PDA

Просмотр полной версии : Oqibat


Страницы : [1] 2

Tulqin Eshbekov
11.06.2011, 09:06
Инсонларнинг ўзаро меҳр ришталаридан бири - оқибат деган тушунча билан боғлиқ. "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"да унга шундай таъриф берилган: "ОҚИБАТ (а) Қадрдонлик, дўстлик туйғуси, меҳр, муҳаббат ва шундан келиб чиқадиган яхши муносабат; мурувват".
Одамлар орасида юрарканман, гоҳида қулоққа "оқибат қолмаган..." деган гап чалинганида негадир дилим ғаш бўлиб, кўнглим ўксийди.:cray:
Бу борада мухтасар фикрларимни баён этишдан илгари доно форумдошларимнинг оқилона фикрлари билан танишиш истаги пайдо бўлди.:buba:
Сизнингча, чиндан ҳам оқибат қолмаганми? :dash2:
Оқибат деганлари қачон ўзининг нурли чўққисига чиққан? :shok:
Келгусида оқибат қай даражада бўлиши мумкин?:clapping:

AbuMuslim
11.06.2011, 09:22
Ассалому алайкум... ака... мавзуни янги бўлимда (http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=601) очангиз бўлар эди : ))

Умуман олганда ZiyoNET бўлимида анча мунча мавзуларни энди янги бўлимга кўчириб кўйилса, яхши бўлади... яъни ZiyoNET умумий таълимга оид бўлиб қолса...


Хурматли Нигорахон, сизда кўчириш имконияти бор... Таклифларимни инобатга оласиз деган умиддаман...

Tulqin Eshbekov
12.06.2011, 08:17
умумий таълимга оид бўлиб қолса

Таълимни тарбиядан ажратиб бўладими? Таълим-тарбия эгизак тушунчалар-ку. Оқибат туйғуси миллий тарбиямиз жараёнида шаклланишини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Оқибат тўғрисида кўплаб шарқ донишмандларининг ҳикматга бой китобларида ҳам битиклар ўқиганмиз. Демак, у таълимга ҳам дахлдор, дейишга ҳақлимиз.

Хурматли Нигорахон, сизда кўчириш имконияти

Тажрибали педагог Нигорахонда оқилона хулоса чиқариш имконияти ҳам бор!!
Менимча, масаланинг моҳиятидан келиб чиқиб фикр алмашсак мақсадга мувофиқ бўлур эди...

AbuMuslim
12.06.2011, 09:18
Таълимни тарбиядан ажратиб бўладими?
Ажратса бўлади, албатта... : )
Таълим (образования) билан таълим (воспитания) - икки хил нарса... яъни бир-бирига яқин бўлсада аммо улар икки хил нарса...

Тажрибали педагог Нигорахонда оқилона хулоса чиқариш имконияти ҳам бор!!

Ҳеч ким Нигорахонимни тажрибасиз деётгани йўқ, балки бу холис таклиф... нокамтарлик бўлсада : ) аммо камина - "тажрибали" интернетчи тарафида айтилган...
Мақсад эса - ҳамма нарсани ўз жойида кўришга таклиф...

AbuMuslim
12.06.2011, 12:10
Қуйидагича ўқилсин...
Таълим (образования) билан тарбия (воспитания) - икки хил нарса... яъни бир-бирига яқин бўлсада аммо улар икки хил нарса...

Tulqin Eshbekov
12.06.2011, 12:26
бир-бирига яқин бўлсада аммо улар икки хил нарса

Масаланинг моҳиятига яқинроқ мавзуда сўз юритсангиз яхши бўларди. Гап таълимнинг турлари, бир-биридан фарқлари ҳақида эмас, бугун одамлар орасидаги оқибат қай даражада эканлиги тўғрисида бораётганини англаб турибсиз-ку.
Сизни анча-мунча ҳикматга бой китоблар ўқиган зиёли сифатида ҳурмат қиламан. Оқибат ҳақида ўқиган ҳикматларингиз билан ўртоқлашсангиз хурсанд бўлардик.

AbuMuslim
12.06.2011, 12:33
Оқибат ҳақида ўқиган ҳикматларингиз билан ўртоқлашсангиз хурсанд бўлардик.

Майли мана : )

Ҳақиқий оқибатни Исломдан ўрганиш керак... Ислом йўқ жойда оқибат ҳам бўлмайди, балки мажбуриятлар бўлади...
демак "ҳақиқий оқибат" бўлиши учун... динимизни ўрганишимиз керак...

Tulqin Eshbekov
12.06.2011, 12:43
Ислом йўқ жойда оқибат ҳам бўлмайди

Бу бирёқлама фикр. Исломгача ҳам аждодларимиз оқибатли бўлишгани ҳақида бирор маълумот йўқми?

Mahmud Jurat
12.06.2011, 14:24
"Ислом йўқ жойда оқибат ҳам бўлмайди"
Бугунги кунда бирикма шаклида ишлатилиб келинаётган "таълим-тарбия" ибораси кўпчилик ўринларда бу иборанинг устига юклатилган асл маънодан анча бошқача бўлиб қўлланилиб келинмоқда. Аслини олганда таълим бу шахсга илм, фан ва табиат ва жамиятдан маълумотлар, билим бериш. Тарбия эса унинг шахсига, шахсий хусусиятларига янгилик, ўзгариш, шакллантириш киритишлар билан белгиланади. Бу ҳолат психология тили билан айтганда шахснинг психикаси, руҳияти билан боғлиқдир. Тўғри, шахс ўз хусусиятларида бўлмаган, ҳали ўзи билмаган ўз хусусиятларига керакли баъзи кўникмаларни, уларга боғлиқ тушунчаларни, билимларни ҳам тарбия борасида ўрганиши, билим сифатида биринчи бор қабул қилиши бор. Аммо бу шахснинг ўз хусусияти билан боғлиқ ўта тор йўналиш.

Оқибат борасидаги юқоридаги иборага келсак, менимча бу ибора форумдош томонидан чуқур ўйланмасдан ишлатилиб юборилди. Бу иборани агар шундайлигича қабул қилсак бошқа дин вакилларини, умуман ҳар бир дунёдаги оқибатли инсонларни ҳақорат қилиб қўямиз. Маълумки, ислом ҳеч бир динни камситмайди, "Аҳли китоб"ни ҳурмат қилади ва уларнинг ҳаммасини оқибатли, Ягона яратганга итоат қилувчилар деб қабул қилади. Келинг, бағрикенгроқ, сўз ва тушунчаларни ишлатишда эҳтиётроқ бўлайлик.

AbuMuslim
12.06.2011, 16:25
Ҳурматли Тўлқин ака, Махмуд акалар гапларингизни тасдиқлаш учун фактларни ҳам келтириб ўтсангизлар ёмон бўлмасди...

Mahmud Jurat
12.06.2011, 17:25
гапларингизни тасдиқлаш учун фактларни ҳам келтириб ўтсангизлар ёмон бўлмасди...

Инсон дунёга келганидан буён бошқаларга, ҳайвону жонзотларга меҳр оқибат кўрсатиб яшаб келаяпти. У шундай қилмаганида инсон сифатида унинг ўзи ҳам йўқ бўлиб кетар эди. Биргина мисол: инсоният бундан беш, олти минг йиллар илгари ёзиб қолдирилган сопол тахтачаларни сақлаб келмоқда. Ушбу тахтачаларда бутун инсониятга тааллуқли, унинг ҳамма муқаддас китобларида кейинчалик қайд этилган ривояту ақидалар келтирилган. Муқаддас китобларнинг салкам ҳаммасида сўзма сўз такрорланадиган ўн васиятлар ўша сопол тахтачаларда бор. Мана сизга мисол ва тасдиқ. Демак, инсоният ўз ақлини билганидан буён оқибатлилик қилиб келаяпти. Ахир исломгача бўлган динларнинг ҳаммасида ушбу динларнинг асосий талаб ва истаклари инсонларни оқибатли бўлишга чақиришдир. Бунинг ҳаммаси балким Одам атонинг ўз биринчи хотини Лилитни оқибатга чақиришидан бошлангандир. Яна ким билади, дейсиз. Оқибатли бўлайлик. Тарихни унутмасликнинг ўзи оқибат. Исломгача ҳам тарих ва тарихимиз бор эди. Миллат тарихи ва дин тарихини аралаштирмаслик керак. Қабул қилинган дин деб миллат тарихни унутмаслик керак, бу ҳам бир оқибат. Ҳар қандай дин, ишонч, иймон ўз онглилиги билан кучли ва қадрлидир, бу эса оқибатнинг энг юқори нуқтасидир балким.

AbuMuslim
12.06.2011, 17:41
Исломгача ҳам тарих ва тарихимиз бор эди. Миллат тарихи ва дин тарихини аралаштирмаслик керак. Қабул қилинган дин деб миллат тарихни унутмаслик керак, бу ҳам бир оқибат. Ҳар қандай дин, ишонч, иймон ўз онглилиги билан кучли ва қадрлидир, бу эса оқибатнинг энг юқори нуқтасидир балким.


Ислом дини 7 асрда "пайдо" бўлмаган... Аллоҳ таоло одам отани яратганидан то Мухаммад алайхиссалом даврларигача Ислом бўлган, пайғамабарлар бўлган...

Mahmud Jurat
12.06.2011, 21:23
Ислом дини 7 асрда "пайдо" бўлмаган....

Атамалар алмаштирилиб қўлланилиши мумкин эмас. Ҳар бир диннинг ўз муқаддас китоби бор ва ҳар бир дин мана шу муқаддас китоб орқали ўзини намоён қилади. Демак, ислом дини ва унинг муқаддас китоби ЕТТИНЧИ аср билан ўз умрини бошлайди. Буни тан олиш ҳам исломга нисбатан кўрсатилган оқибат саналади. Ислом сўзига келсак, тобелик, ҳа инсонлар исломгача ҳам бошқа динларга тобелик кўрсатиб келган ва улар ҳам ўз номлари билан аталади. Биз буддавийни ҳам, хиристианни ҳам ва бошқа дин вакилларини ҳам исломий деб атасак уларга малол келмайдими.... Акс ҳолда исломнинг қачон ва қандай, айниқса нимага таяниб бошланганлигини ким қандай исбот қилади. Балким мен бирон нарсани тушунмаётгандирман. Билмаганни Худо кечирсин.

Шох Салтан
16.06.2011, 06:03
демак "ҳақиқий оқибат" бўлиши учун... динимизни ўрганишимиз керак...
буни қайси масжидда қилган маъқул?
ҳақиқий оқибат бўлса сохта оқибатни бошқа дин вакилларидан ўрганамизми?

Umid Isroilov
16.06.2011, 08:50
Окибат инсонни диндор ёки динсизлигидан билинмайди, хамма нарсани диний "рамка" билан улчаш яхши эмас!

Tulqin Eshbekov
18.06.2011, 07:52
диний "рамка" билан улчаш яхши эмас!

Умуман динга ишонмайдиган кишилар ўртасида ҳам оқибат борлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Iymandar
20.06.2011, 16:39
Ҳурматли биродарлар!
Энди шу жойда бир фикр қилсак.
Исломдан бошқа диндагилар (номусулмонлар) ва умуман динсизлар ўртасида ҳам оқибат бўлиши мумкин. Аммо уларнинг оқибати ниятида нима турибди, шуни аниқ биласизларми? Балки моддий мақсад, ёки бирор психологик мақсад, ёки умуман «мани оқибат қилаётганимни бошқалар бир кўриб қўйсин» деган мақсад ҳам турган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳақикий оқибат Ислом динида, чин мусулмоннинг қилаётган оқибати тўғри бўлади. Шунинг учун ман ҳурматли AbuMuslim жаноблари фикрига қўшиламан.
Исломдан олдингиларнинг оқибати деган фикрга келсак, яна АбуМуслим фикр билдирганидек, Ислом кенг тушунча. Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий келишидан олдинги динларни, ҳолатни ҳам Ислом деб аташ мумкин. Чунки «Ислом» бу таслим бўлиш дегани (арабча ўзаги бир), яъни Аллоҳга ва унинг шариатига (олдинги динларнинг шариатига ҳам) таслим бўлиш дегани. Демак у пайтлардаги оқибат ҳам диндан келиб чиққан. Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобиллар ўртасида айнан оқибат йўқлигидан акаси Қобил укаси Ҳобилни ўлдирган эмасми? Бошқа Пайғамбарларга ҳам қилинган душманликлар айнан оқибат йўқлигидан бўлган эмасми? (Бу гапларни икки оғиз сўз билан тушунтириш мушкулроқ бўлса керак.) Шунинг учун Исломий оқибатдан ҳам ташқарида ҳақиқий оқибатни тўғри дейишга қўшилмаган бўлардим.

Iymandar
20.06.2011, 16:44
буни қайси масжидда қилган маъқул?

Кечирасиз! Нимани қайси масжидда қилиш кераклигини сўраяпсиз? Бироз тушунарсиз?
Агар сиз динни ўрганишни қаерда қилиш кераклигини сўраётган бўлсангиз, бунинг жуда кўп манбалари бор. Қолаверса, Интернет (www.islom.uz (http://www.islom.uz/)).
Агар сиз оқибатни қаерда ўрганишни сўраётган бўлсангиз, яна ўша манбаларга бемалол қарашингиз мумкин.

Iymandar
20.06.2011, 16:53
диний "рамка"
Ҳурматли Умиджон!
Бу ерда оқибатни муҳокама қилар эканмиз, айнан оқибат тушунчасининг «рамка»си нима?
«Диний рамка» дегани нималигини бир кенг ёритиб берасизми?

OmoN
20.06.2011, 17:04
Ҳозир бошланади... Уже бошланди...

Iymandar
20.06.2011, 17:12
Демак, ислом дини ва унинг муқаддас китоби ЕТТИНЧИ аср билан ўз умрини бошлайди. Буни тан олиш ҳам исломга нисбатан кўрсатилган оқибат саналади. Ислом сўзига келсак, тобелик, ҳа инсонлар исломгача ҳам бошқа динларга тобелик кўрсатиб келган ва улар ҳам ўз номлари билан аталади. Биз буддавийни ҳам, хиристианни ҳам ва бошқа дин вакилларини ҳам исломий деб атасак уларга малол келмайдими.... Акс ҳолда исломнинг қачон ва қандай, айниқса нимага таяниб бошланганлигини ким қандай исбот қилади. Балким мен бирон нарсани тушунмаётгандирман. Билмаганни Худо кечирсин.
Ҳурматли Mahmud Jurat!
Ислом дини деб охирги динни кўзда тутаётган бўлсангиз, у еттинчи асрдамас милодий 593-йиллари, яъни олтинчи асрда тушган.
Исломий деб аталиши умумий аталиш. Ўзингиз таъкидлаб қўйибсиз, «ислом» тобелик деб (тўғрироғи «таслим»). Демак, барча китобий динлар (Одам алайҳиссаломдан тортиб яхудийлар, насоролар (христианлар) ва охирида мусулмонларгача) вакиллари исломий, яъни Аллоҳ берган ва Пайғамбарлар ўргатган оқибатни кўзда тутишган. Мана шу нозикроқ ва шу жумладан жўн тушунчани тушуниб олишимиз керак. Янаям Аллоҳ билгувчироқ.

Iymandar
20.06.2011, 17:14
Ҳозир бошланади... Уже бошланди...

Йўқ! Қўйинг бошланмасин! :-)))

OmoN
20.06.2011, 17:39
Йўқ! Қўйинг бошланмасин!Менга боғлиқ бўлмаган равишда уже бошланиб бўлди. Энди тўхтатиш қийин бўлса керак.

Iymandar
20.06.2011, 17:50
Менга боғлиқ бўлмаган равишда уже бошланиб бўлди. Энди тўхтатиш қийин бўлса керак.
Ҳа, энди нимаям дейман?! Бошга тушганни… :-))
Чидаймиз, бир амаллаб.
Ҳаммага сабр, зеҳн ва фаросат тилайман!

AbuMuslim
20.06.2011, 20:32
Умуман динга ишонмайдиган кишилар ўртасида ҳам оқибат борлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Сиз назарда тутган нарса том маънодаги оқибат эмас... бу бошқа нарсалар... "оқибат" динсиз одамда бўлиши мумкин, албатта. Лекин у қандайдир моддий ёки дунёвий сабабга боғлиқ бўлади - мажбуриятлар, урфлар ва ҳк...лар аммо улар ҳақиқий оқибат эмас... оқибат эгаси савоб умидида оқибатли бўлади... савобни эса Аллоҳ таоло беради...

AbuMuslim
20.06.2011, 21:33
Тарихни унутмасликнинг ўзи оқибат. Исломгача ҳам тарих ва тарихимиз бор эди. Миллат тарихи ва дин тарихини аралаштирмаслик керак. Қабул қилинган дин деб миллат тарихни унутмаслик керак, бу ҳам бир оқибат. Ҳар қандай дин, ишонч, иймон ўз онглилиги билан кучли ва қадрлидир, бу эса оқибатнинг энг юқори нуқтасидир балким.

Масалани чуқур ўрганиш учун майли тарихга саёҳат қиламиз...

Яқин ўтмишга саёҳат...

Гитлер даврида фашистларда оқибат бўлганми?
Яъни, (ўзаро бўлсада) қадрдонлик, дўстлик туйғуси, меҳр, муҳаббат ва шундан келиб чиқадиган яхши муносабат; мурувват...

...ақли заифларни ҳам йўқ қилиниши, пастки ирқлардан ҳам дунёни тозалаб ташлаш иштиёқи нимагадир меҳр, нимагадир муҳаббат туфайли бўладида ахир... яъни ўзларининг тушунчасига кўра бирон нарсани “яхши” ҳисоблаб, шу нарсага ўзларини мажбур қилишади... ўзлари тўқиб олган “яхши” ёки “ёмон” тушунчаларга банда бўлишади...

Коммунистларда ҳам оқибат бўлганми?
37-39 йилларда миллатимизнинг гулларини хазон қилган коммунистларда ҳам ўз ғояларига садоқати, ўзаро дўстлик, ўзаро меҳр- муҳаббат ва ҳоказолар бўлмаган деб айта олмаймиз... ўзларининг тушунчаларига кўра бўлган ва шу оқибат учун жонларини ҳам беришган...

Аслида эса нима “яхши” ёки нима “ёмон” буни Аллоҳ билади ва бизларга шуни ўргатади... Бизлар эса шунга кўра нима яхши ёки нима ёмон эканлигини биламиз...

Tulqin Eshbekov
22.06.2011, 07:35
оқибат эгаси савоб умидида оқибатли бўлади...

Савоб умидида оқибат кўрсатиш?! Ахир, бу таъмага айланиб қолмайдими? Етмиш, саксон ёшли айрим зиёлиларнинг динга ҳам муносабати ўзгача. Улар диншунослар билан суҳбатларида бу масалага илмий ёндашиб, фикрини исботлай оладилар. Бироқ, нимадир умидида оқибат кўрсатишмайди... :)

Iymandar
22.06.2011, 12:40
Ахир, бу таъмага айланиб қолмайдими?
Йўқ, ака! Бу таъмага айланмайди. Таъма ва таъмагирлик бошқа. Яъни унда нафс деган нарса ўртага чиқади. Бу ерда эса фарз, вожиб, суннат, бурч, ният, ҳурмат, ҳалоллик, умуман ҳидоят, диёнат, инсоний муносабатлар каби тушунчалар туриши мумкин эмасми? Савоб умидида деганда кенгроқ маъно бор бўлиши керак. Ҳар холда сохта обрў орттириш, ёки бирор моддий нарсага эга бўлиш мақсадида «оқибат» кўрсатишдан кўра ҳақиқий савоб умидида оқибат кўрсатиш яхшироқ бўлса керак?

OmoN
22.06.2011, 12:49
Давом этяпти :)

Iymandar
22.06.2011, 12:54
Давом этяпти :)
Ҳазилларингиз билан кайфиятни кўтариб турганингиз ҳам яхши. Аммо бу жиддий масала.

Nigora Umarova
22.06.2011, 13:08
OmoN, Iymandar, offtop qilmanglar....

Мухаммад Сохиб
25.06.2011, 03:56
Мазкур масала, яъни оқибат ва яна шунга ўхшаш олийжаноб инсоний фазилатлар хақида сўз борар экан гап айланиб бориб дийнга тақалади. Чунки, ҳар қандай фазилатнинг энг тўғриси, нималарга амал қилинганда аниқ намоён бўлишини Ислом дийнидан бошқа на бир фалсафа, на бир тузум ёхуд бирор Халқ намойиш этиб бера олмаган. Ҳоҳ у оқибат бўлсин, ҳоҳ мурувват, ҳоҳ саҳоват бу фазийлатларнинг қай тариқа ривож топтириш, уларнинг инсонлар орасида кенг ёйилишини таъминлаш учун барибир бориб Асл манбага мурожаат қилинади.
Лекин минг афсус-ки, хеч қандай нотўғри ғоя ва фикр, тузум ёки гуруҳнинг балчиққа ботган мафкураси эмас, оддий хақиқат сўзланса ҳам, орамизда мазкур нарсаларни қабул қила олишга ўз нафсини мослай олмаганлар, ўзларининг тайинлик фикрлари йўқлиги етмагандек, кинояли гаплар ва турлик пропагандалар қилишлари кўнгилга ботади.
Асли шу ҳолат ҳам хақийқий оқибатнинг нима эканини билмаганликнинг яққол кўриниши.
Шу ўринда яна бир икки фикрларга тўхталсак.

Демак, ислом дини ва унинг муқаддас китоби ЕТТИНЧИ аср билан ўз умрини бошлайди.

Бундай тушунчани кўпроқ Тарихни ўрганиш чоғида нохолис манбалардан олинган маълумотларга таяниш келтириб чиқаради. Аслида Аллоҳ Таоло ҳамма авлодларга Исломни дин қилиб берган бўлса ҳам, ҳар замон ва маконга ўзига хос шариат берди. Ва еттинчи асрга келиб, Аллоҳ таоло айтади: «Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим».

Бундай нозик масалаларда фикр юритаётганда "диний рамка" ва яна қандайдир ўхшамаган ибораларни ўйламасдан гапириш яхши эмас. Ундан кўра, муҳокама қилинаётган мавзу хусусида жўялироқ гап айтган яхши-ки, Иймандар номлик иштирокчи каби.

Билишимча, форум айни пайтда юртимиз Зиёлиларидан саналиб турган Тоҳир Малик ва Турсуной Содиқова каби адиблар билан яхши алоқада. Келинг админга мурожаат қилсак, Тоҳир ака ва Турсуной опалар ҳам Оқибат ҳақида ўз фикрларини айтишса. Балким уларнинг бирор китоб ёки рисолаларида бу хусусида тўхталиб бўлингандир. Биз "Одамийлик мулки", "Ақл ва Оқил", "Келинлар дафтарига" каби маънавий озуқаларга бой китоблар мутоаласидан кўра Ғарбнинг "классика"сига берилиб кетгандирмиз.

Tulqin Eshbekov
28.06.2011, 05:41
бу жиддий масала.

Оқибатли одамлар орасида кўп юрганим боисми, "оқибат йўқолмоқда" деган бирёқлама гапни сира ҳазм қила олмайман. Наздимда, ўзи оқибатсизлар шундоқ дейдиганга ўхшайди... :)

Tulqin Eshbekov
30.06.2011, 07:23
Оқибат деганларини дастлаб оилада, сўнг мактаб ва маҳалла-кўйда кўрганман. Илк бора таълим берган азиз ўқитувчиларимнинг шогирдларига кўрсатган оқибатлари олдида ҳамон таъзимдаман.

Tulqin Eshbekov
01.07.2011, 04:49
Қуруқ ваъзхонликдан аниқ мисолларга ўтадиган бўлсак, шахсан ўзим журналистика соҳасидаги илк устозларим - "Иштихон" газетаси муҳаррири Зайниддин Баҳриддинов, ўринбосари Ибодхон Баҳодиров, ходимлари Гулчеҳра Усмонова, Муқаддам Ҳайитова ва "Қибрай садоси" газетаси муҳаррири Абдуҳамид Фозилов, ўринбосари Дилором Аюпова, масъул котиби Қўзи Йўлдошев (раҳматли), мухбирлари Шоюсуф Мирюсуфзода, Қосим Муллабоев каби одамохун, хушфеъл, самимий инсонларнинг фаолиятларида, ўзгаларга муносабатларида оқибатнинг бетакрор нурларидан баҳра олганман. :)

Tulqin Eshbekov
03.07.2011, 08:45
1980 йилда Тошкентга йўл оларканман, "ўқишга таниш-билишсиз кира олмайсан..." деган ғайришуурий гаплардан бошим ғувлаб кетганди. Ўшанда журналистика факультети декани, уруш ногирони Анвар Шомақсудовнинг қанчалик оқибатли инсон, ҳақиқий устоз-мураббий эканлигига тан берганман. Умрбод бу ОҚИБАТЛИ УСТОЗ олдида таъзимдаман!
Ўқишга таниш-билиш орқали кириш мумкин, деган жирканчли гапга ўшанда тупурганман! Шундан буён олий-ўқув юртларига киришга бел боғлаган ёшларнинг онгини заҳарлашга чиранадиганларга дуч келсам... у ёғни ўзига айтаман! :p

Bekmirzo
03.07.2011, 10:25
...
Ўқишга таниш-билиш орқали кириш мумкин, деган жирканчли гапга ўшанда тупурганман! Шундан буён олий-ўқув юртларига киришга бел боғлаган ёшларнинг онгини заҳарлашга чиранадиганларга дуч келсам... у ёғни ўзига айтаман! :pMalades, domla.
Bitta savol: oliy o'quv yurti talabalaridan baho uchun pul oladigan domlalarga duch kelsangiz, ularga tupurasizmi yoki yo'q? Shunday vaziyatda siz qanday oqibatlilik qilgan bo'lardingiz?

Tulqin Eshbekov
04.07.2011, 06:18
...
Ўқишга таниш-билиш орқали кириш мумкин, деган жирканчли гапга ўшанда тупурганман! Шундан буён олий-ўқув юртларига киришга бел боғлаган ёшларнинг онгини заҳарлашга чиранадиганларга дуч келсам... у ёғни ўзига айтаман! :pMalades, domla.
Bitta savol: oliy o'quv yurti talabalaridan baho uchun pul oladigan domlalarga duch kelsangiz, ularga tupurasizmi yoki yo'q? Shunday vaziyatda siz qanday oqibatlilik qilgan bo'lardingiz?

Талабадан пул олишдек ғаразли мақсадда юрган "домла" наинки домла эмас, балки инсонийликдан ҳам йироқдир. Сиз айтганча, шунақаларга дуч келиб қолсам, қўлимдан келганча жазога торттираман.:dash2: Умрим бўйи шунақа салбий иллатларга қарши курашиб келаётганимни ошкор этсам қайсидир қитмирлар албатта мақтанчоқликка йўйишидан истиҳола қиламан...:shok:
Танганинг иккинчи томони, деганларидек, айрим домлалар қачон, қай ҳолатда "олишга мажбур бўлади" деган ғайришуурий саволга ҳам жавоб изласак яна бир ҳақиқат ошкор бўларди. Яъни, айрим талабалар дарсларга келмайди. Етарли даражада маърузаларни тингламагач, китоб ўқимагач, билимсиз бўлиб қолади. Баҳо қўйиш пайтига келганда эса, эрсиз хотиннинг ҳимоячиси кўп бўлганидек шунақа "талаба"ларга баҳо қўйдириш учун гоҳо казо-казолар "илтимос" ё дағдаға қилади. Масалан, бир куни сиз ҳам пайдо бўлиб қолишингиз ҳеч гапмас. "Мен ўша Бекмирзоман!" десангиз, албатта қувониб кетаман. Жимжимадор гапларингиз билан ҳайратга солишингиз мумкин. Кейин биттаси фалон-фалон сабаб билан дарсларга кела олмаганини, бироқ, фалон жойда ишлаётганини ва ҳоказо гапларни қалаштириб ташлайсиз. Мен барибир талабадан ўқиш ва "ўзлаштириш иши" ёзишни талаб қиламан, вазифалар бераман, шуларни бажарса баҳо қўйишимни айтаман. Сиз "бугун охирги кун экан, илтимос, баҳо қўяверинг, кейин топшириғингизни бажаради! Бечора стипендиядан қолиб кетмасин" деб даллоллик қиласиз. Борингки, ишониб баҳо қўяман. Кейин... "Бекмирзо орқали олибди..." деган гап албатта қулоғимга етиб келади.:dash2:
Айтинг-чи, бундай ҳолда кимга жазо бериш керак: Бекмирзогами, талабагами, домлагами?:buba:
Ҳаққа, ҳақиқатга интилиб, оқибат учун кураш шахсий шиоримга айланганини фахр билан айта оламан-у... "мақтанибди" деб қопиб олишларидан истиҳола қиламан. Чунки, бундай туйғулардан йироқ кимсалар, афсуски, бундай улуғворликни ҳазм қила олмайди...:buba:

Masud Mahsudov
04.07.2011, 10:01
Ҳаққа, ҳақиқатга интилиб, оқибат учун кураш шахсий шиоримга айланганини фахр билан айта оламан-у... "мақтанибди" деб қопиб олишларидан истиҳола қиламан. Чунки, бундай туйғулардан йироқ кимсалар, афсуски, бундай улуғворликни ҳазм қила олмайди...:buba:

Domla, fikrlaringizga ko'ra juda komil odam bo'lib borayapsiz... Sizdek domlalar juda kam... ;)

Tulqin Eshbekov
05.07.2011, 06:40
Sizdek domlalar juda kam...

Комиликка интилиш оқибат пойдеворини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади! Бундай фазилат соҳиблари сафини кенгайтириш мақсадида ҳам ушбу мавзуда дилда борини ёзяпмиз. Бироқ, бу гапларимизни кимки мақтанчоқликка йўйса, у маънавий қашшоқдек кўринади. Қанийди, сиз ҳам сафимизда бўлсангиз! ;)

Masud Mahsudov
05.07.2011, 07:42
Sizdek domlalar juda kam...

Комиликка интилиш оқибат пойдеворини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади! Бундай фазилат соҳиблари сафини кенгайтириш мақсадида ҳам ушбу мавзуда дилда борини ёзяпмиз. Бироқ, бу гапларимизни кимки мақтанчоқликка йўйса, у маънавий қашшоқдек кўринади. Қанийди, сиз ҳам сафимизда бўлсангиз! ;)

Сиздек инсонлар сафида бўлгандан кўра Мирзачўлга чиқиб қовун-тарвуз экишни афзал кўраман, домла... Сабаб, кекса деҳқонлардан кўп нарсани ўрганса бўлади... ;)

Tulqin Eshbekov
06.07.2011, 08:00
деҳқонлардан кўп нарсани ўрганса бўлади...

Мирзачўл ҳамиша сизга мунтазир! :) Деҳқонлардан оқибатни ҳам ўргансангиз бўлди.:( Фақат, қовунни "совун" деб шеър ёзиб келмасангиз бўлди...
Қовун пишмаса ҳам, шеърларингиз қиёмига етганида таклиф қилсангиз жон дердик!!

Nigora Umarova
06.07.2011, 14:42
деҳқонлардан кўп нарсани ўрганса бўлади...

Мирзачўл ҳамиша сизга мунтазир! :) Деҳқонлардан оқибатни ҳам ўргансангиз бўлди.:( Фақат, қовунни "совун" деб шеър ёзиб келмасангиз бўлди... 8-D
Қовун пишмаса ҳам, шеърларингиз қиёмига етганида таклиф қилсангиз жон дердик!! :p

Domla!
Smillarni (kulib turgan chehralarning rasmini) qo'yayotganda e'tiborliroq bo'ling. Mazax qiluvchi smillarni qo'ysangiz chora ko'riladi.

Tulqin Eshbekov
08.07.2011, 06:07
Бир-биримизга оқибат кўрсата олмасак, оқибат ҳақида мулоҳаза юритишимиз кулгилидир. Мен оқибатли форумдошларимизга нақадар оқибатлиман, дея фахрлана оламан. Бу эзгу гапга қайси оқибатли форумдош қандоқ оқибат кўрсата оларкан? ;)

AbuMuslim
08.07.2011, 12:00
Мен оқибатли форумдошларимизга нақадар оқибатлиман, дея фахрлана оламан.

Домла, хафа бўлманг-ку, аммо кўп нарсада ва кўп жойда ўзингиз ҳақингизда фахр билан гапириб туришингиз... чиройлик эмас - менга кўра...

...яна айбга буюрманг танқид қилди деб... дўст ачитиб гапиради деган гап ҳам бор-ку халқда... тўғрими?

Maestro
08.07.2011, 12:10
Домла, хафа бўлманг-ку,
Вой, энди тамом! "Алвидо", АбуМуслим! ;-)

Kavsar
08.07.2011, 12:29
Савоб умидида оқибат кўрсатиш?! Ахир, бу таъмага айланиб қолмайдими?

Оқибат, сийлаи раҳм кабилар Аллоҳ ризолиги йўлида қилиниши керак деб ўйлайман. Умуман, ҳамма нарса. Керак бўлса, бир кишини урушишингиз ёки кўрсатма беришингиз ҳам агар холис равишда у одамни ислоҳ қилишга қаратилган экан, бу ҳам бир оқибатли иш. Мусулмон кишининг ҳар бир хатти-ҳаракати ризолик учун қилинса, ўша жойда файз зиёда бўлади. (ИМХО)

Bekmirzo
08.07.2011, 12:40
Бир-биримизга оқибат кўрсата олмасак, оқибат ҳақида мулоҳаза юритишимиз кулгилидир. Мен оқибатли форумдошларимизга нақадар оқибатлиман, дея фахрлана оламан. Бу эзгу гапга қайси оқибатли форумдош қандоқ оқибат кўрсата оларкан? ;)"Oqibat" degan so'z ham atalaga aylantirildi...
Bachkanaizm. ZB.

OmoN
08.07.2011, 14:13
ZB.??? Жамоат жойида бунақа дейиш яхши эмас...

Bekmirzo
08.07.2011, 14:37
ZB.??? Жамоат жойида бунақа дейиш яхши эмас...
??? Jamoat joyida nima debman-ki, yaxshi bo'lmasin ekan?

ZB - "Zone bollocks" [Mantiqsizlik hududi] degan inglizcha iboraning qisqartmasi edi. ;)

"Chet tillardagi so'zlarning ma'nosini tushunish uchun lug'atdan foydalanaman", deydi urgutlik xassos shoir Yolqin eka. ;)

OmoN
08.07.2011, 14:52
"Chet tillardagi so'zlarning ma'nosini tushunish uchun lug'atdan foydalanaman", deydi urgutlik xassos shoir Yolqin eka.Бунақа қисқартмаларни биринчи навбатда ўзбек тилидан, тополмасам рус тилидан кенгайтмасини қидираман дейди тўлқинланиб чинободлик ҳассос носфуруш Болтавой тоға.

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:59
"Chet tillardagi so'zlarning ma'nosini tushunish uchun lug'atdan foydalanaman", deydi urgutlik xassos shoir Yolqin eka. ;)[/OFFTOP]

Бек Мирзо акага:
Ўша ургутлик Ёлқин акага айтиб қўйинг, форумга тезроқ аъзо бўлсинлар-у, сизни ўзларининг фикрларини баён этишдан озод қилсинлар.
Айтгандай, уларнинг шеърий китоблари бор бўлса, тақдим этсалар "Дилдаги сатрлар" мавзусига киритиб юборардик. ;)

Бунақа қисқартмаларни биринчи навбатда ўзбек тилидан, тополмасам рус тилидан кенгайтмасини қидираман дейди тўлқинланиб чинободлик ҳассос носфуруш Болтавой тоға.

OmoNга:
Болтавой тоғанинг гапларига қўшимча тарзда шуни баён этиш мумкинки, сўзлар қисқартмасини "сариқ матбуот" деб номлангувчи газеталарнинг сканворд саҳифасидан ҳам топиш мумкин. ;)

Ҳаммага:
Ушбу мавзуда бошқа оффтоп қилманглар. Яна оффтоп кўрсам....

Tulqin Eshbekov
09.07.2011, 05:19
кўп жойда ўзингиз ҳақингизда фахр билан гапириб туришингиз...

Баъзи гаплар мақтанчоқликдек туюлиши мумкин, камина оқибатли бўлишга қўл чўзганимни шундоқ ифода этган эдим. Афсус, жўяли жавобни ҳанузгача ўқимадим...

Tulqin Eshbekov
09.07.2011, 05:22
Домла, хафа бўлманг-ку,
Вой, энди тамом! "Алвидо", АбуМуслим! ;-)

Видолашиш оқибатданми, а?!:cray:
Оқибатнинг тарихий илдизларини теран ёритиб берган муҳтарам АбуМуслимга тасаннолар айтсак арзийди!:buba:

Tulqin Eshbekov
09.07.2011, 05:25
ZB.??? Жамоат жойида бунақа дейиш яхши эмас...

Ит ҳурар карвон ўтар, мақоли замирида оқибатга завол етказганлардан хафа бўлмаслик ҳам зуҳур этилган!:buba:

Tulqin Eshbekov
09.07.2011, 05:30
Оқибатли инсонлар ҳақида қисқа сатрларда ҳикоя қилиб борсак мақсадга мувофиқ бўларди. Қибрай туман газетаси бош муҳаррири Абдуҳамид Фозиловдан сабоқ олган журналистларнинг фикрларини ўртоқлашишини истардим.

Gulchehra Ibragimova
09.07.2011, 15:05
Мен ҳам ушбу мавзуда тўлқинланиб кетганимдан бир пайт (1990 й)лар ёзиб қўйган "Оқибат" номли шеърим ёдимга тушиб кетди..

Бу шеър "Дилда дардинг бўлмаса" номли шеърий тўпламимга киритилган эди..Аслида аллақачонлар ёзган бўлар эдим-у, аммо бу китобим шоир Алишер Асрорда http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif эди..Ким билсин, балки мазкур шеър уларга ҳам http://uforum.uz/images/icons/icon7.gifманзур бўлиб қолганиданми, http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif мана энди кечагина олдим. Шу шеърни ижозатларингиз ила шу ерга жойлаштирсам..дегандим:

Дўст дўстнинг ҳолини сўрамай қўйди,
Меҳрлар кўзини жаҳолат ўйди,
Жабрлар дастидан руҳлар ҳам тўйди,
СЕН ҚАЙГА ЧЕКИНДИНГ ОҚИБАТ?!..

Ортиингдан борайин, маконингни айт,
Тўтиё анбарсан, изларингга қайт.
Сен безиб кетгандинг бизлардан қай пайт,
ОҚИБАТ, ЧЕКИНМА, ИЗЛАРИНГГА ҚАЙТ?!..

Сен бўлмас ерларда меҳр ҳам ўлди,
Ночору абгорнинг бағри қон бўлди,
Дунёда разолат, қабоҳат тўлди,
СЕН ҚАЙГА ЧЕКИНДИНГ ОҚИБАТ?!..

Тарк этма дилларни қайтгил, оқибат,
Мажолсиз кўнгилга бер мадад, қувват.
О, сенсиз яшамоқ...уқубат, ғурбат,
*ОРТИНГГА ҚАЙТСАНГ-ЧИ, ОҚИБАТ?!..:cray:

*Мақтанчоқлик деманглар-у, ўша пайтда "Ассалом Ўзбекистон"да ҳам ўқиганман шу шеърни!..

Tulqin Eshbekov
10.07.2011, 05:29
*Мақтанчоқлик деманглар-у, ўша пайтда "Ассалом Ўзбекистон"да ҳам ўқиганман шу шеърни!..

Ўшанда ойнаи жаҳон қаршисида камина мароқ билан тинглаганман ва ғоят таъсирланганман. Шеърда завол кўраётган оқибат ҳақида армон билан куйланади. Келгусида Оқибат атамиш буюк неъматни яна қаддини ростлаш, бунинг учун барча инсонларни шунга даъват этишга қаратилган ашъорлар битишингизни истардим. :)

Bekmirzo
10.07.2011, 13:11
ZB.??? Жамоат жойида бунақа дейиш яхши эмас...

Ит ҳурар карвон ўтар, мақоли замирида оқибатга завол етказганлардан хафа бўлмаслик ҳам зуҳур этилган!:buba::)
Domla, atrofdagi sukutni bunaqa buzmasangiz-chi...

Tulqin Eshbekov
11.07.2011, 07:14
atrofdagi sukutni bunaqa buzmasangiz-chi...

Ижод тулпоримиз гижинглаб борар,
Ортидан итлар хўб акиллаб қолар...
Карвонни тинч қўйгил, десанг, биттаси,
Қопағон ит мисол бир узиб олар...
Чанг-тўзон ичра сен ташланмагил ҳеч,
Мард бўлсанг аввало ниқобингни еч!
Магар одам бўлсанг, одамдек гаплаш,
Башаранг бузилса, кейин бўлар кеч... ;)

Tulqin Eshbekov
11.07.2011, 07:21
Орамизда ёши улуғроқ форумдошлар бўлганида бир пайтлар ёшлар газетаси - ҳозирги "Туркистон" таҳририятида "Ёш мухбирлар мактаби"ни ташкил этиб, журналистикага қизиққан ёшларга сабоқ берган устоз журналист Абдуҳамид Фозилов ҳақидаги фикримизга муносабат билдирган бўлур эди. Ўша пайтдан бошлаб таҳририятларда "Маҳорат мактаби" ташкил этиш ғояси пайдо бўлган. Чунки, унинг самараси жуда катта экан!
Муҳими, оқибатни устоз журналист Абдуҳамид Фозиловдан ўрганиш керак, дегим келади.
Бу борада таниқли шоира ва журналист Умида Абдуазимованинг фикрларини ўртоқлашишни истардим. Муҳтарама супермодераторимиз бу масалада ёрдам берсалар нур устига аъло нур бўлур эди.
Яна фикрингизни кутиб қоламан.

Mirza
11.07.2011, 10:41
Орамизда ёши улуғроқ форумдошлар бўлганида бир пайтлар ёшлар газетаси - ҳозирги "Туркистон" таҳририятида "Ёш мухбирлар мактаби"ни ташкил этиб, журналистикага қизиққан ёшларга сабоқ берган устоз журналист Абдуҳамид Фозилов ҳақидаги фикримизга муносабат билдирган бўлур эди.
Қизиқ. Бу форумдагиларнинг ҳаммалари газетчими?
Форумчилар орасида ёши улуғлари балки кўпдир, аммо бу ҳамма Абдуҳамид Фозилов ҳақида билиши керак дегани эмаску.
Мантиқсиз фикрлабсиз.

OmoN
11.07.2011, 12:12
Қизиқ. Бу форумдагиларнинг ҳаммалари газетчими?Мен 3 тасини, то есть Домла билан 4 тасини биламан холос.

Tulqin Eshbekov
12.07.2011, 07:03
Қизиқ. Бу форумдагиларнинг ҳаммалари газетчими?Мен 3 тасини, то есть Домла билан 4 тасини биламан холос.

Газетада чиқаётганларнинг ҳаммаси "газетчи" эмас. (Ўзи, "газетчи" деганда газета сотувчиси тушунилади). Газета таҳририятида ишлайдиган журналистларни назарда тутаётган бўлсангиз бу бошқа гап.
Мен шу кунгача бир-икки мураббий форумдошдан ва Нигора Умарованинг айрим суҳбатдошларидан ташқари ўзга соҳа маънавияти намоён этилаётган мавзуларни деярли учратмадим.:buba:
Ғашимни келтирган ҳол шуки, баъзилар антиқа "ниқоб" тақиб чиқади-да қитмирлик, бузғунчилик қилгани-қилган... Тавба, уларга нима керак ўзи, тушунмайман...:dash2:

Masud Mahsudov
12.07.2011, 07:32
Қизиқ. Бу форумдагиларнинг ҳаммалари газетчими?Мен 3 тасини, то есть Домла билан 4 тасини биламан холос.

Газетада чиқаётганларнинг ҳаммаси "газетчи" эмас. (Ўзи, "газетчи" деганда газета сотувчиси тушунилади). Газета таҳририятида ишлайдиган журналистларни назарда тутаётган бўлсангиз бу бошқа гап.
Мен шу кунгача бир-икки мураббий форумдошдан ва Нигора Умарованинг айрим суҳбатдошларидан ташқари ўзга соҳа маънавияти намоён этилаётган мавзуларни деярли учратмадим.:buba:
Ғашимни келтирган ҳол шуки, баъзилар антиқа "ниқоб" тақиб чиқади-да қитмирлик, бузғунчилик қилгани-қилган... Тавба, уларга нима керак ўзи, тушунмайман...:dash2:

Домла, одатда "газетчи" дейилганда журналист тушунилади, адашмасам...

(Кўриниб турибдики, Фурқатнинг халқаро журналист сифатидаги фаолияти бениҳоя аҳамиятли. Бугина эмас. Фурқат газетчи қандай бўлиши керак, қайси бир мезонларга риоя этиши, нималардан сақланиши лозим, деган масалаларга ҳам алоҳида эътибор беради: «Газет муаллифига керакким, — деб ёзади у бир мақоласида, — инсофпеша ва ростандеша бўлғай. Нолойиқ ва номуносиб сўзларни газетға солмағай ва ёзғон каломидин газет ўқиғувчиларға нафъ ва фойда ҳосил бўлғай. Агар бирор ҳикоят ёзса ҳам анинг заминида бир фойдалик мазмуни бўлғай. Хорижия ва дохилия аҳволотидин ёзса, адл ва инсоф юзидин ростлиқ бирла ёзғайким, эътибор ва истиҳсонға боис бўлсун».

МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ ДАВРИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИ, БЕГАЛИ ҚОСИМОВ, ШАРИФ ЮСУПОВ,УЛУҒБЕК ДОЛИМОВ, ШУҲРАТ РИЗАЕВ, СУННАТ АҲМЕДОВ Тошкент, Маънавият-2004)

OmoN
12.07.2011, 18:00
Домла, одатда "газетчи" дейилганда журналист тушунилади, адашмасам...Шу мақолани ёзган одам журналистни "газетчи" деб хато қилган бўлса қолганлар ҳам шу хатони қайтариши керакми энди :)

Iymandar
13.07.2011, 11:47
Haqqatdan, bu yerda jurnalistikani oqibatga aralashtirib turishibdi.
Oqibatni na jurnalistik, na boshqa sohada andazasi bo'lmaydi manimcha.
Bu qalb ishi.

Мухаммад Сохиб
01.08.2011, 01:39
Цитата: Сообщение от AbuMuslim кўп жойда ўзингиз ҳақингизда фахр билан гапириб туришингиз... Баъзи гаплар мақтанчоқликдек туюлиши мумкин, камина оқибатли бўлишга қўл чўзганимни шундоқ ифода этган эдим. Афсус, жўяли жавобни ҳанузгача ўқимадим...

Ассаламу алайкум!
Муҳтарам Тўлқин ака сизнинг юқоридаги гапингиздан ўзингизда "оқибат" ҳақида жўялик жавоб бўлса керак деган хулосага келиниши табиий. Агар шундай бўлса, буни биз билан ҳам баҳам кўринг!
Қўйидаги гапларим бироз оғир ботиши мумкин. Буни тўғри қабул қиласиз деган умиддаман. Очиғи, юқоридаги чиқишларингиз давомида "Оқибат" нима эканлигини англатувчи бирор ибора ва унга етакловчи бирор ундовни кўрмадим. Қайсидир газета ҳодимининг сизга қилган яхшилиги, қайсидир устознинг кўрсатган эҳтироми ҳақида сўз қотдингиз. Мана шу ерда эътибор қаратилиши керак бўлган асосий нарсани айтиб ўтсак. Сизга ўша устозлар қандай, қай тариқа маънавий-руҳий озуқа бера олишди-ки, сиз уларни Оқибат деб баҳо беряпсиз? Нуқул сиз учун кимларнингдир қилган яхшилигини айтяпсиз-у, аммо ўшалар ҳақида батафсил тўҳталмаяпсиз. Аслида, ҳар ким ўзига қилинган бундай ижобий муносабатларни оқибат деб тушунади.
Қаранг менинг мана бу гапим "Мен ҳам 5-6 синфларда Синф раҳбарим бўлган раҳматлик Тўхтабаев АбдуВалиҳон домлани жуда оқибатлик инсон деб биламан" сизга оқибат хақида бирор нимани англатдими?
Сиз юқорида шунга ўхшаш 3-4 та гап ёздингизда ортидан бирор киши жўялик жавоб бермаганини айтаяпсиз!!!

Бу нарса юқорида Иймандар биродаримиз айтганларидек Қалб иши.
Энди сизга Хақийқий Оқибатга битта мисол келтирсам.
Бир қатор таниган инсонларим ортидан хеч қандай манфаатни кўзламай(аслида кўзланган, бу хақда охирида...), етимхонадаги қалби кемтик болаларни кўнглини кўтариш пайида бўлдилар. Ўртага ҳар ким топганини, қайсидир бири бир дона қанд, қайсидир бири 100 минг сўм пул, бошқаси оддий меҳр билан йиғилган ашёларни кўтариб Меҳрибонлик уйи сари келдилар. Саники кам, маники кўп деган гап йўқ! Улар учун тарбиячи аёлнинг раҳматини-ю, кўрган билганларнинг "гаплар"ини қизиғи йўқ. Улар мурғак қалбли болаларнинг кўзларида оз бўлсада кўрсата олган оқибатлари туфайлик қувонч порлашини ҳоҳлайдилар! Мана хақийқий Оқибат!
Мен бу мисолни келтиришимдан асосий мақсад Оқибат аталмиш туйғу бир қанча туйғулар бирлашиб, кўнгил ўша ишни қилишга ошуфта бўлганда юзага чиқадиган бир ажиб нарсадир. Унда Меҳр мужассам, унда мурувват мужассам, унда саховат, унда хайр, унда иштиёқ мавжуд. Энг муҳими Риёдан ҳолий бўлишликдир!
Шу ўринда бир нарсани унутмаслик лозим-ки, ҳар ишнинг ортида манфаат, мақсад ётади.
Ўйлайман-ки, ўша сизга оқибат кўрсатган устозларингизнинг ҳам ниманидир кўзлаган жойлари бўлган.
Бундай хайрлик ишларда одатда мусулмонларда ана ўша манфаат Аллоҳнинг розилиги топиш бўлади. Буни "савоб умиди" ибораси билан ҳам атаса бўлади. Савоб умидида қилинган ишни эса таъма дейишмайди!

Tulqin Eshbekov
15.08.2011, 02:51
Муҳтарам Тўлқин ака сизнинг юқоридаги гапингиздан ўзингизда "оқибат" ҳақида жўялик жавоб бўлса керак деган хулосага келиниши табиий. Агар шундай бўлса, буни биз билан ҳам баҳам кўринг!

Бу ҳақда кейинроқ тўхталмоқчи эдим. Яъни, "оқибат йўқ", "оқибат камайиб кетмоқда" каби пуч гаплар айтгувчиларнинг "дард"ларини тингламоқчи эдим.
Гап шундаки, мен қаердаки "оқибат йўқолмоқда" қабилидаги гапни эшитсам, навбатдаги оқибат кушандасининг башарасини кўргандек бўламан. Демоқчиманки, ўзи оқибатсизларгина шунақа бўлмағур гаплар айтади наздимда.
"Худо йўқ" деганларни кўрганмиз. Уларнинг ўзлари худосиз эди...
Худога шукроналар айтамизки, ягона Оллоҳ бор!!!
"Севгига ишонмайман" дегувчилар буюк Севгига арзимайдиган кимсалардир...
Мен учун Севгидан улуғроқ туйғу йўқ! Аввало Оллоҳга, Ватанга, Ота-онага, фарзандларга, устозу шогирдларга, дўст-биродарларга ва улар қатори Ёрга бўлган севгини пайҳон қилиб гапирадиганлардан нафратланишимни яширмайман.
"Ҳақиқат йўқ" дегувчилар ҳам Ҳақиқат аталмиш улуғ йўлни кўра олмайдиган кимсалардир.
Ҳақиқат нелигини англаган инсонлар учун ҳамиша буюк Ҳақиқат мавжуддир.
Энди, Оллоҳ висолига ҳам, буюк Севгига ҳам, Ҳақиқатга ҳам, Оқибатга ҳам инсон кўп саъй-ҳаракатлар билан эришиши мумкин.

"Оқибат" нима эканлигини англатувчи бирор ибора ва унга етакловчи бирор ундовни кўрмадим.

Сўзим аввалида унга изоҳ бериб, баҳс бошлаганимни англамадингизми?

Қайсидир газета ҳодимининг сизга қилган яхшилиги, қайсидир устознинг кўрсатган эҳтироми ҳақида сўз қотдингиз.

Булар оқибатнинг асл қирралари-ку! Қайсидир газета ходими яхшилик қилишга ярабдими - демак, ҳаёт кўзгуси ҳисобланмиш матбуот уйида оқибат нурлари бисёр экан, демоқчиман. Улар сизга ҳам яхшилик кўрсатади ва оқибатини намоён этади!
Устозларнинг оқибати - уларнинг оқибат борасидаги ибрати эканлигини аниқ мисоллар воситасида айтишга ҳаракат қилдим. Қуруқ гапдан кўра шу маъқул эмасми? Қолаверса, мен номларини тилга олган устозлар яна қанча ёш журналистларга оқибат кўрсатаётгани табиий.
Энди танганинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратадиган бўлсак, таҳририятларда бурни кўтарилган, саводи ҳаминқадар бўлган ҳолда истеъдодли ёшларнинг йўлига тўғаноқ бўлаётганлари ҳам афсуски йўқ эмас... "Устоз"лик мақомида юриб устоз дейишга арзимайдиган (яъни, бу соҳаларда адашиб юрганлар) ҳам бор афсус...
Яхшиликнинг боғини кўкартириш учун ўша Яхши устозлар, таҳририят ходимларини кўпроқ ибрат қилиб кўрсатишни лозим топгандим.

Сизга ўша устозлар қандай, қай тариқа маънавий-руҳий озуқа бера олишди-ки, сиз уларни Оқибат деб баҳо беряпсиз?

Бу саволингизга навбатдаги суҳбатларда тўлиқроқ жавоб бериш ниятидаман.
Ҳозирча эса, сафимизда ўша таниқли устоз журналистлардан сабоқ олган, яхшилик ва оқибат кўрганлар бор-йўқлигига қизиқдим.
Лоақал, ўзингиз оқибат кўрган инсонлар ҳақида сўз юритсангиз, қуруқ гапдан аниқроқ фикрларга ўтармидик, дейман-да.

Нуқул сиз учун кимларнингдир қилган яхшилигини айтяпсиз-у, аммо ўшалар ҳақида батафсил тўҳталмаяпсиз. Аслида, ҳар ким ўзига қилинган бундай ижобий муносабатларни оқибат деб тушунади.

Ибрат олса арзигулик инсонларнинг оқибатлари, инсоний фазилатлари ҳақида умрим бўйи ёзсам керак. (Дарвоқе, баъзилари ҳақида ёзганларим кўплаб газета-журналларда ёритилган). Чиндан ҳам ҳар биримиз ўзимизга қилинган ижобий муносабатларни оқибат деб тушунсак хато бўлмайди.
Бироқ, бунинг акси бўлган ҳоллар ҳақида гапириш жуда оғир. Э, биродар, оқибат йўқ, деб бонг урмасдан, "манави лаънати том маънода оқибатсиз, инсоний хислатлардан йироқ!" деб айтиш осонмас. Улар ҳақида кўпинча "исмини ўзгартириб" ҳикоя қиламиз ва шу йўсинда юракдаги дарддан бироз халос бўламиз.
Ҳозир ҳам дангалига тўрт-бешта аблахнинг аниқ исм-фамилияси ва нопок ишлари, қинғирликлари, соҳамизга, жамиятимизга келтираётган зарарлари ҳақида ёзиворгим келяпти-ю...
Гарчи бу ерда ёза олмасам-да ўша аблахларнинг қинғирликларига қарши босиқлик билан курашни давом эттираётганимни ўзлари ҳам билиб туришибди... Тепада Ҳақ таоло, рўйи заминда адолатли қонунларимиз бор экан, ҳақиқатнинг ойдин йўлига тўғаноқ бўлишларига асло йўл қўймаймиз!!!

Қаранг менинг мана бу гапим "Мен ҳам 5-6 синфларда Синф раҳбарим бўлган раҳматлик Тўхтабаев АбдуВалиҳон домлани жуда оқибатлик инсон деб биламан" сизга оқибат хақида бирор нимани англатдими?

Жуда кўп нарсани англатди! Аввало, Сиз шундоқ оқибатли устозлардан сабоқ олган экансиз, нақадар бахтлисиз! Етук инсонсиз!! Интернетда юзингизга ниқоб тақиб тарбиясизлик қилмаяпсиз!!! Ватанга, миллатга, она тилимизга, қадриятларимизга, урф-одатларимизга, ёшларимизга тош отмаяпсиз!!! Шундай эмасми? Инсонийлик фазилатларини қалбга жо қилишда таълим-тарбия пойдевори мустаҳкам бўлган экан!
Қанийди, ўша муаллимингиздан атрофингиздаги айрим ниқобли бузғунчилар ҳам тарбия олганларида...
Ўша устозингизнинг бошқаларга ҳам ибрат бўлгулик фазилатлари ҳақида мақолалар ёзсангиз мамнун бўлардик. Шундай устозларни ибрат қилиб ёзаверсаккина қовун қовунни кўриб ранг олгани мисол оқибатли инсонлар, жумладан, муносиб мураббийлар кўпаяди-да!

Сиз юқорида шунга ўхшаш 3-4 та гап ёздингизда ортидан бирор киши жўялик жавоб бермаганини айтаяпсиз!!!

Жўяли инсонлар қалбида жўяли жавоблар кўплигига шубҳа қилмайман. Баъзилар ниқобли беандишалар билан пачакилашишни ўзларига эп кўрмаётганларини ҳам сезиб турибман. Ўзим эса "ахборот-психологик хавфсизлик" мавзуида тадқиқотлар олиб бораётганим боис "бузғунчи" деганлари қанақа бўлишини мароқ билан кузатаяпман-да.
Гоҳо менга устамонлик билан тош отаётган айрим ниқоблилар Ватанга, бебаҳо миллий қадриятларимизга ҳам шу тариқа тош отишини амалда кўряпман. Одамлар, айниқса ёшлар онгини қай тариқа заҳарлаши мумкинлигини ҳам кузатяпман. Бу ўзига хос "амалий машғулот" бўлаётир.

Энди сизга Хақийқий Оқибатга битта мисол келтирсам.
Бир қатор таниган инсонларим ортидан хеч қандай манфаатни кўзламай(аслида кўзланган, бу хақда охирида...), етимхонадаги қалби кемтик болаларни кўнглини кўтариш пайида бўлдилар. Ўртага ҳар ким топганини, қайсидир бири бир дона қанд, қайсидир бири 100 минг сўм пул, бошқаси оддий меҳр билан йиғилган ашёларни кўтариб Меҳрибонлик уйи сари келдилар. Саники кам, маники кўп деган гап йўқ! Улар учун тарбиячи аёлнинг раҳматини-ю, кўрган билганларнинг "гаплар"ини қизиғи йўқ. Улар мурғак қалбли болаларнинг кўзларида оз бўлсада кўрсата олган оқибатлари туфайлик қувонч порлашини ҳоҳлайдилар! Мана хақийқий Оқибат!
Мен бу мисолни келтиришимдан асосий мақсад Оқибат аталмиш туйғу бир қанча туйғулар бирлашиб, кўнгил ўша ишни қилишга ошуфта бўлганда юзага чиқадиган бир ажиб нарсадир. Унда Меҳр мужассам, унда мурувват мужассам, унда саховат, унда хайр, унда иштиёқ мавжуд. Энг муҳими Риёдан ҳолий бўлишликдир!

Мана шундай оқибат қирралари ҳақида кўпроқ ёзсангиз мақсадга мувофиқ бўлур эди. Демак, оқибат кун сайин кўкка бўй чўзаётган дарахт мисол бўй кўрсатмоқда!

Шу ўринда бир нарсани унутмаслик лозим-ки, ҳар ишнинг ортида манфаат, мақсад ётади.
Ўйлайман-ки, ўша сизга оқибат кўрсатган устозларингизнинг ҳам ниманидир кўзлаган жойлари бўлган.

Устозларимнинг мақсади - мени ва бошқа шогирдларини ҳам етук маърифатли инсон даражасига етказиш бўлганини қалбдан ҳис этаман. Улар кўзлаган, кутган даражада бўлишга доимо ҳаракат қилар эканман, ўша оқибатли устозларим олдида ҳамиша таъзимдаман.

Tulqin Eshbekov
15.08.2011, 02:54
адашмасам...

Афсуски, кўп адашяпсиз... ва бошқаларни ҳам адаштириб юборяпсиз... :(

Tulqin Eshbekov
19.08.2011, 01:31
Ёмонларни кўриб яхшининг қадрига етдим, деганларидек, айрим оқибатсизларга дуч келганда оқибатли инсонларнинг қадрига етасизми?

Shokir Dolimov
19.08.2011, 08:37
Айрим мавзулар билан танишиб борар эканман, четда туриб кузатаётган киши сифатида фикр билдириб ўтмоқчиман. Домла Tulqin Eshbekov ни шахсан танимайман, бироқ уни қайсидир жиҳатдан тиним билмас, маслаги мустаҳкам академик Сахаровга ўхшатаман. Уни ҳам кўпчилик эшиткиси келмас, қарсак урганча, минбардан қувиб солишган эди. Ўтиб кетгандан кейингина (домланинг умри узоқ бўлсин), нима демоқчи бўлганини англаб етишди, кўкларга кўтаришди. Бу ҳам Оқибатнинг бир кўриниши бўлса керак-да...

Tulqin Eshbekov
25.08.2011, 01:58
Бу ҳам Оқибатнинг бир кўриниши бўлса керак-да...

Оқибат ҳеч қачон ўлмаслиги, сўнмаслигини тўғри таърифлабсиз!
Фақат...

академик Сахаровга ўхшатаман
деб жа-а ошиворибсиз... :)

Уни ҳам кўпчилик эшиткиси келмас, қарсак урганча, минбардан қувиб солишган эди.

Мени ҳам ҳар қадамда қувиб солишга тайёрлар топилади...
Бироқ...

Ўтиб кетгандан кейин

улар анча енгил тортишса ажабмас...
Нима бўлганда ҳам

домланинг умри узоқ бўлсин

деган дуоингиз умримга умр қўшгандек бўлди! :)

Tulqin Eshbekov
02.09.2011, 04:28
Оқибатли инсон аввало ўзига, оиласига, кейин ўзгаларга оқибат кўрсата олади.

Мухаммад Сохиб
08.09.2011, 11:20
У пайтлар ақлимни унча танимасдим. Уйимизга кун ора бир аёл чиқарди. Онамлар билан қуюққина салом алик қилиб бўлгач, акаларим, синглим ва мени ҳам алоҳида эркалаб қўярди. Акаларим "хола"лаб сўрашганига мен ҳам у аёл холам бўлса керак деб юрардим. Орадан вақтлар ўтиб, ўша аёл билан кўпинча бирга кириб келадиган, биз уларникига ўйнаб борсак, бошимиздан силаб кутиб оладиган киши "холам"нинг эрлари, дадамнинг эса акалари эканлигини билиб қолдим. Бизга ўз боласидай меҳр кўрсатадиган, ҳар келганда қўли қуруқ келмай топганини кўтариб келадиган аёл онамнинг овсинлари экан :) Бирортамиз бирор марта у муҳтарам аёлни "келинойи" деганимизни билмайман. Уйда нон ёпилса ҳам, онам дарров "ке ўғлим манавини тез Ҳабиба ҳолангникига бериб чиқ" дейдилар. Ёшликда онамизнинг қўлларидан нонни олиб холам берадиган қандга тезроқ эришишни ўйлаб шошган бўлсак, эндиликда соғинганимиз сабаб, меҳрларини туймоқ учун улар томон қадам босамиз. 5 йил аввал отамизни акалари, холамнинг устунлари омонатларини бердилар. Бу хол ҳаммамизни бирдек қайғуга солди. Аммо, начоро! Буни умр дейдилар.
"Бу аёл эри борлиги учун укасининг оиласига ўзини яқин қилиб кўрсатади" дейдиганлар ҳам бор эди. Баъзан гарчи холамнинг самимиятларини сезсамда, менинг ҳам ҳаёлимга шайтон қутқу соларди. Энди эса, ундай ёмон хаёл менда йўқ. Хатто, шундай хаёлга борганимга ўзимдан хижолат чекаман. Ҳозир ҳам ёшлари анча катталашиб қолганига қарамай кун ора саҳарлаб қўлларида қатиқ, қаймоқ билан чиқадилар. "Болаларим яхшилаб нонушта қилиб кетинглар ишингларга" деб.
Ўз навбатида, у киши бизникига келган кун уйда ким бўлса, ҳамма бир бир саломлашиб, дуо ва суҳбатларини олиб, бошқа ишини қилади. Ҳаётимда бўлаётган ушбу манзараларни "ОҚИБАТ"дан бошқа ном билан атай олмадим.
Ўйлайман-ки, атрофимизда бундайлар жуда кўп.

Hero
08.09.2011, 11:47
Ҳаётимда бўлаётган ушбу манзараларни "ОҚИБАТ"дан бошқа ном билан атай олмадим.
Ўйлайман-ки, атрофимизда бундайлар жуда кўп.

Albatta bunday insonlar yoq emas lekin o'z yaqinlaringdan ko'ra begonalar o'qibatliroq bo'ladi manimcha yana bilmadim. To'lqin aka va Sohib aka siz bu fikrimga nima diysizlar.

Tulqin Eshbekov
09.09.2011, 01:34
o'z yaqinlaringdan ko'ra begonalar o'qibatliroq bo'ladi

Баъзи ҳолларда ўз исботини топган ҳол бу. Туғишгандан тутинган афзал, деган мақол замирида ҳам оламча маъно бор. Бироқ, бу билан туғишганлар ўртасидаги оқибат ҳам камситилмайди.

Hero
09.09.2011, 10:09
Баъзи ҳолларда ўз исботини топган ҳол бу. Туғишгандан тутинган афзал, деган мақол замирида ҳам оламча маъно бор. Бироқ, бу билан туғишганлар ўртасидаги оқибат ҳам камситилмайди.

To'gri aytasiz To'lqin aka. Ayrim oilalar aka-ukalar o'rtasida qil ham o'tmaydi ayrim oilalar pichoq shunaqngi chuqir iz qoldirib o'tadiki

Мухаммад Сохиб
09.09.2011, 20:59
Albatta bunday insonlar yoq emas lekin o'z yaqinlaringdan ko'ra begonalar o'qibatliroq bo'ladi manimcha yana bilmadim. To'lqin aka va Sohib aka siz bu fikrimga nima diysizlar.

Юқорида қайсидир ўринда айтилди. "Бу Оқибат қалб иши" дея. Гар шундай экан, инсоннинг оқибатлик бўлишида асосан қалбнинг холати аҳамият касб этади. Қалбида самимиятни, меҳрни, мурувватни, халиймликни ва яна шунга ўхшаш бир қанча хислатларни жо қила олган инсон ўз яқинларидан бошқаларга ҳам оқибат кўрсата олади. Албатта, қалбда бундай эзгу туйғулар ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Ёшликдан олинган таълим-тарбиянинг аҳамияти ўта катта. Мен доим ўзбек ва мусулмон миллатига мансублигимизга жуда жуда қувонаман. Сабаби, бизнинг миллат вакилларини ўзи ёшликдан оқибат хақида бонг уради. Боласи биров билан уришса, уришмасликка ўргатади. Таом пиширса кўшнисига ҳам беради. Отаси, онасини сизлаб гапиради. Керак пайтда ака уканинг, опа сингилнинг қўпол қилиб айтганда тагликларини ҳам алмаштиради. Одобнома дарсларида ўзидан катталарга салом бериш, йўл ёқасидаги қарияларни нариги бетга ўтишига кўмаклашиш, каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатишга ўргатилади. Ана шуларни жамланса, бизда ёшликдан болаларни оқибатлик бўлишга ўргатиб борилади. Валлоҳу аълам.
Энди ана шу ўргатилиш жараёнларида ким қанча олса, шунга яраша атрофга таъсир қилади. Хох у акаси бўлсин хох қўшниси, хох нотанишга!

Colorado
09.09.2011, 21:48
ўзидан катталарга салом бериш, каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатишга ўргатилади. Ана шуларни жамланса, бизда ёшликдан болаларни оқибатлик бўлишга ўргатиб борилади. Валлоҳу аълам.
"Аввал узинга бок,кейин ногора кок" (с) Валлоху аълам.

Hero
10.09.2011, 08:14
"Аввал узинга бок,кейин ногора кок" (с) Валлоху аълам.


Nima ma'noda aytiz

Tulqin Eshbekov
11.09.2011, 11:59
Одобнома дарсларида ўзидан катталарга салом бериш, йўл ёқасидаги қарияларни нариги бетга ўтишига кўмаклашиш, каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатишга ўргатилади. Ана шуларни жамланса, бизда ёшликдан болаларни оқибатлик бўлишга ўргатиб борилади.

Демак, оқибат пойдевори илмий асослар ила мустаҳкамланмоқда!

Tulqin Eshbekov
16.09.2011, 04:41
Оқибатсизликнинг оқибатини қаранг: кеча 82-автобусда кетаётиб, Юнусобод атрофида ғалати воқеанинг шоҳиди бўлдим. Давангирдек йигит бир мўйсафидга дўқ урди, бўлмағур сўзлар билан ҳақорат қилганча бекатда тушиб қолди. Отахон бир ҳолда ўтираверди. Безорини инсофга чақиришга улгуролмадик. Секин отахоннинг ёнига ўтириб ҳол сўрадим. У кишининг жавоби ғалати бўлди: "мен ҳам отамни худди шундай хафа қилгандим, қайтар дунё экан..." :(

Hero
17.09.2011, 08:27
Куни кеча бир иш билан сафарга бориб келдим. Кечқурин таксилар бўлмайди хар замон бир автобус қатнайди. Йўлга чиқдим қарасам автобус кутуб ўтирган екан. Бир бало қилиб етишиб олдим ва миндим. Кейин бир онахон билан бирга хамсухбат бўлиб кетдик унга кўп ёшларнинг характерлари кундан кунга ўзгариб кетяпти. Момуласи эътибор бермайди. Бизларнинг вақтида "Ота-оналар кўзларига қарашга кўрқайдик. Ўзимиздан катта одамларга салом берайдик. Жуда қўп қийинчиликлар кўрганмиз. Ўзимиз айтган ишни қилолмасдик. Бир мисол қилиб пахта даврини айтсам. Қорларнинг остида пахта тирардик. декабр ойлари хаво савуқ бўларди. Хозир эсимда йўқ лекин адашмасам 1965-1969 йиллар бир қаттиқ савуқ қиш келди бизлар талаба эдик. Кейин сентябр ойининг ўрталарида пахта бошланди. Сентябр октябр ноябр ва декабр ойларида пахта тердик. Шунақа савуқ эди кўраклар музлаб қолганди. Лекин барчамиз чидаб келгандик" Хозир мустақиллигимиз муносабати билан 2 ойга қолмай пахта териб олмоқдалар. Хозирги замонга ёшларга хамма эхтиёжларни қолдиришни иложи бор. Лекин биргина қамчилик ўзларини хурмат қилишни ўрганишни хохлашмайди. Кейин мен манзилимга етиб келдим. Онахон Тошкентга кетаётган еканлар эваралари кўриб келишга. Мен эса Самарқанд шахрида қолдим. Шу мавзудаги сухбатимиздан кейин ўзимга керакли хулоса олдим ўйлайман.

Tulqin Eshbekov
19.09.2011, 01:32
Олимлар баҳсида "яхши томонини кўриш" ҳам оқибатли инсоннинг фазилатларидан бири экани ҳақида ажойиб фикр эшитдим. ЎзМУ мураббийларидан бири Аҳмаджон Холмирзаев таниқли адабиётшунос Санжар Содиқнинг янги китоби ҳақида шундай илиқ фикрлар билдирди.

Shokir Dolimov
19.09.2011, 21:19
Куни кеча бир иш билан сафарга бориб келдим. Кечқурин таксилар бўлмайди хар замон бир автобус қатнайди. Йўлга чиқдим қарасам автобус кутуб ўтирган екан. Бир бало қилиб етишиб олдим ва миндим. Кейин бир онахон билан бирга хамсухбат бўлиб кетдик унга кўп ёшларнинг характерлари кундан кунга ўзгариб кетяпти. Момуласи эътибор бермайди. Бизларнинг вақтида "Ота-оналар кўзларига қарашга кўрқайдик. Ўзимиздан катта одамларга салом берайдик. Жуда қўп қийинчиликлар кўрганмиз. Ўзимиз айтган ишни қилолмасдик. Бир мисол қилиб пахта даврини айтсам. Қорларнинг остида пахта тирардик. декабр ойлари хаво савуқ бўларди. Хозир эсимда йўқ лекин адашмасам 1965-1969 йиллар бир қаттиқ савуқ қиш келди бизлар талаба эдик. Кейин сентябр ойининг ўрталарида пахта бошланди. Сентябр октябр ноябр ва декабр ойларида пахта тердик. Шунақа савуқ эди кўраклар музлаб қолганди. Лекин барчамиз чидаб келгандик" Хозир мустақиллигимиз муносабати билан 2 ойга қолмай пахта териб олмоқдалар. Хозирги замонга ёшларга хамма эхтиёжларни қолдиришни иложи бор. Лекин биргина қамчилик ўзларини хурмат қилишни ўрганишни хохлашмайди. Кейин мен манзилимга етиб келдим. Онахон Тошкентга кетаётган еканлар эваралари кўриб келишга. Мен эса Самарқанд шахрида қолдим. Шу мавзудаги сухбатимиздан кейин ўзимга керакли хулоса олдим ўйлайман.
Ҳурматли форумдош Hero, ўзбек тилидан хабарингиз борми? Ўзим ҳам айрим хабарларимни «гап»дан қайтиб йўллаганман, албатта. Лекин жа бунчалик эмас-да, шоир! «Форумда бошқа иштирокчининг имло хатоларини кўрсатган постлар қолдириш тўғрими?» мавзусида билдирган фикр-мулоҳазамга пушаймон едириб юборибсиз-ку!

Tulqin Eshbekov
19.09.2011, 21:55
Оқибат аталмиш неъматдан баҳраманд бўлмоқ учун одамнинг ўзи оқибатли бўлиши лозим. Ўзгаларга оқибат кўрсата олмаган одам ҳаётда оқибат кўриши маҳол.

OmoN
19.09.2011, 22:15
«Форумда бошқа иштирокчининг имло хатоларини кўрсатган постлар қолдириш тўғрими?» мавзусида билдирган фикр-мулоҳазамга пушаймон едириб юборибсиз-ку!Мен минусни имло хатолари учун эмас (чунки ўрганиб ҳам кетдим) гап тузишдаги (айримларини ҳатто гап ҳам деб бўлмайди) хатоликлар учун қўйганман.

Colorado
19.09.2011, 23:51
«Форумда бошқа иштирокчининг имло хатоларини кўрсатган постлар қолдириш тўғрими?» мавзусида билдирган фикр-мулоҳазамга пушаймон едириб юборибсиз-ку!Мен минусни имло хатолари учун эмас (чунки ўрганиб ҳам кетдим) гап тузишдаги (айримларини ҳатто гап ҳам деб бўлмайди) хатоликлар учун қўйганман.
Когда невозможно изменить ситуацию - нужно изменить отношение к ней.
:naughty:

OmoN
20.09.2011, 00:38
Когда невозможно изменить ситуацию - нужно изменить отношение к ней.Худди шундай қиляпман. Опечатка ёки шошилишда алмашиб қолган ҳарфларга эътибор бермайман. Сўзларни айтилишидай ёзилган ёки ғализ тузилган жумлаларни кўрсам қоним қайнаб кетади. Шунақа пайтда "-"ни босиб хумордан чиқмоқчиман :) Ҳар холда давлат тилида бунчалик хатоларга бой хабар ёзилишига қараб турмаслик керак.

Colorado
20.09.2011, 00:59
Сўзларни айтилишидай ёзилган ёки ғализ тузилган жумлаларни кўрсам қоним қайнаб кетади
рус тилида сиз хам худди шундай хатоларга йул куясиз (тушунаман, она тилингиз эмас) бир оз янги форумдошга скидка килайлик, ламерку хали, урганиб кетади.
мен узим хам хаикяпман ёзгани, программа кидиряпман-узбек клавиатура куйишга

OmoN
20.09.2011, 01:12
рус тилида сиз хам худди шундай хатоларга йул куясиз (тушунаман, она тилингиз эмас) бир оз янги форумдошга скидка килайлик,
Нима қипти? Бушменлар тилида бундан ҳам бадтар ёзаман. Хираганада ёзсам японлар харакири қиворишдан ҳам қайтмайди. Могиканлар тилида ёзганимни Чингачгук ўқиса гўрида сальто қилса керак.
ПС: Агар биронта она тили рус тили бўлган форумдош давлат тилида мен чет тилида рус тилида ёзганнинг ярмини ёзса ҳам хато қилдинг деб "-" қўймайман.
бир оз янги форумдошга скидка килайлик, ламерку хали, урганиб кетади.Форумдошнинг энди тили чиқаётгани йўқ. Форумда янги бўлгани билан давлат тилини анчадан бери билса керак. Агар давлат тилини энди ўрганаётган бўлганида ҳар бир постига + қўйиб чиқардим.
менам ёзишга куркиб колдим, программа кидиряпман-узбек клавиатураЎзбекча жумла тузиб берадиганидан топсангиз менгаям айтинг.

Colorado
20.09.2011, 13:53
Ўзбекча жумла тузиб берадиганидан топсангиз менгаям айтинг
Тушунарли. Топканимда кирарман. Нигорахонга + учун алохида рахмат.

JUS
20.09.2011, 14:09
Кейин бир онахон билан бирга хамсухбат бўлиб кетдик

Узр, онахон форумимизни кузатиб бормас эканларми мабодо? Балки қачондир аъзо бўлишларини айтгандирлар?! Агар ўринингизда мен бўлганимда, онахонга форумимизнинг "оқибат"и ҳусусида тўхталиб ўтайдим. ;)

Nigora Umarova
20.09.2011, 14:11
"Oqibat" haqidagi mavzuda bir-biringizga yuqoridagi kabi oqibatsizlik ko'rsatsangiz xabaringiz o'chiriladi va o'zingizga bisbatan chora ko'riladi.

OmoN
20.09.2011, 15:44
Тушунарли. Топканимда кирарман.Мдаа... Давлат тилида бехато (опечатка, пунктуация ва ў,қ,ғ,ҳ лардан ташқари) ёзиш учун программа керак бўлса қани оқибат...

Hero
21.09.2011, 08:39
"оқибат"и ҳусусида тўхталиб ўтайдим.


"shu esimda chiqibdida" telifonniz ayting bu safar sizdan so'rab ish qilaman:131::131::131:.

JUS
21.09.2011, 09:29
telifonniz

"Ураверсанг эти қотар, гапираверсанг бети қотар" деган нақлнинг моҳиятини энди ҳаётга тадбиқ қиляпман. ;)

Nigora Umarova
21.09.2011, 09:48
Hero, tushuntirish ishlari shaxsiy xabar orqali amalga o'shiriladi.

Tulqin Eshbekov
22.09.2011, 05:27
бунчалик хатоларга бой хабар ёзилишига қараб турмаслик керак.

Хатолар ҳақида топиб гапириш ҳам зийнатдир. ;) Унга жуда жиддий тус берилаверса... баъзилар уялганидан "ниқоб"га кириб кетиши мумкин. :) Бу ҳақда илгари ҳам фикрлашгандик чоғи...
Энди мавзуга қайтсак, ҳар куни камина она шаҳримдаги оқибатли инсонлар оқибатидан масрур бўлиб яшайман.
Битта-яримта беоқибат учраб қолса... дардимни форумдошлар билан ўртоқлашаман.
Айтинг-чи, сизнингча ҳаётда оқибатли инсонлар кўпми ё беоқибатлар?

Shokir Dolimov
22.09.2011, 06:51
Айтинг-чи, сизнингча ҳаётда оқибатли инсонлар кўпми ё беоқибатлар?
Мен масалага фақат оқ-қора тус берган тарзда ёндашмаган бўлар эдим, устоз. Айтмоқчиман-ки, киши бошқа бир кишига ўз оқибатсизлигини намоён этган бўлса, у, ушбу ёруғ дунёга оқибатсиз табиат-ла келиб, шу ҳолатда нариги дунёга ўтиб кетишини англатмайди. Эҳтимол у, учинчи бир кишига шундай бир оқибат кўрсатгандир-ки, таърифлашга сўз ожиз.

fayzullajohn
22.09.2011, 11:16
Oqibat so'zining boshqa ma'nosi haqida ham fikrlashish maqsadga muvofiq bo'ladi deb o'ylayman.

biror amal yoki harakatning oxirgi natijasi ham oqibat deyiladi. "biror amalning oqibatida shunday holat yuzaga keldi..." yoki "oqibatda,...bo'ldi" kabi iboralarni ko'p ishlatamiz.

shu jihatdan yondashadigan bo'lsak:

"Oqibat" deb ishlatadigan tushunchamizni tarbiya va ilmning amaliy namoyon bo'lishi deb bilaman. Masalan, ota-onalarimiz bizga salom berishni, kattalarga hurmatda, kichiklarga izzatda bo'lishni o'rgatishgan. Biz olgan tarbiyamizni amalga oshiramiz. shu narsa oqibat hisoblanadi. Hozirgi kunda aksar "katta"larimiz moddiy ehtiyojni qondirishga urg'u berib, ma'naviy kamolotni, ilmni ikkinchi darajaga tushirib qo'yganlar. Shu sababli ham tarbiyasiz-oqibatsizlar ko'payib ketmoqda!

Oqibatsizlikning kuchayib ketishiga yana bir omil: oramizda "Suyunchi" tragediyasidagi "Anzirat buvi" larning yo'qolib ketishi deb bilaman. butun mahallani, qishloqni "ushlab turish" tugul o'z oilasini eplay olmayotganlar qancha.

Tulqin Eshbekov
26.09.2011, 07:26
Устоз журналистлардан бири Раҳматилла Шералиев билан кеча ҳамсуҳбат бўлиб қолдим. "60 ёшни ҳар ким ҳар хил қарши оларкан,- деди у киши.- Шу ёшгача кимгадир беминнат яхшилик қила олибдими, шунга яраша насибасини оляптими, оқибат деганлари шу менимча. Қайси вилоятга хизматсафарга борсам, албатта собиқ курсдошларимни топишга ҳаракат қиламан ва албатта "шу ёшгача қандай муваффақиятларга эришдинг?" деб сўрайман. Ўзгаларнинг ютуқларидан қувониб яшаш ҳам оқибатли инсонга хос фазилат деб биламан!"
Олтмишвой отахонларнинг бу қуйма фикрлари ёшларга ибрат, деган фикрдаман.

мафтун
26.09.2011, 22:35
Халқимизнинг меҳмондўстлик фазилати ҳақида ҳар қанча гапирсак, оз. Оддий мисол: юртимизда меҳмонхонаси бўлмаган хонадон топилмаса керак. Бирор оилага меҳмон келса, энг янги кўрпача тўшалади, энг сара идишларда таомлар тортилади. Меҳмон келса эшикдан, ризқи келар тешикдан деган нақл ҳам қон-қонимизга сингиб кетган. Уч-тўрт йиллар нари хизмат сафари билан Қашқадарёга бордим. Ишларни тугатгач, кечки пайт курсдош дўстимни йўқладим. Уйига олиб бориб меҳмон қилди. Кейин меҳмонхонага борай деб изн сўрасам, отаси кўнмай: Бизни уятга қўйманг, болам, меҳмонхонада нима бор, шу ерда турасиз, деди. Кундузи иш билан юрамиз, кечки пайтга бориб курсдошимнинг қўшнилари, жўралари ҳақ бераман, деб талашади. Дўстимдан сўрадим: Нимага меҳмон қиламан эмас, ҳақ бераман, дейсизлар? -Чунки зиёфат қилиш бизга бурч, меҳмон бўлиш Сизнинг ҳаққингиз, шу боис меҳмоннинг ҳаққини бериш керак деган фикрдан келиб чиққан бу гап. Икки-уч кунда зерикиб, «ҳақ берди»ни тўхтатайлик, десам, курсдошим: Тўғри тушунинг, бормасангиз, булар мендан ранжийди, деди. Қаранг, қанақа одатларимиз бор. Қўшнисининг уйига келган меҳмонни сийлай олмаса, хафа бўладиган миллатмиз биз. Бундай фазилатни олийжаноблик дейсизми, тантиликми, фарқи йўқ, ростиси таърифлаш, тушунтириш осонмас. Мана шуни Ўзбекчилик десак ва бундан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Tulqin Eshbekov
27.09.2011, 08:26
Бундай фазилатни олийжаноблик дейсизми

Оқибат тушунчасининг олтин қирралари шу бўлса керак! :)

Tulqin Eshbekov
01.10.2011, 08:02
Шогирдларнинг оқибатини бугунги байрамда билдиришаётган қалб сўзларидан ҳам билсак бўлади. Бугунги шогирдлар - эртага устозлик мақомида юришларига тилакдошман. Илоҳим, байрам барчамизга муборак бўлсин!

Hero
10.10.2011, 09:18
Kecha Ziyodani "Oqibat" qo'shig'ini eshtim
Ona haqida,

Tulqin Eshbekov
11.10.2011, 07:39
"Oqibat" qo'shig'ini

Оқибатсизларни ҳадеб танқид қилавериш билан оқибатга эришиш мушкул. Оқибатнинг гўзал қирраларини кашф этавериш, тарғиб этавериш, керак бўлса, қўшиқ қилиб куйлаш мақсадга мувофиқдир!
Ақлли одамнинг қулоғи шунақа гўзал қўшиқлар эшитади! :)

Tulqin Eshbekov
13.10.2011, 07:06
Оқибатли инсонлиги билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган ажойиб олим, ЎзМУ профессори, академик Тўрабек Долимов домлани кеча сўнгги манзилига кузатдик... Устоздан оқибатнинг туганмас нурлари қолганини ҳис этдик...

Nigora Umarova
14.10.2011, 09:20
Оқибатли инсонлиги билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган ажойиб олим, ЎзМУ профессори, академик Тўрабек Долимов домлани кеча сўнгги манзилига кузатдик... Устоздан оқибатнинг туганмас нурлари қолганини ҳис этдик...

Охиратлари обод бўлсин.

Hero
17.10.2011, 08:14
Оқибатли инсонлиги билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган ажойиб олим, ЎзМУ профессори, академик Тўрабек Долимов домлани кеча сўнгги манзилига кузатдик... Устоздан оқибатнинг туганмас нурлари қолганини ҳис этдик...

Ohiratlari obod bo'lsin.Joylari Jannat bo'lsin.

Bahrom
17.10.2011, 17:52
Оқибатли инсонлиги билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган ажойиб олим, ЎзМУ профессори, академик Тўрабек Долимов домлани кеча сўнгги манзилига кузатдик... Устоздан оқибатнинг туганмас нурлари қолганини ҳис этдик...
Ohiratlari obod bo'lsin...aslida har bir insonni o'rni aziz, lekin olimlarni, ko'pchilikkni boshqarib, kuniga yaraydigan insonlarni yo'qotish...

Tulqin Eshbekov
18.10.2011, 07:02
ko'pchilikkni boshqarib, kuniga yaraydigan insonlarni yo'qotish...

Аслида ҳаммамиз қай бир маънода бир-биримизнинг коримизга ярашга ўрганишимиз лозим. Устозлардан олган сабоқларимдан бири шу.

Hero
20.10.2011, 09:00
Bu mavzuni olib tashlamang menga boshqalarning fikri juda qiziq iltimos har holda yana 4 kun tursin

Bekmirzo
20.10.2011, 16:13
Bu mavzu mani ko'p o'ylantirdi Iltimos fikringizni bildiring

...


bu mavzu okay.uz saytida olingan
Hero,
siz forumdoshlaringizning yuqoridagi tanqidiy va achchiq gaplaridan aslo xafa bo'lmang. Ular sizga bir tufta saytdan qayerdagi qalang'i-qasang'i tekstni ko'chirib kelganingizga shunchaki norozilik bildirishyapti, xolos...

Colorado
20.10.2011, 16:39
qalang'i-qasang'i
бу какойчасига, биринчи учратишим.

Bekmirzo
20.10.2011, 17:07
qalang'i-qasang'i
бу какойчасига, биринчи учратишим. O'zbekchasiga. :)
Har xil betayin, bo'lmag'ur odamlarga nisbatan ishlatiladi bu so'z. Men uni shunchaki anavi matnga nisbatan ishlatdim. :)

Colorado
20.10.2011, 17:51
O'zbekchasiga.
адабий тилдами, ёки шеваларга муносибми демоқчийдим.
Тулқин домлани постларини ўқиганимда энди бу жуфтликни эслайман :))

Shokir Dolimov
20.10.2011, 21:30
бу какойчасига, биринчи учратишим.
Қаланғи-қасанғивсякий сброд, шантрапа, шваль.
Сброд м собир. разг. қаланғи-қасанғилар; всякий ~ ҳар хил қаланғи-қасанғи одамлар.
Шваль ж собир. 1 увада, қақир-қуқур, майда-чуйда; 2 ярамас (қабиҳ, ифлос) одам; со всякой ~ю знается ҳар қандай ярамас кишилар билан ошначилик қилади.

Bahrom
21.10.2011, 10:10
O'zbekcha hayo iboga oqibat shu bo'ldimi?!
Moderatorlarda oqibat bormi, nima uchun olib tashlamadingizlar bemaza tekstni?!
Bitta butun boshli mavzu yopildi, ayollarga hurmatsizlik deb, bittasida ko'nglimizga og'ir botdi deyishdi qizlar, mana bu yerda bitta bemaza tekstni uyalmay qo'yilganiga qizlarimiz nega e'tiroz bildirishmaydi?
"17 yosh edim", "aytganini qilardim","yalnisam ham ***" ...uyat g'irt "p**** rasskaz" bu!
Qizlarimizdan e'tiroz kutgandik shu bemaza hikoyaga, oqibat bormi?

Nigora Umarova
21.10.2011, 11:34
Bu mavzuni olib tashlamang menga boshqalarning fikri juda qiziq iltimos har holda yana 4 kun tursin


O'zbekcha hayo iboga oqibat shu bo'ldimi?!
Moderatorlarda oqibat bormi, nima uchun olib tashlamadingizlar bemaza tekstni?!
Bitta butun boshli mavzu yopildi, ayollarga hurmatsizlik deb, bittasida ko'nglimizga og'ir botdi deyishdi qizlar, mana bu yerda bitta bemaza tekstni uyalmay qo'yilganiga qizlarimiz nega e'tiroz bildirishmaydi?
"17 yosh edim", "aytganini qilardim","yalnisam ham ***" ...uyat g'irt "p**** rasskaz" bu!
Qizlarimizdan e'tiroz kutgandik shu bemaza hikoyaga, oqibat bormi?

Kimgadir "oqibat" ko'rsatib, kimgadir "oqibatsizlik" qilganligimizni payqamabmiz, uzr.
3-4 kun o'tgach, xabar olib tashlandi.
Hayotda Hero keltirib o'tganlaridek "ahmoqona voqea"lar ham bo'lib turadi. Keyingi safar biror bir xabarni joylashtirayotganda milliy mentalitetimizga mos kelishi yoki kelmasligi haqida ham o'ylab xabarni joylashtirishni maslahat berardim. Aks holda, xabar olib tashlanadi va shunday xabar joylshtirgan forumchi "ban"ga ketadi.
Forumimiz qizlari kerakli o'rinda e'tiroz bildirishadi, kerakli o'rinda esa andisha ko'rsatishadi. Mavzudagi ushbu xabarga qizlarning aralashmaganligi munosib javob emasmi? Biroq "Andishaning otini qo'rqoqqa yo'yish" to'g'rimikan?
Odatda, aqlli, or-nomusli yigitlar ayollar oldida so'kinishmaydi va uyatli voqealar, gaplarni gapirishmaydi. Shunga ko'proq e'tibor berishingizni qizlarimiz va ayollarimiz nomidan iltimos qilgan bo'lardim.

Shomurodov Shohruh
21.10.2011, 15:12
Hayotda Hero keltirib o'tganlaridek "ahmoqona voqea"lar ham bo'lib turadi.
Гап бу вокеанинг булиш ёки булмаслигида эмас, балки канакадир бир "мусор"-ресурсдан келтирилишида.
Мавзуни умумий булимга чикариш керак эмасмикин...

Tulqin Eshbekov
22.10.2011, 22:08
канакадир бир "мусор"-ресурсдан келтирилишида.

Ўзгалар ишига ҳурмат билан қараш керак! Бирор ножўя гап ёритилган бўлса, ўша ресурсни бу қадар ерма урманг-да. :(

Tulqin Eshbekov
24.10.2011, 04:36
Кимгадир "оқибат" кўрсатиш учун "-" қўйдингизми, Масъуджон иним? :) Бирор жўяли фикрингиз бўлса, марҳамат, уни изоҳланг...

Masud Mahsudov
24.10.2011, 07:10
Кимгадир "оқибат" кўрсатиш учун "-" қўйдингизми, Масъуджон иним? :) Бирор жўяли фикрингиз бўлса, марҳамат, уни изоҳланг...

Баъзида сукут барча бериладиган жавоблардан ҳам яхши бўларкан...

Tulqin Eshbekov
25.10.2011, 01:35
Баъзида сукут барча бериладиган жавоблардан ҳам яхши бўларкан...

Умрбод шундай самарали йўлни тутишингизга тилакдошман!!! :)

Masud Mahsudov
25.10.2011, 21:03
Баъзида сукут барча бериладиган жавоблардан ҳам яхши бўларкан...

Умрбод шундай самарали йўлни тутишингизга тилакдошман!!! :)

:) Домла, агар сукут сақлашим билан сиз хурсанд бўладиган бўлсангиз, албатта сукутдаман... :)

Tulqin Eshbekov
26.10.2011, 08:25
албатта сукутдаман...

Жа-а унчалик бўлмасин, иним,
Аразлашни ёқтирмас жиним.
Зўр ижодкор инсонсиз, ахир,
Қаламингиз билмасин тиним!
Сукут сақлаш – битта фазилат,
Одоб ила сўзлаш зўр хислат!
Гоҳ беҳуда, ортиқча гапдан,
Югаримиз емаса бас лат... ;)

Алишер Ашуров
26.10.2011, 10:06
Югаримиз
Юрак-бағирларимиз куйиб кетдику буни кўриб :)

Tulqin Eshbekov
28.10.2011, 05:44
куйиб кетдику

Куюб-ёниб яшаш ҳам бир бахт,
Ёнмас юрак ким бўлса бадбахт...
Эрта тонгдан ашъор битмоққа,
Қалбимизда пайдо бўлар аҳд! :)

Tulqin Eshbekov
30.10.2011, 05:42
Оқибатли одамлар орасида яшаш ҳам бир бахт!
Бахт ҳам кенг қиррали тушунча. Битта бахтим - кўп одамлардан кўраётган оқибатимдир. Оқибатли инсонлар омон бўлсин! :)
Айни кунларда севимли адибимиз Нортўхта Қилич "Карвон" газетаси орқали ўнлаб қаламкашларга оқибат кўрсатаётганини эътироф этмоқчиман.

мафтун
31.10.2011, 22:18
Айни кунларда севимли адибимиз Нортўхта Қилич "Карвон" газетаси орқали ўнлаб қаламкашларга оқибат кўрсатаётганини

Кайдай килиб? Билсак булармиди...

Tulqin Eshbekov
01.11.2011, 03:48
Буни билиш учун аввало ўша газетанинг бир нечта сонларини ўқиб чиқинг. Ранг-баранг мавзулар, янги муаллифларнинг чиқишларига кенг ўрин берилаётгани дарҳол эътиборингизни тортади. Баъзи куюнчак зиёлиларнинг долзарб мавзудаги мақолалари кенг ёритилаётгани бош муҳаррирнинг қай даражада бўлса-да оқибатли эканлигини кўрсатади. (Бундай ноёб фазилат ҳамма муҳаррирларда бирдек етишмаслигини яхши биласиз).

Masud Mahsudov
01.11.2011, 08:34
Буни билиш учун аввало ўша газетанинг бир нечта сонларини ўқиб чиқинг. Ранг-баранг мавзулар, янги муаллифларнинг чиқишларига кенг ўрин берилаётгани дарҳол эътиборингизни тортади. Баъзи куюнчак зиёлиларнинг долзарб мавзудаги мақолалари кенг ёритилаётгани бош муҳаррирнинг қай даражада бўлса-да оқибатли эканлигини кўрсатади. (Бундай ноёб фазилат ҳамма муҳаррирларда бирдек етишмаслигини яхши биласиз).

Кўп нарсани гаровга қўйиб айтишим мумкинки, ўша газетада Сиздек оқибатли инсоннинг ҳам мақолалари мунтазам ўрин олади...

Tulqin Eshbekov
05.11.2011, 01:58
мунтазам ўрин олади...

Мунтазам ёза олсак, ҳамма газетанинг (аниқроғи таҳририятнинг) эшиги очиқ! Афсуски, ўзимиз дангасалик қилиб, айбни "вақт етишмаслигига" тўнкаймиз... :)

мафтун
05.11.2011, 22:21
Буни билиш учун аввало ўша газетанинг бир нечта сонларини ўқиб чиқинг.
Рекламани-ям тешвораркансиз, домла.
Балки имконим йукдир. Шу томонини хам мушохада килмайсиз-а...
айтмасангиз, айтманг...
аммо мухаккак окибатсизликнинг бир кирраси.
Яна яхшиликни яшириш (уша Сиз окибат деб назарда тутганингиз иш чинданам хайрли иш булса-да агар) янглишмасам, яхшимас!!! Ё ёлгонми???

Tulqin Eshbekov
09.11.2011, 03:19
Балки имконим йукдир.

Излаган - имкон топар, деган мақолни яхши биласиз-ку! :)

окибатсизликнинг бир кирраси.

Оқибатнинг турфа қирраларини кашф этиш, англаш учун курашмаяпмизми? ;)

мафтун
10.11.2011, 23:15
Иқтибос:
мафтун дан хабар
Балки имконим йукдир.
Излаган - имкон топар, деган мақолни яхши биласиз-ку!

Иқтибос:
мафтун дан хабар
окибатсизликнинг бир кирраси.
Оқибатнинг турфа қирраларини кашф этиш, англаш учун курашмаяпмизми?
Енгилдим устоз. Уша газетчилар курсатган окибатни билмай армонда колсам, колганим булсин.

Tulqin Eshbekov
13.11.2011, 05:18
армонда колсам

Кўрганлар дармонда, кўрмаганлар армонда, деган халқона гапни эшитгансиз. Келинг, армонда қолмасдан сермазмун газеталаримизни мазза қилиб кузатиб боринг. Кейин армонсиз яшайсиз! :)

Tulqin Eshbekov
14.11.2011, 05:39
Ўқимаган одам ҳаётда кўп нарсаларни бой бериб қўйиши шубҳасиз. Ишонмасангиз, ҳамма газеталаримизни бирор йил муттасил (эътибор билан, мақолалар мағзини чақиб!) ўқиб боринг. Кейин фикримга "-" қўйганингиз учун хижолат тортасиз... ;)

мафтун
14.11.2011, 07:16
Ишонмасангиз, ҳамма газеталаримизни бирор йил муттасил (эътибор билан, мақолалар мағзини чақиб!) ўқиб боринг.
Мен сизга параллел равишда бир таклиф айтмокчиман. FM-03,6 "Олтин замин" радиосини тинглаб боринг... жуда катта маънавий озука оласиз.

Р.S:Дарвоке, бунинг учун водийга кучиб келишингиз керак.

myu
14.11.2011, 10:58
FM-03,6 "Олтин замин" радиосини тинглаб боринг...
аникроги 103,6 МГц FM тулкини булса керак. )

Tulqin Eshbekov
16.11.2011, 05:51
Ишонмасангиз, ҳамма газеталаримизни бирор йил муттасил (эътибор билан, мақолалар мағзини чақиб!) ўқиб боринг.
Мен сизга параллел равишда бир таклиф айтмокчиман. FM-03,6 "Олтин замин" радиосини тинглаб боринг... жуда катта маънавий озука оласиз.

Р.S:Дарвоке, бунинг учун водийга кучиб келишингиз керак.

"Олтин замин"ни кўп бора мароқ билан тинглаганман! Эътиборга молик мавзулар, соғиниб юрган қўшиқларимиздан роҳатланганман. Бунинг учун эшиттириш ижодкорларига ташаккур айтаман. :)
Ҳар гал олтин Водийга йўлим тушганида ҳақиқий ўзбекона лутфлардан бошим осмонга етади! Меҳмондўстликни Водийликлардан ўрганиш керак, деган фикрдаман!!:buba:
Барибир, газеталарни доимо ўқиб борсангиз ютқазмаслигингизни эслатиб қўймоқчиман.:buba:

мафтун
16.11.2011, 19:55
Барибир, газеталарни доимо ўқиб борсангиз ютқазмаслигингизни эслатиб қўймоқчиман.
Ҳамма гапинг тўғри, Афлотун...
Муҳаммад Юсуфдан..
Аммо ўша газетчилар нима оқибат кўрсатганини ёзганингизда аниқ ўқирдим...
Тушунаётган бўлсангиз керак, "Оқибат" номли мавзуда фикрлашяпмиз. Сизнинг гапингиз айрим содда чолларнинг:
-Болам, яхши бўл, яхши бўлсанг, яхши бўлади, яхшими?- деган иборасини ёдга солмоқда. Лекин қандай бўлса яхши бўлиши очиқ қолаверади. Ваҳоланги ёшлар ҳам яхши бўлса, яхшилигини яхши билади.
Яна бир бор таъкидлайман, бу ерда реклама эмас, фикр керак, оқибат ҳақидаги мулоҳазалар....

Tulqin Eshbekov
23.11.2011, 02:02
оқибат ҳақидаги мулоҳазалар....

Баъзи дўстларим, ҳатто собиқ талабаларим бош муҳаррирлик мартабасига эришгач, феъли-атфори ўзгариб, одамни танимай, менсимай қолади... Бу - оқибатсизликнинг аламли кўринишлари, деб биламан.
Нортўхта Қилич сингари катта ҳаёт тажрибасига эга устозлар бу борада (қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар!) муомала маданиятини, инсоний муносабатларини ўзгартирмайди! Шунинг ўзи бу инсоннинг оқибатли эканлигини кўрсатади!
Бировлар ўта тор ва бачкана фикр юритганидек, фақатгина "мақоламизни чиқаргани" учун ҳечам баҳо бермаймиз... ;) Яхши мақолага ҳамма таҳририятларда йўл очиқ!

Tulqin Eshbekov
25.11.2011, 06:18
Мен оқибатнинг олтин қирраларини мана шу форумимизда ҳам кўриб, ҳис этиб юрибман! :)

мафтун
25.11.2011, 16:02
Мен оқибатнинг олтин қирраларини мана шу форумимизда ҳам кўриб, ҳис этиб юрибман!

Хурматли Тўлқин ака!
Сиздан битта илтимос, оқибатнинг "олтин қирралари"ни форумнинг қаерида кўрдингиз, айтворинг, мумкин бўлса, биз ҳам кўрайлик. Яъни очиқроқ билдиринг фикрингизни. Битта мен тушунолмаётган бўлсам, у ҳолда айтинг, бошқалардан сўраб, билиб олардим.
Зинхор ба зинхор бу форумда оқибат йўқ демоқчимасман, албатта

Muhayyo Turdialiyeva
25.11.2011, 17:06
Mavzu- avval ochilishidagi maqsadini muallif ham eslolmaydigan darajaga kelgan. Bechora "oqibat"-mavzuda predmetga aylanib qolganday, yana bilmadim...

Tulqin Eshbekov
26.11.2011, 06:32
форумда оқибат йўқ демоқчимасман, албатта

Мана шу фикрингизнинг ўзи форумдаги оқибатдан нишона! :)
Бир-бирини танимаган, билмаган бир гуруҳ қаламкашлар, турли касб эгалари дўстона муносабатга киришишимизнинг ўзи оқибатнинг олтинга тенг йўлларини очмоқда, деб ўйлайман. Бўтта баъзи оқибатсизликлар ҳам йўқ эмас, яъни, ниқобга ўралиб, одамнинг жиғига тегиш... Эътибор берган бўлсангиз, таъна-дашномларимиздан сўнг улар орасида баъзи ориятлилари шартта очиқ юз билан майдонга тушдилар ва дўстона мулоқотни давом эттиришмоқда!
Оқибат - одамнинг очиқ юзидан бошланади, дейиш ҳам ўринли экан! Сиз ҳам ана шундай ориятли инсонлар сафига қўшилиб, оқибат кўрсатасиз, деган умиддаман! ;)

muallif ham eslolmaydigan darajaga kelgan

Сиз ўйлаганчалик муаллифнинг эси "кирди-чиқди" бўлиб қолгани йўқ, оппоқ қизим! Муаллиф оқибат ҳақида сўз бошлаган бўлса, унинг турфа қирралари ҳақида тафаккур юритиб, одобли қизларга хос мушоҳада юритсангиз яхши бўлармиди...
Оқибатли қиз бўлишингизга тилакдошман! ;)

Muhayyo Turdialiyeva
26.11.2011, 07:20
Oqibatning faqat siz bilgan qirralari borki, menday ojizalar bilolmay odobsiz bb yuribdi. Oqibatli qiz bulishim bu sizning postingizga javob yozmaslikka kirsa yozmaganim bulsin. Bundan tashqari meni odobimu, oqibatliligimni belgilash sizga qolmagan.
Muallif mavzu ochar ekan, mavzuga nisbatan yaxshi-yomon turli fikrlarni to'g'ri qabul qilishi kerak. Mavzuni boshidan oxirigacha shu birgina "oqibatning oltin qirralari"ni nechi marta qaytargansiz, ammo misol, dalil-isbotlar, faktlar sanasi bilan umuman uchramaydi. Mavzu nomiga sahifadan uchib ketmaslik un shunchaki post yozib quyasiz xolos...

мафтун
26.11.2011, 10:11
Муҳтарам Эшбеков Тўлқин ака! Марҳамат қилиб, бир оқибат кўрсатиб айтинг-чи, Сиз қатнашган бирор мавзу борми, жанжалсиз, дилхираликсиз тугайдиган?
Бошқа мавзуларда ҳам форумдагиларни ҳатто насабсизликда айблаганингизда шокка тушгандим!
Умуман, зиёли киши учун форумнинг ўзига хос жиҳатларига Робинзон Крузодаги жумавойлар каби қараш ярашадими? Бечора шогирдларингиз нима деб ўйлайди бундай нодир фикрларингизга? Ахир э-почталарнинг аксариятида ҳам никлардан фойдаланилади, наҳотки шунақа постларингиз билан уларни ҳам ўзгартириб юбораман, деб ўйласангиз?! Умуман, Сиз шаклланган ХХ асрда бундай нарсалар бўлмаганини тушунамиз, аммо замон сенга боқмаса, сен замонга боқ, деган ота-боболаримизнинг фикрлари жаа бизникичалик саёзмасдир. Ҳеч бўлмаса шунга амал қилишга ҳаракат қилиб кўринг!
Нима кераги бор бошқаларнинг жиғига тегиб, вақтини олиб?!

bekww
26.11.2011, 18:43
бу усулубда болаларга оқибатни ўргатиш...

Бўлмаса, мана Сизга оқибат тўғрисида бир мисол. Бундан 2-3 йил илгариги воқеа. Хизмат сафарида йиллар давомида юраверибман, иссиқ сув, иситиш учун қарзларим 600 минг сўмдан ошиб кетибди, синглим: "ака, пластик карточкамдан тўлаб юборинг" деб қолди, "хўп" дедим, яна ҳар эҳтимолга қарши 600 минг нақд сўмни олганман, карточка орқали уни тўлаб, энди судга бориб квитанцияларни кўрсатаман деб турувдим, туфлимни пошнаси синиб қолса бўладими, Юнусободдаги кийим-кечак бозорига йўл олдим. Бир йигит бўларди, доимо ундан оёқ-кийим сотиб олардим. Аксига олиб, эсимга ярим йил олдин олган туфлини қимматроқ олганим эсимга тушиб, роса савдолашиб янги оёқ-кийим сотиб олдим, бунда 600 минг сўмим(қора пакет)ни туфлиларни устига қўйган эканман. Ҳуллас, бозордан янги туфли кийиб, эскисини қора пакетга солволиб чиқаверибман, ҳаёлим судда... Қўлимда бир нарса бор эди, деб ўйлайман, мана қора пакет... 10-15 минутдан кейин (бозордан дарров чиқиб кетмаган эканман) орқадан кимнингдир овози эшиталади, ўгирилиб қарайман, телефон дам-бадам жиринглайди(суддагилар, қачон келасиз деб), ўша йигит югуриб келиб пулли пакетимни қўлимга тутқизиб, "ака, молларим қолиб кетди" деб орқасига югуриб кетди. Ота-онасига раҳмат шу укамизни, мана Сизга тарбият ва оқибат. Бермаса ҳам бўлардику, мен эсимга келиб унинг олдига қайтиб борганимча у пулларни "юмалоқ ёстиқ ", "туя қўрдингми, йўқ" қилолмасмиди?...

мафтун
26.11.2011, 19:27
Истиқлол йилларида мамлакатимиз дунёларга бўйлади. Бошқа юрт халқлари юртимизга келди, ўз навбатида биз ҳам дунё кезиб, дунёдаги барча миллатлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдик. Бу халқимизга хос қадриятларнинг одамийлик деб аталмиш меъзонга не чоғли уйғун эканини кўрсатиб берди. Айниқса, Миллий давлатчилигимизнинг энг кичик бўғини маҳалла институти нақадар ноёб ва фойдали эканини бугун ҳамма эътироф этмоқда. Маҳалла нафақат ўзини ўзи бошқариш муассасаси, балки миллий урф-одатларимизнинг бешиги ҳам саналади. Бир болага етти қўшни ота-она, деган нақл бежиз пайдо бўлмаган. Оилада фарзанд тарбиясининг пойдевори қўйилса-да, айнан маҳаллада сайқал топади. Шу жумладан катталарга хурмат кўрсатиш, кичикларни эъзозлаш каби анъаналар ҳам маҳаллада шаклланади, шу ерда камол топади. Кўча бошида катталар кўринса, ёшлар дарров ўйинидан тўхтаб, салом беради, уларни ўтказиб юборгач, ўйинни давом эттирадилар. Бирор нима кўтариб келишаётган бўлса, қўлларидан олишга ошиқилади. Йўриқ-йўсинда, тўй-маъракаларда ҳам уй тўри, шубҳасиз, катталарники. Бундай ёзилмаган қоидалар қон-қонимизга сингиб кетган. Бирор сабаб туфайли катталардан тепага чиқиб олсангиз, рости, ноқулайликдан ўтирганча бўлмайсиз. Бу бизга берилган тарбия натижасидир.
Ишдан қайтаётганимда учинчи қаватда турадиган қўшнимиз қўлида челак билан пастга тушаётган экан. Ҳадича ая ёлғиз яшайди. Фарзандлари турмаган дейишади. Ёши саксонларга яқинлашиб қолганига қарамай, рўзғор ишларини ўзи қилади. Бошқаларга юк бўлгиси келмаса керак-да. Қўлларидан челакни олиб сув олиб келиш учун пастга йўналдим. Кўп қаватли уйимиз ҳовлисида ўйнаётган қўшни бола ёнимга югуриб келди-да: «менга беринг, амаки», деб қўярда-қўймай қўлимдан олиб, ариқ томонга кетди. Уйга кириб кетсам, бўлаверарди. Аммо кўнглим бўлмади. Чунки қўшнимни ўғлини аядим. Сув тўла челакни учинчи қаватга олиб чиқишга қийналмасин, дедим.

("дилдаги қуёш" эшиттиришидан.) (с)

Nigora Umarova
27.11.2011, 15:58
"Oqibat"ga oid mavzuda oqibatsizlarcha qoldirilgan xabarlar o'chirildi.
Ogohlantirish: O'chirilgan xabarlarga oid bahs-munozarani yana davom ettirgan ishtirokchiga qat'iy chora ko'riladi!!!

Tulqin Eshbekov
28.11.2011, 01:24
Энг мушкул иш - одам бўлишдир, деган экан донишмандлар бири. Оқибатли бўлиш ва унга эришиш ҳам шундоқ мушкул эканлигини англадингизми, азиз форумдош? :)

Tulqin Eshbekov
03.01.2012, 01:21
Ўз фарзандини хатарли йўлга бошлаётган бир она унга қанчалик оқибатсизлик қилаётганини билармикин...

Hero
05.01.2012, 09:33
Ўз фарзандини хатарли йўлга бошлаётган бир она унга қанчалик оқибатсизлик қилаётганини билармикин...

Shu mavzuni ochiqroq aytib bering

DURIAN
05.01.2012, 22:11
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение Ўз фарзандини хатарли йўлга бошлаётган бир она унга қанчалик оқибатсизлик қилаётганини билармикин... Shu mavzuni ochiqroq aytib bering __________________ Olam.uz Bir lo'li hotin o'z qiziga "Bor anu ko'chaga chiqib tilamchilik qilgin" deyayotgan paytda, To'lqin domla yonidan o'tib ketayotib "Ўз фарзандини хатарли йўлга бошлаётган бир она унга қанчалик оқибатсизлик қилаётганини билармикин..." deb o'y qiganla.:)

Hero
06.01.2012, 08:46
Bir lo'li hotin o'z qiziga "Bor anu ko'chaga chiqib tilamchilik qilgin" deyayotgan paytda, To'lqin domla yonidan o'tib ketayotib "Ўз фарзандини хатарли йўлга бошлаётган бир она унга қанчалик оқибатсизлик қилаётганини билармикин..." deb o'y qiganla.:)

Fikriz yahshi lekin haqiqatdan ozgina yiroq

DURIAN
06.01.2012, 11:01
Fikriz yahshi lekin haqiqatdan ozgina yiroqHa endi kallaga keganide. O'zizda bomi qanaqadur variant? Domla kegunlaricha balki asl sababini topvolarmiza bir amallab.:)

Hero
07.01.2012, 08:36
Fikriz yahshi lekin haqiqatdan ozgina yiroqHa endi kallaga keganide. O'zizda bomi qanaqadur variant? Domla kegunlaricha balki asl sababini topvolarmiza bir amallab.:)

Hozircha domlo kutamiz

Tulqin Eshbekov
08.01.2012, 04:34
Shu mavzuni ochiqroq aytib bering

Ўша қизни ҳам, қилиқларини ҳам ошкор қилмай қўя қолай. Фақат, хавотирга тушганим шу бўлдики, унинг тарбияси (аниқроғи, тарбиясизлиги!) ҳақида қайғуриб, ота-онасини суҳбатга таклиф этдим. Онаси келди-ю... биринчи айтган гапи шу бўлди:
"Нега сиз таклиф этдингиз? Каттароқ лавозимдагилар йўқми?"
Мен унга, бу нозик масалани ўзгалар билмай қўя қолсин, деган мақсадда таклиф этганимни айтдим.
Қизининг қилиқлари учун узр сўраш ва унинг тарбияси учун қайғурганимизга раҳмат айтиш ўрнига... "Ўзим шундоқ тарбиялаганман, уни сиз ўзгартира олмайсиз! Ёшлигимда ман ҳам шундоқ бўлганман!" деса бўладими?!
Бу - том маънода ўз фарзандининг келажагига болта уриш билан баробардир!
Мен ўша қизга қарата "тенгдошларингга оқибатсизлик қилма!" деган маънода гапирган эдим...
Қизидан эмас, онасидан ранжидим. Унда на оқибат, на меҳр бор. Ҳатто, ўз фарзандига муносабати ҳам сохталиги заҳарханда башарасидан аён кўриниб турибди...
Ҳар кимки ҳаётдан олмаса таълим, унга ўргатолмас бирор муаллим!

DURIAN
08.01.2012, 11:05
Мен ўша қизга қарата "тенгдошларингга оқибатсизлик қилма!" деган маънода гапирган эдим... Uzr domla. Tengdoshlariga oqibatsizlik qilishlik deganda nima nazarda tutilgan? Qizni mayli ism familiyasini aytish bizlarga shartmas, lekin o'sha oqibatsizlik harakatini, bir misol bilan aytmasangiz bo'lmaydi. Chunki har kim oqibatni har hil talqin qilishi mumkin.

Tulqin Eshbekov
08.01.2012, 17:42
oqibatsizlik harakatini

Тўғри йўл турганда баъзи тенгқурларини хатарли йўлга бошлаган...
Афсуски, баъзи соддадил ёшлар унга эргашмоқчи эди.

Hero
09.01.2012, 09:04
Ўша қизни ҳам, қилиқларини ҳам ошкор қилмай қўя қолай. Фақат, хавотирга тушганим шу бўлдики, унинг тарбияси (аниқроғи, тарбиясизлиги!) ҳақида қайғуриб, ота-онасини суҳбатга таклиф этдим. Онаси келди-ю... биринчи айтган гапи шу бўлди:
"Нега сиз таклиф этдингиз? Каттароқ лавозимдагилар йўқми?"
Мен унга, бу нозик масалани ўзгалар билмай қўя қолсин, деган мақсадда таклиф этганимни айтдим.
Қизининг қилиқлари учун узр сўраш ва унинг тарбияси учун қайғурганимизга раҳмат айтиш ўрнига... "Ўзим шундоқ тарбиялаганман, уни сиз ўзгартира олмайсиз! Ёшлигимда ман ҳам шундоқ бўлганман!" деса бўладими?!
Бу - том маънода ўз фарзандининг келажагига болта уриш билан баробардир!
Мен ўша қизга қарата "тенгдошларингга оқибатсизлик қилма!" деган маънода гапирган эдим...
Қизидан эмас, онасидан ранжидим. Унда на оқибат, на меҳр бор. Ҳатто, ўз фарзандига муносабати ҳам сохталиги заҳарханда башарасидан аён кўриниб турибди...
Ҳар кимки ҳаётдан олмаса таълим, унга ўргатолмас бирор муаллим!


Qush uydagi ............ maqol shularga taluqli ekanda.

Tulqin Eshbekov
10.01.2012, 01:51
Qush uydagi

Қуш инида кўрганини қилади, деган мақол замирида олам-олам маъно мужассам. Шунинг учун ота-оналик бахтига мушарраф бўлганлар фарзандларига аввало одоб-ахлоқ бобида ўрнак кўрсатишлари лозим!

Hero
10.01.2012, 09:21
Qush uydagi

Қуш инида кўрганини қилади, деган мақол замирида олам-олам маъно мужассам. Шунинг учун ота-оналик бахтига мушарраф бўлганлар фарзандларига аввало одоб-ахлоқ бобида ўрнак кўрсатишлари лозим!

Bu yoshlarimiz katta o'rnak bo'ladi degan umiddaman

Tulqin Eshbekov
11.01.2012, 07:19
Bu yoshlarimiz katta o'rnak bo'ladi degan umiddaman

Ёшлигимизда ҳамма ота-оналар ақлли, фаросатли, дунёқараши кенг, маънан етук бўлади, деган фикрда яшардик. Ёшимиз улғайиб, ҳаёт тажрибаларини кўраётиб билдикки, ёшлар тарбиясидан аввал айрим ота-оналар тарбияси ҳақида ҳам кўпроқ ўйлашимиз керак экан...

Hero
11.01.2012, 08:02
Ёшлигимизда ҳамма ота-оналар ақлли, фаросатли, дунёқараши кенг, маънан етук бўлади, деган фикрда яшардик. Ёшимиз улғайиб, ҳаёт тажрибаларини кўраётиб билдикки, ёшлар тарбиясидан аввал айрим ота-оналар тарбияси ҳақида ҳам кўпроқ ўйлашимиз керак экан...


bu faqat pedagoglarning ishi emasku to'g'rimi

Tulqin Eshbekov
11.01.2012, 09:08
to'g'rimi

Барча оқилу доно инсонлар, зиёлиларнинг бурчидир!

Hero
11.01.2012, 09:12
Барча оқилу доно инсонлар, зиёлиларнинг бурчидир!

Men ham shu fikrda edim

Tulqin Eshbekov
13.01.2012, 06:17
Men ham shu fikrda edim

Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур, деганларидек, эзгулик йўлида ҳамфикр бўлган зиёлилар кўпайиб, ана шундай ягона мақсад йўлида олға интилсак, самараси шунга яраша бўлади!

Hero
13.01.2012, 08:29
Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур, деганларидек, эзгулик йўлида ҳамфикр бўлган зиёлилар кўпайиб, ана шундай ягона мақсад йўлида олға интилсак, самараси шунга яраша бўлади!

Мен бир инсонни танийман.Ёшлигидан қийинчилик кўриб катта бўлган. Хозирда шунақа катта инсон бўлган. Бизнинг вилоятда унинг хурмати жуда катта. Хар инсонга қўлидан келган ёрдамини аямайди.

Tulqin Eshbekov
14.01.2012, 07:17
Хар инсонга қўлидан келган ёрдамини аямайди.

Бу ҳам оқибатнинг бир қирраси!
Энг катта фожеа - ҳеч икмнинг корига ярамай, қўлидан келган яхшилигини дариғ тутиб яшаш...

Hero
14.01.2012, 08:55
Бу ҳам оқибатнинг бир қирраси!
Энг катта фожеа - ҳеч икмнинг корига ярамай, қўлидан келган яхшилигини дариғ тутиб яшаш...

Шу битта инсон бошқа инсонларга ўрнак бўлиши учун камлик қилмайдими,
Масалан мен хам шу инсон каби қўлимдан келган ёрдам аямайман.

Tulqin Eshbekov
15.01.2012, 06:53
Шу битта инсон бошқа инсонларга ўрнак бўлиши учун камлик қилмайдими,

Қовун қовунни кўриб ранг олади, деганларидек, кимдир ўрнак кўрсатади, бошқалар ундан ибрат олади! Қаламкашнинг энг муҳим вазифалари - ана шу ибратомуз инсонларни тарғиб-ташвиқ, салбий ҳолатларни эса танқид қилишдир.

қўлимдан келган ёрдам аямайман.

Ўнг қўлингиз қилганини чап қўлингиз билмасин!.. :)

Hero
16.01.2012, 08:30
Қовун қовунни кўриб ранг олади, деганларидек, кимдир ўрнак кўрсатади, бошқалар ундан ибрат олади! Қаламкашнинг энг муҳим вазифалари - ана шу ибратомуз инсонларни тарғиб-ташвиқ, салбий ҳолатларни эса танқид қилишдир.
Ўнг қўлингиз қилганини чап қўлингиз билмасин!..

Bunga bitta sabab ham hasad va havas

Tulqin Eshbekov
18.01.2012, 06:34
hasad va havas

"Ҳасад" сарлавҳали мақоламни ўқиганмисиз? "Ўзбекистон овози" газетасида чиққан...

Tulqin Eshbekov
05.03.2012, 05:22
Устозлардан оқибатни ўргангач, шогирдларга авало садоқатли бўлишни ўргатган бир мураббийга тан бердим!!! :)

Tulqin Eshbekov
08.03.2012, 06:20
Оилага оқибатни азиз аёлларимиздан ўрганишимиз керак, деган эътирофимни байрам ҳазили деб қабул қилсангиз ҳам майли! :)
Бироқ, бу чин ҳақиқатдир!!!

Hero
09.03.2012, 08:40
Оилага оқибатни азиз аёлларимиздан ўрганишимиз керак, деган эътирофимни байрам ҳазили деб қабул қилсангиз ҳам майли!
Бироқ, бу чин ҳақиқатдир!!!

Albatta ayollarimiz bu hazil deb o'ylashadi

Tulqin Eshbekov
10.03.2012, 05:42
hazil deb o'ylashadi

Бу ҳам аёлларнинг яхшилик сари қўйган қадамларидир!

Tulqin Eshbekov
11.03.2012, 06:03
Оилада оқибат бўлмаса, бахтсизлик гирдобига тушиб қолади...

Hero
12.03.2012, 08:51
Оилада оқибат бўлмаса, бахтсизлик гирдобига тушиб қолади...
Оила хурмат иззат бўлмаганлиги оқибатидан қанчадан қанча оила бузилиб кетганини гувохи бўлганман.Бу ўртада эри-хотин жабр кўрмасада, ўртадаги норасида бола кўп жабр кўради.

Nigora Jumaeva
12.03.2012, 11:47
Оила фақат бахтдан иборат қаср эмас. Турмушнинг ўзига яраша аччиқ муштлари бор. Унинг зарбаларига чидаган, сабр қилганларгина ҳақиқий бахтга эришиши мумкин.

Gulchehra Ibragimova
12.03.2012, 20:32
..Турмушнинг ўзига яраша аччиқ муштлари бор. .

Ҳамма гап ана ўша "мушт"нинг зарбига чидаш ёки..чидай олмасликда-да..
("вот масала где" http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif )

Бу ҳақда Рим шоири Горацийнинг ушбу сўзларини келтиришни лозим деб топдим:

"Вазиятга бўйсунишгамас, бўйсундиришга уруниб кўр" ..

Ҳа, албатта инсон ҳаётда, умуман олганда оилада ҳам ҳар хил оғир ёки бундайроқ вазиятга тушиб қолади..гап унга мослашиб қолишда эмас, аксинча ўша "қолипдан" йўл топиб чиқиб кетишда..деб ўйлайман.

Аммо шундай йўллар ҳам бор-ки..чиқиш анча мушкул..Унга фақат Ж.Бруно айтганидек "Меҳнат билан енгиб чиқиш мумкин бўлмаган бирон-бир нарса йўқ"..анча тер тўкиб меҳнат қилиш ва..Яратган ато этган ақл билан ҳаракат қилмоқ керакдир..

Баходир кушаков
12.03.2012, 21:50
Ўнг қўлингиз қилганини чап қўлингиз билмасин!..

Яҳшилик қилмокчи бўлсанг биродар,
Беминнат ҳотамлик қилгин биродар.
Ўнг қўлинг берганни,чап қўл билмаса,
Жаннатни мукофот билгин биродар.

Баходир кушаков
12.03.2012, 22:15
Оила фақат бахтдан иборат қаср эмас. Турмушнинг ўзига яраша аччиқ муштлари бор. Унинг зарбаларига чидаган, сабр қилганларгина ҳақиқий бахтга эришиши мумкин.

Бир пайтлар,машҳур рус масҳарабози ва комик актери Юрий Никулин:-Счастье то,что ты идешь на работу с радостью и вечером возврашаешься домой с радостью-деганини эшитгандим.(Аслида бу фикр уники эмас.У ҳам кимнингдир фикрини келтирганди ўшанда. Нозим Ҳикмат айтганмидикин,ҳозир эсимда йўқ)Ўйлаб қарасак ҳозирги пайтда мана шу айтилган сўзлар, айнан оила бахтини назарда тутиб айтилгандек.Ишингни ёктирсанггина,ишга ҳурсанд борасан,оилангда файзу баракот,тинчлик,ҳотиржамлик бўлсагина ишдан уйингга ҳурсанд қайтасан.Афсуски бундай ҳаётга осонлик билан эришиб бўлмайди,Ўша юқорида айтилганидек,аччиқ муштлари,зарбалари бор. Барчамизга ҳаёт зарбаларини мардонавор қайтаришга, Ўзи сабру қаноат ва куч-қувват ато қилсин.

Hero
13.03.2012, 09:40
Оила фақат бахтдан иборат қаср эмас. Турмушнинг ўзига яраша аччиқ муштлари бор. Унинг зарбаларига чидаган, сабр қилганларгина ҳақиқий бахтга эришиши мумкин.

Ўзора хурмат иззат бўлган оилада "аччиқ муштларга" хожат қолмайди. Манимча

Gulchehra Ibragimova
13.03.2012, 09:56
Ўзора хурмат иззат бўлган оилада "аччиқ муштларга" хожат қолмайди. Манимча

Сиз аввал оила деган мустаҳкам қўрғонга етиб келинг, унинг остонасидан ўтиб олинг..кейин ўша "аччиқ зарбалар"дан бир-икки татиб кўрингhttp://uforum.uz/images/icons/icon12.gifhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif,

ана ундан сўнг гаплашамиз!..http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif ҳожат бўладими йўқмиhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif.. (истасангиз, истамасангизда еб кўришга тўғри келади..бу ҳаёт..унинг йўллари эса ҳар доим ҳам силлиқ эмас)..ҳаёт ҳар доим ҳам бахт ваъда қилавермайди..уни машаққатлар эвазига ўзиз топасиз..

Nigora Jumaeva
13.03.2012, 11:20
Ўзора хурмат иззат бўлган оилада "аччиқ муштларга" хожат қолмайди.

Ҳеч қачон ҳаёт бир текисда кечмайди. Баъзан севги муҳаббатга қурилган, ўзаро ҳурмат билан суғорилган оилалар ўртасида ҳам тушунмовчиликлар бўлиб туради. Усмон Азимнинг бир шеърида шунга ўхшаш гап бор эди, "Оилада иқтисодий қийинчилик бўлган пайтда муҳаббат деразадан чиқиб кетади" деб. Тўғри, шундай пайтларда эр-хотинни "қўш хўкиз " дейишади, аммо айнан шундай вақтларда турмушнинг аччиқ муштлари иккаласининг ҳам бошларини силаб ўтади. Эр-хотин ўртасидаги меҳр-оқибат ҳам шундай кунда билинади.

Gulchehra Ibragimova
13.03.2012, 11:31
...Ишингни ёктирсанггина,ишга ҳурсанд борасан,оилангда файзу баракот,тинчлик,ҳотиржамлик бўлсагина ишдан уйингга ҳурсанд қайтасан.

Корейсларда “Ҳамфикр бўлиш эр-хотинларни янада яқинлаштиради”, деган мақол бор. Шундай бир оилани биламан: Эр-хотин бир уйда бирга туришади аммо.. бирга “яшашмайди”. Фарзандлари бор. Иккаласи ҳам ўқимишли, лекин улар бир-бирлари билан уйда бир оғиз ҳам гаплашишмайди, бирга ўтиришмайди, турмуш ўртоғининг айтишича, (узр?!) ҳатто ётоқлари ҳам бўлак..Сиртдан қараганда-ОИЛА! ТАШҚАРИДАН ҚАРАГАН ОДАМ- ИЧКАРИДА ҲАЁТ ДАВОМ ЭТЯПТИ, деб ўйлайди..Сабаби кўнгилсизлик..совуқчилик.(Кўнгилсиздан кўзсиз ўғил туғибман, деган мақол ҳам бор). Эр келган жойга хотин келмайди ва хотин бўлса, эр...(Хулоса ўзингиздан) бу аёл ёки эркак БАХТ сўзини қандай шарҳларкин?

КУЗАТИБ ҚОЛМАСА УЙДА БИР КИМИНГ,
Кутиб олгувчинг ҳам бўлмайди аён.
Судралиб қайтасан уйингга томон
Вужудинг ғижимлаб борар кийиминг. (Ш.Қ).

Дарҳақиқат, уйда сенга бепарво бўлсалар, бор йўқлигинигни сезмасалар.. Келганингда келдингми, Кетсанг-кетяпсанми, демасалар..Кутиб олиб, кузатиб қўядиганинг, бир оғиз илиқ сўз айтувчингни бўлмаслиги..бу энди- ҳақиқий даҳшат!

Бахт ва бахтсизликка ҳаётда жуда мисоллар кўп. Асли бу мавзу бошқа бир мавзу "Аёллик бахти нимада" бўлимида ёритилаётганди ..

давомини ўқиш (http://uforum.uz/showthread.php?t=13838&page=5)

Hero
13.03.2012, 12:17
Сиз аввал оила деган мустаҳкам қўрғонга етиб келинг, унинг остонасидан ўтиб олинг..кейин ўша "аччиқ зарбалар"дан бир-икки татиб кўринг,

ана ундан сўнг гаплашамиз!.. ҳожат бўладими йўқми.. (истасангиз, истамасангизда еб кўришга тўғри келади..бу ҳаёт..унинг йўллари эса ҳар доим ҳам силлиқ эмас)..ҳаёт ҳар доим ҳам бахт ваъда қилавермайди..уни машаққатлар эвазига ўзиз топасиз..

Ман ўзимни оила назарга тутгандим.

Nigora Umarova
13.03.2012, 16:02
Kecha shoira Umida opa Abduazimova bilan poytaxtimizdagi Nuroniylar sihatgohiga qariyalarning holidan xabar olgani hamda ma'naviy-ma'rifiy uchrashuv o'tkazgani bordik.

http://img.uforum.uz/images/rwrveco907420.jpg

http://img.uforum.uz/images/cxbihmn1951343.jpg

http://img.uforum.uz/images/ichxkmn8675891.jpg

Ma'naviy-ma'rifiy uchrashuvda O'zbek Milliy akademik drama teatrining aktyori Xudoynazar Ahadov, xonanda Nursuluv To'rayevalar ta'sirchan monologlari, diltortar qo'shiqlari bilan tomoshabinlar qalbini rom etdilar.

http://img.uforum.uz/images/lxsqfop8643113.jpg

Oqibatda bemorlar ham dardlarini unutib raqsga tushishdi.

http://img.uforum.uz/images/mqovuxr9635365.jpg

Bemor qariyalarning raqs tushishlariga hamshiralar ham befarq qarab turmadilar. :)

http://img.uforum.uz/images/pyubesx5107878.jpg

Kecha so'ngida Umida opa o'zlarining she'rlaridan qariyalarga o'qib berib ularning dillarini xushnud qildilar.

Tulqin Eshbekov
14.03.2012, 05:37
истасангиз, истамасангизда еб кўришга тўғри келади..

Одам фақат асал емайди-ку, гоҳида қалампир, гоҳо туршак... деганларидек, ҳаммасининг ўзига яраша ГАШТИ бор! :)

Tulqin Eshbekov
14.03.2012, 05:40
Umida opa o'zlarining she'rlaridan

Оқибатнинг олтин қирраларини муҳтарама шоирамиз Умида Абдуазимовадан ўрганиш керак, дея баралла айтиш мумкин!

Tulqin Eshbekov
18.03.2012, 07:02
Бир-бирини яхши гаплар билан эслаб туриш ҳам оқибатнинг бир кўриниши-да. Баъзилар билан салом-алик қилгач, "тунов куни қулоғингиз қизимадими?" деб қўяди. Сўнг, ўша суҳбат тафсилотларини айтиб беради. Эшитиб, дилинг яйрадими, демак, бу - сенга нисбатан кимларнингдир оқибати... :)

Hero
19.03.2012, 08:29
Бир-бирини яхши гаплар билан эслаб туриш ҳам оқибатнинг бир кўриниши-да. Баъзилар билан салом-алик қилгач, "тунов куни қулоғингиз қизимадими?" деб қўяди. Сўнг, ўша суҳбат тафсилотларини айтиб беради. Эшитиб, дилинг яйрадими, демак, бу - сенга нисбатан кимларнингдир оқибати...

Бу орада ғийбат хам қўшилиб кетганини сезмай қолишлари мумкин.

Tulqin Eshbekov
21.03.2012, 06:49
Бу орада ғийбат хам қўшилиб

Қулоғида "антивируси" кучли одамлар ғийбат эшитилгани ҳамоно "удалит" қилиб ташлайверади!!! :)

Nigora Jumaeva
21.03.2012, 12:21
Қулоғида "антивируси" кучли одамлар ғийбат эшитилгани ҳамоно "удалит" қилиб ташлайверади!!!

Ғийбат ҳам оддий суҳбат тарзида бўлгани учун баъзан "антивирус" ҳам панд беради.

Баходир кушаков
21.03.2012, 22:31
Ғийбат ҳам оддий суҳбат тарзида бўлгани учун баъзан "антивирус" ҳам панд беради.
Ғийбатингни қилиб,сўнгра кулурлар,
Бу нусҳалар тили билан юрурлар,
Яна шундан беғам роҳат қилурлар,
Уқуви паст,субути йўқ малъунлар.

Кўролмасдан,ютуғингдан,ўлурлар,
Сездирмайин яқин дўстинг бўлурлар,
Ўзларининг пасткашлигин билурлар,
Уқуви паст,субути йўқ малъунлар.

Дастурҳонда тўридан жой олурлар,
"Паҳта қўйса,"пойгакда ҳам қолурлар,
Неъматлардан чўнтагига солурлар,
Уқуви паст,субути йўқ малъунлар.

Кимсан ўзинг?Доим ғайр қиласан.
Кимса йўқки сен назарга иласан.
Яҳшиларни душманим деб биласан.
Уқуви паст,субути йўқ малъунлар.

Жавоби бор ҳар нарсани,билинглар.
Тавба қилиб,изтиғфорлар қилинглар.
Гуноҳ ишдан доим ўзни тийинглар,
Уқуви паст,субути йўқ малъунлар.

Tulqin Eshbekov
22.03.2012, 07:14
Ғийбат ҳам оддий суҳбат тарзида бўлгани учун

Демак, янада ҳушёр бўлишимиз лозим экан! :)

Hero
22.03.2012, 09:12
Қулоғида "антивируси" кучли одамлар ғийбат эшитилгани ҳамоно "удалит" қилиб ташлайверади!!!

Juda yahshi fikr

Gulchehra Ibragimova
22.03.2012, 17:08
Шоир Иқбол Мирзонинг мазкур мавзуга оид бир шеърини ўқиб қолдим. Шуни сизларга ҳам илингим, сизларни ҳам ушбу "ғийбатчи"ларга қарата айтилган ашъордан бахраманд этгим келди:

Одамлар

Ичида ит хурган одамлар,
Айбим излаб юрган одамлар.
Сизга ёрдам бергим келади,
Мени ёмон кўрган одамлар.

Кимга ному нишоним ёқмас,
Ё Бағдодим, Қўқоним ёқмас,
Эрта олган унвоним ёқмас,
Мени ёмон кўрган одамлар.

Даврангизга кира олмайман,
Кирсам кўнглим ёра олмайман.
Сизга талант бера олмайман,
Мени ёмон кўрган одамлар.

Осай дейсиз, сиртмоғингиз йўқ,
Урай дейсиз, тўқмоғингиз йўқ,
Ўладиган аҳмоғингиз йўқ,
Мени ёмон кўрган одамлар.

Сизга ука, ака, жўраман,
Дуоингиз қилиб юраман.
Мен сизларни яхши кўраман...
Мени ёмон кўрган одамлар.

Мушук ётар – шер хаёлида,
Кийик тутиб ер хаёлида.
Мен юровдим шеър хаёлида
Мени ёмон кўрган одамлар.

Болангиз юрт учун яшасин,
Душманга ҳам жонин тўшасин,
Фарзандингиз менга ўхшасин,
Мени ёмон кўрган одамлар.

Баходир кушаков
22.03.2012, 18:14
Фарзандингиз менга ўхшасин,
Мени ёмон кўрган одамлар._
Жуда зўр шеър.

Shokir Dolimov
22.03.2012, 18:27
Ўладиган аҳмоғингиз йўқ,
Мени ёмон кўрган одамлар.
Жуда эмас ниҳоятда зўр шеър!

Баходир кушаков
22.03.2012, 18:37
Ўладиган аҳмоғингиз йўқ,
Мени ёмон кўрган одамлар.
Ҳарбийлигингизга борасиз Шокиржон.Гап-сўз йўқ ука.

Gulchehra Ibragimova
22.03.2012, 18:41
Ёмонлама

Жа яхшисан ўзинг ҳам,
Ёмонни ёмонлама.
Менга қара эй одам,
Замонни ёмонлама.

Порлаб турар илми ғайб,
Чорлаб турар илми ғайб,
Учолмасанг кимда айб?
Осмонни ёмонлама.

Муздирсан ё чўғдирсан,
Балки билган йўқдирсан.
Отанг отган ўқдирсан,
Камонни ёмонлама.

Ўз-ўзингдан битдингми,
Бирдан кўкка етдингми,
Бошоқ бўлиб кетдингми?
Сомонни ёмонлама.

Илик қоқиб еб бугун
Илигим тўқ деб бугун,
Чўнтаги йўқ деб бугун
Чопонни ёмонлама.

Эй одамзод зурёди,
Тасодифнинг бунёди.
Замон – худонинг оти,
Замонни ёмонлама!

Иқбол Мирзо

Tulqin Eshbekov
23.03.2012, 06:30
Замонни ёмонлама!

Замонаси билан фахрланиб яшаш маънан ютук инсонларга хос фазилатдир. Бу ўз замонасига оқибат кўрсатиш демак! :)

Баходир кушаков
24.03.2012, 01:24
Замонни ёмонлама!

Замонаси билан фахрланиб яшаш маънан ютук инсонларга хос фазилатдир. Бу ўз замонасига оқибат кўрсатиш демак! :)

Кўрмадим Парвардигорим бандаи мўминдин яҳшилиқ,
Сен бино этган бу жонлар,қилмас ёмондин яҳшилиқ.
Ёмонлик истар кўнгиллар,кун аро кенг саф тортадур,
Берма имкон Сен ёмонга,топсин имкондин яҳшилиқ.

Тингла оҳим эй улуғ Зот,мен қулингни бир нафас,
Бўлмасин иймони бутлар,ёмонликдин ҳору ҳас,
Сен Ўзинг қўлла уларни,дард чекмасин,бўлди бас,
Сенга қул бўлган кўнгиллар,олсин иймондин яҳшилиқ.

Заминни барпо этиб,бандангни шоҳ сайлаган Сен Ўзинг,
Китобинг бериб қўлга,иймондин огоҳ айлаган Сен Ўзинг,
Баҳодир бандангни ҳар дам,э воҳ,қўллаган Сен Ўзинг,
Замонни тинч айла ҳеч йўқ,кўрсин замондин яҳшилиқ.

Tulqin Eshbekov
24.03.2012, 06:32
Баҳодир бандангни ҳар дам,э воҳ,қўллаган Сен Ўзинг,
Замонни тинч айла ҳеч йўқ,кўрсин замондин яҳшилиқ.

Мана бу ҳақиқий Баҳодирона байтлар бўлибди! :)

Ватан ҳам оқибатли инсонлар билан ободдир!!

abdurahmonaka
24.03.2012, 15:30
Кўрмадим Парвардигорим бандаи мўминдин яҳшилиқха ойдек равшан, шунинг учун хам Украинада юрибсиз эканда.(хазил)

Баходир кушаков
24.03.2012, 21:29
ха ойдек равшан, шунинг учун хам Украинада юрибсиз эканда.(хазил)
Бу ерда маънавий яҳшилик назарда тутилганди.Инсон инсоннинг рисқини,ҳар қанча бойлик берсин, ўзгартира олмайди,агар Яратган Ўзи ўзгартирмаса.Бизниям рисқимизни шу ерларга сочган экан юрибмизда териб.
Ривоят
Бир куни ҳалифа Ҳорун Ар-Рашид,
Аркони давлатни текширмоқ бўлди.
Ёнига вазир ва тан соқчи олиб,
Дарвешлар киймида шаҳарга келди.
Ўтиб борардилар бир кўча бўйлаб,
Учовлон *дарвешлар* ҳалкини ўйлаб,
Паҳса деворлару,нураган уйлар,
Учрарди қадамда,ҳолидан сўйлаб.
Дам ўтмай,бир уйдан келди бир овоз.
Текширмоқ бўлдилар ўйланиб бир оз.
-Қарангчи вазирим,не тақир-туқур?
Жазирама офтобда ким ишга чиқур?
Вазир секин паҳсадан қаради уйга,
Бир оз жимиб қолди,толгандек ўйга.
-Не бўлди?-Сўради вазирдан ҳоқон.
-Офтобда тер тўккан қайси бир нодон?
-Қизиқ.-деди вазири бўлгандан ҳайрон.
-Тарақлатиб бўз тўқир бир бўзчи инсон.
-Чарчаганда пешонасин енгида артиб,
- Тушимда кўрганимда-дер қайтиб,қайтиб.
-Юринглар кирайлик,сўраб билайлик,
Нени тушда кўрганин,таҳлил қилайлик.
Дарвозани таққиллатди тан соқчи илдам,
Бўзчи очди эшигини куттирмай шу дам.
-Келинглар меҳмонлар,марҳамат киринг,
Ночормиз,чой ҳам йўқ,сув берай ичинг.
-Узр,биз жаҳонгашта бир дарвешлармиз,
Ҳар ерларда рисқимизни териб юрамиз.
Оламда не янгилик бўлса барчасин,
Одамларга етказиб,айтиб турамиз.
Ўтаётиб гувоҳ бўлдик сўзларингизга,
Нени тушда кўрганингиз айтингиз бизга.
Мийиғида секин кулиб,бир ростлаб ўзни,
Бўзчи шошилмасдан бошлади сўзни.
-Тушимга кирганмиш бир баланд адир,
Адирдан ариқчалар оқар ҳилма ҳил.
Бирида сув тўла оқса,ёнида камроқ,
Оқаётган сув ҳажми бирдекмас бироқ.
Пайдо бўлди бир оқсокол адир устида,
Савол бердим мен ҳам ўйланиб турмай:
-Бу ариқлар қандай ўзи?Сувлари оз,кўп,
Кетолмадим ортга қайтиб аниғин сўрмай.
-Бу ариқлар бандаларнинг умр йўллари,
Сувлар эса эгам берган рисқу рўзлари.
Тўлиб оққан ариқ суви бойнинг рисқидир,
Тақсим қилиб бермиш рисқни Эгам Ўзлари.
-Мен фақирнинг ариқчаси қайси?билайин,
Шунга қараб бу дунёда ишим қилайин.
-Айланиб ўт адирни сен,-деди оқсоқол.
-Югиргилаб у томонга ўтдим мен дарҳол.
Мен қашшоқнинг ариғида сув томар эди,
Мулла қўшним ариғини сув кўмар эди.
Тушда кўрганим ўша томчи сув экан.
Минг уринмай ерда рисқим шу экан.
Шундан буён чарчаганда теримга ботиб,
Дейман:-тушда кўрганимда-ўзни овутиб.
Сувга тўлсин ариғингиз дея турдилар
Уйдан чиқиб сарой томон юрдилар.
Йўл йўлакай ҳоқон дермиш вазирга:
-Нима дейсиз?Ариғини сувга тўлдирсак?
Олтин билан,не армони бўлса ўлдирсак.
-Зўр бўларди шундай қилсак адл посбони,
Жуда бисёр бу савобнинг афзал томони.
-Бир таклиф бор-деди юртнинг султони,
Ўз фикридан ҳурсанд бўлиб олам ҳоқони.
-Ҳазинадан,олтин-зардан бир ҳалта олинг,
Катта жомнинг ўртасига ҳалтани қўйинг,
Дошқозонда палов дамлаб,шу жомга солинг,
Элтиб берсин,кимданлигин айтма деб қўйинг.
***
Ўн беш кунча вақт ўтди шу кундан бери,
Ҳалифа ва вазир ҳамон ўйларди шуни.
-Кўрайликчи бой бўлганин фақир бўзчини,
-Деди ҳокон "шерик"ларин чорлаб шу куни.
Таниш кўча бўйлаб борар экан учовлон,
Яқинлашган сари юракларда турди ғалаён.
Кўча жимжит,фақат ғир-ғир шамол еларди,
Яна ўша уйдан,тақир-туқур овоз келарди.
Ажабо!Ҳайрон бўлди шўрлик"дарвеш"лар,
Бало борми бўз тўқишга олтин турганда,
Нураб кетган паҳса девор ҳолидан йиғлар,
Не бўларкин шу бойликка девор қурганда.
Қарор қилди яна ҳоқон кириб кўрмоққа,
Ҳадядан сўнг бўзчининг,ҳолин сўрмоққа...
-Ҳуш келибсиз-деди бўзчи эшикни очиб,
Шодлигини яширолмай,юздан нур сочиб.
Қадамингиз ҳуш келди бизга ўша кун,
Кетдингиз ҳам,эртасига ажиб иш булди.
Келтиришди бир ҳотамдан жом тўла палов,
Бутун оилам бу ҳадядан қувончга тўлди.
Жомни қўйиб,маза қилиб ошҳўрлик қилдик,
Ош кўп экан,қорин тўйди,тугатмадик еб.
Кун иссиқ,айнимасин дея мулла қўшнимга,
Жоми билан киргазвордим дуо қилсин деб....
*****
Караҳт бўлмиш воқеани тинглаб "дарвеш"лар,
Қўлтиқларидан тарвузлари тамом тушмишлар.
Ҳоқон зимдан кўз ташлади вазирга шу дам,
-Тушида кўрганида-дермиш зўрға вазир ҳам.
*****

Қиссадан ҳисса шу,дўстларим билинг,
Не берса ҳам Яратган,шукрлар қилинг.
Гар дуо олмоқчи бўлсангиз сиз ҳам,
Бойга эмас,камбағал қўшнига беринг.


(Ўзи "бойга эмас ночорроқ мактабга беринг" дейишим керак экан)

Tulqin Eshbekov
25.03.2012, 05:31
Бизниям рисқимизни шу ерларга сочган экан юрибмизда териб

Ризқингиз бутун, сафарингиз хайрлик бўлсин! Ундан ҳам яхши тилак: ўз Юртимиздан қўймасин!!!

Баходир кушаков
25.03.2012, 19:04
Ризқингиз бутун, сафарингиз хайрлик бўлсин! Ундан ҳам яхши тилак: ўз Юртимиздан қўймасин!!!
Раҳмат биродоарим Тўлқинбек,Оллоҳ сизни ҳам барча тилакларингизга етказсин.
Не сўрсангиз Яратгандан мен учун,
Икки ҳисса берсин Оллоҳ сиз учун.

Tulqin Eshbekov
27.03.2012, 07:46
Ажойиб журналист ва мураббий олим Юсуф Ҳамдамов "Одамийлик мактаби" туркумидан мақолалар ёзаётганини маълум қилди. Битта мавзуси - Оқибат ҳақида экан! ;)

Tulqin Eshbekov
03.04.2012, 01:35
Одамлар бир-бирларининг оқибатлари билан тирик!
Оқибатсизлик маънан мажруҳ, жисман бадном қилиши ҳеч гапмас...

Hero
03.04.2012, 07:21
Одамлар бир-бирларининг оқибатлари билан тирик!
Оқибатсизлик маънан мажруҳ, жисман бадном қилиши ҳеч гапмас...

Албатта оқибатсиз яшаш жуда қийин

Tulqin Eshbekov
04.04.2012, 01:40
Албатта оқибатсиз яшаш жуда қийин

Экологияни асрагандек одамлар табиатидаги энг нозик жиҳат - оқибатни ҳам асраб-авайлаш лозим!

Hero
04.04.2012, 08:01
Экологияни асрагандек одамлар табиатидаги энг нозик жиҳат - оқибатни ҳам асраб-авайлаш лозим!

Бизда эколигиямиз жуда захарли моддалар билан тўлиб тошган

Nigora Umarova
04.04.2012, 09:02
Бизда эколигиямиз жуда захарли моддалар билан тўлиб тошган

Sizda-qayerda?

Hero
04.04.2012, 09:12
Sizda-qayerda?
Навоийда

Tulqin Eshbekov
07.04.2012, 04:54
Яхшилик, эзгулик сари биринчи бўлиб қадам ташлаган инсон аслида комиллик сари қадам ташлаган бўлади. Айтайлик, аразлашиб қолган одамларнинг қай бири биринчи бўлиб ярашиш учун қўл чўзса, у ҳақиқий инсондир! :)

Hero
07.04.2012, 08:01
Яхшилик, эзгулик сари биринчи бўлиб қадам ташлаган инсон аслида комиллик сари қадам ташлаган бўлади. Айтайлик, аразлашиб қолган одамларнинг қай бири биринчи бўлиб ярашиш учун қўл чўзса, у ҳақиқий инсондир! :)

Биз инсонлар хеч қачон ўзимизнинг айбимиз борлигини тан олишимиз жуда қийин

Баходир кушаков
08.04.2012, 00:57
Биз инсонлар хеч қачон ўзимизнинг айбимиз борлигини тан олишимиз жуда қийин
Бу ерда биз инсонлар дейиляпти.Бу жуда тўғри гап.Инсон яралибдики унинг онги шундай рақобатлар билан программалаштирилган,замонавий айтганда.Нима учун овқатланиш эсингиздан чиқиб қолмайди?Сабаби,сизнинг эсингизга солиб турувчи инстинкт бор.Бу эса сизга туғилганингиздан бошлаб берилган.Нима учун ҳурсанд бўлган пайтингиз куласиз? Чунки шундай программалаштирилгансиз.Нима учун ҳафа бўлган пайтингиз йиғлайсиз?Буям шундай.Ҳафагарчиликда кулиб,ҳурсандчиликда йиғлай оласизми?Нима учун бойликка ўчсиз?Нима учун барча сизни ҳурмат қилишини истайсиз?Буларнинг ҳаммаси миянгизга туғилишингиздан олдин программалаштирилган.Энди юқоридаги гапга қайтамиз.(Биз инсонлар хеч қачон ўзимизнинг айбимиз борлигини тан олишимиз жуда қийин) Жуда тўғри.Лекин буям программалаштирилган.Раҳматли дадам,Асака-Тошкент йўловчи автобусини ҳайдар эдилар.Физ-мат школага таклиф қилинган эдим.7-ни битирган пайтим,дадам юр мен билан,ҳужжатларингни топширгач ўйнаб келасан дедилар.Йўл давомида,дадам рулдалар,бир асакалик одам билан гаплашиб кетишди.Қулоғимга чалиниши бўйича,у одам лотереяга жигули автомобилини ютиб олган ва тошкентга ютуқни олгани кетяган экан.Лекин у одам ўта ҳотиржам эди.Тошкентдан қайтиб келдигу,автобазада дадам ҳужжатларни, пулларни топшириб чиққанидан кейин,қарасак бир жойда кўпчилик ҳайдовчилар тўпланиб туришибди.бориб суриштирсак бир ҳайдовчи эрталаб биринчи рейсдаёқ бир инсонни автобуси билан уриб юбориб,нобуд қилган экан. Ўша инсонни ҳамма ўраб олиб саволга тутаётган экан.У бояқиш ҳамманинг саволига ҳотиржам,ҳеч нарса бўлмагандек жавоб берарди.Қайтаётганимизда дадам,Тошкентга бориб келишинг давомидаги воқеаларга эътибор бердингми деб сўраб қолдилар.-Ҳа-десам.Дадам:-нимани кузатдинг- дедилар.-Бир одамга бахт кулиб боққан,бирига бахтсизлик.-дедим.-бошқа ҳеч нарсага эътибор бермадингми-дедилар.-Унчалик эътибор бермадим шекилли,ёки тушинмагандирман-десам,дадам:- Эътибор берган булсанг,бир инсон бахтсизликка рўбарў бўлган, иккинчисига омад кулиб боққан. Лекин иккаласиям бу ҳолатларни бир ҳилда қабул қилишяпти.Бири бахтсизликдан ўзини ҳар ерга уриб юбормаяпти,иккинчиси,кутилмаган омаддан осмонга сапчимаяпти.иккаласиям бир ҳилда босиқлик билан,ҳаётнинг кутилмаган совғасини қабул қилишган.Бу жуда қийин иш,инсонга,қайғу чекканда йиғлаш, омад келганда кулиш,туғилгандан ёзилган.Лекин бу инсонлар,шуни енгишни билдилар.демак комил инсонлар-деган эдилар. Бу рақобатли дунёда,салбий ва ижобий ҳислатлар,инсон туғилишидан бошлаб берилган экан.Салбийини енга олган ва ижобийсини ривожлантира олган инсонгина,комилликка эришади.Агар биров сизни алдаса,ёки айбини тан олмаса,ҳафа бўлманг,улар сиздан анча паст одамлар,агар сиз комил бўлсангиз.

Kahramon Jalilov
08.04.2012, 12:05
Биз инсонлар хеч қачон ўзимизнинг айбимиз борлигини тан олишимиз жуда қийин
Aytishadiku:
Eng katta dushmanimiz-o'zimiz...

Баходир кушаков
08.04.2012, 22:43
Орадан бир муддат ўтгандан кейин,бир куни дадам тўйга боришга тайёргарлик кўраётиб,менга гапириб қолдилар:-Ҳалиги жигули ютиб олган одам мени суннат тўйга таклиф қилиб кетди,уйингизни билмайман деб ишҳонамга келибди-деб қолдилар.(Улар автобусда танишгандилар)Мен:-Ёши анча каттага ўҳшадию,шунчалик кичик ўғли бор эканми?-десам:-Йўқ,машина оламан деб жамғарган пулидан,бир камбағал қўшнисининг ўғлига тўй қилиб берятган экан-дедилар.Шу баҳона иккинчи одам эсимга келиб қолди.Тақдири нима бўлганини сўрасам:- Қамалмади.шартли муддат олди.Нобуд бўлган бола аравачада юрадиган ногирон экан.Ўзи машина йўлига юрворган экан..Ота-онаси даъво қилмабди.Ҳайдовчининг 5 боласи бор эди,маъракаларида пул сарф қиламан десаям кўнишмабди.-дедилар раҳматли дадам.Юрагида бир олам дарди бўла туриб,ўша дардни солган одамнинг дардини тўғри тушинган инсонларни комил инсонлар десак тўғри бўлса керак.-Қаматаман,турмада чиритаман-деганларни ҳаётда жуда кўп кўрганмиз.Уларчи?Улар салбий ҳислатларини жиловлай билган инсонлар.
Икки отни етаклайсан бир умр инсон,
Билгин,бири яҳши эрур,бириси ёмон.
Жиловлагин ёмон отни,яҳшисин миниб,
Шунда тўғри боролгайсан манзилга томон.

Tulqin Eshbekov
11.04.2012, 06:53
Eng katta dushmanimiz-o'zimiz...

Ишқилиб, ҳамма шу фикр билан яшамасин-да. Акс ҳолда, душманлар "қирилиб" кетса... :(

Hero
11.04.2012, 09:08
Акс ҳолда, душманлар "қирилиб" кетса..

Boridan ko'ra yo'qligi afzal

Tulqin Eshbekov
12.04.2012, 06:33
Boridan ko'ra yo'qligi afzal

Ўзимга ўзим "душман" деган антиқа ғояга қарши маърифат ила сўз ўйини қилгандим... :)

Hero
12.04.2012, 08:00
Ўзимга ўзим "душман" деган антиқа ғояга қарши маърифат ила сўз ўйини қилгандим... :)

Ўзимизни ичимиздаги душманни хам ўзимиз яратишга имкон берамиз. Агар душманликни ўрнига дўст яратсак хеч қандай душманга хожат қолмайди.

Баходир кушаков
12.04.2012, 23:28
Ўзимизни ичимиздаги душманни хам ўзимиз яратишга имкон берамиз. Агар душманликни ўрнига дўст яратсак хеч қандай душманга хожат қолмайди.
Ўқиб,яна раҳматли дадамнинг сўзлари ҳотирамга келди.Улар:-одамнинг шайтони одам-дердилар.-Агар менга ҳеч ким шайтонлик қилмасаям,ўзим бирор ёмон нарсани ўйлаб топиб қилишим мумкину,унда қандай бўлади-десам,-нима сен одам эмасмисан?-деб ушбу ривоятни айтиб бергандилар.
Бир куни шайтон,Одам ато билан Момо ҳавонинг олидига келиб,мана бу боламга қарагач туринглар,кечроқ қайтаман деб,ўзи кетибди.Одам ато:-Бу шайтоннинг боласи бўлса,демак уям шайтон,кел уни ўлдирамиз деб,шайтонваччани нобуд қилишибди.Кечга яқин шайтон келиб:-Қани болам-деса,-ана боланг нобуд бўлди,биз билмаймиз сабабини-дейишибди.Шайтон:-яҳши иш қилмабсизлар-дебдида:-боласининг мурдасига қараб:-Тирил-дебди.Бола шу заҳоти ўрнидан турибди.Эртасига яна шайтон:-бугун ҳам кўз қулоқ бўлиб туринглар боламга,мен кечроқ қайтаман-деб,яна кетибди.Шунда Одам ато:-Кеча оддийгина нобуд қилгандик,бугун гўштларини қийма- қийма қилиб ташлаймиз-дебдида,шайттонваччани қийма- қийма қилиб ташлабди. Кечки пайт шайтон келиб,қани болам деса,-билмадик шу ерда ўйнаб юрганди- дейишибди.Шайтон бир қарабоқ боласининг гўштларини кўрибди ва:-тирил-дебди.Шайтонвачча шу заҳоти ўрнидан турибди.Эртасига,шайтон:-мени яна ишим бор,боламга қараб туринглар,бугун энди ундай ишларни қилманглар,бари бир тирилтириб оламан-дебдида,кетибди.-Ҳа биз бунга тенг келолмаймиз,ҳар ҳолда у,Оллоҳнинг фариштаси бўлгану,-деб,Одам атонинг ҳафсаласи пир бўлиб турса,Момоҳаво:Нима бўпти фаришта бўлса?Биз уни тириклайин еб ташлаймиз,шундагина тирилтиролмайди-дебдиларда,шайтонваччани еб ташлашибди.
Кечки пайт шайтони лаъйн келибди.-Болам қани-деб сўраса,-Биз уни еб юбордик,қани,энди ҳам тирилтириб кўрчи-дебди Момоҳаво.-Энди тирилтиришимнинг кераги йўқ,менга айнан мана шу керак эди-дебдида,мийиғида кулиб қўйибди шайтон.-Шундан бери,одамнинг шайтони,ўзининг ичида қолиб кетган -деб тушинтиргандилар.

Hero
13.04.2012, 08:05
.-Шундан бери,одамнинг шайтони,ўзининг ичида қолиб кетган -деб тушинтиргандилар.

Шу ривоят асосида мен ўз фикримни билдиргандим

Баходир кушаков
13.04.2012, 22:00
Шу ривоят асосида мен ўз фикримни билдиргандим
Бўлиши мумкин.

bekww
13.04.2012, 22:50
Бир куни шайтон,Одам ато билан Момо ҳавонинг олидига келиб,мана бу боламга қарагач туринглар,кечроқ қайтаман деб,ўзи кетибди.
Шайтон қаерда бўлади деган саволга диний домлаларимиз одам танасининг териси ва гўшти орасида деганлалари рост эканда...

Mirjahon Imomov
13.04.2012, 22:58
Шайтон қаерда бўлади деган саволга диний домлаларимиз одам танасининг териси ва гўшти орасида деганлалари рост эканда...Шайтон энг олий табакали фаришта булган, исми Азозил, гунохи шуки инсондек гунохкор бандага буйин эгмаган!

abdurahmonaka
14.04.2012, 02:42
Шайтон қаерда бўлади деган саволга Дунёвий домлаларимиз хам жавоб бера олишади!!!

Hero
14.04.2012, 07:49
Дунёвий домлаларимиз хам жавоб бера олишади!
Qanday qilib?

Mahmud Jurat
14.04.2012, 12:28
Дунёвий домлаларимиз хам жавоб бера олишади!

Qanday qilib?

Мана бундай қилиб: бошини қуйи солиб, ғамгин, оҳиста, ачинганидан, яхши жавобни айтолмаганидан хўрсиниб, хурсанд жавоб бера олмаганидан ички изтироб билан ва ҳоказо....

Кўраяпсиз, бу жойда жавоб ҲАМ ва Хам устида кетаяпти...

Баходир кушаков
16.04.2012, 02:03
Шайтон энг олий табакали фаришта булган, исми Азозил, гунохи шуки инсондек гунохкор бандага буйин эгмаган!
Бу гап тўғри,акс ҳолда Оллоҳдек зотга қарши бирон иш қила олармиди.Тасаввур қилинг сиз бир бадиий фильм яратдингиз.Унинг сценарийсиниям ўзингиз ёзгансиз,фильмгаям ўзингиз режиссерлик қилгансиз.Демак бутун бир бошли фильм сизнинг қўлингизда.Сиз уни ҳоҳлаган усулда татбиқ қилишингиз мумкин.Парвадигор ҳам,шайтонга кучи етсаям унга қа