PDA

Просмотр полной версии : Muvaffaqiyat qozonish sirlari yoxud Deyl Karnegi ijodiga nazar


albatros
19.05.2011, 13:19
Buyuk psixolog yozuvchi Deyl Karnegi ijodi bilan tanishmagan kitobxon kam bo'lsa kerak. Hozirda jahonda kitoblari tiraji bo'yicha eng ko'p bosilib chiqadigan yozuvchilardan biri shubhasiz Deyl Karnegidir. Uning deyarli barcha kitoblari kitobxonlar qalbini zabt etishga ulgurgan. Chunki De.Karnegi asarlari barcha davr uchun ham birdek qadrli va shunday bo'lib qolaveradi. Kishilarga muomila qilish va do'stlar ottirish, bezovtalik va og'ir damlardan qanday xolos bo'lish, muoffaqiyat qozonish sirlari va boshqa hayotda eng zarur maslahatlar beruvchi Deyl Karnegi kitobini o'qigan kitobxon bu fikrning to'g'ri ekanligini guvohi bo'ladi.
Yozuvchinig o'z asarlariga qarata aytgan bir fikrini esga olaylik: "Qo'lingizdagi ushbu kitobni dastlabki 40 betini shoshmasdan o'qib chiqing, Agar u sizga hech ham naf bermasa uni istagan tomonga uloqtirib yuboring". Demak bu fikrlardan ko'rindadiki, D.Karnegining o'zi ham kitoblarini har bir kitobxonlar tomonidan yuksak baho berilishiga ishongan. Uning kitoblarini o'qib chiqqanlar esa haqiqatan ham uning asarlari eng zarur kitoblar ekanligiga amin bo'lishadi hamda o'zi uchun eng aziz kitob bo'lib qolishiga ishonishadi.
Aziz forumdoshlar! Oramizda Deyl Karnegining kitoblarini o'qiganlar ko'plab topiladi.Shunday ekan uning asarlarida bitilgan eng zarur va qimmatli maslahatlarni boshqalarga ham ravo aylaylik. Ularga hayotda eng zarur bo'lgan muomila qilish va do'stlar ottirish, bezovtalik va og'ir damlardan qanday xolos bo'lish, muoffaqiyat qozonish sirlarini o'rgataylik.

JUS
19.05.2011, 15:25
Aziz forumdoshlar! Oramizda Deyl Karnegining kitoblarini o'qiganlar ko'plab topiladi.

Мавзуни "Кутубхона" (http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=412) бўлимига ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Nigora Umarova
19.05.2011, 16:03
Aziz forumdoshlar! Oramizda Deyl Karnegining kitoblarini o'qiganlar ko'plab topiladi.

Мавзуни "Кутубхона" (http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=412) бўлимига ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Mavzu Deyl Karnegining ijodini yoritib berish maqsaddida ochilganligi uchun "Ijod xususida so'z" bolimiga o'tkazildi.

Alisher Asror
19.05.2011, 17:13
Muvaffaqiyat qozonish sirlari yoxud Deyl Karnegi ijodiga nazar

70 yil avval juda aktual kitob bo`lgan...

albatros
21.05.2011, 11:31
1-qoida.O'zgalar bilan samimiy sitqidildamn qiziqib ko'ring;
2-qoida.Muomila paytida tabassum qiling;
3-qoida.Yodingizda bo'lsin,kishining o'z nomi har qanday tilda ham eng shirin va muhim tovushlar yig'indisi hisoblanadi;
4-qoida.Ajoyib tinglovchi bo'ling. Boshqalarni o'zi to'g'risida gapirishlariga qiziqtiring.;
5-qoida.Suhbatdoshingiz qiziqadigan mavzuda gapirishga harakat qiling.
6-qoida.Suhbatdoshingizni o'z qadr qimmatini anglashga, o'zining izzat nafsoniyatini baland tutishga ishontiring, bu ishni chin yurakldan samimiy ado eting.

albatros
21.05.2011, 11:45
1-qoida.Bahs-tortishuvda ustun kelishning yagona usuli undan voz kechishdir;
2-qoida.Subatdoshingiz fikriga hurmat bajo keltiring.Hech kimga hech qachon "sen nohaqsan" demang;
3-qoida.Agar nohaq bo'lsangiz, bunga tez va qat'iy ravishda iqror bo'ling;
4-qoida.Gap boshidanoq do'stona ohangni qo'llang;
5-qoida.Hamsuhbatingizni darrov "ha" deb javob berishga majbur eting;
6-qoida.Ko'proq vaqt hamsuhbatingiz gapirsin;
7-qoida.Mayli,hamsuhbatingiz bu fikr o'ziga tegishli deb o'ylasin;
8-qoida.Voqea - hodisalarga sitqidildan hamsuhbatingiz nuqtai nazari bilan qarang;
9-qoida.Boshqqalarning fikr va xohishlariga xayrixoh munosabatda bo'ling;
10-qoida.Ularni yuksak his tuyg'ular, motivlarga davat eting;
11-qoida.O'z g'oyalaringizni jiddiylashtirib,ularni samarali bo'lishga erishing;
12-qoida.Da'vat qiling, jonli harakat qilishga undang.

albatros
21.05.2011, 12:07
1-qoida.Ishni hamsuhbatingizni maqtashdan va uning yaxshi jihatlarini samimiy e'tirof etishdan boshlang;
2-qoida.O'zgalarning xatosini to'g'ridan to'g'ri emas, balki bilvosita ko'rsating;
3-qoida.Dast avval o'z kamchilik, nuqsonlaringiz haqida gapiring, so'ngra hamsuhbatingizni tanqid qilishga kirishing;
4-qoida.Hamsuhbatingizga buyruqlar berish o'rniga unga savollar bering;
5-qoida.Odamlarga o'z obro' - e'tiborlarini saqlab qolishga imkon bering;
6-qoida.Odamlarning juda kichik bo'lsa ham muoffaqiyatini e'tirof eting, maqullang, hamda har bir yutug'ini qayd eting. "Baholashda samimiy va maqtovda bag'ri keng bo'ling";
7-qoida.Odamlarga yaxshi obro' e'tiborga sazovor bo'lishlari uchun imkon yarating, toki ular buni oqlashga harakat qilishsin;
8-qoida.Rag'batlantirishga urining.Shunday tasavvur uyg'otingki, xatoga yo'l qo'ygan kishi xatosini yengil tarzda to'grilaydigan, tuzalgan deb his etsin; odamlarni yengil deb ishga urinishiga undang;
9-qoida.Shunga erishingki, odamlar siz tavsiya etgan ishlarni bajarganlaridan xursand bo'lishsin.

albatros
21.05.2011, 12:16
1-qoida.Hech qachon xarxasha qilmang, ayb torpishga urinmang;
2-qoida.Umr yo'ldoshingizni o'zgartirmaslikka harakat qiling;
3-qoida.Hech qachon tanqid qila ko'rmang;
4-qoida.bir - biringizga chin yurakdan o'zingizni minnatdorchiligingizni bildirib turing;
5-qoida.Bir-biringizga mumkin qadar mo'jaz e'tiborga molik belgilar ko'rsating;
6-qoida.Sermulozamat, sertakalluf bo'ling;
7-qoida.Oila, er-xotinlik hayotida oid nozik munosabatlar bilan bog'liq maroqli kitob mutolaa qiling.

albatros
27.04.2012, 00:57
2012-йил мамлакатимизда "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилинди. Буни эътиборга олган ҳолда буюк руҳшунос ёзувчи Дейл Карнегининг оилани мустаҳкамлаш борасида ёзиб қолдирган қимматли маълумотларини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим.

*-грамматик хатоликлар учраса узр сўрайман


1.Оилавий бахтни тезроқ гўрга тиқиш йўли

Бундан етмиш беш йил муққаддам Наполеон Бонапартнинг жияни Наполеон III дунёдаги энг соҳибжамол аёл — графиня Тебская, Мария Евгения Игнасия Августина де Монтихони севиб қолди ва унга уйланди. Унинг маслаҳатчилари, бу хоним ҳеч кимга маълум булмаган испан графининг қизиқ деб оёқ тираб олдилар. Уларга жавобан Наполеон: "Хўш, нима бўпти?" деб эътироз билдирди. Унинг назокати, ёшлиги, жозибадорлиги, чиройи Наполеонни беқиёс ҳузур-ҳаловат оғушига ғарқ этган эди. У тахт тепасида туриб, бутун миллатга қарата: "Мен ўзимга номаълум бўлган аёлни севдим, унга иззат- икром кўрсатаман ва бошимга кўтараман", дея жар солган эди.
Наполеон ва унинг қаллиғида ҳамма нарса:соғлиқ, бойлик,ҳокимият, шон-шараф, гузаллик, севги-муҳаббат, бир-бирини сидқидилдан севиш, олий даражадаги ищқий муносабатлар учун тегишли барчаси мавжуд эди. Хеч қачон мукдадас никоҳ гулхани бунчалик нур сочиб ловулламаган эди.
Аммо, надоматлар булсинки, мук,аддам олов сал утмай милтиллаб қолди ва учди. Бу ҳарорат сунди, ундан фақат бурк;сиган кул қолди, холос. Наполеон Евгенияни малика к,илмок,чи эди, аммо гузал Францияда ҳеч нарса — унинг меҳр-муҳаббати ҳам, азамат тож-тахти ҳам унинг эрига булган хархашасини асло тўхтата олмади.
Рашкдан кузи кур булаёзган, шубҳа-гумонлар юрагини кемириб ётган жувон унинг фармонларини мутлақо менсимас, уни бир зум булсин куздан йироқлашишига қуймас. эди. Давлат ишлари билан банд эрининг кабинетига ҳе йуқ бе йуқ бостириб бораверарди. Унинг муҳим музокараларини барбод қилишга уринар эди. У бошқа аёлга кетиб қолади, деган доимий хавотир оғушида яшар эди.
Евгения баъзан синглисининг ҳузурига югуриб борар, эридан зорлангани-зорланган эди: у норози булиб шикоят килар, йиғлар, чинқирар ҳамда тахдид қиларди. Эрининг кабинетига бостириб кириб, қичқирар ва уни ҳақоратлашдан ҳам қайтмас эди. Бир олам саройу кошоналарга эга булмиш Франция императори уз-узи билан бир лаҳза ёлгиз қолишга хилват бурчак тополмас эди. Буларнинг бари туфайли Евгения нимага эга булди? Хеч нарсага. Мен Е.А. Рейнхардтнинг "Наполеон ва Евгения. Бир империянинг трагикомедияси" номли гоят мароқли китобидан иқтибос келтираман: "Иш шу даражага етиб бордики, Наполеон кузи ярим тунда юмшоқ»; шляпани бостириб кийиб, яширинча ёнига узининг энг якин дустларидан бирини эргаштирганча хилват эшикдан чиқиб, сингиб кетар эди. Хакиқаган ҳам уни қаердадир кутаётган гузал хоним ҳузурига жунар ёки буюк шаҳарни кучаларида шунчаки тентирар эди, шундай кучалардан юрар экан, факат эртакларда эшитгани қулдан кетган имкониятлар ҳавосидан нафас олар эди".
Евгения узининг тизгинсиз хархашалари туфайли ана шунга эга булди. Туғри, у Франция тахтида керилиб утирди, унинг дунёдаги энг чиройли аёл эканлиги ҳам аник,. Аммо императорга хос унвон ҳам, гузаллик ҳам, заҳар-заққумга тулган тиним билмас хархашалари х;ам муҳаббатни саклаб қололмади. Евгения, бечора аёл узининг сунгсиз рашки ва хархашаси гирдобига уралашиб қолди.
Энг бехато нишонга урувчи ҳаракатдаги макру ҳийлалар орасида бир замонлар дузах иблислари томонидан яратилган, муҳаббатни поймол этувчи, улим келтирувчи иллатлардан бири хархаша ҳисобланади. Бу усул ҳеч қачон адашмайди. Худди қирол кобраси каби ҳамиша заҳарлаб, доим жойида улдиради.
Граф Толстойнинг хотини бу аччик ҳақиқатни жуда кеч тушунди. У улими олдидан қизларини чақириб: "Отангизнинг улимига мен сабабчи булдим", дея иқрор булган эди. Кизлари унинг гапига жавоб беролмай, ҳар иккиси ҳам укириб юборишди. Уларнинг онаси ростини айтаётган эди. Улар онасининг ниҳояси йуқ шикояту жаврашлари, тиним билмас танқидлари, доимий давом этган хархашалари отасининг умрига зомин булганини билардилар.
Шу билан бирга граф Толстой ва унинг хотини ҳар жиҳатдан жуда бахтли булишлари мумкин эди. У барча даврларнинг энг буюк ёзувчиларидан бири ҳисобланади. Унинг икки буюк шох, асари — "Уруш ва тинчлик" ва "Анна Каренина" сайёрамизнинг адабиёт осмонида учмас юлдуз булиб ярқираб тураверади.
Толстой шу даражада мащҳур эдики, мухлислари унинг ҳар бир қадамини кечаю кундуз таъқиб этиб, оғзидан чиқдан ҳар бир сузигача ёзиб олишган. Барча сузи, ҳатто: "Майли, мен энди ухлайман» , деган шунчаки гапи ҳам ёзиб олинган. Энди рус ҳукумати унинг тўла асарлар тўпламини босиб чиқармокда- унда адиб қачонлардир ёзиб қолдирган ҳар бир иборагача киритилади, Толстой асарлари 100 жилддан ошиб кетади.
узоқ давом этадигандай куринди. Шу сабабли улар тиз чукиб, яратганга илтижо қилишар, марҳаматини дариғ тутмаслигини ёлвориб муножот қилардилар.
Шундан кейин ғалати бир ҳолат руй берди. Толстой аста-секин узгарди ва бутунлай бощқа кишига айланди. У дастлаб узи яратган буюк асарлардан уялди, узини публицистик мақолалар ёзишга бағишлади, уларда тинчликни таргиб килди, уруш ва ночорликни қаттиқ қоралади.
Бу инсон бир куни иқрор бўлиб, ёшлигида гуноҳ ишлар қилгани, ҳатто одам ўлдирганигача айтиб, Исо таълимотини изчил урганишга киришди. У узига қарашли барча ерларни бощқаларга бўлиб берди ва камбағаллардай ҳаёт кечирди: далада ишлади, ўтин ёрди, пичан ўрди, ўзи учун пойафзал тикди, хонасини ўзи супурди, ёғоч идишда овқат еди ва барча душманларини яхши кўришга ўзини мажбур эта олди.
Лев Толстой ҳаёти фожиадан иборат эди ва бу фожианинг асосий сабабчиси унинг никоҳи эди. Толстойнинг хотини ҳашаматни севар, у эса ундан нафратланар эди, хотини шон-шуҳрат ва мартаба истагида куйиб-ёнар, Толстой учун эса бунинг сариқ чақачалик аҳамияти йуқ эди. Софья Андреевна пул, мол-давлат кетидан қувар, Толстой эса, аксинча, бойлик ҳамда хусусий мулкка эга бўлишни гуноҳ деб биларди.
Борди-ю, эри эътироз билдиргудай бўлса, у жазавага тушиб, ўзини ерга ташлар, оғзига қорадори солинган шишачани яқинлаштириб, ўзимни ўлдираман, деб қасам ичар, ўзимни қудуққа ташлайман, деб қўрқитар эди.

albatros
27.04.2012, 01:02
Улар ҳаётидаги бир воқеа менга бутун инсоният ҳаётидаги таъсирли бир санани эслатади. Мен аввал таъкиддаганимдек, бу жуфтлик турмуш қурган дастлабки пайтларда ниҳоятда бахт билан масрур эдилар. Аммо орадан қирқ йил ўтгач, Толстой энди зурға чидар эди. Баъзан оқшомлари ғам-андуҳга лиммо-лим кекса хотини қалби озгина бўлса-да, илиқ ором истаб, чоли олдида тиз чўкар, қбундан эллик йил муқаддам меҳр-муҳаббат туйғулари билан тулиб- тошган ва унга багишланган сатрларини кундаликдан топиб, овоз чиқариб ўқиб беришини илтижо қилиб сурарди. Толстой ажойиб, бахт-иқболга тўлиқ, асло қайтмас кунлар ҳақидаги сатрларни ўқиганида, ҳар иккиси ҳам куйиб йиғларди. Ҳаёт ҳақиқати уларнинг хаёлий романтик кўз ёшларидан қанчалик фарқ қилар, қанчалик ўзгача тусда эди! Ва, ниҳоят Толстой саксон икки ёшга кириб, қартайиб қолган пайтда оилавий ҳаётидаги фожиани ортиқ ҳазм қила олмаслигига кўзи етди ва 1910 йилнинг қор-қировли, совуқ октябрь кечасида ўзининг хотинидан узоққа қочди—қоронғи зулматга, қайга кетганини билмай, англамай.
Орадан ун бир кун ўтгач, Толстой кичик темир йул станциясида ўпка шамоллашидан вафот этди. Унинг ўлим олдидаги ягона васияти дафн маросимига хотинини қўймасликларини тайинлаш бўлди.
Графиня Толстойнинг учи охири йўқ, хархашаси, арзу дод ва жазавасига берилган баҳо ана шундан иборат эди.
Балки, китобхон бу аёлнинг розилик учун асоси бордир, деган хаёлга борар. Маъқул фикр. Аммо бунинг ишга алоқаси йўқ. Гап бошқа фикрга бориб тақалади: бу хархашалар унга ёрдам бердими ёки бундан баттар аҳволни яна дўзах азобига айлантирдими ?
"Мен ҳақиқатан ҳам аҳмоқона иш қилган эканман", - деган хулосага келди графиня Толстая, аммо, афсуски, энди кеч бўлганди.
Авраам Линкольннинг ҳаётидаги улкан фожиа унинг никоҳи, оиласи эди. Эътибор беринг, уни ўлдиришгани эмас, балки унинг никоҳи сабабчи эди. Линкольннинг йигирма уч йиллик ҳаётини сафдоши, ҳуқуқшунос Гордон "оилавий ҳаётнинг аччиқ мевалари" деб атаган, азобни тортган Линкольн Бут томонидан отилгандан сўнг узининг улдирилганини дам англамаган эди. Деярли чорак аср Линкольн хоним эрини тиним билмай эговлаб, унинг жонини халқумига келтирган эди.
Бу аёл поёни йўқ норозиликни эри устига ёғдирар, уни тиним билмай танкид қилган и-қилган, гуё унинг фикрича, эрида даммаси рисоладагидек эмас эди. Эрининг юриши, қадам босиши бесунадай эмиш, у оёқларини лаианглатиб юрармиш, диндуларга ўхшаб букчаяди, деб дам айб топарди. Унинг дадди - доматида эгилувчанлик куринмайди, даракатларида назокат етишмайди, деб зорлангани-зорланган эди. Аёл пансионда узига мадам Мантел ўргатганидек, қадам ташлашни, қадди-қоматни тутишни жиғибийрони чиқиб талаб қилишдан чарчамас эди.
Унга эрининг қулоқлари бурчаги боши томонга қараб кетгани ҳам асло ёқмасди. Бир куни эса бурни текис булмагани учун Линкольнга таъна тошларини отган эди. Пастки жаҳи туртиб туради, узи эса сил касалига йўлиққан бемордай кўринади, оёқ ва қўллари ҳаддан зиёд узун, боши эса кичкина, деб зорланганди.
Авраам Линкольн ва Мэри Тодд Линкольн ҳамма жидатдан: тарбия курганлик, келиб чиқши, мижози, дунёқарашга мойиллиги билан бир-бирларига мутлақо қарама-қарши эдилар. Улар доимий равишда бир-бирини куришса, зардалари қайнаб кетар эди.
Бизнинг авлодимизга мансуб машҳур линкольншунос, марҳум сенатор Альберт Ж. Бевериж шундай деб ёзган: "Линкольн хонимнинг қулоқни тешиб юборгудай чиндирод овозини кўчанинг нариги бетидан бемалол эшитиш мумкин эди. Кимки уларга яқин ўтирган бўлса, унинг тўхтовсиз қаҳру ғазабга тўлиб-тошганини ҳар куни билар эдилар. Мэри Тодд хонимнинг дарғазаб бўлиб, жаҳл отига миниши фақат сўзда ифодаланса ҳам бир нави эди, бизгача унинг ақлга сигмайдиган қилидлари туғрисидаги ишончли маълумотлар етиб келган". Шунга ўхшаш водеалардан бири билан танишинг. Туйдан кейин куп утмай Линкольн ва унинг хотини Спрингфильдга — шифокорнинг беваси, пенсионерларга қарашга мажбур булган Жейкоб Эрли хонимнинг ҳузурига кўчиб ўтишади. Қайсидир куни жаноб Линкольн ва хотини нонушта қилиб ўтиришар экан, Линкольн нимадир қилди, шекилли, бу хотинини ғазаблантириб юборди. Линкольн аниқ нима қилди, ҳозир ҳеч ким билмайди. Аммо Линкольн хоним ғазабдан қутуриб кетди-ю, иссиқ қаҳвани эрининг бетига сепиб юборди. Бу пенсионерларнинг кўз ўнгида содир бўлди.
Линкольн хотинига лом-мим демади. У камситилган ҳолда сукут садлаб ўтирар экан, эрли хоним нам сочиқ билан унинг юзларини артар эди.
Линкольн хонимнинг рашки шу даражада телбалардек, шунчалик шиддатли ва шунчалик чидаб булмас даражада эдики, эрига нисбатан очиқдан- очиқ кўрсатган уятсиз томошалари, юракни эзиб юборадиган хунук дилидлари, мана, 75 йилдан буён, дозир ҳам уни эшитган кишиларни ҳайратга солиб, оғзини ланг очириб қуяди. Ниҳоят у ақлдан озди, эҳтимол, унинг ўзини тутиши, хулқ-атвори ана шу ақлсизлик асосида туғилганмикан, деб ўйлашга мажбур қилади.
Линкольнни хотинининг бутун хархашалари, гина-қудуратлари ҳамда телбаларча ҳатти-ҳаракатлари заррача бўлсин ўзгартирдими? Баъзи жиҳатлардан қараганда, ҳа, ўзгартирди. Унга нисбатан муайян ҳис-туйғуларини қисман ўзгартирди. Уни бахтсиз никоҳ тўғрисида пушаймон қилишга мажбур этди. Ундан имкони борича ўзини олиб қочадиган бўлди.
Спрингфильдда ўн бир адвокат яшар ва бари учун иш етарли эди. Шунинг учун улар графликда ўтадиган суд мажлисларида иштирок этиш учун судья Дэвид Дэвисга эргашиб, унинг ортидан у шаҳардан бу шаҳарга отлиқ йўл юришарди. Шу тарзда мадаллий суд йиғилишларининг барчасида иштирок этиб, саккизта суд округида бўлишар эди. Бошда адвокатлар купинча айёрлик қилиб, ҳар шанба куни Спрингфильдга қайтишни истамай, ҳафта охирини ўз оилалари билан ўтказар эдилар. Аммо Линкольн мутладо бундай қилмасди. У уйига қайтишга қўрқар, уч ой баҳорни, уч ой кузни Спрингфильдга қадам босмай, турли разъездларда яшашни афзал билар эди.
У йилдан-йилга худди шундай қиларди. Кўпинча қишлоқ жойлардаги медмонхоналарда шароит жуда ёмон эди. Шунга қарамай, у барча ноқулайликларга тобу тоқат билан чидар, Линкольн хонимнинг доимий хархашаси ва қаҳр-ғазабининг аланга олишидан кўра бу анча роҳатбахш кўринарди.
Линкольн хоним, малика Евгения ва графиня Толстаянинг эрлари билан муносабатлари ана шундай оқибатга дучор қилди. Хотинларнинг хулқ- атвори улар ҳаётига фақат фожиаларни олиб келди, бу эса жуда қимматга тушди.
Нью-Йоркдаги ички оилавий муносабатлар иши буйича судда ун бир йил ишлаган Бесси Хамбургернинг айтишича, кўрилган мингта ишдан эркакнинг уйдан чиқиб кетишига ягона сабаб хотиннинг хархашаси экан. "Бостон пост" газетасининг ёзишича қараганда, бирор аёл ўзининг оилавий бахтига қабр қазир экан, аста-секин уни чуқурлаштириб бораверади.
Шундай қилиб, оилавий ҳаётингизни бахтли сақламоқчи экансиз, биринчи қоидани қаттиқ тутинг:
Хархаша қилманг, хархашанинг асло кераги йўқ!!!

albatros
27.04.2012, 22:01
Дизраэли шундай деган эди: "Эҳтимол, мен узимнинг хаётимда жуда кўп хатоларга йул қўйгандирман, аммо, барибир, севги асосида оила курмайман".
У айнан шундай қилди. Ўттиз беш ёшгача буйдоқлигича юрди, кейин узидан ўн беш ёш катта, сочлари к,ордек оқарган бадавлат бева хотинга уйланмоқчи бўлди. Бу муҳаббат туфайли бўлганмиди? О йўқ. Бева Дизраэли узини яхши курмаслигини жуда яхши биларди. Пули куплиги учун узига уйланмок,чи булганини англар эди! Шунинг учун битта шарт қўйди: аёл бир йил давомида уни синаб, феълини ўрганади. Ниҳоят мазкур муддат охирида аёл Дизраэлига турмушга чиқди.
Анчайин маза-матраси йўқ, анчагина манфаатпарастликдан иборат бўлиб жаранглайдиган воқеа, шундай эмасми? Қандай парадоксдан иборат бўлмасин, Дизраэлининг оилавий ҳаёти, барибир, барча бемаъни, ирқит воқеа-ҳодисаларга ўралашган, эру хотинликдан мутлақо фарқ қилувчи ёрқин муваффақиятга қурилган эди.
Дизраэлининг чекига тушган бу бой-бадавлат хотин ёшлик, навқиронлик, гузаллик ҳамда алоҳида ажралиб турадиган aқлгa эга эмас эди, албатта. Суҳбатларда у адабиёт ва тарих сохасидаги нодонликдан иборат гап-сўзлари билан кулгили хатоликларга йўл қўйганини билмай қоларди. Масалан, у "римликлар олдин пайдо бўлганми ёки юнонлар", дер, буни билмас эди. Ясан-тусан бобидаги диди ажабтовур бўлса-да, уйни мебеллар билан жиҳозлашдаги тасаввури ниҳоятда ғалати ва паст даражада эди. Шунга қарамай, у оилавий хаётда муҳим ўрин тутган эркаклар билан муомала қилиш, эру хотинлик муносабатида даҳо, хақикий даҳо эди. У узининг aқл- заковатини ҳеч қачон Дизраэлининг етуклигига қарама-қарши куймасди. Эр тоқатни тоқ қилиб юборадиган ва жонни сутуриб оладиган, пухта-пишиқ ва зийрак герцог хотинларнинг тортишувларидан толиқиб келганида, уйда Мэри Эннинг енгил-елпи сергаплиги уни ҳоргинликдан қутқариб, куч-қувватини тиклашга ёрдам берар эди. Уй унга мамнунлик ва руҳий ҳаловат оладиган ягона маскан бўлиб, у Мэри-Эннинг сидқидилдан севишидан лаззат топарди. Дизраэлининг бу ерда кексараётган хотини билан ўтказган дамлари ҳаётидаги энг бахтиёр дамларидан иборат эди. Бу аёл унинг энг яқин дўсти, тенгдоши ҳамда маслаҳатчиси эди. У ҳар куни қуйи палатадан уйига қараб шошар экан, кундузи нималар бўлганини хотинига айтиб бериш учун ҳамма гапни кўнглидан бирма-бир ўтказар эди. У нимагаки қўл урмасин, барига Мэри- Эннинг қўллаб-қувватлашини ҳис этар, ахир у эри муваффақиятсизликка учрашига мутлақо ишонмас, бу ҳол эса шу қадар катта аҳамиятга эга эди.
Уттиз йил давомида Мэри-Энн фақат Дизраэли учун, фақат унинг ўзи учун яшади. Эри унинг ҳаётини шунчалик енгиллаштиргани, ҳатто бойлигини ҳам унинг учун қадрлар эди. Бунга жавобан эр уни ўзининг қаҳрамонига айлантирган эди. Эр унинг вафотидан сўнг граф унвонига сазовор бўлди. Шу билан бирга у хотини оддий фуқаро эканлигида қиролича Викториядан рафиқасини пэрлар сулоласига киритишни илтимос қилиб, уни кундирган эди. Нихоят 1868 йилда хотини Виконтесса Биконсфильд унвонига эришди.
Одамлар назарида у қанчалик нодон ва енгилтак кўринса-да, эр уни бирор марта бўлсин танқид қилгани йўқ. Унинг шаънига бирор марта бўлсин, пичинг ишлатган эмас, борди-ю, бирор киши рафиқасининг устидан кулмоқчи бўлса, унинг ҳимояси учун шиддат билан ташланар эди. Мэри-Энн мукаммалликдан узоқ бўлиб, камчиликлардан холи бўлмаса ҳамки, ўттиз йил давомида эри билан фахрланиб юришини бирор мартаям тилидан қуйган эмас. Бу нимага олиб келди? "Биз ўттиз йил эр-хотин эдик, - дейди Дизраэли, - аммо бирор марта у билан зерикканим йўқ" (шу билан бирга кимдир Мэри-Энн тарихни билмаса- да, нодон бўлиб қолмади, деган гапни айтган эди).
Ўз навбатида Дизраэли ҳам ҳеч қачон Мэри-Энн унинг ҳаётидаги энг қимматбаҳо топилма эканлигини асло яширган эмас. Бунинг натижаси қандай эди? Мэри-Энн ўз оиласининг яқин дўстларига эрини таърифлаб: "Менинг ҳаётим шу инсон туфайли бошдан-оёқ битмас-туганмас бахтга тўлиб-тошган эди", дерди.
Улар ўзаро ҳазиллашишни яхши кўришар эди. "Биласанми, - дерди Дизраэли, - мен, ахир сенга пулларинг туфайли уйланган эдим". Мэри-Энн жилмайиб жавоб берарди: "Бу ишни яна такрорлашга тўғри келганда, энди менга севги туфайли уйланар эдинг-а, шундай эмасми?"
У хотинининг гапини маъқуллар эди. Йўқ, Мэри- Энн ҳамма жиҳатдан мукаммаллик даъво қилган эмас. Шу билан бирга у ўз-ўзи билан овора бўлиб қолишига Дизраэли ақлли бўлгани учун йўл қўя олмасди.
Генри Жеймс шундай деб таъкидлаган эди: "Бошқа одам билан муносабат ўрнатишдаги биринчи узлаштириладиган омил, бу уларнинг бахтли бўлишига халақит бермасликдир, улар ҳам биз хоҳлаган нарсани исташадики, бу бизнинг бахтли бўлишимизга халақит бермайди, бунга улар ўзимиз хоҳлаган усулда ёндашадилар".
Бу айтилган такрорлашга арзийдиган гапдир: «Башқа одамлар билан муносабат ўрнатишдаги биринчи омил, бу уларнинг бахтли бўлишига халақит бермасликдир, улар ҳам шуни исташади.»
"Бирга ягона оилада ўсамиз" номли китобида Леланд Фостер Вуд шундай деган эди: "Муваффақиятли никоҳ мос кишини топиш лаёқатидан анча устундир; шу билан бирга бу ўзи ҳам айнан шундай одам бўлиш қобилияти демакдир".

Шундай қилиб, сиз оилавий ҳаётингизни бахтли сақлаш ниятида экансиз, иккинчи коидани маҳкам тутинг.
Ўз умр йўлдошингизни ўзартирмасликка ҳаракат қилинг

albatros
28.04.2012, 00:24
Ижтимоий ҳаётда Дизраэлининг энг ашаддий душмани буюк Гладсон эди. Бу икки арбоб уртасида давлатни бошқариш билан боғлиқ барча муаммоли масалаларда ўзига хос фикрлари билан келишмовчилик руй берса-да, улар учун битта умумий жиҳат бор эди: ҳар иккаласи ҳам шахсий ҳаётда бахтга беланган эдилар.
Уилям ва Кэтрин Гладсон эллик тўққиз йил бирга яшашди, салкам олтмиш йил бахт билан илиган ўзаро вафодорлик бағрида умргузаронлик қилишди. Менинг кўз олдимда Англия бош вазирларининг энг муносиби бўлган Гладсон уз рафиқасининг қўлидан ушлаган ҳолда, у билан қушик куйлаб камин олдида рақсга тушгани ниҳоятда ёқимли туюлади: Жулдурвоки эр ва шумтака хотин — Шодлик ва гамда ҳам биргамиз ҳамон. Жамоат ишларида шафқатсизлиги билан ном чиқарган Гладсон ҳеч қачон уйдагилар шаънига танқидий сўзларни айтмаган. У эрталаб нонуштага тушар экан, оиланинг бошка аъзолари ҳали ухлаб ётганини пайқаб, уларга нисбатан норозилигини ниҳоятда хушмуомалалик билан изҳор этиш усулини топган эди. У овозини кўтариб, уйни ажиб ғамгин бир қўшиқ билан тўлдириб юборар, шу орқали Англиядаги юмушга ниҳоятда андармон бир киши яқинларини нонуштга учун кутиб ўтирганини гуё эслатмоқчи бўларди. Одамларга нисбатан муомалага уста, эътиборли бўлган бу шахс оилавий муҳитда танқид қилишдан ўзини бутунлай тийган эди.
Екатерина II ҳам ўзини худди шундай тутган. У дунёдаги энг йирик империялардан бирини бошқарган эди. Екатерина II ўзига тобелардан миллионлаб кишиларнинг ҳаёти ва ўлимига фармойиш бера оладиган қудратга эга эди. У сиёсат майдонида баъзан ўзини шафқатсиз ҳукмдор сифатида намоён этар, самарасиз урушлар олиб борар, ўнлаб душманларини отишга ҳукм қиларди. Шу билан бирга ошпазнинг куйдириб қуйган гуштини лом-мим демай, иштаҳа билан паққос туширар эди. Кулимсираганича сабр-тоқат билан тановул қилар экан, бундан ўртача америкалик эркак ибрат олса бўлади.
Бузилган бебахт оилалар буйича Америкада донг қозонган обрули шахслардан бири Дороти Дикснинг фикрига кўра, эллик фоиздан ошиқ никоҳ муваффақиятсизлик билан якун топади. Буларнинг асосий сабабларидан бири — романтик куз ёши тўкиб ажралиш билан якун топган омиллардан биттаси — танқид, бир тийинга қиммат, юракни зада қиладиган танқид ҳисобланади.
Борди-ю, болаларингизни танқид қилишга тўғри келиб қолса... мен сизга айтсам, уларни асло танқид қилманг. Мен бу ишнинг яқинига ҳам йўламайман. Танқидга муккасидан тушиб кетишдан олдин Америка журналистикасининг мумтоз асарларидан бири "Отанинг пушаймони"ни ўқиб чиқинг. У даставвал "Пиплз хоум жорнэл"нинг бош мақоласи сифатида дунё юзини кўрди. Муаллифнинг рухсати билан биз уни ихчам шаклда бу ерга келтирамиз.
"Отанинг пушаймони" самимий юрак тулқинлари авжга чиқадан дақиқаларда ёзилган ихчам асарлардан бири бўлиб, кўпчилик китобхонларнинг ҳиссиётларига "жиз" этиб тегиб кетади. Шу сабабли у доимий равишда қайта-қайта босилавериш учун манба бўлиб хизмат қилган. "У илк бор бундан ўн беш йил муқаддам босилган булиб, шундан буён юзлаб журнал ва фирма нашриётларида, шунингдек, мамлакатнинг барча бурчакларидаги газеталарда чоп этилди, - деб хабар беради унинг муаллифи У. Ливингстон Ларнед. Кўплаб чет эл тилларида ҳам босилиб чиқдан. - Менинг ўзим шахсан минглаб одамларга уни мактаблар, черков ва кафедраларда ўқиб беришга ижозат бердим. Турли радиодастурлар уни сон-саноқсиз эшитгиришларда истифода этдилар. Ундан коллежларнинг даврии нашрлари ва урта мактабларнинг журналлари ҳам фойдаланди. Бундан ажабланмаслик керак. Баъзан унча катга булмаган асар ҳам ақл бовар қилмаидиган даражада муваффақият қозонади. Мазкур мақола ҳам шубҳасиз, ана шундай мавқега эришди .

albatros
28.04.2012, 00:28
Бир мактубга эътибор қаратсак:

У. Ливингстон Ларнед

Отанинг пушаймони



"Қулоқ сол, ўғлим. Бу сўзларни сен ухлаётган пайтда айтяпман; сенинг жажжи қўлларинг чекканг тагида, сарғиш сочларинг эса терлаган пешонангда ёйилган Мен хонангга ёлғиз ўзим, билдирмасдан кириб олдим. Бир неча дақиқа аввал кутубхонада газета ўқиб ўтирар эканман, мени пушаймонликнинг оғир тўлқини шиддат билан қамради. Мен сенинг каравотчанг тепасига уз айбимни хис этган ҳолда келдим.
Мана, мен нималарни уйладим, уғлим. Мен узимнинг ёмон кайфиятимни сенинг устингга гуё тўкиб юбордим. Сен кийинаётганда, сени сўкиб, ҳақорат қилдим, сен мактабга отланаётган эдинг, юзингни ҳўл сочиқ билан артиб тургандинг. Мен сени пойафзалимни тозаламаганинг учун қаттиқ койидим. Кийимингдан ниманидир олиб, полга ташлаганингда, ниҳоятда жаҳлим чиқиб бақириб юбордим.
Нонушта устида ҳам мен сенга ёпишиб олдим. Сен чойни полга тўкиб юбординг. Овқатни очкўзлик билан тановул қила бошладинг. Бармоқларингни стол устига қуйдинг. Нон устига ёғни кўпроқ суртиб юбординг. Шундан сўнг сен уйнаш мақсадида ташқарига чиқиб кетаётганингда, мен поездга чиқиш учун шошаётган эдим. Менга бурилиб караб, қўлингни силкитдинг ва: "Дада, хайр, кўришгунча!" дединг. Мен эса қовоғимни уйганимча: "Елкаларингни тўғрила ", деб жавоб бердим.
Сўнгра кун охирида бари яна қайтадан бошланди. Йулакдан уйга борар эканман, сен шарчалар билан тиззалаб уйнаганингни пайқаб қолдим. Пайпоғингда тешиклар бор эди. Мен сени уртоқларинг олдида камситдим, олдимга тушиб. уйга юришга мажбур этдим. Пайпоқлар жуда цқиммат туради, агар сен шахсий пулингга олганингда бу ниҳоятда ёқимли бўлар эди! Англаяпсанми, ўғлим, бу гапларни мен, сенинг отанг айтяпти!
Эсингдами, кейин сен кутубхонага кирдинг. У ерда мен ўқиб ўтирар эдим. Сен оҳиста қадам қўйдинг, менга халақит бераётганингни айтдим, сен эса гангиб, эшик ёнида тўхтаб холдинг. "Сенга нима керак ўзи?" деб кескин сўрадим мен.
Сен ҳеч нарса демадинг, аммо бирдан чопиб келиб, буйнимдан қучоқлаб олиб, ўпа кетдинг. Сенинг қўлчаларинг мени меҳр-муҳаббат билан қисар, худованди каримнинг кўнглингга солган бу меҳри менинг эҳтиётсизлик билан йул қўйган муносабатимни ҳам буткул ювиб юборган, адойи тамом қилганди. Шундан сўнг сен жажжи оёқчаларингни бир-бир босиб, зинадан юқорига чиқиб кетдинг.
Мана шундан кейин менинг қўлларимдан газета сирғалиб тушиб кетди, бутун вужудимни даҳшатли, кунгилни айнитадиган бир қўрқув қоплаб олди. Бу одатлар мени кандай аҳволга солиб қўйди ўзи? Хархаша одати, ҳадеб койимок,—кичкина бўлганинг учун менинг сенга берган мукофотим ана шу эди. Сени яхши кўрмайман, дейишим мумкин эмас, аммо гanшундаки, мен ёшлик чоғингдан кўп нарсани кутганман ва сени шахсан ўзимнинг йилларим билан ўлчабман.
Сенинг табиатингда эса соғлом, гузал, самимий жиҳатлар шунчалик кўпки, бу жажжи кўглинг улкалигидан далолат беради, у ҳов анови тепаликлар ортидаги тонгги нурларга ўхшайди. Бу сенинг беихтиёр менга бирдан шиддат билан бағримга ўзингни отганингда намоён бўлган эди. Сен уйқуга кетишдан олдин мени ўпиш учун кирган эдинг. Бугун бундан бошқа ҳеч нарсанинг аҳамияти қолмади, уғлим! Мен қоронғида каравотинг тепасига келиб, минг бир ҳижолатга тушиб, олдингда тиз чўкаман!
Бу жуда заиф ҳолда гуноҳни ювиш демакдир. Биламан, сен уйғонганингда, бу гапларнинг барини айтганимда ҳам тушунмас эдинг, уғлим. Аммо эртага мен хақиқий ота бўлмоқчиман! Мен сен билан дўст бўламан, қийналсанг, ранжисанг, бирга қийналаман, кулсанг, мен ҳам бирга куламан. Аччиғим чиққанида, бирорта аччиқ сўз чиқадиган бўлса, тилимни тишлаб оламан. Мен: "У ҳали бола-ку, сенинг боланг", деган гапни худи қасамёд каби тинмай такрорлайман".
Мен сени фикран вояга етган эркак ўрнида кўрганимдан кўрқиб кетдим. Ҳозир эса, сени кўриб турганимча, ўғлим, каравотинг тепасида ҳорғин турар эканман, тушунаман, сен ҳам кичкинтойсан- ку. Кечагина онанг қўлида эдинг, бошинг эса унинг елкасида эди. Мен сендан ҳаддан зиёд талаб этганман, сенга ҳаддан ортик талаб қўйганман". Шундай килиб оилавий ҳаёт бахтини саклай десангиз, учинчи қоидани эсланг: Асло танқид қила кўрманг

albatros
28.04.2012, 20:04
Лос-Анжелесдаги оилавий муносабатлар института директори Пол Попеноу шундай деди: "Кўпчилик эркаклар ўзига хотин танлар экан, ўзларига рўзғорни эплайдиган жувонни эмас, балки мафтункор, ўзига бино қўйиш билан овунишни, ўзининг калондимоғлиги билан махлиё бўлганни ахтаришарди. Шунинг учун бир куни идора бошлиғи бўлмиш аёлни нонуштага таклиф илишади. Бу жувон ўзининг йўлдошига ҳали хотирасининг бир чеккасида қолган "замонавий фалсафада асосий оқимлар" ҳақидаги маърузаларнинг парчаларини тақдим этади, шунингдек, ўз-ўзига пул тўлашни ҳам талаб қилиб, туриб олади. Натижада бу аёлнинг эртаси куни ёлғизликда нонунгга қилишига тўғри келади. Бунга қарама-қарши равишда олий маълумоти бўлмаган машинистка (нусха кўчирувчи) нонуштага таклиф қилинар экан, ўзининг йўлдоши юрагига ўт ёқадиган нигоҳ ташлайди ва хумор бўлиб, шундай дейди: "Энди эса менга яна ўзингиз ҳақингизда нимадир ҳикоя қилиб беринг". Бунинг натижаси қандай бўлади? Йигит дўстларига: "У раздан зиёд чиройли эмас, аммо мен бундай ажойиб ҳамсуҳбатни учратмаган эдим", дейдиган бўлади.
Эркаклар хотинларга уларнинг башанг кўринишлари, чиройли кийинишларини юқори баҳолашларини кўрсата олишлари керак. Барча эркаклар аёлларни кийим-кечак қанчалик қизиқтиришларини бутунлай унутишади ва бу соҳада ўзларига ҳисоб бериб ўтиришмайди. Масалан, эркак ва аёл, яъни эру хотин кўчада бошқа эркак ва аёлни учратиб қолишса, аёл эркакка деярли эътиборбермайди, одатда улар аёл қандай кийинганига қарамайдилар.
Менинг бувим бир неча йил муқаддам 98 ёшида вафот этди. Ўлимидан сал олдин биз унга ярим асрдан сал купроқ вақт аввал олинган фотосуратини кўрсатдик. Бувимнинг хиралашган кўзлари расмга деярли ўтмади, аммо берган ягона саволи шундай эди: "Мен кандай куйлак кийган эканман?" Ана, холос! Тўшакка ётиб қолган, ўлим остонасидаги қариб-қартайган, деярли бир асрга яқин яшаган, хотираси деярли ўчиб кетаёзган аёл, ҳатто ўзининг қизларини танимайдиган даражада ётган бўлса- да, шунча вакт ўтишига қарамай, қандай куйлак кийганига қизиқиб ўтирса! Мен бувим ушбу саволни берганида, каравоти ёнида турар эдим. Бу аҳвол менда ўчмас таассурот колдирди.
Ушбу сатрларни ўқиётган эркаклар бундан беш йил мукаддам қандай костюм ёки куйлак кийганларини мутлақо эслай олмайдилар, буни эслаб ўтиришга тирноқча қизиқмайдилар ҳам. Аммо хотинлар бундай эмас ва, биз, эркаклар, шуни англашимиз керак. Жамиятнинг олий табақасига мансуб болалар бир рақс кечасида бир неча бор хонимларнинг куйлак ҳамда шляпаларига қойил қолганликларини айтиш билан асло чарчамайди. Эллик миллиондан ортиқ французлар эса хато қилиши асло мумкин эмас!
Мен туплаган газета қирқимлари орасида бир вокеани ҳикоя қилувчи парча бор, биламан, у купам арзимайди. Шунга қарамай, бир ҳақиқатни аён курсатади, шунинг учун уни такрорлайман.
Унда айтилишича, бир дехқон аёл оғир меҳнатдан сўнг ўзининг эри олдига катга боғлам пичанни қўяди. У ақлан озганинг йўқми, деб аччикланиб сураганида, у шундай деб жавоб берди: "Бунга эътибор бериб утиришингизни мен қаердан билай? Мен сиз учун йигирма йилдан бери овқат тайёрлайман, аммо бирор марта бир оғиз сҳз айтиб, пичан емаётганингизни билдирганингиз йўқ!" Москва ва Петербургнинг ҳаддан ошган оқсуяк аслзодалари жуда шинам йўсинга эга эдилар. Чор Россиясида жамиятнинг юқори табақаси орасида ажойиб тушликдан сўнг ошхонадан ошпазни чақириб келиб, уни мазали овк,ат тайёрлагани учун табриклаш одати бор эди.
Нима учун сиз узингизнинг хотинингизга шундай эътиборни лозим курмайсиз? Келгуси сафар у ширин килиб жужа қовурса, ана шу гапни унга албатта айтинг. Пичан емаётганингизни унга яхшилаб тушунтириб куйинг, уни қадрлашингизни билдиринг. Ёки техаслик Гвинан айтганидек, "кичкина кизчага гулдурос қарсаклар ёғдиринг".
Сиз шуни амалга оширмоқчи бўлсангиз, бу сиз учун қанчалик бахт-иқбол келтиришини унга тушунтиришдан асло ҳайиқманг. Дизраэли Англия сазовор бўлган буюк давлат арбоби эди, шу билан бирга у "хотини олдида қанчалик қарздор эканлигини" билдиришдан асло уялган эмас".
Яқин кунларда бир журнални кўздан кечира туриб, Эдди Кантор билан ўтказилган интервьюга дуч келдим:
"Мен дунёда бир инсон—узимнинг хотиним олдида бурчлиман, - дейди Эдди Кантор. - Кичкиналигимда у менинг энг яхши дўстим эди; у тўғри йўлга тушиб олишимга ёрдам берди. Биз турмуш курганимиздан кейин у хар бир долларни иқтисод қилар ва уни яна ишга тикарди. У менинг бойлигимни туплашга х;аракат килди. Бешта хавас килгудай фарзандимиз бор. Ва у менга доимо уйда шинам шароит яратиб беришга уринади. Борди-ю, мен ким булган булсам, бари у туфайли юзага келган".
Холливудда никоҳланиш таваккалига кучган булиб, унга, ҳатто Ллойднинг суғурта жамияти хам қўлини чузмаган буларди; шунга қарамай, у ерда эру хотин Бакстерлар оиласи энг бахтли никоҳ сирасига киради. Утмишда Уинифред Брайсон деб товланиб турган артистлик мавкеидан бутунлай воз кечди. Шу билан бирга бу курбон бериш унинг оилавий бахтини хиралаштириб куймаслик учун тиним билмай ғамхурлик қилди. "У саҳнадаги муваффақиятлари учун сазовор бўладиган гулдурос қарсаклардан маҳрум булди, аммо менинг қарсакларимга ишониши учун мен зўр бериб уриндим, - дейди Уорнер Бакстер. - Агар эркак ўзининг аёлидан бахт топишга муяссар бўладиган бўлса, бу бахтли эътироф этилиш ҳамда муҳаббат туйғуси туфайли топиши керак. Бу эътироф ва муҳаббат ҳақикий бўлса, улар аёлнинг бахти гарови бўлиб хизмат килади". Худди шундай.
Шунинг учун агар сиз ўзингизнинг оилавий ҳаётингизни саклаб қолишни истасангиз, тўртинчи, энг муҳим қоидага риоя қилинг:
Бир-бирингизга чин юракдан ўзингизнинг миннатдорчилигингизни билдириб туринг.

albatros
28.04.2012, 21:00
Хотирлаш кунларидан бошқа кунларда гуллар муҳаббат рамзи ҳисобланади. Улар айниқса, мавсумда арзон туради, баъзан куча бурчакларида ҳам сотишади. Аммо эркаклардан қанчаси уйга сариқ наргис гулдастасини келтиришини ҳисобга оладиган бўлсак, уларни худди орхидея каби қиммат дейиш мумкин, шунингдек, уларни булутлар билан бурканган Альп чуққиларида ўсадиган эдельвейслар каби жуда қийин қўлга киритиш мумкин.
Унга озгина гул келтириш учун хотинингизни шифохонага ётишини кутишингиз керакми? Нега эртага кечқурун унга бир неча атиргул олиб келолмас экансиз. Сиз тажриба ўтказишни ёқтирасиз. Шуни бажаришга бир уриниб кўринг, нималар рўй беришини кейин кўрасиз.
Бродвейда жуда банд бўлишига карамасдан Жорж М. Коэн одатда ҳар куни икки марта онасига қунғироқ қилар, бу онанинг ўлимигача давом этган эди. Сиз ҳар сафар кўнғирок қилганида, онаси учун жуда муҳим янгилик бор эди, деб уйлаяпсизми? Йўқ, унча катта булмаган эътиборга молик бу белгилар инсонга сиз ҳақиқатан ҳам уни яхши кўришингизни, уни уйлашингизни ҳамда унинг учун ёқимли нимадир қилмоқчи эканлигингизни ва унинг бахт-саодати хамда роҳат-фароғати кўнглингизга жуда азиз ва яқин эканлигини англатади.
Аёллар саналарга, яъни туғилган кунлар ва турли йилларни кутлашни ниҳоят яхши кўришади, нима учун айнан шундай, бу ҳамиша аёлларнинг махфий сирларидан бири булиб қолади. Ўртача одам купгина саналарни эсламай, бутун умр яшаши мумкин, аммо айримлари қуйидаги саналарни албатта билмоги керак: 1492 ва 1776 (1492 йил Христофор Колумб томонидан Американинг кашф этилиши ва 1776 йилда Мустақиллик декларациясининг эълон қилиниши) ва хотинининг туғилган йили, туйлари булиб утган йили. Ҳар эҳтимолга кўра, у олдинги икки санани нишонламай утиши мумкин, аммо кейингиларидан шунчаки ўтиб кета олмайди! Кирқ минг оилавий жанжални куриб чиққан, икки минг эру хотинни яраштирган Чикаго судьяси Дожозеф Саббат шундай дейди: "Кўп ҳолларда оилавий келишмовчиликлар негизида арзимайдиган нарсалар ётади. Масалан, эри ишга кетаётганида, қўлини силкитиб хайрлашиш одати қанчадан-қанча ажралиб кетишга сабабчи бўлган".
Роберт Браунинг ва Элизабет Баррет Браунинг ўртасидаги биргаликдаги турмуш бизга маълум бўлган энг ибратли муносабат эдики, у мезф- муҳаббатни ардокдаш учун унча катта бўлмаган совга-салом ва эътибор жалб этиш учун ҳамиша вақт топар эди. У узининг бемор хотинига шунчалик ғамхурлик кўрсатган эдики, бундан мутаассир бўлган хотини бир куни сингилларига: "Мен энди табиий равишда мабодо фариштга эмасмиканман, деб уйлаб қолдим", деб ёзган эди.
Кўпгина эркаклар унча катта булмаган х;ар кунги ана шу эътиборга молик белгиларни мутлақо етарли даражада баҳолашмайди. "Пикториэл ревью" номли журналда босилган бир мақолада Гейнор Мэддокс шундай деб ёзган эди: "Америкача оила бир неча янги дардга муҳтож булиб қолган. Масалан, эрталаб тушакда нонушта қилиш ана шундай заифликлардан бири булиб, аёл зиммасига жуда куп нарсани юклаши керак. Аёл учун тушакдаги нонушта, бу эркак учун хусусий клубнинг айнан узгинасидир".
Охир-оқибатда бу қатор ранж-аламдан иборат эпизодлар эмас, албатта. Энг аламли томони шундаки, кўпгина жуфтликлар бу вазият билан ҳисоблашишмайди. Эдна Сент-Винсент Миллей бу фикрни лунда килиб, ўзининг шеърларидан бирида ифодалаган эди: "Кунларим пурғамдир, кетди муҳаббатим ҳам,
Кундан-кун кам-камдан, у топди барҳам".
Бу мисраларни эсда caқлаш жуда зарурдир. Ринода судлар ҳафтанинг олти кунида ҳам никоҳларни бекор қилишади. Яъни ҳар ўнта никоҳдан биттаси бекор қилинади. Бу никоҳдардан қанчаси, сизнингча, хақиқий фожиага учраган? Жавобгарликни зиммамга олиб айтаманки, фавқулодда жуда кам. Агар сиз ўша ерда ҳар куни иштирок этишингизга туғри келса, бу шурлик бадбахт эркак ва аёлларнинг курсатмаларини тинглаб турсангиз, уларнинг муҳаббати кундан-кунга бардам топганини тушунар эдингиз.
Энди каламтарошингизни келтиринг-у, навбатдаги иқтибосни кесиб олинг. Уни шляпангизнинг ички томонига ёки ойнага ёпиштириб қўйинг. Хар куни эрталаб соқол олаётганда, кўрасиз:
«Бу йўлдан мен фақат бир марта ўтаман. Шундай экан, мен ҳозирдан бирор хайрли иш қиламан ёки қандайдир инсоний тирик жон учун хайр- саховат кўрсатаман. Майли, мен бундай фурсатни қолдирмайин ва уни бажармасдан қолдирмайин, илло, бу йўлдан ҳеч қачон яна асло ўтмайман»
Шундай қилиб, агар сиз ўз оилавий бахтли ҳаётингизни сақламоқчи бўлсангиз, бешинчи қоидага риоя қилинг:
Бир-бирингизга иложи борича мўъжазгина эътиборга молик белгилар кўрсатинг

Maulen
15.05.2012, 15:13
Sizga katta raxmat ruhshunos kitoblaridan yana berib borsangiz o'qib o'rganib ilm olardik.Ishlaringizda omadlar yor bo'lsin.

albatros
05.06.2012, 07:52
Уолтер Дамрош Американинг машҳур нотиқларидан бири, ўз вақтида президентликка номзоди кўрсатилган Жеймс Ж. Блейннинг қизига уйланган эди. Шундан сўнг улар бир неча йил муққаддам Шотландияда Эндрю Карнеги билан учрашишди. Дамрош шахсий ҳаётидан ниҳоятда бахтиёр эди.
Бунинг сири нимада?
"Умр йўлдошимга эҳтиёткорлик билан бир қаторда, - дейди Дамрош хоним, - тўйдан кейинги ўзаро назокатли муносабатни ўртага қўяман. Агар ёш келинлар ўз эрларига худди бошқалар билан муносабатда бўлганларидек хушмуомала бўлишганида турмуш бошқача кечарди! Ҳар қандай эркак урушқоқ хотиндан безор бўлиб қочади".
Қўполлик ҳам худди рак шиши каби меҳр - муҳаббатни кемириб кетаверади. Ҳар биримиз жуда яхши биламизки, биз ўз яқин кишиларимизга нисбатан бегона кишиларга хушмуомала муносабатда бўламиз.
Биз ёт кишининг гапини шартта кесиб, "Ё худоё, яна ўша эски гапни ҳикоя қилмоқчи бўляпсанми?" деб қичқиришни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Яқин дўстларимизга келган почтани уларнинг рухсатисиз очмаймиз ёки шахсий сирларига бурнимизни суқишни уйлаб ҳам курмаймиз. Фақат оиламиз аъзолари, яъни бизга энг яқин ва қадрдон одамларнигина арзимас сабаблар учун ҳақорат қилишга ҳаддимиз сиғади.
Яна Дороти Диксдан иқтибос келтираман: "Жуда қизиқ аммо шуниси, ҳақиқатан ҳам бизга ёқимсиз, Ҳақоратли, юрагимизни парчалайдиган нарсалар оиладагилар томонидан содир этилади".
Хенри Клей Ризнер: "Хушмуомалалик қалбнинг шундай бир фазилатики, унда бузилган кичкина омборча эътиборга олиниб, диққат қаратилмайди, балки омборча ташқарисидаги ҳовли гулларига эътибор берилади", деб таъкидлаган эди.
Хушмуомалалик машина моторига мойлаш қанчалик зарур бўлса, никоҳга ҳам шу даражада жуда керакдир.
Китобхонга "эрталабки нонушта учун якка ҳоким" тимсолини яратиши билан ёқиб қолган адиб Оливер Уэнделл Холмс ким бўлса бўлгандир-у, аммо у ўзининг уйида мутлақ ҳоким эмасди. У шунчалик сермулоҳаза ва ўзини қўлга оладиган киши бўлган эдики, нохуш ва оғир ҳолатга тушишга тўғри келса, ўз дилгирлигини оиланинг бошқа аъзоларидан яширишга уринар эди. Менинг ўзимга-ку, бу ҳолатнинг ўзи оғир бўлиб турибди, бошқаларни ҳам ундан қийналишига мажбур этишнинг нима кераги бор, деб айтарди Холмс.
Оливер Уэнделл Холмс худди шундай тутар эди ўзини. Оддий одамлар тўғрисида шундай деб бўлармикан? Хизмат жойида аҳвол ёмон, у битимни барбод қилди ёки бошлиқдан ҳайфсан олди, дейлик. Унинг боши қақшаб оғрийди ёки, айтайлик 17 дан 15 дақиқа ўтганда жўнайдиган поездга кечикди. У бунга чидай олмай, аламини оиладагилардан олди.
Голландияда уйга киришдан аввал пойафзални остонада қолдиришади. Квасам ичиб айтаманки, биз голландияликлардан ўрганиб, уйга киришдан олдин ишга тааллуқли барча машмашаларни улоқтириб юборишимиз керак.
Уильям Жеймс бир пайтлар эссе ёзиб, уни "Инсоний сўқирликнинг айрим тури тўғрисида" деб номлаган эди. Сиз уни кутубхонага алоҳида кириб, ўқиб чиқсангиз, кифоя. Жеймс шундай деб ёзади: "Мазкур рисолада инсоний сўқирлик тўғрисида гaп боради. Бу сўқирлик тирик мавжудотлардан бизнинг ўзимизни ажратиб турадиган ҳис-туйғулардан иборат бўлиб, ундан барчамиз шикаст топганмиз".
"Сўқирлик, биз ундан шикастланганмиз". Кўпчилигимиз мижоз ёки ишга алоқадор шериклар билан кескин гаплашганимизда, уйга келиб хотинга ўшқирмасдан қолмаймиз. Гап шундаки, ишдаги муносабатлардан кўра, оилавий шахсий ҳаёт бир неча бор муҳим ва заруратдир.
Оилавий ҳаётда бахтли бўлган киши ёлғизликда яшаган даҳодан афзал. Буюк рус ёзувчиси Тургенев бутун бошли цивилизацияли дунёга машҳур бўлган, эътироф этилган. Бу адиб ёнида бир аёл бўлиб, уни тушликка кечикмасин деб безовталанганида, ўзининг барча қобилияти ва ёзган китобларидан воз кечишга шу заҳоти тайёр эди.
Қандай имкониятлар никоҳни бахт-саодатга буркайди? Юқорида қайд қилганимиздек, Дороти Дике, деярли бутун никоҳларнинг ярмидан кўпи муваффақиятсиз деб ҳисобласа, доктор Пол Попеноу бошқача деб ўйлайди. У шундай деган эди: "Инсон бирор корхонада бир ишни кулга олганга нисбатан никоҳда муваффақиятга эришиш учун энг яхши имкониятларга эга бўлади. Баққоллик дўконларида савдо билан машғул бўлган дукондорларнинг етмишдан ортик, фоизи муваффақиятсизликка учрайди. Эркак ва аёлларнинг никоҳга кирган етмиш фоизи эса муваффақият қозонади".
Дороти Дике буларнинг барини қуйидагича қисқа хулосалайди:
"Никоя, билан таққослаганда, - деб таъкиддайди у, - туғилиш бизнинг ҳаётимизда бир лавҳани ташкил этса, ўлим муқаррар ҳодиса ҳисобланади.
Бирорта аёл, эрим ишхонасидаги иши ёки ўзининг касбий муваффақиятини таъминлаш учун кўллаган тадбирларини оилавий ҳаётни мустаҳкамлаш учун нега татбиқ этмайди, деб бош қотириб ўтирмайди.
Шу билан бирга оиласида тинч-тотув яшаётган аёл ва хотиржам оилавий ҳаёт инсон учун миллион доллардан афзалдир, юз эркакдан бирортаси ҳам ўзининг оиласида қандай қилиб муваффақиятни танлаш керак, деб муҳим ҳисобланган ана шунарсани ўз ҳолига ташлаб қуяди, шароит унга ютуқ келтирадими ёки ютқазадими, унга барибир. Аёллар эри нима учун унга эътибор бермай қўйганини асло тушунгиси келмайди, ахир бахмал қўлқоп билан муомала қилиш муштдан афзал-ку!
Ҳар бир эркак яхши биладики, у агар хотинига ширин сўз ёки эркалаш билан муомала қилса, эри нимани хоҳласа, шуни тайёрлашга ҳозиру нозир бўлади. У билади, хотинини мақтаб, шаънига бир неча арзимас ширин сўз ишлатиб, хушомадга яқин гaп айтса, у яхши бека, унга катта ёрдам қилаётганини кистириб ўтса, хотинини ҳар бир центни иқтисод қилишга мажбур этади. Ҳар бир эркак яхши биладики, у хотинига, агар ўтган йилги куйлагингни кийсанг, ҳаддан зиёд чиройли, бежирим буласан, деса, у бу куйлакни Парижнинг сўнгги урфдаги либосига жон-жон деб алмаштирган бўларди.
Хар бир аёл шуни яхши биладики, эри буларнинг барини хотини орқали олинган маълумотлар туфайли билган мақсадига эришиш учун нималар қилиши лозимлигини ўзи ўргатган. Аммо эри ундан қачон аччиқланиши, ғазабланишини билмайди, чунки ҳадемай у билан жанжаллашиб қолади, бунинг учун бемаза овқатни ейишга мажбур бўлади, сунг ҳадемай хотин эрининг пулини совуришга киришади. Эр эса унга янги куйлак олиб беради, ундан озгина фойдаланиш, у истагандай унга ёндашмок; учун буларнинг барини адо этади".
Шундай қилиб, агар сиз оилавий бахт- саодатингизни асрамоқчи бўлсангиз, олтинчи қоидага риоя қилинг:
Сертакаллуф, сермулозамат булинг.