PDA

Просмотр полной версии : Узбекистоннинг энг аклли, интеллектуал кишилари

Husen
08.07.2008, 16:10
Буюк Британияда чоп этилувчи Prospect журнали ва АКШ нинг расмий нашри Foreign Policy журналлари томонидан дунёнинг энг аклли, интелектуал кишилари аниклаш максадида утказилган суровнома натижалари эълон килинди. Энг акллиллар руйхатининг дастлабки 10 погонасини мусулмон олимлар эгаллади. Батафсил ушбу ерда (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2810&Itemid=59)танишинг

Юкоридагилардан келиб чикиб, мазкур форум оркали биз хам Узбекистоннинг энг аклли, интллектуал кишиларини аниклашга карор килдик. Албатта, сизнинг кумагингиз билан!!!

Хуш, мазкур жараён кай тартибда амалга оширилади? Даставвал, Узбекистоннинг энг аклли кишилари суровномасида кимлар иштирок этишларини аниклаб олишимиз лозим. Бунда форум иштирокчилари уз номзодларини тавсия килишлари лозим. Яъни куйидаги тартибда:

Саид Ахмад - ёзувчи, Узбекистон кахрамони

Хар бир иштирокчи чекланмаган микдорда номзодларни тавсия килишлари мумкин. Чунки, хеч ким назардан четда колиб кетмаслиги учун. Номзодлар 15 кун давомида тавсия этилади. Эътибор беринг, сизнинг номзодингиз аввал тавсия этилмаган булиши лозим. Нихоят, тавсия этилган номзодлар руйхати тузилади. Ва форум имкониятидан фойдаланиб, уларга овоз бериш жараёни бошланади. Овоз бериш жараёни хам 15 кун давом этади.

Нихоят карабсиз-ки, биз сиз билан атиги 1 ойдан сунг Узбекистоннинг энг аклли кишиси ким эканлигини билиб оламиз. Номзодлар тарихий шахслар хам булиши мумкин.

Мазкур ташаббус буйича хар кандай таклифлар инобатга олинади.
Фикрингизни кутамиз...

AbuMuslim
08.07.2008, 16:23
Бу рейтингга давлатимиздаги сиётсатчилар ва давлат арбоблари хам иштирок этилилиши кўзда тутилганми?

Husen
08.07.2008, 16:29
Бу рейтингга давлатимиздаги сиётсатчилар ва давлат арбоблари хам иштирок этилилиши кўзда тутилганми?

Сиз нима деб уйлайсиз? Иштирок этгани маъкулми?
Истардим-ки, шунчаки обру-эътибори, халк орасидаги нуфузига таяниб суровномага номзодларни кушмаслик керак. Номи айтиб турибди-ки. интеллект ва аклли кишиларни аникламокчимиз. Ким машхурлигини эмас! Машхурлик бошка, акллилик бошка.
Хуллас, хеч канака чеклов куймокчи эмасмиз. Номзодларни тавсия килиш хар кимнинг тафакурига хавола.

AbuMuslim
08.07.2008, 16:35
Менимча, давлат арбоблари намзод сифатида иштирок этмаслиги макул... Кимдир ғолиб бўла олмаса ёки ғолиб бўлса хар хил кераксиз гап сўзлар кўпайади... Биласиз, атрофда кўз тикиб турган ғаламизлар кўп... Повод бермаслик керак...

AbuMuslim
08.07.2008, 16:40
Яхшиси бу сўровномадаги намзодларни гурухларга бўлсак... яъни энг зўр адабиётчи, энг зўр саънаткор, энг зўр физик олим, энг зўр программист : ) ва хк... Хар бир гурухдаги ғолиб чиккан учликни финал боскичига чикариш керак... ва финал натижалари бўйича ягона рўйхатни эълон килиш керак...

Husen
08.07.2008, 16:44

Куллаб-кувватлайман. Демак, номзодларни тавсия килишдан аввал гурухларни аниклаштириб олсак

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 16:51
Нихоят карабсиз-ки, биз сиз билан атиги 1 ойдан сунг Узбекистоннинг энг аклли кишиси ким эканлигини билиб оламиз. Номзодлар тарихий шахслар хам булиши мумкин.

Тарихий шахсларни хам киритиш керакмикин?! Агар буюк аждодларимизни хам киритсак, хозирги замон машхурларига урин колмаса керак. Балки алохида, алохида овоз бериш керакдир: яъни хозирги замон (20 аср иккинчи ярми-21 аср) интелектуал эгалари ва тарихдаги буюк аждодларимиз каби.
Мени купрок хозирги даврнинг энг аклли, интелектуал кишиларини аниклаш купрок кизиктиряпти. Чунки тарихда утган буюкларимизнинг интелектуал салохиятига хеч ким шубха билан карамайди.

Husen
08.07.2008, 16:52
Энг яхши адабиёт намоёндаси
Энг яхши санъаткор
Энг яхши олим (Табиий фанлар йуналишида)
Энг яхши олим (Ижтимоий фанлар йуналишида)
Энг яхши Интернет ва АКТ буйича мутахассис, дастурловчи
Энг яхши журналист, публицист, медиа сохаси вакили
Энг яхши спорт устаси

Сиз хам мазкур гурухга уз гурухингизни тавсия килиишнгиз мумкин.
ДИККАТ!!! Суровномада сиёсий арбобларнинг обру-эътиборига дахл килмаслик максадида уларнинг номзодлари кабул килинмайди.

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 16:55
Яхшиси бу сўровномадаги намзодларни гурухларга бўлсак... яъни энг зўр адабиётчи, энг зўр саънаткор, энг зўр физик олим, энг зўр программист : ) ва хк... Хар бир гурухдаги ғолиб чиккан учликни финал боскичига чикариш керак... ва финал натижалари бўйича ягона рўйхатни эълон килиш керак...

Энг яхши адабиёт намоёндаси Энг яхши санъаткор Энг яхши олим (Табиий фанлар йуналишида) Энг яхши олим (Ижтимоий фанлар йуналишида) Энг яхши Интернет ва АКТ буйича мутахассис, дастурловчи Энг яхши журналист, публицист, медиа сохаси вакили Энг яхши спорт устаси

Гурухларга ажратилса чеклов юзага келмайдими. Яъни, кайсидир сохани унутиб колдирсак, уша сохада фаолият олиб борган (ёки олиб бораётган) акл эгаси четга чикиб колмасмикан. Сохалар эса жуда куп...

Husen
08.07.2008, 16:57
Нихоят карабсиз-ки, биз сиз билан атиги 1 ойдан сунг Узбекистоннинг энг аклли кишиси ким эканлигини билиб оламиз. Номзодлар тарихий шахслар хам булиши мумкин.

Тарихий шахсларни хам киритиш керакмикин?! Агар буюк аждодларимизни хам киритсак, хозирги замон машхурларига урин колмаса керак. Балки алохида, алохида овоз бериш керакдир: яъни хозирги замон (20 аср иккинчи ярми-21 аср) интелектуал эгалари ва тарихдаги буюк аждодларимиз каби.
Мени купрок хозирги даврнинг энг аклли, интелектуал кишиларини аниклаш купрок кизиктиряпти. Чунки тарихда утган буюкларимизнинг интелектуал салохиятига хеч ким шубха билан карамайди.

Инобата олинди. Суровномада тархий шахслар иштирок этмайди. Аммо, 20 асрнинг маълум кисмини эмас, аксинча тула камраб олган маъкул. Демак, 20-21 аср кишилари суровноманинг бош кахрамонлари булишади.

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 16:59
Демак, 20-21 аср кишилари суровноманинг бош кахрамонлари булишади.
Шундай килган маъкул.

Husen
08.07.2008, 17:02
Яхшиси бу сўровномадаги намзодларни гурухларга бўлсак... яъни энг зўр адабиётчи, энг зўр саънаткор, энг зўр физик олим, энг зўр программист : ) ва хк... Хар бир гурухдаги ғолиб чиккан учликни финал боскичига чикариш керак... ва финал натижалари бўйича ягона рўйхатни эълон килиш керак...

Энг яхши адабиёт намоёндаси Энг яхши санъаткор Энг яхши олим (Табиий фанлар йуналишида) Энг яхши олим (Ижтимоий фанлар йуналишида) Энг яхши Интернет ва АКТ буйича мутахассис, дастурловчи Энг яхши журналист, публицист, медиа сохаси вакили Энг яхши спорт устаси

Гурухларга ажратилса чеклов юзага келмайдими. Яъни, кайсидир сохани унутиб колдирсак, уша сохада фаолият олиб борган (ёки олиб бораётган) акл эгаси четга чикиб колмасмикан. Сохалар эса жуда куп...

Хуш, сиз нимани тавсия киласиз! Бошка иштирокчиларчи?

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 17:10
Хуш, сиз нимани тавсия киласиз! Бошка иштирокчиларчи?

Менимча, хар бир суровнома иштирокчиси 10та ёки 20та шахсни(сонини аниклаштириб олиш керак) узи истаган тартибда жойлаштириб чикади. 10талик вариант кабул килинса, 1-уринга куйилган кишига 10 балл, 2-уриндаги шахсга 9 балл ва хоказо тартибда бахоланади. Кейин энг куп балл туплаганлар рейтинги тузилади.

AbuMuslim
08.07.2008, 17:11
Lutfillo ака, сизнинг таклифингизни инобатга олиб хеч кайси гурухга мансуб бўлмган гурухга намзодлар, деган алохида гурух ташкил килинса яхши бўларди... Менимча тарихий шахслар хакида хам алохида гурух килсак-чи? яъни умумий бир гурухда... для разнобразия :)

Maestro
08.07.2008, 17:20
1 ойдан сунг Узбекистоннинг энг аклли кишиси ким эканлигини билиб оламиз

Энг яхши адабиёт намоёндаси
Энг яхши санъаткор
Энг яхши олим (Табиий фанлар йуналишида)
.
.
.
Энг ақллими ёки энг яхши? Чамамда буни аввалбошдан келишиб олишингиз мақсадга мувофиқ... Қолаверса, яхши инсон ҳар дом ҳам ақлли бўлавермайди...

ИМХО, унчалик ҳам асосланмаган бу каби рейтингларга унча хушим йўқ;-)). Мисол учун, ўтган йилги "Дунёдаги энг чиройли сўз" (http://turi100.net/interesting?interesting_id=1199) танловини олайлик... Туркча "Yakomoz" (ойнинг сув сатхидаги акси) сўзи биринчи, Хитойча "хулу" (хуррак) сўзи иккинчи ўринни олибди :-);
Нега бу каби танловларда бизнинг филологлар ҳам иштирок этишмайди, а?

Husen
08.07.2008, 17:24

Энг аклли - шуниси тугрирок!

Husen
08.07.2008, 17:26
Хуш, сиз нимани тавсия киласиз! Бошка иштирокчиларчи?

Менимча, хар бир суровнома иштирокчиси 10та ёки 20та шахсни(сонини аниклаштириб олиш керак) узи истаган тартибда жойлаштириб чикади. 10талик вариант кабул килинса, 1-уринга куйилган кишига 10 балл, 2-уриндаги шахсга 9 балл ва хоказо тартибда бахоланади. Кейин энг куп балл туплаганлар рейтинги тузилади.

Назаримда, мураккаблаштириб юбордик. Ягона руйхат тузилади. Форум иштирокчилари уларга овоз беришади. Энг куп овоз олган киши голиб. Шу яхши эмасми?

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 17:28
Lutfillo ака, сизнинг таклифингизни инобатга олиб хеч кайси гурухга мансуб бўлмган гурухга намзодлар, деган алохида гурух ташкил килинса яхши бўларди... Менимча тарихий шахслар хакида хам алохида гурух килсак-чи? яъни умумий бир гурухда... для разнобразия
Менимча хам тарихий шахсларга алохида овоз берсак булади. Факат овоз берилувчи шахсларнинг сонини аниклаштиришимиз керак: 10тами, 20тами...
Кимда кандай фикр бор?

Behzod Saidov
08.07.2008, 17:30
Bu reytingda ovoz berish uchun taxminan necha kishi qatnashadi? 10 15 kishing fikri bilan Oʻzbekistonning eng aqillilarini aniqlash... Undan keyin bundan nima foyda?

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 17:31
Назаримда, мураккаблаштириб юбордик. Ягона руйхат тузилади. Форум иштирокчилари уларга овоз беришади. Энг куп овоз олган киши голиб. Шу яхши эмасми?
Албатта, бу осон. Лекин ягона руйхатни тузиш учун хам хар бир иштирокчи ким учун овоз беришини аниклаш керак булади. Чунки хар ким узи билган ва истаган киши номини айтади. Фикрлар хилма-хиллиги (номзод курсатишда) юзага келиши аник.

Behzod Saidov
08.07.2008, 17:33
Назаримда, мураккаблаштириб юбордик.

Bu oson ish ham emasda!

Husen
08.07.2008, 17:33
Овоз бериш тартибини яхшиси 15 кундан кейин хал киламиз. Хозирча умумий номзодлар руйхтини тузиб олсак. Ово збериш тартибини йулга куйишда форум админстраторлари ва модераторларидан маслахат сураймиз.

Демак, номзодлар куйдиаги тартибда тавсия килинади.

Исми-шарифи - макоми, гурухи

Саид Ахмад - Ёзувчи, Узбекистон Кахрамони (Энг аклли ёзувчи)

Nigora Umarova
08.07.2008, 17:33
Менимча хам тарихий шахсларга алохида овоз берсак булади. Факат овоз берувчи шахсларнинг сонини аниклаштиришимиз керак: 10тами, 20тами...
Кимда кандай фикр бор?

Тарихий шахс деганда жамият ижтимоий хаётида урин тутган шахсни назарда тутмокдамисиз?

Behzod Saidov
08.07.2008, 17:34
Албатта, бу осон.

Manimcha aytishga oson. :) Natija esa xolis boʻlmasa kerak.

AbuMuslim
08.07.2008, 17:34
Овоз беришда юзерларнинг овози эмас, вакт ўлчови (маълум муддат ичида) берилса ... мисол учун бир ой, уч ой, беш йил : ) ва хк...

Ibrohim Djuraev
08.07.2008, 17:35
Энг аклли - шуниси тугрирок!
у холда бундай ном берилиши учун аник критерийлар булиш керак, нимага асосан энг акилли хисоблаш учун, хар холда мен Маэстрони гапларига кушиламан, тугри таъкидлаб утдилар

Maestro
08.07.2008, 17:35
Undan keyin bundan nima foyda?
Шунчаки вақтни "ўлдириш" бўлса керак;-)

Nigora Umarova
08.07.2008, 17:36
Менимча хам тарихий шахсларга алохида овоз берсак булади. Факат овоз берувчи шахсларнинг сонини аниклаштиришимиз керак: 10тами, 20тами...
Кимда кандай фикр бор?

Фикримча, унталик килган маъкулрокмикан?!..

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 17:38
Undan keyin bundan nima foyda?
Хозирча молиявий томонларини мухокама килишга улгурмадик :)

Behzod Saidov
08.07.2008, 17:39
Хозирча молиявий томонларини мухокама килишга улгурмадик

Moliyaviy tomonini nazarda tutmagandim...

Nigora Umarova
08.07.2008, 17:39
Саид Ахмад - Ёзувчи, Узбекистон Кахрамони (Энг аклли ёзувчи)

Жумла сал гализрок туюляпти
Адибларнинг хаммаси энг аклли хисобланади.

Ibrohim Djuraev
08.07.2008, 17:41
гапни очиги бу очилган мавзу менга Росиияда утказилаётган Имя России дастурини эслатиб юборди, www.nameofrussia.ru

Husen
08.07.2008, 17:41
Нахотки, Узбекистоннинг энг аклли кишиларини аниклаш ташаббуси - шунчаки эрмак, вактни "улдириш" учун уйлаб топилган машгулот деб уйласангизлар?
Шахсан, менга жуда кизик...

AbuMuslim
08.07.2008, 17:41
Бу конкурснинг ахамияти хакида бир икки оғиз сўз, яъни ниятларни аниклаштириб олсак...
1. Бу юртдошларимизга ватан, юрт учун хизмат килаётган хар бир соханинг энг зўрини танишга ёрдам килади...
2. Хизмат килаётган намзодлар хам уларга эл эътибори борлигидан кўшимча стимул олади (Ёки шундай деб умид киламиз :) )

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 17:42
Тарихий шахс деганда жамият ижтимоий хаётида урин тутган шахсни назарда тутмокдамисиз?

20 асргача булган даврда яшаган энг аклли шахслар ( хар ким узи билганича)ни назарда тутгандим. Масалан, Ал-Хоразмий, Ибн Сино...

Behzod Saidov
08.07.2008, 17:44
Жумла сал гализрок туюляпти

Menga esa imlo qoidalariga amal qilmay yozilgan hamma soʻzlar gʻaliz tuyulayapti. Nahotki oʻ,q,gʻ,h harflarini yozish shunchalik qiyi boʻsa... :(

аклли
гализрок
Узбекистон....

Husen
08.07.2008, 17:45
Саид Ахмад - Ёзувчи, Узбекистон Кахрамони (Энг аклли ёзувчи)

Жумла сал гализрок туюляпти
Адибларнинг хаммаси энг аклли хисобланади.

Булмаса, энг аклли жумласини энг кучлига алмаштирамиз... Буладими?

Maestro
08.07.2008, 17:47
Булмаса, энг аклли жумласини эг кучлмг алмаштирамиз... Буладими?
Бўлмайди! "Кучли" сўзини ҳам, "ақлли" сўзини ҳам (ёки буларнинг синонимларини) қўллаб бўлмайди. Чунки менда, дейлик "Носир Фозиловдан Оқилжон Хусанов кучлироқ ёки ақллироқ" дейишга ҳеч қандай асос ҳам, маънавий ҳуқуқ ҳам йўқ!

AbuMuslim
08.07.2008, 17:48
бошка вариантлар йўкми? Мисол учун энг салохиятли, энг севимли, энг зўри, ва хк...

Husen
08.07.2008, 17:48
Булмаса, энг аклли жумласини эг кучлмг алмаштирамиз... Буладими?
Бўлмайди!

У ҳолда ўз таклифларингизни билдиринглар

Nigora Umarova
08.07.2008, 17:50
Жумла сал гализрок туюляпти

Menga esa imlo qoidalariga amal qilmay yozilgan hamma soʻzlar gʻaliz tuyulayapti. Nahotki oʻ,q,gʻ,h harflarini yozish shunchalik qiyin boʻsa... :(

аклли
гализрок
Узбекистон....

Behzodbek!

Lotinchada bemalol g'alizroq, aqlli so'zlarini klaviaturada tera olamiz. Biroq Kirill alifbosida xohlaymizmi-yo'qmi shunday yozishga majburmiz. Sababi, monitorda harflar o'rniga turli darchalar chiqib qoladi.
Bu bizning aybimiz emas!

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 17:50
Саид Ахмад - Ёзувчи, Узбекистон Кахрамони (Энг аклли ёзувчи)

Жумла сал гализрок туюляпти
Адибларнинг хаммаси энг аклли хисобланади.

Булмаса, энг аклли жумласини эг кучлига алмаштирамиз... Буладими?

Бу ерда "энг аклли" ёки "энг кучли" деган таърифларни ишлатиш керак эмас менимча. Шундок тартиб раками, шахснинг исми ва кайси сохада фаолият юритишини ёзиш кифоя.

Husen
08.07.2008, 17:51
бошка вариантлар йўкми? Мисол учун энг салохиятли, энг севимли, энг зўри, ва хк...

Энг зур - менимча купрок шуниси мос тушади.
Келинглар, буни чузмасдан ягона тухтамга келайлик.

Nigora Umarova
08.07.2008, 17:54
Лутфулло Турсуновнинг фикрларига кушиламан. Энг зур иборасини ишлатса булмайди. Сабаби зур деб ким биландир кураш тушиб голиб чиккан инсонга нисбатан ишлатилади.

Behzod Saidov
08.07.2008, 17:54
Savol! Kim Oʻzbekistondagi hamma taniqli shaxslarning hayoti va ijodini toʻliq va yaxshi bilaman deb oʻylaydi?

Forum qatanshchilari ichida shunaqa 50 kishini aniqlab, keyin bu so'rovnomani ularning ichida oʻtkazish kerak.

Aks holda shunchaki eng mashxurlar aniqlanadi. :(

Husen
08.07.2008, 17:55
Демак, номзодлар қуйидаги тартибда тавсия этилади.

Саид Аҳмад - ёзувчи, Ўзбекистон Қаҳрамони

Ҳеч қанака гуруҳ керак эмас. Иштирокчилар сиёсатчилардан ташкари истаган номзодларни тавсия килишлари мумкин.

Maestro
08.07.2008, 17:57
Aks holda shunchaki eng mashxurlar aniqlanadi

+100! Ёки энг таниқлилари...

Erkin Kuchkarov
08.07.2008, 18:03
Узбекистоннинг энг аклли, интеллектуал кишилари
Мен ва Ефим Кушнир :)

Behzod Saidov
08.07.2008, 18:03
Lotinchada bemalol g'alizroq, aqlli so'zlarini klaviaturada tera olamiz. Biroq Kirill alifbosida xohlaymizmi-yo'qmi shunday yozishga majburmiz. Sababi, monitorda harflar o'rniga turli darchalar chiqib qoladi.
Bu bizning aybimiz emas!

Адашмасам Internet Explorer 6.0 дастуридан фойдаланаяпсиз. Firefox (http://www.mozilla-europe.org/ru/firefox/) дастурини ишлатишни тавсия қиламан. Бу борадаги ҳамма муаммоларингиз ҳал бўлади.

Ibrohim Djuraev
08.07.2008, 18:05
Ундан кура Узбекистоннинг ёркин сиймолари деб аталсачи?
энг кушимчаси асосан бурттириб этиладиган нарса

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 18:06
Savol! Kim Oʻzbekistondagi hamma taniqli shaxslarning hayoti va ijodini toʻliq va yaxshi bilaman deb oʻylaydi? Forum qatanshchilari ichida shunaqa 50 kishini aniqlab, keyin bu so'rovnomani ularning ichida oʻtkazish kerak. Aks holda shunchaki eng mashxurlar aniqlanadi.
Менимча, бу борада хар кимнинг уз фикри бор. Ким кимга овоз берса, демак уша шахсни у энг аклли деб хисоблайди. Бунинг хеч ажабланарли жихати йук. Машхурлик хам акллиликнинг бир белгиси. Масалан, Абдулла Кодирий биз учун хам машхур, хам аклли (хеч шубхасиз) инсон.
Лекин юфорумдагилар, масалан Юлдуз Усмонова машхур булгани учун уни ушбу руйхатда юкори уринга куйишмаса керак, хар холда :)

Maestro
08.07.2008, 18:15
Масалан, Абдулла Кодирий биз учун хам машхур, хам аклли (хеч шубхасиз) инсон.
Лекин юфорумдагилар, масалан Юлдуз Усмонова машхур булгани учун уни ушбу руйхатда юкори уринга куйишмаса керак, хар холда
Ие, "йўналишлар" бўлмайдими? Унда қайси критерийлар бўйича овоз берамоқчисизлар? Ақлилигими, машҳурлигими, ёрқин сиймолигими, кучлилигими...? Ёки, шунчаки, "менга ёққанлиги" учунми? Танловда қандайдир мезон бўлиши керак-ку ахир?

Husen
08.07.2008, 18:18
Хурматли форрумдошлар озгина таваккалчиликни хам билиш керак-да...
Дунёда хамма нарса нисбий, тугри, барибир энг аклли одам, энг инттелекутал шахсни аниклашда 100 % адолатли натижаларни кулга кирита олмаслигимиз мумкин. Лекин, биринчи бора ташкил киляпмиз. Тажриба орттирамиз. Кейинги гал эхтимол, яна-да такомиллашган холда ушбу ишни ташкил килармиз..

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 18:23
Ие, "йўналишлар" бўлмайдими? Унда қайси критерийлар бўйича овоз берамоқчисизлар? Ақлилигими, машҳурлигими, ёрқин сиймолигими, кучлилигими...? Ёки, шунчаки, "менга ёққанлиги" учунми? Танловда қандайдир мезон бўлиши керак-ку ахир?
Асосий мезон бу - Сизнинг кимни энг аклли шахс деб хисоблашингиз. Шу мезон буйича руйхат тузиб чикасиз...
Бу менинг фикрим холос. Агар йуналишларга булиб чиксак, юкорида айтилганидек, хам чалкашлик келиб чикади, хам айрим соха вакиллари четда колиб кетади. Агар сиз узингизга маъкул деб топган критерийлар булса мархамат. Фикрлашишдан кочмаймиз.

Maestro
08.07.2008, 18:24
Кичкиналигимда болалар билан " Брюс Ли, Арнольд, Сталлоне, Чак Норрис, Янг, Али бир-бири билан уришса, ким ғолиб бўлади?" деб соатлаб бахслашардик ;-)...

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 18:28
Кичкиналигимда болалар билан " Брюс Ли, Арнольд, Сталлоне, Чак Норрис, Янг, Али бир-бири билан уришса, ким ғолиб бўлади?" деб соатлаб бахслашардик ;-)...

Хар холда хозир кичкина бола эмассиз-ку :)

Maestro
08.07.2008, 18:30
Асосий мезон бу - Сизнинг кимни энг аклли шахс деб хисоблашингиз. Шу мезон буйича руйхат тузиб чикасиз...
Мен "пас"... Чунки, кимнидир кимдандир ақлли ҳисоблашга (яъни, рейтингдаги бошқаларни унга нисбатан ақлсизроқ ҳисоблашга) менда ҳеч қандай маънавий ҳуқуқ йўқ! Аввал ўзим сал аққлироқ бўлиб олай, кейин бир гап бўлар...
Агар ижозат берсанглар, мен мазкур танловнинг оппоненти бўлсам? Вақти-вақти билан тажанглигим тутиб, жавраб тураман;-).
Агар танлов юқори савияда эсон-омон якунига етса, битта "қулинг ўргилсин" чойхона палов мендан! Чин дилдан бир ҳангомалашамиз ;-).

Lutfillo Tursunov
08.07.2008, 18:46
Агар танлов юқори савияда эсон-омон якунига етса, битта "қулинг ўргилсин" чойхона палов мендан!

Behzod Saidov: нима фойдаси бор деганди. Мана хеч булмаса, чойхона палов ейдиган булдик :)

Масалага жиддий ёндошганда, мени бу овоз бериш натижалари кизиктиряпти. Бу (юфорумчиларнинг овози) хеч нарсани хал килмайди. Лекин барибир, беш-олтита одамнинг бир жойда жамланиб, бугун кимни энг аклли деб хисоблашини билдиришининг узи осон иш эмас. Бундан уйлайманки, юкори уринни олган ёки пастрокда жой олган уламою алломаларимиз хафа булишмайди. Хар холда биз уларнинг истеъдодларига камтарона, кулимиздан келганича бахо беряпмиз, холос... Хуллас, нима булганда хам овоз берилиши тарафдориман.

Husen
09.07.2008, 08:02
Хурматли иштирокчилар, номзодларни тавсия килиш жараёнини очик деб эълон киламиз.

Номзодларни тавсия килишнинг сунгги муддати - 25 июль
(Дам олиш кунларидан ташкари 15 иш кунини инобатга олган холда)

Husen
09.07.2008, 09:07
Рустам Қосимжонов (http://www.peoples.ru/sport/chees_player/rustam_qosimjonov/index.html) - шахмат буйича Жаҳон чемпиони
Тўхтамурод Жумаев (http://qorakul1.zn.uz/toxtamurod-jumayev) – Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори
Рустам Саъдиев (http://shov-shuv.uz/?p=news&i=2&s=77) – кинорежиссёр
Миржалол Қосимов (http://ru.wikipedia.org/wiki/Мирджалол_Кушакович_Касымов) – футбол ўйинчиси, мураббий
Руслан Чагаев (http://ru.wikipedia.org/wiki/Руслан_Чагаев) – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони
Абдумажид Пўлатов (http://uzmu.zn.uz/151#more-151) – лингвист, ЎзМУ профессори

Ozoda Umarova
09.07.2008, 09:52
Миржалол Қосимов (http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9C%D0%B8%D1%80%D0%B4%D0%B6%D0%B0%D0%BB%D0%BE%D 0%BB_%D0%9A%D1%83%D1%88%D0%B0%D0%BA%D0%BE%D0%B2%D0 %B8%D1%87_%D0%9A%D0%B0%D1%81%D1%8B%D0%BC%D0%BE%D0% B2) – футбол ўйинчиси, мураббий
Руслан Чагаев (http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A0%D1%83%D1%81%D0%BB%D0%B0%D0%BD_%D0%A7%D0%B0% D0%B3%D0%B0%D0%B5%D0%B2) – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони

Асосий мезон бу - Сизнинг кимни энг аклли шахс деб хисоблашингиз. Шу мезон буйича руйхат тузиб чикасиз...

Энг аклли кишилар сарасига юкорида курсатилган номзодларни кушилиши нотугри деб уйлайман, энг таникли инсонлар каби критерий билан бахоланса унда ушбу номзодларни кушиш мумкин.

Umid A’lamov
09.07.2008, 09:54
Ўткир Хошимов - ёзувчи

Umid A’lamov
09.07.2008, 09:56

Қосимов ҳар доим аққли (!) ўйин кўрсатган, у тўғри қўшилган :)

Nigora Umarova
09.07.2008, 10:51
Mahmudxo'ja Behbudiy- jadid, yangi ta'lim tizimini isloh qilishga hissa qo'shgan
Abdurauf Fitrat- birinchi o'zbek professori, jadid.
Cho'lpon- shoir, jadid.
Abdulla Qodiriy-o'zbek romanchiligining asoschisi.
Ubaydulla Xo'jayev - birinchi o'zbek advokati
Fayzulla Xo'jayev- siyosatchi, yosh buxoroliklar harakatining yo'lboshchisi, Buxoro amirining tuzumiga qarshi borgan.
Oybek- yozuvchi
Abdulla Qahhor- yozuvchi
Ibrohim Mo'minov- tarixchi, akademik
Habib Abdullayev- akademik, geolog
Vosil Qobulov- kibernetik olim, akademik
Mazluma Asqarova- professor, lingvist, o'zbek sintaksisini ishlab chiqqan.
Xadicha Sulaymonova- birinchi o'zbek huquqshunos olimasi
Zulfiya Isroilova- shoira.
Ga'ybulloh as-Salom- o'zbek tarjimachilik maktabini yaratgan olim, professor.
Yahyo G'ulomov- tarichi olim, akademik.
Yunus Rajabiy- musiqashunos, akademik.
Sulaymon Xo'jayev
- o'zbek kinomatagrafiyasining asoschilari
Nabi G'aniyev
Shayx Zivovuddinxon eshon Boboxon- sobiq sovet ittifoqi tuzumi davrida O'rta Osiyo musulmonlar mahkamasining muftiysi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Shuhrat- yozuvchi
Hamid Sulaymon- A. Navoiy ijodini o'rganish bo'yicha chet ellarga borib Navoiy qo'lyozmalarini o'rgangan professor.
Pirimqul Qodirov- yozuvchi
O'ktam Oripov- professor, jarroh
Oqilxon Sharafiddinov- o'zbek alifbosini tuzgan pedagog. O'quvchilar u tuzgan alifbedan 50-yildan to 1988- yilgacha foydalanishgan.
Ozod Sharafiddinov- professor, adabiyotshunos olim.
Shavkat Rahmon- shoir, o'zbek- O'sh voqeasini bostirishda ishtirok etgan.
Usmon Azim- shoir
O'tkir Hoshimov- yozuvchi
Tog'ay Murod- o'zbeklar ishini asarlarida yoritib berish uchun o'zi bevosita bu jarayonlarda qatnashgan, "Otamdan qolgan dalalar" asarining muallifi< Ernest Seton Tompson asarlarini o'zbek tiliga tarjima qilgan.
Muhammad Yusuf- shoir.
Tohir Malik- yozuvchi.

Husen
09.07.2008, 11:27
O'tkir Hoshimov- yozuvchi

Такрорланиш бўлмасин, илтимос!

Mate
09.07.2008, 11:28
Manimcha eng aqlli va eng intellektual insonlarni tanlashdan chetga chiqib ketilyapti. O'sha ilk nashr etilgan maqolaga ham yana 100 lab 1000 lab odamlarni qo'shish mumkin edi. Lekin baribir turli chagarlar asosida cheklangan insolnlar tanlab olingan.
Eng aqlli, eng intellektual ro'yhatta fizik kuchga asoslangan sportchilar nima qiladi!? Ular aqlli, intellektual bolishi mumkin. Ammo, ENG emas!
Shaxmat kabi sohalar kirar... ammo futbol, boks...
Kimnidir sevimli shoiri yoki sevimli yozuvchisi bo'lsa bu o'sha odam ro'yhattan joy egallashi kerak deganimas.

Nigora Umarova
09.07.2008, 11:36
O'tkir Hoshimov- yozuvchi

Такрорланиш бўлмасин, илтимос!

Hamma o'z nuqtai nazaridan fikr bildiradi deb o'ylabman

Nigora Umarova
09.07.2008, 11:38
Kimnidir sevimli shoiri yoki sevimli yozuvchisi bo'lsa bu o'sha odam ro'yhattan joy egallashi kerak deganimas.

Bu yerda sevimli shoiri yoki yozuvchisi nuqtai nazaridan emas, haq so'zni aytishdan cho'chimagan va xalqi uchun kerak bo'lsa jonini fido qilishlik yuzasidan yondashildi.

Husen
09.07.2008, 11:40
O'tkir Hoshimov- yozuvchi

Такрорланиш бўлмасин, илтимос!

Hamma o'z nuqtai nazaridan fikr bildiradi deb o'ylabman

Ягона руйхат тузиш жараёнида чалкашликлар булмаслиги учун бир иштирокчи тавсия килган номзодни иккинчи шитирокчи тавсия килмагани маъкул. Бу эса иштирокчиларни аввалги номзодлар билан танишиб чикишига хам туртки булади. Акс холда, биласиз-ку, бир номзод кайта-кайта тавсия этилиши мумкин...

Nigora Umarova
09.07.2008, 11:44

Husen Tangriyev!
Bir nomzodning ikki marta ko'rsatilishi shu nomzodning reytingini belgilamaydimi?

Husen
09.07.2008, 11:50

Йўқ, ҳозир биз номзодларнинг рўйхатини тузиб чиқамиз, холос. 25 июлдан кейингина маслхатлашиб овоз бериш тартибини йўлга қўямиз. Ҳозир шунчаки, мазкур суровномада иштирок этадиган номзодларни аниклаштиряпмиз, холос.

Nigora Umarova
09.07.2008, 12:03

Hay'at a'zolarini tuzib chiqdingizmi?

Husen
09.07.2008, 12:10
Тилак Жўра – шоир, таржима назарияси бўйича олим
Жамила Шермуҳаммедова – социлог, психолог, таниқли олима
Мирзакарим Норбеков – психология, тиббиёт, педагогика жами 3та фанлар буйича доктор, профессор

Nigora Umarova
09.07.2008, 12:12
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Шайх, Ислом олими

Husan o'zingiz ham nomzodni takrorlabsiz-ku?

Husen
09.07.2008, 12:13
Йўқ, ҳозир биз номзодларнинг рўйхатини тузиб чиқамиз, холос. 25 июлдан кейингина маслхатлашиб овоз бериш тартибини йўлга қўямиз. Ҳозир шунчаки, мазкур суровномада иштирок этадиган номзодларни аниклаштиряпмиз, холос.

Hay'at a'zolarini tuzib chiqdingizmi?

Канака хайъат? Тушунтира олмадим шекилли. Овоз бериш жараёнида барча иштирокчилар катнашади. Хар ким узига маъкул номзодга овоз беради. Бу жараёнлар 25 июлдан кейин амалга оширилади. Энг куп овоз олган номзод уз-узидан голиб саналади.

Husen
09.07.2008, 12:15
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Шайх, Ислом олими
Тилак Жўра – шоир, таржима назарияси бўйича олим
Жамила Шермуҳаммедова – социлог, психолог, таниқли олима
Мирзакарим Норбеков – психология, тиббиёт, педагогика жами 3та фанлар буйича доктор, профессор

Husan o'zingiz ham nomzodni takrorlabsiz-ku?

Узр сурайман, тузатиб куйдим.

AbuMuslim
09.07.2008, 13:20
Husan рўйхатга киритилган намзодларнинг ягона спискасини янгилаб туринг... мисол учун мана 9 июлга келиб мана булар намзод дегандай + спискасини.... такрор ва ортикча машшакатнинг олдини олади...

Husen
09.07.2008, 13:39

Хар куни кун охирида руйхатни такдим этиб тураман.

Husen
09.07.2008, 18:23
Демак, 9 июль кун давомида тавсия этилган номзодлар - жами 42 нафар!

Рустам Қосимжонов - шахмат буйича Жаҳон чемпиони
Тўхтамурод Жумаев – Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори
Рустам Саъдиев – кинорежиссёр
Миржалол Қосимов – футбол ўйинчиси, мураббий
Руслан Чагаев – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони
Абдумажид Пўлатов – лингвист, ЎзМУ профессори
Ўткир Хошимов – ёзувчи
Маҳмудхўжа Беҳбудий – жадид, янги таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳисса қўшган
Абдурауф Фитрат – биринчи ўзбек профессори, жадид
Чўлпон – шоир, жадид
Абдулла Қодирий – ўзбек романчилигининг асосчиси
Убайдулла Хўжаев – биринчи ўзбек адвокати
Файзулло Хўжаев – “Ёш бухороликлар” харакатининг йўлбошчиси, сиёсатчи, Бухоро амирининг тузумига қарши борган.
Ойбек – ёзувчи
Абдулла Қаҳҳор – ёзувчи
Иброҳим Мўминов – тарихчи, академик
Хабиб Абдуллаев – академик, геолог
Восил Қобилов – кибернетик олим, академик
Мазлума Асқарова – лингвист, профессор, ўзбек синтаксисини ишлаб чиққан.
Ҳадича Сулаймонова – биринчи ўзбек ҳуқуқшунос олимаси
Зулфия Исроилова - шоира
Ғайбуллоҳ ас-Салом – ўзбек таржимачилик мактабини яратган олим, профессор
Яҳё Ғуломов – тарихчи олим, академик
Юнус Ражабий – мусиқашунос, академик
Сулаймон Хўжаев – ўзбек киноматографиясининг асосчиси
Наби Ғаниев – илк ўзбек кинорежиссёрларидан
Шайх Зиёвуддин эшон Бобохон – Собиқ Иттифоқ тузуми даврида Ўрта Осиё мусулмонлар маҳкамасининг муфтийси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Ислом уламоси
Шухрат – ёзувчи
Ҳамид Сулаймон – Навоийшунос олим, чет элларда Навоий қўлёзмаларини ўрганган профессор
Пириқулов Қодиров – ёзувчи
Ўктам Орипов – профессор, жарроҳ
Оқилхон Шарофуддинов – педагог, 1950-1988 йилларда амалда бўлган ўзбек алифбоси муаллифи.
Озод Шарофиддинов – профессор. Адабиётшунос олим
Шавкат Раҳмон – шоир, Ўш фожеаларини бостиришда иштирок этган.
Усмон Азим – шоир
Тоғай Мурод – ёзувчи, “Ўзбеклар иши” бўйича махкамаларда бевости иштирок этган, Э.С.Томпсон асарларининг таржимони
Муҳаммад Юсуф – шоир
Тоҳир Малик – ёзувчи
Тилак Жўра – шоир, таржима назарияси бўйича олим
Жамила Шермуҳаммедова – социлог, психолог, таниқли олима
Мирзакарим Норбеков – психология, тиббиёт, педагогика жами 3та фанлар буйича доктор, профессор

Husen
10.07.2008, 10:23
Мавзуга оид хабар:
Россияда "Россия тарихида ёрқин из қолдирган инсонлар. Тарихий танлов - 2008" лойиҳаси асосида ўтказилган интернет-сўров натижаларига кўра, Иосиф Сталин 156 минг овоз билан ҳамма таниқли шахслардан илгари кетмоқда. Сўров иштирокчиларидан 90 мингтасининг овозини қўлга киритишга муваффақ бўлган Владимир Ильич Ленин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Таниқли хонанда Владимир Висоцкий эса, ҳозирча 128 минг овоз билан иккинчи ўринда бормоқда.

Сўров "Россия" телеканали, Россия Фанлар Академиясининг Тарих институти ва "Ижтимоий фикр" жамғармаси томонидан олиб борилмоқда. Сўровнинг иккинчи босқичида иштирок этаётган россияликларнинг сони бир миллиондан ортган. Иштирокчиларнинг овозлари билан сўровнинг биринчи босқичида РФА Тарих институти томонидан танлаб олинган 500 номзоддан элликтаси қолган.

Уларнинг орасида 15 сиёсий раҳбар, яна шунча сондаги ёзувчи ва маданият арбоблари, 7 та қумондон, 6 нафар олим, 5 сиёсий, ижтимоий ва диний фаол, шунингдек, фазони илк бор забт этган фазогир Юрий Гагарин, таниқли дарвозабон Лев Яшин ва афсонавий қаҳрамон Илья Муромецларнинг борликлари айтилмоқда.

Россиянинг собиқ президенти марҳум Борис Ельцинга ҳозирча 44 минг, таниқли олим Андрей Сахаровга эса, 15.5 минг овоз берилган.

Канийди бизнинг суровнома хам шу кадар оммавий тус олса?

Ibrohim Djuraev
10.07.2008, 10:27
Мавзуга оид хабар:

аввал таъкидлаб утган эдим

гапни очиги бу очилган мавзу менга Росиияда утказилаётган Имя России дастурини эслатиб юборди, www.nameofrussia.ru

Ravshan Alimukhamedov
10.07.2008, 10:31
так кстати лидирует Сталин, Ленин и Высоцкий

Husen
10.07.2008, 10:32
аввал таъкидлаб утган эдим

тўғри, мен эса шунчаки, хабар тарзида ва ўзбекчасини жойлаштиришга ҳаракат қилдим, холос.

Rustam Khamidov
10.07.2008, 10:38
А Комил Ярматов, считается узбекским или нет?

AbuMuslim
10.07.2008, 11:12
Биз хам рўйхатни аниклаштириб олсак, овоз беришни бир нечта сайт ва форум оркали ташкил килсак... аудитория кенгайди...

Nigora Umarova
10.07.2008, 14:28
А Комил Ярматов, считается узбекским или нет?

Камил Ярматов- узбекский кинорежиссёр

Nigora Umarova
10.07.2008, 14:33
Шоислом Шомухаммедов- халкаро Фирдавсий мукофатининг совриндори, "Шохнома" асарини узбек тилига угирган таржимон.
Тошмухаммад Саримсоков- математик олим

Rustam Khamidov
10.07.2008, 15:08
Камил Ярматов- узбекский кинорежиссёр
Мне известно, кто такой Камил Ярматов, его биография и творчество. Надеялся увидеть его в списке, который здесь публикуется, но не заметил.

Umid A’lamov
10.07.2008, 16:05
Комил Ёрматов - кинорежиссер
Шухрат Аббасов - кинорежиссер
Раззоқ Хамроев - актер
Хамза Умаров - актер

Husen
10.07.2008, 18:05
Собир Раҳимов - биринчи ўзбек генерали
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи
Чингиз Ахмаров - Рассом
Зулфикор Мусоков - кинорежиссёр
Юсуф Розиков - кинорежиссёр
Шароф Рашидов - давлат арбоби, ёзувчи
Усмон Носир - шоир
Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири, Швейцария банкининг илк узбек мижози
Зайнаб Садриева - актриса
Лутфихоним Саримсокова - кино йўналишида маълумоти бўлмасада, минглаб мухлислар орттирган актриса
Тамарахоним - фронтда хизмат қилган кўшикчи ва раққоса
Ботир Зокиров - Парижнинг машҳур концерт залларида биттагина ўпкаси билан яккахон концерт берган хонанда, ўзбек эстрадасининг асосчиларидан.
Дадахон Ёқубов - Собиқ Иттифоқ даврида "Наврўз"ни ёқлаб чиққан тележурналист
Собиржон ҳожи Ёқубов - "Ҳуррият" газетаси мухбири, ҳалқаро сиёсий воқеаларни ёритишга ихтисослашган журналист.Ўзбекистонда 22 ёшида ҳаж сафарига чиққан энг ёш ҳожилардан.

Husen
10.07.2008, 18:10
Демак, 10 июль холатига кура номзодлар руйхати 62 кишидан иборат булди.

Рустам Қосимжонов - шахмат буйича Жаҳон чемпиони
Тўхтамурод Жумаев – Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори
Рустам Саъдиев – кинорежиссёр
Миржалол Қосимов – футбол ўйинчиси, мураббий
Руслан Чагаев – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони
Абдумажид Пўлатов – лингвист, ЎзМУ профессори
Ўткир Хошимов – ёзувчи
Маҳмудхўжа Беҳбудий – жадид, янги таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳисса қўшган
Абдурауф Фитрат – биринчи ўзбек профессори, жадид
Чўлпон – шоир, жадид
Абдулла Қодирий – ўзбек романчилигининг асосчиси
Убайдулла Хўжаев – биринчи ўзбек адвокати
Файзулло Хўжаев – “Ёш бухороликлар” харакатининг йўлбошчиси, сиёсатчи, Бухоро амирининг тузумига қарши борган.
Ойбек – ёзувчи
Абдулла Қаҳҳор – ёзувчи
Иброҳим Мўминов – тарихчи, академик
Хабиб Абдуллаев – академик, геолог
Восил Қобилов – кибернетик олим, академик
Мазлума Асқарова – лингвист, профессор, ўзбек синтаксисини ишлаб чиққан.
Ҳадича Сулаймонова – биринчи ўзбек ҳуқуқшунос олимаси
Зулфия Исроилова - шоира
Ғайбуллоҳ ас-Салом – ўзбек таржимачилик мактабини яратган олим, профессор
Яҳё Ғуломов – тарихчи олим, академик
Юнус Ражабий – мусиқашунос, академик
Сулаймон Хўжаев – ўзбек киноматографиясининг асосчиси
Наби Ғаниев – илк ўзбек кинорежиссёрларидан
Шайх Зиёвуддин эшон Бобохон – Собиқ Иттифоқ тузуми даврида Ўрта Осиё мусулмонлар маҳкамасининг муфтийси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Ислом уламоси
Шухрат – ёзувчи
Ҳамид Сулаймон – Навоийшунос олим, чет элларда Навоий қўлёзмаларини ўрганган профессор
Пириқулов Қодиров – ёзувчи
Ўктам Орипов – профессор, жарроҳ
Оқилхон Шарофуддинов – педагог, 1950-1988 йилларда амалда бўлган ўзбек алифбоси муаллифи.
Озод Шарофиддинов – профессор. Адабиётшунос олим
Шавкат Раҳмон – шоир, Ўш фожеаларини бостиришда иштирок этган.
Усмон Азим – шоир
Тоғай Мурод – ёзувчи, “Ўзбеклар иши” бўйича махкамаларда бевости иштирок этган, Э.С.Томпсон асарларининг таржимони
Муҳаммад Юсуф – шоир
Тоҳир Малик – ёзувчи
Тилак Жўра – шоир, таржима назарияси бўйича олим
Жамила Шермуҳаммедова – социлог, психолог, таниқли олима
Мирзакарим Норбеков – психология, тиббиёт, педагогика жами 3та фанлар буйича доктор, профессор
Шоислом Шомухаммедов- халкаро Фирдавсий мукофатининг совриндори, "Шохнома" асарини узбек тилига угирган таржимон.
Тошмухаммад Саримсоков- математик олим
Комил Ёрматов – кинорежиссёр
Шухрат Аббосов - кинорежиссёр
Раззоқ Хамроев - актёр
Хамза Умаров – актёр
Собир Раҳимов - биринчи ўзбек генерали
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи
Чингиз Ахмаров - Рассом
Зулфикор Мусоков - кинорежиссёр
Юсуф Розиков - кинорежиссёр
Шароф Рашидов - давлат арбоби, ёзувчи
Усмон Носир - шоир
Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири, Швейцария банкининг илк узбек мижози
Зайнаб Садриева - актриса
Лутфихоним Саримсокова - кино йўналишида маълумоти бўлмасада, минглаб мухлислар орттирган актриса
Тамарахоним - фронтда хизмат қилган кўшикчи ва раққоса
Ботир Зокиров - Парижнинг машҳур концерт залларида биттагина ўпкаси билан яккахон концерт берган хонанда, ўзбек эстрадасининг асосчиларидан.
Дадахон Ёқубов - Собиқ Иттифоқ даврида "Наврўз"ни ёқлаб чиққан тележурналист
Собиржон ҳожи Ёқубов - "Ҳуррият" газетаси мухбири, ҳалқаро сиёсий воқеаларни ёритишга ихтисослашган журналист. Ўзбекистонда 22 ёшида ҳаж сафарига чиққан энг ёш ҳожилардан.

AbuMuslim
10.07.2008, 18:39
Олитинхонтўра Тарозий - Ислом олими
Алихонтўра Соғуний - Ислом олими
Чустий - шоир
Хамид Зиёев - тарихчи олим
Бўривой Ахмедов - тарихчи олим

AbuMuslim
10.07.2008, 18:41
Хайрулла Хамидов - журналист : )

Sparc
11.07.2008, 11:48
Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири, Швейцария банкининг илк узбек мижози

Узбекистоннинг "энг аклли, интеллектуал кишилари" ичига ушбу арбоб қайси хизматлари учун киритиляпти ? Наҳотки Швейцария банкининг илк узбек мижози булгани учун, ёки амир бўлгани учунми ?

Nigora Umarova
11.07.2008, 12:02

Амир Олимхоннинг бу руйхатга кушилишига каршиман. Сабаби уз халки- Бухоро халкини кон какшатган. Жадидлар харакатига карши борган. 1920 йилларда халкини кийин вазиятда ташлаб Афгонистонга кочиб кетган. Мангитлар сулоласи хазинасининг олтинларини бир кисмини кайсидир тогнинг горига яширган ва бу карвондаги инсонларни хаммасини йук килиб юборган. Халкини эмас, узини уйлаган шахс.

Sparc
11.07.2008, 13:17
Олимхон хақида тассаввур қилиш учун Маҳмудхўжа Бехбудий, Фитрат, Айнийларни асарларини ўқиш лозим. Олимхон 1919 йилда Бехбудийни Шахрисабздан туттириб келиб, уни қатл қилган.

Nigora Umarova
11.07.2008, 13:28

Килган ишларидан умрининг сунгги йилларида (1944 йилда вафот этган) пушаймон булган. Хаттоки юртини согиниб йиглайверганидан кузлари кур булиб колган, дейишади.
Бехбудийнинг котиллигига келсак, бундан икки-уч йил олдин "Бехбудийнинг котили амир Олимхонми?!" деган илмий маколада амир Бехбудийнинг котили эмаслиги хакида ва алокадормаслиги хакида илмий версияни укигандим.
Амирни алданиб колган инсон тисолида кураман, закий инсон эса хеч качон алданмайди.
Амир Олимхон хакида Евгений Берёзиковнинг "Заргар кутиси" китобида "Амир Олимхоннинг олтинлари" илмий маколасида, Амир Олимхон узи Афгонистонда ёзган "Бухоро халкининг таланиши", Аскад Мухторнинг " Бухоронинг жин кучалари", Гафур Гуломнинг "Нетай" хикоясида маълумотлар берилган.
Ягона килган фойдали иши "Ситораи Мохи Хосса" ёдгорлик мажмуасини курдирганлигида деб биламан.

Sparc
11.07.2008, 14:31
Амирни алданиб колган инсон тисолида кураман...

Қизиқ, нимадан алданиб қолган ёки ким уни алдаган ?

У ва у каби хону амирлар алданганига ишонмайман, улар нима иш қилаётгани, халқининг аҳволи, турмуш даражаси, кундалик кун кечириши ҳақида жуда яхши тасаввурга эга бўлган, маърифат, дунёвий таълимни, халқнинг онгини ўстиришни сариқ чақага ҳам олмаган, бу ҳақида ўйламаган ҳам. Чунки оми, қолоқ, жаҳолат ботқоғига ботган оммани бошқариш осонроқ. Шу каби арбоблар туфайли юртимиз уз юз йил давомида рўшнолик кўрмай, илм, маданият ривожланмай яшади.

Nigora Umarova
11.07.2008, 14:38

Ёнидаги амалдорлар мактовлар оркали амирнинг калб кузини кур килишган. Инсон мактовларга ишониб яшаса куп нарсани йукотади. Амир Олимхон - мактовларга алданган шахс.

Амирни Узбекистоннинг энг аклли кишилари руйхатига кушамизми?

AbuMuslim
11.07.2008, 14:43
Амирни кўшса бўлади, аммо мен у кишига овоз бермаган бўлардим...

Nigora Umarova
11.07.2008, 14:50
Амирни кўшса бўлади, аммо мен у кишига овоз бермаган бўлардим...

Мен хам овоз бермайман. Шахс сифатида ибрат олгулик жихати йуклиги учун.

Sparc
11.07.2008, 15:27
Амирни Узбекистоннинг энг аклли кишилари руйхатига кушамизми?

http://www.ozodi.org/content/Article/1108664.html

«Охирин васиятнома. Шаҳри Кобул. Афғонистон. Агар дар ҳар куҷои ин ҷаҳон вафот шавам, ворисонам маро ба таври амонат ба хок биспоранд. Вақте ки ватанам Бухорои Шариф аз чанги русҳои болшевик озод ва истиқлолияти худро ҳосил намуд, маро аз хок кашида, ҷасадамро ба ватанам баранд ва дубора ба хок биспоранд»
амир охирги васиятида Бухоро рус большевикларидан озод бўлганидан сўнг мени ўша ерда кўминг деган экан. Юқоридаги мақолада амирни қаерда кўмиш керак дагвн мавзуда (Ўзбекистонда ёки Тожикистонда) анча фикрлар берилибди. Тожик олимлари амир манғитлардан бўлганини рўкач қилиб, уни Тожикистонда кўмишга қарши эканлар.

Як шахсияти хеле беистеъдод ва тасодуфӣ буд. Ӯву гузаштагонаш Аҳмади Донишро, ки ба ислоҳоти ҷиддии давлатдорӣ даъват мекард, на фақат нафаҳмиданд, балки ақлашон ба ҳеҷ ягон ислоҳот намерасид. Бехирадии Олимхон ба заволи кишварҳои мустақили Осиёи Марказӣ овард.

Аимр Олимхон юз йил ўтиб янги авлод уни "энг аклли, интеллектуал киши"
лардан бири деб билишини хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак.

Nigora Umarova
11.07.2008, 15:34

Маълумот учун рахмат. Узбек халкида кадимдан 100та уруг булганлигини хисобга олсакж хакикатдан хам халкимизда мангит уруги булган. Нима булганда хам узбек халкининг фарзанди.

Беш кул баробар булмаганидек, кимдир халкнинг номига шону шавкат ва яна кимдир эса иснод олиб келган.
Майли буни мухокама килиш бизга эмас. Хамма нарсанинг ажрини Узи берсин.

Husen
11.07.2008, 15:41
Шахсий фикрим шуки, Амир ниҳоятда ақлли шахс бўлган. Фақат, уни эзгу мақсадларда ишлатмаган. Биргина Мохи Хоса фикримизнинг ёрқин исботи, биргина шу меъроси учун ҳам уни қадрлашга мажбурмиз. Кейин, Швейцария банкидан фойдаланиш нияти ҳам унинг ақллилигидан далолат эмасми? Амир Олимхон қаламига мансуб автобиографик асарни (афсус, хозир номи эсимдан чикиб колди) ўқиб чиқишни тавсия қилардим. Шундан сўнг, унинг унчалик ҳам жоҳил, билимсиз ва оми инсон эмаслигига гувох буласиз. Майли, кимдир овоз берар, кимдир йўқ. Лекин, рўйхатда қолгани маъқул.

Maestro
11.07.2008, 16:02
Иштирокчилар сиёсатчилардан ташкари истаган номзодларни тавсия килишлари мумкин.

Демак, 10 июль холатига кура номзодлар руйхати 62 кишидан иборат булди.

Файзулло Хўжаев – “Ёш бухороликлар” харакатининг йўлбошчиси, сиёсатчи, Бухоро амирининг тузумига қарши борган.
Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири,

Қизиқ, курашнинг қарама-қарши тарафида бўлганларнинг иккиси ҳам рўйхатдами?

Умуман олганда, сиёсатчилар билан бир қаторда давлат арбоблари ҳам иштирок этмаслиги мақсадга мувофиқ... Ёки Амир Темурни ҳам рўйхатга қўшиш керак. Бошидан аниқлаб олингларда энди....

Sparc
11.07.2008, 16:09
Шахсий фикрим шуки, Амир ниҳоятда ақлли шахс бўлган. Фақат, уни эзгу мақсадларда ишлатмаган. Биргина Мохи Хоса фикримизнинг ёрқин исботи, биргина шу меъроси учун ҳам уни қадрлашга мажбурмиз.
Эхтимол сиз мажбурдирсиз, мен мажбур эмасман.

Кейин, Швейцария банкидан фойдаланиш нияти ҳам унинг ақллилигидан далолат эмасми?
келинг бўлмаса, давлатни, халқни энг кўп ўмарган ўғриларни ҳам Ўзбекистоннинг интеллектуал кишиларига қўшайлик, ахир шунча ўмариш ҳам ҳар кимнинг қўлидан келавермайди...

Амир Олимхон қаламига мансуб автобиографик асарни (афсус, хозир номи эсимдан чикиб колди) ўқиб чиқишни тавсия қилардим. Шундан сўнг, унинг унчалик ҳам жоҳил, билимсиз ва оми инсон эмаслигига гувох буласиз. Майли, кимдир овоз берар, кимдир йўқ. Лекин, рўйхатда қолгани маъқул.
Қўпол чиқса ҳам айтишга мажбурман, манқурт деганда Чингиз Айтматов ўз тарихини, удумларини унутган шахсларни кўзда тутганди, энди назаримда ўз тарихини идеаллаштириш, қонхўр шахсларни улуғлашга интилувчилар учун "тескари манқуртчилик" тушунчасини киритиш лозим.

Nigora Umarova
11.07.2008, 16:26
Хурматли форумдошлар!
Ушбу мавзуда халкимизнинг XX асрдаги маънавий бой, интеллектуал салохиятли шахсларини аниклаётган эканмиз, бу халкимизга хам берилаётган бахо эканлигини ёдимиздан чикармайлик.

Husen
11.07.2008, 16:41
Ҳурматли форумдошлар, рўйхатга сиз умуман тасаввур қилмаган шахсларнинг тушиб қолиши бор гап. Рўйхатга кимдир номзодни тавсия қилса, бу албатта ўшани қўллаб-қувватлар экан-да деган хулосага бормаслик керак. Мақсадимиз оддий, сўровномада ҳеч ким назардан четда қолиб кетмаслигини истаяпмиз, холос. Овоз бериш жараёнларида эса ҳаммаси ҳал бўлади. Демак, номзодларнинг тавсия қилиниши - тавсия қилган одам томонидан уларнинг қўллаб қувватланишини изоҳламайди.
Шахсан, мен Амир Олимхонга овоз бермаслигим мумкин. Лекин, сўровномада иштирок этишга унинг ҳаққи бор. "Бухоро халкининг хасрати тарихи" номли автобиографик асари ва "Мохи Хоса" бетакрор ансамбилини яратгани учун.
Амир Темур хакидаги фикрга жавобан эса - у тарихий шахс.

Ф.Хўжаев хакида эса уни тавсия килган иштирокчимиз ўз фикрларини берсалар яхши бўларди

Sparc
11.07.2008, 16:57
Рўйхат тузиш, овоз бериш, умуман танловни ўтказишда сизларга омад тилайман.

Лекин шуни айтиб ўтишим керакки, бундай узундан узоқ рўйхат тузиш, менимча, унчалик тўғри эмас. Ҳар ким ўйлаб, мулоҳаза қилиб, 3 та номзод берса етарли бўларди. Шунингдек, рўйхатга тақдим этилаётган номзодларга ҳам жиддий ёндошился яхши бўларди.

Husen
11.07.2008, 17:03

Бошида мен хам шахсан сизнинг фикрингизда эдим. Куриб турибсиз-ки, номзодларни тавсия килишда иштирокчилар фаол эмас. Шу боис биз атиги 1-2 киши номзодларни узимиз тавсия килиб турибмиз, холос. Бир иштирокчи томонидан узундан узок руйхатларнинг тавсия килинишини шароит такозоси деб тушунган маъкул.

Nigora Umarova
11.07.2008, 17:24
Амир Темур хакидаги фикрга жавобан эса - у тарихий шахс.

Ф.Хўжаев хакида эса уни тавсия килган иштирокчимиз ўз фикрларини берсалар яхши бўларди

Амир Темур тарихий шахс, бирок юкорида келтириб утилган шартга кура XX аср кишиси эмас.

Ф. Хужаев номзодига келсак, эски амирлик тузумини емирилишига хисса кушган, ёш бухороликларни чет эллларда укишлари учун бош-кош булганлиги ва жадидлар Чулпон, Фитратларга (факат билганларимнинг номларини келтирдим) хомийлик килиб, 1926 йиллардаёк катагонга учраши мумкин булган пайтларда уларни асраб колганлиги ва Москвага жунатиб , у ерда уларнинг ишлашлари ва ижод килишлари учун шароит яратганлигига, халкимизнинг маънавий хаётининг ривожланишига озми-купми уз ёрдамини берганига ёздим.

Nigora Umarova
11.07.2008, 17:37
Лекин шуни айтиб ўтишим керакки, бундай узундан узоқ рўйхат тузиш, менимча, унчалик тўғри эмас. Ҳар ким ўйлаб, мулоҳаза қилиб, 3 та номзод берса етарли бўларди.

Уйлаб мулохаза килиб, юкоридаги кишиларнинг руйхатини бергандим. Агар шартга биноан 3 шахснинг номзоди курсатилишини билганимда энг сараларини курсатиб утган булардим.

Shamil Eshbekov
13.07.2008, 13:23
Husen Tangriyev, Мирзахаким Тухтамирзаев - спорт коментатарини хам кушиб куйинг!

AbuMuslim
13.07.2008, 19:06
Олимхон хақида тассаввур қилиш учун Маҳмудхўжа Бехбудий, Фитрат, Айнийларни асарларини ўқиш лозим. Олимхон 1919 йилда Бехбудийни Шахрисабздан туттириб келиб, уни қатл қилган.

Амир Олимхон ва унинг атрофидагиларни кўп хам айблашимиз тўғри бўлмайди... Нима бўлса бўлиб бўлди... Аммо тарихни тахлил килиш учун бахс килса, майли :biggrin:

Амир олимхон ва жадидлар мавзуси жуда хам бахсли мавзу... Амир Олимхон жадидларни ёктирмагани тўғри бўлган... Бу ташвиш вакт ўтиши билан ўз исботини топган... Бухора амирлигини босиб олинишида жадидларнинг роли эпизодик эмас эди...

Бухоро амирига ультиматум ёзган одам хам фитрат бўлади... Майли бу бошка мавзу.... :biggrin:

Аммо фитрат хакида куйдаги линкда яхши макола бор экан...

http://info.islom.uz/content/view/1383/999/

AbuMuslim
13.07.2008, 19:08
намзодалар керак... кани давом этамиз...

Husen
14.07.2008, 18:07
14 июль холатига биноан номзодлар руйхати. Жами 69 нафар

Рустам Қосимжонов - шахмат буйича Жаҳон чемпиони
Тўхтамурод Жумаев – Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори
Рустам Саъдиев – кинорежиссёр
Миржалол Қосимов – футбол ўйинчиси, мураббий
Руслан Чагаев – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони
Абдумажид Пўлатов – лингвист, ЎзМУ профессори
Ўткир Хошимов – ёзувчи
Маҳмудхўжа Беҳбудий – жадид, янги таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳисса қўшган
Абдурауф Фитрат – биринчи ўзбек профессори, жадид
Чўлпон – шоир, жадид
Абдулла Қодирий – ўзбек романчилигининг асосчиси
Убайдулла Хўжаев – биринчи ўзбек адвокати
Файзулло Хўжаев – “Ёш бухороликлар” харакатининг йўлбошчиси, сиёсатчи, Бухоро амирининг тузумига қарши борган.
Ойбек – ёзувчи
Абдулла Қаҳҳор – ёзувчи
Иброҳим Мўминов – тарихчи, академик
Хабиб Абдуллаев – академик, геолог
Восил Қобилов – кибернетик олим, академик
Мазлума Асқарова – лингвист, профессор, ўзбек синтаксисини ишлаб чиққан.
Ҳадича Сулаймонова – биринчи ўзбек ҳуқуқшунос олимаси
Зулфия Исроилова - шоира
Ғайбуллоҳ ас-Салом – ўзбек таржимачилик мактабини яратган олим, профессор
Яҳё Ғуломов – тарихчи олим, академик
Юнус Ражабий – мусиқашунос, академик
Сулаймон Хўжаев – ўзбек киноматографиясининг асосчиси
Наби Ғаниев – илк ўзбек кинорежиссёрларидан
Шайх Зиёвуддин эшон Бобохон – Собиқ Иттифоқ тузуми даврида Ўрта Осиё мусулмонлар маҳкамасининг муфтийси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Ислом уламоси
Шухрат – ёзувчи
Ҳамид Сулаймон – Навоийшунос олим, чет элларда Навоий қўлёзмаларини ўрганган профессор
Пириқулов Қодиров – ёзувчи
Ўктам Орипов – профессор, жарроҳ
Оқилхон Шарофуддинов – педагог, 1950-1988 йилларда амалда бўлган ўзбек алифбоси муаллифи.
Озод Шарофиддинов – профессор. Адабиётшунос олим
Шавкат Раҳмон – шоир, Ўш фожеаларини бостиришда иштирок этган.
Усмон Азим – шоир
Тоғай Мурод – ёзувчи, “Ўзбеклар иши” бўйича махкамаларда бевости иштирок этган, Э.С.Томпсон асарларининг таржимони
Муҳаммад Юсуф – шоир
Тоҳир Малик – ёзувчи
Тилак Жўра – шоир, таржима назарияси бўйича олим
Жамила Шермуҳаммедова – социлог, психолог, таниқли олима
Мирзакарим Норбеков – психология, тиббиёт, педагогика жами 3та фанлар буйича доктор, профессор
Шоислом Шомухаммедов- халкаро Фирдавсий мукофатининг совриндори, "Шохнома" асарини узбек тилига угирган таржимон.
Тошмухаммад Саримсоков- математик олим
Комил Ёрматов – кинорежиссёр
Шухрат Аббосов - кинорежиссёр
Раззоқ Хамроев - актёр
Хамза Умаров – актёр
Собир Раҳимов - биринчи ўзбек генерали
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи
Чингиз Ахмаров - Рассом
Зулфикор Мусоков - кинорежиссёр
Юсуф Розиков - кинорежиссёр
Шароф Рашидов - давлат арбоби, ёзувчи
Усмон Носир - шоир
Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири, Швейцария банкининг илк узбек мижози
Зайнаб Садриева - актриса
Лутфихоним Саримсокова - кино йўналишида маълумоти бўлмасада, минглаб мухлислар орттирган актриса
Тамарахоним - фронтда хизмат қилган кўшикчи ва раққоса
Ботир Зокиров - Парижнинг машҳур концерт залларида биттагина ўпкаси билан яккахон концерт берган хонанда, ўзбек эстрадасининг асосчиларидан.
Дадахон Ёқубов - Собиқ Иттифоқ даврида "Наврўз"ни ёқлаб чиққан тележурналист
Собиржон ҳожи Ёқубов - "Ҳуррият" газетаси мухбири, ҳалқаро сиёсий воқеаларни ёритишга ихтисослашган журналист.Ўзбекистонда 22 ёшида ҳаж сафарига чиққан энг ёш ҳожилардан
Олтинхонтўра Тарозий - Ислом олими
Алихонтўра Соғуний - Ислом олими
Чустий - шоир
Хамид Зиёев - тарихчи олим
Бўривой Ахмедов - тарихчи олим
Хайрулла Хамидов – журналист
Мирзахаким Тухтамирзаев - спорт шархловчиси

Иштирокчилар, номзодларни тавсия килишда яна-да фаол булинг!!!

Shamil Eshbekov
14.07.2008, 18:16
Шароф Бошбеков - ёзувчи

Maestro
14.07.2008, 18:21
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи
Матн муаллифи Абдулла Орипов эди шекилли...

Ibrohim Djuraev
14.07.2008, 18:36
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи
Матн муаллифи Абдулла Орипов эди шекилли...

тугри http://www.gov.uz/ru/ctx.scm?sectionId=106&contentId=33835

31. Пиримқул Қодиров – ёзувчи

Husen
15.07.2008, 09:43
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи
Матн муаллифи Абдулла Орипов эди шекилли...

Жиддий хато учун узр сурайман. Руйхат кун охирида тузатилган холда такдим этилади.

Lutfillo Tursunov
15.07.2008, 10:18
Тошпўлат Ширинқулов - таникли механик олим, ЎзФА академиги. Унинг мустахкам курилиш материалларини тайёрлаш хамда архетектурага оид илмий ишлари жахон олимлари томонидан тан олинган. Японияда зилзилага бардошли иншоотлар курилишида унинг илмий ишларидан фойдаланилган. Узбекистондаги 150 дан ортик объект унинг лойихаси асосида курилган.

Одил Ёқубов - ёзувчи

Карим Бахриев - журналист, хукукшунос

Husen
15.07.2008, 18:45
15 июль холатига кура номзодлар руйхати

Рустам Қосимжонов - шахмат буйича Жаҳон чемпиони
Тўхтамурод Жумаев – Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори
Рустам Саъдиев – кинорежиссёр
Миржалол Қосимов – футбол ўйинчиси, мураббий
Руслан Чагаев – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони
Абдумажид Пўлатов – лингвист, ЎзМУ профессори
Ўткир Хошимов – ёзувчи
Маҳмудхўжа Беҳбудий – жадид, янги таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳисса қўшган
Абдурауф Фитрат – биринчи ўзбек профессори, жадид
Чўлпон – шоир, жадид
Абдулла Қодирий – ўзбек романчилигининг асосчиси
Убайдулла Хўжаев – биринчи ўзбек адвокати
Файзулло Хўжаев – “Ёш бухороликлар” харакатининг йўлбошчиси, сиёсатчи, Бухоро амирининг тузумига қарши борган.
Ойбек – ёзувчи
Абдулла Қаҳҳор – ёзувчи
Иброҳим Мўминов – тарихчи, академик
Хабиб Абдуллаев – академик, геолог
Восил Қобилов – кибернетик олим, академик
Мазлума Асқарова – лингвист, профессор, ўзбек синтаксисини ишлаб чиққан.
Ҳадича Сулаймонова – биринчи ўзбек ҳуқуқшунос олимаси
Зулфия Исроилова - шоира
Ғайбуллоҳ ас-Салом – ўзбек таржимачилик мактабини яратган олим, профессор
Яҳё Ғуломов – тарихчи олим, академик
Юнус Ражабий – мусиқашунос, академик
Сулаймон Хўжаев – ўзбек киноматографиясининг асосчиси
Наби Ғаниев – илк ўзбек кинорежиссёрларидан
Шайх Зиёвуддин эшон Бобохон – Собиқ Иттифоқ тузуми даврида Ўрта Осиё мусулмонлар маҳкамасининг муфтийси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Ислом уламоси
Шухрат – ёзувчи
Ҳамид Сулаймон – Навоийшунос олим, чет элларда Навоий қўлёзмаларини ўрганган профессор
Пиримқул Қодиров – ёзувчи
Ўктам Орипов – профессор, жарроҳ
Оқилхон Шарофуддинов – педагог, 1950-1988 йилларда амалда бўлган ўзбек алифбоси муаллифи.
Озод Шарофиддинов – профессор. Адабиётшунос олим
Шавкат Раҳмон – шоир, Ўш фожеаларини бостиришда иштирок этган.
Усмон Азим – шоир
Тоғай Мурод – ёзувчи, “Ўзбеклар иши” бўйича махкамаларда бевости иштирок этган, Э.С.Томпсон асарларининг таржимони
Муҳаммад Юсуф – шоир
Тоҳир Малик – ёзувчи
Тилак Жўра – шоир, таржима назарияси бўйича олим
Жамила Шермуҳаммедова – социлог, психолог, таниқли олима
Мирзакарим Норбеков – психология, тиббиёт, педагогика жами 3та фанлар буйича доктор, профессор
Шоислом Шомухаммедов- халкаро Фирдавсий мукофатининг совриндори, "Шохнома" асарини узбек тилига угирган таржимон.
Тошмухаммад Саримсоков- математик олим
Комил Ёрматов – кинорежиссёр
Шухрат Аббосов - кинорежиссёр
Раззоқ Хамроев - актёр
Хамза Умаров – актёр
Собир Раҳимов - биринчи ўзбек генерали
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси мусикаси муаллифи
Чингиз Ахмаров - Рассом
Зулфикор Мусоков - кинорежиссёр
Юсуф Розиков - кинорежиссёр
Шароф Рашидов - давлат арбоби, ёзувчи
Усмон Носир - шоир
Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири, Швейцария банкининг илк узбек мижози
Зайнаб Садриева - актриса
Лутфихоним Саримсокова - кино йўналишида маълумоти бўлмасада, минглаб мухлислар орттирган актриса
Тамарахоним - фронтда хизмат қилган кўшикчи ва раққоса
Ботир Зокиров - Парижнинг машҳур концерт залларида биттагина ўпкаси билан яккахон концерт берган хонанда, ўзбек эстрадасининг асосчиларидан.
Дадахон Ёқубов - Собиқ Иттифоқ даврида "Наврўз"ни ёқлаб чиққан тележурналист
Собиржон ҳожи Ёқубов - "Ҳуррият" газетаси мухбири, ҳалқаро сиёсий воқеаларни ёритишга ихтисослашган журналист.Ўзбекистонда 22 ёшида ҳаж сафарига чиққан энг ёш ҳожилардан
Олтинхонтўра Тарозий - Ислом олими
Алихонтўра Соғуний - Ислом олими
Чустий - шоир
Хамид Зиёев - тарихчи олим
Бўривой Ахмедов - тарихчи олим
Хайрулла Хамидов – журналист
Мирзахаким Тухтамирзаев - спорт шархловчиси
Шароф Бошбеков – ёзувчи
Тошпўлат Ширинқулов - таникли механик олим, ЎзФА академиги. Унинг мустахкам курилиш материалларини тайёрлаш хамда архетектурага оид илмий ишлари жахон олимлари томонидан тан олинган. Японияда зилзилага бардошли иншоотлар курилишида унинг илмий ишларидан фойдаланилган. Узбекистондаги 150 дан ортик объект унинг лойихаси асосида курилган.
Одил Ёқубов - ёзувчи
Карим Бахриев - журналист, хукукшунос

Gulnoza
15.07.2008, 19:32
Наверно стоит отметить отца вышеназванного человека Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон
http://www.centrasia.ru/newsA.php4?st=1179752760

ещё: Суйима Ганиева - учёный-литературовед-навоивед
не помню упоминали-ли Пиримкула Кодирова

AbuMuslim
15.07.2008, 23:50
Ахмад Мухаммад - журналист, кўп китоб ва маколалар муаллифи
Алоуддин Мансур - Куръони каримни илк бор Ўзбек тилига таржима килган олим.

Lutfillo Tursunov
16.07.2008, 11:31
Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли - Туркистон тарихида миллий маориф ва маданият, ижтимоий-сиёсий сохада туб бурилиш ясалишига улкан хисса кушган. Жадидчилик харакатининг ташкилотчиларидан бири.

Nigora Umarova
16.07.2008, 12:23
не помню упоминали-ли Пиримкула Кодирова

Пиримкуль Кадыров есть в списке. :-)

Nigora Umarova
16.07.2008, 12:27
Зарифахоним Саидносирова - биринчи узбек кимёгар олимаси, кимёга оид рус терминларини узбек тилига угирган. Ёзувчи Ойбекнинг рафикаси. Ойбек тилдан колганида ёзувчининг дилдаги гапларини, имо-ишоралари оркали когозга туширган.

Nigora Umarova
16.07.2008, 14:53
Dunyoning eng aqlli, intellektual kishilari – Foreign Policy 2008 (http://http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2810&Itemid=59)so'rovnomasi ham o'tkazilgan ekan.

AbuMuslim
16.07.2008, 19:15
Зарифахоним Саидносирова - биринчи узбек кимёгар олимаси, кимёга оид рус терминларини узбек тилига угирган. Ёзувчи Ойбекнинг рафикаси. Ойбек тилдан колганида ёзувчининг дилдаги гапларини, имо-ишоралари оркали когозга туширган.

Зарифахоним опанинг "Менинг Ойбегим" китоби бор... Ойбек ва ўзлари хакида... яхши китоб... : )

Nigora Umarova
17.07.2008, 11:26

Zarifaxonimning tadbirkor, zukko, kuchli iroda, toza qalb sohibasi ekanligini isbotlovchi dalil.
Mazmunli yozilgan xotiranoma, esdaliklar.

AbuMuslim
17.07.2008, 14:07
Шу Ўзбек кизларидан биринчи бўлиб парнжиларини ташлаганлардан бўлгани фахр эмасде...
У кишининг отаси жадидлардан бўлиб... (асосан у маърифатпарвар деб топган кишиларига хомийлик килганлар... уларнинг орасида Хамза хам бўлган)

Husen
17.07.2008, 14:37
16 июль. Номзодлар руйхати

Рустам Қосимжонов - шахмат буйича Жаҳон чемпиони
Тўхтамурод Жумаев – Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори
Рустам Саъдиев – кинорежиссёр
Миржалол Қосимов – футбол ўйинчиси, мураббий
Руслан Чагаев – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони
Абдумажид Пўлатов – лингвист, ЎзМУ профессори
Ўткир Хошимов – ёзувчи
Маҳмудхўжа Беҳбудий – жадид, янги таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳисса қўшган
Абдурауф Фитрат – биринчи ўзбек профессори, жадид
Чўлпон – шоир, жадид
Абдулла Қодирий – ўзбек романчилигининг асосчиси
Убайдулла Хўжаев – биринчи ўзбек адвокати
Файзулло Хўжаев – “Ёш бухороликлар” харакатининг йўлбошчиси, сиёсатчи, Бухоро амирининг тузумига қарши борган.
Ойбек – ёзувчи
Абдулла Қаҳҳор – ёзувчи
Иброҳим Мўминов – тарихчи, академик
Хабиб Абдуллаев – академик, геолог
Восил Қобилов – кибернетик олим, академик
Мазлума Асқарова – лингвист, профессор, ўзбек синтаксисини ишлаб чиққан.
Ҳадича Сулаймонова – биринчи ўзбек ҳуқуқшунос олимаси
Зулфия Исроилова - шоира
Ғайбуллоҳ ас-Салом – ўзбек таржимачилик мактабини яратган олим, профессор
Яҳё Ғуломов – тарихчи олим, академик
Юнус Ражабий – мусиқашунос, академик
Сулаймон Хўжаев – ўзбек киноматографиясининг асосчиси
Наби Ғаниев – илк ўзбек кинорежиссёрларидан
Шайх Зиёвуддин эшон Бобохон – Собиқ Иттифоқ тузуми даврида Ўрта Осиё мусулмонлар маҳкамасининг муфтийси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Ислом уламоси
Шухрат – ёзувчи
Ҳамид Сулаймон – Навоийшунос олим, чет элларда Навоий қўлёзмаларини ўрганган профессор
Пиримқул Қодиров – ёзувчи
Ўктам Орипов – профессор, жарроҳ
Оқилхон Шарофуддинов – педагог, 1950-1988 йилларда амалда бўлган ўзбек алифбоси муаллифи.
Озод Шарофиддинов – профессор. Адабиётшунос олим
Шавкат Раҳмон – шоир, Ўш фожеаларини бостиришда иштирок этган.
Усмон Азим – шоир
Тоғай Мурод – ёзувчи, “Ўзбеклар иши” бўйича махкамаларда бевости иштирок этган, Э.С.Томпсон асарларининг таржимони
Муҳаммад Юсуф – шоир
Тоҳир Малик – ёзувчи
Тилак Жўра – шоир, таржима назарияси бўйича олим
Жамила Шермуҳаммедова – социлог, психолог, таниқли олима
Мирзакарим Норбеков – психология, тиббиёт, педагогика жами 3та фанлар буйича доктор, профессор
Шоислом Шомухаммедов- халкаро Фирдавсий мукофатининг совриндори, "Шохнома" асарини узбек тилига угирган таржимон.
Тошмухаммад Саримсоков- математик олим
Комил Ёрматов – кинорежиссёр
Шухрат Аббосов - кинорежиссёр
Раззоқ Хамроев - актёр
Хамза Умаров – актёр
Собир Раҳимов - биринчи ўзбек генерали
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси мусикаси муаллифи
Чингиз Ахмаров - Рассом
Зулфикор Мусоков - кинорежиссёр
Юсуф Розиков - кинорежиссёр
Шароф Рашидов - давлат арбоби, ёзувчи
Усмон Носир - шоир
Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири, Швейцария банкининг илк узбек мижози
Зайнаб Садриева - актриса
Лутфихоним Саримсокова - кино йўналишида маълумоти бўлмасада, минглаб мухлислар орттирган актриса
Тамарахоним - фронтда хизмат қилган кўшикчи ва раққоса
Ботир Зокиров - Парижнинг машҳур концерт залларида биттагина ўпкаси билан яккахон концерт берган хонанда, ўзбек эстрадасининг асосчиларидан.
Дадахон Ёқубов - Собиқ Иттифоқ даврида "Наврўз"ни ёқлаб чиққан тележурналист
Собиржон ҳожи Ёқубов - "Ҳуррият" газетаси мухбири, ҳалқаро сиёсий воқеаларни ёритишга ихтисослашган журналист.Ўзбекистонда 22 ёшида ҳаж сафарига чиққан энг ёш ҳожилардан
Олтинхонтўра Тарозий - Ислом олими
Алихонтўра Соғуний - Ислом олими
Чустий - шоир
Хамид Зиёев - тарихчи олим
Бўривой Ахмедов - тарихчи олим
Хайрулла Хамидов – журналист
Мирзахаким Тухтамирзаев - спорт шархловчиси
Шароф Бошбеков – ёзувчи
Тошпўлат Ширинқулов - таникли механик олим, ЎзФА академиги. Унинг мустахкам курилиш материалларини тайёрлаш хамда архетектурага оид илмий ишлари жахон олимлари томонидан тан олинган. Японияда зилзилага бардошли иншоотлар курилишида унинг илмий ишларидан фойдаланилган. Узбекистондаги 150 дан ортик объект унинг лойихаси асосида курилган.
Одил Ёқубов - ёзувчи
Карим Бахриев - журналист, хукукшунос
Ахмад Мухаммад - журналист, кўп китоб ва маколалар муаллифи
Алоуддин Мансур - Куръони каримни илк бор Ўзбек тилига таржима килган олим
Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли - Туркистон тарихида миллий маориф ва маданият, ижтимоий-сиёсий сохада туб бурилиш ясалишига улкан хисса кушган. Жадидчилик харакатининг ташкилотчиларидан бири
Зарифахоним Саидносирова - биринчи узбек кимёгар олимаси, кимёга оид рус терминларини узбек тилига угирган. Ёзувчи Ойбекнинг рафикаси. Ойбек тилдан колганида ёзувчининг дилдаги гапларини, имо-ишоралари оркали когозга туширган

Nigora Umarova
17.07.2008, 14:37
Шу Ўзбек кизларидан биринчи бўлиб парнжиларини ташлаганлардан бўлгани фахр эмасде...
У кишининг отаси жадидлардан бўлиб... (асосан у маърифатпарвар деб топган кишиларига хомийлик килганлар... уларнинг орасида Хамза хам бўлган)

Барака топкур, Абу Муслим!
Биринчидан, Зарифахоним паранжига уранган эмаслар. Оилада Европача тарбия олганлар.
Иккинчидан улар "Хужум" харакатида иштирок этмаганлар.
Хамза Хакимзода Ниёзий уларнинг уйларида мехмон булганлар. Бу хакида "Ойбегим менинг" китобида укиган булсангиз керак.

Зарифахонимнинг оталари - Саидносир Жалилов узбек ёшларини чет элда Германияда укиб келишлари учун хомийлик килган махаллий фабрикант бойлардан булган. Табиийки, бундай инсон оилада хам европача тарбияни жорий этган. Гарчи Зарифахонимнинг бувилари, ойилари миллий тарбияда тарбиялаган булсалар-да, мусика илмини, рус тилини Саидносир Миржалилов татар муаллимасини ёллаб кизларига укитган.
Фахрланишга арзийдиган жихати- биринчи узбек кимёгар олимаси эканликларидир.

Coach
18.07.2008, 14:49
Эркин Вохидов - давлат арбоби эмас, шоир сифатида
Абдулла Орипов - худди шу фикр
Гафур Гулом - ёзувчи
Улуг Гуломов - физик-олим, академик
Пулат Киргизбоевич Хабибуллаев - физик-олим, академик

ва хок, ва хок...
Maestro уз вактида берган фикрга кушиламан, 5-6 та одам тузган руйхат куп нарсага даъво кила олмайди...

Nigora Umarova
18.07.2008, 14:53

Hurmatli Coach!

Ulug' G'ulomov va Po'lat Habibullayevlar fizika sohasida qanday kashfiyotlar qilganlar.
Iltimos, ma'lumot berib o'tsangiz.

Coach
18.07.2008, 15:09

Улуг Гуломов ва Пулат Хабибуллаевлар узбекистонда ядро физикаси, каттик материаллар физикаси билан шугулланишган, Осиёдаги биринчи ядро реактори ва циклотрон ускуналари айнан улар рахбарлигида ишга туширилган ва бугунга кадар фаолият юритмокда.

Maestro
21.07.2008, 13:32
Ulug' G'ulomov va Po'lat Habibullayevlar fizika sohasida qanday kashfiyotlar qilganlar.
Iltimos, ma'lumot berib o'tsangiz.

Ulug' G'ulomov (http://www.inp.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=224&Itemid=324)
Po'lat Habibullayev (http://www.itmo.by/jepter/691996r/690836.html)
"Яндекс - дахшатли куч!" (с) ;-)

Пулат Киргизбаевич Хабибуллаев является лауреатом и обладателем золотой медали Всемирной организации интеллектуальной собственности, избран членом-корреспондентом Российской академии наук, академиком академии технологических наук Российской Федерации, академиком академии высшей школы России, действительным членом международной академии электротехнических наук, действительным членом международной академии науки, промышленности, образования и искусства.
Мана энг аклли, энг интеллектуал инсон.

Coach
21.07.2008, 14:18

Шундай инсон номзодини берган инсонларни хам руйхатга кушса булармикин? :)

Maestro
25.07.2008, 18:37
Агар ижозат берсанглар, мен мазкур танловнинг оппоненти бўлсам? Вақти-вақти билан тажанглигим тутиб, жавраб тураман;-).
Хўш, нима десам экан... Бир гап билан айтганда:
“Ана, аксияни ҳам кўрдиларинг...” (с) “Маъриф ва Шариф” к/ф
Номзодларни тавсия килишнинг сунгги муддати - 25 июль
Хар ким узига маъкул номзодга овоз беради. Бу жараёнлар 25 июлдан кейин амалга оширилади.
Бугун 25 июль. Ўзбекистонда 77 тагина номзод бор эканми...
“Хўш, иннайкейинчи?” (с) «Шум бола» к/ф
Лекин, биринчи бора ташкил киляпмиз. Тажриба орттирамиз. Кейинги гал эхтимол, яна-да такомиллашган холда ушбу ишни ташкил килармиз..
Эҳтимол, эҳтимол...;-)
Агар танлов юқори савияда эсон-омон якунига етса, битта "қулинг ўргилсин" чойхона палов мендан! Чин дилдан бир ҳангомалашамиз ;-).

Лекин мен ҳеч қачон бошлаган ишимни ярим йўлда, айтган сўзимни ерда қолдирмайман ;-). Ҳар ҳолда, шунга ҳаракат қиламан. Кўпчиликка маъқул келадиган вақтни ва жойни белгилайлик, ош мендан!

Бир тарафдан, танлов поёнига етгани маъқул. Чунки рўйхатдан жой олишга лойиқ бўлган Орифхўжа Алимаҳсумов, Комилжон Баратов, Маъмуржон Узоқов, Хасан Ражабий, Таваккал Қодиров, Комилжон Отаниёзов, Қодир Маҳсумов (диктор), Галина Мельникова (диктор), Ртвеладзе (академик), Владимир Жонибеков (фазогир), Нуъмон Хасанов (спортчи), Шукур Бурхонов, Соиб Хўжаев, Ғани Аъзамов, Тўлқин Тожиев, Эргаш Каримов, Берта Давидова, Фаттаххон Мамадалиев, Руфат Рисқиев, Красницкий, Михаил Ан, Неъматжон Қулабдуллаев, Ҳожиакбар Нурматов, Ёқуб Ахмедов, Турсуной Охунова, Шухрат, Қори Ниёзий, Нина Черязева (олимпиада чемпиони), Ҳудойберди Тўхтабоев каби минглаб(!) номзодлар бор...Қандайдир мавҳум “ақллилик” белгиси бўйича эмас, балки айнан шу юртнинг фарзандлари бўлиб, юрт равнақи йўлида учун ўз сохаларида сидқидилдан меҳнат қилганликлари учун!

Ҳали илм-фан, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда фахрланишга ва ўрнак олишга арзийдиган қанчадан-қанча шу юртнинг азиз фарзандлари борлиги билмаймиз...

ИМХО, бу формада танловни якунлаш керак! Бошқа вариантларини излаш зарур.

Тағинам ўзингиз биласизлар... Тажанглигим тутиб, фикр билдирдим-да энди.

“Қовун тушириб қўймайлик” демоқчиман-да, азизлар..;-).

Ibrohim Djuraev
25.07.2008, 19:10
Maestro, боракалло таксир, гапларингизга кушиламан, хар бир ишни бошлагандек, унинг мантикий якуни булиши керак, шу кунача танловга айтарлик тугри келадиган меъзонлар яратилмади. Хусусан купчилик булиб, бир шингил чой устида фикр юритган бошкадир деган фикрдаман

Coach
26.07.2008, 10:55
энди битта арзир-ли руйхатга киритилишга имконият тугилаётган эди, афсус...

Maestro
26.07.2008, 11:20
Offtop*
энди битта арзир-ли руйхатга киритилишга имконият тугилаётган эди, афсус...

.
.
"78. Coach - "Газмяс" футбол жамоаси мураббийси. Футболчиларда ғалабага бўлган интилишни янада кучайтиришнинг эксклюзив услубини ишлаб чиққан. Ҳозирда мазкур услубни республика футбол жамоаларида кенг тадбиқ қилиш масаласи бўйича мутасадди ташкилотлар билан музокаралар олиб бормоқда. Ядровий физикага қизиқади ;-)."

Coach
26.07.2008, 11:29

мехнатингнинг кадрига етадиган инсонлар булса, яхши-де :)

Lutfillo Tursunov
26.07.2008, 14:14
мехнатингнинг кадрига етадиган инсонлар булса, яхши-де

Эхтиёт булинг "Курувчи"га тренерликка олиб кетиб колишмасин яна. У холда "Газмяс"ни ахволи нима кечади...

Coach
27.07.2008, 16:03
мехнатингнинг кадрига етадиган инсонлар булса, яхши-де

Эхтиёт булинг "Курувчи"га тренерликка олиб кетиб колишмасин яна. У холда "Газмяс"ни ахволи нима кечади...

Хавотир олманг, "Газмяс" бой анъаналарга эга хурматли жамоа... Балким Моуриньони олиб келишар, ёки Император Фотих Теримни...
лекин "Курувчи"да Миржалол бор-ку, узиям эплаб турибди...

Husen
08.01.2009, 11:48
Айни шу мавзу бироз бошқачароқ шаклда форумнинг бошқа бир нуқтасида муҳокама қилинмоқда.
Иштирок этинг - Имя Узбекистан - исторический выбор! (Имя Узбекистан - исторический выбор!)

Husen
08.01.2009, 14:54
Айни шу мавзу бироз бошқачароқ шаклда форумнинг бошқа бир нуқтасида муҳокама қилинмоқда.
Иштирок этинг - Имя Узбекистан - исторический выбор! (Имя Узбекистан - исторический выбор!)

Имя Узбекистан - исторический выбор! (http://uforum.uz/showthread.php?p=168509#post168509)

OmoN
08.01.2009, 15:06
Эхтиёт булинг "Курувчи"га тренерликка олиб кетиб колишмасин яна. У холда "Газмяс"ни ахволи нима кечади...
Тугрироги "Курувчи"(Бунёдкор)нинг ахволи нима кечади :)
Мен хакимда мавзу очилганидан хурсандман :)

Feruza Rahmatova
07.08.2012, 14:19
Рустам Қосимжонов (http://www.peoples.ru/sport/chees_player/rustam_qosimjonov/index.html)- шахмат буйича Жаҳон чемпиони
Тўхтамурод Жумаев (http://qorakul1.zn.uz/toxtamurod-jumayev) – Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори
Рустам Саъдиев (http://shov-shuv.uz/?p=news&i=2&s=77) – кинорежиссёр
Миржалол Қосимов (http://ru.wikipedia.org/wiki/Мирджалол_Кушакович_Касымов) – футбол ўйинчиси, мураббий
Руслан Чагаев (http://ru.wikipedia.org/wiki/Руслан_Чагаев) – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони
Абдумажид Пўлатов (http://uzmu.zn.uz/151#more-151) – лингвист, ЎзМУ профессори

Абдумажид Пўлатов тилшунос эмас.
Ф.Р.

Feruza Rahmatova
07.08.2012, 14:28
Ахмад Мухаммад - журналист, кўп китоб ва маколалар муаллифи
Алоуддин Мансур - Куръони каримни илк бор Ўзбек тилига таржима килган олим.

Қуръон ўрта асрларда ҳам эски ўзбек тилига ўгирилган эди.
Ф.Р.

Nigora Umarova
07.08.2012, 14:32
Абдумажид Пўлатов тилшунос эмас.
Ф.Р.

Пўлатов Абдумажид Қаюмович-математик, физика-математика фанлари доктори, профессор, дискрет математика ва математик мантиқ ҳамда компьютер лингвистикаси соҳалари бўйича таниқли мутахассис.
Олимнинг тилшунослик бўйича "Английский язык. Учебное пособие и справочник", "Дунёвий ўзбек тили. Ўзбек тилида феъл шакллари ва уларнинг рус, инглиз тилларидаги кўринишлари" каби китоблари мавжуд.

Feruza Rahmatova
07.08.2012, 14:44
Тағинам ўзингиз биласизлар... Тажанглигим тутиб, фикр билдирдим-да энди.

“Қовун тушириб қўймайлик” демоқчиман-да, азизлар..;-).

Ақллилик мезони унвонлардами (улар сохта ҳам бўлиши мумкин), экранлардами ( улар бор йўғи видеомаҳсулот), дидактикада қайтарилувчи номлардами (бор йўғи ном, аслида бу ишларни қилмаган бўлиши ҳам мумкин, тарихда сохталик камми)... Ўзингиз бу одамлар билан гаплашмасдан улар ҳақида матбуот ва давр шакллантирган мулоҳазалардан келиб чиқиб, "энг аққли одамлар" деб атаяпсизми? Эртага бу мулоҳазалар ўзгармайди, деб кафолат бера оласизми?
Ф.Р.

Feruza Rahmatova
07.08.2012, 14:50
Пўлатов Абдумажид Қаюмович-математик, физика-математика фанлари доктори, профессор, дискрет математика ва математик мантиқ ҳамда компьютер лингвистикаси соҳалари бўйича таниқли мутахассис.
Олимнинг тилшунослик бўйича "Английский язык. Учебное пособие и справочник", "Дунёвий ўзбек тили. Ўзбек тилида феъл шакллари ва уларнинг рус, инглиз тилларидаги кўринишлари" каби китоблари мавжуд.

Математик деганингиз тўғри. Аммо у на ўзбек ва на инглиз тилидан мутахассис, ҳозир китоб ёзиш ва уни бостириб чиқариш билан кўплаб одамлар шуғулланаяпти. Кеча магистр бўлиб, 4 ёки 5 та китоб чиқариб қўйган шаввозлар ҳам бор. Ҳар ҳолда инглиз тили бўйича дунёда қанча дарсликлар ёзилган...

Nigora Umarova
07.08.2012, 15:00

Кеча магистратурани битириб илм остонасига эндигина қадам қўйган илму толиблар билан Абдумажид аканинг қилган ишларини чоғиштириш тўғри бўлмасо-о-ов...

Feruza Rahmatova
07.08.2012, 15:06

Гап ҳамма ишлари ҳақида эмас, балки инглиз тили бўйича ёзилган дарслиги ҳақида кетаяпти... Ҳаваскорлик бошқа, академик илм бошқа..
Айтгандек, компьютер тилшунослиги , математик тилшунослик аслида тилшунослик тармоқлари ҳисобланмайди. Бу ерда тилшунослик атамаси метафорик қўлланган.
Ф.Р.

Feruza Rahmatova
07.08.2012, 15:14
Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири, Швейцария банкининг илк узбек мижози

Узбекистоннинг "энг аклли, интеллектуал кишилари" ичига ушбу арбоб қайси хизматлари учун киритиляпти ? Наҳотки Швейцария банкининг илк узбек мижози булгани учун, ёки амир бўлгани учунми ?

Амир Олимхоннинг бу руйхатга кушилишига каршиман. Сабаби уз халки- Бухоро халкини кон какшатган. Жадидлар харакатига карши борган. 1920 йилларда халкини кийин вазиятда ташлаб Афгонистонга кочиб кетган. Мангитлар сулоласи хазинасининг олтинларини бир кисмини кайсидир тогнинг горига яширган ва бу карвондаги инсонларни хаммасини йук килиб юборган. Халкини эмас, узини уйлаган шахс.

Бирор амир халқини ўйлаган эканми?
Саид Олимхон билан шахсан гаплашган одамлар унинг ўта такаббурлиги, одамларни қатл қилишга мойиллиги ҳақида кўп гапирганлар.
Ф.Р.

Nigora Umarova
07.08.2012, 15:16
Математик деганингиз тўғри. Аммо у на ўзбек ва на инглиз тилидан мутахассис, ҳозир китоб ёзиш ва уни бостириб чиқариш билан кўплаб одамлар шуғулланаяпти. Кеча магистр бўлиб, 4 ёки 5 та китоб чиқариб қўйган шаввозлар ҳам бор. Ҳар ҳолда инглиз тили бўйича дунёда қанча дарсликлар ёзилган...
Гап ҳамма ишлари ҳақида эмас, балки инглиз тили бўйича ёзилган дарслиги ҳақида кетаяпти... Ҳаваскорлик бошқа, академик илм бошқа..
Айтгандек, компьютер тилшунослиги , математик тилшунослик аслида тилшунослик тармоқлари ҳисобланмайди. Бу ерда тилшунослик атамаси метафорик қўлланган.
Ф.Р.

Men ushbu jumlangizni muqoyasa sifatida olgan edim.

Feruza Rahmatova
07.08.2012, 15:24
Men ushbu jumlangizni muqoyasa sifatida olgan edim.

Тўғри муқояса,яхши тажрибага эга бўлмаган ёш мутахассиснинг дарсликлари ва мутахассис бўлмай, ҳавас учун ёзилган кекса олимнинг дарсликлари...
Ф.Р.

Feruza Rahmatova
07.08.2012, 15:41
Мавзуга оид хабар:
Россияда "Россия тарихида ёрқин из қолдирган инсонлар. Тарихий танлов - 2008" лойиҳаси асосида ўтказилган интернет-сўров натижаларига кўра, Иосиф Сталин 156 минг овоз билан ҳамма таниқли шахслардан илгари кетмоқда. Сўров иштирокчиларидан 90 мингтасининг овозини қўлга киритишга муваффақ бўлган Владимир Ильич Ленин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Таниқли хонанда Владимир Висоцкий эса, ҳозирча 128 минг овоз билан иккинчи ўринда бормоқда.

Сўров "Россия" телеканали, Россия Фанлар Академиясининг Тарих институти ва "Ижтимоий фикр" жамғармаси томонидан олиб борилмоқда. Сўровнинг иккинчи босқичида иштирок этаётган россияликларнинг сони бир миллиондан ортган. Иштирокчиларнинг овозлари билан сўровнинг биринчи босқичида РФА Тарих институти томонидан танлаб олинган 500 номзоддан элликтаси қолган.

Уларнинг орасида 15 сиёсий раҳбар, яна шунча сондаги ёзувчи ва маданият арбоблари, 7 та қумондон, 6 нафар олим, 5 сиёсий, ижтимоий ва диний фаол, шунингдек, фазони илк бор забт этган фазогир Юрий Гагарин, таниқли дарвозабон Лев Яшин ва афсонавий қаҳрамон Илья Муромецларнинг борликлари айтилмоқда.

Россиянинг собиқ президенти марҳум Борис Ельцинга ҳозирча 44 минг, таниқли олим Андрей Сахаровга эса, 15.5 минг овоз берилган.

Канийди бизнинг суровнома хам шу кадар оммавий тус олса?

Убайдулла Хўжаев - биринчи ўзбек адвокати... Унда биринчи ўзбек тракторчиси, биринчи ўзбек учувчиси, биринчи ўзбек милиционери, биринчи ўзбек штангисти, биринчи ўзбек боксчиси, биринчи ўзбек мафиозиси, биринчи ўзбек сантехниги, биринчи ўзбек ректори, биринчи ўзбек...
Ф.Р.

Nigora Umarova
07.08.2012, 15:47
Убайдулла Хўжаев - биринчи ўзбек адвокати... Унда биринчи ўзбек тракторчиси, биринчи ўзбек учувчиси, биринчи ўзбек милиционери, биринчи ўзбек штангисти, биринчи ўзбек боксчиси, биринчи ўзбек мафиозиси, биринчи ўзбек сантехниги, биринчи ўзбек ректори, биринчи ўзбек...
Ф.Р.

Feruza Rahmatova, бизнинг форумда ўзгаларнинг фикри ҳурмат қилинади. Асоссиз гаплар гапирилмайди. Форум сафсата сотиш майдони эмас!

Minglar
12.08.2012, 13:28
1. Hamza Hakimzoda Niyoziy - ma'rifatparvar shoir, dramaturg.

2. Alisher Usmonov - milliarder.

3. Rauf Parfi - shoir.

Fahrulla
29.12.2012, 03:21
Менимча бу рўйхат (биринчи сахифадаги) - "бир тийинга қиммат" (узр сўрайман)

Erkin Kuchkarov
29.12.2012, 08:12
1. Hamza Hakimzoda Niyoziy - ma'rifatparvar shoir, dramaturg.

2. Alisher Usmonov - milliarder.

3. Rauf Parfi - shoir.
1. Кучкароа Эркин Мирмахмудович - самый умный

Fahrulla
29.12.2012, 08:32
Бу гап ҳақиқатга яқинроқ (((