PDA

Просмотр полной версии : uzb.orzu.uz сайтида ижодкорлар клубини ташкил қиламиз


Kimsan Birov
27.07.2010, 06:39
Асар ёзиш учун кўп нарса шарт эмасдек туюлади – луғат бойлиги етарли бўлсаю тасаввурдан худо қисмаса. Кўпчилигимиз бирор воқеа айтиб беришни хоҳлаймиз – ҳаётдан олиб ёки тўқиб чиқариб, ошиқ ёхуд маъшуқага атаб шеър ёзиб ёки ҳаётдаги тажриба билан алмашиб, хуллас, айтаман десак айтадиган гапимиз анчагина. Аммо ушбу воқеани бир кичик ҳикоя, ўртача қисса ва ҳатто каттагина роман шаклида тақдим этганимиз мақбул эмасми? Бунинг учун кимнингдир қобилияти бўлмаса, бошқага оддий сабр-тоқат, эринмай, монитордаги қоғозни тўлдириш истаги етишмайди. Мен маъмур бўлган uzb.orzu.uz (http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona) сайти орқали ўзида ижодкорлик қобилиятини ҳис этган, ўз асарини фақат қалам ҳақи эвазига эмас, шунчаки ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни истаган, илҳом париси кечалари билан ухлашга бермай, ўйлаганини қораламаса, тинчлик топа олмаётган одамларга мурожаат қилмоқчиман. Ўз асарларингиз билан сайтим орқали ўқувчилар билан ўртоқлашинг. Ўзингиз ҳам бошқаларнинг ижодидан баҳраманд бўлиб, фикр ва мулоҳазаларингиз билан алмашинг. Шу йўсинда сайтимда ижодкорлар клубини ташкил қилиб, унга иложи борича кўпроқ одамларни жалб этайлик. Эҳтимол, кейинчалик таниқли адиблар ҳам сайтимиздаги ижод намуналари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашиб, янги асарларини ҳам тақдим этар? Нима бўлганда ҳам, ўзбек тилидаги ижодкорларга айтмоқчиманки: «Адиблар доирасига хуш келибсиз!» Эҳтимол, кўпчилигингиз ижод соҳасида биринчи қадамларни босаётгандирсиз, аммо ким билсин, орамиздан янги Қодирийлар ва Зулфиялар етишиб чиқса, не ажаб?!

Kimsan Birov
27.07.2010, 06:41
Ижодкорлар клубига кириш учун сайтда рўйхатдан ўтилса (ёдда бўлсин, бунда электрон манзилда тасдиқлатиб керак бўлади), бас

Tulaganov
27.07.2010, 20:06
Кирдик, кўрдик ва рўйхатдан ўтдик ) Рахмат

Kimsan Birov
27.07.2010, 23:58
Кирдик, кўрдик ва рўйхатдан ўтдик ) Рахмат

Сизга ҳам раҳмат

Kimsan Birov
28.07.2010, 22:55
Бу саҳифадаги жимжитликдан ё юфорумга ижодкорлар борган сари кам киряпти, ё улар бирлашишни кўп ҳам хоҳлашмаяпти, ё таклифим кимларгадир ёқмаган, ё уни умуман тушунишмади. Ўзингиз танлаб олинг

Shokir Dolimov
29.07.2010, 00:58
Бу саҳифадаги жимжитликдан ё юфорумга ижодкорлар борган сари кам киряпти, ё улар бирлашишни кўп ҳам хоҳлашмаяпти, ё таклифим кимларгадир ёқмаган, ё уни умуман тушунишмади. Ўзингиз танлаб олинг
Бир вақтлар водий ариқларида оққан сув шу қадар тоза ва мазали бўлган эканки, одамлар уни кўкрагини ерга берганча, қониб-қониб ичишган экан. Фарғона водийси ўз чойхоналари билан бошқа вилоятларимиздан ажралиб туришини айтмаса ҳам бўлади. Чойхоналарда ишлатиладиган самоварларнинг бўйи менинг болалигимдаги бўйимдан бир ярим чандон баланд бўлганини эслайман. Ёшлигимда энамнинг укаси ҳикоя қилиб берган эди. Бир чойхоначи чол дамлаган чойни лоақал бир маротаба бўлсин ичганлар қариянинг чойхонасини қўмсаб, юраклари эзилиб, қаердан бўлмасин қайтиб келишар, ўз чанқовини қондиришган-ча, бир-бири билан дийдор кўришиб яна тарқалар эканлар. Одамларни бунчалик ўзига тортадиган ўша чойнинг бир сири бўлган.
Хайрли иш бошлабсиз, сайтингиз ўша чойхонадек бўлиб қолишини, ижод аҳли қаердан бўлмасин ташриф буюриб, ўз «чанқовини» қондириб борадиган жойга айланишини тилайман.
Сабр қилинг, улар албатта келишади.

Kimsan Birov
29.07.2010, 08:48
Сабр қилинг, улар албатта келишади.

Раҳмат, бундан бошқа илож йўқ. Буёғига фақат сайт мазмунини янага тўлдириб бориш, имкон борича ҳамфикр одамларни излаш қолади

OmoN
29.07.2010, 09:26
Бу саҳифадаги жимжитликдан ё юфорумга ижодкорлар борган сари кам киряпти, ё улар бирлашишни кўп ҳам хоҳлашмаяпти, ё таклифим кимларгадир ёқмаган, ё уни умуман тушунишмади. Ўзингиз танлаб олингЯна битта вариант бор. Балки ҳеч кимни қизиқтирмагандир...

Tulaganov
29.07.2010, 12:25
Сизга ҳам раҳмат 333-7454 (MTS) Telefon raqamim. Agar iloji bo'lsa qo'ng'iroq qilsangiz, bir ikki maslahatlik ishlar bor. Rahmat

Kimsan Birov
29.07.2010, 23:08
Яна битта вариант бор. Балки ҳеч кимни қизиқтирмагандир...

«Ижод хусусида сўз (http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)» рукни остида бу мавзуни кўтарганим бежиз эмас. Агар қизиқтирмаган бўлса, улар бу ерда нима қилиб юришибди? Агар сайт бунга лойиқ эмас деб ўйлашса, келинг ҳаммамиз биргаликда бўлиб уни лойиқ ҳолатга келтирамиз. Таклифлар учун электрон почтам доимо очиқ

Kimsan Birov
29.07.2010, 23:08
333-7454 (MTS) Telefon raqamim. Agar iloji bo'lsa qo'ng'iroq qilsangiz, bir ikki maslahatlik ishlar bor. Rahmat

Тез орада телефонимни кутинг, албатта, қўнғироқ қиламан

OmoN
30.07.2010, 10:12
«Ижод хусусида сўз» рукни остида бу мавзуни кўтарганим бежиз эмас. Агар қизиқтирмаган бўлса, улар бу ерда нима қилиб юришибди?Мени нотўғри тушундингиз шекилли... Мен улар ижодга қизиқишмайди демадим. Балки Сизнинг таклифингиз қизиқтирмагандир дегандим.
келинг ҳаммамиз биргаликда бўлиб уни лойиқ ҳолатга келтирамиз.Агар мабодо бирон нима ижод қилиб қолсам(бундай бўлиши қийин бўлса керак) албатта Сиз билан боғланаман :)

Masud Mahsudov
30.07.2010, 10:56
«Ижод хусусида сўз (http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)» рукни остида бу мавзуни кўтарганим бежиз эмас. Агар қизиқтирмаган бўлса, улар бу ерда нима қилиб юришибди? Агар сайт бунга лойиқ эмас деб ўйлашса, келинг ҳаммамиз биргаликда бўлиб уни лойиқ ҳолатга келтирамиз. Таклифлар учун электрон почтам доимо очиқ

Umuman olganda, fikri ojizimcha, klub - bu kishilarning yuzma-yuz ko'rishib, baxslashadagian, biror narsani muhokama qiladigan joy. Siz bu tashabbusingiz bilan saytingizda ijodkorlar forumini tashkil qilmoqchiman, deyishingiz kerak edi... Yangi forumdan ko'ra esa, mana shu yer yaxshiroq-ku ...

Siz bizni chorlagan sayt esa, sariq matbuotning yangi bir "namoyandasi" ekan... Ijod bilan sariq matbuot, menimcha, kesishmaydigan to'g'ri chiziqlarga o'xshaydi...

Kimsan Birov
30.07.2010, 17:02
Umuman olganda, fikri ojizimcha, klub - bu kishilarning yuzma-yuz ko'rishib, baxslashadagian, biror narsani muhokama qiladigan joy. Siz bu tashabbusingiz bilan saytingizda ijodkorlar forumini tashkil qilmoqchiman, deyishingiz kerak edi... Yangi forumdan ko'ra esa, mana shu yer yaxshiroq-ku ... Siz bizni chorlagan sayt esa, sariq matbuotning yangi bir "namoyandasi" ekan... Ijod bilan sariq matbuot, menimcha, kesishmaydigan to'g'ri chiziqlarga o'xshaydi...

"Сариқ" матбот бош саҳифада ўз ўрнига. Мен айнан "Кутубхона" рукни остида (бошланғич ва малакали) ижодкорлар ўз асарларини чоп этадиган, улар хусусида маслаҳатлашадиган, ўзаро баҳслашадиган маконни яратиш ниятим бор. Улар бошқа саҳифага умуман кирмасалар янада яхши. Тўғриси, сариқ матбуот ҳақиқий ижодкорларга кўп ҳам керак эмас. Аммо умуман янгиликлардан воз кечиш ҳам ушбу сайтга салбий таъсир қилиши шубҳасиз.
Клуб эса юзма-юз учрашадиган жой деб олсак ҳам, сайтимда ижодкорлар виртуал учрашиш имконига эга бўлишади.
Юфорумдан менинг сайтим шу билан фарқланадики, бу ерда одамлар ўз асарларини тақдим этиши бироз ноқулай. Масалан, мен Гарри Поттер ҳақидаги асарни бир мақола сифатида, ичида эса саҳифаларга ажратиб тақдим этдим. Форумда эса 200 бетдан ортиқ ҳажмдаги китобни бериш нақадар қийин кечишини бир ўйлаб кўринг.
Шунинг учун, менинг сайтим форум эмас, айнан ижодкорлар йиғиладиган, ўзбекча айтадиган бўлсак, ҳамфикр одамлар тўпланадиган чойхона - европача клуб бўлишини истардим. Ҳар ким ўз асарини нашр қилиши ва шарҳлар орқали ўзаро муҳокама қилиши жуда осон кечади

Kimsan Birov
30.07.2010, 17:03
Агар мабодо бирон нима ижод қилиб қолсам

Ҳар кимда ижод учқуни бор, фақат уни излаб топиш ва у қайси соҳага тааллуқлилигини аниқласак, бас :)

Kimsan Birov
19.08.2010, 09:13
Сайтда яна бир ҳикоянинг таржимаси тақдим этилди. Ахир таржима учун ҳам ижод қилиш даркор эмасми? Роберт Фишнинг «Ҳаводаги босқинчилик» ҳикояси (http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona/256-air-terror)

Kimsan Birov
24.08.2010, 15:53
Яна бир фантастик ҳикоянинг таржимаси чоп этилди. Танишинг: Стивен Кингнинг "Олишув" асари (http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona/271-battle)

Shokir Dolimov
25.08.2010, 06:22
Танишинг: Стивен Кингнинг "Олишув" асари
Сайт яна очилмаяпти. Бу масалада негадир тез-тез муаммолар бўлиб туради ...

Kimsan Birov
30.08.2010, 13:32
Сайт яна очилмаяпти. Бу масалада негадир тез-тез муаммолар бўлиб туради ...

Сайтимиз хостинги хорижда жойлашган. Шунинг учун сайт очилмаслиги сабабларини аниқлаш бироз мушкул. Хорижда жойлашган сайтнинг афзаллиги ҳам, шунга ўхшаш камчиликлари ҳам бор экан

Bakhtiyor aka
30.08.2010, 15:25
Сабр қилинг, улар албатта келишади.

Раҳмат, бундан бошқа илож йўқ. Буёғига фақат сайт мазмунини янага тўлдириб бориш, имкон борича ҳамфикр одамларни излаш қолади

Сайтингизга бир неча марта кирдим, айрим хабарлар деймизми ёки мақолалар деймизми, мен учун қизиқарли туйилди. Лекин умуман сайтингиз ёқди ёки ёқмади деб хозирча айтолмайман. Асосийси ўзбек тилида эканлиги.

Хама нарсада хам рангбаранглилик ёки турли туманлик бўлгани яхши. Айниқса интернетда ва умуман ОАВда бу нарса мухим. Кўп танлаш имконияти бор жойда, хар қалай, танловчилар теранроқ фикрлашга мажбур бўладилар, бу эса тараққиёт омили.

Сайтингизга кириш статистикасини кузатиб борсангиз, (хостинги чет элда бўлса, географиясини, кирувчини қанча вақт бўлишлигини, қайтиб кирдими йўқми…. ва бошқа маълумотларни беради) уни қанчалик қизиқарли эканлигини ва қандай такомиллаштириш лозимлигини билиб олса бўлади.

Умуман сизга ва сайтингизга омад тилайман. Хар қалай, жим ўтирмасдан бир нарса яратаётганлар хурматга лойиқ.


Менимча форумда реклама тақиқланган, мавзуни рекламага айлантириб юборманг.

Kimsan Birov
10.01.2011, 10:20
Сайтимиз яна бироз жонланди, аммо кўпроқ янгиликлар қўшиш учун ҳеч вақт етмаяпти. Ишхонанинг ўзида ишлар тўлиб тошган. Шунинг учун ўз фикр-мулоҳазалари ва айниқса маълум мақолалари (кириллчада) билан қатнашган қаламкашлардан беҳад миннатдор бўлардик. Фақат дин тўғрисида бўлмагани маъқул, афсуски, бундай мақолаларни ҳамма ҳам тўғри тушунолмаяпти

Gulchehra Ibragimova
16.02.2011, 11:20
Яратувчилик ёки қандайдир бирон кашфиётлар бор ерда тараққиёт ва юксалишларга бир қадам қўйилади, дейишади. Ижодкорлар учун яхши иш бошлабсиз. Эзгуликнинг эрта кечи йўқ, насиб этса сайтингиз ижод аҳли учун севимли, асосийси "қалб косаси лиммо-лим тўлганда" тўкиладиган, дилдан суҳбатлашадиган сайтга айланишига ишонаман. Омад!