PDA

Просмотр полной версии : [Лента] Online ZAKOVAT (узб)

Страницы : 1 2 3 4 5 6 [7] 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17

JH
24.09.2009, 19:46
Internetda bor ekan haqiqatdan ham. Manimcha kichikroq bir yengilik kiritmasangiz shu holatda javobni topish juda qiyin.

Bilmadim, qanday yengillashtirishni. Bu yerda faqatgina savolni chuqurroq o'qish kerak. Nega asfaltga suv quyishgan, yomg'ir yoqqanda asfalt baribir xo'l bo'ladiyu, deb o'ylangan odam javobni topishi hech gap emas.

Kahramon Jalilov
24.09.2009, 22:16
Yomg'ir yog'ib chang-to'zon bo'p ketmasligi uchun shekilli, shupirishdan oldin suv sepganday degan gap to'g'rimi?

JH
24.09.2009, 22:29
Yomg'ir yog'ib chang-to'zon bo'p ketmasligi uchun shekilli, shupirishdan oldin suv sepganday degan gap to'g'rimi?

Yo'q, yaqinlashmadiz ham

Kahramon Jalilov
24.09.2009, 22:39
Yo'q, yaqinlashmadiz ham
Ozgina yordamlashib yuboring unda?

Smarty
25.09.2009, 02:40
Gonki

JH
25.09.2009, 08:32
Gonki

Javob to'g'ri. Avtopoyga boshlanadi. Trassaning bir qismi tunnel ichida o'tgan. U yerda asfalt quruq bo'lib, yomg'ir uchun mo'ljallangan ballonlarni yeb tashlaydi. Shuning uchun hamma yoq bir xil bo'lish uchun tunnelni ichiga ham suv quyishadi.

Gulnora Voisova
25.09.2009, 11:17
Бу рассом актрисага булган севгиси боис, машукасига бор будини тикиб юборди. Севгиси омадсиз якун топган булсада, у машхур булишга улгурди. Куп замонлар тилларда достон булди.

Нима деб уйлайсиз? Мен нимани назарда тутяпман?

Ozoda Umarova
25.09.2009, 11:41

А. Пугачевани "миллион алых роз" кушигини эслатди.
Булгаковнинг "Мастер и Магарита" достонини хам, (лекин укиганимга анча булган, адашаетган булишим хам мумкин)

Gulnora Voisova
25.09.2009, 11:51
А. Пугачевани "миллион алых роз" кушигини эслатди. Тугри топдиз. Пугачеванинг "милион" кушигидаги рассомни назарда тутгандим.
Жыл-был художник один... :smile:

Gulnora Voisova
25.09.2009, 12:04
У Потсдамда пайтида, унга шифрограмма келди.
Шифрограммада шундай сузлар бор эди:
"Чакалок" дунёга келди. Унинг "овози" бутун дунёни тутади.

Савол: Бу шифрограмма кимга келди ва бу галати "чакалок" хакида маълумот беринг?

Husen
25.09.2009, 12:10
"Чакалок" дунёга келди. Унинг "овози" бутун дунёни тутади.

Радио

Gulnora Voisova
25.09.2009, 12:13
Радио Йук.

Потсдамда нима булган, кайси йили булган. Тарихни эсга олайлик.

JH
25.09.2009, 13:20
Президент Гарри Труменга Хиросимани устига тушган "Кичкинтой" бомбаси тугрисида айтишганми?

Gulnora Voisova
25.09.2009, 13:39
Президент Гарри Труменга Хиросимани устига тушган "Кичкинтой" бомбаси тугрисида айтишганми?
Тугри десам хам булади.
Гарри Труменга шифрограмма келганди. Ню Йорк якинидаги фермалардан бирида Атом бомбанинг биринчи тажрибаси утказилди.
Шунга кура "чакалок" дунёга келди. Яъни атом бомба яратилди дейилмокда.
Адашмасам бу вокеа 1945 йил июнда булган. Хиросима ва Нагасакига июлда ташлашган.

Kahramon Jalilov
25.09.2009, 14:08
Oddiy va mantiqiy savol barmoqlarimizni nomlarini hammasini bilamizmi bosh barmoq, ko'rsatkich barmoq, o'rta barmoq,... kichkina (nimchoq) barmoq. Nuqta o'rnida qanday barmoq yozilgan bo'lishi mumkin?

Husen
25.09.2009, 14:10
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.
Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?

Husen
25.09.2009, 14:10
Nuqta o'rnida qanday barmoq yozilgan bo'lishi mumkin?
Номсиз бармоқ

Kahramon Jalilov
25.09.2009, 14:20
Номсиз бармоқ
Nomi bo'r !!! Sizning savolingizga javob yahshilik va yomonlik bo'lsa kerak (yovuzlik va ezgulik...)

Ozoda Umarova
25.09.2009, 14:20
Хиросима ва Нагасакига июлда ташлашган. Тугрироги 6 августда Хиросимага, 3 кундан сунг эса Нагасакига.

Gulnora Voisova
25.09.2009, 14:46
Тугрироги 6 августда Хиросимага, 3 кундан сунг эса Нагасакига. Тугри бу хакда мактаб даврларида укигандим, эсимдан чикаёзибди. Потсдамдаги конфереция 17 июлдан 2 августгача булган.

Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади. Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи? Гап инсон аъзолари хакида кетяптими?

Kahramon Jalilov
25.09.2009, 14:52
Oddiy va mantiqiy savol barmoqlarimizni nomlarini hammasini bilamizmi bosh barmoq, ko'rsatkich barmoq, o'rta barmoq,... kichkina (nimchoq) barmoq. Nuqta o'rnida qanday barmoq yozilgan bo'lishi mumkin? Ozgina yordam beraman bu nomni bir kasb egalariga o'hshatib atashgan.

OmoN
27.09.2009, 00:25
Ozgina yordam beraman bu nomni bir kasb egalariga o'hshatib atashgan.
Xazinabon

Kahramon Jalilov
27.09.2009, 11:37
Noto'g'ri
Tovba shuncha ko'p narsalani bilamizu oddiy narsalag aqlimiz yetmay qoladi-ya?

Husniddin
27.09.2009, 17:39
Bu barmoq zargar bo'lsa kerak/http://www.uforum.uz/images/smilies/buba.gif

Kahramon Jalilov
27.09.2009, 18:25
Bu barmoq zargar bo'lsa kerak/http://www.uforum.uz/images/smilies/buba.gifYo'q noto'g'ri nima uchun qimmatbaho narsalarni aynan shu barmoqqa taqamiz shundan kelib chiqib javob bersangiz bo'ladi!!!

Husen
28.09.2009, 08:45
Yo'q noto'g'ri nima uchun qimmatbaho narsalarni aynan shu barmoqqa taqamiz shundan kelib chiqib javob bersangiz bo'ladi!!!
Бой бармоқ, хон бармоқ.. http://www.uforum.uz/images/icons/icon12.gif

Kahramon Jalilov
28.09.2009, 16:13
Yo'q notog'ri ohirgi yordam shu so'zlarni teskarisi!!!

Kahramon Jalilov
28.09.2009, 17:22
Mayli sizlarni qiynamayman javobini o'zim aytib qo'ya qolaman buni ota-bobolarimizdan so'rasak juda yahshi bilishadi bu barmoqni nomi og'ri barmoq deb ataladi buni tarihi ham bo'r!!!

Gulnora Voisova
29.09.2009, 09:10
bu nomni bir kasb egalariga o'hshatib atashgan
bu barmoqni nomi og'ri barmoq deb ataladi O'g'rilik ham kasb kor ekanligidan xabarim yo'q ekan :smile:

Gulnora Voisova
29.09.2009, 09:13
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади. Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи? Мана шу саволга жуда кизикяпман. Тангриев, жавобни излашда тугри йуналиш берворинг.

Husen
29.09.2009, 10:04
Тангриев, жавобни излашда тугри йуналиш берворинг

Форумдаги "свежий" темалардан бири ушбу саволга хамоҳангдир.

Nigora Umarova
29.09.2009, 10:12

Икки "душман" томон кудалар эмасми?

JUS
29.09.2009, 10:12
Тангриев, жавобни излашда тугри йуналиш берворинг
Форумдаги "свежий" темалардан бири ушбу саволга хамоҳангдир.
Қудалар. :)

JUS
29.09.2009, 10:13
Икки "душман" томон кудалар эмасми?
2 секундга шошилмай турсангиз нима қиларди. :)

Nigora Umarova
29.09.2009, 10:13
JasurBek!
Иккимизнинг фикримиз бир жойдан, бир вактда чикибди.

Husen
29.09.2009, 10:15
Икки "душман" томон кудалар эмасми?
Қудалар.

Жавобингиз қанчалик яқин эканлигини айтмай тураман. Аммо, тўғри жавоб бу эмас. Сизнингча, қудалардан биронтаси мутлақ устун бўлиши мумкинми?

JasurBek! Иккимизнинг фикримиз бир жойдан, бир вактда чикибди.

Ҳай-ҳай... Юлдузи юлдузига тўғри келибди деб шуни айтишадими-ё?!!!(хазил)

Nigora Umarova
29.09.2009, 10:15
Оббо, Husen Tangriyev-эй, халитдан жанг тактикасини ишлаб чикяпман денг.

Nigora Umarova
29.09.2009, 10:18
Сизнингча, қудалардан биронтаси мутлақ устун бўлиши мумкинми?

Мумкин эмас, бирок доим бири-биридан яхши жихатидан устун булишга доимо интилиб келади. "Бор товогим-кел товогим, бормасанг - келмасанг уртада син товогим" деганларидек...

Husen
29.09.2009, 10:25
Оббо, Husen Tangriyev-эй, халитдан жанг тактикасини ишлаб чикяпман денг.

Яқинлашдингиз...

Gulnora Voisova
29.09.2009, 10:27
Яқинлашдингиз... Эр билан хотин эмасми?
"Свежий" тема эса гендер тенглик шунаками.

JUS
29.09.2009, 10:29
Оббо, Husen Tangriyev-эй, халитдан жанг тактикасини ишлаб чикяпман денг.
Яқинлашдингиз...
Сабрим чидамай Хусен Тангриевни ўзидан сўраб олдим, лекин айтмаслик яъни ёзмаслик шарти билан, қойил, зўр савол экан, жавоби ҳам антиқа. :)

Nigora Tursunova
29.09.2009, 11:35
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.

Manimcha, "dushman" deb uforum ishtirokchilaridan birortasini nazarda tutgansiz.

Kahramon Jalilov
29.09.2009, 11:45
Manimcha, dushman deb uforum ishtirokchilaridan birortasini nazarda tutgansiz.
Forumda bir-biriga dushmanlar bo'rmi yog'e bunaqasi bo'masa kerak manimcha tanqid bilan hulosa bo'lsa kerak!!!
Do'stni do'stdan ayirmoq gunoh...

Nigora Tursunova
29.09.2009, 11:52
Forumda bir-biriga dushmanlar bo'rmi yog'e bunaqasi bo'masa kerak manimcha tanqid bilan hulosa bo'lsa kerak!!!
Qo'shtirnoq ichida yozilgan, shunga shunaqa deb o'yladim.

Kahramon Jalilov
29.09.2009, 12:21
Javobni Husan aka bera olmasalar Jasur akadan iltimos qilamiz qaysi biri to'gri?

JUS
29.09.2009, 13:01
Жавоблар нотўғри :(

OmoN
29.09.2009, 17:22
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.
Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?
Чап ва ўнг томонлар.

Husen
30.09.2009, 10:54
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади. Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?

Ўзим жавобини ёзаверайми? Охирги ёрдамни берай. Мен свежий тема деганда ўзбек урф одатларини назарда тутгандим. Эр-хотин деган жумла яқин, аммо айнан ўзи эмас. Унгача 1 кун етмай туради. Қўштирноққа олинган ҳудуд нима? Энди менимча топа оласиз!

Ra`noxon Xo`jaeva
30.09.2009, 11:26
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.
Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?
Taxminim bo'yicha bu uforumdagi ikki mavzu biri "Реалликка кўчган виртуал бирлик" bo'lsa, ikkinchisi Факат ва факат кизлар учун: Кизлар базми ёхуд "Хайит чойи" emasmikan deb uylab qoldim chunki "dushman " so'zi qo'shtirnoqqa olingan.

Feruza Xodjayeva
30.09.2009, 11:28
Bu "oyoq bosish' marosimi bo'lsa kerak.

Husen
30.09.2009, 11:44
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.
Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?

Жавоб топилди!

Bu "oyoq bosish' marosimi bo'lsa kerak.

Тўппа тўғри!!!!

Эр-хотин деган жумла яқин, аммо айнан ўзи эмас. Унгача 1 кун етмай туради.

Дарвоқе, келин-куёвлар бир-биринг "ҳудуди"- оёғини босишга ҳаракат килишади. Лекин, уларни ҳали эр-хотин дея олмаймиз-да! Тушуниш қийин эмас-ку, тўй ўтган кундан кейингина улар эр-хотин ҳисобланишади. Шу учун 1 кун етмай туради дегандим. Томонлардан бирининг устунлиги мутлақ дейилганда эр назарда тутилганди.

JH
30.09.2009, 12:03
Bechora Husen. Qattiq hayajondasiz, a?

Husniddin
01.10.2009, 18:27
Salom Husen Tangriyev sizning mantiqiy savol-javoblaringiz menga yoqdi. Bunday savol-javoblar inson zexnini albatta oshiradi.

Husniddin
01.10.2009, 18:36
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.
Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?

Жавоб топилди!

Bu "oyoq bosish' marosimi bo'lsa kerak.

Тўппа тўғри!!!!

Эр-хотин деган жумла яқин, аммо айнан ўзи эмас. Унгача 1 кун етмай туради.

Дарвоқе, келин-куёвлар бир-биринг "ҳудуди"- оёғини босишга ҳаракат килишади. Лекин, уларни ҳали эр-хотин дея олмаймиз-да! Тушуниш қийин эмас-ку, тўй ўтган кундан кейингина улар эр-хотин ҳисобланишади. Шу учун 1 кун етмай туради дегандим. Томонлардан бирининг устунлиги мутлақ дейилганда эр назарда тутилганди.

Savol ajoyib bo'lgan:buba:

Husniddin
01.10.2009, 18:53
Hurmatli forum qatnashchilari sizlarga quydagicha savolim bor. Aytishlaricha Evropada bir naql yuradi "Yerni xudo yaratgan, lekin ......., ........lar yaratgan" Ushbu savolda nuqtalar o'rnida qaysi joy nazarda tutilgan va nima uchun?

Bobur Yoqubov
02.10.2009, 09:31
To'y kelishi emasmi. Bir kun oldin shunaqa bo'jadi_KU

Bobur Yoqubov
02.10.2009, 09:40
uzr javob topilganini bilmay qolibman.

Gulnora Voisova
02.10.2009, 09:45
Уринбоев, зудлик билан шам ёкмасангиз булмайди :smile:

Nigora Tursunova
02.10.2009, 10:20
Hurmatli forum qatnashchilari sizlarga quydagicha savolim bor. Aytishlaricha Evropada bir naql yuradi "Yerni xudo yaratgan, lekin ......., ........lar yaratgan" Ushbu savolda nuqtalar o'rnida qaysi joy nazarda tutilgan va nima uchun?
"Amerikani Kolumb yaratgan" degan naql ham bor.

Bobur Yoqubov
02.10.2009, 10:54
sportchilar Olimpni yaratgan.

Gulnora Voisova
03.10.2009, 12:05
Hurmatli forum qatnashchilari sizlarga quydagicha savolim bor. Aytishlaricha Evropada bir naql yuradi "Yerni xudo yaratgan, lekin ......., ........lar yaratgan" Ushbu savolda nuqtalar o'rnida qaysi joy nazarda tutilgan va nima uchun? Савол эгаси тезрок келиб, жавобларни куриб чикса буларди.
Унгача савол бериб тураверайликми? Ёки кутамизми?

JUS
03.10.2009, 12:27

Husniddiiin, Husniddiiiiiin...!
Манимча бу Husniddin келмаса керак (с) Даврон Эргашев
Саволингиз бўлса ёзаверинг, сизга мумкин. :)

Gulnora Voisova
03.10.2009, 16:18
Янги йил киришига оз колганди. Уй эгаси, бундан анчааа олдин ертулада саклаб куйган иккита шампан виносини байрам дастурхонига куйиш учун олиб чикди. Караса шампан виноларидан бири асл холича сакланган, биттаси айниб колган.
Бир хил шароитда, бир хил муддатда сакланган, икковиям бир турдаги ичимлик нега бундай булди?
Вазиятни тушунтириб беринг?

OmoN
05.10.2009, 10:21

Винолар икки хил ҳолатда сақланган. Биринчиси ётқизиб қўйилган ва яхши сақланган. Иккинчиси тик ҳолатда сақланганлиги учун бузилган. Чунки тик турган шишанинг пўкаги тезда қуриб қолиб герметиклигини йўқотади. Ётқизиб қўйилган шишанинг пўкаги доим ҳўлланиб турганлиги учун герметиклигини сақлаб қолади.

Gulnora Voisova
05.10.2009, 10:30
Винолар икки хил ҳолатда сақланган. Биринчиси ётқизиб қўйилган ва яхши сақланган. Иккинчиси тик ҳолатда сақланганлиги учун бузилган. Чунки тик турган шишанинг пўкаги тезда қуриб қолиб герметиклигини йўқотади. Ётқизиб қўйилган шишанинг пўкаги доим ҳўлланиб турганлиги учун герметиклигини сақлаб қолади. Тугри, шишаларнинг биттаси йикилиб колган пукаги куриб колмаган, шунинг учун асл холатида сакланган.

Nigora Tursunova
05.10.2009, 12:20
Savol:
Pana joyda turib olib,
"O'lja"ni qidiradi.
Topib olib, "ashula" aytib,
Qizil "ro'mol" tutadi?

OmoN
05.10.2009, 12:28
Savol:
Pana joyda turib olib,
O'ljani qidiradi.
Topib olib, "ashula" aytib,
Qizil "ro'mol" tutadi?
ГАИ?

Nigora Tursunova
05.10.2009, 12:29
Unaqa emasda, savol sovusin edi, xech bo'lmasa! To'g'ri!

Husniddin Ato
05.10.2009, 20:29
OmoN aka,, siz bu mavzuga 2-3 kunda bir marta kirsangiz kifoya. Unaqada savol berguvchilarni hafsalarini pir qilib qo`yasiz.

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 10:46
Har yili noan'anaviy tarzda 13-aprel kuni (oldinlari evropa davlatida) butun dunyoda shunday bir bayram o'tkaziladi, u bayram qiziqligi shahslarga atab qilinadi. Savol kimlarga atab bayram qilinadi?

OmoN
07.10.2009, 10:58
Savol kimlarga atab bayram qilinadi?
Элвис Пресли ёки рок-н-роллчиларга аталган бўлиши мумкин.

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 12:18
Notog'ri ...

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 12:19
Yordam tariqasida bu bayram mashhur insonlarga atab emas balki bir toifadagi shahslar uchun atab qilinadi

husniddin
07.10.2009, 12:44
Хурматли форум қатнашчилари мени кутиб қолганлар учун узур. Соволимни жавоби "Голландия" бўлиб, қадимий голланд халқи денгизга тупроқ тўлдириб ер очишган. Шунинг учун Европаликлар "Yerni xudo yaratgan, lekin Goolandiyani, gollandlarlar yaratgan" деб айтишган.

husniddin
07.10.2009, 12:54
Har yili noan'anaviy tarzda 13-aprel kuni (oldinlari evropa davlatida) butun dunyoda shunday bir bayram o'tkaziladi, u bayram qiziqligi shahslarga atab qilinadi. Savol kimlarga atab bayram qilinadi?

Рухонийларга атаб қилиниши мумкун.:worship8nz:

Striker
07.10.2009, 14:21
Рок-н-роллчилар куни

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 14:36
Yo'q yaqinlashmadinglar ham!!!

Behzod Saidov
07.10.2009, 14:53
Yo'q yaqinlashmadinglar ham!!!

Иримчилар кунидир унда. :)

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 15:01
Иримчилар кунидир унда.Javob noto'g'ri u odamlar butun aholini oladigan bo'lsak 7-15% ini tashkil etadilar.!!!(70% yordam)

Striker
07.10.2009, 15:11
Интернетдан фойдаланувчилар куни

JUS
07.10.2009, 15:11
Javob noto'g'ri u odamlar butun aholini oladigan bo'lsak 7-15% ini tashkil etadilar.!!!(70% yordam)
Санадан келиб чиқсак, бу бахтсиз инсонлар учундир, яъни ўзини бахтсизман деганлар учун :)
13 рақамини кўплар ёқтирмайди-ку, бахтсиз рақам деб

Bobur Yoqubov
07.10.2009, 15:39
baxtlilar bayrami bo'lishi ham mumkin.

Bobur Yoqubov
07.10.2009, 15:42
nimaga endi baxtlilar kuni.

Bobur Yoqubov
07.10.2009, 15:44
desangiz baxtsiz bolishmaganidan xursand bolib shu kuni nishonlashadi.

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 16:46
Noto'g'ri!!! bu 13 nafaqat bahtsizlikni yana boshqa narsani bildirishi mumkin bu yerda 13 sanasiga uncha e'tibor bermasa ham bo'ladi!!!

Gulnora Voisova
07.10.2009, 17:07
каха111 узингиз айтаколинг.
гуглдан кидирсам, бу кун рок-н ролчилар куни, христианларнинг пасха байрамлари кунига тугри келяпти. Балки велосипед хайдовчилар кунидир. Шунга ухшаган маълумот хам бор экан. :gigi:

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 17:15
Bu narsani tog'risi internetda topib bo'lmaydi tag'in bilmadim bu narsani men ensiklopediyadan topganman bularga misol qilib buyuk odamlarni Napoleon, Gitler,...va boshqalarni keltirish mumkin (90% yordam)!!!

OmoN
07.10.2009, 17:17
bukarga misol qilib buyuk odamlarni Napoleon, Gitler,...va boshqalarni keltirish mumkin (90% yordam)!!!
Дунёга ҳукмронлик қилмоқчи бўлганлар. Александр Македонский, Чингизхон, Наполеон Банопарт, Адольф Гитлер...

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 17:21
Yo'q o'zim javob beraman "halqaro chapaqaylar kuni" hisoblanadi !!!

Striker
07.10.2009, 17:22
чапакайлар куними?
менимча тугри жавобни топдим шекилли

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 17:25
Yana bir Savol Taniqli rassom Gi de Mopassan o'z rasmini chizayotib unda qalamini chap qo'lida emas balki o'ng qo'lida turgan qilib tasvirlab qo'yibdi shunda u bu narsani bir urunishda tog'rilab qo'ygan ekan bu ishni qanday amalga oshirgan deb o'ylaysila?

Striker
07.10.2009, 17:30
qaha111 га
хох ишонинг хох ишонманг, лекин мен жавобни киритаётганимда сизниг жавобингиз хали йук эди.

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 17:31
хох ишонинг хох ишонманг, лекин мен жавобни киритаётганимда сизниг жавобингиз хали йук эди.
Sizga ishonaman, omadizni bersin!!!

Striker
07.10.2009, 17:33
чап кулига учиргични бериб куйгандир, асосий ишни чап кулида килишини курсатиш учун

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 17:33
чап кулига учиргични бериб куйгандир, асосий ишни чап кулида килишини курсатиш учун
Noto'g'ri!!! Internetda javobi bor men o'zim ko'rganman!!!

OmoN
07.10.2009, 17:40
Yana bir Savol Taniqli rassom Gi de Mopassan o'z rasmini chizayotib unda qalamini chap qo'lida emas balki o'ng qo'lida turgan qilib tasvirlab qo'yibdi shunda u bu narsani bir urunishda tog'rilab qo'ygan ekan bu ishni qanday amalga oshirgan deb o'ylaysila?
Расмнинг атрофига ойнанинг рамкасини чизиб қўйган.

JUS
07.10.2009, 17:49

Расмни орқа қисмини шундоқ айлантириб қўйган :)

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 17:56
Расмни орқа қисмини шундоқ айлантириб қўйган
Rasmni orqasiga aylantirsa hech nima ko'rinmaydi!!!

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 18:06
Endi rasmiga bir qarab ko'ringlarchi balki javobi chiqib qolar:

http://img.uforum.uz/images/enprqzw7204422.jpg

OmoN
07.10.2009, 18:11
Endi rasmiga bir qarab ko'ringlarchi balki javobi chiqib qolar:
Расмнинг атрофига ойнанинг рамкасини чизиб қўйган.

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 18:16
Расмнинг атрофига ойнанинг рамкасини чизиб қўйган.
Noto'g'ri!!!

Gulnora Voisova
07.10.2009, 18:19
Taniqli rassom Gi de Mopassan o'z rasmini chizayotib Сальвадор Дали канчалик буюк "шоир" булган булса, Мопассан хам шунчалик буюк "рассом" булгани хакида мана бу ерда (http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9C%D0%BE%D0%BF%D0%B0%D1%81%D1%81%D0%B0%D0%BD,_ %D0%93%D0%B8_%D0%B4%D0%B5) танишишингиз мумкин. :smile:

Кайси рассом булса хам, рупарасига ойнани расмини хам чизган.

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 18:25
Kechirasila "chizayotib emas", "chizdirayotgan paytda", keyin "rassom" emas "yozuvchi" ...shunday bo'lsada o'z aybini tog'rilagan!!!
bu narsani yoshligimda 5-sinfligimda o'qiganman ba'zi so'zlarini adashtirib yozib yuboribman ,uzr

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 18:27
Кайси рассом булса хам, рупарасига ойнани расмини хам чизган.
Notog'ri!!!

Kahramon Jalilov
07.10.2009, 18:28
Yordam tariqasida shuni aytaman orqasini o'girganligi tog'ri lekin nima qilgan?

OmoN
07.10.2009, 19:05
Yordam tariqasida shuni aytaman orqasini o'girganligi tog'ri lekin nima qilgan?
Расмнинг орқасига лампочка қўйган.

Kahramon Jalilov
08.10.2009, 07:31
Yo'q noto'g'ri !!! Moderator eng sara topishmoqlar yig'ib "zakovat" teledasturiga ham qo'ysak bo'larkan. Bitta konvert ustiga "Uforum savoli" tariqasida...
Javobni o'zim aytaman shekilli!!!

Kahramon Jalilov
08.10.2009, 08:12
Bu savolni bir paytla rus teleo'yinlarini birida ko'rgandim, javobi quyidagicha:
Hammaga ma'lumki Mopassanning laqabi "Mopassan chapaqay" bo'lgan (uni halq shunday deb chaqirardi) u o'z rasmini chizdirarkan rassom uni qo'lidagi qalamini o'ng qo'lida qilib tasvirab qo'ygan lekin rasm juda chiroyli chiqqani uchun uni o'zgartirmagan, shunda u o'z chapaqayligini qanday bildirishni bilmay portret orqasiga shunday deb yozib qo'ygan: "Chapaqay Mopassan"...

JUS
08.10.2009, 10:56
Yana bir Savol Taniqli rassom Gi de Mopassan o'z rasmini chizayotib unda qalamini chap qo'lida emas balki o'ng qo'lida turgan qilib tasvirlab qo'yibdi shunda u bu narsani bir urunishda tog'rilab qo'ygan ekan bu ishni qanday amalga oshirgan deb o'ylaysila?
Расмни орқа қисмини шундоқ айлантириб қўйган :)
Bu savolni bir paytla rus teleo'yinlarini birida ko'rgandim, javobi quyidagicha:
Hammaga ma'lumki Mopassanning laqabi "Mopassan chapaqay" bo'lgan (uni halq shunday deb chaqirardi) u o'z rasmini chizdirarkan rassom uni qo'lidagi qalamini o'ng qo'lida qilib tasvirab qo'ygan lekin rasm juda chiroyli chiqqani uchun uni o'zgartirmagan, shunda u o'z chapaqayligini qanday bildirishni bilmay portret orqasiga shunday deb yozib qo'ygan: "Chapaqay Mopassan"...
Биринчидан саволнинг ўзи нотўғри берилган.
bu narsani bir urunishda tog'rilab qo'ygan ekan
Иккинчидан илтимос мантиқий саволлардан бўлса яхши бўларди.

Kahramon Jalilov
08.10.2009, 11:23
Moderator eng sara topishmoqlar yig'ib "zakovat" teledasturiga ham qo'ysak bo'larkan. Bitta konvert ustiga "Uforum savoli" tariqasida...
Shu taklifga nima deysila!!!

JH
08.10.2009, 11:28
Moderator eng sara topishmoqlar yig'ib "zakovat" teledasturiga ham qo'ysak bo'larkan. Bitta konvert ustiga "Uforum savoli" tariqasida...
Shu taklifga nima deysila!!!

Shunda uforumni o'qigan zakovatchilar bir daqiqani tejab muhokamasiz to'g'ri javobni beradilar.

Nigora Umarova
08.10.2009, 11:37
Shunda uforumni o'qigan zakovatchilar bir daqiqani tejab muhokamasiz to'g'ri javobni beradilar.

Uforumga esa kirib o'quvchilar soni ortadi.

Kahramon Jalilov
08.10.2009, 11:51
Lekin bu ishni qilishda bir yo'li bo'r savolni ozgina o'zgartirgan holda (huddi uforumda yozilganga o'hshatib emas sal o'zgartirib) qilsa hech kim bilmaydi!!!

OmoN
08.10.2009, 12:17
Lekin bu ishni qilishda bir yo'li bo'r savolni ozgina o'zgartirgan holda (huddi uforumda yozilganga o'hshatib emas sal o'zgartirib) qilsa hech kim bilmaydi!!!
Агар "Заковат"чилар бир пайтлар "мода" бўлган шпаргалкалардан (яъни саволдаги сўзларнинг бош ҳарфлари ва тўғри жавоб) ёзилган шпаргалкалардан фойдаланиб жавобни топишга уринишда сиз айтган усул қўл келиши мумкин. А так, уларниям елкасида калласи бор.

Umida Shodiyeva
08.10.2009, 12:45
Lekin bu ishni qilishda bir yo'li bo'r savolni ozgina o'zgartirgan holda (huddi uforumda yozilganga o'hshatib emas sal o'zgartirib) qilsa hech kim bilmaydi!!!

Agar, zakovatchilarga Uforumda ( Online ZAKOVAT da) berilayotgan savollarni yuboradigan bo'lsak unda, avval "Eng zo'r savol" tanlovini tashkil qilib so'ng, ana shu saralangan savollardan yuborish kerak. Bu fikrga nima deysizlar?

Kahramon Jalilov
08.10.2009, 14:31

Eng zo'r savollar yig'ib olinadi (javob topa olinmagan), uning javobi faqat moderator va savol egasiga ma'lum bo'ladi qoganlaga no'malum shu tariqa oynaijahonga olib chiqish mumkin!!!

Striker
10.10.2009, 12:59
Хурматли форум иштирокчилари!
Айнан шу топикка балки киришмагандир-у, лекин форумда Заковат клуби катнашчилари борлигини билсангизлар керак?

Bobur Yoqubov
10.10.2009, 14:01
ajoyib fikr. Menincha shu usul bilan uforun savollari saviyasi ortishiga erishish mumkin...

Bobur Yoqubov
10.10.2009, 14:02
yanayam ortishiga demoqchi edim.

Striker
11.10.2009, 22:41
yanayam ortishiga demoqchi edim.

Bobur Yoqubov har doimgiday bir qator gapni kamida 2 ta xatda yozadilar.

Umida Shodiyeva
11.10.2009, 23:26
ajoyib fikr. Menincha shu usul bilan uforun savollari saviyasi ortishiga erishish mumkin...

Ma'zur tutgaysiz!
"uForum"

Lutfillo Tursunov
11.10.2009, 23:45
Қанақасига?!
Бу ерда ўйналган саволлар "Заковат"да ўйналадиган бўлса, "uForum саволлари" дейилганидан кейин истаган заковатчи шу ерга кирадию икки соат ичида барча савол ва жавобларни ёдлаб олади. Ахир ҳамма саволга жавоб топиб бўлинганку.
Ёки янги ташланадиган саволлардан юбориладими? Буям бироз мантиқсиз, чунки у савол "Заковат"да ўйналгунча кимдир бу ерда жавобни топиб қўяди ёки савол муаллифи жавобни эълон қилиб қўяди.

Kahramon Jalilov
12.10.2009, 08:08
Ёки янги ташланадиган саволлардан юбориладими? Буям бироз мантиқсиз, чунки у савол "Заковат"да ўйналгунча кимдир бу ерда жавобни топиб қўяди ёки савол муаллифи жавобни эълон қилиб қўяди.
Muallif javobni e'lon qilmay turadi shunda unga javob beruvchilar ko'paysa o'yin yanada jonliroq bo'ladi!!!

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 11:55
Muallif javobni e'lon qilmay turadi shunda unga javob beruvchilar ko'paysa o'yin yanada jonliroq bo'ladi!!!
Cиз "Заковат" тўғрисида айтяпсизми ёки "Online ZAKOVAT" тўғрисидами?

Kahramon Jalilov
12.10.2009, 13:09
Cиз "Заковат" тўғрисида айтяпсизми ёки "Online ZAKOVAT" тўғрисидами?
Ko'pchiligimiz rus tele o'yinlaridan biri "Chto? Gde Kogda?" o'yinini ko'rgan bo'lsa kerak, unga ko'ra savol beriladi unga stol atrofidagilar javob beradi va shu bian birga boshqa odamlar ham javob beradi (uyali telefon orqali, internet orqali va h.k), huddi shunga o'hshash uforum savoli beriladi uni ham zakovat teledasturi orqali topishga harakat qilinadi ham forum orqali, buni yo'llari ko'p!!!

Bobur Yoqubov
12.10.2009, 13:40
Umidaga xatoyimni to'grilaganlari uchun RAHMAT! hozirgi muhokamaga fikr bildirsam: *menimcha 1 kun tayin qilinib,moderator alohida pochta tashkil qilsalar, forumchilar o'sha kungacha topishgan alohida savollarni unga yuborishadi. Saralangan savollar TVZAKOVATga yuboriladi.* QALAY

Kahramon Jalilov
12.10.2009, 13:42

bu fikr ham tog'ri yana boshqa g'oyalar bo'rmi?

Bobur Yoqubov
12.10.2009, 13:43
faqat moderatorga ish ko'payadi_da. Bu mening ojizona fikrim.

Bobur Yoqubov
12.10.2009, 13:46
boshqa g'oyalarni boshqalardan ham eshitaylik. Ungacha boshqalarda ham boshqacha goyalar paydo bolsa ne ajab.

Kahramon Jalilov
12.10.2009, 13:46
faqat moderatorga ish ko'payadi_da. Bu mening ojizona fikrim.
Moderatorlaga yordamchilar kerak emasmikin?

JUS
12.10.2009, 14:18
Келинглар, Zakovat кўрсатуви ўзини ишини қилсин, Online ZAKOVAT (узб) ўзиникини. Умуман амалга ошмайдиган мантиқсиз гапларни ёзиш ўрнига, мантиқий саволларни қолдирсанглар, илтимос!

Gulnora Voisova
12.10.2009, 14:18
bu fikr ham tog'ri yana boshqa g'oyalar bo'rmi? Менда битта гоя бор.
Келинглар шу фикрдан кайтайлик.
"Оч корним, тинч кулогим"....
Тинчгина узимизни Онлайн заковатда савол жавобимизни давом эттирайлик.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 14:26
Келинглар, Zakovat кўрсатуви ўзини ишини қилсин, Online ZAKOVAT (узб) ўзиникини. Умуман амалга ошмайдиган мантиқсиз гапларни ёзиш ўрнига, мантиқий саволларни қолдирсанглар, илтимос!

Менам шу фикрдаман ва битта савол бераман форумдошларга.

Жонсон дорихонадаги харидни 100 долларлик купюрада тўлаётган пайти полиция томонидан хисбга олинди. Унинг ёнидан учта 100 долларлик банкнот чиқди. Айнан шу пул юзасидан Жонсонга айблов эълон қилинди, бошқа ҳеч қандай жиноят йўқ эди унда.
Банкнотлар ҳақиқий бўлишига қарамасдан ва Жонсон бу пулларнинг ўғирланмаганини, ўзи ишлаб топганини исботлаган бўлса-да, барибир икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Нима учун?

OmoN
12.10.2009, 14:32
Банкнотлар ҳақиқий бўлишига қарамасдан ва Жонсон бу пулларнинг ўғирланмаганини, ўзи ишлаб топганини исботлаган бўлса-да, барибир икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Нима учун?
Жонсон АҚШда эмас, балки АҚШ долларини керакли ҳужжатларсиз олиб юриш таъқиқланган давлатда эди.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 14:49
Жонсон АҚШда эмас, балки АҚШ долларини керакли ҳужжатларсиз олиб юриш таъқиқланган давлатда эди.
У АҚШда эди деб тасаввур қилаверамиз. Бу тарафдан унда муаммо йўқ эди.

Олдиндан ёрдам бериб қўяман:
Айнан шу пул юзасидан Жонсонга айблов эълон қилинди,

Gulnora Voisova
12.10.2009, 14:56
Банкнотлар ҳақиқий бўлишига қарамасдан ва Жонсон бу пулларнинг ўғирланмаганини, ўзи ишлаб топганини исботлаган бўлса-да, барибир икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Нима учун? Жонсон бошка давлатда ноконуний юрган мухожир эмасми?

OmoN
12.10.2009, 15:00
У АҚШда эди деб тасаввур қилаверамиз. Бу тарафдан унда муаммо йўқ эди.
Демак Жонсон АҚШлик эмас. Пулни АҚШга бошқа давлатдан ноқонуний олиб кирган.

JUS
12.10.2009, 15:05
Олдиндан ёрдам бериб қўяман:
Айнан шу пул юзасидан Жонсонга айблов эълон қилинди,
Нимагадир пуллардаги расмлар билан боғлиқлик томонларини сезяпман.
Яқинлашмадимми?

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 15:14
Жонсон бошка давлатда ноконуний юрган мухожир эмасми?
Демак Жонсон АҚШлик эмас. Пулни АҚШга бошқа давлатдан ноқонуний олиб кирган.

Йўқ, Жонсон АҚШлик ва пулниям АҚШда ишлаб топган, дори сотиб олган дорихонаям АҚШда.
Бу саволда жой, ҳудуд муҳим рол ўйнамайди.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 15:15
Яқинлашмадимми?
Жуда яқин келдингиз деб бўлмайдию, лекин ҳар қалай Kumushoy ва
OmoNлардан кўра яқинроқсиз жавоб топиш йўлига.

OmoN
12.10.2009, 15:28
Йўқ, Жонсон АҚШлик ва пулниям АҚШда ишлаб топган, дори сотиб олган дорихонаям АҚШда.
Бу саволда жой, ҳудуд муҳим рол ўйнамайди.
Савол: Агар Жонсон дорихонадан дори эмас, МакДоналдсдан гамбургер сотиб олганида қўлга олинармиди?

JUS
12.10.2009, 15:33
Яқинлашмадимми?
Жуда яқин келдингиз деб бўлмайдию, лекин ҳар қалай Kumushoy ва
OmoNлардан кўра яқинроқсиз жавоб топиш йўлига.
Демак, Жонсон пулдаги суратга жудаям ухшаган ва пулни сохта деб кабул килишган, яъни ўзини расмидан фойдаланган деб ҳисоблашган. Кейинчалик пул ҳақиқийлигини билишгандан сўнг (бу вақт 2 йилга чўзилган), Жонсонни озод қилишган.
Америка хукумати сизни нохақ 2 йил муддат умрингизни панжара ортида ўтказганлигингиз учун узр сўрайди :) (с) Вир ва Зара

Dilmukhammad Kayumov
12.10.2009, 15:50
Балки серия ракамида бирор англашмовчилик булгандур, учиб кетган ёки йиртилган...?

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 15:51
Савол: Агар Жонсон дорихонадан дори эмас, МакДоналдсдан гамбургер сотиб олганида қўлга олинармиди?
Қўлга олинарди.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 15:54
Демак, Жонсон пулдаги суратга жудаям ухшаган ва пулни сохта деб кабул килишган, яъни ўзини расмидан фойдаланган деб ҳисоблашган.
100 $да Бенжамин бобони расми борлигини билишганку.
Пул ҳақиқий, лекин 2 йил беришга етарли жиноят ишлатилган.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 15:55
Балки серия ракамида бирор англашмовчилик булгандур, учиб кетган ёки йиртилган...?

Бунинг учун икки йил беришмайди.

OmoN
12.10.2009, 16:06
Банкнотлар ҳақиқий бўлишига қарамасдан ва Жонсон бу пулларнинг ўғирланмаганини, ўзи ишлаб топганини исботлаган бўлса-да, барибир икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Нима учун?
Балки устига чизиб ташлангадир.

Feruza Xodjayeva
12.10.2009, 16:06
Balki pulni qatlagani uchun jazo berishgandir?

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 16:07
Енгиллик: Жонсон жиноятга қўл урган. Жиноятни қандай амалга оширганлигини топиш керак. Яна қайтараман жавобни фақат пулдан қидиринг.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 16:09
Балки устига чизиб ташлангадир.
Balki pulni qatlagani uchun jazo berishgandir?
Нотўғри.

Ra`noxon Xo`jaeva
12.10.2009, 16:29
Balki u o'zi soxta pul ishlab chiqargandir ?

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 16:42
Balki u o'zi soxta pul ishlab chiqargandir ?
Сохта пул чиқармаган.

Behzod Sulaymonov
12.10.2009, 16:45
Balki 100$ lik pullarda narkotik modda istemol qilingandir.
Masalan: Kakainni $ da istemol qilishlarini eshitganidim

Ozoda Umarova
12.10.2009, 16:53
У пора олган булса керак, пул эса белгиланган (меченные деньги) булган.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 16:57
Balki 100$ lik pullarda narkotik modda istemol qilingandir.
Буям тўғримас.

Енгиллик яна: Иккинчи жаҳон уруши йилларидан аввал мен саволда келтирган воқеа учраб турган. Яъни шу услубдаги қонунбузарлик қайд этилган. Кейинчалик бу услуб "эскирган".

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 16:58
У пора олган булса керак, пул эса белгиланган (меченные деньги) булган.
Пулни ўз меҳнати билан ишлаб топган, бу исботланган.

Eldor Hasanov
12.10.2009, 17:28
Енгиллик яна: Иккинчи жаҳон уруши йилларидан аввал мен саволда келтирган воқеа учраб турган. Яъни шу услубдаги қонунбузарлик қайд этилган. Кейинчалик бу услуб "эскирган".
АҚШ хукумати хар 7-10 йиллар орасида банкнотларни рангини ўзгартириб турган, балким ўша вақтда ранги мос келмагандир, яна бир вариант мана бу ёзувнинг йўқлиги сабабдир "In God We Trust"-"Биз худога ишонамиз":)

Gulnora Voisova
12.10.2009, 17:30
Пулни угирламаган, ишлаб топган. Пул сохта хам, белгиланган хам
эмас. Бошка хеч канака чалкашлик йук. Бенжамин бобомизни расми
хам Жонсонга сира ухшамайди. Лекин унга икки йил бериб юборишди.
Нега?
Калавани учи каерда?
Бир иккита вариант бор, гарчи кулгили булса хам.

100$ ни битта нолни купайтириб 1000$ килиб курсатган.
Буклаб биттани иккита килиб курсатган.
Хуллас Пул сохтамас, лекин микдорини куп килишга харакат килган.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 17:48
Kumushoy тўғри йўлдан кетяпсиз.

Lutfillo Tursunov
12.10.2009, 17:49
АҚШ хукумати хар 7-10 йиллар орасида банкнотларни рангини ўзгартириб турган, балким ўша вақтда ранги мос келмагандир, яна бир вариант мана бу ёзувнинг йўқлиги сабабдир "In God We Trust"-"Биз худога ишонамиз"

Нотўғри.

Kahramon Jalilov
12.10.2009, 18:21
Ba'zi hollarda ruschasiga FSB deyiladi (FBR bo'lsa kerak) dollarga o'z tamg'alarini qo'yishadi pristupniklani osonlikcha ushlash uchun uni kupyurasida shu tamg'a bo'lgan bo'lsa kerak (yoki teskarisi FBR tamg'asi bo'lmagan).
Bir paytla eshitganman noqonuniy dollar sotuvchilani ushlash maqsadida spetsslujba hodimlari ba'zi dollarga o'z tamg'alarini qo'yishadi va bu orqali ularni ushlashadi shu narsa bilan bog'liq bo'lsa kerak...

OmoN
12.10.2009, 18:23
Жонсон дорихонадаги харидни 100 долларлик купюрада тўлаётган пайти полиция томонидан хисбга олинди. Унинг ёнидан учта 100 долларлик банкнот чиқди. Айнан шу пул юзасидан Жонсонга айблов эълон қилинди, бошқа ҳеч қандай жиноят йўқ эди унда.
Банкнотлар ҳақиқий бўлишига қарамасдан ва Жонсон бу пулларнинг ўғирланмаганини, ўзи ишлаб топганини исботлаган бўлса-да, барибир икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Нима учун?
Мощенниклар ҳақида битта кино бор эди. Унда биттаси 2-3 долларлик нарса сотиб олаётганда аввалига майдам йўқ деб 100 долларлик бериб қайтимини олади. Кейин майдам бор экан деб ўша 100 доллар пулини қайтариб оларди.

Lutfillo Tursunov
13.10.2009, 10:29
Хўш, ҳурматли билимдонлар!
Тўғри жавоб ҳалиям топилмабдику.

Ra`noxon Xo`jaeva
13.10.2009, 10:50
Хўш, ҳурматли билимдонлар!
Тўғри жавоб ҳалиям топилмабдику.

Hammamiz o'z bilgan javob variatlarimizni aytdik, endi sizdan kutub qolamiz to'g'ri javobni.

Lutfillo Tursunov
13.10.2009, 11:57
Hammamiz o'z bilgan javob variatlarimizni aytdik, endi sizdan kutub qolamiz to'g'ri javobni.

Жавобни ўзим айтайми?
Яна икки соат вақт бераман. Кеча Кумушой анча тўғри йўл топганиди, лекин негадир давом эттирмади.

Tulkin Yusupov
13.10.2009, 12:04
Жонсон дорихонадаги харидни 100 долларлик купюрада тўлаётган пайти полиция томонидан хисбга олинди. Унинг ёнидан учта 100 долларлик банкнот чиқди. Айнан шу пул юзасидан Жонсонга айблов эълон қилинди, бошқа ҳеч қандай жиноят йўқ эди унда. Банкнотлар ҳақиқий бўлишига қарамасдан ва Жонсон бу пулларнинг ўғирланмаганини, ўзи ишлаб топганини исботлаган бўлса-да, барибир икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Нима учун?

"Catch me, if you can" ("Тутиб ол, ушлай олсанг") деган фильмда йигитча чекларни сохталаштириб, банкдан пулларни ечиб оларди. Пул, яъни купюра (100$лик қоғоз пул) ҳақиқий бўлган. Лекин асос, манба йўқ жойдан.

Lutfillo Tursunov
13.10.2009, 12:08

Йўқ, пуллар ҳақиқий ва уни ўзи ишлаб топган. Бу тарафдан ҳеч қандай жиноят ҳиди йўқ.
Лекин қонун тарафдан олганда пуллар барибир "сохта".
Конкрет енгиллик бервордим лекин.

Gulnora Voisova
13.10.2009, 12:46
Лекин қонун тарафдан олганда пуллар барибир "сохта". Менимча пуллар икки булакка булинган. Ярмига сохта пул ямаган булиши хам мумкин. Бошкача вариант келмаяпти.

Lutfillo Tursunov
13.10.2009, 12:52
Менимча пуллар икки булакка булинган. Ярмига сохта пул ямаган булиши хам мумкин. Бошкача вариант келмаяпти.

Жавобингиз тўғри деб бўлмайдию, лекин энг яқин келган жавоб бўлди.

Gulnora Voisova
13.10.2009, 13:01
Мана бу вариантларни курингчи?

1. Пуллар икки булакка булиниб, кингир йул билан шу яримта холича ишлатилган.
2. Ярмига 50 $ лик ёки (1, 10, 20 $) ямалган.

Kahramon Jalilov
13.10.2009, 13:10
Жавобингиз тўғри деб бўлмайдию, лекин энг яқин келган жавоб бўлди.
ikkita 50$ likni yamangan shu tarafdan qonunbuzarlik bo'lgan bo'lishi mumkin!!!
Yoki 50$ ni 100$ qigan bo'lishi mumkin (pul tushirilgan taraf 100$ rasm esa 50$ niki)!!!

Lutfillo Tursunov
13.10.2009, 13:13
Мана бу вариантларни курингчи?
Бу жавоблар ҳам нотўғри. Яхшиси ўзим айта қолай.

Демак, савол:
Жонсон дорихонадаги харидни 100 долларлик купюрада тўлаётган пайти полиция томонидан хисбга олинди. Унинг ёнидан учта 100 долларлик банкнот чиқди. Айнан шу пул юзасидан Жонсонга айблов эълон қилинди, бошқа ҳеч қандай жиноят йўқ эди унда. Банкнотлар ҳақиқий бўлишига қарамасдан ва Жонсон бу пулларнинг ўғирланмаганини, ўзи ишлаб топганини исботлаган бўлса-да, барибир икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Нима учун?

Жавоб:
Жонсон 20 дона 100 долларлик банкнотдан 21та пул ясашни ўрганиб олганди. У ҳар бир купюрани расмда кўрсатилган чизиқ бўйича қирқиб чиққан (расмда кам сонли купюрани мисол сифатида чизиб кўрсатганим учун қирқиладиган бўлаклар каттароқ кўриниши мумкин, кўпсонли купюраларни қирққанда ўртада йўқоладиган жой деярли сезилмайдиган ҳолга келади).
http://img.uforum.uz/images/ssqgthf1091015.png
Кейин биринчисининг тепа қисмини (расмда сариқ рангдаги қисм) иккинчисининг пастки (яшилда кўрсатилган) қисмига шаффоф изаляцион лента билан бирлаштириб чиққан. Натижада 20 дона 100 долларликдан битта ортиқча пул ажралиб чиққан.
Албатта бу ҳолатда ҳар бир 100 долларлик икки-уч миллиметрга калтарган, лекин бир қарашда бу фарқни ажратиб бўлмаган.
Эслатиб ўтаман, бу услубни айрим “уддабуронлар” Иккинчи жаҳон урушидан олдин қўллаган.

ПС. Ҳозир бу услубдан фойдаланишни хаёлга келтирмаса ҳам бўлади :)

Gulnora Voisova
13.10.2009, 13:18
Жонсон 20 дона 100 долларлик банкнотдан 21та пул ясашни ўрганиб олганди. У ҳар бир купюрани расмда кўрсатилган чизиқ бўйича қирқиб чиққан (расмда кам сонли купюрани мисол сифатида чизиб кўрсатганим учун қирқиладиган бўлаклар каттароқ кўриниши мумкин, кўпсонли купюраларни қирққанда ўртада йўқоладиган жой деярли сезилмайдиган ҳолга келади). Жонсонни бунчалик пули куп деб уйламагандим :smile:

Kahramon Jalilov
13.10.2009, 13:19
Bizzi so'mni ham shundoq qib ko'rsa nima bo'larkin?
Naqd 20 yilga qamashadiya!!!!

Lutfillo Tursunov
13.10.2009, 13:29
Жонсон 20 дона 100 долларлик банкнотдан 21та пул ясашни ўрганиб олганди. У ҳар бир купюрани расмда кўрсатилган чизиқ бўйича қирқиб чиққан (расмда кам сонли купюрани мисол сифатида чизиб кўрсатганим учун қирқиладиган бўлаклар каттароқ кўриниши мумкин, кўпсонли купюраларни қирққанда ўртада йўқоладиган жой деярли сезилмайдиган ҳолга келади). Жонсонни бунчалик пули куп деб уйламагандим :smile:

Одамлар нималарни ўйлаб топишмайдия, дейдию :)

Талабалик давримизда проезднойни шўр илиқ сувга солиб иккига ажратиб, икки киши фойдаланиб юриш урф бўлганди. Ўша пайтлари прездной 700 сўм турарди, унинг олд қисмини олган талаба 400 сўм тўласа, орқа тарафини олган 300 сўм берарди. Бу "приём" икки ойча иш берди, кейин кондукторлар анча пишиб қолишди :)

Feruza Xodjayeva
13.10.2009, 13:55
Оффтоп:Талабалик давримизда проезднойни шўр илиқ сувга солиб иккига ажратиб, икки киши фойдаланиб юриш урф бўлганди. Ўша пайтлари прездной 700 сўм турарди, унинг олд қисмини олган талаба 400 сўм тўласа, орқа тарафини олган 300 сўм берарди. Бу "приём" икки ойча иш берди, кейин кондукторлар анча пишиб қолишди

Agar bu "priyom"ni talabalar o'qib qolishsa bormi...

Kahramon Jalilov
13.10.2009, 14:06
Талабалик давримизда проезднойни шўр илиқ сувга солиб иккига ажратиб, икки киши фойдаланиб юриш урф бўлганди. Ўша пайтлари прездной 700 сўм турарди, унинг олд қисмини олган талаба 400 сўм тўласа, орқа тарафини олган 300 сўм берарди. Бу "приём" икки ойча иш берди, кейин кондукторлар анча пишиб қолишди
Bu usul ancha eskirgan hozir zamona rivojlanib ilg'or tehnologiyalarning ko'payib ketishi orqali biz proezdnoyni rangli printerda chiqarardik kopiya (daje luchshe) qilib, keyin yiltirog'ini qo'limiz bilan yopishtirib ustiga ko'k salafanli qoplamalar chiqqan sotishadi o'shani qo'yib olardik hech kim bilmasdi, yana qoplamani shisha plastmassaligi chiqqan uni ichiga tushirvolinsa voobche original bo'ladi, va yana bu proezdnoyni baravariga 3 kishi ishlatsa bo'ladi, bir kishi avtobusni boshida ko'rsatadi, ikkinchisi o'rtarog'ida uchinchi (bir-biriga uzatgan holda) orqarog'ida ko'rsatib tushib ketaveradi (hayotda tajribadan o'tgan 100% natija bilan) hech kim bilmaydi vsyo!!!

Lutfillo Tursunov
13.10.2009, 15:10

Жонсоннинг "уддабурон"лигиям ҳолва бўптида :)

Lutfillo Tursunov
13.10.2009, 15:12
Agar bu "priyom"ni talabalar o'qib qolishsa bormi...
Bu usul ancha eskirgan hozir zamona rivojlanib ilg'or tehnologiyalarning ko'payib ketishi orqali biz proezdnoyni rangli printerda chiqarardik kopiya (daje luchshe) qilib,

Behzod Sulaymonov
13.10.2009, 16:05
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.
Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?

Javobni Husen Tangrievni o'zi amalga oshirdilar!
http://img.uforum.uz/images/wtlmarf614.jpg

http://img.uforum.uz/images/ysltihp4226950.jpg

Mavzudan biroz chetlashganim uchun uzr:187:

Nigora Umarova
13.10.2009, 16:28
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.
Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?

http://img.uforum.uz/images/ysltihp4226950.jpg

Missiya amalga oshdi.

Kahramon Jalilov
13.10.2009, 17:11
Талабалик давримизда проезднойни шўр илиқ сувга солиб иккига ажратиб, икки киши фойдаланиб юриш урф бўлганди. Ўша пайтлари прездной 700 сўм турарди, унинг олд қисмини олган талаба 400 сўм тўласа, орқа тарафини олган 300 сўм берарди. Бу "приём" икки ойча иш берди, кейин кондукторлар анча пишиб қолишди
Shu yo'nalishda yana bir savol 1 ta jetonni qanday qilib 5-6 marta ishlatsa bo'ladi (bu narsa isbotlangan)?

OmoN
13.10.2009, 17:45
Shu yo'nalishda yana bir savol 1 ta jetonni qanday qilib 5-6 marta ishlatsa bo'ladi (bu narsa isbotlangan)?
Ипга боғлаб.

Kahramon Jalilov
13.10.2009, 17:56
Ипга боғлаб.
Ipga qano bog'lanadi? (Jeton plastmassa uni teshish qiyinro'q)

OmoN
13.10.2009, 18:00
Ipga qano bog'lanadi? (Jeton plastmassa uni teshish qiyinro'q
Тешиш шарт эмас. Ипни скотч ёки бошқа нарса билан ёпиштирсаям бўлаверади.

Kahramon Jalilov
13.10.2009, 18:23
Тешиш шарт эмас. Ипни скотч ёки бошқа нарса билан ёпиштирсаям бўлаверади.
Gap shundaki ip bilan ham tajriba qilib ko'rishgan lekin 40% natijani bergan, yana bir narsa ishlatishganda u 80-90% natijani bergan!!!

husniddin
13.10.2009, 18:32
Томонлардан бирининг мутлақ устунлиги азалдан маълум бўлса-да, барибир бу икки “душман” бир-бирининг “ҳудуди”ни босиб олишга ҳаракат қилади.
Ушбу жумланинг моҳиятини тушунтириб беринг-чи?

http://img.uforum.uz/images/ysltihp4226950.jpg

Missiya amalga oshdi.
Savolga bu rasmdagidanda a'lo javob bo'lmasa kerak. Suratga olishga usta ekansiz.:130:

OmoN
13.10.2009, 18:48
Gap shundaki ip bilan ham tajriba qilib ko'rishgan lekin 40% natijani bergan
Резинками?

Kahramon Jalilov
13.10.2009, 22:06
Yaqinda bir guruh IIB hodimlari firibgarlarni (moshenniklarni) qo'lga olishdi va ulardan qandoq qilib metrolarda 1 jetondan 5-6 martalab foydalanayotganlarini tushintirib berishni so'radi, shunda u jetonga saqichni yopishtirsa kleydek yopisharkan uni avtomatga solgandan keyin yana qaytarib olarkan agar chiqmay qolsa tushib ketaverarkan chiqsa yan olib ishlataverarkan!!!

OmoN
14.10.2009, 09:43
jetonga saqichni yopishtirsa kleydek yopisharkan uni avtomatga solgandan keyin yana qaytarib olarkan
Сақич ёрдамида қандай қилиб жетонни қайтариб олиш мумкин?

Kahramon Jalilov
14.10.2009, 09:55
Сақич ёрдамида қандай қилиб жетонни қайтариб олиш мумкин?
uzaytirib!!! Siz aytgan holda qolsa qo'lga tushish oson bo'larkan chunki jeton solganda uni qaytarib olinganda u tiqilib qolishi mumkin shunda qo'lga tushish mumkin!!!

OmoN
14.10.2009, 09:58
Shu yo'nalishda yana bir savol 1 ta jetonni qanday qilib 5-6 marta ishlatsa bo'ladi (bu narsa isbotlangan)?
Автобусда
Кондуктор: Бу билетингиз ўтмайди. Эски экан.
Йўловчи: Бир ойдан бери ўтиб келаётган билет энди ўтмай қолдими?

Gulnora Voisova
14.10.2009, 12:04
Лотин Америкасининг забардаст ёзувчиси Габриель Гарсиа Маркес бир гапида:
" Аслида менинг энг яхши асарим .........дир", деган эди.
У нимани назарда тутган?

Nigora Umarova
14.10.2009, 12:09
Лотин Америкасининг забардаст ёзувчиси Габриель Гарсиа Маркес бир гапида:
" Аслида менинг энг яхши асарим .........дир", деган эди.
У нимани назарда тутган?

Шу гапни эшитгандек булувдим.
Фикримча, Габриэль Гарсиа Маркес: Аслида менинг энг яхши асарим менинг узимдир",- деган.
Тугрими?

Nigora Umarova
14.10.2009, 12:13
Сақич ёрдамида қандай қилиб жетонни қайтариб олиш мумкин?
uzaytirib!!! Siz aytgan holda qolsa qo'lga tushish oson bo'larkan chunki jeton solganda uni qaytarib olinganda u tiqilib qolishi mumkin shunda qo'lga tushish mumkin!!!

Avval proyezdnoyni qalbakilashtirish usuli bo'yicha gap bo'lgandi, endi metro jetoni...
O'rgatish va o'rganish ishlari shu darajada ketaversa TOSHSHAHARYO'LOVCHITRANS moddiy jihatdan zarar ko'radi.
Uforum xodimlari ogohlantiradi. TOSHSHAHARYO'LOVCHITRANSga zarar keltiruvchi savollar qo'yilmasin. :-)

Gulnora Voisova
14.10.2009, 12:13
Фикримча, Габриэль Гарсиа Маркес: Аслида менинг энг яхши асарим менинг узимдир",- деган. Тугрими? Йук нотугри.

JUS
14.10.2009, 13:53
Лотин Америкасининг забардаст ёзувчиси Габриель Гарсиа Маркес бир гапида:
" Аслида менинг энг яхши асарим қаламимдир", деган эди. :)

JUS
14.10.2009, 13:59
Yaqinda bir guruh IIB hodimlari firibgarlarni (moshenniklarni) qo'lga olishdi va ulardan qandoq qilib metrolarda 1 jetondan 5-6 martalab foydalanayotganlarini tushintirib berishni so'radi, shunda u jetonga saqichni yopishtirsa kleydek yopisharkan uni avtomatga solgandan keyin yana qaytarib olarkan agar chiqmay qolsa tushib ketaverarkan chiqsa yan olib ishlataverarkan!!!
"Лоф айтиш ўйини" деб алоҳида мавзу очсангиз бўларкан :)
Ақлга сиғадиган гаплардан ва мантиқий саволлардан бўлсин илтимос!

Kahramon Jalilov
14.10.2009, 14:02
Bizga ma'lumki uni "Yuz yil yolg'iz"(Сто леть одиночества) asari juda mashshur asar balki shundan kelib chiqib "yolg'zilik" deb aytgandir yoki Fantastika degan bo'lishi mumkin!!!

Kahramon Jalilov
14.10.2009, 14:03
"Лоф айтиш ўйини" деб алоҳида мавзу очсангиз бўларкан
Tushunmadim qanaqa lof ishonmasangiz internetdan qidiring albatta topasiz?

Gulnora Voisova
14.10.2009, 14:37
Лотин Америкасининг забардаст ёзувчиси Габриель Гарсиа Маркес бир гапида: " Аслида менинг энг яхши асарим қаламимдир", деган эди.
Bizga ma'lumki uni "Yuz yil yolg'iz"(Сто леть одиночества) asari juda mashshur asar balki shundan kelib chiqib "yolg'zilik" deb aytgandir yoki Fantastika degan bo'lishi mumkin!!!

Нотугри.

Енгиллик бераман: Бундай "асар"ни факат ёзувчи эмас, хар кандай соглом инсон
ярата олади. :smile:

Конкрет енгиллик бервордим лекин. (c) L. Tursunov

Nigora Umarova
14.10.2009, 14:42
Енгиллик бераман: Бундай "асар"ни факат ёзувчи эмас, хар кандай соглом инсон
ярата олади. :smile:

Уткир Хошимовнинг "Фарзандларимга аталган сузлар" рукнида "Энг катта асарим - Сизларсиз" деган фарзандларига мурожаатлари бор эди.

OmoN
14.10.2009, 14:42
Енгиллик бераман: Бундай "асар"ни факат ёзувчи эмас, хар кандай соглом инсон
ярата олади.
Энг яхши асарлари фарзандлари бўлса керак.

Nigora Umarova
14.10.2009, 14:45
Енгиллик бераман: Бундай "асар"ни факат ёзувчи эмас, хар кандай соглом инсон
ярата олади.
Энг яхши асарлари фарзандлари бўлса керак.

Бир вактнинг узида бир хил жавоб.

Kahramon Jalilov
14.10.2009, 14:47
Hayol yoki orzu bo'lsa kerak (Fantaziya)!!!

Gulnora Voisova
14.10.2009, 14:51
Уткир Хошимовнинг "Фарзандларимга аталган сузлар" рукнида "Энг катта асарим - Сизларсиз" деган фарзандларига мурожаатлари бор эди.
Энг яхши асарлари фарзандлари бўлса керак. Тугри. Маркес: "Менинг энг яхши асарим - угилларимдир",
деган. (Севимли рафикаси Мерседес унга иккита угил хадя этган)

Husniddin
16.10.2009, 17:28
Соволлмнгиз жуда кизикарли ва нихоят даражада ажойиб экан. Хакикатдан хам фарзандлар инсонларни энг катта асаридир.:clapping:

Husniddin
16.10.2009, 17:39
Енгиллик бераман: Бундай "асар"ни факат ёзувчи эмас, хар кандай соглом инсон
ярата олади.
Энг яхши асарлари фарзандлари бўлса керак.

Бир вактнинг узида бир хил жавоб.
Javobni to'g'ri topganligingiz bilan tabriklayman:039:

Bobur Yoqubov
18.10.2009, 09:13
bu savolni aslida bir dostimdan eshitgandim. Sizlarga ham bir havola qilishni niyat qildim. Savol esa quydagicha:''agar biz 2ta Amir Temur haykalini, 1ta Amir Temur muzeyiga teng deb olsak. A. Temur muzeyiga tenglashish uchun nechta XALQLAR DOSTLIGI SAROYI kerak.

Kahramon Jalilov
18.10.2009, 09:25

Bu savol oldin berilgan puldagi tasvirlar haqida tog'rimi?

Kahramon Jalilov
18.10.2009, 09:26
Menda bir savol buni ko'pchilik bilsa ham kerak:
Inglizlar kimni sug'urtalangan o'gri deb atashadi? (Mantiqiy savol)

JH
18.10.2009, 15:13
Menda bir savol buni ko'pchilik bilsa ham kerak:
Inglizlar kimni sug'urtalangan o'gri deb atashadi? (Mantiqiy savol)

Типратиканни.

Телевизорда эшитган саволни берманг-да энди. Эшитгандаям, яхши эшитмапсиз. У ерда застрахованный БОРОВ дейилган, сизга ВОР деб эшитилипти.

Kahramon Jalilov
18.10.2009, 18:23
Телевизорда эшитган саволни берманг-да энди. Эшитгандаям, яхши эшитмапсиз. У ерда застрахованный БОРОВ дейилган, сизга ВОР деб эшитилипти.
Shuning uchun ham bilsangiz kerak deb beruvdim, keyin qo'shnim aytib bergani uchun yozuvdim hammasi uchun uzr!!!

Kahramon Jalilov
22.10.2009, 16:57
Yana o'sha matematikaga qaytamiz aqlan hisoblab ko'rsa bo'ladi, yozib ham hisoblab ko'rsa bo'ladi, buni hatto 9-sinf o'quvchisi echa oladi savol mana bunday. Quyidagi misolni eching:
1234567890^2(kvadrat)-1234567889*1234567891=?

JH
22.10.2009, 17:05
1234567890^2(kvadrat)-1234567889*1234567891=?

x^2-(x-1)(x+1)=x^2-(x^2-x+x-1)=1

Аммо нимага Online Zakovat сахифасида 5-синф арифметик масаласини келтирдингиз, билмадим.

JUS
22.10.2009, 17:32
Аммо нимага Online Zakovat сахифасида 5-синф арифметик масаласини келтирдингиз, билмадим.
Хечқиси йўқ, Маэстро братанга шам олиб келинг деб тайинлаб юборганман :)
Қаҳрамонжон, илтимос мавзуни бошидан бир қур кўриб чиқсангиз!

Kahramon Jalilov
22.10.2009, 17:37
Аммо нимага Online Zakovat сахифасида 5-синф арифметик масаласини келтирдингиз, билмадим.
Bu boshlanishi (sinov tariqasida) endi ikkinchisi... (hoz o'ylab olay)

OmoN
22.10.2009, 17:53
hoz o'ylab olay
бир оздан кейин:
Sin(a+b) = Sin(a)+Sin(b) бўлса
Cos(a)-Cos(b) = ?
:)

Husen
22.10.2009, 18:04
Мантикий саволлар туркумига киритиш қийин-у, аммо ёзмасам қўлим қичиб турибди-да... Гёте бисотидан олинган ушбу жумлани давом эттиринглар-чи?!!!

Агар осмондаги камалак узоқроқ туриб қолса, нима бўлади?

Kahramon Jalilov
22.10.2009, 18:22
Агар осмондаги камалак узоқроқ туриб қолса, нима бўлади?
Tomosha qilishni hojati qolmaydi!!!

JH
22.10.2009, 18:23
Агар осмондаги камалак узоқроқ туриб қолса, нима бўлади?

Унга аҳамият бермай қўйишади одамлар.

Kahramon Jalilov
22.10.2009, 18:27
endi miyamga keldi mana bunday savol so'roqlar o'rnida qanday shakl bo'lishi mumkin?:
http://img.uforum.uz/images/fxvstbb5114844.jpg

Kahramon Jalilov
22.10.2009, 18:34
Унга аҳамият бермай қўйишади одамлар.
Qaysi birimizziki tog'ri menimcha bir hil javob berdik aniq qilib Jahongir aka aytdilla shekilli.

Kahramon Jalilov
22.10.2009, 20:58
x^2-(x-1)(x+1)=x^2-(x^2-x+x-1)=1
Jahongir aka keyingi safar bir savol beraman hozir esimga kelmay turibdi faqat siz javob bermay turasiz, ko'ramiz qoganla qanday javob berishar ekan!!!

Хечқиси йўқ, Маэстро братанга шам олиб келинг деб тайинлаб юборганман
qaysidir filmda eshitgandim "...shu moshho'rdaga qatiq bo'ganlani hicham jinim suymaydi-da"(hazil)...

Kahramon Jalilov
23.10.2009, 08:28
Savol yanada tushunarli bo'lishi uchun o'sha kitobni skaner qib oldim uni asl ko'rinishi bunaqa:
http://img.uforum.uz/images/ygljmaq3571004.jpg

Husen
23.10.2009, 09:07
Qaysi birimizziki tog'ri menimcha bir hil javob berdik aniq qilib Jahongir aka aytdilla shekilli.
Иккала жавоб ҳам тўғри. Осмонда камалак узоқроқ туриб қолса, унга қарамай қўйишади.

avol yanada tushunarli bo'lishi uchun o'sha kitobni skaner qib oldim uni asl ko'rinishi bunaqa:
Армияга боришдан олидин медкомиссиядан ўтаётганда шу китобни олдимга қўйишганди...

OmoN
23.10.2009, 11:19
endi miyamga keldi mana bunday savol so'roqlar o'rnida qanday shakl bo'lishi mumkin?:
http://img.uforum.uz/images/pntlziu653222.jpg

Kahramon Jalilov
23.10.2009, 11:20
Армияга боришдан олидин медкомиссиядан ўтаётганда шу китобни олдимга қўйишганди...
Menga 8-sinfda olimpiyada ketayotganimda shu narsani berishuvdi boshida yechisga qiynalganman, keyin o'ylab qarasam hammasi juda oddiy ekan faqat mantiqiy o'ylash kerak ekan holos!!!

Kahramon Jalilov
23.10.2009, 11:23
endi miyamga keldi mana bunday savol so'roqlar o'rnida qanday shakl bo'lishi mumkin?:
http://img.uforum.uz/images/pntlziu653222.jpg
Notog'ri!!! Ozgina yahshilab e'tibor bersangiz javobi chiqadi (Iloji bo'lsa qalam bilan bir qog'ozga chizib oling)

JUS
23.10.2009, 12:42
qaysidir filmda eshitgandim "...shu moshho'rdaga qatiq bo'ganlani hicham jinim suymaydi-da"(hazil)...
Яъни сиз хўрда мен қатиқ-да? Илтимос сиз ҳам мени тамимни бузманг, сузмага айлансам ачиб қолишингиз мумкин... :)

Husen
23.10.2009, 13:06
Notog'ri!!! Ozgina yahshilab e'tibor bersangiz javobi chiqadi
Менимча, Омон аканинг жавоби тўғри эди-ёв..

Nigora Tursunova
23.10.2009, 13:36
http://img.uforum.uz/images/pntlziu653222.jpg
Omon akani javoblari to'g'ri shekilli. Faqat aylanani ichidagi aylanalarining soni yana 2-3taga ko'proq bo'lishi kerak.(agar shuni xato deydigan bo'lsangiz).

Kahramon Jalilov
23.10.2009, 13:46
Mamnuniyat bilan shuni e'lon qilamanki javob noto'g'ri!!!

MAK
23.10.2009, 14:34
Savol yanada tushunarli bo'lishi uchun o'sha kitobni skaner qib oldim uni asl ko'rinishi bunaqa:
http://img.uforum.uz/images/ygljmaq3571004.jpg
1-каторда ичма-ич 10та айлана. 2-чи каторда ичма-ич 8 та учбурчак. 3-каторда 1 та туртбурчак

Kahramon Jalilov
23.10.2009, 14:36
1-каторда ичма-ич 10та айлана. 2-чи каторда ичма-ич 8 та учбурчак. 3-каторда 1 та туртбурчак
Yo'q javob noto'g'ri nahotki 8-sinf masalasi shunchalik qiyin bo'lsa ?

Kahramon Jalilov
23.10.2009, 15:06
http://img.uforum.uz/images/pntlziu653222.jpg
Omon akani javoblari to'g'ri shekilli. Faqat aylanani ichidagi aylanalarining soni yana 2-3taga ko'proq bo'lishi kerak.(agar shuni xato deydigan bo'lsangiz).

Sal yaqinlashdiz!!!

MAK
23.10.2009, 15:27
Sal yaqinlashdiz!!!
Savol qaysi sohaga talluqli?
a) arifmetika
b) tenglamalar sistemasi;
c) geometriya;
d) kombinatorika;
e) ehtimolliklar nazariyasi;

JUS
23.10.2009, 15:31
Savol yanada tushunarli bo'lishi uchun o'sha kitobni skaner qib oldim uni asl ko'rinishi bunaqa:
http://img.uforum.uz/images/ygljmaq3571004.jpg
Айлана иккиталик, учбурчак тўрталик, квадрат бешталик бўлса керак...

OmoN
23.10.2009, 15:32
Yo'q javob noto'g'ri nahotki 8-sinf masalasi shunchalik qiyin bo'lsa ?
3 1 4
1 5 9
2 6 7
дейдиган бўлсак саккиз қаерда қолади?

MAK
23.10.2009, 15:36
Notog'ri!!! Ozgina yahshilab e'tibor bersangiz javobi chiqadi
Менимча, Омон аканинг жавоби тўғри эди-ёв..

Нима учун Омон аканинг жавоби салкам тўғри бўлади? Жавоб нимага асосланиши керак ўзи? Интуиция?

MAK
23.10.2009, 16:16
Yo'q javob noto'g'ri nahotki 8-sinf masalasi shunchalik qiyin bo'lsa ?
3 1 4
1 5 9
2 6 7дейдиган бўлсак саккиз қаерда қолади?

8-синфда хеч учратмаган эканман. Лекин, арифметик прогрессия шу синфда ўтилади, адашмасам. Ундай десак, бу ерда арифметик прогрессия кўринмаяпди-ку?!
Умуман бу ерда масалани сонлар билан ифодалаш мумкин-ми?

Ёки, иккинчи қаторда катта айлана турибди. Унинг ичидаги иккита кичик айлана 3-каторда туриши керак ва хоказо.

Marat Durmanov
23.10.2009, 16:27
Цитата: Сообщение от qaha111 Посмотреть сообщение Savol yanada tushunarli bo'lishi uchun o'sha kitobni skaner qib oldim uni asl ko'rinishi bunaqa:

3 1 4
1 5 9
2 4 13

OmoN
23.10.2009, 16:45
Mamnuniyat bilan shuni e'lon qilamanki javob noto'g'ri!!!
Тўғри жавобни ўзингиздан эшитайлик...

OmoN
26.10.2009, 10:26
Эрталаб Қаҳажон(qaha111)дан хат олдим. e-mail орқали саволнинг жавобини жўнатиб форумга жойлаштиришимни илтимос қилибди. Тушунарсиз бўлса ўзи кейинчалик тушунтириб берар экан. Шахсан мен жавобни тушунмадим.
http://img.uforum.uz/thumbs/hjlkkea730604.jpg (http://img.uforum.uz/images/hjlkkea730604.jpg)

JUS
26.10.2009, 10:58
Эрталаб Қаҳажон(qaha111)дан хат олдим. e-mail орқали саволнинг жавобини жўнатиб форумга жойлаштиришимни илтимос қилибди. Тушунарсиз бўлса ўзи кейинчалик тушунтириб берар экан. Шахсан мен жавобни тушунмадим.
http://img.uforum.uz/thumbs/hjlkkea730604.jpg (http://img.uforum.uz/images/hjlkkea730604.jpg)
Savol yanada tushunarli bo'lishi uchun o'sha kitobni skaner qib oldim uni asl ko'rinishi bunaqa:
http://img.uforum.uz/images/ygljmaq3571004.jpg
Айлана иккиталик, учбурчак тўрталик, квадрат бешталик бўлса керак...
8-синфчасига мослаб ўйлаганимда, учбурчакда адашган эканман. Саволнинг ҳақиқий жавобини мен ҳам умуман тушунмадим.

OmoN
26.10.2009, 11:08
Саволнинг ҳақиқий жавобини мен ҳам умуман тушунмадим.
Ҳайрият. Томим кетиб қолдими деб қўрққандим :)

Lutfillo Tursunov
26.10.2009, 12:37
Янги савол киритилмаганга ўхшайди. Имкониятдан фойдаланиб қоламиз.

Савол:
Маълум муддат Шимолий Лондондаги паб ва клубларнинг ходимлари ғалати ҳодисадан ажабга тушишди: сигарет сотиладиган автоматлар тагида ўз-ўзидан кўлмаклар пайдо бўлиб қоларди.
Айтингчи, бу ерда нима содир бўлган?

OmoN
26.10.2009, 12:44
сигарет сотиладиган автоматлар тагида ўз-ўзидан кўлмаклар пайдо бўлиб қоларди.
Айтингчи, бу ерда нима содир бўлган?
Оллааааа :dash2:

Lutfillo Tursunov
26.10.2009, 12:50
сигарет сотиладиган автоматлар тагида ўз-ўзидан кўлмаклар пайдо бўлиб қоларди.
Айтингчи, бу ерда нима содир бўлган?
Оллааааа :dash2:

Ҳай-ҳай, сиз бошқа нарсани тушуняпсиз чоғи :)

OmoN
26.10.2009, 13:07
Ҳай-ҳай, сиз бошқа нарсани тушуняпсиз чоғи
Ўзингиз нимани назарда тутгандингиз? (яна ўша де жо йонг)