PDA

Просмотр полной версии : Газеталар аҳволи


AbuMuslim
04.07.2011, 16:56
Ёмғирдан кейинги қўзиқориндай потирлаб пайдо бўлаётган, «дам олиш», «кўнгилочар», «ҳордиқ», «оилавий», деган номларга ниқобланиб олган айрим «газетача»лар хориждаги «сариқ матбуот»дан ўзса-ўзадики, ортда қолмайди. Уларнинг мундарижаси ҳам деярли бир хил. Булар ҳам аллақаёқда яшайдиган бир беҳаё артистнинг шармандаликларию қанча пул топиши, миллатининг тайини йўқ қиз-йигитнинг ишқий можароларию кишини сескантириб юборадиган қонли жиноятнинг энг майда-чуйда тафсилотлари ҳақидаги мақолалар билан тўлиб-тошган. «Газаги»га албатта беш-олтита суюқ латифа, ҳеч қандай тайини-асоси йўқ «мунажжим башоратлари», савияси ғовлаб кетган ёки саводсиз кишиларга мўлжалланган бошқотирмалар тортиқ қилинади. Бу бошқотирмаларни ечишга бош қотириш ҳам шарт эмас. Кап-катта акахон ва опахонлар «Қишнинг русча аталиши», «Баҳорда пишириладиган наврўз таоми», «Ака ва …», «Хоразм вилоятининг маркази» каби ўта «мураккаб» саволларга жавоб топганларидан қувониб, доноликларидан фахрланиб юришибди. ҒМда ишлайдиган радиолардан бирининг бошловчиси берган «Япониянинг пул бирлигини айтинг», «Дунёдаги биринчи фазогир ким эди?» деган саволларга телефоннинг нариги томонида турган институт талабаси «Ака, озгина ёрдамлашиб юборинг», деганида ана шу «газетача»лар ёшларимизнинг савиясини қай аҳволга тушириб қўйгани очиқ-ойдин фош бўлди.

http://info.islom.uz/content/view/2733/991/


Қисқаси, форумдошлар газеталар ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангизлар... ростан ҳам шундайми?

AbuMuslim
04.07.2011, 17:06
"нормальный" газета борлигини биласизларми? Агар бўлса бу ерга номларини ёзиб юборинглар, илтимос....

Anvar Atakhanov
04.07.2011, 18:57
Ана шунинг учун хам FM радио эшитмайман ва умуман Сиз юкорида айтгандай газеталарни укимай куйганман, укимайман хам, укишга хам арзигулик эмас. Булар ёшларимизни айникса онгини пасайтиради холос ва хамёнингиздагининг бир кисминидан бекордан бекорга сарф килган буласиз холос. Ман уйланманки фарзандларимизни бунака "Оммавий ахборот восита"ларидан узокрок килишимиз керак.

OmoN
05.07.2011, 12:53
"нормальный" газета борлигини биласизларми? Агар бўлса бу ерга номларини ёзиб юборинглар, илтимос...."Чемпион".

Lutfillo Tursunov
05.07.2011, 16:10
"Чемпион".
"Стадион" :)

AbuMuslim
05.07.2011, 16:17
"Чемпион".

Бу ҳисоб эмас... бу "исключение"

AbuMuslim
05.07.2011, 16:18
Ёшларнинг фикрлашлари, дунёқарашлари ва савияларини кўтаришда газеталарнининг ўрни борми?

Nigora Umarova
05.07.2011, 16:39
Ёшларнинг фикрлашлари, дунёқарашлари ва савияларини кўтаришда газеталарнининг ўрни борми?

"Газеталар билан бирга журналларнинг ҳам ўрни борми?" денг. :)

Nigora Umarova
05.07.2011, 16:40
"нормальный" газета борлигини биласизларми? Агар бўлса бу ерга номларини ёзиб юборинглар, илтимос...."Чемпион".

"Суғдиёна", "Бекажон", "Аёл қалби" :)

Nigora Umarova
05.07.2011, 16:48
Ёшларнинг фикрлашлари, дунёқарашлари ва савияларини кўтаришда газеталарнининг ўрни борми?

"Газеталар билан бирга журналларнинг ҳам ўрни борми?" денг. :)

Албатта, бор. Масалан биринчи босқичнинг биринчи семестрининг биринчи дарсидан бошлаб ўқувчиларимга шундай топшириқ бераман. 40 та варақлик файл папканинг ичига савияли деб ҳисоблаган мақолаларни газета ва журналлардан нусхасини кўчириб тўлдириб борасизлар ва менга биринчи оралиқда ушбу мақолаларни топширасизлар деб. Ўқувчиларим табиийки, матбуотни доимий равишда кузатиб боришга мажбур бўлишади. Мақола юзасидан ўзаро фикр алмашинишади. Бунда фикрини баён этиб бера олиш даражаси, воқеага нисбатан фикр билдириш, қиёслаш, таҳлил қилиш кўникмаси ортади. Хабарларни бир-бирига солиштириб кўришади. Ҳаттоки, лицейиизда бунинг самараси ўлароқ "Ўқувчилар орасида" газетаси ҳам чиқа бошлади. Бунда ўқувчилар лицейнинг муаммоларини, лицей ҳаётидан лавҳаларни ёритиб чиқа бошлашди.

OmoN
05.07.2011, 17:03
Бу ҳисоб эмас... бу "исключение""Маърифат".
Масалан биринчи босқичнинг биринчи семестрининг биринчи дарсидан бошлаб ўқувчиларимга шундай топшириқ бераман. 40 та варақлик файл папканинг ичига савияли деб ҳисоблаган мақолаларни газета ва журналлардан нусхасини кўчириб тўлдириб борасизлар ва менга биринчи оралиқда ушбу мақолаларни топширасизлар деб.Яхшиям менга дарс бермагансиз :)

Nigora Umarova
05.07.2011, 17:11
"нормальный" газета ва журналлар борлигини биласизларми? Агар бўлса бу ерга номларини ёзиб юборинглар, илтимос....

Газеталардан: "Ҳуррият", "Ўзбекистон адабиёти ва санъати", "Маърифат", "Хабар"(АКТ соҳасига оид бўлганлиги учун), "Uzbekistan today"(рус тилидаги ва инглиз тилидагилари), "Мир новостей", "АиФ", "Труд-7".
Журналлардан: "Тафаккур", "Жаҳон адабиёти", "Ёшлик", "Шарқ юлдузи", "Театр", "Гулистон", "Тил ва адабиёт таълими", "Ўзбек тили ва адабиёти"(илмий-оммабоп журнал, ахборотнома)

OmoN
05.07.2011, 17:14
"Хабар"(АКТ соҳасига оид бўлганлиги учун)Ҳа-ҳа точна "Хабар". Лутфилло заметкага олиб қўйинг :)
Бир пайтлар "Сирли олам", "Фан ва турмуш" деган жаридаларжурналлар бўларди.

Nigora Umarova
05.07.2011, 17:14
Яхшиям менга дарс бермагансиз :)

Газета ва журналларга ўқишга нима бўлмасин қизиқтириш керак-ку. Бошида ўқувчи ўқишни ўрганиб олса, кейинчалик янгилик ва хабарлардан бохабар бўлмаса тура олмайдиган ва фойдали хабарни кераксиз хабарлардан ажрата оладиган бўлади.

Nigora Umarova
05.07.2011, 17:25
Бир пайтлар "Сирли олам", "Фан ва турмуш" деган жаридаларжурналлар бўларди.

"Фан ва турмуш" журнали ҳозир ҳам бор.
"Сирли олам" журнали ва "Қалб кўзи" газеталари ўз фаолиятини тўхтатган. Сабаби журнал ва газета ташкилотчи Ҳожиакбар Шайховнинг вафотидан кейин улардаги савия бир қадар пасайиб кетиб ўқувчи эътибори тортмай қўйди.

Fayzbek
05.07.2011, 23:46
Qaysasidir bir texnika soxasiga oid jurnalni so'ngi sonlarini varaqlab kulgim keldi. Yangiliklar ruknida bir ikki yil oldingi fan yutuqlarini bugungi kun yutuqlari sifatida e'lon qilishibdi... oqigim kelmay otib yubordim. Lekin o'zim jurnallardan Hidoyatga o'z hohishim bn obuna bo'lganman.

AbuMuslim
06.07.2011, 00:42
"Шарқ юлдузи", "Ўзбекистон адабиёти ва санъати"

1990-1995 йиллардаги тиражи билан ҳозирги тиражида фарқ борми?

AbuMuslim
06.07.2011, 00:46
"Маърифат".

Бу киоскларда сотиладиган газетами? Қачон сўрасам бундай газетани билмаймиз деганга ўхшаш жавоб беришади...

AbuMuslim
06.07.2011, 00:48
"Сирли олам" журнали ва "Қалб кўзи" газеталари ўз фаолиятини тўхтатган.

Фаолияти тўхтаган бўлса яхши бўлибди... турли хил фантастикага моил йўналишдаги газета эди...

AbuMuslim
06.07.2011, 00:49
"Фан ва турмуш"

яхши журнал ЭДИ...

OmoN
06.07.2011, 01:03
яхши журнал ЭДИ...Ўша яхши бўлган пайтларда ўқигандим. "Фан ва турмуш", "Ёш куч", "Гулхан" ва газеталарга обуна бўлардик. Бу журналларнинг ҳозирги савияси қанақа билмайман.
Фаолияти тўхтаган бўлса яхши бўлибди... турли хил фантастикага моил йўналишдаги газета эди...Фантастикага мойил газета/журналларнинг фаолиятига эътирозингиз борми? Сабаби нима?
Бу киоскларда сотиладиган газетами? Қачон сўрасам бундай газетани билмаймиз деганга ўхшаш жавоб беришади...Саволни бошқачароқ қўйиш керак эди. Масалан:
Киоскаларда сотиладиган "нормальный" газета борлигини биласизларми? деб.

AbuMuslim
06.07.2011, 01:08
Минг бор узр... мен умумий, ҳамма учун "доступный" газеталар ҳақида гапирган эдим... :biggrin:

OmoN
06.07.2011, 02:36
Минг бор узр... мен умумий, ҳамма учун "доступный" газеталар ҳақида гапирган эдим...Яхшиям "Постда" демаганим :)

Nigora Umarova
06.07.2011, 08:45
"Маърифат".

Бу киоскларда сотиладиган газетами? Қачон сўрасам бундай газетани билмаймиз деганга ўхшаш жавоб беришади...

Газета қўлма-қўл бўлиб, талашиб ўқилганидан киоскаларда тез қолмайди ва киоскачилар шундай баҳона қилишади. :)

Nigora Umarova
06.07.2011, 08:51
"Шарқ юлдузи", "Ўзбекистон адабиёти ва санъати"

1990-1995 йиллардаги тиражи билан ҳозирги тиражида фарқ борми?

Буни газета ва журналининг таҳрирриятига телефон қилиб билиб олиш мумкин.

"Шарқ юлдузи" журналининг телефонлари: 227-00-81, 245-22-99

ёки бўлмасам журналнинг бош муҳаррири Улуғбек Ҳамдамга форумимиздаги уларга аталган мавзуда журналнинг ҳозирги фаолияти ҳақида савол қолдиринг.

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг телефонлари:
233-52-91, 233-49-93

Nigora Umarova
06.07.2011, 08:55
"Сирли олам" журнали ва "Қалб кўзи" газеталари ўз фаолиятини тўхтатган.

Фаолияти тўхтаган бўлса яхши бўлибди... турли хил фантастикага моил йўналишдаги газета эди...

Ҳурматли ёзувчимиз Тоҳир Малик ҳам фантастика жанрида ижод қилганлар ва ҳозир ҳам ижодларида фантастика элементларидан фойдаланадилар. Фантастика жанри ҳам кишини тафаккурини ўстирувчи жанр ҳисобланади. :)

Яхши газета ва журналлар эди. Ёзувчилар Рустам Обид, Соҳиба Абдуллаева, Нигина Ниёзларнинг янги ҳикоялари чоп эттирилиб турарди.

Nigora Umarova
06.07.2011, 09:00
"Фан ва турмуш"

яхши журнал ЭДИ...

Журнал ҳозир ҳам мавжуд. Ҳаттоки журналнинг бош муҳарририолим Шуҳрат Эгамбердиев билан форумчилар ўртасида суҳбат-сайёҳат (http://uforum.uz/showthread.php?t=15458) ҳам уюштирганмиз.

Lutfillo Tursunov
06.07.2011, 09:50
Лутфилло заметкага олиб қўйинг
Заметкага олдим :)
Аслида бизники тармоқ газетаси. Бу мавзуга мос келмайди. Ҳаммабоплик ўлчови билан анализ қилинганда танқид остида қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун уни ҳисобдан ўчириб турамиз, тинчгина :)

Lutfillo Tursunov
06.07.2011, 10:04
Ҳозирда газеталарнинг катта тиражга эга бўлолмаётганига уларнинг даражаси билан бирга интернет ҳам сабабчи. Яъни кучли рақобат юзага келган. Инсон ҳазм қила оладиган ахборот ҳажми ошиб кетяпти. Шахсан ўзим ахборотга бўлган эҳтиёжимни асосан интернет орқали қондириб қўяман ва газета ўқишга хоҳишим сусаяди. Фақатгина таҳлил қизиқтириши мумкин. Шу жиҳатдан олиб қаралганда газеталар асосий эътиборни таҳлилга қаратишига тўғри келади. Бу ишни ҳозирча аксарият нашрлар эплай олгани йўқ. Ҳолатнинг ўзига яраша сабаблари ҳам бор.

AbuMuslim
06.07.2011, 20:23
Ҳурматли ёзувчимиз Тоҳир Малик ҳам фантастика жанрида ижод қилганлар ва ҳозир ҳам ижодларида фантастика элементларидан фойдаланадилар. Фантастика жанри ҳам кишини тафаккурини ўстирувчи жанр ҳисобланади.

Фантастикани фантастика дейиш билан фантастикани рост дейиш орасида фарқ борде...

OmoN
06.07.2011, 23:19
Фантастикани фантастика дейиш билан фантастикани рост дейиш орасида фарқ борде..."Сирли олам" қайси фантастикани рост деган эди (1995 йилгача деярли ҳар бир сонини қизиқиб ўқирдим... ундан кейинги сонларини ўқимаганман)? Фантастикага мойил журналларга қандай эътирозингиз бор?

Shokir Dolimov
07.07.2011, 06:35
Ёшларнинг фикрлашлари, дунёќарашлари ва савияларини кўтаришда газеталарнининг ўрни борми?
Ишга деярли ћар куни метрода бориб, ќайтаман. Агар уйда ёки хизмат хонамда эсимдан чиќариб ќолдирмаган бўлсам, китоб ўќиб кетаман (зеро, баъзилар ћаракат давомида мутолаа ќилишни тавсия этишмаса-да). Ёш йигит-ќизларнинг газета ёки журнал ўќиб кетиши, таассуфки, камдан-кам учрайдиган ћолдир. Уларнинг аксарияти ќулоќларига сим тиќиб олишган ёхуд телефон аппаратига тикилиб ўтиришади. Электрон китоб ўќиб (эшитиб) кетяпти, деб ќўяман ўзимга ўзим. Лекин айримлари конспект ўќиб боришларини таъкидлаб ўтмасам, нохолис фикр билдириб ќўйган бўламан.

Nigora Umarova
07.07.2011, 09:45
"Шарқ юлдузи"

1990-1995 йиллардаги тиражи билан ҳозирги тиражида фарқ борми?

1991-1995 йилларда журналнинг тиражи 250-300 минг бўлган. 2005-2009 йилларда 1000 тагина чоп этилган. Ушбу 2011 йилда эса журнални чоп этиш сони бир қадар ошди: 1-сон 1800 та, 2-сони-5000 та, 3-сони 4600 та чоп этилди. 4-сони эса 5000 та чоп этилиши режалаштирилибди. Газета ва журналларни чоп этиш ҳам талаб ва таклиф қонунига бўйсунади.

Kahramon Jalilov
07.07.2011, 11:57
у киоскларда сотиладиган газетами? Қачон сўрасам бундай газетани билмаймиз деганга ўхшаш жавоб беришади...
Ma'rifat, Xalq so'zi, Adolat kabi shunga o'hshash gazetalar kyoskalarda uncha uchramaydi, ular asosan obuna tariqasida tashkilot, korhonalarga, o'quv muassasalariga beriladi shuning uchun kyoskalardan topish qiyin !!!
Газета қўлма-қўл бўлиб, талашиб ўқилганидан киоскаларда тез қолмайди ва киоскачилар шундай баҳона қилишади

Maestro
08.07.2011, 12:04
ҒМда ишлайдиган радиолардан бирининг бошловчиси берган «Япониянинг пул бирлигини айтинг», «Дунёдаги биринчи фазогир ким эди?» деган саволларга телефоннинг нариги томонида турган институт талабаси «Ака, озгина ёрдамлашиб юборинг», деганида ана шу «газетача»лар ёшларимизнинг савиясини қай аҳволга тушириб қўйгани очиқ-ойдин фош бўлди.
???. Ола, роса катта заговор фош булибди... Талабанинг билими савияси билан газета уртасида кандай богликлик булиши мумкин? Нега мактаб ёки институт эмас, айнан газета айбдор? Нима, талабанинг билимини ошириш газетанинг чекига тушганми? Уша газеталар уз номи билан "дам олиш", "кунгилочар", "хордик" газеталари. Зинхор "олий таълимга кумаклашувчи" ёки "омма билимларини, аклини, зехнини ва тафаккурини оширувчи" эмас. Бунга даъво хам килишмайди. Бу оддий бизнес.
Хуп, шу олди-кочди газеталарнинг барчаси ёпилиб кетди деб тасаввур килайлик. Нима, шундан кейин талабаларнинг акли ошиб тошиб кетадими? Умуман олганда, сарик матбуот талабалар учун мулжалланмаган. Агар газеталар сахифаларида мегаэнциклопедик савияли саволлар бериб борсангиз хам талабалар билими кучайиб кетмайди. Шундай экан, бу нуктаи назардан сарик матбуотга килинаётган претензия ноурин ва асоссиз.

Қисқаси, форумдошлар газеталар ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангизлар... ростан ҳам шундайми?

Менга колса, олди кочди матбуот мингтадан куп булиб, юз минглаб нусхада чоп этилсин. Хар холда, даладан чарчаб келган тракторчи Мурод ака хеч булмас шу олди-кочди газетани укишга узида иштиёк топсин ва бироз хордик чикарсин. Харнада, хеч нарса укимагандан кура... Айтмокчи, Мурод акага "япониянинг пул бирлиги" точно "до лампочки"...

Савия ва маърифат масаласига келсак... Бир гап билан нима десам экан... Хуллас, "ута кучли домлалардан ута кучли дастурлар асосида бебахо сабоклар олиб етишган хакикий журналистлар ишлайдиган мегаредакциялар кулларидан келса хакикий матбуот кандай булиши кераклигини курсатиб куйиб, тенг ва халол ракобатда ана шу "корангучкур" сарик матбуотни енгсинлар. Шундай дахшат-дахшат газеталар чоп этсинлар-ки, хар бири 10-20-60-70 минг ададда чоп этилаётган сарик газеталар мухлислари чопкиллаб улар томонга утиб, савиялари кулок-бурунларидан тошиб кетсин. Унгача эса, "борига-барака"...

Эх, энг ёмон нарса шуки, исталган муаммо буйича чексиз танкид килиш мумкин, лекин тайинли ечимни (альтернатива) хеч ким таклиф этмайди ;-). Албатта, мендан бошка ;-).

Anvar Atakhanov
08.07.2011, 13:41
точно "до лампочки"...
Хаммаси шундан бошланади :-(
Балки уша Мурод ака умуман газета укимай карта уйнасачи? Нарда уйнасачи? Ундаям мазза килиб дам олаверади. Балки уша газетадаги "бошкотирма" (кули синсин ким ёзган булсаям) сканвордларни жавобини ёдлаб олгандир (чунки пачти хамма сонларда бир хил савол-жавоб), унда газетани сотиб олмасин. Унга япониянинг пул бирлиги кизиктирмаса ишласин, дам олмасдан ишласин зеро унга япониянинг пул бирлигию "куёш мабуди"
"до лампочки"

Odil Rasulov
13.07.2011, 20:08
"нормальный" газета бўлиши учун редакцияда ишлаётган муҳтарам журналистлар ва масъул шахслар меҳнат ва ижод қилишлари зарур, шунда бизни мажбуран обуна ҳам қилдиришмайди, биз мажбуран обуна бўламиз ва газеталарда чиқарилган хабарларни яқин ҳаммасидан биз хабардор бўлганимиздан кейин газетада чоп этишади ҳайронман

JUS
14.07.2011, 20:02
"нормальный" газета борлигини биласизларми? Агар бўлса бу ерга номларини ёзиб юборинглар, илтимос....

Охирги пайтларда "Маърифат гулшани" номли газетанинг ҳар сонини ўқишга ҳаракат қиляман. Ўқинг ва баҳо беринг! Тарбиявий, яхши газета экан.

Газета 2005 йил март ойидан чиқа бошлаган. 2011 йил 12 июл сонининг адади 17 000 нусхада.

AbuMuslim
16.07.2011, 12:43
Ким нима деса ҳам...
Сариқ тусдаги олди-қочди газеталар - бу кулфат...
"кўнгил очар" деб аталмиш газеталар, миллат савиясини пастга қараб тортувчи фактор, буни тан олиш керак...

Хўш шундай экан, келинглар миллатнинг юксалишига сабаб бўладиган газеталар қандай бўлиши кераклиги ҳақида мулоҳаза қилиб кўрайлик... қўрқмасдан :biggrin:

OmoN
16.07.2011, 23:27
AbuMuslim, Ўзингизга ёқмаган жавоблар билан ишингиз бўлмайди шекилли-а? "Чемпион" дедим "исключение" дедингиз, "Маърифат" дедим "ҳаммабоп бўлиши керак" дедингиз, Жасурбек "Маърифат гулшани" деди ишингиз ҳам бўлмади... Мавзудан мақсад нима ўзи?

Шох Салтан
17.07.2011, 07:49
ҳозирги кунда "муштум" журнали чоп этилмоқдами? ким билади?
кейин "хабар" газетасида бир нарсага ҳайронман, баъзи мақолалар рус тилида худди шу сонда баъзи мақолалар эса ўзбек тилида. буни қандай тушуниш мумкин?! аралаш-андарқаш газетани яхши газета қаторига қўшса бўладими?
менимча энг зўри "халқ сўзи" ва "народное слова" газеталари, буларни кутубхонадан эски номерларини олиб Ўзбекистонда ўша пайтда қандай воқеа-ҳодисалар бўлганини билиб олиш мумкин (албатта ҳаммасини эмас). қонун ҳужжатларига тўлган ушбу газеталар республикамизадаги қонун ижодкорлигини қай даражада ривожланганлигини кўрсатиб беради. фақат бир нарса совет давридаги турли ишчилар, тракторчи, фабрикачи, ошпаз, идиш ювувчи, кўча супурувчиларни газета бош саҳифасига чиқаришганидек ушбу газеталарга ҳам шундай қилинади. шунга янгилик киритиш керак деб ўйлайман.

JUS
21.07.2011, 10:21
Ким нима деса ҳам...
Сариқ тусдаги олди-қочди газеталар - бу кулфат...
"кўнгил очар" деб аталмиш газеталар, миллат савиясини пастга қараб тортувчи фактор, буни тан олиш керак...

Баъзан шундай олди-қочди газеталарни ўқиб туриш ҳам фойдадан ҳоли эмас. Ўқинг ва фикрингизни баён этинг!

"Тасвир" №25 (710) 23 июнь 2011 йил.

https://img.uforum.uz/thumbs/fophmoa4515582.jpg (https://img.uforum.uz/images/fophmoa4515582.jpg) https://img.uforum.uz/thumbs/btkvauy7978669.jpg (https://img.uforum.uz/images/btkvauy7978669.jpg)

Abror Qodirov
21.07.2011, 20:04
"Чемпион".
"Стадион" :)

+1 :-)

Abdumalik Ismailov
22.07.2011, 22:57
Ёшларнинг фикрлашлари, дунёқарашлари ва савияларини кўтаришда газеталарнининг ўрни борми?

Афсуски бунака газета ва журналлар бизда йук.

Murodiy
25.07.2011, 11:09
Мен ёшларимизнинг, нафақат ёшларимиз, балки катталарнинг ҳам маънавиятини бойитишни, қадриятларимизни улуғланишига хизмат қилувчи мақолалари билан мухлислар қалбига кириб бораётган газета ҳақида маълумот бермоқчи эдим. Бу "Маърифат гулшани" газетаси. Интернетда сайти ҳам бор: mgpress.org. Хуллас, минг бор эшитгандан, бир бор кўрган маъқул. Бир кириб кўринглар, кейин фикрлашамиз.

Bekmirzo
25.07.2011, 11:58
Мен ёшларимизнинг, нафақат ёшларимиз, балки катталарнинг ҳам маънавиятини бойитишни, қадриятларимизни улуғланишига хизмат қилувчи мақолалари билан мухлислар қалбига кириб бораётган газета ҳақида маълумот бермоқчи эдим. Бу "Маърифат гулшани" газетаси. Интернетда сайти ҳам бор: mgpress.org. Хуллас, минг бор эшитгандан, бир бор кўрган маъқул. Бир кириб кўринглар, кейин фикрлашамиз.Bu gazetani bir ko'rgandim.
Savol: gazetadagi matnlar nima uchun bu qadar katta hajmdagi shriftda bosiladi? Matnlar kamligidanmi?
22 ming nusxada chiqadigan gazeta uchun nahotki maqola yetishmasa?..

Anvar Atakhanov
25.07.2011, 16:47
Savol: gazetadagi matnlar nima uchun bu qadar katta hajmdagi shriftda bosiladi? Matnlar kamligidanmi?

катталарнинг ҳам маънавиятини бойитишни, қадриятларимизни улуғланишига хизмат қилувчи
Кузойнак такишнинг кераги йук :-))

JUS
25.07.2011, 18:05
Bu gazetani bir ko'rgandim.
Savol: gazetadagi matnlar nima uchun bu qadar katta hajmdagi shriftda bosiladi? Matnlar kamligidanmi?
22 ming nusxada chiqadigan gazeta uchun nahotki maqola yetishmasa?..

Ўқишга қулай-ку, шуниси яхшимасми?

Газетанинг адади 22 мингга чиққанини кўрмаган эканман. Ҳозир фақат 17 минг нусхада.

Bekmirzo
25.07.2011, 18:49
Ўқишга қулай-ку, шуниси яхшимасми?

Газетанинг адади 22 мингга чиққанини кўрмаган эканман. Ҳозир фақат 17 минг нусхада.Menga esa o'qish uchun noqulay. Bilmadim, balki meni ko'zim matnlari kichik hajmda va bejirim bosiladigan gazetalarga o'rganib qolgandir...

Nima bo'lganda ham, gazetaga matnlar hajmini kichraytirishni maslahat beraman.

AbuMuslim
03.08.2011, 15:45
Мунажжимлар башорати ёлғон эканлиги кўпчиликка маълум, айниқса газета муҳаррирларига бу кундек равшан...

Шуларни билиб, кўриб туриб газеталарда мунажжимлар башоратини чоп қилиш тўғрими?
Аниқроғи шундай газетани ҳурмат қилса бўладими?

AbdulAziz
04.08.2011, 12:50
жжимлар башорати ёлғон эканлиги кўпчиликка маълум, айниқса газета муҳаррирларига бу кундек равшан... Шуларни билиб, кўриб туриб газеталарда мунажжимлар башоратини чоп қилиш тўғрими? Аниқроғи шундай газетани ҳурмат қилса бўладими?

«Munajjimlar bashorati»ga ishonmang! (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=1421&Itemid=71)
Bundan bir necha yillar muqaddam mamlakatimizning ko‘zga ko‘ringan nashrlaridan birida ishlab yurgan kezlarim... Gazetaning oxirgi sahifasi to‘liq munajjimlarga bo‘shatilardi. Eng qizig‘i, o‘sha «munajjim» bir jurnalist opa edi. Hammasini ko‘z o‘ngimda o‘zicha to‘qib yozardi. Men undan: «O'zingiz shu yozganlaringizga ishonasizmi?» desam, «Ha», derdi. Nega, deb so‘rasam, bilmadim, degan javobni olardim. Keyin bunaqa manzaralarni boshqa ishlagan joylarimda ham ko‘rdim. Asosan ishsiz qolib ketgan va qo‘lidan hech vaqo kelmaydigan «jurnalistlar» shunaqa narsalarni «boplashardi». Va eng dahshatli tomoni shundaki, hamkasblarimizdan bir qanchasi o‘sha bashoratlarga ishonib ish qilishardi. davomi... (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=1421&Itemid=71)

“Munajjim bashorati”ga kimlar ishonadi? (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=3891&Itemid=71)
Bugungi kunda ayrim gazetalarimizning so‘nggi sahifalarini bosib ketgan «munajjimlar bashorati» qanchalik haqiqatga yaqin? Uni kimlar tuzadi? Bu ta'birlarning shunchalik omma e'tiboriga tushishining sababi nimada?
Ana shunday savollarga javob topish maqsadida o‘tkazilgan ko‘plab tadqiqotlar burjlarda taqdirni oldindan aytib berish qobiliyati yo‘q ekanini ko‘rsatmoqda. G‘arbda chiqayotgan ilmiy maqolalarda nafaqat burj, umuman, ilmi nujum - astrologiyaning chinligi butkul shubha ostiga olinayotir. davomi... (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=3891&Itemid=71)

Muhammad Ismoil
05.08.2011, 09:26
Ayb faqat gazetada yoki gazetachilardamikin ? Ayb ularni shu ahvolga tushirib qo'yganlarda emasmi ?

Masud Mahsudov
14.08.2011, 06:54
Ayb faqat gazetada yoki gazetachilardamikin ? Ayb ularni shu ahvolga tushirib qo'yganlarda emasmi ?

Газета ва газетачиларда жуда катта айб; чоп қилса бўладиган маърифий, маънавий мавзулар тўлиб ётибди... Ўшаларни чоп қилиш учун эса маънавиятли, юқори савияли мутахассислар етишмайди матбуотимизга... Қаерни қараманг, олди-қочди мақолалар, "кўнгилочар" рукни остидаги бир тийинга қиммат бўлимлар... Маънавиятга, тарбияга, хуш аҳлоққа чорлаши мумкин бўлган, ёшлармизга сув ва ҳаводек керак бўладиган фойдали мақолаларни камдан-кам учратасиз... Бунга газета мутасаддилари айбдор эмасми?

Tulqin Eshbekov
15.08.2011, 03:16
Ёшларнинг фикрлашлари, дунёқарашлари ва савияларини кўтаришда газеталарнининг ўрни борми?

Кўтаришда ҳам, кўтариб ерга уришда ҳам газеталарнинг ўрни беқиёс!:cray:
Газеталарнинг қай даражада чиқиши фақат таҳририят ходимларига боғлиқ эмас, билъакс, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган фикри теран, изланувчан қаламкашларга боғлиқдир. Айтайлик, сиз кўнглингиздагидек зўр мақолалар ёзиб газеталарга беринг! Сиз каби ўнлаб маърифатли муаллифлар тинмай ёзиб турсагина газета - газета бўлади-да!!:buba:

Tulqin Eshbekov
15.08.2011, 03:27
Қаерни қараманг, олди-қочди мақолалар, "кўнгилочар" рукни остидаги бир тийинга қиммат бўлимлар...

Мана шунақа мижғов ва ғализ жумла ёзган одам газетага баҳо берганига куяйми?..
"Қаерни қараманг" деб қаерга нисбатан ёзяпсиз?
"... рукни остидаги бир тийинга қиммат бўлимлар" деган гап ўзбекчами? Шу савиянгиз билан қайси "бўлим" ходимларига ақл ўргатмоқчисиз? Аввал ўзингга боқ, кейин нағора қоқ, деган мақолни эслатганимни тўғри тушунмасангиз ҳам эслатиб қўймоқчиман! Акс ҳолда, ақлингиз етмаган нарсага бурнингизни тиқманг. Қўлингиздан келса, бирор таҳририятда би-ир ишлаб кўринг-чи...
Аввал ўзбек тилини мукаммал ўрганинг, гап, жумла тузишни машқ қилинг! Кейин жўялироқ мақола ёзиш қўлингиздан келса, марҳамат, ёзиб бирор газета таҳририятига олиб боринг-чи.
Менга қолса шундай замонавий мақолни жорий қилган бўлардим: "Газетани ёмонлаш орқали ўзини ақлли кўрсатишга чираниш ахмоқликдан бошқа нарса эмас!"

Anvar Atakhanov
15.08.2011, 03:48
Мана шунақа мижғов ва ғализ жумла ёзган одам газетага баҳо берганига куяйми?..
"Қаерни қараманг" деб қаерга нисбатан ёзяпсиз?
"... рукни остидаги бир тийинга қиммат бўлимлар" деган гап ўзбекчами? Шу савиянгиз билан қайси "бўлим" ходимларига ақл ўргатмоқчисиз? Аввал ўзингга боқ, кейин нағора қоқ, деган мақолни эслатганимни тўғри тушунмасангиз ҳам эслатиб қўймоқчиман! Акс ҳолда, ақлингиз етмаган нарсага бурнингизни тиқманг. Қўлингиздан келса, бирор таҳририятда би-ир ишлаб кўринг-чи...
Аввал ўзбек тилини мукаммал ўрганинг, гап, жумла тузишни машқ қилинг! Кейин жўялироқ мақола ёзиш қўлингиздан келса, марҳамат, ёзиб бирор газета таҳририятига олиб боринг-чи.
Менга қолса шундай замонавий мақолни жорий қилган бўлардим: "Газетани ёмонлаш орқали ўзини ақлли кўрсатишга чираниш ахмоқликдан бошқа нарса эмас!"
Домла яна бошладингизми? Шундай мукаддас кунлардая! Маъсудбекнинг ёзган гапи бундай тошбуронга арзимаса керак? Ёкмаган булса бирор маслахат бериб куйсангиз буларди, бунчалик хакоратлаш шарт эмас эди. Аттанг...

Masud Mahsudov
15.08.2011, 07:58
Домла яна бошладингизми? Шундай мукаддас кунлардая! Маъсудбекнинг ёзган гапи бундай тошбуронга арзимаса керак? Ёкмаган булса бирор маслахат бериб куйсангиз буларди, бунчалик хакоратлаш шарт эмас эди. Аттанг...

:) Мен эса уларнинг гапларини ўқимаганга (эшитмаганга) олиб қўявераман... Нима хоҳласа ёзаверадилар-да, бу билан фикрим ўзгариб қолмайди. Шундай улуғ кунларда эса уларга инсоф сўраб қўяман холос, қўлимиздан келгани шу... Арзимаган нарсаларга асабларимни сарфламайман, чунки бизларни келажакда буюк ишлар кутмоқда... Ўзингиз ўйланг, шарқираб оқаётган сой суви йўлда учраган майда-чуйда тошлар билан тўсилиб қолиши мумкинми ;)

Tulqin Eshbekov
17.08.2011, 02:17
асабларимни сарфламайман

Ия, "асаб сарфланади"ми?! :(
Қанчон мантиқлироқ фикрингизни ўқирканмиз-а, шоир? Аввал ўзингга боқ, кейин нағора қоқ, деган мақолга амал қиладиган бўлсак, аввало ёлчитиб ёзишни ўрганинг, кейин ўзгаларга ўргатасиз, демоқчиман-да. :)
Сизга дўстона маслаҳатим: тўғри ёзишни ўрганинг, кейин журналистларга, газета чиқариш заҳматини чекаётган таҳририят ходимларига бунақа муомала қилмайсиз!

бирор маслахат бериб куйсангиз буларди

Бу мавзудаги фикр(маслаҳат)ларим "Ҳуррият", "Даракчи", "Ўзбекистон овози", "Туркистон", "Афанди" каби газеталарда, "Ўзбекистон матбуоти" журналида кўп ёритилгани учун такрорлаб ўтирмагандим.
Ҳавойи гаплардан кўра аниқ фикр айтган кишини жуда қадрлайман. Газеталаримизни оғзиботирлик қилиб ёмонотлиққа чиқаришга чиранган ҳар қандай "мухолиф" билан курашга тайёрман! Миллий матбуотимиз ҳеч қайси давлатникидан деярли кам эмас, кам бўлмайди ҳам! Пайти келиб, дунёдаги энг илғор матбуот соҳибларига айланамиз!
Айрим газеталардаги баъзи камчиликлар, қусурларга келсак... марҳамат, аниқ кўрсатинг, қайси нашрда қанақа мақола "олди-қочди" бўлиб қолибди? Агар фикрингизни ўша газета мутасаддиларига айтсангиз нур устига аъло нур бўлур эди! (Узр, юқорида таъкидлаган мақолаларимда шундай "саёз"роқ мақолалар, бошқа қусурларни аниқ фактлар асосида танқид қилганман, ўша таҳририятларга бориб, хатоларини дўстона кўрсатганман). Ўқимаган бўлсангиз, ана сизга кутубхонада тахламлари турибди!
Такрор айтаман, ўзбекона газеталаримизни кўзларимизга тўтиё қилсак арзийди!! Ўқишли, сермазмун, пурмаъно мақолалари бисёр газеталаримиз жуда кўп ва улар билан ҳарқанча фахрлансак арзийди! Фақат, уларни эътибор билан ўқиб бормаётганларга ачиниш керак... Газета ўқимаганларгина маънан қашшоқ бўлиб қолаверадилар...
Миллий газеталаримизни янада юксакларга кўтариш учун ижодий изланаверамиз!!

бунчалик хакоратлаш шарт эмас эди

Бунақа пашшадан фил ясаманг-да, ниқобли биродар! Шахсан мен қадрли форумдошимиз Масъуд Маҳсудовни жуда ҳурмат қиламан, эъзозлайман!! Нур ёғилиб турган сурати(чеҳраси)га боқиб баъзан хаёлан гаплашаман! У давримизнинг маърифатли кишиларидан бўлишига умид қиламан, фақат, ўз устида бироз ишлаши лозимлигини (аниқ мисоллар, яъни, хатоларини кўрсатган ҳолда) тушунтириб қўяман, холос.
Қанийди, Масъуджон газеталар ҳақида гапиришдан олдин лоақал "Хабар" газетасида Лутфулло Турсунов даргоҳида бирор йил маҳорат сирларини ўрганса!
Лутфулложоннинг "Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш мавзуининг ОАВда ёритилишида матбуот хизматининг роли (Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва ИИВ матбуот хизмати мисолида)" мавзуидаги битирув малакавий ишини би-ир ўқиб чиқса борми, савияси ҳам анча ошишига биз кафил!

AbuMuslim
17.08.2011, 03:38
Пайти келиб, дунёдаги энг илғор матбуот соҳибларига айланамиз!

Демак, матбуотмиз ҳозир илғор эмас эканда? Сиз айтган "пайт" қачон келади ва у ҳозир нимани пойлаб турибди...?


Миллий матбуотимиз ҳеч қайси давлатникидан деярли кам эмас, кам бўлмайди ҳам!

Кам бўлмаслик ҳақида эмас, устун бўлиш ҳақида кўпроқ ўйлаш керак... яъни уларга тақлид қилиш бизга муносиб эмас... бизларга тақлид қилишлари ҳақида кўпроқ ўйласак яхши бўлади...

Masud Mahsudov
17.08.2011, 23:53
Ия, "асаб сарфланади"ми?! :(
Қанчон мантиқлироқ фикрингизни ўқирканмиз-а, шоир? Аввал ўзингга боқ, кейин нағора ("нағора" эмас, "ноғора" шаклида ёзилади бу сўз) қоқ, деган мақолга амал қиладиган бўлсак, аввало, ("аввало" сўзи кириш сўз ҳисобланиб, у гап ўртасида келса икки томонига вергул қўйилади) ёлчитиб ёзишни ўрганинг, кейин ўзгаларга ўргатасиз, демоқчиман-да. :)
Сизга дўстона маслаҳатим: тўғри ёзишни ўрганинг, кейин журналистларга, газета чиқариш заҳматини чекаётган таҳририят ходимларига бунақа муомала қилмайсиз!



Ҳа, домла, асаб сарфланади... Ўзбек тилида "кўчма маъно" деган тушунча бор, шу мавзуни кўпроқ ўқиган эканман мактаб пайтида :)

Биздан катталар, устига устак, таҳририятда йиллар давомида ишлаган домлалар орфографик ва грамматик хатолар қилиб турса, биз нимаям қилардик? ;) (Юқорида қизил билан белгиланган жойларга эътибор қаратилсин)

Домла, таҳририятда кўп йилдан бери ишлайман, шу сабабли куюниб ёздим, юқоридаги гапларимни. Билмаган нарсам ҳақида мен гапирмасликка одатланганман. Илмий мақолалар ёзиш билан бирга, уларни таҳрирлаш, таржима қилиш бўйича анча тажрибага эгаман, шукр. Фақат улар мавзуга мос эмаслиги сабаб, мен келтиришни жоиз, деб топмадим.

OmoN
18.08.2011, 00:47
Ўқишли, сермазмун, пурмаъно мақолалари бисёр газеталаримиз жуда кўп ва улар билан ҳарқанча фахрлансак арзийди! Фақат, уларни эътибор билан ўқиб бормаётганларга ачиниш керак... Газета ўқимаганларгина маънан қашшоқ бўлиб қолаверадилар...Domla, misollar bilan bo‘lsin...

Shokir Dolimov
18.08.2011, 08:58
Демак, матбуотмиз ћозир илѓор эмас эканда? Сиз айтган "пайт" ќачон келади ва у ћозир нимани пойлаб турибди...?
«Матбуотнинг илѓорлиги» деган тушунчанинг ўзи тўѓрими? Айтмоќчиман-ки, Чунга Чанганинг матбуоти Чанга Чунганинг матбуотига нисбатан илѓорроќ, деса бўладими? Фикримча матбуотга, унда ёритилаётган (ћавола этилаётган) маълумотлар мазмунининг савияси ва матбуотни ќамраб олган цензура даражасига ќараб баћо берилиши керак. Балки ушбу (ва бошќа) баћолаш мезонларининг ўз номи бордир-у, мен билмасман.

Tulqin Eshbekov
19.08.2011, 01:38
misollar bilan bo‘lsin...

Ўзбек газета-журналарининг ҳаммаси! :)

Tulqin Eshbekov
19.08.2011, 01:59
Мен эса уларнинг гапларини ўқимаганга (эшитмаганга) олиб қўявераман...

Шу гапи ростмикин, чиндан ҳам ўқимасканми, деб атай ноғора сўзини "нағора" шаклида хато ёзиб қўйгандим... ;)
Керак бўлса, қизил рангга бўяб ўқиркан-ку!! :o

Фақат...

домлалар орфографик ва грамматик хатолар қилиб турса

деб домлалик шаънимизга теккани қуюшқонга тўғри келмабди-да...

асаб сарфланади... Ўзбек тилида "кўчма маъно"
деган тушунча бор

Ўзбек тилида бирор маънода, жумладан кўчма маънода ҳам "асаб сарфланади" деган гап йўқ ва уни сиз жорий қилсангиз ҳам мутлақо бўлмайди! :(

Қанчон

Интернетдан фойдаланиш имкониятимдан келиб чиққан ҳолда баъзан шошиб ёзганда шундоқ хатолар ўтиб кетишини ўзим ҳам оқламайман. Бироқ, бу муаллифнинг "қачон" сўзини ҳеч қачон тўғри ёза олмаскан, деган хулосага асос бўлолмайди.
Шундоқ ҳам асаб "сарфланади" деган тушунча билан "қалам тебратганларни" кўрганда асаб эговланиши ҳеч гапмас... 8-D

таҳририятда кўп йилдан бери ишлайман

Таҳририятда ишласангиз, бунақа ғализ, тўмтоқ жумла ва иборалар ёзишингизга ҳамкасбларингиз бефарқ қарашадими? Ё, ўша таҳририятда қанақа ёзишнинг аҳамияти йўқми?
Малол келмаса, журналингизнинг номини, манзилини, қаерлардан топиш мумкинлигини айтсангиз...

Tulqin Eshbekov
19.08.2011, 02:11
Пайти келиб, дунёдаги энг илғор матбуот соҳибларига айланамиз!

Демак, матбуотмиз ҳозир илғор эмас эканда? Сиз айтган "пайт" қачон келади ва у ҳозир нимани пойлаб турибди...?


Миллий матбуотимиз ҳеч қайси давлатникидан деярли кам эмас, кам бўлмайди ҳам!

Кам бўлмаслик ҳақида эмас, устун бўлиш ҳақида кўпроқ ўйлаш керак... яъни уларга тақлид қилиш бизга муносиб эмас... бизларга тақлид қилишлари ҳақида кўпроқ ўйласак яхши бўлади...

27 июнь - касб байрамимиз муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига" йўллаган (айниқса, 2009, 2010, 2011 йиллардаги!) табригини, шунингдек, "Жаҳон журналистикаси тарихи" дарслигини ("Фан ва технология" нашриёти, 2008) ўқисангиз саволларингизга мухтасар жавоблар топган бўлур эдингиз.:buba:
Мазкур дарслик муаллифларидан бири сифатида айрим ривожланган давлатлар матбуотини муқояса қилишга ҳаракат қилдик, бироқ, шиддаткор давр биздан янада илдамроқ ҳаракат қилишни талаб этмоқда.
Шу улуғвор ҳаракатларимизга (майда-чуйда иғвогарона гаплари билан) тўсиқ бўладиганларни ёқтирмайман.

Anvar Atakhanov
19.08.2011, 13:39
misollar bilan bo‘lsin...

Ўзбек газета-журналарининг ҳаммаси! :)
Ёзувингизнинг охиридаги смайликга караганда узингиз хам ишонмас экансизда?!

JUS
19.08.2011, 13:56
Мен эса уларнинг гапларини ўқимаганга (эшитмаганга) олиб қўявераман...

Шу гапи ростмикин, чиндан ҳам ўқимасканми, деб атай ноғора сўзини "нағора" шаклида хато ёзиб қўйгандим... ;)
Керак бўлса, қизил рангга бўяб ўқиркан-ку!! :o

Болалигимда боғчадаги ўртоғларим билан шунақа ўйинларни ўйнаб турардик. Агар ўзимиз билмаган ҳолда хато қилиб қўйсак, атай шундай қилдим деб бир-биримизни жиғимизга тегардик. Эҳҳ болалигим! :)

myu
19.08.2011, 18:00
Домла, нима деб уйлайсиз, бизда цензура борми?

Shokir Dolimov
19.08.2011, 18:33
Домла, нима деб уйлайсиз, бизда цензура борми?
Цензура бўлиши шарт. Акс ҳолда журналистлар, матбуотда чоп этилиши тавсия этилмаган маълумотлар у ёқда турсин, давлат сирларини ҳам ашула қилиб юборишади

myu
21.08.2011, 20:47
Цензура бўлиши шарт.
Цензура шарт булса газета укишни нима кераги бор..?

OmoN
22.08.2011, 01:31
Цензура шарт булса газета укишни нима кераги бор..?Цензура бўлмаса душманнинг нима кераги бор?

Anvar Atakhanov
22.08.2011, 14:36
Цензура бўлмаса душманнинг нима кераги бор?
Душман булмаса газетанинг нима кераги бор?

Abdumalik Ismailov
25.08.2011, 00:05
Ayrimlar "Darakchi","Bekajon" va shunga o'xshash xojatxona qog'ozlarini gazeta deb xisoblashadi =D

Tulqin Eshbekov
25.08.2011, 02:11
Эҳҳ болалигим!

Болаликнинг ана шу беғубор туйғулари сира тарк этмаяпти-да! :)

Tulqin Eshbekov
25.08.2011, 02:16
Домла, нима деб уйлайсиз, бизда цензура борми?

Ниқобли нусхаларнинг ниқобигина унинг ихтиёрий "цензура"си деб ўйлайман. ;)
Бошқа цензура йўқ!!

Цензура шарт булса газета укишни нима кераги бор..?

Газеталаримизни эътибор билан ўқиб бораётган виждонли инсон ҳеч қанақа цензура йўқлигини фаҳмлаб етади (фақат, шунга фаҳми етса!) :)

Colorado
25.08.2011, 08:19
Газеталаримизни эътибор билан ўқиб бораётган виждонли инсон ҳеч қанақа цензура йўқлигини фаҳмлаб етади (фақат, шунга фаҳми етса!)
Ассалому алейкум, Тулкин домла. Цензура балким йукдиру, лекин самоцензура устунлик килияпти, домлажон. Йук деб куринг!?, исбот билан, опкочар гапларсиз

OmoN
25.08.2011, 10:07
Йук деб куринг!?, исбот билан, опкочар гапларсизАввал Сиз ниқобни ечинг :)

Anvar Atakhanov
25.08.2011, 13:33
Газеталаримизни эътибор билан ўқиб бораётган виждонли инсон ҳеч қанақа цензура йўқлигини фаҳмлаб етади
Агар юкоридаги постни домлани танимайдиган одам укиса "Марсдан тушганми бу одам" деса керак.
А так цензура бор, булиши хам керак. Цензорлар баъзи бир, миллатимизда учрайдиган бачкана, ёлгончи журналист, пресс-секретарларнинг ёзган ёлгонларини тозалаб туриши керак, акс холда улар (баъзи бир журналистлар, пресс секретарлар) газеталарни
xojatxona qog'ozlariга айлантириб юборишади, юборишаяпти хам.

Mirza
25.08.2011, 13:47
Ayrimlar "Darakchi","Bekajon" va shunga o'xshash xojatxona qog'ozlarini gazeta deb xisoblashadi =D
Улардан хожатхонада фойдаланмасликни маслахат бераман. Бу соглигингиз учун хавфли ;))

Мухаммад Сохиб
26.08.2011, 00:09
Асли чуқурроқ назар солинса, ҳар ким ниятига ярашасини олаётгани кўзга ташланади. Қўрқмай айтиш мумкин-ки, ўша "Даракчи", "Тасвир" каби бир қатор нашрларнинг бошида турганларни асосий мақсади бизнес! Улар ўз мақсадлари йўлида Тўлқин домлага ўхшаш қалами ўткир, сўзга чечан, лек содда қаламкашлардан яхшигина фойдаланишади. Кўпчилик муҳаррирларга газеталарида чоп этиладиган мақолаларнинг савия ва ундан олинадиган манфаатнинг қизиғи йўқ. Лек, асосийси нашрларидаги янгилик оми оммани ўзига жалб қилиб, "воҳ, анавини, манавини..." деган миш-мишларни кўпайтирса бўлди. Хуллас, таҳририят ходимларининг аксарида шу газета ўқувчи қўлига бориб, ичида мавжуд мақола ва ҳикоялардан бир ижобий таассурот олса, хотини билан муроса яхши бўлмаганларнинг ораси биз сабаб ислоҳ бўлиб қолса, мажнунга ўхшаб қулоғидан қулоқчин тушмайдиган сал ўзига келса деган ЯХШИ ният йўқ. Валлоҳу аълам. Биз бўлса, ана шундай яхши мақсадларни кўзламаган инсонларнинг "ижод маҳсулларининг" аҳволи хақида бахс қиляпмиз. Менимча, газеталарнинг айни пайтдаги ғариб холи хақида ўқувчиларнинг ўзаро мусобаха қилишидан манфаат йўқ.

Abdumalik Ismailov
26.08.2011, 19:23
Ayrimlar "Darakchi","Bekajon" va shunga o'xshash xojatxona qog'ozlarini gazeta deb xisoblashadi =D
Улардан хожатхонада фойдаланмасликни маслахат бераман. Бу соглигингиз учун хавфли ;))

Bu gazeta va jurnallardan hazar qilganim uchun, uni hatta yuqoridagi holat uchun ham olmayman.

myu
26.08.2011, 21:42
Газеталаримизни эътибор билан ўқиб бораётган виждонли инсон ҳеч қанақа цензура йўқлигини фаҳмлаб етади (фақат, шунга фаҳми етса!)
Цензурани йук дияпсиз, нима учун булмаса газеталарда бир хиллилик ва мактовлар куп, матбуот таркатувчи дуконларда газеталар ётовриб саргаиб кетган. Яна бир нарса бунинг устига газеталарга хозир хам мажбурий равишда обуна килдирилади. Бу билан марказий газеталарни назарда тутяпман. Тошкентда бундай нарсалар йукдиру билмадим, аммо ташкарида хали хам учраб туради.
Бу мани шахсий фикрим газеталарда Совет даврини эслатади. Худди уша даврдагидай фалончи фермер фалон гектардан фалонча хосил олди... Фалон жойда фалондака цех очилди... ва яна шунга ухшаш нарсалар. Буни кимга кизиги бор?
Бир неча йил бурун бир вилоятнинг марказий газетасида бир "ёзувчи" бир кичик маколалар билан чикиш килиб турар эди. Бу маколаларни укиб кандай килиб буни вилоят марказий газетасида чоп этишларини тушунмаганман. Бир маколасида турмуш уртогининг (аёлини) мардикор бозорига чикаётганини ёзган, тугри очикчасига мардикор бозорига чикди демаган, аммо укиб шуни тушуниб олиш кийинмас эди. Кискача мазмуни шундай эди. Кушни аёл уйда бекор утирманг, юринг деб аёлини бир жойга олиб борган, у ердан бир бой аёлнинг уйига бориб, бой аёлнинг уй юмишларини бажаришган хизматлари пул олишганини ва шундай жойлар борлиги бу билан аёллар уйда бекор утиришмаганлиги ёзган.
Мухаррир буни тушунгами ёки тушунганми менга коронгу.

AbuMuslim
29.08.2011, 16:51
"Цензура" бўлиши керак...

Газеталаримизни эътибор билан ўқиб бораётган виждонли инсон ҳеч қанақа цензура йўқлигини фаҳмлаб етади (фақат, шунга фаҳми етса!)

1998-1999 йили бутун дунё жамоатчилигининг эътибори қаратилган машҳур «Клинтон - Левински машмашаси»ни олайлик. Ўшанда АҚШдек иззатлаб давлат раҳбарининг бошидан кечирган ишқий саргузаштларини лаҳзама-лахза, ипидан-игнасигача дунёга достон қилиш ғарбона демократия тантанаси ҳисобланган бўлса, шарқона одоб бундай ошкораликни ўзига эп кўрмайди. Шарқона одоб шу каби килмишларни қоралашда ғарб маънавиятидан, ғарб матбуотидан ўтса-ўтадики, юз берган ҳодисани батафсил тасвирлаш ва оммалаштиришни миллий одоб талабларига зид деб ҳисоблайди...

манба: Матбуот эркинлиги ва миллий қадриятлар мувозанати (http://info.islom.uz/content/view/2865/989/)

myu
30.08.2011, 11:32
"Ура-ура" билан жамиятимиз хеч нарсага эриша олмайди, камчилик ва муаммоларни хам курсатиб туриш керак. Жамиятимиздаги камчиликларни яширмай курсатсак, узимизга яхшику.

AbuMuslim
30.08.2011, 15:38
"Ура-ура" билан жамиятимиз хеч нарсага эриша олмайди, камчилик ва муаммоларни хам курсатиб туриш керак. Жамиятимиздаги камчиликларни яширмай курсатсак, узимизга яхшику.

Бу нарсани тушуниб етиш учун ҳали анча бор...

Colorado
30.08.2011, 16:55
камчилик ва муаммоларни хам курсатиб туриш керак.
Кани, бошлаб берингчи. Акси холда "Лузервилльга хуш келдингиз"

Tulqin Eshbekov
04.09.2011, 01:55
самоцензура устунлик килияпти

Бунинг учун ўзгаларни айблаб бўлмайди-да. Бир қаламкаш сифатида мен ўша "самоцензура"ни ҳечам ҳазм қила олмайман...
Дилидагини тилига чиқара олмаган ижодкорни ижодкор деб ҳисобламайман.

Аввал Сиз ниқобни ечинг
Мана, "самоцензура"га қарши курашадиганлар сони яна биттага кўпайибди! :)

Марсдан тушганми бу одам
Аксинча, Она Еримиздаги гўзал ҳаётни кўра олмай хаёлан Марсда юрганга ўхшайдиганларнинг таънаси бу... :(

Цензорлар баъзи бир, миллатимизда учрайдиган бачкана, ёлгончи журналист, пресс-секретарларнинг ёзган ёлгонларини тозалаб туриши керак
Цензура бўлмагач ва цензорлар нима иш билан шуғулланишини билмагач, ўзингизча тўқиб-бичибсиз-да... ;)

Улардан хожатхонада фойдаланмасликни
Нондек азиз маънавий неъматимиз сарчашмаси, ҳаётимиз кўзгуси ҳисобланмиш миллий газеталаримиз ҳақида бу қадар бемаъни, ҳақоратомуз гаплар ёзишга қандоқ қўлингиз боради, а?! Ҳе-е...

асосий мақсади бизнес! Улар ўз мақсадлари йўлида Тўлқин домлага ўхшаш қалами ўткир, сўзга чечан, лек содда қаламкашлардан яхшигина фойдаланишади.
Газета мутасаддисими, сотувчисими, барибир, уларнинг мақсади нима бўлишидан қатъи назар маънавият нурини таратишга шундоқ имкон яратилганини қадрлаш лозим. Газетхонлар учун ҳам бировнинг бизнеси эмас, ўша газетада ёритилаётган турфа мавзулар муҳимроқ.
Энг ёмони - газета ўқимаслик, ундан ҳам ёмони - газеталаримизни ёмонлаш...

Мухаммад Сохиб
04.09.2011, 20:56
Иқтибос: Мухаммад Сохиб дан хабар асосий мақсади бизнес! Улар ўз мақсадлари йўлида Тўлқин домлага ўхшаш қалами ўткир, сўзга чечан, лек содда қаламкашлардан яхшигина фойдаланишади.

Газета мутасаддисими, сотувчисими, барибир, уларнинг мақсади нима бўлишидан қатъи назар маънавият нурини таратишга шундоқ имкон яратилганини қадрлаш лозим.

Муҳтарам Тўлқин ака айни мана шу гапни Даракчи, Тасвир яна фалон фулон газеталарни нашрга таййорлаётганларга айтиш керак. Улар ўзларига берилган бундай имкониятни тўғри тушуниб, қадрига етиб Хақиқий маънавият нурини таратсинлар. Қайсидир отарчини кийган кийимининг нархи-ю, сепган атирининг ҳидини мақташга нима бор? Шуми маънавият нурини таратиш?

Газетхонлар учун ҳам бировнинг бизнеси эмас, ўша газетада ёритилаётган турфа мавзулар муҳимроқ.

Айни шунинг учун бу ерда куйиниб гапириляпти. Бизга ўша нашр мутасаддиларининг бизнесини умуман қизиғи йўқ. Ўз навбатида шу нарсани ўшалар англасин. Ўқувчи сиз айтмоқчи маънавият нуридан баҳра олишга зор. Лек, бундай нур билан газетхонни озуқлантирувчилар жуда жуда оз.

Энг ёмони - газета ўқимаслик, ундан ҳам ёмони - газеталаримизни ёмонлаш...

Домла! Газета ўқимаслик ёмон албатта. Аммо ўқувчига ўқийдиган газетани чиқариб бера олмаслик ундан ҳам ёмон.
Газеларни ёмонланиши ёмон эмас. Балки, ўша ночор газеталар ўзини ёмон отлиқ қилиб қўйиши ёмон. Ўзлари хақида айтилган танқидий фикрларга ижобий ёндоша олмасликлари ёмон. Шу ўринда қўпол қилиб бўлса ҳам бир гап айтаман. Тошга сийсангиз ҳам сачрайди. Яъни, ўзига урилган нарсага жавоб қайтаради. Бу бизнинг айрим, балки аксар газеталарнинг хато ва камчиликлари кунда кун ора қайта қайта айтиб турилса ҳам ўша тошчалик бўлмай, Кесак каби шимиб кетаверишади.

Муҳтарам Тўлқин ака. Биз кўз олдимизда бўлиб турган хунук ҳолатларни ҳам ёмон демай, сохта мулозамат билан кўкка кўтарайликми. Шунча шароит, имконият, тинчлик, неъматлар билан таъминланиб туриб, озгина тафаккурини ишга солмаётган танбал муҳаррир-у, қаламкашларга пахта қўяйликми? Бутун омма ёшларини ўзининг икки тийинлик қийматга эга бўлмаган янгилиги билан онгини заҳарлаётганларга қандай мурожаат қилайлик?

Лекин, баъзи нашрлар бор, ўзидаги маълумотлари билан ўқувчига фойда бера оладиган. Юқоридаги гаплар уларга тегишлик эмас.

OmoN
04.09.2011, 22:39
Нондек азиз маънавий неъматимиз сарчашмаси, ҳаётимиз кўзгуси ҳисобланмиш миллий газеталаримизДомлажон, мисоллар билан бўлсин. Фақат аввалги сафаргидай "барча газеталаримиз" деб эмас, номлари билан келтиринг.

Bekmirzo
05.09.2011, 08:23
Нондек азиз маънавий неъматимиз сарчашмаси, ҳаётимиз кўзгуси ҳисобланмиш миллий газеталаримизДомлажон, мисоллар билан бўлсин. Фақат аввалги сафаргидай "барча газеталаримиз" деб эмас, номлари билан келтиринг."Suhbatdosh" gazetasi, desa, ajablanmang. :)

Шох Салтан
13.09.2011, 06:28
Домлажон, мисоллар билан бўлсин. Фақат аввалги сафаргидай "барча газеталаримиз" деб эмас, номлари билан келтиринг.
бу ерда домла очко ишлаш мақсадида умумий гапларни кўпайтириб аниқликдан қочмоқчи шекилли. чунки қайсидир газетани ёки журнални кўрсатса уни камчилиги чиқиб қолиши мумкин.
"Лузервилльга хуш келдингиз"
кучли айтилган фикр "лузер" нималигини билардиму, лузервилль - қойил зўр чиқибди.
1998-1999 йили бутун дунё жамоатчилигининг эътибори қаратилган машҳур «Клинтон - Левински машмашаси»ни олайлик. Ўшанда АҚШдек иззатлаб давлат раҳбарининг бошидан кечирган ишқий саргузаштларини лаҳзама-лахза, ипидан-игнасигача дунёга достон қилиш ғарбона демократия тантанаси ҳисобланган
бу Америка демократиясидан ташқари газетчиларни бошқа қиладиган иши йўқлигидан дарак берса керак.

Janbolat
30.01.2012, 10:14
Кеча Ёшлар каналида кўрсатилган газеталар (нашриётлар) тўғрисидаги кўрсатувни жуда яхши тайёрлашибди. Газетеларнинг аҳволи, ҳар ҳил нашриётлар (олдинига давлат тасаруфидаги, кейин нодавлат) камчиликлари тўғрисида кўрсатилди.

Бугун матбуот тарқатувчилар ҳақида давоми кечки соат 20-20 да.

AbuMuslim
30.01.2012, 11:29
Кеча кўрсатилган телекўрсатувнинг бош қисмини кўрдим... Жуда долзарб масалалар кўтарилибдию ва баъзи жиноятлар фош қилинибди...
демак... бизларнинг матботимиз бу ерда бъзаилар айтаётганидек "илғор" эмас экан, жуда кўп камчиликлари бор экан, шуларни ислоҳ қилиш керак экан...

административ ресурслардан фойдаланган ҳолда мажбурий обуналар амалиёти тўхтатилса жуда кўп газеталар банкротга учрайди... яхши ва ҳақиқий талабгор газеталар кўпайади... ва хк...
Ўқувчи ўзи муҳаббат қўйиб газетани сотиб олиш керак.. уни мажбурлаш тўғри эмас, инсофдан эмас...

Газеталаримизнинг савиялари жуда паст эканлиги ҳеч кимга сир эмас... буни тан олиш керак... ва бундан қўрмаслик керак... ана ўшанда ривожланиш ва тараққиётга юзланган бўламиз...

Masud Mahsudov
31.01.2012, 07:18
Кўрсатувни яхши бошлашди-ю, кейин киоскачиларга ўтиб кетишди... Муаммони кўтариб чиққандан кейин, охирида хулоса қилиш кераклигини унутишди чоғи :)
Шу томондан оладиган бўлсак, кўрсатув унча муваффақиятли чиқмади, гўёки "Халқ сўзи"нинг сотилмаслигига Ўзбекистондаги барча киоскачилар айбдордек туюлжи, ваҳолангки, "Даракчи"нинг нега кўп сотилаётгани ва "Халқ сўзи"нинг қолиб кетаётганига аниқ сабаблар ҳақида мулоҳаза қилинмади. Мен кўрсатув бошланганида кўпроқ нарсани кутгандим...

Janbolat
31.01.2012, 09:17
Кўрсатувни яхши бошлашди-ю, кейин киоскачиларга ўтиб кетишди... Муаммони кўтариб чиққандан кейин, охирида хулоса қилиш кераклигини унутишди чоғи :)
Шу томондан оладиган бўлсак, кўрсатув унча муваффақиятли чиқмади, гўёки "Халқ сўзи"нинг сотилмаслигига Ўзбекистондаги барча киоскачилар айбдордек туюлжи, ваҳолангки, "Даракчи"нинг нега кўп сотилаётгани ва "Халқ сўзи"нинг қолиб кетаётганига аниқ сабаблар ҳақида мулоҳаза қилинмади. Мен кўрсатув бошланганида кўпроқ нарсани кутгандим...


Кеча кўрсатувни кўриб ҳудди шу фикр ҳаёлимдан ўтувди. Киоскчиларни муаммосини 2 жумлада айтилди (аренда тўлаш учун қўшимча нарса сотилиши) аммо кўрсатувда уларни (шундоғам ҳамма биладиган нарсаларни қайта қайта кўрсатилиги) чўзилиб кетди. Кўрсатув сўнгида умумий ҳулоса, муаммони ечиш учун таклифлар берилмади. 1-чи қисмини кўрсатилганидан сўнг 2-чи қисмдан кўпроғини кутган эдим.

Яна қўшимча тарзда марказий газеталарда (Ҳалқ сўзи, Туркистон ва ҳ.к.) чоп этилаётган мақолалар савиясини ҳам биров айтиб ўтишса бўларди. Танқидий ёки таҳлилий ҳеч нима ёзилмиди.

spitamen
31.01.2012, 11:14
Eng ommabob gazetalar ham sekin chiqadi. Masalan futbolga oid gazetalar seshanba chiqadi. Buni nima qizig`i bor? Dushanba kuni hamma natijani bilib olsa...

Sanjar Rustamov
06.02.2012, 20:11
Bizga ko'rsatuvning to'liq shaklini qo'yishdi. To'g'risi,qoniqmadim. E'tibor bergan bo'lsangiz,gazetalarning qoniqarsiz chiqishida jurnalistlar aybdor deyilmagan. Hatto, markaziy gazetalarda ishlab,keyinchalik xorijiy nashrlarga ketgan jurnalistlar borligini aytishdi. Shu sohada ishlab bildimki,erkin matbuotgina jamiyatni rivojlantira oladi.

Janbolat
07.02.2012, 09:17
E'tibor bergan bo'lsangiz,gazetalarning qoniqarsiz chiqishida jurnalistlar aybdor deyilmagan.



Рости эътибор бермадим, аммо журналистлар бўлмаса ким жавобгар?

myu
07.02.2012, 14:09
E'tibor bergan bo'lsangiz,gazetalarning qoniqarsiz chiqishida jurnalistlar aybdor deyilmagan.



Рости эътибор бермадим, аммо журналистлар бўлмаса ким жавобгар?
Кимгадир ёқмайдиган мақолаларни чиқаришдан қўрқадиганлар

Sanjar Rustamov
07.02.2012, 17:16
Кимгадир ёқмайдиган мақолаларни чиқаришдан қўрқадиганлар
Бошка тускинлик киладиганлар хам бор. Бир йили «Соглом авлод» газетасида бир нечта танкидий маколалар чикардик. Хаммаси долзарб, сиёсатга, давлат ва жамият хавфсизлигига мутлако якин булмаган мавзуларда эди. Масалан, Мактаб ошхоналари, Мактаб атрофи, Болалар появзали вахакозо. Бу загетхонларда хам катта кизикиш уйготди. Лекин...

Sanjar Rustamov
07.02.2012, 17:18
Хозир журналист сифатида жуда чарчадим. Ёзишданмас, ёзолмасликдан. Колиплар жонимга тегди. Якинда бошкачарок килиб макола ёзишга харакат килдим. Замредакторимиз мени чакириб, маколангиз бир тийинга киммат, деб кайтариб берди. Олдимда, Мамлакатимизда... деб бошладимду, кип-кизил килиб бердим. Бундай ёзиш жуда-жуда осон ва тинчгина юрасиз.

AbuMuslim
19.03.2012, 05:42
Ўша кўрсатувга яқинда икки ой бўлади...

аммо ҳеч нарса ўзгармаганидек... (ўзи бирон нарса ўзгариши керакми?)

myu
21.03.2012, 18:02
Хозирги даврдаги газета сотиб олишдан пулимни кизгонаман, сабаби бир хиллик, мактов, керакли маълумотни интернетдан олишни макул кураман.

Хаджи
24.03.2012, 19:11
Масалан биринчи босқичнинг биринчи семестрининг биринчи дарсидан бошлаб ўқувчиларимга шундай топшириқ бераман. 40 та варақлик файл папканинг ичига савияли деб ҳисоблаган мақолаларни газета ва журналлардан нусхасини кўчириб тўлдириб борасизлар ва менга биринчи оралиқда ушбу мақолаларни топширасизлар деб.
Бадиий китоблар бўйича ёшларнинг қизиқиши қанақа. Уларнинг китоб олиб ўқишини назорат қилиш қандай олиб борасиз. Шуларни ҳам баҳолаб борасизми?

Nigora Umarova
25.03.2012, 14:11
Бадиий китоблар бўйича ёшларнинг қизиқиши қанақа. Уларнинг китоб олиб ўқишини назорат қилиш қандай олиб борасиз. Шуларни ҳам баҳолаб борасизми?

ДТС(Давлат таълим стандарти) асосида берилган ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодини ўтар эканман, шу ижодкорларнинг ижод намунаси ва ҳаётлари ҳақидаги бадиий адабиётларни ўқиб чиқишларини қатъий талаб қиламан. Бундан ташқари ДТС билангина чекланиб қолмай психология, ижтимоий ҳаётга оид янги китобларни ўқувчиларга тавсия қилиб,
шу китоб билан қисман таништириш жараёнида-китобдаги воқеалар жараёнига қизиқтириб китобни "ўқишларига мажбур қиламан". Кейин эса ўқиган асарлари юзасидан бугунги кундаги воқеаларга қиёслаб, таҳлил қилиб суҳбат ўтказаман.
Баҳолаш мезонида эса ўқувчиларимнинг ўзларига нисбатан қилган "фикрий кашфиётлари"га аҳамият берилади. Агар ўқувчи китобдан ўзига керакли бўлган ниманидир олган бўлса, бу унинг , менинг ва китоб муаллифининг ютуғидир.

Rakhmat26
29.03.2012, 01:25
ДТС(Давлат таълим стандарти) асосида берилган ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодини ўтар эканман, шу ижодкорларнинг ижод намунаси ва ҳаётлари ҳақидаги бадиий адабиётларни ўқиб чиқишларини қатъий талаб қиламан. Бундан ташқари ДТС билангина чекланиб қолмай психология, ижтимоий ҳаётга оид янги китобларни ўқувчиларга тавсия қилиб,
шу китоб билан қисман таништириш жараёнида-китобдаги воқеалар жараёнига қизиқтириб китобни "ўқишларига мажбур қиламан". Кейин эса ўқиган асарлари юзасидан бугунги кундаги воқеаларга қиёслаб, таҳлил қилиб суҳбат ўтказаман.
Баҳолаш мезонида эса ўқувчиларимнинг ўзларига нисбатан қилган "фикрий кашфиётлари"га аҳамият берилади. Агар ўқувчи китобдан ўзига керакли бўлган ниманидир олган бўлса, бу унинг , менинг ва китоб муаллифининг ютуғидир.
Талабалар фақат ўзбек тилида нашр қилинган китоб журналлар, газеталар ҳақида маълумот йиғишадими?
Ўзи газеталарда жўяли мақолалар чиқадими?
Мен тўғриси газета ўқимайман ҳисоби, лекин китоб ўқийман.

myu
29.03.2012, 10:11
Мени фикрим, агар газеталар хеч қандай четдан ёрдам берилмай чоп этиб, сотилса, тахририятни ўзи газеталар савиясини ошириши мумкин деб ўйлайман. Чунки хозирда газетани ўқишмаса ҳам олдиндан пул тўлаб қўйган, обуначилари бор. Почтальонлар мажбуран (уларга ҳам сотиш топширилган), сотиб олмасанг нафақангни олмайсан деб тиқиштиради.
Авваллари нафақага қўшиб лоторея сотишарди, ҳозирда бундай ўйинлар йўқлиги учун сотишганини эшитмай қолдим

Nigora Umarova
29.03.2012, 10:19
Талабалар фақат ўзбек тилида нашр қилинган китоб журналлар, газеталар ҳақида маълумот йиғишадими?
Ўзи газеталарда жўяли мақолалар чиқадими?
Мен тўғриси газета ўқимайман ҳисоби, лекин китоб ўқийман.

Nega endi faqat o'zbek tilida o'qisharkan? Rus, ingliz, fransuz, arab tilidagi badiiy adabiyotlarni o'qishadi. gazeta va jurnallarning esa rus tilidagisini va "Uzbekistan Today" gazetasining ingliz tilidagi versiyasini o'qishadi. O'quvchilarim hamma maqolalarni emas, aynan, o'zlariga foydali deb bilgan maqolalarni yig'ishadi.
"Hurriyat", adabiyot sohasiga oid "O'zbekiston adabiyoti va san'ati" gazetalarida jo'yali maqolalar chiqadi.

Tulqin Eshbekov
03.04.2012, 01:45
"Hurriyat", adabiyot sohasiga oid "O'zbekiston adabiyoti va san'ati" gazetalarida jo'yali maqolalar chiqadi.

Ҳозирги пайтда "Туркистон", "Ишонч" газеталарида ҳам анча сермазмун мақолалар ёритилмоқда!

AbuMuslim
07.04.2012, 10:40
Ҳозирги пайтда "Туркистон", "Ишонч" газеталарида ҳам анча сермазмун мақолалар ёритилмоқда!

Мисоллар билан ёзсангиз яхши бўлар эди... Мисол учун қайси мақолалар мазмунга тўла экан, бир иккитасини санаб ўтсангиз... раҳмат

OmoN
09.04.2012, 13:16
Мисол учун қайси мақолалар мазмунга тўла экан, бир иккитасини санаб ўтсангиз...Ҳозир "ҳаммаси" деган умумий жавоб олсангиз керак :)

myu
09.04.2012, 16:49
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
Мисол учун қайси мақолалар мазмунга тўла экан, бир иккитасини санаб ўтсангиз...
Ҳозир "ҳаммаси" деган умумий жавоб олсангиз керак

Яқинда бир мавзуда ҳам, домлага AbuMuslim берган саволга ўхшаш савол билан мурожаат қилган эдим. Домла гапни айлантириб, ўзимдан сўраб турибдиларку... :)

AbuMuslim
14.02.2013, 01:38
Чет элнинг кўп газеталари электрон нусхаларига эга, баъзилар сотувга ҳам қўйилмоқда... Бизларда эса газета-журналларнинг тузукроқ сайтлари ҳам йўқ... (Номига қилиб қўйилган баъзи сайтлар бор, лекин улар ҳисоб эмас)

Тиражи баланд газета ва журналларнинг сайт рейтинглари нега баланд эмас... тиражи баланд бўлиб, аудиторияси кенг бўлса, нега бу нарса қандайдир шаклда виртуал оламда акс этмайди?

Аброр Шокиров
14.02.2013, 08:16
Чет элнинг кўп газеталари электрон нусхаларига эга, баъзилар сотувга ҳам қўйилмоқда... Бизларда эса газета-журналларнинг тузукроқ сайтлари ҳам йўқ... (Номига қилиб қўйилган баъзи сайтлар бор, лекин улар ҳисоб эмас) Тиражи баланд газета ва журналларнинг сайт рейтинглари нега баланд эмас... тиражи баланд бўлиб, аудиторияси кенг бўлса, нега бу нарса қандайдир шаклда виртуал оламда акс этмайди?Sandaka adminlari bo'masa kereyde ulani.:)
O'z hizmatlaringni taklif qil Abo, har holda bu sohada spec. bo'p ketgansanku.:cool:

Figaro
14.04.2013, 13:42
Ўша кўрсатувга яқинда икки ой бўлади...

аммо ҳеч нарса ўзгармаганидек... (ўзи бирон нарса ўзгариши керакми?)

Ulardan ham talab qilishgan shunaqa ko'rsatuv tayorlaysizlar, deb- ular tayorlashgan. Yunusobodda Universam bozoridan 5-bolnicaga tomonga chiqilsa bekatda kiosk bor, ihslamayapti 1-2 oydan beri, shundan bo'lsa kerak...
Yuqorida yozibdilar bir forumchi, nimani va qanday yozish "qolip"ga solinganligini, ajablanadigan joyi yo'q, nimaga sifat yoqligiga.

AbuMuslim
23.05.2013, 23:56
...Олтинни қанча қўлда кўтариб юрсанг, шунча қадри кетади. Биз ана шу олтиндай ноёб туйғуларни, Озодликдек улуғ сўзларни бўлар-бўлмасга ёзавериб сийқалаштириб қўйдик. Истиқлолдек улуғ каломни ҳиссиз ва изтиробсиз бир жумлага айлантириб ташладик. Хатто шу даражага бордикки, мана оддий сурат тагига ёзилган сўзларни ўқиймиз: "Истиқлол замонасига минг шукрким, ватанимизда... нуроний отахон ва онахонларимиз жуда кўпчиликни ташкил қилади" ("Қишлоқ ҳаёти" газетаси, 19 октябрь).


http://info.islom.uz/new/index.php/matbuot/item/539-soyalar-ortidagi-tafakkur