PDA

Просмотр полной версии : Ўсмирлар ва ОИТС


Husen
27.11.2007, 14:00
1 Декабр - Ҳалқаро ОИТС га қарши кураш куни. Шу мунособат билан очилган ушбу мавзу сизни бефарқ қолдирмаса керак.
Инсониятни тобора бу бедаво дард ваҳимага солиб бормоқда. Афсуски, мамлакатимиз бу глобал муаммодан четда қолган эмас. ХХI аср вабоси деб номланган бу хасталик аслида 1981 йилда аниқланган. Эндиликда эса дунё бўйича тарқалиб ва хавфли тус олиб кетган. Ҳозиргача бутун дунё аҳолисининг 80 млн.дан ортиқ кишиси ана шу хасталикка чалинган. Ҳар йили 5 млн.дан ортиқ инсон эса шу хасталик туфайли ўлимини кутишга мажбур бўлишмоқда ва 3 млндан ортиги вафот этмокда. 2007 йил 1 январь ҳолатига кўра(1987 йилдан буён ) республикамизда ОИВ билан касалланганлар сони 10015 тани ташкил этди. ОИВ/ОИТС ҳолатларининг ярми 30 ёшгача бўлган шахсларда кузатилган. Касалланганларнинг 81 фоизи эса эркаклардир.

Демак-ки, касаллик ҳақида ёшларни эндиликда эртароқ огохлантиришга мажбурмиз. Хўш, ўсмирларга, эндигина балоғат остонасига қадам қўяётган ёшларга ОИТС ни таништириш борасида қандай тавсиялар берасиз?

Sobir Davlatov
27.11.2007, 16:07
Ўсмирларга ОИТС ҳақида тушунтириш бераётганда иложи борича уларни ваҳимага солмаган, қўрқитмаган маъқул. Чунки, хафвсираш уларда кейинчалик интим алоқаларнинг нормал кечишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Komil Eriev
27.11.2007, 17:01
ОИТС ва ОИТВ нақадар хавфли касаллик эканлигини Ҳусан Тангриев келтириб ўтган рақамлардан ҳам англаш мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълуматига кўра, 20 йилдан кўпроқ вақт мабайнида 1.5 миллион БОЛА мазкур касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган.
ОИТС вируси аниқлангандан сўнг икки йил ўтиб, яъни 1983 йилдан май ойининг ҳар учинчи якшанбаси ОИТС касаллигидан вафот этганлар халқаро куни эълон қилинган эди. Бу кун ҳам ҳар йили ўтказиб келинади.

join
29.11.2007, 05:46
Ҳурматли ҳамкасблар, сийқаси чиққан гапларни такрорлагандан кўра, қуйидаги саволга жавоб беринглар:

- ОИТС/ОИВ муаммоларига бағишланган тадбирларда ўзбек ёшларига презервативлар тарқатилаётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Бу нима? Ёшларни фаҳшга тарғиб этишми? Бу қайси файласуфдан чиққан ташаббус? Наҳотки, асрлар давомида дунё миллатлари учун гўзал ахлоқ ва ҳаёнинг олий намунаси бўлиб келган халқимиз, буюк мутафаккирлар авлоди ўз муаммоларига шундай йўллардан чора изласа?

Ёшларимизга бу дарди бедавонинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари яхши тушунтирилади, бироқ енгил-елпи жинсий ҳаётдан тийилиш эмас, балки бундай ҳолатларда ҳомилани сақловчи "механик" воситалардан фойдаланиш маслаҳат берилади... Эътибор берадиган бўлсак, бундай тадбирлар, асосан, олий ва ўрта махсус таълим муассаларида ўтказилади. Талаба ёшларнинг акариятини эса турмуш қурмаган фуқаролар ташкил этади.
Биз қандай авлодни тарбиялаяпмиз? Парадокс деб аталишга арзигулик ҳолат.

Мен 2000 йилда Юртимиздаги ўрта таълим муассасаларидан бирида СПИДга қарши курашга бағишлаб БМТнинг тегишли мутасадди ташкилотлари иштирокида ўтказилган тадбирда илк бор юқорида зикр этилган ноқулай ҳолатнинг гувоҳи бўлган эдим. Яқинда маҳаллий ОАВ орқали бунга ҳали ҳам барҳам берилмаганини эшитиб ҳафсалам пир бўлди. Орадан 7 йил ўтибди, аммо, назаримда ОИТС/ОИВга қарши курашда руҳий-маънавий усуллар бўйича прогресс юз бергани йўқ.

PS. Мен ОИТС/ОИга қарши курашда замонавий воситалардан фойдаланилишига қарши эмасман, бироқ ахлоқий масалаларда "яқин йўламанг" дейиш ўрнига, "нима қилсангиз қилинг, аммо эҳтиёт чорасини кўринг" деб тавсия берилишига қаршиман. Умуман, шу ва шу каби муаммоларга ечим излашда (ҳаммага ёд бўлиб кетган жумлани қўллаганим учун маъзур тутасизлар) - "ўзимизга хос, ўзимизга мос" йўлдан борайлик...

Husen
29.11.2007, 09:55
- ОИТС/ОИВ муаммоларига бағишланган тадбирларда ўзбек ёшларига презервативлар тарқатилаётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Бу нима? Ёшларни фаҳшга тарғиб этишми? Бу қайси файласуфдан чиққан ташаббус? Наҳотки, асрлар давомида дунё миллатлари учун гўзал ахлоқ ва ҳаёнинг олий намунаси бўлиб келган халқимиз, буюк мутафаккирлар авлоди ўз муаммоларига шундай йўллардан чора изласа?



Нафакат бу, балки ОИТС га карши кураш буйича ишлаб чикилган таркатма материаллардан бирини куздан кечириб, уялиб кетдим. Хаммаси очикчасига, ошкора ёзилган. Турли тавсиялар берилган.
Айникса, кизлар ва йигитларга маслахатлар ягона рисолада чоп этилган. Бу кизларимизга хурматсизлик, уларнинг ибо ва хаё аталмиш гузал пардасига шафкатсиз хужумдир.
Бу килинаётган хатти харакатлар касаллик кириб келиши мумкин булган кичик дарчаларни беркитиши мумкин. Лекин, хайхотдек туйнуклар эътиборимиздан бироз четда. Жумаладан, "тунгги капалаклар"га каттикрок чора-тадбирлар ишлаб чикиш керак.
Аксар холларда, хорижда ишлаб келаётган юртдошларимиз касалликни ташувчи булиб колишмокда.
Масалан, якинда бир вокеанинг гувохи булдим. Бир махаллада кутилмаганда 3-4 одамниг юзига турли сугаллар тоша бошлади. Суриштирилганда, якинда уларнинг бири Россиядан ишлаб кайтгани, бошкалари эса уртоклари ва улар куришганда бир-бирига юктирган аён булди. Бу турт одамнинг хам оиласи бор, демак-ки юктириши мумкин булган холатлар яна хам куп. Сугални-ку, сезса, курса булади.. Лекин, ОИТС ничи? ОИТС га йуликканлар 10 000 дан ошмокда. Аммо, бу руйхатга олингани... Демак, ракамлар яна-да баланд булиши мумкин.
Касаллик шиддат билан давом этаётган экан, унга карши кураш хам ун баробат кучли шиддат билан давом этиши лозим.
Энг таъсирчан восита бу - ТВ. Йил давомида, "Тошкент - Ислом маданияти пойтахти", "Маргилон - 2000 ёшда" кабилидаги реклама роликлари тинимсиз телеканалларда берилди. Аммо, ОИТС га карши кураш буйича роликларни факатгина 1 декабр арафасида куришимиз мумкин, холос.

JUS
04.12.2007, 16:45
ОИВ- Одам иммунитет танқислиги вируси
ОИТС- Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми
Статистик маълумотларга қараганда, дунё бўйича 40 млндан ортиқ инсон ОИВ билан зараланган, Ўзбекистон республикасида эса 10015 инсон, Тошкент шаҳри бўйича таҳминан 2218 инсон ушбу вирус билан зарарланган.(2006 31.12.статистикаси).
Дунё бўйича бир кунда 6800 инсон зарарланар экан, 5700 инсон шу орқасидан ёруғ олам билан видолашар экан. Ҳар 6 секундда 1 инсон зарарланар экан.
Дунё бўйича зарарланганлар сони бўйича биринчи ўринда Африка турса Ўрта Осиёда Ўзбекистон туради,.
ОИВ билан зарарланган инсонни ташқи кўринишидан умуман аниқлаб бўлмайди, буни фақат лабаратория текширувлари ёрдамида аниқлаш мумкин холос. Бунинг яширин даври 3 ойдан 6 ойгача бўлади, 7 йилдан 15 йилгача эса ОИВ даври ҳисобланади. Ўлимидан 2 ойдан 6 ойгача бўлган давр ОИТС даври ҳисоланади. ОИТСнинг давоси йўқ, лекин инсон умрини маълум вақт узайтириш учун АРВ (Антиретровируснаятерапия) усулида ёрдам қилинади. Бу усулдаги муолажа аслида жуда қиммат ҳисобланади, лекин республикамизда, агар рўйҳатда турса бепул хизмат кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасида ОИВ, ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашиш ташкилоти PSI (Population Service Internation) ҳизмат кўрсатиб келмоқда. Унинг бир қанча лойиҳалари мавжуд бўлиб, улардан бири YОUTH POWER лойиҳаси болаларни вақтларини бекор ўтказмасликлари ва бекорчиликдан ҳар хил ножўя йўлларга кириб кетмасликлари учун уларга бепул курслар, тўгараклар, ва турли хил конкурслар ташкиллаштириб боришмоқда.

JUS
04.12.2007, 18:32
Презерватив масаласига келсак, худди мана шу мавзуда мен билан ҳам суҳбат олиб боришди, лекин у даражада миллийликдан четга чиқмаган, ибо-ҳаёга зид бўлмаган ҳолда тушунтириш ишларини олиб боришди. Улар фақат ва фақат мана шунақа бузуқ йўллардан қайтариш, ОИВ вируси билан зарарланиб қолишни олдини олиш мақсадида мана шу ишга бел боғлашган эмасми? Суҳбат давомида шундай маълумотларга эга бўлдимки, вирусдан сақланишнинг 3 та асосий йўлларини тушунтиришди (яъни жинсий алоқадан юқиш хавфлари бўйича). Аввало мана шунақа ишлардан одам ўзини тийиши, агар хоҳиш кучли бўлса, ягона зарарланмаган ишончли шерикка эга бўлиш, бошқа йўли қолмагандагина ҳимоя воситасидан яъни мана шу презервативдан фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб ўтилди. Яна бир муҳим маълумотни айтиб ўтмоқчиман, тўғри мана шундай ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашга бағишланган тадбирлар шарқона эмас, балки ғарбона усулда олиб борилаётгандир, лекин ушбу тадбирларни ташкиллаштиришдан олдин, ана шу муассаса раҳбарлари билан келишилган ҳолда, яъни айтилиши жоиз бўлган ва бўлмаган гаплар тўғрисида маслаҳат ишларини олиб боришар экан. Агар раҳбар рози бўлгандан кейингина мана шунақа ҳимоя воситалари тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтишмоқда, ва бу ҳолатни кимдир тўғри қабул қиляпти, яна кимларгадир кулгили ҳолат туғдирмоқда. Аслида уят бўлганда ҳам аср вабосидан сақланишда ҳаммамиз сергак тортишимиз лозим.:dash2:

Husen
05.12.2007, 09:24
Ўзбекистон Республикасида ОИВ, ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашиш ташкилоти PSI (Population Service Internation) ҳизмат кўрсатиб келмоқда. Унинг бир қанча лойиҳалари мавжуд бўлиб, улардан бири YОUTH POWER лойиҳаси болаларни вақтларини бекор ўтказмасликлари ва бекорчиликдан ҳар хил ножўя йўлларга кириб кетмасликлари учун уларга бепул курслар, тўгараклар, ва турли хил конкурслар ташкиллаштириб боришмоқда.

Факат Тошкентда, шунаками? Сир булмаса, мазкур ташкилотнинг вилоятлардаги фаолияти хакида хам маълумот берсангиз.

JUS
05.12.2007, 10:08
.

Факат Тошкентда, шунаками? Сир булмаса, мазкур ташкилотнинг вилоятлардаги фаолияти хакида хам маълумот берсангиз.

PSI (Population Service International), бу ташкилот фақат Тошкент шаҳрида бўлиб, унинг бир қанча лойиҳалари мавжудлигини юқорида таъкидлаб ўтгандим. Масалан мен билган лойиҳалари YOUTH POWER, MARA, CAPACITY, UNICEF ва мана шунга ўҳшаган лойиҳалари бор. YOUTH POWER лойиҳаси фақат Тошкент шаҳрида эмас, балки Самарқанд ва Термез шаҳарларида ҳам мавжуд. Агар яна бошқа маълумотларга эга бўлмоқчи бўлсангиз www.psi.org сайтидан олишингиз мумкин.

Husen
10.12.2007, 10:32
Ўзбекистон республикасида эса 10015 инсон, Тошкент шаҳри бўйича таҳминан 2218 инсон ушбу вирус билан зарарланган.(2006 31.12.статистикаси).
Дунё бўйича зарарланганлар сони бўйича биринчи ўринда Африка турса Ўрта Осиёда Ўзбекистон туради,.


Бу бир йил олдинги маълумотлар. Демак, рақамлар яна-да ошган бўлиши мумкин. Янги маълумотлар қачон эълон қилинади.

JUS
12.12.2007, 13:57
Бу бир йил олдинги маълумотлар. Демак, рақамлар яна-да ошган бўлиши мумкин. Янги маълумотлар қачон эълон қилинади.


Ha albatta oshgan bo'lishi aniq. Bu yilgi ya'ni 2007 yilgi statistikasi 31 dekabrda chiqadi, lekin 1-2 oydan so'ng e'lon qilinadi.

Husen
13.12.2007, 09:50
Дунё бўйича зарарланганлар сони бўйича биринчи ўринда Африка турса Ўрта Осиёда Ўзбекистон туради,.


Ўзбекистон зарарланиш бўйича 1-ўринда туришининг сабаблари нимада бўлиши мумкин?

JUS
14.12.2007, 11:40
Ўзбекистон зарарланиш бўйича 1-ўринда туришининг сабаблари нимада бўлиши мумкин?

Эшитишимга қараганда Ўзбекистонда гиёҳванд модда итеъмол қилувчилар сони бошқа давлатларга нисбатан кўп экан. Айнан мана шу йўл орқали зарарланиш ҳолати жуда кўп учрар экан.
Яна билмадим, балки бошқа давлатлар яшириб бундай маълумотларни камайтириб айтишар. Масалан Туркманистон Республикасида атиги зарарланганлар сони 2 кишини ташкил қилар экан. Балки тўғри маълумотдир, балки бизда шубҳа уйғотар.:naughty:

Alidjan Nazarov
17.12.2007, 22:52
Албатта бу жуда катта муаммо. Лекин шу уринда яна бир нарсани айтиб утмокчиман, бу касаллик, нафакат бу эмас, балки бошка ута хавфли касалликлар (гепатит B, С) факатгина жинсий алока билан эмас, балки бошка йуллар:кон куйилиши, инъекция(укол килиш), умуман кон билан боглик турли муолажалар оркали юкиши хам мумкин. Шунинг учун куп холларда соглом инсонга хам медицина муассасасида, турли хизмат курсатувчи муассасаларда хам бемалол шундай бедаво касалликларни "совга" килиб юборишлари мумкин.

Husen
18.12.2007, 11:02
Мавзуга оид яна бир савол: Айнан усмирлар уртасида ОИТС нинг таркалишига оид бирон маълумот борми? Умуман, мазкур касалликка чалинган усмирларнинг жамиятдаги урни хакида нима дея оласиз? Ёки улар ажратиб куйилганми?

JUS
18.12.2007, 11:38
Мавзуга оид яна бир савол: Айнан усмирлар уртасида ОИТС нинг таркалишига оид бирон маълумот борми? Умуман, мазкур касалликка чалинган усмирларнинг жамиятдаги урни хакида нима дея оласиз? Ёки улар ажратиб куйилганми?

Дунё бўйича 43 млн инсон касалланган бўлса, шуни 15 ёшдан кичик бўлганлари 2.3 млн ташкил этади. Биргина 2006 йилни ўзида 530 минг ёш навқиронлар шу вирусни юқтириб олган. Шу пайтгача 380 минг бола мана шу вирусдан ўлган.Буларнинг ҳаммаси дунё бўйича ҳисобланган.

Husen
21.12.2007, 14:01
Бу йил Америкалик олимлар ОИТС вируси келиб чиккан жойни аниклашга муваффак булдилар. Бу Камеруннинг жанубий кисмида жойлашган жунглидир. Шимпанзе устида утказилган эксперементнинг генетик анализ намуналари тасдиклаб берганидек, ОИТС ни инсон маймундан юктирган. Бутун жахон ОИТС га карши курашиш куни арафасида БМТ ташкилотининг бош ассамблеяси бундан 5 йил аввал буйнига олган мажбурияти, яъни 2015 йилга келиб ОИТС вируси таркалишининг олдини олиш буйича декларацияни кабул килди.

Husen
29.12.2007, 11:28
2003 йил маълумотларига кура, Узбекистонда ОИТС га чалинганларнинг 11 нафари 15 ёшгача булган болалар булган. Демак, касаллик ёшу каттага бирдек хавф солмокда.

Husen
22.01.2008, 11:32
ОИТС кайси мамлакатда купрок?

Шаркий Европа:
Украина 1 %
Эстония 0,9%
Молдова 0,815%

Гарбий Европа:
Италия, Англия, Франция, Беларусларда 0,2-0,3 % дан

ОИТС нинг учоги Африкага сайёхат киламиз

Зимбабве - 19%
Мозамбик - 14%
Намибия - 17%
Ботсвана - 23%
Свазиленд - 34 %

Бошка худудлар
Багам ороллари - 2,8%
АКШ - 0,508%
Таиланд - 1,1%

ОИТС кайси мамлакатда камрок?

ОИТС Германия, Норвегия, Монголия, Хитой, Куба ва араб мамлакатларида кам учрайди.

Манба: Келинчак (www.kelinchak.zn.uz) журналида 2008 йил 2 сонида эълон килинган макола

Aziza Abdunabiyeva
11.02.2008, 14:35
Ushbu mavzu juda ham dolzarb. Butun dunyo bo'yicha, shu jumladan bizning yurtimizda ham OITS ning tarqalishi zamonamiz ahlining kundan-kunga axoqsizlashib ketayotgani; diniy, axloqiy, necha davrlardan buyon insoniyatni "inson" qilib kelayotgan me'yorlarni mensimay, ularga amal qilishni o'zlariga ep bilmasliklari sabab bo'lmoqda. Men bu bilan faqat yoshlarning narkotikaga , zinoga berilib ketganliklarini nazarda tutmoqchi emasman. Insonlar sal vijdonan harakat qilsalar, har bir harakatni chin dildan amalga oshirsalar yaxshi bo'lardi. Hozirgi kunda shifokorlarimizning, ayniqsa, tish shifokorlarining aybi bilan pokiza, sog'lom, axloqsizliklardan yiroq insonlar ham OITS balosidan " bahramand" bo'lmoqdalar. . .

Shuxrat Sulaymonov
23.03.2008, 22:28
Бизнинг туманда 2 нафар ОИТС га йуликкан одам бор эмиш. Барча уларнинг кимлигини билишга кизикмокда. Хамма нарса ана шу кизикишдан бошланади. кимлигини билишди дейлик... Дарров вахимага тушиб, уша одам билан салом-аликни, борди-келдини йигиштириб куйишадими-куйишади!!! биз узбекларга хос иллат бу - дарров элдан чикариб юборамиз. Купол килиб айтсак, улмасидан улдириб куя коламиз.
Шу сабаб, усмирлар орасида ОИТС буйича билим беришни кенгайтириш керак.

Maestro
27.03.2008, 20:16
Хамма нарса ана шу кизикишдан бошланади. кимлигини билишди дейлик... Дарров вахимага тушиб, уша одам билан салом-аликни, борди-келдини йигиштириб куйишадими-куйишади!!! биз узбекларга хос иллат бу - дарров элдан чикариб юборамиз.

ИМХО: ...ва тугри киламиз! Ахир бу оддий "уз-узини химоя килиш" инстинкти-ку! Дейлик, мен хам худудимда шундай касалга чалинганлар кимлар эканлигини билгим келади - узимни ва фарзандларимни улардан юкиши мумкин булган бедаво(!) ва охир-окибатда бевакт улимга(!) олиб келадиган касалликдан имкон кадар химоя килиш учун. Минг афсуски, улар улимга махкум килинган одамлар. Улардан бири бу махкумликни психологик нуктаи-назардан кутара олмасдан, бутун оламдан нафратланиб, касддан бошкаларни хам зарарламаслигига ким кафил була олади?
Келинг, хаетга реал карайлик. Тумангиздаги 2 бемор учун хеч ким алохида шифохона ташкил этмайди (дейлик, уларнинг тишини даволаш ёки фавкулотда вазиятлар учун - травма, авария, куричак). Улар хам вирусларини кутариб минглаб одамлар даволанадиган умумий шифохонага боришади. Шифохонадаги ахвол эса узингизга маълум... Ёки сиз шифохоналарда хаммаси "чики-чики" деган чупчакка ишонасизми? Туман шифохонаси у ёкда турсин, абсолют стерилизацияни дунёдаги манаман деган махфий лабораториялар хам таъминлай олишмайди.
Икки йил аввал Чимкентдаги шифохоналарда булган фожеани укигандирсиз ( http://www.russianlondon.ru/print/34498/ ) ? Ходимлар бепарволиклари натижасида 90га якин болакайга ОИТС юктиришган (улардан баъзилари вафот хам килишди). Айбдорлар топилди ва камокка хукм килинди, мутасаддиларни ишдан олишди ёки хайфсан беришди... Лекин фарзандлар кайтмайдику!?
Хохлайсиз-ми йукми, бутун дунёда бу касалликка чалинганлардан имкон кадар узокрок юришга харакат килишади. Булмасам хорижда бекорга касалларни укув масканларига олиб келиб, улардан буса олаётган ёки кучоклашиб мадад бераётган соглом укувчилар хакидаги роликларни курсатишмас эди.
Балки, оддий эхтиёткорликни хар-хил талкин килиш, хатто Сиз таърифлаганчалик "иллат" сифатида бахолаш мумкиндир. Лекин бутун бошли миллатга иллатни ёпиштириш унчалик хам тугри булмаса керак....

Dilya Hasanova
28.03.2008, 10:41
Икки йил аввал Чимкентдаги шифохоналарда булган фожеани укигандирсиз ( http://www.russianlondon.ru/print/34498/ ) ?

Ссылка не открывается.

Maestro
28.03.2008, 11:09
Ссылка не открывается.

Билмадим, кеча очилаётган эди. Унда бошка йули бор: Яндексда "заражение спидом в Чимкенте" деб изласангиз, 50 дан ортик сайтларни куришингиз мумкин....

Husen
19.04.2008, 08:35
ОИТС ни даволаган ўзбек табиби хакида Форумда янги мавзу (http://uforum.uz/showthread.php?t=4811)очилди. Эътибор берсангиз, табиб икки нафар беморни даволаган бўлса, иккаласи ҳам болалар! Демак, болаларни бу бедаво иллатдан халос килиш йўли бор деб умид киламиз. Маколадан парча:
Каримшайх Усмоншайхов даргоҳига шифо излаб келганларнинг аксарияти табиб ОИТС (СПИД) га чалинган икки болани бедаво деб ҳисобланган хасталикдан ҳалос қилганини тўлқинланиб гапиришди. “Уларнинг бири уч, иккинчиси эса олти ёшда. Замонамизнинг вабоси номини олган хасталик бечора болачаларга шприц орқали юққан экан, улар тиббий муассасаларнинг махсус рўйхатига ҳам киритилганди. ОИТСдан ҳалос бўлган болалардан бири Хонободга яқин маҳаллалардан бирида истиқомат қилади”, - дейишди табиб муолажаларига келган беморлар.

Maestro
22.04.2008, 15:09
Каримшайх Усмоншайхов даргоҳига шифо излаб келганларнинг аксарияти табиб ОИТС (СПИД) га чалинган икки болани бедаво деб ҳисобланган хасталикдан ҳалос қилганини тўлқинланиб гапиришди. “Уларнинг бири уч, иккинчиси эса олти ёшда. Замонамизнинг вабоси номини олган хасталик бечора болачаларга шприц орқали юққан экан, улар тиббий муассасаларнинг махсус рўйхатига ҳам киритилганди. ОИТСдан ҳалос бўлган болалардан бири Хонободга яқин маҳаллалардан бирида истиқомат қилади”, - дейишди табиб муолажаларига келган беморлар.
Агар шу икки болакай ҳақиқатдан шифо топган бўлса -НУР УСТИГА АЪЛО НУР! Тушунишим бўйича, болакайларнинг тузалиб кетганини тиббиёт ходимлари тасдиқлашмаган... Эх-хе, мен ҳам тўлқинланиб қанча нарса гапиришим мумкин...

Sanjarbek Rizoqulov
22.04.2008, 16:13
Агар шу икки болакай ҳақиқатдан шифо топган бўлса -НУР УСТИГА АЪЛО НУР! Тушунишим бўйича, болакайларнинг тузалиб кетганини тиббиёт ходимлари тасдиқлашмаган... Эх-хе, мен ҳам тўлқинланиб қанча нарса гапиришим мумкин...

Chindan ham rost bo`lsa zo`r-ku!!!
Lekin menimcha tahriryat gazetada berilgan fakt va dalillar uchun jurnalist bilan birga javobgar bo`lsa kerak. Agar gazeta sariq matbuot bo`lsa, unda ularga qoida yo`q.

Behzod Sulaymonov
26.05.2008, 10:39
Бу маколани Узбекистондаги икки йирик ва нуфузли Интернет нашрлар - Press-uz.info ва Gzt.uz кенг оммага эълон килди. Демак-ки, маколада кисман булса хам жон бор, менимча.

Husen
24.06.2008, 13:06
2010 йилга келиб Узбекистонда ОИВ/ОИТС билан касалланганлар сони 450.000 гача етиши мумкин, бу бутун ахолининг 1% дан ортигини ташкил килиши мумкин.

Юктириш фоизи куйидагича:
- 59% инъекцион наркотикларни кабул килиш оркали
- 13% —гетеросексуал мулокат оркали.

ОИВ/ОИТС билан яшаётган аёллар касалланганларнинг 17,2%ни ташкил килади.

"Шифо Инфо" (http://www.shifo-info.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz=14&god=2007&mes=8&id=61)

Husen
24.06.2008, 13:10
Азиз ХУДОЙБЕРДИЕВ, БМТнинг ОИВ (ОИТС) бўйича маслаҳатчиси:

-Ўзбекистон ОИВ-инфекцияси тарқалиши даражаси паст бўлган мамлакатлар сирасига киради. 2003-2005 йилларда республика аҳолисининг турли гуруҳлари текшируви натижаларига кўра ОИВ-инфекциясининг ҳомиладор аёллар, қон донорлари ва жинсий алоқа йўли билан юқадиган инфекциялар билан касалланган кишилар орасида тарқалганлиги даражаси нисбатан барқарор эди. Бу ҳол эпидемия кенг тарқалган босқичга етмаганлигидан далолат бе-рар эди. Айни пайтда рес-публикада инъекция орқали гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар ўртасида текширув олиб борилганда, йилига 3-4 фоиз ОИВ билан касалланганлар аниқланмоқда. Инъекция орқали гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар орасида ОИВ билан касалланганлар сони ортмоқда.

Сўнгги беш йилда ОИВ-инфекцияси соҳасидаги вазият ўзгарди. Бунда янги касалланиш ҳолатлари сони кўпайиб бормоқда. 2007 йил 1 январ ҳолатига кўра, 1987 йилда рўйхатга олиш бошланган пайтдан буён республикамизда 10015 та ОИВ-инфекцияси ҳолати аниқланди. ОИВ-ОИТС ҳолатларининг ярми 30 ёшгача бўлган шахсларда кузатилган. ОИВ билан рўйхатга олинган кишилар орасида эркаклар 81 фоизни ташкил этади.

Сўнгги йилларда ушбу касалликка чалинган хотин-қизлар сони 22 фоизга кўпайди. Республикамизда эпидемияни ҳаракатлантирувчи асосий куч сифатида гиёҳванд моддаларнинг инъекция йўли билан яширин истеъмол қилинишидир. Бу жараёнда таркибида ОИВ бўлган қон билан ифлосланган умумий шприц, игналар ва эритмалардан фойдаланилади. ОИТС хизмати томонидан 2005 йилда амалга оширилган, ҳулқ-атвор бўйича ўтказилган назорат натижаларига кўра, инъекция орқали гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчиларнинг 33 фоизи ўзгалар шприцидан, 61 фоизи доимий бўлмаган жуфт билан жинсий алоқага кирган пайтда презеривативдан фойдаланмаган.

Ўзбекистонда ОИВ (ОИТС)нинг тарқалишининг аҳамиятига кўра иккинчи ўринда бўлган йўли - инфекциянинг тартибсиз жинсий алоқа йўли орқали юқишидир. Бу ҳолга мамлакатимизнинг айрим шаҳарларида тарқалган тижорий секс сабаб бўлмоқда.

Жиззах овози (http://www.jizzahovozi.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz=7&god=2008&mes=6&id=524)

Behzod Sulaymonov
30.06.2008, 12:25
1999 yilda O'zbekistonda “Odamning immunitet tanqisligi virusi bilan kasallanishining (OIV kasalligining) oldini olish to‘g‘risida”gi Qonuni qabul qilingan ekan. Qonun matnini qayerdan topsa bo'ladi?

Husen
10.12.2008, 12:52
Яна кўхна мавзуга оид статистик рақамларга мурожаат қилсак:

2005 йилда ОИВ туфайли 2.8 млн киши ҳаётдан кўз юмган, 4 млн дан ортиқ қиши ушбу вирусни юқтирган.

Айни кунда 11.8 млн ёшлар (15-24 ёшдаги) ОИВ га чалинган

Ҳар куни 15000 га яқин одам бу касалликни ўзига юқтирмоқда. Уларнинг 1800 таси чақалоқлар бўлиб, оналарида бу касалликни юқтирмоқдалар.

Дунёда 15 млн бола ОИТС туфайли ё отаси, ё онаси, ё ҳар иккаласидан жудо бўлган.

Ҳар куни ОИВ юқтираётганларнинг 7000 нафарини ёшлар ташкил қилади.

15-24 ёшда Африка аёллари ўз тенгдошлари бўлган эркакларга нибатан касалликни 3 баробар кўп юқтириш хавфи остида яшайди.

Aziza Abdunabiyeva
10.12.2008, 14:18
Ushbu manzil (http://365kun.zn.uz/95)da ham shu mavzuga oid maqola bor.

Samariddin
10.12.2008, 14:44
Qayerda OITS tez tarqalayotgan,undan kishilar vafot etayotgan bo'lishsa,o'sha joyda insonlar tubanlash borayotganligini, ma'naviyat oqsayotganligini bildiruvchi darakdir.OITS insonlarga yuborilgan ogohlik qo'ng'irog'i.

JUS
10.12.2008, 14:59
Ўзбекистонда ОИТС ва Гиёҳвандилкка қарши курашиш (Халқаро ташкилот-PSI) икки йил мобайнида бир яхшигина ўз ишини олиб бораётган эди. Эндиликда бу лойиха тугатилибди, нега...?
Бу ташкилот ёшларни ўз вақтида ўз йўлига солиб қўйиш, ҳар хил ножўя йўллардан сақлаш мақсадида иш олиб борарди ва Республика ОИТС маркази билан хамкорликда иш юритарди. Бунинг натижасида мактаб ўқувчиларидан тортиб, университет талабаларига хам бепул тугараклар, хар хил спорт машғулотлари жорий этилибгина қолмай, турли мусобақалар уюштириб туриларди. Ҳар холда жудаям кўп ўсмир-ёшларнинг вақтларини беҳудага сарфлашларини олдини олинган эди. Эндиликда эса...
Нима учун тўхтатилди хайронман...? Балки АҚШ томонидан ташкил этилган ташкилот бўлганлиги учунмикан...

JUS
10.12.2008, 15:33
Qayerda OITS tez tarqalayotgan, undan kishilar vafot etayotgan bo'lishsa,
ОИТС тарқалмайди, ОИВ тарқалади. ОИВни қандайдир йўллар билан даволаб, инсон умрини узоқроққа чўзиш мумкин, лекин ОИТСнинг умуман ҳеч қандай йўл билан давосини топиб бўлмайди. ОИВнинг ОИТСга ўтиш даври 48 соатдан 72 соатгача бўлади, бу эса ҳеч қандай аломат сездирмасдан амалга ошади.
o'sha joyda insonlar tubanlash borayotganligini, ma'naviyat oqsayotganligini bildiruvchi darakdir.
Бир киши учун, минг кишини айблаш ҳам тўғри келмайди.
Дейлик биргина аёл ОИВ билан зарарланган, у хомиласига ҳам ўтган, лекин анави шифохонадаги ақлли ҳамширачалар маҳорати билан соппа-соғ бир норасида гудак ҳам ушбу вирусни юқтириб олди. Аммо унинг ота-онаси бу вирусдан 1млн км узоқ.
Кеп қоганд савамайлик илтимос!!!
OITS insonlarga yuborilgan ogohlik qo'ng'irog'i.
ОИТС қўнғироқ бўлганда ҳам, охирги қўнғироқ. Буни ОИВ билан алмаштирманг.

Samariddin
10.12.2008, 15:50
Бир киши учун, минг кишини айблаш ҳам тўғри келмайди.
Дейлик биргина аёл ОИВ билан зарарланган, у хомиласига ҳам ўтган, лекин анави шифохонадаги ақлли ҳамширачалар маҳорати билан соппа-соғ бир норасида гудак ҳам ушбу вирусни юқтириб олди. Аммо унинг ота-онаси бу вирусдан 1млн км узоқ.

Lekin bunday hodisalar 1-2% holatlardagina yuz beradi.

Husen
28.01.2009, 10:10
Дилфуза Туропова (Кашкадрё вилоят ОИТС маркази бош шифокори):
-Мунтазам равишда ОИТС хасталигига чалинганлар билан учрашиб, тегишли тиббий маслаҳатларни бериб борамиз, 2008 йил давомида умумий зарарланганлар сони 55 нафарни ташкил этса, шундан 38 нафари эркаклар, 17 нафари эса хотин-қизлардир. Айниқса, уларнинг орасида ҳали 14 ёшга тўлмаган бегуноҳ ўсмирларнинг борлиги ачинарли ҳолдир.

Гавҳар Муродова (Қарши шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиниканинг "Оила ва никоҳ" хонаси бўлим бошлиғи)
-2008 йилда Қарши шаҳрида 2261 та никоҳ қайд этилган бўлса, 4320 нафар киши тиббий кўрикдан ўтди, Тиббий кўрикда асосан 5 та касаллик аломатлари бор-йўқлиги аниқланади. Булар ОИТС, сил, гиёҳвандлик, тери-таносил ва руҳий касалликлардир. Текшириш давомида 4 та ОИТС касаллиги аниқланди.
Қашқадарё (http://www.qashqadaryogz.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz=10&id=759)

JUS
28.01.2009, 11:55
Қашқадарё (http://www.qashqadaryogz.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz=10&id=759)
Қизиқ, мақола ёзаман деб ёзавераркан-да?! (Шохиста Бозорова) Нима эмиш, мунтазам равишда ОИТС хасталигига чалинганлар билан учрашиб, тегишли тиббий маслаҳатларни бериб борамиз, - дермиш вилоят ОИТС маркази бош шифокори Дилфуза Туропова.
Яна қайтариб ёзаман, ОИВ билан ОИТСни фарқлайлик илтимос. ОИВ вируси билан касалланган одамнинг ўлимидан 48-72 соатгина олдин ОИТС вужудга келган бўлади. ОИТСни ҳеч ким шу вақтгача аниқлай олмаган. Фақат ўлгандан сўнггина билишган холос. Қайтараман, ОИВни аниқласа бўлади, лекин ОИТСни эмас.

Husen
30.01.2009, 17:08
Бу аёлга шифохонадан уйга рухсат беришди, оиласидагиларга ҳам маълум қилишди, беморни олиб кетинглар, дея. Аммо унинг қон-қариндошлари кўнишса-да, маҳалла оқсоқоллари катъиян рад этишди.

Мавзуга оид қизиқ мақола (http://jamiyat.zn.uz/1329)

JUS
30.01.2009, 20:04
Мавзуга оид қизиқ мақола (http://jamiyat.zn.uz/1329)

1.масъулиятсизлик туфайли юзлаб болалар ОИТС вирусини узига юктириб олди.
2.Афсуски, ОИТС вируси билан тугилаётган болалар хам бор.
3.Вилоятда ОИТС билан хисобда турганларнинг 65-70 фоизини гиёхвандлар ташкил этади.
Нақадар чиройли гаплар-а? Эҳҳ..., нима учун шу нарсани олдини олишга бел боғлаганлар ҳам дахшатли тарзда ОИТС деб ваҳима соладилар. ОИТС вирусини юқтириб олибди эмиш. Бу ҳам майли ОИТС вируси билан бола туғилаётганмиш:shok: ОИТС билан ҳисобда турганига нима дейсиз?
Мақолада, юқорида бир-икки жумлаларда тўғри талқин қилинган, лекин яна баъзи жойларида... ўзингиз кўриб турибсиз.
СПИД деб гапирса қанақа қўпол чиқади-а? А ВИЧ деса озгина юмшоқроқ, СПИДга қараганда. Шунинг учун ҳам кўп таъкидлаяпман, ОИТС-бу умрнинг охиридаги жараён, ОИВ эса, буни яхши парваришласа умрни анча кўпга ҳам сурса бўлади дегани-деҳқончасига.
ОИВ вируси билан зарарланган инсондан ҳеч қачон жирканмаслик, нафратланмаслик керак. Уларнинг ҳаммаси ҳам ифлос юрганидан ушбу вирусни юқтириб олмаётгандир. Тўғри ҳушёр бўлиш керак, лекин касал одамни дардига дард қўшиш яхшимас.

Umida Shodiyeva
03.02.2009, 10:10
Мавзуга оид қизиқ мақола (http://jamiyat.zn.uz/1329)

1.масъулиятсизлик туфайли юзлаб болалар ОИТС вирусини узига юктириб олди.
2.Афсуски, ОИТС вируси билан тугилаётган болалар хам бор.
3.Вилоятда ОИТС билан хисобда турганларнинг 65-70 фоизини гиёхвандлар ташкил этади.
Нақадар чиройли гаплар-а? Эҳҳ..., нима учун шу нарсани олдини олишга бел боғлаганлар ҳам дахшатли тарзда ОИТС деб ваҳима соладилар. ОИТС вирусини юқтириб олибди эмиш. Бу ҳам майли ОИТС вируси билан бола туғилаётганмиш:shok: ОИТС билан ҳисобда турганига нима дейсиз?
Мақолада, юқорида бир-икки жумлаларда тўғри талқин қилинган, лекин яна баъзи жойларида... ўзингиз кўриб турибсиз.
СПИД деб гапирса қанақа қўпол чиқади-а? А ВИЧ деса озгина юмшоқроқ, СПИДга қараганда. Шунинг учун ҳам кўп таъкидлаяпман, ОИТС-бу умрнинг охиридаги жараён, ОИВ эса, буни яхши парваришласа умрни анча кўпга ҳам сурса бўлади дегани-деҳқончасига.
ОИВ вируси билан зарарланган инсондан ҳеч қачон жирканмаслик, нафратланмаслик керак. Уларнинг ҳаммаси ҳам ифлос юрганидан ушбу вирусни юқтириб олмаётгандир. Тўғри ҳушёр бўлиш керак, лекин касал одамни дардига дард қўшиш яхшимас.

Sizning gaplarinigzdan shunday xulosa chiqardim-ki, bu kasallikning quli bo'lgan bemorga ham odamdek muomala qilish lozim ekan,axir borar joyimiz bitta!
Shundaymi?!

Aziza Abdunabiyeva
03.02.2009, 11:32
Sizning gaplarinigzdan shunday xulosa chiqardim-ki, bu kasallikning quli bo'lgan bemorga ham odamdek muomala qilish lozim ekan,axir borar joyimiz bitta!
Shundaymi?!

Umidaxon, nega bunchalik hayronsiz? Axir, jasur aka ham ta'kidladilarku, bu virus bilan og'ringanlarning hammasi ham o'z ayblari tufayli bu holga tushmaganlar. O'zgalarning e'tiborsizligi, ma'suliyatsizligi...Shu kabi sabablar tufayli kasallanganlar ko'proq topiladi oramizda. Lekin, axloqi tufayli jazoga mubtalo bo'lganlar ham talaygina. Ularning axloqi qanday ekanligi shundoq ham ayon bo'ladi, ana o'shalar jirkanishga arziydi. Lekin, birinchi ta'kidlagan guruhimga kiruvchi insonlar bilan odamdek muomala qilishimiz kerak. har holda bizning haqqimiz yo'q-ku, ular ustidan hukm chiqarishga...

Muhayyo Turdialiyeva
03.02.2009, 11:50
Men tushunmayapman rostdan ham ularning soni shu darajada oshib ketmoqdami?
Istasak istamasak OIV ga chalingan bemor yonizda o'tirar ekan sog' odam bilan gaplashganday muomala qilolmaymiz.
Men faqat barchaga HUSHYOR BO'LING, O'ZINGIZNI EHTIYOT QILING deb qolaman.

Aziza Abdunabiyeva
03.02.2009, 12:20
Men tushunmayapman rostdan ham ularning soni shu darajada oshib ketmoqdami?


O'zbekistonda har o'n ming kishi hisobiga 37 tadan to'g'ri kelyapti deb o'qigandim.

JUS
03.02.2009, 12:21
bu kasallikning quli bo'lgan bemorga ham odamdek muomala qilish lozim ekan
Оллохнинг ҳар бир бандаси борки, уни инсон қилиб яратганми, инсонларча муомала қилиш даркор. Жон ато этган яратганнинг ўзими, демак олгувчиси ҳам ул зот хисобланади, жазосини ҳам ул зот беради. Биз инсонни бундай вазиятда жазолашимиз нотўғри.
axir borar joyimiz bitta! Shundaymi?!
Албатта, бу дунёда ундан жирканиб ўзимизни олиб қочганимиз билан, бир тупроққа ғарқ бўламиз-ку.

Istasak istamasak OIV ga chalingan bemor yonizda o'tirar ekan sog' odam bilan gaplashganday muomala qilolmaymiz.
Мана шу ёмон-да. Нима учун шунақамиз-а...?
Биринчидан, сиз ОИВ билан зарарланган одамни хеч қачон ташқи кўринишидан аниқлай олмайсиз. Унда ҳеч қандай аломатлари сезилмайди.
Дейлик, худо кўрсатмасину, сиз ҳар куни шундай инсон билан биргасиз, бирга обед қиласиз, эрталабдан кечгача бирга бўласиз, лекин сизни бундан хабарирнгиз йўқ. Чунки ОИВ билан зарарланган шахсларни ОИТС маркази томонидан сир сақланади.(Бекордан бекорга сир сақлашмаса керак). Муҳими сиз ҳеч қандай вирус билан зарарланмагансиз. Чунки бу вирус, бундай холатларда юқмаслиги барчамизга аён.
Men faqat barchaga HUSHYOR BO'LING, O'ZINGIZNI EHTIYOT QILING deb qolaman.
Тўғри қўшиламан, доимо ҳушёр бўлишимиз керак.
Ҳар бир шахс ким бўлишидан қаттъий назар, тез-тез кўрикдан ўтиб туриши лозим. Бизда нима, андиша, уят кўп. Лекин бу уят андишалар бир кун катта фожеани ҳам олиб келиши мумкин.

Husen
03.02.2009, 12:29
Men tushunmayapman rostdan ham ularning soni shu darajada oshib ketmoqdami?


O'zbekistonda har o'n ming kishi hisobiga 37 tadan to'g'ri kelyapti deb o'qigandim.

Яхши ният қилинг, сингилжон! Ҳали бу даражада кўп бўлмаса керак деб умид қиламан. Сўнгги расмий маълумотларга кўра,

[2007 йил 1 январ ҳолатига кўра, 1987 йилда рўйхатга олиш бошланган пайтдан буён республикамизда 10015 та ОИВ-инфекцияси ҳолати аниқланди.

Aziza Abdunabiyeva
03.02.2009, 13:01
Яхши ният қилинг, сингилжон! Ҳали бу даражада кўп бўлмаса керак деб умид қиламан. Сўнгги расмий маълумотларга кўра,

[2007 йил 1 январ ҳолатига кўра, 1987 йилда рўйхатга олиш бошланган пайтдан буён республикамизда 10015 та ОИВ-инфекцияси ҳолати аниқланди.

Yo'g'e, man rostanam shunaqa dib o'qigandim. (Qaysi kitobligi aniq esimda yo'q, qaysidir ma'lumotnoma bo'lishi kere OITS haqidigi) Hatto, saytimgayam shu ma'lumotti kiritgandim.

JUS
03.02.2009, 14:24
Yo'g'e, man rostanam shunaqa dib o'qigandim. (Qaysi kitobligi aniq esimda yo'q, qaysidir ma'lumotnoma bo'lishi kere OITS haqidigi) Hatto, saytimgayam shu ma'lumotti kiritgandim.

ОИВ- Одам иммунитет танқислиги вируси
ОИТС- Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми
Статистик маълумотларга қараганда, дунё бўйича 40 млндан ортиқ инсон ОИВ билан зараланган, Ўзбекистон республикасида эса 10015 инсон, Тошкент шаҳри бўйича таҳминан 2218 инсон ушбу вирус билан зарарланган.(2006 31.12.статистикаси).
Дунё бўйича бир кунда 6800 инсон зарарланар экан, 5700 инсон шу орқасидан ёруғ олам билан видолашар экан. Ҳар 6 секундда 1 инсон зарарланади.
Дунё бўйича зарарланганлар сони бўйича биринчи ўринда Африка турса Ўрта Осиёда Ўзбекистон туради,.
ОИВ билан зарарланган инсонни ташқи кўринишидан умуман аниқлаб бўлмайди, буни фақат лабаратория текширувлари ёрдамида аниқлаш мумкин холос. Бунинг яширин даври 3 ойдан 6 ойгача бўлади, 7 йилдан 15 йилгача эса ОИВ даври ҳисобланади. ОИТСнинг давоси йўқ, лекин инсон умрини маълум вақт узайтириш учун АРВ (Антиретровируснаятерапия) усулида ёрдам қилинади. Бу усулдаги муолажа аслида жуда қиммат ҳисобланади, лекин республикамизда, агар рўйҳатда турса бепул хизмат кўрсатилади.
Статистика бўйича бу кўрсаткич ошганлиги аниқ, лекин у даражада бўлмаса керак.

JUS
24.03.2009, 20:36
ОИВ- Одам иммунитет танқислиги вируси
ОИТС- Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми
2007 йилда 5-9 синфлар учун амалдаги ўқув дастури ўзгариш ва тўлдиришлар киритилиб, қайта ишланган. Мактабларда соғлом турмуш тарзини тарғибот этиш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш ва ўқувчиларга тиббий билим бериш мақсадида ўқув дастурига
5-синфда «ОИТС ва ОИТВ ҳақида тушунча»;
6-синфда «ОИТС ва ОИТВнинг тарихи»;
7-синфда «ОИТВ ва ОИТСнинг юқиш йўллари», «Ёшлар ОИТВ ва ОИТС ҳақида билиши керак», «Репродуктив ёшдаги аҳоли саломатлигини сақлаш ҳақидаги қонунлар», «Экстрогенитал касалликлар ҳақида тушунча», «Турмуш тарзи ва саломатлик»;
8-синфда «ОИТВ ва ОИТСнинг олдини олиш», «ОИВни юқтирган кишиларга ғамхўрлик қилиш», «Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар ҳақида тушунча», «Соғлом оила-соғлом авлод пойдевори»,
9-синфда «ОИТВ ва ОИТС бўйича дунё ва Ўзбекистондаги вазият», «ОИТВ ва ОИТСга қарши курашиш усуллари», «Контрацепция ҳақида тушунча» мавзулари киритилган.
2007 йилда ушбу дарсларни интерфаол усулларда ўтиш мақсадида Республиканинг барча вилоятларидаги педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларида жадвал асосида 100 нафардан жами 1400 нафар ўқитувчилар учун мақсадли ўқув курслари ташкил этилган.
Ушбу маълумотлардан кимнинг хабари бор? Ҳеч бирингиз қизиқиб кўрганмисиз ёки ўз кўзинигиз билан кўрганмисиз?

JUS
26.03.2009, 16:53
ОИВ/ОИТСни олдини олиш бўйича чоп этилган қўлланмалар ҳақида маълумот

2007 йилда
1. 1-4 синфлар учун «Саломатлик дарслари» ўқув қўлланма адади 100000 нусҳада
2. 1-4 синфлар учун «Саломатлик дарслари» ишчи дафтарлари адади 100000 нусҳада
3. 1-4 синфлар учун «Саломатлик дарслари» методик қўлланма адади 50000 нусҳада
4. 5-9 синфлар учун «Соғлом авлод асослари» ўқув қўлланма адади 100000 нусҳада
5. 5-9 синфлар учун «Соғлом авлод асослари» методик қўлланма адади 50000 нусҳада
6. 10-11 синфлар учун «Соғлом турмуш тарзи асослари ва оила» ўқув қўлланма адади 50000 нусҳада
7. 10-11 синфлар учун «Соғлом турмуш тарзи асослари ва оила» методик қўлланма адади 10000 нусҳада
8. 5-9-синф ўқувчилари учун (рус тилида) «Основы здарового поколения» методик қўлланмаси адади 40000 нусҳада
2008 йилда
9. 5-9-синф ўқувчилари учун (рус тилида) «Основы здарового поколения» ўқув қўлланмаси адади 40000 нусҳада
10. ОИТВ/ОИТСни олдини олиш бўйича ахборот тўплами (ўзбек тилида) адади 500 нусҳада

Husen
16.05.2009, 12:04
ОИТС - дунё микёсидаги фирибгарликми? (http://qorakul1.zn.uz/305#more-305)

axmedovshuhrat
21.05.2009, 05:56
Giyohvandlargayam hayronsan kayf qilaman deb, steril-mi, steril emasmi baribir tomirga ursa bo'ldi. Qiziq fakt, NatGeo da ko'rgan edim: emish-ki, Norvegiyada narkomanlarga alohida xona qilib berilgan, ular muntazam ish bilan ta'minlangan (davlat tomonidan maxsus ajratilgan turli jurnallar sotishadi) va asosiysi ularga davlat tomonidan narkotik moddalar bepul holatda tarqatilar ekan (qizig'i dozasini aniqlab, uni shifokor steril bir martalik shpritslar bilan birga beradi). O'z navbatida narkotik moddalar to'g'ridan-to'g'ri Afg'onistondan keltiriladi, uni Norvegiyada yetishtirishmaydi yoki kimyoviy usulda tayyorlashmaydi. Mana sizga ma'lumot, buni aytayotganimni sababi ushbu giyohvandlar o'rta hisobda 25-30 yil umrlarini ushbu ishga bag'ishlay olishmoqda. Ya'ni ular OIVga chalinmagan holda giyohvand moddalarni iste'mol qilishmoqda. O'lim esa ularga faqat giyohvand moddalarni organizmga ko'rsatgan salbiy oqibatidan sodir bo'ladi.

Behzod Sulaymonov
25.02.2010, 11:29
Ёшларимизга бу дарди бедавонинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари яхши тушунтирилади, бироқ енгил-елпи жинсий ҳаётдан тийилиш эмас, балки бундай ҳолатларда ҳомилани сақловчи "механик" воситалардан фойдаланиш маслаҳат берилади...

Нафакат бу, балки ОИТС га карши кураш буйича ишлаб чикилган таркатма материаллардан бирини куздан кечириб, уялиб кетдим. Хаммаси очикчасига, ошкора ёзилган. Турли тавсиялар берилган.
Айникса, кизлар ва йигитларга маслахатлар ягона рисолада чоп этилган. Бу кизларимизга хурматсизлик, уларнинг ибо ва хаё аталмиш гузал пардасига шафкатсиз хужумдир.

Дўстларимдан бирининг айтишича, ЮНИСЕФ ва PSI Сentral Asia (Population Services International) маблағи ҳисобига чоп қилинган ҳамда таносил касалига йўлиқмаслик учун презирвативлардан қандай фойдаланиш ҳақида йўриқномалар берувчи ана шундан қўлланмалардан бирининг муаллифи Максим Попов Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан камида 7 йилга озодликдан маҳрум этилган эмиш. Сиз бу ҳолатга қандай изоҳ берасиз?

duxtar
02.04.2010, 10:45
Максим Поповни укидим. Ёмон булибди. Янги ОИТС хакидаги маълумотларни Узбекистон буйича каердан олса булади?

axmedovshuhrat
29.05.2010, 07:09
Касалликни юқтирмаслик учун биринчи бўлиб "информированность" яъни ушбу касаллик ҳақида халқни ахборот билан таъминлаш асосий профилактика ҳисобланади.
Презервативларни ишлатишни ўргатишда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Чунки ўзига ўлим юқтириб олгандан кўра "уятли" нарсани очиқ-ойдин билган афзал. Уят деб ҳаётни ҳавф остига қўйиш яхшими?

Bobir Samadov
31.05.2010, 16:10
Масаланинг яна бир жихати бор. Гарчи телевидение, радои (матбуот) ва укув юртларида ОИТС борасида канчадан-канча гаплар булсада усмирлар ва ёшлар (хаттоки урта ёшлилар) орасида маънавий пастлик (кайфу-сафога берилиш, бузукхоналардан кадам ранжида) килмаслик холталри учраб турибди. Республикамизда ОИТС аникланган дастлабки вактларда ушбу касаллик вируси асосан кон оркали ва медицина жихозларини (жумладан шприц) умумий, яхши дезинфеклияламасдан ишлатиш натижасида юкиши холатлари куп кайд этилган булсада, хозирда ушбу курсатгичга жинсий алока оркали юкиш холатлари анча купрокни ташкил этмокда. Асосийси ота-оналар фарзандлари каерда ва ким билан биргаликларини доимий назоратга олишлари, фохишахоналарни йук килиш чораларини кучайтириш, адашмасам ушбу иллатни бу даражада кескин оммалашувига анча жиддиий зарба берар.

Bobir Samadov
31.05.2010, 16:13
Максим Поповни укидим. Ёмон булибди. Янги ОИТС хакидаги маълумотларни Узбекистон буйича каердан олса булади?

ОИТС буйича, айникса республикамизда ушбу касалликка чалинганлар ва бошка маълумотларни жойлардаги Спидга Карши Курак марказларидан олишингиз мумкин.

axmedovshuhrat
01.06.2010, 06:24
Республикамизда ОИТС аникланган дастлабки вактларда ушбу касаллик вируси асосан кон оркали ва медицина жихозларини (жумладан шприц) умумий, яхши дезинфеклияламасдан ишлатиш натижасида юкиши холатлари куп кайд этилган булсада, хозирда ушбу курсатгичга жинсий алока оркали юкиш холатлари анча купрокни ташкил этмокда.
Наркомания Республикамизда асосий ОИТС юқиш манбаи (деярли 70-75% касаллар - бу наркотик моддани бир шприцдан кўп марта қабул қиладиганлар) ҳисобланади. Жинсий алоқа орқали эса 20-25% гача касаллик юқиш эҳтимоли бор. Демак, ҳар 5 та ОИТС юқтириб олгандан биттаси жинсий алоқа орқали юқтириб олган ҳисобланади.

JUS
01.06.2010, 14:16
Наркомания Республикамизда асосий ОИТС юқиш манбаи (деярли 70-75% касаллар - бу наркотик моддани бир шприцдан кўп марта қабул қиладиганлар) ҳисобланади. Жинсий алоқа орқали эса 20-25% гача касаллик юқиш эҳтимоли бор. Демак, ҳар 5 та ОИТС юқтириб олгандан биттаси жинсий алоқа орқали юқтириб олган ҳисобланади.
Qayerda OITS tez tarqalayotgan, undan kishilar vafot etayotgan bo'lishsa,
ОИТС тарқалмайди, ОИВ тарқалади. ОИВни қандайдир йўллар билан даволаб, инсон умрини узоқроққа чўзиш мумкин, лекин ОИТСнинг умуман ҳеч қандай йўл билан давосини топиб бўлмайди. ОИВнинг ОИТСга ўтиш даври 48 соатдан 72 соатгача бўлади, бу эса ҳеч қандай аломат сездирмасдан амалга ошади.
Илтимос, ОИВ билан ОИТС ни алмаштирманглар !!! :buba:

Bekmirzo
01.06.2010, 14:38
ОИТС тарқалмайди, ОИВ тарқалади. ...
ОАВ esa ikkalasi haqida ham ma'lumotlar tarqatadi. :)

Bobir Samadov
05.06.2010, 13:36
Агар Вируснинг таркалиш курсаткичлари шу тарика усишда давом этса, якин 10 йиллик ичида бу касалликни назоратда ушлаб туриш натижалари жудаям ёмон булади-ку! нахотки шунча саъйи-харакатлар билан Наркомания ва фохишабозлик иллатларини жилолай олмасак?!

axmedovshuhrat
08.06.2010, 07:16
ОИВ билан ОИТС ни алмаштирманглар !!!
гап йўқ. Тўғри булар иккиси ҳам бошқа бошқа нарсалар. Лекин биридан иккинчиси келиб чиқади. Олдин вирус юқтирилади, маълум бир муддат инкубация даври ўтади. Сўнг ўртача 8-10 йил давом этадиган ОИВ даври бошланади. Ундан кейин албатта (аммо баъзи одамлар қонида махсус мутация мавжуд CCR5 дегич бор, ана шу ОИВни ОИТСга айлантирмайди) даволаниш бўлмаган тақдирда ОИТС келиб чиқади. ОИВ иммун тизимини маълум даражагача туширади, шундан сўнггина ОИТС келиб чиқади, яъни иммун тизими ҳар қандай (ҳатто шамоллашдан ҳам) инфекция олдида ожиз қолади. ОИТС ёрдамида (у иммун тизимидаги махсус ҳужайраларни тамоман йўқотгандан кейин) охир оқибат одамни оппортунистик инфекциялар ҳалок қилади.
Бундан хулоса ОИВда ва ОИТСда бир турдаги вирус одам организмида циркуляция қилади. Ундан умуман қутилишни иложи йўқ юқтирилганидан сўнг.
Қизиқарли бўлса ўқиб кўринг http://defuente.narod.ru/aids.html

Javohir Mahmudjonov
08.06.2010, 23:09
Ундан умуман қутилишни иложи йўқ
To'g'ri nega mana shu qutilib bo'lmasligini bila turib insonlar giyohvandlik yo'lini tanlab, OITS va OIV ni yuqtirib olishadi, ahir ohiri voyligini bilishadi-ku.

axmedovshuhrat
10.06.2010, 06:30
giyohvandlik yo'lini tanlab, OITS va OIV ni yuqtirib olishadi
Муҳим жойи гиёҳвандликни айнан стерилланмаган шприц орқали оладиганлар учун айтилган бу гап. Демак, сиз агар сигарета сифатида марихуана чекаётган одамни кўрсангиз у ОИВ/ОИТС билан касалланмайди. Сиз "оқ порошок" ҳидлаётган кимсани кўрсангиз у ОИВ/ОИТС билан касалланмайди. Сиз кўкнорини еяётган одамни учратсангиз у ОИВ/ОИТС билан касалланмайди.
Ваҳоланки юқоридагиларни ҳаммаси "гиёҳвандлар" номи билан аталади.

Javohir Mahmudjonov
10.06.2010, 14:53
Муҳим жойи гиёҳвандликни айнан стерилланмаган шприц орқали оладиганлар учун айтилган бу гап. Демак, сиз агар сигарета сифатида марихуана чекаётган одамни кўрсангиз у ОИВ/ОИТС билан касалланмайди. Сиз "оқ порошок" ҳидлаётган кимсани кўрсангиз у ОИВ/ОИТС билан касалланмайди. Сиз кўкнорини еяётган одамни учратсангиз у ОИВ/ОИТС билан касалланмайди. Ваҳоланки юқоридагиларни ҳаммаси "гиёҳвандлар" номи билан аталади.

Bilasizmi, men bu gaplaringizni ko'proq ezmalikga o'xshatdim. Kukun yoki sigareta orqali yuqmasligini hamma biladi. Voqealarning har bir detaliga e'tibor berib yozsa, bitta postni 2-3 kunlab ham yozasiz. Uforumdagilar ham anoyilardan emas, ular hammasini yushunishadi, axir. Agar fikrim noto'g'ri bo'lsa o'zingiz bilasiz. Oldindan uzr so'rayman.

Bobir Samadov
04.01.2011, 12:21
Bilasizmi, men bu gaplaringizni ko'proq ezmalikga o'xshatdim. Kukun yoki sigareta orqali yuqmasligini hamma biladi. Voqealarning har bir detaliga e'tibor berib yozsa, bitta postni 2-3 kunlab ham yozasiz. Uforumdagilar ham anoyilardan emas, ular hammasini yushunishadi, axir. Agar fikrim noto'g'ri bo'lsa o'zingiz bilasiz. Oldindan uzr so'rayman. Фикрингизга кушиламан!

nosiroff
26.05.2011, 18:23
Уртоклар !!! Орамизда ОИВ/ОИТС тушунчасини чукуррок урганган, унинг мазмун мохиятини англаган инсонлар борми ? ОИТСга умуман нега энди инъфекцион касаллик сифатида карашимиз керак ? ОИТС бу тиббий муаммоми ёки ижтимоий муаммоми ? ОИТС - бу иммунитетнинг холатини билдириб турувчи тушунчадир, яъни иммунотанкислик холатидир. Иммунотанкислик ОИТС ихтиро килингунга кадар хам тиббиётга маълум эди. Хуп ОИТС инъфекцион касалик сифатида каралса, нега унинг алохида узига хос булган касалиги йук ? Масалан Туберкулез палочкалари Туберкулез, Гепатит вируслари Гепатит, оддий герпес вируси Герпес касалликларини ва хакозоларни келтириб чикаради ? Нега айнан ОИВ вирус алохи узи мустакил равишда "юрмай" доимий равишда бирор бир инъфекция билан чамбарчас боглик холда юради ? Мени кечирасизлару шунчалик кудратга эга булган вирус, нега купинча хатто 20 йилгача инкубацион ораликни уз ичига олади ? яна нима эмиш 10-20 йилгача одам хеч нарса сезмаслиги хам мумкин??? Нега ОИТС ташхиси куйиш учун қондаги факат (ИФА ва ИБА) антителаларга нисбатан анализ текширувлари утказилади? Нима учун дунёнинг бошка олимлари хозирги кунгача лабаратория шароитида тоза культурада кондан бу вирус ажрата олишмади ? Нима учун ОИТС ташхиси куйилганларга захарли препаратлар (улардан бири Алувиа, бу препарат узининг захарли экани билан маълум, Ножуя таъсирларни укисангиз умуман ажабланиб коласиз) билан даволашади ? Энг кизиги бир неча иммунитетни мустахкамловичи препаратларни ОИВ/СПИД билан касаланганлар кабул килмаслиги курсатилган ? Ажабланарли эмасми ? Шунинг сизлардан илтимос. Бу борада яхши тушунчага эга булсангизлар гапирсангиз яхши. Хар кандай ОИТС билан боглик саволга жавоб бера оламан.