PDA

Просмотр полной версии : LexUz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси


Tulqin Eshbekov
03.11.2009, 14:27
Модератор иловаси: Ушбу мавзу ўзга мавзу (http://uforum.uz/showthread.php?t=10723&page=7)да юзага келган савол асосида очилди.

LexUz (http://lex.uz/cuz/lex/about_lex.html) – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш мақсадида яратилган.
LexUz нинг мақсади аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини кўтариш, қонунчилик ҳужжатларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир.

...Кани эди, айтайлик, конун хужжатлари туплами хам батартиб равишда алохида веб-сайтда берилса! (Агар, кайсидир сайтда берилаётган булса-ю мен курмай колган булсам, уни топишда ёрдам берганлардан жуда миннатдор булардим!)
Мухтасар фикрим - китобни ардоклаганларни мен хам жуда-жуда ардоклайман. Шу кунгача китобдан зуррок дуст топа олмадим! Китобга ошно инсонга унча-мунча куз хам тегмайди!

Shomurodov Shohruh
03.11.2009, 17:23
(Агар, кайсидир сайтда берилаётган булса-ю мен курмай колган булсам, уни топишда ёрдам берганлардан жуда миннатдор булардим!)
Mana bu yerda (http://uforum.uz/lex.uz) balki toparsiz kerakli hujjatlarni (Uzim ishlatmaganman lekin :))

Tulqin Eshbekov
03.11.2009, 22:57
Mana bu yerda balki toparsiz kerakli hujjatlarni (Uzim ishlatmaganman lekin

Бу сахифа очмаяпти-ку? Агар топишга ёрдам берсангиз мамнун булардим.

OmoN
04.11.2009, 11:11
Бу сахифа очмаяпти-ку? Агар топишга ёрдам берсангиз мамнун булардим
Фақат Internet Explorer да ишлайди.
http://lex.uz

Nigora Tursunova
04.11.2009, 11:49
Кани эди, айтайлик, конун хужжатлари туплами хам батартиб равишда алохида веб-сайтда берилса! (Агар, кайсидир сайтда берилаётган булса-ю мен курмай колган булсам, уни топишда ёрдам берганлардан жуда миннатдор булардим!)

lex.uz (http://lex.uz)

Uchqunbek
04.11.2009, 13:38
Кани эди, айтайлик, конун хужжатлари туплами хам батартиб равишда алохида веб-сайтда берилса! (Агар, кайсидир сайтда берилаётган булса-ю мен курмай колган булсам, уни топишда ёрдам берганлардан жуда миннатдор булардим!)

lex.uz (http://lex.uz)

Yangi qonun hujjatlarini ko`rolmadim. Demo user larga ruhsat berilmagan shekilli...

Shomurodov Shohruh
04.11.2009, 13:47
Бу сахифа очмаяпти-ку? Агар топишга ёрдам берсангиз мамнун булардим.
Kechirasiz, e'tiborsizlik qilib sal xato yozibman.
Omon, menda Mozilla, ishlayapti.

OmoN
04.11.2009, 14:23
Omon, menda Mozilla, ishlayapti.
менда эса мана бунақа деяпти:)
https://img.uforum.uz/thumbs/gribfwr2888339.jpg (https://img.uforum.uz/images/gribfwr2888339.jpg)

Behzod Saidov
04.11.2009, 15:04
менда эса мана бунақа деяпти

xshom фақат бош саҳифани очганлар шекилли. Агар сизда юқоридаги хабар бош саҳифада ҳам чиқаётган бўлса, унда браузерингизга кўз теккан. ;)

Shukhrat Yaminov
04.11.2009, 15:27
Ҳурматли Lex.Uz сайти фойдаланувчилари.
Бизнинг Lex.Uz сайтида жойлашган қонунчилик базаси билан тўлақонлик ишлаш учун ва "демо регистрация" учун Internet Explorer зарур. Аммо сайтнинг бошқа саҳифалари, шу жумладан Қонун ҳужжатлари тўпламлари кўчириб олиш ёки кўриш учун Internet Explorer зарур эмас. Ушбу тўпламларни кўчириб олиш учун "Демо" регистрацияда берилган пароль ва логин кифоя қилади.
Саволлар бўлса мурожаат қилинглар, тортилманглар!

Shukhrat Yaminov
04.11.2009, 15:55
Агар Internet Explorer умуман ишлатмайдиган бўлсангиз. Бир ажойиб E-tab деган қўшимча дастур бор (уни интернетдан топса бўлади). Бу дастур орқали бемалол Mazila да ишласа бўлади.
https://img.uforum.uz/thumbs/qohebjk8664489.jpg (https://img.uforum.uz/images/qohebjk8664489.jpg)

Kahramon Jalilov
04.11.2009, 17:36
Lex.uz da ishlaganman, lekin demo versiyadan qanday qilib freewarega o'tsa bo'ladi chunki ko'p qonunlarni olib bo'lmayapti?

Tulqin Eshbekov
04.11.2009, 19:51
Ҳурматли Lex.Uz сайти фойдаланувчилари.
Бизнинг Lex.Uz сайтида жойлашган қонунчилик базаси билан тўлақонлик ишлаш учун ва "демо регистрация" учун Internet Explorer зарур. Аммо сайтнинг бошқа саҳифалари, шу жумладан Қонун ҳужжатлари тўпламлари кўчириб олиш ёки кўриш учун Internet Explorer зарур эмас. Ушбу тўпламларни кўчириб олиш учун "Демо" регистрацияда берилган пароль ва логин кифоя қилади.
Саволлар бўлса мурожаат қилинглар, тортилманглар!

Рахмат сизга. Агар максадимга эришсам алохида миннатдорчилик билдирар эдим. Конун хужжатларини доимо кузатиб боргим келади.

Behzod Saidov
04.11.2009, 21:28
Агар Internet Explorer умуман ишлатмайдиган бўлсангиз. Бир ажойиб E-tab деган қўшимча дастур бор (уни интернетдан топса бўлади). Бу дастур орқали бемалол Mazila да ишласа бўлади.

Лекин, E-tab Windowsдан бошқа операцион тизимларда ишламайди.

Eldor Hasanov
05.11.2009, 10:38
Лекин, E-tab Windowsдан бошқа операцион тизимларда ишламайди.
Балким мана бу скрипт ёрдам берар IEs4Linux (http://www.psychocats.net/ubuntu/ies4linux), аммо Firefoxнинг бунда кераклиги ҳам қолмайди:146:

Shukhrat Yaminov
05.11.2009, 19:04
Lex.uz da ishlaganman, lekin demo versiyadan qanday qilib freewarega o'tsa bo'ladi chunki ko'p qonunlarni olib bo'lmayapti?
"Демо" версияда фақат ЎзР Конституциясини, кодексларини ва қонунларини тўлиқ ва чегараловсиз кўриш имкони беради (жами 1200 дан ортиқ). Бошқа турдаги қонун ҳужжатларини (Республикамиз Президенти томонидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан, вазирлик ва идоралар, судлар ва хк , жами 18000 дан ортиқ) кўриш имконияти шартнома асосида амалга оширилади.

Fariza Hasanova
05.11.2009, 19:11
Lex.uz da ishlaganman, lekin demo versiyadan qanday qilib freewarega o'tsa bo'ladi chunki ko'p qonunlarni olib bo'lmayapti?
"Демо" версияда фақат ЎзР Конституциясини, кодексларини ва қонунларини тўлиқ ва чегараловсиз кўриш имкони беради (жами 1200 дан ортиқ). Бошқа турдаги қонун ҳужжатларини (Республикамиз Президенти томонидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан, вазирлик ва идоралар, судлар ва хк , жами 18000 дан ортиқ) кўриш имконияти шартнома асосида амалга оширилади.

Huquqshunoslik fanida qonunlr haqida o'tiladigan mavzularda foydalanish uchun ko'p ma'lumotlar bor ekan. Buning uchun sayt mualliflariga o'z minnatdorchiligimni bildiraman.

Shukhrat Yaminov
05.11.2009, 20:18
Бу ерда (http://lex.uz/cuz/doc/list/law_list-09.html)2009 йил қонунлари жойлашган. Уларни ҳар қандай браузерда кўрса бўлади, регистрация ва тўлов талаб қилинмайди (http://lex.uz/cuz/doc/list/law_list-09.html)

Рус тилида (http://lex.uz/ru/doc/list/law_list-09.html)(http://lex.uz/ru/doc/list/law_list-09.html)

Shukhrat Yaminov
05.11.2009, 20:25
Бу ерда (http://lex.uz/cuz/spr/lugat/lugat.html)Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат жойлаштирилган (фақат ўзбек тилида)

Узр энди, буёғи реклам бўлиб кетвотди.:)

OmoN
06.11.2009, 09:37
Узр энди, буёғи реклам бўлиб кетвотди.
Бунақа рекламалар қанча кўп бўлса шунча яхши. Ўтган ойда "Давлат тили тўғрисида"ги қонуннинг ўзбекча вариантини тополмай роса қийналдим. Охири лекс.узжон ёрдамга келди :)

Shukhrat Yaminov
09.11.2009, 10:30
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
45-сон (389) 9 ноябрь (31.10 - 06.10.2009) (http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/s2009_45.html)

Shukhrat Yaminov
10.11.2009, 20:14
Агар сизга қандайдир норматив ҳужжат керак бўлса, санаси ва рақамини ёзиб қолдирснгиз, шу ерда чиқариб қўяман. Ёки ЛС га ташланг (менинг маилимга хабар келади)

Shukhrat Yaminov
14.11.2009, 16:04
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
46-сон (390) 16 ноябрь (07.11 - 13.10.2009) (http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/s2009_46.html)
2009 йил 14 ноябрда босишга рухсат этилган

Мундарижа
Иккинчи бўлим
496. «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 11 ноябрдаги ПҚ–1224-сон қарори
Учинчи бўлим
497. «Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ — Янги Қизилча газ конденсати конларини комплекс ўзлаштиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 ноябрдаги 292-сон қарори
498. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 октябрдаги ПҚ–1211-сон қарори)» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 ноябрдаги 293-сон қарори
499. «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳамда шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 ноябрдаги 294-сон қарори
500. «Барит хом ашё базасини кенгайтириш ва барит концентрати ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 ноябрдаги 296-сон қарори
Бешинчи бўлим
501. «Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2038)
502. «Болалар спорт иншоотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда коллеж ва академик лицейларнинг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзстандарт»агентлигининг 2009 йил 28 сентябрдаги 39, 43, 335, 83, 94, 4-П-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2039)
503. «Хорижий инвесторларга технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш эвазига хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини сотиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 2 ноябрдаги 01/23-18/22-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 569-1)
504. «Хорижий инвесторлар харид қиладиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш шакллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор ҳамда унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 2 ноябрдаги 01/23-18/21-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1030-2)
505. «Давлат активларини номинал баҳосидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2009 йил 2 ноябрдаги 01/23-18/23, 101, 86-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1255-2)

Tulqin Eshbekov
15.11.2009, 01:14
Агар сизга қандайдир норматив ҳужжат керак бўлса, санаси ва рақамини ёзиб қолдирснгиз, шу ерда чиқариб қўяман. Ёки ЛС га ташланг (менинг маилимга хабар келади)

Хамма конунларни, яъни, янги узгартиришлар киритилган конунларни хам топишга ёрдам бера оласизми?

Shukhrat Yaminov
16.11.2009, 08:48
Ҳа, албатта.
LexUz тизимида барча ҳужжатлар назорат (актуал) холатда сақланади, бу деганики, агар янги ҳужжат пайдо бўлса ва у бошқа ҳужжатларга ўзгартириш киритадиган бўлса. ўзгараётган ҳужжат қайта ишлашга юборилади (автоматик тарзда). Бизнинг мутахассиларимиз унга барча ўзгаришларни киритгандан кейин ҳужжат қайта эълон қилинади. (Тизимдаги ҳужжатларнинг янгиланиш даври 1 ҳафта)

Tulqin Eshbekov
16.11.2009, 23:32
LexUz тизимида барча ҳужжатлар назорат (актуал) холатда сақланади, бу деганики, агар янги ҳужжат пайдо бўлса ва у бошқа ҳужжатларга ўзгартириш киритадиган бўлса. ўзгараётган ҳужжат қайта ишлашга юборилади (автоматик тарзда). Бизнинг мутахассиларимиз унга барча ўзгаришларни киритгандан кейин ҳужжат қайта эълон қилинади. (Тизимдаги ҳужжатларнинг янгиланиш даври 1 ҳафта)

Демак, бу имкониятдан барчанинг самарали фойдаланиши учун керак бўлса таргибот килишимиз максадга мувофикдир.
Бу хакда газеталарда хам ахборотлар бериб борилса яхши буларкан.

Shukhrat Yaminov
17.11.2009, 10:29
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида (http://lex.uz/cuz/doc/file/4152.html)


Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:
1. 2009 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилсин.


2. 2009 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 37 680 сўм;
ёшга доир пенсиялар – ойига 74 660 сўм;
ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд – ойига 37 680 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 74 660 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 45 220 сўм миқдорида белгилансин.
......
......

Shukhrat Yaminov
21.11.2009, 18:34
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
47-сон (391) 23 ноябрь (14.11 - 20.10.2009) (http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/s2009_47.html)
2009 йил 21 ноябрда босишга рухсат этилган

Мундарижа

Иккинчи бўлим
506. «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПҚ–4152-сон Фармони


Бешинчи бўлим
507. «Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 4 октябрдаги 7, 10, 32-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2040)
508. «Ички ишлар идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2041)
509. «Мебель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 9 октябрдаги 62/1-Б-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2042)
510. «Деворбоп материаллар, оҳак, гипс ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 9 октябрдаги 62-Б-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2043)
511. «Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (10-сон МБМС) «Кўчмас мулк қийматини баҳолаш»ни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 12 октябрдаги 01/19-18/21-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2044)
512. «1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг 2009 йил 20 октябрдаги 90, 98, 2009-30, 2-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1192-2)
513. «Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 29 сентябрдаги 184-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2045)

Tulqin Eshbekov
21.11.2009, 22:06
Салом Шуҳрат ака!
Фуқаролик кодексининг охирги янги нашри электрон вариантини почтамга юбора оласизми? Жуда хурсанд бўлардим. Аввалдан миннатдорчилик билдираман.

Shukhrat Yaminov
23.11.2009, 18:48
Салом Шуҳрат ака!
Фуқаролик кодексининг охирги янги нашри электрон вариантини почтамга юбора оласизми? Жуда хурсанд бўлардим. Аввалдан миннатдорчилик билдираман.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ

Bahodirjon
26.11.2009, 18:57
Assalom aleykum Shuhrat aka, aka manga "O`zbekiston Respublikasi mulkni baholash milliy standartlari" (MBMS) ni 1, 2, 3, 4, 5 sonlarini o`zbek tilidagisi kerak edi, 6-dan 10-gachasini Lex.uzdan tortib oldim ancha foydasi tegyapti katta rahmat, qolganini ham olishga yordam bersangiz.

Shukhrat Yaminov
28.11.2009, 14:58
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
(http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/s2009_48.html) 48-сон (392) 30 ноябрь (21.11 - 26.10.2009) (http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/s2009_48.html)
2009 йил 28 ноябрда босишга рухсат этилган

Мундарижа
Учинчи бўлим
514. «Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 ноябрдаги 298-сон қарори
Бешинчи бўлим
515. «Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 63-Б-сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2046)
516. «Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 7 октябрдаги 61-Б-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2047)
517. «Матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 64-Б-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2048)
518. «Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 ноябрдаги 2009-44-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1899-2)
519. «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида «Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 9 ноябрдаги 118-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1723-1)
520. «Энг қулай режим яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 16 ноябрдаги ЭГ-01/10-7262, 109, 01-02/18-28-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 426-6)
521. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ–4152-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2009 йил 24 ноябрдаги 72, 113-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 26 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2049)

Shukhrat Yaminov
28.11.2009, 15:27
Assalom aleykum Shuhrat aka, aka manga "O`zbekiston Respublikasi mulkni baholash milliy standartlari" (MBMS) ni 1, 2, 3, 4, 5 sonlarini o`zbek tilidagisi kerak edi, 6-dan 10-gachasini Lex.uzdan tortib oldim ancha foydasi tegyapti katta rahmat, qolganini ham olishga yordam bersangiz.

Ушбу стандартларнинг 1 дан 5 сонларининг иловалари фақат рус тилида эълон қилинган. Lex.uz тизими қоидаларига кўра ҳужжатнинг расмий таржимаси бўлмаса у фақат бир тилда эълон қилинади. Биз таржима қилмаймиз.
Қуйида шу сонларнинг рус тилидаги вариантлари келтирилган.

Shukhrat Yaminov
12.12.2009, 16:48
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
(http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/s2009_49.html)49-сон (393) 9 декабрь (28.11 - 04.12.2009) (http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/s2009_49.html)
2009 йил 5 декабрда босишга рухсат этилган

Мундарижа
Иккинчи бўлим
522. «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ–1236-сон қарори
Учинчи бўлим
523. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ҳамда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарори
524. «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 декабрдаги 304-сон қарори
Бешинчи бўлим
526. «Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 19 ноябрдаги 50, 44 /ҚҚ-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1943-1)
527. «Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришларида махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 23 ноябрдаги 70-Б-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2051)
528. «Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 2 ноябрдаги 89, 105, 7-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2052)

OmoN
12.12.2009, 18:49
Ушбу стандартларнинг 1 дан 5 сонларининг иловалари фақат рус тилида эълон қилинган. Lex.uz тизими қоидаларига кўра ҳужжатнинг расмий таржимаси бўлмаса у фақат бир тилда эълон қилинади.
Оффтоп учун узр. Демак бизда ҳужжатлар аввал рус тилида қабул қилиниб кейин таржима қилинар эканда... Мен эса аҳмоқ бўлиб ўзбек тилини ҳалигача ўрганмаган руслардан ҳафа бўлиб юрибман.

Shukhrat Yaminov
21.12.2009, 16:34
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
50-51-сон (394-395) 21 декабрь (05.12 - 18.12.2009) (http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/s2009_50-51.html)
2009 йил 19 декабрда босишга рухсат этилган
Мундарижа
Иккинчи бўлим
529. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 декабрдаги ЎРҚ–230-сон Қонуни
530. «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 декабрдаги ЎРҚ–231-сон Қонуни
531. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 декабрдаги ЎРҚ–232-сон Қонуни
532. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 декабрдаги ЎРҚ–233-сон Қонуни
533. «Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2009 йил 25 февраль) ратификация қилиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 17 декабрдаги ЎРҚ–234-сон Қонуни
534. «Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тавсифини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 17 декабрдаги ЎРҚ–235-сон Қонуни
Учинчи бўлим
536. «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 декабрдаги 308-сон қарори
537. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги 309-сон қарори
538. «2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 310-сон қарори
539. «2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 311-сон қарори
540. «Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон қарори
541. «Тошкент шаҳрида Нагоя университетининг ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 декабрдаги 313-сон қарори
542. «2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 декабрдаги 314-сон қарори
543. «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг мақоми ва вазифалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 декабрдаги 315-сон қарори
544. «Иқтисодиётнинг реал сектори акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлигини янада оширишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 декабрдаги 316-сон қарори
Бешинчи бўлим
545. «Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2050)
546. «2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2009 йил 2 ноябрдаги 01-02/12-22, ЭГ-01/10-7233-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2053)
547. «Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 15 декабрдаги 280-мҳ-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2054)
548. «Қимматли қоғозлар билан репо битишувларни амалга ошириш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 20 ноябрдаги 2009-45-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1396-2)
549. «2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2009 йил 16 ноябрдаги 4-сонли қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2055)
550. «Табиий тошдан буюмлар (плиталар, блоклар) ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 12 ноябрдаги 68-Б-сонли буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2056)
Қўшимча:
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2009 йил 5 дан 18 декабргача бўлган маълумот (http://lex.uz/cuz/izd/sobranie/2009/reestr/50-51.html)

Shukhrat Yaminov
04.01.2010, 16:05
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборотларни аҳоли эътиборига етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалари матнларини қамраб олган ва кенг фойдаланиш учун Интернет тармоғида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ишлари тугалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2010 йил 1 январдан бошлаб барча фойдаланувчиларнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан текин фойдаланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари:
тегишли органларни, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборотларнинг ҳар ҳафтада олиниши ҳамда раҳбарлар, ходимлар ва бошқа манфаатдор шахсларга етказилиши учун масъул бўлган шахсларни белгилаган ҳолда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига улаш;
ўз ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда янгидан қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида хабардор бўлиши учун масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминласин;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини ўз вақтида ва сифатли янгилаш, шунингдек Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига уланиш ва ундан фойдаланиш тартибини тушунтириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин;
ҳар ҳафтада олдинги ҳафтада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек уларга қисқача изоҳларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Интернет тармоғидаги Ҳукумат порталида эълон қилиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири Ш.Мирзиёев
Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 31 декабрдаги

340-сон қарорига

илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланиш Интернет тармоғи орқали текин амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 4-бандига қуйидаги таҳрирдаги «е-1» кичик банд қўшилсин:
«е-1) Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш».

Shukhrat Yaminov
08.01.2010, 11:13
"Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" (http://lex.uz/guest/irs_html.winLAV?pID=1568400)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги 1245-сонли қарори
"О прогнозе основных макроэкономических показателей и параметрах государственного бюджета Республики Узбекистан на 2010 год" (http://lex.uz/guest/irs_html.winLAV?pID=1568402)
(варақларнинг тўғри акс этиши учун Internet Explorer дан фойдаланиш тавсия этилади)

Shukhrat Yaminov
16.08.2010, 09:42
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлиги "Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда бериладиган саволлар рўйхати (http://lex.uz/cuz/doc/file/yurist_q.html)"ни эълон қилди.

Tulqin Eshbekov
16.04.2011, 06:31
фойдаланиш тавсия этилади

Баъзан кап-катта кишилардан: "бакалавр - тугалланмаган олий маълумот", деган беўхшов гапни эшитсам энсам қотади. Ахир, бакалавр - таянч олий маълумот эканлиги Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонунида ёзиб қўйилган-ку! Энг ёмони - ўқимасдан гапиришдир.

Mahmud Jurat
16.04.2011, 07:04
Ахир, бакалавр - таянч олий маълумот эканлиги Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонунида ёзиб қўйилган-ку!
Ҳозир бу тизимнинг номукаммал томонлари қайта кўрилаяпти, чоғи. Ўзингиз ҳам тушунсангиз керак, агар бакалавр таянч олий маълумот бўлганда бу поғона орқали аспирантурага кириб кетаверса бўлар эди. Аслини олганда дунё стандартлари олинар экан бакалавр, магистр, доктор. Бу ҳолда ўртадаги номзод ва аспирантурага ўрин қолмайди ва қолмаслиги керак эдику.

Tulqin Eshbekov
05.03.2012, 05:27
Аслини олганда дунё стандартлари олинар экан бакалавр, магистр, доктор. Бу ҳолда ўртадаги номзод ва аспирантурага ўрин қолмайди ва қолмаслиги керак эдику.

Фикрингиз жуда тўғри. Бу масала ҳам босқичма-босқич ҳал этилса керак. Ҳозирги шароитимизда номзодларни биратўла докторлик пағонасига кўтариб қўйишса... ҳақиқий докторлар "ҳазм қилиши" қийин кечадими, дейман... ;)