомида яшаши мумкин.”
“Ҳеч қачон компъютерда ёзманг. Қўлда, ручка билан оқ қоғозга ёзинг. Шунда, меҳрингиз, руҳингиз сўзга, қоғозга ўтади. Қоғозга ғойибона куч, сеҳр жамланади: Шеър, ҳикматга айланиши шундан.”
“Шоир ҳалоллик, мардлик, фидойилик ҳақида гапириши керак эмас, балки оқ қоғоз олдида ўзи мард, ҳалол, фидойи бўлиб шеър ёзиши керак.”
“Шоир бошқа шоирлардан кўра зўрроқ шоир бўлишни эмас, балки халқнинг буюклигини англаб зўр шоир бўлишни мақсад қилиши керак.”
“Шоир – бургут бўладиган бўлса, халқ – мана шу бургут учадиган, тоғлар, қоялардир. Шунинг учун шоир бутун умр бу халқ олдида бош эгиб яшаши керак.”
Эсласак, эслагулик гаплар, хотиралар, вақеа – ҳодисалар кўп.
Муҳаммад аканинг вафотидан бир неча йил аввал жонажон опам Турсуной Содиқова билан аканинг бетоблигини эшитиб, шифохонага бордик. Турсуной опа йўл – йўлакай Муҳаммад акани гапириб кетдилар: - Бу бола оддий бола эмас, мўъжиза. Юрагининг кўзи бор, узоқни ва чор атрофни яққол кўради. У ҳамма кўрганни, ҳамма билганни эмас, ҳамма кўрмаганни, ҳамма билмаганни ёзади. Ҳаммадан зўр қилиб ёзади. Бунинг юрагида илоҳий бир илҳом бор. Илҳоми доим қайнаб – тошиб туради. Унинг айтганидан кўра, айтолмагани кўп. Мана шу айтолмагани, бу болани касал қилган. Мана шу айтолмаганлари юрагида қон бўлиб қотиб қолган. Бу бола ҳали шундай шеърлар ёзсинки, ҳаммамиз чангида қолиб кетайлик – дерди.
Шифохонага кирсак, Муҳаммад ака бошларига сочиқ танғиб олган, краватда, чойшабга ўраниб, шипга қараб ётибдилар. Ҳали кўришишга улгурмасимиздан Турсуной опа кўзлари жиққа ёшга тўлиб, йиғлаб юбордилар.

Muhammad Ismoil
23.07.2011, 21:50
− Вой, ўзбекнинг бир буюк боласи, шундай афтода ётадими! Рангингга нима қилди, нега кўзларинг киртайиб қолди? Нега бу аҳволга тушдинг, Будулайжон. Сен ҳали бизга кераксан, ўзбекнинг бахтига омон бўлгур, шеъриятни бир томонини кўтариб турибсанку, мени ўлдириб қўймагин Будулайжон, бу бечора опангни жони ўзи яримта, томоғимда хиқиллаб турибди, сени бу аҳволингга чидолмайман, ўрнингдан тур, Будулайжон, қаддингни росласанг-чи, эмгагингни кўтарсанг-чи, бўй – бастингни кўриб қувонай, сен бутун бир миллатнинг умидисан, жонидаги жавҳарисан, сенинг ортингда бутун бир халқ турибди, бу ётишни бас қил, жоним болам! – дея ўкраб гапирардилар.
Муҳаммад ака эса, ўринларидан туришга ҳарқанча ҳаракат қилса ҳам, қўзғололмас, овозлари одатдагидан паст ва шикаста чиқарди!
− Йиғламанг опа, энди тузукман, энди ўлмайман, энди олдимдан ажал кетди, яқинда соғаяман, ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетаман, энди ажални қуваман, опа! – дерди.
− Вой, ажални гапирма, умринг узоқ бўлгур, ҳали қизларингни узатасан, ҳали катта – катта тўйлар қилиб, болаларингни, невара – чевараларингни тўйларида тўйбоши бўлиб юрасан. Мен опангни суянган тоғисан, ўзбекнинг қайси хонадонига борсанг сен борган уйлар тўйхона бўлади, сен борган жойлар қувончга тўлади, шодиёнага тўлади, айланай болам, эртароқ тузалгин – дердилар Турсуной опа.
Ўшанда ҳар қанча кўз ёш тўккан бўлсакда, Муҳаммад аканинг хасталигини кўриб, кўз ёш тўкканмиз, лекин Турсуной опанинг ҳам, менинг ҳам хаёлимга Муҳаммад ака ҳам ожиз банда, ўлиши мумкин деган хаёл келмаган. Биз буни тасаввур қилолмасдик. Биз буни ақлимизга сиғдиролмасдик.
Мана Муҳаммад ака орамизда йўқ. Қабрлари нурга тўлсин. Оҳу – фарёд чекишдан, у кишининг хақларига дуойи – фотиҳа ўқишдан бошқа иложимиз йўқ. Агар тирик бўлганларида шеъриятимизнинг олтин хазинаси, дуру – жавоҳирларга янада тўлган, адабиётимиз, халқимиз маънавияти янада бойиган бўларди.
То ўзбек шеърияти бор экан, Муҳаммад Юсуф бор. Ундай буюк шоирни ҳеч ким, кеч қачон унутмайди.
Мен, охиратга, қиёмат кунига, қайта тирилишга, ва дўстлар яна дийдорлашиб кўришишига ишонадиган одамман. Ва албатта, қиёмат куни Муҳаммад ака билан яна юзма – юз кўришиш орзусидаман. Унгача сизни соғиниб, ижодингиз, инсонийлигингиз, меҳру – муҳаббатингиз, дўстлигингиз завқу – шавқи билан яшайман. Ҳали ҳаммаси олдинда! Ҳали сиз билан шеър ўқишадиган, айтиб кулишадиган, эсланадиган гапларимиз кўп, Муҳаммад ака!

albatros
24.07.2011, 00:42
Hamisha haqiqat tarafdori bo'lgan Muhammad akaning she'rlarida ham haqiqat sari qo'rmasdan dadil intilishlari madh etiladi. Shuning uchun bo'lsa kerak u kishining barcha she'rlari hamma uchun birdek qadrli.

Qahrim qattiq bo’ldi,
Mehrim qattiq bo’ldi.
Nasihatni esa olmadim.
Harifim suyundi,
Do’stim kuyundi…
Men o’z bilganimdan qolmadim.

Osoyish botmadi biror bir kunim,
Talashib-tortishib tolmadim.
“Og’irroq bo’l, inim,
Siporoq bo’l, inim …”
Men o’z bilganimdan qolmadim.

Tengimni bilmasdan bir qizni suydim,
Suydim sira kulmay omadim.
“Shohona yasharmiz so’zimga kirsang…”
Men o’z bilganimdan qolmadim.

Quvnoq bo’l, deyishdi. Yolg’on ham kerak,
Jindak xushomad ham, quloq solmadim.
Oqni oppoq ko’rdim, qorani qora –
Men o’z bilganimdan qolmadim.

Ko’nglim sezar endi buyog’i ayon,
Do’stlarim, do’stlarim, baxtli bolaman!
Yo Toshkentda eng zo’r shoir bo’laman,
Yo qishloqqa qaytib ariq bo’yida,
Yalpizga suyanib, o’lib qolaman.

bekww
24.07.2011, 13:24
Муҳаммад Юсуф ҳақидаги фильмни ушбу сайтдан кўришингиз мумкин.
Фильм Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллиги муносабати билан суратга олинган. Унда шоирнинг ҳаёти ва ўзбек адабиётида тутган ўрни хусусида сўз юритилади.

ЎзМТРК архивидан яна бир фильмдан парча (40 мб):
http://www.youtube.com/watch?v=5BnH4v2LVfg
http://img.uforum.uz/images/xehhsxa8105435.jpg

Nigora Umarova
25.07.2011, 09:31
ЎзМТРК архивидан яна бир фильмдан парча (40 мб):
http://www.youtube.com/watch?v=5BnH4v2LVfg
http://img.uforum.uz/images/xehhsxa8105435.jpg

Oybek aka, imkoni bo'lsa, ushbu filmni www.utube.uzga ham joylashtirsangiz. Maktab o'qituvchilarining dars o'tishlari jarayonida foydali ko'rgazma bo'lardi.

bekww
26.07.2011, 08:50
Oybek aka, imkoni bo'lsa, ushbu filmni www.utube.uzga ham joylashtirsangiz. Maktab o'qituvchilarining dars o'tishlari jarayonida foydali ko'rgazma bo'lardi.

Майли, Нигорахон, рўйхатдан ўтиб жойлаштиришга ҳаракат қилиб кўраман.

Nigora Umarova
26.07.2011, 10:02
Oybek aka, imkoni bo'lsa, ushbu filmni www.utube.uzga ham joylashtirsangiz. Maktab o'qituvchilarining dars o'tishlari jarayonida foydali ko'rgazma bo'lardi.

Майли, Нигорахон, рўйхатдан ўтиб жойлаштиришга ҳаракат қилиб кўраман.

Mutashakkirmen. Videolavhani (http://utube.uz/video/b2b309f0dc1bae4/%D0%9C%D1%83%D2%B3%D0%B0%D0%BC%D0%BC%D0%B0%D0%B4-%D0%AE%D1%81%D1%83%D1%84) www.utube.uz da ko'rib xursand bo'ldim.

Muhammad Ismoil
27.07.2011, 13:36
Шеърият шаҳзодаси
Бадиа

Муҳаммад Юсуфни ўйлаганда одам шеър ёзгиси келади. Муҳаммад Юсуф қиёфасини фақат шеърий тарзда яратиш мумкиндай. Унинг сатри чархланган қилич каби ярқирарди. Сатрлар шундай жойлашганки қиличлар жарангги эшитилиб кетади. Унинг туйғулари, изтироблари, дарду алами, меҳру – муҳаббати чеҳрасида кўриниб турар эди-ки, то унинг юксак салоҳияти даражасига чиқиб хайқирмас, фарёд чекмас, муҳаббатнинг энг олий ишваларини заргарона маҳорат билан бошқармас экансиз, сўз санъати сеҳри, измингизда бўйсундирилган асовдай бош эгиб турмас экан, ғойибдан илоҳий шериклар келиб, сизга йўл – йўриқ кўрсатиб, куч – қувват бериб турмас экан, барибир бу қиёфани қоғозга тушириб бўлмайди. Бу қиёфани қоғозга аниқ туширган заҳотингиз, қоғоз ёниб кетадигандай туюлмаса, демак бу ҳали Муҳаммад Юсуф қиёфаси эмас.
Муҳаммад Юсуфнинг ўзи ҳеч кимга ўхшамаслигини биларди: “Болалигимда ичим тўла қушга ўхшарди. Нимадир потирлаб, учмоққа шайланарди. Ўйлаб кўрсам улар шеър экан. Кейинчалик улар юрагимдан отилиб чиқа бошлади. Шоир истайсизми − истамайсизми бошқача одам. Лекин атрофдагиларга билдирмаслиги керак. Билдириш кибрга киради” – дерди.
Умуман олганда Муҳаммад Юсуф замонавий шоирлар обрўсини оширди. Шоир номини, шоирлик мақомини кўтарди. Шоирман деб юрганларнинг кўпчилигини одамлар Муҳаммад Юсуфнинг ҳурмати юзасидан ҳам “Шоир экан, қани қулоқ тутайлик-чи!”- деганларини кўрганман. Лекин одамлар Муҳаммад Юсуфни завқ – шавқ, ёниқ меҳр – муҳаббат, чуқур эҳтиром билан кутиб олганчалик ҳеч бир шоирни олқишлаб кутиб олмасди. “Шоирлик касб ҳам, ҳунар ҳам эмас, даъво! Шоирлар Худога эркалик қилишади. Мен энг севимли, энг яхши ва энг иқтидорли бандангман дея эркаланиб даъво қилишади. Худо ҳам уларни яхши кўради, сийлайди. Шеър ёзаётганда фаришталар аста ёрдам берворади. Баъзида шоир шеърни қандай ёзганини билмай қолади. Агар фаришталар ёрдам бериб юбормаган бўлса, шеърни шоирнинг ўзи ёзган бўлса, шоир ўзи ёзган шеърни ўзи ўқиб йиғлармиди?”
Бора – бора шоирлар ҳам, ёзувчилар ҳам, олимлар ҳам ўз ақлий салоҳияти, тафаккурининг кучи, юрагининг қуввати қай даражада эканлиги ва нималар ёзаолиши мумкинлигини тахминан билиб қолади. Муҳаммад Юсуфда шу чегара йўқдай кўринарди. Баъзи шеърларини ёзганда қандай илҳом, қандай истеъдод, қанақа юрак ҳарорати, қалбидаги муҳаббат олови неча минг даражага чиққанлигини англашга ақлим бовар қилмайди. Бу ўлчовлар биз билган чегаралардан чиқиб кетганга ўхшарди. Бунинг учун Муҳаммад Юсуф феноменини ўрганиш керак бўлади. Муҳаммад Юсуф шеъриятдаги шундай бир юксак чўққини забт этди-ки, унинг издошлари, ёш шоирлар, эндиликда бу чўққини эгалламай туриб, ҳеч қачон юксакка кўтарилаолмайдилар. М.Юсуф эса аксинча бугунги куннинг ёш шоирлари ижодини кўриб ҳайратланарди: - “Ҳозир назаримда СНГ давлатлари орасида бизнинг ёшлар шеърияти – энг зўр шеърият. Бизнинг ёшлар биринчиликда турибди. Улар хилма – хил, кўп ва бир – биридан зўр. Ҳатто бир – бирларини ҳам тан олишмайди. Мен улардай шеър ёзолмайман. Мен уларга ҳавас қиламан. Улардан ўрганаман. Ўйлайманки, мана шу укаларим, ХХI асрда ўзбек адабиётини жаҳонга олиб чиқади.”
Муҳаммад Юсуф минглаб мухлислари, издошлари, шогирдлари бўлишига қарамасдан, устозман деганини ёки ўзини устоздай тутганини кўрмаганман ё эшитмаганман. У ўзини ёш шоир деб биларди ва шогирддай тутарди. “Бахтимиз шундаки, бизда тирик классиклар бор. Шулардан бири Абдулла Орипов. Агар Абдулла ака мени шогирдим деса, бундан фахрланаман. Бу катта маъсулият. Абдулла акага шогирд бўлиш учун, ҳозиргидан ўн баравар кучлироқ шоир бўлишим керак, шунда Абдулла акага шогирд бўлаоламан. Қаранг, Алишер Навоий 1441-йилда туғилган, орадан роппа – роса беш юз йил ўтиб, 1941-йил Абдулла Орипов туғилган. Битта элга беш юз йилда бир буюк шоир келиши рост экан-да” – дерди.
Муҳаммад ака шунингдек Усмон Носирни яхши кўрарди. Унинг қабрини излаб Сибирга, Кемерова вилоятига борганди. У билан кўришган қариялар билан суҳбатлашган, шоирнинг рамзий қабрига ёдгорлик тоши ўрнаттирганди.
У Усмон Носирнинг “Баргдек узилиб кетсам, унутмас мени боғим” деган сатрларини ўқиганда, тишлари ғижирлаб кетар, юрагидаги ўкирик, бўғзига қадалар, кўзида ёш ғилтилларди.
“Сиз барг эмассиз Усмон бобо, сизнинг ўзингиз боғсиз. Сизни билмаганлар баргдек узилиб кетади, сизни билмаганлар, баргдек унутилиб кетади,” дерди. Мана шундай қатъиятида у гоҳида адабиёт ўлкасининг талабчан ва одил назоратчисига, қўлида ёлғон гапирувчиларга нисбатан ишлатиладиган “Уртоқмоқ” калтаги борга ўхшарди: “Ҳозирги ёшлар Усмон Носирни, Абдулла Қодирийни, Чўлпонларни билмай туриб адабиётга киришга ҳақлари йўқ. Адабиётни уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларсиз адабиётда яшаб бўлмайди. Уларни билмаган одам, қўлига қалам олиши − жиноят.
Усмон Носир қамоқхона деворларига кўмир билан, ўзбекни буюк миллат экани ҳақида шеър ёзган. Ҳар куни ёзган. Деворларда бирор бўш жой қолмаган. Олов пуркаб турган девнинг кўзига найза санчмоқчи бўлган. Энди, биз юртимиз қучоғида, одамлар кўз қароғида, юраклари ардоғида шаҳзода бўлиб юрса-гу, бир парча қоғозга тўрт қатор шеър ёзолмасак, бу миллатимизга душманлигимиз эмасми?” – дерди.
Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонни Усмон Носирнинг юрагида жўш урган муҳаббат билан севарди. Муҳаммад ака билан Зомин тоғларида, Сирдарё бўйларида, Тошкентнинг сершовқин ва серфайз гўшаларида кўп бора бирга бўлганмиз. Самоларга бўй чўзган сарбаланд тоғлар пойида, гўзаллиги ва салобатидан ҳангу – манг турар эканман, гоҳида, “Эй тоғлар, Муҳаммад Юсуф қани? Ахир у сизларни севар эди, сиз ҳам уни севар эдингиз, ўз қучоғингизга яшириб қўйдингизми, унинг руҳи мана шу буюк ҳайбатингиз билан бирлашиб кетдими, шунинг учун буюк ва савлатдор кўринаяпсизларми? – дея сўрайман. − “Ҳа, ҳа, ҳа! Муҳаммад Юсуф биз билан бирга!” – деган овоз келади тоғлардан. Муҳаммад Юсуфни соғинсанг, тоғларга келавер, у бизнинг чўққиларимизда, бизнинг қояларимизда абадул – абад яшайди

Muhammad Ismoil
27.07.2011, 13:38
Дарё бўйларига борганимда сермавж ва зилол сувлар жўшқинлиги юрагимни ҳаприқтириб юборади. Бу саодатманд диёрнинг дарёлари нега бу қадар ўйноқи, ғамзали! Кишининг баҳри – дилини очиб юборувчи сеҳру – жодуга, тароватга лиммо – лим? Дарёдан сўрайман: - Эй, азим дарё, сени Муҳаммад Юсуф қанчалар севар эди, сени жонидан суйиб қанчалар эркалар эди, меҳрибонинг қани, жонажонинг қани, ардоқлаган дўстинг қани? – Дарёдан овоз келади: - Муҳаммад Юсуф кенгликлар сари қучоқ очиб чопаётган бағримда! Шовуллаган мавжларимда шеърларини эшитмаяпсанми, ҳайқирган пўртаналаримда, сокин салобатимда ҳаётбахш наволарини тингламаяпсанми, юрагингдаги ғуборни тарқатиб юборганимда, Муҳаммад Юсуф шеърларини ёдингда такрорланмаяптими?”
Кенжа ўғлимдан сўрайман: - Ақиқа тўйингга Муҳаммад бобонг келган, уйимизнинг тўрини тўлдириб ўтирган, ўзи ўғилли бўлгандай қувонган, ҳаммамизни қучоқлаб қутлаган, азиз меҳмонимиз бўлган! Муҳаммад бобонгни энди қандай топамиз? – Ўғлим, - Мен бобомнинг уч юзта шеърини ёд биламан, истаганингизни сўранг, айтиб берай, бобом юрагимда, дилимда, тилимда! Мен қатнаган давралар, бобомнинг шеърларисиз ўтмайди! – дейди.
Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонга меҳрини тумордай бўйнига боғлаб юрар эди. Муҳаммад Юсуф Ўзбекистоннинг бутун қир – адирларига, тоғу – тошларига, боғлари-ю, дарёларига, одамларига, кекса-ю ёшларига, барча миллатдошлари муҳаббатини, туморга жойлаб, бу туморда ҳудди жони сақланаётгандай, еру – кўкка ишонмасди. “Мен чет элларга бормайман. Борсам ҳам бир – икки кунда қайтиб келаман, туролмайман. Юртимни соғиниб қоламан. Усиз бир – икки кун қолсам ваҳима босади”, деяр – эди.
Бошида, чет элни ёқтирмаслигини маҳаллийчиликка йўйган эдим, Ўзбекистон дунёга юз бураётган пайтда, нега бу сўзларни айтаяпти деган хаёлга борардим. Ахир шоир умуминсоний, умуммиллий бўлиши керак-ку, деяр эдим. Кейин билсам, шоир қачонки, халқининг, миллатининг ҳақиқий шоири бўлса умуммиллий, умуминсоний бўлаолар экан.
Сергей Есенин фақат рус халқини ёзган ва фақат Россияни олқишлаган. Бугун уни ўзбеклар хам севиб ўқимоқда, эъзозламоқда. Пол Элюар, Уолт Уитмен, Евг. Евтушенко ўзбек халқи ҳақида ёзмаган. Улар ўз халқи, ўз миллати ҳақида ёзган. Шундай бўлсада, шеърларини севиб ўқиймиз. Демак, умуминсонийлик, умуммиллийликнинг илдизи ҳар ким ўз юртини, ўз элини, ўз Ватанини севишда экан. Йиллар ўтиб Муҳаммад Юсуф шеърлари бутун дунё халқлари тилларига таржима қилиниб, севилиб ўқилса ажаб эмас.
Муҳаммад Юсуф Ватанини шунчаки эмас, танасидаги бор ҳужайралар билан севарди: - Ватанини севиш учун одамни ҳаққи бўлиши керак. Қачон ҳалол, маърифатли, билимли, фидойи бўлса ҳаққи бўлади. Одам Ватанини севишга арзиши керак. Жоҳил, порахўр, разил, ёлғончи одам Ватанини севишига ишонмайман – дерди. Одам гулни севади, қизни севади, бойликни, шон – шухратни севади, лекин бу ҳаммаси миллатга муҳаббат олдида, мисқолчадир. Одам аввало Ватанини, миллатини севиши керак. Кейин бошқа нарсаларни севишга ҳаққи бор. Шифокорлар Гипрократ қасамини ичгандай, шу юртнинг ҳар бир фарзанди, шу Ватан олдида, шу миллат олдида, ҳар кун сени севаман, сенинг фидойингман дея қасам ичиши керак – дерди. Ахир инсондан фақат фарзанд, фақат зурриёд қолмаслиги керак, балки, шу Ватан олдида қилинган буюк хизматлар, яхши ному – асрлар давомида миллат корига яровчи қадриятлар ҳам қолиши керак. Бахтимизга кўз тегмасин. Бугун биз буюк ўзгаришлар арафасидамиз. Авваллари қорин ташвиши билан кун ўтган бўлса, энди қилаётган ишларимиздан кўнглимиз тўлмоқда. Авваллари “Мен сенинг ўғлингман, эмасман меҳмон” деб, мустамлакачилар остонасига юкиниб борган бўлсак, энди ўз Ватанимиз, ўз миллатимиз пойига бош урмоқдамиз. Бундан ортиқ бахт борми? Ватан ҳам она! Ватанини севмаган одамга ичган она сути ҳаром бўлсин!
Ўз Ватанини севган кишилар истараси иссиқ, юзи ёруғ, кўркам ва хушқомат бўлишади. Инсонни юзини ҳасад қорайтиради. Қилган гуноҳлари юзида, кўзида балқиб, фариштасиз қилиб қўяди. Қалби тоза, элига, юртига меҳри баланд инсон ҳеч қачон хунук бўлмайди. Юраги гўзал инсоннинг юзи ҳам, кўзи ҳам, ўзи ҳам гўзал бўлади. Дарахт илдизидан куч олиб тургандай, одам ҳам юрагидан куч олиб туради.”
Муҳаммад Юсуфнинг ҳар бир китоби Ватанимизнинг буюклиги ҳақида − шаҳодатномадир. Худди биз А. Навоийнинг истаган бир асарини олиб, Ер юзининг истаган давлатига бориб, “Мана дунёдаги энг буюк шеърият! Ушбу китоб бунга шаҳодат беради, деяолганмиздай, Мустақил давлатимизнинг ҳам забардаст шеърияти бор. Бунга Муҳаммад Юсуф шеърияти шаҳодат беролади, дейишимиз мумкин.
Афсуски, Муҳаммад Юсуф орамизда йўқ. У ҳаёти давомида умр ҳақида, муҳаббат ҳақида, инсон ҳақида ўз фикрларини айтди ва ўз айтганларига амал қилди. У ўлим ҳақида ҳам ўз фикрига эга эди.
Бир кун ҳаётдан эрта кўз юмган сирдарёлик шоира Дилфуза ҳақида гапиратуриб:
− Қорин ташвишида юриб, юз йил яшаганлар қанча. Уларга ачинаман. Улар инсоннинг ким эканлигини, яшашдан мақсад нима эканлигини бир умр билмай ўтиб кетадилар. Ҳақиқий истеъдодлар бор. Улар ўлими яқинлашаётганини сезадилар ва истеъдодларини ёрқинроқ намойиш этишга шошиладилар. Жуда кўп яшашнинг хосияти йўқ. Умринг чўзилгани, қартайганинг сари қирчанғи отдай, баттоллашиб, ишга, ижодга яроқсизлашиб, дангасалашиб, таъмагирлигинг ортиб, иззатталаб бўлиб, бораверасан. Одамларнинг сенга эътибор беришини, мукофотлар олишни истайверасан. Бойликка ҳам ҳирс қўясан. Бунга йўл қўймаслик керак. Одам Ватани, миллати учун ўзида бор истеъдодни, меҳру – муҳаббатни, тафаккурни, қўлидан келадиган ҳамма яхшиликларни тезроқ – тезроқ қилиши, сўнг Яратганга омонатни топшириши керак” – деганди.
Муҳаммад Юсуф яхши шеърлар ёзди, элнинг меҳрини қозонди, шеърият тожини кийди. Қилган меҳнатларига яраша роҳат – фароғат кўрадиган, миллионлаб мухлислари иззат – икромидан маст юрадиган пайт келганда эса, орамиздан кетди.
Токи Ер юзида ўзбек халқи, ўзбек миллати яшар экан, токи Ер юзида бирор шеърият ихлосманди яшар экан, сиз барҳаётсиз! Сиз, сиз севган тоғлар сингари, сиз севган азим дарёлар сингари, навқирон шеърият сингари абадул – абадсиз, Муҳаммад ака!

albatros
01.08.2011, 15:07
БИР КЕЧА

Бир кеча бехосдан уйғониб кетсам,
Йиғлаб ўтирибди юрагим юм-юм.
Чўчиб турдим: сенга нима бўлди, эркам
Нимага йиглайсан,
Мен нима қилдим?..

Ундай десам бўлмас,
Бундай десам кўнмас,
Чекдим. Чиқиб сокин ҳовлини кездим.
Ҳамма юлдуз сўнди. Бир юлдуз сўнмас
Кўзимга мўлтираб турар илк севгим.

Юлдуздан ҳам олис о, сен буюк ғам,
Бугун ўзинг йўқсан фақат ёнимда.
Ҳижрон куйин чалиб қон ўрнида ҳам
Армон айланади жони танимда.

Ўйлайман, ўйлайман, ўйларим узун,
қўлим қисқа севгим, бўйларим узун.
Энди сен мен учун энг узун эртак,
Энди мени ёмон қийнар бу юрак!..

Чекаман. Тутунга тўлади хона
Илк севгим мўралар тўрт бурчагиндан.
Мен далли, юрагим мендан девона
Ётмайман деб йиғлар партўшагингда.

Муҳаммад Юсуф

albatros
01.08.2011, 15:19
ЎЗБЕКНИНГ АЁЛЛАРИ

Ухламайди тунлари,
Ой нурлари таралган.
Ўзбекнинг хотинлари
Фарзанд учун яралган.

Йилдан узун кунлари,
Ким кўнглини сўролган.
Ўзбекнинг хотинлари
Меҳнат учун яралган.

Қирқ, йил қиргин бўлса ҳам
Ўз аҳдида туролган.
Ўзбекнинг хотинлари
Тоқат учун яралган.

Ёт олдидан сал нари
Қачон кокил ўролган.
Ўзбекнинг хотинлари,
Иффат учун яралган...

Ўзбекнинг аёллари,
Ўзбекнинг хотинлари,
Сувдан ҳалол,
Гулдан пок,
Қўллари олтинлари,
Қай томонга бурса юз,
Йўллари олтинлари —
Иззат учун яралган!

Муҳаммад Юсуф

albatros
01.08.2011, 15:22
Осмон чўкиб қолди бу оқшом,
Юлдуз бўлиб ёғилди бир сас.
Бир маҳалла нигоҳни кўрдим:
Яшаш керак, севиш шарт эмас.

Садоқатми?
Кимга керак у?..
Беҳудадир кўз ёшнинг сели.
Юлдуз бўлиб ёғилди бир сас:
У бегона. У энди келин...

Тўй — бу асли баджаҳл ота,
Бахтли бўлсин қизим дегани.
Уни сенга бермасман, бўтам,
Тирик экан кўзим дегани.

Осмон чўкиб қолди бу оқшом.
Қонимда бир ғашлик ўрмалар.
Мен оловга отарман энди,
Юрагимни қийма-қиймалаб...

Ёқа ушлаб қолсин кўрганлар,
Оловларга отгум уни, бас.
Ёниб кетсин чирсиллаб қалбим,
Севиш керак... яшаш шарт эмас.

Муҳаммад Юсуф

местный
16.09.2011, 14:55
O'zbek

Sen paxta terarding yeti bukilib,
Paykalingda eding ey onajonim.
O`zbekmisiz, deya g`alati kulib,
Mendan so`rab qoldi bir tannoz xonim...



1986-88- yillarda ayni millat mustaqillikka intilayotgan paytda yozilgan she'r...
данное стихотворение актуально и в наши дни!!!!!!!!

albatros
14.10.2011, 01:42
Tanish terak. Ariq yoqasi.
Bo‘tana suv, shirin loyqa suv.
Tol ko‘chada otlar taqasi...
Kancha bo‘ldi ko‘rmaganimga.

Yalpiz hidi tutgan dalalar,
Gapga chechan bog‘chaxolalar,
Belanchakda yotgan bolalar...
Qancha bo‘ldi ko‘rmaganimga.

Tog‘ ortidan mo‘ralagan kun,
Shiyponlardan o‘rlagan tutun,
Tut shoxiga osilgan tugun...
Qancha bo‘ldi ko‘rmaganimga.

O‘qariqdek yolg‘izoyoq yo‘l,
Menga ilhaq, menga mushtoq yo‘l,
O, qadrdon bir juft qadoqqo‘l,
Qancha bo‘ldi ko‘rmaganimga.

Yog‘och eshik ochilar sekin...
Toshmehrman men juda, lekin
Hozir yig‘lavorishim mumkin —
Qancha bo‘ldi ko‘rmaganimga...

albatros
14.10.2011, 01:44
SAVOL

Hamma gaping to‘g‘ri, aflotun.
Yerni chopish kerak, bo‘yash kerak romni.
Tokni ko‘mish kerak kechikmay, lekin
Nima qilsak ekan atomni?..

Kitob yozish kerak. To‘y qilish kerak.
Suvash kerak kelin tushadigan tomni.
Muolaja istab sanchib qo‘yar yurak,
Nima qilsak ekan atomni.

Dehqon bolalari o‘ynar xirmonda,
Simga bog‘lab olib bir teshik jomni.
Uchuvchi kuladi ko‘rib osmonda,
Nima qilsak ekan atomni.

Kulol ming asrlik gumbazni tiklar,
Jarroh tiriltirar o‘lgan odamni.
O‘rtoq matematiklar,
O‘rtoq fiziklar,
Nima qilsak ekan atomni?

Hatto eng sevimli ayol quchog‘ida,
Unutolmayman men gunoh-xatomni.
Bir savol—xol bo‘lib yonar uning dudog‘ida:
Nima qilsak ekan atomni?..

Beshiklarni quchib aylanadi Yer,
Oqar yuzlaridan marjon-marjon ter.
Nima qilsak ekan atomni,
Nima kilsak ekan atomni?..

albatros
14.10.2011, 01:46
UCHRASHUV

Ana sevgim,
Ko‘rib turib qaragim yo‘q.
Uning menga,
Mening unga keragim yo‘q...
Bir yilda bir ko‘rishamiz,
U gapirmas.
Menda ham yo‘q zaboi,
Bir so‘z so‘ragim yo‘q.
Baxtliman deb
U ham, mag‘rur,
O‘tib ketar,
Men ham xursand,
Shodman — boshqa tilagim yo‘q.
Bu yo‘l boshi paymon edi,
Hijron endi.
Armon endi,
Armonga mo‘ltiragim yo‘q...
Ketaversin,
Bu dunyoda bir qizni deb,
Har kuni bir
Yig‘laydigan yuragim yo‘q.

albatros
14.10.2011, 01:48
Ko‘ngil shodligiga yo‘qdir nihoya,
Jonimni allalar tug‘ilgan yerim.
Salom, ota makon va bedapoya —
Olifta qizlarga yoqmagan she’rim!..

Sen o‘sha — o‘shasan, dilkashu mo‘min
Dunyoni o‘ylaysan shudgorni kecha.
Yuzingdan suv oqib tinmaydi bir kun,
Ko‘zingdan arimas tashvish bir kecha.

Men esa yashadim olisda bebosh,
Tilla sirg‘alarning jarangi aro.
O‘sdi, o‘saverdi yurak — xarsangtosh,
Bolangga o‘xshamay turibman, qara.

Kelaman bittalab terib loy yo‘ldan
Oltin yoshligimning suratlarini...
O‘rdaklar uchadi og‘rinib ko‘ldan,
Oftobga tutgali ho‘l patlarini.

Ko‘ngil shodligiga yo‘qdir nihoya,
Endi qadring bildim tug‘ilgan yerim,
Salom, yaydoq dala va g‘o‘zapoya —
Olifta qizlarga yoqmagan she’rim!..

albatros
14.10.2011, 01:51
SODDA TILAK

Har kimning ham sochlariga oq tushsin,
Ajin tushsin yuzlariga, dog‘ tushsin.
Har kimning ham quvvat ketib belidan,
Qo‘llariga aso — bir tayoq tushsin.

Imoni sof yuzga kirib yorug‘ yuz,
To‘ylar ko‘rib yelkasidan tog‘ tushsin.
Va jismiga so‘nggi safar paytida
O‘z bolasin qo‘lidan tuproq tushsin..

albatros
14.10.2011, 01:54
YUVOSH O‘G‘IL

Oxir borar joyim shu qora tuproq,
Yotarman maysalar yopinib bir kun.
Men seni o‘ylarman o‘zimdan ko‘proq,
Mening yuvosh o‘g‘lim, salomat yurgin...

Dunyoi dun nayranglarga to‘ladir,
Tili boldan shirin do‘stlar bo‘ladir,
Yurakdan chiqmagan so‘zlar bo‘ladir,
Mening yuvosh o‘g‘lim salomat yurgin.

Falakning qo‘ynida muzlari bordir,
Uchqur yigitlari, qizlari bordir.
Kaftingda ketmonning izlari bordir,
Mening yuvosh o‘g‘lim, salomat yurgin.

Tepangda charx urib qilib parvoz men,
Bo‘lolmasman qalqon bahoru yoz men,
Boshing toshdan bo‘lsin, deyman xolos men,
Mening yuvosh o‘g‘lim, salomat yurgin.

Suvlarning yuzida suzadi xaslar,
Odamzod kimlarga qilmas havaslar...
Og‘ir kunda yurtin sendaylar asrar —
Mening yuvosh o‘g‘lim, salomat yurgin.

albatros
14.10.2011, 01:55
Oy yuzidan nur yog‘di sim-sim,
Yur Muhammad, ketdik bu yerdan.
Shirin tushlar ko‘rsin sevgilim,
Yur Muhammad, ketdik bu yerdan.

Biz ketsak yer kengayib qolar,
Osmon ham sal enkayib qolar.
Bir qora ko‘z jilmayib qolar...
Yur Muhammad, ketdik bu yerdan.

Na qildim ey, yuzlari zebo,
Aybim ne, deb so‘rama aslo.
Bu dunyo shundayin bevafo,
Yur Muhammad, ketdik bu yerdan.

Sevgi dilda yashnagan chechak,
U biz bilan qayda yashasak.
Ne qipti bir qizga yoqmasak?..
Yur Muhammad, ketdik bu yerdan.

albatros
02.11.2011, 13:18
Hur o'lkam.

Sizga qanday,
Bilmadim-u man
Beshikdagi chaqaloqdayman.
Do'stlar,
Og'iz to'ldirib - Vatan
Deya olmoq o'zi baxt ekan.

Endi tilim chiqqanday go'yo,
Endi yura boshlagandayman.
Qo'lingni ber,
Ey qadim dunyo -
Ko'zga surgim kelar nonday, man.

Vatan!
Qanday sehrli kuysan,
Poyingga jon tiksam arziydi.
Sening uchun o'tlarda kuysam,
Daryolarda cho'ksam arziydi!

Yo'ling oqqa yo'yganimyo'ygan,
Baxtiyorman qutlug' oningda.
Qiyqirib man -
Ko'krakka to'ygan
Toychog'ingdek tursam yoningda...

Sen engashib
O'psang yuzimdan,
Men ham senga tursam erkalab...
Qora qoshim, qora ko'zimdan
Sochimgacha o'zingga o'xshab!

O'zbekoyim - mehribon onam,
Beshiklaring farzandga to'lsin.
Jannatlardan go'zal ey o'lkam,
Istiqloling muborak bo'lsin.

Muhammad Yusuf

albatros
02.11.2011, 13:28
O'zbek.

O'zbekka o'xshatish topmoq muammo,
O'xshasa o'ziga o'xshaydi o'zbek.
Qiyosi yo'q uning, mehri bir daryo,
Dunyoda bolam deb yashaydi o'zbek.

Bir qo'lda belanchak, bir qo'lda Qur'on,
Bir yelkada ketmon, birida iymon.
Barchaga barobar bir oftopsimon,
Yashnasin olam deb yashaydi o'zbek.

O'nta bo'lsa o'rni boshqa uning-chun -
O'glim otashimdan yaralgan uchqun.
Qizim parilardan chehrasi gulgun,
Yuzlari lolam deb yashaydi o'zbek.

Momolari tetik yuzga kirsa ham,
Bobolari qaysi yigitlardan kam.
Zuryodlari bo'lsa bir hovliga jam,
To'shak yetmay to'nin to'shaydi o'zbek.

Ehtirom etganga ehromlari bor,
Kekkayganga bo'yin egmagay zinhor.
Beshigida jajji Islomlari bor -
Tosh o'tmas qo'rg'onga o'xshaydi o'zbek.

Kindik qoni tomgan tuproq unga shon,
Kerak bo'lsa, beso'z baxsh etar u jon -
Ko'krakka urmaydi: Vatan deb, Vatan!
Alpomish o'glonga o'xshaydi o'zbek.

Muhammad, kim bo'lding qiyosin topib,
O'xshasa - o'ziga o'xshaydi o'zbek.
Yomon she'r yozsang ham betingdan o'pib,
Kam bo'lma, bolam deb yashaydi o'zbek.

Muhammad Yusuf.

albatros
02.11.2011, 13:51
Akademiya madhiyasi.

Alp o'g'lonlar o'lkasi bu ko'hna Turon,
Qalqonlari, qanotlari, ilm istang.
Yarim jahon bunyod etgan Sohibqiron,
Alisherning avlodlari, ilm istang

Taxtdan tushganda ham otdan tushmay yurgan,
Ajdodingiz uy qurmagan - Davlat qurgan.
Yurti uchun yelkasida tog'lar surgan -
Rustamlari, Farhodlari, ilm istang.

Ko'z ochgandan kezib yetti bahri ummon,
Yetti tilda so'zlashgan biz tili biyron.
Vatanida Tojmahallar tiklar sulton -
Boburlari, Behzodlari, ilm istang.

Haq yo'lida siz ilmning ummatlari,
Xalq yo'lida hidoyati, himmatlari.
Madad bo'lsin, YAssaviylar hikmatlari,
Bobo MAshrab bayotlari, ilm istang.

Ilm istang, izingizdan ibrat yog'sin,
Ixlosingiz, shaxdingizdan shiddat yog'sin.
Ortingizdan mag'rur-mag'rur millat yog'sin,
Mulki Turon najotlari, ilm istang!...

Alp o'g'lonlar o'lkasidir O'zbekiston,
Erkli elning qanotlari, ilm istang.
Yarim jahon bunyod etgan Sohibqiron,
Alisherning avlodlari, ilm istang.

Muhammad Yusuf.

albatros
02.11.2011, 13:55
Yoshlar madhiyasi.

Oq yo`rgakka o`ragansan o`zing bizni,
Ham oq yuvib-taragansan o`zing bizni.
Beshigimiz uzra bedor ona bo`lib,
Kunimizga yaragansan o`zing bizni.
Fidoying bo`lgaymiz seni, O`zbekiston,
Hech kimga bermaymiz seni, O`zbekiston!..

Qalqoning bor, kim qasd qilsa gar joningga,
Alpomishlar ruhi yor har o`g`loningga.
Asragaymiz giyohing ham gulday o`pib,
Yovlar yaqin yo`lolmagay qo`rg`oningga.
Adoying bo`lgaymiz seni, O`zbekiston,
Hech kimga bermaymiz seni, O`zbekiston.

Tuzing totib, unutganlar xor bo`ladi,
Ko`zlariga ikki dunyo tor bo`ladi.
Shodon daming ko`rolmagan yurtfurushlar
Bir kun bir kaft qumlog`ingga zor bo`ladi.
Yoningda turgaymiz seni, O`zbekiston,
Hech kimga bermaymiz seni, O`zbekiston!..

Gul ko`ringan dashtingdagi giyoh-xasdir,
Soddadilu ulug`vorlik senga xosdir.
Sevamizki, cho`llaring ham bizga jannat,
Tuprog`ing ham Makka misol muqaddasdir.
Onadek ko`rgaymiz seni, O`zbekiston,
Hech kimga bermaymiz seni, O`zbekiston!

Muhammad Yusuf

albatros
02.11.2011, 14:06
Men dardimni kimga aytaman.

Samarqandga borsam men agar,
Ulug'bekni ko'rib qaytaman.
Ul qon yig'lab turar har safar: -
Men dardimni kimga aytaman?...

Bag'rimga bo'y yetgan o'z bolam,
Mergan bolam, lochin ko'z bolam.
Bog'zimga tig' urgan o'z bolam,
Men dardimni kimga aytaman?

Sezmay qoldim...O'shanda chog'im,
Yulduzlarda ekan nigohim.
Bilmadim ne edi gunohim,
Men dardimni kimga aytaman?

Qancha g'amga botmagan edim,
Qancha og'u yutmagan edim.
O'z bolamdan kutmagan edim!
Men dardimni kimga aytaman?

Tanim muzlab, goh tosh qotaman,
Men shoh emas, axir, otaman.
Go'rimda ham o'ylab yotaman,
Men dardimni kimga aytaman?...

Samarqandga borsam men agar,
Ulug'bekni ko'rmay qaytmayman.
Ul qon yig'lab turar har safar,
Men kimga aytishimni bilmayman.

Muhammad Yusuf.

albatros
04.11.2011, 13:20
Cho'lpon

O'lsa o'zi o'lar
So'zi o'lmaydi,
Hamisha barhayot nasl shoirlar.
Haqiqiy shoirning qabri bo'lmaydi,
Yurakka ko'milar asl shoirlar.
Yo'qsa yo'qlamoqni o'rgating menga,
Cho'lponni go'rini ko'rsating menga.

Xazon bilmas bog'dir, shoirning zo'ri,
Sarxil mevalari muntazir bag'ir.
Ko'kka tutash tog'dir shoirning zo'ri,
Tog'ni yerga ko'mib bo'lmaydi axir?...
Ertak so'ylamakni to'xtating menga,
Cho'lponni go'rini ko'rsating menga.

Boshga bolish qilib qayin po'stini,
Balki u horganu, uxlab yotgandir.
Dushmani tan berib, qo'riqlab uni,
Ehtimol, eng yaqin do'sti yotgandir...
Rost so'zini aytar, uyg'oting menga,
Cho'lponni go'rini ko'rsating menga.

Qani she'rni yengan mahmadonalar,
Yeng shimarib engan mahmadonalar.
O'zin charbog'idan o'zi yulqilab,
Gulxanga gul ko'mgan mahmadonalar?
Turtib turg'azing bir, so'zlating menga
Cho'lponni go'rini ko'rsating menga.

O'zi qalandar-u shoir bayti - shoh,
Tuproqda giyoh-u osmonda qushdir.
Shoirni o'ldirmoq - suvni yondirmoq,
Yerni sindirmoqdek mushkil yumishdir.
Ey, siz, o'ylab so'zni o'ynating menga,
Cho'lponni go'rini ko'rsating menga.

Muhammad Yusuf.

albatros
08.11.2011, 13:36
Andijon

Andijon, ko’nglimda ko’kargan dalam,
Yo’limga termulib tolgan chorbog’lar.
Meni so’g’inadi sog’inmasam ham,
Bog’i Boburdagi momaqaymoqlar.

O’zing ulg’aytirgan niholingga boq –
Na bo’ying yetar, na qo’ling yetadi.
Bolangdan shoh chiqsa- o’zga yurtda shoh,
Shoir chiqsa bari daydib ketadi.

Gohi koyimaysan gapga kirmasa,
Gohi boshin silab yo’lga solmaysan.
Taqdirsan noliysan xudo bermasa,
Xudo berganini asray olmaysan.

Bevafo dunyoning ishlarin ko’rsang –
Sen qurgan saroyga hind mehmon tanlar.
Balki ahil bo’lsang, sal kengroq bo’lsang,
Bag’ringga bo’lardi Tojimahallar.

Uzr, gar og’rinsang yelkamga bosh qo’y,
Shod kuning ko’nglingni men bilan chog’la.
Boburga ilinsang, menga qovun so’y,
Cho’lponni sog’insang, meni quchoqla.

Muhammad Yusuf.

albatros
09.11.2011, 14:38
Xalq bo'l, elim

Qadim yurtga qaytsin qadim navolarim,
Qumlar bosib qurimasin daryolarim.
Alpomishga alla aytgan momolarim,
Ruhini shod etay desang, xalq bo'l, elim.

Ko'z yoshlaring aylansa ham dengizlarga,
Qo'rg'oningni bermay desang Chingizlarga.
Ulug'bek nom qo'yib ketgan yulduzlarga
Yuzim bosib o'tay desang, xalq bo'l elim.

Go'ro'g'lilar qonga botsa g'irotlarda,
Ko'r o'g'illar yutin sotsa xilvatlarda,
Boburing bexabar yotsa Hirotlarda
Borib men uyg'otay desang, xalq bo'l elim.

Kuyib ketdi kitoblaring karvon-karvon,
Sinolaring malhamiga mushtoq-zorman.
Ko'ksingga ham besh asirlik kuyuk armon -
Navoiyga yetay desang, xalq bo'l elim.

Osmon diling orzulari turnaqator,
Ota meros yerning o'zi bir iftixor.
Ostonangdan oftob chiqib, oftob botar
Kunlaringga qaytay desang, xalq bo'l elim.

Qadim yurtga qaytsin qadim navolarim,
Qumlar bosib qurimasin daryolarim.
Alpomishga alla aytgan momolarim,
Ruhini shod etay desang, xalq bo'l, elim.

Muhammad Yusuf

albatros
10.11.2011, 13:47
- Azroilning yelkasida jim,
Ko'z yosh to'kib borayotgan kim?

- Qo'yni to'la hayajon, tuyg'u,
Uvol ketgan yosh bir yigit u.

- Sekin yursa bo'lmasmi da'yus,
Nima gunoh qildi, u mayus?

- Iblis chopsa bu haq tilagi,
Aybi - uning qaynoq yuragi.

- Azroilning avzoyi yomon,
U o'ljasin eltar qay tomon?

- Olloh loyiq ko'rib hurmatga,
Buyurganmish uni jannatga.

- Undaybo'lsa nega yig'layur?
- Yig'laydi-da. Axir u shoir!...

Muhammad Yusuf

albatros
10.11.2011, 13:53
Mehr qolur.

O'tar qancha yillar to'zoni,
Yulduzlar - ko'z yoshi somoni.
O'tar inson yaxshi-yomoni,
Mehr qolur, muhabbat qolur.

Qoracho'gda porlagan o'sha,
Iqboliga chorlagan o'sha.
Dunyoni tor ayagan o'sha -
Mehr qolur, muhabbat qolur.

Anor sening yuzlaring, suluv,
Xumor sening ko'zlaring, suluv.
Yodda qolmas so'zlaring, suluv,
Mehr qolur, muhabbat qolur.

Oqib ketdi suvlarda Tohir,
Zuhro yig'lab qoldi qon bag'ir.
Kelganda ham qiyomat oxir,
Mehr qolur, muhabbat qolur.

Nima deysan, ey, g'ayir inson,
G'iybatlaring qildi meni qon.
Sen ham bir kun o'tursan, inon,
Mehr qolur, muhabbat qolur.

Muhammad Yusuf

albatros
10.11.2011, 14:14
Osmonimga olib ketaman.

Mening shodligimsan, bolaligimsan
Mening g'ussam o'zing, mening armonim.
Seni osmonimga olib ketaman,
Yerda bizga kun yo'q, kun yo'qdir jonim!..

Xato qildimmikan men erta kelib,
Yo sen adashgansan kelib keyinmi?
Goho kimliging ham bo'lmaydi bilib,
Inim deymi seni, sevgilim deymi?

O'ylayman deymanu o'ylamay bo'lmas,
O'tsang sen tomon bir bo'ylamay bo'lmas.
Sen meni hammadan yashirgan sirim,
Mening ertagimsan, so'ylamay bo'lmas.

Muhammad Yusuf.

albatros
10.11.2011, 14:26
Iqror.

Bizni birovlardan ne kamimiz bor,
Ey jufti halolim, ne g'amimiz bor.
Garchi bog'lar kezib yurmadik birga,
Eslasak arzirli xush damimiz bor.

Garchi men bilan hech yo'qdek ishlaring,
Men haqdadir hatto, ko'rgan tushlaring.
Sevdim demasang ham sevging izhori -
Ko'zing to'la mehr jilmayishlaring.

Mehri sadoqati siymu zar sanam,
Munglig'im, munisim, mushtiparginam.
Parvonam sensanu boshimda mudom,
Qadringga yetmayin kelganim alam.

Bir bor qosh uymagan qalam qoshligim.
Sochingdagi oqlar bag'ritoshligim.
Bir shirin so'z aytmay, bitta gul tutmay,
Sen gulni so'ldirdi mening yoshligim.

Darding olay yorim, aytgil dardingni,
Tog'lar ko'tarolmas sening dardingni.
Sevdim demasam ham sevgim izhori -
Umr o'rtasida bildim qadringni.

Bizni boshqalardan ne kamimiz bor,
Ey jufti halolim, ne g'amimiz bor.
Garchi bog'lar kezib yurmadik birga,
Eslasak arzirli xush damimiz bor

Muhammad Yusuf

albatros
10.11.2011, 14:51
Suvpari.

Seni hech kim sevolmaydi meningdek:
Vaslingga zor bu oshiqlar ehtimol,
Poyingga tiz cho'kib yig'lar ehtimol,
Lekin sodiq bo'lolmaydi meningdek!..

Aldanma yor, aldamchilar makriga,
Malak bo'lma bevafo ishq shahriga.
Ular seni bir bossa bas bag'riga,
Seni hech ki sevolmaydi meningdek.

Yo'ling kesib o'tsam - o'zim hijolat,
Uzoqdan bir seni ko'rsam kifoyat.
Bir nigoning o'zi menga inoyat,
Seni hech kim sevolmaydi meningdek.

Joningga jon bo'layman-u sevaman,
Yoningga bir kelmayman-u sevaman.
Ismingni ham bilmayman-u sevaman,
Seni hech kim sevolmaydi meningdek.

Sen ko'kdagi harir ko'ylak, hur - pari,
Ko'k ko'ldagi tinib qolgan suvpari.
Muhammadning ko'nglidagi dilbari,
Seni hech kim sevolmaydi meningdek.

Muhammad Yusuf.

albatros
21.11.2011, 09:37
Beshinchi o'g'il

Yetmish yulduz yog'ilib,
Yarim oycha to'lolmas,
Yeti yanga yig'ilib,
Bitta ona bo'lolmas,
Ona tirik eshikka
G'urbat yaqin yo'lolmas,
Mening esa, bag'rim qon,
Vayronaman onajon.

Garchi biz yosh, g'o'r edik,
Siz bor - biz ham zo'r edik,
Bir mayizni besh o'g'il
Teng bo'lishib yer edik,
Goh talashsak, haq so'zni
Onam aytsin der edik,
Tushmi endi u zamon,
Hayronaman, onajon.

Tirik yursa volidang
Toqqa kuching yetarkan,
Onang o'lsa, boshingdan
Oftob o'tib ketarkan,
Jindekkina alam ham
Tog'dek botib ketarkan,
Ko'ksim to'la ming armon,
To'lg'onaman, onajon.

Onasiz uy - oysiz tun
Ekan endi o'ylasam,
Qalbni o'rtar dardlarim,
Qay birini so'ylasam?
Sizsiz ko'cham befayz,
Halovat yo'q uyda ham,
Farishtasi tark etgan
Ostonaman, onajon

O'zing uchun o'l yetim!
O'rda ham men, qirda ham.
Ko'ylagimda tugma yo'q,
Tugma bo'lsa, kir -yoqam.
To'rt yangamga qo'shilib
Turtkilaydi to'rt og'am,
O'z uyimda jonajon,
Begonaman, onajon.

Ko'ngil o'zin tutingan
Bir mehribon qo'msaydi,
Dunyoda bir odamga
Siring aytib bo'lsaydi,
Onasizni do'sti ham,
Dushmani ham aldaydi,
Ayting axir, men kimga
Ishonaman, onajon?.

Yo'qligingiz qadamda
Turar shunday bilinib,
Non yopmaysiz tonglari
Menga kulcha ilinib,
Sarg'ayarman sarg'aygan
Rasmingizga termulib,
Ziyo istab zor qaqshar
Parvonaman, onajon.

Uy to'rida tolbeshik -
Akam yotgan, men yotgan,
Sherdek-sherdek kelbatli
Besh o'g'ilga asqotgan,
Qaytib kirib bo'lsaydi
Bo'lardim jon deb qaytgan!
Men bu joyni hammadan
Qizg'onaman, onajon.

Yashayapman sharpadek
Sezilmay goh, sezilib.
Gohi ko'kka intilib,
Gohi yerga egilib,
Sog'inganda she'r yozib
Yuraklarim ezilib -
El ichra bir shoiri
Devonaman, onajon

Muhammad Yusuf

albatros
22.11.2011, 09:45
Bir qiz yig'lar.

Bir qiz yig'lar buloq boshida,
Ma'yus majnuntollar qoshida
Ko'ngil ohi ko'zin yoshida:
Bevafo ko'p ekan dunyoda...

Nigohida oftoblari bor,
Nolishlarin javoblari bor.
So'ngan sevgi azoblari bor,
Bevafo ko'p ekan dunyoda...

Tovoniga tushgan kokillar,
Qizginaga qo'shilib yig'lar.
Bir so'z dilga sanchadi tig'lar -
Bevafo ko'p ekan dunyoda...

Dildan ko'chib ketsa xayollar,
Yomonga yo'q ekan jazolar.
Yolg'on dunyo ekan dunyolar,
Bevafo ko'p ekan dunyoda...

Ermak ekan endi Laylolar,
Majnun g'arib kezgan sahrolar.
Ertak ekan Tohir-Zuhrolar,
Bevafo ko'p ekan dunyoda...

Bir qiz yig'lar buloq boshida,
Ma'yus majnuntollar qoshida
Ko'ngil zori ko'zin yoshida:
Bevafo ko'p ekan dunyoda...

Qo'y yig'lama mening jon singlim,
Men ham sendek bag'ri qon, singlim.
Menga ham yo'q mehribon, singlim,
Bevafo ko'p ekan dunyoda,
Muhabbat yo'q ekan dunyoda!...

Muhammad Yusuf

albatros
22.11.2011, 13:55
Yur, muhabbat.

Oy yuzidan nur yog'di sim-sim,
Yur, muhabbat, ketdik bu yerdan.
Shirin tushlar ko'rsin sevgilim,
Yur, muhabbat, ketdik bu yerdan...

Biz ketsak yer kengayib qolar,
Osmonlar ham enkayib qolar.
Bir qora ko'z jilmayib qolar,
Yur, muhabbat, ketdik bu yerdan...

Na qildim, ey yuzlari zebo,
Aybim na deb so'rama aslo.
Bu dunyo shundayin bevafo,
Yur, muhabbat, ketdik bu yerdan...

Sevgi dilda yashnagan chechak,
U biz bilan qayda yashasak.
Ne qipdi bir qizga yoqmasak?..
Yur, Muhammad, ketdik bu yerdan!

Muhammad Yusuf

albatros
05.12.2011, 11:52
Gazetalarning biridan, aniqrog'i "7×7" gazetasidan "Muhammadning izlari" nomli bir maqolani o'qib qoldim.Sotvoldi Rajabov muallifligi ostida yozilgan bu maqolada el sevgan shoir Muhammad Yusufning ukasi Mirodil bilan bo'lgan suhbat jarayoni bayon etilgan edi. Qiziqarli va ta'sirli yozilgan shoir M.Yusuf haqidagi ushbu suhbat jarayonini sizlarga ham havola etishi lozim topdim. Marhamat o'qib ko'ring.


Bu xush onlar
Bir tushdayin,
O’tdiyu ketdi…
Muhammad Yusuf


Oromgoh yo’lkasidan istiqbolimizga peshvoz chiqqan- Mirodil emas, aynan Muhammadning o’zi edi nazarimda. Kulimsirashi, odamning yuziga tik boqmay xiyol engashib mahzun tikilishi, qovoq milklarining xiyol bo’rtib turishi , gapirganda biroz sukut saqlab, lab chetlarining ohista tishlashlari – bularning hammasi Muhammadjonning aynan o’zi edi. Mana shu his tuyg’u og’ushida u bilan quchoqlashib ko’risharkanman, uning ovozini xiyol titrashidan, o’sha men ko’rganim-ko’z milklarida shishinqirab turgan narsa tiniq va armon yoshlari ekanini his qildim. Bu holatdan mening ham ko’zlarimga yosh keldi. U tirsagimdan qo’yib yubormay, chorpoya tomon boshlarkan, hali-hanuz kipriklari pirpirab turardi.
Mirodil Muhammadjonga nisbatan tikroq, gavdaliroq, ammo sochlari, yuzining qora to’riligi, ma’yusligi, odamga tashnaligi, qoyil gap qilgandan keyin buning rohatini samimiy qo’l tashlash bilan nishonlaydigan odatlari- aynan Muhammadjonning o’zi edi.
Biz tashrif buyurgan bu bolalar oromgohi shoir bilan ko’p uchrashuvlarga guvoh bo’lgan ekan. Shoir bu yerga kutilmagan paytlarga kirib kelib ancha payt bolalar bilan, ularning ota-onalari bilan dilkashlik qilarkan. Kezi kelganda, ularga yangi yozgan she’rlaridan namunalar ham o’qib berarkan.
-Shoir bilan bir-ikkida uchrashmagan odamga sizni ko’rsatishsa hayratga tushsa kerak-a, Mirodiljon? – deymanuni oq oralay boshlagan sochlariga ilkis qarab.
- O’xshatish mumkin, chunki bir ona qornidan tushganmiz,- dedi xiyol kulimsirab u. –Ammo ikkovimizning o’rtamizda yer bilan osmoncha farq bor. Akam butunlay boshqacha odam edi. Tamoman fe’l-atvorimiz teskari edi. Agar kimdir cho’milayotgan bo’lsa, akam cho’milmasdi, boshqalar cho’milishga erinib turganda aksincha, el-burutdan oldin oldin o’zini suvga otardi. Manavi narsani qilma desa, qilardi, qil desa also qilmasdi. O’jar edi-da!
Ko’pchilik o’rtasida bo’lsa akamni sizlardim. Boshqa hollarda xuddi do’st-birodarlardek u bilan sensirashib gaplashardik. Ammo akamni gapini hech qachon ikki qilmaganman. Iloji bo’lmagan ishni aytsa ham “xo’p” derdim, qilmasam ham uning shashtini qaytarmasdim. Biz oilada ikki o’g’il, uch qizmiz. Katta opam, akam, men va ikki singlim. Ularning hammasi uyli-joyli bo’lib ketishgan.Faqat men ota uyida qolganman.Onam mening qo’limda! Erta-yu kech onam oldida odam bo’ladi. Men ham ishdan qaytiboq eng avval onamning odida kiraman.Onam ham to men ishdan qaytmagunimcha ko’chaga qarab o’tiradi.Nazarimda suyukli o’g’lini bevaqt yo’qotib qo’ygan ona xavotirga tushib qolarkan, shekilli-da!Ayniqsa akamning o’g’li Boburjon kelganida onamning quvonchi biro lam bo’ladi.”Qara Murodjon, Ollohim chevarda, shu kampir kuyib kul bo’lmasin, bolasining kuyiga deb, bir ovunchoqni tashlab ketibdi-ya, shunisigayam shukur. Bo’lmasa Muhammadning dog’ida bir kun umr ko’ra olmasam kerak?”deydi. Darhaqiqat, Xudoning chevarligiga tan bermay iloj yo’q-da, akam bevaqt olamdan o’tdi-yu, uning pusht kamaridan bo’lgan bola bizlarga ovunchoq bo’lib qoldi. Uni yergayam, ko’kkayam ishonmaymiz, ardoqlaymiz. Uning ko’zida g’am ko’rmaylik, deymiz. Yaqinda o’ylab qo’ydik. Qoraqo’rg’on bilan Andijon o’rtasida qiynalmasin deb, shahardan uy olib shu yerga ko’chiribolib borib qo’ydik. Har hafta yetib keladi, kela solib onamning quchog’iga singib ketadi. Xuddi akamning o’zginasi. Yurish-turishi, qiliqlari, bag’ri kengligi…Umuman , Ollohning chevarligiga tan bermay iloj yo’q…
Shunaqa qilib, onam ham, men ham, opa-singillarim ham ovunib o’tiribmiz. Tug’ilgan kunlarida akamning yaqinlari, birodarlari kelib turishadi. Ular kela solib onamning duosini olishga intilishadi. Unga o’z o’gillariday mehribonlik ko’rsatishadi. Onam sho’rlik, bu mehribonchiliklardan boshi tog’ barobar ko’tariladi , keluvchilarga ta’zim qilib, ularni olqaydi. Qani endi mana shu shukrona kunlarni o’g’lim ko’rsa edi, deydi, ko’zlari namlanib…
Akam juda boshqacha odam edi. Men adabiyotchi emasman, uni kelishtirib ta’riflay olmayman. Lekin menga shunisi ayonki, akam fe’l-atvorda topilmas odam edi. Odamning dilidagini topib gapirardi,gapiruvchining so’zini ham bo’lmay tinglardi. Ko’pincha Toshkentdan charchab kelsa, meni chaqirib:
-Murod yur, Hizrariqqa bir kalla tashlab chiqamiz, - derdi.Borardik. Cho’milardik. Shunda akam allaqanday horg’in kayfiyatda biroz sukut saqlardi-da:-Ukov, senlarga mazza. Suvni rohatijonligini qara, omochga qo’shilgan odam Hizrariqqa bir sho’ng’ib chiqsa, onadan qayta tug’ilgandek bo’lib qoladi-ya, -derdi.
Akam nafaqat onamu menga, balki opa-singillarimgayam juda mehribon edi.Qishloqqa kelib qolsa, ularning holidan birrov xabar olishga ulgurardi.Ayniqsa, kenja singlimiz Muhabbatga akamning mehri bo’lakcha edi. Hech esimdan chiqmaydi, 1987 - yilning oxirlari edi. Shu singlimning to’ng’ich o’g’li qattiq betoblanib qoldi. Shifokorlar sariq kasali deb tashxis qo’yishgan ekan. Muhabbat bolasini olib kasalxonada bir necha kun yotdi. Go’dak kundan kunga sog’ayish o’rniga so’lib borardi. Yetarli dori-darmon topib, uni salomatligini muhofaza qilishga negadir shoshilmasdi. Shunday kunlarning birida akam Toshkentdan kelib qoldi. Biz unga “Muhabbat kasalxonada go’dagini olib yotibdi”, degan edik, og’ziga bir piyola choy ham olmay shifoxonaga chopdi. Ikkovimiz yetib borganimizda Muhabbat bizlarni ko’zi jiqqa yoshga to’lgan holda qarshi oldi. Ikki yoshli jiyanimiz Ilyosbek o’yinchoqlarni qo’liga mahkam qisganicha bu dunyoni tark etgan ekan. Shunda akamning qay ahvolda tushganini tasavvur qilish dahshat. Nazarimda, u bir nafasda rang-ro’yi qop-qorayib ketdi, ko’zlari qizardi. Shifokorlar qo’l qovushtirishib, bo’lgan voqeadan uni xabardor qilishdi. Ammo, akam miq etib og’iz ochmadi. Boshini quyi egganicha shifoxonadan uyga qaytdi. Jiyanni yig’lab-siqtab qabrga qo’ydik. Kaftdekkina qabr tuprog’I uyuldi.
Akam Muhabbatni mahkam bag’riga bosib, uni yupatdi.
Malham kutib menga jovdirab qolgan
Ilyos, ko’zlaringdan aylanay sening.
Shifokor opaning so’zlari yolg’on
Ilyos, ko’zlaringdan aylanay sening!
Yig’lab-yig’lab yumuldimi qarog’ing
Kaftimni kuydirar qolgan munchog’ing
Ko’ksingga ketdimi yolg’iz so’rog’ing
Ilyos, ko’zlaringdan aylanay sening!...
Akam jiyanga bo’lgan mehrini, armonini mana shu she’rda ifodalagan ekan.

albatros
05.12.2011, 11:56
Qiziq bir holat esimga tushib ketdi. Akam O’zbekiston xalq shoiri unvoniga sazovor bo’libdi-yu, men bundan bexabar ekanman. Bir kuni Toshkentdan kelib qoldi. Kirasolib, menga yolg’ondakam tahdid qildi:
-Murod, senda mehr yoq!- dedi.
-Gaplaringni tushunmadim, aka, nega bunaqa deyapsan?- dedim hayron bo’lib.
-Akang xalq shoiri bo’ldi-yu, til uchida bo’lsayam tabriklamading-a, mehring yo’qligi shundan-da!
-Ey, qo’ysang-chi, aka, -dedim uning gaplariga ishonqiramay, chunki men akamni “O’zbekiston xalq shoiri” unvonini lishiga ancha vaqt bor deb o’ylardim. Qirq ikki, qirq uch yoshdagi xalq shoirini tasavvur qilolmasdim-da, ishonmaganimning boisi shundan. Akam bo’lsa menga araz bilan qarab turardi. Hech qachon yolg’on gapirmagani uchun men uning gaplari rostligiga amin bo’ldim. Uni samimiy quchoqladim. Ko’p o’tmay Prezident farmoni chiqqan gazetani topib kelib, yana takror tabrikladim. Akam alaqashlarimdan yayrab ketdi.
- Aka, meniyam bir shartim bor, shunga ko’nmasang bo’lmaydi?- dedim.
-Nima shart ekan?
-Qani tur o’rningdan, bir yerga boramiz.
Akam itoatkorlik bilan menga ergashdi. Hizrariqqa bordik. Uni yechintirdim. Yangi sovun va mochalka bilan ishqalab uni yuvintirdim. Keyin yangi ust-boshni kiyintirdim.
-Bu nima qilganing jinni?-dedi hamon akam hayron bo’lib.
-Bu unvoningni yuvganimni nishonasi.
-Ikkovimiz ham qah-qah otib kulishdik.
Akamning ayrim fe’l atvoriga hayron bo’lardim. Avval bunaqa emasdi. Ichida nimaiki siri bo’lsa hammasini menga to’kib solardi. Endi esa negadir mendan nimanidir yashirayotgandek bo’lardi.Qishloqqa kelib soya-salqin joylarga borsak nima ko’rinsa: daraxtmi, suvmi, qushmi, u bilan pichirlashib gaplashardi. Bu holatdan men cho’chirdim. “Akam she’r yozaman deb odamovi bo’lib qolmadimikin?” deb. Yo’q, men yanglish o’ylagan ekanman. Akam qishlog’iga kelganda sog’inganki hamma narsasi bilan g’oyibona suhbat qurarkan. Bir kuni shunday “sayr”dan so’ng ko’krak cho’ntagiga “tap-tap” urib:
-Ko’rayapsanmi?-dedi jilmayib.
Ko’krak cho’ntagi qappayib turganidan, ular pul bo’lsa kerak-da, deb o’yladim.
-Boy ekansan-da, aka?
-Ha, bularning hammasi boylik. Shu qishlog’imga kelib topdim shuncha boylikni.
Keyin balsam, bu turli fikrlar, o’xshatishlar, iboralar yozilgan yirtiq varaqlar ekan. Akam fikriga kelgan narsani tun qorong’usi bo’ladimi, tong pallasimi, erinmay yozib olardi. Shu yozilgan ikki qator fikr katta she’rga asos bo’lardi.
-Ana endi Do’rmonga borib, bir o’tirsam bir quchoq she’r paydo bo’ladi-da, Murodboy!
-Qaraqalpog’istonning Ellikqal’a tumaniga she’riyat bayramiga ketishidan oldin qishloqqa kelgan ekan, shunda shoirning kayfiyati qanday edi?- so’rayman Murodildan.
-Safarga ketishdan ikki kun oldin kelin ayam, jiyanlarimni olib qishloqqa keldi, - hikoyasini davom ettirdi Murodil, -Kelib onam bilan quchqlashib ko’rishib, bir nafas hol-ahvol so’ragandan keyin meni chaqirdi.
-Murodjon, ukov, mana ayang, jiyanlaringni olginda, oromgohga jo’nanglar. Men onam bilan yolg’iz qolmoqchiman, -dedi. Kuni bilan bolalar oromgohida jiyanlarim, kelin ayam va mening oilam, farzandlarim yayrashdi. Kun allamahal bo’lganida horib-charchab karavotlarga cho’zilishdi. Men hammayoq osoyishta bo’lganidan keyin birrov uyga o’tib akam va onamdan xabardor bo’lmoqni niyat qildim. Borsam akam boshini onamning tizzasiga qo’ygancha yotgan ekan. Meni ko’rdiyu, ko’rsatgich barmog’ini labiga bosib, “jim” ishorasini qildi.
-Endigina uxladi, bezovta qilma, biroz orom olsin!
-Tizzangiz og’riydi-ku, joy qilib beray, bemalol yotsin, - dedim onamga.
-Hech bunaqa mazza qilib yotmagan bo’lsa kerak bolam sho’rlik, mayli, dam olsin, tek qo’y, -dedi onam unga, uning oqarib ketgan sochlarini ohista silab. – Tek qo’y, orom olsin!
Baribir akamni sog’ingandim, shu bois ham onamning hay-hayiga ham qaramasdan uni uyg’otmoqchi bo’ldim. Ovozimni eshitdi shekilli, akam ko’zini ochdi.
-Tur , onamga to’ygandirsan?-dedim unga tegajoqlik qilib.
-Ey, ukov, onaga to’yib bo’larkanmi?- dedi akam ma’yus holatda.
Onajon,
Onajon,
Yuragim og’rir.
Bilmadim nimaga qiynaydi meni.
Men dehqon bolasi edim-ku axir,
Nahot shuncha nozik bo’lsa bu jonim?
Endi-ku uxlamay o’ylar surmayman,
Sog’insam, dunyoda sog’inganim siz.
Og’rir,
Og’riyverar yurak, bilmayman
Nega og’rishini aytmas ham iblis.
Onajon,
Onajon,
Yuragim og’rir.
Go’yo kimdir uni tig’ bilan tilar
Kechalar yelkamga temirdik og’ir
Qo’llarin qo’yar, ko’zimga tikilar
Kim u?
Men tanimayman.
Otamning arvohi o’sha zot balki:
Uyimni chirog’in yoqmay bolam sen
Qayerda,
Qayerda yurarsan sanqib…
-Akamning ko’zi duv yoshga to’ldi. Ovozi hirqirab qoldi. Men uni yupatmoqqa chog’langan edim, u qo’l ishorasi bilan “Tek tur!” degan bo’ldi va davom etdi:
Qishloqqa ketaman
Tong otsa bo’ldi.
Quyosh, uyg’otib qo’y meni ertalab.
Yuragim,
Yuragim og’rimay qo’ydi
Ey, qalbni bir o’pib bo’lmas erkalab?...

albatros
05.12.2011, 11:57
Ertasi ertalab akam Toshkentga jo’namoqchi bo’ldi.Lagerdan so’ng qizlari singlim Muhabbatnikiga ketishgan edi.”Shu qizlarimni bir ko’rib, keyin ketaman” dedi akam. Yo’lga tushdik. Ketayotib bolalik do’sti Madaminnikiga fotiha o’qish uchun kirmoqchi bo’ldik. Uni Madamin hoji deb chaqirardi akam. Juda yaxshi ko’rardi. Afsuski, bu do’sti to’satdan olamdan o’tdi. Shunikiga kirib, fotiha o’qigach, oila a’zolaridan hol-ahvol so’ramoqchi bo’ldi.
Akamning boshidan qanaqanki achchiq-sovuq o’tgan bo’lsa hamuning yig’laganini hech ko’rmagan edim. Madamin akaning uyiga qadam bosib Qur’on tilovat qilingandan so’ng xonadonni o’kirgan ovoz tutib ketdi. Akam ovozini baralla qo’yib, o’kirib yig’lardi. Kelin ayam o’rtaga tushib, uni yupatmoqchi bo’ldi.
-Shunday, burgutday yigitlar o’lib ketaveradimi, bu qanday bedodlik axir?- derdi akam rahmatli, ko’zidan duvillatib yosh oqizib. Bu azador xonadondan chiqqanimizdan keyin meni G’ishtmozor qabristoni tomonga yetakladi.
-Yur, kirib bira to’la enam va otamning qabrlarini ziyorat qilib chiqaylik, -dedi. Qabristonga kirib do’ppayib turgan qabrlarning har biriga ko’z tashlab chiqdi, boshini sarak-sarak qildiyu, indamay ortiga qaytdi.
Qizlari singlimnikiga yayrab o’ynashayotgan ekan. Ular bilan go’yo judayam olis safarga ketayotgan odamday uzoq xayrlashishdi.Keyin haydovchisi kelishi bilan mashinaga o’tirdi. Kelin ayam, akamning do’sdi Rahmonali va men to’rtov ketayotgan edik, oshxona ro’prasiga kelganda akam mashinani to’xtatdi. Pastga tushdik. Oshxona juda shinam, chiroyli edi.
-Murodjon, lag’mon olib bermaysanmi, -dedi akam.
-Mayli-yu, safar oldidan tuzukroq ovqat buyurmaysizmi axir?- dedim hayron bo’lib, -lag’mon oshqozonda turadigan ovqat emas-da!
-Negadir lag’mon ichgim kelayapti-da, - dedi u ma’yus. Nazarimda akamni Toshkentga oyog’i tortmayotganday, iloji bo’lsa yana uyga qaytib, onam tizzasida orom olishni afzal ko’rayotganday edi. Shuning uchun ham imillab o’tayotgan vaqtga qarama-qarshi bamaylixotir o’tirardi.
- Temurning to’yini qachonga rejalashtirayapsan? - deb qoldi akam to’satdan. Temur mening o’glim, unga to’y qilish taraddudini boshlagan, to’y kuni akamning fursatiga qarab belgilanishi kerak edi.
- Siz qachon desangiz shu kuni-da.
- Iloji bo’lsa 15-16 avgust kunlari to’y bo’ladi. Nima yordam kerak bo’lsa aytasan, bu yog’iga men kafil.
Men tashakkur bildirib, ikkala qo’limnim ko’ksimga bosdim.
Akam bilan so’ngi xayrlashuvimiz shu bo’ldi…
U ketar ekan, men uning ma’yus ko’zlaridan shularni angladim…
Tosh ko’changga sochdim, ey yorug’ olam
Mana, chegarasiz muhabbatimni
Tun bo’yi o’zimga yig’ladi onam,
Ne qilib qo’yding deb – Muhammadimni.
U yuzimdam o’pdi
Ko’zimga boqdi.
O, bu qarashlarga chidamoq azob.
Ona, men jannatda olmalar qoqdim
Ona, men do’zaxda simirdim sharob.
Yolg’iz qushdek goho ko’kka uchdim man
Otdilar, tegmadi, kamon ham, tosh ham.
Ona, oyning yuzi tirnalgan ekan.
Ona, yig’lar ekan hatto, quyosh ham.
O’ylamag, o’glingiz o’sha-o’sha sho’x
Yuzim to’la so’qmoq o’ttiz yoshimda.
Otamning sochida bitta oqi yo’q,
O’riklar gulladi mening boshimda.
Ko’rishmadik xolos, bizlar ming asr
Keldim poyingizga cho’kdim mana tiz.
Uy orzu qilsangiz – quramiz qasr,
To’y orzu qilsangiz – izim to’la qiz.
Faqat maydan sarxush bu o’rik boshim
Tuvakdan tuproqqa tushgan guldayman!
Manov bulbulchasi ochiq bola kim?
Ukamning o’glimi?
Ismin bilmayman.
Toshko’changga sochdim, ey yorug’ olam
Mana nihoyasiz muhabbatimni.
Tun bo’yi o’zimga yig’ladi onam
Ne qilib qo’yding, deb … Muhammadimni …

albatros
05.12.2011, 11:59
Qoraqalpog’istondan noxush xabar kelganda o’zingizni qanday his qildingiz?
-Negadir odamning yuragi oldindan hamma narsani sezarkan, shekilli, - Mirodilning ovozi titrab ketdi, ko’z milklari titrab, qovog’i qimirladi va mana shu qimirlash asnosida burni chekkalaridan shaffof yosh oqa boshladi. Hirqiroq ovozda davom etdi:
-Men ham akamni kuzatib qo’ygan damdan boshlab ko’nglim hijil, ichimga chiroq yoqsa yorishmasdi. Nega bunday bo’layapti, deb birovdan so’ray olmayman. Yotsam ham, tursam ham akamning ma’yus chehrasi ko’z oldimga kelaveradi. Goho shartta ishni ham tashlab Toshkentga, undan Ellikqal’aga jo’navoray ham deyman. Ammo salkam 400 nafar bolaning taqdiri mening qo’limda. Ularni tashlab keta olmayman.
Bu shumxabarni onamga ayta olmasdim, aytishga menda kuch ham, iroda ham yo’q edi. O’zimni qo’lga oldim-da, onamga bola bo’lib birinchi marta yolg’on gapirdim:
-Akamni ijodiy kechasi bo’larkan, meniyam taklif etibdi, shu yerga ketayapman, - dedim. Onam ko’zlarimga uzoq tikildi. Boyaqish onamning qalbi ham nimanidir sezgan bo’lishi kerak-da. U menga ishonqiramay qaradi-da:
- Akang seni hech qachon uchrashuvlarga chaqirmasdi-ku! – deb qo’ydi.
Toshkentdan Xorazmga borishi bilan hamma meni oldindan ko’rgan-bilganday yengil mashinaga solishib, yeldek uchirib Ellikqal’a tumaniga olib borishdi…
… Akam… gapsiz, so’zsiz, allanima haqida chuqur o’yga tolganday, o’ng qoshi xiyol chimirilgancha yotar edi… Hech narsani sezmay, hech kimga e’tibor bermay, bu dunyo ishlariga beparvo, sokin yotardi… O’zimni uning ustiga otib, dunyoni boshimga ko’tarib dod soldim. Shunda aqalli biro marta bo’lsin:
-Ukov, ko’pchilik o’rtasida baqirib yig’lama, uyat bo’ladi – degan yupantiruvchi ovoz eshitilmadi. Akamning bu holatda uxlab yotganini ko’p marta ko’rganman, aynan mana shunday sokin orom olayotgan damlarida unga hazil qilgim kelar, unga erkalik qilib, ukalik mehrim qonar edi. Endi… Endi uni uyg’otib bo’lmasdi… Bu uyqu juda qattiq, mangu uyqu edi…
Bu yerga yig’ilgan har biro dam men bilan bolalikdan birga o’sgan akalarim, inilarimdek, yelkamdan quchishib, meni yupatishga urinishardi.
Nihoyat, Toshkentga uchish uchun maxsus samolyot tayyor ekani ma’lum bo’ldi. Mamlakatimiz rahbarining topshirig’iga binoan Toshkentdagi mashur Chig’atoy qabristoniga joy tayyorlatib qo’yilgan ekan.Toshkentga dafn qilishar ekan-da, u holda onamning ahvoli nima kechadi? Meni mana shu o’y-xayollar qiynar edi.
-Onam bu musibatni ko’tara olmaydi. Buning ustiga akamni Toshkentga dafn qilishsa, buyam unga yomon ta’sir qiladi, - dedim bu yerdagi mas’ul odamga jovdirab qarab. Shunda Prezidentning davlat maslahatchisi Ahmadjon Meyliboyev jonimga oro kirdi. U mamlakat rahbari bilan bu haqda gaplashdi shekilli, samolyot avval Toshkentga, keyin Andijonga uchadigan bo’ldi…
Akamning jasadini otamning qabri yoniga qo’ydik.
Aka-uka yolg’iz qolganlaringda ko’proq nimalar haqida gaplashardinglar?
-Akam har bir oddiy narsaning ham mazmun mohiyatiga alohida e’tibor berardi. Bir kuni shunday degani yodimda: U xorijga borib bilim olishga ketayotgan yoshlar bilan savol-javob qilish guruhida ham ishtirok etarkan-da.
-Qara, juda qiziq-da, ajoyib yigit qizlarimiz bor. Go’zallikda, aql – farosatda ularga teng kelib bo’lmaydi. Rus tilini suvday ichadi, ingliz tilini ham xorijliklardan yaxshi so’zlaydi, ammo o’z ona tili- o’zbek tilini chala-chulpa biladi. Xo’sh, bular xorijga bordi, deylik. Qaysi mamlakatdan keldinglar desa, O’zbekistondan deyishadi-yu, nega endi o’z ona tilini mukammal bilishmaydi. Amerikalik, afrikalik o’zbek tilini jon-dili bilan o’rganayotgan damda bunaqangi e’tiborsizlikni qanday tushunsa bo’ladi? – deb kuyunganiga ko’p guvoh bo’lganman. – Tilni qo’yaturaylik, mumtoz adabiyotimizni bilishmaydi-ya.
Akamni qishloqdagi yosh-u qari birdek hurmat qilardi. Akam ham qishloqdagi har biro dam bilan tezda til topishib ketaverardi. Qishlog’imizda Ashurali aka degan biro dam bo’lardi. Bu odamning yoshi nechaligini ko’pchilik bilmasdi. O’sha bolaligimizda soqol qo’ygan kishi – Ashurali aka bo’lsa mana yoshimiz ellikka chiqqanida ham Ashurali aka o’shanday, sira o’zgarmagan. U akamni haddan tashqari hurmat qilardi. Shoirning jasadi qabrga qo’yilgan kundan to qirqi o’tgunicha uyimizdan bir qadam nariga chiqmadi. Uyda qanaqangi yumush bo’lsa barchasini o’z jigarimizday baqamti bajardi. Akamning qirqi o’tib, ertasi ya’ni qirq birinchi kuni Ashurali aka olamdan o’tdi. Hech bir yeri o’g’rimay, boshi yostiqqa tegmay jon taslim qildi…Nima, buyam Ollohning sevgan quliga ko’rsatgan bir muruvvatimi?
Nega endi akam bu odamni o’ziga yaqin olardi? Shuning uchunki Ashurali aka mahalladagi qanqangi to’y marosim-u, ma’raka bo’lmasin, hech xizmatdan bo’yin tovlamasdi. To’y marosimlarda akam unga mamnun tikilib qaraganliklarini guvohi bo’lganman. Bir kuni Toshkentdan kelib biroz dam olgach, kechga tomon xotinimga:
-Kelin, yaxshilab osh qiling, mehmon keladi, - deb tayinladi. Men akamning yaqinlaridan birortasi kelsa kerak-da deb o’yladim. Ammo osh pishay deganida meni yoniga chaqirib:
-Murod, ukov, borib Ashurali akani chaqirib kel, - dedi.
-Mehmon keladi, devdingizku?
-O’sha odam-da, mehmon, tez chaqirib kel!
Ashurali aka bilan birgalashib palov yedik. U ketgach akam menga biroz tikilib turdi-da:
-Hammamiz ham dunyoga mehmon. Bo’lib ham bu odam misoli podsho. G’am-tashvishi yo’q.Qilgan xizmatiga yarasha berilgan yegulikni uyiga olib borib bolalari bilan baham ko’radi. Yana ertasi kuni bu holat takrorlanadi. U yegan, ichgani uchun hech kimning oldida javob ham bermaydi. Xo’sh, aytchi, u qaysi podshodan kam?
-Ha, shu odam, akamning qirqigacha biznikida sidqitildan mehnat qildi-yu, qirq birinchi kuni qadrdoni – akamning huzuriga sayohat qildi…
Gulday kulib yurmasmidi o’glim deb,
Ko’rib ko’nglim to’lmasmidi o’g’lim deb.
Onang o’lsa bo’lmasmidi o’g’lim deb,
Onam yig’lar, onam yig’lar, onam u …
Tonar bo’lsa qo’limdagi tor, dunyo
Uch kun o’tmay unutgay do’st-yor dunyo
Yer-u ko’kni titratib zor-zor dunyo
Onam yig’lar, onam yig’lar, onam u …

albatros
10.01.2012, 10:12
Zaynab qo’shig’i

Tengim boshqa, dedi yor,
Topdim desam tengimni.
Marg’ilonlik bir dildor
Tortib oldi begimni.

Kulgu ketmay ko’zimdan
Yog’ar bo’ldi ko’zyoshim.
Ko’z-ko’z qilib baxtini
Yoqar bo’ldi ko’zyoshim.

Nima bo’ldi, bek yigit,
Bekangizga qarash yo’q?
Kumushdan ming o’rgilib,
Zaynabdan hol so’rash yo’q.

Taqdir derdim, shum taqdir,
Ko’nglim ko’nsa- kuymasdim.
Begim, sizni men axir,
Kumushdan kam suymasdim...

Qolsam – dardim bir dunyo,
Ketsam – bir uy ko’chim bor.
Kumushoyni keltirgan
Aravada o’chim bor!

Muhammad Yusuf

albatros
10.01.2012, 10:14
Otabek qo’shig’i

Sen Shirin-u men ham Farhod emasman,
Sen achchig’-u men ham novvot emasman.
Zaynab, Zaynab, menga aytma zoringni,
Sen dilxun-u, men ham dilshod emasman.

Boshga neki tushsa, ko’kdan atalmish,
Biz bir qafas aro giryon bir juft qush.
Bir go’shada sen xomushsan, men xomush,
Sen vayron-u, men ham obod emasman.

Biz bir dinda muridlar ikki pirga,
Yo’latmasman seni men bilgan sirga.
Biz na do’stmiz, biz na g’anim bir-birga,
Sen jayron-u, men ham sayyod emasman.

Senga qo’ysin suymaganni suyishni,
Shunday yashash, aytgil, konglingga xushmi?
Seni quchib sog’inaman Kumushni,
Jon omoni o’zim hayot emasman.

Ey gul, suyib ne topding men yomondan,
Bekman, senga yor tilayman sultondan.
Ko’z uzmasman men Marg’ilon tomondan,
Senga ket ham, senga qol ham demasman.

Sen Shirin-u, men ham Farhod emasman,
Sen achchig’-u, men ham novvot emasman.
Zaynab, Zaynab menga aytma zoringni,
Sen vayron-u, men ham obod emasman.

Muhammad Yusuf

albatros
10.01.2012, 10:23
Kumushbibi nolasi

Sizga bir armon bo'lay, zolim begim,
Jayron bo'lay, quvlab yetib oling begim.
Marg'ilonning yo'lida boshim qo'yib,
Jon beray, Zaynab bilan qoling, begim.

Qani ul qayrilma qosh Kumush, demang,
Bag'ri gul, bag'ri otash Kumushh demang,
Ko'zlaringiz nega yosh, Kumush, demang,
Bir ko'ray, Zaynab bilan qoling, begim.

Sig'madim kundoshning bu tosh shahriga,
Dosh berolmam bu qaroshlar zahriga.
Yordan ayrildim qaro yer bag'riga
Jo bo'lay, Zaynab bilan qoling, begim.

Sen nechun to'lg'onasan kuygan ko'ngil,
Otabekni jonidan suygan ko'ngil.
Yashnagaymi bir quchoqda ikki gul -
Men so'lay, Zaynab bilan qoling, begim.

Yorginam ruxsoriga jonim fido,
Bu jahonda boriga jonim fido.
Xayr, ey, shirin zabonim, alvido!
Men o'lay, Zaynab bilan qoling, begim.

Sizga bir armon bo'lay, zolim begim,
Jayron bo'lay, quvlab yetib oling begim.
Marg'ilonning yo'lida boshim qo'yib,
Jon beray, Zaynab bilan qoling, begim!

Muhammad Yusuf

albatros
10.01.2012, 10:40
Iymon qo'shig'i

Umrning har kuni bayrammas, to'ymas,
O'char oqshomi bor oldinda chiroq.
Ko'ylagingga qarab jannatga qo'ymas,
Ajrim bo'lar bir kun savobu gunoh.
Cho'yan doshqozonga shayton o't qalar,
Qutqarsa bir kuni iymon qutqarar.

Noming tutgan tuzing totmay ketmasin,
Uyingga har kuni yostiq yetmasin.
To'rtta mayizingni qush ham yeb ketar,
Uying chetlab odam zoti o'tmasin.
Berk saroymas, ochiq ayvon qutqarar,
Mezbonni bir kuni mehmon qutqarar.

Xor qilib o'ynama har kimsa boshin,
Yigit g'aribi-yu qizning yuvoshin.
Ko'shkingni ko'z-ko'zlab, zaringdan so'zlab,
Mustarin ko'zidan oqizma yoshin.
Kimda-ketar husn, kim xush bo'y tarar,
Lolani xokisor rayhon qutqarar.

Botinda boshqayu zohir bo'laksan,
Avval boshqa eding, oxir bo'laksan.
Ko'ngil ko'chasida, ko'ngil ko'yida,
Kelgan izga qaytib borar yo'laksan.
Bunda har kim o'zi qul - jon qutqarar,
Na shoh, na hakimi Luqmon qutqarar.

Muhammad Yusuf.

albatros
10.02.2012, 22:31
Dunyo

Menga boqib miyig’ida kulgan dunyo,
Meni tuproq, o’zni osmon bilgan dunyo.
Seni momom cho’miltirgan yuvib-tarab,
Seni bobom tetaboya qilgan dunyo!...

Ey, o’tmishdan o’tgan kunin so’ramagan,
O’zbek borsa kim qo’liga qaramagan?
Botirlari qul bo’lishga yaramagan,
Suluvlari bo’yniga osilgan dunyo!

Moziy manim borimni yod etib siylar,
Dilin obod, ruhlarin shod etib siylar –
Shoh G’azzoliy, shoh Tabriziy, shoh Ro’miylar
Chorig’ini yelkasiga ilgan dunyo.

Sen sig’ingan o’sha jondin ortiq senga –
Tojmahal ham bir bobomdan tortiq senga.
Kulma menga, iddaolar qilma menga –
To’qqiz kunda Temur bosib olgan dunyo!

Yuzlaringni yoritgan shu sharq ziyosi,
Dardlaringni aritgan shu sharq ziyosi.
Sinoning etagin o’pib Ovruposi,
Amriqosi Beruniydan qolgan dunyo.

Mening ko’shkim ko’kda – unga yetmaydi qo’l,
Mening ko’rkim ko’ngil, unga eltgay bir yo’l.
Tirikman men, kel istasang murudim bo’l –
Sen islomdan iymon dardin o’rgan, dunyo!...

Muhammad Yusuf.

albatros
10.02.2012, 22:32
Xudbinga

Kim-kimga sohibi sanjarman, deydi,

Sim-simga maqtanib – xanjarman, deydi.
Qumursqa ham o’zin ajdarman, deydi
Men nima ham derdim.

Bol bergan qo’lingga nayzasin sanchsa,
Qilgan yaxshiliging bilmagan qancha.
Oqillarin talar gala tirrancha,
Men nima ham derdim.

Iymon yo’q go’shaga ehrom qaydadir,
Qalbga taskin qayda, orom qaydadir.
Magar jondan kechgin, nima foydadir?...
Men nima ham derdim.

Mening yozganlarim shunchaki havas,
Menga dilim poshsho- she’rlarim emas.
Shoir – sen, desam ham qo’ymasang, nokas,
Nima ham derdim.

Otamdan qolmagan bu nazmi so’lg’in,
Men bog’da gul emas – tog’dagi yulg’un.
Qo’lingdan kelsa bor, Navoiy bo’lgin!...
Men nima ham derdim.

Muhammad Yusuf.

albatros
10.02.2012, 22:41
She’riyat - bu…

She’riyat bu – qadim buyuk
So’qmoq ekan,
Kiyik so’qmoq ekan, kiyik
so’qmoq ekan.

Shirin azob ekan, jonni
Yoqmoq ekan,
Bir qo’lda gul, bir qo’lingda
chaqmoq ekan.

Yuragim-ey, boshlab kelding
Meni qayga?
Bag’rim o’xshar pora-pora
Bo’lgan nayga.

Ko’nglim sezar – bu so’qmoqdan
O’tolmayman,
Qaytib ketay desam, qaytib
Ketolmayman.

Chaqirtoshlar tovonimdan
Tishlab olgan,
Qo’llarimdan kiyikchalar
Ushlab olgan.

Muhammad Yusuf

albatros
10.02.2012, 22:42
She’riyat,
Ey bevafo sanam!
Qo’llaringdan mahkam tutarman,
Sendan har narsani kutarman,
Sen bir malham,
Sen bir shirin g’am…

Sen borsanki, zahmatlarim bor –
Bu dunyoda ottirgan zarim.
Uxlamay qon yutgan kunlarim
Uchun senga rahmatlarim bor!

Ostonangda iting – xayolim:
Yo’ling poylab o’tgayman sening,
Ko’ngling kimda, bilmayman, sening,
Sen ko’kda qo’l yetmas hilolim.

Ruhim ko’kda
Tuproqda tanam,
Bag’rimni tilkalar bir og’riq.
Endi baxtim o’zingga bog’liq –
She’riyat, ey bag’ritosh sanam!...

Muhammad Yusuf

albatros
10.02.2012, 22:44
Muhammadga maktub.

Qo’ling gulag aylansin qiz quchganda,
Lag’cha cho’g’ ham ho’plagin suv ichganda.
Sev, yuraging karvon bo’lib ko’chganda,
Ishqdan olis sahro bormi, birodar?...

Oshiqlarning orasida hakam yo’q,
Darding aytsang eshitguvchi odam yo’q
Ishq dardiga ishqdan bo’lak malham yo’q,
Bundan o’g’ir savdo bormi birodar?...

Qayon boshing urma bu dunyo bir kam,
Birovga ber o’zing muhtoj bo’lsang ham.
O’zga g’ami o’ldirmasa – o’lsang ham,
Hayotingda ma’no bormi birodar?

Boq bu falak ishlariga o’nglanib:
Kimlar yotar bir joni ming to’g’ralib,
Kimlar yotar qobig’iga o’ralib,
Dardsizdek bedavo bormi, birodar?...

Lochin ko’kda netar ko’zi o’tmasa,
Sindir qalamingni so’zi o’tmasa.
Vatan desang o’pkang to’lib ketmasa,
She’r yozishga balo bormi birodar!...

Muhammad Yusuf

albatros
10.02.2012, 22:45
Kapalaklar.

Tug’ilgandan men sho’rlikning bag’rim qon,
Bir jismimda talashadi ikki jon.
Jon talashsam, tepamda charx urgan ul,
Kapalaklar odamlardan mehribon…

Oqqushlarim, oq yomg’irda ucharlar,
Saharlardan shudring-sharob icharlar.
Tanlamayin qabrlarni qucharlar,
Kapalaklar odamlardan mehribon…

Gulga qo’nsa, qanotlari botmaydi,
Ojizlarim birovga tosh otmaydi.
Bir kun yashar, bir-birlarin sotmaydi,
Kapalaklar odamlardan mehribon…

Bir qarasang, na kulbasi, uyi yo’q,
Na tovushi, na qo’shig’I, kuyi yo’q.
Kapalakning kambag’ali, boyi yo’q,
Kapalaklar odamlardan mehribon…

Kapalakning Ka’basidir hur dala,
Dalasida mehr to’la, nur to’la.
Baxtsiz bo’lsa, bari baxtsiz bir yo’la,
Kapalaklar odamlardan mehribon…

Oydin oqshom yodga tushding, o malak,
Seni o’ylab bo’ldi yana qon yurak.
Sevaman deb aldamaydi kapalak!...
Kapalaklar odamlardan mehribon!…

Muhammadga ishonmagan ey, mo’minlar,
O’lsam so’zim eslab, uyga cho’minglar:
Kapalakning qanotiga ko’minglar,
Kapalaklar odamlardan mehribon…

Muhammad Yusuf

albatros
10.02.2012, 22:47
Bisotiimni bog’da bir halol,
Kapalakka almashaman men.
Hayotimni ko’kdagi zilol
Kamalakka almashaman men.

Yog’dularga cho’milgan shahar
Betonlari biqinni chaqar.
Uyim qasr bo’lsa ham agar,
Guvalakka almashaman men.

Shoirlikni suymaydi jinim,
Menga havas qilmagin, inim.
Shuhratimni totli bir tilim
Handalakka almashaman men

Muhammad Yusuf

albatros
10.02.2012, 22:48
Munojot

Umr nima.Umr aslida bir yumaloq tugmacha yo’l,
Tugmadan sal kattaroq yo yana bir nimacha yo’l.
Beshigimning oldidan qabrim oldigacha yo’l,
Men ketarman bir kuni, navolarim, zorim qolur.

Bu uzun hijron yo’lidir, bu uzun azob yo’li,
Har sahar kulib chiqib, yig’lab botar oftob yo’li.
Kim uchun gunoh yo’lidir, kim uchun savob yo’li,
Harnadir, har biriga ortimda iqrorim qolur.

Yaxshilik murodi bor har dilga men jonim beray,
Yaxshilarga qo’lda boru yo’g’u imkonim beray.
Ko’ngli pok shogirdima bulbul bu zabonim beray,
Men ketarman bir kuni, zor yig’labon torim qolur.

Men ketarman, qolmagay tilla taxtu ko’shklarim,
Menga bu dunyoda chin keltirdi baxt qo’shiqlarim.
O’zbegim uyida yangrar hamma vaqt qo’shiqlarim,
Yod bo’lib aytganlarim, elimda alyorim qolur.

Ol, deya bir kun egam, osmonga uchsa ruhlarim,
Bir ajib moviy diyor bo’ynini quchsa ruhlarim –
Ko’k mening ko’ksim bo’lur, yulduzlari anduhlarim,
Gul o’pib, gul yopinib har dilda mozorim qolur.

Men ketarman bir kuni, navolarim, zorim qolur.


Muhammad Yusuf

Nigora Umarova
26.04.2012, 10:26
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд туғилган куни. Шоир агар ҳаёт бўлганида 58 ёшга тўлган бўларди.

http://img.uforum.uz/images/fxncztz4128572.jpg

Шоирнинг рафиқаси Назира ас-Салом билан.

Биллур
06.08.2012, 18:02
Ўлса ўзи ўлар,
Сўзи ўлмайди,
Ҳамиша барҳаёт насл шоирлар.
Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмилар асл шоирлар.

Mуҳаммад Юсуф

Шу сўзлари билан Ўзини бизга қайтаргани учун шундайин муборак кунларда Аллоҳ раҳматларини ёғдирсин Мухаммадга.
Ҳали Сизла юрагимизни бағримизга босганча такрор-такрор суҳбатлар қурамиз, хуморларни, армонларни ёзамиз насиб этса...

Мени доғ айлади борлиқ дард ғаши,
Умр иссиқ-совуғин айқаш-уйқаши.
Субҳи азал чекдим танг дилдан бир оҳ,
Ҳануз ўчмас ўшал оҳим оташи.

Эй оҳим, дилимдан учдингми охир,
Вей нолам кўнгилдан кўчдингми охир!?
Кўзим хонасида тополмай тиним,
Кўз ёшим, тупроққа тушдингми охир!?

Ska4ka
06.08.2012, 22:26
Ushbu sahifani joylashtirgan holda mavzudan chetga chiqmadim degan umiddaman:
Xurshid Davron Kutubxonasida Muhammad Yusufga bag'ishlangan bo'lim (http://kh-davron.uz/tag/muhammad-yusuf).

Биллур
07.08.2012, 10:26
Тушларимга кир
Капалакдай келиб,
Қошингга қўниб,
Кўзингга термулиб умрим ўтсайди...
Нима ҳам кўрибман мен йигит бўлиб?
Сочингни силашга қўлим етмайди.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир энди, тушларимга кир.

Товонинг ўпади ариқдаги сув,
Кўйлагинг этагин ўпади майса.
Мен-чи, бир гиёхча бўлолмадим-ку,
Эй, кўзлари жайрон, киприги найза!
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир жоним, тушларимга кир.

Кўчиб бораётир бу умр - карвон,
Кунларнинг бўйнида юрак қўнғироқ.
Мен сенга армону сен менга армон,
Кўнглимнинг тўрида тутар шамчироқ.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир энди, тушларимга кир...

Капалакдай келиб, қошингга қўниб,
Кўзингга термулиб умрим ўтсайди.
Қолдинг бағримда жонимдек бўлиб,
Сочингни силашга қўлиб етмайди.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир энди, тушларимга кир...

Mуҳаммад Юсуф

Ақлли, кўнглида дард ва муҳаббат бўлган инсон эди, кўрганидан ибрат ва эшитганидан сабоқ оладиган оташнафас шоир эди.
Дардсиз, муҳаббатсиз, тош қалбли одам бу хислатдан бегонадир.
Хақиқат тиканли гулга ўхшайди, ҳидлашни билмаганларнинг бурнига санчилади, шоир эса шу ҳақиқатнинг исини билувчи, уни халқнинг қалбига йўлловчи инсон эди раҳматли, илохим қабрлари нурларга тўлсин.

Биллур
08.08.2012, 17:25
Ота (Армоним бор)

Армоним бор, бу дунёда армоним бор,
Қоқ далада ўтлар босган ўрмоним бор.
Қизғалдоқдай бошим эгик бу маконда,
Ёниб яшаб ўтмаган отажоним бор.

Ота десам, бағри-дилим ёнаверар,
Куним ёнар, ою йилим ёнаверар,
Мозорига қўйган гулим ёнаверар,
Тутунларга тўлиб кетган осмоним бор.

Эсаверсин жаннатлардан келган насим,
Момо ерим, ўзингсан энг муқаддасим,
Бағрингда жим тинглаб бу тун жон нафасим,
Руҳимни аллалаб ётган жаҳоним бор.

Одам бўлиб бир одамни тушунмаслар,
Кўзингда ёш кўриб ҳам гоҳ ўкинмаслар,
Босган изим пойлаб юрган эй, нокаслар,
Қабрдан қўл чўзиб турган қалқоним бор...

Мен отамдан қолган эркин садо-сасман,
Қонимга ёт наволарга қайрилмасман,
Ўлгунимча энди ундан айрилмасман -
Ўз отамдек бўлиб қолган имоним бор.

Армоним бор, бу дунёда армоним бор,
Кенг далада гуллар босган ўрмоним бор,
Қизғалдоқлар бош эгиб қон йиғлаб турган
Бу маконда менинг ҳам нуржаҳоним бор.

Муҳаммад Юсуф

Аввало, шундайин, қалбларни ҳаяжонга солувчи сатрларни битиб кетган Муҳаммаднинг руҳлари шод бўлсин. Муборак кунларда шу каби инсонларни эсга олмоқ фойдадан холи бўлмас. Отанинг фарзандга муҳаббати чексиздир, чунки у фарзандини ўз суратидан кўчирилган нусҳа, деб англайди. Зотан, отанинг бу тасаввури тўғридир. Ўзи истаган фазлу камолни фарзандга беришга, уни ўзидан кўра ҳам мукаммал қилиб етиштиришга ғайрат қилади. Шу мақсад йўлида ҳар қандай машаққатга бардош беради. Фарзанди ҳақида халқдан: “Тарбия қилган отасига раҳмат”, деган сўзни эшитса, севинади, фарзанди орқали кўзлаган мақсадига етишни истайди, невара, эваралар кўриб наслини давом эттиришни орзу қилади.
Оталаримизнинг топганларига барака берсин, камолимизни кўрсинлар. Ўтганларини Аллоҳ раҳматига олсин, қабрларини нурларга тўлдирсин.

Биллур
09.08.2012, 11:03
Онамга

Оҳ, менинг ортимдан оввора онам,
Бир парча юраги минг пора онам.
Бир балони кўриб ёруғ дунёда,
Тошканни кўрмаган бечора онам,
Боланг бўлиб бир бор бошлаб келдимми,
Энди мен ҳам сенга ўғил бўлдимми!..

Гарчи бисотингда "байрам" сўзи йўқ,
Биламан, кутасан сандал тўла чўғ,
Менда юрак деганларин ўзи йўқ:
Мен совға бермаган қиз йўқ бу оқшом,
Сенга на гул бердим, на ширин калом,
Энди мен ҳам сенга ўғилми, онам?..

Дейсан: олисларда омон юрсанг бас,
Ёдингга тушсам гоҳ йўқлаб турсанг бас,
Болам, сенга ҳамма қилади ҳавас...
Ахир, менинг дардим шеър эмас фақат,
Мен машҳур шоирмас - машҳур бешафқат,
Энди мен ҳам сенга ўғилманми, айт?..

Шаънингга шеър битдим. У сени топсин,
Пойингга тиз чўкиб, қўлингни ўпсин.
Ундан ҳам улуғим борлигин кўрсин,
Мен учун ҳам азиз ҳолингни сўрсин,
Сенсиз ғариб кўнглим кўнгилми, онам,
Энди мен ҳам сенга ўғилми, онам!..


Mуҳаммад Юсуф

Она борки, чарақлаб турмайди, ярақлаб юролмайди - алвон рангларини боласига бериб, нурсизгина кўринишларини унинг панасига олиб туради. Аёл она бўлгач, баланд пардаларда жаранглаши тўхтайди - жами қўнғироқларини боласига илиб қўяди-да, бутун вужуди қулоққа айланиб, уни тинглагани-тинглаган! Фикру-ҳаёли битта дуода михланиб қолган: "Илоҳим, боламни асра, боламни асраб берсанг бўлди!" Жисму-жони шу жумлани туну-кун шивирлаб яшайди.

Юрагини қўнғироқ қилиб, йўлларимизга илиб, ўзи булутлар бағрига сингиб кетган Муҳаммад.
Тўрғайдай чарх уриб, наволар сочиб, бизни уйғотиб, ойнинг айвонига кўчиб кетган Муҳаммад.
Ватан ғамини еб, элнинг камини деб, кўкка мажнунтоллар айтиб ўтган Муҳаммад.
Оҳлари етмаса ул осмонга, қуёшга осилиб ботиб кетган Муҳаммад.
Муҳаммад, Муҳаммад, Муҳамммад...охирати обод Муҳаммад!

Биллур
15.08.2012, 12:22
O'zbek

Sen pahta terarding yeti bukilib,
Paykalingda eding ey onajonim.
O`zbekmisiz, deya g`alati kulib,
Mendan so`rab qoldi bir tannoz honim.

Tannozlar bilan ne ishim bor,
Yorab,
Ammo tushundim bu ishorasiga.
Qarshimda turardi u ermaktalab,
Malika boqqandek fuqarosiga...

Mana, gazetalar chiqdi qo'ynidan,
Hammasi o`zicha qiladi talqin.
Tillolar topilgan emish uyingdan,
Oltinga ko`milib qolibsan, halqim.

Sen nega Qrimga bormaysan yozda,
Yoki sen otangni o'gay o'g'lisan?!
So'ksa indamaysan, qo'ymi - to'qlisan,
Ursa yig'lamaysan, demak -o'g'risan!

Sahardan shomgacha mo'ltirab, ko'zing
Ko'rmay qolgunicha chopding dalangni.
O'g'irlik qilmasang, ayt axir o'zing,
Qanday boqayapsan shuncha bolangni.

Xonim nigohidan uqqanlarim bu,
Ko'nglimdan kechganin bilib turadi.
Yasama yuzida yasama qayg'u,
O'zbekmisan, deya kulib turadi.

Bir boplay dedimu tilimni tiydim,
Mayli, odam qurib shunga so'z deymi.
O'zbekni yer tanir,
Osmon taniydi.
Tannozlar qayoqdan bilsin o'zbekni!

Mуҳаммад Юсуф

Shunday odamlar bo'ladiki, tug'ilganda hech kim sevinmagan bo'lsa ham, o'lganda butun yurt aza tutadi.
Shunday inson edi...

Биллур
21.08.2012, 18:31
Menga
Bir tabassum
Hadya et, ey yor,
Nur tomsin
Lablaring
Sohillaridan.
O`zing ayt,
Senday qiz
Yana qayda bor,
Kipriklari uzun -
Kokillaridan?..

Iymanib yashama
Xayol pinjida,
Yoyil,
Yayra jonim,
O`rtanma g`amda.
G`iybatlarga chida,
Tuhmatga chida,
Sen bittasan, axir,
Yorug` olamda.

Men esa
Oshig`ing sening -
Eng g`arib.
Tundan so`z
Qarz olib,
Tongga tutguvchi.
Sening yonimda ham
Seni axtarib,
Sening yoningda ham
Seni kutguvchi.

Ista,
Tiz cho`kaman
Hozir oldingda.
Sevdim,
Sevganimdan
Uyalmoq nechun.
Barcha farishtalar
Sening qalbingda
Ijarada turgan
Qizlar men uchun!..

М.Юсуф

Биллур
25.08.2012, 12:09
Uyqudagi qiz

Qaro yerga qo`yib bosh,
Bir qizgina uxlaydi.
Ko`zlariga to`lib yosh,
Hur qizgina uxlaydi.

Yotar qurib darmoni,
Mangu uxlar gul yanoq.
Ko`ngli to`la armoni,
Qo`yni to`la qizg`aldoq.

Bu dunyoda hech sendek
Qiz yo`q edi tur singlim,
O`zing orzu qilgandek,
To`y qilamiz, yur singlim.

Oy yuzingga bir nafas,
Harir ro`mol o`rarsan.
Gulgul yonib muqaddas
Chimildiqqa kirarsan.

М.Юсуф

Биллур
28.08.2012, 11:45
O'p meni

Mening g`animlarim bulutdan ham ko`p,
Ortimdan soyadek yurishar to`p-to`p,
Salomat ekanim ham bir g`animat,
O`p meni, sevgilim, o`p, so`nggi bor o`p.

Ko`ngil yig`lar, qara ko`zlar tonmoqda,
Ko`kragimga ko`ksing qo`ygin - yonmoqda,
Chayqalib turipti ruhim tamoqda,
O`p meni, sevgilim, o`p, so`nggi bor o`p.

Ey mening jallodim, ey mehribonim,
Ko`kim tuproq mening, tuproq - osmonim,
Tilimning uchida turipti jonim,
O`p meni, sevgilim, o`p, so`nggi bor o`p.

Tun deganlari bu - tilsiz bir tilsim,
Tushi to`liq cho`g`mi, o`qmi, kim bilsin?
Tongda turarmanmi-yo`qmi, kim bilsin?..
O`p meni, sevgilim, o`p, so`nggi bor o`p.

Jon shunday uzilsa, bu - oson o`lmoq,
Sevsang, sitamingdan o`ldir meni, moh.
Qoshlaring dog` bo`lsin, sochlaring - sirtmoq,
O`p meni, sevgilim, o`p, so`nggi bor o`p.

Bizlar - ojiz banda, ajaldir - hakam,
Oshiqma deb meni, bo`g`magin, erkam.
Bo`sangdan bo`g`ilib o`lay o`lsam ham -
O`p meni, sevgilim, o`p, so`nggi bor o`p!

М.Юсуф

Биллур
29.08.2012, 12:51
Maktub

Sevgilim,
Sevgilim,
Og`riydi dilim.
Jonim og`riyverar sizni o`ylasam.
Gulday yuzinggizni silar endi kim,
Meni eslarmisiz - yo`qmi o`shal dam...

Bulutlar ko`k kezar kunda piyoda
Ufqqa oftob botar qizil gulxanday.
Armonim ekansiz yorug` dunyoda,
Sizni o`ylamasdan yasharman qanday?

Ko`nglim ayvonida kuz hushtak chalar,
Ko`zimdan yosh bo`lib yog`adi yaproq.
Do`stlarim - takabbur shoirvachchalar
O`zlarin sevishar yoridan ko`proq.

Kunlarning kaftida sevgi xanjari,
Bag`rimda begunoh bir gul so`ladi.
Toychoqqa aylanib goh kechalari,
Tuproqqa ag`anab yotgim keladi!..

Sevgilim,
Sevgilim,
Og`riydi dilim.
Jonim yomon og`rir sizni o`ylasam.
Sunbul sochingizni silar endi kim,
Meni eslaysizmi-yo`qmi o`shal dam.

Bilmayman,
Bilishni istamayman ham,
Bilganim - menga baxt nasib etmadi.
Yillar o`taverdi, ko`zim o`ngidan,
Sizning oydek ruxsoringiz ketmadi...

Dunyo omon bo`lsin,
Siz bo`ling omon,
Omadli bo`ling siz.
Baxtli bo`ling siz.
Lekin,
Bilib qo`ying,
bilib qo`ying hamon
Sizni unutolmas Muhammadingiz!

М.Юсуф

Биллур
31.08.2012, 01:33
Vatanim

Men dunyoni nima qildim,
O`zing yorug` jahonim,
O`zim xoqon, O`zim sulton,
Sen taxti Sulaymonim,
Yolg`izim, Yagonam deymi,
Topingan koshonam deymi,
O`zing mening ulug`lardan
Ulug`imsan, Vatanim…

Shodon kunim gul otgan sen,
Chechak otgan izimga,
Nolon kunim yupatgan sen,
Yuzing bosib yuzimga.
Singlim deymi, Onam deymi,
Hamdardu hamxonam deymi,
Oftobdan ham o`zing mehri -
Ilig`imsan, Vatanim.

Sen Mashrabsan, Xalqda tumor,
Balxda dorga osilgan,
Navoiysan, shoh yonida
Faqirini duo qilgan.
Yassaviysan, meniki deb,
Ko`ringan da'vo qilgan,
Ming bir yog`i ochilmagan
Qo`rig`imsan, Vatanim.

Sen Ho`jandsan, Chingizlarga
Darvozasin ochmagan,
Temur Malik orqasidan
Sirdaryoga sakragan,
Muqannasan qorachig`i
Olovlarga sachragan,
Shiroqlarni ko`rgan cho`pon
Cho`lig`imsan, Vatanim.

Kim Qashqarni qildi makon,
Kim Enasoy tomonda,
Jaloliddin - Qurdistonda,
Boburing - Hindistonda,
Bu qanday yuz qarolig` deb
Yotarlar zimistonda,
Tarqab ketgan to`qson olti
Urug`imsan, Vatanim…

O`g`lim desang osmonlarga
G`irot bo`lib uchgayman,
Chambil yurtda Alpomishga
Navkar bo`lib tushgayman,
Padarkushdan pana qilib
Ulug`beging quchgayman,
G`ichir-g`ichir tishimdagi
So`lig`imsan, Vatanim…

O`tgan kuning - o`tgan kundir,
O`z boshingga yetgan kun,
Qodiriyni bergan zamin,
Qodiriyni sotgan kun.
Qo`lin bog`lab, Dilin dog`lab,
Yetaklashib ketgan kun,
Voh bolam! deb aytolmagan
Dudug`imsan, Vatanim.

Yoningda qon yig`lagan bir
Shoiringga qarab qo`y,
Gar Qo`qonga yo`ling tushsa,
Detdomlarni so`rab qo`y.
Hech bo`lmasa Usmon hokin
Keltirmoqqa yarab qo`y,
Olislarda qurib qolgan
Qudug`imsan, Vatanim…

Sen - shoxlari osmonlarga
Tegib turgan chinorim,
Ota desam, O`glim deb,
Bosh egib turgan chinorim,
Qo`ynimdagi iftixorim,
Bo`ynimdagi tumorim,
O`zing mening ulug`lardan
Ulug`imsan, VATANIM !

М.Юсуф

uzmarshall
31.08.2012, 07:51
мендан нима колар икки мисра шер
икки сандик китоб бир уюм тупрог
одамлар ортимдан нима деса дер
мен сени уйлайман узимдан купрог

ЛОЛА ЛОЛАЖОНИМ ЛОЛА КИЗГАЛДОГ.............................

мен кетгач ёмондан йирог бул оху
чунки сен чиройли кулги бир жувон
ёмон кунлар бир кун яхши булар-у
ёмон одам яхши булмас хеч качон
яша чегарада тургандек огох

ЛОЛА ЛОЛАЖОНИМ ЛОЛА КИЗГАЛДОК............................

уйда ётибман-у сезиб турибман
кукда кетаётиб кушлар кайтишиб
хайрлар ёгдириб канотларидан
хаста шоирига видо айтишиб
бор мен учун хам уларга кул кок

ЛОЛА ЛОЛАЖОНИМ ЛОЛА КИЗГАЛДОК.............................

уларни мен яна кураманми-а
айвондан одамдек кузатолмадим
куз туйлар бошланди юрагим пора
битта кизимни хам узатолмадим
демак такдир экан туй курмай улмок

ЛОЛА ЛОЛАЖОНИМ ЛОЛА КИЗГАЛДОГ..............................

бирог кунглим сезар мендан кейин хам
бир кун бу ховлига одам тулади
хали туйлар килиб чарчайсан эркам
мени кизларим энг бахтли булади
келинлар куйлаги рухимдак оппок

ЛОЛА ЛОЛАЖОНИМ ЛОЛА КИЗГАЛДОГ..............................

углим якинрог кел кара не савдо
бу ажиб ишларни дил лавхига ёз
кимга касир йэтмас кимга мол-дунё
менга эса хаво йэтмайди халос
тирикларми гохда уликлар уйгок

ЛОЛА ЛОЛАЖОНИМ ЛОЛА КИЗГАЛДОГ.............................

куксим куйиб борар кукрак ёнмокда
айтинг духтирларга ёрса ёришсин
жисмим уз улфати жондан тонмокда
бечора жон энди каерга борсин
энди осмон йирог энди ер юмшог

ЛОЛА ЛОЛАЖОНИМ ЛОЛА КИЗГАЛДОГ.............................

буни хаёт дерлар унутма асло
бир кун очиласан бир кун суласан
калбимдаку факат сен эдинг танхо
кабрим устида хам узинг буласан
сен бизнинг севгимиздан хотира байрог

ЛОЛА ЛОЛАЖОНИМ ЛОЛА КИЗГАЛДОГ.............................
МЕНДАН НИМА КОЛАР ИККИ МИСРА ШЕР.........................
Мухаммад Юсуф

albatros
31.08.2012, 09:34
Vatanim

Men dunyoni nima qildim,
O`zing yorug` jahonim,
O`zim xoqon, O`zim sulton,
Sen taxti Sulaymonim,
Yolg`izim, Yagonam deymi,
Topingan koshonam deymi,
O`zing mening ulug`lardan
Ulug`imsan, Vatanim…

М.Юсуф

Avvalo Muhammad Yusuf she'rlariga befarq emasligingizdan xursandmiz. She'riyat, adabiyot siz uchun eng ulug' nematlardan biri ekanligi ko'rinib turibdi, hurmatli forumdosh. Faqat bir narsaga e'tiborliroq bo'lishingizni istardik - ya'nikim, shoirning she'rlarini takroran ayni mavzuga yana forumga qo'ymaslikka... Shoirimiz M.Yusuf ijodiga bag'ishlangan ushbu mavzuning oldingiz sahifalarini bir "varaqlab" ko'rsangiz forumdoshlar tomonidan kiritilgan, shoir qalamagiga mansub go'zal she'rlarni o'qishingiz mumkin. Fikrlarimni to'g'ri tushasiz degan umiddaman.

Биллур
09.09.2012, 17:00
O'zbek haqida ballada

Qiyosi yo'q uning mehri bir daryo,
O'xshasa o'ziga o'xshaydi O'zbek.
Boshqa millatlarni bilmadim, ammo,
Dunyoda bolam deb yashaydi O'zbek!

O'nta bo'lsa o'rni boshqa uningchun,
O'g'lim otashimdan yaralgan uchqun.
Qizim parilardan chehrasi gulgun,
Qoshlari qalam deb yashaydi O'zbek!

Bir qo'lda belanchak, bir qo'lda Qur'on,
Bir elkada ketmon, birida iymon.
Barchaga barobar oftobsimon,
Yashnasin olam deb yashaydi O'zbek!

Bobolari qaysi yigitlardan kam,
Momolari hushro'y yuzdan oshsa ham.
Zurryodlari bo'lsa bitta uyga jam,
To'shak yetmay to'nin to'shaydi O'zbek!

Ehtirom etganga ehromlari bor,
Kekkayganga bo'yin egmaydi zinhor.
Beshik to'la jajji islomlari bor,
Tosh o'tmas qo'rg'onga o'xshaydi O'zbek!

Qiyosin topdingmi aytgin Muhammad?
O'xshasa o'ziga o'xshaydi O'zbek.
Yomon sher yozsang ham betingdan o'pib,
Kam bo'lma bolam deb yashaydi O'zbek!

М.YUSUF

Биллур
10.09.2012, 08:11
Офтоб чиқар,
Офтоб ботар,
Чўғлар сочиб танангга,
Бир кунгина бормай қўйсанг
Нима қилар далангга?..
Бир шонача парвоналар
Бўлолмайсан болангга,
Ташнаи нолоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Иш дегани фақат сенга
Чиққанми ё эй мўмин,
Қора меҳнат йўргагингдан
Юққанми ё эй мўмин?
Онанг сени пахтазорда
Туқанми ё эй мўмин?..
Қадоққул-товоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Epyр юзим,
Кўк ёришиб
Кетгайдир бир жилмайсанг,
Дунёларни оққа ўраб
Қўйганингни билмайсан,
Уйингда ҳам,
Тўйингда ҳам
Пайкалингни уйлайсан,

Ким толиқди чўл бағрида
Бўстонларни яратиб,
Қора денгиз бўйларида
Ким кезар жон яйратиб,
Минбар тўла гапга чечан
Нотиқларни сайратиб,
Ўзи безабоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Шийпонларда ўлтирардинг
Кўтаролмай белингни,
Семиз вакил мактабидан
Ҳайдаб келди ўғлингни,
Кеч куз эди, ечиб бердинг
Эгнингдаги тўнингни:
Ол, кийвол, полвоним менинг…
Бободеҳқоним менинг.

Болажоним,
Сен-ку келдинг,
Жонинг ачиб отангга,
Хатто сенинг меҳнатингни
Билмадилар, аттанга…
Пучокни хам пахта қилиб
Топширганлар Ватанга!..
Топгани талоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Олам яралгандан буён
Дехқон кимни алдабди,
Дехқон қўлин қабартирган
Кетмон кимни алдабди,
Ўзбегимнинг пешволари
Ўзбегимни алдабди…
Оҳ, лолу ҳайроним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Соддадилим,
Сен-да суйиб
Ишонгандинг уларга,
Тонгни тонгга улаб меҳнат
Қилдингми тулқиларга,
Бир Қўлингнинг фурсати йўқ
Бир Қўлингни силарга,
Меҳнати армоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Жоним бобом,
Гапир сен ҳам
Бундоқ холу аҳволинг,
Балиқ бўлиб уватларда
Сузиб юрар ҳаёлинг,
Сени сотган олчокларга
Йўқмиди бир саволинг?..
Эҳ, Oғиp карвоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Нега хомуш ерга боқдинг,
Бўйингдан айланайин,
Шу топда кунглингдан кечган
Уйингдан айланайин:
Арпа эккан — арпа ўрар,
Буғдой эккан — буғдойин!..
Ҳалол тузу ноним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Замин аро тирикликни
Бор қилгувчи ўзингсан.
Ё гулизор
Ё ташнаи
Зор қилгувчи ўзингсан,
Оби ҳаёт таратгувчи
Буюк сувчи ўзингсан,
Тинчликка посбоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Сен хамиша ҳақ томонсан,
Сен ҳақиқат томонсан
Инсон зотин ёруғликка
Етакловчи сарбонсан,
Ўзинг бемор,
Ўзинг табиб,
Ўзинг малҳам, дармонсан,
Бағри кенг осмоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Ер айланар,
Ер айланар,
Ер югуриб тинмайди,
Сенинг ойдек юзларингдан
Тер югуриб тинмайди,
Қўлинг тегмай бу дунёда
Битта гиёх унмайди,
Тин билмаган жоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Элим ризқи мудом сенинг
Пешонангнинг терида,
Элим ризқи етилгайдир
Юрагингнинг қўрида,
Савлат тукиб ўтирганим
Қурултойлар турида —
Беқасам чопоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Мен хам сенинг тузу нонинг
Ичиб юрган болангман,
Шоирман деб қушдай куниб,
Учиб юрган болангман,
Узинг билан пайкалда сув
Кечиб юрган болангман —
Сенга бу достоним менинг,
Бободеҳқоним менинг...

Биллур
22.09.2012, 13:09
Kumush

Marg`ilonda Kumushni ko`rdim,
Ko`ziga yosh olib turibdi.
Sochlarini maydalab o`rib,
Otabekni kutib yuribdi.

Tongda turib qalam qoshiga
O`sma qo`ygan ekan quribdi,
Ko`zdan oqqan achchiq yoshlari
O`smasini yuvib turibdi...

Meni bir o`y qiynaydi yomon,
Yana yurak o`ynaydi yomon.
Qo`yvor zamin, qo`yvor osmon,
Men uyimga yetaman qachon?

Meni bir o`y qiynaydi yomon,
Yurak yana o`ynadi yomon.
Toshkentga qiz berma Marg`ilon -
Qodiriy yo`q, Zaynablar omon!

М.YUSUF

Биллур
28.09.2012, 08:59
Alloh go'zal

Orazi gul, husni hilol,
Alloh go'zal, Alloh go'zal.
Mutloq kamol, mutloq jamol,
Alloh go'zal, Alloh go'zal…

Arsh arkida sulton o'zi,
Beaybu benuqson o'zi.
Poyiga cho'k, ul Zuljalol,
Alloh go'zal, Alloh go'zal…

Diydori bir shirin umid,
Azal vujud, abad vujud.
Kimga ayon, kimga xayol,
Alloh go'zal, Alloh go'zal…

Nahri zilol, bag'ri bahor,
Gul chehra yor, nur chehra yor.
Oromijon, oshuftahol,
Alloh go'zal, Alloh go'zal…

Tuproqqa jon etmish ato
Momo havo, Odam Ato,
Loydan odam yasar kulol,
Alloh go'zal, Alloh go'zal…

Shoir tilak-ta’bim o'shal,
Ruhim o'shal, Rabbim o'shal,
Allohu akbar, ey Bilol,
Alloh go'zal, Alloh go'zal!.

М.YUSUF

Sparc
28.09.2012, 11:39
Юракка кўмилар асл шоирлар: Муҳаммад Юсуф

Юфорумга кириб, "Новые сообщения" босгач, шу мавзуни номини кўрганимда мавзунинг номи нақадар тўғри ва ўринли қўйилганига қойил қоламан.

Ҳақиқатан ҳам, шоир Муҳаммад Юсуф (ўзлари ёзганларидек) юракларимизга кўмилган. Шундай шоирга замондош бўлиш, унинг шеърларига ёзилган қўшиқларни (айниқса, Севара Назархон ижросидаги "Ватаним") тинглаш, ўлмас шеърлари чоп этилиши билан танишиб бориш, бу ҳам бир бахт бўлса керак.

Ушбу сўзларни ҳам Муҳаммад Юсуфга қараб айтилган дейиш мумкин -
"Сен мисли камалак – юксак ва сўлмас, камалакни эса парчалаб бўлмас" (с)

Биллур
29.09.2012, 08:26
Xavotir

Qo'rqaman, ertaga men o'lib ketsam,
Yotar bo'lsam qumga botib ko'zlarim,
Ko'nglimni ko'chkiday bosadi bir g'am –
Yig'lashni ham bilmas mening qizlarim…

Eng yaqin do'stlarim g'iybatim qilar,
Eng zaif dushmanim ustimdan kular.
Ular-ku, ne qilsa o'zlari bilar,
Yig'lashni ham bilmas mening qizlarim…

Shoir o'lsa kim ham kuyinar deysiz,
Madhoyaboz hozir suvarakday ko'p.
Ular misli qishda tarnovdagi muz,
Barmoq tegsa yerga to'kilar to'p-to'p…

Tildan qolsam ko'zda qotib yoshlarim,
Ko'nglimdan boshqa bor axir, ne zarim?
Yerlarga egilgan kuni boshlarim,
Yig'lashni ham bilmas mening qizlarim…

Ular yosh. O'limdan qo'rqaman yomon,
Chunki, dardiga hech quloq solmadim.
Qabrimning ustida yig'lasin debon,
Qizlarim ko'zyoshin asray olmadim!

М.YUSUF

Nigora Umarova
29.09.2012, 13:26
http://img.uforum.uz/images/gthskyc6390758.jpg

Шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзловчи янги "Муҳаммад Юсуф сабоқлари" номли янги китоб нашрдан чиқибди. Китобда, "Шоир Муҳаммад Юсуф қандай инсон эди? Онасига, дўст-биродарлари, мухлисларига муносабати борасида нималарни биласиз? Шахсиятидаги қайси жиҳатлар шеърларига кўчган, қайсиларини у ўзи билан боқий дунёга олиб кетган?" каби саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Биллур
01.10.2012, 18:11
Mish-mish
Mayda mish-mishlardan zirqirar tovon,
Unganmiz-ku asli bitta tuproqdan.
U kuni she’rimni tinglab, bir nodon
Meni maqtab qo'ydi: falon qishloqdan.

Shu bir so'zdan tuygan huzurin ko'rsangiz,
Go'yo oyni uzib olgan bu odam.
Bundaylar uchrasa, yurtin so'rsangiz,
Mahallasin aytar Afrikada ham.

Ayting, xafa bo'lay men yana kimdan?
Birov davlat qurar, birov uy tiklar.
Asli bir xalqligin bilar-u, zimdan
Nechun, bir-birovin ko'rolmas ular.

Bitta dayr arodan bir tushgan kema,
Bir qirg'oq yer, bir kun suzishdan tolsang.
Birodar, bunchalar gerdayding, nahot,
“O'zgani sher bilgan”, naqlin bilmasang?

Bo'lingan bo'lisning o'chgay chirog'i,
Ortga bir qayriling, mingta qiyos-ku.
To'pga tutgan kuni Toshkentni yog'iy,
Amir Nodirani so'ygani rost-ku…

Ungan joyimga-ku, qullug'im bisyor,
Sog'inch to'la dilim aylar ming faxr.
Ammo boshim silar bitta Vatan bor,
Men ham uning bitta o'g'liman, axir.

O'yim uzaymoqda ulg'aygan sarim,
Kengroq bo'lsak, deyman bu keng dunyoda.
Farg'onada bo'lsa yarim jigarim,
Jigarimning yarmi Surxondaryoda.

Baxmal bo'lagiga munchoq qadalgan,
Bir oltin beshikda o'sgan o'zbekmiz.
Bir paytlar Jayhun, Sayxun atalgan
Ikki qosh ostida bir juft ko'zdekmiz…

Mayda mish-mishlardan bitta bezgan — men,
Zanglagan hanjardek o'tdi u jondan,
Tanihib qo'yaylik: she’rni yozgan men —
Muhammad Yusufman
O'ZBEKISTONdan.

Биллур
03.10.2012, 09:17
Men bittadurman

Sanam, sochingdan ham shaydolaring ko'p,
Husning oshiqlari - adolaring ko'p.
Nimang ko'p, ko'yingda gadolaring ko'p,
Ammo men bittaman, men bittadurman.

Bek yigit bir sening poyingda xorman,
Garchi diydoringga mushtoqu zorman,
Men beun sevarman, men jim sevarman,
Qiyomatgacha shul sukutdadurman.

Deydilar: muhabbat bilmas masofa,
Ayriliqni pisand qilmas masofa.
Kelursan o'zing deb bir kun insofa -
Gohi Toshkent, gohi Urgutdadurman.

Tiling bilmasam ham tushungandayman,
Sen bilan gohi do'st tutingandayman.
Gohi bu do'stlikdan o'kingandayman,
Ming bir xayol ichra ming bittadurman.

Suymoq - bu gulxanda kuymoq azali,
Men shahar erkasi, sen tog' go'zali.
Eslab yur yodingga tushgan mahali -
Shaydolaring ko'p-u, men bittadurman!..

М.YUSUF

Биллур
04.10.2012, 16:54
Shoir sevgisi

Shamoldek beqaror shoir sevgisi,
Uning bor davlati - savlati.
Sog'inchdan yoqar-u rayhonlar isi,
Meni tanlaganing g'alati...

Na bir shirin kalom ming zahmatingga,
Na bir salomingga alik oladi.
Muhabbating nima Muhammadingga?..
Qalamni quchoqlab uxlab qoladi.

Qasri shuhrat aro qon yig'lar yurak,
Ko'ksingda nimadir g'ijjak chaladi.
Unga she'r kerakdir,
Senga er kerak.
Koshki tushunsa u valadi...

U so'z kutar, uni sen kutib oylab,
Bir umr yo'l qarab ko'zing toladi.
Sevgilim, farishtam... tentagim, yo rab,
Baxtingni yarmini she'rim taladi!..

Gunohing ne edi, ey mungliq dilbar,
Seni tanlaganim g'alati...
Asl shoir asli uylanmay o'tar,
Uylansa ham ko'rmay xotin oladi.

М.YUSUF

albatros
09.11.2012, 20:13
Муҳаммад Юсуф шеърияти мухлис ва мухлисаларига янгилик: Шоирнинг қизлари Нозима Юсупова ҳамда Мадина Юсуповалар томонидан Муҳаммад Юсуфнинг янги "Қизғалдоғим" номли китоби нашр этилди.

http://img.uforum.uz/images/nbiizci4704887.jpg

Quvonchbek Karimov
11.04.2013, 13:52
Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1998). Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факултетини тамомлаган (1978). Илк шеърлар тўплами — «Таниш тераклар» (1985). «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудаги қиз», «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр» (1991), «Бевафо кўп экан», «Ёлғончи ёр» (1993), «Эрка кийик» (1995), «Осмонимга олиб кетаман» (1998), «Улуғимсан, ватаним» (2004) каби шеърий китоблари нашр этилган. 2001 йил 31 июлда Элликқалъа туманида вафот этган.

Муҳаммад Юсуфни ўзизга ёққан шеърларини жойланг биргаликда баҳраманд бўламиз

Quvonchbek Karimov
11.04.2013, 13:53
MENING DARDIM

Tuzalmaydi dardim mening,
O`lsam kerak.
Tuproq bilan og`a-ini
Bo`lsam kerak.

O`lim nima? Bu ham bitta
Sayr, Ona.
O`g`ling qaro yerga ketdi,
Xayr ona…

Tuzalmas bu dardim mening,
Umidim yo`q.
Xira shamdek ko`zlarimda
So`nmoqda cho`g`.

Cho`g nimadir? Cho`g` ham tutab,
Kul bo`ladi.
Inson bir kun o`z mayliga
Qul bo`ladi…

Yuragimni tamom qildim,
Yig`layverib.
Huzurimda ajal turar,
Qoshin kerib.

Men hayotda o`limga tik
Boqib o`sdim…
Qani menga atalgan joy,
Ketdik, do`stim!

Quvonchbek Karimov
11.04.2013, 15:20
ТУШЛАРИМГА КИР

Капалакдай келиб, қошингга қўниб,
Кўзингга термулиб умрим ўтсайди...
Нима ҳам кўрибман, мен йигит бўлиб?
Сочингни силашга қўлим етмайди.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир энди, тушларимга кир.

Товонинг ўпади ариқдаги сув,
Кўйлагинг этагин ўпади майса.
Мен-чи, бир гиёҳча бўлолмадим-ку,
Эй, кўзлари жайрон, кирпиги найза!
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир жоним, тушларимга кир.

Кўчиб бораётир бу умр - карвон,
Кунларнинг бўйнида юрак қўнғироқ.
Мен сенга армону сен менга армон,
Кўнглимнинг тўрида тутар шамчироқ.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир жоним, тушларимга кир...

Капалакдай келиб, қошингга қўниб,
Кўзингга термулиб умрим ўтсайди.
Қолдинггу бағримда жонимдек бўлиб,
Сочингни силашга қўлим етмайди.
Пешонам шу экан, пешонанг шудир,
Тушимга кир жоним, тушларимга кир...

Sparc
11.04.2013, 15:24
Бундай мавзу (http://uforum.uz/showthread.php?t=5834&highlight=%CC%F3%F5%E0%EC%EC%E0%E4+%DE%F1%F3%F4) олдин очилган.

Quvonchbek Karimov
11.04.2013, 15:29
http://img.uforum.uz/thumbs/bbhoepk8136977.jpg (http://img.uforum.uz/images/bbhoepk8136977.jpg)

Quvonchbek Karimov
11.04.2013, 15:30
http://img.uforum.uz/thumbs/zoaeyqx3026047.jpg (http://img.uforum.uz/images/zoaeyqx3026047.jpg)

Quvonchbek Karimov
11.04.2013, 15:36
Бундай мавзу (http://uforum.uz/showthread.php?t=5834&highlight=%CC%F3%F5%E0%EC%EC%E0%E4+%DE%F1%F3%F4) олдин очилган.

Мен айнан ўша мавзуни кайтармокчи эмасман. Ягона максадим буюк шоир Муҳаммад Юсуф хотирасини ёд этиш унинг асл шеърларини ўқишдан иборат холос.

Dilya Hasanova
11.04.2013, 15:39
Мен айнан ўша мавзуни кайтармокчи эмасман. Ягона максадим буюк шоир Муҳаммад Юсуф хотирасини ёд этиш унинг асл шеърларини ўқишдан иборат холос.
Форум қоидаларини яхшилаб ўқинг. Иккита мавзу бирлаштирилди.

Quvonchbek Karimov
11.04.2013, 15:46
Иккита мавзу бирлаштирилди.

Мавзулар бирлаштирилганидан хурсандман.

Муҳаммад Юсуфнинг нашр этилмаган қўлёзма асарлари унинг хаёти ва ижоди тўғрисида воқеалар ва фотолавҳалар бўлса ҳам жойланса яхши булар эди.

Gulchehra Ibragimova
26.04.2013, 15:32
http://img.uforum.uz/thumbs/rnbdqbv763281.jpg (http://img.uforum.uz/images/rnbdqbv763281.jpg) 26 aprel — O’zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf tavallud topgan kun


Ўзи ўлса ўлар, сўзи ўлмайди,
Ҳамиша барҳаёт насл шоирлар.
Хакикий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмилар асл шоирлар...

Ардоқли шоир Муҳаммад Юсуфнинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин!

Sparc
30.12.2013, 10:31
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида (http://uza.uz/oz/documents/30221/)

Sparc
30.12.2013, 10:36
Зиёнетда шоирга (http://ziyonet.uz/uzc/people/muhammad-yusuf/) бағишланган саҳифани ҳам тўлдириш керакмикан, "Фаолияти" деган бўлимда ноаниқ маълумотлар берилган.

Nigora Umarova
30.12.2013, 19:20
Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.

Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..
Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.

Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам…
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.

Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?
Янги йил, Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.

Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир ran айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди...

Мухаммад Юсуф

Davran
31.12.2013, 22:56
Один раз в жизни видел его в январе 2000 года когда он был в комиссии на конкурсе "Умид" по предмету типа "Духовность". Я его не знал тогда и на экзамене он спросил (на узбекском), знаю ли я кто такой Мухаммад Юсуф. Я честно сказал, что нет. На что он мне сказал: Мухаммад Юсуфа даже ноль знает))))

Sparc
01.01.2014, 10:16
Один раз в жизни видел его в январе 2000 года когда он был в комиссии на конкурсе "Умид" по предмету типа "Духовность". Я его не знал тогда и на экзамене он спросил (на узбекском), знаю ли я кто такой Мухаммад Юсуф. Я честно сказал, что нет. На что он мне сказал: Мухаммад Юсуфа даже ноль знает))))

Непонятно, что тут смешного, такого выражения "даже ноль знает" нет ни на русском, ни на узбекском языке.

Davran
01.01.2014, 14:48
Непонятно, что тут смешного,
А вы и не смейтесь.

такого выражения "даже ноль знает" нет ни на русском, ни на узбекском языке.
Эту фразу приберегите для поэта когда представитесь.

Sparc
01.01.2014, 16:15
Непонятно, что тут смешного,
А вы и не смейтесь.

такого выражения "даже ноль знает" нет ни на русском, ни на узбекском языке.
Эту фразу приберегите для поэта когда представитесь.

Поэт умер в 2001 году.

Davran
01.01.2014, 16:24
Поэт умер в 2001 году.
Так я в курсе. Потому и имел в виду, что и вам не вечно жить.

Sparc
02.01.2014, 11:42
Так я в курсе. Потому и имел в виду,
смайлики-то в сообщении ставили вы, а не он
...даже ноль знает))))

Nigora Umarova
28.01.2014, 23:47
http://img.uforum.uz/images/gthskyc6390758.jpg

Шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзловчи янги "Муҳаммад Юсуф сабоқлари" номли янги китоб нашрдан чиқибди. Китобда, "Шоир Муҳаммад Юсуф қандай инсон эди? Онасига, дўст-биродарлари, мухлисларига муносабати борасида нималарни биласиз? Шахсиятидаги қайси жиҳатлар шеърларига кўчган, қайсиларини у ўзи билан боқий дунёга олиб кетган?" каби саволларга жавоб топишингиз мумкин.
Китоб муаллифи шоир Шукур Қурбон билан ушбу китоб хусусида суҳбатлашиб, ундаги хотираларни, бадиаларни форумдошларнинг эътиборларига ҳавола этишларини илтимос қилдик. Зеро, яхши инсонлар фақатгина яхшиликлар билан эсланади.



Бу ёруғ дунёда менинг қолар изим,
Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, қизим...
Муҳаммад Юсуф

МУҚАДДИМА

Қадрли китобхон, аслида бу рисолани Муҳаммаджон ҳақида мен эмас, балки мен ҳақимда Муҳаммаджон ёзса тўғрироқ бўлар эди. Негаки, мен ундан уч-тўртта кўйлакни ортиқроқ кийгандим. Тақдирга тадбир йўқ экан:
Чин дунёга у мендан илгарироқ кетди.
Лекин мен бу китобни шоир ҳаётлик пайтидаёқ ёзаман, деб ният қилиб қўйгандим. “Озод Шарафиддинов сабоқлари”,”Тоҳир Малик сабоқлари”,
“Абдулла Орипов сабоқлари”,”Омонулла Мадаев сабоқлари” китобларим каби шоирнинг ўзига ўқитиб, қаҳрамонимнинг унга муносабатини билмоқчи ҳам эдим. Насиб қилмаган экан. Гап шундаки, Муҳаммад Юсуф билан орамизда ҳамкасб-биродарликдан ташқари, ака-укаликдай қадрдонлик кўп йиллардан бери, у адабиёт аталмиш гулшанга илк қадам қўйган кунларидан бери бор эди. Қолаверса, иккимиз бир вилоятдан – Андижондан эдик Болалигимиз ўтган ҳудудлар – Марҳамат ва Балиқчи ораси эллик чақирим чиқар-чиқмас бўлиб,бир-биримизникига бориб турардик. Бу борада у менан кўра фаол эди. Бунга сабаб – туманимизнинг ўша пайтдаги ҳокими Бегижон ака Раҳмонов Муҳаммаджон билан ота-қадрдон бўлишган экан. Шу босдан Бегижон ака Муҳаммаджонни Балиқчига тез-тез чорлаб турарди. Бинобарин севимли шоирини бошкалар ойда-йилда бир кўришса, менинг ҳамқишлоқларим ҳатто ҳафталаб суҳбатидан баҳраманд бўлишарди.Шоир қишлоғимиз дўконларидан тамаки олиб тутатар, чойхоналримизда улфатлар билан чой ичар, косибларимизга оёқ кийимларини мойлаттирар, сартарошларимизга соч олдирарди.Оддий одамларимизнинг ўз шеърлари тўғрисидаги фикрларини эшитарди.Дарвоқе, қўшиқ ёздириш илинжида баъзи таниқли ҳофилар ҳам ташриф буюришарди.
Жонажон Республикамиз Мустақиллигининг илк йиллари туманимиз марказида ўтган кўплаб байрам тантаналари Муҳаммад Юсуф ўқиган шеърлар билан янада файзиёб, янада қизғин ўтганлигини ҳали-ҳали ҳамқишлоқларим айрича бир ҳаяжон билан эслашади.
Муҳаммад Юсуф билан орамиздаги ака-укалик эса, ундан илгарироқ, шоир адабиёт майдонига эндигина кириб келган пайтларидан бошланган.

МУҚАДДИМА 2

Нақл қилишларича бир подшонинг бир бандага иши тушибди. Банда унинг хожатини чиқарибди. Подшо хурсанд бўлиб: “Раҳмат, кўнглимни олдинг, Аллоҳ сени ҳам хурсанд қилсин. Учта тилак тилагилки, мен уларни бажо келтирай ва сенинг ҳам кўнглингни олай”.
Банда подшоҳдан янги уй-жой, ҳовли сотиб олиб беришини сўрабди.
Тилаги бажо келтирилибди.
- Мен, подшоҳи олам сўққабошман, - дебди банда подшога қараб хузурига иккинчи бор келганида. – Мени севган қизим бор, шунга тўй-томоша қилиб уйлантириб қўйсангиз.
Уни уйлантириб қўйишибди. Банда учинчи бор подшо хузурига келганда, тилаги қабул бўлмай орқага қайтибди. У подшоҳи оламдан ўзини эл орасида машҳур бўлиб кетишини сўраган экан.
- Кишини машҳур қилиш менинг қўлимдан келмайди, мен ҳам сенга ўхшаган бир фоний бандаман. Бу иш фақат Аллоҳ таолонинг қўлидан келади. Шунда ҳам у ўзи суйган бандаларни машҳур қилади.
Айтишларича, Муҳаммад Юсуфгача ўзбек адабиётида яқин юз йил орасида бундай машҳурлик Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон ва Усмон Носир каби шоирларгагина насиб этган эмиш.
Муҳаммад Юсуфдек шоир тўғрисида китоб ёзиш масъулияти мени бошқа устоз адиблар ва ҳамкасб биродарларимнинг у ҳақдаги мақола, хотира ва суҳбатларига мурожаат этишга ундади. Лекин шоир тўғрисида “палончи ундай деган, пистончи бундай деган” деб ўтгандан кўра уларни эътирофномаларини китобда тўлиғича келтириб, исм-шарифларини мундарижада қайд этишни лозим кўрдим.
Демак, мен ушбу китобни муаллифи эмас, балки ҳаммуаллифи ва тўпловчиси бўлдим.

Nigora Umarova
28.01.2014, 23:52
«ҚИЗИЛ ОЛМА» ҚЎШИҒИНИ ТУШУНИШ

Қизил Олма
Набижонга
Баланд шохда қизил олма
Пишган экан,
Узиб олиб қарасам қурт
Тушган экан.

Мен олмани ирғитворсам,
У дод солди:
Ташлаб кетар экан мени
Нега олди?!

Қизил олма, қизил олма,
Мен енгилдим.
Дунёи дун деганларин
Энди билдим...

Юрагим-ей, сени не ўй
Ўртамоқда,
Севгига йўл бўлсин бизга
Бу чорбоқда,

Баланд шохда қизил олма
Пишган экан...
Бизнинг бошга шундай савдо
Тушган экан.


Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб, ўн беш-йигирма йилдан бери машҳур бўлиб кетган бу қўшиқ ҳаётий воқеага асосланган. Унинг шеъри куйган қалб тўфонидан келиб чиқиб ёзилган бўлса-да, қўшиқ шўх услубда ижро этилган. Гўёки "Куйиб туриб куламан, кулиб туриб куяман" дегандек.
Қўшиқдаги хабарда билдирилишича, бир йигит кўпларнинг қўли етмайдиган бир қизга уйланди; не бир ҳаракату харажатлар билан тўй ҳам ўтди; чимилдиққа киришгач, маълум бўлиб қолдики, келин қиз эмас, жувон экан, куёв йигитдан олдин ҳам ким ёки кимлар биландир ўйнаб қўйган экан; буни ғурури кўтармаган йигитнинг ичида аланга ёнди; "Ҳе-й!" деди-ю, келиннинг жавобини беришга қарор қилди.

Мен олмани ирғитворсам,
У дод солди:
"Ташлаб кетар экан, мени
Нега олди?!"

Танишиб юришганларида бу ҳақда ҳеч нарса демаган қиз, ҳеч бўлмаса, тўйдан олдин айтиб қўйиши керак эди; шунда бунчалик оворагарчиликлар, шармандачиликлар, кўнгилқорачиликлар бўлмаслиги аниқ эди; лекин "қурт тушган қизил олма" - қиз ҳам анойилардан бўлиб қолишни хоҳламаган эди; шунинг учун ҳам у ўзини атайин нозли қиз қилиб кўрсатди; чунки у ҳам ўзининг инсон эканлигини эслаб қолди ва гарчи оқ либосга лойиқ бўлмаса-да, оқ либос кийиб тўй кўришни истади; шунчаликка бордими, демак, куёв ҳайдаб юбораётганда ҳам жим турмай дод солишга олдиндан тайёргарлик кўрган, чунки у бундай бўлишини олдиндан, ҳеч бўлмаганда, оддий қизларчалик тушунарди; жанжал сабаб куёвнинг бўйнига ип ташлаб олмоқчи эди, бўлмади; ор-номуси кучлилик қилган йигит барибир сурбет келинни қувиб солди; лекин ўзи ҳам ҳаётдан совиб кетди.
Шу тариқа бу кичкина қўшиқ катта ҳаёт дарсидан ҳикоя қилади. Шундай дарски, йигитларга ҳам. қизларга ҳам кифоя бўладиган даражада ибратли. Неча-неча мард йигитлар шу қўшикдаги каби ҳолатлардан синиб кетади, бир қанчаси дардини ичига ютиб, бир умр овози чиқмай кетади, қайсиларидир келиннинг шаддодлигидан чўчиб, жим яшаб кетишни ихтиёр қилиб қолади, яна қайсиларидир келинни ёки ўзини бир бало қилиб қўяди-да, ё қамалиб кетади, ё мажруҳ бўлиб қолади. Келин эса) "Фалонининг кизига ит теккан экан" деган хунук номга эга бўлиб қолади. Бунақа воқеалардан сўнг эндигина қуда-анда бўлишганлар ҳам ажралишиб кетишади, келин-куёв учун аталган кўрпа-тўшагу мебеллар, қимматбаҳо жиҳозлар талаш бўлади, никоҳ гувоҳномасини бекор қилиш учун қанча асаббузарликлар, югур-югурлар... Ҳаммасининг бош сабабчиси - ўзига "қурт тушириб қўйган қизил олма". У агар ўзига эҳтиёткор бўлганда эди, балки бахтли бўлиб кетган бўлармиди?!
Биринчи аёли билан ажралишган танишим бир қизга уйланадиган бўлиб қолди. У барваста, илмли, олий маълумотли, бировга гапини олдирмайдиган йигитлардан эди. Иккинчи марта уйланди, тўйи бўлиб ўтди. Келиннинг олдига кирган экан, келин пичоқ кўрсатибди: "Менга яқинлашсанг, ўзимга пичоқ уриб оламан!" дебди. Бундан не бир аҳволга тушган куёв аҳволни аста-секин сўраб ўрганибди. Маълум бўлишича, қиз ўзига ҳамкасб бўлган оилали, фарзандли бир йигит билан "юрар" экан; унга ота-онаси, aкa-yкaлapи, маҳалла-кўй орасида "Фалончи тўй кўриб турмушга чикди" деган ном керак экан; шу сабабдан ўзини қизлардай кўрсатиб, тўйи бўлаётган келин ролини бажарибди. Куёв йитит нима ҳам дерди?! Ноилож, келинлик ролини маҳорат билан ижро этган "артистка"нинг рухсатини берди.
Дунёнинг бошқа халқларида қандайлигини билмаймиз-у, бизнинг халқимизда келин-куёвнинг тўйдан кейинги илк кечалари одамлар эътиборида бўлади. Шу кечалар ҳеч қанақа гап-сўзсиз ўтдими, демак, келин-куёв янги ҳаётларини яхши бошлаб олишибди, қуда-андалар "Бор, товоғим, кел, товоғим" муносабатларида бардавом бўлишади. Агар келин қиз эмас, жувон чиқиб қолса, бирдан чор-атрофга ҳар хил шовқин-сурон чиқиб кетади. Турли-туман гап сўзлар пайдо бўлиб, келин томон эл орасида уятга қолади, Албатта, куёв томон ҳам бундай маломатдан чеккада қолмайди. Бу тамға бир умрга халқнинг хотирасига жойланиб қолади. Хуллас, икки томон ҳам анчагина моддий ва маънавий зарар кўради.
Халқимиз орасидаги "Қиз сақласанг, туз сақла" мақоли аслида қиз болаларни ҳақорат қилиш учун эмас, балки уларнинг ҳурмат-иззатини баланд сақлаш учун айтилган. Яъни кўзингнинг қорачиғини қандай эҳтиёт қилиб сақласанг, қизингни ҳам шундай азиз тутгин, унинг масъулияти ҳам, шарафи ҳам улуғлигини эсдан чиқарма. Агар кўзингни эҳтиёт қила олмай қолсанг-у, уни кўр қилиб қўйсанг, кўр кўз билан яшайверасан. Аммо қизингга доғ тушириб қўйсанг, соғ кўзингни очиб яшашинг ҳам қийин бўлиб қолади. Бу мақолдаги "туз" сўзи икки хил талқин қилиниши мумкин, Биринчиси, ширин овқат шўр туз билан ёқимли бўлади, фақат унинг шарти ўз меъёрида бўлиши: агар кам бўлса ҳам яхши эмас, кўпайиб кетса ҳам яхши эмас. Иккинчиси, "туз" сўзи асли туркий бўлиб, "тўғри", "дуруст" маъноларини беради. Яъники, қиз фарзандни доимо керак вақтида тартибда ушлаб туриш лозим бўлади. Бунда тартибни ушлаш тузнинг вазифасини бажаради.
Исломдан олдинги жоҳилият замонининг такаббур ва шум араблари шунинг учун ёш қизларини тириклай тупроққа кўмиб, бир йўла қутулиб қўя қолишган. Бу бениҳоят қийин иш ва катта гуноҳ бўлса ҳам, ундай золим, шафқатсиз оталарга маъқул ҳамда осон кўринган. Бироқ улар ҳам, уларнинг ваҳший қилиқдари ҳам тарихнинг қора кунлари ўлароқ ортда қолиб кетди.
Уларни оғзимиз оғримай танқид қиляпмиз-у, бироқ тушунишга ҳам ҳаракат қилсак, адолатли иш бўларди: иссиқда чидаб бўлмас иссиқ, совуқда одамни тешадиган совуқ ҳукм сурадиган саҳро ҳаёти, эр ойлани боқиш учун ё дала-даштга, ё тижорат карвони билан ўзга юртларга кетади, хотин уйда болалар билан ёлғиз қолади, бошқа қабилалар ёки қароқчиларнинг босқинчилик хавфи доимо, кеча-кундуз нақд, эр то уйга қайтгунча, хотин ва бола-чақа асирлик домига тутқун бўлиб қолиши ҳам мумкин, қайси бирлари тутқун бўлиб хорликка гирифтор бўлади, яна қайсилари мол сингари қўлдан-қўлга сотилиб кетаверади, шунда ҳаммасига ҳам қийин-у қиз бечорага эса, ундан-да қийин Нима қилиш керак?! Хотинсиз яшаш қийин, ўғил бола қийналса, бир куни йўлини топиб кетиши мумкин, аммо қиз бола бечора ота-онага қиз бўлиб, унинг шарманда бўлишига чидагандан кўра, уни тириклай кўмиб қўя қолган маъқулроқ кўринган бўлса ҳам, эҳтимол. Лекин ажаб эмаски, ўз тирик қизини кўмаётган ота "Эй Худо, қизимнинг тирик бўлиб хор-зор, расво бўлиб юрганини кўрганимдан тирик кўмаётганим учун Ўзинг кечир" деб ёлворган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Лекин ҳозирги замондаги қиз туққанлиги учунгина хотинини қўйиб юбораётган, ёки фарзанд кутиб юрган аёлига "Ўзингни текширтир, ҳомиланг ўғил бўлса, туғасан, қиз бўлса, олдириб ташлайсан" дея шарт қўяётган эрларни ҳам қандайдир маънода ўша шафқатсиз, қаҳри-қаттиқ арабларга ўхшатиш мумкиндир балки.

Nigora Umarova
28.01.2014, 23:53
Шукроналар бўлсинки, қизлар ардоқланадиган замин ва замонда яшаяпмиз. Қизларимиз ўзлари хоҳлаган илмлар-у, касб-хунарларни бемалол эгаллашмокда. Улар ўсмирлик, ўспиринлик даврларини чиройли ўтказишиб, вақти келганда бир оиланинг бахтли келини бўлишларига ҳамма имкон ҳамда шароит бор. Фақат ота-оналар, ака-укалар, амакилар, тоға-жиянлар уларни то ўша тотли кунлари келгунча озгина вақтга бўлса ҳам бегона эркаклар, йигитларнинг қўлига хоҳ у синфдош бўлсин, хоҳ у курсдош ёки ҳамкасаба бўлсин, хоҳ узоқроқ қариндош бўлсин холи ташлаб қўймаслиги керак.
“Одамнинг оласи ичида". Чунки атрофда боқувдаги қўйдан чўпоннинг узоқлашишини кутиб турган бўрилардек икки оёқди "бўрилар" пойлаб юрган бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол, ҳайвон бўрида инсоф бўлишидан умид қилса бўлар, лекин икки оёқли одам "бўри" сира ҳам имконини бой бермайди, имкон бўлиши ҳамоно ўлжасига эгалик қилади.
Аёлларнинг, умуман олганда, эркакларнинг ҳам умрини шартли равишда икки қисмга бўлиш мумкин: никоҳгача бўлган ҳаёт, никоҳдан кейинги ҳаёт.
Балоғатга етаётган қиз ҳаётининг аввалги қисмида бўлғуси никоҳ кунига ҳар томонлама тайёрланади. Жумладан, кўзи, қўли, оёғи етган жой борки, у жойларни тоза ва озода тутишга одатланади, саранжом-саришталикка, бор нарсаларни тежаб-тергашга ўрганади, ўзига доғ тушиши мумкин бўлган жойлар ва ҳолатлардан узоқроқ юради. Чунки бир ёмонотлиққа чиқиб қолгудай бўлса, бир ўзигина эмас, балки ота-онаси, ака-укаси, амакиси, тоға-жияни, амма-холаси ва бошқалар ҳам уятли бўлиб қолишади. Никоҳ тўйи ва ўша куни кириладиган чимилдиқ (гўшанга) қиз боланинг иккинчи ҳаётга қўйган қадами ҳисобланади. Шу билан янги ҳаёт бошланади.

Nigora Umarova
28.01.2014, 23:55
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ ОЗОД ШАРАФИДДИНОВ ЭЪТИРОФИ

Муҳаммад Юсуф деган шоир шеъриятга қандай кириб келганини адабиётимиз сезмай ҳам қолди. Аммо у тезда ҳаммани ҳайрон қолдириб, оғизга тушиб кетди. Унинг ижоди ҳақида гап кетганда, кўпинча қўшиқларини тилга оладилар. У қўшиқ ёзган ҳам, ўзини қўшиқчи шоир ҳисоблаган ҳам эмас. Унинг ёзганлари ниҳоятда долзарб мавзуда, ўта жиддий, аммо халқ тилига жуда яқин ва равон тилда ёзилган. Шунинг учунми, ҳофизлар уларни қўшиққа солиб юбордилар. Бу қўшиқлар қўшиқчиликни ҳам баланд поғоналарга олиб чиқди. Қанча-қанча ҳофизларни элга танитди.
Муҳаммад Юсуф қўшиқлари билан эмас, аввало халқ дардини баралла айтган, юрт муҳаббатини ҳеч кимга ўхшамаган мисраларда таърифлаган шеърлари билан танилди, шуҳрат қозонди.
Муҳаммаднинг шеърлари бир қарашда жуда содда,жўн ёзиладиганга ўхшаб туйилади. Аммо унга ўхшатиб ёзиб кўринг-чи? Қўлингиздан келмайди! Унинг осон ёзиладиганга ўхшаб кўринган мисралари мухлисларини йиғлатди, кулдирди, ўз оғушига тортиб олди.
Одамлар унинг шеърларини ҳаяжонсиз ўқимайдиган, китобларини дўконлардан қидириб юрадиган бўлдилар.
Муҳаммад Юсуф Худо берган қобилият эгаси эканлигига ўзим гувоҳ бўлганман. Бир даврада Чўлпонниг “Кўклам” шеъри тўғрисида гап борди. У менинг таърифимдан таъсирланиб кетдими, ичкари хонага кириб кетди-да, 10-15 дақиқа ўтгач чиқиб, қўлимга “Кўкламойим” шеърини тутқазди. Уни менга бағишлаганини айтди. Шеърни ўқиб, кўзимдан ёш чиқиб кетганди ўшанда.
Муҳаммаджон камдан-кам туғиладиган истеъдод эгаси бўлиш билан бирга, камдан-кам шоирда учрайдиган хислат эгаси – шуҳратдан қочадиган камсуқум инсон эди.У шуҳратнинг эмас, шуҳрат унинг ортидан қувиб юрарди.
Муҳаммаджоннинг ёшлик, йигитлик йиллари Тошкентдай шаҳри азимда ўтди. У шу ерда омадини, бахтини, шон-шуҳратини топди. Шошнинг болахоналарида “шоир” деган унвонга эришди:

Мени шоир қилган камсувоқ
Болахоналаринг бор бўлсин.

Ва бу юртдан бир умр бурчдор эканлигини бир умр ҳис қилиб яшади.

Қирқ йил қуллуқ қилсам ҳам агар,
Узолмасман сендан қарзимни.
Муҳаммад Юсуф бахтли, омадли шоир. Унга мустақил юртини, озод халқини кўриш насиб этди. Юртининг энг улуғ байрамларида унинг қўшиқлари баралла янграйдиган бўлди. Ўзбекистон ҳақидаги шеърини ёшлар ҳатто ўз мадҳияларига айлантириб юбордилар. Шу ўринда ҳурматли юртбошимизнинг бир камсуқум шоирга шахсан эътиборини айтмай бўлмайди. Шоир Муҳаммад Юсуфга Президентимизнинг меҳрлари бобомиз Улуғбек ҳақидаги қўшиқни эшитган пайтларидаёқ тушган эди.
“Халқ шоири” унвонини ҳам мамнуният билан унга ўзлари топширган эдилар.

Nigora Umarova
28.01.2014, 23:56
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА ЭЪТИРОФИ

Ўзбекистон юксалтар ёдни,
Ганж, хазина тупроқ қатлари.
Кўтармоққа қодир авлодни
Ухлаб ётган Муҳаммадлари.

Муҳаммад!
Бир вақтлар Бухоро ҳақида сиз қуйидаги жумлани ёзган эдингиз: “Бухоронинг батамом соғайиб кетиши учун – обидаларнинг, бетакрор қасрларнинг буюк меъмори – Синоси етишмай турибди”.
Бугун мен ҳам баъзан баланд давраларда, улуғ халқнинг сайлларида, оддий кунларида сизнинг етишмаётганингизни сезиб қоламан. Ахир ким сиздай мустақилликнинг илк аёзли даврларидаёқ “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон”, деб кураш майдонларига туша олган эди.Ким элга, юртга меҳру муҳаббатини шу қадар содда, шу қадар суюкли айта олган эди:

Кўриганни дуолар
Қилар бизда момолар.
Ғанимга ҳам омонлик
Тилар бизда момолар.
Момолар ҳар жойда бор,
Бизда бори қайда бор?

Бизнинг бўстон қайда бор,
Шоҳимардон қайда бор,
Сўлим Сурхон қайда бор,
Самарқанд нон қайда бор-а,
Ўзбекистон қайда бор?

Мен агар биз сиздан Ватанни севишни, ёрни севишни, ардоқлашни, асрашни ўргандик десам, бу сўзимда қилча муболаға йўқ. Кўзингиз тушган бўлса, забардаст шоирамиз Қутлибека Раҳимбоевада “Айт, қандай севайин?” деган сатр бор. Сиз шундай атрофингиздаги борки мавжудодни жондан севдингиз, қарқарали, нашъу намоли севдингиз.Ўпай десангиз “пешонаси йўқ қизғалдоқ”дан тортиб, “кўзи тўла ёш жайрон”гача...
Албатта, шеърият аталмиш бу қадимий гулхан атрофида ўтирганларнинг ҳар бири билганини айтади.
Аммо биз сизнинг айтганларингизнинг ҳар сатрига кўзмунчоқ тақиб яшадик.
Ўтирганларнинг ҳар бири меъёрига етказиб, кўнгилларга малҳам сатрларни демоқдалар. Аммо ҳали ҳеч ким “Кимда ғам кўп бўлса – у менинг онам” демади. Назаримда, ғамдийдаларга ҳеч биримиз сизчалик бағримизни очганимиз йўқ. Ғамдийдалик бизга бобомерос хислат, назаримда.

Ўз кўз ёшим ёмғирида
Тойиб бораман, -

деган эдилар Огаҳий ҳазратлари.Ахир, одамни одам қиладиган, одам сонига қўшадиган ҳам шу – ғамкашлик, дилшодлик эмасми.
Орият, ғурур, тиклик ҳақида ҳар биримиз имконимиз қадар нималардир деганмиз, лекин бирортамиз:

Бўйним эгилгунча кетсин узилиб! –

демаганмиз. Бундай баланд пардаларга шу қадар осонлик билан чиқиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.Баъзан хиёл бўғиқ овозда шеър ўқишларингиз етишмайди.Телефонларингиз етишмайди. Баъзан кечалари бир -иккиларда телефон жиринглаб қоларди.
- Алло, Ҳалима опа, бугун “Овоз”даги шеърларингизни ўқидим. Зўр. Мен шеърларингизни яхши кўраман. Сизни яхши кўраман.


Маъюс куним кўзим тушса,
Куяр осмон, тушунмайсан.
Мени само тушунгайдир –
Сен, эй инсон, тушунмайсан.

Куйиб кўксим ўтар бўлсам,
Оқар бўлсам, кетар бўлсам.
Мени дарё тушунгайдир,
Сен, эй уммон, тушунмайсан.

Менинг борим эрур кўнглим,
Менинг ёрим эрур кўнглим.
Маъюс, танҳо тушунгайдир,
Сен, эй хандон, тушунмайсан.
Кўнглим гул, кўзларим гулдир,
Юзим гул,қўлларим гулдир.
Мени сабо тушунгайдир,
Сен, эй тўзон, тушунмайсан.

Ғуборимдир бўйи райҳон,
Миноримдир, тилим бийрон –
Мени дунё тушунгайдир,
Сен, эй нодон, тушунмайсан.

Ҳар гал шу шеърингизни ўқий бошлашим билан юрагимга титроқ киради.Назаримда, Жалолиддин Румий ҳазратлари Кўниёнинг сершовқин кўчаларида шу шеър оҳангига мослаб зикр тушаётгандай туюлаверадилар.Бу туйғу фикримга қайдан ўрнашиб қолгани сабабини ўзим ҳам билмайман.

Маъюс куним кўзим тушса...

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам сизнинг кўзингиз маъюс, ўйчан эди. Ҳам ниҳоятда суюмли эди. Агар шундай бўлмаганида сиз Ўзбекистон халқининг юрагига кириб, публикани эгаллаб улгурмаган бўлардингиз.Сизни кексаю ёш бирдай яхши кўрарди. Мен учрашувларда кўп бор бу ҳолатнинг гувоҳи бўлганман.
...Ўтган йили баҳорда Сирдарёда,Гулистон театрида учрашув кетаётган эди. Севимли устозимиз Абдулла Орипов катта меҳру муҳаббат билан сизга навбат берганларида қарсак, қийқириқ анча вақтгача театрни ларзага келтириб турди. Сиз шеър кетидан шеър ўқидингиз. Одамлар ора-орада саҳнага чиқишар, ёшроқлари қўлингизни олишга интилса, каттароқлари қучоқлаб, ўпиб кетишарди.
... Ўшанда қайтишимизда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг ҳазиллашгани эсимда: “Вой, номард-ей, бутун театр Муҳаммадга хат ёзди-ей, бугун. Бунга юзта хат келганда, бизга иккита келса нима бўпти,а?”
... Қайтишда орқама-орқа машиналарда йўлга чиқдик. Йўл бўйи сизнинг машинангиз бизнинг машинамизни қувиб, таъқиб қилиб келди.(Биз уч киши – Усмон Азим, Азим суюн ва мен эдик).Машиналар яқинлашди дегунча сиз: “Тўхтанглар, ўтирамиз, қаерга шошиласизлар бунча?!”, дердингиз. Ўшанда мен аёллигимга бордим чоғи, “Тезроқ кетмасам бўлмайди. Уйда болаларим ёлғиз эди”, деб йигитларни шоширдим. Шу воқеадан кўп ўтмай Сизнинг вафотингиз ҳақида... эшитдим. Ичимда бир томирим чирсиллаб узилиб кетгандай бўлди.Қанчалар ғофилмиз!!!
Шу кунлар эсимга тушди дегунча ўзимни айблайвераман.
Муҳаммад, азизим, биз ғофил бандаларнинг гуноҳимиздан ўтинг!Сафарингиз охирлаб келаётгани, неларнидир айтишга шошилаётганингизни қайдан билибмиз.
Тириклар шу, ҳар доим ёнидаги одамни ёнида мангу юради, деб ўйлайди шекилли. Ўзи ҳам мангу юрадигандай гўё... Фожиамиз ҳам шунда.

Бир арслони ўтди Ўзбекнинг,
Оҳи кўкка етди Ўзбекнинг,
Қуёш йиғла, осмон, аза тут,
Муҳаммади кетди Ўзбекнинг.


БЎЗ БОЛАСИ БЎЛИБ...

(Муҳаммад Юсуф хотираси)

Қара, кўзларимда кўринмайди нам,
Гарчи кўнгил тўла оҳ ила фарёд.
Шоирларнинг эрта кетишига ҳам,
Наҳот, кўниктирди бизларни ҳаёт?
Шу сўзларни мендан кутганмидинг, айт,
Эй юксак ғазалга ярашиқли байт?

Бир шоир оламга келиши учун,
Ким билар, неча бор тўлғанар замин?
Шоирлар бемаҳал ўтса оламдан,
Айт, кимлар тўлдирар унинг бир камин?
Сенинг ўрнингни-чи, ким босади, айт,
Эй юксак ғазалга ярашиқли байт?

Водий шевасига пайваста гарчанд
Андижон лафзининг ўз оҳанги бор.
Бобурий каломнинг оддийлигидан
Теранлик барқ урар асрлар бедор.
Сен ҳам шу ҳикмат, деб ёнганмидинг, айт,
Эй юксак ғазалга ярашиқли байт?

Тақводор ҳамкентинг Дукчи эшоннинг
Руҳи қўллагандир сени эҳтимол.
Назмий бир ишора ила эл-юртни
Ойдин орзуларга бошладинг алҳол.
Бошлаб қўйиб, ўзинг қайга кетдинг, айт,
Эй юксак ғазалга ярашиқли байт?

Бўз боласи бўлиб ўзбаки сўзнинг,
Биқиқ давралардан кетдингми бадар?
Китоб ўқимасдан қўйган улуснинг
Қалбини қўшиқ-ла этмоқ мунаввар —
Мақсадинг эдими шеър ёзишдан, айт,
Эй юксак ғазалга ярашиқли байт?


Лекин хонандалар... баъзилари паст,
Шеъринг ундиргунча ялтоқланди хўп.
Танилгач дедилар: «Буюртмамиз-ла
Ёзиб шоир бўлди Муҳаммад Юсуф».
Билганмидинг буни, кулганмидинг, айт,
Эй юксак ғазалга ярашиқли байт?

Улар ҳам ўтишар, ғийбат гап-сўз ҳам,
Аммо қўшиқларинг янграйди абад.
Мустақиллик даври тароналари
Сенинг куйларингсиз кемтикдир, албат.
Боқий бу толени ўйлабмидинг, айт,
Эй юксак ғазалга ярашиқли байт?

2004 йил

Nigora Umarova
28.01.2014, 23:57
Тахаллус

Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида “Шарқ юлдузи” журнали таҳририятининг шеърият бўлимида хизмат қилардим. Тоҳир Малик масъул котиб эдилар. Кўпчилик шоирлар қатори Муҳаммаджоннинг шеърларидан бир даста тайёрлаб, аканинг ҳукмига хавола этдим. Тоҳир ака уларни ўқиб, илиқ фикр билдирдилар.
Кейин қўшимча қилдилар:
- Лекин имзосини ўзгартирамиз.
- Имзосини? Нега? – ҳайрон бўлдим.
- “Муҳаммад Юсупов” эмас, “Муҳаммад Юсуф” имзоси остида эълон қиламиз бу шеърларни.
- Қандай бўларкин?
- Яхши бўлади: “Муҳаммад” ҳам “Юсуф” ҳам Пайғамбарларимизнинг исмлари. Уларга “ов” қўшимчасини қўшиб, ўзимиздан бегоналаштирмайлик.
Мен бу фикрга қўшилдим.
- Шоир келса розилигини олинг. Бўлмаса, менга учрашсин, ўзим тушунтириб қўяман.
Шундай қилиб, бу шеърлар “Муҳаммад Юсуф” тахаллуси остида ёритилди ва Ёзувчилар уюшмаси Поэзия секцияси йиллик муҳокамасида йилнинг энг яхши шеърлари сифатида эътироф этилди.

Nigora Umarova
28.01.2014, 23:59
Хосиятли туш
Талабалик даврида ва ундан кейин ҳам ижара уйларда яшаб юрган шоирга, ниҳоят, Дархон маҳалласидаги кўп қаватли иморатларнинг биридан уй берадиган бўлишди. Лекин ҳа деганда уй битавермади. Битгандан кейин ҳам, ҳатто калити қўлга тегиб ҳам, унга кўчиб ўтиш пайсалга солинаверди – уни уй бошқармаси қурувчилардан қабул қилмай туриб олди. Қиш кунларидан бирида дўстлари даврасида шеърхонлик қилиб қолиб кетган шоирнинг оёғи, негадир, ўша ёққа тортди. Унгача ҳам Муҳаммаджон бу уйга кирган, яхши ният билан эшикка янги қулф ўрнаттирган, кўрпача ёстиқ келтириб қўйганди. Уй қоравули кўнглини топиб, хонадонга кириб борган. Бениҳоя толиққаниданми, хоналарнинг иссиқлиги хуш ёққанми, ҳалиги кўрпачага чўзилиб, ухлаб қолган. Ва тонгга яқин туш кўрган. Тушида ям-яшил адир эмиш. Муҳаммаджон адирда ўша кўрпачада ухлаб ётганмиш. Тепасида оппоқ кийинган бир нуроний қария бошини силаб ўтирганмиш.
Ёнида чақмоқдай бир от турганмиш.
- Тур, болам, манави оқ отга мин, - деярмиш у. – Бундан бу ёғи йўлинг оқ бўлади! – Муҳаммаджон кўп ўйлаб ўтирмай, чолга миннатдорчилик билдириб, отга минганмиш. От ажиб бир салобат билан юриб кетганмиш.
Ўша куни тонг олди шоирнинг “Самарқанд” шеъри дунёга келган.
Мана ўша шеър:

Самарқанд

Самарқандга борсам мен агар,
Улуғбекни кўриб қайтаман.
У қон йиғлаб турар ҳар сафар,
Мен дардимни кимга айтаман.

Бағримда бўй етган бўз болам,
Мерган болам, лочин кўз болам,
Бўғзимга тиғ урган ўз болам...
Мен дардимни кимга айтаман.

Сезмай қолдим Ўшанда чоғим,
Юлдузларда экан нигоҳим.
Билмадим не эди гуноҳим...
Мен дардимни кимга айтаман.

Қанча ғамга ботмаган эдим,
Қанча оғу ютмаган эдим...
Ўз боламдан кутмаган эдим...
Мен дардимни кимга айтаман.

Таним музлаб, гоҳ тош қотаман,
Мен шоҳ эмас, ахир, отаман.
Гўримда ҳам ўйлаб ётаман,
Мен дардимни кимга айтаман.

Самарқандга борсам мен агар,
Улуғбекни кўрмай қайтмайман.
У менга қон йиғлар ҳар сафар,
Мен дардимни кимга айтаман!


“СИЗ – МАҲАММАТ ЮСУПСИЗ-А...”

Туманимизнинг Чинобод қишлоғи яқинидаги “Уч соҳил” дам олиш масканида шоир иккимиз сайр қилиб юрган эдик. Иттифоқо, ўша атрофда полизга сув қуйиб юрган бир нуроний отахон йўлимизни кесиб чиқди. Саломлашдик.
- Сиз Маҳаммат Юсупсиз-а?- шоирга юзланди отахон.
- Ҳа, Муҳаммадман, ота, - жавоб қилди шоир, ҳаммамизга қадрдон ва самимий жилмайиши ва бироз бўғиқ овози билан.
- Танидим, болам, танидим. Ҳу, ўшағдан туриб танидим. Тилвизорда кўрганман.
У Муҳаммаджоннинг қўлларини тутиб олган, қўйиб юборгиси келмай, меҳнатда қотган кафтлари билан уларни силаб- сийпарди.
- “Самарқандга борсам мен агар”ни ёзган қўлларингиз шуми?
- Ҳа, шу, ота! Ёқадими сизга ўша ашула?
- Ёқади, болам. Жа ёқади. Оталарнинг ичини ёзгансиз, болам. Шу ашулани ёзган қўлингизни кўзимга сурай... Ота, негадир кўзлари ёшланиб, мен томонга ҳам қараб қўйди. Муҳаммаджон мени отахонга таништирган бўлди.:
--Ота, бу ака Шукур Қурбон бўладилар, устозим.
-Ким? Устозингиз? Ҳа, яхши-яхши.
Мен ўнғайсиз ҳолатга тушдим.
Изоҳ бердим:
- Тўғри, мен устозиман, лекин Муҳаммаджон – устозидан ўзган шогирд.
- Нима? Устозидан ўзган шогирд? Ҳа, яхши.
Шоир Муҳаммад Юсуфнинг халқимиз орасида ҳурмати нечоғлик баландлигини илк бор ўшанда кўрганман. Бу бежиз эмас эди, албатта. Ўша чинободлик отахон тилга олган “Самарқанд” шеърида шоир кишиларимизнинг мустабид давридаги изтиробини авж пардаларда жаранглатганди:

Мен дардимни кимга айтаман?

Аҳвол мамлакатимизда ўша йилларда ҳақиқатан ҳам танг бўлиб, аёллар ўзига ўт қўяётган, эркаклар ҳам “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” қатағонларини бошдан кечираётган паллалар эди. Шоир кейинчалик бу мавзуни давом эттириб, “Гдлян Иванов”, “Файзулла бобо”, “Бобур”, “Шароф Рашидов” каби асарларини яратиб, ўзига хос ижодий жасорат кўрсатди. Хусусан, замонавий қўшиқчиликка “ҳаётбахш таҳрир киритиб”, уни қуруқ ва ҳиссиз асарлардан қайсидир маънода “тозалади”, “поклади”. Мустақиллик йилларида шоирнинг бу борада қилган ишлари, айниқса, диққатга сазовор: “Ўзингдан қўймасин, халқим”, “Ҳеч кимга бермаймиз сени”, “Халқ бўл, элим” сингари қўшиқлари мамлакатимиз маънавий ҳаётида ўзига хос воқеа бўлди.
Шоирнинг севги-муҳаббат мавзуидаги шеърларини бутун Ўзбекистон ёшлари ёд олди. Уларни қўшиқ қилиб, қанчадан-қанча ҳофизлар элга танилди, Мустақил Республикамиз юксак мукофот ва унвонлари соҳиби бўлишди.

Nigora Umarova
29.01.2014, 00:01
“БИЛМАЙДИЛАРКИ...”

Муҳаммад Юсуфнинг юлдузли йиллари эди. Эсимда бор, Халқлар дўстлиги саройида шоирнинг ижодий кечаси бўлиши керак эди. Уни Ўзбекистон радиоси тасмасига ёзиш учун бордик. Кечадан аввал шоирни мухлиса кизлар даврасида учратдим. Халақит бермай деб четга чиқдим. Бир пайт у ёнимга келди. Хурсандчиликдан сармаст. Шоир учун аслида мухлис эътиборидан кўра юксакроқ бойлик йўқ, деб ўйладим. Суҳбат асносида бир сирни ичига сиғдира олмади. Мухлисалари уни ўраб олиб, кастюмини ечишган ва ўзлари меҳр билан тикиб келган туморларини шоирнинг қўлтиқларига осишган экан – кўз тегмасин, деб. Туморга ишониш тўғри эмас. Лекин мухлислар муҳаббатининг рамзи сифатида шоир уларни ечиб ташлагиси келмади. Муҳаммаджоннинг мухлислар қалбини шу қадар забт этганига қойил қолдим. Тўғрироғи, ўша кунларда унинг ўзи ҳам бунга хайрон эди.
- Ҳайронман, ака, нега бундай қилишди булар?
- Кўз тегмасин, дейишган-да! Яхши, Муҳаммаджон! Кўз тегмасин, ишқилиб,- дедим.- Бу кунга етганлар бор, етмаганлар бор. Ҳали бирорта шоирга мухлисларнинг ўз муҳаббатларини бу тарзда изҳор қилишганини, очиғи мен кўрмаган эдим.
Орадан бир неча кун ўтиб, шоирни ниҳоятда тушкун ҳолатда Ғафур Ғулом номли нашриётдан чиқаверишда учратдим. Сабабини сўраб-суриштирдим. Маълум бўлишича, баъзи бир қаламкаш тенгдошлари Муҳаммад Юсуф шеърларини “рўзғорбоп”, “асарларида янгилик етишмайди” – деб камситмоқчи бўлганликлари қулоғига чалинган экан. Демак, унга хасад қилишган, деб ўйладим. Таскин-юпанч керак. Унга Халқлар дўстлигидаги мухлисларнинг туморларидан сўз очдим. Қўшиқларининг халқоналиги борасида гапирдим. Шунингдек, унга “ташланаётганлар”нинг ўзлари сизникидақа ёзолмаганлари учун, ўзларича “шеъриятда бир янгилик ахтариб қариб кетиши” хусусида сўзладим. Сергей Есенин асарларидан мисоллар келтирдим, Сергейнинг бир дўстига, ўзига худди шундай хужумлар бўлган пайтида ёрилганини айтиб бердим:
- Биз ҳар хил “футуризм-путуризм”ларни кўрганмиз, - деган эди Есенин. – Улар ёзаётган шаклларда ҳам жуда ёзганмиз. Энди ўз йўлимизни топиб олдик. Улар билмайдиларки, биз тўғри йўлдамиз!
Муҳаммаджон менинг сўзларимни тинглар экан, аста-секин кайфияти кўтарилиб жилмая бошлади. Кейин мен Есенин сўзларини келтирган китоб номини айтди.
- “В мире Есенина”.
- Ҳа, баракалла! Сиз ҳам ана шу сўзларни гоҳ-гоҳ такрорлаб юринг. Аслида ёзгансиз сиз ҳам ҳар хил шакл ва оҳангларда бир пайтлар.
-Ёзганман, ҳаммасиникидан зўр ёзганман.
-Ҳа, баракалла! Энди бошқача ёзяпсиз!
Шундай қилиб, бизлар хушчақчақ кайфиятда хайрлашдик. Кейин ҳам кўп бор учрашганимизда ундан хол-аҳвол сўрарканман, Муҳаммад жилмайиб, ўша давомини иккимиз биладиган “сеҳрли” сўзни такрорлайдиган бўлди:
- Билмайдиларки...

Nigora Umarova
29.01.2014, 00:03
“МЕНИ ОЛИБ КЕТИШАДИ, АНА УНДАН КЕЙИН...”

Туманимизнинг Чинобод қишлоғида байрам муносабати билан мушоира ташкил этилиб, унга балиқчилик қаламкаш-шоирлар таклиф қилинган эди. Ўша пайтда онам зиёратига бориб, ўша ерда юрганимдан хабар топганлар мушоирада менинг ҳам қатнашишимни сўрашди. Рози бўлдим. Кечга томон билдикки, мушоирада ҳаммамиз учун севимли шоир Муҳаммад Юсуф ҳам қатнашар экан.
Саломлашишимизга ҳам улгурмасдан унга сўз бериб юборишди. Икки юз чоғлик киши йиғилган чойхона гулдирос қарсаклардан жаранглаб кетди. Мен шоирини, шеъриятини олқишлаган балиқчиликлардан мамнун эдим. Шу қарсаклар орасида Муҳаммад энгашиб, қулоғимга шифирлади:
- Ака, хайрлашолмай қолмайлик.
Мен унга савол назари билан қарадим. У яна энгашиб, гапига изоҳ берди:
- Ташқарида уч-тўртта мошин билан марҳаматлик дўстларим мени кутишяпти. Мени тезда олиб кетишади. Ана ундан кейин, навбатни сизларга беришади. Унгача, хафа бўлманглар, сизларга навбат ҳам, қарсак ҳам тегмайди. Ҳаммасини қолдириб кетаман тезда.

Ҳаммамиз туманимиз меҳмони, ҳам севимли шоиримизнинг бироз ғурур, бироз эркалик билан айтилган бу гапларини энди билсам, ўзининг оламдан эрта кетишию, бизнинг ундан кўра кўпроқ яшашимизга ҳам ишора экан.
Шоир 5-6 та шеърни қарсиллатиб ўқиб, хеч ким билан хайрлашмай-нетмай, юксак олқишлар остида даврадан чиқиб кетди. Энди Муҳаммадсиз қолган даврада, Муҳаммад Юсуфнинг мухлисларига шеър ўқишни тасаввур қилинг.

Нақл қилишларича, балиқчилик мухлислар Муҳаммад Юсуфдан сўрашган:
- Ака, Тошкентга борсак, сизни қандай топамиз?
- Пушкин кўчаси билан Дархон кафесининг олдига борасизлар. “Буюк ипак йўли” метроси томонга ярим бекатча юрилса, икки йўлнинг ўртасида Пушкиннинг ҳайкали бор. У кечаю кундуз қўлини бизнинг домимиз тарафга чўзиб, “Сиз ахтарган шоирнинг уйи шу” деб турибди.
Мухлислардан бири ҳайкални кўрган экан, ўзича билағонлик қилибди:
-Ака, сиз айтган ҳайкални кўрганман. Пушкиннинг ёшлиги тасвирланган.
-Тўғри, ёшлиги.
-А, у қўлларини орқага қилиб олган, шекилли?
-Қачон кўргансиз у ҳайкални?
-Уч-тўрт йил бўлди бунга. Ўқишни битирган пайтимиз эди.
-Ҳа, уч-тўрт йил олдин ҳайкалнинг қўли орқада эди. Ҳозир бизнинг “дом”ни кўрсатадиган бўлган.
Бошқа мухлис орага гап қўшибди:
-Ғафур Ғулом “Бизнинг уйга қўниб ўтинг, дўстларим” шеърида “уйи”мизни кўрсатишга милиционер қўли бор” деб ёзганди.
-Тўғри, Шўро даврида машҳур шоирларнинг уйини милиционерлар кўрсатиб турарди. Ҳозир бу ишни ҳайкаллар бажараяпти.

Nigora Umarova
29.01.2014, 00:24
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида (http://uza.uz/oz/documents/30221/)


Ҳақиқий шеър - одамлар орасида

(Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф билан суҳбат)

-Муҳаммад ака, яқинда Президентимизнинг қўлларидан Халқ шоири унвонини олдингиз, авваламбор, юксак унвон билан табриклаймиз.Агар истасангиз, суҳбатимизни кейинги кўнгил кечинмаларингиз билан бошласак...
- Биласизми, қайси соҳада бўлмасин, меҳнатингизни озгина бўлса-да қадрлаб, баракалла деб елкангизга уриб қўйишса, бу-- катта бир далда бўлиши турган гап. Менинг ҳам кимгадир керагим бор экан, деб кўнгилдан ўтказасиз, руҳланасиз-да! Камтарин ижодимни шу қадар юксак унвон билан тақдирлаганлари учун жуда миннатдорман. Менинг ютуғимдан фахрланиб, кўнгли осмон бўлиб юрган яқинларим, биродарларимни кўриб янада шодланаман.
Юзга кирган момом бор.
Унинг қувонганини кўрсангиз эди... Кўзларига ёш олиб қутлади. Нуроний юзларидан мингдан - минг рози эканликларию янги-янги тилакларни уқиб олиш осон эди.

-Ўзбекистон Халқ шоири деган унвон сизга янада катта масъулиятлар юкласа керак?..
- Албатта. Бу – билдирилган ишонч демакдир.Бундан кейин яна ҳам қаттиқроқ ишлашга ундайдиган “оғайни, энди бўш келмагин” дейиш билан баробар.

-Шеърни ҳар ким ҳар хил талқин этади. Сизнинг-ча, шеър нима?
-Шеър, бу – ширин дард, азоб. Шоир шу дард бемори. Юракдаги ўша шеър қоғозга тушмагунча баъзида уйқу келмайди.Уни ёзиб битирганингдан кейинги роҳат бошқача бўлади. Яхши китоб ўқисангиз мазза қиласиз-ку! Энди бир илиқ жумла топиб олишни тасаввур қилиб кўринг.Катта-катта асарларнинг яратилишига ҳам биргина жумла сабаб бўлиши табиий. Бир шеърни қоғозга тушира олмай ойлаб қийналиб юриш мумкин, лекин бир куни “ажойиб кунларнинг бирида” мақсад рўёбга чиқади ва ўқиб туриб қувониб кетасиз. Баъзилар борки, мен ёзолмай қоляпман, мажбуран бўлса-да, ёзиб турмасам, “қўлим чиқиб кетади” дейишади. Мен бунга асло қўшилмайман.Ўзим кўнглим буюрмагунча ёзмайман ҳам.

- Насрга қўл уриб кўрганмисиз?
- Тўғриси, ёзсам, қўлимдан келадиган иш.Лекин мен учун энг муҳими – шеър, уни қизғанаман.Агар насрга ўтиб, кўп ўралашиб қолсам, шеър мендан ўч олади. Чунки у - менинг жон дўстим.Хиёнатни кечирмайди. Наср бўлса, улфатим...

-Таржимага-чи, қандай қарайсиз?
-Жуда кам таржима қилганман.Шеър ёзиб турганда таржима қилиш шарт эмас, менимча. Баъзилар таржима шоирни бойитади, дейишади.
Билмадим-у лекин у мени кўпроқ чалғитади. Руҳиятимга ҳам тўғри келмайдиган бир ҳолат.

-Вақтингизни кўпроқ нималарга сарфлайсиз?
- Кўпроқ китоб ўқийман. Бобурни, Машрабни, Бедилни севиб мутолаа қиламан. Анна Ахматовани, Сергей Есенин каби рус шоирларини, ҳозирги шеъриятимиздан Абдулла Ориповни кўп ўқийман.

-Сиз уюшмада ёш ижодкорлар билан шуғулланасиз. Айтинг- чи, адабиётимиз кенжа авлодининг қайси жиҳатлари сизга маъқул?
- --Бугун ижодкор ёшларимиз жуда кўп.Уларнинг ижод дунёси турфа хил.Бир-биридан гўзал.
Агар таққослайдиган бўлсак, илгари ижодкор ёшлар орасида ҳамиша битта энг зўри бўларди. Ҳозир эса, унақа эмас. Ҳаммаси зўр. Бирини ажратиб айтадиган бўлсангиз, кўнгилнинг тубида бошқаси жилмайиб туради. Бу деганим – барчасининг ўз овози, ўз йўли бор. Мен бундан жуда хурсандман.

-Ижодингиздан ўзингиз розимисиз?
- --Йўқ. Лекин мен ижодни жуда юксак қилиб кўрсатишни ҳам хоҳламайман.Негаки, бу ҳам оддий бир меҳнат.Новвой нон ёпаётгандай, чўпон қўйини боқаётгандай, сиз қалбингиздан сўз сўраб одамларга тарқатасиз. Бу – шоирнинг кундалик вазифасидай бўлиб қолган. У шеърга қўл урмасдан туролмайди.
- --Шеър шоир кўнгил кечинмаларининг тафсилотими ёки ижтимоийликка дахлдор битикларми?
- --Биласизми, мени нимагадир қўшиқчи шоир деб тан олишади. Фақат муҳаббатдан ёзади, дейишади. Лекин мен адабиётга ижтимоий шоир бўлиб кириб келганман. Эсингизда бўлса, ўша пайтларда ёзилган “Самарқандга борсам мен агар...”, “Дўппи”, Гдлян ҳақидаги шеърларим ана шундай сифатларга эга эди.
Энди саволингизги келсак, шеър кўнгилни ижтимоийликка боғлайдиган ришта ҳам бўлмоғи керак. Шунда шеърият ўз куч-қудратини намоён қилади.

- Ёшликда орзулар жуда катта бўлади. Айтинг-чи, бугунги кунда орзуларимга эришдим, дея оласизми?
- Қисман эришдим, десам ёлғон бўлмас.Аётганингиздек, болалик орзулари сарҳад билмайди. Ва уларнинг ҳаммасига эришиб ҳам бўлмайди. Эришилган кундан бошлаб ҳаётнинг қизиғи ҳам қолмайди.Ҳар куни янги -янги мақсадлар билан кўчага чиқасиз.Сизни яшашга ундаб турадиган нарса ҳам мана шу – мақсад ва орзулар.Уларнинг борлиги ҳам яхши.

- Шеърни нималардан излайсиз?
- Мен шеърни фақат кўчадан излаб, кўчадан топаман.Китоб ўқиб шеър ёзмайман.Китобдан наср топиш мумкиндир, китоб ўқиб олим бўлиш мумкиндир, аммо ҳақиқий шеър - одамлар орасида. Уларни кўнгил кўзи билан қоғозга тушира билиш керак.

- Ижодингизда соддалик, жайдарилик яққол сезилиб туради. Бу – руҳиятингизга, табиатингизга боғлиқми?
- Албатта, боғлиқ. Ўзи ҳаётда ҳам шундайман. Жимжимадор, баландпарвоз сўзларни ёмон кўраман. Сўзни борлигича ифода этсам дейман. Унинг устидан бўёқ суркаш мутлақо ортиқча.Қандай сўз бўлмасин, ўрнида ишлатилса, соддалик ва равонлик ўз-ўзидан пайдо бўлади. Тўғри, сўзларни безаб, ҳаддан ташқари гўзал қилиш мумкин, лекин уни отангиз, онангиз тушунмаса, нима кераги бор? Мен шундай деб ўйлайман.

- Ўзингиз яхши кўрадиган, беихтиёр хиргойи қилиб юрадиган шеърингиз қайси?
- Мен ҳар йили, кўпинча, бир шеърим таъсири билан юраман. Бу йилгиларидан “Биз бахтли бўламиз, Худо хоҳласа...” деган шеъримни ёқтираман.

- Тасаввур қилингки, сиз – шоир Муҳаммад Юсуфнинг мухлисисиз.Четдан туриб унга нима деган бўлар эдингиз?
- Шеърларини ўқиб туриб, биринчидан, кўпроқ ўқи, камроқ қўшиқ ёз, деган бўлардим. Яхшиларидан кўпайтир, дердим.
- --Бугунги ижодкор ёшлар ижтимоийликдан қочиб, ўз кўнглига бекинишяпти, деган гапларга қандай қарайсиз?-
--Бу - бекорчи гап, менимча. Бу гапни тўқиб чиқарган бўлсалар керак. Бугунги ёшлар ижодини тўлиқ таҳлил қилиб бера оладиган танқидчини топиш амримаҳол бўлиб қолди. “Тиши ўтадиганлари” ҳам бутунлай бошқа иш билан шуғулланиб кетган.
Яна бир гапни айтиш мумкинки, меҳр-муҳаббатни, кўнгил кечинмаларини куйлайдиган ёшларимиз шу йўлни тутишган бўлса, не ажаб! Мисол учун Гулжамол Асқарова деган талаба қизнинг “Бир ёр топсак эдик, жондан кечгулик” деган мисрасини эслайлик. Бу шеърни ҳеч иккиланмай Ватан ҳақида дейиш мумкин. Унинг замирида шу юрт, шу тупроқ назарда тутилган.Демак, биз ёшлар ижоди ҳақида қўққисдан хулоса чиқаришга шошилмасдан, уларни синчиклаб ўқишимиз, уқишимиз керак экан.
- --Болаларга ҳам шеър ёзганмисиз?
- --Ёзганман-у, тўғрироғи, уддалай олмаганман. “Ҳалима энам аллалари” деган болаларбоп туркум шеърларим бор. Кейин ҳам ҳаракат қилганман-у, ёзганимдан кўнглим тўлмаган.
- --Муҳаммад ака, охирги саволим –мухлисларингизга қандай ваъдалар ва тилакларингиз бор?-
--Олдиндан ваъда бериш қийин-у, лекин шуни айтиб қўйиш мумкин: катта бир достонга қўл урмоқчиман. Насиб этса, мухлисларимга ҳали кўп шеърлар туҳфа қиламан, деган умиддаман.Барчаларига кўнгил хотиржамлигию оила тотувлигини тилайман.Омон бўлишсин.Улар билан яхши кунларда ёруғ юз ила учрашмоқ, ишончларини оқламоқ, бурчимни ҳалол адо этмоқ – энг олий мақсадим.

Cуҳбатдош Ориф Тўхташ

Sparc
29.01.2014, 10:14
«ҚИЗИЛ ОЛМА» ҚЎШИҒИНИ ТУШУНИШ
...
...

Шу тариқа бу кичкина қўшиқ катта ҳаёт дарсидан ҳикоя қилади. Шундай дарски, йигитларга ҳам. қизларга ҳам кифоя бўладиган даражада ибратли. Неча-неча мард йигитлар шу қўшикдаги каби ҳолатлардан синиб кетади, бир қанчаси дардини ичига ютиб, бир умр овози чиқмай кетади, қайсиларидир келиннинг шаддодлигидан чўчиб, жим яшаб кетишни ихтиёр қилиб қолади, яна қайсиларидир келинни ёки ўзини бир бало қилиб қўяди-да, ё қамалиб кетади, ё мажруҳ бўлиб қолади. Келин эса) "Фалонининг кизига ит теккан экан" деган хунук номга эга бўлиб қолади. Бунақа воқеалардан сўнг эндигина қуда-анда бўлишганлар ҳам ажралишиб кетишади, келин-куёв учун аталган кўрпа-тўшагу мебеллар, қимматбаҳо жиҳозлар талаш бўлади, никоҳ гувоҳномасини бекор қилиш учун қанча асаббузарликлар, югур-югурлар... Ҳаммасининг бош сабабчиси - ўзига "қурт тушириб қўйган қизил олма". У агар ўзига эҳтиёткор бўлганда эди, балки бахтли бўлиб кетган бўлармиди?!
Биринчи аёли билан ажралишган танишим бир қизга уйланадиган бўлиб қолди. У барваста, илмли, олий маълумотли, бировга гапини олдирмайдиган йигитлардан эди. Иккинчи марта уйланди, тўйи бўлиб ўтди. Келиннинг олдига кирган экан, келин пичоқ кўрсатибди: "Менга яқинлашсанг, ўзимга пичоқ уриб оламан!" дебди. Бундан не бир аҳволга тушган куёв аҳволни аста-секин сўраб ўрганибди. Маълум бўлишича, қиз ўзига ҳамкасб бўлган оилали, фарзандли бир йигит билан "юрар" экан; унга ота-онаси, aкa-yкaлapи, маҳалла-кўй орасида "Фалончи тўй кўриб турмушга чикди" деган ном керак экан; шу сабабдан ўзини қизлардай кўрсатиб, тўйи бўлаётган келин ролини бажарибди. Куёв йитит нима ҳам дерди?! Ноилож, келинлик ролини маҳорат билан ижро этган "артистка"нинг рухсатини берди.
Дунёнинг бошқа халқларида қандайлигини билмаймиз-у, бизнинг халқимизда келин-куёвнинг тўйдан кейинги илк кечалари одамлар эътиборида бўлади. Шу кечалар ҳеч қанақа гап-сўзсиз ўтдими, демак, келин-куёв янги ҳаётларини яхши бошлаб олишибди, қуда-андалар "Бор, товоғим, кел, товоғим" муносабатларида бардавом бўлишади. Агар келин қиз эмас, жувон чиқиб қолса, бирдан чор-атрофга ҳар хил шовқин-сурон чиқиб кетади. Турли-туман гап сўзлар пайдо бўлиб, келин томон эл орасида уятга қолади, Албатта, куёв томон ҳам бундай маломатдан чеккада қолмайди. Бу тамға бир умрга халқнинг хотирасига жойланиб қолади. Хуллас, икки томон ҳам анчагина моддий ва маънавий зарар кўради.
Халқимиз орасидаги "Қиз сақласанг, туз сақла" мақоли аслида қиз болаларни ҳақорат қилиш учун эмас, балки уларнинг ҳурмат-иззатини баланд сақлаш учун айтилган. Яъни кўзингнинг қорачиғини қандай эҳтиёт қилиб сақласанг, қизингни ҳам шундай азиз тутгин, унинг масъулияти ҳам, шарафи ҳам улуғлигини эсдан чиқарма. Агар кўзингни эҳтиёт қила олмай қолсанг-у, уни кўр қилиб қўйсанг, кўр кўз билан яшайверасан. Аммо қизингга доғ тушириб қўйсанг, соғ кўзингни очиб яшашинг ҳам қийин бўлиб қолади. Бу мақолдаги "туз" сўзи икки хил талқин қилиниши мумкин, Биринчиси, ширин овқат шўр туз билан ёқимли бўлади, фақат унинг шарти ўз меъёрида бўлиши: агар кам бўлса ҳам яхши эмас, кўпайиб кетса ҳам яхши эмас. Иккинчиси, "туз" сўзи асли туркий бўлиб, "тўғри", "дуруст" маъноларини беради. Яъники, қиз фарзандни доимо керак вақтида тартибда ушлаб туриш лозим бўлади. Бунда тартибни ушлаш тузнинг вазифасини бажаради.
Исломдан олдинги жоҳилият замонининг такаббур ва шум араблари шунинг учун ёш қизларини тириклай тупроққа кўмиб, бир йўла қутулиб қўя қолишган. Бу бениҳоят қийин иш ва катта гуноҳ бўлса ҳам, ундай золим, шафқатсиз оталарга маъқул ҳамда осон кўринган. Бироқ улар ҳам, уларнинг ваҳший қилиқдари ҳам тарихнинг қора кунлари ўлароқ ортда қолиб кетди.
Уларни оғзимиз оғримай танқид қиляпмиз-у, бироқ тушунишга ҳам ҳаракат қилсак, адолатли иш бўларди: иссиқда чидаб бўлмас иссиқ, совуқда одамни тешадиган совуқ ҳукм сурадиган саҳро ҳаёти, эр ойлани боқиш учун ё дала-даштга, ё тижорат карвони билан ўзга юртларга кетади, хотин уйда болалар билан ёлғиз қолади, бошқа қабилалар ёки қароқчиларнинг босқинчилик хавфи доимо, кеча-кундуз нақд, эр то уйга қайтгунча, хотин ва бола-чақа асирлик домига тутқун бўлиб қолиши ҳам мумкин, қайси бирлари тутқун бўлиб хорликка гирифтор бўлади, яна қайсилари мол сингари қўлдан-қўлга сотилиб кетаверади, шунда ҳаммасига ҳам қийин-у қиз бечорага эса, ундан-да қийин Нима қилиш керак?! Хотинсиз яшаш қийин, ўғил бола қийналса, бир куни йўлини топиб кетиши мумкин, аммо қиз бола бечора ота-онага қиз бўлиб, унинг шарманда бўлишига чидагандан кўра, уни тириклай кўмиб қўя қолган маъқулроқ кўринган бўлса ҳам, эҳтимол. Лекин ажаб эмаски, ўз тирик қизини кўмаётган ота "Эй Худо, қизимнинг тирик бўлиб хор-зор, расво бўлиб юрганини кўрганимдан тирик кўмаётганим учун Ўзинг кечир" деб ёлворган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Лекин ҳозирги замондаги қиз туққанлиги учунгина хотинини қўйиб юбораётган, ёки фарзанд кутиб юрган аёлига "Ўзингни текширтир, ҳомиланг ўғил бўлса, туғасан, қиз бўлса, олдириб ташлайсан" дея шарт қўяётган эрларни ҳам қандайдир маънода ўша шафқатсиз, қаҳри-қаттиқ арабларга ўхшатиш мумкиндир балки.

Шукроналар бўлсинки, қизлар ардоқланадиган замин ва замонда яшаяпмиз. Қизларимиз ўзлари хоҳлаган илмлар-у, касб-хунарларни бемалол эгаллашмокда. Улар ўсмирлик, ўспиринлик даврларини чиройли ўтказишиб, вақти келганда бир оиланинг бахтли келини бўлишларига ҳамма имкон ҳамда шароит бор. Фақат ота-оналар, ака-укалар, амакилар, тоға-жиянлар уларни то ўша тотли кунлари келгунча озгина вақтга бўлса ҳам бегона эркаклар, йигитларнинг қўлига хоҳ у синфдош бўлсин, хоҳ у курсдош ёки ҳамкасаба бўлсин, хоҳ узоқроқ қариндош бўлсин холи ташлаб қўймаслиги керак.
“Одамнинг оласи ичида". Чунки атрофда боқувдаги қўйдан чўпоннинг узоқлашишини кутиб турган бўрилардек икки оёқди "бўрилар" пойлаб юрган бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол, ҳайвон бўрида инсоф бўлишидан умид қилса бўлар, лекин икки оёқли одам "бўри" сира ҳам имконини бой бермайди, имкон бўлиши ҳамоно ўлжасига эгалик қилади.
Аёлларнинг, умуман олганда, эркакларнинг ҳам умрини шартли равишда икки қисмга бўлиш мумкин: никоҳгача бўлган ҳаёт, никоҳдан кейинги ҳаёт.
Балоғатга етаётган қиз ҳаётининг аввалги қисмида бўлғуси никоҳ кунига ҳар томонлама тайёрланади. Жумладан, кўзи, қўли, оёғи етган жой борки, у жойларни тоза ва озода тутишга одатланади, саранжом-саришталикка, бор нарсаларни тежаб-тергашга ўрганади, ўзига доғ тушиши мумкин бўлган жойлар ва ҳолатлардан узоқроқ юради. Чунки бир ёмонотлиққа чиқиб қолгудай бўлса, бир ўзигина эмас, балки ота-онаси, ака-укаси, амакиси, тоға-жияни, амма-холаси ва бошқалар ҳам уятли бўлиб қолишади. Никоҳ тўйи ва ўша куни кириладиган чимилдиқ (гўшанга) қиз боланинг иккинчи ҳаётга қўйган қадами ҳисобланади. Шу билан янги ҳаёт бошланади.
Бу шеърни "ТУШУНИШ" учун шунча "сув" солиб, шишириш шартмикан ?

bekww
08.02.2014, 22:11
Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди ҳақидаги кўрсатув:

b0c2b77b4ba4b71

Ulugbek Hamdam
13.02.2014, 18:24
Мен Муҳаммад ака билан бир жойданман – Марҳаматдан, яъни қадим Мингтепадан. Туғилган гўша меҳри ва унинг олдидаги қарздорлик туйғуси туфайли бўлса керак, унинг Мингтепага бағишланган талай шеърлари бор. “Мингтепани атайлик ўз номи билан!” деб тугалланади бир шеърининг охирги мисраси. Албатта, мен ҳам ёзганман: “Толеим кулса бир кун, Қучоғингга қайтарман. Муҳаммад Юсуф билан Қўшиғингни айтарман!” дея якунлаганман битигимни. Иккиламиз ҳам болаликдан Улуғтоққа қараб, ундан кайфият, хаёл олиб улғайганмиз. Битта каналдан сув ичганмиз. Эҳтимол, битта тандирнинг нонини еб, битта ариқда чўмилгандирмиз ҳам. Лекин ҳеч қачон “борди-келди”миз бўлмаган. Ваҳоланки, ҳозир ўйлаб қарасам, ҳаётнинг ўзи бунга етарли даражада сабаблар яратган экан. Ҳамда бу сабаблар тақдир деб аталган улкан тоғдан ситилиб чиққан шалоладек табиий равишда туғилган эса-да, биз шаҳри азим Тошкентда “ҳамюрт” сифатида ҳеч қачон кўришиб турмаганмиз. Бунга ёшимиздаги фарқ (14 ёш!) дан ҳам кўра табиатимиз, тарбиямиз ва дунёқарашимиздаги ўзгачалик кўпроқ сабаб бўлгандир, деб ўйлайман. Шунга қарамай, тақдир мени бир неча бор ўзбекнинг бу улуғ ва танти шоири билан ҳар хил вазиятларда дийдорлаштирди, дея оламан.
Муҳаммад Юсуфни билмаган, унинг икки қатор шеъридан баҳра олмаган киши йўқ ҳисоби миллатимиз вакиллари орасида, десам муболаға бўлмас-ов... Ҳатто дунёни бадиий-эстетик қабул қилишига кўра шоирдан тамомила фарқ қилувчи ўқувчи ҳам ҳаёти давомида ҳеч қурса М. Юсуф шеърлари билан ижро этилган қўшиқни тинглаб ҳузурлангани бор гап. Шу маънода мен ҳам илк бор шоирнинг ўзи билан эмас, аввало шеърлари билан учрашганман. Аслида, бу ҳам шоир учун, умуман, ҳар қандай ижодкор учун чинакам бахт. Чунки ўзини қанча шоир атаган бор, лекин биронта мисраси эл ичра машҳур эмас. Элни қўйиб туринг, энг яқин дўсти, ҳатто гоҳида турмуш ўртоғи ҳам билмайди унинг бир қатор шеърини. Бу шоирнинг туғилмай туриб ўлгани эмасми!.. Ҳақиқий шоирнинг, шеър-ку майли, ҳеч қурса, ёдларда михланиб қоладиган мисралари бўлади, бўлиши керак! Мисол учун “Ғичир-ғичир тишимдаги Сўлиғимсан, Ватаним!” дегандек. Бугун ўзбек тупроғида “кимнинг шеърини энг кўп ёд биласиз?” деган маънода ҳаққоний сўровнома ўтказилса, ҳеч ким Муҳаммад Юсуфнинг олдига тушолмаса керак-ов...
Ҳар доим гапнинг тўғриси яхши: менинг шеърият бобидаги танглайим ўзбек шоирларидан қисман Ҳамид Олимжон, кўпроқ Эркин Воҳидову Абдулла Орипов, хориж шоирларидан Пушкин, Лермонтовлар шеърларини ўқиб кўтарилган. Навоий, Бобур ва Машрабдан айрим рубоий ва ғазалларни суюб ёдлаганим, ёқимли қўшиқдек айтиб юрганим эсимда. Қолган барча буюклар кейинги босқичда “пайдо бўлишган”. У пайтлар М. Юсуфнинг ҳатто номини ҳам эшитмагандим. Кейинроқ, армия хизматини ўтаб, университетда ўқиб юрган кезларим бу шоирнинг шеърлари ҳақидаги яхши гаплар қулоғимга чалинган. Ҳатто илк эшитган шеъримнинг мисраси ёдимда қолган: “Марҳаматга қачон бораман?” (Эҳтимол, ўзим ҳам истаган вақтимда боролмай юрган бўлсам керак-да...) Мени шеър ўзининг соддалиги, тўпорилиги, ич-ичидан балқиб турган самимияти, ҳаётга яқинлиги билан жалб қилганлиги ҳам эсимда. Ахир, шеърдаги “Диёримнинг байрамлари шўх, Байрамларда эса билет йўқ” дегандек иддиолар ҳар кун бўлмаса-да тез-тез биз талабаларнинг қулоғига чалинадиган ва мағзи ғоят яхши чақиладиган гаплар эди-да! “Наҳотки, шундай, нима деса бўлади, кундалик гап-сўзларни ҳам шеър қилиш мумкин бўлса?” деб ажабланганман. Ҳа, ажабланганман, ҳайратланган эмас. Ҳайрат эса анча кейин келган. Чунки мен талабалик чоғимда ўзбек шеъриятининг кучли тўлқини, ўша кезларда роса ўқиладиган 70-йиллар авлоди поэзияси билан “маст” эдим. Шу боис, эътироф этишим керак, Муҳаммад аканинг бир-иккита шеърини истисно қилганда, содда ижодини дастлабки кезлар писанд қилмаганман. Бир мен эмас, ўша вақтдаги айрим тенгдошларимнинг “назмий кайфияти”ни эсласам ҳам ҳол ушмундоқ эди. Чунки биз “соф лирика” ва яна “мураккаб” шеър сеҳрига илиниб, ўзимизча ҳатто 60-йиллар авлоди поэзиясини-да (ундаги муросасоз оҳангларни) анча-мунча танқид қила бошлаган авлод эдик. Шунинг учун бўлса керак, мен М. Юсуфнинг дастлабки китобларини сотиб олмаганман. Яшириб нима қилдим: уни ўша пайтларда (ёшим тахминан 20 ларда) “омма шоири” деб, ўзимни эса “хослар мухлиси” деб билганман.

Ulugbek Hamdam
13.02.2014, 18:26
Лекин, биласизми, эшикдан қувсанг, тешикдан дегандек, ҳаётим давомида ўзбекнинг бу содда шоири шеърларига мен ҳамма жойда дуч кела бошладим. М. Юсуф шеърлари қўшиқлар орқали, оммавий ахборот воситалари тўлқинида, тўю маъракалардаги табриклар қанотида, умуман, чор томондан ўзидан дарак берди, бераверди. Кўп ўтмай, унинг шеърлари шунчалар машҳур бўлдики, умри давомида қўлига наинки китоб, балки газета ушламаган одамларнинг ҳам аввали кўнгилларига, сўнгра хонадонларига кириб борди. Мен ҳаётимда учраган биттагина мисолни айтиб берай: тошкентлик яқин бир дўстим бор, унинг етмишларни қоралаган қассоб амакиси бир куни мол-қўй олгани бозорга тушадию ҳайвон ўрнига қўлида биттагина китоб билан қайтиб келади. Уйдагилар ҳовли томондаги қушхонага ўтишса, у ерда қассоб гўшт нимталайдиган каттакон тўнка устига ўтириб олганча шеър ўқиётган бўлади. Кейин эса у фарзандларию невараларига ҳам шу китобни ўқитиб юрган... Тахминингиз тўғри: китоб Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб. Энди бир иссиқ танамизга ўйлаб кўрайлик, бу шоир шеърларида қандай сеҳр борки, ҳаёти мобайнида китобга бирон марта ишқи тушмаган қассоб пул топиш билан боғлиқ муҳим ишини бир четга йиғиштириб қўйядию шеър ўқийди?!.. Шу чоққача жаҳоннинг барча шоирлари йиғилиб олиб ҳам фикрини ўзгартиролмаган бу кишимга ўзбекнинг ҳаммадан содда, дўлвори бир шоири нечун бунчалар қаттиқ таъсир қилди экан?..
Мени ҳам бу шеърият секин-аста ром этган. Ўзим истамаган ҳолда кўпчиликка қўшилиб унинг сўзлари билан айтиладиган қўшиқларни ҳигойи қилиб қолганман. Шулардан бири “Самарқандга борсам мен агар Улуғбекни кўриб қайтаман, У қон йиғлаб турар ҳар сафар, Мен дардимни кимга айтаман?” эди. Мен ҳозир бу мисраларни китобга қарамай, хотирамдан ёзяпман ва дангалини айтай: шоирга ҳавас қилаяпман. Ахир, мен ҳам уч-тўрт шеър қоралаган қаламкашман, лекин ҳатто ўз битикларим ҳам хаёлимда бунчалар осон тикланмайди! Ўзгаларнинг хотирасидан бир умр ўчмайдиган ашъор битган шоирга ҳавас қилмай бўладими? Фақат номард ижодкоргина ўзагалар парвозини кўролмайди. Мен бу гапларни шоир сифатидагина эмас, чорак аср шеър илми билан шуғулланган, бу йўлда икки монография ва ўнлаб мақолалар ёзган шеършунос мутахассис сифатида ҳам ёзаяпман. Узун гапнинг қисқаси шуки, қатор йиллар мобайнида М. Юсуф феномени ҳақида чўзиб-чўзиб мулоҳаза юритиб, қуйма шеърлар ёзадиган туғма шоир дунёни, кўнгил дунёсини айнан мана шундай осон фатҳ этади, деган хулосага келдим. Бундай қисмат М. Юсуфга насиб этди. Унинг бир инсон сифатидаги қисматидан шоирлиги, шоирлигидан инсоний қисмати ўсиб чиққанлиги тўғрисида эса алоҳида китоб ёзса арзийди. Насиб этган бўлса, у ҳам ёзилгай, иншоллоҳ.
М. Юсуф бундай юксак соддаликка қандай эришди экан? деган савол мени ҳамиша ўйлатиб келган. Ўзимча муайян жавобларни топганман ҳам. Аввало, шоир ўз дардини халқ ичида кўпинча тайёр қолипга айланган бадиий нутқ шакллари ёрдамида ифода этади. Яъни ўзбекона нутқ шаклларини синдириб, назмий қилишга деярли уринмайди у, балки аксар ҳолда, айнан олади. Бу эса шеърнинг одамлар қалбию онгига тез сингиб кетишига олиб келган асосий сабаблардан биттаси. Қолаверса, кўнгли ғамга тўлган инсоннинг йиғиси қанчалар самимий ва ҳаққоний бўлса, М. Юсуф шеърияти ҳам шоир қалбининг ана шундай зўриқишсиз нидоси бўлиб дунёга келади. Чин дилдан қувонган кишининг севинчларида қанчалик бола беғуборлиги ва табиийлиги бўлса, мазкур шеърият ҳам ана шундай софликка чулғангандир. Бу эса ташқаридангина осон кўринади. Аслида, юксак ва теран маънолар ифодасига хизмат қилган соддалик ҳамма мураккабликлардан баландда туради. Чунки бундай шеърларни биргина истак билан яратиб бўлмайди. Бундай чўққига Худо берган жудаям ноёб истеъдод орқалигина кўтарилиш мумкин: “Падаркушдан пана қилиб Улуғбегинг қучгайман...”. Ҳа, мураккаб ва зиддиятли ҳаёт ҳақида бу даражадаги шаффоф соддалик билан ёзиш учун шоир фақат ва фақат юксалиши керак бўлади, тушиши эмас! Ўзбек халқ ижоди - фольклорни, мумтоз шеъриятимизнинг улуғ вакиллари - Бобур, Машраб ижодини эсласак, айтмоқчи бўлган муддаомиз янада ойдинлашади.

Ulugbek Hamdam
13.02.2014, 18:28
Тўқсонинчи йил эди, адашмасам. Талабаман. Сам ПИ томондаги чойхонада ижарада тураман. Чойхонанинг ҳовлиси этагида иккита чоғроқ хона бўларди - бизнинг шохона қароргоҳимиз! Қайси бир байрам арафасида ота-онамни зиёрат қилиш учун Марҳамат (Мингтепа) га жўнаб кетдим. Бир неча кундан кейин келсам, Сам ПИ, Шарқшунослик ва Қишлоқ хўжалиги институтида ўқийдиган, Республикамизнинг турли вилоятларидан жамланган талаба дўстларим ҳужрамизга Муҳаммад Юсуфни олиб келишибди, қаранг. (Демак, шоир ўша йиллариёқ машҳурлик шоҳсупасига кўтарилган экан-да!) Водийча ош тановул қилингач, алламаҳалгача аскиялашиб, чойлашиб ўтиришибди, шоир янги шеърларидан ёддан ўқиб берибди. Орада дўстларим “бизда ҳам бир ҳаваскор бор дея” мендан сўз очишибди. Шоир бўлса “олиб келсин машқларини, кўриб бераман” дебди. Хуллас, дўстларимнинг айтишларича, ўша кечаси кимсан - эл аро машҳур Муҳаммад Юсуф оддий бир талаба Улуғбек Ҳамдамовнинг темир каравотида тунаб қолган.
Тошкентга келган кунимдан бошлаб дўстларим бўлиб ўтган воқеани шишириб- бўртириб гапиришар, қулоғимни қоматга келтиришар, ора-орада “шоир сени кутяпти, шеърларингни кўтариб тез олдига бораркансан!” дея қистирма гап билан ичимни қиздириб ҳам қўйишарди. Мен бўлсам - ҳали бирон тайинли нашрда бирон тузукроқ шеъри чиқмаган ҳаваскор қаламкаш, ўзимча бўлажак “тарихий воқеа”ни ортга сурардим. Устига устак, “Машҳурлар олдига бормайман, Кўзи учиб турган бўлса бошқа гап” деб бошланадиган ва худди шундай якунланадиган, на қофияси, на ритми ва на жозибаси бўлган тизмалар ёзганим эсимда. Сизга ёлғон (эҳтимол), менга чин, бир ойлар чамаси ўзим билан ўзим курашиб юрганман “борайми-бормайми?” деб. Кўнглимга қарасам, ройиши йўқ (умуман, мен болаликдан шундайман шекилли: тўй-ҳашамлардан, издиҳомлардан, маросим ё тадбирларга қатнашлардан, янги танишувлардан ҳамиша қочиб юрганман, отамдан ўтган “мерос” бўлса керак). Виждон ва ақлга қулоқ солсам, “бор, аҳмоқ! Шундай шоир “албатта келсин”, деб айтган бўлса, сен эса эсингни таниганингдан бери қоғоз қоралайсан, ниҳоят, ёзганларингни кўрсатадиган, элга билдирадиган вақти-соати келгандир, тур ўрнингдан, тур!” дейди.
Ниҳоят, ўзимда неки журъат, боришимни оқлайдиган неки баҳона бор, барини жамлаб, қораламаларимни ғамлаб дегандек, шоир ҳузурига, “Навоий - 30” биносига “ташриф буюрган”ман. Ўлай агар ўшанда Муҳаммад Юсуфнинг менга ва ёки менинг унга айтган биронта сўзни ҳозир эслай олсам. Эҳтимол, “Ассалому айлайкум, Муҳаммад ака!” деган бўлсам керак баланд овозда, у ҳам алик олиб, “келинг, ўтиринг” дегандир ўзига жудаям ярашадиган бўғиқ товуши билан. Қолгани ёлғиз Худоимга аён. Лекин ҳолатлар эсимда. Умуман, менда кўпроқ ҳолатлар ёдимга муҳрланади. Хонадаги “Т”симон столга тиркалган икки стулдан шоирнинг ўнг томонидагисида ўтирганим, бу пайтда унинг мен келтирган қораламаларни бирин-сирин варақлаб ўқигани, мен бўлсам миқ этмай кутганим, сўнг унинг менга юзланиб нималардир деганини аниқ хотирлайман. Бошқа ҳеч нима - биронта сўз: на мақтов ва на танқид эсимда қолган...

Ulugbek Hamdam
13.02.2014, 18:30
Тахминан 7 ё 8 йил бурун эди, “Шарқ зиёкори” дўконига кирганимда, расталар орасида иккита одмигина кийим-бошли аёлнинг қанор қопларга даста-даста китобларни ҳафсала билан жойлаётгани устидан чиқиб қолдим. Уларга сотувчи бир қиз ҳам кўмаклашаётган эди. Жуда ҳайрон бўлдим: “бизнинг замонларда китобни шундай қопларда олиб кетишаяптими?” дегандек, кўзларимга ишонмаган кўйи воқеа бошидан айрилмай туравердим. Аёлларнинг баланд-баланд овозда гапиришларидан, “яна шунча китоб топиб беринг, Жиззахдан келиб кетиш осонми, у ерда кутиб турганларга нима деймиз?” дейишларидан кўп нарса аён бўлган эди. Бу гапларнинг Муҳаммад Юсуфга нима дахли бор? Гап шундаки, қопга “боғлам-боғлам” жойланаётган китоблар М. Юсуфники эди-да! Бу китоб ўн минг нусхада чоп этилганди. Боз устига, бир неча марта! Лекин барибир жиззахлик опаларга етмабди. Сотувчи қизнинг “бўлди, қолмади. Янги нашри чиқса, сизларга хабар қиламиз” дейишлари ҳамон қулоғим остида жаранглайди. Хуллас, нима демоқчиман? Шоир шундай шеърлар ёза билдики, умрида ўз ихтиёри билан қўлига битта китоб олмаган энг оддий қишлоқ одами ҳам ўзи билмаган равишда шеър излаб қолди, шеър ёдлаб қолди. Шоир китобларини ахтариб топиб, ундан маънавий баҳра олди. Нега? Чунки, дейман ўзимга ўзим, уларда ўзини, фарзандини, қавму қариндошу қўни-қўшнисини, умуман, бутун ўзбек халқи ҳаётини, бу халқнинг ўзига хос феъли атворини, унинг каттакон содда қалбини кўрди!

Ulugbek Hamdam
13.02.2014, 18:32
Уюшма марказий хиёбон яқинидаги бинода жойлашган пайти. Тадбирлардан бирига иштирок этиш учун боргандим. Бинога кираверишда уч-тўрт ижодкорлар суҳбатлашиб қолдик. Даврада Муҳаммад ака ҳам бор эди. Мен ўша илк учрашувимиздан кейин биринчи марта довруғи янада авжланган машҳур шоир билан бақамти турар ва гапларини эшитардим. Яна ўша ҳол: сўзлари эсимда йўқ, аммо шоирнинг гапириш манераси, оҳанги, юз ифодаси ва кўз қарашлари ҳамон кечагидек ёдимда. Мен бу қарашлар, ифода ва манерада ботиний бир куйни, оҳангни аниқ-тиниқ эшитдим десам, дабдурустдан бу гапимга ишонқирамаслигингизни биламан, аммо айни шуларни устоз Абдулла Орипов ҳам ёзган десам, ўйланиб қоласиз, “балки шундайдир” дейсиз. Кейинроқ, Муҳаммад Юсуф вафоти муносабати билан ёзилган битикларда Абдулла Ориповнинг таъсирчан сўзларини ўқиб, мен юқоридаги фикрларимда ёлғиз эмаслигимни, янглишмаганимни билдим. Демак, М. Юсуфнинг ботинида умри давомида ҳамиша бир куй яшаган: “Чинакам шоирнинг қалбида соҳир қуш доимо сайраб туради, деган гапни кўп бора эшитгандик. Ўша қуш айнан Муҳаммаждоннинг юрагида ошён қурганига мен астойдил ишонганман. Унинг кўзлари ҳам, чеҳраси ҳам ҳамиша латиф бир куйни хониш қилгандай эди”, деб ёзган экан Абдулла ака.
Бу гапнинг зўраки муболағаси йўқ. Чунки шоир тез-тез телевизор ва радиодан шеър ўқиб турарди, ўшанда мен ҳам унинг товушидаги алоҳида оҳангни сезганман. Энди эса шундоқ яқиндан - бир одимдан масофадан кўриб, эшитиб турардим. Ҳайратланарли томони шуки, оҳангни эшитиш учун М. Юсуфнинг шеър ўқиши шарт эмас экан. Унинг оддий гаплари қатида ҳам шу оҳанг мавжланиб яшарди. Ана, шоирнинг “Осмоннинг охири” деган манзумасини олиб ўқинг. Насрий баён, лекин ичида шеърнинг оҳанги, шеърнинг таъми бор. Эҳтимол, шунинг учун ҳам шоир шеърларининг сиёқи қуримай туриб қўшиқларга айланиб кетгандир. Ахир, бу шеърлар ўз оҳанги билан дунёга келаркан-да! Йўқса, шоирнинг ўзи “мен қўшиқчи шоир эмасман!” дегич эди. Ва у ҳақ эди: Муҳаммад Юсуф чинакам шоир, бўлганда ҳам туғма истеъдодга эга ноёб шоир эди!

Ulugbek Hamdam
13.02.2014, 18:34
. Шоир кетди. “Мендан нима қолар? Икки мисра шеър...” деган эди унинг ўзи бир шеърида. Чинаданам ундан яхши шеърлар қолди. Яна шоирнинг мухлислари, дўстлари бор. Абдураҳим Бозорбоев! Бу киши М. Юсуфнинг ҳамқишлоғи, мухлиси ва дўсти. Бу сифатлар ҳали ҳеч нимани англатмайди. Чунки М. Юсуфнинг юзлаб ҳамқишлоқлари, миллионлаб мухлислари бор, уни тақдир дўстлардан ҳам қисган эмас. Абдураҳим аканинг ушбу хотирага “кириб қолиши”га сабаб, у Муҳаммад Юсуф шеърларини ёд билади, соатлаб ёддан айтади. “Менинг бир мақсадим бор, Улуғбек, дейди ака, Муҳаммад Юсуфнинг 3000 тадан ортиқ шеъри бор, мен ҳали ярмини ёд ололмадим. Лекин ўша кун келадики, мен ҳаммасини ёд олиб айтиб юраман. Шундагина дўстимнинг олдида юзим ёруғ бўлади!” Муродингизга етиб яшанг, Муҳаммад Юсуфнинг чинакам дўсти! .. Қаранг, дўстликнинг шунақа кўринишлари ҳам бўларкан! Биз эса дўст деганда, бирга ишлайдиган, бирга чойхонада ош ейдиган ёки чет элга бирга бориб келадиган ва ёҳуд ишимизнинг унишида ёрдами тегадиган кишиларнигина тушуниб қолганимиз кўнгилни тирнайди. Менга Абдураҳим аканинг Муҳаммад Юсуфга муносабатида бутун ўзбек халқининг шоирга бўлган самимий меҳри жамулжам бўлгандек туюлади.

Ulugbek Hamdam
13.02.2014, 18:36
26 апрель - шоир туғилган кун. Бу кун бутун мингтепаликлар учун байрам, сайл куни. Сабаби - бу кунда шоир М. Юсуф туғилган. Шу кун юзлаб, минглаб одамлар шаҳар марказига, “Турон” ўқув биносининг ёнгинасидаги хотира ҳиёбонига ташриф буюришади, аммо бу ерга қатнашишнинг битта шарти бор: шоир шеърларидан бирини ёд билиш, навбат тегса, элга айтиб бериш. “Бундай шартнинг сира ҳожати йўқ экан, - дейди “Турон” ўқув маркази директори Ортиқали Ҳусанов, - чунки бу ерга дарёдек оқиб келаётган одамларнинг аксарияти шоирнинг нафақат битталаб, балки ўнлаб, юзлаб шеърларини ёд билишаркан. Ҳатто бир мухлис “Мен Муҳаммад Юсуф шеърларининг ярмини ёд биламан-ку, сиз эса биттаси ҳақида гапирасиз” дея мени уялтирди”. Шеърхонликдан кейин бутун водийдан, ҳатто Республикамизнинг қолган вилоятларидан ташриф буюрган одамлар дарёси шоир қабри зиёратига йўл олишади. Ўтган йили ўн минглаб одамларнинг зиёратга келишганини айтишади мингтепаликлар. “Бу чинакам сайл, адабиёт, шеърият сайли!.. Мамлакат миқёсида адабиётга бўлган эътибордан қувват олиб, Марҳамат тумани ҳокимияти ҳам адабиёт сайлига алоҳида эътибор билан қарамоқда, сайлнинг кўтаринки руҳда, чиройли ўтишини таъминламоқда,” дейди севинч билан Ортиқали ака.
Мана шуларни ўйлаб туриб, мен ҳам дилбар юртимизнинг Муҳаммад Юсуфдек халқчил шоири борлигидан, бундай шоирини қадрига етаётган халқимизнинг шеърпараст меҳридан миннатдор бўлиб кетаман. Ҳа, чинакам шоир асли мана шундай бўлади: у элни бўлинишига эмас, бирлашишига хизмат қилади.

Nigora Umarova
25.04.2014, 13:04
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 ёши таваллуди муносабати билан унинг Дархондаги хонадони пештоқига ёдгорлик лавҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

http://img.uforum.uz/images/orhukik2548409.jpg

http://img.uforum.uz/images/zblijml2782235.jpg

albatros
26.04.2014, 01:24
Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Ёшлар тажриба ижодий 5-студияси Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигига бағишлаб “Бу ёруғ дунёда ўчмас чироғим” деб номланган ҳужжатли фильмни тасвирга олди

http://img.uz/d/2014/04/535ac44c4935c.jpg (http://img.uz/)

Ёшлар тажриба ижодий 5-студияси директори Иззатилла Саиджабборов ушбу фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти 2013 йил 27 декабрда имзолаган “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан ишланганини қайд этди.
─ Халқона ва самимий шеърларида Ватани, мустақилликни ёниб куйлаган шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фильм сценарийсини Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саид ёзиб берди, ёш кинорежиссёр Аюб Шаҳобиддинов ва оператор Азизбек Арзиқулов тасвирга олди, ─ деди И.Саиджабборов.

Манба: (http://uzbekkino.uz/uz/news/shoir-mukhammad-yusuf-khayoti-va-izhodi-khakida-khuzhzhatli-film-ishlandi)

Nigora Umarova
26.04.2014, 22:27
Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Ёшлар тажриба ижодий 5-студияси Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигига бағишлаб “Бу ёруғ дунёда ўчмас чироғим” деб номланган ҳужжатли фильмни тасвирга олди


Ҳозиргина ТВнинг "Ўзбекистон" телеканали орқали ушбу ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўта таъсирчан хотира фильми ишланибди.

http://img.uforum.uz/images/pxqyyki9643735.jpg

мафтун
20.05.2014, 02:25
. Шоир кетди. “Мендан нима қолар? Икки мисра шеър...” деган эди унинг ўзи бир шеърида. Чинаданам ундан яхши шеърлар қолди. Яна шоирнинг мухлислари, дўстлари бор. Абдураҳим Бозорбоев!
Менга Абдураҳим аканинг Муҳаммад Юсуфга муносабатида бутун ўзбек халқининг шоирга бўлган самимий меҳри жамулжам бўлгандек туюлади.


Аввало самимий хотира учун рахмат, Улугбек ака.
Косонсойда Аъзамжон Мамажонов деган хожи ака бор. Касби курувчи. Хозир фермерлик килади. Аммо Косонсойда, Наманганда жуда купчилик у кишини шеърият шайдоси, адабиёт фидоийси сифатида билади, хурмат килади. М. Юсуфнинг шеърларини тожикча лахжада укийди, эшитган одам махлиё булиб колаверади.
Хар йили 26 апрелда косонсойлик ёшларни битта автобусга жойлаб, Мархаматга йул олади.
Ёш шоирларнинг китобини чоп этищга хомийлик килади. Мактаб ва коллежларда шеърият кечаларини ташкил килади. Икбол Мирзо хам яхши танийди ва бир бир учрашувларига келиб туради.
Айни кунларда Косонсой марказид китоб дукони куряпти. олдига Мухаммад аканинг хайкалини урнатиш тараддудида.
Бундай одамлар бор экан адабиётимиз абадий ёддир.

Colorado
20.05.2014, 13:56
Муҳаммад Юсуф
НЕГА ЙИҒЛАР ҚРИМТАТАР ДУНЁДА?
Бу бешафқат,
Бу беозор дунёда,
Бу шундай кенг,
Бу шундай тор дунёда,
Кимлар келиб,
Кимлар кетар дунёда,
Қўнғизнинг ҳам Ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Ҳар йил баҳор уч кун яшар бойчечак,
Ариқларнинг бўйидаги мойчечак,
Ялпизнинг ҳам Ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Толкосадай макони бор айронни,
Янтоқ асрар сайёдлардан жайронни,
Қамишзорда яйраб юрган қобонни —
Тўнғизни ҳам Ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Тулкидайин тутқич бермас туллакни,
Тулки қувиб тутолмаган ўрдакни,
Ўрдак қўнган саҳродаги кўлмакни —
Ҳовузни ҳам Ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Ким ёлғиздир?
Маскани йўқ эл ёлғиз.
Ўзга юртда ўсгани йўқ эл ёлғиз.
Эртакдаги ўттиз бошли
Ялмоғиз Ёвузни ҳам ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Бу шундай кенг,
Бу шундай тор дунёда,
Бу бешафқат,
Бу беозор дунёда,
Дарвозаси йўк бир бозор дунёда,
Кимлар келиб, кимлар кетар дунёда,
Нега йиғлар кримтатар дунёда?!