Chustiy
24.02.2013, 02:25
«Жажжи пазанда» фототанлови!
Ҳурматли уқувчилар! Барчамиз болаларни севамиз, улар ҳаётимизнинг гултожи, кўзимиз қувончи.. Хўш, бунинг ошхона билан қандай боғлиқлиги бор дейсизми? Жавоб оддий – янги танловни эълон қиламиз! Демак, севимли сайтингиз сизларни навбатдаги қизиқарли беллашувга чорлайди.
Бу танловда қатнашиш учун сиздан кўп нарса талаб қилинмайди: фотоаппарат, кичкинтой болажон ва ажойиб ғоя!
Танлов шартлари:
Юбориладиган суратларда кичкинтой ўғил-қизларнинг ошхонадаги фаолияти акс эттирилиши;
Суратлар миллий ўзбекона руҳда бўлиши;
Расмлар юқори сифатли бўлиши;
Расмлар қатнашчилар томонидан суратга олинган бўлиши лозим.
Танлов 1-мартдан бошланиб, 15-апрелда якунланади.
Суратлар oshxonauz@mail.ru электрон манзилида қабул қилинади.
Танловда иштирок этадиган суратлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб аниқланади.
Танлов ғолибига эса махфий мукофот таъсис этилган. Бу қандай мукофот бўлди экан деб ортиқча ўйловга берилманг! Яхшиси, фотоаппаратингизни олинг-у кичкинтой ошпаз билан ошхонага йўл олинг! Натижалари билан ўртоқлашинг ва кутилмаган мукофот эгасига айланинг!
Сайт маъмурияти барча қатнашчиларга омад тилайди!
Линк... (http://oshxona.uz/tanlovlar/52-tanlovlar/350-jajji-pazanda.html#comments)