PDA

Просмотр полной версии : Сайтга хаммуаллифлар керак


Otabek
22.05.2008, 08:04
Сайт номи:
365 кун.

Манзили:
http://365kun.zn.uz/

Мазмуни:
Ушбу сайтда фан, адабиёт, санъат ривожига муносиб ҳисса қўшган ҳамда қўшиб келаётган олимлар, шоирлар, адиблар, адабиётшунослар, таржимонлар, рассомлар, актёрлар, бастакорлар ва бошқа илм ва санъат намояндалари тўғрисидаги қисқача маълумотлар тегишли шахсларнинг таваллуд кунларига кўра алоҳида ажратиб, жойлаштириб чиқилади.

Фойдаланиладиган манбалар:
Энциклопедиялар, баъзи кушимча адабиётлар ва интернет-сайтлари. Руйхатни жунатишим мумкин. Ва албатта, махсус сахифада фойдаланилган манбалар курсатилади.

Муаллифдан нималар талаб килинади:
Сайт устида ишлаш учун кизикиш ва кунига, айтайлик, 2 соат вакт ажратиш. Шуни айтишим керакки, бу жуда кизикарли машгулот (маълумот излаш, классификация килиш, жойлаштириш) ва билимингизнинг ошиб боришига хизмат килади. Хар бир санага тегишли 1-2 машхур шахс хакида ўзингизнинг кичик маколаларингизни жойлаштириб борсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Шунингдек, бу сайт Интернет-марафон муносабати билан режалаштирилгани боис, унинг талаблари (http://uforum.uz/showthread.php?t=4511) га мос келиши лозим. Муаллифларда иложи булса, рус (инглиз тили бўлса янаям яхши) тилидан таржима кила билиш кўникмаси бўлса яхши бўлади.

Хозирда январ ойи учун ва бошка ойлар учун кисман маълумотлар жамланган. Ўзимда вакт етишмаётганлиги сабабли сизларга мурожаат етаяпман. Сайт сизларники, агар маъкул булган булса, маълумотларимни (хозирча Word да) сизга юбораман, тегишли доступни очиб кўйганимдан сўнг блогни олиб бораверасиз.


Мисол тарикасида, 4 январ санаси учун ёзиладиган постга мисол:



4 январ.

Исаак Ньютон / Isaac Newton
(1643—1727)
Инглиз математиги ва физиги, дунёвий тортишиш кучи кашфиётчиси.
Илмий ютуклари учун олимга лордлик унвони берилган эди. Шундан кейин у роппа-роса 26 йил давомида лордлар палатаси йигилишларида иштирок этиб келади. Бу йигилишларда у зерикар эди. Шу вакт давомида у атиги бир маротаба, у ерда хозир бўлганларни хайрон колдириб, сўз сўраган экан:
- Милордлар, - деб мурожаат килибди у тўпланганларга, - агар сиз карши бўлмасангиз, деразани ёпиб кўйсалар. Бу елвизакда шамоллаб колмасам дейман.
Ва у викор билан ўз жойига ўтиради. Палата йигилишларида шундан бошка нутк сўзламаган экан.

Якоб Гримм / Jacob Grimm
(1785—1863)
Немис филологи, машхур эртакчи ака-укаларнинг каттаси.

Луи Брайль, Брай /Louis Braille (1809 — 1852)
Француз педагоги, кўзи ожизларга мўлжалланган хат ихтирочиси.
Унинг ўзи ёшлигида кўриш кобилиятини йўкотиб, Париж кўзи ожизлар институтида таълим олади ва кейинчалик ўша ерда дарс беради (бу таълим тифлопедагогика деб юритилади). 1829 йилда ўзининг машхур рельефли шрифтини ишлаб чикиб, унинг асосида китоблар - “Франция тарихи”, арифметика дарслиги - чикара бошлади.
Айзек (ёки Исаак) Питмен (ёки Питман) / Isaac Pitman (1813 — 1897)
1837 йилда стенографиянинг фонетик системасини яратган инглиз ихтирочиси.

Стенография - махсус белги ва кискартиришлар ёрдамида тез ёзиш усули (одатдагидан 4-7 маротаба). Мил. ав. 4 асрдаёк Афинада маълум бўлган ва атаманинг ўзи Английяда 1602 йилда муомалага киритилган.

Василий Григорьевич Перов
(1834 — 1882)
Рус рассоми. Энг таникли асарлари:
«Сельский крестный ход на пасхе», «Чаепитие в Мытищах», «Тройка», «Охотники на привале», А. Н. Островского, В. И. Даль ва Ф. М. Достоевский портретлари.

Василий Григорьевич Ян /асл фамилияси Янчевецкий
(1875 — 1954)
Рус ёзувчиси. “Мўгуллар боскини” (“Чингизхон”, “Боту”, “Сўнгги денгиз сари”дан ташкил топган) трилогияси унинг каламига мансуб.

Николай Петрович Дубинин
(1907 — 1998)
Генетик.

Зураб Константинович Церетели
(1934)
Хайкалтарош, Россия Бадиий Академияси президенти.

Гao Синцзянь / Gao Xingjian
(1940)
Хитой ёзувчиси, Нобель лауреати (2000).

Брайан Дэвид Джозефсон / Brian David Josephson
(1940)
Физик, Нобель лауреати (1973). Биринчи кашфиётини килганда 22 ёшда бўлган.

Ричард Шрок / Richard Royce Schrock
(1945)
Америка химиги, Нобел лауреати (2005, Робертом Груббс ва Ив Шовен билан бирга)

Bekzod Gaybullaev
22.05.2008, 10:03
Жуда хам намунали сайт булади деб умид киламан.
Анчадан бери шунака сайт очилишини кутиб турган эдим. Омад!

Abduganiyev Murod
06.06.2008, 18:02
Hurmatli Otabek saytga yordam berishga tayyorman. ma'lumotlarni SIGN_89@mail.ru ga yozib yuboring.Avvaldan raxmat

Lutfillo Tursunov
06.06.2008, 18:23
Яхши гоя. Имкон булиши билан бирорта санада тугилган машхур шахслар хакидаги маълумотларни сизга жунатаман.

Otabek
13.07.2008, 10:52
Бу мавзуни очишдан максадим сайтни кимгадир топшириш эди. Хозирча эга чикмади...

Aziza Abdunabiyeva
24.07.2008, 16:45
Бу мавзуни очишдан максадим сайтни кимгадир топшириш эди. Хозирча эга чикмади...

Сайтга хам хаммуаллиф, хам сайтнинг эгаси сифатида узимни номзодимни таклиф этаман.
Агар рози булсангиз менга хабар беринг.